- O'rtoooo shunde chroyli koynelani qattan olasan 😅❤️?
- Online magazindan olaman u yerda juda arzon va sifatli tovarlar bor tezzz sen ham qoshlb ol 😍🙈👇
┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡👉🏻❤️🔥 K I R I SH ❤️🔥👈🏻彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛
- Tezzz qoshlila qzla joyla chegaralangan👆😅💋
🙋♀️ Силаниям ишдан келиб ужинга нима қилсам экан деб доим бошила қотадими?
😒 Қайнонам ҳам, эрим ҳам “Билганизни қилинг” дейишади.
Лекин эрим оч қолиб кетса борми маҳлуққа айланиб қолади. 👹
🥹Яқинда дугоналар гуруҳига кимдир Ойимнинг Рецептлари деган канални ташабди. Ўша каналга қўшилдиму азалий муаммодан қутилдим.
💃 Ишдан қайтгунимча осон ва тезпишар рецептни топиб қўяману, келиб 5 минутда пишириб ташлайман. Барча осон ва сара рецептлар шу каналда экан.👇🏻
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Вероника жон ҳолатда қизнинг бошини қучоғига олди. Унинг юзларини силаган эди қўлига илиқ шилимшиқ нарса илашди. Вероника бу нарсанинг қон эканлигини шуури билан англаган онда бор овози билан ҳужрани бошига кўтарганча бақирди:
- Ёрдам бериииинг!
Бир зумда ҳужра ичи- ташини одам босиб кетди. Дарҳол ҳужра ичида ўнлаб ёқиқ фонуслар олиб кирилди. Ичкарига кирган ёрдамчи бекалар сарой табибига одам жўнатдилар.
Вероника талотўпда қўлидаги узук кўзини этагига ишқалаб бироз бурди-ю, ичидаги кукун ҳолидаги зидди заҳардан Марьянинг оғзига киши билмас сепиб юборди.
- Сув беринг, илтимос, сув узатинг!
Верониканинг талабига кўра Ниҳола унга ярим пиёладан ошиқроқ сув тутди. Вероника тезлик билан Марьянинг оғзидан сув қуя бошлади. Шу пайт Моҳим бекачнинг ўнг қўли ҳисобланмиш Руҳсор ойим Верониканинг қўлига шаҳд билан уриб пиёлани учириб юборди:
- Қизни захарлаган бўлишлари мумкин,- деди Рухсор ойим ғазаб билан,- бундай вақтда унга сув ичириш мумкин эмас.
Вероника Марьянинг лабларидан икки-уч қултум сув кетганини чамалади-ю, ўзидан кўнгли тўлдиб Руҳсор ойимга жавоб қайтармади.
Оралан беш дақиқа ўтар ўтмас Марьянинг юзлари кўкимтир рангга кира бошлади. У энди ортиқ ҳирилламас, балки оғзини каппа-каппа очиб нафас ола бошлаганди.
- Марья,- деди икки кўзи жиққа ёшга тўлган Вероника шивирлаганча нима воқеа бўлаётганини англай бошлаб,- илтимос, ҳаётга қайт. Мени ёлғиз ташлаб кетма. Марья! Марья!
Вероника энтикиб қисқа- қисқа нафас олаётган Марьяни силтай бошлади.
- Ҳей қиз! Жон бераётган инсонни бундай силтамайди, ҳозир бир нимани бошлайсан. Жойига ётқиз уни!
Руҳсор ойимнинг овози таҳдидли янгради. Унга сари Вероника баттар жазавага тушди.
- Йўқол ҳамманг!- деди у ўз тилида чинқирганча,- бечора шу ёшга кириб кун кўрмаганди. Шуям камлик қилди сенларга! Бошига етдиларинг уни!
Шу пайт Марья қаттиқ ўқчиди. Унинг оғиз-бурнидан варақлаб отилиб чиққан қон Верониканинг юз-кўзини ҳам алвон тусга белади.
Марьянинг кўзлари рангсизланиб хиралаша бошлади. Сал аввал чангак бўлиб турган қўл оёқлари бўшашиб илвираб осилиб қолди.
-Марья...- умидсиз шивирлади Вероника
🔳 🔳 🔳
Марьянинг жони узилганидан кўп ўтмай етиб келган сарой табиби қизнинг ҳидсиз ва мазасиз ва лекин ўта кучли заҳардан ўлганини тасдиқлади. Унинг сўзларини эшитган Вероника табибга таассуф билан тикилди. Верониканинг хаёлидан:
"Қизни ўлимини уюштирган инсон жуда устамон экан. Сен айтган заҳарни тўлиқ таъсир қилиши учун Чин чиннисининг кукунидан қўшган ва бу иши билан қизнинг ўлимини тўлиқ таъминлай олди" дея ўйлади. У Марьянинг ўлимида сарой мулозимларидан энг устомонлари танлангани, бу ишда асосий гумон сарой ошхонасига тушиши кераклиги ва сабабчилар сувдан қуруқ чиқиб кетишни
олдиндан пухта режалаштирганликларни теран ақли билан фаҳмлаб турарди.
Аслини олганда Вероника Марьяга ичирган зиддизаҳар ҳар қандай ўткир оғуни кучини бартараф этишга қодир эди. Марья ичган заҳарга Чин чиннисининг майда қилиб туюлган кукуни қўшилгани сабаб меъда ва ичак йўлларидаги шиллиқ қаватни тешиб ўтиб ҳаёт учун муҳим бўлган аъзолар фаолиятини ишдан чиқарган ва қизнинг ўлимига сабаб бўлган эди. Вероника оғуга қўшилган чинни кукуни ҳақда
дугонасининг ҳаётининг оҳирги дақиқаларида кучли қон кетиш билан жон таслим қилгани туфайли таҳмин қилган эди.
🔳 🔳 🔳
Бош вазир Яҳё Мирзонинг кўрсатмасига биноан Марьянинг ўлими бўйича саройда суриштирув ишлари жадаллик билан бошлаб юборилди.
Бўлиб ўтган воқеа Яҳё Мирзонинг ғазабини қаттиқ жунбушга келтирган эди. У Константинополь императорининг ҳадяси бўлмиш қизнинг ҳаётини поймол бўлишига йўл қўйган сарой аёнларининг ҳар бирини аёвсиз жазога тортишни режа қилган эди.
📌#давоми_эртага
@xazon_rezgi /8
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
ЭШИГИМНИ ОЧАДИГАНИМ
Ёш оила янги уй сотиб олишди,
Эр – хотин хурсанд эдилар бундан.
Ҳар куни меҳмонлар кутиб толишди,
Бир қарорга келдик иккиси тунда.
Эртага ҳеч кимни киритмай уйга,
Ўзимиз қоламиз, хўпми дадаси.
Чиқмасдан ҳаттоки шу кўча куйга,
Дам оламиз, жонга тегди ҳаммаси.
Эшик қўнғироғи чалинди бирдан,
Бориб мўралади эр-хотин аста.
Яна меҳмонжонлар келиб чиндан,
Аёл қовоғини солди бир пастда.
Эр деди: бу ахир ота – онамку,
Атайлаб келишган бизни кўргани.
Аёл деди: кеча келишгандикку,
Хўп дея берган ваъдангиз қани?
Отаю онаси кетди боланинг,
Ҳеч ким йўқ экан деб қўя қолишди.
Эри ўйланарди унга ҳам қийин,
Ота онаси ҳам кетиб бўлишди.
Ярим соат ўтиб орадан яна,
Эшик қўнғироғи чалинди бот бот.
Аёлнинг юзида ажиб тантана,
Эшикни очишга шайланди ҳайҳот.
Эр деди: очмаймиз дегансан жоним,
Бу нимаси, наҳот ваъдани бузсанг!?
Аёл дер, келибди бору жахоним,
Ваъдамни буздим бошламанг сиз жанг.
Улар ота – онам, келдику атай.
Қиз бўлиб қайтариб юбора олмайман.
Кечиринг, бугунча ўзим айланай,
Аччиқ гапингизга розиман, шайман.
Орадан йил ўтди, уч ўғил кўрди,
Негадур севинмас эди у қадар.
Давлат топиб жуда бадавлат бўлди,
Ўша бойликка ҳам қилмасди назар.
Яна фарзанд кўрди, тўртинчиси қиз.
Эри суюнарди оламга сиғмай.
Дер эди тинмасдан ёруғ бўлди юз,
Аёли турарди уни тушунмай.
Секин савол берди, отаси унга:
Ўғлим, билмагандим қизни суйишинг.
Ош улашдинг ҳатто маҳалла куйга,
Бошинга қўнгандек катта бахт қушинг.
Нега суюнмайин, отажон ахир,
Шу қизни қанчалар кутгандим ўзи.
Салгина бўларкан ўғил тошбағир,
Ғалати туюлар лекин бу сўзим.
Жудаям бахтлиман, бугундан бошлаб,
Кулмай қўйган эдим, ҳамма бўғилди.
Энди яшамайман юрагим ғашлаб,
Эшигим очадиган қизим туғилди.
©интернет
/channel/xazon_rezgi
#ўйлар
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Одам чеҳрасида энг азиз аъзо нима? Шубҳасиз, кўз! Одам энг яқин кишисини, фарзандини ўзи азиз тутган нарсаларга қиёслайди. Онани «Каъбамсан» дейдилар-ку. Фарзандни «қаро кўзимсан», «кўзимнинг нурисан», «кўзимсан», «кўзимнинг қорачиғисан» дейишади. На тарихда, на бугун биров энг яқинини «бурнимсан», «қулоғимсан», «қошим» ё «сочимсан», ё «тишимсан» демайди-ку. (Ҳолбуки улар ҳам юз ҳудудининг тенг ҳуқуқли аъзолари!) Қадимги битиктошларда ҳам бунақа ёзувлар йўқ. Лекин «Сен менинг кўзимсан» дейишган ва дейдилар. Нега шундай? Боболаримиз айтганларидай, «Кўз фақат кўриш учун эмас, кўзёш тўкиш учун ҳам берилган». Демак, одам чеҳрасида кўз кўнгилнинг элчисидир.
© Эшқобил ШУКУР
@Xazon_Rezgi
Мен ўқиган энг гўзал мисралар...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Aссалому алайкум.
Шанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
𝗣𝗦𝗜𝗫𝗢𝗟𝗢𝗚𝗜𝗞 𝗧𝗘𝗦𝗧
98% aniq test
📲 Hozir telefoningizni qanday ushlab turibsiz? Tanlang👇
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
#ибрат
Араб диёрларидан бирида, шу кунларда бўлган воқеа.
Расмдаги йигит қурувчи уста. У манашу қизга ишқи тушиб қолади. Қиз отаси ўтган онаси билан яшарди. Йигит совчи қўйганда қиз , бошланғич ўқишни тугатиб санавийга ҳужжат топшираётган эди. Онаси қизини беришга рози бўлади, қиз ҳам қаршилик қилмайди фақат бир шарт қўяди: "Агар ўқишга киролсам ўқийман ва шартномам пулини тўлайди." Қурувчи йигит шартга кўниб, суннатга кўра никоҳ тўйи қилади.
Иттифоқо қиз 97 бал тўплаб, ўқишга кирган талабалар рўйхатидан жой олади. Янги келин талаба бўлиб ўқишга қатнай бошлайди. Пешона тери ила топилган пулдан қурувчи уста бир амаллаб хотинининг шартномасини тўлайди. Шу ҳол етти йил давом этади. Етти йилдан сўнг ўқишни тамомлаган келин докторлик ишини ҳимоя қилади ва муваффақиятли якунлайди. Бир йил ўтиб ўқимишли бўлган хотин қурувчи устадан унга жавобини беришни сўрайди ва: "Биз сиз билан тенг эмасмиз" дея ўшқиради. Ноилож қурувчи суюкли ёрини жавобини беради.
Эссиз одамийлик...😔
@xazon_rezgi
Байтуллоҳинг кўрайин...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Зиннура
Монтаж устаси: Нилуфар Абдукаримова
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Glavniyga qo'ygan rasmingizga hamma havas qilishini istaysizmi? Sizga bir kanal tavsiya qilaman☺️
💜 Chiroyli rasmlar olami
💜 Istoriyaga vediolar
💜 Eng sara Statuslar
💜 Turfa gullar olami
💜 Oilaviy rasmlar
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Қизлар учун алоҳида хос ҳужра берилиб , бир неча ҳизматчи ажратилди. Қизлар келган куннинг индинига асосий саройдан ҳарамнинг бош бекаси Моҳим бекач келиб ўзи бош-оёқ ҳар икки қизни кўздан кечирди.
- Бизнинг тилни биладиларми? - сўради ёши элликларни қоралаган бўлсада ҳамон аёллик тароватини йўқотмаган Моҳим бекач ёнидаги Ғиёсиддин исмли хос мулозимга қараб.
- У қадар тиниқ гапирмасалар-да, яхши тушунадилар,- дарровда изоҳ берди Ғиёсиддин.
- Яхши, - буларга дарров мураббий тайинланг. Қизларнинг тил билиши билан шуғуллансин.
Моҳим бекач Ғиёсиддинга қўли билан "чиқ" деган ишора қилди. Ғиёсиддин ҳужрадан чиқиши ҳамоно хонага икки нафар аёл кириб келди.
- Бошланглар!
Моҳим бекачнинг буйруғи билан аёллардан бири қизларга соф ажам тилида мурожаат қилди:
- Ечининглар!
Вероника ва Марья ортиқча қаршиликсиз устидаги чодраларини ечиб узун ички кийимда қолдилар.
- Ҳаа,- деди Моҳим бекач энг аввал Вероникага яқинлашиб унинг қўнғироқдек узун сочларини тутамлади,- сочларинг бунчаям қора бўлмаса? Кўзларинг эса кўкимтир яшилга мойил экан. Нигоҳинг менга бўрининг ўткир қарашларини эслатаяпти.
Моҳим бекач оҳиста шивирлаб гапирганча Вероникани айланиб ўта бошлади. У илонни аврагандек бир текис сўзлай туриб кутилмаганда Вероникага ўнг томондан зарба бериб қолди. Вероника зарба таъсирида бурчакга отилиб тушди. У оғир инграганча қаддини ростлагани интилар экан Моҳим бекач истеҳзоли кулимсиради:
- Ҳафсаламни пир қилдинг, қиз... Аслида мен сенга анча баланд баҳо берган эдим. Афсус. Адашган кўринаман...
Моҳим бекач Марьяга у қадар кўпам эътибор бермади. У эшик томонга йўл олар экан ёнидаги аёлларга буюрди:
- Бир хафтадан сўнг бош саройга олинглар...
Аёллар чиқиб кетгач Марья Вероника томонга отилди:
- Вика... Бу нима қилганинг? -деди у алам билан,-нима учун у аёлга жавоб зарбаси бермадинг?
Аҳир сен уни бир зумда бир ёқли қилишга қодир эдинг...
Вероника биқини силаганча жилмайди:
- Эҳҳ, Марья... Ажойибсан-да? Мен унга қарши жавоб зарбасини берсам биласанми нима бўларди?
- Нима сени қатл қилишлари мумкинмиди? - даҳшат билан кўзлари катта-катта очилди Марьянинг.
- Йўғ-ей...- Марьянинг соддалигидан завқланди,- шунчаки бош саройни тушимда кўрардим кейин.
Яна тушунмадинг-а?
Вероника довдираб турган Марьянинг иягидан ушлаб ўзига қаратди:
- Сенингча жанг санъатини мукаммал ўзлаштирган аёлни ҳукмдорни яқинига йўлатишлари мумкинми?
- Викаа... Сен ҳам ҳарамга киришни орзу қилаётганмидинг? -Марья ҳўрсинганча мажолсиз ўрнига чўкди-ю тиззаларини қучди,- мен бўлсам бу ишлар сен учун эмас деб юрибман...
Вероника Марьяга жавоб қайтармай чодрасини кия бошлади. У ўйлаган режасини амалга ошириш учун саройга албатта кириши шарт эди...
🔳 🔳 🔳
Келишларидан асосий мақсад қизларни ҳукмдор саройига ҳадя қилиш вазифасини уддалаган Андроний вазири аъзам Яҳё Мирзонинг ижозати билан орадан бир хафта ўтиб изига қайтадиган бўлди. Олиб келган совға-саломларига яраша муносиб икром қилинган Андроний ва унинг муҳофизлари йўлга тушганларида кайфиятлари кўтаринки эди.
Яҳё Мирзо ва бошқа сарой аёнлари эса Андроний йўлга тушишидан олти кун аввал шаҳри азимдан бир йигит кўзга ошиқча ташланмай чиқиб кетгани ва у қўҳна Константинополь императорига сафардан кўзланган миссия бажарилганлиги, "Қора Марварид" саройга кириб ўрнашгани ҳақидаги муждани олиб йўлга тушганидан бехабар эдилар.
#давоми_эртага
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /4
Аллоҳ кечиктирдими, демак, гўзаллаштирябди...
Кут сабр қил...
Усмон Сунгур Экен «Ё насиб»
@xazon_rezgi
#хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Якшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Верониканинг сўнгги ойда безак бериши керак бўлган учинчи либоси эди бу. Вероника бу каштани шахсан Саодат Бахт Бегимнинг буюртмасига кўра тикаётган эди. Шундай либос учун ишланган каштани ҳукмдорнинг қизи Хонзода Султон тасодифан кўриб қолганда, Вероника унга ҳадя қилишга мажбур бўлган эди.
Хонзода Султон ҳадяни олганидан сўнг, тез орада ўз волидаси Ҳадича Бегим учун бу таҳлит каштали либосни қайта буюртирган эди. Ҳукмдор никоҳидаги иккинчи аёл бўлмиш Ҳадича Бегим Вероникадан навбатдаги буюртмани қабул қилиб олгач, қизни сахийларча сийлаган, унинг қўлидан чиққан мунчоқ кашталик либос сарой ичкарисида оғиздан оғизга тушиб тез орада тилларда достон бўлиб кетган эди. Вероникага навбатдаги буюртма учун навбатга тизилганларнинг сафи ҳақидаги узуқ-юлуқ миш-мишлар ҳаддидан ошиб тарқалган бир вақтда, иттифоқо, орага Саодат Бахт Бегим номи тушди-ю, барча миш-мишлар бир зумда бости-бости бўлди.
Бу Саодат Бахт Бегим билан Верониканинг иккинчи учрашуви бўлиб, бундан ўн беш кун аввал бўлганди. Саодат Бахт Бегим у сафар ҳам кутилмаганда пайдо бўлган эди.
- Ҳмм,- деган эди Саодат Бахт Бегим Вероника ва Марья жойлашган ҳужрада кутилмаганда мулозаматсиз пайдо бўлиб бурчакдаги анжомларни кўздан кечирар экан, - шундай қилиб чеварчиликдан хабарим бор дегин?
Вероника билан Марья тезда оёққа қалқиб қўлларини кўксига қўйганча Саодат Бахт Бегимга таъзим бажо келтирдилар.
Саодат Бахт Бегим Вероника чизган нақшли варақларни бирма-бир саҳифалар экан қизларга қарамай сўзида давом этди:
- Бағоят мафтункор... Шунингдек ажиб фусункор ҳам...-у шундай деб Вероникага юзланди,- менинг учун ҳам шундай тикиш тикиб беришингни сўрасам ҳаддимдан ошган бўлмасменми?
- Буюринг, маликам,- оғир ютинди Вероника қўлини кўксидан олмай ҳамон боши эгик ҳолда,- сиз истасангиз кифоя...
-Маъқул...-сузук кўзлари билинар билинмас жилоланди Саодат Бахт Бегимнинг,- унда менга ложувард рангли матога кумуш нозик мунчоқларидин нақшли кашта ишлаб берурсан. Фақат бу нақшлар либоснинг енг, кўкрак ва этак қисмларида бўлишини истаймен. Сен қандоқ ашёлар қанчадан керак бўлишини айтсанг, тез орада муҳайё қилурлар. Унутма, либос бир ой ичинда тахт қилинмоғи лозим.
Шу кундан эътиборан Вероника қаттиқ ишга киришди. У Саодат Бахт Бегимнинг буюртмасини бажараётгани сарой аҳли орасинда тарқалиб кетгани аниқ эди, шул сабаб маликалардан бошқа ҳеч бирлари Вероникани безовта қилишга журъатлари етмади.
Вероника қадалиб ўтирганча кашта учун ҳали ипак, ҳали мунчоқ қадайверганидан кўзлари толиб кетар, унга раҳми келган Марья дугонасига қўлдан келганча ёрдамга ошиқар эди. Бугун ҳам тонг сахардан тиним билмай тикиш ишлари билан банд бўлган Вероника кечга бориб толиқиб қолди. Айниқса аср вақтида қилган танаввули икки карч қовун унинг меъдасини сезиларли безовта қилиб, шомга яқин бироз иситма варажасини ҳам юзага келтирди. Шундан сўнг Вероника ўз билгисича доғ сув ёрдамида меъдасини тозалаб ташлаган бўлди, аҳволи бироз енгиллашгач ўрнига чўзилди. Кўп ўтмай қизнинг кўзи илинди. Бу орада Марья таомланишга ўтирган эди.
Вероника кўзи илинганига ҳеч қанча бўлмай ноодатий шовқиндан уйғониб кетди. Вероника шам ёруғи ғира-шира ёритаётган ҳужрада овоз келаётган томонни тусмоллаб қулоқ тутди. Овоз Марьянинг тўшаги тарафидан келарди. Вероника Марья ҳир-ҳир қилиб овоз чиқариб ётган тарафга эмаклаганча ўзини отди. Қизнинг қўл-оёқлари чангак бўлиб кесакдек қотиб қолган, фақат кўксигина темирчининг босқонидек нотекис кўтарилиб тушар, овоз ҳам қизнинг бўғзидан келаётган эди.
- Марьяяя!
#давоми 21:40 да
📌@xazon_rezgi /7
👩🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩🦰—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, BEPUL kurslar orqali shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈
👩🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫
Психологик тест
Сизга орқаси кўриниб турган 5та қиздан сизнингча қайси бири қолганларидан гўзалроқ...
Сиз танлаган аёл сизнинг психологиянгизни акс эттиради!
Варианлардан бирини танланг👇
#ён_дафтарча
КУЗАТГАНЛАРИМ...
Кўплаб китоб ўқиган инсон илмли инсон ҳисобланади ва бундай бировларнинг айбини қидириб юришга вақт сарфламайди . Нега дейсизми? Сабаби бундай инсонларнинг илми уларнинг одобини ҳам юксалтириб боради.
Одоби юксак инсонлар учун бировларнинг айбини қидириб вақт ўтказгандан кўра , ўзларини янада ислоҳ қилиш маънилироқдир.
Хазонрезги
@Xazon_Rezgi
#ТЕЗКОР #ШОК
Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!
2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...
Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇
➡️➡️➡️http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-o/html
➡️➡️➡️http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-o/html
➡️➡️➡️http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-o/html
(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Нима бироқ? -тагдор им қоқди Вероника,- бошладингми, гапир? - кўзларини қувлик билан ўйнатганча Ниҳолага юзланди у,- бундай қарасам кўп нарсадан хабаринг борга ўхшайди сен шум қизнинг?
Бунга сайин Ниҳоланинг сўзламакка янада иштиёқи ортди:
-Саодат Бахт Бегим ўз мавқесини мустаҳкамлагач, ҳарамдаги канизаклар орасида бирин-кетин сирли ўлимлар кўпайиб кетди. Энг қизиғи канизакларнинг кўпи номаълум дард туфайли бир кечада бандаликни бажо келтиришган, уларнинг ўлимлари сабабини энг таниқли табиблар ҳам аниқлай олишмаган.
- Ва нобуд бўлган канизакларнинг бари ёш ва ўта гўзал бўлишган!
Верониканинг сўзларидан Ниҳоланинг юзидаги қўрқинч ифодаси янада яққол намоён бўлди.
- Оре рост. Сиз қайдин билурсиз бу ҳақда?
Вероника ҳотиржамлик билан ёнида турган болишни олиб гўёки гўдакни қучгандек қучди:
- Буни таҳмин қилиб кўриш қийин эмас. Ногаҳоний ажал бор жойда унга тикилган қандайдир эваз бўлиши табиийдир. Агар ўлим аёллар тўпланган жамоада кўп учраса, унинг учун балоғат ёши ва беназир ҳусндан ортиқ бадал бўлмас.
Ниҳола бир зум Вероникага сўзсиз тикилиб қолди:
- Мен ҳеч бир сўз сўзламадим, сиз мени тингламадингиз,- деди у ялинч оҳангда,- тилим бошимга балолигини кўпда унутиб қўямен мен.
- Истасанг, биз сени ҳаттоки кўрмадик ҳам,- Вероника қучиб турган болишни бошига қўйганча тўшакка оҳиста чўзилиб кўзларини юмди, - аслида ҳозир бизга айтганларингни ҳам биз учун сариқ чақалик аҳамияти йўқ ҳам эди, сабабким булар биз учун эътирофга молик сўзлар эрмасди.
Ниҳола Верониканинг қаршисида ҳайратланганча туриб қолганди. У шу алфозда бироз тургач, ҳушини йиғиб хонани тарк этди.
🔳 🔳 🔳
Вероника ва Марьянинг бош саройдан қўним топганларига икки ойча муҳлат тўлганда "Ҳукмдор ҳазратлари навбатдаги фатҳда ғалаба қозониб шаҳри азимга тантана билан қайтиб келмоқда эмишлар" деган хушхабар овозаси ер-у кўкни тутди.
Тез орада сарой ичи ва ташқарисида байрамона кайфият ҳукмронликни ўз қўлига ола бошлади.
Бозорларда савдо аввалгига қараганда анча қимирлаб қолган, айниқса сурьма, мушк-анбар каби майда-чуйдалар билан савдо қилгувчи атторларнинг қўли-қўлига тегмай қолган эди.
Вероника ва Марья ўзларини ҳукмдорнинг бош саройидаги ҳарамига олиш кунлари яқинлигини фаҳмлаб турар эдилар. Уларнинг ҳар иккисига бўлган муносабат аввалгига нисбатан янада илиқлашган, ҳолларидан кунда уч бор эмас, балки тонг отгандан кун ботгунга қадар ҳар икки, уч соатда хабардор бўлиб турилар, қизлар қабул қилаётган таомлар янада маззали ва лазизлашган эди.
- Бу ниманинг гўшти? -сўради Марья кечки таомга олиб келинган зираворлар билан сийланиб тола-тола бўлиб пишган гўштли қовурдоқни кўриб оғзининг суви келиб,- ҳидининг ўзидан бошим айлана бошлади.
- Бу қирғовулдан тайёрланган димлама, -деди Ниҳола қизларни гўёки ўз ҳисобидан икром қилаётгандек мақтанганнамо,- бир есангиз таъмини умрбод эслаб юрурсиз.
- Вероника, кел,- деди Марья қўлларини бир бирига ишқаб,- келақол, мен жуда очқаб кетдим.
- Ўзинг еявер,- деди Вероника ётган жойида бошини кўтаргиси келмай,- мен кундузи еган қовундан сўнг ошқозоним безовта бўлиб энди ўзига келгандек бўлди. Меъдамга бироз дам бермоқчиман.
- Майли,- деди Марья таомланишга киришиб,- тегишингни олиб қўяман.
Вероника Ниҳола орқали топтирган ашёларидан тиккан каштасини шамлар ёруғида кўздан кечирар экан, бугунги ишидан кўнгли тўлди. Бугунги гуллардан солинган нақшли кашталарини қирқиб майда мунчоқлар безатиб узун шойи либоснинг енг қисмига безак сифатида ишлатса жуда либос янада гўзаллашишини ҳис қилиб ҳўрсинди.
📌#давоми_эртага
@xazon_rezgi /6
ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Вероника ва Марья Моҳим бекач кўрсатмасига кўра бош саройга олиндилар, бироқ тўғридан тўғри ҳарамга киритилмай кўшкнинг ички-маҳсус ҳужраларига жойлаштирилдилар. Қизлар саройга келгач бу ернинг қонун-қоидалари билан танишиб ҳайрон бўлдилар. Улар гарчи ҳали ҳарамга қабул қилинмаган бўлсалар-да, ҳурматлари қаттиқ тартибда ўз ўрнига қўйилиб бажо келтирилар эди. Уларнинг хизматига бир неча хизматчи қиз ва саройнинг хос соқчилари ажратилганди. Хизматчи қизлар Вероника ва Марьяга бевосита ичкарида хизмат кўрсатсалар, соқчилар хона ташқарисида туриб қизларининг хавфсизлигига кўз-қулоқ бўлишар, унда-бунда ташқи ҳовли ва кўшк ташқарисидан керак бўлган буюмларни муҳайё қилишар эди. Ҳар икки қиз шу тариқа бир ойга яқин тинч-осойишта яшадилар. Кунлардан бирида улар ички боғга сайр қилмоқ учун чиққанларида кутилмаганда бир гуруҳ ёш қиз-жувонларга дуч келиб қолдилар. Вероника дарҳол Марьянинг қўлидан тортиб ўзларини четга тортди.
- Буюрамен тўҳта!
Вероника ўзларига фармон берган сўзи кескир ёш жувоннинг ҳарамда алоҳида ўрни борлигини илғаб қўлини кўксига қўйганча ўртага чиқди.
- Буюринг, бош устига...
- Шеригинг ҳам келсун! - ўктам овозда буйруқ берди уни чорлаган аёл.
Марья ҳам Верониканинг ёнидан жой эгаллагач , у ёнидаги канизакларига буюрди,- Моҳим бекачни чорланглар!
- Булар ким? - кўз қири билан қизларга ишора қилди аёл Моҳим бекач келгач,- саройимизда меҳмон қизлар бор экан-у, биз бундан бехабармиз?!
Моҳим бекач у аёлга икки букилиб таъзим қиларкан, овози эшитилар эшитилмас Вероника малика деб таҳмин қилган аёлга баёнот берган бўлди:
- Бу қизларни ажамлик элчилар ҳукмдоримизга ҳадя сифатида келтурган эканлар.
- Шундай денг? Унда нима учун бу қизлар ҳарамда эмаслар? - маликанинг овози бу сафар қаҳр аралаш янгради.
- Бир қошиқ қонимдан кечинг, маликам,- дағ-дағ титраганча жавобга шошилди Моҳим бекач,-бунинг ўзига ярашуқли сабаблари бор эди. Изнингиз билан бу ҳақдаги мулоҳазаларимни шахсан ўзингизга баён қилсам.
- Ҳмм яхши, - қўл силтади малика,- унда сени ўз хонамда кутамен.
Моҳим бекач малика ва канизлар ортидан эргашди.
- Ууууффф, -деди қизларга бир неча кундан буён ҳизмат қилаётган Ниҳола нақшинкор бақувват сарой устуни ортидан чиқиб ,- Аллоҳ бир асради-я? Яхши-ки, Саодат Бахт бегимнинг кайфияти яхши эркан, йўқса... - у шундай деб қизларга илтижо билан юзланди,- ўзи нима учун руҳсатсиз ташқарига чиқдинглар?
- Нима, ташқарига чиқиш учун сендан руҳсат олишимиз керакми? -кутилмаганда аччиғи келди Марьянинг,- ёдингдан чиққан бўлса солиб қўяй, бу ерда нима қилиш кераклигини сендан сўрамаймиз. Ўз ўрнингни бил.
Ниҳола алам билан жилмайди: -Бугунчалик Саодат Бахт бегимнинг ғазабидан осон қутилиб қолдингиз. Кўрамиз келаси сафар ҳам шундай бўлармикан? Ана ўшанда сиз билан бошқача саломлашурмен, бунга имкон қолса албатта.
- Ниҳола,- деди Вероника қизга жиддий тикилиб, бу Саодат Бахт деганинг ҳукмдорнинг суюкли аёли эмасми?
- Ҳаа,- бирдан жонланди Ниҳола,- шу қадар суюклики ҳукмдоримиз унинг учун ҳатто осмондаги ойни ҳам иккиланмай узиб олишга тайёрдурлар..
- Шундай дегин? - ўсмоқчилади Вероника,- хўш яна нималарни биласан?
Ниҳола атрофга шоша-пиша кўз ташлади-да, Вероникага яқин келиб кўзлари олайганча маълумот бера бошлади:
-Саодат Бахт бегим ҳарамга киргач ҳукмдоримиз бошқа аёлларни никоҳига олмадилар, бироқ...
📌#давоми 21:40 да
@xazon_rezgi /5
🤔 Қуръонда туҳматга қолган ҳайвон қайси?
📜 Бу воқеа Қуръонда пайғамбарлар қиссаларида келган.
🧠 Жавобни тополмаган бўлсангиз қуйидаги тугмани босинг ва билиб олинг!
🤓 Бир илм бўлиб қолади!👇👇👇
❤️🔥ERINGIZ UYGA TALPINIB KELISHNI XOXLAYSIZMI?
✔️JUDA YOQIMLI KANAL
AYOLLAR SIRLARI
💋ERINGIZ OLDINGIZDAN BIRZUMGA HAM KETOLMAY QOLADI ROM QIVOLASIZ
XUDDI YOSH KELINCHAKDAY❣️
❤️KANALIMIZDA ERNI ROM ETISH YoLLARI FAQAT BIZDA KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇
32 patokka start
1 Intim gimnastika
2 Mashulik sirlari
3 Magnit ayol
4 Sirli massaj texnikasi
5 Ipsiz bogʻlovchi sms kursi
FAQAT BUGUN KATTA CHEGIRMADA 5 TA KURS ATIGA 65MING
300MING ❌❌❌
Skitkada 65ming ✔️✔️
@sekretfitness
Жоним нисор этайин ,
"Ет" дегин !
Мен етайин ,
Сўнг армонсиз ўтайин ,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Бўлиб музаффар , ғолиб ,
Дилга эзгулик солиб,
Онам дуосин олиб,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Зор-у интизор кутиб,
Бор дунёни унутиб ,
Жуфтим қўлидан тутиб,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Оташ бу юрак ёниб ,
Ишқингда ўздан тониб,
Зам- замдан ичай қониб,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Муборак ул шаҳарда ,
Тавоф қилсам агарда ,
Армон қолмасди манда ,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Кўнглимда орзум якка,
Мадинам ҳар тилакда ,
Тушимга кирар Макка ,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Танҳони танҳо суйсам,
Бахтнинг тотини туйсам,
Оппоқ кўйлагим кийсам,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Жоним нисор этайин ,
"Етақол" де !
Етайин ...
Сўнг армонсиз ўтайин ,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#жума_муборак
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ
Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга ҳотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин, азиз диндошим!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
📹"QIZIL G‘UNCHALAR" Кўп қисмли фильм куришни хохловчилар қушилиб олсин
Barcha qismlar bizning kanalda
⬇️⬇️
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
Islomiy kinolar olami🥰🥰🥰🥰🥰