#хайрли_тонг
Ассалому Алайкум
Сешанба тонгги муборак бўлсин
Қалбингиз иймонга;
Уйингиз қувончга;
Юзингиз нурга;
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
ДИККАТ ДИККАТ ФАСОН КИДИРИБ У КАНАЛДАН БУ КАНАЛГА УТИШНИ БАС КИЛИБ
👗Окшом либослари
👗Уйга кийишга
👗Кучага кийишга
👗Офисга кийишга
👗Келинчакларимиз учун
👗Муслималаримиз учун
👗Кизалокларимиз учун
👗Барча ёшга мос либослар жамланган
КАНАЛГА ТЕЗДА КИРИНГ👇👇
/channel/+fNSc3ZqIBQgxYTgy
/channel/+fNSc3ZqIBQgxYTgy
/channel/+fNSc3ZqIBQgxYTgy
БАДАЛ
(ҳикоя)
Насима опа бугун кеч уйғонди. Соатга қараса саккиз ярим бўлибди. Бироқ ҳавонинг авзойи тунд бўлгани учун ҳали тонг отмаганга ўхшарди.
"Бомдоддан сўнг кўзим илиниб қолибди,- ўйлади у ,- дадаси қаерда эканлар ? Нонушта ҳам кечга қолиб кетди"
Шу пайт эшик очилиб остонада эри кўринди:
- Уйғондингми , онаси ? Бўл юз- қўлингни чайиб кел . Нонушта тайёр . Бир қуймоқ пиширдим , бир қуймоқ пиширдим. Бир бор есанг, "Яна борми?" деб сўрайсан. Сут ҳам қайнатганман. Дўконга сен яхши кўрадиган ширмой нон келган экан. Ундан ҳам иккита сотиб олдим. Бўлақол.
Насима опа юз- қўлини чаяр экан , ошхонадаги тақур- туқур овозини эшитиб хаёли келинига кетди.
"Озода келиним ҳам уйида қолиб кетди. Қудаларим бир йўла икки тўй қилишганига келиним ҳам болалари билан бир ярим хафтадан буён изига қайта олмай қолди, бўлмаса тўй ўтганигаям уч кун бўлди. Ҳай майли , қиз дегани шундай кунда ота- онасининг корига ярамаса қачон ярайди ?"
Насима опа бир тишлам қуймоқ еди-ю , кўнгли беҳузур бўлиб кетди. Мақтов эшитиш умидида унинг оғзига тикилиб турган Олим аканинг юзига ҳавотир оралади:
- Ҳа онаси ? Яна ўт қопинг безовта қиляптими ?
Насима опа тер босган юзини рўмолчаси билан артар экан жавоб қайтаришга мажоли келмай , тасдиқ маъносида бош силкиди.
- Ўзи туни билан "юрагим"лаб ҳали у ёққа , ҳали бу ёққа ташлаб ухлагандек бўлмадинг. Манави чойдан ич. Озгина енгил тортасан .
Чой Насима опанинг кўнглини баттар беҳузур қилиб юборди. У ўрнидан туриб ҳовлига чиқишга аранг улгурди. Ўша сал аввал еган бир парча егуликни қайт қилиб ташлагунча аёлнинг бўлари бўлди.
Насима опа тепасида човгумда илиқ сув билан сочиқ ушлаб турган эрига қараб кўнгли бузилди. Томоғига тиқилиб келган йиғини базўр ичига ютди. У юз- қўлини яна қайта чайган бўлди-ю ,ичкари- ўрнига бориб чўзилди.
Насима опа ёстиққа бош қўяр экан хомуш хўрсинди :
"Меҳрибон эрга эга бўлишнинг бадали шунчалар қимматми ?"
Барча таниш- билиш, қариндошларнинг таъкидлашларича Олим меҳрибон қарибди. Ҳа буни Насима опанинг ўзи ҳам яхши билади. Эрининг ҳозирги феъли билан аввалгисининг орасида ер билан осмонча фарқ бор. Эҳ у келин бўлиб тушган даврлари ... Ўша кезлар Олим аканинг Насимага кўрсатмаган "ҳунари" қолмаганди. Сал гапга ловуллаб кетадиган Олим ака (у пайтлар навқирон йигит Олим эди) ҳали отасининг , ҳали онасининг , ҳали бошқа бировнинг ярим оғиз гапи билан "Айб кимда?" деб ўйлаб ўтирмасдан Насимага ташланиб қоларди. Қайнонаси баъзан келинини атай ўғлига чақтириб урдирса , баъзан шунчаки айтган бир оғиз гапи жанжалга сабаб бўлганини ўзиям билмай қоларди . Насима эса барчасини ичига ютишга , жоҳил эрга кўниб яшашга мажбур эди. Бояқиш эрини ташлаб уйига бутунлай қайтиб борса уни кутиб олишга ҳеч кимнинг "кўзи учиб" турмаганлигини яхши биларди.
Ортидан бирин- сирин етиб турган уч синглисига номус эди опа- Насима.
Катта рўзғорда ўз фарзандларининг оғзига хиллаб тансиқ егулик тута олмайдиган қўли калта икки ака учун "ортиқча оғиз, ортиқча даҳмаза" эди - Насима .
Кундан кунга қариб - қартайиб кучдан қолаётган ота- онаси учун ҳаловат эди - Насима.
Она - онада ! Қизи турмушида қийналаётганини , бироқ "чурқ" этиб уйга бир оғиз гап ташиб келмаётганини яхши биларди онаизор. Билгани билан қўлидан қизини юпатишдан бошқа иш келмас эди мушфиқанинг.
- Қизим сабр ... Сабр қил болажоним ,- дерди у ҳар сафар ,- кун келиб шу эрингни эгаси ўзинг бўласан. Ҳаёт ҳар доим бир хил бўлмайди. Ҳар машаққатнинг роҳати бор.
Онаси билиб айтган экан ...
Ўша кун келди. Йиллар ўтиб келди. Бир вақтлар давраларни тўлдириб "Яхшиям шу келинимнинг сочлари қалиндан қалин , бўлмаса ўғлим ҳар сафар қўлларига шу сочларни бураб олиб урганда аллақачон кал бўлиб қоларди" дея изоҳ бериб керилиб ўтирадиган қайнона ҳам , "Эркак киши аёлига тилини бердими , тамом, жиловини ҳам бергани ўша!" дея таъкидлайдиган қайнота ҳам оламдан ўтиб кетишди.
#иқтибос
Ҳаётда бўлишингиз керак бўлган энг гўзал жой, бир дуонинг ичидан жой олмоқдир.
Ҳазрати Шамс Табризий
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ҳаёт ва қаҳва пиёласи
Обрўли бир олий ўқув юртини тамомлаган, ҳозир яхши жойларда ишлайдиган бир гуруҳ собиқ талабалар устозларини йўқлаб келишди. Суҳбат асносида гап ишга кўчди ва улар қийинчиликлар кўплигидан, турли муаммолардан шикоят қилишди.
Профессор меҳмонларга қаҳва таклиф қилди, розиликларини олгач, ошхонага йўналди ва бироздан сўнг патнис кўтариб чиқди. Унга турли хил – чинни, шиша, пластик ва биллур пиёлалар терилган эди. Айримлари оддий, айримлари қимматбаҳо эди.
Шогирдлари пиёлаларни олиб бўлгач, профессор уларга юзланиб деди:
– Эътибор беринглар, ҳаммаларинг қимматбаҳо ва зеб-зийнатли пиёлаларни олдинглар. Оддий ва арзонлари патнисда қолди. Бу аслида сиз учун меъёрдаги ҳолат – энг яхшисини истайсиз. Бироқ шу билан бирга бу кайфият барча муаммоларингиз ва ташвишларингизнинг илдизи ҳамдир. Ёдингизда бўлсин, пиёла ҳеч қачон қаҳванинг таъмини ўзгартириб, яхшилаб қўймайди. Қимматбаҳо пиёлалар баъзида ичидаги қаҳванинг асл кўринишини яширади ҳам. Ҳаммаларинг истаган нарса аслида қаҳва эди, пиёла эмас. Лекин сизлар онгли равишда чиройли идишларни танладинглар, кейин кимга қанақаси тушдийкан деб бир-бирларингнинг пиёлаларингга эътибор қаратдинглар.
Тасаввур қилинг, ҳаёт бу – қаҳва; иш, пул, вазият, жамият кабилар эса – пиёладир. Улар тирикчиликни таъминлаш воситалари, холос. Қандай пиёлага эга бўлишимиз ҳаётимизнинг моҳияти ва асл сифатини ўзгартирмайди. Баъзида, фақат пиёлаларга эътибор бериб, қаҳванинг таъмидан лаззатланишни унутиб қўямиз.
Ориф Толиб таржимаси
Каналга уланиш учун:
/channel/xazon_rezgi
Qachongacha qorindagi ortiqcha yoĝlarni ko'tarib yurmoqchisiz?
Semizlik joningizga tegib ketmadimi?
Tashqi ko'rinishingizdan ko'nglingiz to'lmaydimi?
Psixolog Dietolog bilan ishab ko'rganmisiz☺️
Cheklovlarsiz soĝlom ozishni istaysizmi🤩
1 oyda 6-15 kg soĝlom ozasiz🤩
Soĝlom ozib chiroyli kiyimlar kiymoqchimisiz💃
Yoringizngiz sevimli rafiqasiga aylanmoqchimisiz 👩❤️💋👨
Yuzlaringiz tiniq bo'lishini istaysizmi unda safimizga qo'shiling☺️
Oliy ma'lumotli Psixolog Dietolog
Nodiraxon Ochilova
Yoĝlar bilan xayrlashish vaqti keldi🥰👇
👉 /channel/TezdaOzishusuli
👉 /channel/TezdaOzishusuli
#Охиригача_ўқишда_фойда_бор
Фарзандим Фотиҳ бўлсин деганларга.
Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда ярамас, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: «Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан», дейишдан ҳам тоймасди.
Оқшамсиддин подшоҳга шикоят этишликни адабсизлик ҳисоблаб, ҳолатни II-Муротга айтишликдан тортинар эди. Аммо, вақт ўтгани сайин кичик Меҳметнинг қилиқлари ҳаддан ошиб, чидаб бўлмас ҳолга келади.
Шундан кейин ноилож подшоҳ II-Муротнинг ҳузурига чиқади.
«Подшоҳим, Сизга айтишим зарур бўлган бир хусусий масала бор. Аммо, айтишдан ҳаё қилмоқдаман.»
Подшоҳ:
«Марҳамат! Ҳеч тортинмасдан айтавер», дейди.
Бу сўз Оқшамсиддинни хотиржам этди. Ва ҳодисани англата бошлади.
«Подшоҳим! Ўғлингиз - жигарпорангиз жуда тўполончи. Унинг дастидан дарсимни ўтолмаяпман. Қачон танбеҳ берсам, дарҳол Сизни номингиз билан менга таҳдид қилади».
Подшоҳ бир оз сукут сақлайди.
Кейин Оқшамсиддинга яқин келиб, бир нарсаларни пичирлаб тушунтиради. Подшоҳнинг сўзларидан Оқшамсиддин саросимага тушади.
«Бу қандай режа? Буни амалга ошириш мумкин эмас!
Оқшамсиддин бу режа хусусидаги хавотирларини ошкор қилишига қарамай, подшоҳ, «Бу иш бўлади», дейди».
Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас!
Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.
Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади.
Бу ҳодиса қаршисида Фотиҳ Султон тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Фотиҳ Султон Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.
Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради.
Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди.
Ўша кундан сўнг, Фотиҳ Султон Меҳмет асло ярамаслик қилмади.
Чунки, ишонган тоғларига қор ёғган эди.
-----------------
Таълим не эканини II-Мурот даражасида бўлмаса ҳам, камида ўз фарзандини янглиш йўлларга йўналтирмаслик қадар идрок этадиган ота-оналарга эҳтиёжимиз бор.
Унутмайлик, болалар эрка, тантиқ бўлиб туғилмайдилар. Уларни дипломли, мансабли, топармон, аммо тарбиясиз ота-оналар талтайтирадилар.
Shoolim Shomansurov саҳифасидан олинди
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Бахтли бўлишни ҳоҳлайсизми? Унда бу имконият айнан сиз учун!
🔥 Турмуш ўртоғингиз билан чиқиша олмаяпсизми?
🔥 Қайта ва қайта хиёнатларга учраяпсизми?
🔥 Эрингиздан эҳтиёжларга деб зоърға пул оласизми?
🔥 Сиз ҳам бошқа аёллар сингари "севимли" бўлиб яшашни истайсизми?
🔥 Серобгарлик ва катта пулларга очилишни истайсизми?
🔥 Карьера учиши ва саёхатларга очилишничи???
Унда айнан тўғри манзилда сиз!
🔝 Мен профессионал психолог, коуч тренер 200дан ошиқ аёлларнинг ҳаётини ўзгаришига сабабчи бўлган Гуллола Убайдуллаевна сизга бепул "АСЛ ШУКРОНАЛИК МЎЪЖИЗАЛАРИ" деб номланган 3 кунлик мастеркласс ташкиллаштидим.
Мастерклассда:
❤️ Шукр билан АСЛ ШУКРОНАЛИК ўртасидаги фарқни
❤️ Аллоҳга бўлган ишончни мустаҳкамлашни;
❤️ Тўғри шукроналик ёзиш орқали мақсадларга осон эришишни
❤️ 0 ҳолатда қандай қилиб уй, машина ва бошқа қиймати юқори ресурсларни тортиб олиш сирларини
❤️ Ички блокларингиз билан тўғридан тўғри ишлашни ва ечим топишни
❤️ Ҳаётингизга қандай қилиб катта пулларни жалб қилишни ва бошқа техникаларни билиб оласиз.
🔥 Юқоридаги мавзулар қизиқ бўлса: 14- -16 -18- сентябр кунлари шу каналда бўладиган масстерклассни ўтказиб юборманг.
⬇️ Энг сара билимлар билан ҳаммангизни шу каналда кутаман!
/channel/tillayeva_gullola_ubaydullayevna
/channel/tillayeva_gullola_ubaydullayevna
👶 Farzandlaringiz Injiq qaysar sho'x va oxirgi paytlar yig'lab bo'lsa ham ayganini qildiradigan bo'lib qoldimi?
O'zingiz xohlamagan holda farzandingizni ko'p urib qo'yayabsizmi?
✅ Shu muammolarga yechim berish maqasadida men psixolog Muxtasar Nazarova 5 kunlik "ONALIK ILMI" nomli bepul onlayn marafonimga taklif qilaman.
📎 Pastdagi link orqali kirib 9- 10- 11- 12- 13- sentyabr kunlari bo'ladigan bepul marafonda qatnashing 👉 https://t.me/Muxtasarnazarovabot?start=sevinch800
👉 Link ustiga bosib kirsangiz 500 ming so'mgacha sotilgan darsliklarni bepulga olish imkoniyati ham chiqadi.
🎁 Sovg’ani olish👉 https://t.me/Muxtasarnazarovabot?start=sevinch800
#ҳикматли_дунё
Асрлар оша бизгача етиб келган ибратли ҳикоя
Ҳабиб бобо тўртинчи Мурод даврида фақирона, дарвешона яшаган, аммо кўнгли юксак даражалардаги Аллоҳнинг бир валий дўстларидан эди. Бир куни у ҳажга бориш нияти билан Эрзурумдан йўлга чиқиб, узун ва машаққатли йўлчиликдан сўнг Истанбулга етиб келади. Ўша куни карвонга кеч қолиб, кетолмайди. Йўл юриб чарчаган ва чанг тўзонда кирланган Ҳабиб бобо ҳаммомга кириб тозаланмоқчи бўлди.
Ҳаммомга бориб ичкарига кирмоқчи эди. Лекин ҳаммомчи Ҳабиб бобони Ичкарига қўймайди.
- Узр, бобо. Сизни ичкарига қўёлмайман.
- Нега қўймайсан? Ҳақини бермайди, деб қўрқасанми?
— Йўқ, бобо. Вазирлар ичкаридалар. Улар ҳеч кимни киритмаслигимни буюрдилар.
– Болам! Узоқ йўл юриб келдим. Бир қадам юришга ҳам мажолим қолмади. Яхшигина кир бўлдим. Бу кир ҳолимда Роббимга ибодат қилишга уяламан. Илтимос, овоз чиқармай тезда ювиниб чиқаман.
Ҳаммомчи кўнгли бўш, инсофли одам эди.
— Кўндирдингиз. Ҳўв ичкарида кичик хона бор. Ўша ерга кириб тез ювиниб чиқа қолинг. Пулингиз ҳам керакмас. Вазирлар билмасалар бўлди.
Ҳабиб бобо севиниб, кўрсатилган хонага кириб ювина бошлади. Шу вақтда яна бир муштарий ҳаммомга чўмилиш учун келди. Бу гавдали, келишган йигит фақир ҳолга кириб олган IV-Муроднинг ўзи эди. У ўзининг вазирлари усиз ҳаммомда нима қилаётганларини билиш учун кўринишини ўзгартириб келган эди.
У билан ҳаммомчи ўртасида яна айни диалог:
– Киритолмайман...
— Киритасан...
Охири илтимосларга йўқ деёлмайдиган инсофли ҳаммомчи унга ҳам Ҳабиб бобо ювинаётган хонани кўрсатди.
- Шу кичик хонада бир қария ювиняпти. Сен ҳам у ерга кириб жимгина ювиниб чиқа қол.
Султон Мурод ҳам хонага кириб ювина бошлади. Ёнидаги қарияга қараб:
— Бу ерлик эмасга ўхшайсиз. Қаерлардан келдингиз?
Ҳабиб бобо ёнидаги одамнинг Султонлигидан хабарсиз ҳолда:
- Эрзурумдан келдим. Ҳажга кетмоқчи эдим. Кетолмадим.
Бобо йигитни ўзидек бир фақир деб ўйлайди. Унинг устига қараб: – Орқанг анча кир шекилли. Кел орқангни кесалаб қўяй, деди.
Султон Муродга бу сўз бошқача таъсир қилди. Қилади-да! Чунки, ҳаётида биринчи маротаба унга, подшоҳлиги учун эмас, инсон бўлгани учун, ҳеч бир фойда кўзламасдан бир ёрдам таклиф қилинаётган эди. Рози бўлди. Елкасини ўгирди. Бобо Султонни яхшилаб орқаларини кесалаб қўяди. Инсон яхшиликнинг қули. Бундай хизматга жавобан у ҳам қариянинг орқасини ишқалаб қўяй дейди. Бобо ҳам, майли дейди.
Бу вақтда вазирлар чўмилаётган катта бўлимдан қўшиқлар овози, яйраб дам олаётган шовқинли овозлар келар эди. Султон Мурод бобонинг орқасини ишқалар экан, бободан гап олмоқчи:
– Бобо, дунёнинг ишларига қаранг. Султонга вазир бўлиш қандай яхши-а? Биз эса сиз билан бу ерда ўғрилардек...
Ҳабиб бобо Султоннинг гапини тугатишга ҳам фурсат бермади. Ва асрлар оша бизгача етиб келган гапини айтди:
– Ўғлим, қўй шу Султонга вазир бўлишни. Ким бўлибди у? Сен яхшиси, оламларнинг Султонига вазир бўл. Керак бўлса, Султон Мурод сенинг орқангни ишқалайди.
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#интизор_кутдим
Бетаъма суйгувчим, кимсан ?
Хабар ёз!
Офтобим бўл банди қилганда аёз !
Кўнгли кўнглимдайин дардкашни, мен рост ...
Жуда муштоқ кутдим, интизор кутдим ...
Хабарингда ёзгин , изладим кўп деб ,
Танҳога танҳоман, ўхшашинг йўқ деб,
Ҳижронинг кўксимга қадаган ўқ деб,
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...
Йўл ярмида ташлаб кетмайман ҳеч де,
Армон тугунларинг бирма- бир еч де,
Ягонам сайлан, сўнг дунёдан кеч де ...
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...
Лафзим ҳаммадан ҳам дегин сен ҳалол,
Умрингда борлигим келмаса малол,
Бир сенга ишонсам буткул, бемалол,
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...
Тунлар бедор бўлиб , нигорон бўлиб ,
Васлинг умидида қовжираб, сўлиб,
Ҳаммага бир ўлим, мен минг бор ўлиб ,
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...
Бетаъма суйгувчим кимсан ?
Хабар ёз!
Офтобим бўл , банди қилганда аёз !
Кўнгли кўнглимдайин дардкашим, мен рост ...
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Шундай яшанг, сиздан ғамни сўрашмасин...
Оқшомингиз осуда ўтсин , яхшилар ...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Мен онамсиз яшолмайман,
Онамни асрагин, эгам...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#кўнгил_бекати
Озодбек Назарбеков.. "Безовта бўлар онам"
Юракларни йиғлатадиган қўшиқ...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
БАДАЛ
(ҳикоя)
давоми
Қайинсингиллари узатилиб ўз оилалари билан андармон бўлиб кетишди. Қайнилари ҳам шундай, рўзғорлари бўлак бўлгандан сўнг ҳаммаси "ўзидан тинди" .
Олим ака билан Насима опа ҳам ўғил уйлантиришди , қизларини чиқаришди. Мана энди қўш тўтидек чуғур - чуғур қилиб бирга қолишди.
Насима опа кунда "Нима ейсан , нима ичасан , онаси ? Манави кўйлак сенга ярашади ёки фалон жойга бориб бир айлантириб келай сени" кунига юз айланиб ўргиладиган дейдиган эрига қараб онасининг сўзлари ёдига тушади: "Вақти келиб шу эр бутунлай сенга қолади..."
Ҳаа...
Эри ўзига қолди. Энди егани олдида , емагани ортида. Нимага қўлини узатса етгулик. Бироқ... Ана шу эрга эгалик қилиш бадали жонининг яримта бўлиб қолиши эвазига бўлгани ачинарли эди...
П.С. "Инсон кексалик учун ҳам жонини озроқ бўлса-да асраши керакмикан ?!" дейман-да... Иложи бормикан ...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👩🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩🦰—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, BEPUL kurslar orqali shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈
👩🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫
Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?
Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?
ЖАВОБ:👇🏼
Касалхонада хеч ким этибор қилмасди,ёки улар кўниккан эдими менга сезилмаган. Уйга келибам хаёлим болада бўлиб ойнага қарамабман ҳам.
—Башарасини қара буни, ит кўрса жунжикади. Бирор жойга боролмасанг, шу мени хотиним деёлмасанг. Умрим шу майиб мажруҳ махлуқ билан ўтиб кетадими? -Кел бу ерга.
Мақсуд хотинини жирканганча тортиб кўзгу қаршисига олиб келди.
-Қара кўряпсанми? Сендан жирканаман, сен маҳлуқсан, менам ёнимда гўзал хотиним бўлишини истардим. Аммо қаёқданам сендай жирканч маҳлуқ хотиним бўлди? -деб чиқиб кетди.
Дахшатда эдим...
Давомини ўқиш 👇👇👇👇
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.
Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.
Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.
Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .
Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин.
Хафта аввали душанба куни файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😍IYEEEE Shoshmang shoshmang, oʻgirilingchi😍
Vaauuu koʻylagiz buncha chiroyli fasonini qayerdan topdiz🤗
Voy ovsin sizga aytgandimu telegramdan bir kanal topdim deb, oʻsha kanalda fasonlarni eng bizboplari bordaa ovsinjon
Yanachi bu kanaldan, tikuvchilikni ham bepul oʻrganasizda mazzami!
Qarang shu koʻylakni oʻzim tikdi oʻsha kanaldan oʻrganib🥰
Tezroq ulanib oling ovsinjon mana ssilkasi👇👇👇
/channel/+OWC1QCHtfiphN2Yy
/channel/+OWC1QCHtfiphN2Yy
#сўраган_эдингиз
#ёдга_оламиз
Хазонрезги ижодига мансуб йирик ҳажмдаги асарлар рўйхати :
1.Жуфти ҳалол
/channel/Xazon_Rezgi/1841
2. Кўзларим йўлингда
/channel/Xazon_Rezgi/4999
3. Келин
/channel/Xazon_Rezgi/11272
4. Озоримсан муҳаббат
/channel/Xazon_Rezgi/2346
5.Нотаниш
/channel/Xazon_Rezgi/2556
6. Танҳогинам
/channel/Xazon_Rezgi/3260
7. Субҳидам
/channel/Xazon_Rezgi/8328
8. Ойнинг ўн беши
/channel/Xazon_Rezgi/3691
9. Барс
/channel/Xazon_Rezgi/9487
10. Сени дерман
/channel/Xazon_Rezgi/4630
11. Бедор туйғулар
/channel/Xazon_Rezgi/5118
12. Қасд
/channel/Xazon_Rezgi/10407
13. Кўнгил ифори
/channel/Xazon_Rezgi/6335
14. Эртакларда яшагим келар
/channel/Xazon_Rezgi/7263
15. Танланган
/channel/Xazon_Rezgi/8890
16. Токи ҳаёт эканман...
/channel/Xazon_Rezgi/9928
17. Менинг исмим Соғинч ...
/channel/Xazon_Rezgi/10756
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g0
МАЗЛУМНИНГ ДУОСИДАН ҚЎРҚ!
(Ҳаётий воқеъа)
Йўлда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тўхтаб қолдик. Йўл четида бир аёлни ғалати ҳатти-ҳаракатлари эътиборимни тортди. Бечорагина ақли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ўхшатдим, аммо эслолмадим. Куни билан иш билан банд бўлиб ора-орада лоп этиб ҳалиги аёл ҳаёлимга келади, кимгадир ўхшаркан деб ўша "ким"ни эслашга ҳаракат қиламан. Ваниҳоят, эсладим.
10-синфда ўқирдим, акамни ўртоғини акаси уйланди. Келин жуда чиройли эди. Ҳайит дастурхонига келинни қўлидан чой ичишга чиққан биз қизлар келинни чиройи-ю, хушмуомаласига маҳлиё бўлиб анчагача гапириб юрдик. Кейин ўзим ҳам турмушга чиқиб кетдим.
Бир кун уйга келганимда бувим ва онамни суҳбатларини эшитиб қолдим. Бечора бу келинга эри ва қайнонаси жуда катта зулм қилишибди. Келинни бегона билан тутиб олганликда айблашибди. Икки қиз ва хали ёшига тўлмаган ўғилчасини " бола тарбиясига нолойиқ" деб хужжат тўғирлаб онасига бермай олиб қолишибди. Бечора келин Худони зорини қилди: "эшигингизда чўри бўлиб хизматингизни қилай, болаларимдан айирманг", деб роса йиғлади. Бағритош эр ва қайнона эримади.
Фарзандлари қатнайдиган боғча панжарасига осилиб, уларни дийдорини кўриш учун ҳар куни қатнади. Ахийри эси оғиб қолди. Эрини қарғади:" Илоё косанг оқармасин". Қайнонасини қарғади:" Келинмас қиз бўлай дегандим, билмади, илоё кўр бўлсин"...
Маъсума аёлига туҳмат қилиб эр ҳам рўшнолик кўрмади, бошқа аёлга уйланди, аммо фарзанд кўрмади, гуриллаб турган тижорати касодга учради, ичкиликка берилди. Аввалгидай тўкинлик йўқлигига хотини ҳам ташлаб кетди. Қарғишга учраган қайнонанинг кўзи ожиз бўлиб қолди...
"Ёмон отлиқ" хотинидан қолган фарзандлар улғайиб отаси ва бувисининг қилмишига қарамай уларни хизматида. Билган одамга энг катта жазо шу эмасми?
Муаллиф: интернет
@xazon_rezgi
👧 𝗢'𝗴'𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗯𝗼𝗿, 𝗤𝗶𝘇 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝘆𝗮𝗯𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶❓
👦 𝗬𝗼𝗸𝗶 𝗮𝗸𝘀𝗶𝗻𝗰𝗵𝗮 𝗼'𝗴'𝗶𝗹𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗴𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗸𝗲𝗹𝗮𝘆𝗼𝘁𝗸𝗮𝗻𝗱𝗶𝗿❓
👫 𝗕𝗮𝗹𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝗿𝘀𝗶𝘇❓
𝗨𝗻𝗱𝗮 𝘆𝗮𝗾𝗶𝗻𝗿𝗼𝗾 𝗸𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴❗️
𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗿𝗲𝗷𝗮𝗹𝗮𝘀𝗵𝘁𝗶𝗿𝗶𝘀𝗵 𝗵𝗮𝗾𝗶𝗱𝗮 𝗲𝘀𝗵𝗶𝘁𝗴𝗮𝗻𝗺𝗶𝘀𝗶𝘇 ❓
𝗫𝗮 𝗫𝗮𝗮 𝗯𝘂𝗻𝗶 𝗶𝗺𝗸𝗼𝗻𝗶 𝗯𝗼𝗿 ✅
📌 𝗕𝗶𝘇 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝘆𝗼𝘇𝗶𝗯 𝗯𝗲𝗿𝗴𝗮𝗻 :
📝 𝗥𝗲𝗷𝗮
🥗 𝗽𝗮𝗿𝘅𝗲𝘇
🩺 𝗺𝘂𝗼𝗹𝗮𝗷𝗮𝗹𝗮𝗿 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶
🫵 𝘀𝗶𝘇 𝗵𝗮𝗺 𝗢𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗼'𝗴'𝗶𝗹, 𝗾𝗶𝘇 𝘆𝗼𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗺𝘂𝗺𝗸𝗶𝗻.
𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗸𝗶𝗰𝗵𝗶𝗸 𝗺𝘂𝗱𝗱𝗮𝘁𝗱𝗮 𝗮𝗻𝗶𝗾𝗹𝗮𝗯 𝗵𝗮𝗺 𝗯𝗲𝗿𝗮𝗺𝗶𝘇. ✅
𝗛𝗼𝘇𝗶𝗿𝗼𝗾 𝗽𝗮𝘀𝘁𝗱𝗮 𝗸𝗼𝗿𝘀𝗮𝘁𝗶𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗵𝗮𝘃𝗼𝗹𝗮 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗺𝘂𝗿𝗼𝗷𝗮𝗮𝘁 𝗾𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴⬇️⬇️
Murojaat uchun: @Farzandim1909
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
#ҳайвонот_оламида
Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмайди.
Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялайди.
Филлар бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишади...
Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда савоб ва гуноҳ деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот ёки эътироф учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди.
Ана шунақа гаплар...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Кутдим...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Шерзод Карим
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Уйига борганда эса ҳаммаси аниқ равшан бўлади. Маҳалла фаоллари поччамни чақиришса ҳам ҳеч ким чиқмайди. Дарвозани очиб ичкари киришади. Ҳаво жуда совуқ эди. Чақира чақира ичкарига киришса поччам аллақачон ўлиб бўлган экан. Уйга бош суқишни иложи йўқ, хона шу қадар сасиб кетган эканки, нафас олиб бўлмас экан. Поччам маҳалла фаоллари боришидан уч кун олдин вафот этган бўлиб, ҳеч кимни хабари бўлмаган. Маҳалла фаолларидан бири аянчли ҳолатдан ўзини йўқотди...
Давомини ўқиш.👇👇👇
❤️🚶ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?
👩❤️💋👨❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ💋 БОЛЛАР КИРМАСИН❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ
😍ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋🙈
ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ😍
💋👩❤️💋👨КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/SxjeCMt4PyDMx6Vg
ОНАИЗОРИМ МЕНИНГ (давоми)
Онам ўша куни гапираётиб овозлари титраб- титраб кетганди . Энди мен ҳам уларни "эшита" бошлагандим. Энди мен ҳам улар овозсиз йиғлаб , кўз ёшларини артаётганларини олис- олислардан "кўриб турардим" .
Мен ўшанда ўзимни шу қадар ёмон кўрдим-ки ... "Бир фарзанд бўлиб онаизорингни оғирини енгил , кўнглини ҳушнуд қилмаганингга , юзларига табассум тоширмаганингга, жисмига ҳузур , кунларига нур таратмаганингга яраша , жиллақурса қалбига озор бермасликка ярасанг қани эди..." дея алам билан такрорлардим ўзимга ўзим.
Эртаси куни эрталаб жарроҳлик столига ётдим. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Кечга яқин наркознинг таъсири тарқалиб ўзимни идрок қила бошлагач , жуфтимдан ўтиндим:
- Онаизоримга қўнғироқ қилиб беринг...
Онаизорим бу сафар ўзларини анча тутиб олган ҳолда сўзлашдилар:
- Қизим , катта ойинглар бекорга тушимга кирмаган эканлар . Суюнчи бер. Тоғангни қизи эгизак фарзандли бўлди.
- Ҳаа , - дейман беҳолгина аҳволимни хаспўшлашга воситачи бўлган тоғамнинг қизидан бениҳоя миннатдор бўлиб ,- табриклайман. Илойим умрлари узун , ризқлари бутун бўлсин эгизакларни...
Орадан ўн кун ўтиб ваъдамга мувофиқ қизлик уйимга бордим . Тўғрироғи турмуш ўртоғим машина ўриндиғини қиялатиб мени ёнбошлатганча олиб боргандилар у ерга.
Жуфтимга суянганча беҳолгина уйга кириб борганимда онаизорим барига тушундилар. Нима учун ўн кун аввал кўнгиллари ҳижил бўлганига ҳам , нима учун тушларига катта ойим кирганларига ҳам, нима учун у кишининг ҳомуш аҳволда кўрганларида ҳам ...
Барига тушундилар ... Барига... Аммо бир оғиз урушмадилар , танбеҳ бермадилар ва ... ва қачонки "Соғман , онажон" десам қайтиб ҳеч қачон ишонмадилар ...
Уларга нима рост, нима ёлғонлигини айтиб турувчи ажиб кўнгиллари бор...
Яқинда ўқувчиларимдан "Дунёдаги энг чиройли аёл ким ?" деб сўрасам , барчалари бир овоздан "Онам" деб жавоб қайтаришди.
Мен учун ҳам дунёдаги энг чиройли аёл - онам...
Бу дунёдаги энг бебаҳо бойлигим, хазинам ҳам - онаизорим ...
Сизни яхши кўраман - Онажон ...
Ўзингизни мен учун асранг...
Мен учун онамни асрагин , Аллоҳ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева - Хазонрезги
@xazon_rezgi
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g