#ҚОРА_МАРВАРИД
- Яхши-ки, қотилнинг юрагидан ҳанжарни суғуриб улгурибсен,- ҳўрсинди Хайринисо она ўзига ўзи сўзлаган каби,- у ҳанжарни Музаффар Али мендалиғ вақтида бир кўриб эди. Алининг ҳотираси эса жуда кучли...
Ойишанинг китобга термулган кўзлари бир-икки пирпираб очилиб ёпилди-ю, бироқ ўзи Хайринисо онага жавоб қайтармади.
- Ўзингни эҳтиёт қил,- деди Хайринисо она чуқур тин олиб,- шуни яхши бил-ки, инсонларға ўликдин кўра тирикнинг фойдаси кўпроқ тегадур...
- Хўп, она...- шивирлади Ойиша, - бари сиз айтгандек бўлади...
🔳 🔳 🔳
Кун чошгоҳдан оғганда Хайринисо онани Моҳижаҳон Бегимнинг хонасига чорладилар. Айтишларича раҳмидаги фарзанди саккинчи ойга ўтган ҳомиладор келинчак ўзини ёмон ҳис қилаётган эмиш.
- Қани борай-чи, -деди Хайринисо она ўрнидан оғир қўзғалиб, - ёрдаминг керак бўлса одам юбораман.
Ойиша Хайринисо онага бош силкиб уни кузатиб қўйгач, яна севимли иши китоб мутолаасига киришди. Шу пайт эшик очилиб хонага кириб келган эркак Ойишанинг тепасида қаққайиб туриб қолди:
- Нима учун ўзингни кўрсатишни истамадинг?
Ойиша қўлидаги китобни ҳотиржамлик билан ёпиб ёнидаги токчага қўйди-ю , ўрнидан туриб ўзини сўроқ қилаётган Музаффар Алининг кўзларига тик боқди. Қизнинг қатъият тўла нигоҳидан бир одим ортга чекинган Музаффар Али шошилинч тилга кирди:
- У мен эмасдим деб тонишга ҳаракат қилма, кўшкда либосидин қалампирмунчоқ ифори келаётғон аёллар икки нафар. Улардан биринчиси Хайринисо она бу таҳлит ишларға ярамай қолғонларига бирон уч-тўрт йил бўлғони сир этмас. Қолаверса ўтган куни мен синглим ва Хайринисо онани кўшкга ўзим билан олиб қайтаёғонимда дарахтлар панасидан туриб бизни кузатган ҳам сен эконлиғингни биламен. Энди менга жавоб бер-чи бу ишларни қилишдин мақсадинг не?
- Унға бу топшириқни мен берғондим!
Музаффар Али ялт этиб овоз келган тарафга қаради:
- Она!
-Моҳижаҳон Бегимнинг тоби қочғон деган баҳона билан Ойишани сўроқ қилишни режа қилганингни дарровда фаҳмладим,- ўнг қўлини белига қўйганча хиёл букчайиб Музаффар Алининг қаршисида пайдо бўлди Хайринисо она, -негалиғини айтайму? Чунки мен нонуштадан сўнг Моҳижаҳон Бегимга тинчлантирувчи дамлама ичирғондим ва у пешингача уйғонмаслиғи аниқ эрди.
Али болам! - Ойишанинг ёнида туриб йигитга меҳр билан тикилди Хайринисо она,- Ойишага ҳудди менға ишонғондек ишонмоғингни истаймен! Уни дўст деб ҳисобла! Ва дўстлиғиға ҳеч қачон шубҳа қилма! Ойиша сенинг ҳаётингни сақлаб қолгани каби керакли дақиқаларда сен ҳам унга фидо бўла ол!
Музаффар Али Хайринисо онанинг сўзини тик турган ҳолда эшитди ва она сўзини тугатган он камарига осиғлиқ ҳанжарни шарт юлқиб олди-ю, икки қўллаб Ойишага тутди:
- Шу дақиқалардан бошлаб менинг қиёматли дўстимсен! Сенинг дўстларинг дўстим, ғанимларинг ғанимимдур!
Ҳанжар эр йигитнинг ори эрур! Бугундан бошлаб менинг орим сенинг қўлингда!
Ойиша Музаффар Алининг қўлидаги ҳанжарни авайлаб олиб йигитга бош эгиб таъзим қилди.
- Она! - Музаффар Али кулимсираб Хайринисо онага ўгирилди,- ростини айтсам Хайринисо онам ёшлик чоғларида қандай аёл бўлғон эканлар деб жуда қизиқардим. Бугун шу саволимга жавоб олғондек бўлдим.
У эшик томонга юра бошлади:
- Энди мен борай...
Аёллар уни сўзсиз кузатиб қолдилар.
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми 21:40 да
📌@xazon_rezgi /28
💰 Qarz va kreditlar joningizga tegdimi? Ulardan butunlay qutulish vaqti keldi!
Men psixolog Hayyom Abdurahimov 1000dan ortiq insonlarni qarzdan olib chiqdim! Keyinggi inson aynan siz bo’lishiz mumkin! 👇🏻
✅ Qarz va kreditlardan butunlay xalos bo’lmoqchi bo’lsangiz
✅ Daromadingizni 5-10 barobargacha oshirmoqchi bo’lsangiz
✅ Asabiylikdan qutulib, xotirjam hayotda yashamoqchi bo’lsangiz
Siz uchun 28-29-30-31-avgust kunlari “Boylik formulasi” 4 kunlik BEPUL marafonini tayyorlab qo’ydim!
Reklama o’chmasidan Hoziroq mening kanalimga obuna bo’lib qo’ying! Vebinar bepul ammo joylar cheklangan…👇🏻
/channel/+GysFmjeckwRlNjc1
/channel/+GysFmjeckwRlNjc1
/channel/+GysFmjeckwRlNjc1
Юсуф алайҳиссаломнинг ўн битта акаси бор эди. Лекин улар укага ёрдам бериш ўрнига унга суиқасд қилишди. Мусо алайҳиссаломнинг эса биттагина укаси — Хорун бор эди. Лекин у ёнларида вазир бўлиб, ёрдам берди. Шундай экан, Аллоҳдан фарзанд, мол дунё ва ризқнинг оз бўлса ҳам, кўп бўлса хам, барака беришини сўранглар. Ибрат олинадиган жойи сонда эмас, баракотдадир.
Аллоҳим! Бизга ризқ қилиб берган нарсаларингга барака ато қилгин ва бизларни дўзах азобидан сақлагин!
Барака — Аллохнинг яширин лашкари бўлиб, уни хоҳлаган бандасига юборади. Шунда бу баракот вақтга, умрга, мол-дунёга ёки фарзандга нозил бўлиб, уларга баракали бўлади.
Аллоҳим, қаерда бўлсак ҳам бизларга барака ато қил!
@xazon_rezgi
Ассалому алайкум, яхшилар.
Бугун сизларга бир илтимос билан юзланмоқдаман. Ҳозирги кунда қайсидир адиб ва адибалар кўнглимдан жой олганини сиз яхши биласиз . Бизни канал обуначисимисиз бу адиблар сизга ҳам ёқиши тайин. Шулардан бири кўнгли дарё ижодкор Наргиза Усанбоева бўладилар.(каналлари 👉 /channel/usanboyeva). Ўзим ҳам Наргизахоннинг асарларини интиқиб кутувчи чин мухлислариман. Наргизахоннинг телеграмм каналлари очилганига кўп вақт бўлгани йўқ, аммо улар шу вақтга қадар соҳир қаламлари билан кўпчиликни ўз ижод намуналари ёрдамида сеҳрлаб олишга муваффақ бўлдилар.
Ҳозирда Наргизахон бир ажойиб китоблар танловида иштирок этмоқдалар. Келинг, улар учун овоз бериб, янада янги ижодий парвозлар учун илҳомлантирайлик.
Танлов шарти:
/channel/kitob_yutuqli_konkurs_bot?start=271959704
👆Шуни устига босасиз каналларга аъзо бўласиз.
Фақат шу бугунга! Каналлар ёқса у ерда қолаверасиз...
Олдиндан раҳмат. Боризга шукур
Эҳтиром ила Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
- Аср намози вақти бўлди. Юринг намозни менинг хонамда ўқиймиз.
Ойиша Меҳрибоннинг таклифи ўзи учун айни муддао бўлгани учун унга миннатдорчилик билдириб йўлга тушди.
🔳 🔳 🔳
Ойишанинг юрак ҳижиллиги ҳуфтон намозини ўқиб бўлганидан сўнг ҳам босилмади. Хайринисо она бугун қаттиқ толиққан экан, ҳуфтон намозидан сўнг ўрнига чўзилди-ю зумда кўзи илинди. Ойиша шарпасиз ўрнидан туриб аста кийинди-ю ётиғи тагидан кеча Хайринисо она совға қилган дудама ҳанжарни олиб енгининг орасига яширди.
У овоз чиқармай айвонга чиқар экан, кўзи узоқда Музаффар Алининг елкасига бош қўйиб турган Моҳижаҳон Бегимга тушди.
Ойиша ой шуъласида айвоннинг кенг ёғоч устунлари бўйлаб сассиз ҳаракат қилганча уларга яқинлаша бошлади.
- Хайринисо она кўчиб келғонларидин сўнг кўнглим анча таскин топди, -деди Моҳижаҳон Бегим,- аларни кўшкда яшашға кўндирғонингиз учун ташаккур, ҳожам
- Мен учун сен ва туғилажақ боламизнинг саломатлигиндин ортиқ ҳеч нарса керакмас, - Моҳижаҳон Бегимнинг елкасидан оҳиста қучди Музаффар Али,- совуқ қотиб қолибсан-ку, қани ичкариға кирақол, мен тезда изингдан етиб бораман.
Моҳижаҳон Бегимнинг эрининг раъйини қайтармай ортига бурилиб ичкарига йўл олди. Ойиша ҳовли томонга қулоқ солганча аста Музаффар Алига яқинлаша бошлади. Шу пайт у таҳмин қилганидек ҳовли этагидан билинар билинмас шитир-шитир саси эшитилди. Ойиша чаққонлик билан отилиб Музаффар Алини четга итариб юборди. Йигит эс-ҳушини йиғиштириб олмай айвон устунига ҳовли тарафдан отилган ҳанжарнинг "тўқ" деган овоз чиқариб санчилгани эшитилди. Ойиша пастдан йўлланган ҳамлага жавобан айвондан туриб енги орасига яширган ҳанжар билан овоз эшилган томонга зарба йўллади.
- Ииииҳҳҳ... - бўғиқ овоз эшитилди ҳовлидан,- единг лаънати!
-Кимсен?! - Музаффар Али ўрнидан туриб Ойиша томонга яқинлаша бошлади.
Ойиша Музаффар Алига жавоб қайтармай айвон тўсиғидан сакраб ошиб тушди ва бироз аввал ўзи мўжалга олган йигит кўксидаги ўз ҳанжарини шарт суғурди-ю кўздан йўқолди.
Кўп ўтмай теварак-атроф тўс-тўпалон бўлиб кетди. Ҳовлидаги девор яқинида ғужанак бўлганча жон таслим қилган йигитчани дарровда танидилар. У кеча шаҳардан бозорлик олиб келган ҳизматчилар орасида келган экан. Бироқ йигитга қарши зарба берган Музаффар Алининг ҳаётини сақлаб қолган инсон топилмади.
Бўлган воқеадан тонгда хабардор бўлган Хайринисо она Музаффар Алига суиқасд уюштирилган ҳанжарни кўриб дарровда бир ҳулосага келди.
- Бу ҳанжар сенга аталмағон. Унинг эгаси бошқа инсон, яъни аёлинг Моҳижаҳон Бегим. Менга ундай ҳайрон бўлиб қарама. Агар қотил сени ўлдирушни истаганида ўзи учун энг қулай пайт, от устида тонгги сайрга чиқадиган вақтингни мўъжал қилган бўларди, жонини қийнаб тун қоронғусида таҳминан мўъжалга олиб ўтирмай. Қолаверса от устидағи инсонни маҳф этишнинг минг бир усули бор. Эмди ҳанжарға қара. Унинг сиртиға мўл миқдорда заҳар суртилибди. Қотил бу билан қандай бўлмасин ўз ўлжасини ўлимини таъминлашни истағон. Бу ҳанжар санчилиб эмас, шунчаки тирнаган тақдирда ҳам унинг домиға тушғон инсон тирик қолмас эди.
- Мен қотилни шахсини суриштириш учун пойтаҳтға одам жўнатдим,- ғазабдан оғир ҳансираганча деди Музаффар Али
- Бундин бир иш чиқадир деб ўйламаймен. Мени айтди дейсан қотил йигит фалон-фалон яқиним бор деб сўйлаб кетғон тақдирдаям сўзларининг бари ёлғон бўлиб чиқадир.
- Она, мени бошқа нарса қизиқтиряпти. Мени ўлимдин қутқарғон жон халоскорим ким эркан? Нима учун шундай таҳсинға лойиқ иш қилган киши ўзини танитмай кўздин йўқолди?
- Буни сабабин мен қайдин билай, болам? -бемажол қўл силтади Хайринисо она,- билганим шуки, у вақтида улгурмаганида ҳозир иккимиз бу ерда омонлиқда суҳбатлашиб турмағон бўлур эдик.
Хайринисо она хоналарига кирганда Ойиша дераза яқинида тўшалган кўрпачада китоб ўқиб ўтирган эди.
#давоми_эртага!
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /27
#ҚОРА_МАРВАРИД
Тонг энди бўзариб кела бошлаган вақт маст-аласт ҳолатида иссиқ ўринларидан олиб чиқиб кетилган йигитларга олдиндан тайёр қилиб қўйилган ҳукм ўқилди:
- Бошлари танасидан жудо қилинсин!
Ҳукмни бажариш "Адолат шамшири" бўлинмасига бугун қўшилган йигитларга топширилди.
Ҳали йигирма ёшни ҳам қаршиламаган жиноятчи йигитлар
ўз устиларидан чиқарилган ҳукмни эшитгач жазавага туша бошладилар. Йигитлар буларнинг бари англашилмовчилик эканлигини айтиб, тиззалари қонашини ҳам ҳис қилмай титраб-қақшаб эмаклаганча ўкириб йиғлаб шафқат сўрай бошладилар.
Ҳукмни бажариш зиммасига тушган йигитлар бир зум саросимага тушдилар. Шунда кутилмаган ҳолат юз берди. Энг чеккада турган йигитнинг ёнидаги қора либосли сараскар мушукдек чаққонлик билан бир айланиб сакраб ҳукмни бажаришда сусткашлик қилаётган йигитнинг қўлидан қилични жаҳд суғуриб олди-ю, ҳар уччала гуноҳкорни калласини бирин-кетин сапчадек узиб ташлади. У қонга бўялган қилични эгасининг оёқлари остига санчар экан деди:
- Мен сенга нима деган эдим?! Босқинчиларни аямай чопиб ташла демаганмидим? Ўлим булар учун берилган энг кучсиз жазо билсанг!
Қора либосли жангчи ғазаб билан нари кета бошлади.
Вероникани бир неча йиллардан буён тинимсиз излаган Конрад эса кўнгил қўйган қизи билан бўладиган учрашув бу тариқа кечади деб таҳмин қилмагани учун қаттиқ эсанкираб ўзини йўқотиб қўйган эди.
- Конрад, - деди унинг ёнида турган Стефан,- "Қора бева" ўша тилларда достон бўлган Вероника экан-да !? У билан бундай ҳолатда учрашамиз дея ўйламаганимизни қара-я? Вероникани топишдан умид ҳам узиб қўйган эдик-а?
🔳 🔳 🔳
Ойиша бироз дам олмоқчи бўлди, бироқ кўнглини босиб келган аллақандай мавҳум ҳижиллик уни чўзилиб ётгани қўймади. У ўрнидан шарпасиз туриб ўзларига ажратилган хона дераза дарпардасининг бир четидан аста суриб ҳовли тарафга мўралади. Ҳовлида бир гуруҳ йигитлар куймаланишиб юришар, афтидан вазири аъзамнинг рўзғоридан бериб юборилган егуликликларни ўчоқбоши томонга ташиш билан андармон эдилар.
Музаффар Али Хайринисо она ва Ойишага ўз аҳли аёли билан бир қаторда хона ажратган бўлиб, уларнинг пойдевори баланд қилиб кўтарилган, ёнма-ён жойлашган қўшни хоналарга узун очиқ айвон орқали кирилар эди.
Ойиша юқоридан туриб хизматчиларни кузатар экан, йигитлар орасида кўзлари олма-кесак тераётган бир ҳизматчининг қарашлари шубҳали туюлди. Йигит ўзи ўчоқбошига олиб бораётган маҳсулотларни кўзланган манзилга тезда олиб борар, қайтишда эса қўлида юки бўлмаса-да оёғини аранг судраб босар эди.
- Ойиша?! Нима қилмоқдасен?!
Ойиша ўзини қизиқтирадиган саволларга жавоб берувчи инсон ўз оёғи билан ҳузурига кириб келганидан ич-ичидан қувониб кетди, бироқ ботинидаги зоҳирига чиқармай жиддий жавоб қайтарди:
- Ўзим шундоқ. Хизматчиларни кузатиб туриб эдим. Тез-тез ҳаракат қилишганидан бугун пойтаҳтга қайтишса керак деган хаёлга бордим.
Меҳрибон Ойишанинг сўзларига бепарво қўл силтади.
- Улар эртага тонгда йўлға чиқишади. Йўлда аравалари бузулиб кечга қолиб келишди. Энди яна туни билан йўл босиб ортга қайтишларидан маъни йўқ.
- Аравалари бузилибди дейсизми? - Ойиша яна ҳиёл сурилган дарпарда орқали ўзи кузатаётган йигитга нигоҳ ташлар экан,- нима сабабдан бузилибди экан арава?
- Билмасам,- бепарво елка қисди Меҳрибон,- менга бу нарсанинг қизиғи бўлмаганидан суриштирғоним йўқ. Ундан кўра сен мени қизиқтирадиган саволға жавоб берсанг.
- Сўранг, бекачам,- деди Ойиша чиройи очилиб, у ҳам ўзини қизиқтирадиган саволларга жавобни олиб бўлгани учун кайфияти анчайин чоғланган эди,- сизни айнан нималар қизиқтиради?
- Айтчи, Ойиша, қўлингда қандоқ ҳунарларинг бор? Шу вақтгача нималар билан машғул бўлгансен?
- Қандоқ ҳунарим бор бўлсин? Бир аёл киши билиши лозим бўлган юмушларни биламан мен ҳам. Табобатга қизиқаман бироз. Кейин таом тайёрлаш ва чеварчиликка ҳам...
Шу пайт эшитилган азон овози ҳар икки қизни сергаклантирди.
#давоми 21:40 да
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /26
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
#дилимдагилар
Энг қийин кунингда ёнингда бўлганларга энг яхши кунларингни туҳфа қил... Чунки вафодорлик — инсонийликнинг илк шартидир...
©аллаким...
/channel/xazon_rezgi
Фақатгина она , керак бўлса, болалари учун жонини ҳам бериши мумкин, ҳаттоки у ҳайвон бўлса ҳам...
@xazon_rezgi
👩🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩🦰—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, BEPUL kurslar orqali shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈
👩🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫
👵 Kelinimning qo‘li shirin, juda chaqqon va saranjom!
👩 Do‘gonajonlar..., Siz ham qaynonangizdan doim shunday maqtovlar eshitishni istaysizmi..? Yoringizga yosh va tabiiy go‘zzal ko'rinishni-chi..?!
Qanday qilib...?, Narxi qancha... deysizmi?
👉Chaqqon Beka! kanaliga obo‘na bo‘lib tavsiyalariga amal qilish yetarli.
Asosiysi, barchasi BEPUL!
🍰 Kanaldagi mazzali retseptlar, ayollarimizga yosharish sirlari-yu, farzand tarbiyasiga oid maslahatlar, layfxaklar Sizni ham men kabi betakror va chaqqon oila bekasiga aylantirishi aniq! 💯
💃 Hoziroq qo'shilib o‘ling va Chaqqon bekalar safidan joy oling!👇
ҚОРА_МАРВАРИД
-Нимага яранг шу даражага келиб қолгунча мураббийларга айтмадинг? - сўради йигитчанинг ярасига шилимшиқ елимга ўҳшаган малҳамни боғлар экан астойил ачинганча Вероника, - азобда қолиб кетибсан-ку?!
- Эртага ҳал қилувчи саралаш мусобақаси бўлади,-унинг ўрнига жавоб қайтарди Стефан,- мусобақада қатнашмаганлар мағлуб бўлганлар қаторидан жой олади ва оддийгина аскарликка муносиб кўрилади.
- Мен бу мусобақада қатнашишим шарт! - қўлларини мушт қилиб тугганча кўзларидан ўт чақнаб жавоб қайтарди йигитча,- ана ўшанда императорнинг сара аскарлари сафидан жой оламан ва оила аъзоларимни тириклайин ёқиб юборган босқинчиларни топиб ўч оламан!
Унинг жавобини эшитиб Верониканинг эти жимирлаб кетди:
- Исминг нима? - деди у илк бор йигитга ҳурмат билан мурожаат қилиб
- Конрад менинг исмим!
- Тақдирларимиз ўҳшаш экан, Конрад, - хўрсинди Вероника ва кийимининг ички чўнтагидан кичкина шиша идиш чиқарди,- мусобақа олдидан мана шу кукундан бир чимдимини оғзингга солиб шим. Ўн дақиқада тананг оғриқ сезмайдиган бўлиб қолади. Таъсири эса уч соатга етади.
Майли мен борай бўлмаса,- деди Вероника,- сен бу мусобақада албатта ғолиб чиқ ва сара аскарлар сафидан жой эгаллаганингда босқинчиларни ҳеч бирига шафқат қилмай қир! Барини яксон қил!
- Раҳмат! - деди Конрад, - раҳмат сенга, Вероника! Мен сени мусобақадан кейин албатта излаб келаман.
Вероника "майли" деган каби синиқ жилмайди. Бошини оҳиста эгди-ю, йўлга тушди.
Эртаси куни мутлақ ғолибликни қўлга киритган Конрад кечга томон Вероникани излаб қизлар бўлмасига келди. Бироқ қиз на ерда, на кўкда бор эди. Ҳеч ким, ҳатто хонадош дугоналари ҳам қизнинг қаерда эканлигидан хабардор эмасдилар. Верониканинг қаердалигидан фақат аскарлар бошлиғи хабардор бўлиши мумкин эди ва турган гап-ки, у ҳеч қачон бу сирдан одамларни воқиф қилмаслиги кундек равшан эди.
Конрад қизни узоқ излади ва орадан тўрт йил ўтибгина у ҳақдаги хабар қулоғига чалинди. Бу пайтга келиб Вероника ўн етти, Конрад ўн тўққиз ёшга қадам қўйган эдилар.
🔳 🔳 🔳
- Қайтдингми, қизим? - Хайринисо она Ойишани кулба эшигида кутиб турган экан,- энди ҳавотир олиб бошлоғон эдим.
- Ҳавотир олманг, она . Мана келдим, бағрингиздаман,- деди Ойиша ҳорғинлигини яширганча.
- Хўш, Нажмиддиннинг яраси уч берибдими? Аҳволи қандай?
- Ҳа, оғанинг яраси ёрилибди. Мен жароҳатни тозалаб, ўлик тўқимани ҳам бир йўла олиб ташладим. Сўнгра жароҳат ўрнини шифобахш дамлама билан ювиб, устидан малҳам қўйиб боғлаб келдим.
- Ундай бўлса, яхши. Бу ерга Музаффар Алининг одамлари келиб энг керакли юкларимизни олиб кетишди. Энди сен билан йўлга тушсак бўлар. Йўлимизга илҳақ бўлганларни куттириш яхши эмас.
- Хўп, она, сиз нима десангиз шу...
Улар Хайринисо онанинг одимига қараб Музаффар Али истиқомат қилаётган кўшкга асосий йўлдан ярим соатларда етиб боришди.
Ойиша Хайринисо она таъкидлагандек ўзларини интизор кутиб турган Меҳрибонни бир қарашда таниб унга енгил таъзим бажо келтирди. Меҳрибон қувончини ичига сиғдира олмай меҳмонларни ичкарига етаклади. Хонада уларга пешвоз чиққан очиқ чеҳрали ҳомиладор келинчакни кўриб Ойиша дарҳол бир тўҳтамга келди: "Музаффар Алининг суюклиси Моҳижаҳон Бегим шу аёл бўлса керак. Ҳаа шижоати ва чиройи билан шаҳзодалар билан тенг тилларда достон бўлган алп йигит кўнгил қўйганича бор экан бу қиз. "Юзларида қуёш билан ой жой талашади, юлдузлар сирғаликка ўзини фидо қилади" деганлари шу келинчакка атаб айтилгандек гўё.
Ойиша тез фурсатларда Моҳижаҳон Бегим ва Меҳрибон билан иноқлашиб қолди, илло уларнинг ҳар иккиси ҳам кўнглида кири йўқ, нафрат ва адоватдан нари инсонлар эди. Кўп ўтмай уларнинг даврасига Музаффар Али келиб қўшилди. Орага эркак зоти қўшилганидан ҳижолатга тушган Ойиша дарҳол юзидаги ҳаррирни ёпди-ю, Хайринисо онанинг руҳсати билан хонани тарк этди. Ойиша енгил қадамлар билан хонани тарк этар экан, Музаффар Али ногаҳон сергакланди ва қизнинг изидан хаёлга толиб сўради:
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_эртага!
📌@xazon_rezgi /24
#ҚОРА_МАРВАРИД
🔳 🔳 🔳
Ойиша ёлғизоёқ йўлдан изига қайтар экан хаёллари уни ўтмишга олиб кетди.
У илк бор Конрад билан ана шундай жароҳат сабаб танишган эди.
Ойиша ( у пайтлар исми Вероника эди) ўн уч ёшга тўлган вақт кунлардан бир куни у каби етим болалар йиғиб тарбияланаётган қалъага қуролланган аскарлар келиб барча ўсмирларни бир жойга йиғишлишларини сўрадилар. Ўсмир йигит-қизлар тўпланишгач уларни икки қатор қилиб сафга тизишди-ю, бир бошдан кўздан кечира бошлашди. Йигитчаларни билак, елкаларини ушлаб, бўйчанларини ажратиб олаётган вақтда Вероника орқа сафни ёриб чиқди ва қўлини мушт қилиб яқин турган аскарни йўлини тўсди:
- Мениям олиб кетинг!
Аскар Вероникани менсимаган каби қўли билан итариб сафга қайтишни буюрди. Шу пайт кайфияти бузилган Верониканинг устидан ҳозиргини саралаб олинган йигитчалардан бири ёқимсиз кулган бўлди:
- Бизни урушга тайёрлашади, қўғирчоқ ўйнашга эмас.
Вероника келганига ҳали кўп бўлмаган бу йигитча билан у қадар яхши танишиб улгурмаган эди. Йигитчанинг ўзининг устидан кўпчиликни ёнида очиқчасига кулгани ҳамиятига теккан Вероника узоқ ўйланиб ўтирмай мушукдек чаққонлик билан чир айланиб бурилди-ю, бор кучи билан оёғи ёрдамида йигитчанинг чакагига тепди. Бундай зарбани кутмаган йигитча учиб бориб ҳозиргина ўзини саралаб олган аскарнинг оёқлари остига тушди. Оғзига майда тош аралаш тупроқ тўлган йигитча ирғиб ўрнидан туриб ҳамлага шайланган вақт сал нарида турган аскарларнинг бошлиғи уларни тўҳтатди.
- Исмининг нима сенинг?! - деди у қизга қизиқиш билан қараб
- Вероника...
- Сенга курашишни ким ўргатган?
- Нейман амаким,- деди қиз кўзларини чақчайтириб
- Нейман амакинг? -аскарларнинг бошлиғи шерикларига маънодор назар ташлаб қўйиб,- ҳозир қаерда ўша амакинг?
- Билмайман,- ўпкаси тўлиб пўнғиллади Вероника,- анчадан буён қорасини кўрсатгани йўқ.
-Шундай дегин? - чуқур тин олди аскарлар бошлиғи ва сал аввал уришган болага ишора қилди, - менга қара мана шу йигитча билан яна курашиб кўрасанми?- у шундай деб шерикларига юзланди,- менимча Нейман деганлари вақтини зое ўтказмаган кўринади.
- Мен қиз бола билан кураш тушмайман,- деди йигитча четга бурилиб тўнғиллади,- бир ками тенгим қиз бола бўлдими?
- Тўҳтатмасак сал аввал унга ташланиб бурда-бурда қилишга шай эдинг-ку? Ё қизнинг маҳсус шуғулланганини эшитиб иштонингни хўллаб қўйдингми?- кесатди аскарларнинг бошлиғи,- қўғирчоқ ўйнаши керак бўлган қиздан енгилиш шармандали ҳол-да барибир.
Аскарларнинг бошлиғи нари кета бошлади. Ўн одимча юргач ортига ўгирилди:
- Қизни ҳам бирга олиб кетамиз.
Маҳсус бўлимда Вероника йигитлар билан бир қаторда шуғуллана бошлади. Бу ерда қирқтача йигит ва яна беш нафар қиз бор эди.
Машғулотлар тугагач қизлар алоҳида хонада тунашарди.
Бир куни тонг энди ғира-шира ёришаётган вақт қизлар яшайдиган хона деразаси бехос тақиллаб қолди. Доимо сергак ухлайдиган Вероника деразадан аста мўралади. У ерда таниш чеҳрани кўриб деразани қия очди:
- Стефан? - ҳайрон бўлди Вероника,-тонг сахарлаб бу ерда нима қиляпсан?
- Дўстимнинг билагига катта яра чиққан. Шунга жони безовта бўляпти. Ярага боғлаш учун бирорта малҳаминг йўқми?
- Ҳозир,-Вероника тезда керакли нарсаларни олди-ю, деразадан сакраб тушди,- қани дўстинг қаерда?
- У асосий йўлак бошида ўтирибди.
Вероника Стефан бошлаб борган жойда икки ой илгари ўзини камситган йигитни кўриб бир зум тўҳтади, бироқ тезда хаёлини бир жойга қўйиб йигитга яқинлашди:
- Қани ярангни бир кўрай.
Йигитнинг билаги шишиб қонталаш бўлиб даҳшатли кўринишга келиб қолган эди.
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми 21:40 да!
📌@xazon_rezgi /23
Замон тез, фурсат оз,
Ҳар лаҳза зиқдир,
Ҳар лаҳза зиқлиги билан қизиқдир.
Ҳаёт йўли надир? Қабр тошида
Икки сана аро қисқа чизиқдир.
© Эркин Воҳидов
/channel/xazon_rezgi
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
#Бир_чимдим_кулги
😂😂😂
Сўтақўзи Россияда пул топиб, автомобиль дўконига кирибди.
Сотувчи:
— Келинг, хизмат? Сизга қандай автомобиль керак?
— Энг зўр автомобиль харид қилмоқчиман.
— Мана Форд Фокус русумидаги янги модель, — деб мақтаб кетибди сотувчи.
— Нимаси Фокус экан?!
— Ўтиринг марҳамат, кўрсатаман.
Сотувчи рулга ўтириб, автомобилни жуда катта тезликда ҳайдабди.
— Ҳой тўхтат, ахир, дарахт турибди рўпарада, — деб бақирибди Сўтақўзи.
— Хавотир олманг, кўзингизни қисинг, ҳозир фокус кўрасиз, — дебди-да, Сўтақўзи кўзини қисгач, дарахтнинг ёнидан айланиб ўтибди.
Сўтақўзи хайратланиб, автомобилни сотиб олибди. Уйга келгач, барчага фокус кўрсатмоқчи бўлиб, автомобилга ўтиришларини айтибди.
— Энди ҳамма кўзларини қисиб турсин, биз ҳозир мана шу дарахт орасидан ўтиб кетамиз, бу фокус, — дебди. Сўтақўзи автомобилни чунонам тез ҳайдабдики, улар катта дарахтга бориб зарб билан урилибди. Пачоқланган автомобиль ичидан Сўтақўзи зўрға овоз чиқариб:
— Падарингга лаънат, қайси биринг кўзингни қисмадиларинг?! —дермиш.
P.S.: Кўзни қисиб юришда кўп ҳикмат бор-да...
👉🏻 @xazon_rezgi
💰 Qarz va kreditlar joningizga tegdimi? Ulardan butunlay qutulish vaqti keldi!
Men psixolog Hayyom Abdurahimov 1000dan ortiq insonlarni qarzdan olib chiqdim! Keyinggi inson aynan siz bo’lishiz mumkin! 👇🏻
✅ Qarz va kreditlardan butunlay xalos bo’lmoqchi bo’lsangiz
✅ Daromadingizni 5-10 barobargacha oshirmoqchi bo’lsangiz
✅ Asabiylikdan qutulib, xotirjam hayotda yashamoqchi bo’lsangiz
Siz uchun 28-29-30-31-avgust kunlari “Boylik formulasi” 4 kunlik BEPUL marafonini tayyorlab qo’ydim!
Reklama o’chmasidan Hoziroq mening kanalimga obuna bo’lib qo’ying! Vebinar bepul ammo joylar cheklangan…👇🏻
/channel/+GysFmjeckwRlNjc1
/channel/+GysFmjeckwRlNjc1
/channel/+GysFmjeckwRlNjc1
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум мен учун қадрли бўлган инсонлар.
Сешанба тонги муборак бўлсин !
Барчангизга соғлиқ-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, қут-барака,файз тилаймиз.
Кунингиз ҳар доимгидан ҳам барокатли ва хайрли бўлсин.
Дилингиздаги барча орзу- тилаклар рўёбга ошсин.
Аллоҳим ҳамиша сизни ва яқинларингизни ўз паноҳида асрасин !
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Тикувчиликни тез ва осон у́рганмок,чимисиз...
Манашундай ку́йлакларни у́зингиз тикиб олмок,чимисиз...
Унда каналимиз сиз учун...
🔸Энг сўнги бежирим фасонлар,
🔸Энг зўр видеодарслар,
🔸Энг чиройли андозалар,
🔸 Прафессионал тикувчилар
дарсларидан жамланмалар,
ХАММАСИ МУТЛОКО ТЕКИН!!!
❣️👉❣️Каналга қўшилиб олинг❣️👈❣️
#ҚОРА_МАРВАРИД
- Она, нима учун бу қизнинг юзида ҳаррир парда тутуғлиқ? Ё чеҳраси бирон нуқсонлиму?
- Чеҳрасида-ку нуқсони йўқ-а,- жавобга шошилди Хайринисо она,- бироқ кундузлари юзига қуёш тушса, терисига дарровда тошма тошади бу қизнинг. Ўзи каби дарди ҳам ажойиб-да унинг.
- Шундоқ денг,- Ойиша ҳусусида ошиқча савол сўрамади Музаффар Али,- келинг яхшиси ўзингиздан сўйланг, кўшкимизға етиб келғунча қийналмадингизми?
Эшик ортида уларнинг суҳбати қулоғига чалинган Ойиша Хайринисо онанинг жавобидан кўнгли тўлиб янги ажратилган хонасига қайтди.
🔳 🔳 🔳
Ойиша хонага қайтиб бошидаги ёпинчиғини олганча ўзини ўринга отди. У ҳозиргина Музаффар Алидан ўзи ҳақида эшитган сўзларни эслаб чуқур ҳўрсинди.
Ўша Конрад мусобақада қатнашиб ғолиблик учун курашаётган лаҳзаларда қизлар учун ҳам саралаш ишлари бошланган эди. Ортидан йиғилган маълумотларга кўра Вероникани бўлинмадан маҳсус ҳуфялар тайёрлайдиган мактабга муносиб кўриб олиб кетган эдилар.
Шу тариқа орадан уч йил ўтди.
Ойиша бошига қора ёпинчиқ ва юзига шу рангдаги ҳаррир парда тутиб юришни ўн олти ёшида ҳуфя қизлар тайёрлайдиган бўлинма мураббияси устоза Адельдан навбатдаги топшириқ сифатида сўзсиз қабул қилиб олган эди.
- Парвардигори олам сени ҳар томонлама сийлаб қўйибди, Вероника,- деган эди Адель қизни алоҳида хонага таклиф қилиб, - сендаги шижоат, мардлик, фаҳм, идрок, теран фикрлаш қобилияти биргина қизда мужассам бўлиши ишониш қийин бўлган ҳолат. Бунинг устига келишган қадду қомат, тенгсиз ҳуснни қўшадиган бўлсак бу ҳаётингдаги энг зўр ютуғинг ва шу билан бирга энг катта камчилигинг ҳам. Сўзларимга ҳайрон бўлма. Сабаби сен ана шу ҳуснинг билан бемалол ҳар қандай эркак қалбини забт эта оласан ва бошингга бало бўлиб касбингга ҳалақит берадигани ҳам шу чиройинг бўлади. Сенга кўзи тушган ҳар қандай эркак ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда эс- ҳушидан айрилади, васлингга етиш пайига тушади. Шу сабаб биз сени энг керак вақтгача асрай олишга ҳаракат қилишимиз лозим. Вероника, энди сен кундузлари бўлмадан ташқарига чиқмайсан, зарурат туғилганда бошингда қора ёпинчиқ ва юзингда қора ҳаррир парда тутилмоғи шарт. Бундай кийимда сени кўрганлар шубҳасиз оғир бетоб деб ўйлашади ва ҳеч бир кимса безовта қилишга ботина олмайди, айниқса эркаклар.
Вероника шу кундан эътиборан қора либосга ўралди. Тез орада шаҳарда бири биридан ваҳимали миш-мишлар тарқалди. Сарой ва унинг ташқарисидаги катта-кичик амалдорларнинг ўз мансаб вазифасини суисътемол қилганда ҳамда жиноятлари исботланганда яширин жазога тортиш ҳоллари кўпайди. "Адолат шамшири" бўлинмаси номи остида жазога тортилган амалдорларнинг яқинлари ёки тасодифий гувоҳлар жазони ижро қилаётганлар орасида бошдан оёқ қора кийинган, юзига қора ҳаррир парда тутган аёл киши борлигини бот-бот такрорлай бошладилар. Шундай қилиб Вероника халқ орасида "Қора бева" деган номни олди. Инсонлар асосан тунлари жазони ижро қилиб кўздан ғойиб бўлувчи "Қора бева" ни қирқ ёшлардаги аёл деб таҳмин қилардилар. Ҳуфя қизлар тайёрлаш мактаби мураббийлари эса эндигина ўн етти ёшни қаршилаган ўта иқтидорли шогирдларини бутунлай бошқа ном билан суяр эдилар...
"Қора бева" "Адолат шамшири" бўлинмасида жазолаш ишларини олиб бораётганига ярим йилдан ошиқ муддат тўлганда пойтаҳт яқинидаги шаҳар ноибининг ўғли дўстлари билан икки нафар ўғил ва бир нафар она сути оғзидан кетмаган қизалоқни таҳқирлашгани, нафси қонгач эса болакайларни чотларидан айириб ташлаб ўлдирганликлари ҳақида хабар исботи билан келди. Нобуд бўлган ўғил болалар саккиз ва олти ёшда, қизалоқ эса эндигина беш ёшни қаршилаган бўлиб, оддий қулфсознинг фарзандлари экан.
Шу куни "Адолат шамшири" гуруҳига яна уч йигит қабул қилинган эди. Атрофни тун зулмати энди қоплаган вақт йўлга чиққан "Адолат шамшири" кеча ярмида белгиланган манзилга етиб борди. Айбдорларни қўлга олиш қийин иш бўлмади.
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /25
Бир ой аввал яқин дугонамни тавсияси билан телеграмдаги "Nadjimova Vasila" каналига уланиб олгандим.
-Шундан бери уйдаги ишларимни кўриб эрим ҳам қайнонам ҳам махташвати.
Уй уборкаси, пишир сидир ва рўзғордаги бошқа зўр лайфхакларни шу каналдан топасиз.👇👇
/channel/+S6oB8NGNSk80NjZi
Tug'ruqxonada tug'ruqdan so'ng uch kishilik palataga ko'chirishdi. Xonada farzandli bo'lgan onalar bor edi. Bir ona esa tug'ilganiga endi bir kun bo'lgan go'dagini qarg'ardi.
-"O'chir ovozingni, kasofat, bolani qattiq siltaydi. Bola qattiq yig'laydi.
-Nega bolangizni qarg'aysiz?! U hali go'dak bo'lsa...gapim og'zimda qoldi.
-Sizga nima? Tug'ilmayam o'lsin, uchinchisi, buyam qiz bo'ldi, erim ajrashaman dedi.
-Tavba deng. Insofingiz bormi? Allohning ne'matini ham shuncha uvol qilasizmi? Axmoq ekansiz, eringiz ham g'irt axmoq! Jannatni ham oyoq osti qilarkanmi?...- hanuz jahlim bosilmasdi..
- Muncha aql o'rgatdingiz, juda mehribon bo'lsangiz qani bolangiz? Qaramaysiz, yoningizdamas..??? Davomini o'qish
Ривоят қилинишича, бир киши хакимлардан бирининг ҳузурига келиб:
- Хазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай? - деб сўрабди.
Шунда хаким зот:
- Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан, - деб жавоб берган экан.
©интернет
@xazon_rezgi
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.
Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.
Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.
Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .
Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин.
Хафта аввали душанба куни файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)
✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇
👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊
Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •
Javoblar👇
(@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)
- O'rtoooo shunde chroyli koynelani qattan olasan 😅❤️?
- Online magazindan olaman u yerda juda arzon va sifatli tovarlar bor tezzz sen ham qoshlb ol 😍🙈👇
┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡👉🏻❤️🔥 K I R I SH ❤️🔥👈🏻彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛
- Tezzz qoshlila qzla joyla chegaralangan👆😅💋