#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Абдужаббор концлагерга келганига олти ойдан ошган вақтда илк бора Освенцим II- Аушвиц Биркенау ва унга ёндош Освенцим III-Моновицдан олд киравериш тараф Освенцим I га олиб кетилмоқда эди. У мана икки ойдир-ки, ўлим бўлими бўлмиш Аушвиц Биркенаудан Моновицга ўтказилган эди. Иккинчи бўлим "Ўлим лагери" деб юритилар ва у ерда кунига юз минглаб одамларнинг умрига зомин бўлинар эди. Биркенаудан фарқли равишда Моновиц меҳнат лагери эди. Бу ердаги маҳбуслар оғир меҳнатга мажбур қилинардилар. Улар олиб келинаётган маҳбуслар билан тобора тўлиб, тошиб бораётган Освенцим учун янгидан-янги бараклар қуришар, маҳбусларни шунингдек оғир саноат корхоналарида ишлаштиш учун ҳам фойдаланилар эди. Маҳбуслар учун айниқса IG FARBEN компанияси томонидан қурилган химия заводларида ишлаш учун талаб бошқаларига нисбатан кучли эди. Моновицда маҳбуслар Беркенаудаги сингари тўғридан тўғри ўлимга ҳукм қилинмас эди. Бу ерда улар оғир меҳнат азоблари туфайли ўзлари тутдек тўкилиб жон беришар эди.
Освенцим I да эса умумий лагернинг яҳлит бошқарув тизими ва инсонлар устида турли тажрибаларни ўтказувчи тиббий экперементал гуруҳ жойлашган эди.
Абдужаббор олдинда ўзини нималар кутаётгандан бехабар ҳолда Освенцим I га қадам қўйди. У узоқдан асосий дарвозага катта харфлар билан ёзиб қўйилган "Arbeit macht frei"- "Меҳнат озод қилади" сўзларга кўзи тушгач, юраги ҳапқириб кетди, сабаби бу сўзлар ёзилган дарвозанинг нариги томонида концентрацион лагерь ҳудуди тугар эди.
Дарвозадан кўзини узмай бораётган Абдужабборни унга етмай кираверишдаги учинчи корпус биносига олиб кирдилар.
Абдужабборни "таниб" бу ерга олиб келаётган нацист Клаус Вебер кираверишда уни қўриқчилар билан қолдириб ўзи ичкарига кириб кетди. Вебер кириб кетган томондан анқиб турган турли дориларнинг ҳидидан Абдужабборни тушунгани шу бўлди-ки, бу ер тиббиётга доир қандайдир бино эди.
Орадан ярим соат ўтар-ўтмас ичкаридан бир солдат чиқиб Абдужабборни ўзи билан юришга буюрди.
Абдужаббор таҳминларда адашмаган экан. У узун коридор бўйлаб борар экан бирин-кетин жойлашган хоналарнинг баъзиларининг қия очиқ эшикларидан баланд жавон ва уларга терилган турли дори-дармон, тиббиёт анжомларига кўзи тушиб Биркенауда эшитгани "Йозеф Менгеленинг экспериментал лаборатрияси" шу бўлса керак деган қарорга келди.
📌 @xazon_rezgi /110
• Таниқли инглиз сиёсатдони Уинстон Черчиллнинг шундай гапи бор: “Мен сизга соғлик ёки бойлик ўрнига, фақатгина омад тилашни афзал кўраман. Доим омадингизни берсин! Ўйлаб кўринг, ахир, ТИТАНИК кемасидагиларнинг аксари бойлар ва соғлар эмасмиди? Аммо улар орасидан айримларига омад кулиб боққан ва айнан омадлилар омон қолишган".
• Омад бор нарса — Худо назаридан қўймасин ёки паноҳида асрасин мазмунидаги дуоларнинг ижобати ҳам омаддир. Эҳтимол эшитгандирсиз, бир йирик компания раҳбари бир куни биринчи марта ўғлини болалар боғчасига олиб боришга қарор қилган. Ана шу туфайли ишга ўз вақтида бора олмай, Нью-Йоркдаги 11 сентябр ҳужумидан омон қолган.
• Яна бир йигит ширинлик дўконига кириб ўтиши зарурлиги боис бу ҳужумдан жони омон қолган.
• Бир аёл эса ҳар тонг уйғотувчи қўнғироқ 11 сентябр куни ишламагани оқибатида омон қолган.
• Бошқа кимдир ўша тонгда Нью-Жерси шоссеси йўлидаги тирбандликда қолгани туфайли бугун яшаб юрибди.
• Бошқасининг айтишича, у ўша куни доим чиқадиган автобусни ўтказиб юборган.
• Бир аёлнинг эса нонушта маҳали кўйлагига қаҳва сачраган. Бошқа кийимни ҳозирлагунига қадар вақт керак эди.
• Кимнингдир ўша тонг ҳар куни тонгда ишлаб кетадиган машинаси ўт олмаган, кимдир боласи билан ёки бошқа ташвишлар билан андармон бўлиб, яна кимгадир такси ўз вақтида келмагани сабабли офисга бора олмаган.
• Ҳаммасидан ҳам таъсирлироғи — эрталаб янги туфли олган ва янги туфли оёғини қадоқ қилгани боис, шифо излаб дорихонага кирган ҳамда айнан шу туфайли омон қолган кишининг тақдиридир. Янги туфли унинг оёғига тор келгани учун ҳам у ҳозир тирик.
• Энди ҳар гал тирбандликда қолиб кетсангиз, лифтни кутиб қолсангиз ёки кутилмаган бошқа бирор кору ҳол содир бўлса, яхшиликдан умидвор бўлинг. Эҳтимол омадингиз келиб, бу сизнинг фойдангизга бўлаётгандир. Кимнидир кутиб қолиш, кимнингдир қўнғироғингизга жавоб бермаслиги, кундалик ташвиш ва одамлар, бажарилмаган ваъдалар кайфиятингизга таъсир қилмасин. Бунда ҳам яхшилик бордир.
• Худойим чевар — унинг хоҳишлари ортида бирор ҳикмат ётган бўлади. Бунинг орқасида сизнинг омадингиз ётган бўлса, ажаб эмас.
• Ҳаммамизга омад кулиб боқсин!
©интернет
@xazon_rezgi
❤️🤩 Endi siz shunday ajoyib shirinlik va taomlani Bepul órganishingiz mumkin Nargiz kanalida faqat 🎉
Har doim bòladigan uyda bor mahsulotlardan ajoyib shoxona taomlar tayyorlashni òrganishni hohlaysizmi bularni barini @karzinaaakitchen kanalidan topishingiz mumkim 👇
Muhimi bepul ishonchli ✅
500dan ortiq Retseptlar jamlanmasi 🥘
/channel/karzinaaakitchen
/channel/karzinaaakitchen
#Шух_болааа😅
Она ўғлини боғчага кийинтиряпти...
Бола иссиқ иштонини кийишдан бош тортиб, тўполонни бошлаб юборди.
Она:
— Ўғлим, бунақада хамма ёғингни шамоллатиб, мени келажакда набираларсиз қолдирмоқчимисан? - деса,🙈
Ўғил хўрсиниб: 🤪🤣🤣
#TEZKOR
Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири👇
http://dexpress24.tilda.ws/snake/4
Бу усулдан сўнг бўгимдаги оғриқлар бошқа безовта қилмас экан😍
🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snake/4
http://dexpress24.tilda.ws/snake/4
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
#инсоннинг_қўли_гул
Мана буни узум деса бўлади👍
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#жума_муборак
Жума айёми муборак, азизлар!
Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга ҳотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин, азиз диндошим!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🔳🔳🔳
Абдужаббор минг тўққиз юз қирқ учинчи йилнинг баҳорини Аушвиц Биркенауда кутиб олди. Бу вақтга келиб у бир кунда юзлаб ўлимлар билан тўқнаш келган, минглаб жасадлар ичида саросар кезган, неча турфа хил касалликлар домидан омон чиққан, номи инсон-у ўзи ҳайвонлардан тубан кишиларнинг одамгарчилик деб аталмиш меъзонга тўғри келмайдиган, қуюшқондан чиқиб кетганларнинг кирдикорларини кўравериб юраги тош қотган йигитга айланган эди...
Йигирма уч ёшни қаршилаш арафасидаги навқиронлик остонасидаги йигитнинг дунёси аллазамон тўқсон ёшли қариянинг олами билан бирдек уйқашиб кетган эди.
Бироқ... Бироқ буларнинг бари кўринишдангина шундай эди холос...
Абдужабборнинг юраги сиртдан тош қотгандек кўринса-да, унинг тўри соғинч, умид, меҳр, муҳаббат билан аввалгидан-да ортиқ лиммо-лим тўла, ҳижронларга бўй бермас асов, баҳор жилғаси каби эрка, қуёшнинг илк шуъласи каби беғубор эди...
"Агар, - дея ўйлар эди у,- бу жаҳаннамдан омон-эсон чиқиб кетиш пешонамга ёзилган бўлса, бир мўъжиза бўлиб қадрдон остонамга қайта олсам- бари бошқача бўлар эди. Ана ўшанда ота-онамни қўлларини асти совуқ сувга урдирмас эдим. Ҳар бир қадамда уларнинг ҳурматларини бажо келтирар эдим. Кексайиб, қартайиб қолгунларида ҳам ҳар бир соатларини ҳузур-у ҳаловатда ўтказишларига бор имконим билан ҳаракат қилардим.
Барнони эса... Уни ҳам шу қадар суяр ва ардоқлар эдим-ки, мабодо ой-у қуёшга жон битиб қолганда Барнойимнинг ўрнида бир лаҳза бўлишга ҳавасванд бўлишлари юз карра аниқ бўлар эди.
- Маҳбус 21-03!
Абдужаббор бу ерда инсон эмас, бор-йўғи мана шу рақам эди.
📌@xazon_rezgi /108
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Куни кеча Норпошша Барнони заҳарли тили билан яна бир бор жонини олди. Норпошша дугонасини эшитиб ўтирмади, тўғрироғи Барнода ўзини оқлашда мажол йўқ эди.
- Ҳаа,- деди Норпошша алам аралаш нафрат билан Барнонинг бошига мўр-малаҳдек бостириб келиб,- шунчалик бўлмай кетяптувмиди? Ҳали қариқиз деб аташларига бироз вақт бор эмасмиди?
Барно Норпошшага жавоб қайтармади. Бунга сайин Норпошшанинг баттар ғазаби ортиб ҳар битта гапини дона-дона қилиб" чақиш"да давом эта кетди:
Мен илгарилари "Муҳаббат билан нафратнинг ораси бир қадам" деган гапни эшитганимда "Бу қанасига бўлиши мумкин?" дея ҳайрон бўлардим. Аммо бугун яхшилаб тушуниб олдим муҳаббат билан нафратнинг ораси қанақасига бир қадам бўлишини!? Мени ҳаммасидан ҳам ҳайрон қолдиргани нима биласанми? Ўзингни мана шу Ҳаким ҳайвонга тенг кўрганинг. Ҳай майли, бу ишлардаям бир ҳикмат бордир. Балки "Тенг тенги билан" деганлари айнан сизларга тегишлидир.
- Норпошша,-деди Барно ва ниҳоят юрак ютиб,- сени кўп гапдан хабаринг йўқ. Агар билганингда борми?...
-Билишниям истамайман,-Барнонинг сўзини шарт кесди Норпошша,- шунча билганларим, кўриб турганим етади. Энди менга руҳсат...Одатда бунақа пайтда хайрлашиш олдидан "Иккингизга бахт тилайман" дейилгувчи эди. Бироқ хафа бўлмайсан. Мени сизларга бахт тилагим йўқ.
Аммо ҳар иккингизга тегишли бир орзуим бор. Бир куни Абдужаббор ака урушдан соғ-омон қайтиб келсин-ю, ўша вақтдаги юзингизни бир кўрсам. Роса мириқиб томоша қилсам...
Норпошша ортиқ бирон сўз айтмай хонани тарк этди.
Барно ҳозир шуларни эслаб озорланиб йиғлар экан, хонага Эътиборхон кириб қолди. У қизининг аҳволини кўриб қизини ёнига ўтирди-ю, уни аста бағрига босди:
- Бўлди, қизим, ҳадеб йиғлайверма. Мана кўрасан кун келиб дил яраларинг битиб бу кунларни кўрмагандек бўлиб кетасан. Ҳозир эса... Ким нима деса ҳам чидашга мажбурсан. Ўзинг ақлли қизсан-ку, биласанг-ки, бу гап-сўзлар сени беномуссизликда айблашгандан анча енгил...
- Ойиии, куйиб кетяпмааан... Агар Абдужаббор ака қайтиб келсалар қандай яшайман!? Мен ҳозир билолмай қолдим. Уларни бедарак кетганларига куйишим керакми ё қайтиб келишлари мумкинлигини ўйлаб қоврилишим...
- Қизим... Гоҳ-гоҳида баъзи масалаларни тақдир ҳукмига топшириш керак... Барчасини вақт кўрсатади...
- Ойиии... Бундоқ оғир юк билан яшаш осон эмас... Орзусиз, умидсиз... муҳаббатсиз...
Айниқса муҳаббатсиз...
@xazon_rezgi /107
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Ўқ бориб нишонга теккан эди.
Матлуба чиқиб кетгач, Барно унинг ортидан ўзини кроватга ташлади-ю, елкаси силкинганча йиғлаб юборди.
Барнонинг ҳомиладорлиги маълум бўлган куни ҳудди биров атайин чақириб келгандек кечга яқин остонада Қумрихон кўринди.
- Совчиликка келгандим, эгачи...-такрорлади у ҳар сафаргидагидек.
Эътиборхон эса ҳар сафаргидек бу гал ҳам ортиқча гап-сўзни кўпайтирмади. Фақат олдингилардан фарқли равишда бу сафар Қумрихоннинг қўлига оппоқ пешанабоғ олиб чиқиб розилик бериб юборди. Мана икки хафтанинг нари берисида тўй ҳам бўлиб ўтяпти. Орада на фотиҳа маросими бўлди, на бошқаси. Эътиборхондан тўйга розилик олган Қумрихон хафта ўртасида бир кўринди-ю, келаси шанбада Барнони келин қилиб тушуриб олиб кетишларини айтиб кетди.
Барно учун буларнинг ҳеч бирининг аҳамияти йўқ эди.
Ўша- Ҳаким уни бутун орзу-умидларидан бирвакай мосуво қилган кундан бошлаб унинг учун ҳаётга, яшашга бўлган энг оҳирги илинж риштаси батамом узилиб кетган эди.
Ўша илинжнинг номи- Абдужаббор эди...
@xazon_rezgi /105
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Бир онанинг дуоси
“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...”
Кекса бир аёл автобусга минди. Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим, сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди. Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол, камбағал инсон бўлсам-да, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар.
Имом Муслим ривояти
@xazon_rezgi
Ким Қайси Мучалда Туғилган 🤗🤗🤗
Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ?
Сигир 🐄. От 🐎
Сичқон 🐀. Қўй 🐑
Йўлбарс 🐅. Маймун 🐒
Қуён 🐇. Товуқ 🐔
Балиқ 🐟. Ит 🐕
Илон 🐍. Тўнғиз 🐖
Билиш учун пастдаги мучалингизни босинг 😍👇🏾
Birgina kanal orqali ajoyib hunarga ega boʻlishga nima deysiz?
🍰 Gap turli-tuman onlayn kurslari orqali koʻplab uy bekalarini mahoratli pazandaga aylantirayotgan Mahfuzaxon Rahimova kanali haqida ketmoqda.
❤️🔥 Bepul retseptlar ko'pligini esa aytmasam ham bo'ladi!
💁♀ Yaxshisi, oʻzingiz bir koʻring:
/channel/+YAZ8mBCDFGI5MGUy
/channel/+YAZ8mBCDFGI5MGUy
#ID190
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Тўғри танлов
Қийин йўлни танласанг:
– ривожланасан;
– рақобатчинг кам бўлади;
– қадринг баланд бўлади;
– ўзинг каби инсонлар, ғолиблар орасида бўласан.
Аллоҳдан муаммони ечимини сўрама, уни енгиш учун куч-қувват, ақл-заковат сўра.
© интернет
@xazon_rezgi
Муаммо кимники
Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди.
Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: «Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти», деди. Хўроз унга жавобан «Бу менинг муаммоим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин», деди.
Сичқон: «Майли», деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга «Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли», деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари «Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса ўша ҳал қилиш керак», деди.
Сичқон энди молнинг олдига борди: «Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит бераяпти». Мол: «Бу менинг муаммоим эмас», деди…
Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.
Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир ҳўжайинга «Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди», деди.
Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди…
Эл-улус: «Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас», деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, «Қардош, қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай», деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди…
Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди…
…Масалнинг қизиқ жойи шундаки, «Бу менинг муаммоим эмас», деганларнинг биронтаси омон қолмади. «Муаммо меники», деб жон кyйдирган сичқон эса ҳамон тирик…
@xazon_rezgi
Eng saralangan kanallardan
Amina's Blog kanalini sizlarga tavsiya qilaman🥰
🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷
-Madrasani bitirgan va hali ham ilm yòlida bòlgan tolibadan tavsiyalar🩷
-Life style🩷
-Sevimli rafiqa🩷
-2 farzand onasi🩷
-Boshqalarnikidan tubdan farq qiladigan LOVE STORYcha🖤
-Shunchaki savollarga tòĝri javob berib pul yutib olasiz🩷
-40 000 ta Istiĝfor Challange 🧕
-Sizni daromadga 100% olib chiquvchi kurslarni
50% 🩷🩷🩷🩷🩷🩷 narxlarda sotib oling😍 Atiga 15.000🧕
/channel/+fIDK1xd3H1AyYWMy
/channel/+fIDK1xd3H1AyYWMy
/channel/+fIDK1xd3H1AyYWMy
TO'XTANG BU YOLG'ON MA'LUMOT EMAS!🆘
24-YILLIK KAMPANIYA SIZGA 20 YOSHGA YOSHARIB,SOG'LOM QAYTA SEMIRMASLIK IMKONIYATINI BERADI!✅
❌❌ENDI OSHQOZONNI KESTIRISHNI XOJATI YO'Q
❌❌QORINDAGI YOG'LARNI APERATSIYA QILISH KERAK EMAS
✅✅NL va men kansultant dietolog @foydalingiching sog'lom tabiiy vitamin mineralga tuyinib osilmasdan muhimi qayta semirmasdan ozishni taklif qilaman!!!
BUNDAN TASHQARI
-✅bolalar gijjasini tabiiy yuqotish;
-✅yuzdagi husnbuzarlarni yo'qotish;
-✅yuzdagi ajinlardan xalos bo'lish;
-✅Bepushtlik,jenski kasaliklar (kista,miomaga davo)
-✅soch to'kilishi muammolari yechimi aynan bizda
/channel/xfgvvbb
ULANIB OLING👆👆👆👆
Bundan tashqari o'zim har oy 500$-600$ daromadim bor, pul tikmasdan biznes boshlashni xoxlovchilar uchun buni noldan o'rgataman....
Murojaat uchun :
@foydalingiching
👇👇👇👇👇
Ish haqida ma'lumotlar shu guruxda:👇👇👇👇👇👇/channel/xfgvvbb
NL o'zini qadrini biladiganlar uchun🔥
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
21-03!
Келган кунининг эртасига билагига куйдириб ёзилган рақам!
Унинг на исми, на шарифи ва на насабининг бу ердагилар учун бир мирилик қизиғи йўқ эди. Ҳудди бошқа маҳбуслар сингари...
- Маҳбус 21-03!
- Мен! - қаддини ростлади Абдужаббор ҳар кунги одатга кўра.
- Бугун сен ва шу баракдагиларнинг барчаси тўққизинчи километрдаги поезд йўл қурилишига борасанлар,- буюрди қўриқчи тилмоч ёрдамида Абдужаббор буйруқни индамай қабул қилар экан, қўриқчининг ортида турган калта бўй немис солдати унга синчиклаб тикилиб қолди.
- Сен,- деди у Абдужабборга яқин келиб қўлини нуққанча,- докторсан-а?! Хотининг икковингиз поездда бир аёлни туғдиргандингиз!?
Абдужаббор унга нима деб жавоб қайтаришни билмай тараддудланиб қолди. "Ҳа" лей деса ўзини нималар кутаётгани ноаниқ, "йўқ" дей деса фашист ҳақиқатдан уни таниб турибди.
- Хотининг қани?! - сўради у қошини чимирганча.
- Уни йўқотиб қўйганман...- бошқа баҳона тополмай ўзини ночор қиёфага солганча ерга қаради Абдужаббор
- Албатта йўқотасан-да,- ҳунук овозда хохолаб кулди фашист.
Тез орада у ўз тилида чулдираб барак қўриқчисига алланималарни тушунтира кетди.
Кўп ўтмай Абдужабборни баракдаги маҳбуслардан ажратиб олиб кетишди.
@xazon_rezgi /109
✅ Декоратив ёқа бичиб тикилиши видео дарслигини тайёрладим.
✅ Дарсликни ўрганиш учун хозироқ телеграм каналимга обуна бўлинг ва тикувчиликдаги янгиликларни биринчилардан ўрганинг.
✅ /channel/DinaraTurayevabepulvebinar/1548
Азизлар, ваниҳоят Аллоҳнинг фазли ва иродаси билан #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари ёзиб тугалланиб ёпиқ каналга жойланди. Асарни бир нафасда ўқиб баҳра олишни истаганлар
Рахматуллаева Гулбаҳор 9860140114298593
карта рақамига 15000 сўм тўлов қилишингиз ва чек нусҳасини админ
👉 @Yusupova_Sabo га
жўнатишингиз ва шу орқали ёпиқ канал линкини олишингиз мумкин.
Танлов ихтиёрий.
Асар ушбу каналда ҳам кунда режа асосида жойлаб борилади
Маъмурият
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Барно гарчи Абдужаббордан "Бедарак йўқолган" деган хабарни олган бўлса-да, юрагининг туб-тубида ўша илинжнинг ожизгина шуъласи милтираб ёниб турар эди. "Бир куни Абдужаббор акам келиб қоладилар,-дея шивирларди ўша илинж,- ахир улардан қорахат келгани йўқ-ку?! Бу дегани ҳали умид бор дегани..."
Ҳаким иркит панжаси билан барини поймол қилди. Барнони ажалидан беш кун бурун ўлдирди.
Ажаб...
Қадимдан қолган "Бир бошга-бир ўлим" деган гап Барнога тегишли бўлиб чиқмади. Барнонинг бир бошига, гулдек нозик вужудига бир неча ўлим олдинма-кетин келди. Адасидан қора хат келганда бир ўлганди қиз бояқиш. Эртаси куни суюкли ёри ҳақда Ватан хоини деган гап тарқалганда қайтадан ўлди у. Кейин Ҳаким ҳайвонгарчилик қилиб уни яна ўлдирди. Вужудида янги пайдо бўлган мурғак жон қизни навбатда бежон қилди.
📌@xazon_rezgi /106
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Ҳай, қиз, қаёққа?!-қизининг ортидан беозор жавранди Қундуз опоқи,- "Ҳак деганда ит югурар, итдан олдин қиз югурар" деб айтганларидек бунча шошиб қаёққа кетяпсан?! Ҳозир нималар деб тургандинг, қизи тушмагур!? Энди тўйхонага югуряпсанми?
- Узоқ қолмайман, ойи,- дераза орқали жавоб қайтарди Матлуба,- келинни бирров кўраман-у қайтаман.
Бир дунё қарама-қарши хаёллар исканжасида Матлуба Барноларникига зум ўтмай етиб борганини ўзи ҳам билмай қолди.
Уруш вақтидаги тўй қандай ҳам бўлсин эди? "Тўйхона" деб аталмиш ҳовлида олти-етти чоғли хотин-ҳалаж куймаланишиб юришар, уларнинг ҳам Эътиборхон ва Азиз муаллимнинг юзини қилиб базўр чиқишгани синиқ чеҳраларидан сезилиб турарди.
Матлуба улар билан бирров сўрашган бўлди-ю, ўнг қўлдаги Барнонинг хонасига йўл олди. Бўлажак келиннинг у ерда ёлғиз эканлиги Матлуба учун айни муддао бўлди.
- Ассалому алайкум, Барно опа! -деди Матлуба унга яқин келганча кесатиқ аралаш,- эшитдим, узатилаётган экансиз. Зап тенгизни топибсиз-да! Ўзи сизга шу Ҳаким ҳайвон айнан муносиб. Айтганча, улар билан хат ёзишмадингизми дейман? Менга иш қолдирмай ҳаммасини сип-силлиқ битирибсиз-да! Ростини айтсам мен жуда ҳурсандман. Ким учунлигини айтайми? Абдужаббор акам учун ҳурсандман мен! Сабаби сиздек беваъфо қиз у кишига муносиб эмас! Сизнинг тенгингиз айнан отасининг эркаси бўлган ўша Ҳаким чўп! Нимаям дейман, тенгингиз билан қўша-қаринг! Ували-жували бўлинг!
Барно шунча таънани эшитиб ҳам Матлубага жавоб қайтармас, унга кўзларини тикканча алам билан қотиб тикилиб турар эди.
- Яхши қолинг, опажоним! Фақат вақти келиб ўғил-қизингиз катта бўлганда уларга муҳаббат эртакларини айтманг, хўпми?! Бу иш сизга ярашмайди. Ундан кейин,- Матлуба токчада турган бир вақтлар Абдужаббор Барнога совға қилган зиракни жаҳл билан юлқиб олди,- бу зиракнинг эгаси энди сиз эмассиз...
Матлуба Барнонинг бўздек оқариб кетган юзига охирги марта қаради-ю, шарт ортига бурилди. Шу кетишда у охирги сўзини юракка тегадиган қилиб айтиб яна бир бор хумордан чиқиб кетди:
- Эссиз одамгарчилик...
📌@xazon_rezgi /104
🚀 Xitoydan Tovar Zakaz Qilishni O'rganing! 🌟
Siz tovarlarni qanday qilib muvaffaqiyatli zakaz qilishni o'rganmoqchimisiz? Bizning BEPUL marafonimizga qo'shiling va o'z biznesingizni boshlang!
📅 Marafon sanasi:
7-8-9 noyabr Taobao
10-11-12 noyabr Pinduodo
🎓 Nima o'rganasiz?
• Xitoyda eng yaxshi yetkazib beruvchilarni qanday topish
• Tovarlarni qanday qilib arzon narxlarda zakaz qilish
• Sifatni tekshirish va tovarlarni olish jarayoni
• Import va eksport bo'yicha muhim maslahatlar
💡 Kimlar uchun?
• Biznes boshlashni xohlaganlar
• Onlayn do'kon ochmoqchi bo'lganlar
• Xitoydan tovar sotib olishni o'rganmoqchi bo'lgan har kim!
🎁 Maxsus Taklif: Marafon ishtirokchilari uchun maxsus bonuslar va chegirmalar!
🌐 Bepul darsga kirish uchun bosing👇👇👇👇
/channel/+0JoYqB57AWI4MWEy
/channel/+0JoYqB57AWI4MWEy
—Азизларим, мани меҳрибонларим, ваъда қилган жонли мулоқотимизни бошлаймиз! Саволлар келишни бошлади. Хўш?" Опа, қайси бренддан кийинасиз?" Жавоб: ҳамиша ҳар хил, биттасини айта олмайман.. Савол... "Эрингизни яна битта оиласи борлигини биласизми?" Кулади.
— Йўқ билмайман, Бегим садоқат тимсолилар-ку, борлиғим, жону-жаҳонимлар-ку!
Яна ўша аёлдан. "Опа, эрингизни бошқа аёли, ундан иккита ўғли ҳам бор, шахсийда гаплашайлик!"
Суҳбат қовушмади... Лайло Отабекка ўзидан ортиқ ишонса-да кўнглига ғашлик тушиб қолди. Ёмон кўп, кўролмаслар кўп.
Жонли эфири тугамасидан опаси қўнғироқ қилди...
Давоми 👇👇👇
/channel/ijod_sehri21/19587
/channel/ijod_sehri21/19587
🕊Кўп тарқатинг Барча фарзандлар ўқисин!!!
Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб эркаланг, онам бўлиб алқанг.
Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
Оналар султонни денг
“➖Менинг энг Кучлигим онам” денг.
Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.
Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.
Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.
– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам
– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”
Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.
Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.
Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.
Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.
Набиралари қувончида қувнаётган Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:
“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”! -денг...
Қўлингизни беринг деб зиналардан тушсам ёрдам беринг
Бирон жойга кетсам орқамдан йўқлаб боринг.
Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!
🔹🔹кўп... Тарқатинг Барча фарзандлар ўқисин...🕊
Муаллиф: интернет
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g