xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

🔠🔠🔠🔠🔠

KOSMETOLOG KONSULTATSIYASI!


👩🏻‍⚕️ Yuzingizdagi ajinlar sizni yoshroq va tetikroq ko‘rinishingizga xalaqit bermoqdami?

😊 O‘z vaqtida qilingan to‘g‘ri muolajalar bilan ajinlar paydo bo‘lishining oldini olish va teringizni yoshartirish mumkin.

☝️ Bitta muolajada ajinlardan xalos bo‘ling va yuzingizning tabiiy go‘zalligini qaytaring.

✅ Sizga mutlaqo xavfsiz va samarali muolajalarimni taklif etaman. Dog‘lar, akne, ajinlar yoki boshqa teri muammolari - barchasini hal qilamiz!

Bugunoq men bilan bog‘laning va BEPUL KOSMETOLOG KONSULTATSIYASINI qo’lga kiriting!

Kanalimda uy sharoitida dog’ va ajinlarga qarshi niqoblar tayyorlashni ham o’rgatib boraman.

Tezda qo’shilib oling!

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

/channel/cosmetolog_Gulhayo
/channel/cosmetolog_Gulhayo
/channel/cosmetolog_Gulhayo
/channel/cosmetolog_Gulhayo

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

билан қон чиқариб юборди.
Тун ярмидан оққандан сўнг овга отланадиган урғочи қорақурт "Қора бева" кун оралатиб йигитлардан бирини билаги, иккинчисини болдиридан чақиб олгач, Вероника уларни ҳашорат чаққан жойидан бир қарич тепасидан маҳкам боғлади-ю, зарарланган қонни қайтадан эзиб, эзиб оқизиб юборди.
Андроний машъала ёруғида қизнинг қўлидаги кичик малҳам идишини тусмоллаб кўрганди. Қиз тиши билан идиш тиқинини очди-ю, унинг оғзини зарарланган жойга тўнтариб босди. Йигитлар бор овози бақирдилар-у, зум ўтмай ҳушларини йўқотдилар. Эрталаб тиллари қуриб уйғонганларида Вероника уларга тетиклаштирувчи дамлама тутди. Андроний ўша вақт қизга кўзи тушганда унинг туни билан киприк қоқмай чиққанлигини ҳис қилганди...
"Вероника шоҳ ҳарамига бежиз муносиб кўрилмаган,- ўйлади Андроний, - бу ерга юборилиш учун неча йиллар таълим олган бўлса керак... Зиммасига юклатилган вазифа ҳам мамлакат тақдирини ҳал қилишга хизмат қилиши ҳам бежизга эмас, акс ҳолда уни соғ-саломат манзилга етказишимиз учун оила аъзоларимиз ҳаёти билан таҳдид қилишмаган бўлар эди. Майли,- чуқур тин олди Андроний,- ҳар не бўлганда ҳам кўзланган манзилга омон-эсон етиб келдик. Энди икки ўртада савдо ва бошқа муносабатларни йўлга қўйиш ҳақидаги келишиб олиниши лозим бўлган битимларни кўриб чиқсак ва энг асосийси Вероникани ҳукмдор ҳарамига совға сифатида тақдим қилсак бўлгани. Ҳукумдорнинг саройда йўқлиги бир тарафдан яхши бўлибди. У қайтгунга қадар Вероника у ердаги муҳитни яхшилаб ўзлаштириб олади. У билан бирга ҳарамга Марьяни ҳам топширамиз. У ёғи эса Клавдийнинг иши. Бизнинг миссия шу билан тугайди..." - Андроний шундай хаёллар исканжасида кўзи илинганини сезмай қолди.

🔳 🔳 🔳

Айтилган вақтда Андроний, унинг ўнг қўли Себастьян ва беш нафар мулозим билан ҳукмдор бош вазири- вазири аъзам Яҳё Мирзо билан учрашдилар. Яҳё Мирзо ёши эллик бешлардан ўтган басавлат ва ўта зеҳнли инсон эди. Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ у суҳбат тизгинини ўз қўлига олиб, мажлис руҳиятини ўктамлик ила бошқара кетди. Андроний ҳам тез орада такаллуф ила қилинган мулозаматдан ўзини эркин тутиб ташриф мақсадларини бафуржа баён эта бошлади. Куннинг нимчорак қисмида томонлар тарафидан кўрилиши режа қилинган масалалар атрофлича ўрганилиб чиқилди.

- Вазир жаноблари,- деди Андроний такаллуф билан,- энди ҳазрати ҳукмдоримизга императоримиз томонларидан тортиқ этилган совғаларни топшириш вақти келди. Ижозатингиз билан...

Андроний Себастьянга ишора қилди. Ҳушёр турган Себастъян тезда йигирмадан ортиқ сандиқларга жойланган тилло-ю кумушлар, ғаройиб тақинчоқлар, баҳмал-у барқут матоларни муҳайё қилди.
- Асосий совғамиз эса,- кўзи билан пойгак- эшик ортига ишора қилди Андроний,- мана бу қизларимиз. Ўйлаймиз-ки, олий насаб тарбия кўрган бу қизлар ҳазрати ҳукмдоримизнинг хизматларини муносиб тарзда адо қиладилар,- у шундай деб оҳирги сўзларига алоҳида урғу берди,- албатта уларни ҳазрати ҳукмдорингизга чўриликка лозим топиб қабул қилсангиз...
Андронийнинг сўзлари тугар-тугамас Себастьян чаққонлик билан ташқаридан Вероника ва Марьяни бошлаб кирди.
Яҳё Мирзо бош-оёқ узун кўкимтир-қора чодрага ўранган, фақат кўзлари кўриниб турган ҳар икки қизнинг самбитдек бўй-бастига қараб уларнинг бениҳоя гўзаллигини, шу билан бирга қадларини виқор билан тик тутиб туришларидан ақл-заковатлари ҳам мақтовга арзигулини дарҳол илғади. У константинополлик элчилар олиб келган совға-саломлар ичида энг беназири ана шу икки қиз эканлигини дилдан ҳис қилиб юрагидан ажиб ҳузур туйди. Яҳё Мирзо буюк салтанат ҳукмдори учун бу икки қиздан ҳеч йўқ бири ўта қадрли совға бўлишини теран ақли билан фаҳмлаб улгурган эди, бироқ ўзини аввалгидек ҳотиржам тутган ҳолда ҳиссиётларини ташига чиқармади.
- Ҳадянгиз учун ташаккур,- деди Яҳё Мирзо Андронийга салобат билан миннатдорлик билдирганча. У қўлини жуфтлаб қарсак урган эди хонанинг чап ёнидаги эшик очилиб икки нафар сипоҳий чиқиб келди.
Муаллиф: Хазонрезги

#давоми_эртага!

📌 @xazon_rezgi /2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥 #янги_асар 🔥

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Манфаатли бўлсин...

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

#ҚОРА_МАРВАРИД

📌 ЭСЛАТМА: Асар ҳеч қандай тарихий характерга эга эмас. У муаллиф ижодининг бадиий тўқима маҳсули холос ! 📌


1407 йил- ёз. Самарқанд.

Ва ниҳоят Константинополдан йўлга тушган эллик нафарга яқин сайёҳни ўз бағрига олган карвон беш ой деганда шаҳри азим Самарқанд заминига етиб келди. Карвонбошининг моҳирона тадбири сабаб ташрифлари ҳақидаги хабар сайёҳларнинг ўзларидан бир неча кун аввал шоҳ саройига етиб келган эди. Шу боис сарой мулозимларидан бир гуруҳи ташриф буюрувчиларни шаҳарга кираверишнинг беш мил нарисида кутиб олишга муяссар бўлдилар.
Ҳукмдорнинг энг ишонган хос мулозими Ибройи Сотим бошчилигидаги мезбонлар келганларни иззат-икром билан кутиб олиб шаҳар ичига бошлаб боришди. Ибройи Сотим император Маниул II номидан келган элчилар бошлиғи Андронийга марҳамат қилганча деди: 

   - Ҳазрати ҳукмдормизнинг навбатдаги фатҳ сафарида банд эканликлари сабаб, сизларни вазир жаноблари қабул қиладилар. Қабул вақти индин-чошгоҳга белгиланди,- деди у қанотида олиб келган тилмоч ёрдамида,- унга қадар сиз ушбу элчихонамизда аввал енгил тамадди қилиб олишингиз,  ювиниб, таранишингиз,  сўнгра яна мазали емакларимиздан тотиниб, ҳордиқ олишингиз мумкин. Сиз билан келган аёллар учун ичкари ҳовлидан хоналар ажратганмиз.  Уловларингиз эса элчихона ташқарисидаги маҳсус сайсхоналарга боғланажак. 
Элчихона ярим фарсаҳ чиқадиган боғ ичида қад ростлаган, Қўҳна Шарқ меъморчилигига асосан ички ва ташқи ҳовлидан иборат эди.
    Андроний кўзлари билан ҳамроҳлари бўлган аёл-қизлар жамоасини кузатиб қолар экан, Верониканинг ўзини совуққон ва атрофдагиларга нисбатан беэътибор тутишига қараб кўнгли тўлди.

🔳 🔳 🔳

1407 йил-февраль. Константинополь

-Мана бу мактубни олиб тўғридан тўғри Самарқанд ҳукмдорига етказурсан. Мактуб билан бирга шоҳ ҳазратларига қилинаётган ҳадямиз шу қадар бебаҳо-ки, қийматини пулга менгзайдиган бўлсак ярим дунёнинг нақд бир йиллик ҳирожига тенг келади деб бемалол нарҳлай олурмиз.
Агар қизни шоҳга етказишда унга бирор шикаст етса, лоақал бармоғига яримта тикан киргудек бўлса уни олиб боргувчиларнинг бари-сендан тортиб то энг қуйи мулозимгача барингизнинг оила аъзоларингиз ёппасига дорга осилажак. Вероника кўзланган манзилга бешикаст етиб бориши шарт. Қизни эсон-омон манзилга етказиб шоҳ ҳарамига тортиқ қилиб қайтганингиздан сўнг сенга ўзинг истаган шаҳар ноиблигини ва қўшимча йигирма минг акр ер майдони бераман. Ёрдамчиларинг ҳам қуруқ қолишмайди.
Айтганча, йўл узоқ ва хавф-ҳатарга тўлалигини ҳисобга олиб сизларга яна тўққиз нафар энг чиройли қизлардан қўшиб берамиз. Вероника улар орасида оддий чўри сифатида кийинтириб борилади. Бирор ҳодиса бўлган тақдирда у назарга ташланмаслиги керак.Қачон-ки манзилга етсанг, Вероникани қандай аҳволда шоҳга тортиқ қилишни ўзинг биласан.

- Тушунарли, жанобим. Амрингиз бош устига.

- Яхши. Йўлга барча нарсалар тахт бўлганлиги учун эрталаб тонг сахардан йўлга тушасизлар. Самарқанд ҳукмдорига олиб боришинг лозим бўлган бу мактуб ҳам эрталаб қўлингда бўлади. Ҳозир эса бўшсизлар. Яхшилаб ҳордиқ олиб олинглар.

-Ҳўп жанобим. Ижозатингиз билан.

🔳🔳🔳

1407 йил-ёз. Самарқанд.

Андроний беш ой йўл босган бўлса нима учун император Маниулнинг хос тансоқчисилар бошлиғи Клавдий айнан Вероникани шоҳ ҳарамига муносиб кўрганини бирмунча англагандек бўлди.
Вероника узоқ муддатга чўзилган машаққатли сафар чоғида на бир оғиз сўз айтди, на ўзича тиш ёриб бир бор шикоят қилди. У узун ва тим-қора либосига ўраниб олганча мудом жим хаёл сурганча карвоннинг ўртасида борар, ҳордиқ учун тўхтаган жойларида бўш қолди дегунча юклари орасида олинган бир неча китобларни мутоалаа қилишга шайланар эди. Сайёҳлар Дашти Қипчоқ чўлларини босиб ўтган кезлари мулозимларнинг икки нафарини "Қора бева" чақиб олганда ҳам уларнинг жонига оро кирган Вероника бўлди. У жон талвасасида жазавага тушиб думалаётган йигитларни ҳашорат чаққан ерларидан пўлат ҳанжар дами


📌 @xazon_rezgi /1

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ.
Хайрли кеч, яхшилар...

Янги асар ўқиймизми?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Кўзимнинг нурисан дердилар онам... Ҳеч тушунмас эдим, энди тушундим 😢

Оналаримизни асрайлик.

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😍FASON TANLASHDA QIYNALYAPSIZMI🥹

Shu ham muammo boʻldimi? Eng zoʻr kanalni mana men bilamanda😉

🫠Yozgi, kuzgi, qishki, bahorgi fasonlar
🫠Qay biri kerak tanlang va ulanib oling, bu meni sizga eng zoʻr tavsiyam boʻladi. Bunaqa kanalni boshqa topolmisiz, bu aniq!👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ТАЛБИЯНИНГ_ФАЗЛИ

ИХЛОС
(воқеавий ҳикоя)

Инсон бирор орзу, ниятини Яратганнинг қудратига шубҳа қилмай чин дилдан, юрак- юракдан сўраса, албатта ижобат бўлар экан...

Бугун сизга ҳикоя қилмоқчи бўлганларим айни ҳақиқат ...

* *
- Қуда ҳоламгилар Муборак Ҳаж сафаридан келишибди. Биз пешинда уларни бир кўриб, суҳбатларини олиб келмоқчимиз , борасизми ?

Катта овсинимнинг қўнғироғига "Албатта" деб жавоб қайтардим ва юмушларимни пешингача тез- тез саранжомлашга ҳаракат қила бошладим.
Муқаддас Ҳаж сафарига борган инсонларга ким ҳавас қилмайди дейсиз ?! У ерни фараҳбахш ҳавосини ўзи билан олиб келган инсонларнинг истиқболига ким ҳам пешвоз югурмайди дейсиз ?!
Айтилган вақтда айтилган манзилга етиб бордик.
Эҳ- ҳей!
Биздака йўқлаб бориш баҳонасида дилтортар суҳбат илинжида бўлганлар жуда кўп экан. Борсак, аллақачон икки уй аёлларга тўлиб кетибди. Биз ёш бўлганимиз учун, "ёшлар бирга ўтиришар" дея хонадон келинининг меҳмонхонасига таклиф қилиндик. Меҳмонхона жуда катта эди. Тўғрисини айтган- да, мен катталар жойлашган хонага киришни орзу қилган эдим. У ерда ёши улуғ онахонлар тарафидан ибратли суҳбатлар бўлаётганлиги кафтдек аён эди .
Юрак қурғур нотинч уради. Бир баҳона топсам- у, ўша хонага чопсам дейман. Бу ниятим чин дилдан сўралди шекилли , кўп ўтмай биз ўтирган хонага махалладаги гўзал аҳлоқли бир ҳожи она ва қуда ҳоламиз кириб келдилар . Улар билан сўраша туриб, қуда ҳоламизни ҳаддим сиғганлиги учун маҳкам қучиб олдим ва анча муддат шу ҳолатда туравердим. Қуда ҳола ҳайрон бўлгандек бўлдилар . Менга "Ҳа, тинчликми ?! " дегандек саволли қарадилар. Мен кулимсираб кўнглимни очдим:
- Ҳайрон бўлманг, сизни чин кўнгилдан ният қилиб қучдим. Аллоҳ бизларни ҳам сиз ва қуда бувамга ўхшаб ўзининг ер юзида мукаррам қилган азиз масканларига чақиришини тилак қилиб сўрадим.
Сўзларимдан кейин қуда ҳолам "омин" дедилар ва меҳр билан "сизларни ҳам Аллоҳ етказсин" дея қайта қучдилар ...
Одатий сўрашишлардан кейин уларни билан сафар таассуротлари юзасидан суҳбатлашиб кетдик .
Субҳан Аллоҳ...
Энди нариги хонадаги аёллар ҳам даврамизга келиб қўшила бошладилар.
Ўша куни жуда кўп ибратли гаплар бўлди, чиройли ҳикоялар айтилди ... Айниқса сафар таассуротларини сўзлаб бераётган қуда ҳоламларнинг бир ҳикоялари мени шундай таъсирлантирдикииии

Мана ўша ҳикоя :

- Биз билан бир гуруҳда Хаж ибодатига борган бир аёл - Соҳиба опанинг сўзларини эшитиб , Аллохнинг марҳамати чексиз эканлигига яна бир бор таслим бўлдим. Соҳиба опа анчагина камсуқум аёл эканлар. Беш фарзандлари билан бева қолиб кетиб , уларни уйлаб - жойлабдилар. Опанинг биргина орзулари барча мусулмонларда бўлгани каби Ҳаж зиёратига бориш экан . Аммо маблағ топиш ... Фарзандлари ҳали оёққа турмаган, улардан бу борада ёрдам сўраш ...
Аммо Соҳиба опанинг бу орзусидан ҳабардор бир илмли аёл уларга далолат қилибдилар .
Улар айтибдилар-ки , кунига беш юз (500) маротаба ихлос ила "талбия" айтсангиз ва Аллоҳдан чин дилдан сўрасангиз , иншааллох ҳожатингиз раво бўлади.
Соҳиба опа бир тарафдан Ҳажга деб нафақа пулларини жамғарар, бир тарафдан эса кунига ихлос билан айтилганидан ҳам ортиқ саноқда "талбия" айтишни бекам- у кўст бажарар эканлар ...
Бир куни уларни ҳажга бориш учун топширган аризалари бўйича керакли мутасадди идорага чақирибдилар. У ерга борган Соҳиба опа сафарга бориш учун муддатлари келганликларидан огоҳлантирилибдилар. Аммо уларнинг йиққан дастмоялари сафар ҳаражатининг бешдан бирини ҳам қопламас экан. Соҳиба опа жуда ҳам руҳий тушкунликка тушибдилар . Ахир бошқача бўлиши мумкинми ?! Юрагинг истаган орзу эшик қоқиб турса- ю, сенинг у эшикни очиш имконининг чекланган бўлса .
Опа йиғламоқдан бери бўлиб бинони тарк этар эканлар , ёнларига бир басавлат йигит яқинлашибди ва уларга сафар қилишлари учун барча ҳаражатлар тўланганлигини айтибди .
Маълум бўлишича, у йигит отасини ўз ҳисобидан зиёратга юборишни ният қилган экан. Ота бир вақтлар Ҳажга борган эканлар , аммо бу сафаргиси фарзанднинг Отасига бўлган


@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#драбллар

"Бир ёқли"

-Оббо ?! Яна иккиқатман дегин ?
Чўпонимнинг бари тегсаям иккиқат бўлиб қолаверар экансан- да. Ўзи ейман, ичаман деб турган олтита болангни боқа олмай жоним ҳалак. Бўл тез. Вақт ўтмасдан кўз ёшингни шўлтиллатиб ўтирмай дўхтирга зинғилла. Болани бир ёқли қил.
Нимага гўлаясан? Бой бўлсам экан-ки , барчангни таъминлаб қўйсам . Топганим у бағримдан бунисига етмай яшаб ўтяпмиз- ку ўзи.
Хуллас "эркак" қаршиликга чоғланган аёлига бас кела олди. Аёли мунғайганча еттинчи фарзандини "бир ёқли" қилиб қайтди.
Афсус... Бу оила бошига қўнадиган давлат шу гўдакнинг пойқадамига созланган эди. У ҳам гўдак билан бирга "бир ёқли" бўлди.


#Навбат ...

- Нима ? Тўртинчиси ҳам қиз эканми ? Эртага шунча қизни қандай қилиб эрга бераман?! Тез чорасини кўр. Қачон-ки ўша аппарат "Ўғил" деса ўшанисини туғасан.
Бу хонадон эгаларининг пешонасига ўғил фарзанд навбат бўйича бешинчи бўлиб туғилиши ёзилган эди.
Ҳар сафар тўртинчи қиз рад этилаверди . У билан бирга ортидан келиши керак бўлган ўғил фарзанд ҳам...

Муаллиф: Хазонрезги


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Узоқ вақтдан бери оғиз ҳидланишидан қийналиб келаяпман, бора бора эрим хам оғзимдаги нохуш ҳидлар сабабли менга яқинлашмаётганлигини сеза бошладим! (ЖУДА СТРЕССГА ТУШДИМ 😔)

Дугонам менга жудаям оддийгина бир рецепт ўргатти аммо ишонгим кемади ичишим билан 1 ҳафтада ҳидлар бутунлайга ёқолди! Буни эримнинг ёнимдан кетолмаётганлигидан сездим ☺️


Бу оддийгина рецептни тезда тайёрлаб ичинг, оғзингиздаги нохуш ҳидлар сабабли эрингизни ўзингиздан итароятганингиз анниқ 💯👇
/channel/+Jg1g1340y2BmNGQy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Моҳигул_Эргашева

"МЕНИНГ ИСМИМ СОҒИНЧ" асарингиз учун, қўлимдан келганча тасаввуримдаги асар қахрамонларини видео қилиб кўрсатишга харакат қилдим. Сизларга манзур бўлади деган умиддаман.

#Хазонрезги:

Бир неча асарларим ёзилиши жараёнларида бўлгани каби
#МЕНИНГ_ИСМИМ_СОҒИНЧ... асари учун ҳам мавзуга мос видеолар тайёрлаб узатган ғойибона дугонам Моҳигул Эргашевага чексиз миннатдорчилик билдираман. Ҳаёт йўлларида сиз каби қалби уммон инсонларни йўлиқтирган Аллоҳимга бениҳоя шукрлар бўлсин ...

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
    

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENING-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-12-6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Соғинч ўлдирмасдан, кел, мадоримсан,
Келмасанг, қуёшли осмоним - ёлғон...

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📣OZISHGA TAYYORMISIZ?

⬇️ TO'G'RI OVQATLANISH ORQALI CHEKLOVLARSIZ SOG'LOM OZAMIZ

⬇️ 1 OYDA 4 KG DAN 10 KG GACHA OZISH IMKONIYATI SIZDA BOR

⬇️TANA VAZNINI ME'YORIDA SAQLASH

⬇️ DAVLAT RO'YHATIDAN O'TGAN
DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA OLIY MA'LUMOTLI DIETOLOG

GURUHGA TEZDA ULANIB OLING
👇👇👇
/channel/Dietolog_Zarina_Raxmatovna
/channel/Dietolog_Zarina_Raxmatovna
/channel/Dietolog_Zarina_Raxmatovna

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENING-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-12-4

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)


БИЛКИ, МЕНИ СОҒИНЧ ЎЛДИРГАН...

Сенга хабар борса, ўлди десалар,
Бир очилди, лек сўлди десалар,
Дунё сенга буткул қолди десалар,
Билки, мени соғинч ўлдирган...

Ариқ қирғоғида унмаса ялпиз,
Мағрур ой юлдузга чўкиб қолса тиз,
Мажнунтол шивири сўзласа ҳиссиз,
Билки, мени соғинч ўлдирган...

Тонг отай деса-ю , кун ботиб қолса,
Қуёш кўтарилмай,донг қотиб қолса,
Камалак рангсиз-у, ер ётиб қолса,
Билки, мени соғинч ўлдирган...

Ёмғир қуйишида шиддат бўлмаса,
Сабо тақсимида шафқат бўлмаса,
Алаф унса, аммо асти сўлмаса,
Билки, мени соғинч ўлдирган...

Чағалайлар қий- чув солмаса,
Денгизлар уммонга йўлин олмаса,
Шеър ёзувчи битта шоир қолмаса,
Билки, мени соғинч ўлдирган...

Даъвон ошиб сенга салом бормаса,
Мушкул осон хайр-у, калом бормаса,
Титроғида ишқ деб бир ном бормаса,
Билки, мени соғинч ўлдирган...

Билки, мени соғинч ўлдирган...

Хазонрезги

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

✨ Тонг чоғида эсиб шаббода,
✨ Дилингизга фараҳбахш этсин!
✨ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
✨ Аллоҳим сизни асрасин!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥 ЯНГИ КЕЛИНЧАКНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ

Қизимни бўйи етганда уйимиздан совчилар аримай қолди шуларнинг орасида бир оила ёққандай бўлди. Келин куёв хавас қилгулик яхши турмуш бошланди. Тўйдан 15 кундан кейин қудамга телефон қилиб хол ахвол сўрагач қизим билан гаплашишга рухсат олдим. Лекин қизим салом беришга улгурди холос.... Қизим тўйдан 2,5 ойда келди. Телефонга рухсат йўқ. Биз учун хаёт аччиқ томонларини кўрсата бошлади. Қуданикига боришга қарор қилдик. Борганимизда эса шундай манзарага дуч келдикки.... Айтишга тилим бормайди...
😨😰😱
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👇
/channel/Solixa_Ayol/50539

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Овозинг емас, су́зинг кучли бу́лсин.
Гулу гиёхларни момақалдироқ емас, ёмғир у́стиради...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ибрат_бекати

АЙБ КИМДА ?

Бир киши хотини олдингидай яхши эшитмаётганини пайқаб қолди. Бундан ташвишга тушди, балки қулоғига махсус эшитиш ускунаси тақиши керакдир деб ҳам ўйлади. Шундай мулоҳазалар билан дўхтир ҳузурига йўл олди. Ҳар ҳолда мутахассис билан маслаҳатлашган яхшида.
Унинг арзини тинглаган шифокор бир синов усулини ўргатди:
– Хотинингиздан қирқ қадам нарида турасиз, одатдаги суҳбат товушида гапириб кўрасиз. Агар эшитмаса, масофани ўттиз қадамга қисқартирасиз. Яна бўлмаса, йигирма қадам. Хуллас, сизни эшитгунча яқин бораверасиз.
У бу тажрибани ўша кун оқшомдаёқ қўллашга киришди. Хотини ошхонада куймаланиб юрганини кўргач, қирқ одим нарига бордида:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз? – деди.
Жавоб йўқ. Одам масофани ўттиз қадамга қисқартириб, саволини қайтарди:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Яна жавоб йўқ. Энди йигирма метр масофада туриб сўради:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Наҳотки! Яна жавоб бўлмадику!
Эр ошхона эшиги яқинига келдида, сўровини тағин такрорлади:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Тавба-тавба! «Нима бало, аёлимнинг қулоғи том битганми?!» деб ўйлади у. Бу сафар хотинига жудаям яқин келди:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Ва ниҳоят шу гал аёли жавоб берди:
– Дадажониси, бешинчи марта қайтаряпман: ош дамлаяпман, ош.
Биз кўпинча муаммони қаршимиздаги кишилардан ахтарамиз. Балки айб ўзимиздадир. Буни эса хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Оқил одамнинг энг устун жиҳатларидан бири бошқаларнинг эмас, ўзининг нуқсонларини ўйлаши ва уларни тўғрилашидир.

Интернетдан олинди

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#давоми

муҳаббатининг ифодаси сифатида чиқарилган қарор экан .
Аммо ота айни кунларда юрак ҳуружига учраб нақд бир ўлимдан қолибдилар . Улар фарзандларига ўзлари учун Ҳаж ибодатига атаган пулларини шу сафарга боришга жуда муштоқ бўлган бирор кимсага эҳсон қилишни сўраган эканлар . Йигит эса мутасадди идорада кўз ёшларини енгига бекитиқча артаётган мушфиқ аёлни учратган ва унинг барча сафар ҳаражатларини ўз зиммасидан адо этган.
- Мана, чин дилдан ихлос ила қилинган ибодатнинг шарофати. Соҳиба опа Ҳаж сафари йўлкирасига бир сўм ҳам сарфламадилар . Йиққан пулларини эса у ерда яқинлари учун эсдалик совғалари олишга ишлатдилар. Тан олиб айтиш керак- ки, улар биз борган гуруҳдаги ҳожилар орасида барчамиздан ҳам кўпроқ совға- салом ола олдилар... Бирон бир истакларини амалга оширишга гарддек бўлса-да моънелик бўлмади ...


Қуда ҳоламизнинг барча сўзларини бирма- бир қоғозга туширишга ҳаракат қилдим . Бу воқеа мутлақ рост ва у Тошкентда жуда овоза бўлиб кетган эди . Балки сизлар ҳам эшитгандирсизлар . Воқеа 2018 йилда бўлиб ўтган.
Бор гап эса ушбу воқеа эмас, чин дилдан қилинган ихлос ва унинг натижаси ҳақида эди.

Сўзимнинг охирида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Ал- Бухорий қаламларига мансуб "АЛ ЖОМИЪ АС- САҲИҲ" китобида келтирилган "Талбия" нинг матнини келтирмоқчиман:

" Лаббайка-л-лоҳумма лаббайк, лаббайка ло шарийка лака лабайк, инна-л- ҳамда ва- н- ниъмата лака"

( тўплам - 1 , 26- боб , 425- саҳифа, Тошкент 1991- йил . Қомуслар Бош Таҳририяти)

* * *

Унутманг !
Сиз энг яхшисига муносибсиз !
Шу жумладан яқинларингиз ҳам !
Улашинг !
Зеро эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир !!!!

Хазонрезги

Каналга обуна бўлинг
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤲Shifo soʻrash duosi

Azizlar agar tanangizda biror joyingiz ogʻrisa, boshingiz, oyogʻingiz yoki belingiz

💁‍♀Albatta sunnatda kelgan ushbu duoni chin ixlos bilan oʻqing

😊Shaxsan oʻzim Doniyor qori ushbu duoning natijasini doim amalda koʻrib kelaman

Tanangizda ogʻriyotgan joyiga qoʻlni qoʻyib 3 marta ushbu duoni oʻqing
👇👇👇
/channel/+UvUNO8XSFkwyNDNi
/channel/+UvUNO8XSFkwyNDNi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

✅ Фарзандингиз мактабга кетаётганида унинг қўлига икки ширинлик бериб: ”Биттаси ўзингга, биттаси яхши кўрган ўртоғингга”, деб айтинг. Шунда бола яхши кўриш ва эҳсон улашишни ўрганади.

✅ Фарзандингиз сумкасига ортиқча ручка солиб: “Агар бирор синфдошинг ручка олиб келишни эсидан чиқарган бўлса, ёрдам тариқасида ручкани ўша болага бер”, деб айтинг. Фарзандингиз бу нарсадан масъулиятни ҳис қилишни ўрганади.

✅ Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, сен келишинг билан уйимизда шодлик ҳукм сурмоқда, деб айтсангиз, фарзанд ўз қадри ва қийматини ҳис қилади.

✅ Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, бугун қандай олийжаноб ишни амалга оширдинг, деб сўранг, фарзанд бу билан ёмонлик ва яхшиликни орасини ажратишни таълим олади. Кейинги сафар сўрамасангиз ҳам, ўзи жавоб бераверади.

✅ Тарбия ўта содда нарса, унинг учун заҳарли тил бўлиши шарт эмас.

Манба: интернет

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​☀️🌤​#хайрли_тонг

АССАЛОМ

Тундан нурафшон тонгга етганларга- АССАЛОМ ,..
Умид , бахт, иқбол йўлин тутганларга -  АССАЛОМ ...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб ,
Баракасин эшикда кутганларга - АССАЛОМ ...

Дуога қўл очганда ОТА деган давлатшоҳ ,
"Омин" дея қўшилса ОНА дили бўлиб чоғ ,
Қайси фарзанд кўкармас , қайси ниҳол бўлмас боғ ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - АССАЛОМ ...

Танти ҳар қайси эркак меҳрин берса жуфтига ,
Ой-у , қуёш ҳавасда боқар эмиш бахтига ,
Минг- минг   ғунча гул очмиш , муҳаббатин тафтига ,
Ёрга тенгсиз гулдаста тутганларга - АССАЛОМ ...

Ҳалолимдан топганим - шириним боламга деб ,
Эрта- ю кеч тўкиб тер, ҳаётига берар зеб ,
Муқаддас қўрғон бўлмиш оиласин ғамин еб ,
"Ҳазрати инсон" бўлиб кетганларга АССАЛОМ ...

Муаллиф:        Хазонрезги

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Севиб , севилиб яшаш бахти ҳеч бирингизни тарк этмасин ...

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
    

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋🏻‍♀️Қизлажонлааа…

💁🏻‍♀️ Уйда ўтириб зерикканлар учун ажойиб имконият , энди сиз…

🍗🥩🍔 Миллий ва Дунё таомлари
🍧🍩🎂 Ширинликлар
🥗🥙 Салатлар
🥟🥘🌯🥪 Иссиқ егуликлар
🍹🍻🍷 Салқин ичимликлар

🤗 Албатта хаммасини мутлақо бепул ўргана оласиз!!!

🥰 Каналимиз сизга маъқул келаётган бўлса тезда дўстларингизни хам таклиф қилинг!!!

Teлеграм каналимизга қўшилиш👇🏻👇🏻👇🏻


/channel/+SXeVM13NLOGuMdD6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENING-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-12-5

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги қаламига мансуб

"МЕНИНГ ИСМИМ СОҒИНЧ..." асари учун маҳсус...

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БИЛКИ , МЕНИ СОҒИНЧ ЎЛДИРГАН...😔

Хазонрезги
🎙Давронбек Ҳамидов ва Раъно Тажибаевна


@baalkim

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😢Фарзандларим улғайган сари гапга кирмайдиган, қайсар ва инжиқ бўлиб бораётгандек эди.

😩Кенжатойларимни иштахаси йўқ, тузук овқатланмасди.

🤒Тез тез касал бўлиб қолишини айтмаса ҳам бўлади.

🥵Тўғриси роса чарчатишарди.

🤳Тасодифан телеграмда Фарзандим_учун каналига уланиб қолдим ва барча муаммоларимга ечим топдим.

💯Ҳозир менда фарзандларим билан ҳаммаси яхши.

Сизларга ҳам шу канални тавсия қилмоқчиман👇👇👇

Читать полностью…
Subscribe to a channel