xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

КУН ТЕСТИ ‼️

😋 ЖУДА ХАМ ЕГИНГИЗ КЕЛАËТГАН МАХСУЛОТНИ ТАНЛАНГ 📌 ВА ОРГАНИЗМИНГИЗГА НИМА ЕТИМАËТГАНИНИ БИЛИБ ОЛИНГ

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😪 Ҳар куни уй тозалашдан, йиғиштиришдан чарчадизми?

👭 Қизлар, биз уй бекалари учун ажойиб канал яратдик, “Саришта бекажон” 👈 бу ерда биз уй тозалаш ва саранжомлаш бўйича энг яхши ҳаётий лайфхакларни, тез ва осон тозалаш бўйича ечимларни ҳамда фойдали маслаҳатларимизни баҳам кўрамиз!

Тозалик ва тартиб учун бўлган ҳар бир бекажонни кутамиз! 👍

Ҳавола бу ерда :👇👇
/channel/+1rWsJ8US3LNlZmE6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу хаётда...
Гоҳида сизни хафа қилишади.
Гоҳида хавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида холатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...
   
Бу хаёт сўқмоқларидир... Лекин  сиз махзун бўлманг. Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлари албатта келади... Муҳими иймон, ишонч қалбларимизни тарк этмасин.

Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ...

Кун давомидаги ишларингизда Аллох мададкор бўлсин!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_оқшом

Синдирсалар қўлларида ифорин қолдирадиган гулдек бўлинг!
Ҳеч кимга ёмон сўз айтманг.
Ҳеч кимнинг озорига озор билан жавоб қайтарманг! Аксинча улар ҳаққига юракдан дуода бўлинг, шунда қалбингизни нафрат эгаллаб олишидан қутқарасиз...
Хайрли оқшом, Қадрдон!

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

- Мендаги ҳамма китобни ўқиб бўлдинг-ку, қақажон?! - кулимсиради Барно,-энди нима қиламиз?

- Ўқиганларимни қайтадан ўқийвераман, опа. Китоб бўлса бўлгани,-деди Матлуба ҳозиржавоблик билан.
-Майли,-Барно хонтахта устидаги "Ўзбек халқ эртаклари" китобини олиб токчага жойлар экан, китобларга қараганча ўйланиб қолди.

- "Ойгул билан Бахтиёр" ни қайтадан берақолинг, опажон,-унга ёрдамга шошилди Матлуба,-қанча ўқисам ҳам тўймайман шу китобга.
-Мана олақол,-деди Барно қизга у айтган китобни узатар экан,- туман марказига тушсам кутубхонадан сен учун атай китоб олиб келиб бераман. Мазза қилиб ўқиб оласан.
-Раҳмат, опажон,- юзларига табассум ёйилди Матлубанинг,- ие, сал қолса ёдимдан чиқай дебди-ю?
Матлуба бошидаги чамандагул гилам дўпписини олиб унинг остига яширган Абдужабборнинг хатини олиб қизга тутқазди.

- Тез жавоб ёзиб беринг, опа. Абдужаббор ака жавобини кутадилар.

Барно Матлуба хатни узатгандаёқ ҳаяжонга тушиб юзлари қизариб кетганди. У қўллари титраганча хатни очди.

"Салом. Сизни ҳар доимги жойда ҳар доимги вақтда кутаман. А. А."
Барно шугина хатни ўқигунча кафтлари терлаб кетди. У Матлубани куттирмасдан дарҳол жавоб ёзиб унинг қўлига тутқазди
"Салом. Яхши. Б."
Матлуба хатни дўпписининг орасига яширар экан, Барнога қараб муғамбирона кулимсиради:


📌@xazon_rezgi /11

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Айтган сомсагизни тушликка ёпсангиз ҳам бўларди-ку, ойи?- тўнғиллади Ҳаким гўштли лаганни норози қиёфада айлантириб кўрар экан.

- Ўзи эрталабдан бошим оғриб шу шўрвани қозонга бир амаллаб аранг солиб олдимда,- чойнакдан чой қуйиб хўпларкан Қумрихон,-яхшиям шу уканг бор экан. Қозонга олов ёқиб қўл-оёғим бўлиб турди. Энди анча яхшиман. Кечгача сомсани эрмак қилиб ёпиб оламан,- у шундай деб ўғлининг бир оғиз "Туззукмисиз?" демаганидан дили ранжиди. Аммо кўнглидан ўтганини билдирмай сўзида давом этди,-ҳадемай келин олсак менга ҳам дам тегиб қолар.
- Ҳалиям ноз қилиб ўтирибдими қизнинг отаси?! - Ҳаким оғзини тўлдириб гўшт чайнар экан онасига қисқача назар ташлаб қўйди,- бошига ёстиқ қилар эканми қизини?

Қумрихон чуқур уфф тортди:

- Сенам шуни қўйиб бошқа қизни танлайқолсанг олам гулистон эди.
- Уфф, нега тушунмайсиз, ойи? - Қумрихонга лўқ бўлиб тикилди Ҳаким ва укасини бир туртди,- тур, бу ерда гап термай зинғиллаб бориб Комилларникига чиққинда унга тайинла, дўконни барвақтроқ очсин. Акамни ишлари чиқиб қолибди дегин. Ҳайдарали кўчага чиқиб кетгач онасига важоҳат билан юзланди, - сизга неччи марта айтдим, ойи? Менга қолса у қизга уйланаманми ё йўқми умуман фарқи йўқ. Фақат дўстларимга "Мана шу қизга уйланаман, мана кўрасизлар" деб катта гапириб қўйганман. Энди сўзимни устидан чиқмасам уларни олдида ким деган одам бўламан?
- Заб яхши иш қилган экансан-да, болам,- аламдан лаби титради Қумрихоннинг,- қизи "тегмайман", ота-онаси "бермайман" деса уриб оламизми қизини ёки сўкиб оламизми? Менгаям ҳар сафар бош эгиб Эътиборхоннинг эшигини тақиллатиб, қуруқ қўл билан қайтиб келавериш алам қиляпди. Мениям кавушим кўчада қолганмас. Аданглар кимсан Шермат раис бўлсалар-у, уларнинг ноз-фироғи ортиқча. Қайтанга шундоқ ўғлимизга сўраганимизга раҳмат дейиш ўрнига, нуқул "Қизимиз ҳали ёш, уни ўқитамиз" деган гапга ёпишиб олишган. Шунақа... Ўқиб шаҳар олиб берадиган қизга кетган бизнинг кўнглимиз...

- Бўлди қилинг, ойи! Ҳозир шунақа ноз қилиб асабни еб туришаверишсин-чи? Ҳадемай ўзлари "Қизимизни олинглар, илтимос!" деб ялиниб қолганларини кўрасиз...-кўзлари совуқ йилтиллади Ҳакимнинг.
Ўғлининг авзойидан кўнгли бир шумликни сезган Қумрихон дарҳол унга қаршилик қилишга шошилди:

📌@xazon_rezgi /8

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​.... Лев Толстой ўзининг "Масаллар" номли китобида айтади:
  " Иккита юк ташийдиган от бўлган экан. Олдинда юрадиган от фаолроқ экан. Орқада юрадигани эса дангаса экан. Кейинги от сусайгани учун отларнинг соҳиби кейинги отдан юкни олиб олдинги отга юклай бошлади. Юкнинг ҳаммасини юклаб бўлгач кейинги от тин олди. Сўнгра кейинги от олдинги отга масхараомуз деди:
- Сен ишлайвер, терга ботавер! Юкинг зиёда бўлгани сари машаққатинг ортиб бораверади. Мен эса энди дам оламан!
  
   Отларнинг соҳиби шаҳарга етиб боргач ўзига-ўзи деди:
   "Нега энди иккита отга емиш беришим керак?! Ахир юкни уларнинг биттаси кўтариб келди-ку! Ҳамма емишни юкни кўтариб келган отга беришим керак. Менга юк бўлган нариги отни эса сўяман. Ҳеч бўлмаганида гўшти ва терисидан фойда қиламан!".
   У шундай ҳам қилди!".

Шу билан тамом!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен энди ...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Моҳигул Эргашева

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤

🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🛍🛍𝗕𝗔𝗬𝗥𝗔𝗠𝗢𝗡𝗔 𝙝𝙖𝙙𝙞𝙮𝙖𝙡𝙖𝙧 😌
💎💎𝘼𝙨𝙡 𝙩𝙞𝙡𝙡𝙖𝙙𝙚𝙠 𝙤𝙦𝙖𝙧𝙢𝙖𝙮𝙙𝙞𝙜𝙖𝙣
𝗕𝗨𝗝𝗜𝗧𝗘𝗥𝗜𝗬𝗔𝗟𝗔𝗥 🌟

  🤩🤩𝗕𝗢𝗭𝗢𝗥𝗗𝗔𝗡 𝗛𝗔𝗠 𝗔𝗥𝗭𝗢𝗡 
 
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
𝗜𝗭𝗟𝗔𝗬𝗔𝗣𝗦𝗜𝗭𝗠𝗜😍😍

❤️‍🔥❤️‍🔥𝗙𝗔𝗤𝗔𝗧 𝗕𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗗𝗔𝗡 𝗗𝗜𝗗𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗗𝗔𝗚𝗜 𝗖𝗔𝗦𝗠𝗘𝗧𝗜𝗞𝗔𝗟𝗔𝗥𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜
Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️   Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️
𝗗𝗢𝗡𝗔𝗚𝗔 𝗫𝗔𝗥𝗜𝗗 𝗤𝗜𝗟𝗜𝗡𝗚🫴

🫰🫰𝗕𝗔𝗥𝗖𝗛𝗔 𝗩𝗜𝗟𝗢𝗬𝗔𝗧𝗟𝗔𝗥𝗚𝗔 𝗬𝗘𝗧𝗞𝗔𝗭𝗜𝗕 𝗕𝗘𝗥𝗜𝗦𝗛 𝗛𝗜𝗭𝗠𝗔𝗧𝗜 𝗠𝗔𝗩𝗝𝗨𝗗🚗✈️
/channel/+EZWs8P20gV9iNzE6
/channel/+EZWs8P20gV9iNzE6
/channel/+EZWs8P20gV9iNzE6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эр-хотин орасида низо чиқди. Аёл ётоқ четига ўтириб юм-юм йиғларди. Шу вақт эшик қўнғироғи чалинди. Аёл эшикни очиб қараса, уни кўргани ота-онаси келибди. Қизининг йиғидан қизарган кўзларини кўрган ота-она табиийки, хавотирга тушди.
— Тинчликми, қизим? Нега бунча йиғладинг?
Қизи мунгли юзини ним табассумга айлантириб, шундай деди:
— Айтсам ишонмайсизлар, сизларни жуда соғингандим, кўргим келганидан ичим гумириб йиғлаб ўтиргандим. Не ажабки, эшик қоқиб келиб ўтрибсизлар!

Бу гапни нарги хонадаги эр эшитиб турганди. Хотинининг матонати, оила сирини дийдиё қилмаганидан унга ҳурмати ошди, ўз қилмишидан эса хижолат торти.

Оила ҳикмат, сабр-тоқат ва матонат билан қўриқланади.
© интернет

Kanalga aʼzo boʻlish.
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

. Мактабни битиргандан буён отасини ёнида кетмон чопаётган Норпошшадан ҳатто катта ёшли қишлоқдошлари ҳам ҳайиқиб туришар, улар чет-четда "Шоқосимнинг тўнғич қизининг ҳар битта билагида тўрттадан йигитнинг кучи бор" дея танглайини тақиллатиб қўйишарди. Ҳақиқатдан ҳам Норпошша отаси ишлайдиган звенога ишга киргандан буён уларнинг ёнига тушадигани топилмади. Планни энг биринчи бажарадиган звено ҳам , ҳар ўн кунликда қизил байроқни қўлдан бермайдиган ҳам шулар эди. Айтишларича колхоз агрономи Ҳамидулла амаки "Қизил деҳқон" нинг учинчи звеносида тўққизта ишчи ва битта трактор бор" деганмиш. Аммо қўйдек юввош бу инсон юқоридаги гапларни қачон айтган, қаерда айтган, умуман олганда айтганми, йўқми бу ҳақда ҳеч ким билмайди. Билишгани шуки, Норпошша омочнинг дастасини отасига тутқазиб, ўзи жабдуқларини елкасига осиб далада ер юмшатгани.
- Нимага куласиз, ака? Устидан кулганингизни Норпошша эшитиб қолсин сизгаям омоч жабдуғини ортиб ер ҳайдаб елкангизни яғирини чиқариб ташлайди,- Хайдаралининг астойдил жаҳли чиққанди
- Эээ, Норпошшани қўй! -деди Ҳаким ўзини қизиқтирган мавзуга гапни буриб,- қани гапир-чи, пўримга қайси қизлар ошиқ экан?!
- Қишлоғимиздаги бўй етган қизларнинг бариси! -дарровда тантанали эълон қилди Ҳайдарали,- бир-иккита унаштиртилган, йигити бор қизлардан ташқариси албатта. Сиз ҳам Барнохонизга эҳтиёт бўлинг! Уям қўлдан чиқиб кетмасин яна!
-Ҳмм, маслаҳат учун раҳмат,-деди Ҳаким қошиғини косага тарақлатиб қўйиб, -тушликка шу шилдираган шўрвадан бошқа овқат йўқ эканми?
У шундай деб ўчоқбоши тарафга овозини баландлатди:
- Ойи, ейишга бошқа нарсангиз йўқми? Биласиз шўрвага унча ҳушим йўқ...
Ўчоқ бошидан Ҳакимнинг онаси Қумрихон кичикроқ лаганда суякли гўштларнинг устига тўғралган пиёз солиб олиб келди:
- Ҳозирча мана буни еб турақол, болам.Олақол. Ичи тўла илик. Нон билан еб ол. Кечга бир тандир қилиб гўштли сомса ёпиб бераман.

#давоми_бор

📌
@xazon_rezgi /8

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Сабоҳат остонада ўзига ҳайрат билан боқиб турган тўрт яшар қизчаси Мукаррамхонга кулимсиради:
- Ҳа қизим. Бу ҳам сенинг уканг. Айтганча Абдулатиф қани?
- Ҳовлида, ойижон. Лойдан пақ-пақ ўйнаяпти.
-Ҳоммомпишми? Бор қизим, укангга қара. Кўпам лой ўйнамасин. Ҳали бурни битиб пинғиллаб қолса аданглардан икковимиз гап эшитамиз.
- Униям шу ерга олиб келаман. Чақалоқни укам ҳам кўрсин,- деди Мукаррамхон изига қайтар экан,- қўлини ювиб келаман укамни.

Чақалоққа Турдибой дея исм қўйдилар. У қирқ кунлик чилласи чиққунча Сабоҳатнинг бағрида бўлди Раҳиманинг ўзи гўдагини кўришга чиқиб турар, бироқ қайнонасининг талаби билан унинг ёнида узоқ қолмас эди. Турдибойнинг чилласи чиқадиган куни Фароғат опоқи унга лойиқлаб ўз қўллари билан тиккан кўйлак, иштончасини кийдириб хонани бир айлантирди-ю, сўнгра кўйлак, иштончани набирасининг устидан ечиб олиб ташқарига чиқиб кетди.
Буви куйлакнинг енг ва этакларини ёпиб чатди-ю, ичига буғдой тўлдирди. Сўнгра бўйин қисминиям тикиб бўлгач, худди шундай буғдой тўлдирилган иштонча билан бир қилиб одамча шаклини берди. Шом кирган вақт ўзи ясаган "қўғирчоқ одамча"ни йўргаклаганча кўчага йўл олди. Фароғат опа шу йўл олганча маҳалла тўридаги ҳовузга яқинлашди. Бу вақтда анча қоронғилик тушиб қолган, одам беш қадам наридаги одамни танимайдиган бўлиб қолганди.
Фароғат опа ҳовуз бўйига яқинлашиб у ёқ, бу ёққа аланглади-ю, ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач қўлидаги соҳта гўдакни ҳовузга улоқтирди.
- Турдибой чўкиб кетди.. - деди у овози титраганча паст овозда ўзига ўзи ва қайта такрорлади,- Турдибой чўкиб кетди...

📌
@xazon_rezgi               /6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💜🦄💜🦄

🦄🦄🦄🦄💜🦄🦄💜🦄


📢📢📢USHA MASHHUR MOHIZAMIN OPTOMDA BARCHA TAVARLAR
ATIGA 🟠🟠🟠🔴🔴🔴SUMDAN💯💯

🤔🤔AYOLLARIMIZ UCHUN ENG ASOSIYSI YORINI ETIBORIDA BULISH AGAR UZINI SEVADIGAN AYOL QIZLARIMIZ BULSA TEZDA KIRVOLINGLA😄 BIRINCHI QUL SIZ XOXLAGAN HAMMA TAVARLARIMIZ BOR WU YERDA KIRGANDAN KEYIN ANIQ BILAMAN CHIQGIZ KELMI QOLADI TELDA KIRVOLAMIZ🥰🥰🥰



💜/channel/+_gbf28eeRMkyM2Ey
💜/channel/+_gbf28eeRMkyM2Ey
💜/channel/+_gbf28eeRMkyM2Ey

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#дахшатли_статистика

⚠️Айни дамда Ўзбекистонда ўлимга сабаб бўлувчи омиллар ичида Рак касали иккинчи ўринда экан

Рак бўлмаслик учун ушбу 5 та махсулотни доимий истеъмол қилинг
1.
2.
3.....

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Дилноза Қубаева:
Онанг хизматида бўл.

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ey oʻlib ketsin, yana ovqatim oʻxshamadi

⬅️Sizni ham shunday muammo tez-tez qiynab turadimi? Men sizga bir tavsiya beraman «xoʻp» desangiz boʻldi.

📌«Tilla qoshiq» shu kanalga ulaning, tamom!

❤️Biz dasturxoningiz oshga, xonadoningiz quvonchga toʻlishiga kafolat beramiz. Shikoyatga oʻrin qoldirmaymiz.

/channel/tillaqoshiq
/channel/tillaqoshiq
/channel/tillaqoshiq

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оқшом учун тарона

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   - Абдужаббор ака кеча Аҳмаджон аканинг тўйига етиб келгандилар.  Бирам чиройли,  савлатли бўлиб кетибдилар-ей?! Шаҳарчасига типпа-тик қилиб соч қўйиб олибдилар.  Тўйга борган қизлар улардан кўз узолмай қолишди. Айниқса анави Сарви ўзини роса кўрсатди. Аёллар томонга лик-лик қилиб ҳали чой ташийди,  ҳали нон.  Раҳима холамнинг атрофларидаям тоза ўралашди. "Зора мени келин қилсалар"  деган умиди бор униям. Бекор тўйга бормадингиз-да,  опа?!  Абдужаббор аканинг икки кўзлари эшикда бўлди,- Матлуба гапира туриб Барнога саволомуз тикилди,- ҳа айтганча,  ўзи нима учун тўйга бормадингиз,  Барно опа?! 

   - Дарсим кўп эди,- ҳўрсинганча ерга қаради Барно.
    - Алдаманг,  опа,- қувлик билан кўз қисди Матлуба,- сиз атай бормагансиз.  "Тўйга борсам анави Ҳаким найнов атай кўнглимни ҳира қилади" деган бўлсангиз керак-да? Опа, мен Ҳаким  найнов ҳақида Абдужаббор акамга айтиб бердим.

   - Воой,  нима дединг уларга?  - кўзлари катта-катта очилди Барнонинг
     - "Ҳаким найнов Барно опамга совчи қўйиб юрибти, сиз ҳам чаққон-чаққон ҳаракатингизни қилсангиз яхши бўларди" дедим.  "Кейинги вақтларда атрофларида кўпам айланишиб қолди"  деган гапларниям айтдим.
    - Улар нима дедилар?  - биров эшитиб қоладигандек паст овозда ҳадиксираб сўради Барно.
    - Уларми?  - қошини қоқди Матлуба,- "Ҳаким деганинг менинг олдимга тушиб бўпти" дедилар. 
   -Шундай дедиларми?  - зумда Барнонинг оппоқ юзлари лоларангга кирди.
   - Ҳа, опажон, шунақа дедилар. Мен уларга яна сизнинг совчингиз роса кўпайганини, тез ҳаракат қилмасалар сиздан қуруқ қолишларини айтдим.
   - Вой,  Матлуба?  - бирдан  бўшашди Барно,- бу гаплар қаердан чиқди? 
    Матлубанинг лўппи юзлари ёришиб кулимсиради:
    - Ўзимдан чиқди,  опажон. Ойимлар адамларга "Риҳсивойингизни ёши тўғри келганда эди,  Барнохонни қўлдан чиқармасдим"  дегандилар.  Уйингиз тўла турнақатор совчилар ҳақидаям улар айтгандилар...
    Матлубанинг сўзларидан Барнонинг кўнгли жойига тушди: 
    - Яхшиям Риҳсивой сендан ҳам ёш,  бўлмаса...
    Матлуба илжайди: 
     - Бизга бўлмасаям барибир ёнимиздаги қўшнимизга келин бўласиз,  опажон. Ўшанда маза қилиб сиз билан суҳбатлашиб ўтираман. Ҳозир эса кетишга мажбурман. Уйдагилар ҳадемай далага кетишади.Мени излаб юришгандир аллақачон.
     Барно сумкасини қўлига олди.
    - Юрақол,  сен билан кўча бошигача чиқиб оламан...

🔳 🔳 🔳

    Абдужаббор  кўп ўтмай изига қайтиб келди. Юсуф лалми буғдойдан хабар олиш учун тонг сахарлаб  қирга чиқиб кетган экан. 


#давоми_бор

@xazon_rezgi /12

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

   - Менга қара,  ҳой бола!  Чакки хаёл қилма!  Унутма,  аданглар элнинг кўзидаги одамлар-а?  Агар сен бирор бир номаъқул ишни режа қилсанг биринчи ўринда адангларни оёғига болта урган бўласан.  Ана ўшанда ўша ёнларида кариллаб қўйган оғайниларинг ҳам жонингга оро кирармикан? Тезда бемаъни хаёлларингдан бошингдан чиқариб ташлагин-да,  ўзингни йиғиштириб ол!  Тушундингми? 
  Ҳаким чуқур уфф тортди: 
   - Майли,  ойи,  сиз айтганча бўлақолсин,- у онасини шундай деб тинчлантирган бўлди-ю,  ўзи кўнглидан "Шошмай турсин,  ҳали "Менга уйлан" деб  ёнимга эмаклаб келадиган қилмасамми ўша ойимчани" деган хаёл кечди-ю ҳамон ўзининг оғзига термулиб турган онасига деди,- бўпти,  мен хонамга кириб бироз чўзилай.  Кун ҳам қизиб дим бўлиб кетди.
    - Чойнакдаги совуқ чойни олиб кет,- деди Қумрихон унинг ортидан,- ичкарига кирмасингдан "Чой борми?" лаб дунёни бузасан. 
     - Ҳайдарингиздан бериб юборарсиз...- Ҳаким ортига ўгирилмади.

🔳 🔳 🔳

    -Барно опа!  Опажон-ув! 
   
    Матлуба Барноларнинг ҳовлисига олиб борадиган узун йўлакдан ичкарига овоз бериб бораверди. 

   Кўп ўтмай тўрдаги эшикдан Барнонинг қораси кўринди: 

   - Келавер,  Матлуба!  Шу ердаман мен. 

   -Ассалому алайкум,  опажон...  Тезда жавоб қайтармаганингизда ишга кетиб қолдингизми деб ўйлаб юрагим така-пука бўлаётганди. 

   -Ваалейкум ассалом. Келақол,  Матлубажон,-жилмайиб қиз  билан кўришаркан  Барно ичкарига йўл бошлади ,  - ҳақиқатдан ҳам ишга отланиб турувдим. Кел ўтир,  дастурхонга қара. 
    Барно шундай деб хонтахта устидаги четлари букилиб ўраб қўйилган дастурхонни оча бошлади.

    - Опа,  оввора бўлманг,- уни қайтарди Матлуба,- мен китобингизни олиб келувдим.  Бўлса бошқасига алиштириб беринг,- Матлуба рўмолга ўраб олиб келган китобни очиб дастурхон четига қўйди. 

@xazon_rezgi /10

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😅😆😂😊😉😆

1⃣6⃣5⃣🥲😆☺️😁😀🅰☺️

🔘🔘🔘🔘🔘🔘🔘🔘🔘🔘
𝑶𝑷𝑻𝑶𝑴 𝑻𝑨𝑽𝑨𝑹𝑳𝑨𝑹 𝑲𝑶𝑻𝑻𝑨 𝑷𝑨𝑹𝑻𝑰𝒀𝑨𝑫𝑨 𝒀𝑼𝑲 𝑶𝑩 𝑲𝑬𝑳𝑫𝑰𝑲
𝑿𝑨𝑴𝑴𝑨𝑺𝑰 𝑵𝑨𝑳𝑰𝑪𝑯𝑰𝑫𝑨 𝑩𝑶𝑹
𝑫𝑬𝑻𝑺𝑲𝑰𝒀 😍😍
𝑷𝑨𝑺𝑻𝑬𝑳🛏️🛏️
𝑵𝑨𝑺𝑲𝑰🧦
𝑺𝑯𝑨𝑷𝑲𝑨👒👒
𝑶𝒀𝑶𝑸 𝑲𝑰𝒀𝑰𝑴💿👡
𝑫𝑨𝑺𝑻𝑼𝑹𝑿𝑶𝑵☕️🪨
𝑰𝑪𝑯 𝑲𝑰𝒀𝑰𝑴👙👙

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

𝗘𝗻𝗴 𝗾𝗶𝘇𝗶𝗴𝗶 🚩🚩🚩🚩 𝗗𝗮𝗻  𝗸𝗼𝗽 𝗼𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗸𝗹𝗲𝗻𝘁𝗹𝗮𝗿𝗶𝗺𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗮𝗷𝗼𝘆𝗶𝗯 𝘀𝗼𝘃𝗴𝗮𝗺𝗶𝘇 𝗯𝗼𝗿😛😛😍😍
🤔🤔🤔🤔🎚🎚🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/+1r-SimLiVHgxZTRi
/channel/+1r-SimLiVHgxZTRi
/channel/+1r-SimLiVHgxZTRi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤗 Шу каналга қўшилганимдан кейин турмушимда яхши томонга ўзгариш сездим.

📌 AYOLLAR SAHIFASI - канали оилам билан бахтли яшашимда яхши кўмакдош бўлмоқда.

💁‍♀️ Бу каналда:
Эр-хотин ва оилавий бахтли яшаш сирлари ва қоидалари;
— Пазандалик сирлари;
— Уй-рўзғор лайфхаклари;
— Гинеколог ва психолог маслахатлари;
— Ибратли ва тренд видеолар
бериб борилар экан.

👍 Ҳар куни сиқилган пайтим шу каналга кирсам кўнглим таскин топади. Аёллар учун телеграмдаги энг сифатли ва фойдали канал! Ҳозироқ уланиб олинг 👉 @AYOLLAR_SAHIFASI

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️ Aссалому алайкум.
Якшанба тонги муборак бўлсин
.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

👉 @Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

9 ёшли болакай вафот этибди.
Ғассол майитни пешингача ҳам тайёрлай олмабди. Одамлар безовталана бошлабди.
Ғассолнинг маълум қилишича, ҳар гал болани ювиш якунига етканида боланинг оғзидан қон келаверибди. Бу ҳолат кўпчиликни саросимага солди ҳам. Аммо тайинли жавобни ҳеч ким билмасди.
Токи!Токи, боланинг бобоси ҳақиқатни айтмагунича. Маълум бўлишича...😢

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)


Эртаси куни тонг сахарда гўдакни тарозининг бир палласига  авайлаб қўйишди.  Иккинчи палласига нон,  қанд-қурс ва Раҳиманинг икки пой тилла зирагини қўйиб Сабоҳатни рози қилиб гўдакка айирбошлашди. Гўдакка бобоси Абдуқодир ака иккинчи бор азон айтди.  Унга Абдужаббор дея исм беришди. 
    Шу куни Раҳима ўғлини илк бор бағрида олиб ётди. Сабоҳат эса оғринмай ён эшикдан чиқиб уни эмизиб кетадиган бўлди.  Сабоҳат Абдужабборни яна тўрт ой эмизди,  токи амакисининг аёли учинчи фарзандига ҳомиладор бўлиб қолгани маълум бўлмагунча...

    Раҳима хола ҳозир шулар ҳақда ўйлар экан, бирдан шошилиб қолди:
   "Вой ўлай,  Сабоҳатга келинсаломдан олиб келган ширинликлардан олиб чиқмабман-ку?!  Унга Абдужабборни шу йили уйлантиришимизни ҳам айтишим керак.  Аҳир Сабоҳат ўғлимни онаси бўлади..." 

     Раҳима хола  сандиқни ёнига ташлаган тугунларини йиғиштиришга тутинди.

    🔳 🔳 🔳

    - Ака,  Абдужаббор пўрим қишлоқда пайдо бўлиб қолибди,  - тушликка келган акасидан шоша-пиша суюнчи олишга шошилди Ҳайдарали

    - Келса нима қилибди?  - косага қошиқ солар экан қошлари чимирилди Ҳакимнинг,  -менга неччи пуллик фойдаси бор бунинг? 

   - Вой-бўў айтдим-да?!  - ўзича гина қилган бўлди укаси,  - қишлоқдаги қизларнинг юрагига ўт тушгандир?  Анави Норпошшанинг айтишича Абдужаббор қишлоққа келса қишлоқ қизлари бошини қатиқлаб ювиб,  сочларини фарқини ўртасидан теп-текис очиб, уларни қирқ кокил ўрганча кўчаларига икки маҳал сув сепишар экан. 

   - Ваҳ-ҳаҳ-ҳаҳ-ҳа!  - Ҳаким берилиб кулганидан кўзларидан ёш чиқиб кетди,- Норпошша шунача дедими? Ўзи-чи?  Уям Абдужаббор келганда  сочини шунақа  қатиқлаб юварканми?  Аҳир унга ярим челак қатиқ урвоқ ҳам бўлмайди-ку?!
    Норпошша деганлари Ҳакимларнинг кўчасини бошида турар,  мактабни битирганига бир йил бўлган бу қиз бениҳоя гавдали ва қорачадан келган, шунингдек дангалчилиги билан бошқа қизлардан ажралиб турарди. У юзингда кўзинг борми демай кўнглида борини шарт гапирар,  атрофдагиларни юз-ҳотир қилиб ўтирмасди. Қизнинг бу феълини яхши билганлар унинг асабига ортиқча тегмасликка ҳаракат қилишар, шу билан бирга ҳурмат ҳам қилишарди


@xazon_rezgi /7

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)


Ҳар қайси синов ҳам бир умр бўлмайди.  Ҳар қайси қора туннинг оппоқ отар тонги бор.

    Болам...
  
    Болажоним...

    Кетма...

    Ҳеч бўлмаса шу сафар кетмагин.  Мана кўрасан,  Худоим юзингни ёруғ қилади.Буни мени кўнглим айтиб турибди. Юрагимнинг тўри ёп-ёруғ.
     Титраб-қақшаганча кўз ёш тўкаётган Фароғат опоқи шундай дея  туриб ўзини келинининг оёқлари остига ташлади

     -Онажооон...,- шу вақтгача тош қотиб ҳиссиздек турган Раҳима қайнонасини ўрнидан турғазишга кучи етмас,  унга қўшилиб ўзи ҳам юм-юм йиғлар эди,- туринг, ойижон.  Хўп кетмайман,  фақат сиз йиғламанг...

    Шу кўйи Раҳима яна келин бўлиб тушган хонадонида яшаб қолди.
    Кўп ўтмай бошига эски паранжи ёпиб уйма-уй бир бурда нон тиланиб юрган Фароғат опани  қишлоқдошларининг бири таниб,  бирлари эса танимай ҳайрон бўлишди.  Кечга бориб ҳориб-толиб уйга қайтган Фароғат опа халтасидаги нонларни дастурхонга тўкиб ҳар бир бурдадан бир тишлам ушатиб келинига ихлос билан ейишгв буюрди. "Бу нонларда ҳосият кўп,-деди Фароғат опа ўзига жовдираб боққан келинига,-улар қўли қадоқ, ютган луқмаси ҳалол,  дуоси ижобат инсонлар дастурхонидан олинди.  У дастурхонларда қанчадан қанча дуолар қилинмаган дейсан.Насиб қилса  бу еганларинг ичингга шифо бўлиб киради.  Сендаги бор-йўқ зиён-зарарни бартараф қилади".
      Орадан бир йил ўтгач Раҳима яна юкли бўлди   Бу вақтга келиб Раҳиманинг  ортидан келин бўлиб  тушган овсини Сабоҳат икки болалик бўлган эди...
     Бу сафар Фароғат опоқи  елиб-югуриб Раҳиманинг кўзи ёриш вақтигача ёши улуғ онахонлардан маслаҳат олиб барча урф-одат, ирим-сиримларга тахт бўлиб турган эди.
      Ёзнинг ланғиллама чилласида Раҳиманинг кўзи ёриди.  Навбатдаги  туғилган гўдак ҳам ўғил эди.  Фароғат опа янги туғилган гўдакни дарровда йўргаклатди-ю,  остонада турган кичик келини Сабоҳатга  тутқазди:  "Олинг болангизни"  .  Сабоҳатларнинг уйи овсинининг уйига чап ёнбош қўшни эди. У гўдакни олди-ю, ўртадаги девордан очилган бир тавақвли эшиқдан  илдамлик билан чиқиб кетди.  Сабоҳат янги туғилажак гўдакга кўкрак тутиш учун анча аввал эри Абдуҳошимдан изн сўраб, руҳсат олиб қўйган эди.  У уйига кириб гўдакнинг йўргагини очиб ҳайрон бўлиб қолди. Гўдак ниҳоятда хушсурат эди.
   Сабоҳат "Бисмиллаҳ... " деганча гўдакга кўкрак  тутди.  Гўдак инжиқлик қилмай Сабоҳатни миқ-миқ эма кетди
   - Вой ойижон,  чақалоқ олиб
келдингизми?

@xazon_rezgi /5

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qora Marvarid 7-qism Audio

✍️Xazonrezgi
🎙Kumush Sirojiddin qizi

Obuna bo’lish uchun

Telegram | jonliikitob?si=Jo7FocK5s4_2r8QW">YouTube |

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оилавий муаммолар ҳатто буюкларда ҳам бўлган.

— Менинг эрим буюкларнинг буюги,
мақтанди Эйнштейннинг рафиқаси.

— Қўлидан нима иш келади, -- деди дугонаси.
— Пул топишдан бошқа ҳамма нарса...

П/с: Ҳатто даҳоларнинг хотини ҳам нолиган экан 😁

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мендан:
— Етиша олмаслигингни билиб туриб, нега энди Уни изламоқдасан? — деб сўрайдилар...

Мен эса уларга шундай жавоб бераман:
— Ўлишимни билиб туриб нима учун яшаётган бўлсам, ўшанинг учун...

– Жалолиддин Румий

@xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel