xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ўрнак

Ўғил кексайиб қолган отасини меҳмон қилиш истагида шаҳарнинг осойишта тамаддихоналаридан бирига олиб келди.
"Буюк оталар ҳайрат тўла нигоҳини юлдузлардан уза олмаётган жажжи фарзандларини елкаларига ўтқизадилар-да, уларни юлдузлар сари яқинроқ олиб чиқадилар". У ҳар гал қаршисидаги падарига қараганида мана шу фикр хаёлидан ўтади.
Овқатланиш маҳали беихтиёр қўллари қалтираётган отанинг қошиғидаги овқати тўкилиб, кийимларига сачрар, хижолатдан қизариб кетган отахон ўғлига юмшоқ нигоҳларини тикар, ўғил эса хотиржам жилмаяр, сачраган таом доғларини зудлик билан артиб қўяр эди. Уларга ёнма-ён ўтирган столдагилар, жумладан, 3 нафар ўсмир йигитлар қуршовида овқатланаётган киши ва унинг оиласи бу манзарани зимдан кузатиб туришарди.
Ота-ўғил овқатланиб бўлишгач, ўғил отанинг қўлларидан тутиб ювиниш хонасига бошлади, отасининг кийимини нон ҳамда овқат қолдиғи, доғлардан тозалаб, қўлларини ювишга ёрдамлашди, дадасининг сочларини тараб, бош кийимини тўғирлаб қўйди.
Ювиниш хонасидан чиқишганида барчанинг эътибори уларда эди.
Ота-ўғил емакхонани тарк этаётганларида қўшни столда фарзандлари билан ўтирган киши ортларидан етиб келди.
"Сиз бу ерда нима қолдириб кетаётганингизни биласизми?" сўради у ўғилдан.
"Йўқ, ҳеч нарсамиз қолиб кетаётгани йўқ", столга кўз югуртирганича жавоб қайтарди ўғил.
"Қолдириб кетяпсиз, жуда қиммат нарса қолдириб кетяпсиз. Сиз ҳар бир отага умид, ҳар бир фарзандга ўрнак қолдириб кетяпсиз, дўстим! Отангизга минг раҳмат!", у киши ўғилнинг қўлидан маҳкам сиққанича миннатдор нигоҳда боқди.
Бу сўзлар янграётганида хўрандалар ейишдан бир фурсатга тўхташган, ота-ўғил таассуротли сукут оғушида тамаддихонани тарк этишаётган эди.

Шуҳрат Сатторов таржимаси ва таҳрири

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Донишманд

Нар лочин емиш топиб келаркан. Мода лочин ўлжани полапонларига бўлашиб бераркан. Бирон фалокат бўлиб, мода лочин ўлиб қолса, нар лочин ҳар қанча емиш топиб келтирмасин, барибир, полапонлар очидан нобуд бўлар экан. Негаки, нар лочин ўлжани болаларига бурдалаб беришни эплолмас экан… Табиат нақадар бешафқат, табиат нақадар доно!

Ўткир Ҳошимов
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асаридан


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#БАРС 16-қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#жума_муборак

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Ассалому алайкум , азиз диндошим...

Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин,

Хасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.

“Ал-Вадуд” исми ила севсин,

“Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин,

“Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.

“Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин,

“Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.

“Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин...

Амин...

🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, ҚАДРДОНЛАР !

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЖАХОН МИКЁСИДА УРФГА КИРГАН ЭНГ ЯНГИ ФАСОНЛАРНИ КУРИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН

💥Уйга кийишга фасонлар
💥Кучага кийишга фасонлар
💥Катта ёшли аёлларимизга
💥Муслималаримизга
💥Юлдузлардан  фасонлар
💥Мактаб форма


Мавсумий барча жойга ёшга мос тушувчи фасонлар каллекцияси жамланган

╔═══════╗
    👗КИРИШ👗    
╚═══════╝

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ибрат учун!
🍃
Бир одамнинг уч орзуси боракан...У катта маошли ишни, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машхур бўлиб танилишни хохларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таникли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг олдида бир кария йикилиб тушибди --агар унга кўл чўзсам кабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказибди одам ва карияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга кабул килинмабди сухбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр килиб юрса кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза килиб томошани кўрибди .Атрофдаги одамлар артистларни олкишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша хакидаги фикрини сўрабди. Халиги одам
кампирдан жирканиб унга индамасдан кетиб колибди.
Бир куни ёмгирли кунда одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндикда йиглаб ўтирган бир аёлга тушибди. Аёл ундан ёрдам сураб-- бир кечага бошпана сўрабди лекин одамни аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиккина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага хаётини нолиб сўзлаб берибди.
"Эсингдами--дебди фаришта-- йикилиб тушган бир кария сенга кўлини чузганди--ўша кария сен ишга жойлашмокчи бўлган фирма бошлиги эди...Актриса кампирри эслайсанми--у аслида гўзал-ёш аёл эди--сени бир кўришдаёк ёктириб колганди...ва нихоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? ўша аёл машхур адиба эди..у ўша куни нихоятда хасратлашмокка мухтож эди...сен унга ёрдам берганигда-- шубхасиз сен хакингда оламга достон ёзарди....афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг--агар хаммаларига ёрдам кўлингни чўзганингда сени хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди...сен бой-пешкадам одам бўлардинг..сени гўзал аёлинг-ажойиб оиланг бўларди...сен машхур инсон бўлардинг...."

ХУЛОСА: Доим эсингизда бўлсин бахтни-омадни кўриниши яширин бўлади....

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Шунақаси ҳам бўлади...

ВОҚЕА СУРАСИ ҲАҚИДА...

   Муслима ҳикоя қилади :

   Бундан бир неча йил аввал ҳаётимизда ажойиб воқеа бўлиб ўтган эди.

    Ўша вақтлари акам тўй қилаётган, яъни эгизак қизларини турмушга бераётган  кезлар эди. Аксига олиб тўй бўлишига уч кун вақт қолган бўлса- да , хўжайиним шу чоққача акамнинг тўй билан қутлаб , тўёна беролмаган эдилар. Энди рўзғор-ғорда . Шунақа кутилмаган вазиятлар бўлиб турар экан. Қарамоғимизда  она- бола сигир бузоқчаси билан   ва яна битта боқувдаги новвосимиз бор эди. Очиғи тўёнага шу новвосни мўъжаллаб юрган эдик. Аммо ҳар доим ҳам банданинг айтгани бўлавермас экан. Уни келаси бозорга олиб чиқиб сотамиз деган кунимиз,  новвосимиз даладаги кичкинагина ариқчада уялаб  тарракдек ҳаром  қотиб қолди. Буям бир сабаб экан- да. Бўлмаса шундай гунгурсдек новвоснинг ўлимига  кенглиги ярим қулоч чиқмайдиган ариқ сабаб бўлармиди...

     Хуллас ...
  
    "Тўёнани  ана топамиз , мана топамиз " деб тўйга ҳам уч кун қолди . "Ўзингда йўқ , оламда йўқ" деганлари рост экан. Кимдан қарз сўрасак , "Жоним билан берардим-у..." деб елка қисиб , ер чизади. Ўзимнинг уруғларимдан сўрашга истиҳола қиламан, улар ҳам  акамнинг иккита қиз узатаётганлари сабабли биз каби борини уларга тўёна қилиб бериб бўлишган.

    Ахири  хўжайинга "портладим" :

   - Мен-ку майли , эртага ўзингиз "Тўйга қуруқдан - қуруқ боролмайман" деб  куйган юрагимни баттар куйдирасиз. Тили ўн беш қарич , кеккайишининг дамида ўн қозон ош пишадиган оғайниларингиздан қарз сўраб кўрсангиз хонликдан тушиб қолмасдингиз ? Ундан кўра сизга битта баҳона билан уйда ўтириб олиш осон. Менга эса тўйнинг таътимаслиги билан ишингиз йўқ. Ҳеч кимга қарз бермаган бўлсангиз ҳам майлийди . Ким сўраса - ма ! Ким сўраса - ма ! Сўрамаса ҳам - ма ! Мана шунақа бўлади , пулни бебилиска ишлатиш ...

     Хўжайин индамадилар .

     Билиб турибман улар ўша оғайниларидан аллақачон қарз сўраб бўлганларини . Аммо ... "Сўраганни бир бети қора, бўла туриб бермаганни  икки бети қора" деган гап рост бўлса , билмадим уларнинг қанчаси ...
 
   Туриб - туриб Хўжайинга ачиндим.

"Ҳа майли ... - ўйладим ўксинганча
Беришмаса уриб  - сўкиб олиб бўлмаса ..."

   Шом намози вақти кирди. Икковимиз намозни адо этгач , мен кечки овқатимдан хабар олиш учун ошхонага чиқиб кетдим.

    Хўжайин эса анча ҳаялладилар. Хавотир олиб ичкарига мўраласам улар жойнамоз устида "Воқеа" сурасини қироат билан ўқиб  ўтирганларига гувоҳ бўлдим . "Воқеа" сураси ризққа йўл бошловчи , ризқ чақирувчи сура эканлигидан хабардор бўлганлигим сабаб боягина Хўжайинга таъна қилганим учун ўзимдан уялиб кетдим. Қилмишимдан қаттиқ мулзам чекдим.
   " Ё , Аллоҳ , ўзинг кечир ... Мен кимдан сўрашни унутиб қўйибман- а..."

    Оҳиста қадамлар билан бориб хўжайинимнинг дуоларига қўл очдим.

   Дуо қилиб бўлгач , иложи борича мулойим оҳангда сўз қотдим :

   - Овқатни сузаверайми ?

   
     Дастурхонга энди косалардаги шўрваларни қўйишим билан кўча эшик қўнғироғи жиринглади.

    Йўқлагувчидан хабар олишга кетган тўнғич ўғлим тезда ортига қайтди :

    - Ада , сизни бир нотаниш киши сўраяптилар.  Уйга киринг десам унамадилар .

   Хўжайин ҳайрон бўлганча эшикка отландилар. Орадан бир чой дамлагулик фурсат ўтмасдан қўлларида полиэтилен халтага ўралган бир неча боғлам пул билан кириб келдилар :

    - Муслима , эсингдами ? - дедилар улар ҳовлиққанча ,-уч йил аввал Самарқандлик бир йигит машинамни уриб , ичидаги янги сотиб олган қимматбаҳо чинниларингни синдириб юборганди. Таваллолар қилиб "Бир хафтада пулини қилиб бераман" дея  тилхат ёзиб   , шу бўйи йўқ бўлиб кетганди.
    Ўшанда бошига оғир савдолар тушиб туҳмат билан қамалиб қолган экан. Энди мушкули ариб , уч ой аввал қамоқдан қайтиб келибди. Бу ерда ўша вақтдаги  машинани таъмирлаш учун кетган ҳаражат ва чинниларнинг баҳоси. Ҳозирги нархига тўғрилаб олиб келибди. Керакмас  десам ҳам қўярда қўймай ташлаб кетди. Хуллас,  бу қўлимиздан кетган новвоснинг учтасига тенг келадиган пул ...
Мен индамадим... Индашга мадорим қолмаган эди...
Ҳаа , дўстлар ...
АЛЛОҲ БУЮК !

Хазонрезги

Манзилимиз
👇👇👇👇
/channel/xazon_rezgi
 

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Августни яхши кўраман...

Нега дейсизми?

У мени севимли куз фаслимга олиб боради...

Оз қолди кузга...


#Кузни_соғиндим ...😔

Соғиндим мен...
Бирам соғиндим...
Ўша хазон ...
Кузни соғиндим ...
Зарҳал барглар қилганда изҳор,
Кўнглимдаги ҳисни соғиндим...

Соғиндим мен ...
Жуда соғиндим ...
Ҳайрат тўла кўзни соғиндим...
Шўхлигимдан қолган ҳотира
Сув бўйида изни соғиндим...

Соғинчларим беҳад  ва бисъёр ,
Топилмас не юзни соғиндим...
Ҳамда таъми буткул бўлакча ,
Ошни , нонни , тузни соғиндим...

Соғиндим- ей ,  афзал соғиндим...
Такрор айтай кузни соғиндим...
Йиллар аро  алишди умр, 
Ёшлигимни,  ўзни соғиндим...

Соғиндим мен...
Рости  соғиндим...
Ўша боғлар ...
Кузни соғиндим ...
Хазонрезги сўйлаган эртак,
Кўнглимдаги ҳисни соғиндим ...

Маъсум ёшлик ...
Ўзни соғиндим...

Муаллиф:  Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Хайринисо она Вероникани бу даражада заковотли деб ўйламаган эди. Қиз билан шуғуллана бошлаганининг иккинчи хафтасида у Вероникага жиддий тикилди:

- Сен ўзинг айтгандек фақат харф танибгина қолмай, Ислом аҳкомларидин ҳам унча мунча хабардор бўлиб бўлғонга ўхшайсен. Мени қизиқтирган савол бу эмас аслида. Мени бошқа савол қизиқтирмоқда.

Вероника Хайринисо онага бош эгди. Бу унинг саволингизни беришингиз мумкин дегани эди.

- Менга қара, қизим...

Хайринисо она шундай деб тин олди. Бу унинг Вероникани "қизим" деб илк бора аташи эди. Верониканинг камон ёйидек қалин ва шу билан бирга нафис киприклари пирпираб кетди, бироқ ўзини тутиб бош эгган ҳолида сукут сақлаб тураверди.

- Мени ҳайрон қолдирғони шу-ку, ислом дини ҳақида шунча кўп маълумотға эга бўлғон инсон уни қабул қилишга рағбат билдирмағони.

Вероника Хайринисо онага жавоб қайтармай жим тураверди.

Аёл эса сокин овозда сўзида давом этди:

- Ҳадемай бу ерға келғонингга бир ой тўлади. Турғон гапки вазири аъзам жаноблари сенинг соғлиғинг билан қизиқиб, саройға қайтариш пайидан бўладур. Мен унга "Қиз тузалди ва ле баданида касалликдан кўнгил тортмас чандиқлар қолган, ёинки бу касаллик вақти-вақти билан ҳуруж қилодурғон касаллик эркан" деб сени у ерга қайтаришларидан бутунлай олиб қолишим мумкин. Бироқ сени бу алфозда, яъни ўзга дин вакили сифатида ва Вероника исми билан бағримда узоқ ушлаб ўтира олмасмен. Сен билан ҳар қанақасига хайрлашишимизга тўғри келадиғон кўринадур.

Хайринисо она сўзини якунлаб битта-битта қадам босиб хонани тарк этди. Орадан бир таом пишгулик вақт ўтиб изига қайтганда Вероникани ҳали ҳам ўша ҳолатда ўйчан ўтирганини кўрди.

- Қизим...

- Мен барини яхшилаб ўйлаб кўрдим,- аста тилга кирди Вероника,- ростини айтсам мени бу заминга тортиқ қилишни режа қилганлар бир неча ойлар илгари иложи борича тезроқ динингизни қабул қилишимни ва ишончингизга киришимни истаб эдилар. Мен эса бундай қилишни ўзимга ҳиёнат дея ҳисоблагандим. Шул сабаб ҳам орада ислом динини тўлиқ ўрганганим рост. Сизнинг заминингизга келгач ва айниқса сиз билан танишиб фикрларим мутлоқ бошқа томонга ўзгарди. Ҳа... Сиз ҳайрон бўлганча бор. Муқаддас ислом дини ҳақида шунча кўп маълумот билган инсон уни қабул қилишга нима учун рағбат билдирмагани ҳақидаги мулоҳазангизни назарда тутяпман.
Она... Мен чўчияпман... Мен динингизни қабул қилсам кейин ёлғон гапира олмай қоламан. Қабул қилиб ёлғон гапирсам мунофиқ бўламан. Мен... Мен...

Хайринисо она Верониканинг иягидан аста кўтариб кўзларига қаттиқ тикилди:

- Сен император Маниулнинг ҳуфясисен, шундайму? Мени алдаймен деб оввора бўлма. Мен аллақачон сени табобат, жанг санъати, пичоқбозлик, пазандачилик, чеварчилик, шунингдек яна ўнлаб илмларни мукаммал эгаллағонингни фаҳмлаб бўлдум.
Мен яна шуни аниқ биламен-ки, бу юмуш, яъни айғоқчи бўлишни ўзинг қаттиқ истамайсен.

- Онааа... Сиз...

Хайринисо она кўз қири билан Вероникага айёрона боқди:

- Ҳаа мен... Нима деб ўйлағондинг? Бу шундаки ивирсиқ кампир дебмидинг? Мен умрим давомида сендек қизларнинг нечтасиға таълим берғонман биласен-му?

- Онааа...

- Билмассен...- ҳўрсинди Хайринисо она,- билсанг дунёда инсон зоти яшар экан тожу тахт учун кураш бўлаверар. Курашда эса бош мақсад ғолиб чиқишлиқдир, гарчи ғолиблик қай йўл билан қўлга киритилса ҳам. Бежизга "Тарихни ғолиблар ёзадурлар" демаслар.

Муаллиф: Хазонрезги

📌
#давоми_эртага!

@xazon_rezgi /16

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Муаллиф: Хазонрезги

Хулласи,  ота-онасини рози қилиб қизни келин қилиб  келиш Яҳё Мирзо хонадонига  унчалик ҳам қийинчилик туғдирмайди.  Барча ғавғо Моҳижаҳон Бегим Музаффар Алининг никоҳига кирғоч бошланади.  Моҳижаҳон Бегимга қадар Музаффар Али шаҳар бош қозисининг Ҳумайра исмли қизиға уйлонғон эрди.  Моҳижаҳон Бегим келин бўлиб келғон пайт энди ўн етти ёшни қаршилағон бўлиб,  унинг ҳусни ва ақл-у заковати тез кунларда тилларда достон бўлди.
Бу хабар шу қадар тез тиллардан тилга  кўчди-ки, кўп ўтмай узоқ яқиндин шаҳар аслзодаларининг аёллари янги келинчакни чиройини томоша қилишга оқиб кела бошладилар. Турган гап-ки, бу ҳолат Ҳумайра Хонумга ёқмади. Боз устига эркак қайси аёлини бошқаларига нисбатан кўпроқ севса кундошларининг унга нисбатан адовати чандон ортадир. Шул сабаб аста-секин Моҳижаҳон Бегим ҳусусинда бўлар-бўлмас миш-миш, иғволар тарқала бошлади. Айниқса, Ҳумайра Хонум икки йилдан буён юкли бўлмагани, Моҳижаҳон Бегимнинг эса уч ойға қолмай она бўлиши ҳақида хабар тарқалғоч, ғийбатлар оқими янада урчиди. Бундай гап-сўзлар шундоқ ҳам ҳомиладорликни оғир кўтараётган Моҳижаҳон Бегимни тинка-и мадорини қуритиб юборғони сабаб, Яҳё Мирзо бўлаётган ишларга нисбатан бир тадбир ўйлади. У Моҳижаҳон Бегимни "Тоғ ҳавоси бўлажак онанинг ҳомиладорлиги кўнгилдагидек кечишига ёрдам беради" деган важни кўрсатиб пойтахтдан бу ерга кўчиртириб олиб келиб қўяди. Шундай қилиб Музаффар Али суюкли аёли билан тўрт ойдан буён шу ерда,- Хайринисо она ҳикоясини тугатиб Вероникага им қоқди,- овқатланиб бўлган бўлсанг дастурхонга фотиҳа қилай.
Вероника "Ҳа" дея бош ирғагач, она кафтларини жуфтлаб дуо қила кетди. Вероника Хайринисо онанинг дуолари мағзини чақиш учун берилиб тинглай бошлади.
- Амийн, Аллоҳу акбар! - кафтларини юзига суртди Хайринисо она,- энди ўрнингдан чаққон туриб дастурхонни йиғиштириб ол. Ўчоқ яқинида кичиккина ҳовузча бор. Ўша ердан сув олиб, табоқларни ювиб саришталаб қўй.

🔳 🔳 🔳

Вероника барча ишларни саранжом қилиб кулбага кирганда Хайринисо онанинг китоб ўқиб ўтиргани устидан чиқди.
У аста аёлнинг ёнидан жой олди :
- Она, Қуръон китобини ўқияпсизми? - сўради Вероника аёл бироз тин олган пайт

Хайринисо она китобни авайлаб ёпиб қизга ҳайрат билан тикилди:

- Сен... Сен Қуръони Карим ҳақида биласенми? - сўради у таажубланиб

- У қадар кўп эмас...- ҳижолат билан ерга қаради Вероника,- мен сизларнинг муқаддас китобингизда нималар ёзилганига қизиқиб араб алифбосини бироз ўрганган эдим. Эшитишим бўйича бу китоб Аллоҳ томонидан ер юзига энг охирги туширилган китоб экан, шу сабаб энг мукаммали ҳам шу китоб бўлса керак деган хулосага келгандим. Бу фикр, бу хулоса бутун ҳаёлимни олиб қўйганлиги сабаб китобни ўқиб чиқмоқчи бўлдим. Рости ўз юртимда бу ишнинг уддасидан чиқиш осон иш эмасди. Аммо мен шундай инсонни топиб ундан илм олишни қатъий ихтиёр этдим. Бироқ энди харфларни таниб уларни бир-бирларига улаб ўқишни ўрганганимда тақдир мени бу томонларга келтириб ташлади.

- Аллоҳнинг ҳар бир ишида бир ҳикмат бор,- юзларидан нур ёғилганча жилмайди Хайринисо она,- мана сен ташна бўлиб жилғага интилибсен, Меҳрибон Аллоҳ эса ўз марҳамати билан сени уммонға рўбаро қилиб қўйибди.

- Яъни?!

- Яъни Аллоҳнинг изни билан сен мусулмонлар диёриға келиб қолғонингни назарда тутаяпман. Меним арабчадан бироз хат-саводим бор. Истасанг сенга Қуръони Карим, унинг суралари, оятлари ҳақида билганимча сабоқ беришим мумкун. Дунёда савоб истаган инсон учун бундан ортиқ имкон бўлмаса керак. Бунга нима дейсан?

- Жон деб ўрганардим, она,- Верониканинг шаҳло кўзлари жилоланди,- мен буларнинг барига илм деб қарайман ва ўйлашимча илм олишдан фақат фойда бор холос.

- Унда яхши. Сен араб харфларини танийман деяпсан. Уларни яна бир бор такрорлаб чиқамиз.

Хайринисо она Қуръони Каримни авайлаб баланд токчага қўйди ва у ерга яқин жойдан бошқа китоб олди.

- Демак, бундай,- деди Хайринисо она ихлос билан,- мана бу харф...

📌
#давоми 21:40да

@xazon_rezgi /15

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/IZHOBAT-DUO-%D2%B3ikoya-03-24

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​ Биргина ўпич...

Ўғлим 15 ёшда эди. Ўтиш даври, яъни балоғат ёши бўлгани учунми, у қўрс, ишга ҳам, ўқишга ҳам дангасароқ, ўзини жуда ақлли санайдиган бўлиб қолди. Бирор кун йўқки, унга танбеҳ бермасам. Кузатсам  ўғлимнинг бети қотиб, ҳеч ўзгариш бўлмаяпти. Қайтанга мендан ўзини олиб қочяпти. Бир куни кечаси хонасининг олдидан ўтаётиб эшигининг қия очиқ қолганига кўзим тушди. Ичкарида ўғлим усти очиқ ҳолда ухлаб ётибди. Хонасига кирдим-да, секин-аста адёл билан устини ёпдим. Қайрилиб эшик томон юрар эканман, негадир хаёлимга ўғлимни ўпиб қўйиш келди. Орқамга қайтиб оталик меҳри ила уни пешонасидан ўпдим.
Эрталаб қарасам ўғлимнинг кайфияти жойида, ўзини тутиши ҳам бошқача. Аввалги қўрс-қўполликлари бугун негадир йўқ. Дарров салом бериб олдимга ўтирди. Бирга нонушта қилдик, ўғлим эса,  кун сайин мен билан яхши муомала қиладиган, атрофдагиларга ҳам эътиборли, дарсларини ҳам ўз вақтида бажарадиган бўлиб қолди. Хулқи гўзаллашди. Мен бу ҳолатдан жуда ажабландим, онаси ҳам ҳайрон. Лекин вақт ўтиб бу  ўзгаришнинг сири очилди.
Ўғлимнинг онасига айтган гапларини қандай бўлса
шундайлигича айтиб бера қолай: "Ўша кеча отам хонамга кирганларида ухламаган эдим. Отам тепамга аста келиб, мени ухлаяпти деб ўйлаб оҳиста ҳаракатлар билан устимни ёпдилар. Кейин эшик томон йўналдилар. Хонамдан ташқарига йўналган қадам товушлари мени хотиржам қилди. Уша вақтда отамни кўришни ҳам, гаплашишни ҳам хоҳламасдим. Улар мени ёмон кўрадилар деб ўйлардим. Лекин ўша кеча менинг ҳис-туйғуларим тамоман ўзгарди. Отам орқага қайтиб пешонамдан ўпар эканлар, қалбимнинг туб-тубида отамга нисбатан қайноқ меҳрни ҳис қилдим. Отам мени ёмон кўрмас эканлар, мен аҳмоқ улар ҳақида нотўғри фикрда бўлган эканман. Мен ўша кеча ота-онам мен учун дунёдаги энг меҳрибон инсонлар эканлигини, менинг яхши инсон бўлиб етишишим учун доимо қайғуришларини англаб етдим, хатоларимни тушундим. Бундан буён яхши тарафга ўзгаришга, отамдек яхши инсон бўлишга қарор қилдим".

📚 "Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ" китобидан


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КАШФИЁТЧИ

​Буни биз ҳам қила оламиз

Янги қитъа кашфиётчиси Христофор Колумбга ҳасад қиладиганлар кўп эди. Ҳасад бор жойда албатта ғийбат бўлади. Денгизчи бир гал қовоқхонага кирса, бир тўда аламзадалар яна Колумбнинг томорқасига тош отишаётган экан:
– Денгиздан сузиб ўтиб, қуруқликка бориш нима деган гап? Буни биз ҳам қила оламиз!
Христофор улар ўтирган стол яқинига боради ва қовоқхона эгасидан бир дона пишмаган тухум сўраб олади.
– Жаноблар, сизлар уддабурон ва доносизлар. Бунга шубҳа йўқ. Қани, мана шу тухумни тик турғазиб беринглар-чи!
Ғийбатчилар гуруҳи ҳар қанча уринмасин, бу ишни уддалай олмайди.
– Бўпти, ўзинг қил-чи! – дейишади ниҳоят.
Колумб тухумни олади-да, “тирс” этказиб столга уради. Тухумнинг уч қисми бироз пачоқ бўлади ва у тик туриб қолади. Фавқулодда ҳолатни кутаётган ғийбатчилар бирданига гувраб юборади:
– Э-э, шуям ишми? Буни биз ҳам қила оламиз!
– Тўғри, – деб жавоб беради машҳур денгизчи. – Фақат Колумбдан кейин.

©интернет

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️REAL VOQEALAR ASOSIDA
▪️Tungi ENUREZ (Tunda bolalar siyib qo’yishi,siydik ushlolmaslik)
🫧Deyarli 99% odamlani hayotida shu holat
🧠Bu ish bilan bolani psixologiyasiga juda katta ta'sir o'tkazasiz.Bola o’zi xohlab siyib qo’ymidi uni davolatish kerak.

Davolash turi:
•GIDROVANNA
•GELMENTERAPIYA
•IGLOTERAPIYA
•FIZIOTERAPIYA
💯100%bolala shifo topadi

Telegram:
@massajistdilafruz KO'K YOZUV USTIGA BOSIB NATIJALARNI KO'RISHINGIZ MUMKUN
🏩Manzil:1️⃣Toshkent,Yangi’yo’l
                  2️⃣Toshkent,Beruniy metro
☎️:
+998338801868

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞

Ўзбекистоннинг машхур ошпазларининг пулга ўргатиладиган таомларини бизни каналда текинга ўрганишингиз мумкин.

Сиздан бор-йўғи каналга уланиш талаб этилади


🥙 САЛАТЛАР
🥘 ТУРЛИ ТАОМЛАР
🧁 ПИШИРИҚЛАР
🎂 ТОРТЛАР


http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

- "Bepul" Arab tili va tajvid darslarini o'rganishni xohlaysizmi?
- 2 oyda Qur'onni yod olishni istaysizmi?

•|Haa   👳🏻‍♂

•|Haa   🧕🏻


Qur'on oshiqlari Uchun Sevimli sahifa
Ulanib olamiz🌻✨
Admindan holis tavsiya:)🌝

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#БАРС 15-қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

- Вооой! - Ойиша Меҳрибонни чаққонлик билан қўлидан тортиб ўрнидан турғазиб қўйди,- мени авф этинг, билмай қолдим. Хаёлга толган эканман.

Меҳрибон қаршисидаги инсон аёл киши эканлигини билиб ўзини йўқотиб қўйди.

- Хаёлға толғанингда шундай кўтариб урсанг, хаёлинг жойида пайти бир йўла майиб қилур экансен-да, - деди у ўпкалаганнамо, - кимсан сен ўзи? Бу ерда нима қилмоқдасен?

Ойиша Меҳрибонни олдида қўл қовуштириб бош эгди:

- Мени Хайринисо она ўз хизматларига олдилар. Бунга ҳали ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Исмим Ойиша. Етимман.

- Ҳмм, Ойишаман дегин? - кўзлари катта- катта очилиб чақнаганча сўради Меҳрибон,- айт-чи, Ойиша, бундай олишувни қаердан ўрганғонсен? Менға ҳам ўрғат!
Ойиша Меҳрибоннинг елкасини аста силади:
- Оғриб қолмадими? - у қиздан "йўқ" деган жавобни эшитгач аста ҳўрсинди,- мен олишув санъатини ҳеч қаерда ўрганмаганман. Қўққисдан шундай бўлиб қолди.
- Ёлғонлама менга?! - Меҳрибон бирдан тутақиб кетди,- менға сени оғамга айтиб таъзирингни бердириб қўйишим ҳеч гап эрмас!
- Ойиша рост сўзлади!
Ҳар икки қиз остонада турган Хайринисо онани кўриб бироз эсанкираб қолишди.
- Онажон! - Меҳрибон тезда ўзини Хайринисо онанинг бағрига отди.
- Қизалоғим,- Хайринисо она Меҳрибоннинг бошини меҳр билан силаб, пешонасидан ўпди,- қачон келдинг?
- Кеча шомда келғон эдим,- онанинг кўксига эркаланиб бош қўйди қиз, - сизни ғоят соғинибмен.
- Ёлғиз эрконсен. Бу ерға келғонингдин ичкаридагиларнинг хабари йўқ чиқар.
- Онааа...- эътирозга шайланди Меҳрибон
- Моҳижаҳон Бегимни ҳавотирға солиш яхши иш эмас. Қани йўлға тушайлик,- деди Хайринисо она эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда.
- Хўп бўлади,- дарровда кўнақолди Меҳрибон,- шу чоққача қаерда эдингиз, она?
- Боғбонлардан бирининг елкасиға чипқон чиқибди. Шунга ёриб босиш учун шифо бўладиган қизил шувоқни излаб кетиб эдим. Анчадан буён ёрилмай йигитни қийнаб қўйибди.
Хайринисо онанинг сўзларини эшитган Ойиша унга ялт этиб қаради.
- Она, - деди у вазмин оҳангда, - келаси сафар уни кўришга борганда мениям олиб кетинг,- у шундай деб оҳиста қўшиб қўйди,- мен ҳам табобатга жуда қизиқаман.
- Хўб яхши,- деди она узоқ ўйланиб ўтирмай, -ҳозир манаби қизимни кўшкға олиб бормасам бўлмайди, ичкарида ваҳима бошланиб кетмасун тағун.

🔳 🔳 🔳

- Она,- деди Меҳрибон Хайринисо она билан кетар экан,- Ойиша деғонингиз аёл кишидин кўра кўпроқ алп эркакга ўхшайдур. Сиз уни жанг санъати билан шуғулланмайди дейсиз-у, аммо мени қандай йиқитғонини бир кўрсангиз эди.
- Етимлик нонини еғон инсон ана шундай курашувчан бўлиб кетадур,- ҳотиржам жааоб қайтарди Хайринисо она
- Бундоқ киши назаридин чет жойда қайдин пайдо бўлди у? -Меҳрибоннинг саволлари тугай демасди
- Низомиддин оғанг билан Роҳила опанг "Ёлғизликда сизға эш бўлади" деб олиб келишғонди. Шунгаям икки ойча бўлиб қолди. Яхши қиз эркан, у билан анча чиқишиб қолдиқ.
- Онааа, - эркаланди Меҳрибон,- сизни ўша Ойишангиздан қизғониб кетяпман. Мени ёнимда мақтайберманг ўша Ойишангизни.
- Болажоним-ей?! - йўлдан тўҳтаб Меҳрибонга меҳр билан тикилди Хайринисо она,- сен менинг энг асл лаъл- гавҳаримсен. Сени ўрнингни ҳеч бир кимса эгаллай олмағай. Ойишаға келсақ, у менинг қўл-у қанотим ўрнида. Кўряпсан, кексалиқ менға борғон сари ўз ҳукмини ўтказмоқда. Бир кун соғ бўлсам икки кун носоғ бўлмоқдамен. Шул сабаб оғиримни енғил қилгувчи бир ҳамроҳға муҳтожман мен ҳам.
- Шундоқ денг?- ҳўрсинди Меҳрибон,- мен бўлсам фақат ўзимни ўйлабмен. Мени кечиринг, она... Ойиша ёнингизда бўлса бизнинг ҳам кўнглимиз тўқ бўлишини ўйламабмен.
-Она, Али акам тез орада сизни кўшкга кўчиртириб келиш пайидалар. Улар "Хайринисо онамиз ёнимизда бўлсалар Моҳижаҳон ва бўлажак фарзандим ҳаётидан кўнглим ҳотиржам бўладир" деганларини ўз қулоғим билан эшитдум.
- Ҳаа Моҳижаҳон Бегимнинг ҳам кўзи ёришиға кўп фурсат қолмади,- деди Хайринисо она,- акангни ҳавотир олиши табиий.

📌
#давоми_эртага

Муаллиф: Хазонрезги

📌@xazon_rezgi /18

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Чарҳи-дун яралибди-ки,  не-не урушлар,  қирғинбаротлар,  ҳунрезликларға гувоҳ бўлғон.  Ва ана шу ҳарбий юришларнинг бошида аксар ҳолларда ўзи назарға чалинмаса-да кўп бурилишларни ясоған аёллар туришган.  Бу аларнинг бош тортиб бўлмас вазифаси бўлғон.  Ҳудди сенинг каби,  ҳудди менинг каби,  ҳудди Низомиддин ва Роҳиланинг онаси Сарвигулнинг каби...
   - Демак,  у аёл касалликдан ўлмаган экан-да?  - кўзлари ҳайрат билан катта катта очилди Верониканинг.
   - У вақтда болалар эс-ҳушларини яхши танимағон эдилар. Шул сабаб оналарининг касалликдин жон берган деган сўзларга чиппа-чин ишониб қўя қолғон эрдилар
- Она, демак сизни вазири аъзам билан тилингиз бир экан-да? Сиз мени олиб қолган тақдирингизда ҳам у киши масалани шундоқ қолдирмасалар керак?
Хайринисо она ҳазин кулимсиради:
- Яҳё Мирзо билан сўзимиз сўзимизға ўтадигон даражада яқинмиз десам балки ишонмассен. У билан салкам қирқ йилдан буён танишмиз. Не кунларни бошдан кечирмадиқ. Ҳатто йигитлик чоғида суюкли аёлидан ажралиш аламини ҳам бирға баҳам кўрғон эдик десам ёлғонлаган чиқармен. Унинг ҳаётида ягона кўнгил берғон аёли эрса сен-у мендек касб эгаси эди.

- Сарвигул... Бу ўша аёл, тўғрими? Вазири аъзамнинг кўнгил қўйган аёли- бемажол шивирлади Вероника,- демак, Низомиддин оға билан Роҳила ул кишининг...
- У вақтларда Яҳё Мирзо оддийгина сарбоз Яҳё эди...- Хайринисо она шундай деб Вероникага тик қаради,- сен қиз менинг шунча йиллик умр китобимни устамонлик билан варақлаб танишиб чиқдинг-а? Мен бўлсам ҳаёт китобим- номаъи аъмолим фақат Яратган ҳузурида очилади деб умид қилғон эдим...
-Она...
- Нима дейсан?
- Менга бир исм жуда ёқади,- ҳўрсинди Вероника
- Қандай исм? - хаёл ичида сўради Хайринисо она
- Мен динингизни ўргана бошлаганимда дастлаб учратган исмларимдан бири... Ойиша...
- Қизим, мен тўғри тушундимми? Демак, сен ислом динини қабул қилмоқчисан? Ва...
- Шундай... Исмим Ойиша бўлса дейман мен...
Шу куни Вероника "Шаҳодат калимаси"ни айтиб ислом динини қабул қилди ва Ойиша исми билан илк бора аср намозини адо этди ...

🔳 🔳 🔳

- Меҳрибон азизам, бироз кутинг онамиз ҳадемай келиб қоладилар. Улар кун ора пешин намозидан кейин бизни кўриб кетишға келурлар.
- Келин ая, уларни шунақаям соғиндим-ки. Пешинға қадар кутмакка сабрим чидамас. Мен шундоқ кўшк этагидаги чирмовуқлар билан ўралган ҳуфя эшикдан чиқаман-у, онамизни олиб қайтаман.
- Тўҳтанг! Мен оғангизға нима дейман? Улар ҳадемай қайтиб қоладурлар...
- Майли, келин ая... Сиз айтғонча бўлсин. Оғамни кутғоним бўлсун. Алар қайтсалар Хайринисо онамни бирга чақиртирамиз. Унгача бироз дам оламан мен
Музаффар Алининг эрка синглиси Меҳрибон ҳолсизликдан пешонасини маржондек тер босган суюкли келин аяси Моҳижаҳон Бегимни ортиқ ҳаяжонга солгиси келмай ҳонаси томонга йўл олди.
Моҳижаҳон Бегим ҳам Меҳрибонни кўзлари билан кузатиб қўйгач ўз ётоғига йўл олди.

🔳 🔳 🔳

Бу йил ўн беш ёшни қаршилаган Меҳрибон ўзига яраша малоҳатли ҳамда ўжар қиз эди. У теварак-атроф тинчиган деб ҳисоблагач, ошиқча кўзга ташланмайдиган кийимларини кийиб секин хонасидан чиқди ва овоз чиқармай боғ оралаб юриб кетди. Ҳовли адоғидаги чирмовуқли деворга яқинлашгач ўн икки одим санаб чирмовуқли деворни оҳиста итарди. Меҳрибон итарган жойдан катта инсоннинг қулочида бир ярим қулоч кенгликда эшик очилди.
Меҳрибон ўзини лип этиб ташқарига олди.
У чиқиши билан эшик яна қайтадан ёпилиб қолди. Меҳрибон кўксини тўлдириб нафас олди-ю, Хайринисо онасининг кулбаси томон йўл олди.
Кўп ўтмай унинг кўз ўнгида Хайринисо онанинг кулбаси намоён бўлди. Меҳрибон атрофда ҳеч зоғни кўрмагач, излаб келган инсонининг кулбасига оёқ босди. У ичкари ним қоронғи хонада мук тушиб хаёл суриб ўтирган Хайринисо онани кўриб аста бориб бўйнидан қучди, бироқ она деб хаёл қилинган инсон кутилмаган зарба билан уни айлантириб отиб ўрнидан сакраб турди-ю, қизни оёқлари остига олди.
Меҳрибон кутилмаган бу ҳолатдан чинқириб юборди:
- Хайринисо онааа!

#давоми 21:40да

📌@xazon_rezgi /17

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

OZISH MARAFONIMIZGA QABUL BOSHLANDI 🤩🥳

25-AVGUST KUNI START   ✅✅✅

Nafis qomat akademiyasi dietologi
👇👇
@mahbuba7799

Non va xamirli ovqatlar yegan holda ozasiz desam ishonasizmi❤️❤️

❤️ Siz eng asosiysi DORILARSIZ
va hech qanday DIETALARSIZ
qolaversa UYINGIZDAGI BOR MASALIQLARNI YEB TURIB ozasiz va ozish kursida emizikli homilador ayollar ham qo'shilib ozsa boladi.❤️❤️❤️

❤️ 1- oyda 5-12 kg gacha ozishga GARANTIYA BERAMAN.

❤️Nazorat manda 24/7 shaxsan xech qanaqa yordamchilarsiz ozim nazorat qilaman.  DIETOLOG  MAHBUBA RAVSHANOVNA bilan birga ozasiz ❗️❗️

❤️Xoziroq  chegirmadan foydalaning va  joyingizni band qiling va ideal qomat sari ilk qadamni tashlang ❤️
👇👇👇
/channel/+0D29VDLau1dlMWM6
/channel/+0D29VDLau1dlMWM6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⁉️ САВОЛНИ ЖИННИСИ 😁

Биз уни хар куни 2 маротаба татиб кўрамиз лекин емаймиз 🤔

Савол: У нима?

Ха сиз топдингиз, лекин буни текшириб кўриш керак 👇


ТЎҒРИ ЖАВОБ 👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БОМБА ЯНГИЛИК КИЗЛАЖОНЛАР  ФАСОНЛАРНИ ДАХШАТИНИ КУРМОКЧИМИСИЗ
💥УЙГА
💥КУЧАГА
💥ИШГА
💥БАЗИМ ВА МАРОСИМ
ЛАРГА
💥БАРЧА ЁШГА МОС ТУШУВЧИ
  ФАСОНЛАР
КОЛЛЕКЦИЯСИГА ЭГА КАНАЛ ХИЗМАТИНГИЗДА
Манзилимиз👇👇
      💥💥ФАСОНЛАР 2024💥💥
/channel/+vJMwhn4UqfI5NDli
/channel/+vJMwhn4UqfI5NDli
/channel/+vJMwhn4UqfI5NDli
     Хамкоримиз
/channel/+6NrSrpOStq82N2Fi
/channel/+6NrSrpOStq82N2Fi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум!
Пайшанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤦‍♀ Farzandlarim katta bo'lguncha kasaldan boshimiz chiqmasdi. O'ziyam topganimizni yarmi doriga ketib qolardi.

👩‍⚕ Yaqinda Moskvada o'qib kelgan Pediatr dugonam bolalaringni tabiiy yo'l bilan davolash kerak, immunitetini tushirib tashlabsan deb PEDIATRIYA | BOLALAR SALOMATLIGI degan kanaliga qo'shib qo'ydi.

Qarangki bu kanalga qo'shilib hech qayerda topilmaydigan ma'lumotlarga ega bo'ldim.

💁‍♀ Bu kanalni o'ziyam hamma tanish guruhlarimga tashlab chiqimman. Albatta sizga ham kerak bo'ladi 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

МУСОФИРДАГИЛАРГА БИНОАН.

Мени ёщим 28да, ва 2 нафар фарзандим бор. Турмущ уртогимга хеч качон хиенат килмаганман ва  биз жуда бахтли  оила эдик.
   Аммо охирги марта мусофирга чикиб 4 йилдан зиёд кайтиб келмаептилар.
Ва хеч кандай пул юборганлари юк.
"Уйга кайтин" деган илтимосларим инобатга олинмаган.
Жуда кийналиб - пебушт булиб кеттим.
Ва тогри айтадиларки- аел кищи кийналса  нафсга берилищи жуда осон булади.
Уща пайт  менга телеграмм гурухдан, 30 ещар бир келищган чиройли йигит езиб юборищди.
Ва биз 1 ой давомига интернетда гаплащдик.

Сунгра.......

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

- Didli qizlar uchun eng ishonchli online magazin 🙂‍↕️🙈🫶🏼

•😍 Paplin dvoykalar 59.000
•😍 Kofta + yupka 120.000
•😍 Assaal krasofka 90.000
•😍 Maktab sumkalar 100.000
•😍 Ona bola assaal koʼylak 140.000
•😍 Hijobli qizlar uchun roʼmollar 60.000

Birinchi kirgan 20 ta qizga skidka narxda ulgirvolila 👆🏼🤫😱

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Суратда нечта тухум бор ?
Ақлингизни синаб кўринг.


Кўринишидан оддий кўринган жумбоқни атиги 5% одамларгина тўғри топа олган.

Читать полностью…
Subscribe to a channel