Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин.
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
📌#саволга_жавоб
Агарда сиз #ҚОРА_МАРВАРИД қиссасини бошидан оҳиригача бир нафасда ўқишни истасангиз
Рахматуллаева Гулбаҳор 9860140114298593
пластик рақамига 20.000 (йигирма минг) сўм тўлов қилишингиз ва тўлов чекини нусҳасини админимиз @Yusupova_SABO га жўнатишингиз, шу орқали ўзингиз учун керакли ҳаволани олишингиз мумкин бўлади.
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
• Қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берма, қўлингдан келадиган ишга ҳам ваъда берма.
• Қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берсанг, уятга қоласан, қўлингдан келадиган ишни эса ваъда бермасдан ҳам бажарса бўлаверади.
© Ўткир Ҳошимов
@xazon_rezgi
#давоми
Назира энди бир сидра кийимга дазмол босган ҳам эдики , ортидан оҳиста "болам" деб чақирилган товушни эшитган эди ўшанда. Хаёл олиб қочган экан , чўчиб тушганди. Кейин эса ўгирилиб қайнонасини кўргач, ўз ҳолатидан уялиб "лавлагиси чиқиб" кетганди.
Базўр "келинг , ойижон" дея олган эди , халос .
Бир хафталик қайнонанинг аҳволи уникидан кам эмас эди. У хам дув қизариб қўлидагини тортинганча Назирага узатганди ўшанда:
- Болам , мана буни еб олинг. Дазмолни кейин қиласиз.
Шундагина Назира қайнонаси қўлидаги тақсимчада иккита чала қилиб қовурилган тухум ва тўртта япроқ қилиб кесилган бўлка нонни кўрган эди. Назира эътироз билдиришга улгурмай қайнона - онаси шарт ортига бурилиб хонадан чиқиб кетган эди.
Назира ҳозир қайнонасининг ўзига биринчи маротаба таом илинган кунини эслар экан , ширин тамшаниб қўйди, димоғига ўша - бундан йигирма беш йил олдинги қўлига тутқазилган қовурилган тухумнинг ҳиди келиб кетди . Қайнонаси бу одатини неча йиллар канда қилмади . Хатто орадан йиллар ўтиб уйи - жойи бўлак бўлганида ҳам ,унинг "Болам " деб... неларнидир енг учида илиниб келиш одати йўқолмади. Шуларни эслар экан , Назира юраги дукурлаганча шивирлади "Ўзимнинг Ойижоним"...
Бирдан Назиранинг кўнгли ёришиб кетди . Шунча кундан буён "зўр қайнона " бўлишга қаратилган ҳаракатини энди йиғиштирса ҳам бўлиши кераклигини англади. У зўр қайнона бўлиши шарт эмас , шунчаки "ойижон"исига ўхшаса бўлди экан ...
- Болам ...
Ҳовлидаги супуриндиларни ахлат челакка солаётган Муслима ялт этиб бошини кўтарди . Дик этиб қаддини ростлади . Беихтиёр қўлини кўксига қўйди :
- Лаббай, ойижон ...
- Қўлингизни чайинг-да , бу ёққа қараворинг ...
Назира ортига бурилди .
Бир оздан сўнг хонага кирган Муслима ҳайрон бўлди . Назира уни қўярда - қўймай дастурҳон атрофига ўтказиб , нонушта қилишга "мажбурлар" эди .
- Уялмасдан катта- катта енг . Ҳали ишимиз кўп . Бугун бир қовоқ сомса пиширайлик . Кейин ,- Назира куни кеча кўрган муштипар-ҳокисорини эслаб энтикди - кейин ойижонни кўриб келамиз . Улар қовоқ сомсани жуда яхши кўрадилар ...
Муслима ҳам шу топда қайнонасининг юзига қувончдан бунчалик офтоб балқиб кетишига сабаб бўлган "Қайнона - бувижон" ни яхши кўриб кетди ...
Муаллиф : Хазонрезги
🍂Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ибрат
Ота-онангга бўлган муносабатинг бу бир қисса. Уни сен ёзасан, фарзандларинг эса сенга ўқиб беради...
©️ Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.
@xazon_rezgi
☀️🌤#хайрли_тонг
🌹Биз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик.
🍃Юнус Эмро
Ассаламу Алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ
Файзли сешанба тонги муборак, қадрдон...
Ушбу тонг энг гўзал тилаклар ижобатини олиб келсин.
Бошланган кунингиз хайрли ўтсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚОРА_МАРВАРИД
- Бўлди улар кетишди. Энди ўзингни соҳта бемор қилиб кўрсатишга ҳожат йўқ.
Хайринисо она шундай деб Верониканинг жавобини кутмай кулбага кириб кетди. Қиз эса унинг сўзларининг маъносига тушунмай турган жойида қаққайиб қотиб қолди. Бироқ тез орада ақл-ҳушини йиғиб Хайринисо онанинг изидан кулбага кирди. Она осойишта кўринишда ихлос билан китоб ўқиб ўтирар эди.
Вероника ундан сал берида тиззалаб ўтирганча Хайринисо онанинг оғзига тикилди. Хайринисо она қизни пайқамагандек китоб ўқишда давом этди. Орадан ярим соатга яқин вақт ўтгач Хайринисо она китобдан кўз узмаган ҳолда сўзланди:
- Сенда саройда қолмаслик учун шу қадар муҳим сабаб бор деб тушунишга ҳаракат қилаяпман, бироқ ўша сабабнинг нима эрканлигига ақлим етмай бошим қотди.
-Сарой ҳаёти мен учун эмас! - кескир жавоб қайтарди Вероника,- истамайман у ерда яшашни!
- Шундай дегин !? - алам билан жилмайди Хайринисо она,- тўғри ҳур сабони ҳар қандай қалъаға қамаб асраб бўлмас. У дарров ўзини ўзи озод этиш учун йўл ахтарадур. Афсуски кўп ҳолларда бундин бир натижа чиқмағай. Алал оқибат ҳур ва эрка сабо ўзига қалқон бўлғон деворларга изсиз сингиб кетадур.
Сен ўзингча бу ерга келганим тақдирдан деб ўйлайсенму? - Хайринисо она Вероникага қараб айёрона кулимсиради,- йўқ! Ўртага Яҳё Мирзонинг номи аралашғони кўп нарсани англатадур. Шулардин бири у сенинг ҳийлангдан воқифлигини ҳам.
- Она... - бўшашди Вероника.
- Сен қўрқма,- кулимсираб сўзлашда давом этди Хайринисо она,- Яҳё Мирзо кўп ҳам ёмон одам эмас. Камига табобатдин ҳам бирмунча хабардор киши у. Шу сабаб ясама иситма ҳуружи ва мана бундай чаён ўт кукуни ёрдамида қалбаки яра-чақа сирини истаган онида фош қилиш унинг учун хамирдан қил суғурғондек осон юмуш. Арқонни узун ташлағонга қарағанда у сенинг баҳонангда саройдаги қайсидир кимсаларни имтиҳондин ўтказаётғонга ўҳшайди. Ҳай майли, буларни қўя турайлик. Аввал уй ёнидаги ҳаммомга кириб бошингдан сув қуй. Сувга тинчлантирувчи гиёҳлар қўшғанмен. Шунда ўзингни қийнаб орттирган яраларинг сени ортиқча безовта қилмайди. Ювиниб бўлғоч, ўчоқ бошиға бор. У ердаги кўзаға дамлама сузиб қўйдим. Биламан, бир неча кундан бери уйқунг нотинч. Ўша дамламадан оҳириғача ичгин ва ўрнингга кириб чўзил.
Вероника Хайринисо онанинг амрига итоат қилиб ўрнидан турди. Бир-икки қадам босиб ортига ўгирилди:
- Нима учун мен билан бунчалик очиқ- ойдин гаплашмоқдасиз? Қочиб кетишимдан қўрқмайсизми?
Хайринисо онанинг буришган чеҳрасига нур таралди:
- Биринчидан ўзинг учун учун ҳозирча бегона бўлған бу юртда мен каби тили тилиға тушадиған иккинчи бир инсонни топишинг осон иш эмаслиги яхши тушуниб турибсен.
Иккинчидан, нигоҳларинг тоза сен қизнинг. Шу сабаб сенга ишондим. Мен камдин кам ҳолатларда адашғонмен. Энди бор ювиниш учун сув айни тобига келди..
Вероника бўҳчасидан тоза кийимларини олди-ю, мўъжазгина ҳаммомга кириб чўмилишни бошлади. Хайринисо она тайёрлаган гиёҳли сув яраларига малҳамдек туюлди. Ҳаммомдан чиққанда унинг кўзлари юмилиб бораётган эди. Қиз базўр ўчоқ бошига бориб она айтган илиққина дамламани чучмал таъмли бўлишига қарамай оҳиригача кўтариб ичди. Вероника бутун танасига қувват оқиб кираётганини ҳис қилганча ичкари хонага кириб чўзилди. Хонада Хайринисо она кўринмасди. Вероника ҳеч нарсанинг ташвишини қилмай ўзини уйқу салтанати сайрига топширди. Бу унинг Марья вафот этган кунидан бошлаб илк марта ҳотиржам кўзи илиниши эди.
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_эртага!
📌@xazon_rezgi /12
#ҚОРА_МАРВАРИД
✍ Хазонрезги:
Саройни тарк этганининг учинчи хафтаси Вероникани шаҳардан ташқарига олиб чиқиб кетиш тадоригига тушдилар. Бу сафар у шаҳардан ташқарига одмигина кажавали аравада бир эркак ва бир аёл ҳамроҳлигида олиб кетилди. Мусулмонларнинг бомдод намози деб аталадиган ибодат вақтидан сўнг йўлга тушган арава дам олиб, дам олиб аср пайтига мўъжал қилинган манзилга етиб тўҳтади.
- Биз қаерга келдик? - сўради Вероника пешонасидаги маржондек терларни аста артар экан ёнидаги аёлдан.
- Ер юзидаги жаннатга,- жилмайди сўнгги икки ҳафта ичида синашта бўлиб қолган жувон- Роҳила,- бу манзилни Боғи Жаҳоннамо дерлар. Самарқанди азимдан таҳминан етти фарсаҳлик йўл. Ҳавосини ҳис қилаяпсизму? Бу ернинг нафақат сув, гиёҳ ва жониворлари, балки ҳавоси ҳам дардга малҳам, шифобахшдир. Вазир жаноблари сизни бежизга бу манзилга жўнатмаганликлари маълум. Улар бу ҳаракатлари билан ҳамон сизнинг тузалишингиздан умидвор эрканликларини билдириб қўйдилар.
Вероника Роҳиланинг сўзларига елка қисиб қўйди-ю, бўҳчаси билан аравадан тушиб ўзларига ҳамроҳ бўлиб келган йигит- Роҳиланинг оғаси кўрсатган салобатли ёнғоқ панасига ўтиб уларни кута бошлади.
Роҳиланинг оғаси Низомиддин тезда отни аравадан бўшатиб сайсхонага боғлади-ю, ўзи ёлғизоёқ йўл бўйлаб Вероника ва Роҳилани боғ ичига бошлаб кетди.
Низомиддин билан чорак соат юришгач қаршиларидан сароймонанд катта иншооат чиқди. Йигит уларни асосий дарвозага бошлаб кирмай бинони четлаб ўтиб ён тарафдаги бежиримгина кулба томонга бошлади:
- Хайринисо она! - овоз берди Низомиддин кулбадан ўн одим берида туриб,- Хайринисо она!
- Ҳозир! - кулбадан аввал овоз эшитилди, кўп ўтмай унинг оғзида муштдеккина, бироқ кўринишидан анчайин чайир кампир кўринди,- кел, болам, келаверинглар кўзимларимнинг гавҳари!
Аввал Роҳила, унинг ортидан Низомиддин кампирнинг бағрига отилишди.
- Она! Онажон!
Вероникага кейинроқ маълум бўлишича Хайринисо она бу оға-сингилларнинг ўгай онаси экан. Уларнинг туққан оналари болалар ёшлигида вабо касалидан дунёдан ўтгач, уларнинг бошини ана шу Хайринисо она силаган эркан.
Шу куни Вероника яна кўп нарсадан хабардор бўлди. У аҳамият бермаган эркан, Низомиддиннинг чап қўли ўнгидан бир қарич калта бўлиб шу сабаб ўзи истаса-да унча-мунча юмушни бажара олмас эркан. У бир қўли майиблиги учун ҳукмдор сайсхонасида отбоқарлик қилар, Роҳила эса эри ҳукмдор аскарлари сафида навбатдаги фатҳ сафарида иштирок этаётгани учун пойтаҳти азимда оғасининг қарамоғида қолган эркан.
Низомиддин ва Роҳила Вероника билан бирга уч кун Хайринисо она кулбасида қолиб кетишди. Бу уч кун ичида аёллар ичкари хонада, Низомиддин эса ташқаридаги лойдан ясалган супада тунади. Вероника ана шу уч кун ичида яна кўп нарсалардан хабардор бўлди. Роҳиладан ташрифларининг сабаби Верониканинг сирли касаллиги ҳақидаги хабарни эшитган Хайринисо она қизга зимдан нигоҳ ташлаб, ўтирган ўрнида бир қимирлаб қўйди.
- Онажон, - деди учинчи кун Роҳила эркаланиб Хайринисонинг елкасига бош қўйиб,- оғам билан менинг сафаримиз қариди. Энди йўлга тушмасак бўлмайди. Ҳадемай ҳукмдор ҳазратлари сафардан келадурлар. Куёвингиз ҳам алар билан бирға қайтиб қолурлар, ин шаа Аллоҳ. Уларни ўз кулбамизда алоҳида тадорик билан қаршилашни истардим. Шул сабаб бизга оқ фотиҳа берсангиз Сизға меҳмон қизимиз вазир аъзам жанобларидин омонат. Ул киши Вероникани бир муддат шу ерда бўлишини истадилар.
Хайринисо она мийиғида жилмайди:
- Яҳё Мирзонинг менгина мушфиқаға бул қадар ишонч билдирғанидин бошим осмонға етди. Ишончлари бош устиға. Сизларга эса оқ фотиҳа бермакдин ўзға иложим йўқ.
Хайринисо она Низомиддин ва Роҳилани узундан узоқ дуо қилди. Уларни кузатар чоғ ҳар иккисининг қўлига алоҳида тугун берди: "Булар шифобахш заминда туп қўйиб қуёшнинг заррин нурларини эмиб дармонга тўлган дараҳт меваларнинг қоқилари. Оз-оздан дамлаб ичиб юринг" .
Хайринисо она Вероника билан бирга Низомиддин билан Роҳилани кузатиб қайтгач қизга тагдор назар ташлади.
#давоми 21:40 да
📌@xazon_rezgi /11
Асалларим солихаларим Илим олинг у́рганинг хатимга катнашинг УСТОЗА МИСР ДАВЛАТИДА У́КИГАН АЛ - АСХАРНИ ТАМОМЛАГАН ИЖОЗА БЕРАМИЗ БИТИРСАЙЗ .МАХРОЖ ТАЖВИТ КУРОН ХАТИМ КИЛИБ КИРОАТ КИЛИШНИ ХОХЛАСАНГИЗ у́ргатилади
ИБОДАТУЛ ИСЛОМИЯ дарсларимиз бугундан бошланади ☝️☝️мутлоко бепул
KOK YOZUVGA BOSAMIZ
Ilm olishni istagan ayollarimiz uchun ajoyib imkoniyat eng muhimi darslarimiz mutlaqo bepul tezda qo'shilib olinglar👆👆👆👆
❗️АПТЕКАДАГИ ЗАХАР:
БУ ДОРИНИ УЙДА САҚЛАМАСЛИК КЕРАК!
Атига 1000 сўм турадиган бу дори, нафақат сизни, балки фарзандларингизни ўлимига сабабчи бўлиб қолиши мумкин. Бу дори хар бир уйнинг аптечкасида бор ва уни мунтазам ичишни тўхтатиш керак...
Ўзини ва оиласини соғлиғини ўйлаган хар бир инсон дорини номини ва сабабини билиши керак!
Батафсил👇👇
🔴 🟠🔴🔴🔴🔴🟠 🔴
Bu mening 2haftalik daromadim🟠
🟠Sizga ham shunday daromad topishni o'rgataman!
🟠100% Halol va Qonuniy
🟠 1Xbet, tarmoqli marketing emas!
Bu online biznes proyekt😉(ayol-qizlarimiz uchun)
1haftada bemalol foydaga chiqasiz😍
Ko'rib turganingizdek, o'quvchilarim kuniga 10$-100$gacha foyda qilishadi🟠
KIRIB O'ZINGIZ GUVOHI BO'LING🔴
/channel/+trDRxbKVSDcxOTM6
/channel/+trDRxbKVSDcxOTM6
/channel/+trDRxbKVSDcxOTM6
титраганча , - узр кеч қолдим. Қорнингиз ҳам очиб кетгандир ...
Сарвинознинг айтишича кеча ярим кечаси келинойисининг кўричаги ҳуруж қилиб қолибди. Акаси келинойисини касалхонага олиб кетганда Сарвинознинг эри уни жиянларига қараб туришга олиб келган экан
- Келинойим операциядан яхши чиқибдилар . Акам эрталаб жиянларимни қуда холамникига олиб кетдилар. Ўзлари шунақаси ишга кетар эканлар . Мени ҳам йўл - йўлакай уйга ташлаб кетгандилар. Уйга бориб қозонга товуқ шўрва солиб ... Уни қайнашини кутиб кўзим кетиб қолибди.
Шунда ... - Сарвинознинг қўллари қалтирай бошлади ,-шунда ойижоним тушимга кирибдилар . Улар "Қизим , отангдан хабар ол , нон -чойсиз қолиб кетмасинлар ..." дедилар .
Отажон ... Улар ўз вазифадорликларини ... у дунёда хам унутмабдилар ...
Шермат отанинг бўғзини аччиқ бир нарса куйдириб ўтди. Ўша нарса нима эди ?
Пушаймонликми , армонми, соғинчми ...
Ёки буларнинг барисими ...
Менимча охиргиси бўлса керак ...
Охиргиси...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
📌Бунга ишониш қийин, лекин 98% одамлар уйларини тўғри тозалашмайди.
🙋♀️Ётоқ хонаси, ошхона, ҳожатхона ва ҳоказоларни ҳар куни тозалаш керакми?
💁♀️Чунки кўпчилик Кунлик_Лайфхаклар ҳақида билмайди! Бу ерда сиз ҳар қандай вазият учун ҳаётни узгартирадиган нарсаларни топасиз,
💁♀️Телеграмда катта Лайфхаклар топлами Хар доим йонингизда булиши учун уланиб олинг.
/channel/+v8Ki5X8Vces5Y2Uy
/channel/+v8Ki5X8Vces5Y2Uy
#ҚОРА_МАРВАРИД
У Викторни ҳам тез орада топди. Босқинчилар укасини отаси ўз қўли билан кўча ва ҳовли ўртасида девор вазифасини бажариш учун қоқиб бирлаштириб чиққан қарағай оғочидан қилинган бош тарафи атай учлик қилиб ўткирланган устунларнинг бирига "ўтказиб кетишган" экан. Вероника лабининг бир бурчагидан қон сизиб ғужанак бўлиб қотиб қолган укасини олмоқчи бўлиб устунга осилди, бироқ қўллари етмади. Шу топда у онасининг бостирмага олиб кириб кетишгани ёдига тушиб онасини чақириш, ундан ёрдам сўраш мақсадида ўша тарафга югурди. У ердаги манзара ҳаммасидан аянчли эди. Босқинчилар онасини зўрлаб, сўнгра чавақлаб, жағини айириб ташлашган эди.
Вероника кейинчалик вояга етиб кўп бора онасини ҳотирлаганда у ҳақда "Босқинчиларнинг юзига тупурган бўлса керак, шу сабаб малъунлар уни бу аҳволга солган бўлишса керак " деган ҳулосага келганди.
Вероникани айнан ўша ер- онасининг ёнидан олиб кетишди.
Вероникани узун қора кийимига ўраб отининг олд тарафида авайлаб қучиб олиб кетаётган Нейман исмли эркак (Вероника унинг исми билан сал кечроқ таниганди) қизни ўзи топширган қалъага бориб икки йилча ҳолидан хабар олиб турди. Икки йилдан сўнг Нейман дом-дараксиз кетди.
У пайтга бориб Вероника ўн икки ёшга кирган, ҳаётдан аламзада, шу билан шижоати баланд қизалоққа айланган эди.
🔳 🔳 🔳
-Сени уйғотишга кўзим қиймаётғон эди,- деди ичкарига кирган Хайринисо она,- яхшики ўзинг уйғонибсан. Туриб бет-қўлингни чайиб кел, таом пишди.
Вероника Хайринисо онанинг гапларига сўзсиз итоат қилиб , изига қайтганда она ҳовли юзидаги супага ёзилган дастурхонга икки табоқ шўрва сузиб келтирган эди.
- Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм,- деди заранг табоққа ёғоч қошиқ солар экан Хайринисо она.
Вероника бир зум онага тикилди-ю, индамай шўрвадан тотий бошлади:
- Бу қандай шўрва? - деди у бир, икки ҳўплам ичгач, - бунча мазали?
- Ёқдими? - сўради кўнгли тўлиб Хайринисо она, - бу тоғ- ён бағрида шифобахш гиёҳлар еб катта бўлган қуён гўштидан тайёрланган шўрва. Атай сен учун олдирдим.
- Мен учун олдирдингиз? - ҳайрон боқди Вероника,- атрофда ҳеч зоғ кўринмайди-ку? Ким келтирди буларни?
- Атрофда ҳеч ким кўринмагани ҳеч зоғ йўқ дегани эмас,- ҳотиржам жавоб қайтарди Хайринисо она,- ҳай майли ўзингни қийнама. Меним кулбамга келишда йўлда катта сароймонанд кўшкни кўрибмидинг?
- Ҳаа,- енгил бош ирғади Вероника,- аммо ичкарида одам шарпаси сезилмаган эди.
- Сезилмас ҳам эди-да,- Хайринисо она пиёладаги чойдан ҳўплар экан,- сабаби у ердагилар бир ҳафта муддатга шикорға чиққан эрдилар. Ичкарида қолғон ўн чоғли хизматчи эса ҳожалари йўғида дам олиш пайида бўлғонлиқлари аниқ. Хуллас калом бугун тонгда шикорға кетганлар кўшкга қайтдилар.
- Она... - Вероника Хайринисо онага саволли нигоҳини қадади, - билсам бўладими у ерда ким қўним топган?
- Билсанг бўлади,- бамайлиҳотир чордона қуриб ўтириб олди Хайринисо она,- ҳозир у ерда Яҳё Мирзонинг учинчи ўғли Музаффар Али яшамоқда. Мен сенга айтсам Музаффар Алининг бу ерга келиб қолишига аёли Моҳижаҳон Бегим сабаб бўлган.
- Аёл киши сабабчи бу ерда денг? Демак, қувғиндами сиз айтган вазирнинг ўғли? - Хайринисо онани тобора ўзига яқин олганча қизиқсинди Вероника.
- Аёл киши сабаб деганимга дарров номақбул хаёлга бордингми? - овози бир поғона пасайди Хайринисо онанинг,- аслида гап бу ерда бутунлай бошқа мазмунда эрди. Музаффар Али исми жисмига монанд алп келбат, кўрган кишининг суқи кирадиғон йигит. Вазири аъзамнинг тўрт хотинидан тўққиз нафар ўғли бор. Музаффар Али унинг иккинчи аёлидан туғилган ҳисоб бўйича учинчи ўғли. Ана шу йигит бундан бир йил аввал Бухоро шаҳрига бориб у ердаги бир заргарнинг қизига аввал кўзи, сўнг ишқи тушиб қолади.
Муаллиф: Хазонрезги
📌#давоми_эртага
@xazon_rezgi /14
😍FASON TANLASHDA QIYNALYAPSIZMI🥹
Shu ham muammo boʻldimi? Eng zoʻr kanalni mana men bilamanda😉
🫠Yozgi, kuzgi, qishki, bahorgi fasonlar
🫠Qay biri kerak tanlang va ulanib oling, bu meni sizga eng zoʻr tavsiyam boʻladi. Bunaqa kanalni boshqa topolmisiz, bu aniq!👇👇👇
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🔳 🔳 🔳
Вероника эртаси куни чошгоҳга яқин кўзини очди. У дастлаб қаерда ётгани, ухлашидан олдин нималар бўлганини фаҳмлай олмади.
Ёдида қолгани тушида дастлаб синглисини кўрибди. Ўша қишлоқларига босқинчилар бостириб кирган вақт овоз чиқариб йиғлагани учун чопиб ташланган синглиси Сарани.
Тушида Сара Вероника билан бирга қучоғини тўлдириб момақаймоқ териб келганмиш. Онаси эса икки қизини икки томонига ўтказиб олиб ўша момақаймоқ гулчаларидан қизларининг бошларига гулчамбар тўқиб бераётганмиш. Укаси эса сал нарида антак-тантак қадам ташлаб қари мушукларини думидан тортиш пайида бўлармиш.
Тушидан ёдида қолгани шу. Вероника чуқур ҳўрсинди. У анчадан буён бундай чиройли ва рангли туш кўрмай қўйганди...
Оила аъзоларири эслаши билан Верониканинг ёдига кутилмаганда оқ-қора рангдаги ҳотиралари қуюндек бостириб кела бошлади.
Аввалига ўша куни қуёш бошқа кунлардан ёрқинроқ чиққан каби эди туюлганди.
Онаси нонуштага сут ва қуймоқ қўйганди. Барча оила аъзолари биргаликда нонушта қилишди. Дастурхон устида дадаси Вероникага синглиси Сара ва укаси Викторга қараб ўйнатиб туришни тайинлаганди. Ўзи онаси билан қуриган ҳас-ҳашакларни ғарамлашни айтганди . Ўн яшар Вероника ота-онаси қишлоқ ёқасидаги ғарамзорга отлангунча беш ёшли Сара билан беркинмачоқ ўйнаб олмоқчи бўлди. Вероника Сарани чалғитиб уйни айланиб ўтиб томга чиқиб кетди ва томдаги ўтган йилдан қолган пичан уюмлари орасига ўзини отди. Бир муддат шу алфозда ётиб зерикди-ю томдаги олд тарафни кўрсатадиган кичкина туйнукдан ташқарига мўралади.
- Опааа! Қаердасан? Опааа!
Сара опасини ён-атрофдан қидириб зериккан шекилли, бор овози билан бақириб чақира бошлади.
Кўп ўтмай Саранинг овозини отлар дупури босиб кетди. Қишлоққа кираверишни бир тўда отлиқлар эгаллаган эди.
- Талончилааар!
Бир зумда ён-атрофдаги қўни-қўшнилар уйларидан отилиб чиқдилар. Курашишга қурби етадиган эркаклар қўлларига илинган нимаики буюм бўлса оила аъзоларини ҳимоя қилишга ташландилар.
Вероника бўлган воқеаларни томдан анграйиб кузатарди. Кўп ўтмай турқи совуқ, боз устига юзларига алланималарнидир чаплаб олган отлиқлар қишлоққа кириб йўлларидан чиққан одам зотини аямай қиличдан ўтказа бошладилар. Вероника дастлаб бир отлиқ қаршисига паншаҳа қўтариб чопган қўшни амакининг боши тўпдек юмалаб кетганини кўриб даҳшатдан эсидан оғай деди. Тез орада ҳунрезликлар авж олди. Баланд овозда йиғлагани учун бир суворий Сарани бўйни аралаш елкасидан чопиб ташлади.
Сўнгра юзларига чандиқ тўлиб кетган икки талончи онасини судраб бостирмага олиб кетишгани, шериклари эса қаршилик қилган дадасининг кўксига найза қадаб қудуқ тўсинига қоқиб ташлаганлари барини Верониканинг кўз ўнгида содир бўлди. Ўшанда онасига тажовуз қилган зўравонларининг бирини ўнг қўлини оҳирги икки бармоғи бандидан йўқлиги Верониканинг болалик ҳотирасига умрбод муҳрланиб қолди.
Кўп ўтмай қишлоқ тинчиб қолди. Унда чавақланган эркаклар, чопиб ташланган гўдаклар, зўрлаб, бўғизлаб кетилган қиз-жувонлар, бутунлай ёниб бир ҳовуч кулга айланган ёғоч уйлар, чала ёниб ҳамон ачимтир тутаб ётган бостирмалар бир соатча аввал бўлиб ўтган ҳунрезликлардан гувоҳ бўлиб турар эди.
Вероника томдан қандай тушганини ўзи билмаганди ўшанда.
Босқиндан омон қолган бирда ярим қари-қартанглар яқинлари ёнида аранг бўзлаб йиғлашар, кўпларининг овоз чиқаришга ҳам ҳоллари қолмаганди.
Сара! Сара! -ҳовлиларидан ташқарига чиқмай қонга ботиб ётган синглисини қўлидан тутди Вероника. Синглисининг музлаб қолган қўллари тошдек қотиб улгурибди.
Вероника синглисининг ортиқ бу ҳаётда йўқлигини ҳис қилиб жаҳд билан ўрнидан турди.
- Виктор!? - тўсатдан сергак тортди Вероника,- укам тирикмикан?
#давоми 21:40 да
📌@xazon_rezgi /13
👧 𝗢'𝗴'𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗯𝗼𝗿, 𝗤𝗶𝘇 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝘆𝗮𝗯𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶❓
👦 𝗬𝗼𝗸𝗶 𝗮𝗸𝘀𝗶𝗻𝗰𝗵𝗮 𝗼'𝗴'𝗶𝗹𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗴𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗸𝗲𝗹𝗮𝘆𝗼𝘁𝗸𝗮𝗻𝗱𝗶𝗿❓
👫 𝗕𝗮𝗹𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝗿𝘀𝗶𝘇❓
𝗨𝗻𝗱𝗮 𝘆𝗮𝗾𝗶𝗻𝗿𝗼𝗾 𝗸𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴❗️
𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗿𝗲𝗷𝗮𝗹𝗮𝘀𝗵𝘁𝗶𝗿𝗶𝘀𝗵 𝗵𝗮𝗾𝗶𝗱𝗮 𝗲𝘀𝗵𝗶𝘁𝗴𝗮𝗻𝗺𝗶𝘀𝗶𝘇 ❓
𝗫𝗮 𝗫𝗮𝗮 𝗯𝘂𝗻𝗶 𝗶𝗺𝗸𝗼𝗻𝗶 𝗯𝗼𝗿 ✅
📌 𝗕𝗶𝘇 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝘆𝗼𝘇𝗶𝗯 𝗯𝗲𝗿𝗴𝗮𝗻 :
📝 𝗥𝗲𝗷𝗮
🥗 𝗽𝗮𝗿𝘅𝗲𝘇
🩺 𝗺𝘂𝗼𝗹𝗮𝗷𝗮𝗹𝗮𝗿 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶
🫵 𝘀𝗶𝘇 𝗵𝗮𝗺 𝗢𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗼'𝗴'𝗶𝗹, 𝗾𝗶𝘇 𝘆𝗼𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗺𝘂𝗺𝗸𝗶𝗻.
𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗸𝗶𝗰𝗵𝗶𝗸 𝗺𝘂𝗱𝗱𝗮𝘁𝗱𝗮 𝗮𝗻𝗶𝗾𝗹𝗮𝗯 𝗵𝗮𝗺 𝗯𝗲𝗿𝗮𝗺𝗶𝘇. ✅
𝗛𝗼𝘇𝗶𝗿𝗼𝗾 𝗽𝗮𝘀𝘁𝗱𝗮 𝗸𝗼𝗿𝘀𝗮𝘁𝗶𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗵𝗮𝘃𝗼𝗹𝗮 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗺𝘂𝗿𝗼𝗷𝗮𝗮𝘁 𝗾𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴⬇️⬇️
Murojaat uchun: @Farzandim1909
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
#ЎШАНДА ...
(ҳикоя)
Назира эрта тонгдан кўзини очди . Ҳар кунги одати . Аммо айнан ана шу одатига ҳилоф равишда ҳовлига чиқмади. Ётган ўрнида ташқарига қулоқ тутди...
Ташқаридан овоз келди :
Шип , шип ... Шип , шип ...
Янги келин ҳовли супураяпти. Ҳали тонг отгани йўқ . Ғира - шира ...
"Бола бояқиш,- ўйлади Назира ,- шу совуқда дийдираб кўча , ҳовли супуриши зарилми эди ?! . Уям бировнинг жондек азиз боласи . Онаси шўрлик ҳам ҳозир менга ўхшаб эрта сахардан хаёли ёлғизгина қизига кетиб жони саракдирмикин- а ? Ҳа ,онани яратмасин экан ?!
Вой , ишқилиб ўғли чиқдимикан ? Шу тўнғичини уйқуси ўзи бўйдоқлигидан қаттиқ эди. Кеча "Эрталаблари янги келин нарса чўчимасин , сен ҳам вақтлироқ туриб келин супир- сидир қилаётганда кўз- қулоқ бўлиб тур , озгина ёрдам берсанг эт- бетинг камайиб қолмайди " деб уришганида, ўғли чуқур уф тортиб "сўфи бетини ювмасидан супургига ёпишиб бало борми ? " деди- ю , қолди балога .
Назира ўй ўйлаб охирига етмас эди. Тўйдан олдин эҳ- ҳееей қанча аёл унга "ақл бўлишга" интилди . Ҳамманинг дарди бир : "Назира бўшмиш. Келинни бошига чиқариб олармиш бу феъли - атвори билан" .
Вой аёллар- ей . Тўйгача Назирага қанча тарбия соати- ю , қанча "мастер класс" ўтиб ташладилар . Тағин барчаси текингалигини айтмайсизми ?! Йўқ , адашибмиз ?! Текинга эмас экан ! Бу билан улар кўча -кўйда Назирани қайнона қилиб тарбиялаганликлари ҳақидаги керилиш ҳуқуқини қўлга киритар ва мазза қилиб мақтанар эканлар .
- Келинга қиздек муомала қилманг , суюлиб бошингизга чиқиб олади , кейин жойига қайтара олмай жонингиз ҳалак бўлиб кетади - деди бир овсини .
Назира индамади ,аммо овсининг кўнгли учун бошини "хўп" деган маънода ирғади . Юрагида эса "Фарзандларимнинг уччаласи ҳам ўғил бўлса . Қиздек муомала қилиш қандай бўлар экан? Билмасам ..." деб хаёл қилди- ю , хаёлининг охирига етмади .
- "Келин дегани бамисли супурги, қаерга қўйсам ўша ерда туриши керак " деди кеча бир қайнона "Оталар сўзи, ақлнинг кўзи" кўрсатувида . Сиз ҳам шу сўзларни ёдлаб олинг ва амал қилинг - Бу иккинчи овсинининг кўрсатмаси.
Назира унгаям "хўп" деб бош ирғади ва ўзича "шу билан олам- гулистон" дея ўйлади .
Эҳ бу кўрсатмалар . Назира уларни эслаб қолишга қийналиб кетаяпти- ку , новдадек келиннинг бажариши ҳали қанақа бўларкин ?!
Хуллас ўғли мана шу келини билан учрашувга чиққан кунидан бошлаб Назира қайнона бўлиш илмини обдон машқ қилди. Билмади ўхшадими , йўқми ?
Бир хафталик келинчак Муслиманинг кўзларининг жовдираб туришига қараганда Назира ўз ишини яхшигина уддалаяпти шекилли .
Назира шу топда бундан йигирма беш йил аввалги вақт - ўзининг янги келинчаклик даврларини эсга олди. Ўшанда ҳам айнан мана шундай куз фасли эди. Ўшанда ҳам хазонрезги мавсуми эди. Ўшанда ҳам Назира айнан шу келинининг ёшидаги оҳу мисол ҳуркакгина келинчак бўлган эди. Ёдида ... Янги келинликнинг биринчи хафтаси . Назира серфарзанд оилага келин бўлган эди. Уларнинг нонуштасини тайёрлаб "сен е , мен е " қилиб бўлишгунча дастурхон зумда бўшаб қолар эди. Ўша куни Назира охирги чойнак чойни дамлаб кирди- ю , ўзига дастурҳонни йиғиштиришдан бошқа иш қолмаганлигини кўрди . У иссиқ чойни секин хонтахта четига қўйди-ю, дастурхонни индамай йиғиштиришга тутинди . Хонада бағир- буғур авжида , аммо негадир қайнонаси кўринмай қолган эди .
Назира ҳамма ёқни саранжомлаб бўлгач ,ўз хонасига кирди. У қайниларининг кеча ювилган мактаб формаларига дазмол уришни мўъжаллаган эди .
🤦♀️ Эр хотин ишлаймиз, лекин хар ойда топганимизни ярми дори дармонларга кетиб қолади..
Пул жамғаришку жуда қийин!
👩⚕️ Яқинда врач дугонам касалликни табиий йўл билан ҳам даволаш керак деб мени ТАБИИЙ ШИФО | ИБН СИНО деган каналга қўшиб қўйди.
Қарангки шу каналга қўшилиб анча пулимизни тежаб, жамғаришгаям пул қола бошладик.
💁♀️ Бу канални ўзиям ҳамма қариндош уруғ группаларига ташлаб чиқдим. Сизга ҳам аниқ керак бўлади. 👇🏻
7 kunlik Mega konkursga start berdik SOVG'ALAR juda ajoyib👇👇
1-o'rin 👉Suyukli Payg'ambarim bilan 365 kun (4 talik)
2-o'rin 👉Aden Gunesh kitoblari (8 talik)
3-o'rin 👉Farzand tarbiyasiga oid kitoblar to'plami ( 6 talik)
4-o'rin 👉Farzand tarbiyasiga oid kitoblar to'plami ( 4 talik)
5-o'rin 👉Buyuk sahobiya ayollar
6-o'rin 👉Qaynona-kelin vazifalari
7-o'rin 👉Musulmon ayolning vazifalari
8-o'rin 👉Baxtiyor oila
9-o'rin 👉 Asmo-ul Xusna box
10-o'rin👉Qur'oniy duo box
Konkurs faqat ayol-qizlar uchun 👌
Start 19-avgust 21:00
Finish 27-avgust 23:59
"Эркак киши токи қўшиқ куйламас ва рақсга тушмас экан эркакгилича қолади".
Умар родияллоҳу анҳу
-Олдинлари уммат эркаклари қўшиқ куйлаб, рақсга тушишмаган...
-Ҳозир ҳам шундай!
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
#ҳикоя
ШАФТОЛИ
- Болам , чида ҳомиладорлик дард эмас ,- Она гўшакга гапирар экан , чуқур уф тортди .
- Нима қилай , ойижон . Турсам ҳам , юрсам ҳам кўз ўнгимдан кетмаяпти . Бутун хаёлим фақат шунда бўлиб қолди.
- Болам , биз ҳам ха деса эшигингни тақиллатиб, салом бериб кириб бораверолмаймиз- ку. Айб бўлади , ахир. Ўзи борганимизга уч кун бўлмади.
Эрингга айт дардингни. Эр дегани шунақа вақтда хотинига яхшироқ эътибор бериши керак.
Нодира опа шундай деди- ю , барибир қизига юраги ачиди. Қизи Шоира ҳомиладор. Ҳомиладорлиги жуда оғир кечяпти. Умуман қозон овқат ея олмаяпти. Унда, бунда кўнгли хўл мева тусайди халос . Уч кун олдин ҳар хил мевалардан икки яшик қилиб олиб бориб ташлашган эди. Ўшанда қизини кўриб Нодира опанинг юраги эзилиб кетди. Бояқиш Шоиранинг рангини кесакдан фарқи қолмабти. Жилмайса , милклари оппоқ бўлиб кўринади . Қудаси Ҳанифахон эса ...
Тавба шу аёл ҳам хомиладор бўлган- ку?! Нега тушунмас экан- а ?! Келиннинг уйидагилари бекорга олиб келмагандир шунча нарсани деса бўлади- ю ?! Унинг ўрнига "Вой яхши бўлди , синглим туғилган кунининг таванига нима қиламан деб турувдим" дея меваларнинг бир яшигини олиб жўнабди. Қолганини "Қуда холангларни дуо қилинглар" деб ўртада оила аъзоларига едириб юборибди. "Хой келин , манави тўртта олма , тўрт бош узумни уйингизга обкириб қўйинг, кўнглингиз тусаса ерсиз" дейишга шунчалик кўп фаросат керакмикан- а ?!...
- Айтдим , ойижон. Айтдим. - ҳиқиллади Шоира, -улар ҳам сўраганимни олиб келадилар- у, ойижонга берадилар . Ойижон бўлса ...
Куёвингиз "Биз ўғри томоқ бўлиб ўсмаганмиз , ана ҳамма билан е "- дейдилар у-бу нарса десам ...
- Шоира , шу айтган шафтолингни олиб борганим билан қўлингга тегмаганидан кейин ...
Нодира опа бўғилди. Деразадан келини Дилдорага кўзи тушиб овозини пасайтирди :
- Бўпти , бир иложи топилар...
Нодира опа Шоира билан ҳайрлашгач , анча ўзига келолмади. Нима қилишни билмай боши қотди . Қизига "уйга кел" деса , келиш - кетиш график асосида . Йигирма кундан бир кун олдин хам жавоб йўқ . Бу ёқда ёз . Қизи таътилда . У институтидаги ўқишида бўлгандаям бошқа гап эди .
Нодира опа нима қилишни билмай оғир ўйга чўмганди ...
* * *
Шоира гўшакни қўйгач, беихтиёр ёдига бундан уч йиллар аввал қизлик уйида бўлиб ўтган бир воқеа тушди. Ўшанда эрта баҳор эди. Ошхонада ҳандалакдек турган қовунни кўриб энди қўлига олиб кесаман деганда ойиси келиб қолиб "тегма" деб койиган эди. "Буни аканг келинойингга олиб келган , сен ейишинг шарт эмас , аммо Дилдора келин ойинг емаса бўлмайди" деганини эслади . Ўша куни Шоиранинг асаби бузилиб турган эди , аламини беайб келинойисидан олиб, онаси кетиши билан қовунни бир ўзи тинчитиб қўйганди .
Аммо оила аъзоларидан ҳеч ким ўша қовунни сўроқламаганини бугун эсласа, келинойисининг сабр- у тоқатига тан беради .
Шоиранинг хаёли яна шафтолига кетди. Қип- қизил бўлса , муздек бўлса ... Тўйгунича еса. Нечтасига тўяркин... Ким билсин ...
Ич- ичидан йиғи кела бошлади : " Лоақал бир дона бўлсайди ..."
Шоира ўзини у ёққа ташлади , бу ёққа ташлади. Кир ювганда ҳам , уй тозалаганда ҳам , овқат пиширганда ҳам... Фақат шафтоли ... Шафтоли...
Шоира маставага гуруч солмоқчи бўлиб турганда, эшик қўнғироғи жиринглади .
Ташқаридан қайнонасининг овози эшитилди :
- Ваалейкум ассалом , кираверинг , қудамгилар яхшими ?
Шоира ошхонадан чиқиб, қўлида тўртта патир кўтариб олган келинойиси Дилдорага кўзи тушди .
- Ҳаммалари яхши. Аммо мени бу ерга келганимни билишмайди. Мен малака оширишда эдим . Бирровга киргандим. Шоирахонда бир китобим бор эди . Зарур бўлиб қолди- да ...
Шоира ҳеч нарсага тушунмай анграйиб турарди . Дилдора илдам келиб Шоира билан кўришди ва уни келинлик уйига етаклади :
- Илтимос , Шоирахон , жуда шошиляптувдим , китобни олиб беринг.
Ичкарига киргач , эшикни ёпган Дилдора елкасидан сумкасини олди ва қора халтага ўралган ниманидир чиқариб камод тортмасига шошилинч жойлади .
Хонани шафтолининг хушбўй иси тутиб кетди...
Хазонрезги
Манзилимиз👇
@Xazon_Rezgi
#Мухлис_минбари
#ҚОРА_МАРВАРИД ни ўқиб
Маъмура Жиянова:
Раҳмат асар учун! Ҳозиргина ўқиб тугатдим. Гулбахор опамни ижодига омад тилайман! Ижоди бунданда гуллаб яшнасин. Опам барча асарларида аёлларни шунақа мафтункор қилиб тасвирлайдики тўғриси лол қоламан, мана Ойиша (Вероника) ни шундай тасвирланган, мукаммал, самимий, хуллас бир аёлга нима керак бўлса барчаси мужассам. Гулбахор опамни ўзини мен шунақа инсон деб ўйлайман, ҳамма нарсадан яхшилик излайдиган ва яхшилик топадиган, самимий, меҳрли, очиқкунгил, мукаммал аёл.
Яна динимизни Ислом динини шундай юксакка чиқариб қуядики, бу асарларни ўқиган инсон бошқа динда бўлса ҳам шу динимизга меҳр қўйиб қолса керак деб ўйлайман. Мен ўзим ҳам беш вақт намоз ўқиб юрганим билан кўп нарсаларни билмаслигимни англаяпман,Гулбахор опамни асарларини ўқиб ўзимга кўп нарса олдим, кичик асарларида ҳам бир дунё маъно мужассам. Шу каналдан ўқигандим Ёсин сураси ҳақида ҳикояни уша пайтлар фарзандим касал жудаям қийналган пайтим эди мен ҳам ҳар куни Ёсин сурасини ўқий бошладим, албатта имконим етганича чатга фикрларимни ҳам ёзиб қолдирганман фарзандим яхши бўлаётгани ҳақида, мана Оллохга шукр фарзандим соғлиги яхши томонга ўзгараяпти,Ёсин сурасини ўқишни ўзимга одат қилиб олганман, Оллохга ишончим ортаяпти менга Оллохни танитган Гулбахор опамга мингдан минг раҳматларимни етказиб қуйинг, имконим бўлганда ёнига бориб суҳбатларини олардим, бу ҳам амалга ошиб қолар насиб, Оллохдан сўраб юраман. Сизга ҳам раҳмат ҳикояни ўқишимга сабабчи бўлганингиз учун! Сизларга Оллохдан сўрайдиганим аввало соғлик зероки соғликдан устун нарса йўқ, барча яхши ниятларингиз амалга ошсин, доим Оллох мададкор бўлсин! Раҳмат!
ВАЗИФА ( ҳикоя)
Шермат ота жуфтини ерга қўйганига бугун тўртинчи кун ...
Аёли жуда нуроний кампир бўлганча ҳам йўқ эди. Энди эллик етти ёшга кирган эди.
Бундан уч кун аввал ҳар доимги вазифаси эрининг оёқларини тонг сахарла уқалаб бўлгач, ўша пойгакда бошини ёстиққа омонат қўйди- ю , кўзи илинибди . Шу бўйи қайтиб уйғонмади.
Аза уч кун деганлари рост экан ...
Бор гап экан.
Шермат ота ҳам уч кун давомида одамларнинг келди- кетди оёқлари узилмаган хонадонда аёли Сабриянинг йўқотиш аччиғини бу қадар оғир бўлишини ҳис қилмаган экан ...
Кеча асрдан кейин хонадон кўнгил сўровчилардан бўшаганда бир ҳувиллади.
Барчаси тунда бошланди:
- Сабри , чой узат ,томоғим қақраб кетди ,- деди Шермат ота бир ухлаб туриб , аммо жавоб бўлмагач одати бўйича тўнғиллади,- нима бало ўлиб қолдингми ?
Шермат отанинг ёдига бирдан аёлининг ҳақиқатдан ҳам "ўлиб қолгани" тушди. Ётган жойида юраги эзилди. Аёлининг ўрни шу қадар билинди- ки ...
Одатда бу вақтда Сабрия опа уйғоқ бўларди. Эрига дарровда чой тутарди. Кейин уни оёқларини уқалашга тушар эди , чунки эри айнан шу оёқ оғриқ туфайли уйғониб кетган бўларди . Шермат ота ҳисоблаб ҳам кўрмаган экан . Аёли уни оёқларини неча соат босиб ўтиришини... Шуни яхши билар эдики , то кўзи қайта илингунча бу ишни қиларди.
Сўнг ... Аёли қайта ухламасди. Секин ошхонага чиқар , то келини уйғонгунга қадар бирон нарса пишириб нонуштага тайёргарлик кўрар эди.
Келиннинг ҳам қўли ширин эди, аммо тажанг эр фақат аёли Сабриянинг қўлидан овқат ерди.
Аёли "Йўқдан бор қиладиган" лар тоифасидан эди. Саранжом , саришта , пазанда ,чевар ... ва ўз "вазифаси"ни яхши уддалайдиган ...
Унинг "вазифаси" эса Шермат ота хар кунда таъкидлайдиган каби "эрнинг ҳизматини ўз ўрнида қилиш" эди. Сабрия бу борада ҳеч қачон эрига гап қайтармаган эди. Хаттоки ёлғиз қизи Сарвинозни турмушга берган кунида ҳам эрининг "эслатмаси" билан куёвникига бормай тўйхонадан уйга қайтиб келган эди. Икки кўча нарига тушган қизи ҳам онаси каби бор аламини юм- юм йиғисидан олиб қўяқолган эди. Орадан йил ўтиб эгиз фарзандли бўлганида ҳам онаси қизининг уйига хабар олиш учун ҳар отланганида ота демаганнинг аёлига айтган сўзлари кескир қиличдек ҳавони кесар эди : "Икки соат ! Икки соатда уйда бўлишинг шарт ! Вассалом"
Шўрлик аёли ... Ғиқ этмабди- я...
Турмушга чиққанидан буён умрида биринчи марта эридан сўроқсиз қилган сафари ҳам шу омонат жонини жон олувчи фаришталарга топшириши бўлибди.
Шермат отанинг юраги ғижимланди.
"Аллоҳим , - дея ўйлади у ўпкаси тўлиб ,- аслида сенинг мулкинг бўлган бандангга хўжайинлик даъвосини қилган мен гумроҳни кечир. Нима қилай , барига шу кўнглим айбдор. Мен ... Мен Сабрияни жуда қаттиқ суйдим. Уни ўспиринлик чоғидан суйгандим. Бахтимга тақдир Сабриямни менга раво кўрди. Аммо нима учундир уни ҳаммадан қизғанавердим. Сабрия сенинг энг чиройли , хушсурат , исми жисмига мос сабрли ижодинг эди , Аллоҳим ... Мен мудом уни йўқотишдан қўрқиб яшадим. Ширин гапларни вақти келганда гапираман дедим. Бугун эса ...Ўша вақти эса ўтиб кетиб бўлибди ..."
Шермат отанинг соқолига ёш томди.
У ётоғидан туриб таҳорат олиб келди , сўнг бомдодни ўқишга тутинди.
Бомдоддан сўнг яна кўзи илинибди ...
Шермат ота уйғонгач овқатланадиган хонага чиқиб ҳали ҳам нонушта тайёрланмаганлигини кўриб ўксинди.
" Сабрия ...
Ҳали қадрингга кўп етаман ..."
У дилидан тан олиб турар эди.
Ўзи ...
Унинг ўзи келин пиширган овқатларни , тайёрлаган нонушта- ю , тушликларни рад этган ...
Келини ҳам ўз "вазифаси"ни тушуниб олган эди. У ҳам қайнонасининг эрга ҳизмат кўрсатиш энг биринчи вазифаси эканлигини ўқиб олган эди .
Бошқа вақт бўлганда Шермат ота одати бўйича келинини чангини чиқариб болахонадор сўккан , кимнинг жойи қаерда эканлигини кўрсатиб қўйган бўлар эди.
Аммо ҳозир индашга , лом- мим дейишга ҳафсала қилмади. У мунғайганча ошхонани тарк этди.
У ўз хонасига қараб йўл олганди . Шу вақт кўча эшиги ғирчиллаб очилди.
Остонада ёлғиз қизи Сарвиноз халта қучоқлаб турар эди.
- Отажон ,- деди у овози
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.
Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш яна бир мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.
Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.
Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин.
Хафта аввали душанба куни файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g