#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Оббо, яна бошладингми? - Йўлдошнинг овози зардали эшитилди, -хотиним бошқа масала. Сен эса бошқа! - зум ўтмай эркакнинг овози мулойимлашди,- Марваридим ўзимнинг, жаҳл қилиш сенга бирам ярашади-ки?! Бурничангни учида турган жаҳлчаларингдан сенинг! Кел бағримга!
Ҳаким бу ерда ортиқ қолгиси келмади. У даставал хаёлига келган биринчи фикр- ҳар иккисининг ҳам устига бостириб кириб шарманда қилиш режасидан ҳам тезда воз кечди. Бу ҳолда у нафақат бу икки беҳаё, балки ўзи ҳам шарманда-ю шармисорлик деб аталмиш "насиба"дан бебаҳра қолмаслигини тўлиқ англаб етганди. Буларнинг бари Ҳакимнинг ғазабини баттар алангалатиб юборганди. У базўр тишини тишига қўйиб ич-ичидан ғижиниб сўкинганча Марвариднинг уйини тарк этди. Йўл-йўлакай яна колхоз омборига бош суқиб, боя Бунёд тоға ўчоқбошининг орқасига беркитиб қўйган мусалласнинг қолганини ҳам нафсига уриб олган Ҳаким уйигаалла-паллада кириб келди.Бу вақтга қадар олди одамлар бир уйқуни уриб олган эдилар.
Бахтга қарши уни бугун ҳеч ким кутиб олмади. Гандираклаб ой нури тушиб турган ётоқхонага кириб борган Ҳаким ўринда муштдек бўлиб ухлаб ётган Барнонинг тепасига бориб серрайиб туриб қолди:
"Аёл зотининг ҳаммаси бир гўр! - кайф устида ғижинганча ўйланди у,- иши тушса "акажооон" иси- биз! Орқамиздан эса оғзини тўлдириб бемалол "ҳайвон" дея номимизни булғалайди. Субут деган нарса йўқ буларда! Биттаси анави Марварид! Уч кун олдин тонггача "Ягонамсиз!" дея нозланиб ишва-ю карашма қилиб чиққанди. Бугун эса... Ҳе, онангни...!
Биттаси манави ойимча! Шу кунгача бирор марта эр ўрнида кўргани йўқ. Буям илк тунимизда ҳайвондан олиб ҳайвонга солганди. Мен бўлсам, шу вақтгача унга қайтиб қўлимни теккизганим йўқ. Менга бола туғиб бераркан деб бошимга чиқарвордим ўзиям. Етар шунча талтайгани. Энди буни қош-қовоғига қараб ўтирадиган анойи йўқ! Марҳамат қилиб хотинлик вазифаларини бажариб қўйсинлар бу ёғига!"
Ҳаким кўп ўйланиб ўтирмай уйқу оғушига ғарқ бўлган Барнонинг ёнига гурсиллаб ўзини ташлади...
Чўчиб уйғониб кетган ва ҳеч нарсага тушунмай довдираб қолган Барно кўп ўтмай жон-жаҳди билан Ҳакимга қаршилик қилишга киришди. Бироқ ҳомиладорликдан заифлашиб қувватсизланиб қолган жувон кайф устида ўзини идора қила олмаётган маст эркакга бас кела олмади...
📌@xazon_rezgi /128
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi
🔈🔈30 KUNLIK OZISH KURSI.
❤️Uyimizdagi bor mahsulotlarni iste'mol qilgan xolda vazn yo'qotish
💛Doimiy NAZORAT va savolingizga javob olish imkoniyati
💛QABZIYAT muammosidan xalos bo'lasiz
💛Organizmdan ortiqcha yog'larni eritish sirlari
♥️ 1 OYDA 6 KGDAN 10 KG GACHA OZISH IMKONI
Kanalga kirish
👇👇👇👇👇👇👇
✅/channel/stop_semizlik1313
✅/channel/stop_semizlik1313
✅/channel/stop_semizlik1313
Murojaat uchun 👇👇👇
✍️ @ZarinaMusayeva89
👩🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩🦰—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, BEPUL kurslar orqali shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈
👩🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫
🌦🌧 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
@xazon_rezgi
ERTA RIVOJLANISH UCHUN KITOBLAR VA AQLNI CHARXLOVCHI O'YINCHOQLAR
🔥Biz taklif qilayotgan KITOBLAR📚va O'YINCHOQLAR🧩 bilan farzandlaringizning:
- qobiliyatlari rivojlanadi🗣
- mustaqil fikrlay boshlaydi🎲
- diqqati oshadi🎯
- idroki, bilimi yuksaladi♟
- xotirasi kuchayadi🧠
- tasavvuri boyidi📝
- tili tez chiqadi va aniq ravon gapira boshlaydi.👅👂
💥Link ustiga bosib Kanalga hoziroq kirib ko'ring, bizda aqlni o'stiruvchi o'yinchoqlar juda ko'p!
👇👇👇👇👇👇
/channel/+P2HX-xd6nHg1NjMy
/channel/+P2HX-xd6nHg1NjMy
Murojaat uchun
@Cocopie_Kids_admin
+998500050244
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Абдужаббор Алена билан бирга нонуштага қадар ўн беш нафар бемор болани кўриб, жарроҳлик амалиётидан қолган яраларига малҳам қўйиб боғлаб чиқишди. Иккинчи палатада атайдан танасига сил касали юқтирилиб, тажриба ўтказилаётган қизча оламдан ўтибди. Уни чойшабига ўраб коридорнинг охирги хонасига топшириб келишди.
- Қизалоққа ичирган таблеткаларим фойда бермади,- чуқур оҳ тортди Алена,- икки кундан буён балғами қон аралаш кўчаётганди.
Алена Абдужабборни санитарлар хонаси орқали кичикроқ хонага олиб ўтди. Бу ер санитарлар учун ошхона вазифасини ўтар экан.
Алена билан бирга юриб кўрганларидан Абдужабборнинг иштаҳаси ғиппа бўғилган эди. У ҳатто қанд солинган қайноқ чойга ҳам қарагиси келмас эди.
- Менга қара! - деди Алена йигитга қатъият билан тикилиб,- ҳозир сенга бир гап айтаман. Яхшилаб эшит ва ёдингда сақлаб қол: "Эркак эркак бўлиб яратилгани учун ҳам эркак бўлишга мажбур!"
Энди эса яхшилаб нонушта қилиб ол. Нонуштадан сўнг катталар бўлимида хизмат кўрсатамиз.
Катталар бўлимидаги аҳвол болаларникидан қолишмас экан.
Бу ерда ҳам атайлаб турли вирус ва инфекциялар юқтирилганлар, кўнгил хуши учун қўл, оёқ ёки танасининг айрим ички аъзолари кесилганлар, айрим турдаги дорилар синовини танасида синаб кўрилаётганлар, қўйинг-ки, инсон кўринишидаги, инсон номидаги икки оёқли жонзоднинг миясига нима хаёл келса, шуни ҳеч иккиланмай турли тажрибада синаб кўрилишга маҳкумлардан тузилган жамоа эди бу жамоа...
Абдужаббор кун бўйи Алена билан бирга ишлади.
Кечга яқин уларни яна бир хонада тунаш учун қолдиришди. Бугун стол устидаги таомлар кечагидан кўра кўпроқ эди. Абдужаббор ўзига ҳам алоҳида тегиш ажратилганини фаҳмлади. Бироқ унинг кечаги каби иштаҳаси йўқ эди.
- Табриклайман, -деди Алена курсига ўтириб кун бўйи юраверганидан шишиб кетган оёқларини қўллари билан уқалар экан столдаги егуликларга ишора қилиб, - сени санитарликка қабул қилишибди. Демак, яхши бола бўлиб юрсанг қачонгачадир танангга скалпель тегмай туради.
Абдужаббор хонадаги ёлғиз кроватга ўнг ёнбошини босиб ётар экан, бутун аъзои бадани қақшаб кетаётганини ҳис қилар эди. Унинг Аленага жавоб қайтаришга ҳам қуввати қолмаганди.
📌@xazon_rezgi /126
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор р
Рахматуллаева (Хазонрезги)
Алена ғира-шира қоронғуликда пайпасланиб столнинг устини йиғиштира бошлади:
- Бугунга шунча асаббузарлик етар,- деди у ишини битиргач Абдужабборга яқинлашиб,-ярим соатларда эшик очилиб ҳожатга чиқишга руҳсат берилади. Унгача яхши гаплардан гаплашиб ўтирсак нима дейсан? Айтган-ча, қаллиғинг борми? У қанақа қиз? Ота- онанг ҳақида гапириб берсанг ҳам жон деб эшитардим, -хўрсинди Алена, -билсанг, ўша бахтли, беташвиш кунларни бирам соғиндим...
Алена Абдужабборни кроватга бошлаб бориб унга ўтқазди ва ўзи ҳам ҳорғин кўринишда унинг елкасига бош қўйди...
Абдужаббор Освенцимга келганидан буён ўтган етти ой мобайнида илк бора шу кеча осойишта ухлади. Алена иккиси бир кроватда узоқ йиллар давомида энди топишган жигарлардек безор ором олишар эди...
-Андрей, турақол! -деди тонг ғира-ширасида Алена,- эшик очилди. Тезда ювиниб санитарлар бўлмасига боришимиз керак. У ерда кийимларни алмаштириб беморлар жойлаштирилган палаталарга кирамиз.
Абдужаббор уйқуси ўчмай туриб эътирозларсиз Аленага эргашди.
Санитарлар бўлмаси кенггина хона экан. Абдужаббор у ерда ўзи ва Алена каби эркак, аёл аралаш ўттиздан ошиқ санитарга дуч келаман деб ўйламаганди. Санитарлар бир-бирларига сўз қотмай оқ халат, бошларига юзни ўраб, фақатгина кўзни очиқ қолдириб турувчи қалпоқ, қўлларига резина қўлқоп таққанча икки кишилашиб хонани тарк эта бошладилар.
- Сен менга шериксан, -деди Алена Абдужабборга нима учундир ўлчамидан бир неча баравар кенг, ҳилпиллаган кийим узатганча. Абдужаббор бир кийимга бир Аленага савол назари билан қараган эди, қиздан "айтганларимни муҳокама қилмай бажар" деган мазмундаги ишорани олди, - ҳозир бориб операция қилинган беморларнинг ҳолидан хабар оламиз. Улардаги ўзгаришларни маҳсус дафтарга қайд этишимиз керак.
Бу ишларга бир соат вақт кетади. Бир соатдан сўнг нонуштага борамиз. Қолганини кейин тушунтираман.
Аленага иккита палата ажратилган экан. У палаталарнинг ҳар бирида саккизтадан инсон жойлаштирилган экан.
Абдужаббор палаталарда бу қадар аянчли манзарага дуч келаман дея ўйламаган эди. Уларга ажратилган биринчи палатада асосан эгизаклар жойлаштирилган экан. Бу палатада операция қилинган эгизаклар тўрт ёшдан 16 ёшгача бўлган йигит қизлардан иборат эди.
- Фақат ўзингни бос! - Абдужабборнинг нафасига нафасини тўғрилаганча шивирлади Алена,- бу болаларга энди ҳеч қанақасига ёрдам беролмайсан. Буларнинг деярли бариси ўлимга бичилиб бўлинган.
Абдужаббор Аленага жавоб қайтармади. Унинг қаттиқ ғазаблангани қўлқоп таққан қўлларининг титраганидан ҳам сезилаётган эди.
Кираверишдан чап қўлда иккита кровать ёнма-ён бирлаштириб қўйилган бўлиб, унда ўн тўрт ёшлардаги икки эгизак ранги бўздек оқарганча инграшга ҳам мадори қолмай беҳол ётардилар.
- Булар Ренарс ва Эдгарс,- оғир тин олганча болалар устига ёпилган чойшабни авайлаб очар экан Абдужабборга изоҳ берди Алена,- биласан, табобатда ҳамиша сиам эгизакларига қизиқиш билан қаралган. Уларнинг операция йўли билан ажратиш ҳақида бош қотирилган. Йозеф ҳам "табобатнинг бу чигал тугунини ечишга бел боғлаган". Аммо у ҳозир тескари йўлдан бормоқда. У сиам эгизакларини ажратиш учун, авваламбор оддий эгизакларни уларга ўхшатмоқчи. Шунинг учун у ўтган куни Ренарс билан Эдгарсни қўлтиқ остидан бошлаб то бўксасига қадар терисини икки см қалинликда тиликлаб сўнгра уларни бир-бирига ёпиштириб тикиб ташлабди. Ва бу жарроҳлик амалиёти ҳеч қандай оғриқ қолдирувчи воситаларсиз бажарилган...
- Ҳайвон! - деди Абдужаббор оғир-оғир нафас олганча...
- Ҳайвонлар бундай иш қилмайди,- деди Алена йигитчаларнинг бирлаштириб тикилган чокларига малҳам суртганча, - ҳайвонлар баъзи инсонлардан маъсумроқдирлар.
📌@xazon_rezgi /124
Ассалому алайкум. Хайрли кеч, яхшилар.
Фикр ва муносабатларнинг ўзи бир асар бўлибди.
Қимматли вақтингизни ажратиб муносабат ёзганингиз учун раҳмат. Бориларга шукр...
Хазонрезги
Oʻtkir Hoshimovning ikki eshik orasi romanida ham daxshatli voqealar yoritilgan. Bizning hozirgi tinch hayotimiz uchun qanchadan qancha insonlar jonini tikkan.
Читать полностью…Raxmat Gulbahor opa.Ta'riflashga so'z ojiz.Huddi o'sha davrda yashagandek bo'lyapman asarni o'qiyotganda.Manzaralar ko'z oldimga kelyapti.
Ikki eshik orasi asarini o'qiganimda ham manzaralar ko'z o'ngimda gavdalanardi.
Biz bilmagan ma'lumotlarni asar o'qish davomida bilib olyapmiz.Yosh avlodga bu asarni òqishni tavsiya qilgan bo'lardim.
Кани энди ушанда хозирги аклимиз булганда, жуда куп азиз инсонларимизни вактида кадрига етмай бой бердик, афсус😭😭😭😭
Читать полностью…Сиз билан хеч булмаганда исмимиз бир хил булганидан хурсандман, асар учун катта рахмат
Читать полностью…#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🔳🔳🔳
- Мен бир нарсага тушунмаяпман,- деди орадан бир хафта ўтгач Абдужаббор Аленага тушлик вақти шивирлаганча,- нима учун санитарларни кийиниш хонасида мен учун ҳар сафар ўлчамимдан бир нечв баробар катта кийимларни танлаб кийдираяпсан? Яна юзимни ҳамиша ниқоб билан тўсишга ҳаракат қилганинг қилган? Бу ерда бир гап борлигини кўнглим сезиб турибди?
- Саволингга кечаси камерада жавоб бераман,- деди Аленв гапни калта қилиб,- ҳозир эса чалғимай тезроқ тушлик қил. Тушликдан сўнг ишимиз кўп. Ўн саккизинчи бўлма ўликлар билан тўлиб кетибди. Кечгача у ерни бўшатиб, тозалаб қўйишимиз керак.
Абдужаббор Аленага яхши деган маънода бош ирғади.
Кечга яқин жисмоний ишдан ҳам кўра руҳий зиқликдан ҳолдан тойган Абдужаббор камерага қайтганда кечки овқатни ейишга ҳам иштаҳаси бўлмади.
- Ўзингни зўрлаб бўлса-да у, бу нарса еб ол,- йигитни овқатланишга зўрлади Алена, -йўқса ҳолдан тойиб қоласан. Бу эса... Ўзинг яхши билганинг каби ўз тақдирингга ўлим ҳукмини бичиш дегани.
- Бир вақтлар раҳматли бобом "Қачонки инсон қабрда ётган марҳумларга ҳавас қилса оҳир замоннинг бўлгани шу" дердилар. Тўғрисини айтсам...
- Яна бошладингми? -зардаси қайнади Аленанинг,- ўлишни истаяпман демоқчимисан!? Билиб қўй! Бугун куйдиришга юборилган юзлаб одамлар бундай демаган бўлардилар. Кўриб турибсан, тажриба учун айнан соғлом одамлар танлаб олинганини. Сенингча улар яшашга ҳақли эмасмидилар? Билишимча айнан улар учун ўзингни айбдор ҳисоблаяпсан. Гўёки, улар ўлиб сен ҳамон тирик юрганинг учун виждонинг қийналиб кетаётганиги ҳам яхши ҳис қилиб турибман. Сабаби бу туйғулар менинг ҳам бошимдан ўтган.
Сенга бир маслаҳат айтайми? Яна шундай марҳумлар сонини кўпайтирмаслик учун, кимгадир яшашга имкон яратиш учун ҳам яшаб қолишга жон-жаҳдинг билан кураш. Сенингча биз бу ерда қўл қовуштириб ўтирибмизми? Қанчадан қанча маҳбусларни майиб бўлсада ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Аста-секин сен ҳам баридан хабардор бўласан,- Алена Абдужабборнинг кафтига меҳр билан кафт қўйди,- илтимос, руҳингни чўктирма. Ундан кўра овқатни битта қолдирмай оҳиригача е!
Абдужаббор Аленага эътироз билдирмай овқатланишга тутинди.
- Ҳа айтганча?! - деди Алена Абдужабборга синчковлик билан тикилиб,- боя менга бир савол бергандинг. Нима учун сени рўдапо кийинишга мажбур қилишим ва юзингни иложи борича ўраб юришингни тайинлашим ҳусусида.
📌@xazon_rezgi /129
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🔳 🔳 🔳
Бугун Ҳакимнинг жазаваси қўзиб кетди. У Марварид билан эртага кўришишга ваъдалашганди. Бироқ кутилмаганда нияти айниди. Марвармдни бугун кўргиси келиб қолди.
Бунга тушлик вақтидан ошганда колхоз омборининг қоровули Бунёд тоғанинг тайёрлаган бир товоқ сергўшт қилиб димланган қовурдоғи ва у билан бирга захар маҳрига отиб олган мусалласи сабаб бўлди. Гарчи таом тантиларча тайёрланган бўлса-да, ундан олдин оч қоринга ичилган мусаллас ўз ишини кўрсатмай қолмаганди. Ҳаким Бунёд тоға билан то кун ботарга қадар отамлашди. У бекорга вақтни чўзмаганди. Ҳаким шом қоронғусида Марваридникига тутзор тврафдан пусиб бориб кўнглини обдон хушлашни ният қилганди. Бахтига колхоз омбори билан Марваридларнинг уйи орасидаги масофа айтарли катта эмасди.
Ҳаким режа қилгандек Марвариднинг уйига пастки ҳовли тарафдан кун ботгандан сўнг кириб борди.
Кун бўйи куймаланадиган Марвариднинг қайнонаси эрта уйқуга кетишини яхши билган Ҳаким тап тортмай келинчакнинг хонасига йўл олди. У даҳлиздаги эшикдан ичкарига сассиз қадам босган ҳам эди-ки, ётоқхонадан эшитилган бўғиқ овоздаги шивирлашлар йўлида таққа тўхтаб сергак тортишга мажбур қилди.
-Оббо, бўлди-да энди, нечча марта такрорлашим керак, сизга? - ноз аралаш зорланарди Марварид,- ўша гўрсўҳта билан орамизда ҳеч гап йўқ! Ҳа! Минг марта такрорлашим керакми энди? Сиз турганда келиб, келиб куним ўша "ҳайвон" га қолибдими? Қуруқ шақур-шуқур суяк бўлса? Кундуз куни ҳеч тикилиб қараганмисиз мундоқ? Қачон қараса лаби бичилиб, сўлакайи оқиб ётади?
- Орамизда ҳеч гап йўқ дейсан-у, Ҳакимнинг лаблари бичилганигача ёддан биласан!? Билиб қўй! Рашким ёмон мени! Ундан кейин ит теккан товоқдан овқат емайман. Ирганаман!
Ҳакимнинг бошига гупиллаб қон қуюлди. У қўллари мушт бўлиб тугилганча овоз эгасини танишга ҳаракат қиларди
- Йўлдош акажооон! - янада суюлиб нозланди Марварид, - ўзингизни кимга тенглаштиряпсииииз? Ундан кейин-чи, мен ҳам ит теккан товоқ эмас, ҳар чертганда "жаранг, жаранг" овоз чиқарувчи тоза чинниман! Агар гапларимга ишонмаётган бўлсангиз, марҳамат! Юрагимни эзавермасдан шартта ташланг-у, кетинг!
-Бўлди, бўлди, асалим! Жаҳлинг бурнингни учида туради-я? Нима қилай, сени яхши кўраман-да!? Яхши кўрганимдан кейин шунақа рашк қиламан.
Ҳаким овоз эгасини энди "таниганди". Ёши ўттизларни қоралаб қолган Йўлдош уруш бошланиши билан фронтга кетган, бу йил баҳорда елкасидан қаттиқ яраланиб ортига қайтиб келган эди.
- Мен сизни хотинчангиздан рашк қилсам ҳам тишимни тишимга қўйиб чидаб ўтирибман-ку?! - Марвариднинг овози гинали эшитилди
📌@xazon_rezgi /127
🔥 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН🔥
💰Хурматли аёллар уйдан чиқмаган ҳолда пул топишни хохлесизми
Менижирликка ишга таклиф этаман
🎉 Чет эл саёҳатлари
🎉 уй мошина энди орзу эмас
💸 Бир ойда 5.. 10.. 20.. 30..милён даромад керакми ёки ўз харакатиз билан янада юқори даромад?
📱Сотув ҚИЛМАСДАН телефон орқали қонуний ишлашни хохлесизми?
❗️❗️🎁🎁Текинга совга олишга нима дейсиз?
Асосийси стаж кетади
‼️‼️Ҳамма аёллар учун тўғри келади
💵📲💰💎Хозир интернет асри бундан сиз фоядаланинг уйдан чиқмей пул топинг.
MUROJAT UCHUN !!!!
/channel/+ocBnFZ71CMUwYjIy
/channel/+ocBnFZ71CMUwYjIy /channel/+ocBnFZ71CMUwYjIy
Кекса отахон ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг яланг оёқ, резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал олди ва болага тутқазди:
— Буни кийиб ол, болажоним, сенга деб олдим.
Болажон қувончдан қийқириб юборди ва шу заҳоти пойабзални кийиб олди. Сўнг соч-соқоли оппоқ бобога ҳайрат билан тикилиб:
— Сиз Аллоҳмисиз? — дея сўради. Кекса кишининг қўл-оёғи қалтираб, лабини тишлади ва:
— Астағфируллоҳ, болам, ундай демагин.
Қўл-оёқчалари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади:
— Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз-да! Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин, дея йиғлагандим...
Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди...
Дарҳақиқат, ҳаётимизга яхшиликлар Аллоҳнинг суйган бандаларидан келар эканда? Биз ҳам яхшилик илинжида буни илиндик. Сиз ҳам шерик бўлинг...
©интернет
@xazon_rezgi
#ибрат
БЕБАҲО МУЛК (ҳаётий ҳикоя).
Саришта хона. Ота ва ўғил чиройли қилиб ясатилган дастурхон атрофида чой ичиб ўтиришибди. Хонага аста йўталиб келин кириб келди. Сал аввал дамлаб келган чойни совиб қолмаганлигини текшириш учун кафти билан чойнакни ушлаб кўра бошлади .
- Чой энди маромига келди, ўтиринг ўзингиз ҳам ичиб олинг.
Қайнотанинг гапидан келин секин стулга ўтирди. Гапиринг дегандек эрига имо қилди.
Аёлнинг эри бироз тараддудланиб қолди. Гапни нимадан бошлашни билмай каловланди. Каловланганча хам борда. Ахир отанинг салобати унча - мунча одамни довдиратиб қўяди. Қаттиққўл, бир сўзлилигини устига анчагина захар ҳам .Икки йил бўлди . Розия буви оламдан ўтганидан сўнг анча тундлашиб қолган. Ўзи бўладими, салкам 50 йиллик ёстиқдошидан ажралиш. Бу айтишгагина осон . Шундан бери бўш вақтлари уззукун хонасида қамалиб , китоб ўқиганлари ўқиган.
- Ота , эртага набирангиз Робия келади биласиз, - гапини бошлади ўғил.
Ота бу янгилик эмас деган маънода ўтирган ўрнида бир қўзғалиб олди.
- Мана тўй ўтганига ҳам 2 хафта бўлди . Эртага таомилга кўра йўқлаб келишмоқчи эканлар. - довдираб давом этди ўғил, - кўпчилик бўлиб борамиз , тахминан ўттиз киши атрофида -деб айттириб юборишибди.
- Гапни чўзма, индаллосини айт, нима дардинг бор?- отани овози зардали эшитилди.
- Йўқ , хамма нарса етарли- бадтар чайналди ўғил.
- Отажон,-деди гапга қўшилмаса бўлмаслигини сезган келин - шу десангиз эртага набирангиз келганда, сизлар билан кўришганида , таомилга кўра бирор бир совға беришингиз керак -да , шунга манови зиракни сиз тақиб қўйсангиз.
Келин халатининг чўнтагидан бежирим идишга жойланган тилла зиракни чиқариб столни устига қўйди. Ўртага жимлик чўкди. Отанинг авзойидан бу гаплар унга ёқмаганини билиш қийин эмасди...
Келин секин чойни янгилаш баҳонасида чойнакни олиб хонадан сирғалиб чиқди. Бир оз ўтиб кирганида хонада ҳеч ким йўқ, қўйган зиракли қутича қандай қўйилган бўлса , шундоқлигича столни устида турарди.
Келин аста хўрсинди ва қутичани қайта чўнтагига солиб яна ташқарига йўналди...
Эртаси куни ...
Зиёфат авжида. Мехмонларнинг мамнунлиги улар жойлашган хонадан келаётган овоздан билиниб турарди.
Ниҳоят бир гуруҳ янги оила аъзолари етовида Робияни "юз кўрди" қилиш учун ҳовли сахнига олиб чиқишди.
Ўғил бошчилигидаги оила аъзолари отани чақиришга ботина олмай секин Робияни қарши ола бошлашди. Ўғил отасининг хонасига умид билан тикилар экан ,салом бериб яқинлашган қизига пешвоз чиқа бошлади.
... Робия отаси ва онаси , акаси ва синглиси билан кўришди . Нигоҳлари билан бобосини ахтара бошлади . Бу орада отаси ва акаси уни бўйнига тилла занжир , қулоғига тилла зирак ( кечаги) ва бармоғига тилла узук тақиш билан андармон бўлиб туришганида , отанинг "Болам" деган салобатли овози эшитилди. Робия ялт этиб отага юзланди. Бир оз тараддудланди ва "бобожон" деб отанинг ёнига аста бошини эгиб бора бошлади . Ота набирасини бошини қўллари билан аста кўтарди, пешонасидан ўпди ва секин салобатли овози билан гапира бошлади:
- Болам, борган жойингда туп қўйиб , палак ёзгин. Берган тарбиямиз билан доимо бизларни юзларимизни ёруғ қилгин. Болам мен ҳам сенга бир совға бермоқчи эдим.
Ҳамма таажуубда отага қаради. Ота ўзининг хонасига қараб ишора қилди .
- Олиб чиқ, Нодир.
Эшикда отанинг набираси Нодир кўринди. Қўлида каттагина қути. Унинг оғирлиги Нодирнинг қадам ташлашидан билиниб турарди. Нодир қутини олиб келди ва уларга яқин турган столни устига қўйди. Ота секин бориб қутини очди. Атрофдагилар бир қалқиб кетгандек бўлдилар. Қутида... Тартиб билан жойланган Қуръони Карим ва шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларининг " Ҳадис ва ҳаёт " китобларининг тўпламлари турарди.
- Болам , мен сенга ушбу китобларни чин дилдан илиндим. Ўйлайманки,- ота сўзини тугатолмади. Бағрига отилган набираси , унинг кўзларидан дувиллаб тўкилган ёшлар бунга моънелик қилди.
Отаси..., Онаси..., Ака, синглиси билан кўришиб ҳам йиғламаганди Робия. Шунча тилла тақинчоқлар билан сийлашганида кўнгли бузилмаганди уни.
#хайрли_тун
Агар тун бўлмаса эди,
Биз кунни севмас эдик.
Агар дард бўлмаса эди ,
Бахтнинг қадрига етмас эдик...
Хайрли тун , яхшилар ...
Эртагача ...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Бу ифлос бўлса ўтган хафта саккиз ёшли болакайнинг бир буйрагини ҳеч қандай оғриқ қолдирадиган воситаларсиз шунчаки олиб ташлади. Эшитяпсанми, шунчаки...
Буларда ҳам шундай. Умуман олганда ҳеч бир беморларга анестазия қўлланилмайди бу ерда. Инсонлар, яъни маҳбуслар оддий биоматериал ўрнида кўрилади холос.
- Бу ерда яна неча кун чидай оламан билмадим,- деди Абдужаббор Аленага қараб,- шу ишларни кўра била туриб, манави маразларга шерик бўлишга кўниб яшагандан ўлганим яхши. Яхшиси пайт пойлаб ўша малъунларни бошлиғини бирор йўлини қилиб жонини оламан-у, кейин мениям нима қилишса қилишсин.
- Сен бу ерда биргина Менгеле қўл остида шундай тажрибалар боряпти деб ўйлаяпсанми? - деди Алена кейинги эгизакларга яқинлашар экан надомат билан,- дарахтни шоҳини синдирганинг билан фойдаси йўқ, ўқ илдизи бутун экан у яна ўзини тиклаб олаверади. Шу сабаб бу ҳунрезликларга узил-кесил нуқта қўйиш учун улар устидан ғалаба қозонишимиз лозим.
- Алена, бу жаҳаннамдан бирорта маҳбус қоча олгани ҳақида эшитдингми?
- Қочишга ҳаракат қилганлар ҳақида эшитдим, бироқ бирорта маҳбусни озод бўлгани ҳақида эшитганим йўқ.
- Бу болаларга нима қилган? - сўради кўзлари боғлолиқ эгизакларга яқинлашар экан Абдужаббор
- Менгеле уларнинг кўз рангларини ўзгартирмоқчи бўлиб турли хил препаратлардан укол қилган.
- Ва...
- Ақли жойида бўлган одам яхши билади-ки, кўз гавҳарига инъекция юборган билан унинг ранги ўзгармайди. Яхшики у ифлос инъекцияни фақат битта кўзга юборган. Ана ўша кўз бутунлай кўр бўлиб қолди. Саккиз ёшли Гавриэль ва Михаэлларнинг бахтига бир кўзлари соғ қолган.
- Зора шу билан фалокатлари аригани рост бўлса, - Абдужабборнинг овозида энди умид оҳанглари сезилмай қолганди.
Алена ва Абдужаббор ҳар икки эгизакларнинг кўзларидаги боғламларни алиштиришар экан, кўз косасининг ҳаддан ташқари шишиб ундан йирингга ўхшаш қандайдир қўланса ҳид келаётганини ҳис қилиб юраклари туздек ачиб кетди.
- Ишқилиб бу ўзгариш қоннинг айнишига сабаб бўлмаса бўлгани.
Абдужабборнинг сўзига жавобан Алена қўлқопи тагидан аллақандай таблетка олиб эгизакларнинг оғзига солар экан уларга имо ишора билан ютишни тайинлади.
- Аленааа...
- Тшшш. Жим бўл,- деди Алена,- бу дориларни омбордан аранг ўғирлаб олдим.
- У таблеткалар...
Алена Абдужабборнинг яримта сўзидан тушуниб олди:
- Сульфаниламид бердим буларга. Ренарс билан Эдгарсга ҳам...
- Сен шунчалар довюракмисан, Алена?! - Абдужаббор қизни маҳкам қучиб олгиси келди,-буёғига менга ҳам йўл кўрсат. Нима иш буюрсанг ҳам ўнг қўлинг бўламан.
- Яхши,- деди Алена ортиқча ҳаяжонларсиз, - ишимизда давом этамиз. Бу болалардаги ўзгаришларни беморлик варақасига қайд қилиб бўлганимдан сўнг, кейинги беморларга ўтамиз.
📌@xazon_rezgi /125
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Tarixni chuqurroq oʻrgangan insonlar bilishadi urushda qatnashmagan boʻlishsa ham.
Читать полностью…Ассалому алейкум, Ўткир Ҳошимов раҳматли адибимизнинг Тушда кечган умрлар китобини ўқиганимда Афғонистондаги уруш воқеалари ҳам шундай моҳирона тасвирлаб берилган эди,ман раҳмат айтаман жуда зўр асар бўлган. Ижодингизга Аллоҳ барака берсин!
Читать полностью…Ассалому алайкум бу асар ни укиган укувчи да урушдан узи катнашган инсон тилидан ёзилган деган фикр келишига аник, ман бу орада бобонгиз сузлаб берганлар деб тахмин килганман
Читать полностью…Менинг она томондан бобом урушда катнашганлар, лекин улардан бу хакида сураш, сухбатлашиш насиб килмаган, елкаларидан ук еганлар, курсатингчи дейишга уялардик
Читать полностью…Менинг хам отам урушга борган тинч замонамизда галаба байрамида отамни мактабга чакириб уруш хотираларидан айтиб беради кейин фахрий пионер деб кизил галстук богласа уйда акам икковимиз галстук талашардик отам менга берарди хозир болаларим набираларимга отам айтган нарсаларни айтсам Яна айтинг отангиз нималар килган урушда дейди хозир укияпману немислардан шунчалик нафратланиб кетаяпман одам боласиям шунча разил буладими агар кучук Бир нарсангизни еб куйса шунчалик азоб бермайди одам отам айтарди совукда Днепрдан сузиб утардик кийимларимиздан музлар осилмб коларди дерди Энди ундай кунларни хеч Ким курмасинку Сал совукларга чидолмаймиз бечора оталаримиз бизларни яхши яшашисиз учун нималарга чидаган шу кунларни кадрига етайлик кадрдонлар сизга катта Рахмат Гулбахоржон Кани Энди купрок йошлар хам укиса шундай асарларни хозирги кунларни купрок кадрига етармиди
Читать полностью…