#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Билмадим , шунча гапларни ичимда айтдимми ёки ташимда ...
Сабур йиғлайвериб қип- қизил бўлиб кетибди.
Мен эс- ҳушимни йиғиб олишим кераклигини тушундим. Бу дунёдагилар йиғлайверса , қақшайверса у дунёдагилар қаттиқ азият чекади деб эшитгандим бир вақтлар .
Сабурга бўлди қил ишорасини қилдим:
- Кетамиз энди.
Сабур "хўп" дея бош силкиди...
Йўлга тушганда " айнидим"
Машина рулини Шуҳратларни кўчасига бурдим.
Ҳайрон бўлиб қараган Сабурга :
- Тоғамни ва қолган барчани кўриб кетамиз '- дедим.
Эшикни очган аёлни танигандай бўлдим . Бу аёл Ботир тоғани аёллари бўлиши керак эди , чамамда . Шуҳратни жанозаси куни Робия аямни атрофларида энг кўп овутишга ҳаракат қилган ва йиғлаган аёл хам шу аёл эдилар.
Тахминимни Сабур тасдиқлади :
- Ассалому алайкум , Хафиза кеннойи ... Биз заводга келгандик. Шунга бир тоғам ва сизларни кўриб кетайлик деб...
Аёл талмовсираб турарди . Бирдан чеҳраси ёришди . У Сабурни таниганди. Ҳафиза кеннойини чеҳраси қандай ёришган бўлса , шундай тез кўзларига ёш келди. У киши Сабурни елкасига қўлларини қоқиб кўришгандек бўлдилар .
Менга бироз қараб турдилар . Менимча бу қиз ўшами - йўқми дедилар шекилли. Мен шундай айрилиқ, шунча дарддан кейин яхшигина ўзгарганлигимни ўзим ҳам яхши билардим. Лекин бу аёл барибир танидилар:
- Фаридахон, сизмисиз ...
Исмимни эслаганларига қараганда мен ҳақимда анча суҳбатда бўлганлар шекилли...
- Ассалому алайкум ,- уларга нима деб мурожаат қилишни билмадим, кейин ўзим яхши кўрган инсон номи билан аташга қарор қилдим:- аяжон...
Келинойи ҳудди қизларидек узоқ вақт бағриларига босиб турдилар ...
Бир оздан кейин уччовимиз тепа ховлидаги стол- стулда ўтирардик. Дуои фотиҳадан кейин, сўрашган бўлдик... Ботир тоғамиз Бўкадаги оғайниларинига кетган эканлар. Латофат ишда, Назокат ўқишда экан. Аҳмад пастки ховлида ўтин арралаётганини эшитиб Сабур ўша ерга кетди.
- Фаридахон ... Тавба Ҳизрни йўқласак бўлар экан...Биз тоғангиз билан Тошкентга , сизни ёнингизга бориб келмоқчийдик...
Мен тинчликми деган маънода Уларга қарадим .
- Бизда сизга аталган бир омонат бор. Робия опам узилганларидан кейин ушбу омонат сандиқларидан чиқди . Устига Фарида қизимга... Тошкент шахри , Чилонзор тумани , .... кўчаси 27 - уй деб манзилингизгача ёзиб қўйилган экан...
Ҳозир ...
Келинойи бир зумда чиройли қутича олиб чиқдилар .
Дарҳақиқат қутича устига менинг уй манзилим батафсил ёзиб қўйилган экан. Қўлларим титраганча қутичани очдим .
Унда ...
#давоми_бор /58
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
3- март 20** йил
Мен институтга энди Вали акасиз ўзим қатнай бошлагандим. Аммо бугун менга машина керак эди . Уйда ҳеч ким йўқлиги айни топда менга қўл келганди. Секин гараждан ўзимни нексиямни хайдаб чиқдим. Уни анчадан бери бошқармагандим. Институтга ҳайдаб боришга Шуҳратдан ийманардим, худди ўзимни ундан баланд тутгандек бўлиб кўринаман, кўнгли чўкади деб ўйлардим. Машинам топ- тоза экан. Гоҳида акам шошилиб турганда у ёқ бу ёққа хайдаб чиқар , сўнг ўзлари яхшилаб ювиб қўярдилар. Ўзларини машиналари анчадан бери устахонада ётганди.
Хуллас, соат тўққизда институт ёнида ҳозир эдим.
Сабурни ичкаридан топдим.
- Кетдик, - дедим унга қисқа ва лўнда.
- Хўп.
Сабур менга ортиқча саволларсиз эргашди . Кўчада нексиямга жойлашиб , ўтир ишорасини қилганимда, Сабур ҳайратини яширолмади :
- Пари , машина ҳайдайсанми? Бу кимми машинаси ?!
Мен хавфсизлик камарини тақар эканман :
- Меники ,- деб жавоб бердим,- нима Сабур калленг билан уришиб қоганмисан ? Шаҳарда қўшнимни машинасини ҳайдамайман- ку!
Сабур илжайди . Ёнимга ўтирди ва :
- Пари , сани россалигам яхши кўраман. Давай кетту - деди тошкентчасига.
Машинани шахардан олиб чиқиб Қўйлиқ йўлига ўтганимда , Сабур :
- Пари , қаерга кетяпмиз ўзи ?! - деб сўради.
- Сабур , мен уни жудаям соғиндим. Уям мени соғинган биламан. Аммо сен ҳам борсанг ўйлашимча ... жуда ҳурсанд бўлади...
Сабур гап ким ҳақида кетаётганини дарҳол фаҳмлади . Бир зумда кайфияти тушди . Шундай бўлиши табиий эди . Мен гапимни давом эттирдим:
- Биласанми , Сабур юрагим чўғ бўлиб кетган. Мени куйдиргани - куйдирган. Тунов куни қўшнилар биров ҳақида гапираётиб , инсон қачон қадрли инсонини совуқ дийдорини кўрсагина тақдирга тан беради . Ҳеч бўлмаса қабрини зиёрат қилиши керак дейишди. Шунга ...
- Яхши қилибсан , Пари ... Яхши ...
Сабурнинг овозида титроқ сезиларди
@Xazon_Rezgi /56
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
2- март 20** йил
Мен каби мунғайиб баҳор ҳам келди. Кимларгадир бахт, кимга умид ,... менга тасалли билан..
Баҳор , кўнглимга қайта олармикансан ...
Билмадим, билмадим ...
Камалак рангларин жойлаб қаламга,
Тутганда табиат - гўзал ижодкор,
Ўзин четга олиб турган ийманиб,
Қайта оласанми, кўнглимга баҳор?
Тоғларнинг қорлари эриб, энтикиб,
Бўтана сув билан сийланса анҳор,
Қирғоқда ялпизла бирга гап отиб,
Қайта оласанми, кўнглимга баҳор ?
Юраклар сел бўлса дилхуш наъводан,
Булбулнинг куйлари тингланса такрор,
Бинафша, чучмома, лолангни тутиб,
Қайта оласанми, кўнглимга баҳор ?
Ўрик гул ҳидидан айланса бошим,
Йиқилай десам-у, суяса чинор,
Уларни йўқласанг бўлиб сирдоши,
Қайта оласанми, кўнглимга баҳор ?
Армонни аритиб, кафтда бахт тутиб,
Келмоғинг ўзидир ҳар тоълега ёр,
Юрак залворида музни эритиб,
Қайта оласанми, кўнглимга баҳор...
Қайта оласанми, кўнглимга баҳор...
Энди дарслар йўқ . Ҳамма диплом иши ёзиш билан банд. Менга ижодий диплом мавзуси берилди. Генрих ака "Эксклюзив - 10" нинг ишлаш ва ишлатилиш нормативлари бўйича мавзуни тасдиқдан ўтказиб бердилар. Барча ишларим тайёрлиги учун куним фалсафа кафедрасида ўтмоқда. Қолган курсдошларим ҳар ерда диплом ёзиш билан овора.
Ҳали Сабур мендан хабар олиш учун кафедрага бош суқди.
Бироз суҳбатлашган бўлдик . Анчадан бери кўнглимга тугиб юрган режамни амалга ошириш учун ундан:
- Эртага бўшмисан ?! Бир мени айлантириб келсанг- чи ?- деб сўрадим
У хатто "қаерга?" деб ҳам сўрамай хўп деб бош силкиди.
Эртага соат тўққизда шу ерда учрашишга келишиб у билан хайрлашдим
@Xazon_Rezgi /55
Кундан кун кучсизланиб бораётган танаси ҳам жонсиз оёқлари каби сезувчанликни йўқотиб бораётгандек. Шу дамгача жонсиз ва мажруҳ оёқларини қимирлата олмаган бўлса, энди бутун вужуди ҳаракатга келишни истамаяпти. Наҳот, у жон беряпти? Наҳот, энди у ўлади? Наҳот, ожизлик, ногиронлик, хўрлик тугайди?
У шу хаёллар таъсирида бўғзига тиқилган аччиқ аламни ютишга уринди. Аммо шу пайт кўзлари юмуқ бўлса-да, ўзига тикилиб турган ўткир нигоҳни ва шундоқ ёнгинасида эркак кишининг хирсданми, ҳансираб нафас олаётганини эшитди. Гулифор кўзларини очди ва қоронғида ўзига энгашиб турган эркак кишининг шарпасини кўриб, миясига яшин тезлигида “Наҳот, ногирон ҳолимда мени зўрлайди!” деган фикр келди ва жон ҳолатда бақирмоқчи бўлди. Лекин кучли қўллар унинг оғзини ёпди:
- Жим! Жи-и-м!
АСАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ👇👇👇👇👇
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ
УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН ТЕЛЕГРАМДА. МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ СИЗЛАРГА ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН КАНАЛ😊😊
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
𝑲𝒊𝒚𝒊𝒎 𝒕𝒊𝒌𝒕𝒊𝒓𝒊𝒔𝒉 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏 𝑭𝑨𝑺𝑶𝑵 𝒒𝒊𝒅𝒊𝒓𝒊𝒃 𝒄𝒉𝒂𝒓𝒄𝒉𝒂𝒅𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒎𝒊,
𝑺𝒕𝒊𝒍𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒈𝒂 𝒎𝒐𝒔 𝒌𝒊𝒚𝒊𝒎 𝒕𝒐𝒑𝒂 𝒐𝒍𝒎𝒊𝒚𝒂𝒑𝒔𝒊𝒛𝒎𝒊
𝑼𝒏𝒅𝒂 𝒃𝒖 𝒌𝒂𝒏𝒂𝒍 𝒂𝒚𝒏𝒂𝒏 𝒔𝒊𝒛 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏
𝑭𝑨𝑺𝑶𝑵,𝑴𝑶𝑫𝑨,𝑺𝑻𝑰𝑳 𝑩𝑨𝑹𝑪𝑯𝑨𝑺𝑰 𝑬𝑵𝑫𝑰 𝑩𝑰𝑻𝑻𝑨 𝑲𝑨𝑵𝑨𝑳𝑫𝑨 𝑱𝑨𝑴𝑳𝑨𝑵𝑫𝑰.
ALLOHIM LABBAY DEB JAVOB BERADI 😱
🤲 Duo qilayotganda 4 Martta ..... aytsangiz Alloh labbay deb javob beradi .
😊 Agar javobini ko'rmoqchi bo'lsangiz ✅ Javobni ko'rish tugmasini bosin.
🤲 Insha'Allah juda tez duoyingiz ijobat bo'ladi javobni ko'rganingizdan so'ng 💌
Duo yodlashni yaxshi ko‘rasizmi? 🤷🏻♂
Unda bizning @Kunlik_Duolarim 🤲🏻 kanalimizga obuna bo'ling! Duolarni kunda tashlab boramiz!
Obuna bo‘ling: 👇🏻
@Kunlik_Duolarim 🤲🏻
@Kunlik_Duolarim 🤲🏻
#PSIXOLOGIK_TEST
❓Suratda ilk bor nimani ko'rdingiz ? O'z javobingizni tanlang va ichki dunyoyingizni bilib oling.
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
25 октябрь 20** йил.
Бугундан мен оқа бошладим. Ўнг тарафимдаги тошмалар сел бўлиб оқарди . Сал қимирласам мислсиз азоб берар , яралардан чиқаётган ҳиддан кўнглим айнар, хаттоки ухласам ҳам ( агар буни ухлаш деб аташ мумкин бўлса) ўтирган куйи ухлар эдим. Укол олаверган сари томирларим қоча бошлади.
Парҳез деб таъкидлашмаса ҳам бўлар экан. Шундоқ ҳам ҳеч нарса емасдим. Баъзан бирон бир нарсани чайнашга хам қувватим етмай қоларди. Ойижоним билан келинойим меваларни қирғичдан чиқариб едириб қўйишарди. Яраларим битай дердику, битта аксирсам ёки йўталсам, чирсиллаб четнаб кетар , яна ва яна азоб берар эди.
Мен жудаям озиб кетдим. Саид ака ва бошқалар қанчалик далда беришмасин барибир руҳий тушкунликка тушиб қолдим. Ҳеч кимни кўришни хам, суҳбатлашишни ҳам ҳохламасдим. Фақатгина ўзим билан ўзим ва хотираларим бўлса бўлгани эди.
Кўчадан мени сўраб келгувчиларга йўқ эканлигим, Москвада малака ошириш учун кетганлигим баҳона қилинар, ҳаттоки энг яқин қариндошларимиз ҳам мени уйда , айтиш мумкинки, ўлим билан олишиб ўтирганлигимни билишмас эди .
Кундуз кунлари юрагим ўйнайверар , фақатгина тунлари ўзимни ҳотиржам ҳис қилардим. Тун мени севимли дугонамга айланди. Биз уч киши эдик. Мен , тун ва Шуҳратнинг хотираси.
Шуҳрат тушларимда туман ичида алланарсалар дер, аммо мен худди гаранг одамдек ҳеч нарсаларни англай олмасдим.
Шу тариқа бир ойдан ошиқ вақт ўтди...
28- ноябрь 20** йил
Бугун анча енгил бўлдим. Илк бора яраларимдан сел оқмади . Мен ётоғимда қийинчиликсиз ёта олдим. Хар куни менга суянчиқ қилиб қўйиладиган юмшоқ пахтали тиргак- болишларни бугун олиб ташлашди . Ўрнимдан туриб юришга ҳаракат қила бошладим . Бошим қувватсизликдан айланганлигини айтмаса , аҳволим бирмунча яхши эди .
Кўпинча ёнимда соатлаб ўтирадиган, баъзан кўз ёшларини ичларига ютиб ҳиқиллаб қоладиган дадамнинг ҳам бугун ахволимдан юзларига қизил югурди.
Шу бир ой ичида ҳам менга совчилар келганини, буни мендан беркитишса-да , уларнинг маҳзун бўлиб қолишларидан сезардим.
Бугун биринчи қор ёғди.
Катта- катта лайлак қор...
Бу қор менимча мени юрагимга ёғди. Аланг оташ, чўғ юрагимга...
Аммо тафтини ҳеч ўчиролмади.
Умримни сотардим олсайди биров,
Ичи тўла қиш, қорли ва қиров ...
Топилса эди мард бир ҳаридор,
Жилмайиб куйлайди тўрида баҳор...
Йўқ... Баҳор жилмайиб эмас, махзун ва ўксиниб куйлайди ... Унинг куйлари фақат ва фақат ўтмишга тегишли . Ўтмишнинг ширин ҳотиралари...
12- декабрь 20**йил.
Мен ҳовлида аста айландим. Табиатни соғинибман. Кўчага чиққим келди. Аммо худди озиб кетганман. Бу аҳволда мени ҳеч ким кўришини истамайман...
Саида кузда қизлик бўлганди. Талпинчоқ бўлиб қолгандир.
Гўзалой ҳам ноябрь охирида турмушга чиқди. Уларни соғиндим... Хаммасини... Айниқса Сабурни. Улар ҳақидаги хабарни менга дадамни шофёрлари Акмал ака секин разведка қилиб билиб келадилар. Аммо мени Тошкентда эканлигимни, аслида ҳеч қаерга кетмаганлигимни ҳам улар билишмайди.
31- декабрь 20** йил
Бугун янги йил кириб келади. Умримнинг Шуҳратсиз биринчи янги йили ... Байрам байрамга ҳам ўхшамайди ... Мен учун.
Аммо ота- онамнинг , акаларим, укам яқинларимнинг нима айби бор.
Кичик акам ва укам Россияда. Новосибирскда. Дадамнинг корхоналари битим тузган ишлар бўйича ишлашлаяпти . Укам молия йўналиши бўйича ўқишини ҳам ўша ёққа кўчиртириб ( перевод қилиб ) олди.
Аммо ҳар куни эрта сахар ва кечки пайт телефон орқали ҳол сўрашни канда қилишмайди .
Мен ҳаммани ўз ихтиёримдан ташқари хавотирга қўйганимдан ўзимни айдор деб ҳисоблайман.
Улар ҳам мендек айбсиз айбдорлар. Улар учун, жигарларим учун яшашим, яшашда давом этишим керак.
Мен бугун илк бор улар учун ...
@Xazon_Rezgi /51
Ассалому алайкум
Хайрли тонг
Пайшанба тонги муборак бўлсин!
Янги тонг, янги кун хайрли бўлсин.
Юзингиздан кулгу хеч қачон сизни тарк этмасин.
Ҳамиша Аллохимнинг Паноҳида Бўлинг!
Пайшанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!
@xazon_rezgi
📕#Онлайн_қисса
Муаллиф: Хазонрезги
🌹СЕНИ ДЕРМАН
Рдф саҳифаловчиси : Айнура Абубакирова
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Ойижоним ва мен келинойим томонга шошилдик.
- Нима бўлди , Нигорахон...
Оёғингиз тойиб кетдими ?
Келинойим иссиқ сув сачраган оёғларига эътибор бермай менга ишора қилдилар:
- Фарида ... Фаридага қаранг , ойижон .
Ойижоним менга ўгирилдилар- у , ранглари қум оқариб кетди:
- Вой шўўрииииммм . Мангинага шу бало қаттан қараб турувди .
Мен аввалига ҳеч нимага тушунмадим . Кейин ...
Бир муддат фурсат ўтганидан сўнг , мен ҳиссизгина кўзгу рўпарасида деярли ... оппоқ бўлиб оқариб кетган сочларимга маънисиз тикилиб турардим ...
Оппоқ сочлар. Сочларим ... Кўрган киши кўзини қувонтиргувчи ... Ажаб. Сочларим мен билан бирга мотам тутаяпти шекилли...
Менга энди барибир эди.
Дунё рангсиз ...
Ҳаёт оқ ва қора ранглардан иборат ...
Кун ва тун алмашинишида бирон маъни бормикан...
Мен бир амаллаб хонамга етиб олишнигина кўзлар эдим . Уйқум келарди ... Жудаям қаттиқ уйқум келарди .
17- октябрь 20** йил
- Оооо . Тақдирнинг менга атагани хали тўлмабди. Ҳали етилмабди ... Ҳали ...
Эрталаб уйқудан базўр уйғондим. Кеча хонамга дадам кирганлари , нималардир деганларини тушда кўргандек эслайман. Ё ҳақиқатдан ҳам тушиммиди ?! Йўғей , дадам мендан ҳабар олмасликлари мумкинмас.
Нимадир чақяптими ? Ай ... Ёмон ачиштириб , дувиллаб нимадир чақяпти :
- Келинойи !
Келинойим яқин жойда эканлар дарров "лаббай" деб етиб келдилар.
- Келинойи , қаранг ўнг тарафимни нимадир ёмон талаб чақяпти , илтимос қараворинг.
Келинойим чироқни ёқдилар ва менга яқинлашдилар :
- Қани , бир кўрайчи.
Улар кофтамни ёқачидан мўраладилар ва бир сакраб тушдилар :
- Воооой...
- Яна нима , келинойи,
ай , ай ёмон ачияпти , ёниб кетяпман , кондиционерни ёқворинг ...
- Фарида , - кенойим айтсамми , айтмасамми дегандек бир нафас тин олди :
- Ўнг нимтангизни ғалати яралар босиб кетибди . Ичи ... қон аралаш сувли . Яна пилчиллаб ётибди ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги / 49
Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi
Ассалому алайкум, яхшилар...
Авваламбор #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА сабаб дилигизга маҳзунлик улашганим учун узр...
Фариданинг кейинги ҳаётига қизиққан кўпчилик обуначиларимиз асарни тўлиқ вариантини сўрашмоқда.
Асарни тўлиқ вариантини олиш учун админимиз @Yusupova_Sabo га мурожаат қилишингиз мумкин ва 10.000 (ўн минг) сўм эвазига асарни оҳиригача ўқиб олишингиз мумкин.
Азизлар, бу нарҳ асарга қўйилган баҳо эмас, балки асарни тўлиқ ҳолда юклаб бериш хизмат ҳаққи...
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Кеча шом вақти Шуҳрат катта йўлдан ўзини машинасида ... Ғира- ширада қўшни махаллалик бир маст тракторчи устига тракторини бостириб келибди. Шуҳрат йўлни у тарафига ўтай деса бир келинчак боласи билан йўлда экан. Келинчакни асрайман деб ўзи... Йигирма метрлик қияликдан...
Машина шунчалик мажақланиб кетибдики , аммо Шуҳратни бир амаллаб уни ичидан чиқариб олиб қарашса , танасида лоақал бирор тилинган жой йўқ эмиш.
Қишлоқда хаммани оғзида шу гап. Йигитгина шаҳид мақомида кетган деяпган эмишлар ...
- Бўлдииии... Бўлдииии !!!
Мен қўлларим билан қулоқларимни ёпдим. Шунда эрталаб бошим билан йиқилганим ёдимга тушди. Бошимда каттагина ғурра пайдо бўлган, ҳозир қўлимни қулоғимга олиб борганим учун жуда қаттиқ оғришга тушганди .
- Иммм
Ширин бу сафар бизни машинада мени ёнимда эди:
- Нима бўлди , Пари ... Рангинг оқариб кетаяпти?!
- Бошим ...
- Озгина чида , ҳозир шаҳарга етамиз . Дорихонадан дори оламиз...
... Ширин узатган дорини аранг ютдим. Бошимни қимирлатишгаям мажолим қолмаганди .
Мени уйгача олиб келиб қўйишди .
Уйга Ширин суяб олиб кирди.
Ойижоним уйда эканлар:
- Вой ўлмасам, Фарида , қизим . Нима бўлди?!...
Мен аранг ҳовлидаги ўриндиққа етиб бордим . Гапиришни ўрнига дағ- дағ қалтирардим... Ойижонимни овозлари узоқдан кела бошлади. Кейин қулоғим умуман ҳеч нарсани эшитмай қолди...
- Хайрият , ўзига келди ...
Ойижоним шивирлаган овозда бошимга эгилдилар. Улар бошимни силаётиб ғуррамга тегиб кетдилар :
- Вой ўлай , мангина ўлай... Бу нима ...
- Бошиииим ...
Ойижоним йиғлай бошладилар.
- Йиғламанг , хола . Боя йиқилиб тушганди . Ғурра бўлган чиқар,-
Ширин бизникида қолибди.
Келинойим иссиқ чой тутдилар.
- Ичинг , ичингизга иссиқ кирсин...
Мен " йўқ" дегандай бош чайқадим:
- Ухлайман...
- Ухлай қолсин. Тинчлантирувчи укол ухлатади...
Менга укол қилишганини сезмабман... Кўзларим юмилиб борарди.
- Фарида , Пари ...
Шуҳраааааттт !!!
Шуҳрат бош- оёқ оппоқ кийимда , бутун танасидан нур тараларди. Шу даражада чиройли эдики , хатто унга қараётган кўзларим бир - бири билан юлишгудек.
- Мен етиб келдим ... Дадамнинг ёнларига. Бу ер жуда яхши экан. Мендан ҳавотир олманг . Йиғламанг. Йиғламанг. Бу ер...
Мен энди атрофга назар солибман. Атроф шунчалик тарофатли эдики. Ҳаммаёқ қип- қизил гуллар . Мен Шухрат томонга талпиниб қўлимни чўздим ва уйғониб кетдим.
Анча вақтгача ўзимга келолмадим ... Нафас етмасди. Юрагим... Иммм ...
Ёнимда ерга солинган жойда Ширин ва ойижоним ухлашарди .
Энди эрталабгача уйқум келмади... Дод солиб йиғлагим келарди . Аммо хонамдагиларни уйғотиб юборишдан чўчиб , ичимда йиғлай бошладим.
Йиғласанг- у, кўзингда ёш бўлмаса...
Йиғласанг- у кўз ёшларинг юрагингга томса...
Йиғласанг- у енгил тортмасанг...
Бу жуда азобли ҳолат экан. Жуда...
@Xazon_Rezgi /47
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Биз бир соатлар чамаси вақтда Паркентга кириб бордик.
У ёғига Сабур йўл кўрсатди.
Ўн дақиқаларда қабристон дарвозаси ёнида турардик.
Сабур ҳозир деганча зумда йўқолиб қолди. Бир чой дамлагулик фурсатда қайтиб келди. Менимча у таҳорат олиб қайтганди. Сабур йўл бошлади.
Қабристон каттагина, шу билан бирга ободгина ҳам экан.
Ёзувчи Ўткир Хошимов бежизга "Баҳор- қабристондан бошланади" демаган экан.
Қабристон ям- яшил майсаларга бурканган , баъзи бир қабрларда бинафшалар ҳилпираб салом бериб туришарди.
Сабур қабристон тўрисига етганда мана Шуҳратни қабри дегандек чўккалади.
Мен аста уни ёнига чўкдим . Бу ерда ёнма- ён учта қабр ажралиб турарди.
Абдуллаев Маъмуржон
Абдуллаев Шуҳрат Маъмуржон ўғли
Толипова Робия
Мен кўзларим катта - катта очилганча Сабурга тикилдим . Ич- ичимдан титроқ кела бошлади.
- Робия аям Шуҳратдан кейин кўпга бормадилар. Шуҳрат оламдан ўтган куннинг қирқинчи куни аямниям ерга топширдик. Улар тунда уйқуга кетибдилар-у, эрталаб қайта уйғонмабдилар . Бу ҳақда сенга айтолмадик. Ўзи аслида сени бу ерда эмас деб ҳам ўйлагандик,- Сабур бошини эгганча секин- секин гапирарди:- Шуҳратларникига ҳозир Ботир амаким кўчиб келганлар . Ўзларини уйларида эса Нилуфар билан куёв қолган...
Мен шок ҳолатида эдим. Сабур бу сўзларни гапириб бўлгунича , аллақачон дунёни бир кезиб чиққандек бўлдим. Хаста бўлиб , қоронғи хонамда қуёш нурларидан айро ётган вақтларимда, кун билан туннинг фарқи қолмаган кезларда кўрган тушларим... Тушларимда Робия аям кўп бор менинг ёнимга келган , ҳар доим қўлларида бир даста лола тутганлари , узоқда эса Шуҳрат маҳзун жилмайиб тургани ... Кейин икковлашиб йўқлик бағрига сингиб кетишгани... Бу тахлит тушларни жуда кўп кўргандим. Мен барини Шуҳратни ўйлаверганимдан бўлса керак деб ҳисоблардим. Демак, тушларим ... менга кўп нарсаларни гапирар экан-да. Мен эса... Аяжон ... Кўз ёшларим юрагимга оқа бошлади ...
Сабур паст овозда қироат қила бошлади . Мен у дуо қилиб бўлгандан кейин аста қабрни силадим:
- Ассалом... Ассалом , Шуҳрат. Мен келдим. Сизни Париингиз ёнингизда . Сизни жудаям соғиндим. Энди бир умр афсусларга кўмилиб яшайдиган бўлдим. Нега ... Нега борингизда қадрингизга етмадим. Нега сиз бор дунёнинг ҳар бир лаҳзасида бахтга кўмилмадим. Нега сиз билан ҳар бир онимга зеб бермадим. Илм деб , ғурур , андиша деб , ўзимни сиздан тортдим.
Сизсиз дунё- тузсиз ош бўлди. Сизсиз дунё кундузи йўқ кеча бўлди. Биргина қадам ... Биргина қарор ... Инсон умрини нечоғлик ўзгартириб юборар экан. Ўшанда , иккинчи курсда ўқишни бошқа институтга ўзгатирганимда эди , умрим бугун шунчалик алғов - далғов бўлмаган бўлар эди. Шунчалик зулматга чўммаган бўларди.
Четдан қараган инсон учун менда йўқ нарсани ўзи йўқ. Мени юзаки танийдиганлар шу қизниям армони бормикан деб ўйлашади . Аммо мени энг яқиндан танийдиганлар учун дунёда мендан бахтсиз қиз йўқ. Мендан абгор бирорта инсон йўқ. Мен ҳамма нарсаси бор ва ҳеч нимаси йўқ инсонман...
Аммо сиз... хавотир олманг. Мен бир қарорга келдим. Бу дунёда шундай яшайки , ўтган ҳар бир лаҳзам сизнинг ушбу дунёда йўқлигингиз ҳисобини беради...
Мен сиз, ўзим ...ва аям учун ҳам яшайман. Биз уч киши бўлибмиз- да, аяжон... Учта юраги дунёга тенг ва ҳеч вақосиз ...
Мендан ҳавотир олманг илтимос. Мен сизларни бу ергамас , юрагимга дафн қилганман. Сиз юрагимнинг ҳар бир дупиридасиз.
Аяжон... Шуҳратсиз яшай олмадингизми ... Амаким жудолигини кўтара олган майиб кўнглингиз бунга дош бера олмадими...
Бандасини айтгани бўлмас экан- да. Режамиз бўйича сиз ҳозир қайнона, ўғлингиз куёв , мен келинчак бўлишимиз керак эди-я. Аммо тақдирни қаранг. Қадаримизни қаранг...
Мен сизларсиз қолиб кетдим бу дунёда ... Дунё аввалги камалак рангларини йўқотиб бўлди ... Фақат оқ ва қора ранглардан иборат бўлиб қолди. Яшаш учун нафас олиш , сув ичиш , овқат ейиш керак бўлса - демак , мен яшаяпман...
Яшаш учун муҳаббат , бахт , умид керак бўлса , демак мен аллақачон ўлиб бўлганман ... Аллақачонлар ...
@Xazon_Rezgi. /57
Ўлимдан бир дақиқа олдин.
Ўлимдан олдин даҳшатли видео. 10 март куни (Эфиопия) яқинида ҳалокатга учраган Боеинг 737 самолёти салонидаги сўнгги дақиқалар суратга олинган видео тарқалди.😨
Болалар, ва ҳомиладор аёллар учун тавсия этилмайди❌. Тўлиқ видео👇
👆👆👆👆аввалги_қисмлар
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
- Фарида, - дедилар Омон ака чуқур тин олиб:
- энди илмга қайтинг.Биз учун . Ўзингиз учун, ...У учун.
Ҳаёт давом давом этади . Асл инсонларгина ҳар қандай вазиятда ҳам йўлларида давом этадилар. Ваъда беринг. Қайтишга ...
Хўп денг.
Майлими ?
Хўп дейсизми ?!
Омон ака айтган охирги сўзлардан бошим айланиб кетди... Бу ахир Шуҳратимнинг сўзлари-ку! Демак, у шуни истаётган экан- да . Демак, У мени ташлаб кетмабди-да . У ёнимга қайтибди.
(Мен кейинчалик кўп манбаларда инсон , фоний ва боқий дунё сир- синоатлари ҳақида маълумотлар қидирганимда, инсон оламдан ўтганидан сўнг қирқ кунгача у дунёга кўникади. Қирқ кундан сўнг бу дунёдаги яқинларидан хабар ола бошлайди деган маълумотларга кўп бора дуч келдим. Билмадим , бу нечоғлик тўғри . Билгувчи ёлғиз Аллоҳ.
Аммо мен бунга жудаям ишонгим келади. Шуҳрат ёнимда эканлигини кейинчалик кўп бора ҳис қилдим ...)
Мен илкис бошимни кўтардим ва :
- Хўп бўлади , Омон ака. Сиз нима десангиз шу ,-дедим.
Уларни кузатган, руҳим енгил тортганини сездим. Хонамга кириб , яна тажриба қоғозларимга кўмилдим.
8 - январь 20** йил
Ва ниҳоят институтдаман. Мени ўқишга олиб бориш ва келиш учун дадам махалламиздаги Вали амаки билан келишибдилар. Ҳали ҳам қувватсизман. Шифокор Саид аканинг айтишлари бўйича нақд у дунё эшигидан қайтганмишман. "Кўпчилик бу ҳасталик билан ушбу ишни удда қилолмайди . Сени ирода кучингга балли ! "- дедилар улар рўйи- рост . Аммо энди ўзимни, айниқса асабларимни эҳтиёт қилишим керак экан.
Инстутитда мени соғиниб кутиб олишди . Ҳамма менга ажабланиб қарар эди- ю, аммо ҳеч қай бирлари сир бой беришмасди. Ўтмишим дейишим ростми , келажагимми ... хуллас, яна бу оламга кириш, бу сафар у- Шуҳратсиз йўлимни давом эттириш осон иш эмасди.
Шуҳратсиз ҳувиллаб қолган дунёимни энди фан, илм билан тўлдиришга ҳаракат қила бошладим.
20- февраль 20** йил.
Группамизнинг файзи , кулгулари Шуҳрат билан кетган шекилли . Курсдошларимнинг ҳаммаси мунғайиб қолишган эди. Менимча , мен уларнинг яраларига сепилган туз эдим. Энди аввалгидек кулгулар йўқ, қизлар ва айниқса йигитлар мени авайлашгани авайлашган эди. Улар учун мен Шуҳратнинг ёди , омонати ўрнида эдим .
Сабур ҳам жуда ўзгарибди. Аммо илож ва имкон топиши билан мендан узоқлашмайди. У хаттоки Саидани ўрнини эгаллади десам ҳам бўлади . Сирдошим Саида эса ёш боласи билан қийналяпти. Қизчаси Дилафрўз бирам ширинки... Энди бошиқоронғилик Гўзалнинг чекида эди. У бошиқоронғи бўлиб жуда очилиб кетибди. Ширин ўз дунёсида . Мен ўз дунёимда. Ўзимиз билан ўзимиз овора...
@Xazon_Rezgi /54
Совға
“Чин кўнгилдан!” деб қайта-қайта такрорлаб совға беришди. Қимматбаҳо. Янги. Нарх ёпиштирилган қоғози ҳам турипти.
Ғиёсхон Умархонов
👉🏻 @xazon_rezgi
ЗАКОВАТ
Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўради.
— Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун! - жавоб берди аёли.
Эр яна қитмирлик қилиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?! - деди.
Аёл эса пинагини бузмай:
— Чунки у сиз эркакларни севиши учун! - дея жавоб қайтарди.
👉🏻 @xazon_rezgi
Уйғунлик
Кўп йиллик эр-хотин суҳбати:
— Хотин, анави нарса қаерда эди?
— Бояги ерга қўйиб қўйгандим.
— Ҳа, топдим. Раҳмат.
Ёқутой Азимова
@xazon_rezgi
Кўнгилга сайр ...
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
5-январь 20** йил
Кечаси билан илмий мушоҳадаларим устида ишладим. Йиғилган далилларни тартибга тушурдим.
Эрталабга яқин кўзим илинибди. Тушимда Шуҳрат . Бирам чиройлики , Қараб тўймайман.
У :
- Ҳўп денг. Майлими? Хўп денг ...
- Нимага хўп дейишим керак ?!
У бир жилмайди- ю кўздан йўқолди.
-Шухраааат !
Уйғониб кетдим.
Бир вақт даҳлиздан ойижонимни :
- Фарида , бу ёққа чиқ сенга келишди , - деб чақирганлари эшитилди.
Мен энди уйдагиларга ўзгалар билан гаплашишга тайёр эканлигимни , кимларгадир кераклигимни билиш менга яхшигина куч ва шижоат бағишлашини айтгандим ...
Менга ?! Ким экан?! Ким бўлса ҳам ... Соғинганларимдан бири албатта. Апил - тапил юзимни ювдим. ( Касал бўлганимда дадам хонамга ҳамма шароитни қилиб бергандилар. Барча қулайликлар хонамдан очилган эшик ортида эди .
Меҳмонхонага кирдим ... Ва...
- Омон акаааа !
Сабууур !
Умииид !
Ҳарчанд ўзимни босмай йиғлаб юбордим . Сабаби уларни меҳри- муҳаббати, соғинчим ва албатта Шуҳрат учун...
Омон ака бир қалқиб кетдилар. Оппоқ ранглари бадтар оқариб кетди. Юзлари уча бошлади. Сабур эса ... Беғуборим . Унга фарқи йўқ . У бемалол йиғлар , Умид эса лабини қаттиқ тишлаб тошдек қотиб турарди. Улар мени бунчалик абгор бўлиб кетганимни тассавур ҳам қилишмагани юз- кўзларидан аён эди.
Биринчи бўлиб Омон ака ўзини қўлга олди :
- Фарида , ой синглим. Бўлди йиғламанг. Келинг ўтиринг.
Омон ака менга мулозамат кўрсата бошладилар ...
Улар бизникида икки соатча бўлишди. Мен яқин кунларда ўқишга қайтишимни айтдим .
Улар бу хабардан жуда севинишди. Омон ака менга фалсафа фанидан номзодлик иши учун раҳбарлик қилишларини, ўзларини докторлик диссертациялари ҳажмидан ортиб қолган , менга яхши таниш мавзуни , ўзим анча тер тўкиб ишлаган мушоҳадаларимни номзодлик мавзуси қилиб танлаганликларини айтдилар .
- Фарида , Англияда сизни фамилиянгиз остида нуфузли илмий нашрда нақд тўртта мақола чоп эттириб келдим. Бу диссертациянгизни учдан бири битди дегани - дедилар тўлиб тошиб.
Гапдон Сабур мендан кўзини олмас, мен уни жуда соғинганимдек, уям мени обдон соғинганлиги кўриниб турарди. Аммо Омон аканинг салобати босибми , ё Шуҳрат сабаблими жим ўтирарди.
Умид эса... Ҳаммани кутсам ҳам уни кутмагандим. Неча йиллик ҳамхонаси , ўзини тили билан айтганда жўрасидан ажралганлиги унга ҳам яхшигина зарба бўлганлиги аниқ эди ... Умид ҳам анча ўзини олдириб қўйибди. Доимо тунд юрадиган чеҳрасида бу сафар чексиз дард муҳрланган эди. Дард инсонларни бирлаштиради деган гап нечоғлик тўғри экан- а. Умид ва мен гўёки энди бир - биримизни танигандек. У менинг дардимга малҳам излаётгандек туйилди гўё...
Биз Шуҳрат мавзусини иложи борича четлаб ўтдик, аммо ҳаммамизнинг кўнглимизда фақатгина уни исми ёдланаётганлиги , маҳзун қўшиқ каби қуйилаётганлиги сир эмасди.
#давоми_бор /53
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Мен бугун улар учун анчадан бери илк бор ясангим келди . Ювиниш хонасига кириб келинойим олиб келиб берган соч бўёғини деярли оппоқ бўлиб кетган сочларимга суртдим. Сочларимни кеча келинойимга калта қилиб қирқтириб ташлагандим. Кўп соч бўёқ хам кетмади. Ювиниш хонасида кўп қолиб кетганимга ойижоним хавотирланиб келиб бир , икки бор чақириб хам кетдилар . Мен у ердан чиқиб кираверишдаги ойнага қарадим .
Тавба бир ҳовуч суяк бўлиб қолибман. Кўйлагимдан ҳам елкаларимнинг қиррали суяклари билиниб ётибди. Бирдан мени бу аҳволда кўриш ота- онам учун қанчалик қийноқ эканлигини, уларни умрларини ўз қўлларим билан қисқартираётганлигимни англадим ва даҳшатга тушдим.
" Йўқ, мени билмабсан шум тақдир , энди мен қасдма- қасдига яшайман. Энди мен икки киши учун яшайман. Ўзим ва Шуҳрат учун. Ҳали мени билганлар "Наҳотки шу ўша Пари бўлса?" дейишади. Аллоҳим , ўзинг куч ва мадад бер. Мен қачондир ҳузурингда Шуҳрат билан учрашганимда унга бошимни баланд кўтариб : "Сиздан кейин сизни уялтириб яшаганим йўқ, сиздан кейин сизга муносиб бўлиб яшадим . Сиздан кейин иккимиз қилган орзуларни рўёбга чиқариш учун бор куч - қувватимни сарфладим... Мен ҳақиқий Фаридангиз бўла олдим " деб айта олай. Албатта шундай бўлади . Албатта .
Мен энди аввалги Фарида эмасман.
Мен кучман, шижоатман, умидман...
Мен Фарида эмасман... Мен - Шуҳратман. Ўша юраги тоза , соф , ... кўзлари очиқ кетган.... Кўзлари йўлларда қолган Муҳаббатман...
Бугун икки ярим ойда илк бор кулганимни кўрган ойижоним қўрқиб кетдилар. Мен эса ҳазиллашар ва тинмай овқат еярдим . Куч иўплашим керак. Аввалги ҳолатимга қайтишим керак. Институтга боришим, ягона мақсадим илмга ўзимни бағишлашим керак ...
Мен кечаси билан қайт қилиб чиқдим. Ошқозоним ҳам обдон кичрайиб кетибди-да. Ўзиям қувватга кираман деб роса кўп нарса еб юборибман .
@Xazon_Rezgi /52
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Орадан ярим соат ўтар ўтмай мени хонамда дадамларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли икки шифокор ва ҳамшира ҳозир бўлиб туришарди. Менга оғриқни ҳис қилдирмайдиган ҳапдорилар ичиришди. Кейин ўтирган жойимда таҳлил учун қон олишди . Улар бу ярачалар қаердан пайдо бўлганлигига ҳайрон бўлишар , бир тўҳтамга кела олишмас эди .
Ахири ойижоним бор гап айтилмаса, ташхис ва даволаш самара бермаслигини англадилар ва рўйи- рост барча кечмишимни гапириб бердилар . Фақатгина биргина мулоҳаза билан мен ва Шуҳратни унаштирилган, буни ҳали кенг доирага маълум қилмаган эдик дедилар . Шунда Саид ака исмли шифокор дарров бир қарорга келди :
- Қизингиз руҳан қаттиқ куйган . Унинг организмида гормонлар мувозанати издан чиқиб кетган. Қайсидир гармонлари ё кўпайиб , ёки камайиб кетган. Буни энди таҳлил кўрсатади. Ҳозир эса қизингизга фақат ва фақат ҳотиржамлик ато этишингиз керак . Яралари суви теккан жойдан кўпаяди. Эҳтиёт қиласизлар. Офтобга чиқмаслиги , сувдан нари бўлиши керак. Ўнг тарафи билан ётмасин . Яралари сувланади. Одамлардан масофа сақлаб муомала қилдирасиз. Танасига инфекция тушиб қолмасин. Хуллас , қатъий карантин. Ҳозирча бир ойга . У ёғини кейин кўрамиз. Яхшиси, битта яримта дўстими, дугонасими сўраб келса , уйда йўқ деб бирон баҳона топинглар. Балки бошқа шаҳарга ўқишга кетди дейсизларми. Хуллас шунга ўхшаган ишончли баҳона тўқийсизлар. Қатъий парҳез. Шу хонани яхшилаб дезинфекциялаб, муолажаа хонаси қиламиз. Кўп телевизор кўрмасин. Кўп китоб ўқимасин. Бу ҳолат кўзларига таъсир қилиш эҳтимоли катта. Энг яхшиси радио . Қизингиз сокин мусиқалар тинглаши мумкин. Ҳа яхшилаб дазмолланган пахта матоли кенг кофта кийсин.
Хозирча шу . Қолганини яна кўрармиз.
Саид ака мен билан ёлғиз гаплашиб олиши кераклигини айтиб , хонадагиларга илтижоли боқди.
Хонамда икковимиз қолдик. Саид ака деразадан ҳовлига боқиб аста сўзлай бошлади:
- Қизим, сенга осон бўлмайди. Айтиш мумкинки, жуда қийин бўлади. Аммо ҳозир курашмай енгилсанг , мени кечиргин- у, тўғриси майиб бўлиб қоласан. Баъзан инсон тақдирида шундай ҳолатлар бўлади-ки, сен ўзинг учун эмас, атрофдагилар учун ҳаракат қилишинг керак. Бу ҳозирги ҳолатингга айнан мос келади. Бундан буёғига отанг ва онанг учун, ... ўша йигитнинг ушалмаган орзуларини ушалтиришинг учун яшашинг керак бўлади. Сен ҳозир сал қалтис қадам қўйсанг қулашинг аниқ бўлган жар лабида турибсан. Бу сўзларим муболаға эмас . Ўзинг ўқимишли қиз экансан. Тўғри қарор чиқариш , хулосалаш .... Буларни англашинг ва уддалай олишинг учун заковатинг етади , менимча.
Қолаверса , бу Аллоҳнинг синови . Бир машҳур аллома айтган экан: "Кўнгил- Аллохнинг уйи . Унга кимни киритсанг имтиҳонинг ўшадир " ...
Саид ака яна узоқ гапирди.
Сўнг ҳамшира Дилбарни чақириб мени қандай парваришлашни тушунтирди. Дилбар мендан кунига уч бор хабар олиши , укол ва яраларимга малҳам қўйиши керак эди .
Бугунги куним ҳолва экан.
@Xazon_Rezgi /50
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
#асарнинг_яралиш_тарихи
Ёшлигигимдан энг севимли машғулотим китоб мутоалаа қилиш бўлган. Бўш вақт топдим дегунча китобларнинг сеҳрли оламига шўнғир эдим. 2017 йили илк бора ижтимоий тармоқ- телеграммга уландим ва турли ҳикоя, қисса, романларни онлайн тарзда ўқий бошладим. Кўп ўтмай мени битта масала қийнай бошлади. Тармоқдаги аксарият ҳикоялар ҳиёнат, ҳиёнаткор аёл ва эркаклар ҳақида бўларди ( ё менга шунақаси учраганмиди билмадим...). Мен у асарларни ўқир эканман, юрагимда "Йўқ! Ҳаётда муҳаббатга садоқатли, оиласи учун жонфидо аёллар, эркаклар, кўнгли булоқ сувидек тоза йигит-қизлар кўп!" дея бутун дунёга жар солиб баралла ҳайқиргим келарди. Бир қиз, бир аёл кўнглида қандай туғёнлар кечиши ҳақида инсонларга айтиб бергим келар эди. Шу тариқа 2020 йилда Фарида образи дунёга келди.
Фарида-Парихон реал ҳаётда бор. У сизларнинг орангизда, каналимиз аъзоси...
Унинг ҳаётини қоғозга тушириб ўзим кулса кулиб, йиғласа йиғлаганим рост.
Ана шунақа гаплар, азизлар...
Матонат рамзи бўлмиш Фаридамизнинг кечмишларидан бирга боҳабар бўламиз... Фақат эртага.
Ҳозирча эса хайрли тун...
Яхши дам олинглар...
Хазонрезги
💔ХИЁНАТ
😳😱ФОЛБИН ЭРИМГА, ХОТИНИНГ СЕНГА ХИЁНАТ ҚИЛАДИ ДЕБ АЙТИ ФОЛБИНГ ИШОНСА БЎЛАДИМИ?... 🤬
Мен Оилалиман, бир куни турмуш ўртоғим фолбинга борибдилар.
Фолбин сенинг хотининг хиёнат қилади, сени уйинга бир Қора Кепкали Йигит келади сен йўқлигинда,сен кетишингни кутади,кетишинг билан уйига чақиради,Фолбин нимани кўрса фолда шуни айиб ташлайди,Бир оилани бизаяпману Гунох бўлади демайди, Эр ғазабда буни эшитиб, хотини олдига боради ва....
ХОЗИРГИ КУНДА ЖУДА КЎП УЧРАЁТГАН ВОҚЕА ТАРҚАТИНГ❗️
😢ИНТЕРНЕТНИ ЛАХЗАГА СОЛГАН ХИКОЯ😱
ДАВОМИНИ ЎҚИНГ 👇
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Эрталаб кўзимни очганимда хонада ҳеч зоғ йўқ эди . Ширин уйдамикан ?! Кетганмикан?! Мени ухласин деб ойнанинг қалин пардалари туширилиб қуйишибди. Хонам ним қоронғи. Аммо кун ёйилганлиги аниқ эди . Дераза тирқишидан қуёшнинг ўткир зар толаси ҳавода узун тизимча бўлиб хонага тушиб турарди.
Даҳлиздан шип- шип оёқ товуши эшитилди. Эшик аста очилди. Хона қоронғулигини бузмаган ҳолда ойижоним кириб келдилар . Мен юзимни ювмаганлигим учун оғир қўзғалиб "келинг" дегандек ёстиққа суяндим.
- Қизим ...
Ойижоним узоқ сукут сақладилар . Улар менга нима деб далда беришни узоқ ўйладилар:
- Тўғри ҳозир нима деб гапирсам ҳам сенга таскин беролмайди. Аммо сен кучли қизсан . Ўзингни қўлга олишинг , унинг учун ҳам яшашинг керак. Бу осон иш эмас. Бу , Аллоҳнинг иши . Бу Аллоҳнинг қадари. Сен унга қарши чиқолмайсан. Ўлганнинг кетидан ўлиб бўлмайди. Кетганнинг кетидан кетиб. Жон болам , ўзингни қўлга ол.
Мен аввалам сезардим ҳаётингда кимдир борлигини. Мен онаман ахир. Биз бир томирданмиз. Сенинг ҳурсандчилигинг мени юрагимга қўшиқ бўлиб қуюларди. Сен бахт оламида куй бўлиб таралаётганингга , бунга сабаб бўлган йигит муносиблар ичида энг муносиб эканлигига иқрор бўлганимга анча бўлганди.
Аммо, биз ўз тақдири- азалимиздан қаергаям қочиб қутулар эдик...
Ойижоним узоқ сўзладилар.
Кейин чойга чиқишимни тайинладилар ва хонани тарк этдилар. Мен аста ўрнимдан туриб кийим илгичга омонат осиб қўйилган халатимни елкамга ташладим. Бошим гир- гир айланар, оёқда зўрға турардим. Секин қадам босиб ювиниш хонасига аранг етиб бордим. Юзимни ювгач , овқатланадиган хонага йўл олдим . Ойижоним эшикка тескари ўтирганларича қандайдир китобни варақлардилар. Улар қадам товушимдан танидилар :
- Нигорахон ! Чойни обкелинг...
Ошхонадан "Хўп бўлади, ойижон" деган овоз эшитилди.
Ойижоним менга қарамай:
- Келақол қизим. Дугонанг Ширин аллазамонлар кетган...
Улар сўзларини тугатмай эшик олдида қарсиллаган ва "вооой" деган овоз эшитилди.
@Xazon_Rezgi /48
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Фотиҳадан кейин узуқ- юлуқ гаплар қулоғимга чалина бошлади:
- Отасини ёшига етмаган алпомишим...
- Яхшини сиғдирмаган беваъфо дунё...
- Садир тракторчини бўйи лахадда чирисин...
- Ароқ ичмай ўл ...
- Шўрликгинани кўзлари очиқ кетибди. Наби ғассол шунча силасаям ёпилмабди . Ғассол боёқишни поклаб бўлгач, шашқатор йиғлабди: "Ювганимдан кейин бутун уй нурга тўлиб кетди . Уй билан битта бўлиб жилмайиб ётибди".
-Тоғаси сепинг деб олиб кирган мушк-анбарни сепишмабди, сабаби йигитни ўзидан мушк ҳиди келиб ётганмиш.
- Бечорани кўзлари кимни йўлида қолди экан-а , кўзлари юмилмаса бировни қаттиқ кутган дейишади- ю .
-Робия шўрликни бағрига энди офтоб текканди- я ...
Бирдан мени яшин ургандек бўлди:
- Аяяя !
Менимча чинқириб юбордим шекилли ...
Бир ҳовли аёл мен томонга ўгирилди. Мен уларга қарамай аёллар кириб чиқаётган уй томонга талпиндим. Уйга кириб ҳам хеч кимга эътибор бермадим. Кўзим билан аямни қидирдим.
Аям дераза тагида ўтирган эканлар . Ёнларига бориб тиззаладим :
- Аяжон ...
Аям , бир сескандилар . Менга қарадилар . Аммо танимадилар . Аста бир текис овозда гапира бошладилар :
- Ассалому алайкум , азиз меҳмонлар . Хуш келибсизлар , Шуҳратжонимни тўйига . Ўғлим шунақа кўркам куёв бўлдики... Отажониси келинг , оқ фотиҳа беринг ...
Мен чидолмадим . Аям томонга тиззалаб эмакладим :
-Аяжооон ...
Шу пайтгача йиғлаганмидим ?...
Эсимда йўқ. Аммо энди шашқатор йиғлай бошлагандим . Ўзимни аямни бағриларига отдим .
Аям аста сочимни силай бошладилар:
- Қизим ... Фариштам ... Шўрпешонам ... Шуҳратимни кўрган кўзларингдан ўргилай. Шуҳратимга бахт улашган тилларингдан ўзим айланай. Болам кеча қандоқ бахтли эди- я . Болам кеча қандоқ ял - ял товланган эди- я ...
Болагинамни ҳузурини қоро ер кўрадиган бўлди ...
Мен қачон ҳушимдан кетдим билмадим ...
Орадан уч соатлар чамаси ўтганда биз ортга қайтаётган эдик. Мен бемажолгина Шуҳратга нима бўлганлигини сўрадим . Чори мени тушунди ва аста гапира бошлади :
@Xazon_Rezgi. /46