Ибрат учун, кўринглар, хулоса қилинг. "Қайтар дунё". Хазонрезги ижоди...
https://youtube.com/watch?v=ExMRc9QkcAk&si=24QU3L0Glxrr-5D1
Мавлоно Жалолиддин Румий шундай деганлар: «Дунё моли денгизга, инсон эса денгиз устидаги кемага ўхшайди. Мол-дунё (денгиз суви) қанчалик кўп бўлса кема манзилга шунчалик бемалол, безарар етиб олади. Лекин сув кеманинг ичига кирадиган бўлса, яъни мол-дунё муҳаббати қалбни истило қилишни бошласа, чўкиб кетиш ҳеч гап эмас. Демак мол-дунё муҳаббати қалбни қоплаб қўймаслиги керак экан».
Муҳаммад Амид Йилдирим «Савдогар саҳобалар ёҳуд саодат асрида тижорат» китобидан
@xazon_rezgi
#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ
ҚАЙТАР ДУНЁ
Матлуба келин бўлиб тушганининг дастлабки кунлариданоқ қайнонаси Доно опа бошқа ўғилларига қараганда унинг эрини айрича яхши кўришини фаҳмлади.
Матлуба бу хонадонга учинчи келин сифатида остона ҳатлаганди. Турмуш ўртоғи Қобилжоннинг яна кетма- кет бўй етган икки укаси бор.
- Қобилжон болам , шу бугун бирам зерикиб кетдим. Шунгами ўзимни ҳеч қаерга сиғдиролмасам дегин,- деди Доно опа Қобилжон тушлик вақти уйга келганда.
Қобилжон жилмайди . У косадаги маставани тез-тез охиргача ичиб бўлгач , дуога қўл очди:
- Қани Ойижон , дастурхонга бир фотиҳа қилинг- чи ? - деди у онасига ва дуодан сўнг Доно опага қайта юзланди ,- юринг сизни ўзим бир шаҳар айлантириб келай. Келгунимизча Матлуба чиройли қилиб қовурма лағмон пишириб туради. Ўзи учрашувга чиққанда "пазандаман" деб кўп мақтанган.
Қобилжон ижарага машина олиб таксичилик қиларди. У куннинг иккинчи ярмида онасини олд ўриндиққа ўтказиб ишини давом эттирди. Орада икки бор тўхтаб онаизорнинг оғзига ёқар егуликлардан тутишни ҳам унутмади. Аср намози кирганда эса холасининг уйига ҳам бирровга бош суқиб чиқишди.
Қош қорайганда баҳри дили очилган Доно опа ўғли билан бирга уйга қайтди.
Ойлар давомида бундай ҳолат кўп бора қайтарилар , Матлуба ҳар сафар қайнонаси ва эрини очиқ чеҳра билан кузатиб қўяр эди.
- Бирам бўшашган хотин экансиз- ей ? - деди бир куни катта овсини Шоҳида , - токай оғзингиздаги ошни олдириб ишшайиб ўтирасиз ?
- Нима қилдим опа ? - ҳайрон бўлди Матлуба
- Қобилжон акангизга бир оғиз ҳой демайсиз- а ? Индамаганингиз сайин Ойижон кунда -кунора унинг машинасига чиқиб топган - тутганини қоқиштириб оляптилар. Бунақада қачон бирингиз икки бўлади ?
- Ажойибсиз- да , Опажон , - шунча гапдан кейин ҳам ҳамон ҳотиржам эди Матлуба ,- мен кимдан нимани қизғанишим керак ? Ахир шу Ойижон эмасмилар Қобил акани дунёга келтирган ? Бир парча эт вақтларидан оқ ювиб , оқ тараб вояга етказган? Топармон ўғил тарбиялаган ҳам ўзлари- ку ? Ҳазил меҳнат борми бунинг замирида ? Аслини олганда ўғилларини бор топгани Ойижонники. Бизни дуо қилсалар бўлди.
Шоҳида овсинининг жавобидан унга бақрайиб тикилиб қолган эди , кўп ўтмай "Сенга гапирганни фойдаси йўқ экан" маъносида қўл силтаб нари кетди.
Орадан йиллар ўтди.
- Матлуба , юрагим куйиб кетяпти ,- деди Шоҳида овсин унниқиб кетган чеҳраси билан сўзларини тасдиқлаган каби ,- ўғлим келинимнинг чизган чизиғидан чиқмайдиган бўлиб қолибди. Фақат ўша пошшахоннинг гапи гап ! Мен ҳам оғзимдаги ошни қандай олдирганимни билмай гарангман. Менимча бу келин ўғлимни иссиқ- совуқ қилиб мендан совутган. Ҳа бу аниқ ! Йўқса ...
Матлуба энди жавобга лаб жуфтлаган ҳам эди-ки , қўл телефони жиринглаб қолди . У экранга қараб юзлари ёришганча овсинига "ҳозир" ишорасини берди- ю , тармоққа уланди .
- Ассалому алайкум , оналарнинг буюги ! - қўнғироқ қилаётган Матлубанинг тўнғич ўғли Комил эди,- илтимос бугун укаларимдан бири билан ҳеч қаерга кетиб қолманг хўпми?! Тушдан кейин сиз ва дадамларни театрга олиб тушмоқчи эдим. Келишдик-а ? Бир мириқиб театр кўринглар. Кейин тунги Тошкентни айлантирган...
Шоҳиданинг кўз ўнги қоронғилашди. Унинг қулоқлари остида овсинининг "Кимдан , нимани қизғанаман?" деган сўзлари қайта жаранг сочгандек бўлганди...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Қора_марварид
-Мен Нурижаҳонни уҳлатай, -деди Хайринисо она Музаффар Алига,-бугун барвақт туриб эди, кўзлари юмилиб кетяпти. Сенинг Ойишага айтар сўзларинг бордир...
Хайринисо она энагага ишора қилиб қизалоқни ичкарига олдирди.
Музаффар Алининг юрагини дукури ҳализамон босилай демас эди. У ўзига келиб олиш учун Ойишанинг истиқболига пешвоз чиқди
- Ассалому алайкум ...- деди Ойиша жилмайганча, - кўшкга хуш келибсиз, Али!
- Ойиша...- алик олишни ҳам унутиб қизга соғинчли нигоҳларини қадади Музаффар Али
- Барча гапдан хабардорман,- жилмайди қиз,- сиз ва ҳукмдорга Аллоҳдан фақат ғалаба тилаб қоламан. Фатҳ сафарига соғ ва омон бориб ва қайтиб келишингизни Аллоҳдан сўраб қоламиз. Жону-жаҳонингиз Нурижаҳондан эса асло ҳавотир олманг. Уни кўз қорачиғимиздек асраймиз.
- Сенинг борлиғинг ҳаётимдаги энг гўзал омадим, Ойиша...
Ойиша Музаффар Алига қўли билан йўл кўрсатар экан жилмайди:
- Нурижаҳон сўзлашга ҳаракат қилмоқда.. Ҳаракатлари ҳам анча енгил. Менимча ёшига етмай оёқ чиқарадиганга ўхшайди.
- Бунинг ҳеч бир ажабланадиғон ери йўқ, Ойиша. Ахир у дунёдаги энг шижоатли аёлнинг тарбиясини олмакда. Мен қизимнинг "ота" деғон сўзини эшитиб юрагим бошқача уриб кетди.
- У яна "ош", " нон", "чой" деган сўзларни аниқ-тиниқ айтмоқда.
- Ўйлашимча Нурижаҳоннинг "она" дея тили чиқса у сени назарда тутғон бўладур
Музаффар Алининг сўнгги сўзларидан Ойиша қизаринди. У қаршисида турган йигитга нима деб жавоб қайтаришни билмай ерга қаради. Қизни бу ноқулай вазиятдан Музаффар Алининг ўзи қутқарди.
- Айтғонча, сен ёрдамға борғон аёлнинг аҳволи яхшиму?
- Ҳаа,- чеҳраси ёришди Ойишанинг, - у аёл паҳлавондек ўғил кўрди. Ҳозир она-бола ҳар иккисининг жони саломат.
- Жуда соз,- деди Музаффар Али Ойишага меҳр билан боқиб,- чарчаган кўринасен, бироз ҳордиқ олиб ол.
- Сиз бу кун кечга қадар қоласизми? - безовталаниб сўради Ойиша
- Қолайинму? - қизга ўтли нигоҳларини қадади йигит,- агар сен қолинг десанг...
- Қолинг,-беғуборлик билан жавоб қайтарди Ойиша,- сиз Нурижаҳон билан чиройли вақт ўтказиб турсангиз мен ширин бир таом тайёрлар эдим. Нурижаҳон ҳам сизни ҳўб соғинган.
- Хўп,-деди Ойишага меҳр билан тикилганча деди Музаффар Али,- ҳам қизимнинг ёнида вақт ўтқазиш, ҳам сенинг қўлингдан мазали таом емаклик-бугун ажиб кун бўладиғонга ўхшайдур.
- Яхши, унда мен тайёргарликни бошлайман, - Ойиша чаққонлик билан хонасига отланди.
Музаффар Али Ойишанинг ортидан маҳзун тикилиб қолди. У ич-ичидан ушбу ҳаловат ва бахтга лиммо-лим тўла гўшани тарк этгиси келмаётган эди.
Пешинги таомдан сўнг Музаффар Али Ойишага тагдор қаради:
- Агар сени толиқди деб ҳисобламағонимда отда сайр қилиб келишға таклиф қилур эрдим.
-Толиққаним йўқ, -кулимсиради Ойиша,- истасангиз отда ким ўзар чопишим ҳам мумкин.
- Сенға Ойиша билан отда ким ўзар чопушни маслаҳат бермаймен. Мағлуб бўлиб юзинг шувут бўлиб қолсанг ўзингни ҳам кўнглинг ҳижил бўлиб қоладур,- деди Хайринисо она Музаффар Алининг юрагига янада ўт ёқиб,- кел ундан кўра қайтақол шу ниятингдан. От чопуб, камондин ўқ отушда Ойишанинг ёниға тушадиғони йўқ бу ерларда.
- Ҳазрат ҳукмдоримиз мени ҳам бекорға шунча аскарға бош қилмағондирлар?! - кулимсиради Музаффар Али,- ҳай майли ким ўзар чопуш фикридин қайтдим, сабабиким аёл киши билан тенглашмоқни ўзимға эп кўрмадим.
- Менга аёл киши эмас, аскар сифатида қарасангиз,- деди Ойиша қатъият билан,- мен зумда ҳозир бўламан.
Ҳар икки ёшнинг ўзларига тегишли отларни эгар-жабдуқлаб чиқиб кетишаётганини кўрган Хайринисо она уларнинг ортидан пичирлаганча кузатиб қолди:
- Илойим, юлдузларинг юлдузларингға тўғри келғони рост бўлсун.
Шу куни Музаффар Али Ойишанинг чавандоз ва моҳир мерганлигига гувоҳ бўлиб ҳайрати ичига сиғмай сўради:
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_эртага!
📌 @xazon_rezgi /47
#Севги_тести❤️
Жуфтингиз сизга қанчалик мехр кўрсатиб этибор қилади ва сизга қай даражада ошиқлигини билишни истайсизми?😍🫀
Унда расмдаги жуфтликдан бирини танланг👇
#ҚОРА_МАРВАРИД
- Ҳа ҳаётим! Ҳали сен билан жуда кўп ишларни амалга оширамиз! Қарабсанки, бутун дунё пойимизда тиз чўкади !
Вероника Адель хоним ва император хос соқчилар бошлиғи Клавдий ўртасида бундай ҳуфёна муносабат борлигидан бехабар эди. У сергак тортиб суҳбатнинг давомини эшитишга киришди.
- Адель, азизам! Бу иккимизнинг ғалабамиз! Агар сен "Вероника икки дунёда ҳам Конрадни ташлаб узоқларга кетмайди!" демаганингда менда бундай ажойиб режа тузиш ғояси туғилмаган бўларди!
- Ҳа Клавдий, Конрад учун ачиндим албатта. У келишган, азамат йигит эди, бироқ начора буюк ишлар қурбонларсиз амалга ошмайди.
- Ростини айтсам Вероника Конрадни шунчалар севади деб ўйламаган эканман. Йигитнинг ўлимига бир хафта тўлмай бу ерлардан бош олиб кетишга рози бўлганини қара-я?
- Уни шунга тайёр қилиб қўйган ўзинг-ку, Клавдий?! Аммо қойилман, йигитни "Ажал бўсаси" билан ҳалок қилиш фикри хаёлингга қаердан келганига? Яна камига сен уюштирган суиқасд шу даражада қойилмақом чиқибди-ки, Конрадни ўз қўли билан у дунёга кузатиб қўйган қиз шўрлик у лаҳзаларни ўзи истаса ҳам бир умр ёдидан чиқара олмайди.
- Бунинг учун бизга яқиндан ёрдам берган Алекснинг хизматларини унутиб қўймаслигимиз керак. Шоввозни хизматига яраша мукофотлашим керак.
- Ростдан ҳам, Алекснинг ўзи Конрадни камондан отиб, айбни ўлган талончига ағдариш фикри сендан чиқдими ёки унинг ўзиданми?
- Сен нима деб ўйлайсан, гўзалим,- қоронғида Клавдийнинг қаҳ-қаҳ уриб кулгани Вероникага эриш туюлди,- билсанг бу қизнинг нарҳи анча қиммат туради. Мана бугун уни сафарда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёнига яна тўққиз нафар қизларни қўшиб жўнатишга қарор бердим.
- Сен танлаган қизлар офатижон бўлиши аниқ,- муғомбирона сўз қотди Адель,- сабаби Вероникадек гўзални муҳофаза қилиш учун анча тер тўкишга тўғри келади. Бир тарафдан яхши бўлибди, сафарга чиққан йигитлар зерикиб қолишмайдиган бўлишибди.
- Мен Андроний ва Себастьянга қатъий кўрсатма бердим. Токи Самарқандга етиб бориб Вероникани ҳукмдор ҳарамига топшириб қайтгунларига қадар у қизларга ҳатто бармоқ учини теккизишмайди. Барча иш битгач эса қизлар уларники. Ҳоҳлашса кўнгил ёзишсин, исташса баҳридан ўтишсин. У ёғининг менга қизиғи йўқ.
Буюк мақсадлар сари ана шундай қатъий қарорлардан қанчасини қабул қилишимизга тўғри келади...
Вероника бу ерда ортиқ ўзига иш қолмаганини билди. У кўксидаги ҳамёнга жойланган мактуб билан узукни пайпаслаб кўрганча қайдан келган бўлса шундай бесас ва из қолдирмай йўлига равона бўлди.
У хонасига етгунча бир қанча режалар туза борди. Вероника Клавдий ва Аделга қарши ҳеч қандай жавоб қайтармасликка қарор қилганди. Ҳозирча...
Кўп ўтмай йигитлар бўлинмаси ёнида пайдо бўлган Вероника эшик ташқарисидаги навбатчи соқчидан Алексни чақириб беришларини сўради. Бироз вақт ўтиб қаршисига чиққан Алексга ўзи узоқ сафарга кетаётганлиги учун хайрлашгани келгани ҳақида айтди:
- Сен Конраднинг яқин дўстларидан бири эдинг-а?
- Ҳаа, - деди Алекс довдираб,- биз ўн беш ёшимиздан бошлаб бирга эдик.
- Ҳозирда сендек содиқ дўстни топиш амримаҳол,- деди Вероника чуқур тин олиб,- ана шу содиқлигингни тан олган ҳолда сен билан хайрлашмай кета олмадим. Хайр Алекс, омон бўл!
Вероника оёқ учида кўтарилди- ю, Алекснинг ўнг юзидан бўса олди. Сўнгра йигитга "Кўришгунча" дея жилмайиб йўлига равона бўлди.
Верониканинг одимлари бу сафар жуда енгил эди. У Конрад учун қасос ола билган эди. Киз Алекснинг ўнг юзидан бўса олган вақт қоронғиликдан фойдаланиб йигитнинг чап қулоғига бармоғига тақиб олган мослама ёрдамида бир неча хафтадан сўнг таъсир қиладиган заҳар кукунидан билинтирмай сепиб юборишга улгурган эди. Заҳар кукуни бир неча кун инсон танаси ҳароратида қулоқ ичида намланиб мия томон силжиб борар ва миядаги ҳаёт учун керакли барча ҳужайра ва томирларни аста-секин емириб суюқ массага айлантириб ўз ўлжасини мислсиз азобга гирифтор қилар эди. Заҳарнинг номи "Интиқом алангаси" эди...
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /45
AZIZ GO'ZAL AYOLLAT DIQQATIGA 🔊
𝐎𝐳𝐦𝐨𝐪𝐜𝐡𝐢𝐦𝐢𝐬𝐢𝐳?
🔥 𝑺𝑻𝑨𝑹𝑻 𝟒-𝑺𝑬𝑵𝑻𝒀𝑨𝑩𝑹𝑫𝑨𝑵!
✅𝑻𝑶’𝑮’𝑹𝑰 𝑶𝑽𝑸𝑨𝑻𝑳𝑨𝑵𝑰𝑺𝑯 𝑶𝑹𝑸𝑨𝑳𝑰 𝑺𝑶𝑮’𝑳𝑶𝑴 𝑶𝒁𝑨𝑴𝑰𝒁
✅ 𝑼𝒀𝑫𝑨 𝑩𝑶𝑹 𝑴𝑨𝑯𝑺𝑼𝑳𝑶𝑻𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑰𝑺𝑻𝑬𝑴𝑶𝑳 𝑸𝑰𝑳𝑮𝑨𝑵 𝑯𝑶𝑳𝑫𝑨
✅ 𝑩𝑰𝑹 𝑶𝒀𝑫𝑨𝑵 𝟒 𝑲𝑮 𝑫𝑨𝑵 𝟏𝟎 𝑮𝑨𝑪𝑯𝑨 𝑻𝑬𝑹𝑰 𝑶𝑺𝑰𝑳𝑰𝑺𝑯𝑳𝑨𝑹𝑰𝑺𝑰𝒁 𝑺𝑶𝑮’𝑳𝑶𝑴 𝑶𝒁𝑨𝑺𝑰𝒁!
✅ 𝑵𝑨𝑻𝑰𝑱𝑨 𝑲𝑨𝑭𝑶𝑳𝑨𝑻𝑳𝑨𝑵𝑨𝑫𝐈 💯
✅ 𝑱𝑶𝒀𝑳𝑨𝑹 𝑺𝑶𝑵𝑰 𝑪𝑯𝑬𝑲𝑳𝑨𝑵𝑮𝑨𝑵
TEZDA BIZGA QO'SHILING SILKANI PASTDA QOLDIRAMAN👇👇👇
/channel/+iTjr6a46OI81Y2Zi
/channel/+iTjr6a46OI81Y2Zi
Ақл.
Бу дунёда энг тўғри тақсимланган нарса - ақл. Чунки шу пайтгача хали хеч ким ақли камлигидан шикоят қилмаган.
@ Мишель Монтeн
/channel/xazon_rezgi
#Ҳаётий ҳикоя
ВАТАН ТАНЛАНМАЙДИ.
«Ватан танланмайди. Қаерда туғилиш, Ватан қилиш — Аллоҳнинг сизга инъоми.
Мустақиллик бўлиб, йўллар очилган пайти Абдусамад ота қариб қолган, бир ўзи узоқ сафарга чиқа олмай қолганди. Танаси бошқа дард билмас, деганларидек катта-катта тижорат эгалари бўлган ўғиллари турли баҳоналар билан уни ўз юртига олиб боришмас эди. Анча «инжиқлашиб» қолган отадан ўғиллари сўрашибди:
― Ота, сизга нима етишмаяпти?
― Ўз уйимни соғиндим.
― Данғиллама ҳовлида турсангиз, атрофингизда хизматкорлар гирдикапалак бўлса. Алмисоқдан қолган ўша кулбани нима қиласиз?
― Менинг уйимда сўрилар бор эди. Сўри ёнидаги дарахт соясида дам олардим.
― Ота, ҳаммасини шу ерда қилиб берамиз.
Ўғиллар сўри ясатишибди. Сўри атрофига дарахтлар ўтқазишибди. Отага на мева, на соя берадиган бу дарахтлари ҳам ёқмабди. Ўғиллар Туркиядан мевали дарахтлар олиб келтириб ўтқазишибди. Ота:
― Сўри остидан анҳор оқарди. Сувлари шилдираб турарди. Тарвузни дуррага боғлаб анҳорга ташлаб қўярдим, кечқурун сўйиб ердик…
Ўғиллар сўнгги технологияни ишга солиб суви доимо айланиб турадиган сунъий анҳор барпо этишибди. Оталари тасвирлагандек анҳорга тошларни солиб, шилдирайдиган қилишибди. Албатта маълум ҳажмдаги сув айланиб тургани билан анҳор бўлолмайди. Ота:
― Бизнинг анҳорнинг шабадаси бўларди, сув бўйида ўсган ялпизнинг ҳиди хонадонимизни тутарди. Шомдан кейин дарахтларни аста шитирлатган шабадани соғиндим.
Ўғиллар махсус кондиционер ва вентиляцион тизим барпо қилиб, шабадани йўлга қўйишибди. Ялпиз ҳидли ҳаво пуркагичлардан фойдаланишибди. Ота соғинганларини тополмай борига сабр қилар, лекин қалби таскин топмаётгани юзидан аён эди. Ўғиллари:
― Ота, ҳаммасини ўша уйингиздек қилиб бердик. Яна нега маъюссиз?
― Асрдан кейин ҳовлига анҳордан сув олиб сепардик. Сув сепилган тупроғимнинг ҳиди… Ўша ҳидни соғиндим…
Ўғиллар учун бошқа илож қолмабди. Отани олиб, ўз юрти томон йўл олишибди. У жойлар ўзгариб кетган, лекин ўша анҳорли хонадон, бир хоналик эски кулба сақланган экан. Ота кўз ёш тўкиб, соғинган жойларини кўзга суртибди. Тадбиркор ўғиллар уч кундаёқ зерикиб, «кетайлик»ка тушишибди. Ота эса ҳеч кетгиси келмас, ҳар куни зиёратига келган одамларнинг суҳбатларидан ҳузур оларди. Ўғиллар ўз юртларига қайтишибди. Ота эса Марғилонда қолибди. Бир ойдан сўнг катта ўғли келиб, олиб кетишга ҳаракат қилибди. Ота кўнмабди. Уч ойдан сўнг ота ўша анҳор устидаги сўрида жон таслим этибди…»
Ватанни севиш — инсоннинг фитратидаги туйғу. Уни ҳеч ким тортиб ололмайди.
Давронбек Тожиалиев
/channel/xazon_rezgi
Duo yodlashni yaxshi ko‘rasizmi? 🤷🏻♂
Unda bizning @Kunlik_Duolarim 🤲🏻 kanalimizga obuna bo'ling! Duolarni kunda tashlab boramiz!
Obuna bo‘ling: 👇🏻
@Kunlik_Duolarim 🤲🏻
@Kunlik_Duolarim 🤲🏻
#хайрли_тонг
Ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо бўлган, пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир тўловсиз, беминнат улашсакда, ҳеч қачон камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор. Бу яхши сўз ва меҳрдир!
Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг Қадрдон.
Ассалому алайкум!
Янги кун-янги имкон муборак бўлсин!
/channel/xazon_rezgi
#Байрам_акцияси
Ассалому алайкум, яхшилар
Xazonrezgi (Official Channel) жамоаси сизларни энг улуғ, энг қутлуғ байрам билан қутлаб, совға, тариқасида #ҚОРА_МАРВАРИД қиссасининг тўлиқ қисмини арзонлаштирилган нарҳда тақдим этади. Энди сиз севимли қаҳрамонларингиз тақдири билан ❌20.000 сўм эмас, балки ✅15.000 сўм эвазига хабардор бўлишингиз ва дам олиш кунларини мароқли ўтказишингиз мумкин.
Мурожаат учун 👉 @Yusupova_Sabo
#ҚОРА_МАРВАРИД
Мен она эдим... Уч боламни олиб кулбамизға беркинганим ёдимда.
Бироқ тинимсиз еб, ичиб, куч тўплаб пишқириб кетган босқинчи барзанғиларға менингдек ожизанинг кучи етармиди?
Кулбамиз эшигини синдириб кирган малъунларга энг аввал мен қўлимга илинган нималар биландир рўбаро бўлдим. Кўзларимнинг оҳирги кўрғони ҳанжар дамини ялтирағони бўлди.
Мен ҳушимға бир хафталарда келгандим ўшанда...
Кейинчалиқ маълум бўлишича менга урилғон ҳанжар юрагимдан бир озгина тепаға қадолған ва умр шаъмим шул сабаб сўнмасдин қолғон экан.
Ўшал қирғинбаротда ҳар икки оиламиз аъзоларидан биргина уйи шаҳарнинг бошқа четида бўлғон турмушға чиққон опамдин бошқа барчалари шаҳидлиқ жомидин шарбат тотиб бўлғон эканлар.
Энди мен- етим, бева, уч фарзандидан бир кунда айрилғон мазлума эрдим.
Бошға тушгонини кўз кўрмай қолмас эркан. Бошимға ёғилган бу кулфатлар туфайли йиғладим, сиқтадим, бироқ қани қўлимдин бир иш келса.
Кўп ўтмай дунёдаги ёлғиз дардкашим опам мени ўз уйиға олиб кетди.
Аммо у ерга боргач узоқ фурсат ўтмай бир дардим икки бўлди. Опамнинг эри менга ошиқ бўлиб ўзига учунчи хотин қилиш тадоригиға тушғон эди. Воқеадан хабардор бўлган опам куйди, ёнди, қовжиради, сўнг бошқа чораси йўқлиги ва менинг ҳаётим шу тадбир бўйича тинчишини ўйлаб тақдириға тан берди. Мени ўзига кундош бўлишимға кўнди.
Мен эса опамнинг шунча қилғон яхшилиға бу тариқа жавоб қайтара олмас эдим.
Гарчи опам ва унинг эриға қаршилиқ сифатида бирор сўз айтмағон бўлсам-да, бор-йўқ нима нарсаларимни йиғиб бир кечада уларнинг уйидин чиқиб кетдим. Бошим оғиб юриб-юриб уч йил деганда шаҳри азим Самарқандға етиб келдим. Ўша вақтлар табобатга қаттиқ қизиққанимдин ул ерлик бир табиб кампирға шогирд тушдим. Беш йиллар давомида ул ҳакиманинг даргоҳида илм ўргандим. Сўнгра табибам менга оқ фотиҳа берди. Мен устозамнинг дуосини олиб ўз билганимча беморларни гиёҳлар ёрдамида даволай бошладим. Одамларнинг хизматини қила номим танилиб қолғоч, кунлардин бир кун ҳукмдоримизнинг оталарининг саройларига аёллар табиби мақомида хизматға қабул қилиндим.
Бора-бора сарой аёнлари орасида ишонч қозонғоч , табибалик билан бир қаторда бошға ишларға ҳам жалб этилдим. У кезлари ёшим қирққа яқинлашиб қолиб эди.
Ҳа энди бу ёғи ўзингга аён. Қайта турмуш қурмадим. Орада Кешдаги опамнинг хабарини даракладим. Улар мен хонадонларини ташлаб чиқиб кетғоч икки йил ўтиб Ҳақ ҳузуриға йўл олғон эканлар. Менга келган хабарларға кўра қорин оғриғи билан боғлиқ қандайдир касаллик жигаримнинг ҳаётиға нуқта қўйғон эмиш.
Хизмат юзасидин ҳукмдор саройида қанчадан қанча аёнлар билан танишлиғимға қарамай ҳеч бири билан яқин қадрдон бўлмағонман. Токи Яҳё Мирзо билан танишғонимға қадар. Мирзо билан опа-ука тутинғанимға ҳам салкам ўттиз йилдан ошиқ вақт ўтибди. У пайтлар Мирзо оддий сарбоз эди. Бир куни сайсхонада бир сарбозни илон чақиб олгани, аҳволи оғирлиғи ҳақида хабар келганди. Ўшанда Аллоҳнинг иродаси бирлан бор маҳоратимни ишға солиб йигитчани нариги дунё остонасидин қайтариб олиб эдим.
Шу-шу мен опа-ю, Яҳё Мирзо ука бўлди.
Эҳҳ... Яҳё Мирзо бирлан шунча йиллардин бери бирғаликда не-не воқеа-ҳодисаларни бошдан кечирмадик дейсан. Буларнинг бари алоҳида ҳикоя, алоҳида қисса. Бир бошдин сўзлайин десанг неча кун-у, неча ой керак бўладур. Энг асосийси эса берган саволинға жавоб ола билдинг деб ўйлаймен.
- Она...
Ойиша ҳўрсинганча Хайринисо онанинг елкасига бош қўйди...
🔳 🔳 🔳
Клавдийнинг сўзи ўтиб Вероника сафарга кетадиган бўлди. Қизни элчи Андроний гуруҳи билан Ўрта Осиёга юборилишга шай қилинди. Сафарга кетишдан икки кун аввал Вероника Стефан билан бирга Конраднинг қабрига бориб видолашиб қайтди.
"Мени кечир, Конрад, -деди Вероника марҳум севгилисига хаёлан мурожаат қилиб,- бу ерларда мени ортиқ тутиб туришга арзугилик сабаб қолмади. Энди бу ерлардан кетишга мажбурман. Умид ўлган маконда бошқа ҳеч бир туйғуга ўрин қолмас экан. Менинг умидим эса сен эдинг...
📌@xazon_rezgi /43
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
🇺🇿 Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлсин!
Тинчлигимиз абадий бўлсин!
/channel/xazon_rezgi
AZIZ GO'ZAL AYOLLAT DIQQATIGA 🔊
𝐎𝐳𝐦𝐨𝐪𝐜𝐡𝐢𝐦𝐢𝐬𝐢𝐳?
🔥 𝑺𝑻𝑨𝑹𝑻 𝟒-𝑺𝑬𝑵𝑻𝒀𝑨𝑩𝑹𝑫𝑨𝑵!
✅𝑻𝑶’𝑮’𝑹𝑰 𝑶𝑽𝑸𝑨𝑻𝑳𝑨𝑵𝑰𝑺𝑯 𝑶𝑹𝑸𝑨𝑳𝑰 𝑺𝑶𝑮’𝑳𝑶𝑴 𝑶𝒁𝑨𝑴𝑰𝒁
✅ 𝑼𝒀𝑫𝑨 𝑩𝑶𝑹 𝑴𝑨𝑯𝑺𝑼𝑳𝑶𝑻𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑰𝑺𝑻𝑬𝑴𝑶𝑳 𝑸𝑰𝑳𝑮𝑨𝑵 𝑯𝑶𝑳𝑫𝑨
✅ 𝑩𝑰𝑹 𝑶𝒀𝑫𝑨𝑵 𝟒 𝑲𝑮 𝑫𝑨𝑵 𝟏𝟎 𝑮𝑨𝑪𝑯𝑨 𝑻𝑬𝑹𝑰 𝑶𝑺𝑰𝑳𝑰𝑺𝑯𝑳𝑨𝑹𝑰𝑺𝑰𝒁 𝑺𝑶𝑮’𝑳𝑶𝑴 𝑶𝒁𝑨𝑺𝑰𝒁!
✅ 𝑵𝑨𝑻𝑰𝑱𝑨 𝑲𝑨𝑭𝑶𝑳𝑨𝑻𝑳𝑨𝑵𝑨𝑫𝐈 💯
✅ 𝑱𝑶𝒀𝑳𝑨𝑹 𝑺𝑶𝑵𝑰 𝑪𝑯𝑬𝑲𝑳𝑨𝑵𝑮𝑨𝑵
TEZDA BIZGA QO'SHILING SILKANI PASTDA QOLDIRAMAN👇👇👇
/channel/+iTjr6a46OI81Y2Zi
/channel/+iTjr6a46OI81Y2Zi
ОНАСИНИ СОТУВГА ҚЎЙГАН ЙИГИТ
Тўйхонада тўғридаги ўриндиқда келин ва куёв, атрофида эса уларнинг қариндошлари ўтиришибди. Келин ўтирганларга разм солар экан, мункайган қайнонасини кўриб юзини буриштириб куёвнинг қулоғига:
– Онангизга айтинг, у ердан пастга тушиб ўтирсин! Ўтиришларини ёқтирмадим!, – дея шивирлади.
Бу таклифдан кейин куёв дарҳол ўрнидан турди ва микрофонни қўлига олиб:
– Онамни ким сотиб олади?! – дея уч марта такрорлади.
Меҳмонлар куёв боланинг бу гапларини эшитиб, устларидан муздек сув қуйилгандек, қотиб қолишди. Ҳамманинг нигоҳи куёв болага тикилди ва у онасига қараб.....😭👇
(давоми...)
#Хайрли_тонг
🌤 Ассалому Алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!!
☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша соғ - саломат бўлинг.
@xazon_rezgi
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
#ҚОРА_МАРВАРИД
Энди Алексни Конраддан кўра бир неча ўн баробар кучли бўлган қийноқли ўлим кутаётган эди.
Вероника хонасига қайтганда сафар учун ҳозирлаган анжомларидан кўпи энди ўзига керак эмаслигини фаҳмлади. Қиз энг асосий қарорга келиб улгурган эди:
У Самарқандга бориб ҳукмдор ҳарамига жойлашгач, бир эвини топиб саройни тарк этади, ҳеч қачон икки мамлакат ўртасида ҳуфялик қилмайди, ҳеч қачон "Ватан равнақи учун!" дея ясама оғиз кўпиртирадиган, аслида эса фақат ўз нафсининг қули бўлган Клавдий ва Адель хонимлар манфаати учун югурдак бўлмайди!
Ҳеч қачон!
🔳 🔳 🔳
Баҳор келиб салтанат ҳукмдори янги фатҳ учун қизғин тайёргарлик кўришни бошлади.
Ҳар тарафлама пишиқ, пуҳта бўлишига ҳаракат қилинган тайёргарлик ишлари уч ойга довур давом этди.
Бу сафарги фатҳда вазири аъзам Яҳё Мирзонинг адолатпарварлиги билан довруғ таратган ўғли Музаффар Али маҳсус сипоҳийлар бўлинмасини бошқариш учун ўн беш минг кишилик қўшинга бош саркарда этиб тайинланган эди.
~~~
Ва ниҳоят қўшиннинг уч кундан сўнг йўлга тушиши ҳақидаги хабар Боғи Жаҳоннамога ҳам етиб келди. Хабар ортидан қизи билан хайрлашгани Музаффар Алининг ўзи ҳам изма-из ташриф буюрди...
Бу вақтга келиб Меҳрибонни турмушга беришганлиги сабаб Феруза Султон ҳам пойта тдах эди. Кўшкда Хайринисо она, Ойиша, кичик Нурижаҳон ва уларнинг ҳизматидаги йигирмага яқин хизматчи қолган эди.
Музаффар Алининг кўшкда дастлаб Хайринисо она ва қизи Нурижаҳон кутиб олишди.
Музаффар Али қизини эркалаб ўйнатар экан, Хайринисо онага кўз қири билан боққанча аста сўз ташлади:
- Ойиша кўринмайдур, она?
Хайринисо она шошилмай жавоб қайтарди:
- Ичкари боғдағи боғбон йигитнинг аёлини тун ярмида тўлғоқ тутиб қолмиш эркан, у аёл беҳад қийналаётғони сабаб тонг сахардин Ойишани олиб кетиб эдилар.
- Ойишани ёлғиз ўзи кетдиму?-Музаффар Алининг овози баландлагани ўзига билинмади,- ахир унинг муҳофазасига тўрт алпни ажратиб кетиб эдим-у?
- Ойиша узоқға кетғони йўқ, болам. Бу ерға анча яқин унинг борар манзили. Қолаверса бу ерликларнинг бари уни қўли енгил табиба эрканлиғидин ўз қизи, опаси, синглисидек яхши кўриб қолғон. "Табиба Ойиша" деб эркалаб суюшади уни.
Тўрт алпингни эрса Ойишанинг ўзи "Шу ерда бўлишса кўнглим тинч юрадурмен" дея кўшкда бизни қўриқлағони қолдириб кетғон эди.
Хайринисо она шундай дея кўшк айвонидан ташқарига ишора қилди:
- Ана Ойишанинг ўзи ҳам келиб қолди. Бекорға ҳавотир қиладурсен, сен...
Музаффар Али Хайринисо она ишора қилган тарафга қараб кўзлари қамашди, ҳайратдан лол бўлиб қолди.
Ойиша оқ-кулранг саманни ажиб ўктамлик ила йўрттириб келар, қизнинг ўзига ярашиқли тун қораси каби либоси шамолда ҳилпираб кўрган кўзни олар эди.
Гўёки ортидан бутун борлиқни эргаштириб келаётгандек тассурот уйғотган дилбар қизга қараб йигитнинг юраги "шиииғ" этиб кетди. Ҳуддики, бутун танасидаги етмиш минг томирлар бўйлаб ҳаракатланаётган қонининг гупурлагани ўзига ҳам эшитилгандек бўлди Музаффар Алига. Бу ҳолат унинг бир зумга кўзини тиндирди, бошини енгил айлантирди.
Йигитнинг бу каби ҳолатга иккинчи бор тушиши эди. Биринчи сафар Аллоҳ раҳматига олган Моҳижаҳон Бегимни илк бор учратганида бўлган эди. Иккинчи сафар эса "Қиёматлик дўстим" деб билган, бир неча ойлардан буён чин дилдан ўзи ҳурмат қилган, ҳурматини жойига қўйиб келган Ойишага нисбатан айни шу топда ўша туйғуни ҳис қилиб турган эди у...
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми 21:40 да
📌@xazon_rezgi /46
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
Миллиардер, “Apple” компанияси асосчиси Стиб Жобс 56 ёшда ошқозон ости бези саратони касаллиги туфайли вафот этган. Унинг сўнгги сўзлари:
— ҳозир мен касалхонада ётиб, бутун умримни эсласам, менда мавжуд бўлган барча бойлик ўлим олдида ҳеч нарса эмаслигини ҳис қиламан;
— ўзингизга муносабатингизни яхшиланг ва бошқаларга ҳам ҳурматда бўлинг;
— вақт ўтган сайин 30$ ёки 300$ турадиган соатлар бир вақтни кўрсатишини ҳис қила бошлайсиз;
— биз 150 000 $ ёки 30 000 $ лик машина билан юрсак ҳам мақсад ва масофа бир хил эканлигини, 300$ ёки 10$ шаробни ичсак ҳам бир хил “маза”ни ҳис қилишни бошлаймиз;
— Сиз яшаётган 300 кв метр ёки 3000 кв метрли уй ичида барибир ёлғизсиз ва бошқалар билан тенгсиз. Сизнинг ҳақиқий бахтингиз бу дунёдаги моддий нарсалар ўткинчи эканлигини ҳис қилиш;
— Самолётга биринчи класс ёки эконом классга чиқсангиз ҳам, парвоз қилаётган самолетингиз қуласа сиз ҳам у билан бирга қулайсиз;
— ҳақиқий бахт дўстингиз ёки бирор инсон билан чин дилдан суҳбатлашганингиздадир!
Муаллиф: интернет
@xazon_rezgi
🔤🔤🔤🔤🔤🔤2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣
🎓 Toshkent viloyati, Olmaliq shahrida joylashgan “Ipak Yo‘li Innovatsiyalar Universiteti”da qabul jarayoni davom etmoqda!
📌Afzalliklar:
- Tajribali o'qituvchilar: Soha mutaxassislari bilan o'qish imkoniyati
- Zamonaviy o'quv inshootlari: Eng so'nggi texnologiyalar bilan jihozlangan xonalar
- GRANT uchun kvota ajratilgan;
- Yotoqxona bilan taʼminlanadi;
- Kontraktni oʻquv yili davomida boʻlib toʻlash mumkin.
✅ Bizning missiyamiz: “Har bir talabani o'z maqsadlariga erishishda qo'llab-quvvatlash” deydi universitet rahbariyati.
🟢Murojaat uchun⬇️
☎️ +99871-205-86-22
📞 +99899-490-24-41
📞+99899-790-24-41
📞+99899-760-24-41
📞+99899-480-24-41
📱Telegram|📱 Instagram|
📱Facebook| 📱iyi_universityy?si=pNsnxuagmxaSkPXC">You tube|
🌐 Rasmiy sayt
❗️Online ariza topshirish:https://iyiu.uz/
Unversity bot: @iyiu_uzbot
Litsenziya (№ 056010, 28.12.2022 y.)
📍Manzil: 40.8644704,69.5891399,21z/data=!4m4!3m3!8m2!3d40.864545!4d69.589052?entry=ttu">Toshkent viloyati, Olmaliq shahar, Oydin MFY, Ehtirom koʻchasi 4/2 "B" uy
🎓 http://iyiuniversity.taplink.ws
Тикувчиликни тез ва осон у́рганмок,чимисиз...
Манашундай ку́йлакларни у́зингиз тикиб олмок,чимисиз...
Унда каналимиз сиз учун...
🔸Энг сўнги бежирим фасонлар,
🔸Энг зўр видеодарслар,
🔸Энг чиройли андозалар,
🔸 Прафессионал тикувчилар
дарсларидан жамланмалар,
ХАММАСИ МУТЛОКО ТЕКИН!!!
❣️👉❣️Каналга қўшилиб олинг❣️👈❣️
📕Онлайн асар
#БАРС
қисса
Муаллиф : Хазонрезги
Тайёрлади: Айруза Абубакирова
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚОРА_МАРВАРИД
Тақдир бўлса бу ерларга балки қайтарман. Балки ҳеч қачон қайтмасман. Билмадим. Олдиндан бир нарса дея олмайман. Билганим шуки, сенинг дардингни бироз унутмоқ учун, юрагимдаги оловни ҳаминқадар пасайтирмоқ учун олис-олис манзилларни мўъжал қилдим.
Йўқ! Бу билан сени унутишга ҳаракат қилмоқчи эмасман. Ҳеч қачон унутмайман ҳам! Сен ҳамиша қалбимда бўлиб қоласан!
Энди кетишим керак...
Алвидо, севгилим.
У дунёдаги дийдоргача алвидо...
Вероника бўлинмага қайтгач уни Клавдий йўқлаётгани ва эртага сафар олдидан энг оҳирги машғулотни ўтиши лозимлиги ҳақидаги хабарни етказишди.
Вероника эртаси тонгдан ҳарбий устозлари қабулида ҳозир бўлди. У ўзи ҳуфя қилиб жўнатилаётган мамлакат, у ернинг одамлари, қандай ва қайси маълумотларни олиш, маълумотларни қай тартибда Константинополга юбориш ҳақида батафсил тушунча ва топшириқларни қабул қилиб олди.
Барча устозлари Вероника билан хайрлашгач, қизга сафар олдидан яхшилаб ҳордиқ чиқариб олиш учун руҳсат берилди.
Вероника хонасига қайтиб сафар учун тайёрлаган анжомларини яна бир бор кўздан кечириб бўлгач, руҳи ҳамда танасига дам бермоқ учун ўрнига чўзилди. Шу кўйи унинг кўзи илинди...
Тушида маҳзун жилмайиб турган Конрад ўзига бир қучоқ оппоқ бўлиб гуллаган мойчечак тутаётган эмиш.
- Мени кечир,- гулларни олар экан шивирлади қизнинг лаблари титраганча,- кетишдан бошқа илож топа олмадим.
- Сен энг тўғри қарорни қабул қилдинг,- Верониканинг елкасига ўнг қўлини қўйганча далда берди йигит,- бу ерлардан кет ва ўз бахтингни излаб топ.
- Менинг бахтим сен эдинг...- кўзларидан ёш қуйилиб кела бошлади қизнинг
- Сен шундай деб ўйлагансан,- ҳўрсинди йигит,- ўзим ҳам шундай деб ўйлагандим... Аммо шуни яхши билки, токи ҳаёт экансан, бахтли бўлишингга ҳали имкон бор.
Конрад аста бурилиб кета бошлади. Вероника унинг рўпарасида пайдо бўлган узун нурли йўлак бўйлаб сингиб кетаётганини кўриб изидан талпинди:
-Кетма, Конрад! Мени ташлаб кетма...
-Кетма! Кетма! - Вероника ўз овозидан ўзи уйғониб кетди
"Конрад...-изтироб билан шивирлади қиз,-мени кечир..."
Вероника атрофга шом қоронғилиги чўка бошлаганини кўриб хаёлларини жамлади-ю, ўрнидан ирғиб турди. У ватандаги сўнгги кечада ўзига бир неча йиллардан бери устозлик қилиб келган Адель хонимга бирга кечган кунларини эслатиб турадиган совға қолдиришни режа қилган эди. Адель ётоғи рўпарасидаги деворнинг маҳфий туйнугини очиб у ердан мўъжазгина қути олди-да, ичидан қимматбаҳо олмос кўзли узук чиқарди. Ушбу узук бир неча йил аввал талончи Патрик тўдаси тор-мор қилингани учун Вероникага шахсан император томонидан тақдим этилган эди.
"Тонг қоронғусида йўлга тушаман. Узукни ҳозир Адель хонимнинг хонасига бир парча мактуб билан қўйиб чиқаман. Хоним уни тонг отгач топади,-жилмайганча ўйланди Вероника, - ўйлайманки, ушбу узук Адель хонимнинг мен учун қилган хизматларига муносиб совға бўлади"
Вероника бу сафар енгил кийинди. У мушукдек чаққон ҳаракатлар билан тез орада Адель хонимнинг хонадони яқинида пайдо бўлди. Бу вақтга келиб тун қоронғилиги теварак-атрофни ўз чодраси билан батамом буркаб олишга улгуриб бўлган эди.
Вероника қўлидаги маҳсус анжом ёрдамида хонадон деразасини овозсиз очди ва эпчиллик билан ичкарига кириб олди.
Вероника Адель хонимнинг уйига аввалам кўп бора келган, хонадаги жиҳозлар ўрни унга беш қўлдек таниш эди. У устозига аталган совғасини ичкари ётоқхонадаги пардоз столининг устида қолдирмоқчи бўлди. Ҳисоб-китобга кўра бу вақтда Адель хонимнинг уйида бўлмаслигини эътиборга олган Вероника ётоқхона эшигининг тутқичига қўл чўзди.
Верониканинг қўли эндигина тутқични ушлаб тортмоқчи бўлган ҳам эди-ки, ичкаридан Адель хонимнинг жарангдор кулгиси эшитилди:
- Бас қил, Клавдий! Биласанми нима? Шу чоққача мен ўзимни анчайин иқтидорли устоз деб билардим. Аммо мендаги иқтидор сендаги устомонлик олдида йўқ бўлиб кетди. Қойилман сенга!
Тан бердим, тан!
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_эртага!
📌@xazon_rezgi /44
#ҚОРА_МАРВАРИД
-Сени тўғри тушунишга ҳаракат қиламан, Вероника. Шу билан бирга бизнинг ишимизда ортиқча кўнгилчанлик мағлубият билан тенг эканлигини таъкидламоқчиман.
-Ҳақ эканлигингизни тан олмай иложим йўқ,-ўжарлик билан ўз сўзида туриб олди Вероника,- айнан шунинг учун ҳам мени сафарга жўнатишингизни сўраб келдим. Менимча фақат назарий маълумот билан чекланмай, балки барини амалиёт билан уйғун равишда ўрганиш вақти келди.
- Юрагинг шунга чопаётган бўлса бошқа иложим ҳам йўқ,- ва ниҳоят таслим бўлди Клавдий,- сен учун яна бир бор ҳаракат қилиб кўрганим бўлсин. Ёдингда тут, қўмондонга сўзим ўтса уч кундан сўнг сафарга жўнашинг мумкин.
- Демак, уч кундан сўнг сафарга кетар эканман,-деди Вероника "масала ҳал" деган оҳангда,-бориб нарсаларимни йиғиштирай
- Кетишинг ҳал бўлиши билан энг оҳирги дарсни ўтасан,- деди Клавдий қизга меҳрибонлик билан,- кўзланган манзилга борганда ўзингни қандай тутишинг, вазифани кимлардан олишинг, неча кунда алоқага чиқишинг, хуллас барини келишиб олишимиз керак бўлади.
- Жуда соз, -деди Вероника ортиқча сўз қўшмай, -ҳаммаси сиз айтгандек бўлади...
🔳 🔳 🔳
- Гўзалим менинг Нурижаҳоним, -Ойиша қизалоқни эркалар экан дераза ёнида тасбеҳ ўгириб ўтирган Хайринисо онага сўз қотди,- она, бу қизни кўринг, барча гапга тушунади-я?
Хайринисо она тасбеҳни токчага қўйиб Ойишага ўгирилди:
- Зукко, зеҳнли, билим ва фаросатли инсонларнинг фарзандлари шундоқ бўлур,- деди ҳўрсиниб, -Музаффар Алини билурсен, Моҳижаҳон Бегим билан унча кўп таниш бўлмағон бўлсанг-да, аммо қандоқ расо ақл соҳибаси эрканлигидин хабардор бўлдинг.
-Она, бир сўз сўрасам дилингиз оғримайдими? - Хайринисо онага меҳр билан термулди Ойиша
- Дилим оғримайдуми?! Мен қайдин билай дилим оғриш, оғримаслигини? Қани сўрағин-чи, ўшанда билурсен?
- Онажон, Низомиддин оға билан Роҳила опамни она ўрнида она бўлиб вояга етказган экансиз? Ўзингиз турмушга чиқмаганмисиз? Чиққан бўлсангиз ўз фарзандларингиз бўлганми? Бўлишган бўлса ҳозир қаерда улар? Шуларнинг барчаси ҳақда билгим келганди.
- Турмушға чиқғонман мен,- бирдан овози титради Хайринисо онанинг, - фарзандларим ҳам бўлғон. Каттаси қиз , ўртанчаси ўғул, кенжатойим ҳам қиз эрди. Улар ҳозир бу ердин анча узоқда. Кўрмағонимға салкам қирқ йилча бўлуб қолди . Улар барчамиз борадиғон манзилға мендин олдин йўлға чиқишғон. Оталари билан.
Мен асли қўҳна Кешнинг қизи эдим. Отам оддий косибчилик бирлан камтарона кун кўрар эрдилар. Оиламиз унчалик ҳам катта эрмас эрди. Отам, онам, опам, мен ва укам. Вақти келиб вояга етганимда опамдин сўнг отам мени ўзи каби қўли қадоқ, ҳалол қўшни косиб шогирдиға узатди.
Куябимға никоҳимиздин сўнг, вақт ўтиб, кейинроқ кўнгил бердим. Келинлиқ оилам анчайин катта рўзғор эди. Куябимдин ташқари унинг яна уч нафар укаси ва яна шунча синглиси бор эди. Мен ҳам аста-секин шу оилаға киришиб кетдим. Бирав билан юмушимиз йўқ, ўз аравамизни тинчгина тортиб кимдин кўп, кимдин кам яшаб юриб уч фарзандлик бўлдик. Каттам олти, ўртанчам беш, кичигим уч ёшга тўлғонда...
Ўшанда юртимизға ўрнашиб қолғон энг оҳирғи мўғул босқинчилари билан ҳокимият талашиб узил-кесил жанглар бўлиб турғон пайтларда ёғий тараф сарбозларидан бири кутилмаганда куябимнинг синглиси Гавҳарға кўз олайтиради. Гавҳар бениҳоя хушсурат қиз бўлиб, эндигина ўн олти ёшни қаршилағон эрди. Ул сарбоз Гавҳарни зўрлик билан уйдан олиб чиқиб кетаётган вақт, номус исканжасидаги бечора қиз сарбознинг қўлидин қаттиқ тишлайдир. Оғриққа чидолмаған сарбоз қизни сўйиб қўяди. Шу куни мўғуллар бирлан навбатдаги қирғинбарот бизнинг оиладан аланға олғон эди.
Албатта Гавҳарнинг акалари бўлмиш куябим ва бошқалар сингилларининг шундоққина жувонмарг бўлиб кетишлариға жим қараб турмагандилар.
"Қонға-қон, жонға-жон!"
Ўша кунги қирғинбаротда ҳар икки тараф тутдек тўкилди. Душман тараф биравни қари, бошқасини ёш демай бир бошдин қиличдин ўтказди.
У кунлар шундоққина кўз ўнгимда...
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /42
👆Мазза қилиб томоша қилдим...
📌Сизлар ҳам албатта кўринг
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ассалому алайкум, яхшилар...
Сизлар билан ҳаловат бекати-куз фаслининг илк ойида кўришиб турганимдан бағоят мамнунман...
Куз-саҳоват, тантилик, тўкин-сочинчилик, меҳр- оқибат фасли. Илойим ушбу фаслда барчамиз ўйлаган ниятларимизга етишиб юрайлик ...
✍@Xazon_rezgi 🍂