Меҳр оқибатни телефонга алишиб юбормайлик…
Ҳозирги кунда долзарб муаммога айланаётган айни ҳақиқат!
@xazon_rezgi
Бир одам оловда ёнаётган илонни кўрибди. У илонни қутқараман деб ушлаган экан, илон қўлини чақибди, уни қайтиб оловга ташлабди. У киши бир таёқни олиб, илонни оловдан қутқарибди. Узоқдан кузатиб турган бошқа бир одам унинг олдига келиб:
— Илон сизни чақиб олса ҳам нимага уни қутқардиз? — деб сўрабди. У киши эса:
— Илоннинг табиати чақиш, лекин бу менинг табиатимни ўзгартирмайди, қайсики ёрдам бериш, — деб жавоб қайтарибди.
©интернет
@xazon_rezgi
#хайрли_тонг
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Пайшанба тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚОРА_МАРВАРИД
Ёдингиздами? Бундан бир йил аввал сиздан "Адолат шамшири" номли бўлинма ташкил этишингизни сўраб ҳузурингизга келганим? Бўлинманинг таркиби, низоми, жавобгарлик масалалари ҳақидаги қораламаларни барини бир тартибга солиб келтирганим-чи? Сизнинг-ча бу таҳлит ишларни қилишдан мақсадим нима эди, биласизми?
Чунки менинг кўзим етган эди. Адолат талабида йўлга чиққан шамшир вақти келиб бизни албатта қароқчилар ва талончилар маконига олиб боради деб!
Мен ўн ёшимдан буён фақат бир хил туш кўраман.
Қора калҳатлар чарҳ урган тунд осмон ва ер билан битта қатл этилган бегуноҳ инсонлар...Ва ўша тушимда туйган бир ҳис бор:
Қасос! Қасос! Қасос!
Шунча йилдан буён нимага интилган, билим олган, эришган бўлсам буларнинг замирида фақат битта мақсад бўлган:
Яқинларимнинг бегуноҳ тўкилган қонлари учун қасос олиш!
Вероника гапиришдан тўҳтаб бошини эгганча жим қолди.
Клавдий ўрнидан туриб қизнинг елкасига қўл қўйди:
- Бўлинма пешинда йўлга тушади.
Унутма!
Сен тирик қайтишинг шарт!
"Адолат шамшири" сар аскарлари тун ярмида ўрмоннинг бошланиш манзилига етиб бордилар. Улар тонг отишини шу ерда кутиб олишга қарор қилиб отларини яқин-атрофдаги дараҳтларга боғлаб ўзлари шундоққина яйдоқ ерга чўзилдилар. Уларнинг нафас ростлаб олишлари учун уч соат вақтлари бор эди.
Тонг ғира-ширасида жангга шай сараскарлар: "Болалардан ташқари йўлингизда ким учраса барини шафқат қилмай қиличдан ўтказинг!" деган буйруқни олганча йўлга тушдилар.
Из топиш илмини яхши ўзлаштирган бўлинма аскарлари бир соатга қолмай ортиқча қийинчиликсиз талончилар макон қилган лагерни топиб бордилар. Буйруқ аллақачон берилганлиги сабаб аскарлар чала-ярим уйғонган талончиларни қиличдан ўтказа бошлалилар. Шовқин асносида уйғонганлари ҳам жангга киришар киришмас тутдек тўкилдилар. Лагерда юз элликдан ошиқ инсон бўлиб улардан уч нафари она сути оғзидан кетмаган болалар экан. Болалар зудлик билан беш нафар сар аскарга топширилиб ўрмон четида кутиб туришга буюрилди. Талончилар орасида ўттиз чоғли асир олинганлар бўлиб, қисқа муддатли олишув тугагач Вероника уларнинг қаршисиги от чоптириб чиқди:
- Орангизда бошлиғингиз Патрик борми? Ёки ҳалок бўлдими?
Талончилар бир-бирига қарадилар, бироқ жавоб бериш ўрнига кўзларини четга олиб қочдилар.
- Демак, у орангизда. Жуда соз. Кимлигини айтмасангиз ҳам бўлади. Барибир ҳар бирингизни қиличдан ўтказамиз.
Вероника сўзини тугатмасидан ўртадан ёши элликларни қоралаган бир эркак чиқди.
- Менман Патрик,- деди у Вероникага беписанд қараб,- менда бирор ишинг бормиди, қизалоқ ?! Ё шакаргуфторлик қилмоқчимисан мен билан?
- Нима қилишимни ҳозир кўрасан !? - жавоб қайтарди Вероника унга ўзининг саволига тақлидидан, сўнг йигитларга буюрди,- қўл-оёғини боғланг буни!
Патрикни икки қўл, икки оёғидан ёнма-ён ўсган дарахтга тортиб боғлашди.
Патрик дараҳтга боғланаётган пайт Верониканинг ранги қув ўчиб кетгани Конраднинг назаридан қочмади.
Патрикнинг ўнг қўлидаги оҳирги икки бармоғи бандидан йўқ экан.
Вероника Патрикнинг ёнига бориб юзидаги ҳаррир пардани туширди-ю, фақат икковлари эшитадиган овозда шивирлади:
- Шакаргуфторликга ҳалиям яраяпсанми, сассиқ тўнғиз! Ишинг битгач кейин ожиза аёлларни чавақлаб, жағини айириб ҳузур қиляпсанми, мараз? Ҳеч қиси йўқ, сени дўзаҳга ўзим чиройли қилиб тарошлаб жўнатаман. Қадрдонларингни учратганингда мени саломимни етказиб қўярсан!
Верониканинг бир маромда шивирлаб айтган сўзларидан Патрикнинг ранги қув ўчди.
- Сени икки бармоқдан айирган киши, ўз ишини яхши билмас экан. Ҳеч қиси йўқ, унинг хатосини ҳам тўғрилашни бажонидил ўз зиммамга оламан.
Вероника қиличини учини илганча Патрикнинг шалвар ва калта иштонини тизимчасини қирқиб юборди. Патрик кўзлари ола-кула бўлиб титрай бошлади.
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_эртага!
📌@xazon_rezgi /32
📌#саволга_жавоб
Агарда сиз #ҚОРА_МАРВАРИД қиссасини бошидан оҳиригача бир нафасда ўқишни истасангиз
Рахматуллаева Гулбаҳор 9860140114298593
пластик рақамига 20.000 (йигирма минг) сўм тўлов қилишингиз ва тўлов чекини нусҳасини админимиз @Yusupova_SABO га жўнатишингиз, шу орқали ўзингиз учун керакли ҳаволани олишингиз мумкин бўлади.
#ҚОРА_МАРВАРИД
- Сиз нима десангиз шу, она. Қай маҳсулотлар керакли эрканини айтсангиз тез орада муҳайё қилишға ҳаракат қилурмен.
Музаффар Али қўлидаги гўдакни авайлаб хизматчи аёлга тутқазди.
- Онасининг ёниға олиб боринг қизалоғимни!
Қизалоқни қўшни хонага олиб ўтишгач Музаффар Али ёнидан тилло тўла ҳамён чиқарди ва Хайринисо онага тутқазди:
- Бу ҳадяни арзимаса ҳам қўлимни қайтормай қабул қилсангиз. Қизалоғимнинг дунёға келғони сабаб суюнчиси бу.
Хайринисо она бундай ҳолларда ҳадя эгасининг қўлини қайтаришдан фойда йўқлигини билиб ҳамённи олар экан чин юракдан дуо қилди:
- Аллоҳим қизингни ота-онасининг кўзларини қувонтиргувчи солиҳалардин қилсун.
- Ойиша кўринмайди, она?! - сўради Музаффар Али кулимсираганча,- унға ҳам атағоним бор эрди.
- Аслида барча миннатдорчиликни Ойишаға билдирмоғинг лозим эди, болам,- деди Хайринисо она жилмайганча, - у ҳозир синглинг Меҳрибоннинг хонасида ҳандаса илмидан сабоқ ўтмоқда.
- Бугунги шодиёна кунда сабоқни эртаға суриб туришса бўлур эди,- деди кўзлари чақнаб Музаффар Али.
- Суриб туриш деғон сўз Ойишаға тааллуқли эмаслиғини ҳали яхши билмайсен шекилли. У Моҳижаҳон Бегимдан дамба-дам хабар олиб турибди, бироқ шу бирлан бир қаторда синглингга берадурғон сабоқни ҳам қўйғони йўқ.
- Майли, она, унга ташаккуримни етқазай.
Музаффар Али Меҳрибоннинг хонасига қадам босганда Ойиша билан синглисининг берилиб суҳбатлашаётганларининг устидан чиқди.
- Авваллари ибн Сино бобомизнинг ҳандаса илми билан чуқур шуғулланғонлари ҳақида ўқуб ажабланғон эдим. Рости табобат ва ҳандасанинг қандай боғлиқлик томони бор экан деб? Эмди билсам...
- Мана энди ўша боғлиқлик томонини ҳам жуда яхши ўзлаштирдингиз,- қизга меҳр билан боқди Ойиша,- сиз билан жуда фахрланаман, Меҳрибон.
Шу пайт Меҳрибоннинг кўзи остонада ўзларининг сўзларига қулоқ солиб турган акасига тушиб қолди.
- Воой, Музаффар оға? У илдам туриб оғасининг ёнига борди ва қўлларидан ушлаганча жилмайди:
- Эмди менинг ҳам сингилчам бор...
Шу қадар чиройлиғки, чиройидин кўзларинғизни уза олмассиз!
- Ҳа қизим сен айтғонча бор эркан. Яна аллақайси тарафлари сенға ўҳшаб кетадур.
- Уни кўрдингизму, оға? Мен бўлсам, сиздин суюнчи олмакчи бўлибмен.
Музаффар Али аста синглисини бошини силади:
- Суюнчи сендан айлансун, синглим. Сенга аталғони хонамда турибдур. Бу ерға Ойишаға миннатдорчилик билдирғони келиб эдим.
- Ойишаға? - кўзлари қувончдан порлаб кетди Меҳрибоннинг, - ҳар ҳолда қуруқ қўл билан келмағондирсиз, оға?
Музаффар Али жавоб бериш ўрнига ён кармонидан чиройли тақинчоқ олиб Меҳрибонга узатди:
- Буни Ойишаға олиб бориб бер, - у шундай деб рўпарасида қўл қовуштириб турган қизга миннатдор нигоҳларини тикди,- сендин чексиз миннатдормен, Ойиша.
Меҳрибон акаси узатган тақинчоққа қараб ҳайратини яшира олмади:
- Оға, бу..? Бу оқ марваридму? Жуда қиммат туради деб эшитиб эдим. Қайдин олдингиз ани?
Ойиша Меҳрибоннинг қўлидаги тақинчоққа тикилганча маъюс тортиб хаёлга чўмиб қолганди.
🔳 🔳 🔳
Марварид...
Гарчи халқ орасида қизнинг номи "Қора бева" бўлиб тарқалган ва шу номнинг ўзидан жуда кўп инсонлар юрак олдириб қўйган бўлсалар-да, Константинополдаги ҳуфялар тайёрлайлиган қизлар мактабида унга "Қора марварид" номида жуда ёқимли куня беришган эди.
Бу номни унга устози Адель хонимнинг шахсан ўзи танлаган бўлиб "Сен асосан тунлари "ов" га чиқасан,- деган эди у, - туннинг яна бир номи "қора".
Иқтидоринг шу даражада мукаммал ривожланган-ки, айни вақтда нафақат бутун мамлакат, балки етти иқлимда ўн етти ёшида бу даражада комилликга эришган яна бирорта қиз борлигига ишонмайман. Сен тенги йўқлик борасида марвариднинг ўзисан, сабабким марварид ҳам қиймат жиҳатдан сен каби бебаҳодир.
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /30
🫵 OSON OZAMIZ - nomli ozish marafonimizga 31- avgustdan start beramiz
❤️HAMMA NARSA YEB TURIB OZAMIZ ❤️
🏃🏻♀ MALIKALARIM shoshilamiz joylar soni judda oz qoldi ❤️❤️❤️
🥰 10- mingdan ortiq super natijalar 300 dan ortiq Kutilgan xomiladorlik NAZORAT va NATIJAGA 101% GARANTIYA
🎓 Oliy malumotli
Dietolog Nutrisiolog
@MadinaAvazovna ❤️
bilan birgalikda ozamiz 😊
💊Eng asosiysi DORILARSIZ DIETALARSIZ va XECH QANDAY BADLARSIZ uyingizda bor maxsulotlardan yeb turib ozasiz.Marafonda xattoki emizikli ayollar xam bemalol ozsa boladi Bolaga salbiy tasiri yoq
❤️ Nazorat va 1- oyda 8 kgdan 12 kggacha ozishingizga kafolat beriladi.
👇👇 Guruhimiz 👇👇
@SUPER_OZISH3
@SUPER_OZISH3
@SUPER_OZISH3
Shaxsiyat testi
Ushbu rasmda birinchi nimani ko‘rdingiz Shaxsingini 98% ga ochib beradi menda barchasi to‘g‘ri chiqti
Tanlab bosing👇
Тикувчиликни тез ва осон у́рганмок,чимисиз...
Манашундай ку́йлакларни у́зингиз тикиб олмок,чимисиз...
Унда каналимиз сиз учун...
🔸Энг сўнги бежирим фасонлар,
🔸Энг зўр видеодарслар,
🔸Энг чиройли андозалар,
🔸 Прафессионал тикувчилар
дарсларидан жамланмалар,
ХАММАСИ МУТЛОКО ТЕКИН!!!
❣️👉❣️Каналга қўшилиб олинг❣️👈❣️
📌 Тавсую ✋
Хазонрезги:
Кейинги кунларда мени таъсирлантирган асар 👇
- Шамсинур қаламига мансуб "Мажруҳ" асари.
Уни ўқишни кеча тунги 01:30да бошлаб, 03:40ларда ўқиб тугатдим.
Асар менда катта таассурот қолдирди. Асар ҳақда батафсил тўхталмайман. Шунчаки қизиққанлар учун ҳавола қолдираман 😉
👇👇👇
/channel/shamsinurijodi
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
#Бир_чимдим_кулги
😂😂😂
Сўтақўзи Россияда пул топиб, автомобиль дўконига кирибди.
Сотувчи:
— Келинг, хизмат? Сизга қандай автомобиль керак?
— Энг зўр автомобиль харид қилмоқчиман.
— Мана Форд Фокус русумидаги янги модель, — деб мақтаб кетибди сотувчи.
— Нимаси Фокус экан?!
— Ўтиринг марҳамат, кўрсатаман.
Сотувчи рулга ўтириб, автомобилни жуда катта тезликда ҳайдабди.
— Ҳой тўхтат, ахир, дарахт турибди рўпарада, — деб бақирибди Сўтақўзи.
— Хавотир олманг, кўзингизни қисинг, ҳозир фокус кўрасиз, — дебди-да, Сўтақўзи кўзини қисгач, дарахтнинг ёнидан айланиб ўтибди.
Сўтақўзи хайратланиб, автомобилни сотиб олибди. Уйга келгач, барчага фокус кўрсатмоқчи бўлиб, автомобилга ўтиришларини айтибди.
— Энди ҳамма кўзларини қисиб турсин, биз ҳозир мана шу дарахт орасидан ўтиб кетамиз, бу фокус, — дебди. Сўтақўзи автомобилни чунонам тез ҳайдабдики, улар катта дарахтга бориб зарб билан урилибди. Пачоқланган автомобиль ичидан Сўтақўзи зўрға овоз чиқариб:
— Падарингга лаънат, қайси биринг кўзингни қисмадиларинг?! —дермиш.
P.S.: Кўзни қисиб юришда кўп ҳикмат бор-да...
👉🏻 @xazon_rezgi
💰 Qarz va kreditlar joningizga tegdimi? Ulardan butunlay qutulish vaqti keldi!
Men psixolog Hayyom Abdurahimov 1000dan ortiq insonlarni qarzdan olib chiqdim! Keyinggi inson aynan siz bo’lishiz mumkin! 👇🏻
✅ Qarz va kreditlardan butunlay xalos bo’lmoqchi bo’lsangiz
✅ Daromadingizni 5-10 barobargacha oshirmoqchi bo’lsangiz
✅ Asabiylikdan qutulib, xotirjam hayotda yashamoqchi bo’lsangiz
Siz uchun 28-29-30-31-avgust kunlari “Boylik formulasi” 4 kunlik BEPUL marafonini tayyorlab qo’ydim!
Reklama o’chmasidan Hoziroq mening kanalimga obuna bo’lib qo’ying! Vebinar bepul ammo joylar cheklangan…👇🏻
/channel/+GysFmjeckwRlNjc1
/channel/+GysFmjeckwRlNjc1
/channel/+GysFmjeckwRlNjc1
Тикувчиликни тез ва осон у́рганмок,чимисиз...
Манашундай ку́йлакларни у́зингиз тикиб олмок,чимисиз...
Унда каналимиз сиз учун...
🔸Энг сўнги бежирим фасонлар,
🔸Энг зўр видеодарслар,
🔸Энг чиройли андозалар,
🔸 Прафессионал тикувчилар
дарсларидан жамланмалар,
ХАММАСИ МУТЛОКО ТЕКИН!!!
❣️👉❣️Каналга қўшилиб олинг❣️👈❣️
Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?
Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?
ЖАВОБ:👇🏼
Тунги соат бирларгача иккови мурдани селофанларга солиб яхшилаб скотч қилишди.
— Мен қўрқиб кетяпман. Биров билиб қолса қамалиб кетамиз,- Заҳро ҳамон ўзига келолмасди. Ваннахонага ўғринча назар солар, ҳудди ўлик тирилиб келадигандек туйиларди.
— Сен гуллаб қўймасанг итам билмайди,- Шаҳнур ўзини дадил тутишга интиларди.
— Балки тирикдир...
— Жиннимисан?
Шу вақт ваннахонадан селефанни шиқирлаган овози келди, Захро бақириб юборди...
Давоми👇👇👇👇
✨✨✨ SIZDA QANDAYDUR MUOMMO BORMI?
MOLIYAVIY ERKIN AYOL BOʻLMOQCHIMISIZ👩💻
🌿STRESS
🌿SOCH TO'KILISHI
🌿SEMIRISHGA
🌿OZIZSHGA
🌿YUZDAGI DOG'LAR,SEPKILLAR VA AJINLARGA
🌿BOLALARDAGI GIJJA VA IMUNITET PASTLIGIGA
🌿BEL VA BO'G'IMLAR OG'RIG'IGA
🌿DAVLENIYA
🌿QANDLI DEABET
🌿QABZIYAT
🌿 AYOLLAR ICHKI KASALLIKLARI
KISTA, MIOMA
🌿FARZANDSIZLIK
👩👧👦 ENDI BULARGA YECHIM BIZDA
✅✅✅
✅ AYOLLARIMIZ UCHUN ONLAYN ISH MILLIONLAB DAROMAD TOPISH IMKONIYATI MUROJAT UCHUN
/channel/+Zk-9MDRv4gZkNjM6
/channel/+Zk-9MDRv4gZkNjM6
🟢 Adminka @Durdona2313
🟢 Adminka @Mehrojboy18
#ҚОРА_МАРВАРИД
Айниқса қора ранглиси. Шундай қилиб қадрли ўқувчим, Вероника, айнан бугундан бошлаб тарих зарварақларига сени исминг "Қора марварид" номида ёзилади.
Бу суҳбат Конрад Верониканинг тақдирига иккинчи бор кириб келишидан уч ой аввал бўлиб ўтганди.
Уч малъуннинг боши танасидан жудо қилингач, "Адолат шамшири" бўлинмаси қайтиб пойтахтга йўл олди.
Верониканинг юрагида қандай ҳиссиётлар кечаётгани Конрад ва Стефанга номаълум эди. Уларнинг ҳар иккиси бошдан оёқ қора либосга бурканган, юзини қора ҳаррир парда билан тўсиб олган қизнинг ортидан ҳам ҳайрат, ҳам ҳадик аралаш от йўрттиришар эди.
Конрад ўзи бир неча йиллар давомида излаган қизнинг бу даражада ўзгариб кетади деб таҳмин ҳам қилмаган эди. Верониканинг тулпор устида виқор билан қаддини адл тутиб ўтиришининг ўзи йигитга кўп нарсани, айниқса ўзига бўлган юқори ишончни билдирар эди.
Конрад билан Стефан кўп ўтмай олтмишга яқин энг сара жангчилардан тузилган "Адолат шамшири" бўлинмаси шаҳсан император ҳазратларининг хос тансоқчилар қўмондони Клавдий томонидан ташкил этилганлигини, бўлинма бошлиғи эса айнан "Қора бева" - Вероника эканлигини билиб ҳайратдан ҳанг-манг бўлиб қолишди.
- Конрад, -деди шунча янгиликдан боши гангиб қолган Стефан ўзаро ҳоли қолишганда,- бу дейман, Вероника асли инсон зотиданмикан?
Конрад дўстининг саволига жавоб қайтармади. У кўзадаги мусалласни идиши билан кўтариб нафси қонганча сипқорди-ю, ўрнидан гандираклаб туриб ўзини кроватига отди.
- Ҳаёт, кураш, ўлим,- деди у ётган жойида ғудраниб,- тўртинчиси йўқ биз учун...
Стефан дўстининг узуқ-юлуқ сўзларидан ҳеч вақони тушунмади.
Конрад назарда тутган тўртинчиси бу...- муҳаббат эди...
Тақдир Конрад ва Вероникани ўрталарида кўринмас баланд девор ростлаб, сўнг қайта топиштирган эди. Бу деворни устидан ҳатлаб ўтишга на Конрад ва на Верониканинг ҳадди сиғмас эди.
Энди Конрад ҳам ўзини тутиб олган, тунги жазолаш тадбирларида ҳар қандай буйруқни киприк қоқмай бажаришга шай эди. Тўғри жанг майдонида одам ўлдириш бошқача-ю, ўлимга ҳукм қилинган инсонни қатл қилиш бутунлай ўзга манзара эди. Ҳукмни ижро қилаётган инсон қаршисидаги гуноҳкорни "Балки бегуноҳ инсонни ноҳақ қатл қилаётган бўлсам-чи?" деган фикр бир бор бўлса-да шуурини чақмоқдек ёритиб ўтиши шубҳасиз.
Бора-бора Конрад ўзини шундай гумон-у шубҳалардан халос қила олди. Энди у ўзига юклатилган вазифаси пайсалга солиб ўтирмай сониялар ичида бажарувчи кўнгил ўрнига тош ўрнатилган аскарга айланган эди.
Бу кўринишидангина шундай эди аслида...
Конрад ва Стефан "Адолат шамшири" бўлинмасига қабул қилинганларига беш ой тўлганда Клавдий сараскарларга янги топшириқ берди.
Маълум бўлишича пойтаҳтдан ўн жариб нари шимоли-ғарб ўрмонларида бир гуруҳ талончи-қароқчилар каллакесар Патрик бошчилигида лагерь қуриб ён-атрофдаги қишлоқларни талаб кун кечиришни ўзларига касб қилиб олишган экан. Навбатдаги топшириқ талончилар уясини топиш ва таг-туги билан яксон қилишдан иборат бўлиб, император фармонини Қора марваридга етказган Клавдий ундан бу сафар бўлинмага раҳбарлик қилмасликни сўради:
- Вероника, бу ёғига сен ўзингни асрашинг керак. Энди кўчама кўча, шаҳарма-шаҳар, ўрмон ва боғзор оралаб улоқиб от чоптириб юришингга ҳожат йўқ. Жазолаш ишларини бўлинма йигитларининг ўзлари ҳам қойилмақом қилиб уддалашади. Сен энди салтанатимизнинг буюк сиёсий мақсадларини амалга ошириш учун сафарбар қилинишга тайёр бўлдинг...
Вероника Клавдийнийнинг сўзларини бўлмай жим тинглади ва у сўзини тугатгач аста гапира бошлади:
- Мен ўн ёшда эдим. Отамни тўсинга найза билан қоқишганларида. Онамни кўплашиб зўрлаб, ишлари битгач жағини айириб, қонини ёриб чавақлаб ташлаганларида. Синглимни бўйни аралаш елкасигача қилич солишганда. Ҳали тили ҳам чиқмаган укамни ҳафсала билан учланган ёғоч устунга тириклайин ўтказишганда. Буларнинг бари мендан ҳозир бормасликни, жазоланишларида қатнашмасликни сўраётганингиз ўша каби талончиларнинг иши эди.
Муаллиф: Хазонрезги
📌#давоми 21:40 да!
📌@xazon_rezgi /31
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
Муаллиф: Нафиса Маликова
СУҚ (ҳикоя)
-шуни уйда қовураверсакчи кўчада қовуриш шартми?
Эрининг гапига аёлни қоши чимирилди
-уйда саситиб балиқ қовурмаймизку
-ҳа энди қўни-қўшни кўрса томоғи тушмасин дейманда..
-пули етса қовуриб есин олиб..
Қўшнисидан ўчоқ қозон олиб домни пастида эр-хотин қовура бошлади..ширин балиқ иси қўшни келинчакни ҳам димоғини қитиқламай қолмади..
Пастга қараса қўшниси унинг ўчоғида балиқ қовуряпти..бирам егиси келди,боз устига ҳомиладор..
-овқатингни е!-деди эри
-еяверинг..
Аёл қўшним менга ҳам балиқ олиб чиқса керак дея олмади..шу кун аёл қўшнисининг бир бўлак балиқ олиб чиқишини шу қадар кутдики..қорни очиқиб кетса ҳам,«шу балиққа зормидим»деб ўйласа ҳам ҳамон мазали балиқни кутарди..афсуски қўшни бўш қозонни берди холос..
Шу кеч келинчак чорасизликдан йиғлаб овунди..ойлик ҳали келмайди секингина балиқ иси анқиб турган ўчоқнинг қозонини тўйиб ҳидлади..
Қўшниси эса шу кеч балиқ еяётиб қилтаноқни ютиб юборган ўғлини кўрсатгани докторга кетганди..дастурхонда эса бир товоқ балиқ совуб қолганди...
#тамом
@xazon_rezgi
#аёл
Аёл - темир буюм эмас.
Аёл бамисоли гул .
У илиқ- иссиқ гапларни яхши кўради .
Унинг учун умр бўйи елкангизни яғир қилиб ишлаганингиздан кўра ҳар куни уч- тўрт оғиз ширин сўз айтганингиз минг марта афзал
Эрих Мария Ремарк
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🌿ХАЙРЛИ ТОНГ🌿
🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🌺Чоршанба тонги муборак бўлсин қадрдонларим
☘Бу омонат дунёда омонмисиз олисдаги яқинларим?
☘Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
☘Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз хотиржамликни, юзингиз табассумни, хонадонингиз баракани, ҳамёнингиз даромадни, қалбингиз иймонни, танингиз саломатликни, юрагингиз меҳрни йўқотмасин.
/channel/xazon_rezgi
#ҚОРА_МАРВАРИД
🔳 🔳 🔳
Боғи Жаҳоннамо кенгликларига ҳам куз кириб келди.
Куз келиши ҳамоно Музаффар Али яқин атрофдаги қишлоқлардаги ўлпон йиғувчиларга бошлиқ этиб тайинланди. Энди у кўшкда узоқ вақт бўла олмас, бироқ бор фикр-у хаёли доимо ҳомиладор аёли Моҳижаҳон Бегим ҳамда унинг эсон-омон кўзи ёриб гўдагининг бағрига босиб олишида бўлар эди.
Фарзандлари ва бўлажак набирасининг ҳолидан хабар олишга келган Яҳё Мирзонинг аёли Феруза Султоннинг пойтаҳтга қайтиб жўнаб кетганини эртаси куни Моҳижаҳон Бегимда тўлғоқ ҳуружи бошланиб қолди.
- Таҳмин бўйича Бегимнинг кўзи ёришига ҳали бир ойга яқин муддат бор эди,- деди Ойиша ташвишланганча Хайринисо онага, - энди бу ёғига қандоқ йўл тутамиз?
- Аллоҳдан оқ йўл тилаб, икки жонни саломат кўриштиришмоғини сўраймиз,- деди Хайринисо она енгини шимирганча, - чаққон қимирлай қол. Шу чоққача тайинлағонларим ёдингдан чиқмағонми?
- Ҳа она! - деди Ойиша ҳозиржавоблик билан,- бари тахт.
Хайринисо онанинг буйруғи билан кўшкдаги эркак хизматчиларнинг бари ҳовли этагига тушириб юборилди. Олти нафар хизматчи аёл эса Хайринисо она бир неча кун аввалдан уқтириб келган ўз юмушларига киришдилар. Кун асрга етганда Моҳижаҳон Бегимнинг дарди кучайди.
У тўлғоқнинг мислсиз оғриқ исканжаларига чидай олмай тез-тез ҳушини йўқота бошлади.
- Шу вақтғоча кўзи ёриган бўлмоғи керак эрди,- деди Хайринисо она Ойишага, лекин назаримда болада ҳаракат йўқдек.
-Али оғанинг бу ерда йўқликлари ёмон бўлди. Эри ёнида бўлса ҳарна мадад бўлармиди?
Хайринисо она Ойишага жавоб қайтармай ёнида турган дояга юзланди.
- Қорнини чойшаб ёрдамида пастга итарсоқмикан? -деди доя шуни кутиб тургандек шошила
- Қувват қолмади унда,- деди Хайринисо она Моҳижаҳон Бегимнинг бошига эгилиб,- мана яна ҳушини йўқотди. Аҳвол шундай давом этаверса умуман уйғонмаслиғи мумкун.
-Нари туринглар-чи !? -деди Моҳижаҳон Бегимнинг бошида турган Ойиша, у айланиб ўтиб жувоннинг ҳомиласини қўллари билан пайпаслаб кўра бошлади,-она,-деди у бирдан ҳовлиққанча,-ҳомила тирик, у туғилишга ҳаракат қиляпти, фақат қоринда кўндаланг туриб тиқилиб қолган. Менга илиқ мой келтиринг! - юзланди у оғзига маҳтал бўлиб турган ҳизматчиларга. Кўп ўтмай унинг сўрагани муҳайё бўлди.
Ойиша келтирилган мойни кафтларига мўл суртди-да, Моҳижаҳон бегимнинг қорнини авайлаб ва лекин чаққонлик билан силай бошлади:
- Сизлар чойшабни икки қават солинг. Моҳижаҳон Бегимни унга оламиз ва аста ўнг тарафдан айлантирамиз. Она, илтимос, сиз Моҳижаҳон Бегимнинг ҳушига келтириш тадоригида бўлинг.
Ойиша ўзи кўрсатиб бергандек қилиб чойшабда аста юмалатилган Моҳижаҳон Бегимнинг қорнини бир муддат уқалагач, келинчак аста ингради:
- Имм...Онажооон...
- Бегойим, яна бир оз чиданг, яна бир оз...Ҳадемай она бўласиз.. Фақат озгина чидаб берсангиз бўлгани,- ўтинганча деди Ойиша ишида давом этаркан.
Кўп ўтмай хонани гўдакнинг қулоққа хуш ёқар ширин йиғиси тутди...
Моҳижаҳон Бегим атофдагиларга "Она бўлдим" дегандек майин жилмайди-ю, яна ҳушини йўқотди.
🔳 🔳 🔳
Илк бор қизалоғини қўлига олган Музаффар Алининг юзларига ажиб табассум ёйилди:
- Менинг кўзлари юлдуз қизалоғим. Онасининг тенгсиз ҳуснига шерик бўлубди-да, бу жажжи гўзалим,- у шундай деб кўзларини юмганча қизалоқни маст бўлиб ҳидлади,-оҳ, оҳ, оҳ . Айтишларича, янги туғилғон гўдакдин жаннатнинг иси келар эмиш. Она, - шундай деб Хайринисо онага меҳр билан боқди, - Моҳижаҳон Бегимнинг саломатлиғи яхшими? Туғруқда қийнолғони йўқми? Мен ҳузурига кирсам ухлаб ётғон экан, безовта қилғим келмади.
- Ҳеч бир аёл болани осонлиқча дунёға келтирмайди, болам. Одамдин одамнинг туғилишини ўзи бўлмайди.
Аёлинг ҳам хўп қийнолди. Шукр-ки, эсон-омон қутилиб олди. Беҳоллиғидин бир-икки ҳафта яхши парваришға муҳтож. Эмди унға енгил ва тўйимли таомлар пишириб бериб қувватини тиклашга ёрдам бермоғимиз лозим.
Муаллиф: Хазонрезги
📌#давоми_эртага_!
📌@xazon_rezgi /29
#ҚОРА_МАРВАРИД
- Яхши-ки, қотилнинг юрагидан ҳанжарни суғуриб улгурибсен,- ҳўрсинди Хайринисо она ўзига ўзи сўзлаган каби,- у ҳанжарни Музаффар Али мендалиғ вақтида бир кўриб эди. Алининг ҳотираси эса жуда кучли...
Ойишанинг китобга термулган кўзлари бир-икки пирпираб очилиб ёпилди-ю, бироқ ўзи Хайринисо онага жавоб қайтармади.
- Ўзингни эҳтиёт қил,- деди Хайринисо она чуқур тин олиб,- шуни яхши бил-ки, инсонларға ўликдин кўра тирикнинг фойдаси кўпроқ тегадур...
- Хўп, она...- шивирлади Ойиша, - бари сиз айтгандек бўлади...
🔳 🔳 🔳
Кун чошгоҳдан оғганда Хайринисо онани Моҳижаҳон Бегимнинг хонасига чорладилар. Айтишларича раҳмидаги фарзанди саккинчи ойга ўтган ҳомиладор келинчак ўзини ёмон ҳис қилаётган эмиш.
- Қани борай-чи, -деди Хайринисо она ўрнидан оғир қўзғалиб, - ёрдаминг керак бўлса одам юбораман.
Ойиша Хайринисо онага бош силкиб уни кузатиб қўйгач, яна севимли иши китоб мутолаасига киришди. Шу пайт эшик очилиб хонага кириб келган эркак Ойишанинг тепасида қаққайиб туриб қолди:
- Нима учун ўзингни кўрсатишни истамадинг?
Ойиша қўлидаги китобни ҳотиржамлик билан ёпиб ёнидаги токчага қўйди-ю , ўрнидан туриб ўзини сўроқ қилаётган Музаффар Алининг кўзларига тик боқди. Қизнинг қатъият тўла нигоҳидан бир одим ортга чекинган Музаффар Али шошилинч тилга кирди:
- У мен эмасдим деб тонишга ҳаракат қилма, кўшкда либосидин қалампирмунчоқ ифори келаётғон аёллар икки нафар. Улардан биринчиси Хайринисо она бу таҳлит ишларға ярамай қолғонларига бирон уч-тўрт йил бўлғони сир этмас. Қолаверса ўтган куни мен синглим ва Хайринисо онани кўшкга ўзим билан олиб қайтаёғонимда дарахтлар панасидан туриб бизни кузатган ҳам сен эконлиғингни биламен. Энди менга жавоб бер-чи бу ишларни қилишдин мақсадинг не?
- Унға бу топшириқни мен берғондим!
Музаффар Али ялт этиб овоз келган тарафга қаради:
- Она!
-Моҳижаҳон Бегимнинг тоби қочғон деган баҳона билан Ойишани сўроқ қилишни режа қилганингни дарровда фаҳмладим,- ўнг қўлини белига қўйганча хиёл букчайиб Музаффар Алининг қаршисида пайдо бўлди Хайринисо она, -негалиғини айтайму? Чунки мен нонуштадан сўнг Моҳижаҳон Бегимга тинчлантирувчи дамлама ичирғондим ва у пешингача уйғонмаслиғи аниқ эрди.
Али болам! - Ойишанинг ёнида туриб йигитга меҳр билан тикилди Хайринисо она,- Ойишага ҳудди менға ишонғондек ишонмоғингни истаймен! Уни дўст деб ҳисобла! Ва дўстлиғиға ҳеч қачон шубҳа қилма! Ойиша сенинг ҳаётингни сақлаб қолгани каби керакли дақиқаларда сен ҳам унга фидо бўла ол!
Музаффар Али Хайринисо онанинг сўзини тик турган ҳолда эшитди ва она сўзини тугатган он камарига осиғлиқ ҳанжарни шарт юлқиб олди-ю, икки қўллаб Ойишага тутди:
- Шу дақиқалардан бошлаб менинг қиёматли дўстимсен! Сенинг дўстларинг дўстим, ғанимларинг ғанимимдур!
Ҳанжар эр йигитнинг ори эрур! Бугундан бошлаб менинг орим сенинг қўлингда!
Ойиша Музаффар Алининг қўлидаги ҳанжарни авайлаб олиб йигитга бош эгиб таъзим қилди.
- Она! - Музаффар Али кулимсираб Хайринисо онага ўгирилди,- ростини айтсам Хайринисо онам ёшлик чоғларида қандай аёл бўлғон эканлар деб жуда қизиқардим. Бугун шу саволимга жавоб олғондек бўлдим.
У эшик томонга юра бошлади:
- Энди мен борай...
Аёллар уни сўзсиз кузатиб қолдилар.
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми 21:40 да
📌@xazon_rezgi /28
💰 Qarz va kreditlar joningizga tegdimi? Ulardan butunlay qutulish vaqti keldi!
Men psixolog Hayyom Abdurahimov 1000dan ortiq insonlarni qarzdan olib chiqdim! Keyinggi inson aynan siz bo’lishiz mumkin! 👇🏻
✅ Qarz va kreditlardan butunlay xalos bo’lmoqchi bo’lsangiz
✅ Daromadingizni 5-10 barobargacha oshirmoqchi bo’lsangiz
✅ Asabiylikdan qutulib, xotirjam hayotda yashamoqchi bo’lsangiz
Siz uchun 28-29-30-31-avgust kunlari “Boylik formulasi” 4 kunlik BEPUL marafonini tayyorlab qo’ydim!
Reklama o’chmasidan Hoziroq mening kanalimga obuna bo’lib qo’ying! Vebinar bepul ammo joylar cheklangan…👇🏻
/channel/+GysFmjeckwRlNjc1
/channel/+GysFmjeckwRlNjc1
/channel/+GysFmjeckwRlNjc1
Юсуф алайҳиссаломнинг ўн битта акаси бор эди. Лекин улар укага ёрдам бериш ўрнига унга суиқасд қилишди. Мусо алайҳиссаломнинг эса биттагина укаси — Хорун бор эди. Лекин у ёнларида вазир бўлиб, ёрдам берди. Шундай экан, Аллоҳдан фарзанд, мол дунё ва ризқнинг оз бўлса ҳам, кўп бўлса хам, барака беришини сўранглар. Ибрат олинадиган жойи сонда эмас, баракотдадир.
Аллоҳим! Бизга ризқ қилиб берган нарсаларингга барака ато қилгин ва бизларни дўзах азобидан сақлагин!
Барака — Аллохнинг яширин лашкари бўлиб, уни хоҳлаган бандасига юборади. Шунда бу баракот вақтга, умрга, мол-дунёга ёки фарзандга нозил бўлиб, уларга баракали бўлади.
Аллоҳим, қаерда бўлсак ҳам бизларга барака ато қил!
@xazon_rezgi
Ассалому алайкум, яхшилар.
Бугун сизларга бир илтимос билан юзланмоқдаман. Ҳозирги кунда қайсидир адиб ва адибалар кўнглимдан жой олганини сиз яхши биласиз . Бизни канал обуначисимисиз бу адиблар сизга ҳам ёқиши тайин. Шулардан бири кўнгли дарё ижодкор Наргиза Усанбоева бўладилар.(каналлари 👉 /channel/usanboyeva). Ўзим ҳам Наргизахоннинг асарларини интиқиб кутувчи чин мухлислариман. Наргизахоннинг телеграмм каналлари очилганига кўп вақт бўлгани йўқ, аммо улар шу вақтга қадар соҳир қаламлари билан кўпчиликни ўз ижод намуналари ёрдамида сеҳрлаб олишга муваффақ бўлдилар.
Ҳозирда Наргизахон бир ажойиб китоблар танловида иштирок этмоқдалар. Келинг, улар учун овоз бериб, янада янги ижодий парвозлар учун илҳомлантирайлик.
Танлов шарти:
/channel/kitob_yutuqli_konkurs_bot?start=271959704
👆Шуни устига босасиз каналларга аъзо бўласиз.
Фақат шу бугунга! Каналлар ёқса у ерда қолаверасиз...
Олдиндан раҳмат. Боризга шукур
Эҳтиром ила Хазонрезги