xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

🔳 🔳 🔳

-Нисо она,- Яҳё Мирзо навбатдаги келишида набираси Нурижаҳонни тиззасига олиб эркалатар экан Хайринисо онага сокин овозда савол ташлади,- нима дейсиз, бу қиз Музаффарим бирлан тақдир йўлларини боғлашга кўнарми эркан?

- Бу иш...-чуқур тин олди Хайринисо она,- ҳар икки ёшнинг ўртасиндағи гап. Янаям тўғрироғи Музаффарнинг қўлинда қолғон масала. Билсангиз аёл киши эркакдин улкан муҳаббат истайдир. Муҳаббат ва дилға яқин ширин сўз биланғина аёл юрагини маҳв этмак мумкин. Айниқса Ойишаға ўҳшаш ғурури баланд юрак эгасининг.
-Мен ҳам Ойишанинг айнан ана шу табиати учун Музаффар Алиға муносиб кўриб туриб эдим. Биласиз, Музаффар қолғон ака-укаларининг орасида энг шижоатлиси. Вазирнинг ўғли эрса-да, шаҳзодалардин қолишмай йигирма олти ёшинда катта қўшинга саркарда этиб тайинлонди. Мана тўрт ой ичинда барча кўзланган истеҳкомни ишғол қилиб Ватанға исми жисмиға мос равишда музаффар бўлуб қайтмоқда.
Она...
Энди Музаффар тўғрисинда талай гап-сўзлар урчимоғи тайин
Бир тарафда ҳасадгўй ғанимлар адовати, бошқа тарафда Музаффарни суюб қўллаб-қувватловчи авом муҳаббати. Музаффарнинг ёнинда ана шу дамларда уни қўллаб турғувчи бир ишончлиғ ҳаммаслаги , ишонғон одами бўлишини жуда истар эрдим. У Музаффарнинг нафақат дўсти балки кўнгил қўйғон аёли бўлса ундин ҳам яхши эрди. Мен бу ўринға муносиб дея фақат Ойишанигина кўраётурмен. Бу қиз келғониға ҳадемай бир ярим йилдин ортиқ вақт тўладур, бироқ шу пайт ичинда нафақат ҳаётимиздин, балки кўнглимиздин ҳам жой олиб улгурди...

-Мирзо,-сўлғин юзлари ёришиб кулимсиради Хайринисо она,- ёдингиздаму Ойиша саройдин чиқиб кетгунга қадар у ерда неча йиллардин буён ўрнашиб олган икки нафар ҳуфяни боплаб адабини берғони?

- Ҳа она,- мийиғида кулимсиради Яҳё, Мирзо,- Ойиша уларни фош қилмаса биз бурнимиз остида не бўлаётғонини билмай юраверар эканмиз. Аммо у кезлари айғоқчиларди фош қилғон Ойиша эканлиғини билмаб эрдимиз.
- Ўзича бир муғамбир бу қиз. Ёдингиздаму ўзиға чаёнўт ёрдамида алдамчи яра тошириб саройдин қочиб чиқишға ҳаракат қилғони. Ўшанда яхши ҳам-ки сизнинг ёдингизға чаёнўт ҳақида сўзлаб берган ҳикояларим келиб қолғони. Шул сабаб сиз Ойишани аввал пойтаҳт чеккасидағи ҳовлингиз, сўнг эрса бул ерға жўнатиб юбормиш эдингиз. Аммо Ойиша ул вақтгача ўзи билан алоқаға чиққан ҳуфяларнинг суробини тўғри қилиб улгурғон эркан. У ҳуфяларга "Сизларға Ватандин атай келтурдум" дея ичғондин сўнг бир неча кун ўтиб таъсир қиладиғон кукун берғон.
- Она, шунча вақтдан буён у кукун сирини менға айтмадингиз-а? -Хайринисо онага тагдор нигоҳ ташлади Яҳё Мирзо.
Хайринисо она кулимсиради:
- Э сўраманг Мирзом. Ҳай майли айтсам айтай. Балки қачондир сизға асқотиши мумкин бу маълумот ҳам. Бу кукундин димлама қилиб ичса дарди суст бўлиб қийналаётғон аёлнинг тўлғоғи кучайиб тезроқ кўзи ёрийдур.
Ўша эркаклар умриларида биринчи бор тўлғоқ азоби нима эрканлигини Ойиша сабаб билиб олишғон ўшанда.Мен ундан "Ойиша, нима учун уларга бу кукунни бердинг?" десам, "Тўлғоқ азобидаги ҳар бир аёл ўз она тилисинда дард чекадур, онасини чақирадур, шояд булар ҳам ўз тилида фарёд уриб шу йўл билан фош бўлишса дея умид қилғон эрдим" деганди. Хуллас ҳуфялар шу йўл билан қўлға тушғонлари ажаб.
Мен Ойишадин "Алар Ватандошларинг бўлса, аларни кўзинг шундоқ осон қийди қўйдими?" дея яна сўрадим. У бўлса "Алар менға ҳиёнат қилғонларнинг дўст-малайлари. Душманимнинг дўстлари мен учун душман. Қолаверса биравни юртиға нафс илинжида кириб айғоқчилик қилиб тинчини бузғон , тузини ичиб тузлиғига тупурадиғон мунофиқларнинг жазоси шу!" деди.
-Ким не деса десин-у, бироқ шу қиз сизға жуда ўҳшайдур,-чуқур тин олди Яҳё Мирзо,- ҳақиқат, адолат борасидағи гап-сўзлари ҳам, дунё қараши ҳам...
- Айтғонча, Саодат Бахт Бегимнинг соғлиқлари жойидами? Андак тоблари йўқ деган хабар эшитиб эдим .
- Она, бир вақтлар Ойиша билан бирға саройға келғон қиз захарланиб ўлдирилиб эди. Ўшанда маҳфий суриштирув ишлари олиб бориб айбдорни ҳам топиб эдим. Биласизми у ким эрди?

Муаллиф: Хазонрезги

📌@xazon_rezgi /54

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИККАТ_ЁДЛАНГ 😢

ҚАРЗДОРМИСИЗ❓
ФАРЗАНД КУТАЯПСИЗМИ


УНДА ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЕТАСИЗ, ИНШААЛЛАХ🤲

ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎀🎀🎀 Dugonajon sen uchun zo'r kanal topdim🎉

Endi uyda o'tirib pul topishing mumkin💵
Qanday qilib deysizmi
keling sizga xam aytaman🤫

Ustozim
@Shohsanamledy sababchi INSTAGRAM TELEGRAM SAYTLAR orqali 1kunda 30$ dan 100$ gacha daromadimni topdim va pulsizlikka nuqta qo'ydim💵💵💵

SIZ UCHUN FAQAT 2 KUN KOTTA SKITKA ELON QILDIRGANMAN BUGUN ERTA ULGURIB QOLING
🤩

Bizning kanal👇👇👇


/channel/+m2imbDxSGSE5MGFi
/channel/+m2imbDxSGSE5MGFi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ризқи тугаган келинчак...😭

Қадим замонларда Худо Азроил алайҳиссаломга бориб бир қизнинг жонини олиб келасан деб буйруқ берибди.Азроил борса у қиз келинчак экан. Янги туғилган боласи бор экан.Келин боласини эмизиб,бешикда тебратиб ўтирган экан.Буни кўрган азроил келинга рахми келиб жонини олмабди.Келинчакни ёнида бир ёши 80 дан ошган кампир ўтирган экан.Азроил худони олдига бориб: "Мен жонини олмоқчи бўлган қиз келин бўлибди, ёш боласи бор экан. Хали чилласи ҳам чиқмаган.Уларни ёнида бир кампир бор.Ёши 80 дан ошган. Ўшани жонини олиб келай" - дебди. Шунда Худо Азроилга..

🔴ДАВОМИ...👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум.
Пайшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

Канал:
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БЎЛГАН ВОҚЕА😱🙈

😭 ЭРИМНИ ИККИНЧИ АЁЛИ БОР ЭКАН... БУНИ КЕЧА БИЛДИМ

Яхши кўриб турмуш қўрдим, қайнона, қайнотам хаммалиги яхши инсонлар мени яхши кўришади.
Бир куни эримни икки хотини борлигини сезиб қолдим фарзанди ҳам бор экан.
Ажрашаман деб ариза бердим , азгинча вақтдан сўнг эрим кечириб сўраб келди булди у билан яшамайман деди ман эримни кечирдим😢
Биз бахтли яшай бошладик, лекин эрим бошқа аёлга яний 3чи хотинга уйланиб олибди, мен уйини топиб бордим не кўз билан кўрсам.... У

ХАЁТИЙ РЕАЛ ВОҚЕА

👇ДАВОМИНИ БУ ЕРДА ЎҚИНГ
😔😢

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

🔳 🔳 🔳

Андроний бошчилигидаги элчилар гуруҳида Константинополдан йўлга тушгандан буён Верониканинг хаёлини бир нарса банд этган эди:

Вероникани муҳофаза қилиш мақсадида гуруҳга қўшилган тўққиз нафар қизнинг тақдири кейинчалик нима бўлади?
Қандай йўл тутса қизларининг ҳаётига азият етказилмас экан?
Вероника билан ҳарамга қайси қизни қўшиб киритишлари мумкин?
Бир қиз ўзи билан ҳарамга киритилса қолган саккиз нафар қизнинг ҳаётидан уйга қайтишда катта эҳтимол билан воз кечилиши аниқ.
Қизларнинг Самарқандга беталофот, зиён-заҳматсиз етиб келишлари учун қанчалар жон куйдирилиши кафтдек равшан бўлса, келажакдаги тақдирлари шунчалар мавҳум...
Андроний кўринишидан саҳоватли, меҳрибон инсон бўлиб кўрингани билан унинг кўнглида нималар борлиги ёлғиз Парвардигорга аён. Аҳир озмунча оқ-қорани таниб қолдим деб ўйлаган Вероника ҳам шунча йиллар ўзига яқин дўст, устоз, раҳбар деб билган Клавдий билан Адель хонимнинг асл башарасидан тасодиф билангина хабардор бўлиб қолмадими?
Ҳар ким ҳам бир гала қиз учун заҳмат кечиб жонини қийнамаса керак, айниқса уларнинг тақдирини ўзи истаган тарзда ҳал қилишга изн берилган бўлса...

Вероника сафар йўлининг ярмида ўзи билан ҳарамга ҳадя қилинадиган қизнинг таҳмин қилганидек Марья эканлигидан хабар топиб у қадар ажабланмади. Сабаби Марья хамроҳ қизлар ичида энг ёши, беғубори ва гўзали эди. Қолган қизлар Вероника билан тенгдош ёинки ундан икки-уч ёш катта эдилар. Вероника "Балки бу қизлар қисман бўлса-да, мен сингари маҳсус ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари мумкиндир" дея уларни зимдан синади ва шу нарсага амин бўлди-ки, улар жисмонан соғлом ва лекин ҳарбий тарафдан ҳеч қандай тайёргарликка эга эмас эканлар...

"Мен сабаб Конраднинг ҳаётига нуқта қўйилгани етар,-изтироб билан ўйларди Вероника,-яна саккиз нафар қизнинг бевақт хазон бўлишига жим қараб тура олмайман"
Вероника сафар давомида қизларни қутқариш борасида турли режалар тузиб борди, токи энг маъқул режанинг ўзи қаршисидан чиққунига қадар.
Ўшанда Дашти Қипчоқ чўлларида иккинчи йигитни "Қора бева" қорақурти чақиб олганда, дод солиб думалаётган йигитга шошилган Верониканинг ёнига қизлар орасидан Анна исмли қиз чопиб келди. Унинг йигит учун куйиб-пишаётгани шундоққина юз-кўзидан маълум эди. Қиз ярадор йигитни бошини қучоғига олди-ю, паст овозда шивирлаб уни юпата бошлвди.
Верониканинг зийрак нигоҳлари кизнинг нигоҳининг жиққа ёшга тўлганини илғаб қолди. Йигит Вероника қилган муолажаа натижасида тинчланиб кўзлари уйқуга кетгач унинг атрофида кечгача парвона бўлган қиз пайдо бўлди.
- Кел, Анна...- шивирлади Вероника таваккал қилиб қизнинг кўнглига қўл солишни ният қилиб,- ҳавотир олма севгилинг ҳадемай кўрмагандек бўлиб кетади.

Анна жароҳат олган йигит Александрнинг бош тарафига оҳиста ўтириб унинг бир текис нафас олишига қулоқ тутиб кўнгли тинчиди шекилли Вероникага оҳиста жавоб қайтарди:
- У менинг севгилим эмас...

- Севгилинг эмас!? - ҳайрон бўлди Вероника

- Ҳа, - чўзиқ ҳўрсинди Анна,- Александр менинг укам. Бизга бу сафар учун анча тилла ваъда қилишганди. Бу тиллаларнинг бир қисми сафар олдидан тўланди ҳам... Аммо қолган қисмини олиш пешанамизга ёзилган бўлсагина насиб қилишини англаб турибмиз.

- Етиммисизлар?! - Вероника ўзини қизиқтирган саволларни жавобини олишга қизиқарди

- Йўқ... Кекса отамиз ва яна икки нафар синглимиз бор. Сафардан ишлаган пулларга ҳаётимизни қайта қурмоқчи эдик,- Анна шундай деб Вероникага илтижоли тикилди,- илтимос, укам иккимизни сиримизни сотиб қўйманг. Бизни сафар учун ёллаган Себастьянга бу ҳақда ҳеч кимга айтмаслик ҳақида сўз берганмиз.

- Яхши... - ўйланганча жавоб қайтарди Вероника,- фақат айт-чи бу сирдан мен тўртинчи бўлиб воқиф бўлдим шундайми, яъни сен, уканг, Себастьян ва мен.

Анна ерга қараб "йўқ" деган каби бош чайқади:
- Карвонда бизнинг қишлоқдан яна икки қиз кетмоқда, аммо улар ҳам оғзига маҳкам...

Муаллиф: Хазонрезги

📌@xazon_rezgi /51

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

4 yil oldingi davrimda 80 KG EDIM...

 😳 Hozirchi, tanib boʻlmas darajada oʻzgardim.
  Hatto, 4yil meni koʻrmagan yaqin dugonam ham tanimasa boʻladimi ?

Rosa xafa boʻldim. 🥺

🍹Ozishga qattiq bel bogʻladim va shu retsepga amal qilishni boshlaganimga 10 kunda 10 kg ga vazn tashladim.

Sogʻlikka ham zarari yoʻq 👍

Dieta bilan ham vazn yoʻqota olmayotgan boʻlsangiz retseptni yozing. ✍

Sizga 4 osh qoshiq qatiq🥛
           1osh qoshiq zaytun yog’i🫒...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😔Эримни хиёнати сабаб семириб кетгандим, хиёнат аёлларни семиртирар экан❗️

Ўзимга қарасам... семириб кетибман, қорним осилган, юзим дўмбоқ, оёқ-қулларим семирган! Шу кун мен,
озишни ўзимга мақсад қилгандим ва онам менга озиш учун, ишончли рецептни топиб бердилар. Озганимдан сўнг, Эрим ҳиёнат қилганидан афсусланиб, мендан кечирим сўради! Мен шу рецепт орқали, 1 ойда 20кг вес ташладим, 3 ойда эса 50 кг!

❗️Бу рецепт эмизикли ва ҳомиладор аёллар учун ҳам мумкин!

😇Агар сиз ҳам озишни истасангиз албатта қўллаб кўринг, сизга текинга бераман!

БАТАФСИЛ...👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#муносабат

Ҳамма ерда такрор ва такрор "мебелни эркак қилиши керак, гиламни эркак қилиши керак, эркак - эркак бўлиши керак" деб қайтаравериб, қайтаравериб натижага эришдик. Йигитлар Уй оляпти,ремонт қиляпти, парда,гилам,мебель билан тўлдиргунига қадар ёши 30 га етяпти.

Бир ёмон иллатдан қутулиб ундан баттар бошқа иллатга йўлиқдик. Биз орзу-ҳавасларимизни қайчилаш, жиловлаш ўрнига, дабдабани бир тарафдан, иккинчи тарафга юкладик. Уй-жой қиммат, иш йўқ, асосий халқи Россияда тирикчилик қиладиган одамлар учун жуда катта маблағ талаб қиладиган сарф-харажатни куёвга юкладик. Бечора куёвлар уй олиш учун 5 йил, ремонти учун 2 йил ишлар эди. Энди қўшимча яна 5 йил ишлаяпти қандайдир латта-путта ва мебеллар учун.

Кўп танишларим, жиянларим уйланмай юрибди. "Ҳа?" деса "уй-жой қилишим керак ичини ўзим тўлдиришим керак" деб.Уй-жойи бори ичини тўлдириш ғамида. "Келинни диванида ётмайман" деб йиллаб ишлаяпти. Умри ўтиб кетяпти. Кўп йигитлар ўттизга яқинлашиб уйланяпти. Ўзини тутиб, пул топиб, орзуларни рўёбга чиқаргунига қадар, бошқа ердан иккита болалик бўляпти. Охирги бир йилда саноқсиз одамлардан эшитяпман "куёвни бошқа хотини бор экан. Уйланиб олган экан. Боласи ҳам бор экан" деб қизларини ажратиб юбораётган ота-оналарни. Нима деб ўйлаган эдинглар? Ўттизга кириб, қизларга қарамай юради дебми? Узр-ку шундай йигитлар бўлса ёки мижози касал бўлади. Ёки жуда тақводор бўлади.

Ҳадисга мувофиқ уйлантириш ва эрга беришга шошилиш ўрнига йилдан йилга узайтириб боряпмиз. Натижада фаҳш авжига чиқяпти. Оилалар бузиляпти. Ҳозир замон ўзгарган. Инстаграм, тик-ток ва бошқа тармоқларда аёлларни кўриб уйланиш ҳам шарт эмас. Йиллар давомида "севгилиси" қўли бўлиб қолиб, "хотинимдан мазза қилмаяпман" деб эркаклар шифокорга, психологга боряпти. Ёки дардини ҳеч кимга айтмай, ўша ҳаётида давом этяпти.

Бир киши мақтаняняпти "Ҳамма совчи бўлиб келаётганлар паспортни ўзини оламиз ҳамма нарса тайёр" деяпти деб. Бир ҳисобда хурсандман. Одамлар тушуниб қолди қиз тараф мажбур эмаслигини. Лекин янги ремонт қилинган уй парда гилам мебеллар ҳам шарт эмаслигини тушунинглар энди. Борлар учун муаммо эмас. Аммо ҳеч нарсаси тайёр бўлмаган ҳалол йигитга ҳам эрга берса бўлаверади Бахтли яшаш учун парда гилам мебеллар шарт эмас.
Ҳамма нарса тайёр деб эшик қоқаётган бечора куёвларни аксарини отни калласидай қарзи ёки тўйни ўтказибоқ Россияга кетиш учун билети ёнида. Ёш келинлар парда гиламлик уйда ястаниб ёстиқ қучоқлаб ухлаганида, куёвлар мардикорчиликка кетади. Янги келин кечалари ёлғиз ётади. Ёлғизликдан келиб чиқаётган машмашаларни эса санамай қўя қолай. Сиз ҳам кун ора эшитиб турибсиз ушланган, қочиб кетган келинларни, телефонда гаплашган ёш келинчакларни.

Дунё матоҳларини деб Россияда 10 йиллаб ишлаб уйни тўлдириб уйланиш шарт эмас. Борига уйланаверинглар. Куни кеча бир она билан гаплашдим. Ўғли 8 йилдан бери Россияда ишлар экан. Уй олиш учун керакли пулни йиғибди. Совчиликка борса онаси билан бир домда турадими деб одамлар қиз бермаётган экан. Энди уйни олиб ичларини тўлдириб кейин бемалол юраман совчиликка деди. Ҳайрон қараб қолдим. 10 йил хотин олиш учун ишлайди. У йигит Россияда зино қилиб қўймаслигига бирортага уйланиб олмаслигига гарантия йўқ. Жамият қонун деб қўйган урфларни удумларни қурбонига айланаётган ёш умрларга ачинасан. Сохта обрў манманлик одамлар кўриб қўйсинга яшаш жамиятни чиритяпти.

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#БАРС 18-(сўнгги) қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍
Gilavniga peçatsiz rasimlar 🤍

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, яхшилар... Каналимиздаги барча устоз ва мураббийларни янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклаймиз! Шарафли касбингизда доимо омад ёр бўлсин!

✍ Гулбаҳор Рахматуллаева -
(Хазонрезги)- олий тоифали кимё фани ўқитувчиси

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

🍃Ассалому алайкум...

🍃Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин.

🍃Бугунги бошланган кунингизни Аллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин.

🍃Яхши кайфият кун давомида тарк этмасин

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Митти юракча

Гўдакнинг кичкина юракчаси дукуллаб уриб турарди. Хавфни олдиндан ҳис этгандай у буришиб, ғужанак бўлиб олди.
Ҳа, у ҳаммасини олдиндан сезганди. Худди кексалар ўлимни сезгандай… Лекин уларнинг ҳаётига ҳавас қилсанг арзийди. Дақиқаларни қўятур, ёруғ дунёда бир сония яшаш ҳам бахт.
Ўткир тиғ унга яқинлашди...
— Операция муваффақиятли ўтди, хоним, - деди доктор, - сиз боладан қутилдингиз.

Шониёз Мелибоев

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

МЕНИНГ ЖОНИМ ҚЎШИҚЛАРИМДА

Бир кун, Бобомурод Ҳамдамовни кўришга бордим. Анча чўкиб қолибдилар. Юзлари сўлғин, қадларини базўр кўтариб, мункиллаб, аста аста қадам ташлаб, ҳорғингина келдилар. Стулга чўккач бир биримизга узоқ термулиб ўтирдик. Бир пайтлар бу чеҳрани кўриш учун миллион миллион санъат шайдоси интизор эди.Бир пайтлар бу инсон саҳнага кўтарилганда минг минг инсон тик туриб гулдурос қарсак чалган эди. Деҳли, Калькутта, Бомбей, Москва, Париж, Рим, Боғдод, Нъю-йорк, Лондон, Қобул, Теҳрон, Шри Ланка, Сингапур, Исломобод , Куба саҳналари қарсакнинг зўридан тарс ёрилиб кетай деганди. Дунёнинг энг буюк санъат дарғаларидан бири Раж Капур, Бобомурод Ҳамдамовни қучоқлаб юзидан ўпар экан: “Овозимни Америкада йўқотиб, Ўзбекистонда топдим. Мукеш менинг овозим эди. Мукеш энди йўқ. Энди Бобомурод Ҳамдамов бор!” деган эди. Бутун дунёни хуш овози билан зирқиратган ана шу Бобомурод Ҳамдамов бир парчагина бўлиб қаршимда турар эди. Ҳаёт нақадар шавқатсиз. Ҳаёт нақадар бевафо. Ҳаёт нақадар аёвсиз. Кексалик нақадар қасоскор.Ҳаёт ҳеч кимни ҳечқачон аямайди. Бобомурод Ҳамдамовнинг тоғдай савлатига ўрганиб қолган эдим. Ориқ ва заиф қўлларини силаб, хўрлигим келиб йиғлаб юбордим. Унсиз йиғлаганимни кўриб, Бобомурод аканинг кўзларига ёш келди. Билмайман, қанча термулишиб ўтирдик. Охири: “Бобомурод ака, нега гапирмайсиз” дедим. Бобомурод ака:” Менга устоз Комилжон Отаниёзов, қўшиқчи кам гапириши, кўпроқ қўшиқ айтиши керак, деб тайинлаган” деди. Юрагим ўртаниб кетди. Ана устозга эҳтиром! Ана буюк шогирднинг буюк устозга эҳтироми. 82 га кирган, қўшиқчиликда ўз мактабини яратган санъат дарғаси худди ёш боладай бир пайтлар устози чизиб кетган чизиқдан чиқмай, таъвозе билан турибди. Бу ибратни, бу одобни, бу камтарликни қаранг. Дооод дод дод ! Қанийди сўнгги нафасгача устозлар ўгитига содиқ қололсак. Шу сўзларидан кейин, Бобомурод Ҳамдамов кўзимга янада суюмлироқ кўриниб кетди.
Анча ўтирган бўлишимга қарамай, бор йўғи, икки уч оғиз сўзлашдик. Бобомурод аканинг яна бир оғиз сўзлари: ”- Зулайҳо опамга (яъни менинг онамга) саломимни етқазинг, соғлигимни тиклаб олай, дуо қилсинлар”-деди. Кейинги сўзлари: “ 18 тилда, 1200 дан ортиқ қўшиқ айтганман. Ҳаммаси ўзимники. Одамларга айтинг, энди у қўшиқлар ҳаммаси халқники. Ҳамма айтаверсин. Муаллифлик ҳуқуқим йўқ. Муаллифлик ҳуқуқим битилган қоғозни йиртиб ташладим. Энди у қоғоз йўқ. Энди у бекор бўлди. Энди саҳнага қайтмайман. Энди қўшиқларим халқники. Энди одамлар қўшиқларимни айтса, хурсанд бўламан. Менинг юрагим қўшиқларимда. Менинг ҳаётим қўшиқларимда. Ким қўшиқларимни айтса қайтадан тирилавераман. Менинг жоним ўша овозларда, ўша оҳангларда, осмонга ўрлаган наволарда...”
Мард ўғлингнинг сўзларини қабул қил, она Ўзбекистон!
Шунчалар ҳам буюкмисан она халқим! Шундай сахий, мард, қалбидарё фарзандларни туғишга қаердан қудрат топдинг, она халқим! Сен каби хокисор миллат яна қаерда бор, Она халқим. Бир фидоий фарзандинг бор будини оёғинг остига поёндоз қилиб, бутун ҳаёти давомида неки топган бўлса ҳамма ҳаммасини сенга бериб, ўзи эса хас каби мунғайиб, бир парчагина бўлиб ўтирибди...
Жимгина хайр хўшлашдик.. Аммо иккимизнинг ҳам юрагимиз йиғлар эди.
Мана, сиз бугун бу бевафо дунёга қўл силтаб, барчамизни ташлаб кетдингиз. Жойингиз жаннат ризвонларида бўлсин улуғ устоз! Сиз бизни кечиринг...

МУҲАММАД ИСМОИЛ

04.09.2024 й

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷


👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ERTA RIVOJLANISH UCHUN KITOBLAR VA AQLNI CHARXLOVCHI O'YINCHOQLAR

🔥Biz taklif qilayotgan KITOBLAR📚va O'YINCHOQLAR🧩 bilan farzandlaringizning:

- qobiliyatlari rivojlanadi🗣
- mustaqil fikrlay boshlaydi🎲
- diqqati oshadi🎯
- idroki, bilimi yuksaladi♟
- xotirasi kuchayadi🧠
- tasavvuri boyidi📝
- tili tez chiqadi va aniq ravon gapira boshlaydi.👅👂

💥Link ustiga bosib Kanalga hoziroq kirib ko'ring, bizda aqlni o'stiruvchi o'yinchoqlar juda ko'p!
👇👇👇👇👇👇

/channel/+FFHL_3UTN142Y2Uy
/channel/+FFHL_3UTN142Y2Uy

Murojaat uchun
@Cocopie_Kids_admin
+998500050244

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

-Маблағ масаласида ташвиш чекма,- йигитни тинчлантирган бўлди Вероника,- сизларга етарли тиллони ўзим бераман. Энди эса ортингга қайт, карвондагилар шабҳаланиб ўтиришмасин.

Йигит "хўп* дегандек билинар-билинмас бош силкиди-ю, изига қайтди.

Александр билан бўлган илк келишувдан икки ярим ой ўтиб Вероника Самарқандга етиб келган карвон ичида Анна ва унинг акасидан ташқари яна уч нафар йигитнинг ишончига кира олган эди. Ортиқча гап-сўз урчимаслиги учун қолган қизлар ўртадаги сирдан воқиф қилинмадилар. Верониканинг кўрсатмаси билан қизлар қутқариладиган кун карвондагиларнинг барчаси таомга қўшиб бериладиган кучли уйқу дори билан карахт қилиб уҳлатиб қўйиладиган бўлди...
Карвон Самарқандга яқинлашганда Вероника Александрга кичиккина ҳамёнчада қуритилган гиёҳ тутқазди:
- Бунинг бир чимдими йигирмата кишини бир ярим кунга эс-ҳушидан айиради, тошдек қотиради . Икки чимдими эса қирқ кишини. Фақат, эҳтиёт бўласан. Агар икки чимдимини йигирма кишига ичириб қўйсанг борми, уларнинг ярмидан кўпи қайта уйғонмаслиги мумкин.

- Опа,-деди Александр Вероникага эҳтиром билан,- энди иккинчи шартингиз бўйича топшириғингизни беринг. Керак бўлса унга ҳам тайёргарликни бошлайлик.

- Иккинчи шартим шуки... -чуқур тин олди Вероника,- ўзингиз ва ўзаро бир-бирингизни авайлаб Ватанга соғ ва саломат етиб олинг! Мен Ватанимни қанчалик яхши кўрсам сизларни ҳам шунчалик яхши кўрдим. Эҳтимол бу Ватаним учун қилган энг сўнгги яхшилигимдир...
Ватанга қайтгач эса "Қора марварид" ҳақида сўз кетса "У ўз Ватанини чин дилдан севган" деб қўярсиз...

- "Қора марварид" ?!
Опааа!-кўзлари катта-катта очилди Александрнинг,- ахир... Ахир Сиз дардида куйиб-ёнган ўша Ватаннинг тирик афсонасисиз-ку? Мен сизнинг қаҳрамонликларингиз ҳақда эшитиб ёшингизни энг камида ўттиз бешларда деб ўйлардим. Нима учун дастлабки суҳбатимизда ўзингизни таништирмадингиз? Ахир мен...

- Кўрдингми, исмимни эшитиб қанчалик ҳаяжонга тушяпсан,- жилмайди Вероника,- ўша вақт кимлигимни айтсам, севиб қолиб бошимга бало бўлар эдинг?!

- Бу гапингиз рост, опа...- Вероникага жавобан кулимсиради Александр,- сизни анчадан буён ғойибона севишим рост.

- Ана айтмадимми? Яқинда йигирма бир ёшга тўлганимни билганингда эса бутунлай ҳушингни йўқотишинг ҳеч гап эмас экан-да?

- Йигирма бир ёш?! Шугина ёшда шунча қаҳрамонлик?! - овози титради Александрнинг,- опааа! Илтимос, ҳукмдор ҳарамига кирманг! Биз билан уйга қайтинг?! Карвондан шарт ажраймиз-у, алоҳида гуруҳ бўлиб ватанга қайтамиз. Сиз Ватанимизнинг қалбисиз, юрагисиз! Сизни бу нотаниш ўлкаларга ташлаб кетолмаймиз. Сиз бунга муносиб эмассиз...

Жон, опааа...
Сиз ўз Ватанингизга кераксиз...
Ватанимизга кераксиз... - Александрнинг кўнгли бузилиб, қўллари мушт бўлиб тугила бошлаганди.

Вероника маҳзун жилмайди:

- Сенингча мен бу ишларни Ватаним учун қилмаяпманми? Менинг Ватаним шаъни бир-икки манфур бандаларнинг ҳакалак отган нафси учун поймол бўлиши керак эмас. Мен ҳукмдор саройига киришим ва у ерни мендан аввал келиб нафс учун ўргимчак тўрини тўқиб ташлаганлардан холос қилишим керак. Шу йўл билан мени бу ерга жўнатган бир гала ҳиёнатчиларнинг ҳам жазосини берган бўламан. Давомини эса вақт кўрсатади.
Александр, сенга бир дона ўгит айтаман, уни доимо ёдингда сақла! Ҳеч қачон ғирром ўйнама! Ҳатто мажбур бўлиб қолсанг ҳам... Инсонлар ортидан тузоқ қўйма. Бу дунёда ҳам, нариги дунёда ҳам фақат ҳалол ўйнаганлар ютади ва мукофотини олади!

- Хўп, опа! -ўнг тиззасини хиёл букиб қўлини юрагига мушт қилиб қўйди Александр,- бари сиз айтгандек бўлади. Биздан ҳавотир олманг! Фақат... фақат ўзингизни асрашга ваъда берсангиз бўлгани..

- Ваъда бераман,- қатъият билан шивирлади Вероника,- ишни оҳирига етказмагунча ўзимни асрашга ваъда бераман...

🔳 🔳 🔳

Муаллиф: Хазонрезги

#давоми_эртага!


📌 @xazon_rezgi /53

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Вероника Аннанинг сўнгги сўзларидан қувониб кетди. Демак, ишониши мумкин бўлган одамлари сони яна иккитага кўпайар экан...
Ўзини яхши ҳис қила бошлаганинг иккинчи куни Александр Верониканинг ёнига яқинлашди.
-Сизга катта раҳмат, Вероника. Энди сиздан бир жон қарздорман.

Вероника Александрга маъноли тикилиб кулимсиради:
- Бир эмас, икки жон қарздорсан мендан.
-Тушунмадим?! -ҳайратини яширмади йигит,- қанақасига?!
- Қанақасига бўларди? -ҳотиржам жавоб қайтарди Вероника,- Аннани назарда тутяпман мен. Агар сенга бирор нарса бўлса ундан кўнглинг тўқ ҳолда тинчгина оламдан ўта олармидинг? Опанг ёш, гўзал...Кўпда ана шу гўзаллик инсон умрига зомин бўлиши ачинарли ҳолат агар билсанг..
- Анна кўнгилчанглик қилиб сиримизни очиб қўйгани чатоқ бўлибди, кутилмаган фалокат олдида ожиз қолибди. Биз бу сирдан уйга қайтгунча ҳеч кимни воқиф қилмаймиз деб келишгандик. Афсус...-надомат билан бош чайқади Александр.
- Баъзан бизга ёмонлик бўлиб кўринган воқеликлар ортида кутилмаган нажотимиз яширинган бўлиши мумкин.

- Шундай қилиб сиздан икки жон қарздормиз денг? Майли талабингизни айтишингиз мумкин, фақат бир шарт билан, сиримизни сиз ҳам маҳфий тутасиз...-қўлларини иложсиз ёйди Александр

-Яхши келишдик, - деди Вероника пайсалга солиб ўтирмай,- менга икки ишда ёрдам берасиз. Улардан бири айнан ўзингизни фойдангиз учун муҳимдир.
- Қўлимдан келса бажонидил,- йигитнинг самимийлигини унинг беғубор қарашларидан ҳам англаса бўлар эди.
-Унда яхшилаб эшит! -Вероника ўзи тақдири учун қайғураётган қизлар масаласини Александрга батафсил тушунтирди,- сен,-деди у гапининг оҳирида,- сўзларимга ишонмай барини Андронийга бориб етказишинг мумкин. Аммо шуни яхши бил-ки, Андроний мен ҳақимда биронта ҳам мустақил қарор чиқара олмайди, демакким мен бемалол Самарқандга етказилиб бораман ва ҳукмдор саройига киритиламан. Аммо сен ўзинг билишинг керак бўлмаган сирга эга чиққанинг учун бошингдан бевақт жудо этилишинг ҳеч гапмас.

- Нима учун мен сизга ишонишим керак? Нима мақсадда бизга ёрдам беришингиз керак? Шу масалага ҳеч тушуна олмаяпман?!

- Бунинг икки сабаби бор,- бамайлиҳотир жавоб қайтарди Вероника, - биринчидан сизга ёрдам берганим эвазига иккинчи тилагим, яъни ёрдамни айнан сиздан сўрамоқчиман.

Иккинчидан эса гулдек қизларнинг мен сабаб бевақт хазон бўлишларига шунчаки томошабин бўлиб туролмайман.

- Хўп яхши,- бироз ўйланиб жавоб қайтарди Александр,- мен нима иш қилишим керак?

Вероника чуқур тин олди:

- Бу ишни бир ўзинг эплашинг даргумон. Сен ўзингга яна бир ишончли шерик топишинг керак. Агар уч киши бўлсаларинг янада яхши бўларди. Хуллас, қизларга қандай ҳукм чиқаришмасин бу ишни шаҳарда амалга оширишмайди. Энг қулай йўли одамзоддан ҳоли бирон бир жой. Сен шерикларинг билан карвон эгалари ана шундай ҳоли жойга етиб боргунча қизларни улар қўлидан озод қилиб яшириб улгуришингиз керак. Бунинг учун балки ўзингизни гумондан ҳоли қилиш мақсадида қизларни қароқчилар ўғирлаб кетган қилиб кўрсатишингиз керак бўлар. Орадан маълум вақт ўтгач эса ўзингиз учун ҳам ана шундай томоша уюштириб кўздан ғойиб бўлишингиз мумкин.

- Шунақа томоша қўйиб ўтирмай қизларни олиб бир йўла жуфтакни ростласак нима бўлади? - кўзларидан ўт чақнади Александрнинг

- Нима бўлади?! Эшит унда?! Агар сиз бу ерда қизлар билан тинчгина, зим-зиё кўздан ғойиб бўлсангиз, Андроний ва Себастьянларнинг кўнглида шубҳа уйғотасиз. Шунда улар сизларни излаш, қўлга тушуриш чорасини кўришлари мумкин. Элчилик мавқеидан фойдаланиб бу ҳақда Самарқанд ҳукмдорининг ўзи ёки ишончли вакилларидан ҳам ёрдам сўрашлари мумкин. Ҳар икки ишни қилмаган тақдирларида ҳам ватанга қайтишгач оила аъзоларингиздан ўч олиб аламдан чиқишлари эса тайин масала.
Хуллас, бу ишни яхшилаб ўйлаб кўриб, пишириб, умумий бир қарорга келиб олишимиз учун вақт ҳали етарли.

- Қизларни олиб кетишга кетамиз-ку, аммо уларни таъминлаш учун етарли маблағни қаердан оламиз?

Муаллиф: Хазонрезги

📌@xazon_rezgi /52

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳикоя килинишича, саҳрода яшайдиган бир киши амакисининг қизига уйланди. Орадан йиллар ўтиб, аёли унга тўққиз ўғил фарзанд тугиб берди. Яна орадан йиллар ўтиб, аёл ўнинчисига ҳам ҳомиладор булди. Ой куни етиб, қиз фарзанд дунёга келтирди. Аёл эрига киз кўрганининг хабарини берганда, эри жуда қаттиқ хафа бўлди ва ўзини камситилгандек ҳис қилди. Баланд овозда у: «Қандай ҳам қаро тун а-а-а, бу тун», деб дод солиб, аёлини ҳайдади. Унга нафрат нигоҳи билан карай бошлади. Гўёки, ҳомиланинг киз бўлишига аëли сабабчидек.

Орадан кунлар, йиллар ўтди. Ота кексайди. танасидан мадор кетди. Бир куни унинг кўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Ўғилларининг ҳаммаси уйланиб, ўз юмушлари билан овора бўлиб, кўзи ожиз оталарини эсдан чикардилар. Кенжа фарзанди бўлмиш киз ҳам турмушга чикиб, оилали бўлган эди. Отасига етган мусибатни эшитган заҳоти унинг ёнига, ҳолидан хабар олгани шошилди. Отасининг хонадонига бориб, падари бузрукворини чўмилтирди. уйларини саранжом-саришта килди. отасига таом пиширди. Ювиниб покланган ота аввал ҳис қилмаган роҳатни туйди. Киз отасига дори бермокчи бўлиб, қўлини узатганда, ота унинг қўлидан ушлади ва: «Эй меҳрибон кизим, сиз кимсиз?», деб сўради.

Киз кўзларидан шашқатор ёшлар оққан ҳолда: <<Эй отажон, мен ўша сизнинг қаро тунингизман», дейди. Бу гапдан ота ўз қизи билан гаплашаётганини англадида, хўнграб йиғлаб юборди ва айтган гапларига афсус надомат килиб: «Қизалоғим, мени кечир! Қанийди, тунларимнинг ҳаммаси қаро бўлса. Уйимда тун қаросида сокинлик ҳукм сурарди. Агар замон менинг ҳаётимни ортга қайтарса, мен кизимни туғилган пайтиданок яхши кўрган бўлар эдим. Қизимдан бошқаси менга яхшилик қилмаяпти, мендан хабар олмаяпти. Тўққиз эркак, ҳаммаси ўзи билан овора бўлиб, мендан бохабар бўлишдан анча йироқлар. Мушк анбарнинг исини фақатгина мени кўргани келадиган кизим таратмокда», деди.


Қиз тарбия қилаëтган ота ва оналар, бугун уйингиздаги бу қуёшчага яна бир бор эътибор ва меҳр беришингиз учун ажойиб имкониятдир. Ундан фойдаланиб қолинг.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#муносабат

Ўша машҳур гап: "Тўй қиммат бўлган ерда зино арзон бўлади (кўпаяди)". Европани чиритган нарса зинони ошкор ва очиқ бўлиши тўйдан кўра "яшаб" кўриш арзон бўлиши. Эркакларни кеч уйланишига сабаб уйланиш ёшигача бемалол истагани билан истаган усулда шаҳватни қондириш имкони борлиги. Эркакларни шунга мажбурлаяпсизлар. Яна ҳам ҳозир кўпи Аллоҳдан қўрққани учун "уйланиб" оляпти гарчи уйланишни шартларига тушмаса ҳам.Яқинда ошкора яшашни бошлайди сизларни орзуларинг боп пул топгунича.

Биз тўйни қисқартириш орзу-ҳавасдан воз кечишни эмас бир юкни бир тарафдан бошқасига олиб бердик. Муаммо шундайлигича турибди.
Авваллари келин тараф қарзга кириб қизни отаси йиллаб Россияда ишлаб сеп йиғган бўлса энди куёв тараф шу ишни қиляпти.

Орзу-ҳавас бизни хор қилади.

©Sayyid Islom


Каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

4 yil oldingi davrimda 80 KG EDIM...

 😳 Hozirchi, tanib boʻlmas darajada oʻzgardim.
  Hatto, 4yil meni koʻrmagan yaqin dugonam ham tanimasa boʻladimi ?

Rosa xafa boʻldim. 🥺

🍹Ozishga qattiq bel bogʻladim va shu retsepga amal qilishni boshlaganimga 10 kunda 10 kg ga vazn tashladim.

Sogʻlikka ham zarari yoʻq 👍

Dieta bilan ham vazn yoʻqota olmayotgan boʻlsangiz retseptni yozing. ✍

Sizga 4 osh qoshiq qatiq🥛
           1osh qoshiq zaytun yog’i🫒...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#БАРС 17-қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💃𝑺𝑬𝑽𝑰𝑴𝑳𝑰 𝑮𝑶’𝒁𝑨𝑳 𝑨𝒀𝑶𝑳 𝑩𝑶’𝑳𝑰𝑺𝑯𝑵𝑰 𝑿𝑶𝑯𝑳𝑨𝒀𝑺𝒁𝑴𝑰 😍🤩

❤️𝑼𝑵𝑫𝑨 𝑩𝑰𝒁𝑵𝑰𝑵𝑮 𝑲𝑨𝑵𝑨𝑳 𝑨𝒀𝑵𝑨𝑵 𝑺𝑰𝒁 𝑼𝑪𝑯𝑼𝑵 😍

💄 𝑬𝑵𝑮 TRENDDAGI✈️✈️ 𝑲𝑨𝑺𝑴𝑬𝑻𝑰𝑲𝑨𝑳𝑨𝑹 KIRSANGIZ QAYTIB CHQB KETGIZ KELMAYDI BUNAQA NARHLARDA HALI BOLMAGAN BOMBA NARXLARDA🔥🔥🔥🔥

TUSH 15.000 👠👠

PADVOTKA. 10.000❤️❤️

PAMADA. 4 tasi 15.000💄💄

FERRAMON BALZAM. 6 TASI 50.000💗💗

Kist naborlar 10.000🥳🥳

𝑵𝑨𝑹𝑿𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑺𝑯𝑶𝑲𝑲𝑨 𝑻𝑼𝑺𝑯𝑰𝑺𝑯𝑰𝑵𝑮𝑰𝒁 𝑨𝑵𝑰𝑸🤫🤫🤫

DOSTAVKA TEKIN🚗🚗🚗

PASDAGI LINK USTIGA BOSING👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+nn6PNui1WeEzMjNi
/channel/+nn6PNui1WeEzMjNi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мактаб — илм гулшани!

✅ Мактаб остонасидан ичкарига қадам босган ҳар бир устоз улкан қалбли болага айланади.

❗️Устоз - бу сизу бизга қалб қўрини бағишлаган, қўлингга қалам тутиб, ёзишни, ўқишни, дунёни англашга ўргатган, бугунги ютуқларингизга озми-кўп беминнат ҳиссасини қўшган инсондир!

Бугун 2024 йилнинг "Биринчи қўнғироқ" и жаранг сочади. Устозларга омад тилаймиз! 😊

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Ойиша... Ана эмди масаланинг сенға тегишли жойи келди.  Сенға айтмакчи бўлғоним,  эрта бирси кун Музаффар Алининг боши икки бўлса Нурижаҳон ўз отаси бирлан яшамакка кетадур.  Шул сабаб уни ўзингға бунча ўргатма,  бундин ҳар иккингиз бирдек азоб тортмоғингиз тайин...

    - Онааа...- Нурижаҳонни маҳкам бағрига босди Ойиша,- мен Нурижаҳонсиз яшай олмайман.  Илтимос, қизалоқни мендан айирмасинлар. Тўғри уни дунёга келтирмадим, она сути билан боқмадим, бироқ ҳамиша ҳам туққан онагина она бўлиб қолмайди. Меҳр берган ҳам туққан онадан кам эмас. Буни ўзингиз ҳам мендан яхши биласиз. Ўтинаман, онааа... Бир чорасини топинг...- Ойиша Нурижаҳонни жамалак сочларини силар экан, оҳирги сўзлари бўғзидан олов бўлиб отилиб чиқди,- Нурижаҳон ҳозиргина мени "Она" деб атади. Ҳудди мен сизни чин дилимдан "Она" деганим каби...

- Ҳаа барини кўрдум,- изтироб билан сўзини давом эттирди Хайринисо она,- нафақат кўрдум, балки эшитдум ҳам...
Фарзанддин айрилиш азоби қандай бўлушини мендин сўра... Шул сабаб буларни айтиш менға қанчалиқ оғир бўлмасун сени огоҳлантириб қўймакдамен. Кейичалиқ айтмаб эдингиз деб мендин ўпкалама...

- Бир чора топиб беринг, она...-мажолсиз шивирлади Ойиша,- билсангиз мен бу гўдак билан қайта дунёга келдим. Отам, онам, синглим, укам ва бўлажак турмуш ўртоғимдан айрилиш азобини бироз унуттирган эди у менга. Мен яна қайта яшай бошлаган эдим. Ҳаётимдаги ожизгина илинжим эди бу қиз...-Ойиша Нурижаҳоннинг ипакдек сочларига лаб босди, унинг кўзларидан марвариддек икки томчи ёш узилиб қизалоқнинг сочларига томди,- майли Али уйлансинлар, мен эса қизалоқларига энага бўлиб ёнларида қолай.Шунга руҳсат бериб турсинлар. Кейинчалик нима бўлса пешонамдан кўрарман.
- Бунинг асло иложи йўқ,- Хайринисо она "афсус" деган каби надомат билан бош чайқади,- ўз танангға бир ўйлаб кўр-чи, қизим, мен "Ойиша ва қизалоқ бир-бириға жуда ўрганиб қолғон, шул сабаб у Нурижаҳоннинг ёнида қолсун" дея кимдин изн сўраймен? Музаффар Алидинми ёки Яҳё Мирзодин? Ким жигарпорасининг меҳрини бошқа етти ёт бегона инсон билан бўлишишни истайдур?
Аммо... Дунёда ҳар мушкул бор-ки, унинг чораси ҳам албатта топилғай. Сенинг мисолинда ҳам бир чора бор. Фақат бунға сен кўнурмисен, йўқ-му, ана шу томони менға қоронғу...

Ойиша оғир ютунди:

- Қулоғим сизда, она... Айтинг...

- Нурижаҳондин ажралмасликнинг бир иложи бор, у ҳам бўлса сенинг Музаффар Алининг никоҳига кирмагингдир. Ана ўшанда Нурижаҳон сенинг қизалоғинг бўладур. Агар Музаффар Али бирлан кейинчалик муросанг келишмаса ёинки у яна бошқа қизға уйланган тақдирда ҳам аҳвол ўша-ўша қоладур, яъни Нурижаҳон бирлан сени бир-бирингиздан ажратишға ҳеч кимсанинг ҳадди сиғмас...

- Мен бундай қила олмайман,- изтироб билан шивирлади Осиё...

- Нимани қилолмайсен? Тушунтириброқ гапиргин?

- Она! Али мени ўзига дўст деб билади. Мен қизалоқни жудаям суяман, шу билан бирга ўз манфаатим деб дўстимни кўзига чўп суқолмайман, аҳир?! Йўқ, мен уни алдай олмайман...

- Иккидин бириға кўнғин-да, аҳир?! Фақат шу иккидин бири! Бошқа йўли йўқ! Яхшилаб, бафуржа ўйлаб кўр, қизим... Бунинг учун эрса ҳали анча вақтинг бор...

Хайринисо она оҳиста қадамлар билан хонани тарк этди...

Ойиша Нурижаҳонни бағрига босганча маҳзун ўйга толиб қолганди...


Муаллиф: Хазонрезги

#давоми_эртага!

📌@xazon_rezgi /50

Читать полностью…
Subscribe to a channel