xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#Шунақаси ҳам бўлади...

ВОҚЕА СУРАСИ ҲАҚИДА...

   Муслима ҳикоя қилади :

   Бундан бир неча йил аввал ҳаётимизда ажойиб воқеа бўлиб ўтган эди.

    Ўша вақтлари акам тўй қилаётган, яъни эгизак қизларини турмушга бераётган  кезлар эди. Аксига олиб тўй бўлишига уч кун вақт қолган бўлса- да , хўжайиним шу чоққача акамнинг тўй билан қутлаб , тўёна беролмаган эдилар. Энди рўзғор-ғорда . Шунақа кутилмаган вазиятлар бўлиб турар экан. Қарамоғимизда  она- бола сигир бузоқчаси билан   ва яна битта боқувдаги новвосимиз бор эди. Очиғи тўёнага шу новвосни мўъжаллаб юрган эдик. Аммо ҳар доим ҳам банданинг айтгани бўлавермас экан. Уни келаси бозорга олиб чиқиб сотамиз деган кунимиз,  новвосимиз даладаги кичкинагина ариқчада уялаб  тарракдек ҳаром  қотиб қолди. Буям бир сабаб экан- да. Бўлмаса шундай гунгурсдек новвоснинг ўлимига  кенглиги ярим қулоч чиқмайдиган ариқ сабаб бўлармиди...

     Хуллас ...
  
    "Тўёнани  ана топамиз , мана топамиз " деб тўйга ҳам уч кун қолди . "Ўзингда йўқ , оламда йўқ" деганлари рост экан. Кимдан қарз сўрасак , "Жоним билан берардим-у..." деб елка қисиб , ер чизади. Ўзимнинг уруғларимдан сўрашга истиҳола қиламан, улар ҳам  акамнинг иккита қиз узатаётганлари сабабли биз каби борини уларга тўёна қилиб бериб бўлишган.

    Ахири  хўжайинга "портладим" :

   - Мен-ку майли , эртага ўзингиз "Тўйга қуруқдан - қуруқ боролмайман" деб  куйган юрагимни баттар куйдирасиз. Тили ўн беш қарич , кеккайишининг дамида ўн қозон ош пишадиган оғайниларингиздан қарз сўраб кўрсангиз хонликдан тушиб қолмасдингиз ? Ундан кўра сизга битта баҳона билан уйда ўтириб олиш осон. Менга эса тўйнинг таътимаслиги билан ишингиз йўқ. Ҳеч кимга қарз бермаган бўлсангиз ҳам майлийди . Ким сўраса - ма ! Ким сўраса - ма ! Сўрамаса ҳам - ма ! Мана шунақа бўлади , пулни бебилиска ишлатиш ...

     Хўжайин индамадилар .

     Билиб турибман улар ўша оғайниларидан аллақачон қарз сўраб бўлганларини . Аммо ... "Сўраганни бир бети қора, бўла туриб бермаганни  икки бети қора" деган гап рост бўлса , билмадим уларнинг қанчаси ...
 
   Туриб - туриб Хўжайинга ачиндим.

"Ҳа майли ... - ўйладим ўксинганча
Беришмаса уриб  - сўкиб олиб бўлмаса ..."

   Шом намози вақти кирди. Икковимиз намозни адо этгач , мен кечки овқатимдан хабар олиш учун ошхонага чиқиб кетдим.

    Хўжайин эса анча ҳаялладилар. Хавотир олиб ичкарига мўраласам улар жойнамоз устида "Воқеа" сурасини қироат билан ўқиб  ўтирганларига гувоҳ бўлдим . "Воқеа" сураси ризққа йўл бошловчи , ризқ чақирувчи сура эканлигидан хабардор бўлганлигим сабаб боягина Хўжайинга таъна қилганим учун ўзимдан уялиб кетдим. Қилмишимдан қаттиқ мулзам чекдим.
   " Ё , Аллоҳ , ўзинг кечир ... Мен кимдан сўрашни унутиб қўйибман- а..."

    Оҳиста қадамлар билан бориб хўжайинимнинг дуоларига қўл очдим.

   Дуо қилиб бўлгач , иложи борича мулойим оҳангда сўз қотдим :

   - Овқатни сузаверайми ?

   
     Дастурхонга энди косалардаги шўрваларни қўйишим билан кўча эшик қўнғироғи жиринглади.

    Йўқлагувчидан хабар олишга кетган тўнғич ўғлим тезда ортига қайтди :

    - Ада , сизни бир нотаниш киши сўраяптилар.  Уйга киринг десам унамадилар .

   Хўжайин ҳайрон бўлганча эшикка отландилар. Орадан бир чой дамлагулик фурсат ўтмасдан қўлларида полиэтилен халтага ўралган бир неча боғлам пул билан кириб келдилар :

    - Муслима , эсингдами ? - дедилар улар ҳовлиққанча ,-уч йил аввал Самарқандлик бир йигит машинамни уриб , ичидаги янги сотиб олган қимматбаҳо чинниларингни синдириб юборганди. Таваллолар қилиб "Бир хафтада пулини қилиб бераман" дея  тилхат ёзиб   , шу бўйи йўқ бўлиб кетганди.
    Ўшанда бошига оғир савдолар тушиб туҳмат билан қамалиб қолган экан. Энди мушкули ариб , уч ой аввал қамоқдан қайтиб келибди. Бу ерда ўша вақтдаги  машинани таъмирлаш учун кетган ҳаражат ва чинниларнинг баҳоси. Ҳозирги нархига тўғрилаб олиб келибди. Керакмас  десам ҳам қўярда қўймай ташлаб кетди. Хуллас,  бу қўлимиздан кетган новвоснинг учтасига тенг келадиган пул ...
Мен индамадим... Индашга мадорим қолмаган эди...
Ҳаа , дўстлар ...
АЛЛОҲ БУЮК !

Хазонрезги

Манзилимиз
👇👇👇👇
/channel/xazon_rezgi
 

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Августни яхши кўраман...

Нега дейсизми?

У мени севимли куз фаслимга олиб боради...

Оз қолди кузга...


#Кузни_соғиндим ...😔

Соғиндим мен...
Бирам соғиндим...
Ўша хазон ...
Кузни соғиндим ...
Зарҳал барглар қилганда изҳор,
Кўнглимдаги ҳисни соғиндим...

Соғиндим мен ...
Жуда соғиндим ...
Ҳайрат тўла кўзни соғиндим...
Шўхлигимдан қолган ҳотира
Сув бўйида изни соғиндим...

Соғинчларим беҳад  ва бисъёр ,
Топилмас не юзни соғиндим...
Ҳамда таъми буткул бўлакча ,
Ошни , нонни , тузни соғиндим...

Соғиндим- ей ,  афзал соғиндим...
Такрор айтай кузни соғиндим...
Йиллар аро  алишди умр, 
Ёшлигимни,  ўзни соғиндим...

Соғиндим мен...
Рости  соғиндим...
Ўша боғлар ...
Кузни соғиндим ...
Хазонрезги сўйлаган эртак,
Кўнглимдаги ҳисни соғиндим ...

Маъсум ёшлик ...
Ўзни соғиндим...

Муаллиф:  Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Хайринисо она Вероникани бу даражада заковотли деб ўйламаган эди. Қиз билан шуғуллана бошлаганининг иккинчи хафтасида у Вероникага жиддий тикилди:

- Сен ўзинг айтгандек фақат харф танибгина қолмай, Ислом аҳкомларидин ҳам унча мунча хабардор бўлиб бўлғонга ўхшайсен. Мени қизиқтирган савол бу эмас аслида. Мени бошқа савол қизиқтирмоқда.

Вероника Хайринисо онага бош эгди. Бу унинг саволингизни беришингиз мумкин дегани эди.

- Менга қара, қизим...

Хайринисо она шундай деб тин олди. Бу унинг Вероникани "қизим" деб илк бора аташи эди. Верониканинг камон ёйидек қалин ва шу билан бирга нафис киприклари пирпираб кетди, бироқ ўзини тутиб бош эгган ҳолида сукут сақлаб тураверди.

- Мени ҳайрон қолдирғони шу-ку, ислом дини ҳақида шунча кўп маълумотға эга бўлғон инсон уни қабул қилишга рағбат билдирмағони.

Вероника Хайринисо онага жавоб қайтармай жим тураверди.

Аёл эса сокин овозда сўзида давом этди:

- Ҳадемай бу ерға келғонингга бир ой тўлади. Турғон гапки вазири аъзам жаноблари сенинг соғлиғинг билан қизиқиб, саройға қайтариш пайидан бўладур. Мен унга "Қиз тузалди ва ле баданида касалликдан кўнгил тортмас чандиқлар қолган, ёинки бу касаллик вақти-вақти билан ҳуруж қилодурғон касаллик эркан" деб сени у ерга қайтаришларидан бутунлай олиб қолишим мумкин. Бироқ сени бу алфозда, яъни ўзга дин вакили сифатида ва Вероника исми билан бағримда узоқ ушлаб ўтира олмасмен. Сен билан ҳар қанақасига хайрлашишимизга тўғри келадиғон кўринадур.

Хайринисо она сўзини якунлаб битта-битта қадам босиб хонани тарк этди. Орадан бир таом пишгулик вақт ўтиб изига қайтганда Вероникани ҳали ҳам ўша ҳолатда ўйчан ўтирганини кўрди.

- Қизим...

- Мен барини яхшилаб ўйлаб кўрдим,- аста тилга кирди Вероника,- ростини айтсам мени бу заминга тортиқ қилишни режа қилганлар бир неча ойлар илгари иложи борича тезроқ динингизни қабул қилишимни ва ишончингизга киришимни истаб эдилар. Мен эса бундай қилишни ўзимга ҳиёнат дея ҳисоблагандим. Шул сабаб ҳам орада ислом динини тўлиқ ўрганганим рост. Сизнинг заминингизга келгач ва айниқса сиз билан танишиб фикрларим мутлоқ бошқа томонга ўзгарди. Ҳа... Сиз ҳайрон бўлганча бор. Муқаддас ислом дини ҳақида шунча кўп маълумот билган инсон уни қабул қилишга нима учун рағбат билдирмагани ҳақидаги мулоҳазангизни назарда тутяпман.
Она... Мен чўчияпман... Мен динингизни қабул қилсам кейин ёлғон гапира олмай қоламан. Қабул қилиб ёлғон гапирсам мунофиқ бўламан. Мен... Мен...

Хайринисо она Верониканинг иягидан аста кўтариб кўзларига қаттиқ тикилди:

- Сен император Маниулнинг ҳуфясисен, шундайму? Мени алдаймен деб оввора бўлма. Мен аллақачон сени табобат, жанг санъати, пичоқбозлик, пазандачилик, чеварчилик, шунингдек яна ўнлаб илмларни мукаммал эгаллағонингни фаҳмлаб бўлдум.
Мен яна шуни аниқ биламен-ки, бу юмуш, яъни айғоқчи бўлишни ўзинг қаттиқ истамайсен.

- Онааа... Сиз...

Хайринисо она кўз қири билан Вероникага айёрона боқди:

- Ҳаа мен... Нима деб ўйлағондинг? Бу шундаки ивирсиқ кампир дебмидинг? Мен умрим давомида сендек қизларнинг нечтасиға таълим берғонман биласен-му?

- Онааа...

- Билмассен...- ҳўрсинди Хайринисо она,- билсанг дунёда инсон зоти яшар экан тожу тахт учун кураш бўлаверар. Курашда эса бош мақсад ғолиб чиқишлиқдир, гарчи ғолиблик қай йўл билан қўлга киритилса ҳам. Бежизга "Тарихни ғолиблар ёзадурлар" демаслар.

Муаллиф: Хазонрезги

📌
#давоми_эртага!

@xazon_rezgi /16

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Муаллиф: Хазонрезги

Хулласи,  ота-онасини рози қилиб қизни келин қилиб  келиш Яҳё Мирзо хонадонига  унчалик ҳам қийинчилик туғдирмайди.  Барча ғавғо Моҳижаҳон Бегим Музаффар Алининг никоҳига кирғоч бошланади.  Моҳижаҳон Бегимга қадар Музаффар Али шаҳар бош қозисининг Ҳумайра исмли қизиға уйлонғон эрди.  Моҳижаҳон Бегим келин бўлиб келғон пайт энди ўн етти ёшни қаршилағон бўлиб,  унинг ҳусни ва ақл-у заковати тез кунларда тилларда достон бўлди.
Бу хабар шу қадар тез тиллардан тилга  кўчди-ки, кўп ўтмай узоқ яқиндин шаҳар аслзодаларининг аёллари янги келинчакни чиройини томоша қилишга оқиб кела бошладилар. Турган гап-ки, бу ҳолат Ҳумайра Хонумга ёқмади. Боз устига эркак қайси аёлини бошқаларига нисбатан кўпроқ севса кундошларининг унга нисбатан адовати чандон ортадир. Шул сабаб аста-секин Моҳижаҳон Бегим ҳусусинда бўлар-бўлмас миш-миш, иғволар тарқала бошлади. Айниқса, Ҳумайра Хонум икки йилдан буён юкли бўлмагани, Моҳижаҳон Бегимнинг эса уч ойға қолмай она бўлиши ҳақида хабар тарқалғоч, ғийбатлар оқими янада урчиди. Бундай гап-сўзлар шундоқ ҳам ҳомиладорликни оғир кўтараётган Моҳижаҳон Бегимни тинка-и мадорини қуритиб юборғони сабаб, Яҳё Мирзо бўлаётган ишларга нисбатан бир тадбир ўйлади. У Моҳижаҳон Бегимни "Тоғ ҳавоси бўлажак онанинг ҳомиладорлиги кўнгилдагидек кечишига ёрдам беради" деган важни кўрсатиб пойтахтдан бу ерга кўчиртириб олиб келиб қўяди. Шундай қилиб Музаффар Али суюкли аёли билан тўрт ойдан буён шу ерда,- Хайринисо она ҳикоясини тугатиб Вероникага им қоқди,- овқатланиб бўлган бўлсанг дастурхонга фотиҳа қилай.
Вероника "Ҳа" дея бош ирғагач, она кафтларини жуфтлаб дуо қила кетди. Вероника Хайринисо онанинг дуолари мағзини чақиш учун берилиб тинглай бошлади.
- Амийн, Аллоҳу акбар! - кафтларини юзига суртди Хайринисо она,- энди ўрнингдан чаққон туриб дастурхонни йиғиштириб ол. Ўчоқ яқинида кичиккина ҳовузча бор. Ўша ердан сув олиб, табоқларни ювиб саришталаб қўй.

🔳 🔳 🔳

Вероника барча ишларни саранжом қилиб кулбага кирганда Хайринисо онанинг китоб ўқиб ўтиргани устидан чиқди.
У аста аёлнинг ёнидан жой олди :
- Она, Қуръон китобини ўқияпсизми? - сўради Вероника аёл бироз тин олган пайт

Хайринисо она китобни авайлаб ёпиб қизга ҳайрат билан тикилди:

- Сен... Сен Қуръони Карим ҳақида биласенми? - сўради у таажубланиб

- У қадар кўп эмас...- ҳижолат билан ерга қаради Вероника,- мен сизларнинг муқаддас китобингизда нималар ёзилганига қизиқиб араб алифбосини бироз ўрганган эдим. Эшитишим бўйича бу китоб Аллоҳ томонидан ер юзига энг охирги туширилган китоб экан, шу сабаб энг мукаммали ҳам шу китоб бўлса керак деган хулосага келгандим. Бу фикр, бу хулоса бутун ҳаёлимни олиб қўйганлиги сабаб китобни ўқиб чиқмоқчи бўлдим. Рости ўз юртимда бу ишнинг уддасидан чиқиш осон иш эмасди. Аммо мен шундай инсонни топиб ундан илм олишни қатъий ихтиёр этдим. Бироқ энди харфларни таниб уларни бир-бирларига улаб ўқишни ўрганганимда тақдир мени бу томонларга келтириб ташлади.

- Аллоҳнинг ҳар бир ишида бир ҳикмат бор,- юзларидан нур ёғилганча жилмайди Хайринисо она,- мана сен ташна бўлиб жилғага интилибсен, Меҳрибон Аллоҳ эса ўз марҳамати билан сени уммонға рўбаро қилиб қўйибди.

- Яъни?!

- Яъни Аллоҳнинг изни билан сен мусулмонлар диёриға келиб қолғонингни назарда тутаяпман. Меним арабчадан бироз хат-саводим бор. Истасанг сенга Қуръони Карим, унинг суралари, оятлари ҳақида билганимча сабоқ беришим мумкун. Дунёда савоб истаган инсон учун бундан ортиқ имкон бўлмаса керак. Бунга нима дейсан?

- Жон деб ўрганардим, она,- Верониканинг шаҳло кўзлари жилоланди,- мен буларнинг барига илм деб қарайман ва ўйлашимча илм олишдан фақат фойда бор холос.

- Унда яхши. Сен араб харфларини танийман деяпсан. Уларни яна бир бор такрорлаб чиқамиз.

Хайринисо она Қуръони Каримни авайлаб баланд токчага қўйди ва у ерга яқин жойдан бошқа китоб олди.

- Демак, бундай,- деди Хайринисо она ихлос билан,- мана бу харф...

📌
#давоми 21:40да

@xazon_rezgi /15

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/IZHOBAT-DUO-%D2%B3ikoya-03-24

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​ Биргина ўпич...

Ўғлим 15 ёшда эди. Ўтиш даври, яъни балоғат ёши бўлгани учунми, у қўрс, ишга ҳам, ўқишга ҳам дангасароқ, ўзини жуда ақлли санайдиган бўлиб қолди. Бирор кун йўқки, унга танбеҳ бермасам. Кузатсам  ўғлимнинг бети қотиб, ҳеч ўзгариш бўлмаяпти. Қайтанга мендан ўзини олиб қочяпти. Бир куни кечаси хонасининг олдидан ўтаётиб эшигининг қия очиқ қолганига кўзим тушди. Ичкарида ўғлим усти очиқ ҳолда ухлаб ётибди. Хонасига кирдим-да, секин-аста адёл билан устини ёпдим. Қайрилиб эшик томон юрар эканман, негадир хаёлимга ўғлимни ўпиб қўйиш келди. Орқамга қайтиб оталик меҳри ила уни пешонасидан ўпдим.
Эрталаб қарасам ўғлимнинг кайфияти жойида, ўзини тутиши ҳам бошқача. Аввалги қўрс-қўполликлари бугун негадир йўқ. Дарров салом бериб олдимга ўтирди. Бирга нонушта қилдик, ўғлим эса,  кун сайин мен билан яхши муомала қиладиган, атрофдагиларга ҳам эътиборли, дарсларини ҳам ўз вақтида бажарадиган бўлиб қолди. Хулқи гўзаллашди. Мен бу ҳолатдан жуда ажабландим, онаси ҳам ҳайрон. Лекин вақт ўтиб бу  ўзгаришнинг сири очилди.
Ўғлимнинг онасига айтган гапларини қандай бўлса
шундайлигича айтиб бера қолай: "Ўша кеча отам хонамга кирганларида ухламаган эдим. Отам тепамга аста келиб, мени ухлаяпти деб ўйлаб оҳиста ҳаракатлар билан устимни ёпдилар. Кейин эшик томон йўналдилар. Хонамдан ташқарига йўналган қадам товушлари мени хотиржам қилди. Уша вақтда отамни кўришни ҳам, гаплашишни ҳам хоҳламасдим. Улар мени ёмон кўрадилар деб ўйлардим. Лекин ўша кеча менинг ҳис-туйғуларим тамоман ўзгарди. Отам орқага қайтиб пешонамдан ўпар эканлар, қалбимнинг туб-тубида отамга нисбатан қайноқ меҳрни ҳис қилдим. Отам мени ёмон кўрмас эканлар, мен аҳмоқ улар ҳақида нотўғри фикрда бўлган эканман. Мен ўша кеча ота-онам мен учун дунёдаги энг меҳрибон инсонлар эканлигини, менинг яхши инсон бўлиб етишишим учун доимо қайғуришларини англаб етдим, хатоларимни тушундим. Бундан буён яхши тарафга ўзгаришга, отамдек яхши инсон бўлишга қарор қилдим".

📚 "Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ" китобидан


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КАШФИЁТЧИ

​Буни биз ҳам қила оламиз

Янги қитъа кашфиётчиси Христофор Колумбга ҳасад қиладиганлар кўп эди. Ҳасад бор жойда албатта ғийбат бўлади. Денгизчи бир гал қовоқхонага кирса, бир тўда аламзадалар яна Колумбнинг томорқасига тош отишаётган экан:
– Денгиздан сузиб ўтиб, қуруқликка бориш нима деган гап? Буни биз ҳам қила оламиз!
Христофор улар ўтирган стол яқинига боради ва қовоқхона эгасидан бир дона пишмаган тухум сўраб олади.
– Жаноблар, сизлар уддабурон ва доносизлар. Бунга шубҳа йўқ. Қани, мана шу тухумни тик турғазиб беринглар-чи!
Ғийбатчилар гуруҳи ҳар қанча уринмасин, бу ишни уддалай олмайди.
– Бўпти, ўзинг қил-чи! – дейишади ниҳоят.
Колумб тухумни олади-да, “тирс” этказиб столга уради. Тухумнинг уч қисми бироз пачоқ бўлади ва у тик туриб қолади. Фавқулодда ҳолатни кутаётган ғийбатчилар бирданига гувраб юборади:
– Э-э, шуям ишми? Буни биз ҳам қила оламиз!
– Тўғри, – деб жавоб беради машҳур денгизчи. – Фақат Колумбдан кейин.

©интернет

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин.

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📌#саволга_жавоб

Агарда сиз #ҚОРА_МАРВАРИД қиссасини бошидан оҳиригача бир нафасда ўқишни истасангиз

Рахматуллаева Гулбаҳор
9860140114298593

пластик рақамига 20.000 (йигирма минг) сўм тўлов қилишингиз ва тўлов чекини нусҳасини админимиз @Yusupova_SABO га жўнатишингиз, шу орқали ўзингиз учун керакли ҳаволани олишингиз мумкин бўлади.
   

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

• Қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берма, қўлингдан келадиган ишга ҳам ваъда берма.
• Қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берсанг, уятга қоласан, қўлингдан келадиган ишни эса ваъда бермасдан ҳам бажарса бўлаверади.

© Ўткир Ҳошимов

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#давоми

Назира энди бир сидра кийимга дазмол босган ҳам эдики , ортидан оҳиста "болам" деб чақирилган товушни эшитган эди ўшанда. Хаёл олиб қочган экан , чўчиб тушганди. Кейин эса ўгирилиб қайнонасини кўргач, ўз ҳолатидан уялиб "лавлагиси чиқиб" кетганди.
Базўр "келинг , ойижон" дея олган эди , халос .
Бир хафталик қайнонанинг аҳволи уникидан кам эмас эди. У хам дув қизариб қўлидагини тортинганча Назирага узатганди ўшанда:

- Болам , мана буни еб олинг. Дазмолни кейин қиласиз.

Шундагина Назира қайнонаси қўлидаги тақсимчада иккита чала қилиб қовурилган тухум ва тўртта япроқ қилиб кесилган бўлка нонни кўрган эди. Назира эътироз билдиришга улгурмай қайнона - онаси шарт ортига бурилиб хонадан чиқиб кетган эди.
Назира ҳозир қайнонасининг ўзига биринчи маротаба таом илинган кунини эслар экан , ширин тамшаниб қўйди, димоғига ўша - бундан йигирма беш йил олдинги қўлига тутқазилган қовурилган тухумнинг ҳиди келиб кетди . Қайнонаси бу одатини неча йиллар канда қилмади . Хатто орадан йиллар ўтиб уйи - жойи бўлак бўлганида ҳам ,унинг "Болам " деб... неларнидир енг учида илиниб келиш одати йўқолмади. Шуларни эслар экан , Назира юраги дукурлаганча шивирлади "Ўзимнинг Ойижоним"...
Бирдан Назиранинг кўнгли ёришиб кетди . Шунча кундан буён "зўр қайнона " бўлишга қаратилган ҳаракатини энди йиғиштирса ҳам бўлиши кераклигини англади. У зўр қайнона бўлиши шарт эмас , шунчаки "ойижон"исига ўхшаса бўлди экан ...

- Болам ...

Ҳовлидаги супуриндиларни ахлат челакка солаётган Муслима ялт этиб бошини кўтарди . Дик этиб қаддини ростлади . Беихтиёр қўлини кўксига қўйди :

- Лаббай, ойижон ...

- Қўлингизни чайинг-да , бу ёққа қараворинг ...

Назира ортига бурилди .

Бир оздан сўнг хонага кирган Муслима ҳайрон бўлди . Назира уни қўярда - қўймай дастурҳон атрофига ўтказиб , нонушта қилишга "мажбурлар" эди .

- Уялмасдан катта- катта енг . Ҳали ишимиз кўп . Бугун бир қовоқ сомса пиширайлик . Кейин ,- Назира куни кеча кўрган муштипар-ҳокисорини эслаб энтикди - кейин ойижонни кўриб келамиз . Улар қовоқ сомсани жуда яхши кўрадилар ...

Муслима ҳам шу топда қайнонасининг юзига қувончдан бунчалик офтоб балқиб кетишига сабаб бўлган "Қайнона - бувижон" ни яхши кўриб кетди ...


Муаллиф : Хазонрезги

🍂Каналимизга обуна бўлинг
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

Ота-онангга бўлган муносабатинг бу бир қисса. Уни сен ёзасан, фарзандларинг эса сенга ўқиб беради...

©️ Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

🌹Биз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик.

🍃Юнус Эмро

Ассаламу Алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

Файзли сешанба тонги муборак, қадрдон...

Ушбу тонг энг гўзал тилаклар ижобатини олиб келсин.

Бошланган кунингиз хайрли ўтсин!


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БОМБА ЯНГИЛИК КИЗЛАЖОНЛАР  ФАСОНЛАРНИ ДАХШАТИНИ КУРМОКЧИМИСИЗ
💥УЙГА
💥КУЧАГА
💥ИШГА
💥БАЗИМ ВА МАРОСИМ
ЛАРГА
💥БАРЧА ЁШГА МОС ТУШУВЧИ
  ФАСОНЛАР
КОЛЛЕКЦИЯСИГА ЭГА КАНАЛ ХИЗМАТИНГИЗДА
Манзилимиз👇👇
      💥💥ФАСОНЛАР 2024💥💥
/channel/+vJMwhn4UqfI5NDli
/channel/+vJMwhn4UqfI5NDli
/channel/+vJMwhn4UqfI5NDli
     Хамкоримиз
/channel/+6NrSrpOStq82N2Fi
/channel/+6NrSrpOStq82N2Fi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум!
Пайшанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤦‍♀ Farzandlarim katta bo'lguncha kasaldan boshimiz chiqmasdi. O'ziyam topganimizni yarmi doriga ketib qolardi.

👩‍⚕ Yaqinda Moskvada o'qib kelgan Pediatr dugonam bolalaringni tabiiy yo'l bilan davolash kerak, immunitetini tushirib tashlabsan deb PEDIATRIYA | BOLALAR SALOMATLIGI degan kanaliga qo'shib qo'ydi.

Qarangki bu kanalga qo'shilib hech qayerda topilmaydigan ma'lumotlarga ega bo'ldim.

💁‍♀ Bu kanalni o'ziyam hamma tanish guruhlarimga tashlab chiqimman. Albatta sizga ham kerak bo'ladi 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

МУСОФИРДАГИЛАРГА БИНОАН.

Мени ёщим 28да, ва 2 нафар фарзандим бор. Турмущ уртогимга хеч качон хиенат килмаганман ва  биз жуда бахтли  оила эдик.
   Аммо охирги марта мусофирга чикиб 4 йилдан зиёд кайтиб келмаептилар.
Ва хеч кандай пул юборганлари юк.
"Уйга кайтин" деган илтимосларим инобатга олинмаган.
Жуда кийналиб - пебушт булиб кеттим.
Ва тогри айтадиларки- аел кищи кийналса  нафсга берилищи жуда осон булади.
Уща пайт  менга телеграмм гурухдан, 30 ещар бир келищган чиройли йигит езиб юборищди.
Ва биз 1 ой давомига интернетда гаплащдик.

Сунгра.......

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

- Didli qizlar uchun eng ishonchli online magazin 🙂‍↕️🙈🫶🏼

•😍 Paplin dvoykalar 59.000
•😍 Kofta + yupka 120.000
•😍 Assaal krasofka 90.000
•😍 Maktab sumkalar 100.000
•😍 Ona bola assaal koʼylak 140.000
•😍 Hijobli qizlar uchun roʼmollar 60.000

Birinchi kirgan 20 ta qizga skidka narxda ulgirvolila 👆🏼🤫😱

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Суратда нечта тухум бор ?
Ақлингизни синаб кўринг.


Кўринишидан оддий кўринган жумбоқни атиги 5% одамларгина тўғри топа олган.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

У Викторни ҳам тез орада топди.  Босқинчилар укасини отаси ўз қўли билан кўча ва ҳовли ўртасида девор вазифасини бажариш учун қоқиб бирлаштириб чиққан қарағай оғочидан қилинган бош тарафи атай учлик қилиб ўткирланган устунларнинг бирига "ўтказиб кетишган" экан.  Вероника лабининг бир бурчагидан қон сизиб ғужанак бўлиб қотиб қолган укасини олмоқчи бўлиб устунга осилди,  бироқ қўллари етмади.  Шу топда у онасининг бостирмага олиб кириб кетишгани ёдига тушиб онасини чақириш,  ундан ёрдам сўраш мақсадида ўша тарафга югурди.  У ердаги манзара ҳаммасидан аянчли эди.  Босқинчилар онасини зўрлаб,  сўнгра чавақлаб,  жағини айириб ташлашган эди. 
Вероника кейинчалик вояга етиб кўп бора онасини ҳотирлаганда у ҳақда "Босқинчиларнинг юзига тупурган бўлса керак, шу сабаб малъунлар уни бу аҳволга солган бўлишса керак " деган ҳулосага келганди. 
    Вероникани айнан ўша ер- онасининг ёнидан олиб кетишди. 
Вероникани узун қора кийимига ўраб отининг олд тарафида авайлаб қучиб олиб кетаётган Нейман исмли эркак (Вероника унинг исми билан сал кечроқ таниганди) қизни ўзи топширган қалъага бориб икки йилча ҳолидан хабар олиб турди. Икки йилдан сўнг Нейман дом-дараксиз кетди.
У пайтга бориб Вероника ўн икки ёшга кирган, ҳаётдан аламзада, шу билан шижоати баланд қизалоққа айланган эди.

🔳 🔳 🔳

-Сени уйғотишга кўзим қиймаётғон эди,- деди ичкарига кирган Хайринисо она,- яхшики ўзинг уйғонибсан. Туриб бет-қўлингни чайиб кел, таом пишди.

Вероника Хайринисо онанинг гапларига сўзсиз итоат қилиб , изига қайтганда она ҳовли юзидаги супага ёзилган дастурхонга икки табоқ шўрва сузиб келтирган эди.

- Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм,- деди заранг табоққа ёғоч қошиқ солар экан Хайринисо она.

Вероника бир зум онага тикилди-ю, индамай шўрвадан тотий бошлади:

- Бу қандай шўрва? - деди у бир, икки ҳўплам ичгач, - бунча мазали?

- Ёқдими? - сўради кўнгли тўлиб Хайринисо она, - бу тоғ- ён бағрида шифобахш гиёҳлар еб катта бўлган қуён гўштидан тайёрланган шўрва. Атай сен учун олдирдим.

- Мен учун олдирдингиз? - ҳайрон боқди Вероника,- атрофда ҳеч зоғ кўринмайди-ку? Ким келтирди буларни?

- Атрофда ҳеч ким кўринмагани ҳеч зоғ йўқ дегани эмас,- ҳотиржам жавоб қайтарди Хайринисо она,- ҳай майли ўзингни қийнама. Меним кулбамга келишда йўлда катта сароймонанд кўшкни кўрибмидинг?

- Ҳаа,- енгил бош ирғади Вероника,- аммо ичкарида одам шарпаси сезилмаган эди.

- Сезилмас ҳам эди-да,- Хайринисо она пиёладаги чойдан ҳўплар экан,- сабаби у ердагилар бир ҳафта муддатга шикорға чиққан эрдилар. Ичкарида қолғон ўн чоғли хизматчи эса ҳожалари йўғида дам олиш пайида бўлғонлиқлари аниқ. Хуллас калом бугун тонгда шикорға кетганлар кўшкга қайтдилар.

- Она... - Вероника Хайринисо онага саволли нигоҳини қадади, - билсам бўладими у ерда ким қўним топган?

- Билсанг бўлади,- бамайлиҳотир чордона қуриб ўтириб олди Хайринисо она,- ҳозир у ерда Яҳё Мирзонинг учинчи ўғли Музаффар Али яшамоқда. Мен сенга айтсам Музаффар Алининг бу ерга келиб қолишига аёли Моҳижаҳон Бегим сабаб бўлган.

- Аёл киши сабабчи бу ерда денг? Демак, қувғиндами сиз айтган вазирнинг ўғли? - Хайринисо онани тобора ўзига яқин олганча қизиқсинди Вероника.

- Аёл киши сабаб деганимга дарров номақбул хаёлга бордингми? - овози бир поғона пасайди Хайринисо онанинг,- аслида гап бу ерда бутунлай бошқа мазмунда эрди. Музаффар Али исми жисмига монанд алп келбат, кўрган кишининг суқи кирадиғон йигит. Вазири аъзамнинг тўрт хотинидан тўққиз нафар ўғли бор. Музаффар Али унинг иккинчи аёлидан туғилган ҳисоб бўйича учинчи ўғли. Ана шу йигит бундан бир йил аввал Бухоро шаҳрига бориб у ердаги бир заргарнинг қизига аввал кўзи, сўнг ишқи тушиб қолади.


Муаллиф: Хазонрезги

📌
#давоми_эртага

@xazon_rezgi /14

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😍FASON TANLASHDA QIYNALYAPSIZMI🥹

Shu ham muammo boʻldimi? Eng zoʻr kanalni mana men bilamanda😉

🫠Yozgi, kuzgi, qishki, bahorgi fasonlar
🫠Qay biri kerak tanlang va ulanib oling, bu meni sizga eng zoʻr tavsiyam boʻladi. Bunaqa kanalni boshqa topolmisiz, bu aniq!👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги
)


🔳 🔳 🔳

Вероника эртаси куни чошгоҳга яқин кўзини очди.  У дастлаб қаерда ётгани,  ухлашидан олдин нималар бўлганини фаҳмлай олмади. 

Ёдида қолгани тушида дастлаб синглисини кўрибди.  Ўша қишлоқларига босқинчилар бостириб кирган вақт овоз чиқариб йиғлагани учун чопиб ташланган синглиси Сарани. 

Тушида Сара Вероника билан бирга қучоғини тўлдириб момақаймоқ териб келганмиш. Онаси эса икки қизини икки томонига ўтказиб олиб ўша момақаймоқ гулчаларидан қизларининг бошларига гулчамбар тўқиб бераётганмиш. Укаси эса сал нарида антак-тантак қадам ташлаб қари мушукларини думидан тортиш пайида бўлармиш.

Тушидан ёдида қолгани шу. Вероника чуқур ҳўрсинди. У анчадан буён бундай чиройли ва рангли туш кўрмай қўйганди...

Оила аъзоларири эслаши билан Верониканинг ёдига кутилмаганда оқ-қора рангдаги ҳотиралари қуюндек бостириб кела бошлади.
Аввалига ўша куни қуёш бошқа кунлардан ёрқинроқ чиққан каби эди туюлганди.
Онаси нонуштага сут ва қуймоқ қўйганди. Барча оила аъзолари биргаликда нонушта қилишди. Дастурхон устида дадаси Вероникага синглиси Сара ва укаси Викторга қараб ўйнатиб туришни тайинлаганди. Ўзи онаси билан қуриган ҳас-ҳашакларни ғарамлашни айтганди . Ўн яшар Вероника ота-онаси қишлоқ ёқасидаги ғарамзорга отлангунча беш ёшли Сара билан беркинмачоқ ўйнаб олмоқчи бўлди. Вероника Сарани чалғитиб уйни айланиб ўтиб томга чиқиб кетди ва томдаги ўтган йилдан қолган пичан уюмлари орасига ўзини отди. Бир муддат шу алфозда ётиб зерикди-ю томдаги олд тарафни кўрсатадиган кичкина туйнукдан ташқарига мўралади.

- Опааа! Қаердасан? Опааа!

Сара опасини ён-атрофдан қидириб зериккан шекилли, бор овози билан бақириб чақира бошлади.
Кўп ўтмай Саранинг овозини отлар дупури босиб кетди. Қишлоққа кираверишни бир тўда отлиқлар эгаллаган эди.

- Талончилааар!

Бир зумда ён-атрофдаги қўни-қўшнилар уйларидан отилиб чиқдилар. Курашишга қурби етадиган эркаклар қўлларига илинган нимаики буюм бўлса оила аъзоларини ҳимоя қилишга ташландилар.

Вероника бўлган воқеаларни томдан анграйиб кузатарди. Кўп ўтмай турқи совуқ, боз устига юзларига алланималарнидир чаплаб олган отлиқлар қишлоққа кириб йўлларидан чиққан одам зотини аямай қиличдан ўтказа бошладилар. Вероника дастлаб бир отлиқ қаршисига паншаҳа қўтариб чопган қўшни амакининг боши тўпдек юмалаб кетганини кўриб даҳшатдан эсидан оғай деди. Тез орада ҳунрезликлар авж олди. Баланд овозда йиғлагани учун бир суворий Сарани бўйни аралаш елкасидан чопиб ташлади.
Сўнгра юзларига чандиқ тўлиб кетган икки талончи  онасини судраб бостирмага  олиб кетишгани,  шериклари эса қаршилик қилган дадасининг кўксига найза қадаб қудуқ тўсинига қоқиб ташлаганлари барини Верониканинг кўз ўнгида содир бўлди. Ўшанда онасига тажовуз қилган зўравонларининг бирини ўнг қўлини оҳирги икки бармоғи бандидан йўқлиги Верониканинг болалик ҳотирасига умрбод муҳрланиб қолди.

Кўп ўтмай қишлоқ тинчиб қолди.  Унда чавақланган эркаклар,  чопиб ташланган гўдаклар,  зўрлаб, бўғизлаб кетилган қиз-жувонлар, бутунлай ёниб бир ҳовуч кулга айланган ёғоч уйлар, чала ёниб ҳамон ачимтир тутаб ётган бостирмалар  бир соатча аввал бўлиб ўтган ҳунрезликлардан гувоҳ бўлиб турар эди.
Вероника томдан қандай тушганини ўзи билмаганди ўшанда.
Босқиндан омон қолган бирда ярим қари-қартанглар яқинлари ёнида аранг бўзлаб йиғлашар, кўпларининг овоз чиқаришга ҳам ҳоллари қолмаганди.

Сара! Сара! -ҳовлиларидан ташқарига чиқмай қонга ботиб ётган синглисини қўлидан тутди Вероника. Синглисининг музлаб қолган қўллари тошдек қотиб улгурибди.
Вероника синглисининг ортиқ бу ҳаётда йўқлигини ҳис қилиб жаҳд билан ўрнидан турди.

- Виктор!? - тўсатдан сергак тортди Вероника,- укам тирикмикан?

#давоми 21:40 да

📌
@xazon_rezgi /13

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Test 😍

Rasmda birinchi kimni ko'rdingiz? 🤔

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👧 𝗢'𝗴'𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗯𝗼𝗿, 𝗤𝗶𝘇 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝘆𝗮𝗯𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶❓
👦 𝗬𝗼𝗸𝗶 𝗮𝗸𝘀𝗶𝗻𝗰𝗵𝗮 𝗼'𝗴'𝗶𝗹𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗴𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗸𝗲𝗹𝗮𝘆𝗼𝘁𝗸𝗮𝗻𝗱𝗶𝗿❓
👫 𝗕𝗮𝗹𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝗿𝘀𝗶𝘇❓

𝗨𝗻𝗱𝗮 𝘆𝗮𝗾𝗶𝗻𝗿𝗼𝗾 𝗸𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴❗️

𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗿𝗲𝗷𝗮𝗹𝗮𝘀𝗵𝘁𝗶𝗿𝗶𝘀𝗵 𝗵𝗮𝗾𝗶𝗱𝗮 𝗲𝘀𝗵𝗶𝘁𝗴𝗮𝗻𝗺𝗶𝘀𝗶𝘇 ❓

𝗫𝗮 𝗫𝗮𝗮 𝗯𝘂𝗻𝗶 𝗶𝗺𝗸𝗼𝗻𝗶 𝗯𝗼𝗿 ✅

📌 𝗕𝗶𝘇 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝘆𝗼𝘇𝗶𝗯 𝗯𝗲𝗿𝗴𝗮𝗻 :

📝 𝗥𝗲𝗷𝗮
🥗 𝗽𝗮𝗿𝘅𝗲𝘇
🩺 𝗺𝘂𝗼𝗹𝗮𝗷𝗮𝗹𝗮𝗿 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶
🫵 𝘀𝗶𝘇 𝗵𝗮𝗺 𝗢𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗼'𝗴'𝗶𝗹, 𝗾𝗶𝘇 𝘆𝗼𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗺𝘂𝗺𝗸𝗶𝗻.

𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗸𝗶𝗰𝗵𝗶𝗸 𝗺𝘂𝗱𝗱𝗮𝘁𝗱𝗮 𝗮𝗻𝗶𝗾𝗹𝗮𝗯 𝗵𝗮𝗺 𝗯𝗲𝗿𝗮𝗺𝗶𝘇. ✅

𝗛𝗼𝘇𝗶𝗿𝗼𝗾 𝗽𝗮𝘀𝘁𝗱𝗮 𝗸𝗼𝗿𝘀𝗮𝘁𝗶𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗵𝗮𝘃𝗼𝗹𝗮 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗺𝘂𝗿𝗼𝗷𝗮𝗮𝘁 𝗾𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴⬇️⬇️

Murojaat uchun: @Farzandim1909
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЎШАНДА ...
(ҳикоя)

Назира эрта тонгдан кўзини очди . Ҳар кунги одати . Аммо айнан ана шу одатига ҳилоф равишда ҳовлига чиқмади. Ётган ўрнида ташқарига қулоқ тутди...

Ташқаридан овоз келди :
Шип , шип ... Шип , шип ...

Янги келин ҳовли супураяпти. Ҳали тонг отгани йўқ . Ғира - шира ...

"Бола бояқиш,- ўйлади Назира ,- шу совуқда дийдираб кўча , ҳовли супуриши зарилми эди ?! . Уям бировнинг жондек азиз боласи . Онаси шўрлик ҳам ҳозир менга ўхшаб эрта сахардан хаёли ёлғизгина қизига кетиб жони саракдирмикин- а ? Ҳа ,онани яратмасин экан ?!
Вой , ишқилиб ўғли чиқдимикан ? Шу тўнғичини уйқуси ўзи бўйдоқлигидан қаттиқ эди. Кеча "Эрталаблари янги келин нарса чўчимасин , сен ҳам вақтлироқ туриб келин супир- сидир қилаётганда кўз- қулоқ бўлиб тур , озгина ёрдам берсанг эт- бетинг камайиб қолмайди " деб уришганида, ўғли чуқур уф тортиб "сўфи бетини ювмасидан супургига ёпишиб бало борми ? " деди- ю , қолди балога .
Назира ўй ўйлаб охирига етмас эди. Тўйдан олдин эҳ- ҳееей қанча аёл унга "ақл бўлишга" интилди . Ҳамманинг дарди бир : "Назира бўшмиш. Келинни бошига чиқариб олармиш бу феъли - атвори билан" .
Вой аёллар- ей . Тўйгача Назирага қанча тарбия соати- ю , қанча "мастер класс" ўтиб ташладилар . Тағин барчаси текингалигини айтмайсизми ?! Йўқ , адашибмиз ?! Текинга эмас экан ! Бу билан улар кўча -кўйда Назирани қайнона қилиб тарбиялаганликлари ҳақидаги керилиш ҳуқуқини қўлга киритар ва мазза қилиб мақтанар эканлар .

- Келинга қиздек муомала қилманг , суюлиб бошингизга чиқиб олади , кейин жойига қайтара олмай жонингиз ҳалак бўлиб кетади - деди бир овсини .
Назира индамади ,аммо овсининг кўнгли учун бошини "хўп" деган маънода ирғади . Юрагида эса "Фарзандларимнинг уччаласи ҳам ўғил бўлса . Қиздек муомала қилиш қандай бўлар экан? Билмасам ..." деб хаёл қилди- ю , хаёлининг охирига етмади .

- "Келин дегани бамисли супурги, қаерга қўйсам ўша ерда туриши керак " деди кеча бир қайнона "Оталар сўзи, ақлнинг кўзи" кўрсатувида . Сиз ҳам шу сўзларни ёдлаб олинг ва амал қилинг - Бу иккинчи овсинининг кўрсатмаси.
Назира унгаям "хўп" деб бош ирғади ва ўзича "шу билан олам- гулистон" дея ўйлади .
Эҳ бу кўрсатмалар . Назира уларни эслаб қолишга қийналиб кетаяпти- ку , новдадек келиннинг бажариши ҳали қанақа бўларкин ?!
Хуллас ўғли мана шу келини билан учрашувга чиққан кунидан бошлаб Назира қайнона бўлиш илмини обдон машқ қилди. Билмади ўхшадими , йўқми ?
Бир хафталик келинчак Муслиманинг кўзларининг жовдираб туришига қараганда Назира ўз ишини яхшигина уддалаяпти шекилли .
Назира шу топда бундан йигирма беш йил аввалги вақт - ўзининг янги келинчаклик даврларини эсга олди. Ўшанда ҳам айнан мана шундай куз фасли эди. Ўшанда ҳам хазонрезги мавсуми эди. Ўшанда ҳам Назира айнан шу келинининг ёшидаги оҳу мисол ҳуркакгина келинчак бўлган эди. Ёдида ... Янги келинликнинг биринчи хафтаси . Назира серфарзанд оилага келин бўлган эди. Уларнинг нонуштасини тайёрлаб "сен е , мен е " қилиб бўлишгунча дастурхон зумда бўшаб қолар эди. Ўша куни Назира охирги чойнак чойни дамлаб кирди- ю , ўзига дастурҳонни йиғиштиришдан бошқа иш қолмаганлигини кўрди . У иссиқ чойни секин хонтахта четига қўйди-ю, дастурхонни индамай йиғиштиришга тутинди . Хонада бағир- буғур авжида , аммо негадир қайнонаси кўринмай қолган эди .
Назира ҳамма ёқни саранжомлаб бўлгач ,ўз хонасига кирди. У қайниларининг кеча ювилган мактаб формаларига дазмол уришни мўъжаллаган эди .

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤦‍♀️ Эр хотин ишлаймиз, лекин хар ойда топганимизни ярми дори дармонларга кетиб қолади..

Пул жамғаришку жуда қийин!

👩‍⚕️ Яқинда врач дугонам касалликни табиий йўл билан ҳам даволаш керак деб мени ТАБИИЙ ШИФО | ИБН СИНО деган каналга қўшиб қўйди.

Қарангки шу каналга қўшилиб анча пулимизни тежаб, жамғаришгаям пул қола бошладик.

💁‍♀️ Бу канални ўзиям ҳамма қариндош уруғ группаларига ташлаб чиқдим. Сизга ҳам аниқ керак бўлади. 👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

7 kunlik Mega konkursga start berdik SOVG'ALAR juda ajoyib👇👇

1-o'rin 👉Suyukli Payg'ambarim bilan 365 kun (4 talik)
2-o'rin 👉Aden Gunesh kitoblari (8 talik)
3-o'rin 👉Farzand tarbiyasiga oid kitoblar to'plami ( 6 talik)
4-o'rin 👉Farzand tarbiyasiga oid kitoblar to'plami ( 4 talik)
5-o'rin 👉Buyuk sahobiya ayollar
6-o'rin 👉Qaynona-kelin vazifalari
7-o'rin 👉Musulmon ayolning vazifalari
8-o'rin 👉Baxtiyor oila
9-o'rin 👉 Asmo-ul Xusna box
10-o'rin👉Qur'oniy duo box

Konkurs faqat ayol-qizlar uchun 👌

Start 19-avgust 21:00
Finish 27-avgust 23:59

Читать полностью…
Subscribe to a channel