Бунга ишониш қийин, лекин 98% аёллар ўз уйларини нотўғри тозалашади🤷♀
Ётоқ хонани, ошхонани, ҳожатхонани тозалашади ва бу ҳар куни шундайми?🤦♀
Бунинг сабаби кўпчилик "Саришта бекажон" канали ҳақида билишмайди! Каналда сиз ҳар қандай вазият учун ҳаётий лайфхакларни, фойдали маълумотларни, тез ва осон тозалаш усулларини топасиз, улар ёрдамида ҳар қандай тозалаш мароқлидир. 🤗
Уланиб олишни маслаҳат бераман:👇👇
/channel/+1rWsJ8US3LNlZmE6
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
@xazon_rezgi🕊
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ўзингни суюқоёқ аёлларга раво кўриладиган муомалага ўргат! Энг муҳими ўзингку майли, бўй етиб келаётган укаларингни номусини ер билан битта бўлишига томошабин бўл...
- Айбим нима, ойиии? Айбим, Омина холага ёрдам керак деб уларникига чиққанимми!? Айбим ўз укаларим қаторида кўрганим Маматурсуннинг сўзларига ишонганимми? Ўша лаҳзаларда уларнинг бундай режаси борлигини билмагандим ахир!?
Ўзингиз-ку менга "Одамларга яхшилик қилишдан оғринма!" деб ўргатган. Мен Ҳакимга турмушга чиқмасдан, умрбод Абдужаббор аканинг ҳотираси билан яшамоқчи эдим.
- Ҳаа, мен одамларга яхшилик қил деб ўргатгандим. Бироқ улар орасида одамсимон маҳлуқлар учраб туришини унутиб қўйибман. Минг афсус, бундайларни таниб олиш жуда мушкул иш экан... Шулар туфайли энди сен-у менга осмон- йироқ, ер-қаттиқ. Аслида инсон бу дунёга имтиҳон учун келади. Сўнгги нафасимизга қадар синовдамиз барчамиз. Чекимизга тушганини эса қабул қилмай иложимиз йўқ... Тушундингми, қизим, иложимиз йўқ, иложимиз...
📌@xazon_rezgi /102
Азизлар, ваниҳоят Аллоҳнинг фазли ва иродаси билан #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари ёзиб тугаллиб ёпиқ каналга жойланди. Асарни бир зумда ўқиб баҳра олишни истаганлар учун мурожаат манзили👇
@Yusupova_Sabo
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Эътиборхон бор кучи билан қизига тарсаки тушурди. Тарсаки зарбидан Барно ишком тарафга йиқилиб тушди.
- Сен мени тириклайин кўмибсан-да! - қизига изтироб билан тикилди Эътиборхон,- шунча кўргилигим каммиди менинг? Отанг ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди?
Барно юзини кафти билан ёпганча йиғлар, гўё шу йўл билан бир неча кунлардан буён юрагида тўпланиб қолган зардобдан холос бўлмоқчи бўлар эди.
- Ким у?! - қисқа-қисқа нафас олганча сўради Эътиборхон,- шунчаликка бордингми, сен юзсиз? Мен бўлсам сенга тўғри тарбия берганман деб ўзимча ҳотиржам, кўнглим тўқ юраверибман. Сен бўлсанг... Сендан сўраяпман, ким у? Бўл тез, жавоб бер! Йўқса сениям, ўзимниям бир нима қилиб қўймаслигимга жавоб беролмайман.
- Ойиии...
- Ойи дема мени, ойи дема! Бугундан эътиборан онанг йўқ сенинг.
- Менинг айбим йўқ, ойиии,- изиллади Барно,-сиз ҳам мени лоақал бир марта эшитинг!
- Уйга кир,- деди Эътиборхон қизида айб йўқлигини дилдан ҳис қилиб, - яна бу гапларни қўшнилар эшитиб номусларга ўлдирмагин тағин!
Барно ичкарига киргач бундан бир ярим ой илгари бўлган воқеани кўзи тўла жиққа ёш билан батафсил гапириб берди. Бари қўшнилари Маматурсуннинг ёлғон тўла чақирувидан бошланганини эшитган Эътиборхон надомат билан пешонасига шапатилади:
- "Камбағални урма, сўкма, чопонини йирт" дейишган экан машойихлар. Бизнинг ҳам номусимиздан бошқа нимамиз бор эди? Шуниям бой бердик. Энди олдимизда Шермат раис билан қуда бўлишдан бошқа илож йўқ...
- Йўўўқ! -чорасизликдан ўзини орқага ташлади Барно,- мен икки дунёда ҳам ўша ҳайвонга тегмайман!
- Ҳакимга тегмасанг, унда халқ ичида болалайдиган ҳар хил бўлар-бўлмас гапларга тайёр тур!
@xazon_rezgi /101
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🤷♀Qachongacha qorindagi ortiqcha yogʻlarni ko'tarib yurmoqchisiz?
👩🏻⚕Oliy ma'lumotli Psixolog Dietolog Nodiraxon Ochilova
НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР
Шундай аёллар борки уларга уйланиш харом қилинган, бу ҳақида Аллоҳ қуръонда оят нозил қилган. Бундай аёлларга уйлансангиз oғир гуноҳга ботасиз. Бу аёлларга асло уйланманг, агар уйланган бўлсангиз тезда ажрашинг❌
Бу қайси аёллар? Тезда билинг олинг
Жавоби: 👉 Бу ерда
1 ОЙДА 5 МЛНДАН 15 МЛНГАЧА ОЙЛИК💰💸
💁🏻♀Онлайн Ишга таклиф қиламан!!!
Опа-Сингиллар маълумотларни ӯкинг
1️⃣ Компанияга аъзо бўлиш текин😍
2️⃣ Қандай ишлаш ӯргатилади👩💻
3️⃣ Онлайн Дарсларимиз мавжуд📝
5️⃣ Иш ҳақида тӯлиқ маълумот берилади🗂
6️⃣ Ойлик Нақд ёки Пластик (хохишга қараб)💰
7️⃣ Иш вақтини ӯзингиз белгилайсиз🕘
8️⃣ Иш қонуний, Стаж кетади⚖️
9️⃣ Доимий Харид йуқ❌
🔟 Кӯчама-кӯча юриб, нарса сотмайсиз ☝️
@GULIM2781
@Nargiza0478
+99893 572 56 57
+99897 408 56 57
+99894434 04 78
БАТАФСИЛ
/channel/+wAA6d10ksFJkMjcy
HECH KIMGA AYTOLMAGAN OG'RIQLARINGIZ BORMI?
❗️ Unda sizga MANA BU KANALNI tavsiya qilaman. U yerda Siz har kuni barcha savollaringizga SIRLI USTOZADAN javob olasiz, yechim va sakinat topasiz.
💁♀ Xozir esa ''Er-xotin munosabatlarini yorqinlashtirish'' mavzusida jonli efirda suhbatlashyapmiz. Tezroq qo'shiling.
📣 Muammolar ko'p ammo YECHIM bitta! Buni sizga biz aytamiz
SIZ UCHUN LINK !!!👇
/channel/+TGsoAca0PuNhN2Zi
❤️🔥❤️🔥❤️🔥 psixologdan kurs sotib olib, natija ko'rmadizmi?
🧕 Men ayollar shifokori va psixolog Gulsora Аxmadjonova sizga bepul bilimlarimni tavsiya qilaman:
- Bir xil muammolar takrorlanishi
- Sog'lomsizlik
- Xiyonatga qayta duch kelish
- Oilada kelishmovchilik pulsizlik yo'l bormi deysizmi?
Bu savollarga ertaga
2️⃣1️⃣🔣0️⃣0️⃣ da jonli efirda javob olasiz hamda efirda qatnashganlarga "BAXTGA LOYIQMAN" kursi sovg‘aga beriladi.
📱 Xoziroq kanalimga o'tib, batafsil bilib oling👇
/channel/+RfreNutFaRlkYjUy
✨✨#хайрли_оқшом
☘ Ҳар бир олинаётган нафас - бир имкониятдир ...
Нафас олмоқдамиз ...
Демак имконимиз ҳали бор...
Умид қилишдан чарчаманг...
Хайрли тун !
Эртагача ...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Эътиборхон қизидаги бу ўзгаришни пайқамай нариги хонага йўл оларкан деди:
- Турақол, қизим. Битта иссиқ олма чой дамлагин, чарчаганимдан бошим қаттиқ оғрияпти. Ҳа айтганча, касалхонадаги Софа холанг ажойиб чалпак пиширган эканлар. Икки донасини илиниб олиб келибдилар.Қўярда қўймай қўлимга тутқаздилар. Чой билан ичамиз.
-Ҳўп, ойи,- овози ўзигаям аранг эшитилгандек бўлди Барнонинг. Унинг бор хаёлини "Эй худойим, ишқилиб ҳомиладор бўлиб қолмаган бўлай-да!" деган ўй банд этганди.
Бироқ Барнонинг гумони кўп ўтмай ўз исботини топди.
Иссиқ чой дамлаб келган Барно дастурхон устида ёғи ўралган қоғозига тепчиб турган чалпакка кўзи тушиши билан кўнгли беҳузур бўлиб шошилганча қўли билан оғзини ёпишга тутинди:
- Имм...
Қорнида ичган сувидан бошқа ҳеч нарса бўлмаган Барно шу алфозда тезда ташқарига отилиб чиқди-ю, буралиб-буралиб ичидаги қуруқ сувни қайт қила бошлади.
Дастлаб қизига ачиниш билан қараган Эътиборхоннинг кўп ўтмай ранг-қути ўчди. У айни топда Ба
қизининг бир неча кун аввал укасидан "Ҳамдам, ўрикларнинг довуччаси кўзга кўринай деб қолмаганмикан?" деган сўзларини ҳотирлаганди.
-Менга қара!
Эндигина барг ёза бошлаган узум ишкоми тагида чўккалаган Барно бошида ранги ўчиб, кўзлари олайиб турган онасини кўриб аъзойи бадани бўшашиб кетди.
#давоми_бор
📌@xazon_rezgi 99
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Онаси Раҳима опа... Қанчалар меҳрибон аёл эди-я?
Аниқ-таниқ ёдида... Бир куни Абдужаббор ўқишдан келса Раҳима опа ўчоқ бошида йиғлаб ўтирибди. Абдужаббор ўша пайтгача онасини бу алфозда сира учратмаганди. Дарҳол онасидан йиғи сабабини сўраганди. Билса Раҳима опа ўғлининг ўқишдан қайтишига қозон осиб чиройли қайнатма шўрва солган экан. Шўрва пишай деб қолганда аллақаердан учиб келган иккита чумчуқ, бир дона донни талашганча уришиб қозонга тушиб кетган экан. Раҳима опа то уларни қозондан олгунча ҳар икки чумчуқ ўлиб бўлибди.
Ўшанда Абдужаббор:
- Ойи, йиғламанг, қорним у қадар оч эмас,- деганда, Раҳима опа:
- Болам, овқат учун кўз ёш тўкаётганим йўқ. Бечора чумчуқларнинг боласи бордир. Булар инидаги ўша болаларига дон олиб бораман деб шу ҳолга тушгандир. Энди норасида полапонларнинг ҳоли нима кечаркин? - дея бот-бот такрорлаганди.
"- Оҳ онам-а,- ичи узилди Абдужабборнинг ,- икки чумчуқ ва унинг болалари учун қанча куйинган эдингиз?! Бу ердаги ҳунрезликларни кўрсангиз борми? Бу қадар разолатга юрагингиз дош бера олиши даргумон эди...Айниқса, ёшгина гўдакларнинг увол кетганига чидаш қийин. "Ҳеч нарсага ярамайди!" дея паққа-паққа отиб ташланган, газ камерасида заҳарлаб ўлдирилган, туғилиши ҳамоно қатл этилган мурғакларнинг айби нима эди?
Радунинг айтиши бўйича аёллар баракида ҳомиладорларнинг кўзи ёриши билан янги туғилган гўдаги тортиб олинар экан. У гўдакни икки оёғидан ушлаб аввалдан тайёрланиб қўйилган челакдаги муздек сувга боши билан тиқиб чўктирилар, сўнгра дуч келган тарафга улоқтирилар экан. Учинчи Рейх аскарларининг яна бошқа кўнгил хушлиги гўдаккина онасидан тортиб олингач, чир айлантириб бор кучлари билан боши билан деворга уришдан иборат экан. Мана шу "олийнасаб арийлар" ирқининг кирдикорларидан бир шингили...
Ойиии... Ойижон... "Насиб қилса, болажоним уйланиб, гўшангаларга куёв бўлса, супрасидан қуруқ қўймаса бир этак набира суяман" дея орзуларини умидларига ўраб нурли, нурафшон кунларни интиқ бўлиб сиздек ҳокисор аёл бу манзараларни кўрсангиз не аҳволга тушар экансиз? Адамлар-чи?
Ростини тан олсам, сизлардан ҳавотирдаман. Мана бир неча ойдир-ки, мендан на хат, на хабар олмаяпсиз!?
Ойи... Адааа... Айбсиз айбдор ўғлингизни кечиринг...
📌@xazon_rezgi /97
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Барнонинг тўйи бўлаётгани ҳақидаги хабар "Фаровон турмуш" қишлоғини ўз ўрнидан бир қалқитиб олди.
"Й-ў-ў-ў-қ! Бўлиши мумкин эмас!"
Барчаси тўсатдан бўлиб кетгани учун Матлуба бу хабарни деярли ҳаммадан кеч эшитди. У икки хафтадан аввал эридан қорахат келгани сабаб касал бўлиб ётиб қолган аммасининг болаларини боқишиб туриш учун қўшни қишлоққа кетганди. Аммасиникидан келиб ушбу хабардан воқиф бўлгач, қулоқларига ишонмай онаси ва укасидан бу ҳақда қайта-қайта сўрар экан, оҳири тоқати тоқ бўлган онаси Қундуз опоқи уни қаттиқ жеркиб берди:
- Аждодинг темирчи ўтганми, нима бало? Битта саволни неча марта бериш мумкин? Ҳа, Барно опанг раиснинг ўғли Ҳакимжонга турмушга чиқаяпти! Бўлдими!? Ё яна такрорлайми?. Бугун кечга яқин Барнони раисникига узатиб кетишади.
- Абдужаббор акам-чи? -бўшашганча сўради Матлуба,- Абдужаббор акам нима бўладилар?
Қундуз опоқи оғир уфф тортди:
- Абдужаббор акангми?! Абдужаббор аканг аввало ўша қирғинбаротдан омон-эсон келиб олсин. Худойим ҳамманиям жуфти билан яратган. Униям бир тенги чиқар. Илойим соғ-саломат қайтиб келса бўлди йигитгина...
- Ойи, бу хабарни эшитиб Раҳима холам нима қилаётган эканлар? - Матлубанинг хаёли дарровда қўшни холага кетди,- зор-зор йиғлаб ўтиргандирлар-а, боёқиш?
- Мен тушдан олдин холангдан хабар олгани чиққан эдим,- хўрсинди Қундуз опоқи,- ўзи нима аҳволда-ю, "Худойимнинг ёзуғига қандоқ қарши чиқай, ҳеч бўлмаса Барнохон қизим бахтли бўлсин" деб уни дуо қилиб ўтирибди.
Матлубанинг ўпкаси тўлиб кетди. Шу топда Раҳима холани музтар аҳволга солган Барнони юрак-юракдан ёмон кўриб кетди. У Абдужаббор акаси ва Барнонинг ўртасидаги муҳаббат учун уларни жуда ҳурмат қиларди. Ҳар иккисига қаттиқ ҳавас қилар эди ҳам. "Наҳотки баридан воз кечиш шунчалар осон бўлса!? Наҳотки шунча йиллик севгининг қиймати бу қадар арзон баҳоланса!? Наҳотки Абдужаббор акамдек йигитни қаёқдаги такасалтанг, доимо оғзидан сўлаги оқиб юрадиган Ҳаким банги билан алиштириб бўлса?!"
Матлуба бу саволларни барига жавоб олишни истаб ўрнидан қўзғалди:
- Мен ҳозир қайтаман, ойи! -деди у ташқарига йўл олар экан
@xazon_rezgi. /103
-Бу ёққа кел, нимага куёвга телефон қиляпсан, ҳали эрсираб қолдингми?
Жахл отиган отани кўзига ҳеч нарса кўринмай ярим жони қизини аёвсиз ура кетди.
-Дада менда ахир телефон йўқку...
Паризода изиллаб йиғларди.
-Унда бу гап қаердан чиқди, сен бир нима қилгансанку келяпти бу.
-Дадаси телефон фақат сизда борку.
Аммо Ҳамид ака эшитадиган аҳволда эмасди. Қизини бошини ерга қўйиб болтани боши узра кўтарди.
-Мени шарманда қиладиган сендек қизим йўқ.
Энди чопаман деб турганида...
/channel/+UN54Koif76YzYWNi
/channel/+UN54Koif76YzYWNi
Давоми 👇👇👇👇
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
-Ўйлаганим ростми? - важоҳат билан сўради Эътиборхон
Барнонинг шаҳло кўзлари жиққа ёшга тўлди. Токайгача алдайди? Токайгача бу шармандалик дардини бир ўзи тортади? Токайгача кунда бир ўлади? Кунда бир ўлгандан бир йўла ўлгани афзал эмасми!?
Барно шуларни ўйлаб гандираклаганча ўрнидан турди:
- Билмадим, ойи,- деди у титраганча,- билмадим.
- Нимани билмайсан? Мени тушундингми ўзи?! Мен сендан ҳомиладормисан деб сўраяпман!? Ё сен ҳақда нотўғри гумонга бордимми?
- Йўқ...- изиллаб йиғига зўр берди Барно,- нотўғри гумонга бормадингиз. Мен бир бадбахт қизман... Ишончингизни, берган оқ сутингизни оқлай олмадим. Ўзимни...
📌@xazon_rezgi /100
Ташлаб кетмаганларнинг садоқати ва сабрини севаман.
Маҳкам қучиб қўйиб юбормаганларнинг эса тафтини...
Шамс Табризий
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Менинг ҳаётим
Она ўғлининг телефонидан турмуш ўртоғига қўнғироқ қилмоқчи бўлди ва телефон контактларини титкилай кетди: Дилфузахон, Нилуфархон ва Моҳира исмларини кўриб ўғлидан бироз ранжиди. Менинг ҳаётим номли контактга кўзи тушиб ким экан ўша ўғлимни ҳаётига айланиб улгирган ойимча деди-ю қўнғироқ тугмасини босди ва чўнтагига қўл солиб жиринглаётган телефонини олди ва йиғлаб юборди.
Акбаржон Исмоилов
@xazon_rezgi
Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...
Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...
Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....
Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...
Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...
Тоқатнингчи? - Борми баҳоси?
Унга тенгдир Жаннат сабоси....
Ота-она қандай мўъжиза?
Сув ва ҳаво, улар мўъжиза..!
Дўсту-ёрга берасизми таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!
Во ажабким, саволлар бисёр...
Шархламоқчи?
Онгда ихтиёр...
© Мавлоно Румий
/channel/xazon_rezgi
#хайрли_тонг
Яна бир файзли тонгни қарши олганларга ассалому алайкум!
Кунингиз хайрли ва баракаларга тўлиқ бўлиб ўтсин !
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан ОСОН РЕТСЕПТЛАР каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун ОСОН РЕТСЕПТЛАР 🥘 турли таом, салат ва ширинлик ресептларини ва айниқса Нонушта учун осон ресептларни жойлаб боришади.
Сизга ҳам илиндим. 👇🏻
/channel/+mg20zUQOi1NiMGUy
Ассалому алайкум, яхшилар.
Кўп сонли китобсеварларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари ёпиқ каналга жойланди. У каналда асар воқеалари ҳозир авж нуқтада ва тез орада якунланади. Агар сиз асар воқеаларидан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни ҳамда финалга муаллиф ҳамроҳлигида етиб боришни истасангиз
Рахматуллаева Гулбаҳор 9860140114298593
карта рақамига 20 000 (йигирма минг) сўм тўлашингиз ва тўлов чеки нусҳасини админ @Yusupova_Sabo га жўнатишингиз керак бўлади.
(Эслатма:
Бошқа мавзулардаги саволларга жавоб қайтарилмайди! Тўлов қилинган пулингиз турли баҳоналар билан қайтариб берилмайди. Шу сабаб аввал яхшилаб бир қарорга келинг ва сўнгра тўловни амалга оширинг!)
Асар асосий каналда ҳам якунига қадар ҳар куни жойлаб борилади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам қарорингизни ҳурмат қиламан
Ёқимли мутоалаа ҳамроҳингиз бўлсин...
Эҳтиром билан Хазонрезги
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🔳 🔳 🔳
-Тур, қизим, бу нима чўзилиб ётиш? - тунги навбатчиликдан қайтган Эътиборхон Барнонинг ҳамон ўрнидан турмаганини кўриб диққати ошди,- кейинги вақтларда сира ўзингга ўхшамай қоляпсан!? Қиз бола дегани бундай бўлмайди-да! "Қиз боланинг қадамидан ўт чақнаши керак" дердилар бизга ойимлар. Тўғри, ҳозир уруш пайти. Ош-овқатдан анчагина тортилганмиз рост. Бироқ бу дегани бўш қолса ётиб ухлаш керак деганимас-да, қизим.Сен бўлсанг ҳудди уйқуга боши қоронғи бўлган хотинларга ўхшаб паҳмайиб ухлаганинг ухлаган.Ишга кетаётганимда ухлаб ётган бўласан, ишдан қайтсам ухлаб ётган бўласан. Озгина ўзингни қўлга олгин, қизим. Намунча кундан кунга бўшашиб кетаяпсан?
Онасининг сўзларидан Барнонинг ранги қув ўчди.
"Демак, - ўйлади у юраги ҳаприқиб,-демак, кейинги кунларда менда бўлаётган ўзгаришлар бежизга эмас... Вооой шўрииим. Энди нима қиламан? Бошимни қайси тошга ураман!?"
📌@xazon_rezgi /98
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Бир вақтлар раҳматли бобоси Абдуқодир дода "Қиёмат куни бир отнинг тақаси сиғадиган ерчалик жойдан етмиш минг одам бош кўтаради" дея кўп бора таъкидлагувчи эди. Абдужаббор ўшанда бу сўзларни маъносини тушуна олмаган, тўғрироғи болалик идроки бунга йўл бермаган, бироқ тушуна олмаса-да, "Бобом ҳамиша рост гапирадилар" дея унинг сўзларига шубҳа қилмай борича қабул қила қолган эди.
Абдужаббор айни дамда бобосининг ўша сўзларининг маъносини чаққандек бўлди. Бу ердаги куллар... Инсон қолдиқлари... Бир неча кун аввал тирик бўлган инсонларнинг минг, миллион, балки миллиард бўлакларга бўлинган тана қисмларининг зарралари.
Ҳаа, рост... Бир от тақаси сиғадиган ерчалик жойга етмиш минг инсон ҳоки сиғиши ҳеч гап эмас эканда...
Абдужаббор бобосини эслаши билан кўнгли бузилди. Оила аъзолари бирма-бир кўз ўнгидан ўта бошлади. Айниқса мушфиқа онаси ҳақида ўйлаганда бўғзини аччиқ алланима куйдирганини ҳис қилди.
📌@xazon_rezgi /96