#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Саида кўча юзида сотилаётган музқаймоқдан олиб келди. Музқаймоқ баҳона суҳбатимиз қизиди. Бир пайт Саида :
- Пари , анувни қара , - деб қолди.
У кўрсатган томонга қараб , аввалига тушунмадим, тўғрироғи тушуна олишим қийин бўлди. Узоқда Шуҳрат бир қиз билан келарди. Қиз Шуҳратга осилгудек бўлиб, қўлтиқлаб олган, негадир секин келишарди. Улар етиб келишгунча биз қизни бош- оёқ тафтиш қилиб бўлгандик. Қиз баланд бўйли, қорачадан келган , қош -кўзлари қоп- қора, бунинг устига шаҳло кўзлари катта -катта, узоқдан кишини ўзига жалб қилган сочлари бенихоя узун эди. У ҳинд актрисаларига ўхшар ва жудаям чиройли эди.
Ва ниҳоят улар бизнинг ёнимизга етиб келишди.
- Танишинглар, бу Нилуфар, тоғамнинг қизи - деди Шуҳрат кулимсираб. Нилуфар ортиқча мулозаматсиз мен билан ўпишиб кўришди:
- Вуй, опча, жуда чиройли экансиз, - деди у жилмайиб. Унга жавоб бермадим , чунки Нилуфар Саида билан кўришаётганда , Шухрат гапга тушиб кетганди. У Нилуфарни мед.техникумда ўқишини, икки хафта олдин кўричак бўлиб қолгани, шунинг учун имтиҳонларидан қолиб кетганлигини, унга ёрдам бериш учун етаклаб юрганини гапириб берди.
- Чорини кўрмадилами, ҳали стипендиямни омовдим- дедида гапини тугатармас жадаллаб институтга кириб кетди. Бир Нилуфар билан нари- бери гаплашиб улгурмасимиздан, бир пасда қайтиб чиқди ва бизга масала ҳал дегандек кулимсираб хайрлаша бошлади.
- Юрилар Паркентга, - жилмайди Нилуфар ҳам . Биз унга насиб қилса албатда боришимизни айтдик. Улар қуюқ хайрлашиб, бурилиб кета бошладилар. Сал нари борганларида Шуҳрат қўлини Нилуфарга тутди. У ҳам беҳижолат уни қўлтиқлаб кета бошлади.
Бу пайтда мен скамейкага ўтириб олган, негадир иситмам чиқаётгандек ловуллай бошлагандим. Кўнглим жуда ғаш, бу ғашлик нимадан эканлигини ҳеч тушуна олмаётгандим.
Ўша куни бозорга қандай бориб келганимни билмайман. Бозордан чиқиб Саидани ижара квартирасида бироз дам олдик. Дилимдаги ғашлик тарқалавермагач , базўр хайрлашиб уйга йўл олдим. Кечки пайт уйга кириб келдим ва мени безовта қилмасликларини айтиб ўзимни ётоққа отдим.
Қанча ётдим билмайман. Бир пайт кўнглимни ғашлиги нимадан эканлигини тушуниб қолдим ... Бунга сабаб Нилуфар экан! Лекин нимага.. Нилуфар менга нима ёмонлик қилди...Бирдан онгимда чақмоқ чақди. Мен ...Мен Шуҳратни қизғонаётган эканман.
Демак , мен Шуҳратни ...
#ИККИНЧИ_КУРС
2 - сентябрь 20**йил
Бир ярим ойдан ошиқ вақтни ўтиши шунчалик қийин бўлди-ки...
Шуҳратни жуда кўргим келди . Соғинч шунча озор беришини энди яхши тушуниб олдим .
Ва ниҳоят , бугун ўқишга бораман.
Эрта сахардан уйғондим, .Юрагим алланечук уради. Ойна олдида билмадим қанча турдим. Билинар билинмас пардоз қилгандек бўлдим. Аслида менга бўяниш ҳеч ярашмайди. Шундоғам чиройлиман ( тўғриси-да, кундаликни ўзимга ёзяпман-ку, бошқа ҳеч ким ўқимаса, шунинг учун бемалол , беҳижолат). Айниқса кўзларим чиройли. Мактаб даврида менга ошиқ бўлган Ботир исмли йигит айтганди." Бунақа кўз ҳеч кимда йўқ, сани кўзинг гапиради, бировга қарасанг ўша одам кўзингга чўкиб кетади"деганди ...
Нонушта қилишга хафсала бўлмади, тўғрироғи томоғимдан ҳеч нарса ўтмади. Базўр бир финжон қаҳва ичдим холос. Эрта сахардан институтга етиб келдим. Юрак қурғур қафасига сиғмайди. Курсдошлар бирин- кетин кела бошладилар. Бир биримизни анча соғиниб қолибмиз. Ҳар биримиз билан алоҳида гаплашиб тўймай турибмиз. Вой бў тўмсайган Умид ҳам манга жилмайдими. Янгилик. Хурсанд бўлдим. Одамларни ёруғ юз билан кўриш яхшида.
Суҳбат қизий бошлаганда :
- Ман келдиииим! - деган овоз эшитилди. Шуҳрат ! Танамдан жон чиқиб кетгандек бўлди . Бошимни кўтаришга зўрға журъат қилдим.
- Яхшимисиз, Парихон!
...Шуҳрат кулимсираб турарди.
#давоми_бор / 5
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Кўзларим_йўлингда
фандан тўрт баҳо олганини сўрамоқчи бўлдим, лекин кўпчилик орасида шахсиятига тегмаслик учун ўзимни тутдим.
Жавоб кўп куттирмади. Ёнимда партада ўтирадиган Саидани айтишича , Шуҳрат олий математикадан 4 олибди, сабаби шу фан ўқитувчисини уйида уюштирилган " хашар"га боролмаган экан, чунки ҳашар шанба куни бўлган экан. Устоз Шуҳратга 3 қўйган экан аслида, лекин Чори роса тавалло қилиб зўрға 4 га кўтартирибди. Саида бу гапларни Собурдан эшитибди, " ҳеч кимга айтмаслик шарти билан" . Мен ҳеч ким эмасманда. Юрагим оғриди. Уни кўнглини кўтарим келарди. Аксига олиб курсдошлар танаффусда ҳам тўпланиб ўтиришаверишади. Ҳеч нима ёқмай , ўрнимда ўтирибман. Асабим бузилганда қиладиган битта одатим бор. Дафтарни охирги варағига ё нарса ёзаман , ёки расм чизаман. Шу одатим кўпинча дарсдаям қўзиб туради, айниқса фан ўқитувчиларини расмларини боплаб нусҳалаб қўйардим. Дарсда гап ташламай жим ўтирганим учун курсдошлар ҳам доим бир балони бошлаганини билишарди, Айниқса Собур.
-Канииий, бир кусатчиии? - деб шевада гап қотиб шарт дафтаримга ташланарди. Анча дафтарим Собурни дастидан ёқавайрон бўлганди . Бир куни ўзиниям чизиб қўйганимда , дафтарга эга чиқиб , болларга отиб юборган , охирида ўзи роса кулги бўлганди, чунки уни карикатура йўналишида чизгандим.
Ҳозир ҳам шу одатимни қилиб ўтирибман. Бирдан кулги кўтарилди. Фазлиддин Шуҳратни елкасига тушириб , қўймайсанда жўра деб турарди. Шуҳратни кайфияти яхшилигини кўриб кўнглим жойига тушди. Уни менга қилган яхшилигини нима биландир қайтаришим керак. Аксига олиб, у мендан яхши ўқирди. Бошқа нимаям қила олардим. Бирор нарса совға қилай десам, барибир олмайди. Ғурури шунчалар баландки, биламан, жаҳли чиқса индамайди-ю , қоп - қорайиб кетади. Ўзи қорачадан келгани учун уни кўпинча жиғига тегиб "қора қоплон"( чёрная пантера") деб жиғига тегардик. Уям бўш келмасди. Ҳаммага тегиштириб бир нималарни тўқиб ташларди.
22- февраль 20**-йил
Фалсафа дарси эди . 2-пара. Бир вақт деканатдан котиба қиз келиб, гуруҳимиздан мени, Собурни, Шуҳратни ва Илхомни чақириб кетди. Устозни руҳсати билан деканатга йўл олдик. Декан салом - аликдан кейин бизга иқтидорли ёшлар махсус лойиҳа орқали Туркияда ўқишга жўнатилинаётганлиги ва биз ҳам ота-онамиздан руҳсат сўраб келишимиз, кейин махсус командага қўшилишимиз кераклиги айтилди . Биринчи бўлиб Шуҳрат рад жавобини берди. Иложи йўқлигини айтиб кечирим сўради. Кейин мен ва Собур. Мен ота-онамдан сўрамасам ҳам чет элга чиқишга руҳсат беришмасликларини яхши билардим...
Тўғри-да, чет элга мени қандоқ юборишсин, холамни уйларига бир кеча ётиб келишга юборишмайди-ку, тағин яна битта-ю, битта қизлари бўлсам.
Собур эса :
- Ўзи бу ерда мусофир чет эллик бўлсам, Туркияда савсем муҳожир бўб қоламан- деб илжайиб қўйди.
Хуллас берилган таклифни фақат Тошкентлик Илҳом қабул қилди. ( У иккинчи курсдан ўқишини Туркияда давом эттирди , ҳозирги кунда жудаям машҳур ишлаб чиқарувчи корхона раҳбари)
Биз эса ўқишни келган жойидан давом эттира бошладик.
2 - март 20** йил
Бу йил баҳор ҳар йилгидан эртароқ келди. Март ойининг бошлариданоқ хавода баҳор ҳиди кезиб қолди. Ёмғир , майса, бинафша ...ҳидлари. Шаҳар кўчаларида эса қўшиқлар эшитила бошлади. " Боғимда настарин бор, гуллайди ҳар илк баҳор"
Биз биринчи курс талабалари ва гуруҳимиз қизлари атрофида катта курслар , ўзимизнинг курсдаги йигитлар айланишиб қолишди. Ўзи қишда қорбўрондан зўрға жон сақлагандик. Энди эса гап бўрон бошланди. Қизлар ҳам энди ўзларига бошқачароқ қарай бошладилар. Қалам, палам деганларидай... Менга эса барибир ... Биринчидан шундоғам чиройлиман. Иккинчидан мен оқ отли шаҳзодамни бу ердан топмоқчимасман. Билмадим , бу ердаги йигитлар , севги изхор қилганлари хам мени параметримга умуман мос келмайди. Орзуимдаги шаҳзодамни расмини юрагимда чизиб қўйганман. У баланд бўйли , келишган, ўзимга ўхшаган оппоқ, ( майли буғдой ранг хам бўла қолсин) ва бенихоя заковатли бўлиши керак. Ёнимдагиларни эса бу талабларга хали
@Xazon_Rezgi / 3
#таклифларига_биноан
Муаллиф: Хазонрезги
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
( Кўнгил кундалиги )
1-ҚИСМ
#БИРИНЧИ_КУРС
2- сентябрь 20**йил
Олийгоҳда ўқишнинг биринчи куни . Ҳамма студентлар бинонинг ички корпусида йиғилганмиз. Барча ҳаяжонда. Бир оздан кейин чуғур - чуғур қилиб танишишга тушиб кетдик. Хамма ўзини қайси вилоятдан келганлигини ва исмини айтишга шошиларди.
- Собур, Туркманистон. Ихчамгина йигитча кулимсираб турибди.
- Ширин, Қорақалпоқистон.
Юзлари сепкиллигина қиз давом этди.
- Мен исмим Саида , Хоразмдан.
- Умид , Қашқадарёдан ,
Давра навбати менга келди, ҳар доимгидек шўхлигим тутди:
- Пари , маде ин Ташкент. Ҳамма бир кулиб олди.Шунда чеккароқда турган баланд бўйли қорачадан келган йигит гап ташлади:
- Шуҳрат , манам ўшанақа маде. Йигит-қизлар унга хайратомуз қарашди , у гапида даъвом этди:
- Мен ҳам маде ин Тошкент , фақат вилоятиданман , Паркентдан.
Менга ўхшарканми ? Сўзга кийим кийдирарканми? Унга эътибор билан тикилдим ва шу заҳоти кўзимни ерга қаратдим, чунки унинг нигоҳи менга қаралганди. Суҳбатимизни шу ерда боягини старосталикни юклаган биздан ёши анча катта армияда ҳизмат ўтаб келган Чори бузди.
- Болла кетдик, корпусга кирамиз, 8 -хонага.
Ҳаммамиз Чорига эргашдик...
6- сентябрь 20** йил
Биринчи ҳафта дарслар ҳам деярли кириш дарслари сифатида ўтарди. Ҳамма фанлардан танишиб олиш мақсадида ёзма ишлар олина бошлади. Начора... Ёзамиз-да.
Бугун биринчи пара олий математика дарси билан бошланди. Ўқитувчи тундгина инсон экан. Ҳаммамизга икки варақ қоғоз тайёрлашни буюрди.
Шу математика билан ҳеч чиқишмайман-да. Уффф... Берилган вазифага тикилиб ўтирибман. Тўртта масала. Эссизгина. Қолган фанлардан ёзган ёзма ишлардан роса мақтов эшитаётган эдим... Яна вараққа энгашдим. Бир вақт варағим устига ғижимланган қоғоз учиб келдим. Ҳайрон бўлиб бошимни кўтардим.Қўшни қаторда ўтирган Шуҳратга кўзим тушди. У дарров кўзи билан ҳалиги ғижим қоғозга оч дегандек имо қилди. Қарасам , ҳамма масалани жавоби ...
Тўғри ишлаганмикан? Хаёлимга келган саволни қаранг. Ўзи шуям йўғиди- ку? Таваккал. Жавобларни кўчирдим ва устозга топширдим. Танаффусга чиққанимда Шуҳратга миннатдорчилик билдиришни ҳам унутмадим албатта. У қўйсангизчи, шунга шунча раҳматми деган маънода қўл силтаб қўйди...
- Раҳмат, яхши одам, - бу ўша вақтдаги бир машҳур фильмнинг гапи эди, Шуҳрат кулимсираб қўйди.
9 - сентябрь 20** йил
Бугун Шуҳратга бошқатдан раҳмат айтишимга тўғри келди.
Биринчи соат олий математика эди.
Табиийки, ўтган сафар олинган ёзма иш натижалари эълон қилинди. Натижани эшитиб бир виждоним қийналди.... Мен 5 , Шуҳрат ва Собир 4 , 22 нафар талабанинг қолган барилари 3 баҳо олишибди. Дарҳол нариги қаторда орқароқда ўтирган Шуҳратга қарадим. У доскага ўйчан тикилиб турарди.
Орада бериладиган танаффусда у тарафга юра бошладим.
- Раҳмат, мени деб ўзиз...
У бошқа курсдошларни эътиборини жалб қилмасликка ҳаракат қилганини сездим.
- Бемалол, курсдошмиз-ку...
- Менга ёрдам бераман деб ўзиз тўрт олганизга виждоним қийналяпти.
- Э, қўйсезчи, сиздаям қоб кетмас... У секин эшик томонга сирғалди .
Мен бунга умид қилдим. Лекин ҳеч қачон унга ёрдам бермасам керак деб ўйладим, сабаби у жуда заковатли ва зукко йигит эди.
15- ноябрь 20** йил
Гуруҳимиз талабалари анча чиқишиб қолдик. Мен " талабалик- олтин даврим" деган иборани маънисини чаққандек бўляпман. Талабаликдаги дўстлик бошқа дўстликка нисбатан қадрлироқ бўлар экан чамамда, чунки бизни қизиқишимиз, дунёқарашларимиз, интилишимиз - умуман мақсадларимиз бир бўлган.
Шундай бўлса-да , биз кичик гуруҳларга бўлиниб қолдик, ўз - ўзидан. Бизни гуруҳчамизда Собур, Саида, Умид , мен ва албатта Шухрат бор эди
Собур жуда беғубор йигит эди. Бундайларни тили билан дили бир дейишади. Туркманистонлик бўлганлиги учун шеваси ҳоразмчасига зўр кетарди. У айниқса Саида билан гаплашганда ,чуғурчуққа ўхшаб тилларига тушунмай қолардик.
@Xazon_Rezgi /1
💃𝑺𝑬𝑽𝑰𝑴𝑳𝑰 𝑮𝑶’𝒁𝑨𝑳 𝑨𝒀𝑶𝑳✅ 𝑩𝑶’𝑳𝑰𝑺𝑯𝑵𝑰 𝑿𝑶𝑯𝑳𝑨𝒀𝑺𝒁𝑴𝑰 😍🤩
❤️𝑼𝑵𝑫𝑨 𝑩𝑰𝒁𝑵𝑰𝑵𝑮 𝑲𝑨𝑵𝑨𝑳 𝑨𝒀𝑵𝑨𝑵 𝑺𝑰𝒁 𝑼𝑪𝑯𝑼𝑵 😍🤩🤩
💄 𝑬𝑵𝑮 TRENDDAGI✈️✈️ 𝑲𝑨𝑺𝑴𝑬𝑻𝑰𝑲𝑨𝑳𝑨𝑹 KIRSANGIZ QAYTIB CHQB KETGIZ KELMAYDI BUNAQA NARHLARDA HALI BOLMAGAN BOMBA NARXLARDA🔥🔥🔥
TUSH 15.000 👠👠
PADVOTKA. 10.000❤️❤️
PAMADA. 4 tasi 15.000💄💄
FERRAMON ATR 35.000💗💗
Kist naborlar 10.000🥳🥳
𝑵𝑨𝑹𝑿𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑺𝑯𝑶𝑲𝑲𝑨 𝑻𝑼𝑺𝑯𝑰𝑺𝑯𝑰𝑵𝑮𝑰𝒁 𝑨𝑵𝑰𝑸🤫🤫🤫
DOSTAVKA TEKIN🚗🚗🚗
PASDAGI LINK USTIGA BOSING👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+nn6PNui1WeEzMjNi
/channel/+nn6PNui1WeEzMjNi
-падарингга ланъат! Ит!-деди бақириб.Сакина полга ёмон тушди аммо номуси кучлилик.қилиб Айдизни уришга нарса қидира бошлади.
-буёққа кел!-деди Айдиз устидаги кўйлагини ечиб ташлаб.Сакина нафрат билан бақирди.
-одам бўлмай ўлиб кет!
Айдиз шимини ҳам ечиб ташладида Сакинани устига бостириб келди.Сакина айиқдек эркакни кучи етганча итараркан силласи қурий бошлади.Эркакнинг ёқимсиз нафасини ҳис қилди.Шу пайт эркак бирдан аҳҳ деб бақириб юборди.Сакина ҳаммаси тамом деб ўйлагани учун эркакни оғриқдан бужмайган юзига қараб уни ўзидан нари итарди.
-тур ўрнингдан!
😥Уй-рўзғор ишларидан ортиб ўзимга қарашни ҳам унутиб қўйдим. Овқат қил, уй тозала, ойна арт, фарзандларга қара, қайнонани кўнглини ол
🤔Нима қилишга бошим қотиб ўтирсам телеграмдан бир канал чиқиб қолди, номи. " @Betakror_Ayoll" экан Йўқотиб қўймай деб тезда обуна бўлиб олдим!
🤗Мана 1 ойдирки хар куни кузатаман. Нафақат уй ишларидан ортиб ўзимга қараябман қайнонани ва эрни кўнглини олишни ажойиб усулларини ҳам ўргатар экан сизга хам холисона илиндим кирсангиз чикиб кетолмай коласиз манга ухшаб👇👇👇
👉@Betakror_Ayoll
👉@Betakror_Ayoll
👉@Betakror_Ayoll
AYOLLAR UCHUN BEPUL MARAFON!!!
Ma'shuqa kabi jozibali bo'lishni xoxlaysizmi?
❤️🔥ROMANTIK KECHALAR❤️🔥
kursi aynan siz uchun!
Jonli efirlar:
➡️ Qanday Ayol xiyonat ko'rmaydi?
➡️ Yorni jalb qilishning sirlari!
➡️ Hadyalar olish usullari!
⬇️ Kegel mashqlari
⬇️ Massaj texnikalari
⬇️ Romantik musiqalar
Marafonda qatnashish uchun hoziroq yopiq kanalga ulanib oling👇
/channel/+sh150vZL_20wODM6
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
⚡️ Assalomu alaykum 7 yoshdan 70 yoshgacha boʼlgan aziz obunachim sizlarga bir noodatiy kanal tavsiya qiloqchiman kanalda siz
⚡️ Yaqinlaringiz uchun qoʼngʼiroq tabrik yoʼllashingiz
⚡️ Logotiplar yasatishingiz
⚡️Ismlarni maxsus yozdirishingiz kabi xizmatlardan foydalanishingiz mumkin qolgan yangiliklar kanalda koʼrasiz
⚡️ Aytgancha kanalga tez obuna boʼlvoling sanoqli obunachi qabul qilarkanalar xolos
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
KANALGA KIRISH
KANALGA KIRISH
KANALGA KIRISH
⚡️Kanalga kirsangiz chiqolmay qolasiz shunchaki tomosha qilib ham madaniy dam olasiz
Тасаввур қилинг 6 та аёл бор.
1- аёл 4- аёлни опаси,
2- аёлни 5- аёл дугонаси,
5- аёл 1- аёлни қизи.
3- аёл 4- аёлни қизи.
2- аёл 3- аёлни опаси,
6- аёл 4- аёлни онаси.
❗️Диққат савол: 5-аёл 6- аёлга ким бўлади.?
Бир камбағал бечора йўлда кетаётса, олдидан бир ҳамён чиқибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал "Ота-онам анчадан бери сут ичмаганди. Бу пулга уларга сут олиб бораман" деб ўйлаб турган экан ҳамён оғирлашибди.
Ичини очиб қараса, хамёнда ўн танга турганмиш. Камбағал "Ё қудратингдан" - деб ҳайрон қолибди-да, - Ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота-онам, фарзандларим ҳам ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади" -деб ўйлаган экан ҳамён яна оғирлашибди.
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан. Камбағал "Ўтган қиш совуқ хонада ота-онам роса қийналишганди. Энди бу пулга уйни таъмирлайман" деганди, ҳамён янаям оғирлашибди.
Ўшанда, у "Хотиним анчадан бери бу уйда "Яшамайман" деб айтаётганди. Ундан кўра, эски уйни ота-онамга қолдириб, янги уй олиб, кўчиб кетамиз!" деб ўйлаган экан ҳамён аввалги ҳолатига қайтиб ичида ўша бир тийин қолибди.
P.S.: Ота-онангизга яхшилик тиламас экансиз, ўзингизга қилган барча тилакларингиз "бир тийин" бўлиб қолаверади!
@xazon_rezgi
СЎНГГИ МАКТУБ
Воқеа АҚШда, Вьетнам уруши пайтида рўй берганди. Калифорниялик она Вьетнамга кетган ёлғиз ўғлидан мактуб олди. Унда ўғли онасини ниҳоятда соғиниганини, уруш тугаганини, тез орада, қисқа кунлардан сўнг Калифорнияга қайтишини ёзганди. Хатнинг сўнгида шундай сўзларни илова қилганди.
“Азиз онажон! Сиздан биргина илтимосим бор. Мен уруш пайти ўзим тенги, олижаноб, кўнгли очиқ бир йигит билан танишиб қолдим. У билан қалин дўст бўлиб қолганмиз. Аммо, уруш тугашига бир неча кун қолганда, оғир жанглардан бирида дўстим икки оёғидан, бир қўлидан ажралди. Ҳозир уни Сан-Францискодаги ҳарбий госпиталга олиб келдик. Бу ерда ҳамширалар унга яхши қарашяпти. Аммо, бечоранинг ҳеч кими йўқ. Мен уни ўзим билан уйга олиб борсам, нима дейсиз? Ахир унинг мендан бўлак яқин одами йўқ, қаттиқ тушкунликка тушган, унга ҳар қанча таскин беришга уринсам ҳам уддасидан чиқолмаяпман. Сиз рози бўлсангиз, уни ўзим билан олиб кетсам...”
Она бу саволдан сўнг оғир ўйга толди. У кўз олдида уйида ногиронлик аравачасида юрган, ногирон йигитни келтирди. Ахир ўзлари аранг кун кечиришади. Онанинг ҳам олдингидек куч-қуввати қолмаган. Қолаверса, ўғли кетганидан сўнг анча одамови бўлиб қолганди. Кечаси билан шу ҳақда ўйлаб чиқди. Эртаси куни эса ўғлига шундай мазмунда хат ёзди.
“Болажоним, албатта сенинг дўстинг мен учун ҳам азиз. Аммо, мени ҳам тўғри тушун. Қариб қолдим. Сен эркак кишисан, ишлаб пул топишинг керак. Мен эса, ногирон ўртоғинг билан уйда қоламан. Унга қараш, овқатлантириш, кийимларини алмаштириш - булар мен учун ортиқча ташвиш... Мени тўғри тушун... Кечаси ўйлаб шу қарорга келдим. Уйимизда ногирон эркак ортиқчалик қилади. Шу сабабли бу таклифингга розилик беролмайман...”
Хат эртаси куни манзилга етиб борди. Ўша куннинг ўзида онани бир мудҳиш ҳақиқатдан огоҳ қилишди. Аскар ўзини-ўзи отиб ташлаган эди. Энг даҳшатлиси, унинг икки оёғи ва бир қўли йўқ эди...
P.S.: Баъзида биз яқин инсонларимизнинг руҳиятидаги бўлаётган ўзгаришлар, уларни қамраб турган муаммолардан бехабар қоламиз ва уларни йўқотиб қўямиз. Шунинг учун ҳам доно халқимиз қарор қабул қилишдан олдин етти ўлчаб бир кес, деб бекорга айтмаган.
Муаллиф: интернет
@xazon_rezgi
Қайси бири мос?
Манга технология ва биология устозларини уйи ёқди ☺️
@xazon_rezgi
Ҳаётий ҳикоя
Туҳмат
Ҳар сафар ота-онамни зиёрат қилгани келганимда беғубор болалик дамларим, қўшнимиз Сора бувининг ибратли диний ривоятлари, сой бўйида
қизлар билан чопқиллашиб ўйнаб юрганларимиз ҳамда қадрдон сирдош дугонам Зебо чевар кўз олдимга келади.
Бугун ҳам маҳалламиз бошидаги эски уйни кўриб юрагим эзилиб кетди. Ўн йил аввал бу уйда етимгина дугонам Зебо бувиси билан яшарди...
18 ёшга тўлдикки, икковимизни унаштиришди . Mени шаҳарга турмушга бераётган эдилар, Зебони эса қўшни маҳалладаги дурадгор йигитга. Келажак ҳаётимиз ҳақида яхши ниятлар қилар эдик , сарпо либосларимизни ўзимиз бичиб, тикардик. Кунларимиз ширин ташвишлар билан ўтаётган эди.
Токи...
Маҳалламиздаги Жасур исмли одам кийим - кечак савдоси билан шуғулланар эди. Иши юришгандан- юришиб, маҳалланинг энг давлатманд кишисига айланиб бормоқда эди.
Кунларнинг бирида маҳалламиз оқсоқоли у кишига Зебога кийимлар учун буюртма бериб сотишни маслаҳат берганлар. Етимгина қиз тўй харажатлари ва зарур эҳтиёжлари учун пул жамғарсин, деган мақсадда хайрли ишга воситачи бўлишни ният қилган эканлар.
Жасур ака Зебога сотиш учун либосга буюртма берди. Мен ҳам ўқишдан қайтгач, дугонамга чеварликда майда ишларда кўмак берардим. Шу тариқа 30 та аёллар либоси тайёр бўлди. Жасур ака кийимларни пуллаб, даромад қилди, аммо орадан 4 ой ўтди ҳамки, Зебонинг хизмат
ҳаққини бермади.
Икковимиз маҳалла оқсоқолининг олдига бориб, вазиятни тушунтирдик , ҳақгўй оқсоқолимиз бу адолатсизликни эшитиб титраб кетди. Ҳассасини дўққиллатиб бориб, Жасур аканинг эшигини таққилатди, ичкаридан дув қизариб чиққан Жасур акага: “Етимнинг иш ҳақини нега бермайсан, нодон? Дарҳол ҳаққингни ҳалолла!” деб уришиб берди.
Жасур ака лом-мим демай уйидан пулни олиб чиқиб Зебонинг қўлига тутқазди. Аммо эртаси куни aламдан жаҳл отига мингган Жасур ака бозор ва чойхонада Зебонинг шаънини ер билан яксон қилиб, уни бешармликда айблади. Бунга ўзи гувоҳ эканини айтиб дунёга жар солди...
Маҳаллага гап-сўз оралади.
Зебога буюртма бермай қўйишди, фотиҳаси ҳам бузилди...
Руҳи синиб қолган Зебонинг мендан бошқа яқини қолмаган эди. 5 маҳал намоз сўнггида: “Аллоҳим, менга Оиша онамизнинг сабрларидан тортиқ қил”, дея йиғларди. Баъзан бир нуқтага боққанча хаёл суриб ўтирар, сўнгра бирдан менга қараб жилмайганича: “Мен у одамдан хафа эмасман, уни қарғамадим...” дерди.
Oрадан бир йил ўтиб кетди, мен турмушга чиқиб, фарзандли ҳам бўлдим.
Ранглар сарғайиб, озиб кетган Зебо тез‑тез ҳушини йўқотадиган бўлиб қолди. Охир оқибат касалхонага тушиб, қайта-қайта ҳушини йўқотиб, ўнгланмади. ...
Жасадни топшираётган шифокор, унинг юраги туғма хаста эканлигини айтди... Етимгина Зебо эски уйини ва қариб қолган бувисини ҳам етим қилиб ташлаб кетди...
Тобутни олиб чиқиб кетаётганларида бувиси:
“Қизим масъум эди, болагинам пок эди, уни туҳмат ўлдирди!..” дея фарёд чекиб қолди. Сора буви: “Жасурни ўз туҳмати уради энди, э, воҳ”, деган эди ўшанда секин.
Мана орада йиллар ўтиб кетди. Раҳматли Сора буви айтганларидек, Жасур акани қилган туҳмати “урди”: бир кечадаёқ қўл-оёғи ишламай
шол бўлиб қолган. Эшиги олдида аравасида бечораҳол алфозда
ўтиради. Одамлар, унинг иккала қизи ҳам шаҳарда танафурушлик
қилади, деб гапиришади...
Зебо уни қарғамаганди, аммо Аллоҳ Одил Зот, уни огоҳлантирди.
Етим ҳаққига кўз олайтириш ва покиза аёлларга туҳмат қилиш каби гуноҳи кабиралар ҳақида ўйлар эканман, лол қоламан:
“Аллоҳим, заррача ёмонликни ҳам, заррача яхшиликни ҳам бежавоб қолдирмайсан!
Аммо биз ғофил бандалар буни идрок қилмаймиз".
Дилафруз Муминова
/channel/xazon_rezgi
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
у томони, хали бу тарафи мос келмаяпти. Ўзим хам шошаётганим йўқ. Дарс ва машғулотлар одамни тинкасиниям қуритиб қўяяпти. Техника йўналишида ўқиганимиз учун, дарслар яхшигина куч. Айниқса , биз қизлар учун. Инженер- технолог касбига ўқиётганимиз учун нуқул темир- терсак ва хом-ашё, технологиялар оламидамиз. Аммо бу менга яхшигина завқ беради. Чарчасак, Собур билан Шуҳрат бор. Уларнинг гап ҳазил халтаси хеч тугамайди. Шунча гапни қаердан топади булар, ҳайронман... Уларга қўшилиб бизларам анчагина гапдон бўлиб қолдик.
30- март 20** йил
Институтда ҳар куни бир янгилик. Бугун яна сараландик. Бу сафар шу ерда Тошкентда алоҳида шуғулланар эканмиз. Ҳеч қайсимиздан розилик сўрашмади. "Ўзи шундоғам секин сараланиб , йўл-йўлакай камаясизлар"- деди бизни суҳбатга чақирган деканимиз.
Хуллас, рус группасидан Ирина, Севиля, биздан- мен, Собур , Шуҳрат, қўшни гуруҳдан Абдуворис, Аҳмад...- жами ўн икки талаба махсус ўқиш учун танлаб олиндик. Ҳар кунги одатий дарслардан кейин хафтада уч кун яна қўшимча лекция, уч кун амалиёт. Сохамиз бўйича учинчи курсда ўтадиган амалиётларни биринчи курсдан шуғуллантира бошлашди. Сал кунда гурухдагилардан ажралиб қола бошладик. Май ойининг ўн беш ларидан бошлаб бизларни ўзимизга тегишли завод ва корхоналарга юбора бошлашди. Биздака гуруҳ иккинчи курслардан хам сараланганди, улар жами саккиз талаба эди.
16 июнь 20**йил
Ёзги сессияни топшириш учун қўшимча машғулотлардан вақтинча озод қилишди. Бу сафар сессия топшириш қийин бўлгани йўқ. Сабаби биз қўшимча шуғуллантирилаверганимиздан ўз соҳамиз бўйича анча илгарилаб кетгандик. Гуруҳимиздаги "стажёрлар" (бизни курсдошларимиз хазиллашиб шунақа чақиришарди) - ҳаммамиз сессияни бешга ёпдик. Билмадим, фан ўқитувчиларига шунақа буйруқ берилганмиди, қисқаси ортиқча қийналганимиз ҳам йўқ. Бир хафтада сессияни юмалоқ ёстиқ қилиб , яна заводга қайтдик. У ерда ўн кунча шуғуллангач , бизга сентябргача дам олишга рухсат берилди.
8 - июль 20** йил
Саида билан институтда учрашгани келишгандик. У юртига жўнаб кетиши олдидан бирга бозор айланишни таклиф қилганди. Июль ойи бўлгани билан кун у қадар иссиқ эмасди.
Саида мени кутиб турган экан.
У:
- Пари, ирригацияда ўқийдиган Интизор деган землягим хам кемоқчийди, бир пас кутиб турайлик, майлими-? ,- деб сўраб қолди. Унга "менга фарқи йўқ" деб жавоб бердим . Биз кўча юзидаги скамейкага ўтириб Интизорни кута бошладик.
@Xazon_Rezgi /4
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Баъзан мендан гап эшитиб оларди.
- Ҳой , ноинсоф, кўпчиликни ичида тушунмайди деб бизани ёмонлавоссан-а , санга қизил карточка !
Собур илжаярди-да:
- Вой Пари, узр билми қолибман , виновать- у қўлини кўксига қўйиб , буёғига адабий тилда гаплашишга уринарди.
Собур биздан бир ёш кичкина эди,
Унга худди севимли укачадек қарардик, ҳаммамиз бемалол сансирардик. Мен, Саида, Умид тенгдош, Шуҳрат эса биздан бир ёш катта эди. Бешчаламиз беш хил дунё эдик. Саида жуда тартибли, мулохазали, қатъиятли эди. Умид эса ичимдагини топ хилидан эди. Мен у билан жуда чиқишавермасдим, негадир у мени ёмон кўрадиганга ўхшарди. Аслини олганда у бизни орамизда Шухрат туфайли юрарди. Улар бир жойдан ижарага уй олишган, вақтлари деярли бирга ўтарди. Шуҳрат эса оддий, камтар, билимли ва заковатли эди. Меҳнаткашлиги қабариб турадиган қўлларидан билиниб турарди. Бу вақтгача унинг отаси ўтган йили бехосдан оламдан ўтганлиги, шунинг учун ўтган йили академик таътил олиб , бу йил ўқишга қайтганини билиб олгандик. Онаси қишлоқда оддий муаллима, Шуҳратдан кейин яна бир укаси ва икки синглиси борлигини, турмушнинг оғир юки асосан уни чекига тушганлигидан хабаримиз бор эди. Шундай бўлишига қарамасдан Шуҳрат жуда одамни кўнглини кўтарадиган йигит эди. Ҳар битта гапи билан шунақа кулдирардики, кулавериб кўзларимиз ёшланиб кетарди. Ўзи эса қилт этмай, жиддий тураверарди.
Мен эса ... шўх , шаддод, исми жисмига монанд, отасининг якка- ю, ягона эрка қизи Пари - Фарида Усмонова. Икки акам ва бир укам бор. Отам катта комбинат директори, онам эса шифокорлар. Ҳаётда отам туфайли бирор оғирчилик кўрмаган, ҳаётнинг китобини фақат ёрқин рангларда ўқиган, аммо мехнаткаш ва интилувчан қизман. Ҳаётда отам доим энг мухими пул эмас, инсонийлик эканлигини бизга яхши сингдирганлар.
20- декабрь 20** йил
Ўқияпмиз ... Ҳамма талабалар нимага қодирлигини танитиб бўлди. Кимни дарди нимада. Кимдир биринчи сессияни фақат аълога битиришни ўйлайди. Кимдир шунчаки вақт ўтказишга келиб кетиб турибди. , лекин бунақалар жудаям кам . Асосий группадагилар ўқишда кира олганидан бахтиёр холда йўлда давом этардилар.
2 - февраль 20** йил
Аналитик кимё фани жуда қизиқда, устози эса ундан ҳам . Аввал дарсни ўтади, кейин ҳаммамизга ноъмалум модда тутқазади, Реагентлар ёрдамида топиб беринг . Бу иш менга чўт эмас, ахир шу йўналишга жуда қизиқаман. 5 - минутда топиб бўлганимдан кейин устоз мени дарсдан чиқариб юбора бошлади, чунки бошқаларга ҳам ечим тарқатаётганимда қўлга тушиб қолдим.
- Сиз , файега чиқиб журнал ўқиб турарсиз.
Бир ,икки марта шу хол такрорланганидан кейин устоз ҳам тажрибали бўлиб қолди. Менга мураккаб комплексларни бера бошлади. Бу эса анчагина вақтни оларди. Табиий фанларга мослашган ихтисослашган мактабни тугатганман. Олимпиадалар, танловлар , ... Хуллас , фан қирраларини , сирларини очиш , севимли машғулотлар .. Умримиз мазмуни шу эди. Ўқирдик, уқар эдик, бошқа ишимиз йўқ ҳам аслида.
5 - февраль 20** йил
Чори стипендия обкелибди. Ҳамма ведомостга ёпишди. Тўғриси бу ойдан табақалана бошладик. Бешчилар, тўртчилар, уччилар... Бешчилар мен ва Собур. Қизиқ нега Шуҳрат орамизда йўқ, қайси фандан тўрт олибди. Мен уни ҳамма фанни аълога ёпган деб ўйловдим. Юрагим эзилди. Уни оилавий ахволини биламан. Ҳар шанба куни дарс тугамасидан автовокзалга чопади. Умидни айтишича отасидан қолган эски жигули машинасида бозорга юк таширкан. Душанба кунлари дарсга баъзида кеч қолиши, баъзида кўзлари уйқусизликдан қизариб туриши шундан экан-да.
Қизиқ , қайси фандан тўрт олибди?
Умид билмайман деб елка қисди. Шуҳрат бироз ўтиб синфга кириб келди. Чорини қўлидаги рўйҳатга қўл қўйиб, стипендиясини олди. Уни кузатиб ўзимдан уялдим, чунки Шуҳрат туфайли мен аълочилар стипендиясини олганим рост эди. У бир неча марта ёзма ишларимни ишлаб берган, ( аслида буни мен бирор марта сўраган эмасдим), олий математика ёнига яна физикани ҳам қўшиб ишлаб бериш вазифасини ўз зиммасига юклаб олган эди.
Ундан қайси
@Xazon_Rezgi /2
Кўзларим йўлингда ...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#кўнгил_бекати
🎙Турсуной Алимова
Онамнинг ёнида отам бўлсайди...😔
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ибрат
Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу маҳлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушгач, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб “кечир, хўжайин” деяётгандай туйилди.
Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстни йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб бироз хижолат ҳам бўлди.
Эрталаб уйғониб қараса “дўсти” тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва ичидан қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб шифокор кўригига борди.
У ерда маълум бўлишича эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳар кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмаган, шунинг учун бу ақлсиз махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини пойлаб, ортидан эргашишар экан...
Садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз атрофингизда тикка турадиганларга кўпам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари ҳам мумкин...
Муаллиф: интернет
@Xazon_Rezgi
СУРАТДАГИ ҲИКМАТ
Ушбу суратни сақлаб қўйинг...
• Иймонингиз сустлашиб, ҳимматингиз пасайиб кетаётганини сезишингиз билан ибрат олиб, қайта қувватланиш учун...
• Намозларни ўз вақтида,жамоат билан адо этиш учун...
• Тўрт мучалингиз соғ-саломат эканлигини ҳақиқий маънода ― қалбан ҳис қилиш учун...
• Аллоҳ учун пешонангиз саждага қийинчиликсиз эгилаётгани учун...
• Раҳмон Аллоҳнинг бизларга инъом қилиб берган сон-саноқсиз неъматларига ожизона шукрингизни адо этиш учун...
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаъат берур!" (Зориёт - 55)
@xazon_rezgi
Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊
Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •
Javoblar👇
(@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум , азиз диндошим ...
Кунларнинг Саййиди , ҳажжул масокин жума айёмингиз муборак бўлсин ...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Бахтли бўлишни хоҳлайсанми:
- орқангдан гапирган ҳар кимсага қулоқ солма;
- ҳар ваъдага ишонма;
- ҳар таниганингни ўзингга ўхшатма;
- ҳеч кимга ўз қадридан ортиқ баҳо берма;
- ахлатда ўсган "гул"дан эҳтиёт бўл;
- сени кўра олмаганларни кулиб тарк эт;
- олий мақсадинг йўлидан чалғима;
- энг оғир кунларингда ҳам ҳақдан воз кечма!
Шунда бахт эшик очади ва: "Бахтли бўлиш навбати сенда!" дея сени ўз оғушига олади.
@xazon_rezgi
67 ming som kurs o‘rganib har kuni 100 mingdan 1 mln gacha daromad qiling😍😱 @shokhida_blogs isbot👇/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
-Изи қолмаса бўлди.
-Қолмайди. Сиз чиқаверинг мен ортиздан чиқаман. Барно атрофни тозалаб чиқди. Кейин эса Муниса ётган жойга келиб устидан бензин қуйиб юборди.
Кейин эса чўнтагидан гугурт чиқариб хонага ўт ёқди. Эшик олдига бориб эшикни қулфлади. Ичкарида эса ҳушсиз Муниса ётар, устига бензин сепилганидан хабарсиз эди...
/channel/+lw85f9S1dEUwNDdi
Давоми
👇👇👇
#Савол
Бозорда сотилмайди, дастурхонга тортилмайди, ҳар бир одам татиб кўрган!
У нима? 😳🤔
Бу саволни жавобини 99%
одам тополмас экан🔥
Жавоби 👈
-Сумбула буни қара.
Янгиликларда Сарвара ҳақида ёзилган бўлиб вахшийларча ўлдириб кетилган экан. Унинг бўлакланган жасадини ахлат уюмлари орасидан дайди итлар ковлаб олишган.
-Бу... Сарани ёзишганми?
-Ҳа шундай. Қара анча вақтдан бери изланаётган Сарвара Ғуломова дейишибди.
Насиба олиб келган хабаридан хамон ўзини босолмасди. Гуруҳдаги курсдошларни барчаси янгиликларни кўришга киришиб кетишди.
-Ҳомиладор эдику...
/channel/+lw85f9S1dEUwNDdi
Давоми👇👇👇
Siz qaysi yilda tug'ilgansiz 🌸💐🌹
Tez tug’ulgan yiliz ustiga bosing va o’zingiz haqingizda bilib oling ❤️😻 🌝
Natijasini koʻrib xayron qolasz😍🤗
–Yigitlar uchun qizlarni kampot qiladigan kiyimlar😍❤️🔥
–Oyoq kiyimlar - 99mingdan🥹🤍
Eng arzon va sifatli yigitlar shop kanali😍🫶🏽
So'nggi brenddagi erkaklar kiyimi👇🏻
┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡👉🏻❤️🔥 K I R I SH ❤️🔥👈🏻彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛
- Tezzz qoshlila qzla joyla chegaralangan👆😅💋