Tarixni chuqurroq oʻrgangan insonlar bilishadi urushda qatnashmagan boʻlishsa ham.
Читать полностью…Ассалому алейкум, Ўткир Ҳошимов раҳматли адибимизнинг Тушда кечган умрлар китобини ўқиганимда Афғонистондаги уруш воқеалари ҳам шундай моҳирона тасвирлаб берилган эди,ман раҳмат айтаман жуда зўр асар бўлган. Ижодингизга Аллоҳ барака берсин!
Читать полностью…Ассалому алайкум бу асар ни укиган укувчи да урушдан узи катнашган инсон тилидан ёзилган деган фикр келишига аник, ман бу орада бобонгиз сузлаб берганлар деб тахмин килганман
Читать полностью…Менинг она томондан бобом урушда катнашганлар, лекин улардан бу хакида сураш, сухбатлашиш насиб килмаган, елкаларидан ук еганлар, курсатингчи дейишга уялардик
Читать полностью…Менинг хам отам урушга борган тинч замонамизда галаба байрамида отамни мактабга чакириб уруш хотираларидан айтиб беради кейин фахрий пионер деб кизил галстук богласа уйда акам икковимиз галстук талашардик отам менга берарди хозир болаларим набираларимга отам айтган нарсаларни айтсам Яна айтинг отангиз нималар килган урушда дейди хозир укияпману немислардан шунчалик нафратланиб кетаяпман одам боласиям шунча разил буладими агар кучук Бир нарсангизни еб куйса шунчалик азоб бермайди одам отам айтарди совукда Днепрдан сузиб утардик кийимларимиздан музлар осилмб коларди дерди Энди ундай кунларни хеч Ким курмасинку Сал совукларга чидолмаймиз бечора оталаримиз бизларни яхши яшашисиз учун нималарга чидаган шу кунларни кадрига етайлик кадрдонлар сизга катта Рахмат Гулбахоржон Кани Энди купрок йошлар хам укиса шундай асарларни хозирги кунларни купрок кадрига етармиди
Читать полностью…Мен хам хайрон колдим кейин уруш хакидаги китобларни укиб асар га материал тахлаган деган карорга келдим йозишдан чарчаманг Кизим сог булинг
Читать полностью…Хурматли Хазонрезги.Рахмат.
Ижодингизга куз тегмасин.
Кани эди асарларингиз
КИТОБхолида булса
Хаммасидан сотиб олган
булардим чункиневара чевараларим хам укишларини хохлардим.
Сог булинг Омон булинг.
Мени дадам урушга борган лар 42 45 урушда булган лар жуда кам гапирардилар уруш хак, ида мен кенжа фарзанд эркатой эдим куп сурардим нега гапириб бермайсиз деб
У кунларни хеч ким курмасин деярди лар Онам айтиб берарди дадам хак, ида Берлиндан махбусларни олиб к,айтганларини Чехословакияда яраланганини хаммасини Онамга айтиб берганлар Фарзандларга айтмасдилар
Аллох охиратини обод к, илсин эсласалар билинради дадам хеч кимга гапирмай СУКУТДА к, олардилар Онам дадангизни безовта к, илманг деярдлар
Мени Аллох берган мукофотларим деб 8 фарзанд ни жуда авайлаб устирганлар
Ассалому алайкум кадрдон
Хазонрезги .хакикатдан хам жуда махорат БН езилган Асар ,худди куз олдимда кино кургандек таьсирланиб укийман.
Уткир
Хошимовнинг Икки эшик орасини камида ун марта укиганман шу китобни охирида шундай жойлари борки, адибга савол беришади СИЗ урушда булганмисиз деган демак Асар укувчини чинакамига Асир эта олган иншааллох синглим сизни каламингизга мансуб ушбу Асар хам хакикий уруш даврини шунаканги махорат БН тасвирлагансизки ,худо хохласа бу Асар хам улмас дурдоналардан бири бб колади ижодингизга улкан зафарлар ,муваффаккиятлар тилайман оилавий Бахт доимий хамрохингиз булсин синглим рахмат
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух яхшимисизлар, саволга жавоб берилмабдику, жавоби мен учун ҳам қизиқ, айнан мени қизиқтирган савол берган ушбу нома эгаси
Читать полностью…Мен хам шуни уйлагандим,уфкни,икки эшик орасини, шинелли йилларни,эр бошига иш тушса ва яна бошка асарларни укиганман,езувчилик кобилиятига вакт ва масофа тасир килмайди деб уйладимда савол бермай куяколдим
Читать полностью…#ДИККАТ_ЁДЛАНГ 😢
ҚАРЗДОРМИСИЗ❓
ФАРЗАНД КУТАЯПСИЗМИ❓
УНДА ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЕТАСИЗ, ИНШААЛЛАХ🤲
ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ👇🏻
• "Asabimni jilovlay olmay bolamni qattiq urib yuboraman yoki baqiraman... Uyquda yotganida esa qilgan ishimdan qattiq afsuslanaman..."
• "Doim meni ota-onam aka-ukalarim, opa-singillarim orasida adolat qilishmagan"
• "Xozirgi internet rivojlangan davrda bolalarimizni qanday nazorat qilolamiz?"
Agar sizni ham shu savollar qiynayotgan boʻlsa, aynan bugun BEPUL dars orqali oʻz muammolaringizga yechim toping!
70% insonlar avvalgi BEPUL darslarimizda qatnashishga ulgurmaganligi sababli qayta efir qilishimizni ma’lum qilamiz..
Va bu safargi efirda qatnashganlar uchun sirli sovg’a taqdim etiliadi
🎁
Xazonrezgi sizga bitta savolim borda . Siz urush kórmagan avlod vakilisiz . Bu asarni yozishingizga nima yoki kim turtki bôldi ?? Bu asardagi urush voqeiyliklariga ma'lumotni qayerdan olgansiz ?? Kim yordam berdi ??
Urush mavzusidagi , frontda va front ortidagi insonlarni boshidan kechirganlari haqida juda kôp asarlar bor . Said Ahmadning "" UFQ "" trilogiyasi yoki "" IKKI ESHIK ORASI "" romanlari kabilar . Ammo bu asar mualliflari urushga borgan , yoinki urush ortida xizmat qilgan , ósha davtga yaqinroq insonlar bôlganda . Siz esa deyarli bir asr keyingi avlod bõla turib bunchalar mahorat bilan tasvirlashingizga , sôz boyligingiz va iste'dodingizga tasanno .
❤️🤩 Endi siz shunday ajoyib shirinlik va taomlani Bepul órganishingiz mumkin Nargiz kanalida faqat 🎉
Har doim bòladigan uyda bor mahsulotlardan ajoyib shoxona taomlar tort va shirinliklarni tayyorlashni òrganishni hohlaysizmi bularni barini @karzinaaakitchen kanalidan topishingiz mumkim 👇
Muhimi bepul ishonchli ✅
500dan ortiq Retseptlar jamlanmasi 🥘
/channel/karzinaaakitchen
/channel/karzinaaakitchen
Oʻtkir Hoshimovning ikki eshik orasi romanida ham daxshatli voqealar yoritilgan. Bizning hozirgi tinch hayotimiz uchun qanchadan qancha insonlar jonini tikkan.
Читать полностью…Raxmat Gulbahor opa.Ta'riflashga so'z ojiz.Huddi o'sha davrda yashagandek bo'lyapman asarni o'qiyotganda.Manzaralar ko'z oldimga kelyapti.
Ikki eshik orasi asarini o'qiganimda ham manzaralar ko'z o'ngimda gavdalanardi.
Biz bilmagan ma'lumotlarni asar o'qish davomida bilib olyapmiz.Yosh avlodga bu asarni òqishni tavsiya qilgan bo'lardim.
Кани энди ушанда хозирги аклимиз булганда, жуда куп азиз инсонларимизни вактида кадрига етмай бой бердик, афсус😭😭😭😭
Читать полностью…Сиз билан хеч булмаганда исмимиз бир хил булганидан хурсандман, асар учун катта рахмат
Читать полностью…Уруш хакидаги лавхалар одамлар устида тажрибалар А.Мухторнинг ЧИНОР романида хам ёзилган.
Читать полностью…Ассалому алейкум асарга гап йук..Мен хам асарни зур кизикиш билан укияпман.Хаттоки тушларимга хам киряпти .Гулбахорхон ижодингизга омад тилайман
Читать полностью…Сиз езганларни ук, иб дадам ни куп хотирладим 😢😢
Аллох рози булсин сиздан ижодизга парвозлар тилайманДадам айтганларидек у кунларни хеч ким курмасин
Ассалому алейкум, Сунгги нафасгача асарини укиб бораяпман. Аввалги ёзган асарларингизни хам укиганман, аввалгилари хам жуда яхши, лекин уларни деярли хаммасида бош кахрамонни жуда хам хар тарафлама бекаму- куст килиб курсатгансиз деб уйлайман. Бу албатта шахсий фикрим. Лекин бу асарингиз жуда прафессианал даражада ёзилаяпти, ёзувчи сифатида жуда усгансиз деб уйлайман. Айникса уруш йилларидаги фронтдаги вокеалар, жой номлари , вактлари хаммаси жуда анник езилган. Бу асарни китоб холатида чикарсангиз хам жуда яхши кутиб олинади деб уйлайман. АЛЛОХ сизга куч ва гайрат берсин!
Читать полностью…Assalomu alaykum men ham gʻoyibona muhlisizman berib borilayotgan hikoyalarizni asarlarizni juda qiziqib oʻqiyman undan hayotga kurashib yashashga kuch olaman katta raxmat sizga hech qachon charchamang shunaqangi asarlarni yozib hecham charchamang! Sizni gʻoyibdan kuzatib duvo qilib qoluvchi muhlisingiz.
Читать полностью…Мен хам унча бунча асарни ўқимайман. Лекин сизни асарларингизга қизиқиб қолдим. "Ньюренберг қасоси" романини ўқиганман. Уруш давридаги асл хақиқатлар дахшат. Сизни асарингизни ўқиб шу хисни туйдим. Омадингизни берсин
Читать полностью…Худди уша вокеаларни ичида юргандек ёзилган.Тасанно ! Гулбахор опа, сиз билан учрашишни жуда жуда хохлайман.Качон уша кун насиб киларкин ?Хеч булмаса суратингизни курсам хам майли эди ,опажон
Читать полностью…ВИЖДОН АЗОБИ
(Ҳаётий воқеа)
Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:
“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.
Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.
Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.
Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.
Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».
Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”
Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.
©интернет
@xazon_rezgi
Ассалому алайкум. Авваламбор кичкинагина меҳнат ммҳсулум #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари юзасидан билдирилган самимий муносабат учун раҳмат. Бу саволларнинг жавобини эса насиб қилса асар якунида айтиб ўтаман.
Борингизга шукр...
Хазонрезги
Али Тантовий. “Одамлар нима дейди?...”
Кун жуда иссиқ бўлди. Кўчага кўйлакчан чиқдим. Қаршимдан бир танишим келиб қолди. Салом берар-бермас, жиддий туриб:
- Нимага бундай қилдингиз?! – деди.
Бу саволдан довдираб қолдим.
- Нима қилибман?
- Ахир кастимсиз юрибсиз-ку? Бундай юриш сизга ярашмайди. Одамлар нима дейди?
Жавоб қилмай ўйланиб қолдим.
Демак, мен одамларга савлатли кўринишим учун шу жазирамада ҳам кўчага кастим кийиб чиқишим керак экан-да!
Теваракка разм солдим. Илк кўрганим баланд пошнали туфли кийиб олган бир аёл эди. Бундай туфлида юриш қийин. Ишонмасангиз марҳамат, оёғингиз учида юз қадам юриб кўринг. Ўзини бундай қийнашда қандай маъно бўлиши мумкин? Трамвайда ўриндиқлар бўшлигига қарамай, тик туриб кетаётган аёлга кўзим тушди. Ўтиришга таклиф қилсалар-да, кўнмас эди. У жуда тор кийим кийиб олган, ўтира олмаётганининг боиси ҳам шу. Сўрашингиз мумкин: ўзини нега бунақа азоблайди? Чиндан ҳам, шўрлик аёл ичдан азобланиб турган бўлса ҳам, зоҳиран одамларга чиройли кўринмоқчи бўлади.
Баъзи йигитчалар сочини тартибга келтиришга ярим соат овора бўлади. Сўнг шабада эсишидан ёки автобусда бирор адашган қўл тегиб кетиб, бу антиқа кўргазмани йўққа чиқаришидан кунбўйи қўрқиб юришади.
Ҳеч кўрганмисиз, айрим аёллар меҳмонларни, дугоналарини очиқ чеҳра билан қаршилашади . табассум, мулойим гап-сўз, чиройли одоб кўрсатишади. Эри билан муомаласида эса, бошқача...
Баъзилар кўчага чиқса, бегоналар учун зийнатланади, либосларнинг энг чиройлисини кияди. Турмуш ўртоғига эса сочлари ҳурпайган, кир-чир кийим билан юзланаверади.
Тўй маросимлар ҳам хўжа кўрсинга елиб-югуришлар, машаққат чекишлар кўп. Барча ўйларимиз бир кунда ўтадиган тўй ҳақида бўлади. Одамлар кўриб: “Аллоҳ ёрлақасин, жуда зўр!” дейишлари учун сеп-сидирға йиғамиз. Никоҳ маросимида тўй-томошани дабдабали қилишга уринамиз. Молларни увол қилиш билан шайтонни хурсанд қиламиз. Бир-икки соатга кийиладиганкелин либосига қанча-қанча пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг тўй дастурхонига қўядиган писта-бодом пулига ўртачароқ тўйни ўтказса бўлади.
Булар ҳаммаси нима учун Келин куёвнинг фойдаси учунми? Савоб учунми? Йўқ! Унда нима учун? Одамларга мақтаниш учун!
Бироқ биз ҳар қанча сарфласак, биздан ҳам кўпроқ сарфлайдиганлар топилаверади. Одамлар эса: “Фалончи мана бундай тўй қилган эди”, дея гапиришини ташламайди. Таъзияларимизда ҳам исроф оз эмас. Қўшнимиз бой-бадавлат бўлса-ю, бизнинг ойлик маошдан бошқа даромадимиз бўлмаса, шундаям паст кетмаймиз: агар у минг долларлик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, ё гилам сотиб олса, биз ҳам сотиб олишимиз керак, йўқса одамлар гап қилади.
Хулоса шуки, туришимиз, ўтиришимиз, ейишимиз, кийинишимиз, кундалик сарф-харажатларимиз одамлар хоҳлаганидек бўлиши керак. Бўлмаса, одамларнинг тескари тилига тушиб қоламиз...
Ахир биз қачон ўзимиз учун яшаймиз?
Биз қачон ақл чегарасида тура оламиз?
Орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли, бақувват кишилар борми?!
Шундай иродали, иймони комил бўлишни истаганларга, мана, улуғлардан қолган насиҳат: ҳар ким, аввало динига эргашсин, бирор ҳаром иш қилмасин; сўнг ақлига эргашсин, нимани яхши деб билса, шуни қилсин, кўрпасига қараб оёқ узатсин. Бойларнинг бойи бўлса ҳам, зарурий харажатга пул сарфласин, исрофдан қочсин. Одамларнинг гапларидан қўрқмай яшасин...
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.
Каналга аъзо бўлиш
http://t.me/xazon_rezgi
#хайрли_тонг
🍂 Aссалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин
Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун, барчамизга омадли келсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g