xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
— Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
— Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...

P.S.: Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бахт ва саодат қалбнинг Парвардигорга яқинлиги қадар бўлади. Бундан бошқалари эса, сабаби кетса ўзи ҳам кетадиган шунчаки хурсандчиликдир.

Бирор яқинингиз ёки таниган-билганларингизнинг бахти, омадидан ҳавас қилиб, хурсанд бўлсангиз, тез муддатда худди шундай хурсандчилик ўзингизга қайтади.

Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух.

Хайрли тонг..

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

9 ёшли болакай вафот этибди.
Ғассол майитни пешингача ҳам тайёрлай олмабди. Одамлар безовталана бошлабди.
Ғассолнинг маълум қилишича, ҳар гал болани ювиш якунига етканида боланинг оғзидан қон келаверибди. Бу ҳолат кўпчиликни саросимага солди ҳам. Аммо тайинли жавобни ҳеч ким билмасди.
Токи!Токи, боланинг бобоси ҳақиқатни айтмагунича. Маълум бўлишича...😢

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌹Шамсинур ижоди канали 2 ёшда! 🌹

💐
#табрик! 💐

Бугун қадрдоним, кўнгилдош, сирдошим Шамсинур-Моҳичеҳра Ғофурова ижодий каналининг таваллуд куни. Фурсатдан фойдаланиб қуёш юзли, кўнгли исми каби чароғон дилдошимга ижодий зафарлар тилайман.
Азизам, Шамсинур! Аллоҳимдан сизга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, барча орзуларингиз рўёбини тилайман. Илойим юрагингиз куйлашдан, қаламингиз ёзишдан тўхтамасин.‌‌
Яқинларингиз ва биз кўнгилдошларингиз бахтига доимо соғ ва омон бўлинг.

Эҳтиром ила Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ИСРОФ

(Бўлган воқеа)


Талабалик йилларим эди. Ўзбекистон эндигина мустақилликка эришиб, тетапоя бўла бошлаган даврлар. Самарқанднинг нуфузли илм даргоҳларидан бири бўлмиш қадрдон университетда сиртдан таҳсил оламан. Қишки сместр бошланиб яна Самарқандга келдим. Ҳамқишлоқларимни ахтариб топдим. Улар шаҳарнинг бир чеккасида ижарада туришар экан. Мени ҳам ёнларига қабул қилишди. Хонадон эгаси шу ерлик бир киши бўлиб, мен билан ижара пулини келишиб, жой қилиб берди.
Қишлоқдош талабалар билан анча пайтгача гурунглашиб ўтирдик. Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди. Йўл юриб, роса чарчаган эмасманми, ўринга чўзилганим ҳамоно ухлаб қолибман.

Эрталаб каллаи саҳарлаб хонадон соҳиби ҳаммани бирваракайига уйғота бошлади.
– Турларинг. Кечикамиз. Тез-тез! – Талабалар уйқсураб ўрнидан аранг қўзғалишарди. Мен бўлсам гап нимадалигидан беҳабар, кўзимни очиб, атрофга аланглайман.
– Ҳов, сен, янги келган, тез бўл, кийин тезроқ, кеч қоламиз, – деди уй эгаси.
Мен ҳам ҳамма қатори апил-тапил кийиниб, талабалар сафига терилдим. Ижарада мен билан ўн чоғли талаба бор эди. Эшикдан чиқарканмиз ҳалиги одам қўлимга битта халта ва озроқ пул берди. Қарасам, у ҳаммага шундай тақсимлаяпти.
– Қани олға!
Мен ҳам қишлоқдошларим изидан йўлга тушдим. Улар тўғри шаҳарча марказдаги нон дўкони олдига боришди. Нон дўкони ҳали ёпиқ бўлиб, олдида тумонот одам навбат кутиб турарди. Одамларни кўриб капалагим учиб кетди. Биз ҳам навбатга терилдик.
Бир пайт нон дўкони эгаси келиб, эшикни очди. Унинг кетидан нон машинаси ҳам келди. Оқ, қора бўлка нонларни хизматчилар кўтариб, ичкарига таший бошлашди.
Бир пайт одамлар ичкарига ёпирилишди. Қай кўз билан кўрайки, бўлка нонлар пештахтага ҳам терилмай шундоққина полнинг устига уюб ташланган эди.

Одамлар қўлига илинган нонларни олар ва ким сумкасига, ким қопига соларди. Ур-сур тўполон бошланиб кетди. Кимга битта, кимга иккита, кимгадир эса умуман етмай ҳам қолди. Мен ҳам талотўпда аранг иккита бўлка нон олдим.
Навбатимиз келгач, ноннинг пулини бериб дўкондан чиқдик. Мен билан борган талабаларнинг ҳаммаси ҳам нондан олишган экан. Биргалашиб уйга қайтиб келдик. Жами 25 та бўлка олибмиз.
– Шунча нонни нима қилади бу киши, — сўрадим талабалардан.
– Нима қиларди, молига беради, ана қаранг, оғилхонада тўртта хўкиз боқиб қуйибди ака, – деб қолди шу ерда кўпдан ижарада яшаб келаётган Омонбой. – Шу ерда тургандан кейин шунга мажбурмиз-да!
Бошимдан қайноқ сув қуйилгандай бўлиб кетди.

Водариғ, одамлар нон тополмай, ҳатто макка ун еб кун кечираётган кунларда оппоққина бўрсилдоқ нонларни молга бериш…
Жуда ғалати бўлиб кетдим. Боя магазинда нон етмай қолиб, ҳар кимга бир зорланиб турган момо кўз олдимга келиб кетди. Аттанг, олдинроқ билганимда олган нонларимни момога берган бўлардим.
Хуллас, талабаларнинг айтишича, бу ерда ҳар кун шундай аҳвол экан.
Ҳаммамиз нонушта қилиб, ўқишга жўнадик. Мен бу ерда ортиқ қололмасдим. Тушдан сўнг дарслар тугагач курсдош дўстларимдан ёрдам сўрадим. Улар ёнларидан жой беришди. Кейин кўч- кўронимни олиб, бир кунлик ижара пулини тўлаб, уларнинг ёнига кўчиб ўтдим.
Универистетни томомлаб, ишга тушиб кетдим. Ҳамқишлоғим Омонбой ҳам мендан уч йил кейин ўқишни тугатиб, қишлоққа келди.

Бир ўтиришда ўша талабалик йилларини эсладик. Мен гап орасида ўша ижарачини суриштирдим. Омонбой бўлса унинг фожиали ўлими ҳақида гапириб берди.
– Бир куни ўқишдан келсам, уни хўкиз бўшалиб, ўласи қилиб сузиб ташлаган экан. Бечора бақирган-бақирган, уйда ҳеч ким йўқлиги боис, қутурган хўкиз ўз ишини қилибди.
Мен келсам, унинг ҳамма жойи қон. Хўкиз ҳамон ҳовлида шаталоқ отиб юрарди. Бир амаллаб хўкизни тутиб, боғладим. Ва ижарачига ёрдамга ошиқдим. У ерда бехуш ётарди. “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилдим. Касалхонада жон берди шўрлик. Сўнг мен у ердан бошқа жойга кўчиб ўтдим.
Демак, унинг тириклигида қилган ўша нобоп ишлари Яратганга ҳам хуш ёқмабди-да...

Болтабой Муҳаммад ҚУРБОН

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ажойиб шеър кузни соғинганларга "Кузни соғиндим" Хазонрезги ижодидан.
https://youtube.com/watch?v=lyntsbkP6uo&si=d1t1jAf6u4900tzh

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум.
Шанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🦶 KANALIMIZ SIZGA ANIQ YOQADI ❣️

🩵 ENG ORIGINAL VA TAKRORLANMAS OILAVIY RASMLAR 👀

👅FARZANDINGIZGA ISMLI RASMLAR🩵

💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕    KIRISH    KIRISH           💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕

/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5

🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟

🌟

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Аудиоасарни қайта жойладим. Серияларида хатолик кетган экан

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#БАРС 15-қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ўрнак

Ўғил кексайиб қолган отасини меҳмон қилиш истагида шаҳарнинг осойишта тамаддихоналаридан бирига олиб келди.
"Буюк оталар ҳайрат тўла нигоҳини юлдузлардан уза олмаётган жажжи фарзандларини елкаларига ўтқизадилар-да, уларни юлдузлар сари яқинроқ олиб чиқадилар". У ҳар гал қаршисидаги падарига қараганида мана шу фикр хаёлидан ўтади.
Овқатланиш маҳали беихтиёр қўллари қалтираётган отанинг қошиғидаги овқати тўкилиб, кийимларига сачрар, хижолатдан қизариб кетган отахон ўғлига юмшоқ нигоҳларини тикар, ўғил эса хотиржам жилмаяр, сачраган таом доғларини зудлик билан артиб қўяр эди. Уларга ёнма-ён ўтирган столдагилар, жумладан, 3 нафар ўсмир йигитлар қуршовида овқатланаётган киши ва унинг оиласи бу манзарани зимдан кузатиб туришарди.
Ота-ўғил овқатланиб бўлишгач, ўғил отанинг қўлларидан тутиб ювиниш хонасига бошлади, отасининг кийимини нон ҳамда овқат қолдиғи, доғлардан тозалаб, қўлларини ювишга ёрдамлашди, дадасининг сочларини тараб, бош кийимини тўғирлаб қўйди.
Ювиниш хонасидан чиқишганида барчанинг эътибори уларда эди.
Ота-ўғил емакхонани тарк этаётганларида қўшни столда фарзандлари билан ўтирган киши ортларидан етиб келди.
"Сиз бу ерда нима қолдириб кетаётганингизни биласизми?" сўради у ўғилдан.
"Йўқ, ҳеч нарсамиз қолиб кетаётгани йўқ", столга кўз югуртирганича жавоб қайтарди ўғил.
"Қолдириб кетяпсиз, жуда қиммат нарса қолдириб кетяпсиз. Сиз ҳар бир отага умид, ҳар бир фарзандга ўрнак қолдириб кетяпсиз, дўстим! Отангизга минг раҳмат!", у киши ўғилнинг қўлидан маҳкам сиққанича миннатдор нигоҳда боқди.
Бу сўзлар янграётганида хўрандалар ейишдан бир фурсатга тўхташган, ота-ўғил таассуротли сукут оғушида тамаддихонани тарк этишаётган эди.

Шуҳрат Сатторов таржимаси ва таҳрири

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Донишманд

Нар лочин емиш топиб келаркан. Мода лочин ўлжани полапонларига бўлашиб бераркан. Бирон фалокат бўлиб, мода лочин ўлиб қолса, нар лочин ҳар қанча емиш топиб келтирмасин, барибир, полапонлар очидан нобуд бўлар экан. Негаки, нар лочин ўлжани болаларига бурдалаб беришни эплолмас экан… Табиат нақадар бешафқат, табиат нақадар доно!

Ўткир Ҳошимов
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асаридан


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#БАРС 16-қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Sevimli ayolning siri nimada?

Agar sizda quyidagi muammolar bo'lmasa bu xabarni o'qimang!

—Yoringizni xiyonati;
—Intim munosabatlarni xohlamaslik;
— Pul bloklari
— Oiladagi ziddiyatlar
—Yoringiz bilan munosabatlarda sovuqqonlik bo'lsa yechim bizda bor!


Kanalimizda 27-28-avgust kunlari bo'lib o'tadigan "O'zimni o'zgartiraman" nomli bepul marafonim orqali yechim topasiz!

Bizning maznil👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

      #ҚОРА_МАРВАРИД

- Авайлаб кавла! 
    Ойиша Хайринисо онанинг буйруғига сўзсиз итоат этди.  Она кўрсатган жойга авайлаб теша солди.  Кўп ўтмай тешанинг қандайдир қаттиқ жисмга "тақ"  этиб урилгани эшитилди.
    Ойиша баландлиги икки, узунлиги тўрт эн бўлган қалин матога ўралган сандиқчани  олиб Хайринисо онанинг олдига қўйди: 
- Оч!  - сандиқчага ишора қилди аёл,- булар энди сеники. 
     Шам ёруғида сандиқдан чиққан  анжомлар кулбани шуълалантириб юборгандек бўлди гўё. 
    - Бу ашёлар менга шаҳсан ҳазрати ҳукмдоримиз оталарининг совғалари эди...- чуқур тин олди Хайринисо она.  Ярми табобат учун ишлатиладиғон анжомлар бўлса,  қолғон ярми ҳарбий мақсадлар учун мўжаллағон.  Бари Дамашқ зангламайдиғон пўлатидин ясалғон.  Ўз вақтида бу аслаҳаларнинг бари қўлимда чақмоқдек ўйнайдиғон эди...
    Хайринисо она сирғалиб ўрнидан туриб хонани тарк этди.   Ойиша  эса қўлга киритган беназир анжомларни аста саралай бошлади. 

🔳 🔳 🔳

Эртаси куни Нажмиддиннинг кулбасига Ойишанинг ўзи ёлғиз борди, тўғрироғи ёлғиз боришига Хайринисо онани кўндирди.
- Она, илтимос сиз бу ерда қолсангиз, ўзингизни ортиқча уринтиришга ҳожат йўқ.
Хайринисо она Ойиша қайтиши билан Музаффар Али яшаб турган кўшкга кўчишларини ўйлаб унинг раъйини қайтармади:
- Майли, қизим,-деди у қўлини дуога очиб, - илойим Аллоҳ юзингни ёруғ қилсун.
Ойиша Нажмиддиннинг кулбасига етиб борганда уни оғанинг аёли кутиб олди.
- Ҳожам ҳали ҳам уйқудан кўз очганлари йўқ. Шу пайтғача чойға қайнатғон сувимнинг ҳам тоби пасайиб қолди.
- Ана ўшандай сув мен учун айнан керак эди,-кўнгли тўлиб жилмайди Ойиша,- оғани уйғотасиз энди.
Орадан бир чой дамлагулик фурсат ўтиб Ойиша Нажмиддиннинг қошида ҳозир бўлди.
- Ярам оғримай қўйғонига жоним тинчиб ухлаб қолибмен,- деди Нажмиддин оға миннатдорлик оҳангида,- анчадан буён бундай тиниқиб ухламаб эдим.
- Насиб қилса бугун бари ортда қолади, - деди Ойиша ҳотиржамлик билан ва Нажмиддиннинг ярасини аста еча бошлади.
Кўп ўтмай у уй бекасини чақирди:
- Опа?! Буни кўринг ярамиз пишиб ёрилибди,- деди ва аёлга қараб сўзида давом этди,- энди менга кераксиз бир товоқ олиб келиб шу ярага тақаб ушлаб турасиз.
Нажмиддиннинг аёли унинг айтганини қилгач, Ойиша кеча Хайринисо она ҳадя қилган тиғ билан яранинг ёрилган жойидан аста кеса бошлади:
- Оға, қўрқманг, энди оғримайди,- деди Ойиша Нажмиддинни тинчлантириб ва яра ўрнидан чиқаётган маддаларни товоққа аста оқиза бошлади. Яра ўрни анча бўшаб қолганда Ойиша қўлидаги тиғ ёрдамида пиёз пўстидан қалинроқ тасмачани унинг орасидан аста чиқара бошлади. Тасмача бир бармоқ узунлигига етганда оҳири тугаб ярадан сирғалиб чиқди. Ойиша тасмачани тиғда ушлаганча эр-ҳотинга тушунча берди:
- Мана шу нарса танангиздаги ўлик тўқима бўлади. Яра тўлиқ пишиб етилсагина ўлик тўқимани ана шундай кавлаб суғуриб ташлаш мумкин. Агар у танада қолиб кетса ярани битказдирмайди ёки унча узоқ бўлмаган бошқа аъзодан чиқиши мумкин. Энди ишимизни охирига етказиб қўямиз.
Ойиша чипқон ўрнини тоза қон чиққунича эзиб уй бекаси олиб келган сувда сал аввал ивитиб қўйилган дамлама билан ювиб тозалади.
- Ана бўлди,- деди у ваниҳоят ишдан бош кўтариб,- насиб қилса узоғи уч кунда кўрмагандек бўлиб кетасиз. Унгача эрмон кукунини қуюқ дамлаб кунига уч маҳал яра ўрнини ювасиз. Елкангиздаги бу ер тўлиқ эт олгунча бу қўлингизда оғир кўтармайсиз, йўқса ярангизни ўрни очилиб кетиб яна бошқа муаммо туғдириши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қиласиз энди.
Ойишани кузатиб чиққан уй соҳибаси унинг қўлига тугунча тутқазди:
- Боримиз шу. Кам бўлса ҳам кўп ўрнида кўрасиз. Бу ерда озроқ қурт, ёнғоқ, майиз...
Ойиша аёлнинг тугун узатган қўлини авайлаб ўзига қайтарди:
- Мен бу ҳадянгизни олиб кетолмайман. Аммо мумкин бўлса бундан ҳам қиймати улуғ, тенги йўқ бир нарсани сўрамоқчиман.
Ойиша ўз сўзларини тинглаб бўшашиб қолган аёлга қараб кулимсиради:
- Мумкин бўлса мени бир чиройли дуо қилсангиз. Инсонларнинг дардига дармон бўлиб кўнглим ҳаловат топсин...

Хазонрезги

#давоми_эртага!

📌@xazon_rezgi /22

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Аёл зумда ўчоққа ўт ёқиб Ойишага термулди.  Ойиша аёл келтирган қуйруқнинг бир бўлагини кесиб қозонга босди.  Қуйруққа иссиқ ўтиб жазиллагунча ён-атрофга кўз югуртириб сал нарида ўсиб ётган зубтурум баргларидан каттароғини ювиб ўчоқ бошидаги қуруқ матога артиб қуритдию, қозондаги қуйруққа эгилди. Қуруқни куймай иссиқ ўтган тарафини зубтурум баргига ўраб йигитнинг ёнига шошилар экан аёлга тайинлади,- сиз қолган думбани бармоқ бўғинидек катталикда тўғраб унга парракланган саримсоқпиёз қўшинг. Ҳар иккаласи қизаргач ёғи-ю донини алоҳида идишга кўтариб олинг!

Ойиша ичкарига қайтиб қўлидаги сели чиқиб турган илиқдан иссиқ қуйруқни йигитни елкасига зубтурум барги билан қўшиб боғлар экан тайинлади:

- Бу малҳам кучли оғриқ бермайди. Туни билан бироз лўқиллатади, тонгга бориб оғриқ йўқолади ин шаа Аллоҳ. Боғламани тонг ёришгач ўзим келиб очаман. Сиз қўл теккизманг, маъқулми?
- Маъқул,- деди йигит ярасига иссиқ тегиб жони тинчиганидан ҳузурланиб, -бари сиз айтғондек бўлади, синглим.

Шу пайт уй бекаси қўлида икки кичикроқ товоқ билан кириб келди:

- Мана буюрган нарсаларингиз,- деди қўлидагиларни бир четга қўйиб.

Ойиша товоқдаги эриган ёғни ёнига келиб белбоғига осилган мўъжаз ҳамёнчадан озгинагина кукун олиб ёғга аралаштирди ва уй бекасига тутди:

- Буни кичикроқ бир кўзачага солиб офтоб нури тушмайдиган жойда сақланг. Ўғлингиз ухлашидан олдин кафтингизга озроқ олиб тафтингизда қиздирасиз ва унинг аввал қовуқ соҳасига, сўнгра оёғининг товон қисмига суртиб яхшилаб едириб ишқалайсиз. Насиб қилса ярим ой ичида ўғлингиз сийдик тутолмаслик касалидан холос бўлади. Муолажа вақтида ўғлингиз заҳ ерларда юрмаса бўлгани, эҳтиётингизни қиласиз.

Ойиша миннатдорчиликдан ёноқлари лоладек қизарган уй соҳибаси ва бемор йигит билан хайрлашиб ташқарига кулбалари томонга йўл олганда Хайринисо она унинг енгидан тортди:

- Ойиша, сен бу муолажа қоидаларини қаердан билурсан? Сен яшоғон юртда ҳам ҳам худди бизнинг ўлкалардаги каби қўлланиладиғон муолажалар ҳақда эшитиб ҳайрон бўлдим. Қариб ёдимдан чиғқонлари яна қайта ёдимға тушди.

Ойиша тугунини бағрига босганча жилмайди:

- Она, фақат бизнинг юртларда эмас, балки илм-у тафаккурнинг ёрқин нурлари етиб борган барча мамлакатларда буюк ибн Синонинг қўлланмалари кенг ёйилган, яъни мен ҳозир тайинлаган муолажалар айнан шу юрт улуғ мутаффакиридан қолган бой илмий меросдан фойдаланган ҳолда берилди,- Ойиша шундай дея туриб Хайринисо онага илтимос оҳангида сўзини давом эттирди,- эртага менга ингичка, учли ҳанжарга ўҳшаган пичоқча керак эди. Мен у билан Нажмиддин оғанинг ярасини кенгроқ очиб ичидан ўлик тўқимани олиб ташламоқчи эдим.

- Сал аввал чипқонға қуйруқ мойи боғлағонингда шуни режа қилғонингни кўнглим сезиб эди. Кулбага борайликчи, яроқли бирон анжом излаб кўрурмиз.
Ҳа айтғонча, саримсоқ қўшиб эритилғон қуйруқ мойиға қандай кукун қўшдинг?

- Хантал кукуни, она...,- сокин овозда жавоб қайтарди Ойиша,- болакай уйқусида бавл қилиб қўйганда қовуғи пешоб сабаб совуқ қотиб қолмаслигини олдини олиш мақсадида шу тадбирни қўлладим...

- Унинг ўғил бола эрканлигини қайдин фарқладинг?

Ойишанинг назарида Хайринисо она барини тўғри англаб уни имтиҳон қилаётгандек туюлди.

-Пешоб ҳиди кучсизроқ эканлигидан. Агар у ўғил бола бўлмай қизалоқ бўлганда пешоб ҳиди ўта ўткир бўлар ва ичкарида туриб бўлмай қолар эди.

Хайринисо она Ойишага бошқа савол бермади.

Улар уйга шом вақти кириб боришди. Таҳорат олиб шом намозини адо этишгач, Хайринисо она Ойишани ёнига чорлади:
- Бери кел, қизим.
Хайринисо она Ойишани қўлига теша бериб тўрдаги кийизни қайириб, остидаги бўйрани буклади-ю, қизга буюрди:

Муаллиф: Хазонрезги

#давоми 21:40 да

📌@xazon_rezgi /21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Eng zoʼr va yangi fasonlar bizning kanalda😍

Hijobli qizlar uchun rasmlar🧕🏻💙
Hijobli qizlar uchun rasmlar🧕🏻💙
Hijobli qizlar uchun rasmlar🧕🏻💙


Oppoq kelin ko'ylaklar🤍👰🏻‍♀💍
Oppoq kelin ko'ylaklar🤍👰🏻‍♀💍
Oppoq kelin ko'ylaklar🤍👰🏻‍♀💍


Oson ro'mol o'rash usullari🌝💕
Oson ro'mol o'rash usullari🌝💕
Oson ro'mol o'rash usullari🌝💕


Maktab uchun fasonlar😍🖤
Maktab uchun fasonlar😍🖤
Maktab uchun fasonlar😍🖤


👀 Ro'mol o'rashni butkul o'rganish uchun ajoyib videolar va turfa hil style lar to'plangan kanal.👇🏻🧕🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🧕Siz õzingiznii sevasizmi?🧕
🌸Ayolligingizga oid õzgarishlarni vaqtli aniqlashni xoxlaysizmi?
👫Sultoningizga yagona malika bõlishnichi?
Sultoningiz bilan nozik munosabatlarda muammolaringiz bormi?
🌺Õzingizga ishonchingiz pastmi?
🤦‍♀️Yoshingiz katta bõlgani sari noxush, xijolatli xolatlarga tushishni xoxlamasangiz kerak?
💝Yuqoridagi natijalarni videodan 1ta 1ta kõrib chiqing. Qiziq bõlsa
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

➡️Shunchaki kanalimga kiring💜
🧕Barcha ayollar uchun birdek foydali

🌹FAQAT AYOLLAR UCHUN❤️


/channel/+1CzKhjnrbhUwMDVi
/channel/+1CzKhjnrbhUwMDVi
/channel/+1CzKhjnrbhUwMDVi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤦‍♀ Farzandlarim katta bo'lguncha kasaldan boshimiz chiqmasdi. O'ziyam topganimizni yarmi doriga ketib qolardi.

👩‍⚕ Yaqinda Moskvada o'qib kelgan Pediatr dugonam bolalaringni tabiiy yo'l bilan davolash kerak, immunitetini tushirib tashlabsan deb PEDIATRIYA | BOLALAR SALOMATLIGI degan kanaliga qo'shib qo'ydi.

Qarangki bu kanalga qo'shilib hech qayerda topilmaydigan ma'lumotlarga ega bo'ldim.

💁‍♀ Bu kanalni o'ziyam hamma tanish guruhlarimga tashlab chiqimman. Albatta sizga ham kerak bo'ladi 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😱ФАҚАТ ЭРКАКЛАР УҚИСИН

Простатитни узингиз тузатинг! Проста-титни энг зур душмани топилди...😍

ҲЕЧ ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯ ВА КИМЁВИЙ ДОРИЛАРСИЗ, УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УСУЛИ!
🔈БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/androboss_14
http://dexpress24.tilda.ws/androboss_14

(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги☝️ хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

🔳 🔳 🔳

Хайринисо она кун асрдан ошганда кулбасига қайтди.

- Ойиша, -деди у ўзига пешвоз чиққан қизга,- эртага кўшкга кўчиб борамиз. Ҳаракатингни қил.

-Хўп она,- ошиқча эътироз билдирмади Ойиша,- таомланасизми?

- Йўқ, қорним тўқ,- бош чайқади аёл ва ҳорғин овозда қўшимча қилди,- асрни ўқиб олиб, ичкари боғга бориб елкасиға яра чиққан йигитдан хабар олишим керак. Бугун бормасам тонггача қийналиши аниқ.

- Маъқул,- деди Ойиша аёлга эътироз билдиришнинг бефойдалигини билган ҳолда ва таҳорат суви ҳозирлаш учун обдастани қўлига олди.

Хайринисо она намозини адо этиб ташқарига чиққанда тугун қўлтиқлаган Ойишага кўзи тушиб унинг пешиндан аввал "мен ҳам сиз билан борай" деб сўрагани ёдига тушди ва боғнинг тўрига ишора қилди:

- Юрақол...Келдик...

Улар ўн қафизъдан ортиқроқ йўл босиб хушманзара кичик бир ялангликка чиқдилар. У ерда ўнга яқин кулба қад тиклаган бўлиб Хайринисо она тўғри бориб учинчи кулбанинг эшигини қоқди:

- Нажмиддин, мен келдим !?

Ичкаридан паст овозда "Кираверинг , она" деган жавоб эшитилди.

Ойиша Хайринисо онага эргашиб ичкарига қадам босди. Хонада у қадар кўп рўзғор буюмлари йўқ эди. Хона бурчагига тўшалган кийизга уриниб кетган, лекин озода шапаранг кўрпача тўшалган, пастаккана ёстиқда ёши ўттиз бешлардаги қотмадан келган йигит чўзилиб ётарди.
Кўринишидан хона тоза бўлишига қарамай кирган инсоннинг бурнига гуп этиб урилган шиптир ҳиди киши кўнглини беҳузур қилар эди.
- Аёлинг йўқми? - Хайринисо она тиззалаб ўтириб йигитнинг пешонасига кафтини босар экан,- иситманг бор-ку?

- Аёлим болаларни олиб Норғул қўшниникига чиқиб кетиб эди. Қўшни бугун қўй сўяётган экан, шунга қарашиб хизмати ҳаққиға озроқ эт келтирмоқчи эди.

- Биз ҳам сенга бироз таом келтириб эдик. Аввал ярангни кўриб боғлайлик, кейин таомланиб олурсен. Қани ўрнингдан турақол.
Ҳа шундай, ёстиққа суяниб ол.

Ойиша, - Хайринисо она юзини қора ҳаррир билан ўраб олганча бир четда уларни жим кузатаётган қизга юзланди,- акангга дастлаб кўзачадаги дамламадан олиб кел. Ичиб олса иситмаси зумда тушади.
Ойиша тезда ўзлари олиб келган тугундан оғзи тиқинланган кўзачани олиб ундаги суюқликдан хона токчасида турган пиёлага қуйиб бемор йигитга тутди. Йигит энтикиб пиёладаги дамламани охиригача ичди.

- Етарли,- деди Хайринисо она ва йигитнинг юпқа бўздан тикилган кийимини аста ечиб олди.

- Ҳмм, - деди Хайринисо она, яранг ҳали ҳам ёрилмаган кўринади. Бу аҳволда яна туни билан қийналасан. Менимча ярангни ёриб ташлаганимиз маъқул.
Шу пайт хонага йигитнинг аёли ўроғлиқ эт кўтариб кириб келди. У меҳмонлар билан сўрашар экан эрининг аҳволи билан қизиқди:

- Ёз бўйи бешинчи маротаба чипқон чиқиши бу кишимга,- деди надомат билан,- қандай чора кўрсак ҳам бутунлай холос бўла олмаяпмиз бу дарддан

- Сиз чипқонни ҳар сафар ёриб, шундан сўнг ярани битиши учун ҳаракат қиляпсизми? -тўсатдан сўзга аралашди Ойиша.

- Ҳаа, - ҳўрсинди аёл,- қанчалик малҳам қўймайлик яра ўз ҳолича ёрилмаяпти. Амаллаб ундан қутилсак орадан бир, икки ҳафта ўтмай яна бодраб чиқяпти.
-Она, - Хайринисо онага илтижо билан термулди Ойиша, - руҳсат беринг, бу беморга мен қараб кўрай.

Хайринисо она сўзсиз сурилиб қизга ёнидан жой очди.

Ойиша бемор йигитнинг боғламасини ечиб унинг пиёла оғзидан каттароқ шаклдаги, бироқ ҳали уч бермаган ярасига синчиклаб тикилиб, аста бармоқлари билан босиб кўра бошлади.
Кўп ўтмай у уй бекасига ўгирилди:

- Ҳозир келтирган этингиз орасида озроқ ёғли жойи борми?

- Ҳозир қараймен,- шошилганча сал аввал келтирган тугунига эгилди хонадон соҳибаси,- ҳа мана бир бўлак қуйруқ ёғи бор экан.

- Опа,- ўрнидан туриб аёлга яқинлашди Ойиша,- менга ўчоқ- қозонингизни кўрсатсангиз. Ана шу ёғни озроқ эритишимиз керак. Яна бир бош саримсоқпиёз ҳам керак бўлади.

- Ҳозир,- қўл-оёғи чаққонлашди аёлнинг.

#давоми_эртага!

Муаллиф: Хазонрезги

📌@xazon_rezgi /20

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИДни давоми 21:40да!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#БАРС 16-қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Улар ташқи томонидан ҳам чирмовуқлар билан ўраб ташланган эшик ёнига етишгач, теварак-атрофга назар ташлаб кўздан кечирган бўлдилар. Шу вақт кутилмаганда эшик очилиб унинг ортидан йигирма беш ёшлар атрофидаги келишган йигит важоҳат билан бўй кўрсатди.
Хайринисо онага кўзи тушган йигитнинг шашти тезда пасайди:

- Ассалому алайкум, онааа...

- Ваалейкум ассалом, Музаффар болам,- деди Хайринисо она,- бир қошиқ қонимиздан кечгайсен энди.

- Сизда айб йўқлигини биламен, она. Кечирим сўршингизға ҳожат ҳам йўқ. Барига мана шу қулоқсиз синглим айбдор. У Моҳижаҳонни ғафлатда қолдуриб кўшкни ташлаб қочғон.

- Хайринисо онамни жуда соғингандим-да, оға...- афсус чеккан қиёфада ерга қаради Меҳрибон

- Кўшкга кирайлик, - синглисига бир қараб қўйиб йўл бошлади Музаффар Али,- барча гапни ўша ерда ҳотиржам ўлтуриб гаплашамиз.

У аёлларни ичкарига олиб ўзи эшик беркитиш олдидан боғга назар ташлади. Назарида узоқдан қора кийинган кимдир лип этиб ўзини дараҳт панасига олгандек бўлди. Музаффар Али Хайринисо она ва Меҳрибонга "мен ҳозир" деганча камарига осилган қиличини дастасини маҳкам тутганча шарпа кўринган тарафга юрди.
Йигит кўзланган манзилга етиб борганда дараҳт ортида ҳеч зоғ йўқлигини кўриб ҳайрон бўлди. Бир-икки қадам юриб тўҳтади ва чуқур нафас олиб ҳавони искади, дараҳт тагида бошқа ҳеч қандай шубҳали нарсага кўзи тушмагач аста ортига қайтди.
Йигит маҳфий эшик ортига кириб ғойиб бўлгач, ўн дақиқалар ўтиб қора шарпа ўзи эмаклаб яширинган буталар орасидан чиқиб боғ оралаб кетди.

🔳 🔳 🔳

Хайринисо она Моҳижаҳон Бегимнинг бўздек оқарган чеҳраси, кўзларининг тагида ҳосил бўлган оч кўкимтир ҳалқобчаларга қараб аста сўради:

- Юрсанг бошинг айланяптими, қизим?

- Ҳа, онажон,- Хайринисо онага ўтинчли тикилди келинчак

- Туннинг биринчи ярмида нафасинг қойтиб, юрагинг бетоқат бўляптими? - келинчакнинг билак томирига бош бармоғини босиб жим қотди Хайринисо она.

- Шундай, онажон...-лаблари титради Моҳижаҳон Бегимнинг

- Қон томирларинг ичида ҳудди бўлак- бўлак дараҳт шоҳчалари узунасиға азоб бериб сузаётғонга ўҳшайдиму?

- Ҳа, онажон...- Моҳижаҳон Бегимнинг пешонасини реза тер босди.

Хайринисо она қаддини ростлади:

- Ҳавотирға ўрин йўқ, қизим. Ҳомиладорликда бўлиб туради буларнинг бари. Сен ўзингни авайлашинг, шу билан бирга аста-секин ҳаракатда бўлиб турмоғинг лозим. Кўпроқ олма е, мен айтғон шарбатлардан ҳам тотиниб тур. Қуён ва бедана гўштлари шўрвасидан симириб ич. Мана бу,- Хайринисо она ўзи билан олиб келган бўҳчасидан иҳчам тугунча чиқарди,- қуритилган гиёҳдан бир чимдимини тунда дамлаб, эрталаб оч қоринга бир пиёлани тўлдириб ичасен. Туш пайти эса ўриқ қоқисидан тайёрланган шарбатни ичасен ва ортидан мана бу ҳапдорини шимиб асрға қадар бошқа ҳеч бир нарса емайсен.

Моҳижаҳон бегимнинг хонасидан чиққан Хайринисо она ҳовли саҳнида ўзини кутиб турган Музаффар Алини чеккага имлади:

- Мен сени қўрқитмоқчи эмасмен, ўғлим,- деди она чуқур уҳ тортиб,- бироқ аҳвол сен ўйлоғондин кўра анча жиддий.

- Бор гапни рўйи рост айтаберинг, она,- деди Музаффар Али овози титраб,- мен баридин хабардор бўлмоғим керак.

- Аёлингни юраги ҳаста, - бошини сарак-сарак қилди Хайринисо она,- ул ерда жуда кўп рутубат йиғилғон. Ҳомиладорлиғ эса олдиндин бўлиб келғон бу дардни авж олдириб юборган. Мен бир нарсадин қаттиқ чўчимоқдамен. Аёлингни юраги тўлғоқ азобини кўтаришға дош бермай қолиши мумкун. Юрак ҳалитдин ярим қувватда ишламакда...

- Онааа,- чакка томирлари бўртиб чиқди Музаффар Алининг,- ўтинамен, ҳар қандай эваз бадалиға бўлса ҳам Моҳижаҳоннинг ҳаётини сақлаб қолинг.

- Қўлимдан келғонини қиламен, болам. Аммо яхши билки, барча ишлар Қодир Эгамнинг иродасига кўра бўладур. Биз шунчаки ожиз бандалармиз. Кимлигимизни эса кўпда унутиб қўямиз...

- Она... Билсангиз Моҳижаҳонсиз менга яшашнинг қизиғи йўқ...

Хайринисо она Музаффар Алининг кўзларидан нигоҳини олиб қочди. Шу топда бу кўзларга қараш учун етарли қувват йўқ эди аёлда...

📌@xazon_rezgi /19

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️REAL VOQEALAR ASOSIDA
▪️Tungi ENUREZ (Tunda bolalar siyib qo’yishi,siydik ushlolmaslik)
🫧Deyarli 99% odamlani hayotida shu holat
🧠Bu ish bilan bolani psixologiyasiga juda katta ta'sir o'tkazasiz.Bola o’zi xohlab siyib qo’ymidi uni davolatish kerak.

Davolash turi:
•GIDROVANNA
•GELMENTERAPIYA
•IGLOTERAPIYA
•FIZIOTERAPIYA
💯100%bolala shifo topadi

Telegram:
@massajistdilafruz KO'K YOZUV USTIGA BOSIB NATIJALARNI KO'RISHINGIZ MUMKUN
🏩Manzil:1️⃣Toshkent,Yangi’yo’l
                  2️⃣Toshkent,Beruniy metro
☎️:
+998338801868

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞

Ўзбекистоннинг машхур ошпазларининг пулга ўргатиладиган таомларини бизни каналда текинга ўрганишингиз мумкин.

Сиздан бор-йўғи каналга уланиш талаб этилади


🥙 САЛАТЛАР
🥘 ТУРЛИ ТАОМЛАР
🧁 ПИШИРИҚЛАР
🎂 ТОРТЛАР


http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

- "Bepul" Arab tili va tajvid darslarini o'rganishni xohlaysizmi?
- 2 oyda Qur'onni yod olishni istaysizmi?

•|Haa   👳🏻‍♂

•|Haa   🧕🏻


Qur'on oshiqlari Uchun Sevimli sahifa
Ulanib olamiz🌻✨
Admindan holis tavsiya:)🌝

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#БАРС 15-қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…
Subscribe to a channel