#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
5-қисм
Ғулом бу икки аёлга эътибор бермаган бўларди. Сабаби бу каби аёллар уларникига тез- тез келиб турар , шаҳар биқинидаги туман марказида мартабали лавозимда ишлайдиган Азим аканинг уйидан дўст- улфатларнинг оёғи узилмасди , турган гапки қўшимча аёл ҳизматига бу хонадонда ҳамиша эҳтиёж топилар эди.
Ғуломнинг эътиборини тортган жиҳат келган аёлларнинг бири қирқ ёшлардаги она , бири унинг ўн етти ёшлардаги қизи эканлигида ҳам эмасди. Қорамағиздан келган аёлнинг оппоқ, рангпар чеҳрали хушсурат қизи Муҳсина туғма кар-соқов экан.
Ғулом қизни бундай жисмоний камчилиги борлигини дастлаб сезмаганди. Она- бола ишлагани келган куни тушга яқин ошхонага кирган Ғулом қиздан "Муздек шарбат олиб олай" деганда қиз йигитнинг сўзларига парво қилмай ўгирилганча музлаткични эшигини тозалайверди.
- Нима бало кармисан ?
Ғулом қизни атай қиляпти деб уни жаҳл билан четга сурди. Шунда қиз чўчиб кетганидан кўзлари катта-катта очилди.
- Узр , болам. Қизим ҳақиқатдан ҳам туғма кар- соқов.
Ғулом Муниба опанинг сўзларидан ўзига келгандек бўлди.
- Мен... Мен билмаган эканман.
Ғулом ўшанда нима учундир қиздан чўчиб ортига тисарилди.
Муниба опа музлаткичдан шарбатли идишни олиб Ғуломга узатар экан оғир хўрсинди:
- Қизимга ҳомиладор вақтимда Хўжайиним билан автоҳалокатга учрагандик. Ўшанда Муҳсинанинг отаси ҳалок бўлганди , орадан кўп ўтмай қизим бу аҳволда дунёга келди.
Ғулом бу сафар Муҳсинага бошқача - ачиниш назари билан қаради. Муҳсина гап ўзи ҳақида кетаётганини пайқаган ва хомуш тортиб қолганди.
Айни шу дақиқаларда Ғуломнинг юраги "жиз" этиб кетганди.
Она-бола шу келганча уларникида уч кун қолиб кетишди. Орадан бир ой ўтиб улар Азим аканикига яна ташриф буюриб қолишди. Бу сафар Ғуломнинг онаси кутилмаганда жароҳат олиб ётиб қолганди, шу сабаб Муниба опа ва Муҳсина улар хонадонида уч ойга яқин қолиб кетишди.
Ана шу уч ой ўз бағрида жуда кўп сирларни яширишга мажбур бўлди.
Кунларидан бирида ўқишдан қайтган Ғулом хонадонларида Муниба опа ва Муҳсинани учратмади. "Улар қани?" деган саволига онасидан "Соғлиғим яхшиланиб қолгани учун она- боланинг жавобини бериб юбордим" деган бепарво жавобни эшитди.
Ғулом Муҳсинага анча "ўрганиб" қолган экан. Қиздан ажралгандан сўнг севимли қўғирчоғидан ажралган гўдакдек гангиб қолган йигит дастлабки ойлар уни ўз ҳолича қидирган бўлди. Бироқ қанча уринмай қизнинг ўзи тугул , изини ҳам топа олмаган йигит кўп ўтмай ўзига яна ва яна (бу сафар аламдан) янги "саргузаштлар" излаб топди.
Ғулом ҳаётида Шаҳнозанинг онаси- Раъногача ўнлаб аёллар билан учрашиб , баъзи ҳолларда бирга яшаб ҳам кўрди.
Айнан кўнглидаги аёл Раъно билан бахтли яшаб юрган кезлари эса "Муҳсинанинг дараги чиқди"
- Ғуломжон , мен Муниба опангизман. Сиз билан гаплашиб олишим керак . Илтимос йўқ деманг.
Ғулом азбаройи Муниба опанинг "гаплашиб олишим керак" деган сўзларига қизиққанидан унинг қўнғироғига йўқ дея олмади. Айнан ана шу учрашув Ғуломнинг ҳаётини ўз измидан чиқариб юборди.
Ғулом Муниба опанинг ҳузурига "Муҳсина йиллар давомида қанчалар ўзгарган экан?" , "Шунча йиллар давомида она- боланинг ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлди экан?" каби турфа саволлар билан равона бўлди.
У Муниба опани ўзи тасаввур қилгандек барваста аёл эмас, балки бир аҳволда учратди. Аёл бедаво дардга мубтало бўлган, сўнгги кунларини яшаётган экан .
- Ғуломжон ,- деди аёл қуруқшаган лабларини базўр намлаб ,- сиз билан бу аҳволда учрашаман деб асло ўйламаган эдим. Ростини айтсам сизни ҳаётда қайта учратишни сира истамаган эдим. Бунинг биринчи сабаби раҳматли қизим Муҳсина... Ҳаа хато эшитмадингиз . Муҳсина қизим оламдан ўтган. У бу ёруғ дунёни тарк этганига бу йил ўн етти йил бўлди.
@Xazon_Rezgi /11
Ҳар куни қайта - қайта тозалашни тўхтатинг!
Сиз ҳам ҳар куни тозалаш учун 1-2 соат ажратасиз-ми? . Ҳафтасига эса 7-14 соат дегани 🙄
Вақтизни тежаш учун Телеграм каналини яратдик, унда биз уйни тартибда сақлашни ҳийла-найранглари ва сирларини айтиб берамиз 🤫 , улар билан сиз ҳар куни тозалашни унутасиз.
Ҳозироқ уланиб олинг👇 ❤️
/channel/+iyyb_G5BoVU1OTcy
/channel/+iyyb_G5BoVU1OTcy
ЁТОҒИНГИЗГА СОДА СЕПИБ ҚЎЙИНГ. НАТИЖАСИДАН АҚЛДАН ОЗИШИНГИЗ АНИҚ❗️
Самарқандан Тошкентга бордим, Меҳмонхонага ортиқча пул сарфламай деп Холамнинг уйида қолдим. Кечаси холамдан игна тугма сўрайман деп хонасига кирсам, ётоғига содда сепаётганига кўзим тушди. Хола нима бало қилаяпсиз деп сўрасам: бу бало эмас, сирли усул деб, барчасини айтиб берди. Хаммасини эштип шокка тушиб қолдим. Мана 10 йилдирки бу усулни қўлламаган йилим бўлмади. Бу сирни очип ташлайман...
Илгаритан қолган бу сирли усул шу эканки...Батафсил👇
Kuz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗
Bizning kanalda:
❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar
Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇
💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞
Ўзбекистоннинг машхур ошпазларининг пулга ўргатиладиган таомларини бизни каналда текинга ўрганишингиз мумкин.
Сиздан бор-йўғи каналга уланиш талаб этилади
🥙 САЛАТЛАР
🥘 ТУРЛИ ТАОМЛАР
🧁 ПИШИРИҚЛАР
🎂 ТОРТЛАР
http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona
АФСУСКИ ОРАМИЗДА ШУНДАЙ ИНСОНЛАР БОР ВИДEОНИ ОХИРИГАЧА КЎРИНГ😳 АКТЁР ХАҚИДА ФИКРИНГИЗ ЎЗГАРАДИ
ДАВОМИ ШУ ЕРДА 👈
✨#оқшом_таронаси ✨
Севимли таронам ...
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#оқшом_илҳомлари
"Ахир, қарғаганим сизмас, азизим,
Икки куз дунёга сиғмас, азизим..."
Эркин Бозоров ижросида
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Кўп ўтмай столнинг усти турфа ноз- неъматлар билан тўлди.
Катя стол безаш билан овора бўлгунча Ғулом ака икки марта "зорманда" ичкиликдан тотиб бўлган эди.
- Энди гапир ! - деди Катя Ғулом аканинг ёнидаги стулга чўкар экан,- опять он ?
- Айбим нима , Каааать ? - деди Ғулом ака қонталаш бўлиб кетган кўзлари билан Катяга дардли тикилди ,- нима учун мен шунчалар қийналаверишим керак ? Қачон бундоқ одамга ўхшаб яшайман мен ҳам ?
Катя унинг кўзларига дадил боқди :
- Буни мендан эмас, ўзингдан сўра ! Жавобини ўзингга ўзинг бер ! Аслида сен барини яхши биласан ! Била туриб мендан сўрама...
- Хаа ,- Ғулом аканинг овозида бу сафар титроқ аралаш ингроқ бор эди,- ўзим , барига ўзим айбдорман. Ўшанда ...
Катя Ғулом ака ўшанда деб нимани назарда тутганини яхши биларди.
Ўшанда ... Ўшанда бундан йигирма беш йил аввал Ғулом ака , у пайтлар Ғулом эди , умрининг энг гўзал фаслини яшаб ўтаётган қарсиллама йигирма ёшлардаги йигит эди.
Одатий кунлардан бирида отаси Азим ака Онасининг илтимосига кўра икки қаватли қилиб қурилган , эшик - деразалари хон саройлариникидек муҳташам уйларини тозалаб бериш учун мардикор бозоридан икки аёлни олиб келди .
#давоми_бор /10
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева
(Хазонрезги)
4- қисм
Ғулом ака оғир ютинди. У Қаҳрамонга қараганча дили ўртаниб ўйланарди: "Сен мени ҳаммадан яширган сирим...". Ҳа ! Шундай...
▪️▪️▪️
Жаҳонгир тунни ярим сархуш ўтказди ... Қизиқ инсоннинг бирон ичимлик ичмасдан ҳам сархуш бўлиши мумкин экан. У умри давомида шу ёшга қадар қандайдир нотаниш, шу билан бирга ўта тотли туйғуни ҳис қилмаган эди. У осмон ва ер орасида муаллақ туриб қолгандек эди. На буткул учиб кета олади , на ерга туша олади . Аммо шу оралиқ унга олам-олам ҳузур бағишлаётгани аниқ эди.
- Бугун бошқачасан , ўғлим? - нонушта вақти ўғлининг чиройига завқланиб тикилди Муқаддас опа,- тушингда ўқишга кирганингни кўрдингми дейман?
Жаҳонгир Онасининг саволига жавобан "Шунақароқ" деди-ю , далага отланди, ахир тушликкача вақтни ўтказиши керак-ку, ўзини бирор ишга чалғитмаса бунинг уддасидан чиқиши қийин.
Келишилган вақтда Жаҳонгир ва Комил , Шаҳноза ҳамда Ойдин ваъдалашилган жойда учрашдилар. Улар кўп ўйланиб ўтирмай музқаймоқхўрлик қилиш учун туман истироҳат боғига йўл олишди. Хафтанинг сешанба куни бўлганлиги учун боғда одам гавжум эмасди. Бугун ёшларнинг суҳбати нима учундир ҳам унчалик қовушмади.
Улар музқаймоқ ейиш баҳонасида бир соатча у ёқ , бу ёқдан суҳбатлашган бўлдилар- у , сўнгра хайрлашдилар.
Сўнгги лаҳзаларда Шаҳноза Жаҳонгирга мўъжазгина чарм ҳамёнча тутқазди :
- Биламан арзимайди ,- деди у чиройли табассум билан ,- аммо чин кўнгилдан. Миннатдорчилик рамзи сифатида . Қабул қилмасангиз хафа бўламан.
Жаҳонгир бир оғиз эътирозсиз ҳамённи олар экан :
- Раҳмат, - дейишга тили аранг айланди холос.
- Раҳматни сиз эмас , мен айтишим керак. Яна бир бор раҳмат сизга, барчаси учун !- Шаҳноза Ойдин билан тезда кўздан узоқлашдилар.
-Бунинг ичида телефон номери йўқмикан? - Комил чапдастлик билан Жаҳонгирнинг қўлидан ҳамённи тортиб олиб ичини титиб кўра бошлади. Жаҳонгир хаёлини жамлаб олиб улгурмай хафсаласи пир бўлиб ҳаменни қўлига тутқазди,- ҳеч вақо йўқ, пусто ...
Жаҳонгир ҳамённи индамай олиб чўнтагига жойларкан , дўстининг елкасига қўл ташлади:
- Сенингча шу қиз дуч келган йигитга кўчама- кўча телефон рақами тарқатиб юрадиган қизларга ўхшайдими ?
- Йўқ унақа қизларга ўхшашга ўхшамайди- ку, аммо сенам дуч келган йигит эмассан-да, ўртоқ.
Комилнинг жавобидан Жаҳонгирнинг юзига табассум югурди:
- Менга қара , шу бир чуқим морожнига алданиб кетаверамизни , деҳқончасига иккита- иккита буюртма сомса еб кетайлик бундоқ. Нима дейсан?
Комил лабларини ялаб тамшанди :
- Нима дердим, жон дейман-да. Фақат меҳмон қилиш сендан бўлса.
▪️▪️▪️
Орадан уч ой ўтиб Жаҳонгир олийгоҳ талабаси бўлди . Бу сафар ўзи истаган соҳага грант асосида ўқишга қабул қилинган йигитнинг боши осмонга етган эди.
Комил ва улар билан бирга ўқиган яна етти нафар абитурентлар ҳам ушбу йил талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган эдилар.
Жаҳонгирнинг ўқишга кирганидан бутун оила аъзолари- онаси Муқаддас опа ҳам , отаси Жавлон ака ҳам , эгиз сингилчалари Фотима- Зуҳролар ҳам териларига сиғмай кетгандилар.
Имтиҳон жавоби чиққанидан сўнгги бир ой ана шундай ҳурсандчиликда ўтди.
Сентябрь ойидан техника университетининг биринчи босқич талабаси Жаҳонгир Қодиров аммасининг шаҳардаги уйидан ўқишга қатнай бошлади.
"Талабалик- олий бахтим". Жаҳонгир бу сўзларининг маъносини ўқиш бошланганининг ҳар лаҳзаси беғубор қувончларга тўлиқ дастлабки ойларидаёқ англагандек бўлди. У ўқийдиган гуруҳда уч нафар талаба қиз ҳам бор эди. Жаҳонгир қизлар билан курсдош сифатида сўрашганда негадир Шаҳноза ёдига тушар ва юраги бошқача орзиқиб кетар эди . У Шаҳнозани ўша охирги ўзига чарм ҳамён совға қилган кундан сўнг бошқа кўрмаган эди. Аммо... Ёлғиз қолганда у қизни кўп бора эслар эди.
@Xazon_Rezgi / 8
#хуш_кайфият 🤗😉
📜 "ИРИМ".
Жаранг этиб ерга тушиб,
Қоқ булинди пиёла.
Бир хафталик келинчак,
Кўз сузади уёла.
Қайнона дер:
-Келинпошша,
Сира булмади чакки.
(Янгигина келинга,
Қандоқ ҳам берсин дакки?!)
- Қўяверинг , куйинманг,
Аригани фалокат.
Ўзила олиб кетар,
Бўлса ҳар не ҳалокат.
Келин қайнонасига,
Жилмайиб-ла боқади.
Жонига оро кирган
Ирим унга ёқади.
...Ярим йил ўтса ҳамки,
Келин ишлаб толмади.
"Арийвериб фалокат",
Бутун идиш қолмади 🙈☺️
Муаллиф : Хазонрезги🍂
🎙️Gulnoza Iskandarova
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
КАМАЙТИРИНГ...
Камайтиринг: емакларингизни, таомларингизнинг тузини, чойингизнинг шакарини, ичаётганларингизни, уйқуни...
Камайтиринг: кийим-кечакларингизни, уй жиҳозларингизни, керак бўлса-бўлмаса йиғиладиган ашқол-дашқолларингизни ва уларга сарфланаётган вақт ва куч-қувват, маблағни камайтиринг...
Камайтиринг: интернетга, телефонда валақлашишга, телевизор кўришга, беҳуда кўча кезишга, ғийбатлашишларга кетаётган вақтингизни, сарфингизни камайтиринг...
Камайтиринг: одамлардан хафа бўлишни, замондан, қисматдан ёзғиришни, йиғи-сиғиларни, миянгизга сингдириб олган «ҳақиқат»ларингизни, беқадр бўлаётганингизга ўзингизни ва атрофдагиларни ишонтиришни камайтиринг.
Шундагина яшашга вақт қолади...
Феълингизни, руҳингизни, иймонингизни, кўнглингизни тарбиялашга вақт қолади...
Ўзингизга вақт қолади...
Инсондек яшаш учун вақт қолади...
Дилфуза Комил
@xazon_rezgi
Kuz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗
Bizning kanalda:
❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar
Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇
Баъзи инсонлар ҳавога ўхшайди. Ўзлари кўпда кўзга чалинмайдилар , бироқ уларсиз ҳаётингизда мазмун йўқ...
Айтинг-чи , сизнинг ҳам ҳаётда ким ва кимлар учундир ана шундай алишиб бўлмас ўз ўрнингиз борми ?
Жавобингиз ақалли бир бор "ҳа" бўлса , демак ҳаётда нимагадир эришибсиз...
Саволлар кўп ...
Жавоблар бисъёр ...
Бир саволнинг жавоби топилса , ўрнини бошқаси эгаллайди ...
🍂🍂🍂
Оқшомингиз осуда ўтсин , яхшилар ...
Хазонрезги
Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ибрат учун!
🍃
Бир одамнинг уч орзуси боракан...У катта маошли ишни, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машхур бўлиб танилишни хохларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таникли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг олдида бир кария йикилиб тушибди --агар унга кўл чўзсам кабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказибди одам ва карияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга кабул килинмабди сухбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр килиб юрса кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза килиб томошани кўрибди .Атрофдаги одамлар артистларни олкишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша хакидаги фикрини сўрабди. Халиги одам
кампирдан жирканиб унга индамасдан кетиб колибди.
Бир куни ёмгирли кунда одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндикда йиглаб ўтирган бир аёлга тушибди. Аёл ундан ёрдам сураб-- бир кечага бошпана сўрабди лекин одамни аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиккина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага хаётини нолиб сўзлаб берибди.
"Эсингдами--дебди фаришта-- йикилиб тушган бир кария сенга кўлини чузганди--ўша кария сен ишга жойлашмокчи бўлган фирма бошлиги эди...Актриса кампирри эслайсанми--у аслида гўзал-ёш аёл эди--сени бир кўришдаёк ёктириб колганди...ва нихоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? ўша аёл машхур адиба эди..у ўша куни нихоятда хасратлашмокка мухтож эди...сен унга ёрдам берганигда-- шубхасиз сен хакингда оламга достон ёзарди....афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг--агар хаммаларига ёрдам кўлингни чўзганингда сени хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди...сен бой-пешкадам одам бўлардинг..сени гўзал аёлинг-ажойиб оиланг бўларди...сен машхур инсон бўлардинг...."
ХУЛОСА: Доим эсингизда бўлсин бахтни-омадни кўриниши яширин бўлади....
@Xazon_Rezgi
КИМДА НИМА БЎЛСА...
Бир киши олма боғли янги ҳовли сотиб олганидан жуда хурсанд эди. Бироқ ён қўшнисининг ҳурмача қилиқлари кайфиятини бузарди: гоҳ эшиги олдига ахлат тўкарди, гоҳ дарвозани бежарди.
Бир куни янги уй соҳиби яхши кайфият билан уйғониб, ташқарига чиқди. Дарвозаси олдида бир челак ахлат турарди. У бир оз ўйланиб тургач, челакни ахлатхонага бўшатиб келди ва ялтирагунича тозалаб ювди. Сўнг энг сара олмалар билан тўлдирди ва қўшнисининг эшигини қоқди. Бундан қўшни қувониб кетди: “Ниҳоят, жиғига тегдим. Ҳозир жанжал бошланади”, – дея эшикни очди. Қаршисида турган қўшни унга бир челак олма тутди ва деди:
–Ҳар ким ўзида борини бировга ҳам илинади. Бизда бори шу... олмалар!
/channel/xazon_rezgi
#умр_йўлларида
КИМЛИГИНГНИ УНУТМА ...
Навниҳол қизнинг бўйи етди. Ота- онасидан энг чиройли тарбия олган қиз уларнинг дуолари билан турмушга берилди. Танлов ота-онадан бўлганди.
Қиз янги келинлик уйида гўшангадан чиқмай турибоқ ғалати аҳволга тушди. Келин бўлиб тушган хонадонининг тутуми бутунлай бошқача экан. Қайнота қайнонага иш буюрса , у лаби-лабига тегмай бобиллаб берар, арзимаган гапдан жанжал чиқиб фарзандлар жиққамушт бўлишар , бироқ сал ўтмай дастурхон бошига овқат келганда орадан ҳеч гап ўтмагандек бемалол кавшанишга тушиб кетишарди.
Куёв деганлари ҳам қатордан қолмаганди . Унинг энг "фазилатли ҳусусияти" оғзи шалоқ чиқиб қолди. Энди ҳар икки гапнинг бирида "Ўлиб қолганмисан, палакат?" деган насиба билан сийланган келинчак кўз ёшларини қулт- қулт ичига ютарди. Биларди- ки , ортиқча гап ортиқча. Тўғри муомалани сўраш бундан-да ортиқ "насиба" билан сийланиши тайин эди.
Ўз оиласидаги меҳр , муҳаббат , одамийлик туйғуларига йўғрилган муносабатга ўрганган келинчак бир ойга бормай сўлиб қолди. Кўнгил демаган қурғур бирин- кетин бой берилаётган энг яқин туйғуларига мотам тутган каби аза либосига буркана бошлади.
Орадан бир ой ўтиб уйига келган қизини кўрган онанинг эсхонаси чиқиб кетди. Унинг ранги - рўйига қараб бўлмай қолганди.
Келинчак уйига келиши билан ёрилди :
- Яшай олмайман , онажон... Асти яшай олмайман...
Она шўрликка осмон йироқ, ер қаттиқ бўлди.
Ёнди , куйди, қоврилди, пишди. Охири ҳукм чиқарди :
- Улар ким бўлса бўлсин. Қандай бўлса бўлсин. Сен кимлигингни унутма. Кимларнинг қизи эканлигини унутма. Уйингга қайт ва айтганларимга амал қил!
Уришсиз уй борми ?
Бора - бора оила аъзоларининг севикли машғулоти келинчакни эрмаклаш, устидан кулиш , қилдан қийиқ ахтариб жанжал ўқига нишон қилиш бўлди.
Келинчак бояқиш нима ҳам қила оларди? У тишини-тишига қўйиб барига чидай бошлади. Кўп вақт исёнлари жунбушга келган лаҳзаларда гап қайтармоқчи бўларди-ю , аммо Онасининг сўзлари ёдига тушаверди.
"Кимларнинг фарзанди эканлигингни унутма" ...
Аммо ҳаётда яшаши , яшаб қолиши оғир бўлди . Тазийиқлар , хўрлашлар, камситишлар новдадек қаддини букди , юзларига эрта ажин туширди , сочларига вақтидан илгари оқ оралатди.
У эса "Кимларнинг қизи эканлигини унутмай" яшашда давом этарди.
Бир куни ахири онаси чидай олмади . Қизига қараб куйиб кетган юрак- бағридан ўтли оҳ вулқондек отилди :
"Бўлмаганга бўлишма! Бизнинг қизимиз эканлигингни унут , жон болам! Ўзинг учун яша !"
У эса маҳзунгина жавоб қайтарди :
"Энди кеч, онажон ... Афсуски кимларнинг қизи эканлигим энди барчага ёд бўлиб бўлди. Мен ўзлигимга ҳиёнат қилолмайман" ...
Орадан йиллар ўтди..
Худди ана шу йиллар энг одил ҳакам бўлди. Барини жой- жойига тахлаб- нақдлади.
Келинчакнинг ортидан тушган келинлар унутувчан эканлар. Улар "кимларнинг" қизлари эканликларини унутиб дарров "шу оиланинг қизи"га айландилар.
Бундан эса оила аъзолари , айниқса қайнона ва қайнота энг катта талофот кўришди. Бу талофот улардаги мудроқ босиб ётган қалб кўзининг очилишига сабаб бўлди :
- Катта келинимиз кимларнинг қизи ... Тарбия берган ота - онасига минг раҳмат ,- деди қайнота қайнонага.
- Нимасини айтасиз , дадаси ,- хўрсинди қайнона,- шу келин туфайли дунёдан ўтар чоғимизда ҳам кўзимиз очиқ кетмайдиган бўлди. Умридан , ризқидан барака топсин... Амин.
* * *
Йиллар давомида умридан , ризқидан барака топган , топаверган келин ҳозирда фарзандларига ўзига ёд бўлиб кетган ўша гапни бот- бот такрорлашни канда қилмайди :
- Кимларнинг фарзанди эканлигингизни унутманг...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#иқтибос
Ҳаётда бўлишингиз керак бўлган энг гўзал жой, бир дуонинг ичидан жой олмоқдир.
Ҳазрати Шамс Табризий
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик олдида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У болалар кийимларига термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳмалар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди. Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»
Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади.
Намозингизда хушуъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади.
Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди.
©интернет
@xazon_rezgi
ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
ДЎЗАХИЙЛИГИ БАШОРАТ ҚИЛИНГАН ШАЙХ
Бир замонларда илм ва доноликда тенгги йўқ шайх яшар эди. У беҳисоб шогиртлар чиқарган эди. Бир куни шайх ҳузурига янги бир талаба келди ва ундан илм ола бошлади. Шогирд бир куни китоб ўқиб ўтириб уҳлаб қолди ва туш кўрди. Тушида ”Фалончини ўғли Дўзаҳий!” ёзувини кўрди. Не кўз билан қарасинки бу ўз устозининг исми эди. Шогирд дили ғаш бўлиб уйғонди, ”Наҳотки шундай буюк шайх дўзаҳий бўлса?!” деб ўйлади. Дахшатлиси ушбу туш кетма-кет 3кун унга кўринди. Шундан сўнг, аввалига ҳижолат қилган шогирд, устозига бор воқеани айтишга қарор қилди. Устозининг юзига қараёлмай, «Устоз, сизни тушимда Дўзаҳий!» деб кўрмоқдаман“ деди. Кутилмаганда устози унга дахшатли сирни айтди ва шундай деди...👇
#ИШ_БОР
💵💵 1 ОЙДА 5-10 МЛНДАН ОЙЛИК💸💸
🔹 СИЗ ҲАМ ХОҲЛАЙСИЗМИ? ✅
🌟 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
СИЗЛАРНИ ҲАМКОРЛИККА ТАКЛИФ ҚИЛАМАН 😍
☺️ ФАКАТ АЁЛ-ҚИЗЛАРИМИЗ УЧУН
🏣 ERSAĞ Туркия Корпорацияси.
🎁 ҲАММА харид совғали!(доимий)
📈 Ҳалол бизнес.
💵 Ойлик нақд!
🛍 1 марта активлик учун харид бор кайта харид йўқ!
🇺🇿 Мусулмон компания.
🔅 ХАЙРИЯ ЭҲСОН куни бор!
🏠 Уйдан туриб ишлаш имконияти.
🛗 Катта даромад олишни истасангиз каръера килиш оссон.
💎 Ойлик 100$ дан 5000$ гача
👇Маълумот учун ⏬⏬⏬ 👇👇👇👇👇👇👇
Батафсил малумот учун👇👇
/channel/+-mCQ-qezU1FjZGRi
/channel/+-mCQ-qezU1FjZGRi
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Йигит гарчи Шаҳнозанинг юзи кулиб турса-да , кўзларида бошқача мунг яширинлигини кўнглининг туб- тубидан ҳис қилар, у ҳақда кўпроқ маълумотга эга бўлишни истар эди-ю, бироқ бунинг уддасидан чиқишнинг асло иложини топа олмаган эди.
Октябрнинг биринчи шанбасида Жаҳонгир дарсдан чиқиб Чорсу бозорига йўл олди. Эртага ойисининг туғилган куни . Шунга бозор растасидан онаси учун хиллаб турли ширинликларни харид қилмоқчи эди.
- Манави ширинлигингиз қанча ? - Жаҳонгир навбатдаги сотувчи аёлга юзланганда ёнгинасидан таниш овоз эшитилди :
- Вой бу ерда нима қилиб юрибсиз ?
Жаҳонгир овоз келган томонга ўгирилиб Шаҳнозага кўзи тушиб эсанкираб қолди :
- Сиз ? Ўзингиз бу ерда нима қилиб юрибсиз ?
Шаҳноза жилмайди :
- Шу ернинг ҳолвасини яхши кўраман.
- Мен эса ойимларнинг туғилган кунларига бир нарсалар олмоқчи эдим.
- Қандай яхши. Мени номимдан ҳам уларни табриклаб қўйинг,- Шаҳноза ширингина жилмайди.
- Агар мумкин бўлса менга ширинлик танлашиб юборсангиз. Бу ерда ширинликлар кўп бўлгани учун кўзим тўйиб қолгандек бўляпти,- деди Шаҳноза қизга илтижоли боқиб,- вақтингиз бўлса албатта.
- Бозорга тушган одамга кўпинча шунақа туюлади одатда. Ўзи нималарни олишни режа қилиб келганингиз? - сўради қиз кўзларини ширинликлар томон югуртирар экан.
-Улардан кўтарганимча олиб кетаман деб режа қилгандим.
- Унда яхши,- деди Шаҳноза кулимсираб ,- ишни мана бу саватчалик ширинликни олишдан бошлаймиз.
Жаҳонгир ва Шаҳноза бир соатга яқин расталарни айланишди. Жаҳонгирни икки қўли сотиб олинган ўрамларга тўлиб кетгач Шаҳноза "Бўлди энди , келаси сафарга ҳам қолсин" деганча савдони тўхтатди.
Улар бозор ташқарисига чиқишгач Шаҳноза йигитнинг қўлидагиларга ишора қилди :
- Энди такси тўхтатмасангиз бўлмайди.
- Аввал сизни кузатиб қўяй,- шу топда керагидан ошиқ бозорлик қилиб юборганига афсус чеккандек бўлди .
Бизни уй бу ерга яқин,- деди Шаҳноза боши билан йўлни нариги бетига ишора қилиб ,- пиёда етиб оламан.
- Шаҳноза , очиғи сиз билан шунча учрашиб яхшироқ танишиб ҳам олмадик. Ростини айтсам сиз билан бажонидил танишган бўлардим.
Жаҳонгирнинг сўзларидан сўнг қиз бир мунча тараддудланиб қолди. Бирмунча ўйлагач йигитнинг сўзларида самимийликдан бошқа маъно йўқлигига амин бўлди шекилли жиддий оҳангда йигитга юзланди:
- Истасангиз келаси ҳафта учрашишимиз мумкин. Йўқ яхшиси , - қиз сумкачасидан қўл телефонини олди- ю Жаҳонгирга,- телефон рақамингизни айтиб юборинг. Сизга қўнғироқ ташлаб қўяман. Вақтингиз бемалол бўлганда қўнғироқ қилинг. Саволларингизга имкон даражасида жавоб беришга ҳаракат қиламан,- деди.
Жаҳонгир рақамларини бирма- бир айтди . Қиз чақирув қўнғироғини жўнатганидан сўнг бош силкиди:
- Энди менга руҳсат. Уйга бормасам бўлмайди . Хайр.
▪️▪️▪️
- Палакат! - оғир сўкинди Ғулом ака , - энди шуниси етмай турганди. Мен бу болага минг марта айтдим. Йиғиштир мана шу бўлмағур улфатларингни деб ! Йўқ , бу кишим ўзича билимдон ! Асаб ейишдан бошқасига ярамайди. Қандай бало кунда дунёга келган экан ўзи !
Ғулом ака жаҳл билан бошқариб бораётган машина рулини қўш қўллаб урди . Яхшики руль бақувват , оғриганда қўлини оғригани қолди .
У кетаётган манзилидан айниб янги бунёд бўлган даҳадаги кўп қаватли уйлар томон йўл солди.
- Катя ?! Кааать ! - деди у учинчи қаватдаги таниш эшикни итариб очар экан ,- уйдамисан ?
- Уйдаман ,- деган чучук тилдаги овоз эшитилди ичкаридан ,- куряпсанку эшик очиқ ! Значить уйдаман.
Ичкаридан қирқларни қоралаган бўлишига қарамай , ҳамон ёшлик тароватини сақлаб қололган жувон чиқиб келди. У Ғуломни ошхонага бошлади :
- Юр. Аввал овқат йиб ол ! Колгани потом...
Ғулом хушманзара болохонадаги юмшоқ ўриндиққа ўтирар экан Катяга буюрди :
- Обке!
Катя чаққон ҳаракатлар билан музлаткичдан ярми ичилган ароқ шишаси ва чуқур ликобчада соусли қилиб қовурилган аччиқ гармдорини олди. У қўлидагиларни стол устига қўйганча бир сўз демай яна ортга қайтди.
@Xazon_Rezgi /9
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
.......
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
Sifatli pastellar kotta chegirma narhlarda😍😍🔥🔥🔥
1️⃣9️⃣9️⃣mindan sarpaga karobkali sifatli pastellarimiz kotta skidka narhlarda harid qilishga ulgurib qoling⭐️
7️⃣0️⃣ Mindan namatrasnikla😍
🔣🔣🔣
Stul, ugalok chehollayam bor❤️
Viloyatga dastafkamizam bor📤📤
Xitoy ➡️Turkiya ➡️ Bishkek➡️ O'zbek🔥
Kanal Toshkent
/channel/+YB1z2aeIqXAxZmJi
Konkursda qatnashib zor sovgala yutib oling💎
Lichka @DilafruzAkramovaa
Id74
#ДИККАТ_ЁДЛАНГ 😢
ҚАРЗДОРМИСИЗ❓
ФАРЗАНД КУТАЯПСИЗМИ❓
УНДА ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЕТАСИЗ, ИНШААЛЛАХ🤲
ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ👇🏻
🫀Qalb ozori bo'lmang!
Qalbni sindirguvchi emas, qalbga malham bo'ling!
🍃Husni Xulq kanali aynan qalb islohi haqida so'zlaydi. Bu kanal sizga:
–Qalbni poklashni va hayotga go'zal nigoh bilan boqishni o'rgatadi!
❗️Bu kanalga kirmang
Ha, ha to'ğri o'qidingiz. Bu kanalga shunchaki kirmang! Bu kanalni his eting va doimiy kuzatib borish bilan bizning qadrligimizga aylaning!
📍Xoziroq bizga qòshilib oling
👉/channel/Husni_Xulqim
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
⛔️ #Диққат #Тарқатинг
КЕЙИН АЙТМАДИ ДЕМАНГ‼️
Уйингизда мавжуд бӯлган ушбу маҳсулот бешавқат ўлимга олиб борувчи РАК касалига қарши ягона дори ҳисобланади!!!
Атиги 5000 сӯм турадиган Табиий маҳсулот сизни ЎЛИМДАН сақлаши мумкун!!!
❕Ўзингиз ва яқинларингиз учун буни билиб қўйинг!
Гап шундаки… 😳👇🏽
/channel/+uwNXvPtVdQE2MzMy