Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
👉🚪Kanalga kirish🚪👈
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Шунда лўли шарт қўлимдаги пулга энгашди ва жаҳд билан туфлади :
- Ол пулингни , илойим болангни жанозасига ишлат .
Мени кўз ўнгимга бундан бир йил олдин Бухорода- махалламиз ҳовузида чўкиб ўлган катта ўғлимнинг жасади кўриниб кетди. Халиги пулни лўлини башарасига отдим .
Ана шунақа гаплар. Ҳақиқатни айтганда, катта гапиргунча катта нон тишлаш маъқул экан. Шунақа гаплар , Фаридахон...
Мен ҳозир эшитган ҳикоямдан мухтасар эдим...
15 - ноябрь 20** йил
Бугун ўқишдан кечроқ қайтдим. Уйда янгилик . Совчилар келишибди. Кимдан денг? Махсус гуруҳдаги биздан бир курс юқори ўқийдиган Адҳам акадан. Тавба?! Бу йигитнинг шунақа мақсади борлигини сезмаган эканман. Яна уйдагиларга бу совчиларнинг ташрифи ёққанига ўламанми ? Айниқса ойижонимга . Шу пайтгача ҳали қизим ёш, отасини даврида ўқиб олсин деб бот- бот такрорлидиган ойижоним бу сафар йигитни келажаги бор экан деб қайта- қайта таъкидладилар . Хуллас , ахири уларни сўзларини кесишга мажбур бўлдим:
- Мен ҳали бундан ҳам келажаги борига турмушга чиқаман. Келажаксиз бўлса биргаликда бор қилиб оламиз .
Бу сўзларимни ойижоним дадамга етказмай қўймаганлар , албатта . Ўзи шундоғам мени қизғаниб икки йўлни орасида турган дадам шарт кесдилар :
- Қизим хали ёш ...
10- декабрь 20** йил
Шуҳрат билан Абдуворис Санк- Петербургдаги конгрессга кетадиган бўлишди . Улар лойиҳалаштирган завод ишлаб чиқаришда экология нормативларига юқори даражада жавоб берар эмиш. Шу диққатга сазовор таклифлари учун улар икки хафтага командировкага кетадиган бўлишди. Институт тарихида бунақа иш ҳали бўлмаган экан. Шунинг учун ҳаммаёқ шов- шув бўлиб кетди.
Абдуворис майли , Шуҳратни атрофида қизларни айланишини кўрмайсизми . Қизғаниш навбати менга келди шекилли. Ўзимни ҳеч нарса бўлмаганидек, қизғанмагандек тутишни эплаш жуда қийин экан, аммо уддаласа бўлади.Хуллас , Шуҳрат эртага учиб кетади .
@Xazon_Rezgi /34
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
- Қадрли талабалар!
Хабарингиз бор. Гуруҳдошингиз Фарида Усмонова яқинда нуфузли анжуманда иштирок этди. Саралаб олинган иштирокчилар охирги босқичда янада кучли беллашувга киришдилар . Хуллас... Гапни кўпайтирмоқчи эмасман. Танловда жуда кўп иштирокчилар акалемиклардан тортиб талабаларгача иштирок этдилар. Ўн икки нафар иштирокчи турли йўналишларда тақдирландилар. Фарида Усмонова эса мазкур танловда фахрли биринчи ўринни эгаллаган ягона талаба бўлди.
Комилов сўзларини тугатмасдан қарсак янграб кетди .
Комилов бироз қониқиш билан қарсакларга йўл қўйиб бердилар . Сўнг :
- Энди бу ёғини эшитинглар . Усмонова .... сўм ( бу жуда катта сумма эди) пул мукофоти ва анжуманнинг махсус сертификати билан тақдирланади. Эртага ...
Қарсаклар яна узоқ давом этди...
19- май 20** йил
Бугун гуруҳдошлар билан яйрадик. Сабаби мен . Анжуманда ғолиб чиққанимни "юваяпмиз". Гуруҳимиздаги ўн саккиз нафар талабанинг ҳаммаси сквердаги мўъжаз кафега йиғилдик . Ҳурсандчилик авжида. Бир пайт Сабур сўз олди :
- Жимларинг ! Манда тост бор . Карочи , Парихонга юксак ижодий парвоз тилайман. Пари, сан ман учун жудаям қадрли дўстсан. Менимча, ўқишни битириб йўлларимиз ажралиб кетгандаям, сани жуда қўмсаб яшасам керак. Сан ақлли , соҳибжамол , мард ,.... Э, хуллас зўр қизсан. Манга айниқса ҳазилкашлигин росса ёқади . Шунақа гапларни гапирасанки ... Қаттан оласан- а шунақа гапларни?
Сабур бир кулди- ю, сўзини давом эттирди :
- Болла ану куни эсиладами ? Ман органик химия хонасини тутатворганим. Ўзи домладан гап эшитаманми деб қўрқиб бир аҳвол бўлиб турсам Пари нима дейди денг ! "Вей , Сабур ! Нимма балло калленг билан уришиб қолдингми ?" - деса бўладими . Кулавериб буралиб қолибман ўзиям. Хуллас Пари , санга бир таклиф , кел ман билан Турманистонга кетгин. Манга турмушга чиқгин демоқчиман. Ёшинг катта бўлса нима қилибди, за то бой бўламиз !
Сабурни ҳазил гапларидан кейин роса гап ташлаш бошланди . Менга нақд ўн иккита турмушга чиқиш таклифи тушди- ёв. Мен ҳам бўш келмадим. Қизлар бир тараф, йигитлар бир тараф бўлганча обдон гап ўйин қилдик.
Эҳ, талабалик ... Олтин даврим...
24 - июнь 20** йил .
Кундалигим . Сени анчадан бери қўлимга олмабман. Жуда машғулотлар кўпайиб кетди . Ҳар куни деярли бир хил режа . Ўқиш, уқиш, амалиёт , тажриба , хулоса...
Эртаси кун яна шу кун тартиби . Ора - чора курсдошлар кинога тушишимиз , ҳиёбонда бирга айланишимизни айтмаса, кунларимиз илм чўққисига тирмашиш билан ўтмоқда.
@Xazon_Rezgi /32
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
/channel/xazon_rezgi
#хайрли_кеч, яхшилар...
Кўпчилик #Кўзларим_йўлингда қиссасини яҳлит ҳолда алоҳида каналга жойлаб беришимизни сўраб ёзишди. Илтимосингизни ерда қолдирмаган ҳолда #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА яҳлит ҳолда алоҳида каналга жамланди. Агар сиз асарни бир нафасда ўқишни истасангиз канал админи 👉 @Yusupova_Sabo га мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳизмат нарҳи 10.000 сўм.
Шу билан бирга асар ҳар куни каналда қисмма-қисм жойлаб борилади.
Канал маъмурияти
Ассалому алайкум синглим Гулбахор.Бу асаризни ўқиб ўзимни талабалик йилларим эсимга тушиб кетди.Айниқса устозлар- Шарифа Исмоиловна ва Генрих ака ( биза Генака дер эдик) ларни исмларини ўқиб, бу асарингизга жудаям қизиқиб қолдим.
Читать полностью…#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
30-октябрь 20** йил
Менга ҳар куни мактуб кела бошлади . Шуҳратдан. Бир олам мазмунга тўла. Бошқалар шубҳага тушмасликлари учун аввал уларга ёзувсиз мактуб юборилади. Шуҳрат қоғозларни юмалоқлаб Саидага, Гўзалга, Ширинга , улар орасида менга отади. Уларнинг қоғозлари бўш. Меники мактубли. Ичида бир дунё гапи бор, яъни учта нуқта. Бу соғинч дегани , бу изҳор , бу ... Умуман нимани ўқишни истасанг шу .
Қизлар чириллашади:
-Қаердан чиқди бу одат ?
Шуҳрат индамайди ёки гапни буради. Мен мактубимни аста текислаб , конспектимни ичига яшираман. Баъзан мактуб жуда узун бўлади. Ичи тўла иқрор. Ичи тўла нуқталар ...
Уйга қайтганда , дарс қиладиган столим тортмасидаги кундалигимга мактубларни авайлаб солиб қўяман.
Бир куни мактублар ойижонимни қўлларига тушди. Ойижоним кундаликни ўқимайдилар- ку, аммо ичида қаппайиб кетган қоғозчаларни кўриб ҳайрон бўлибдилар. Хуллас, анча мактубни ҳузурини ахлат челак кўрибди. Майли хафа бўлиш йўқ.
Ҳар куни мактуб оляпман - ку...
15- январь 20** йил .
Иссиқлик техникаси фанидан дарс берадиган домла Сафаров гуруҳга тескари бўлиб олибди. Бунга мен сабабчи эдим . Аввало айб ўзимда . Сафаров ўттиз беш ёшларда , уйланган , иккита фарзанди бор эди . Шу сабабли бафуржа у киши билан масала талашаверардим. Тўғрида, биздан ўн беш ёш катта бўлса, яна нима нотўғри хаёлга боришим мумкин эди . Аммо ... У билан тасодифан икки, уч маротаба йўлимиз бир бўлиб қолди. ( Кейинчалик бунинг тасодиф эмаслигига ҳам шубҳаландим, албатта ). Охирги маротаба бирга қайтишимизда у менга аллақандай қочиримли гаплар гапира бошлади. Унинг уйланганлиги, фарзандлари борлиги ёдимга тушиб жеркиб силтаб бердим. Аммо у тап тортмайдиган хилидан экан. Ахири дадамни ўртага солдим. Уни ёмон оқибат кутиши мумкинлигини айтиб шарт таксига ўтириб жўнаб юбордим. Янги йил ва таътилни ўтказиб келсам , бутун гуруҳни имтиҳонга қўймабди. Курсдошлар ҳайрон. Сабабини сўрашса:" буни мендан эмас Усмоновадан сўранглар"- дебди. Уларнинг саволли нигохларига нима деб жавоб беришни билмадим. Аудитория эшигини шарт очдим- у , Сафаровнинг ҳузурига йўл олдим. У мени совуқ кутиб олди. Мен :
- Устоз, тушунмадим нима бўляпти ? - деб сўрадим.
- Буни ўзиздан сўранг ?!
- Ўзимдан сўрадим. Ўзим вой-бў , битта тушунмовчиликка шунчами . Ҳали ҳаёт олдинда , араз - гиналарга не ҳожат деяпти.
Сафаровни чеҳраси ёришди:
- Шу гаплар ростми ?!
- Агар гуруҳга имтиҳон баҳоларини қўйиб бермасангиз ёлғон. Акс ҳолда рост .
(Мен шу тобда кўнглимда, яхшиям Сафаров кейинги семестрда бизни ўқитмайди деб ўйлардим).
@Xazon_Rezgi /29
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Соат тўққизларга яқин Ботир тоға бир патнис сихланган кабоб кўтариб келиб қолдилар:
- Паркентга келиб бу ерни кабобини емаган одам, бу ерда бўлдим демасаям бўлади ,- дедилар кулиб .
Йигитлар дарров чўғ тайёрлашга киришиб кетишди. Мен:
- Тоғажон , оввора бўлибсиз-да, кеча келганимиздан бери фақат овқат еймиз. Бунақа эркалатаверсангиз булар кетмаймиз деб тўпалон қилишади ,- дедим кулимсираб .
Ботир тоға ёйилиб кулдилар :
- Одам бор жойга одам келади қизим . Битта ёмонимиз бор экан ортидан мана қанча яхши келди . Етса молимиз , етмаса жонимиз.
Кейин гапларини бошқа оҳангда давом эттирдилар:
- Э, сан ёмон қиз экансан. Тоғажон дееб роса одамми ийдиракансан- у.
Ботир ака шарақлаб кулиб юбордилар .
- Жон, жон деб жонни олади , бу тоға ,- Шуҳрат энди аввалгидек хазил қилишга тушганди
Дўстлар даврасида кун қандай оға бошлаганиям билинмади .
Кундузги тўртларда уй эгалари билан хайрлашиб , йўлга тушдик.
- Бизникигаям боринг, - таклифимга Робия ая ва қизлар "хўп" деб бош силкишди . Ботир тоға " албатта , ўзим олиб бораман, онаш " - дедилар кулимсираб .
Йўлда кетар эканман , худди юрагимни бир парчаси шу инсонларда қолиб кетгандек, нимадир етишмаётгандек бўларди.
Шуҳрат ҳам биз билан қайтди.
* * *
22-июнь 20** йил
Сессияни ёпдик. Аслида уни топширганимиз ҳам йўқ. Бари автомат тарзда ёпилди. Қўшимча гуруҳда машғулот 10 июлгача давом этади деб эълон қилишди .
10 - июль 20** йил
Бугундан таътил берилди. 15 - августда қайтар эканмиз.
Ҳамма билан хайрлашдик. У билан хам . Бир ой- ю беш кунга хайр .
Нима қўнғироқ ?
Кўрамиз ...
#УЧИНЧИ_КУРС
25- сентябь 20** йил
Таътилдан сўнг ўқишлар анча изига тушиб қолди . Бугун махсус фан ўқитувчиси Эргаш ака дарс ўтиб туриб , мавзудан чалғидилар . Улар биргина нуқта жуда кўп нарсани англатади дея туриб уч нуқта ҳақида мулоҳаза билдирдилар . Уч нуқтада чуқур хаёлни , сукутни , ҳижронни ,... ва соғинчни англатар эмиш
@Xazon_Rezgi /28
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
6- ҚИСМ
- Мен сизни нима учун ёмон кўришим керак , тушунмадим. Аксинча , бошқалардан ажралиб туришингиз учун балки ... қадрласам керак. Сизни бу ҳислатингиз ҳақида менимча бир киши изоҳ бера олади . Омон ака. Фақат угина барча саволларга жавоб бериши мумкин. Аслини айтганда, бу нарса олтинчи туйғу дейилади менимча. Фанда бор нарса. Ҳозир сизни эшитиб , баъзи нарсалар ёдимга тушяпди. Мен бу борада кўп нарса билмайман. Аммо , тарихда жуда пок ва солиҳ инсонлар сизга ўхшаб тушларида , хаёлларида бирон воқеалардан хабардор бўлишган. Ориф ва авлиё зотлар дейилади улар ҳақида. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайхи вассалам мўъжизаларини эсланг. Исро ва Меърож воқеалари. Бир қўмондон фалон жангда ўлди деб жаноза ўқиганларида орадан анча кун ўтгандан кейин исботининг хабари етиб келган. Суриштирилганда воқеа жаноби Расулимиз САВ нинг айтган вақтларига мутлоқ тўғри келган.
Бу дунё шундай синоатлики...
Мен энди ўзимга келиб олган ва секин - аста бу ҳодисаларни таҳлиллашга тушгандим.
- Илтимос , Омон акага индамай қўяқолайлик. Мана айтяпсизку , яхши инсон эканман. Бошқа нарса аҳамиятлимас. Аммо ҳар сафаргидек мени қойил қолдирдингиз. Бу ҳақида тушунчам йўқ деб шунча нарсаларни айтдингиз-а. Билганизгизда нималарни деркансиз унда ... Баъзан сизга қараб туриб сўз тополмай қоламан. Яна битта нарсани айтайми ?
- Айтинг...
- Сиз жудаям чиройли келин бўласиз . Тўғриси буниям тушларимда кўп кўраман. Тўйингиз куни кўзингиздан оқиб тушган икки томчи ёшни кўраман. Аммо куёв бола ... кўзимга кўринмайди - у беғубор жилмайди ва давом этди:- ахир , ўзимни ўзим қандоқ кўраман ...
Икковимиз кулиб юбордик.
- Пари , завод ёқдими ?
- Ха
- Мени у ерга ишга таклиф қилишди. Инженерликга . Ўнг қўлдаги ишлаб чиқариш биноси бор эди-ку ? - мен ха деган маънода бош силкидим- ўша ерни мен конструктрлаштирдим. У ердаги лаборатория сизга ёқдими ?!
Мен у лабораторияга жуда хавасланиб қарагандим. Бунақа чиройли дизайн ва илмий қоидаларга мувофиқлаштирилган лабораторияни хатто Тошкентда хам кўрмагандим.
- Мен бу лабораторияни бир яқин инсоним учун ... Уни кўз олдимга келтириб тайёрлаяпман. Қанийди унга ёқса. У Паркентга келаман деган, аммо шу ерда ишлармикан, мени ёнимда ?!
Мени қувлигим тутди :
- Мен қаердан биламан ? Ўзидан сўранг ...
- Хўп. Сўраганим бўлсин... Сиз шу ерда ишлайсизми ?
- Тўғриси , ҳали қаерда ишлашим ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман. Аммо битта нарсани биламан. Дунёда шундай инсонлар борки, улар учун хатто Арктика музликларига ҳам иккиланмай кетиш мумкин . Бир умр қолиш учун.
- Раҳмат - деди Шуҳрат овози товланиб
@Xazon_Rezgi / 26
Қарзим бор
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Жаҳонгир Мажидов
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Бир эру-xотин бўлиб тез-тез жанжаллашиб қолишар экан.Эр: -«Бир гапдан қолсанг ўласанми? Эр ўрнида кўриб бош эгмайсане.» дебди.Хотин эса: -«Хо нега энди? Куни билан бир оғиз ширин сўзингизни, эътиборингизни мандан қизгонасиз» дебди.«Ўзинг доим захарингни сочаверсанг, қандай яхши гапирай. Айб ўзингда» дебди. Можаролари тугамабди. Буларни бақир чақирини эшитган бир қўшниси келиб:«Фалон жойда яхши донишманд бор. Ўшанга учрашинглар. У муаммоларингни хал қилади «, дебди.Эр-хотин ўша донишмандни олдига боришибди. Донишманд олдин эрни, кейин хотинни гапларини тинглабдида, икковига хам икки варақдан оқ қогоз берибди ва дебдики: «Муаммоларингни хал қиламан , фақат шу қогозга бир-бириларингни камчилигиларингни ёзинглар» деб икковини икки бўлак хонага киргизибди. Хотин бир ярим варақга эрини камчилигини ёзибди. Эр хам икки варақ хотинини камчиликларини ёзибди. Эр ёзаётган камчиликларга қогоз ETМАБДИ…Эр донишманд ўтирган хонага кириб:-«Берган қогозингиз етмади, хотинимни камчиликларини ёзишга. Мумкин бўлса яна учта оқ қогоз берсангиз» дебди.Шунда донишманд:-«Берган қогозим етмаслигини ва сиз янақогоз сўраб келишингизни БИЛАРДИМ!! Сиз хотинингиз билан ажрашмоқчимисизёки ярашмоқчимисиз» деб сўрабди. Шунда эр:-«Ие икки фарзандим, бор ажрашиш НИЯТИМ йўқ. Фақат сал ўзгарсин. Манга бош эгиб бўйсунсин» дейманда дебди.Шунда донишманд:-«Эркак киши хотин киши билан асло ТЕНГЛАШМАСЛИГИ керак!! Агар хотини бош эгишини хохласа. Эр ўзини харакатлари билан эрлик ваколатини қўлдан қўймаслиги керак. Мана сизга хам, хотинингизга хам қогоз бердим. Хотинингиз ёзса сиз хам ёзаверасизми?! Сиз хотинга тенглашиб турганингиздан кейин, хотинингиз хам шундай қиладида. Сиз эрсизу, нега хотинингиздан хотинликваколатини талашасиз. Эр бўлинг. Унутманг эрлигингизни! Қўлингиздаги қогозни йиртингу, мана бу оқ қогозни олинг. Хеч нарса ёзманг. Хонага боринг ман чақирганимда чиқасиз. Ман рухсат бермагунча гапирмайсиз» дебди.Салдан кейин донишманд эр- хотинни хузурига чақириб хотинга:-«Қани ёзганларингизни ўқинг» дебди. Хотин ўқий кетибди:-«Мани бор йўқлигими сезмайдилар, ман билан вақт ажратиб сухбатлашмайдилар, кўнглимга қарамайдилар, оёқлари терлайди, сигарет чекади, кеч келади, эрта кетади……» деб рўйхатни ўқий кетибди.Кейин донишманд:-«Энди сиз ёзганларингизни ўқинг» дебди эрга. Эр бўм-бўш оқ қогозни донишмандга узатибди.Шунда донишманд:-«Хотинингизни камчилигини тополмадизми» дебди.Хотин эр хеч нарса ёзмаганини, демак эри уни қандай бўлса шундайлигича севишини, эрини камчилигини ёзиб хато қилганини тушуниб, эр оёқлари остига ўзини ташлаб кўзида ёш билан:-«Кечиринг, ман ношукурни кечиринг. Ман хар галгидай манга тенглашиб сиз хам ёзасиз дебман. Минг бор кечиринг» дебди.Эр хотинини бундай қилишни кутмаганди. Бош эгиб кечирим сўраб турганини кўриб аввалги хатоларини тушунибди. Бош эгиб турган хотинига мехри ортибди. Эру хотин ярашиб, донишмандга рахмат айтиб кетишибди!!ОИЛА муқаддас даргох азизлар хамма оилаларга БАХТ хамиша ҳамрох-ҳамнафас бўлсин!
©интернет
/channel/xazon_rezgi
🔴 🟠🔴🔴🔴🔴🟠 🔴
Bu mening 2haftalik daromadim🟠
🟠Sizga ham shunday daromad topishni o'rgataman!
🟠100% Halol va Qonuniy
🟠 1Xbet, tarmoqli marketing emas!
Bu online biznes proyekt😉(ayol-qizlarimiz uchun)
1haftada bemalol foydaga chiqasiz😍
Ko'rib turganingizdek, o'quvchilarim kuniga 10$-100$gacha foyda qilishadi🟠
KIRIB O'ZINGIZ GUVOHI BO'LING🔴
/channel/+trDRxbKVSDcxOTM6
/channel/+trDRxbKVSDcxOTM6
/channel/+trDRxbKVSDcxOTM6
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
У ошхонага кириб кетди. Озгина вақтдан кейин қўлида чиройли чашкада сутли қаҳва кўтариб чиқди. Чашкаларни столга қўяр экан чўнтагидан плитка шоколад чиқарди ва илжайиб менга узатди.
- Олинг . Роса хумор қиляптувдими . Биламан ҳар куни ярим кечаси сутли қахва ва шоколад ҳамрохингиз .Шуҳрат стол ёнидаги стулга чўкди .
Мен :
- Ха шоколадхўрлигим хаммага овоза бўлиб кетди- я , Сабурни шарофати билан. Аммо қаҳвани яхши кўришимни кўпчилик билмасди. Сиз қаердан...
- Ман кўп нарсани биламан . Қаердан билишимни эса билмиман - кулимсиради Шуҳрат .
- Тушунмадим ?!
- Қаҳвангизни ичинг, совумасин. Ман секин гапириб бераман.
Шуҳратни аввал бунчалик жиддий кўрмагандим. У шунчалик дилдан гапирардики , мен гўё бутун дунёни унутгандим...
- Биласизми , Пари. Адамла оламдан ўтганларидан кейин қаттиқ сиқилдим. Юрагим тез, тез уриб кетаверар, хаёлан адамлар билан суҳбатлашаверардим. Бироз нарсадан сиқилсам, дарров тушимга кирар, ҳар ишимда йўл - йўриқ кўрсатадилар. Биласиз , адамларни ўлимлари сабабли бир йил ўқишдан қолиб кетдим. Баъзан энди қайтмасаммикан деб кўп ўйлардим. Бир куни , бўлди ўқишни буткул йиғиштираман, тижорат билан шуғулланаман деб ўйладим . Шу хаёлда уйқуга кетдим. Тушимда бирров чиройли овозда кулди . Шуҳраааатт ! Кўзларим йўлда ! Кўзларим йўлингизда ! Мени ташлаб кетмангггг ! деяверди чиройли овозда. Ўзи кўринмас , аммо шу овозини ўзи мени буткул ром қилиб олганди . Кейинчалик бу тушни кўп кўрдим. Баъзан шу овозни эшитиш учун ҳам уйқуга кетадиган бўлдим. Орадан уч ойлар ўтгандан кейин ...
Эсингиздами ўтган йили иккинчи сентябрда , биринчи танишганимиз. Худди ўша манзарани ман тушларимда кўп кўргандим. Бошқа курдошларимизни эмас, сизни . "Ман Тошканли" деяверардиз тушимда нуқул . Ўша куни аввал ойлар давомида масрур тинглаганим кулгу овози эшитилди. Мен бу овозни минглаб овоз ичидан таний олардим. Дарҳол овоз эшитилган томонга қарадим ва тушимларим эгасини танидим . Илк учрашганимизда сизни кўриб шунақа ҳурсанд , бахтли бўлганман ... ва жуда қўрқиб кетганман. Чунки тушларим бирга- бир ўнгидан келганди. Тушимларимда салкам бир йил мани чақирган, кейин аста кўрина бошлаган , ҳушимни буткул ўғрилаган қиз сиз эдингиз , Пари. Гапларимга балки ишонмассиз ,аммо мен рост гапиряпман. Мутлоқ ... Рост ...
@Xazon_Rezgi / 24
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Шуҳратни Назокат ва Латофат исмли бири биридан ширин сингиллари бор экан. Улар ўн етти ва ўн тўрт ёш атрофида бўлиб, жуда чаққон ҳам эканлар. Биз бир зумда улар билан чиқиришиб кетдик. Укаси ўн беш ёшлар атрофидаги Аҳмад ҳам Шуҳрат сингари дилкашгина йигит экан.
Ташрифимизга бир соатлар чамаси вақт бўлганда , бир қозон ош кўтариб Шуҳратни тоғаси Ботир ака келиб қолдилар . У киши ҳам жуда самимий ва хазилкаш эканлар . Ошни ўз қўллари билан пиширибдилар, яна камига чиройли қилиб сузиб тарқатдилар. Бир вақт нариги кроватдан менга гулдирак овозда :
- Бу нима овқатланиш , Ош морожни эмаску чўқилаб есанг . Ол катта- катта,- деб қолдилар. Уларга Сабур :
- Гуваладек, гуваладек ,- деб қўшилди. Ҳамма кулиб юборди . Мен:
- Еяпман ,- дедим кулгумни зўрға ушлаб. Сабур яна ўртага суқилди:
- Пари овқатни кам ейди, у фақат шоколад ейди. Биз ҳам ,- деди кулиб.
Мени эсимга эрталаб сумкамга жойлаб олган шоколадларим тушди. Овқатдан кейин шоколадларни дастурхонга тўкдим:
- Энди сладкий чай .
- Менга раҳмат денглар. Шоколад униб қолди , олғаааа! - Сабур бугун Шуҳратнинг ўрнигаям хазил қилар , у эса индамас, аммо мамнунлиги юз- кўзидан шундоққина кўриниб турарди.
Фақат илмий иш, лекция , амалиёт деявериб бундай давраларни анча унутаёзган эканмиз . Ҳангомалашиб ўтириб кун оға бошлаганини сезмай қолибмиз.
Қачон қайтамиз деган саволимни эшитиб Ботир ака астойдил хафа бўла бошладилар. Кўнгли бўш Генрих ака :
- Менга фарқи йўқ, барибир хозяйка Шимкентга кетган , қолавераман. Аслида роса чарчадим. Эртага якшанба . Бир дам олсак олибмизда ,- дея йигитлар билан шахмат ўйнашга киришиб кетди.
- Мендан хавотир олишади. Кейин... ҳеч қачон бунақа бегона жойларда қолмаганман- шу сўзларни айтим-ку , нотўғри гапирганимни англаб тилимни тишладим. Яхшиям Робия ая бу ерда йўқ эдилар. Генрих ака бирдан сергакланди. Нималарнидир бироз ўйлади-ю, Шуҳратдан телефон сўради. Телефон турган хонага бирга бордик. Мендан дадамларнинг ишхоналарини номерларини олгач, Генрих ака уларга уланди. Дадам билан бафуржа салом-алик қилиб олгач, барчасини ётиғи билан тушунтирди. Дадам бироз сукут сақладилар. Улар менимча вазиятга баҳо берардилар. Ахири кеч вақтда узоқ йўлда юриб қайтганимдан кўра , шу ерда қолганим маъқул эканлигини сезиб қолишимга руҳсат бердилар. Генрих ака
- Окахон , энди рухсат бердингиз , эртага хавотир олманг, Фаридани кечгача ўзим уйингизга олиб бориб қўяман.
Генрих ака дадам билан хайрлашиб, трубкани менга узатдилар.
Мен дадамга хавотир олмасликларини , Саида билан келганим, Робия ая , Нилуфар, Шуҳратнинг Назокат ва Латофат сингиллари ҳақида қисқача гапириб бериб ҳотиржам қилганимдан сўнг хайрлашдим .
Саида ҳам квартирада ўзи бирга турадиган қизларга қўнғироқ қилиб огоҳлантириб қўйди.
@Xazon_Rezgi / 22
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
10-январь 20** йил
Шуҳратни кўрмаганимгаям деярли бир ой бўлиб қолибди . У конгрессдан муддатидан кеч қайтди. Биз эса таътилга чиқиб кетгандик.
Ва ниҳоят ... Бугун учрашдик. Йигитлар дарров қучоқлашиб кетишди . Биз қизлар ҳаводан қўлимизни силкитиб " привет" дегандек бўлдик.
Сафар таассуротларини бугунги имтиҳондан кейинга қолдиришга келишдик. Имтиҳон менинг севимли фаним фалсафадан эди .
18- февраль 20** йил
Биз бугун яна Паркентга бориб келдик. У ерда янги асбоб - ускуналарни ўрнатишибди. Маҳсулотларни қадоқлаш цехидаги синов жараёнида ман , Сабур , Аҳмад иштирок этдик. Шуҳрат Тошкентни ўзидаги янги заводда проектлаш жараёнида эди. Бизларни Паркентга йўл олганимиздан хабариям бўлмади. Келаётганимизда "Шуҳратларникига кириб салом - алик қилиб ўтамиз"- деганди Сабур. Аммо кеч қолиб кетдик. Илож бўлмади. Қишни куни бир тутамда. Бир зумда оқшом ҳам чўка қолади. Тошкентга кириб келганимизда шаҳарнинг чироқлари ёқилган эди . Сабур мени махаллагача кузатиб қўйди.
7 - март 20**йил
Ўтган йилги байрамга ўхшаган ўтириш қилдик. Фақат Саида иштирок этмади . У ҳомиладорлиги туфайли бошиқоронғиликдан қаттиқ қийналаётганди . Бошқоронғилик ҳам ажойиб бўларкан. Саидага Азамат аканинг ҳиди ёқмай қолибди, шу сабабли у бизникида менинг хонамда бир хафта яшаб кетди. Эрининг ҳиди ёқмай бир қийналса , уни соғиниб ўн қийналди. Ахири " Э, эримни жуда соғиндим , ҳидига чидарман , балки кўнглим айнимас"- деб отланди-ю, кеча тонг сахардан йўлга тушди. Шу кетганча бугун хам дарсга келмади. Хавотир олиб қўнғироқ қилсам гўшакни Азамат ака олди:
- Э , Фарида Саидадан хавотир олманг . Кеча морожний ейман деса, еб турар деб ўнтача лакомка обкеб қўйувдим . Еттитасини бир ўтиришда еб қўйибди. Ҳозир уйда "снегурочка" бўлиб ўтирибди .
- Вой томоғи оғриб қолдими , дарсдан сўнг ўтамиз
- Йўқ, овора бўлманг . Ҳаммаси жойида. Эрталаб бироз эти увушиб турувди , қайнатма шўрва қилиб ичирдим .Бир терлаб уйқуга кетди. Ҳозир уйқудан турди. У , бу нарса керакми десам , морожний дейди- я , дугонангиз.
Азамат ака кулиб сўзини давом этди :
- Хавотир олменг , байрамдан кейин ўқишга боради .
#давоми_бор / 35
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
#ТЎРТИНЧИ_КУРС
10-сентябрь 20** йил
Тўртинчи курс амалиётдан бошланди . Биз Тошкентдаги номи таниқли озиқ - овқат заводлари ва корхоналарининг деярли ҳаммасида бўлдик. Ўзимиз ҳам анча пишиб қолибмиз.
Шуҳрат таътилдан анча қорайиб келган. Ҳар доимгидек ҳазилкаш. Кулса, оппоқ тишлари садафдек ялтирайди. Умид эса ўша- ўша тунд. Сабур барибир бошқача- де. Мен унга қалейсан қиз дугонам десам ,у менга йигит дўстим деб жавоб қайтаради .
Вой , энг асосийсини айтмабман-ку! Саидани тўйи бўлди . Уни Интизорни акасига узатишди. Биз тўйга боролмадик албатта. Аммо уни шу ерда қойилмақом қилиб нишонладик. Саидани куёви Азамат ака бизларни меҳмон қилди . У ҳам очиққина экан. Биз билан бир умр танишдек , роса гурунг берса денг.
29- октябрь 20** йил
Бугун дарсимиз Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри ёнида жойлашган институтимиз филиалида эди . Ўзбекистон кўчасида. Мен эртароқ келиб қолибман. Амалий механика кафедраси аспиранти Турсунбой ака файеда газета ўқиб ўтирган экан. Турсунбой ака сал тўлачадан келган бўлишига қарамай, жуда чаққон йигит . Юрган йўлида осмонда учиб кетаётган қушниям тутиб оладиган даражада ишбилармон. Бундайларни халқ тили билан айтганда "учар йигит" дейишади . Мен секин салом бериб уларнинг ёнидаги ўриндиққа чўкдим. Бу ерда стол устида турли газета - журналлар турарди . Мен ҳам бирини олиб ўқишга тутиндим.
Бир вақт Турсунбой эка:
- Лўлиларга ҳеч ишингиз тушганми ? - дея сўз қотди , ойнаванд файедан кўчага қараб. Беихтиёр Турсунбой ака қараган тарафга кўз югуртирдим . Кўчада иккита мен тенги лўли қиз одамларни йўлини тўсар , бирини қўлида чиройли тўтиқуш ҳам бор эди .
- Йўғ-а ... Тўғриси ... Мен улардан қўрқаман.
- Тўғри қиласиз. Мана биттаси мен. Лўлилардан қўрқмаган.
Турсунбой ака нафас ростлаб гапини давом эттирди:
- Шу десангиз , бир куни Бухородан жўралар келишувди. Уларни шаҳар айлантирдим. Бир пайт Чорсу бозорига бордик. Рўпарада фол очиб юрган лўлиларни кўриб , "шуларга ким алданмайди?" - дедим . Жўраларим гапимга тушунишмади. Мен уларга "Лўлилар мени айлантиролмайди. Ҳозир уларга фол очтираман , лекин бир сўм ҳам бермиман"- дедим . Хуллас, ҳаммамиз лўлиларни ёнига бордик. Улар билан гаплашдик. Менга фол кўрадиган бўлишди. Биттаси олдиндан пул берасан деб турволди. Мен шерикларимга кўзимни қисдим ва улар айтган суммани чиқардим. Лўли ўзича бир нималарни гапирган бўлди. Кейин яна пул сўради. Яна. Яна . Мен у айтган пулларни қўлимда ушлаб унга бақрайиб қараб туравердим. У эса пулни иккинчи томонидан ушлаб турарди. Мени бор хаёлим пулни бермасликда эди, шунинг учун хатто лўлининг нима деганигаям аҳамият бермадим. Охири лўли сўзларини тугатди . Бўлди деганича пулни тортиб олишга ҳаракат қилди. Мен эса :
- Гапирган гапингларингни хаммаси ёлғон. Сенга пул йўқ- дедим.
@Xazon_Rezgi /33
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
(давоми)
14- май 20** йил
Илм аҳллари қатнашадиган бу анжуманнинг нуфузи жуда катта. Бу йил мен бу анжуманда қатнашишга ариза топширгандим. Илмий хулосалар туфайли номзодим танловдан ўтибди. Танлов бир йилда бир марта ўтказилади. Танловда ёш ва унвонга чегара қўйилмаган. У ерда академикдан тортиб талабагача бемалол иштирок эта олади.
Бугун ушбу танловда ўз илмий мулоҳаза ва натижаларимни баён этиш бахтига муяссар бўлиб турибман. Шарифа Исмоиловна дамба- дам " Фарида, ҳаяжонланманг, муҳими иштирок" деб менга далда бериб турибдилар. Менга ўн иккинчи бўлиб навбат тегди.
Аста минбарга кўтарилдим.
Бу вақтга келиб залдагилар анча чарчашган ва ҳаттоки зерикишган ҳам эди. Мен минбарда бироз сукут сақлаб жим турдим.
Йигирма сонияча сақлаган сукутим ҳайъат аъзолари ва иштирокчиларни эътиборини тортди. Залга жимлик чўкди . Ҳамма менга қаради. Мен эса шошилмай, бамайлихотир нутқ ирод қила бошладим:
- Ассалому алайкум , барча илмга ташна қалбларни ўзида мужассам этган, бугунги кун қаҳрамонлари бўлмиш қадри баланд олимларимиз , илм чўққиларини забт этишга азму - қарор қилган ёш ихтирочилар, келажакка умидли нигоҳларини қадаган талабалар !
Барчангизни ушбу нуфузли анжуманда иштирок этишингиз билан ўзим таҳсил олаётган техника олийгоҳи талаба- ёшлари номидан чин кўнгилдан табриклашга... ижозат бергайсизлар !
Кўтаринки ноталарда намоён қилаётган нутқимга шу паллада бир оз пауза , яъни тин бердим. Залга жуда қисқа муддатли жимлик чўкди ва уни тез орада гулдирос қарсаклар овози бузиб юборди. Мен ўз муваффақиятимни деярли эллик фоизини таъминлаб бўлгандим.
Энди навбат илмий докладимга келганди. Мен барча жараёнларни шошилмай лўнда ва батафсил тушунтириб бердим. Хулоса ясаб, эътиборингиз учун раҳмат деганимда белгиланган регламент тугаганини билдирувчи қўнғироқ овози янгради...
Мен ўз маърузамдан кўнглим тўлган ҳолда ўз жойимга қайтганимда Шарифа Исмоиловна қўлимни маҳкам қисиб , баракалла дедилар ярим шивир овозда...
17- май , 20** - йил
Иккинчи пара дарси коллоид кимёдан маъруза эди . Устоз Мавлонова янги мавзуни эълон қилиб , энди шархлашга тушганида, хона эшиги бетакаллуф очилди. Олийгох ректори Комилов, профессор Рўзиев ва раҳбарим Шарифа опалар ўзгача жўшқинлик билан ичкарига ташриф буюришди.
Курсдошларимни саломига алик олишгач, Рўзиев менга қарадилар :
- Усмонова
Мен саломдан кейин энди жойимга чўккандим. Яна қайтадан ўрнимдан турдим:
- Лаббай, устоз !
Рўзиев бу сафар ректорга қарадилар. Комилов сўз навбатини олдилар :
#Xazon_Rezgi /31
Тикувчиликни тез ва осон у́рганмок,чимисиз...
Манашундай ку́йлакларни у́зингиз тикиб олмок,чимисиз...
Унда каналимиз сиз учун...
🔸Энг сўнги бежирим фасонлар,
🔸Энг зўр видеодарслар,
🔸Энг чиройли андозалар,
🔸 Прафессионал тикувчилар
дарсларидан жамланмалар,
ХАММАСИ МУТЛОКО ТЕКИН!!!
❣️👉❣️Каналга қўшилиб олинг❣️👈❣️
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
#асар_тарихидан
Бу асарим ўзим учун ўзгача қадрли. Уни биринчи бор ковидга қарши карантин эълон қилинганда, халқ хизматида юриб ёзганман. Пойтахтда инсонлар уйидан чиқмай карантин қоидаларига амал қилиб ўтиришганда, хўжайиним билан тадбиркор сифатида ҳокимиятдан руҳсатнома олиб уйма-уй озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб юриб ёзганман бу асарни. Ўшанда касаллик юқмаслиги учун қават-қават "спецовка" кийиб, қўлларимизга резина қўлқоп тақиб, фақат кўзларимиз очиқ ҳолда кун бўйи тик оёқда юриб тунлари ёзиб чиққан асарим шу- #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА бўлади.
Ўша вақт кун бўйи хизматда бўлиб қўл-оёқларим ҳаво ўтмай пуфак-пуфак сувланиб кетарди. Фарзандларим-ку, барига гувоҳ бўлишган, аммо вақти келиб набираларим учун у кунлар чўпчак бўлиб туюлса керак.
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА...
Мени Хазонрезги сифатида инсонларга танитган асар ҳам шу. Бу асаримни миллионлаб инсонлар ўқиган. Асар якунида бир инсон ёзгандилар:
"Мен қирқ йилдан буён тинмай ҳикоялар ўқийман. Бироқ бу қисса мен учун энг севимлиси бўлди" . Менимча бу изҳор мен учун энг чиройли мукофот бўлган бўлса ажабмас...
Асар воқеалари реал ҳаётдан олинган. Ундаги қаҳрамонларни бари ҳаётда бор бўлган ва бор... Ҳатто комментда устозларни эслаб ёзганлар ҳам бўлишди...
Шу топда асар ёзган кунларни ёдга олдим. Сизлар билан ўша кунлар ҳақда диллашгим келди...
Фарида, Шуҳрат, Сабур, Омон ака... Уларнинг бари юрагимнинг бир бўлаги... ва мудом шундай бўлиб қолади...
Мен #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА дан сўнг қайтиб асар ёзолмасам керак деб ўйлагандим... Аммо Аллоҳга осон экан. Юракка илҳом бергувчи ўзи экан...
Ҳаа айтганча, энг кўп талон-тарож қилинган, бошқалар ўзлаштиришга ҳаракат қилган, ўз номларидан танловларга юборган, режиссёрлар мени обдон овора қилишган, муаллифлиги сўралган, хуллас энг кўп торт-торт қилинган асарим ҳам шу... 🙈(Бу шунчаки маълумот учун)
Эҳҳ... Бир дона қиссанинг тарихини ўзи бир қисса...
Ўша вақтлардан буён каналимда бўлиб мени қўллаб қувватган инсонларга чексиз ҳурматим... Ҳаммангизни яхши кўраман...
Хазонрезги
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Сафаров бутун гуруҳга имтиҳонни автомат, яъни савол- жавоб қилмай қўйворди.
Энг охирида менга беш қўя туриб :
- Саломнинг алиги бор яхши қиз ,- деди кўзларини ўйнатиб .
- Бўлмасам- чи ?! Албатта-да ,- дедим мен.
Энди бир режа тузишим керак эди . Акс ҳолда...
17- январь 20** йил.
Икки кундан кейин эрта сахардан институтга келсам дув - дув гап. Ҳаммани оғзида домла Сафаров. Миржамолнинг айтишича, кеча намозшомда Сафаровни эшик қўнғироғини биров жиринглатибди.
" Ҳозир" деганча эшикни очган Сафаровни тўрт йигит кўчадаги эски жигулига босиб олиб кетишибди. Обдон адабини бериб шаҳарнинг бир четига ташлаб кетишибди. Аммо нима учун бу ишларни қилишганини Сафаров "билмасмиш".
Мен "нималарнидир" илғагандек бўлдим. Оббо Паркентнинг қони қизиқ, ғурури осмон йигитлари... (Энг қизиғи, шу воқеадан кейин Сафаров мени ҳеч қачон қайта безовта қилмади.)
Бу хабарни эшитганимда биринчи Шуҳратдан роса жахлим чиқди. Энди ундан аразлайман , бир гаплашмасдан таъзирини бераман деган режаниям туздим . Аммо ... У аудиоторияга кириб келиши билан барини унутдим. У ўзи билан бир олам нур ва бахтни етаклаб келган эди...
20- февраль 20** йил
Микробиология хонасида микроскопда ячейкадаги турли кўпайувчи организмларни санайвериб , кўзларим тиниб кетди. Бу иш билан шуғулланаётганимга уч хафтадан ошди. Саноатда чиқинди сифатида ташлаб юбориладиган сут зардобидан тўрт хил таркибда ичимлик ишлаб чиқариш технологияси учун керак эди бу иш. Натижалар анча кўзга ташланиб қолди.
5- март 20** йил
Байрам яқин. Ўтган йили курсдошлар билан уни зўр нишонлагандик. Бу йил илмий ишдан ҳеч орта олмаяпман. Омон аканинг гуруҳидаги ёзув- чизувлар ҳам кўпайиб кетди.
Бу йил мен ойижоним ва Шуҳратни аясига жуда чиройли рўмол сотиб олдим. Ранги оч тўтиё рангида , четларида махсус тўқилган уқалари бор. Тўғриси танловим роса муносиб бўлди... Ўзимга қойил ...
12 - апрель 20** йил
Шарифа Исмоиловна раҳбарлигидаги ишларимиз анча юз кўрсатиб қолди. Улар бу илмий иш анча катта шов- шув бўлади деяптилар. Донгдор олимлар ҳам бу тажрибаларга қизиқиб қолишибди. Биз ишимизни бир саҳифасини махсус илмий анжуманда қатнашиш учун тақдим қилишга қарор қилдик.
#давоми_бор. / 30
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi
ERTA RIVOJLANISH UCHUN KITOBLAR VA AQLNI CHARXLOVCHI O'YINCHOQLAR
🔥Biz taklif qilayotgan KITOBLAR📚va O'YINCHOQLAR🧩 bilan farzandlaringizning:
- qobiliyatlari rivojlanadi🗣
- mustaqil fikrlay boshlaydi🎲
- diqqati oshadi🎯
- idroki, bilimi yuksaladi♟
- xotirasi kuchayadi🧠
- tasavvuri boyidi📝
- tili tez chiqadi va aniq ravon gapira boshlaydi.👅👂
💥Link ustiga bosib Kanalga hoziroq kirib ko'ring, bizda aqlni o'stiruvchi o'yinchoqlar juda ko'p!
👇👇👇👇👇👇
/channel/+uRAw09P2gyZlNzNi
/channel/+uRAw09P2gyZlNzNi
Murojaat uchun
@Cocopie_Kids_admin
+998500050244
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
11- май 20** йил
Биз шу куни жуда кўп нарсалар ҳақида гаплашдик. Мен уни сўзларини тинглар эканман, Шуҳратни нечоғлик самимий, одамий , асл инсон эканлигидан ҳайратга тушар , ўзимни борган сари бахтга чўмилаётгандек ҳис қилар эдим.
Кўзларимиздан буткул уйқу қочганди. Билмадим , яна қанча ўтирар эдик. Бирдан Сабурнинг томоқ қиргани эшитилди. Шуҳрат бошини кўтарди ва :
- Ҳар доимгидек , ўз вақтида - деди .
Мен "тушунмадим" деган маънода уларга қарадим. Шуҳрат изоҳ берди:
- Сабур бизникига кўп келган. Ҳар сафар келганида эрта тонгни бирга қарши оламиз . Махалладан чиқиш йўлида бир тепалик бор , ўша ерга бориб қуёшни кутиб оламиз . Бунақа манзара ҳеч қаерда йўқ.
- Юр , Пари ! Бир сафар бизга шерик бўл.
Сабурни таклифига жон деб рози бўлдим. Саидани уйғотсаммикан деб бироз ўйландим. Аммо қолганларни уйғотиб қўйиш мулоҳазасида бу фикримдан қайтдим.
Улар айтган жой ўн беш минутлик йўл экан. Тепаликка кўтарилганда қуёш анча ёруғлик улашиб қўйганди. Атроф бениҳоя гўзал эди . Қуёш борган сари кўтарилар ,тонг ёпинчиқ ёпган келинчак мисол ўз пардасини кўтариб таъзимга шайланарди .
Сабур қулочини кенг ёйганча бақирди :
- Салом , Қуёш ! Сенга Сабурдан салоооом !
Санам бақир Пари , мазза қиласан ! Давай !
Жуда беғубор-да шу йигит . Унга қараб жилмайдим . Кейин қуёшга . Кейин бақирдим:
- Ассалом , қуёш ! Мен келдим !
Бир пайт Сабур яна қиқирлади :
- Салом , қари эман ! Салом , қизил елканлар ! Парини обкетинглар ! Уже бақириб тўпалон қиляпти ! Орзудаги шаҳзода , қанисан ...
( Сабур "Қизил елканлар" фильмидаги қизни сўзларини мени номимдан гапириб, эрта тонгдан бир дунё тафт улашарди)
Кулавериб думалаб қолай дедик . "Орзудаги шахзода" ҳам ёнимда кулгуларимга шерик эди ...
Ортимизга қайтганимизда кун ёришиб кетган, ховлига сувлар сепилган, нонуштага тайёргарлик кўрилаётган экан.
Робия ая қаерга кетганимизни фаҳмлабдилар. Саидага ҳам тушунтириш берганлар шекилли, ортиқча гапларсиз "яхши бориб келдингларми ?" - деб сўрашди . Мен "ҳа " деганча ёрдамга шошилдим.
Нонуштага антиқа нарсаларни пиширишибди. Бунақасини аввал ҳеч кўрмагандим .Хамирдан сомсага ўхшаб тайёрланган , аммо қозонда пиширилган егулик жудаям мазали экан. Яна қаймоқли қатлама , қозон патир ( шунақа дейишди шекилли номини ), шунга ўхшаш пишириқларини ҳаммасини маъзаси ва таъми ўзгача эди .
@Xazon_Rezgi /27
🫵 OSON OZAMIZ - nomli ozish marafonimizga 19- SENTABR start beramiz
❤️HAMMA NARSA YEB TURIB OZAMIZ ❤️
🏃🏻♀ MALIKALARIM shoshilamiz joylar soni judda oz qoldi ❤️❤️❤️
🥰 10- mingdan ortiq super natijalar 300 dan ortiq Kutilgan xomiladorlik NAZORAT va NATIJAGA 101% GARANTIYA
🎓 Oliy malumotli
Dietolog Nutrisiolog
@MadinaAvazovna ❤️
bilan birgalikda ozamiz 😊
💊Eng asosiysi DORILARSIZ DIETALARSIZ va XECH QANDAY BADLARSIZ uyingizda bor maxsulotlardan yeb turib ozasiz.Marafonda xattoki emizikli ayollar xam bemalol ozsa boladi Bolaga salbiy tasiri yoq
❤️ Nazorat va 1- oyda 8 kgdan 12 kggacha ozishingizga kafolat beriladi.
👇👇 Guruhimiz 👇👇
@SUPER_OZISH3
@SUPER_OZISH3
@SUPER_OZISH3
❗️АПТЕКАДАГИ ЗАХАР:
БУ ДОРИНИ УЙДА САҚЛАМАСЛИК КЕРАК!
Атига 1000 сўм турадиган бу дори, нафақат сизни, балки фарзандларингизни ўлимига сабабчи бўлиб қолиши мумкин. Бу дори хар бир уйнинг аптечкасида бор ва уни мунтазам ичишни тўхтатиш керак...
Ўзини ва оиласини соғлиғини ўйлаган хар бир инсон дорини номини ва сабабини билиши керак!
Батафсил👇👇
❗️АПТЕКАДАГИ ЗАХАР:
БУ ДОРИНИ УЙДА САҚЛАМАСЛИК КЕРАК!
Атига 1000 сўм турадиган бу дори, нафақат сизни, балки фарзандларингизни ўлимига сабабчи бўлиб қолиши мумкин. Бу дори хар бир уйнинг аптечкасида бор ва уни мунтазам ичишни тўхтатиш керак...
Ўзини ва оиласини соғлиғини ўйлаган хар бир инсон дорини номини ва сабабини билиши керак!
Батафсил👇👇
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Мен эшитаётганларимдан ҳайратда эдим. Унинг сўзларини таҳлил қилишга ҳаракат қилардим, илмий фаразлар билан мушоҳада қилмоқчи бўлардим аммо ...
Ожиз эдим .
Ожиз...
Мен тинглар эдим . Бутун вужудим билан ...
- Ўзингиз ҳам сезгансиз , мени ўшанда тикилиб қолганимни. Мен эса ўзимдан тушимми ёки ўнгим деб сўраётгандим ўша вақт ...
Хуллас , айтсам ишонмайсиз . Баъзан ўзимдан ўзим қўрқаман. Кўзимга аллақандай воқеа, ҳодисалар кўринади. Сўнгра кўнглимга шу ҳодисаларнинг овози эшитилади . Оз вақт ўтгандан кейин бари ростига кўчади .
Келинг , сиз ҳақингиздаги кўзимга кўринадиган баъзи нарсаларни айтаман. Қанча фоизи тўғри чиқаркин.
Сиз кам ухлайсиз . Кўпинча нарса тикасиз . Ман тикув машинасини оёқда моторини бошқариб иш тикаётганиззи кўп кўраман. Охирги марта оч пушти рангли матони ишладингиз. ( Мен оч пушти рангли ҳали тикиб битказмаган кофта- юбкамни дарҳол эсладим ). Кеч ётасиз , аммо жуда эрта турасиз . Мен кўпинча сизни тонгда сакраб, сакраб рақс тушаётганингизни кўраман. Баъзан эса бошингизга узун шарф ташлаб олиб ҳиндча ўйнаётган бўласиз. Кўп китоб ўқийсиз. Қандайдир арғимчоқда тебраниб . Ҳа-я, эрта тонг қуёшга қараб қучоғинггизни очиб турасиз. Деярли ҳар кун. Яна сиз менга машина рулида кўп кўринасиз . Қоп- қора машина. Аммо қанақа машина буни билмиман . ( Мен ўзимдан кетиб қолай дедим . Хаттоки "Бу Шуҳрат эмас, қандайдир инс- жинсмикан?" деб ўйлай бошладим ) Пари , қўрқманг ман Шуҳратман , сиз билган Шуҳрат. Шунчаки сизга жуда кўнглимни ёргим келяпти. Билмадим нега?! Ман, ўтган ой бозордан иккита олма кўчатини зўрға топтириб келиб экдим . Биласизми нега ( Мен қаердан биламан деб елка учирдим ) . Негаки сиз шунақа олмани яхши кўрасиз . Катта- катта, сап- сариқ- голден дилишес . Хонангиздаги оппоқ чўзинчоқ катта вазада доим шу олма туради.
- Бўлди , ман қўрқиб кетяпман. Мани жуда қўрқитяпсиз , чунки сиз...
- Чунки менинг барча гапим рост , буни ўзим ҳам биламан.
Бу хаёллар , ўйлар мени жуда қийнаб юборяпти . Мен бу ҳақда ҳеч кимга гапирмаганман. Устимдан кулишларидан қўрқаман. Аммо буларни кимдир билишини , менга йўл кўрсатишини баъзан жуда ҳоҳлайман. Ха айтганча , "Ўтган кунлар" зўр китоб . Менимча сиз бу китобни ёддан биласиз. Чунки ухлашдан олдин сиз шу китобни ўқиётганингизни кўп кўраман.
Пари , гапларим сизни қўрқитмасин. Мени ёмон кўриб қолманг, илтимос...
#давоми_бор / 25
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Кечки овқатга Робия ая чучвара пиширамиз деб қолдилар. Аслида улар аллақачон хамир ва қийма тайёрлаб қўйган эканлар. Биз қизлар ишга киришдик. Хамирни ёйишни ая ҳеч кимга ишонмадилар. Биз тугувчи бўлдик. Мен чучвара тугишни жуда яхши кўраман. Столни устидаги катта сопол лаганга туккан чучвараларимни жойлаб тугиб турсам, бир вақт :
- Вооой, - деган овоз диққатимни жалб этди. Ҳайрат билан бошимни кўтардим . Робия ая :
- Туккан чучвараларинг ,жуда чиройли...,яна хаммадан кўп тугибсан. Сан ҳеч шаҳарни қизига ўхшамайсан.
Мен аста жилмайдим. Саида гапга қўшилди .
- Э , aя - у ҳам энди Робия аяни шундай чақираётганди - бу қиззи ҳунарлари кўп.
Саида тўлиб тошиб гапирар, Робия ая эса йўғей дегандай қошларини чимириб кулиб турарди.
Мен роса уялиб кетдим . Саидага "бўлди қил" ишорасини қилдим . Айтгандим-ку , Саида жуда фаросатли қиз деб . Бирдан менга ноқулайлигини билиб секин гап ўзанини бошқа тарафга буриб юборди.
Кечки овқатни ҳамма мақтаб , мақтаб ейишди. Дастурхонга фотиҳа ўқилгач , бизлар тезгина ҳаммаёқни саронжомладик. Йигитларга Шуҳратларнинг каттагина меҳмонхонасига жой солишибди. Шуҳратни сингиллари қачон улгуришди , билмай ҳам қолибмиз. Биз эса қизлар хонасига жойлашдик. У ерда учта ётоқ бор экан. Робия ая қўярда қўймай мен билан Саидани қизларни жойига бошқатдан чойшаб тўшаб ётишга ундади . Назокат билан Латофат эса ерга жой солиб олишибди . Ая бизларни хонада қолдириб , ўзлари ташқарига чиқиб анчагача қайтмадилар. Биз бу пайтда обдон мириқиб қиқирлаб кулишдик. Саидага юмшоқ пар ёстиқ тушиб қолган экан роса ёстиқ базм қилдик. Мен :
- Эссизгина Нилуфарни куёв обкетмасалар бўларкан, ўрнилари билиняпти ,- деб афсусландим
- Эртага яна келадилар , поччам роса яхшилар , жавоб берадилар - деди Латофат.
Робия ая келганларида яна одобли қизларга айландик.
Чироқ ўчирилгач , қизлар зум ўтмай уйқуга кетишди. Ярим соатларда Робия ая ҳам бир текис нафас ола бошладилар.
Мени эса ҳеч кўзим уйқуга кетмас эди . Бир кунда бўлиб ўтган шунча ҳодиса , шунча воқеа ... Билмадим қанча ётдим . Бир вақт қарасам , деразадан тўлин ойнинг заррин нурлари шаршара сувлари каби қуюлиб кирмоқда.
Аста оёқ учида ҳовлига чиқдим . Ошхона ёнида боя чучвара туккан стол - стулни олдига бордим . У ерда яна буклама ўриндиқли кресло ҳам бор эди. Аста бориб ўша жойга чўкдим . Ой нурида ҳовли бағоят гўзал эди . Мен боғи Эрам деганлари шунақа бўлса керак деб ўйга чўмиб кетдим... Бир вақт қадам товушлари эшитилди. Бошимни кўтардим. Тепамда Шуҳрат ёпинчиқ ушлаб турарди. У менга ёпинчиқни узатиб деди:
- Буни олиб , ўранволинг. Эртага уйга шамоллаб кетманг.
Хақиқатдан анча совуқ ўтганди. Аммо манзарани қизғаниб , хонага қайтишга эринаётгандим.
- Қандоқ яхши . Савобга қолдингиз . Раҳмат . - кейин ҳазиллашиб давом этдим- коооттта йигит бўлинг .
- Хўп ҳаракат қиламан,- деди Шуҳрат . Ой шуълалари унинг юзида ўйнар , тун эса ўз сокин мусиқаси билан ҳамроҳи ойни қўллаб қувватларди.
@Xazon_Rezgi /23
👆👆👆👆 aввалги қисмлар
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
5-ҚИСМ
Даставвал ҳеч нарсага тушунмадим. Ичкаридан Шуҳратга қараб "акажон" деб югуриб чиққан ўсмир қизга қараб ниманидир англагандек бўлдим. Демак... Биз Шуҳратларни хонадонига меҳмон бўлиб келибмиз.
Ҳовлининг нариги бурчагидан "Ўзим ўргилай" деганча қирқ беш ёшлар атрофидаги аёл бизга кела бошлади. Нилуфар билан тез сўрашганча Саида икковимиз у аёлга юзландик . Бу аёл ким экан? Шуҳратни онаси десак , у умуман Шуҳратга ўхшамасди. Аёл шу ёшида ҳам бағоят латофатли эди. Юзлари оппоқ, тиниқ, сутга чайилгандек. Қопқора қошлари зулукдек, кўзлари ҳудди ҳинд актрисалариники каби катта- катта эди. Аёл бизга яқинлашар экан:
- Болагинамни курсдошларидан ўзим айланай, Шуҳратимни ортидан йўқлаб келган қадамларингизга ҳасанот-деди.
Мени юзимдан олов чиқиб кетгандек бўлди. Сабаби бу таҳлит учрашув етти ухлаб бир тушимга кирмаганидан бўлса, иккинчидан мен ўз уст- бошимдан уялиб кетгандим . Эгнимдаги замонавий кофта ва урфдаги юбка- шим қишлоқ шароитида айбли бўлиб кўринишини ўйламабман.
Саида тетиклик қилди. Тўғри-да, унга нима эди . У: -Ассалом алайкум , холажон , - деганича у аёлнинг бағрига сингиб кетди.
Шуҳратнинг "аям" деб гапирганларни ёдимга тушди. Мен беихтиёр :
- Ассалом , аяжон! - деб юборганимни ўзим билмай қолдим.
Ая бир қалқиб кетгандек бўлдилар. Менга аста яқинлашиб пешонамдан ўпдилар ва :
- Аяжон деган тилларингдан ўзим ўргилай, қизим. Илоҳим Аллоҳим бахтингни бекам қилсин ! -дедилар ва тезгина бизга йўл бошладилар. Уларга эргашар эканман, кўнглимда "ё, тавба бу аёл менга жуда ўхшар экан" деб ажабланардим. Ҳақиқатдан ҳам бу аёл нимаси биландир билан менга ўхшаб кетарди, аммо буни ҳозир таҳлил қиладиган ҳолатда эмасдим . Аёлнинг кўнглини очиқлиги шундоққина билиниб турарди.
Ҳаммамиз пастки тарафдаги ҳовлида тушдик. Йигитлар алоҳида, биз алоҳида супаларга жойлашдик. Бир пайтда дастурҳон тўлиб кетди. Мен Саида билан қарашишга турмоқчи эдик, Шуҳратни аяси Робия опа бизни қўзғалишимизга йўл бермади. Шуҳратни ўзи , Сабур , Умид ва хонадон ёшлари бир нафасда ҳамма ишларни тахт қилиб ташлашди . Дастурҳон жуда оддий ва чиройли безатилди. Ортиқча оҳанжамаларсиз , фақат ейиладиган таом, салат, пишириқлар қўйилди. Нилуфардан "меҳмон бўлиб келганмидингиз ?" деган саволимизга :
- Ман бешта хонадон нарига келин бўлиб тушганман. Синфдошимни акасига турмушга чиққанман . Бугун сизларни келишингизни эшитиб югуриб чиқа қолдим ,- деди- асли қизлик уйимиз ҳам шу атрофда .
- Яхши қиз махалладан ортмайди- билағонлик қилди Саида.
Нилуфар бирдан шарақлаб кулиб юборди:
- Узоққа келин бўладиган қизлар ёмон экан-да ,- деди бир нарсаларга ишора қилиб. Мен у бир нарсаларни гумон қилиб тусмоллаяптими, ёки вазият шунақа бўлдими, англай олмадим. Лекин тан олишим керакки , жудаям ҳурсанд бўлгандим. Аслида шу пайтгача Шухратни оилавий шароити оғир деб ўйлардим, аммо бу ердаги аҳволни кўриб кўнглим тоғдек кўтарилган, қишлоқ шароитида уйини шунчалик кўркам қилиб яшаш мумкинлигига завқим келарди . Ўзим яшайдиган барча шароити муҳайё икки қаватли , бассейн ва билярдхонали уйимиз бу уйнинг файзи олдида мунғайиб қолгандек кўринарди
@Xazon_Rezgi / 21