xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

🇹🇷 Turk tilini BEPUL o'rganishni istaysizmi?

- Qiziqarli vediodarslar
- Vedioluğatlar

- Kino, multifilm, musiqalar

- Kunlik topshiriqlar


👆 orqali Turk tilini ushbu kanalda bepul o'rganasiz! 🇹🇷

Kanalga obuna bo'ling va hoziroq boshlang ⬇️

/channel/+FlBDLqucEXg4NjZi
/channel/+FlBDLqucEXg4NjZi
/channel/+FlBDLqucEXg4NjZi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎧Kim online bölsa omadi kelibdi)
Faqat 5ta kishiga joy bor tez ulanib olamiz öchiraman
👇👇

❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️

❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ID196

❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?

➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ


💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️

❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+RrdcwXtwS042ZWFi
/channel/+RrdcwXtwS042ZWFi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

- Бўлди , вазифани топширинглар.
Омон ака парталарни айланиб варақларни йиғиштириб чиқди . У ҳаммани варағини бир томонга қўйди. Меникини эса негадир ажратиб столни бу тарафига қўйди . У аста жавобларни ўқий бошлади .
- Хўш , Сабур .
1. Телефон аппарати узоқдан одамларни жалб этиши учун
2. Соч турмаги , тирноқлари, кўйлаги . Хммм.
Омон ака иккинчи варақни олди :
- Бахтиёр .
1. Қизил ранг одамни ҳаяжонга солади . Менимча юрак тубидаги хамма туйғулар шу орқали бошқарилса керак.
Интересно . Қойил . - Омон ака кулимсираб давом этди
2. Сочи . Сумкаси . Зийнат буюмлари ...
Омон ака 14 нафар талабани жавобини ўқиб эшиттирди. Аммо мен жавобимга ҳали қўлини теккизмай ўз жавобини ўқиди . У чарм муқовали дафтаридан кичик қоғозча чиқариб эълон қилди :
- Мен тўғри жавобни кеча ёзганман. Мақсад сизни жавобингиз билан солиштириш.Агар жавобни ҳозир оғзаки айтсам, сиз ишонмаслигингиз мумкин эди . Ҳозир сизларга тўғри жавобни ўқиб бераман. Хўшшш. Биринчи жавоб :
Будкани рангини қизил бўлишига асосий сабаб , у ерга кирган одам гапни қисқа қилиши учун , чунки қизил ранг одамни мажолсизлантириб қўяди .
Иккинчиси , аёл кишининг пойафзали, аёл кишининг пойафзалининг келишимлилиги ва ҳашамати асосий омил ,қолганлар ёндош омиллар.
Ҳозир сиз билан бир тажрибани гувоҳи бўламиз . Бугун мен Фаридани заковатини текширмоқчиман. У тўғри жавобга қанча яқин келганини бирга текширамиз. Мана уни жавоби , - Омон ака столни бу бошидаги варақни олди ва ўқий бошлалади:
- Биринчи жавоб : Будкани қизил бўлишига сабаб у ерда кўп гаплашаолмаслик, сабаби будкани тезроқ бўшатиш керак, сабаби навбат узун бўлиб кетмаслик керак, сабаби қисқа фурсатда кўпроқ одам фойдаланиши керак, сабаби асосий мақсад пул айлантириш , ва энг асосий сабаб кўпроқ маблағ ишлаш . Хулоса қизил ранг - кўп маблағ топиш учун, - Омон аканинг овози негадир титрай бошлади , бир ютинди- ю, сўзини давом эттирди:
- Аёлнинг ташқи кўринишига қараб дидига баҳо бериш. Агар аёл яхши таъминланган бўлса ,яъни ўзини ҳохишини кўрсатиш имкони унда юз фоиз бўлса унинг дидини фақатгина пойафзали белгилайди . Бошқа хеч нарса ! Маълумот учун қўшимча . Агар сиз пойафзалга қараб аёлга баҳо бера олмасангиз , дидли аёл кийинишида уч хилдан ортиқ рангни комбинацияси қатнашмаслигига эътибор беринг. Асосий ранг - етмиш фоизлар атрофида , иккиламчи ранг - йигирма беш фоиз атрофида, учинчи бўрттирувчи ранг беш фоиз атрофида . Қўшимча маълумот...

@Xazon_Rezgi /14

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА


Сиз жудаям яхши , ўқимишли , зиёл оилада тарбия олгансиз. Отангиз майлику- я, онангиз ҳам жуда ўқимишлилар. Аёл киши ўқимишли бўлган оила фарзанди айнан сизни қолипингиздака бўлади. Камида учта, кўпи билан бешта тилни биласиз. Бирор мусиқа асбобини чаласиз , бу менимча скрипка бўлиши керак. Ха бу аниқ скрипка. Негадир юрагим шунақа деяпти.
Сиз севиб уйлангансиз. Сабаби сиздака инсонлар бировни ёқтирмаса умрбод уйланмай ўтиши мумкин. Аммо ... Мени кечиринг , ҳозир биргамассиз . Узр , ... ўйлаганимни айтишга уяламан...
- Уялманг, мени хафа бўлади деб ҳам ўйламанг ва давом этинг,-Омон аканинг овози негадир титрарди - давом этинг , илтимос...
- Сизларни биргамассиз деганимга ажабланманг,- давом этдим мен, - сизни кўзларингиз жуда маъюс , бу айрилиқ белгиси, камига , тўғрисини айтаман, кийимларингизни аёл киши эмас, эркак киши ювади , бу тахминимга исбот бўлади. Эркак киши ювади деганимга ажабланманг, улар кир ювиш кукунини ишлатиш меъёрини билишмайди ва эркакларнинг нафис атири ҳам уни исини ёполмайди. " Ариел" кир ювиш кукуни бу - бренд !
Сўзларимни Омон акага қарамай давом эттирдим.
Айрилиқ дедим- а . Сиздака инсон ўзига ўхшаган ўз қолипига мосини яхши кўради ва бир умр бир- бирларига хиёнат қилмайдилар. Бир умр ... Демак , ўртада бундан хам кучли сабаб бор. Бу , бу...
- Биз етти йил яшаб фарзанд кўрмадик. Докторлар иккингиз хам фарзандли бўласиз , фақат бошқа турмушда дейишди. Зуҳра ...мендан беркитиб аста ажралишни харакатини қилган экан. Азбаройи бахтимни кўзлаб. Мен ҳеч нарсага эътибор бермабмана . У хат ёзиб ғойиб бўлди. Мени кўнглим шундай йиғладики... У ҳар битта кийимимни ювиб, дазмоллаб, галстук, рўмолча, пайпоғигача пар қилиб жойлабди... Икки йилдан бери изини тополмайман. Хатида қачон уйланишга бошқа аёл топсам, ўзи келиб ажрим қоғозига имзо чекишини айтган. Мен биламан. Агар бир умр уйланмай уни кутсам ҳам, барибир қайтмайди . У бир сўзли аёл . У мени худди ўзим...
Фарида! - Бирдан Омон ака бошқа қиёфага кирди :
- Мен неча йил шуғилланиб эришган муваффақиятимни сиз..
Сизни интелектингизга юқори баҳо берардим . Аммо адашибман. Сизни интелектингиз юқори эмас, балки юксак, жуда юксак.
Омон ака бирдан ўрнидан туриб баланд овозда гапира кетди:
Сизни қобилиятингизни ўн баллик системада баҳолаб бўлмайди, шкала дош бермайди . Сизни қобилиятингиз шу туришда тахминан ўн балл бўйича йигирма,йигирма беш оралиғида ... Бу ...

@Xazon_Rezgi / 12

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤦‍♀ Farzandlarim katta bo'lguncha kasaldan boshimiz chiqmasdi. O'ziyam topganimizni yarmi doriga ketib qolardi.

👩‍⚕ Yaqinda Moskvada o'qib kelgan Pediatr dugonam bolalaringni tabiiy yo'l bilan davolash kerak, immunitetini tushirib tashlabsan deb PEDIATRIYA | BOLALAR SALOMATLIGI degan kanaliga qo'shib qo'ydi.

Qarangki bu kanalga qo'shilib hech qayerda topilmaydigan ma'lumotlarga ega bo'ldim.

💁‍♀ Bu kanalni o'ziyam hamma tanish guruhlarimga tashlab chiqimman. Albatta sizga ham kerak bo'ladi 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

20- октябрь 20** йил

Шу Омон ака ажойиб-да. Бугун лекциясига бир оз вақтлироқ бориб қолибман. Дарсимиз икки пара эди. Қўшимча машғулот соат 15 га тайинланганди. Орада анча вақт бор эди. Саида квартирасига таклиф қилганди, аммо негадир оёғим тортмади. Лекция ўтиладиган хонага яқинладим ва секин эшикни очиб мўраладим.
- Кираверинг , Фарида.
Хонада Омон ака нималарнидир ўқиб ўтирарди.
Бир оз иккиланганча хонага қадам босдим.
- Ажойибсиз-да , Фарида.
Мен ҳеч нарсани тушунмадим дегандек Омон акага қарадим.
- Сиз жуда замонавий қизсиз, шу билан бирга ўта тарбиялисиз. Ҳайрон бўлдингиз-а , буни қаердан билди деб. Ҳозир тушунтираман, - Омон ака ёйилиб ўтириб олди,- Замонавийлигингиз кийинишингиздан ва ўғил болалар билан қилаётган муомалангиздан билинади. Албатта одоб доирасида. Яхши тарбия олганингиз эса... Қаранг хонага киришдан олдин бир оз ўйландингиз . Кейин эшикни очиқ қолдириб кирдингиз. Атайлаб . Нима учун бу хулосага келдим. Эшик жуда оғир материалдан ясалган , шунчаки кирсангиз инерция кучи билан ўзи ёпилиб қолиши керак эди. Сиз уни бир оз ушлаб туриб , ярим йўлда тўхташга мажбур қилдингиз. Бу эса кўчадан кузатаётган хеч бир одамда ноўрин шубҳа уйғотмаслик учун ...
Мен индамай уни тинглардим.
- Ҳоҳлайсизми , сизни ҳам Севилияга ўхшаб таърифлаб бераман.
- Вой бўлмасам-чи , ҳамма ҳам ўзи ҳақидаги ўзгаларни фикрини жон деб эшитса керак- дедим мен.
- Бўлмаса эшитинг. Демак, бошладик- Омон ака қўлида ручкасини айлантира гапини давом этди, - сиз жуда кўп китоб ўқигансиз , анча- мунчасини ёддан ҳам биласиз. Бировларни фикрини ярмини эшитмасингиздан , нима демоқчилигини тушуниб бўласиз. Бошлаган ишингизни охиригача, албатта, етказасиз. Натижа ижобий чиқиши муҳиммас. Асосийси , ўша ишнинг оқибати нима бўлиши. Санъатни жуда яхши кўрасиз, айниқса рассомчилик ва театр. Анчагина яхши расм чизасиз, нусҳа кўчириш борасида анча илгарилаб кетгансиз. Сиз тикасиз . Яхшигина . Менимча матога машинкада кашта ҳам боса оласиз. Камига тўқийсиз, аммо барибир тикиш биринчи ўринда. Хўш , жуда кам ухлайсиз. Кофе ва шоколад энг севимли дўстларингиз. Қани , қайси гапим нотўғри?
Мен бошимни сарак- сарак қилиб қимирлатдим:
- Ҳаммаси тўғри , аммо ...
- Буларни қаердан биласиз демоқчисиз-да ?
Мен "ҳа " маъносида бошимни силкидим.
Омон ака кулимсиради :
- Бу жуда осон. Қаранг, ҳозир ҳаммасини бир бошдан тушунтириб бераман.

@Xazon_Rezgi / 9

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

20 - сентябрь 20** йил
"Спец группа" соат 14.00 да 24- хонада йиғилдик. Янги машғулот. Қисқача қилиб айтганда маҳсулотни тайёр қилганда уни чиройли қилиб кўрсатиш, олди - соттиси, иш юритувчи сифатида ўзимизни тутишимиз, харидор ёки ҳаммуаллифга баҳо бериш ва х, к.лар.
Лекцияни Омон ака исмли 28- 30 ёшлар атрофидаги устоз ўта бошлади. Омон ака жудаям иқтидорли экан. Дарсни шундай ўтарканки, хаёлингиз ярим дақиқаям бошқа томонга чалғимас экан. Бизга шунақа нарсаларни ўргата бошладики...
- Бир инсонга баҳо бериш учун 60 сония етарли. Албатта шуғулланганларга. 30 сония ундан ахборот олишга кетади. 20 сония миянгизда ахборотни қайта ишлаб , тартибга келтирасиз, 10 сонияда бир тизимга солиб қайта "узатиш"га тайёр қиласиз. Масалан...
Омон ака Севилияга бир оз тикилди ва гапира кетди.
- Анча ижодкорсиз, аммо ўзингиз ҳоҳласангиз , кайфиятингиз бўлсагина ижод қиласиз. Аммо илҳом келганда сизни ҳеч нарса тўхтата олмайди. Овқатни танлаб ейсиз, ёқмаган нарсани оғзингизга олмайсиз , очингиздан ўлсангиз ҳам. Баъзан уч кунлаб ҳам ухлашингиз мумкин. Мен бир нарсага ҳайронман, сизнинг жойингиз техника соҳасида эмас , балки нафис санъат соҳасида бўлиши керак эди...
Севилянинг кўзлари катта- катта очилиб кетган, нуқул" правильно, правильно" деярди. ( Мен орадан тахминан ўн беш йиллар ўтганда Севилияни ойнаи жаҳонда кўриб , беихтиёр Омон акани эсладим, сабаби ... Севиля жуда нуфузли тадбирда ўзининг "Шарқ тонги" либослар коллекцияси билан қатнашаётган эди. Бирмунча кўзларимга ишонмадим, аммо у интервью бергач, Севиля эканлигига юз фоиз ишондим, аслида у деярли ўзгармаган ҳам эди )
Мен умримда ҳеч кимни дарсини бунчалик яхши кўрмаган бўлсам керак. Омон аканинг ўзи ҳам руҳиятимга жуда яқин инсон эди. Машғулот вақти қандай тугаганини ҳам билмай қолибмиз...

22- сентябрь 20** йил
Бугун махсус фандан қўшимчага қолдик. Дарсдан кейин Шуҳрат ва Сабур ( унинг исми Собур эмас Сабур деб ёзиларкан , бу йилдан журналларга шунақа ёздиришни бошлади ) мени йўналишли таксигача кузатиб келишди. Бекатга етганда Сабур пединститутда ўқийдиган ҳамшахарини кўриб қолди ва биз билан хайрлашиб , бошқа йўналишга кетди. Шуҳрат билан мен одамлар орасида ёлғиз қолдик. Йўлнинг бир чети ҳиёбонга туташ эди. Биз аста гап- сўзсиз ўша ерда жойлашган ўриндиқларга бориб жойлашдик.
Жим ўтирибмиз. На гап бор, на сўз... Шундоқ ҳам ҳаммаси тушунарли. Анча вақтдан кейин у :
- Раҳмат... - деди ва яна ўйга толди. Бу раҳмат институтда қолганим учунлигини яхши билиб турибман. Индамадим. Бир оздан кейин у яна тилга кирди:
- Пари, мен умрим давомида ўйламасдан иш қилмаганман. Ҳар ҳолда шунга ҳаракат қилганман. Лекин бу ҳолат ...Сиз ва менинг ўртамиздаги муносабат ҳеч бир қолипга тўғри келмайди. Аммо ҳозир сиздан воз кечсам, ҳаётдан воз кечганим бўлади... Умр ўзи шундоқ ҳам қисқа. Уни сизсиз янаям қисқартирмоқчи эмасман. Ҳаммаси тақдирни измига ҳавола. Дилимдаги гапларим шу эди...
Мен Шуҳратни биринчи маротаба бунчалик жиддий кўришим эди. Ҳазилкашлик қанча ярашса, жиддийлик ҳам шунча ярашар экан.
Унга қараб қитмирлигим тутди:
- Ўзингиздан кўрасиз энди, мени кўнглимга кириш қийин, аммо у ердан чиқишга умуман йўл йўқ. Борса- келмас. Так что, сургунга тушдингиз, ортга йўл йўқ.
У кулимсиради:
- Ха хоп. Розиман...

@Xazon_Rezgi /8

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

2-ҚИСМ

Базўр бош ирғаб сўрашдим ва секин қизлар тарафга бурилиб кетдим. Назаримда қизариб кетдим шекилли. Кафтимни юзимга босиб кўрдим. Лов- лов ёнаяпти , биламан.
     Дарс бошланди... Иккинчи  пара тугагач, тушлик учун кета бошладик. Институтни ўзиниям ошхонаси бор , лекин навбат кўп бўларди. Ташқарида эса ошхоналар, "Бир зумда" деб номланувчи кичик емакхоналар сероб. Мен Саида ва Гўзал билан секин кетиб боряпман. Бизларга яна Сабур , Жамол , Фахриддин қўшилди. Кўпайишганимизни  кўриб сал олдинроқда кетаётган Шуҳрат билан Умид ҳам тўхтаб бизларни кута бошлашди. Кўча юзидаги ошхонага кирдик ва қизлар алоҳида , болалар алоҳида столларни банд қилдик. Бир бирларимизга гап отиб тушлик қилдик. Қайтишда ўз ўзидан Шуҳрат иккимиз ажралиб ортда қолдик. Аслида авваллариям кўпинча шунақа бўларди, сабаби мени ўзим унга эргашиб олардим. Иккимиз яхши чиқишардик. Ҳозир эса...
- Пари , қалай? Каникул яхши ўтдими ? Менсиз зерикмадингизми?
Шуҳратга тикилиб қолдим.
Кўзлари кулиб турибди. Мени устимдан куляптими бу ? Ҳудди вулқондек портлаб кетдим. Ўзимни идора қила олмай қолдим:
- Шунақаям зерикдимки, тасаввурам қилолмайсиз, - овозим  титраётганини сездим, унга қарамай гапимни давом этдим- Яхшиям ёнимда бўлмадингиз , нақд бўғиб ўлдирардим сизни, чунки... - энтикиб гапимни якунлашга ҳаракат қилдим - чунки, э эээ , энди буни аҳамияти йўқ , менимча Нилуфарни яхши кўрасиз-а , хуллас ... Бахт тилайман.
        Бошимни кўтарсам Шуҳрат сал нарироқда тўхтаб қолган, юзидан кулгу қочган эди. Менга тикилганча қилт этмас, кўзларида чексиз ҳайратми, билмадим , нимадир бор эди.
- Тушунмадим,-  деди у  ва ниҳоят. Бу пайтда мен гапирган гапларимдан афсус қила бошлагандим:
- Тушунмаганингиз яхши бўлибди.  Мен илдам институт биносига кириб кетдим. Кўнглимдаги олтинчи туйғу уни ҳамон ўша ерда қотиб турганини айтарди.   
     Шуҳрат дарсга кирмади.
 
                        4- сентябрь 20** йил
Шуҳрат  эртасигаям, индинигаям институтда кўринмади . Мен эса ич - этимни еб битираёздим.
    Охири чидаёлмасдан Умидга юзландим :
      -Эй, Шуҳрат кўринмидими? Ҳа ҳайрон бўлиб қараяпсан? Зерикиб кетди одам, шунга сўраяпман!?
Умидни ўрнига Сабур жавобга шошилди:
- Синглисини тўйи эди кеча, шунга деканатдан жавоб сўраганди.
- Вой сингиллари ёшмасмиди?- Ҳайрон бўлдим мен.
- Тоғасини қизи , уям Тошкентда ўқирди, медтехникумда. Ўша тоғаси Шуҳратга отасидек ёрдам бераркан. Биласан- ку оилавий аҳволини.
       У ёғини эшитмадим. Лекин кўнглим таскин топадиган жавобни олгандим. Демак, Нилуфарни тўйи бўлган кеча. Мен бўлсам...

                  5 - сентябрь 20** йил

     Бугун Шуҳрат келди. Ҳаммаёқ ёришиб кетгандек, қуёш мўл- кўл нур сочгандек бўлди гўё.  У дарсга ўқитувчи билан олдинма - кетин кириб келганлиги учун сўрашмадик.  2- пара тугагач, ҳамма тушликга отланганида:
- Шуҳрат манави масалани кўринг , ечими тўғрими ? - деб аудиторияда олиб қолдим. Шуҳрат индамади, эътироз билдирмади, ортига қайтиб партага чўкди. Бирга кетаётган Сабур :
-Етволарсан, сангаям тушлик об қўямиз - деганича чиқиб кетди. Шуҳрат хўп деганича бош ирғади ва менга савол назари билан боқди.
- Шуҳрат, кечиринг ... Ўша куни билмасдан., Билмабман, Нилуфар...
- Нилуфар - синглим...
- Билдим, аммо ...
- Нима аммо ?
- Мен..
- Нима сиз?
-  Ўзим ...
- Пари , сизни ҳеч тушунмаяпман...
- Нимасини тушунмисиз , менга ёқаркансиз , бундоқ ўйлаб қарасам - ( тавба шу гапларни мен айтдимми, барибир ўғил болаларни ичида ўсганим билинади-де) . Бошимни кўтариб қарасам, Шуҳрат тикилиб турибди , худди ўша кунгидек.
Анча вақтдан кейин тилга кирди:
- Пари, бу дунёда тенг-тенги билан деган гап бор, сиз қаёқда-ю , мен қаёқда? Қўйинг мени қийнаманг. Устимдан кулманг , илтимос. Сизни мен орзу қилишим мумкин. Тушимда кўришни орзу қилишим мумкин.
- Бу дунёда бойлик, обрў-эътибордан улуғ одамийлик, меҳр, муҳаббат каби нарсалар бор. Мани бир йилдан бери танимадингизми? Оилавий шароитимизга  келсак, дадамлар ҳамма нарсага ўз меҳнатлари билан эришганлар.

@Xazon_Rezgi                   /6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📝 O'zingiz uchun qulay alifboda yozavering, axir👉 @XatosizYozadi_Bot bor-ku!

➖ Kirill alifbosida matn yozish sizga qiyinchilik tug'diryaptimi?
➖ Yoki lotinchada harf izlab, ko'zlaringiz chalkashib ketyaptimi?

😁 Kuyinmang, matnlarni kerakli alifboga o'tkazishingizda @XatosizYozadi_Bot yordam beradi. Endi Siz, bot orqali:

➡️ Lotin alifbosidan kirill alifbosiga;
➡️ Kirillchadan lotin alifbosiga to'g'ridan to'g'ri, bexato o'tkazing.

Bot manzili:👉
@XatosizYozadi_Bot ✅️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳикоя Ит аёлга шунчалик содиқ эдики, болани ўзи билан қолдириб, тезда дўконга кетди. У ҳар доим болани ит билан ухлаб ётганини кўриш учун қайтиб келади. Фожиали нарса юз берди. Аёл, ҳар доимгидек, чақалоқни бу содиқ итнинг қўлига қолдириб, дўконга кетди. У қайтиб келганида, у даҳшатли манзарани топди ва фалокат юз берди. Чақалоқ бешикда йўқ эди, унинг тагликлари ва кийимлари парча-парча, ётоқхонанинг ҳамма жойида қон доғлари бор эди. Шок ҳолатида қўрқиб кетган аёл болани қидира бошлади. Тўсатдан у каравот остидан қонга беланиб чиққан содиқ итни кўрди, гўё ҳозиргина таом егандек оғзини ялаб олди. Аёл итнинг боласини еганига амин эди.
ДАВОМИН👇🥺….

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

‼️‼️‼️‼️‼️‼️🤯🤯🤯
𝗦𝗔𝗜𝗗𝗔 𝗠𝗜𝗥𝗭𝗜𝗬𝗢𝗬𝗘𝗩𝗔 𝗭𝗔𝗞𝗢𝗩𝗔𝗧
𝗟𝗢𝗬𝗜𝗛𝗔𝗦𝗜𝗚𝗔 𝗦𝗔𝗩𝗢𝗟 𝗕𝗘𝗥𝗗𝗜
𝗧𝗢𝗣𝗚𝗔𝗡𝗚𝗔 1⃣0⃣0⃣ 𝗠𝗜𝗟𝗟𝗜𝗢𝗡 𝗩𝗔𝗗𝗔 𝗤𝗜𝗟𝗗𝗜😱😱😱😱😱😱😱😱😱😱😱

𝗩𝗜𝗗𝗜𝗢𝗡𝗜 𝗞𝗢'𝗥𝗜𝗦𝗛
𝗩𝗜𝗗𝗜𝗢𝗡𝗜 𝗞𝗢'𝗥𝗜𝗦𝗛
👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📝 Муаллиф: Хазонрезги

📚 КЎНГИЛ ИФОРИ

Саҳифаловчи : Мадина Бону Умарова

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум.
Шанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кўнгил

Баҳор ҳавосига ўхшайди кўнглим ,
Гоҳ офтоб чарақлар, гоҳ шаррос ёмғир ...
Гоҳи чучмомага қиламан таъзим,
Гоҳи тоғлар ҳам мендан ўрганар сабр ...

Гоҳи ярим ойга дил розим айтиб ,
Бутун қилган ўзим , тўлдиргувчи мен
Гоҳида шаҳд билан қуёш толасин,
Ҳатто ярим йўлда қолдиргувчи мен ...

Кун бўйи йиғлайман дуч келсам қолсам,
Қаноти тирналган арини кўриб...
Ғунчам қовжиратса ўжар шамоллар ,
Сочини битталаб оламан юлиб ...

Баъзида бир яқин кўнгилдош излаб ,
Дардлашгувчи ўзим капалак билан
Йўлим битта бўлар истаганимда ,
Рангларин улашар камалак билан

Қисматим ёзмоқлик , шудир сийратим
Сатрларда кезар нурман , хаёлман
Юрагим доғламанг суратим сўраб ,
Кўнгли осмон ўша хоксор аёлман...

Баҳор ҳавосига ўхшайди кўнглим ,
Гоҳ офтоб чарақлар, гоҳ шаррос ёмғир ...
Гоҳи чучмомага қиламан таъзим,
Гоҳи тоғлар ҳам мендан ўрганар сабр...

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кўнгилга_сайр

"Ахир, қарғаганим сизмас, азизим,
Икки куз дунёга сиғмас, азизим..."

✍ Усмон АЗИМ
🎙Эркин БОЗОРОВ

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

- Давомини ёзишга улгурмадим, варағимни йиғиштириб олиб кетдингиз- изоҳга шошилдим мен.
Омон ака стулига ўтирди . Бир вақт менга қаради ва :
- Ўттиз , қирқ фоиз . Ўттиз фоиздан ошиқлиги аниқ - деди.
Гуруҳдошларим унинг бу сўзларига тушунмадилар. Омон аканинг ўзи эса бошқа изоҳ берадиган аҳволда эмасди...
Машғулот тугашини эслатиб қўнғироқ чалинди . Омон ака рухсат дегандек ишора қилди. Мен ҳам дафтаримни сумкамга солиб чиқиб кетаётганимда у:
- Фарида , таклифимни ўйлаб кўринг - деди. - Илтимос , шошилмай ўйлаб кўринг, кутаман.
Мен қайдам дегандек елкамни қисдим ва эшикка йўналдим. Биламан Шуҳратнинг ҳам гап нимадалигини билиш учун ичи қизиб кетяпти , аммо унга нима ҳам дея олардим . Сабур чидолмади:
- Эй , Пари , гулпари гапирсанчи ! Не аҳвол бу?! Тушунтириб беришингни талаб қиламан !
Мен Сабур эмас, балки Шуҳратни ўйлаб Омон акани таклифини қисқача тушунтирган бўлдим. Сабур дарров фикр билдирди, тўғрироғи маслаҳат:
- Сенга айтсам, ўша гуруҳга ўтавер. У ерда тезроқ карьера қиласан. Бу таркибда бирор янгилик кашф қилиб , уни тасдиғини олгандан кўра , у ерда тўртта гап тўқиб, бир зумда фан номзоди бўласан, қўясан. Гап йўқ , аммо !
- Э, бор-е , -силталадим Сабурни , - бу ерда шунча иш бошлаганман.Осон экан-да баридан биттада воз кечиш . Йўқ, менимча жавобим- йўқ! Ўз гуруҳимизда қоламан. Кетиб қолсам сени жиғингга ким тегади , ошна?!
- Э, ман сани фойдангни кўзловдим . Лекин бу ерда қолсанг , ундан хам яхши . Шоколад текин. Битта узат .
Мен сумкачамдан донали шоколаддан чиқариб тарқата бошладим .
Сабур икки дона олди. Шуҳрат йўқ дея бош чайқади . Мен Сабурга унга узат ишорасини қилдим-у, кафтига яна иккита шоколад ташладим...

4- ноябрь 20** йил

Бугунги қўшимча лекция бўлмас экан. Домла Туроповнинг уйида тўй деб эшитдик.
Ҳар куни бўйи банд бўлганимиз учун бугун нимасинидир йўқотган кишидек каловланиб қолдик. Миржамол таклиф киритди :
- Талабалик- олтин даврим. Давай кинога тушамиз.
Менинг ҳайрон бўлиб саволомуз тикилганимни кўрган Шуҳрат кўзини қисиб имлади: "Юринг".
Саида , Гўзал , мен, Сабур , Умид , Миржамол ва Шуҳрат кинога тушадиган бўлдик. Оддий иш куни бўлганлигидан бўлса керак панорамада кундузги сеансда деярли одам йўқ. Бугун "Қалб туғёни" номли ҳинд киноси қўйилаётган экан. Билет олдик . Кинога тушдик. Кино бошланганидан кейин ўн беш минутга қолмай Шуҳрат уни шарҳлашга тушди. Бечора фильм қаҳрамони. Бир пайт қўшиқ куйлаганди қолди балога.
- Сабур , қара гитараси зўр экан. Стипендияни олсак , группадаги боллар пул ташлаб шунақасидан битта оламиз. Ха нима , ўлар жойдамасмиз-ку?! Шу гитара чалинса худди бир оркестни оҳангини қибервотти. Хуллас , ансабл тузиб бир Тошкентни тўйларини гуллатардик. А нима дейсан ?!

#давоми_бор /15

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

ҳаддан ошиқ юқори натижа. Ҳаддан ошиқ...
У бир оз тин олиб сўзида давом этди :
- Мени нотўғри тушунманг. Рост гапни айтганим учун. Бу гапни айтишни айни вақти бўлгани учун айтмоқчиман. Сиз.... Сиз жудаям унга ўхшайсиз , жудаям . Зуҳрага... Битта фарқингиз бор. Зуҳра оғир- босиқ, мулоҳазакорроқ. Сиз эса шаддодсиз .
Омон ака кулимсираб давом этди:
- Ҳаддан ташқари, - у чуқур тин олди:
- Сиз техника эмас, ижтимоий йўналишда шуғулланишингиз керак. Шу йўналишдаги эксперементал гуруҳга ўтмайсизми ? Уни ўзим ташкиллаштирганман. Раҳбар ҳам ўзим . Шошилманг , ўйлаб кўриб жавобингизни айтинг . Тўғриси , сиз у гуруҳга ўтсангиз жуда қувонардим. Ёнимда шунақа забардаст, интелекти кучли ёшларни кўришни истайман.
- Узр , мен жавобни ҳозир айтаман, - дедим бир қарорга келиб .
Омон ака гўё ҳукм кутаётгандек менга термулди
- Мен шу гуруҳда қоламан. Сабаби шу соҳа мени ўзига мафтун қилган. Ҳозир бир нечта лойиҳаларни тадқиқотини қиляпман. Микробиология лабораториясида икки хил янгилик очяпмиз. Шарифа Исмоиловна у ерда менга раҳбарлар . Уларни яхши биласиз. Хуллас, тадқиқотимиз якунига етай деб қолди . Натижалар ижобий...
Хафа бўлмайсизда энди...
Омон ака "йўқ" дегандек бошини чайқади .

Эшик ортидан Сабурнинг "Чупрадалли"си эшитилди. Омон ака билан икковимиз бирдан кулиб юбордик.

Бугунги дарс жуда қизиқ бўлди. Мавзу : Мушоҳада ва таҳлил.
Омон ака дарсни ўзи қойиллатиб ўтади-да . Анча маълумотларни бизларга содда қилиб, ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди . Иккинчи парада бизларга кичикроқ варақ тарқатди:
- Исмингизни ёзинглар. Хўш,... энди вазифани эшитинг. Мана яқин ўтмишда кўчаларда телефон будкалари бўлган . Эсингизга тушди-а? Шу телефон будкалари ёрқин тўқ қизил рангга бўялган. Савол - бунга сабаб нима ?
Иккинчи савол : Аёл кишини ташқи кўринишига қараб унинг дидли эканлигини кўрсатадиган камида учта белгини айтинг, саволда назарда тутилаётган аёл жуда яхши таъминланган деб ҳисоблаган ҳолда . Сизларга беш минут . Жавоблар қисқа ва лўнда бўлсин. Бошладик...

@Xazon_Rezgi / 13

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

- Буни билиш сираям қийинмас, ажабланманг, - давом этди  сўзида Омон ака. Бу шунчаки оддий кузатув. Сизлар муносабатларингизни жуда қаттиқ сир сақлайсизлар. Кейин тўғрисини айтганим учун узрку-я, икковингиз орангизда шунақа муносабат бўлади деб ҳеч кимнинг етти ухлаб бир тушига кирмайди. Сабаби , сизлар осмон билан ердайин фарқланасиз. Сизга бир қараган одам сизни жудаям эрка, калондимоғ деб ўйлайди. Кейин хафа бўлманг-у, оилавий жуда яхши моддий таъминлангансиз. Кўпчилик билмайди, аммо мен сиз машинани жуда яхши ҳайдашингизни биламан. Шуҳратга келсак , у кўриниши , оилавий келиб чиқиши томонидан ... Хуллас , гап бундамас. Ҳамма гап сизларнинг кўнглингиз ва дунёқарашингизда . Мана якдиллик қаерда. Биласизми , дарс вақти Шуҳрат сизга кўп тикилиб ўтиради . Кўзлар эса кўнгил ойнаси . Сиз эса ... ҳеч нима йўқдай тутасиз , аммо унинг овози эшитилиши билан диққатингиз жамланади. Худди киши ёқтирган мусиқасини тинглагандаги ҳолатга кириб қоласиз .  Бу эса унга бефарқ эмаслигингиздан далолат ...
       Фарида, узр ортиқча гапириб юборган бўлсам . Айтингчи , қаерда хато қилдим?!
      Мен "Йўқ" дегандек ишора қилиб, бошимни сараклатдим.
       Омон ака кулимсиради.
-Неча балл ? Қўйган ташхисимни ўн баллик системада баҳоланг ?!
      - Ўн балл - жавоб бердим мен.
- Келинг, сиз ҳам мени бир таърифлангчи . Биламан , сизда мушоҳада қилиш қобилияти жуда кучли . Мен фақат шуни фоизларда бир кўрсам девдим.
    - Йўғей, менга ноқулай. Билмасдан кераксиз, нотўғри  маълумотларни айтиб юборсамчи ? Дилингизни оғритиб қўйишим мумкин.- эътироз билдирдим мен.
   - Хато қилишдан чўчиган одам, янгилик яратолмайди. Янгилик, ихтиро бахсларда туғилади , ахир. Қани бошланг.
      Мен "хўп" ишорасини қилдим . Бироз диққатимни жамладим ва секин сўзга киришдим:
   - Сиз ҳаддан ташқари нозик таъбсиз. Буни ташқи кўринишингиздан билса бўлади. Сиздакаларни хаттоки "инжиқ" дейиш мумкин. Мана кийган костюмизни қаранг. Бу ўта мумтоз услуб. Хафа бўлманг- у, бунақа косюмни кийишга унча- мунча йигитни юраги дов бермайди, чунки бу тақлид кийимлар ҳеч қачон урфга чиқмайди. Урфга кўпинча кўпчилик кия оладиган ҳамёнбоп нарсалар чиқади. Айрим инсонлар хаттоки энгнингиздаги бу либосингиз жуда оригинал ва қиммат эканлигиниям билишмайди. Буни фақат соҳа вакиллари тушунади.
        Сиз овқатни жудаям танлаб ейсиз. Шундаям овқатдан кўра уни чиройли безатилиб келиниши кўпроқ аҳамиятга эга. Ёғлик, айниқса , ҳайвон ёғлари қўшиб пиширилган овқатларни емайсиз . Буни рангингизга қараб айтяпман. Қора эмас, кўк чой ичасиз. Кўп ҳолларда доғ сув, яъни қайнатилган сув ва шарбатлар ичасиз.

@Xazon_Rezgi                     / 11

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_оқшом

Ҳар қоронғу тун шуниси билан афзал-ки, унинг ортидан оппоқ тонг отажак...
Хайрли тун , азизлар...
Аллоҳга омонатмиз..
Барчамиз ...
Эртагача ...
Ин шаа Аллоҳ ...

Каналга обуна бўлиш
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Кўп китоб ўқишингиз бу жуда билиб олиш қийин бўлган нарсамас. Гапларингиз, ҳар хил иқтибослар келтириб , фикрингизни баён қилишингиз бунга далил.У, бу вазифани бажараётганизда лабингизни бир четини тишлаб турасиз. Бу мақсадга жуда эришиш учун тиришаётганизни билдиради . Сизларга бирон ҳодисотни тасвирланг деб вазифа берганимда жуда чиройли қилиб тасвирлайсиз . Бу яхшигина рассомлигингиздан дарак беради. Яна рассом кишилар албатта мусиқани севиши аниқ. Уст- бошингизни ўзингиз тикишингиз аниқ. Билмадим олтинчи туйғуйим шунақа деяпти. Ёқаларида каштаси бор. Бунақа каштани чеварни ўзи тикиши аниқ. Тўқиганда иш секин унади. Тикканда тез. Студентлигингизни ҳисобга олиб , сизни тикиш билан кўпроқ шуғулланасиз деяпман, сабаби сизни ишингиз кўп ҳозир. Кам ухлашингизга келсак кўзингизни пастки қабоғи оч яшил бўлиб туради . Бу кам ухлагандан. Ёноғингиз эса пушти рангда , бу қаҳва ва шокаладни кўп истеъмол қилишингиздан. Кам ухлайдиган одам кучини шунақа тиклайди аслида.
Саволлар борми ? - кулимсиради Омон ака.
Мен "йўқ"деб бош чайқадим.
Омон ака ручкани столга тақ- тақ уриб , секин сўз ташлади:
- Шуҳрат яхши йигит. Менимча... - у бир оз сукут сақлади - сизларни яхши келажак кутмоқда.
Мен лол эдим.
- Фарида, биласизми , сиздек қизни яхши кўришга анча- мунча йигитни юраги дов бермайди. Лекин кўнгилга буйруқ бериб бўлмайди.Шу гуруҳда сизни тўртта йигит яхши кўради.
Биттаси Шуҳрат.
Сиз хам унга бефарқмассиз ...

#давоми_бор. /10

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang
🎧

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Ойижоним уларга турмушга чиқганларида икки сидра уст - бошлари бўлган экан, холос
Ўша куни кўп гапирдим. Билмадим шунча жасорат қаердан келди. Майли кўнглимдагини айтиб олдим.
Назаримда ролларимиз алмашиб қолгандек эди. Шуҳрат бошқа гапирмади, жим тингларди. На ҳа деди, на йўқ.

8 - сентябрь 20** йил

Энг ёмони мавҳумлик экан. Эзилиб кетдим. Дадамлар кўп вақтдан бери "Кел ўқишингни бошқа институтга кўчирайлик, бундоқ қизларбоп йўналишда ўқийқол"- деб айтаётгандилар . Мен ўқишимни яхши кўрганим учун қаршилик кўрсатаётгандим. Энди кетаман. Чунки бу ерда ўқиш азоб бераяпти. Секин ими-жимида ҳужжатларни тўғрилайман- у , бир кунда даф бўламан.

12- сентябрь 20** йил

Бошқа институтга кетишим овоза бўлиб кетибди. Гуруҳ рахбаримиз сотиб қўйибди. Ҳужжатлар деярли тайёр бўлиб қолувди.
Бугун дарсга келсам , ҳамма кетма деб мени ўртага ола кетишди. Шуҳратга қарайман. Қани эди у ҳам бир оғиз бир нарса деса, аммо у...
"Кетаман" - юлқинганча ўйлайман. Ҳеч кимни кўришни, ҳеч кимни эшитишни истамайман. Базўр дарсга кирдим . Биринчи пара ўтди. Танафусда яна "кетма" деган сўзлар. Курсдошларим менга жуда қадрли бўлиб қолишган экан. Юрагим увишди. Томоғимга нимадир тиқилади. Қанийди, бари ўзгача бўлса. Лекин қололмайман. Кетишим керак, кетишим . Бу энг яхши чора. Бу қарорга келишимнинг ўзи бўлмади. Иккинчи парага кирдик. Физика дарси эди. Хаёлим дарсда эмас. Бир пайт дафтарим устига юмолоқланган қоғоз учиб келди. Шуҳрат! Бошқа ҳеч ким эмас. Менга бошқа ҳеч ким қоғоз отмаган ахир. Менга бошқа ҳеч ким мисол ва масалаларни ечиб бермаган ахир. Ортимга ўгирилишга журъатим етмади. Аммо қоғозни секин очиб ўқидим . "Кетманг !" Бу сўздан кейин беҳисоб ундов белгиси қўйилганди. Тўхтачи ? Пастроқда яна ёзув бор! "Мени ўлдириб , кейин кет!" Бу сўзлардан кейин роса нуқта қуйилибди. Эринмай.
Юрагим санчиб кетди. Мен воқеаларни бундай айланиб кетишини ўйламагандим. Шу кун қандай ўтганини , нималар бўлганини эслолмадим. Кечга бориб дадамларга бошқа институтга кетмаслигимни айтдим ва ҳар сафарги каби улар мени тўғри тушундилар. Қарор қабул қилиш ўзимни ҳаққим эканлиги, менинг ҳаётим ўз қўлимда эканлиги айтдилар ва :
- Ўйлайманки, бу қарорингдан кейин афсус чекмайсан - дедилар.
Мен йўқ дея бош силкидим. (Эҳ, ўшанда билганимда эди ушбу қарорим ортидан қанча азобга дучор бўлишимни, ҳаётимни бир умр азоб-у алам исканжасида ўтказишимни, ҳеч қачон бу қарорни қабул қилмаган бўлар эдим, ҳеч қачон...)

14- сентябрь 20** йил
Ажойиб ... Кузда баҳор кириб келди гўё. Мен кузни азалдан яхши кўрардим. Нима учунлигини билмайман. Балки сокинлиги учундир. Балки ёмғирлари учундир, чунки ёмғирниям жуда яхши кўраман. Яна хазонрезгиси учун.. Сарғиш - қизил рангларга бурканган ҳиёбон ва боғлар жон- у дилим. Шундай жойларга йўлим тушса соатлаб жойимдан қўзғатолмайсиз. Хали хазонрезги мавсумига вақт бор. Хуллас... мен кузнинг ошиғиман...
Дарсларда ҳам, танаффусдаям Шуҳратга эътибор бермасликка ҳаракат қиляпман. Унга қарасам юрагимни уруши бутун аудиторияга эшитилаётгандек туюлади. Авваллари жуда шартаки эдим , аммо ҳозир ... Сувга тушган бўлка ноннинг ўзиман. Институтда қолганимни ўзи барча изҳорларнинг изҳори бўлди чамамда. Тушликдаям, дарс тугаганидаям у билан тўқнаш келиб қолишга юрагим бетламаяпти. Нега бунча қўрқоқ бўлиб қолдим, ўзим ҳам ўзимга тушуна олмай ҳайронман.
Хуллас... , хуллас шунақа гаплар

19 - сентябрь 20** йил
Эртага иқтидорлилар гуруҳимиз қўшимча машғулотни бошлар эканмиз. Бугун факультет декани ҳаммамизни йиғиб эълон қилди. Айтишича бу йилги қатнашчилар қайта сараланибди. Бизни гуруҳ таркиби ўзгармаган, аммо ён гуруҳдагилардан 3 талаба четлаштирилибди, сабаби талаб параметрларига жавоб бермаганмиш. Начора...

@Xazon_Rezgi / 7

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qizlajonlar 🙋‍♀

😍 Kiyim tiktirishga fason izlab topolmayabsizmi unda sizga quyidagi kanalni tavsiya qilaman 😍 Fasonlar kanali siz izlagan kanal 🔥🫶🫶

Mavsumiy fasonlar olami ❤️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эшитиб қойил қолдим...🤔

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#умр_мазмуни

БУ ДУНЁДА ШУНДАЙ ЯША..

Бу дунёда шундай яша,
Зилол сувдек ҳоксор бўл,
Кимдир сендан олсин баҳра,
Майли кимдир чайсин қўл,

Бу дунёда шундай яша
Бўлгин бир ютум ҳаво,
Кимга битта нафас учун,
Бўлиб кетгин сен даво.

Бу дунёда шундай яша,
Баъзан баланд, баъзан паст.
Кимларгадир жон малҳами,
Кимлар учун бўлгин қасд.

Бу дунёда шундай яша,
Лек ўзлигинг қилма хор
Кутсанг факат ЎЗИдан кут,
Қолган барчаси бекор.

Бу дунёда шундай яша,
Бас кел хатто аламга,
Эҳтиёжинг қолиб кетсин,
Майли оддий қаламга.

Бу дунёда шундай яша,
Сўзинг тўла дур бўлсин,
Мардлар сени тан олганда,
Қалби кўрлар кўр булсин.

Бу дунёда шундай яша,
Ҳар одиминг бир ҳикмат.
Сен яшаган битта соат,
Бўла олсин кўп ибрат.

Бу ҳаётда шундай яша,
Четга қочсин рўёлар,
Кетганингда даргоҳига,
... Ҳувилласин дунёлар.

Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💊 Dorilarsiz sog’ayish vaqti keldi…

Siz ham falon pulga bo’lar-bo’lmas dorilarni ichib, klinikalarda davolanib charchagan bo’lsangiz…

✅ Sizni 15-16-17-sentyabr kunlari bo’lib o’tadigan “Dorilarsiz kasallikdan qutulishning sinalgan 10 usuli” nomli BEPUL master klassimga taklif qilaman!

🩺 Master klass davomida:

- Asab kasalliklari bilan butun umrga xayrlashamiz
- Ginekologik kasalliklarni dorilarsiz davolaymiz
- Orttirilgan va davolanishi qiyin bo’lgan kasalliklarni psixosomatika bilan davolash yo’llarini ko’rib chiqamiz

🤩 Shu paytgacha 1000’dan ortiq shogirdlarim dorilarsiz sog’aydi endi navbat sizga!

Master klass bepul ammo joylar cheklangan…👇🏻

/channel/+mgQKA78BK4pkNzI6
/channel/+mgQKA78BK4pkNzI6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Нонушта учун...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Соғиндим ...😔

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…
Subscribe to a channel