xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

👀 Сизни севишадими ёки сиз севасизми?

Ушбу саволга жавоб бериш учун юқоридаги расмда биринчи бўлиб нимани кўрганингизни айтинг

1. Мушук
2. Аёл расми
3. Сичкон

Жавобларни билиш👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENING-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-07-3

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Моҳигул_Эргашева:

"МЕНИНГ ИСМИМ СОҒИНЧ" асарингизга қўлдан келганча видео тайёрладим. Асарларингизни безаш менга жудаям завқ бағишлайди.

🍂Борингизга шукр , кўнгилдош ...
Видеоингиз ҳар доимгидек таҳсинга лойиқ

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, яхшилар.
Гуруҳда бир неча бора берилаётган саволларга жавоб бермоқчи эдим.

Азизлар. Каналдаги барча асарлар якунланган.
"Биринчи қисмини топиб қолганини йўқотиб қўйдим. Орада **-нчи қисми берилмаган, тополмадим. Шуни топиб беринг" деган мурожаатлар кўп бўлмоқда. Қайси асарни биринчи, иккинчи ва қолган қисмларини ўқиб келган бўлсангиз давомини кейинги числолардан қидириб топишингиз мумкин.

"Фалон асарни личкамга ташлаб беринг" деб сўраганларга:
Канал админлари ва мен Хазонрезги давлат ишида ишлаймиз. 70-80 ёки 100 қисмдан ошиқ қисса ёки романларни личкангизга алоҳида~алоҳида жойлаб беришга шунчаки вақт ва қувват орттира олмаймиз.(Бунинг учун жуда кўп вақт керак бўлади) Шу сабаб маъзур тутасиз деган умиддамиз.
Эътиборингиз учун раҳмат.

Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир бола исмини тескарисига
ўкиса ҳам бир хил экан.5 та
ҳарф. Изоҳ: «нон» тескариси
ҳам «нон». У бир жойдан сув
ичибди.Сув ичган жойи ҳам
тескарисига ўқиса бир хил.
Боланинг миллати ҳам шундай,
тескарисига ўқиса ҳам шундай.
Бола ов қилибди, овланган
ҳайвонни номи тескарисига
ўкиса ҳам бир хил.🤯
Диккат савол:❓
1) Боланинг исми.
2) Қаердан сув ичган.
3) Миллати.
4) Қандай ҳайвонни овлаган.

Ёрдам: Ҳаммаси 5 та ҳарфдан
иборат...⁉️👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Энди сиз хам турли хил ТОРТЛАРНИ безатишни уйда осон ўрганиб,оилангизни хайрон қолдира оласиз ишонинг 😍🤗

Кондитерлардан хилма-хил усулда
ТРEНДДАГИ ЭНГ САРА ТОРТ ВА ШИРИНЛИКЛАР тайёрланиши техникасиларини осон усулларда
КАНАЛДА БИРГА ЎРГАНАМИЗ🤩

⬇️⬇️⬇️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENING-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-06-3

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😱😰МАРҲУМ ЭРНИНГ ТЕЛЕФОНИ ИЧИДАН ЧИҚҚАН СЎЗЛАШУВЛАР АЁЛИ КЎТМАГАНДИ... 😡

Кутилмаганда ўлган йигитнинг аёли унинг блокка тушган телефонини очтириш учун устага олиб борди.
Телефон блокдан олинганда эса ичидан.......... 😨😨
Ўқинг, ёқа ушлайсиз. Жуда ҳаётий ҳикоя!
Худо кўрсатмасин...

😢ИНТЕРНЕТНИ ЛАХЗАГА СОЛГАН ХИКОЯ😱

ДАВОМИНИ БУ ЕРДА
👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENING-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-06

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋🏻‍♀️ Хурматли опа сингилларимиз

Сизга ушбу ягона ва албатта бепул
« ПП Кулинарная книжка 🥦» канални тавсия киламан!


Узим хам севиб кузатадиган канал❤️

- кам каллорияли таомлар
- оздирувчи рецептлар
- соглом ва мазали рацион
- оздирувчи машклар

Келинг биргаликда Соглом ва мазали озамиза 🤗🥰


Энг ишончли ПП рецептлар шу ерда теззз кушилиб олинг
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

/channel/healthyrecipes1
/channel/healthyrecipes1
/channel/healthyrecipes1

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌟 ONLAYN ISH 🌟

😃 Sohalarni egallashingiz uchun
"ONLAYN ISH" kursiga taklif qilaman!

😃 Kursda nimalar o'gatiladi?

😃 SMM darslari no'ldan
😃 Telegram
😃 Instagram
😃 Mobilgrafiya
😃 Cap Cut
😃 Trading
😃 Target
😃 Mobilagrafiya
😃 Emoji yasash
😃 Gift
😃 Aktiv obunachi qo'shish
😃 Nakrutka urish
😃 Stiker Yasash
😃 Tao Bao Zakaz urish
😃 Trendyoldan zakaz urish
😃 Diadema Yasash
😃 Kapalak Buket Yasash
😃 Tikuvchilik
😃 Kanva
😃 To'qqish
😃 Sovundan Gul Yasash
😃 Dasturlash
😃 Kargochilar

Yana 100 lab kurslarda o'qib orzularingizni amalga oshiring!

Savdo halol va haqqoniy bo’lishini
👉
@Rumiy_AforizmlariUz  kanali kafolatlaydi!

🏃‍♀🏃 Shoshiling kurslar chegirma narxlarda
/channel/+sYO5PKI1rnowMGM6
/channel/+sYO5PKI1rnowMGM6
/channel/+sYO5PKI1rnowMGM6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Овозинг емас, су́зинг кучли бу́лсин.
Гулу гиёхларни момақалдироқ емас, ёмғир у́стиради...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

АССАЛОМ АЛЕЙКУМ, ГУЛБАҲОРА ҚИЗИМ, ОМОНГИНА ЮРИБСИЗЛАРМИ, ХОНАДОН ТИНЧМИ?
МАНА БУГУН ЯНГИ АСАРИНГИЗ "ҚОРА МАРВАРИД" НИ ЎҚИБ ТУГАТДИМ. ТААССУРОТЛАР АНЧА БОШҚАЧА..
БУ АСАР ОРҚАЛИ МЕН СИЗНИНГ ЯНА БИР ҚИРРАНГИЗНИ КАШФ ЭТДИМ. ТАРИХИЙ АСАР ЁЗМОҚ УЧУН ТАРИХНИ ЧУҚУР БИЛМОҚ КЕРАК. АСАР БОШИДА АЙТИЛГАН БУ ЁЗУВЧИНИНГ ФАНТАЗИЯСИ ОРҚАЛИ БАЁН ЭТИЛГАН, ДЕБ.
БАРИБИР, ЎША ДАВР ОДАТЛАРИ, СЎЗЛАРИ, АТАМАЛАРИНИ БУЗИШГА ҲАҚҚИМИЗ ЙЎҚ. ТАРИХ ЁЛҒОННИ ЁҚТИРМАЙДИ. МЕНГА СИЗ ИШЛАТГАН, ҲОЗИРДА ИШЛАТИЛМАЙДИГАН, МАЪЛУМ ДОИРАДАГИНА, ТАРИХИЙ АСАРЛАРДА ИШЛАТИЛАДИГАН СЎЗЛАР КЎНГЛИМНИ РОМ ЭТДИ. СИЗ БУ АСАРНИ ЁЗИШ УЧУН АНЧА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРГАНСИЗ. ИҚТИДОРИНГИЗГА БАЛЛИ, ОФАРИН, ЖОНИМ ҚИЗИМ. СИЗГА ТАЪЛИМ БЕРГАНЛАРГА РАҲМАТ!!!
МИЛ СЎЗИ МАСОФА МАЪНОСИДА, ФАТҲ, ХУФЯ, ЗАКИЯ, ИНЧИНУН, ҚАЪФИЗ СЎЗЛАРИ ТАРИХИЙ СЎЗЛАР. ЯНА ТАБОБАТГА ОИД СЎЗЛАР БОРКИ, ЁЗСАМ ДОКЛАД БЎЛИБ КЕТАДИ.
ГУЛБАҲОРА, ЯНА БИР НАРСА БИЛАН МЕНИ ҚУВОНТИРДИНГИЗ. АСАРДА МЕНИНГ ҚИЗИМНИНГ ҲАМ ИСМИ БОР ЭКАН. ЯНА БИР АСАРИНГИЗДА ҲАМ ҚЎЛЛАГАН ЭДИНГИЗ. ИЛОҲИМ СИЗНИНГ ҲАМ НИҲОЛЛАРИНГИЗ ЎСИБ УЛКАН ДАРАХТ БЎЛСИН, МЕВА БЕРСИН, МЕВАЛАРИ-НЕВАРАЛАРНИ БАҒРИНГИЗГА БОСИБ, ЎПИБ, СУЮБ, ЭРКАЛАБ КАТТА ҚИЛИНГ. АХИР ОИЛАДАНДА БУЮК НАРСА ЙЎҚ. БУНИ ВЕРОНИКА ҲАМ ИСБОТЛАДИ. ТАШАККУРЛАРИМ, ҚИЗИМ. ИККИ ҚЎЛИМ КЎКСИМДА. ИЛҲОМ СИЗНИ ТАРК ЭТАМАСИН

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

🍂 Aссалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун, барчамизга омадли келсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Она фарзандини дунёга келтираркан 72та суяк синишга тенг оғриқни танасида ҳис қилар экан…

Аёлларни асранг эркаклар! Ожизалиги учун эмас, мўъжизалиги учун...

Янги кун, яхши кун муборак, азизлар...

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENING-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-07-2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENING-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-07

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Siz ham birgina KURYERLAR + OPTOM KANALLAR orqali biznes boshlab, oyiga $1000 💸 topishni istaysizmi ?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

Мустаҳкам оила фақатгина бойлик ва севгидан иборат эмас.

Баьзан мустаҳкам оила бутун бошли империяни яратишга қодир. Бугун худди шундай оилалардан бири Генри Форд ва Клара Фордлар ҳақида гапириб бераман.

19 асрнинг 90 йилларида АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида оддий бир жуфтлик Генри ва Клара Форд яшашган: эр ҳафтасига 11 доллар топадиган оддий механик ва унинг аёли Клара.

Йигитнинг орзуси ўзиюрар мотор двигателини ихтиро қилиш эди, у пайтда ҳалиям от-арава русум бўлган эди. Шуни яратиш илинжида 10 соатлик иш кунидан кейин эр эрта тонггача ўз омборхонасида ишлар эди.

Йигитнинг ота-онаси фермер эди, улар унга жуда кўп вақти ва ҳаракатлари бефойда кетишини айтишар эди. Қўшнилари эса бора-бора уни “тентак механик” дея чақира бошлашади.

Лекин Клара Форд барчаси иш беришига ишонар эди, фақат угина эрининг муваффақиятига ишонар эди. Жуфтлик омборхонада ҳам бирга ишлашар эди, қоронғи туша бошлагач Клара эрига ёруғда ишлаши учун керосин лампасини тутиб турар эди. Қўллари совуқдан титрар, тишлари совуқдан бир-бирига тегмас эди, лекин Клара эрига ишонар эди, бир кун келиб мотор ишлашига шубҳа ҳам қилмас эди.

Уч йил ўтиб 1893 йилда йилда Форд жуфтлигининг илк мотори ишлади. Ўша пайтда Форд эндигина 35 ёшни қарши олаётган эди.

Бир кун эрталаб қўшнилар мотор овозидан ўйғонишди, ўшанда жуфтлик ўзи юриб бораётган илк машинани кўришди. Генри ва Клара кўча бошигача бўлган йўлни биргаликда босиб ўтиб яна ўйга қайтишди.

Бу кун гигант автомобилсозлик саноатининг бошланиши бўлиб тарихга кирди. Агар Генри Форд автомобилсозликнинг отаси дея тан олинган бўлса, Клара Форд шубҳасиз унинг онаси.

Орадан 50 йил ўтиб, инсон қайта туғилишига ишонувчан, Генри Форддан сўрашади: “Агар қайта туғилсангиз, ким бўлар эдингиз?”. Шунда Генри Форд: “Менинг ким бўлишимнинг умуман фарқи йўқ, энг асосийси ёнимда хотиним Клара бўлсин”, - дея жавоб берган экан.

Севган аёлининг ишончи эр киши учун энг қийин вазиятлардан чиқиб кетишига ва вазиятни ўз измига бўйсиндиришига хизмат қилади.

Шунақа гаплар...

✍интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

Бир донишманддан сўрашибди:
— Аллоҳ ҳар кимни қандайдир мақсад учун яратган бўлади. Хўш, ўша мақсадни қандай билиб олсак бўлади?
Донишманд жавоб қилибди:
— Аллоҳ ўша ишни бандага осон ва ёқимли қилиб қўяди.

Қилаётган ишингиз сизга мушкул ва ёқимсизми, демак бу сиз учун эмас!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️ Хайрли тонг!

🌸 Ассалому алайкум!  Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🌼Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

💐Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENING-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-06-2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

МЕН БЎЛМОҚ ИСТАЙМАН...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Зиннура

Муаллиф:  Хазонрезги

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌿 Кекса аёл кафега кирди. Официант қиз унга таомнома келтирди ва нима буюртма қилишини сўради.
Онахон сўради:
- Бир бўлак торт қанча туради?
- Уч евро,- дея жавоб берди официант.
Кекса аёл чўнтагидан бир ҳовуч майда-чуйда пул чиқарди ва оҳиста санай бошлади. Сўнг яна сўради:
- Бир бўлак оддий кекс қанча?
Официант қиз аёлга ғазаб билан тикилди. Кўп столга қараши керак эди,шунинг учун бироз шошаётганди. Бесабрлик билан жавоб берди:
- Икки евро!
- Яхши.Унда бир бўлак оддий кекс оламан!- деди онахон.
Официант қиз жаҳл билан кексни олиб келди ва ҳисоб варақасини стол устига ташлади. Кетаётиб «Қурумсоқлар» дея ўзича ғудраниб қўйди.

Кекса аёл ширинликни еб бўлиб оҳиста қўзғалди. Пулни стол устига қўйиб,кафедан чиқди. Официант қиз столни тозалаш учун келиб, кекса аёлнинг бир евро чойчақа ташлаб кетганини кўрди. Кўзлари ёшланди. Аёл қизга чойчақа бериш учун оддий кекс еганди.Лекин у онахондан узр сўрашга кечикканди...

©интернет

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Драбллар
Ёлғончи

- Қўрқма қизалоғим, мен яхшиман, - дея юпатди иситма аралаш ҳансираётган аёл. Беш-олти ёшлар атрофидаги қизча йиғлашдан тўхтаб бир муддат онасига тикилди. Аммо яхшилигига ишонмади шекилли яна йиғлай бошлади. Шу пайт дадаси келиб қолди. Юзига умидвор тикилиб турган қизалоғига  нима дейишини билмай бир оз ўйланиб турди.
- Онам ўладими? - сўради қизча тўсатдан.
- Ким айтди бу гапни?
- Кеча ўлсам,  уйлансангиз ҳам қизимни зинҳор болалар уйига берманг, менга ўхшаб меҳрга зор бўлмасин,  дедилар-ку.
- Онанг ёлғон гапирибди, ҳали узоқ яшайди.
Қиз болалигидаги шу хотираларни эслаб меҳрибонлик уйи деразасига тикилар экан, ҳақиқий ёлғончи ким эканлиги ҳақида ўйларди.

Саида Ибодинова

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Шунақаси_ҳам_бўлади...

КАМБАҒАЛНИ КАМСИТМАНГ.

Ривоят қилишларича, бир йигит донғи кетган бойнинг қизига ошиғу беқарор бўлиб қолибди. Йигит неча бор совчи юбормасин, рад жавоби олаверганидан кейин бойнинг ҳузурига ўзи борибди.
— Минг бора узр, бой ота, — дебди одоб билан. — Кўнгил иши экан. Айбга буюрмайсиз, қизингизни чин дилдан яхши кўриб қолдим. Нима шартингиз бўлса, розиман, фақат ноумид қилманг...
Бой ўйлаб-ўйлаб, бу бетамиз йигитнинг адабини бериш йўлини топибди.
— Майли, — дебди. — Иккита шартим бор. Биринчисини бажарганингдан кейин иккинчисини айтаман.
— Жоним билан! — дебди йигит.
— Шартим шуки, уч кун эртадан кечгача тиланчилик қиласан! Бозор бошида, ўз маҳаллангда, мачит дарвозаси олдида. Мен буни ўз кўзим билан кўришим керак.
Йигит чиндан ҳам уч кун тиланчилик қилибди. Тўртинчи куни бой пешингача кутса ҳам йигитдан дарак бўлмабди. Бой излаб борса, йигит бозор бошида гадойлик қилиб ўтирганмиш.
— Иккинчи шартим шуки, — деб гап бошлаган экан, йигит айтибди.
— Шартингиз ҳам, қизингиз ҳам ўзингизга сийлов! Одамни тирикчиликдан қолдирманг!
Қизиғи шундаки, қиз «шундан бошқасига берсангиз, ўзимни ўлдираман», деб туриб олибди.
Қиссадан ҳисса: камбағални камситган гадойга ялинади!

Ўткир ҲОШИМОВ

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бу самимий сўзларни каналга жойламасликка илож бўлмади. Рисолат она бебаҳо таърифингиз учун катта раҳмат.

Аслида #Қора_марварид юзасидан кўплаб мактуб олдим, ҳамон оляпман. Фикр билдирган барчангизга раҳмат. Борингизга минг шукр

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳаётий_ҳикоя

ЯНГА

Янгам мен бир яшар пайтим уйимизга келин бўлиб тушган. Икки ёшга кирганимдан сўнг онам мени боғчага бердилар. Онам ўзлари фабрикада ишлардилар. Мени боғчага онам ёки дадам обориб қўйишади. Кечки пайт эса мени боғчадан олиш кўпинча янгамни чекига тушадиган бўлди. Битта нарсани аниқ айта оламан. Янгам ўзидан 18 ёш кичик қайнисини боғчадан опкелиш, кийимларини расво қилса ювиб тозалаш каби ишлардан орланмаган, зерикмаган. Ҳозирги кеча кундузда унча-мунча оналар ўз фарзандига яхши қарай олмайди. Аммо янгам бошқача.

   Аста-аста йиллар ўта бошлади. Етти-саккиз ёшга кирдим. Варрак учирадиган пайт келди. У пайтларда клей қаёқда? Пиёлага икки қошиқ ун солиб, хамир қилардик. Шу хамир клей вазифасини бажарарди. Кунига ўнлаб пиёлаларни хамир юқи қилиб қўярдим. Янгам кулганича индамай пиёлаларни юварди. Варрагим синганига ачинарди. Шу сабаб бўлса керак пиёлаларни қанча расво қилсам ҳам индамай ювган бўлса керак. Баҳор фаслида 15-20 кун аҳвол шу. Варракдан зериксак футбол ўйнаймиз. Мен кўпроқ дарвозада туришни ёқтирардим. Болалар бошқа кишини дарвозага қўйсаям, мен алмашиб олардим. Рақиб тўп тепса, ётиб олиб бўлсаям ушлардим. Қарабсизки, кунига икки ёки уч кийим ҳам ювадиган даражада бўптурибди-да. Онам раҳматли янгамни жуда яхши кўрардилар. Ҳар куни "буни кирини ювманг, менгаям иш қолсин, ахир бу зумраша мени ўғлимми ё сизникими" деб таъкидлаб, ҳазил аралаш кулардилар. Янгам хўп дерди-ю, яна ҳар кунги ишини қилаверарди. 9 ёшга кирганимда янгам қаторасига 4-қизни дунёга келтирди. Оиламиздан ҳеч ким бир оғиз индамаган бўлсаям, туғруқхонада янгам йиғлаган экан. Онам менга бу ҳақда айтганида, йиғлаб юборгандим. Эртасига хархаша қилиб, янгамни кўргани боришга онамни кўндирдим.

      Бордик. Аввалига палатага киритишмади. Мен уйда қиладиган "приём"ни ишга солдим. Тўполон қилиб, йиғим билан касалхонани бошимга кўтардим. Доктор қўрқитмоқчи бўлиб, ёлғондакам шприцни кўрсатиб мен томон яқинлаша бошлади. Шу пайт биласизми нима бўлди?

       Палатадан овозимни эшитган янгам коридорда мени кўриб турган экан. Додлаганча мен томон талпинди. Йўл-йўлакай докторни туртиб, йиқитиб ўтди. Янгам мени қучоқлади. Шунда қулоғига шивирладим:

--Мен сизни ўғлингизман. Энди йиғламанг!

    Билмадим бу гап ўшанда қайдан миямга келди ўзим ҳам билмайман. Янгам индамади. Хўп деди-ю, бошимни силаб, палатасига кириб кетди. Онам лол эдилар. Баттар меҳрилари жўшди. Янгамга нисбатан. Ошмасинми? Кенжатой ўғиллари ишончли қўлда тарбия олганини кўриб фахрланганлари юзларидан билиниб турарди.

     Орадан уч йил ўтди. Қишда мучал тўйим бўлди. Ёзда эса уйимизда ундан-да қувончли воқеа юз берди. Янгам ўғил кўрди. Мен ўғил ука (аслида жиян) кўрганимдан бир қувонсам, мучалдош эканимиздан икки қувонардим. Чақалоқни шифохонадан олиб келган кунимизни эртасигаёқ отам юртга ош бердилар.

     Онам тўйдан кейин "энди келиним ўғилли бўлди, мени ўғлимга вақти ортмайди" деганларини эшитиб ичимдан бир нима узилгандек бўлди. Аммо янгамга билдирмадим бу гапни. Яхшиям билдирмабман. Янгамда умуман ўзгариш бўлмади. Менга муомаласи аввалгича қолди. Жияним олти ёшга кирганда акам бошқа ҳовли қилиб кўчиб кетди.

     Шундан кейин янгамни кам кўрадиган бўлиб қолдим. Ишга кирдим. Уйландим. Оилага чалғисам керак дегандим. Адашган эканман. Янгам аллақачон онамдек бўлиб улгурган экан. Аёлимга ҳам овсин эмас, қизидек ҳурматда бўлди. Бунга жавобан хотиним ҳам овсинига меҳри ошди. Ҳозир уч нафар фарзандим янгамни аяжон деб чақиради. Аёлим эса онажон деб. Қувониб кетаман. Йилда икки-уч бор акамни уйига оилавий борамиз. Кўпгина ҳолларда янгам Қуръон ўқиб ўтирган бўлади. Мени кўриб қувониб кетади. "Кеча хатм қилувдим, яхшиям келдингиз, иккаламиз бағишлаймиз" дейди. Кейин дуога қўл очиб, ўқиган хатми Қуръонини савобини мени ўтиб кетган ота-онамга бағишлайди. Ўзим ҳам тез-тез хатм қилиб, бағишлаб турсам-да, янгамни ўқигани аълороқ туюлаверади. Ҳақиқий келин бундан ортиқ бўлмайди деган фикр ўтади миямдан. Янгамни дуосига омин деб туриб, секин эшиттирмай қўшиб қўяман:

-- Бахтимга янгамни олиб қўйма, Аллоҳим!

Муаллиф: Абдулазиз Ғофуров


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENING-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-05-2

Читать полностью…
Subscribe to a channel