#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Бу қиз ҳукмдоримиз учун неча минг-минг мил йўл босиб келтирилғонидан хабаринг борми? - овози таҳдидли янгради Моҳим бекачнинг.
Бироқ Ризвон ҳам сўзини ўтказишда саройда ўз ўрнига эга эди:
- Бундай қизларнинг юз ва ҳаттоки минг нафари ҳам ҳазрати ҳукмдоримизнинг ҳаётларини бир дақиқаға таҳликага қўйушга арзимайди.
Тамом!
Масала Ризвоннинг оҳирги сўзи билан ҳал бўлди! Моҳим бекачнинг боши иккита бўлса экан-ки, бири бўлмаса бири билан ҳукмдорнинг ҳаёти ила ўйнашса!
Моҳим бекач тезда ҳукмдорнинг биринчи аёли, саройнинг бош маликаси Шодия Оғониинг ҳузурига йўл олди. Шодия Оғо Моҳим бекачни узоқ эжакиланиб эшитиб ўтирмади.
- Қизни тез фурсатда саройдан чиқаруб юборинглар!- деди у сўзни калта қилиб.
Моҳим бекач эндиги сафар оёғини қўлига олиб вазири аъзам Яҳё Мирзонинг ҳузурига ошиқди. Аҳир қизнинг бу саройга келиши шаҳсан Яҳё Мирзонинг саъй ҳаракати билан бўлган эди.
Шодия Оғодан фарқли Яҳё Мирзо Моҳим бекачни атрофлича эшитди. Яҳё Мирзо бундан икки кун аввал Марьянинг ўлими юзасидан Моҳим бекачни шаҳсан чақириб ўзи сўроқ қилган эди. Вероника билан боғлиқ навбатдаги воқеа эса Мирзонинг асабини бузилишига сабаб бўлганди.
- Маъқул,- деди ваниҳоят Яҳё Мирзо ўйчан қиёфада,- қиз саройдан бутунлай чиқариб юборилади, бироқ масала шу билан ҳал бўлмайди. Шуни яхши билки, ҳар икки қизнинг иши ниҳоясига етказилмай қолмайди. Биринчи қизнинг ўлими, иккинчисининг бу аҳволга тушиши шундай қолиб кетмайди. Айбдорлар топилади ва ўз жазосини олади. Бундан ҳотирингиз жам бўлсун.
Моҳим бекач Яҳё Мирзога қарши сўз демади. Гарчи вазир жаноблари алоҳида таъкидламаса ҳам ҳар икки ажам қизи учун ўзининг берадиган жавоблари бисъёр эканлигини у дилдан ҳис қилар эди.
🔳 🔳 🔳
Вазири аъзам билан бўлган суҳбатдан сўнг Моҳим Бекач Саодат Бахт Бегимни барча сирдан воқиф қилмаса бўлмаслигини фаҳмлади. Моҳим бекач учун ҳукмдорнинг суюкли аёли олдида шу баҳона ўз мавқени янада мустаҳкамлаш учун қулай имкон эди бу.
Саодат Бахт Бегим Вероника билан Марьяни илк бор учратиб, уларни нима учун ҳарамга олинмагани ҳақида ғазаб отига минган вақтда Моҳим Бекач уни жўялик сўзлари билан шаштидан туширган эди:
- Маликам,- деган эди Моҳим Бекач муроса оҳангида,- биласиз ҳарамда дўстдан кўра ғанимларингиз кўп. Бу қизлар ҳарамга олинса бу ғанимларингизга қўл келадур. Аллоҳ кўрсатмасун, алар қизларнинг жонига қасд қилиб ҳукмдоримизга сизни айбдор қилиб кўрсатишлари мумкун. Шул сабаб "Балодин ҳазар" дерлар. Ўтинчим сиз бу фитналардин йироқ бўлинг. Биламен, ҳазрати ҳукмдоримиз сиз ҳақда тўқилган бўҳтон-у иғволарга ишонмаслар. Бироқ шу баҳона орада юзага келадирғон танг вазият ҳам сизнинг оромингизни бузиши тайин. Камина қулингиз учун эрса сизнинг тинч ва ҳотиржамлигингиз олий саодатдир.
Саодат Бахт Бегим ўша куни Моҳим Бекачнинг мулоҳазасини жим туриб эшитган бўлса-да, қайтиб ажам диёрининг қизларини ҳарамга чорламади. Бу эрса ўз навбатида Моҳим Бекач сўз пайконидин отган ўқ мўжалланган манзилига бориб текканидан дарак эди. Орада Марьянинг бевақт ўлими ва Верониканинг сирли касалликка чалиниш воқеаси Моҳим Бекач ҳақидаги баҳони Саодат Бахт Бегим қаршисида яна бир поғона баландга кўтариши аниқ эди.
🔳 🔳 🔳
Яҳё Мирзонинг буйруғи билан Вероника тун ярмида вазири аъзамга тегишли таҳтиравонга ўтказилиб саройдан олиб чиқиб кетилди. Вероника тонгга яқин ўзини шаҳар четидаги чоғроққина ҳовлида кўрди. Икки ҳафта давомида ўша ҳовлидаги пастак ҳужрада сақланган Вероникага кун ора келиб қараб турган табиба аёл ўз билгичига кўра дори-дармон қилиб турди. Бу орада қизнинг иситмаси ортга чекинган бўлса ҳам қўл, бўйин, юз қисмларидаги яралар буткул йўқолмади. Улар табиба аёл берган суртма дорилар таъсирида бироз қуриб, суви қочгандек туюлар, табибанинг "Бу ёғига насиб, бемор тузалиш йўлига ўтди" деган хулосага келиши билан яна бошдан яллиғланиб қайтадан бўрта бошлар эди.
#давоми_эртага!
📌 @xazon_rezgi / 10
TURMUSH OʻRTOQNING SEVGI ENERGIYASIGA ULANISH amaliyoti.
💁♀ Bu amaliyot orqali:
➕ Turmush oʻrtoqning mehriga muhabbatiga sazovor boʻlasiz.
➕ Turmush oʻrtoqning sovuq munosabatidan halos boʻlasiz.
➕ Er xotin munosabatlarni garmoniyaga keltirasiz.
➕ Jinsiy munosabatlarni garmoniyaga keltirasiz.
➕ Turmush oʻrtogʻingizning sevgi energiyasiga ulanasiz.
‼️ Goʻzal xonimlar turmush oʻrtogʻingizni sevimlisiga aylanishni istasangiz, qani tezda oʻtib olingchi!
/channel/+YFFotfVMNWQ0ZmMy
/channel/+YFFotfVMNWQ0ZmMy
/channel/+YFFotfVMNWQ0ZmMy
Дарахт остидаги аҳлат уюмлари остини ковлаётган посбон ногоҳ белкуракка илашиб чиққан чарм сумкани қўли билан яхшироқ тортди. Қумга беланган сумка аёлларга тегишли эди. Уни ичини очар экан чиришга улгурган хужжатлар орасидан паспортни авайлаб олди. Паспортдаги исмни ўқиб титраб кетди.
-Йўўўўўқ...
Посбон ерни янада чуқур ковлай кетди. Суякларга тегиб кетмаслик учун жуда эҳтиёт бўлиб ковларди. Юраги эса жуда-жуда оғриб кетаётганди...
/channel/+lw85f9S1dEUwNDdi
Давоми👇👇👇👇
- O'rtoooo shunde chroyli koynelani qattan olasan 😅❤️?
- Online magazindan olaman u yerda juda arzon va sifatli tovarlar bor tezzz sen ham qoshlb ol 😍🙈👇
┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡👉🏻❤️🔥 K I R I SH ❤️🔥👈🏻彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛
- Tezzz qoshlila qzla joyla chegaralangan👆😅💋
🙋♀️ Силаниям ишдан келиб ужинга нима қилсам экан деб доим бошила қотадими?
😒 Қайнонам ҳам, эрим ҳам “Билганизни қилинг” дейишади.
Лекин эрим оч қолиб кетса борми маҳлуққа айланиб қолади. 👹
🥹Яқинда дугоналар гуруҳига кимдир Ойимнинг Рецептлари деган канални ташабди. Ўша каналга қўшилдиму азалий муаммодан қутилдим.
💃 Ишдан қайтгунимча осон ва тезпишар рецептни топиб қўяману, келиб 5 минутда пишириб ташлайман. Барча осон ва сара рецептлар шу каналда экан.👇🏻
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Вероника жон ҳолатда қизнинг бошини қучоғига олди. Унинг юзларини силаган эди қўлига илиқ шилимшиқ нарса илашди. Вероника бу нарсанинг қон эканлигини шуури билан англаган онда бор овози билан ҳужрани бошига кўтарганча бақирди:
- Ёрдам бериииинг!
Бир зумда ҳужра ичи- ташини одам босиб кетди. Дарҳол ҳужра ичида ўнлаб ёқиқ фонуслар олиб кирилди. Ичкарига кирган ёрдамчи бекалар сарой табибига одам жўнатдилар.
Вероника талотўпда қўлидаги узук кўзини этагига ишқалаб бироз бурди-ю, ичидаги кукун ҳолидаги зидди заҳардан Марьянинг оғзига киши билмас сепиб юборди.
- Сув беринг, илтимос, сув узатинг!
Верониканинг талабига кўра Ниҳола унга ярим пиёладан ошиқроқ сув тутди. Вероника тезлик билан Марьянинг оғзидан сув қуя бошлади. Шу пайт Моҳим бекачнинг ўнг қўли ҳисобланмиш Руҳсор ойим Верониканинг қўлига шаҳд билан уриб пиёлани учириб юборди:
- Қизни захарлаган бўлишлари мумкин,- деди Рухсор ойим ғазаб билан,- бундай вақтда унга сув ичириш мумкин эмас.
Вероника Марьянинг лабларидан икки-уч қултум сув кетганини чамалади-ю, ўзидан кўнгли тўлдиб Руҳсор ойимга жавоб қайтармади.
Оралан беш дақиқа ўтар ўтмас Марьянинг юзлари кўкимтир рангга кира бошлади. У энди ортиқ ҳирилламас, балки оғзини каппа-каппа очиб нафас ола бошлаганди.
- Марья,- деди икки кўзи жиққа ёшга тўлган Вероника шивирлаганча нима воқеа бўлаётганини англай бошлаб,- илтимос, ҳаётга қайт. Мени ёлғиз ташлаб кетма. Марья! Марья!
Вероника энтикиб қисқа- қисқа нафас олаётган Марьяни силтай бошлади.
- Ҳей қиз! Жон бераётган инсонни бундай силтамайди, ҳозир бир нимани бошлайсан. Жойига ётқиз уни!
Руҳсор ойимнинг овози таҳдидли янгради. Унга сари Вероника баттар жазавага тушди.
- Йўқол ҳамманг!- деди у ўз тилида чинқирганча,- бечора шу ёшга кириб кун кўрмаганди. Шуям камлик қилди сенларга! Бошига етдиларинг уни!
Шу пайт Марья қаттиқ ўқчиди. Унинг оғиз-бурнидан варақлаб отилиб чиққан қон Верониканинг юз-кўзини ҳам алвон тусга белади.
Марьянинг кўзлари рангсизланиб хиралаша бошлади. Сал аввал чангак бўлиб турган қўл оёқлари бўшашиб илвираб осилиб қолди.
-Марья...- умидсиз шивирлади Вероника
🔳 🔳 🔳
Марьянинг жони узилганидан кўп ўтмай етиб келган сарой табиби қизнинг ҳидсиз ва мазасиз ва лекин ўта кучли заҳардан ўлганини тасдиқлади. Унинг сўзларини эшитган Вероника табибга таассуф билан тикилди. Верониканинг хаёлидан:
"Қизни ўлимини уюштирган инсон жуда устамон экан. Сен айтган заҳарни тўлиқ таъсир қилиши учун Чин чиннисининг кукунидан қўшган ва бу иши билан қизнинг ўлимини тўлиқ таъминлай олди" дея ўйлади. У Марьянинг ўлимида сарой мулозимларидан энг устомонлари танлангани, бу ишда асосий гумон сарой ошхонасига тушиши кераклиги ва сабабчилар сувдан қуруқ чиқиб кетишни
олдиндан пухта режалаштирганликларни теран ақли билан фаҳмлаб турарди.
Аслини олганда Вероника Марьяга ичирган зиддизаҳар ҳар қандай ўткир оғуни кучини бартараф этишга қодир эди. Марья ичган заҳарга Чин чиннисининг майда қилиб туюлган кукуни қўшилгани сабаб меъда ва ичак йўлларидаги шиллиқ қаватни тешиб ўтиб ҳаёт учун муҳим бўлган аъзолар фаолиятини ишдан чиқарган ва қизнинг ўлимига сабаб бўлган эди. Вероника оғуга қўшилган чинни кукуни ҳақда
дугонасининг ҳаётининг оҳирги дақиқаларида кучли қон кетиш билан жон таслим қилгани туфайли таҳмин қилган эди.
🔳 🔳 🔳
Бош вазир Яҳё Мирзонинг кўрсатмасига биноан Марьянинг ўлими бўйича саройда суриштирув ишлари жадаллик билан бошлаб юборилди.
Бўлиб ўтган воқеа Яҳё Мирзонинг ғазабини қаттиқ жунбушга келтирган эди. У Константинополь императорининг ҳадяси бўлмиш қизнинг ҳаётини поймол бўлишига йўл қўйган сарой аёнларининг ҳар бирини аёвсиз жазога тортишни режа қилган эди.
📌#давоми_эртага
@xazon_rezgi /8
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
ЭШИГИМНИ ОЧАДИГАНИМ
Ёш оила янги уй сотиб олишди,
Эр – хотин хурсанд эдилар бундан.
Ҳар куни меҳмонлар кутиб толишди,
Бир қарорга келдик иккиси тунда.
Эртага ҳеч кимни киритмай уйга,
Ўзимиз қоламиз, хўпми дадаси.
Чиқмасдан ҳаттоки шу кўча куйга,
Дам оламиз, жонга тегди ҳаммаси.
Эшик қўнғироғи чалинди бирдан,
Бориб мўралади эр-хотин аста.
Яна меҳмонжонлар келиб чиндан,
Аёл қовоғини солди бир пастда.
Эр деди: бу ахир ота – онамку,
Атайлаб келишган бизни кўргани.
Аёл деди: кеча келишгандикку,
Хўп дея берган ваъдангиз қани?
Отаю онаси кетди боланинг,
Ҳеч ким йўқ экан деб қўя қолишди.
Эри ўйланарди унга ҳам қийин,
Ота онаси ҳам кетиб бўлишди.
Ярим соат ўтиб орадан яна,
Эшик қўнғироғи чалинди бот бот.
Аёлнинг юзида ажиб тантана,
Эшикни очишга шайланди ҳайҳот.
Эр деди: очмаймиз дегансан жоним,
Бу нимаси, наҳот ваъдани бузсанг!?
Аёл дер, келибди бору жахоним,
Ваъдамни буздим бошламанг сиз жанг.
Улар ота – онам, келдику атай.
Қиз бўлиб қайтариб юбора олмайман.
Кечиринг, бугунча ўзим айланай,
Аччиқ гапингизга розиман, шайман.
Орадан йил ўтди, уч ўғил кўрди,
Негадур севинмас эди у қадар.
Давлат топиб жуда бадавлат бўлди,
Ўша бойликка ҳам қилмасди назар.
Яна фарзанд кўрди, тўртинчиси қиз.
Эри суюнарди оламга сиғмай.
Дер эди тинмасдан ёруғ бўлди юз,
Аёли турарди уни тушунмай.
Секин савол берди, отаси унга:
Ўғлим, билмагандим қизни суйишинг.
Ош улашдинг ҳатто маҳалла куйга,
Бошинга қўнгандек катта бахт қушинг.
Нега суюнмайин, отажон ахир,
Шу қизни қанчалар кутгандим ўзи.
Салгина бўларкан ўғил тошбағир,
Ғалати туюлар лекин бу сўзим.
Жудаям бахтлиман, бугундан бошлаб,
Кулмай қўйган эдим, ҳамма бўғилди.
Энди яшамайман юрагим ғашлаб,
Эшигим очадиган қизим туғилди.
©интернет
/channel/xazon_rezgi
#ўйлар
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Одам чеҳрасида энг азиз аъзо нима? Шубҳасиз, кўз! Одам энг яқин кишисини, фарзандини ўзи азиз тутган нарсаларга қиёслайди. Онани «Каъбамсан» дейдилар-ку. Фарзандни «қаро кўзимсан», «кўзимнинг нурисан», «кўзимсан», «кўзимнинг қорачиғисан» дейишади. На тарихда, на бугун биров энг яқинини «бурнимсан», «қулоғимсан», «қошим» ё «сочимсан», ё «тишимсан» демайди-ку. (Ҳолбуки улар ҳам юз ҳудудининг тенг ҳуқуқли аъзолари!) Қадимги битиктошларда ҳам бунақа ёзувлар йўқ. Лекин «Сен менинг кўзимсан» дейишган ва дейдилар. Нега шундай? Боболаримиз айтганларидай, «Кўз фақат кўриш учун эмас, кўзёш тўкиш учун ҳам берилган». Демак, одам чеҳрасида кўз кўнгилнинг элчисидир.
© Эшқобил ШУКУР
@Xazon_Rezgi
Мен ўқиган энг гўзал мисралар...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Aссалому алайкум.
Шанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
𝗣𝗦𝗜𝗫𝗢𝗟𝗢𝗚𝗜𝗞 𝗧𝗘𝗦𝗧
98% aniq test
📲 Hozir telefoningizni qanday ushlab turibsiz? Tanlang👇
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
⭐️ 21 - АСР ТОПИШМОҒИ
Жавоби топилмаган «машхур» савол!
Шундай сўз борки,
Унда ҳамма нарса бор,
Ундан 1 ҳарфни олиб ташланса
кўнгил оғрийди.
Яна 1 ҳарф олинса
инсон мухтож бўлади.
Яна 1ҳарф олинса уят бўлади.
Савол: у қайси сўз?
⏰ Ўзингизни синаб кўринг👇
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Марьянинг ўлимидан сўнг Вероника чуқур қайғуга ботиб қолди. У Марьяни дафн қилиб қайтганларидан сўнг икки кеча кундуз таомланмай қўйди. Оҳири бу ҳақда хабар топиб қизнинг ҳужрасига қадам босган Моҳим Бекач ўзини кутиб олиш учун ўрнидан қўзғалмаган Верониканинг бу қилиғидан ғазаб отига минди.
- Сен қиз кимлигингни ва қаерда эканлигингни унутиб қўйғонга ўхшайсен? - деди Моҳим бекач Верониканинг сочларига чанг солишга тайёр ҳолатда,- бу нима муомала? Бу не юзсизлик? Тур ўрнингдан!
Верноника ётган жойида оғир қўзғалди-ю, аммо ўрнидан туришга рағбат кўрсатмади.
- Олинглар уни!- овози таҳдид ила янгради Моҳим бекачнинг,- мен буни қандоқ ўзига келтириш чораларини билурмен!
Моҳим бекачнинг буйруғи билан Вероникага ёпишган икки нафар қиз дарҳол ўзларини четга олишди:
- Бу қиз аланг-оташ бўлиб ёниб ётибди,- деди қизлардан бири овози титраганча.
- Бекам,- деди иккинчи қизнинг кўзлари даҳшат ичра олазарак бўлганча,- у қизнинг қўлларида аллақандай сувли тошмаларга кўзим тушгандек бўлди.
- Нима? - Моҳим бекачнинг лабларидан олов отилгандек бўлди ,- бу яна нимаси бўлди? Агар бу қизға ҳам бир нима бўлса барчаларингни товонларингдан остирамен!
Чодрасини олларинг у ёққа! Оч юзини!
Верониканинг юзидан юлқиб олинган чодра ҳужрадагиларга кўп нарсани ошкор қилиб қўйди. Қиз юзининг ўнг тараф бўйин қисмидан то пешонасига қадар тошган қип-қизил ярачалар сув боғлаб, билчиллаб ётарди!
- Ё, Аллоҳ, ўзинг асра!- Моҳим бекач моҳҳовга дуч келган каби ҳазарланиб ўзини ортга олди,- тезда Ризвонни чорланг!
Моҳим Бекачнинг ўзи тезда ҳизматчилари билан ҳужрани тарк этди.
- Баринг бориб ҳаммомга тушиб кийимларингни алиштирларинг,- деди Моҳим бекач қизларига, сўнг ташқаридаги соқчиларга юзланди,- Ризвон келиб қизни кўргач менга учрашсин.
Ризвон аслида сарой бош табиби Ёрмуҳаммаднинг аёли бўлиб, унинг ҳам табобатдан анча-мунча хабари бор эди. Ризвон аёллар ҳобгоҳига кириб беморни кўздан кечирганда Ёрмуҳаммад эшик ортида аёлига маслаҳат бериб турар эди.
Ризвон Моҳим бекачни узоқ куттирмади.
- Қизга аниқ ташҳис қўйишга қийналдик, бироқ шу билан бирга баъзи бир жўялик мулоҳазаларимиз йўқ эрмас,- деди у Моҳим бекачдан анча нарида қўл қовуштирганча.
- Гапни чувалаштирмай мақсадга ўт,- Моҳим бекач юраги тошганини яшириб ўтирмай,- айт-чи, қизга нима бўлғон деб таҳмин қилдингиз?
- Таҳминимиз иккита,- деди оғир-босиқлик билан Ризвон,- биринчиси шулки, унинг дугонаси заҳарланган вақт бунинг ҳам таначига ўша заҳардан маълум миқдордагиси тушиб қолган бўлиши эҳтимоли катта.. Айтишларича дугонаси унинг қўлида жон берган. Заҳар миқдори жуда кичик бўлганлиги сабаб Вероникани ўлим ҳолатиғача олиб келмағон, бироқ умрининг оҳиригача бадбашара қилиб қўймоғи ҳеч гапмас.
- Хўш иккинчи таҳмининг қандай? - ўзини босиб олиб сўради Моҳим Бекач
- Иккинчи таҳминимиз биринчисига кўра қалтис ва ноҳушроқ. Бу қиз танасида узоқ вақтдан буён яшаб келаётган ёт таначалар туфайли юзага келадиган касаллик. Асосан ажам юртларида учрайди. Вақти соати келганда тана ташқарисида намоён бўлади. Ўлимга олиб бориши мумкин. Энг енгил кечганда эса инсон танаси батамом фалажланиб қолиши мумкин. Танаси, қўл-оёғидан тортиб тилиғача рўй бериши мумкин бу ҳолат.
- Юқумлими?
- Бу ҳақда аниқ бир нарса дея олмайман. Энг мақбул ечим қизни саройдан чиқариб юбориш ва...- Ризвон ерга қаради,- хуллас мени тушундингиз деб ўйлайман.
- Айтмоқчисан-ки, қизнинг баҳридан ўтишимиз керак, шундайми?- Ризвонга қаттиқ тикилди Моҳим бекач.
Ризвон "Бошқа иложи йўқ" деган каби қўлларини икки ёнга чорасиз ёйди.
📌#давоми 21:40 да
@xazon_rezgi /9
#ҳаётий_ҳикоя
ОҚИБАТ
Ака тиришқоқ эди. Ака яхши топарди . Ука эса яхшигина боқибеғам эди. Тўғри-да , жонини койитиб нима? Акаси бор-ку ?! Хамма нарса ҳоҳлаган вақтида муҳаййё .
Ака бирон марта ўзига ўзи савол бермасди ."Нима учун фақат мен ҳаракат қилишим, ишлаб топишим , таъминлашим керак?" деб . Бахтига аёли ҳам ўзига ўхшаган диёнатли чиқди.
Шу зайлда кунлар ўтди . Ука ҳам уйланди, бола-чақа орттирди. Тенг-тенги билан, ўхшатмасдан учратмас деганларидек, келинпошша худди уканинг ўзи, яъни аёл нусҳаси бўлди.
Йиллар ўтди. Кайвонилар айтганларидек, замона айланиб "бошлар оёқ , оёқлар бош " бўлди. Ҳақиқатдан ҳам ... оёқлар бош бўлди.
Кунларнинг бирида ака оғир касалга учрагани маълум бўлиб қолди. Ҳарчанд беркитмасин бу ошкор бўлиб кетди. Аввал бошда билинмади, аммо вақт ўтган сари аканинг бор жамғарган пулларининг охири кўрина бошлади. Ҳеч ким касал бўлмасин экан. Касаллик ўзи бир дард бўлса, бошқалардан бетни шилиб бирон бир ёрдам сўраш иккинчи дард бўлар экан.
Ака касалхонада. Ука хабар олиб турибди . Эл қатори. "Бирон нарса керак бўлса айтинг?" дейди тил учида. Унинг бу мулозамати аканинг кўзини ёшлайди. "Шунча қилган меҳнатимни билди-я ?" дейди ўзича рози бўлиб ва ҳеч нарса керакмаслигини , керак нарса бу унинг ўзи, яъни ука эканлигини айтади. "Худога шукр !" Бу уканинг сўзлари . Ука руҳсат олиб ортга қайтади.
Бўлмади. Аканинг аҳволи оғирлашганда , унинг аёли минг истиҳола билан унинг ёнига қарз сўраб борди.
-Икки хафтада қайтарамиз, боқувдаги иккита буқамиз бор-ку , ўшаларни сотиб пулини олиб келиб беради жиянларингиз,- дейди янга ўғилларини тўйига атаб бораётган буқалари эсига тушиб ва баҳона топганидан қувониб.
Ука айтилган миқдордаги пулни индамай олиб чиқиб янгасига тутқазди. Янга қувонганича касалхонага жўнади.
Аканинг аҳволи шунча муолажадан кейин ҳам ўнгланиши қийин бўляпти.
Эрта сахардан жиринглаган эшик қўнғироғидан янга бир сакраб тушди:
"Ишқилиб тинчлик бўлсин-да!? Катта ўғли отасининг олдида эди..."
Эшикни очганда қайнисининг авзойини кўриб талмовсиради. Ўзида йўқ ука эса салом-аликсиз :
- Кеннойи , сизларда лафз борми ўзи ? Нима дегандингиз ? Кеча кечгача кутдим. Ахир кеча мол бозорга тушиб новвосларингизни сотиб, қарзингизни қайтаришингиз керакмасмиди ? Ўзингникидан топ деганлари шу экан-да а? Мен яна бир хафта мол бозор очилиб , молингизни сотиб, пулимни қилиб беришиингизни кутолмайман. У ер- бу ердан тўғрилаб беринг . "Аборот"дан қолиб кетяпман ахир,- деди- ю, терс бурилиб , йўлига равона бўлди.
Эшикка беҳол суянганча , қайнисининг ортидан термулиб қолган янганинг кўзларидан милт-милт ёш қуйиларди. Янга бир ўзи йиғламаётганди . Унинг ёнида неча йиллик ҳамроҳ -"ОҚИБАТ" кўз ёш тўкарди...
Хазонрезги
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
"Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик" (Тийн сураси, 4 оят)
1. Одам мияси сиғими 4 терабайтдан кўпроқ.
2. Чақалоқ 7 ойликкача бир вақтнинг ўзида ҳам сутни ютиб, ҳам нафас ола билади.
3. Одам бош чаноғи 29 хил суяклардан иборат.
4. Миядаги асаб пулси соатига 274 км тезликда ҳаракатланади.
5. Бизнинг миямиз бир кунда ҳосил қиладиган электр импулси дунёдаги жами телефонлар ҳосил қиладиган импулслардан бир баробар кўпроқни ташкил этади.
6. Инсон юраги ҳаёти давомида 182 миллион литр қонни ўзидан ўтказади.
7. Чарльз Осборн деган одамни 68 йил тўхтовсиз хиқичоқ тутган экан.
8. Одамнинг ўнг қўли чапига нисбатан 9 йил кўпроқ яшай олади.
9. Инсон ўзи кўрадиган тушларнинг 99 фоизини эрталабоқ унутади.
10. Инсон организмидаги қон томирларнинг жами узунлиги 100 минг километрга тенг.
11. Баҳорда нафас олиш даражамиз куздагига нисбатан 1,5 баробар юқорироқ бўлади.
12. Одам тана ҳароратининг 80 фоизи бошдан чиқади.
13. Одам дунёдаги чалқанча ётиб ухлай оладиган ягона жонзотдир.
14. 4 яшар бола бир кунда ўртача 450 марта ота-онаси ёки яқинларига савол беради.
15. Киндикнинг илмий атамаси умбиликусдир.
16. Чапақайлар дунё аҳолисининг атиги 7 фоизини ташкил этади.
17. Олма ва банан ҳиди озишда ёрдам беради.
18. Агар одам бошидаги сочларнинг бир умрлик узунлиги ҳисобланса, 725 километрга етади.
19. Одам организмида яшовчи бактерияларнинг соф вазни 2 килограммга тенг.
20. Организмдаги кальцийнинг 99 фоизи тишларимиздан жой олган.
21. Агар организмимиздаги жами темир моддасини бир жойга тўпласак, соатнинг жажжигина винтини ясашгагина етади.
22. Акса уришга мажбур этувчи вирусларнинг 100 хил тури бор.
23. Ҳаёти давомида одам териси 1000 марта янгиланади.
24. Қўлдаги бармоқларда тирноқ оёқдаги бармоқларга нисбатан 4 карра тезроқ ўсади.
25. Одам организмидаги мушакларнинг энг бақуввати тили ҳисобланади.
26. Одам юрагининг ҳажми ўз мушти билан баробар, вазни эса 220-260 граммга тенг.
27. Ўрта яшар одамлар бир кунда 23000 марта нафас олиб чиқаради.
28. Кўзларимиз 10 миллионтагача рангни таний олади.
29. Самолётда учиш жараёнида одам сочи ердагига нисбатан икки карра тезроқ ўса бошлайди.
30. Одам суяги пўлатга нисбатан беш карра мустаҳкамроқдир.
Муаллиф: интернет
@xazon_rezgi
Аллоҳ кечиктирдими, демак, гўзаллаштирябди...
Кут сабр қил...
Усмон Сунгур Экен «Ё насиб»
@xazon_rezgi
#хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Якшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Верониканинг сўнгги ойда безак бериши керак бўлган учинчи либоси эди бу. Вероника бу каштани шахсан Саодат Бахт Бегимнинг буюртмасига кўра тикаётган эди. Шундай либос учун ишланган каштани ҳукмдорнинг қизи Хонзода Султон тасодифан кўриб қолганда, Вероника унга ҳадя қилишга мажбур бўлган эди.
Хонзода Султон ҳадяни олганидан сўнг, тез орада ўз волидаси Ҳадича Бегим учун бу таҳлит каштали либосни қайта буюртирган эди. Ҳукмдор никоҳидаги иккинчи аёл бўлмиш Ҳадича Бегим Вероникадан навбатдаги буюртмани қабул қилиб олгач, қизни сахийларча сийлаган, унинг қўлидан чиққан мунчоқ кашталик либос сарой ичкарисида оғиздан оғизга тушиб тез орада тилларда достон бўлиб кетган эди. Вероникага навбатдаги буюртма учун навбатга тизилганларнинг сафи ҳақидаги узуқ-юлуқ миш-мишлар ҳаддидан ошиб тарқалган бир вақтда, иттифоқо, орага Саодат Бахт Бегим номи тушди-ю, барча миш-мишлар бир зумда бости-бости бўлди.
Бу Саодат Бахт Бегим билан Верониканинг иккинчи учрашуви бўлиб, бундан ўн беш кун аввал бўлганди. Саодат Бахт Бегим у сафар ҳам кутилмаганда пайдо бўлган эди.
- Ҳмм,- деган эди Саодат Бахт Бегим Вероника ва Марья жойлашган ҳужрада кутилмаганда мулозаматсиз пайдо бўлиб бурчакдаги анжомларни кўздан кечирар экан, - шундай қилиб чеварчиликдан хабарим бор дегин?
Вероника билан Марья тезда оёққа қалқиб қўлларини кўксига қўйганча Саодат Бахт Бегимга таъзим бажо келтирдилар.
Саодат Бахт Бегим Вероника чизган нақшли варақларни бирма-бир саҳифалар экан қизларга қарамай сўзида давом этди:
- Бағоят мафтункор... Шунингдек ажиб фусункор ҳам...-у шундай деб Вероникага юзланди,- менинг учун ҳам шундай тикиш тикиб беришингни сўрасам ҳаддимдан ошган бўлмасменми?
- Буюринг, маликам,- оғир ютинди Вероника қўлини кўксидан олмай ҳамон боши эгик ҳолда,- сиз истасангиз кифоя...
-Маъқул...-сузук кўзлари билинар билинмас жилоланди Саодат Бахт Бегимнинг,- унда менга ложувард рангли матога кумуш нозик мунчоқларидин нақшли кашта ишлаб берурсан. Фақат бу нақшлар либоснинг енг, кўкрак ва этак қисмларида бўлишини истаймен. Сен қандоқ ашёлар қанчадан керак бўлишини айтсанг, тез орада муҳайё қилурлар. Унутма, либос бир ой ичинда тахт қилинмоғи лозим.
Шу кундан эътиборан Вероника қаттиқ ишга киришди. У Саодат Бахт Бегимнинг буюртмасини бажараётгани сарой аҳли орасинда тарқалиб кетгани аниқ эди, шул сабаб маликалардан бошқа ҳеч бирлари Вероникани безовта қилишга журъатлари етмади.
Вероника қадалиб ўтирганча кашта учун ҳали ипак, ҳали мунчоқ қадайверганидан кўзлари толиб кетар, унга раҳми келган Марья дугонасига қўлдан келганча ёрдамга ошиқар эди. Бугун ҳам тонг сахардан тиним билмай тикиш ишлари билан банд бўлган Вероника кечга бориб толиқиб қолди. Айниқса аср вақтида қилган танаввули икки карч қовун унинг меъдасини сезиларли безовта қилиб, шомга яқин бироз иситма варажасини ҳам юзага келтирди. Шундан сўнг Вероника ўз билгисича доғ сув ёрдамида меъдасини тозалаб ташлаган бўлди, аҳволи бироз енгиллашгач ўрнига чўзилди. Кўп ўтмай қизнинг кўзи илинди. Бу орада Марья таомланишга ўтирган эди.
Вероника кўзи илинганига ҳеч қанча бўлмай ноодатий шовқиндан уйғониб кетди. Вероника шам ёруғи ғира-шира ёритаётган ҳужрада овоз келаётган томонни тусмоллаб қулоқ тутди. Овоз Марьянинг тўшаги тарафидан келарди. Вероника Марья ҳир-ҳир қилиб овоз чиқариб ётган тарафга эмаклаганча ўзини отди. Қизнинг қўл-оёқлари чангак бўлиб кесакдек қотиб қолган, фақат кўксигина темирчининг босқонидек нотекис кўтарилиб тушар, овоз ҳам қизнинг бўғзидан келаётган эди.
- Марьяяя!
#давоми 21:40 да
📌@xazon_rezgi /7
👩🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩🦰—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, BEPUL kurslar orqali shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈
👩🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫
Психологик тест
Сизга орқаси кўриниб турган 5та қиздан сизнингча қайси бири қолганларидан гўзалроқ...
Сиз танлаган аёл сизнинг психологиянгизни акс эттиради!
Варианлардан бирини танланг👇
#ён_дафтарча
КУЗАТГАНЛАРИМ...
Кўплаб китоб ўқиган инсон илмли инсон ҳисобланади ва бундай бировларнинг айбини қидириб юришга вақт сарфламайди . Нега дейсизми? Сабаби бундай инсонларнинг илми уларнинг одобини ҳам юксалтириб боради.
Одоби юксак инсонлар учун бировларнинг айбини қидириб вақт ўтказгандан кўра , ўзларини янада ислоҳ қилиш маънилироқдир.
Хазонрезги
@Xazon_Rezgi
#ТЕЗКОР #ШОК
Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!
2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...
Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇
➡️➡️➡️http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-o/html
➡️➡️➡️http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-o/html
➡️➡️➡️http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-o/html
(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Нима бироқ? -тагдор им қоқди Вероника,- бошладингми, гапир? - кўзларини қувлик билан ўйнатганча Ниҳолага юзланди у,- бундай қарасам кўп нарсадан хабаринг борга ўхшайди сен шум қизнинг?
Бунга сайин Ниҳоланинг сўзламакка янада иштиёқи ортди:
-Саодат Бахт Бегим ўз мавқесини мустаҳкамлагач, ҳарамдаги канизаклар орасида бирин-кетин сирли ўлимлар кўпайиб кетди. Энг қизиғи канизакларнинг кўпи номаълум дард туфайли бир кечада бандаликни бажо келтиришган, уларнинг ўлимлари сабабини энг таниқли табиблар ҳам аниқлай олишмаган.
- Ва нобуд бўлган канизакларнинг бари ёш ва ўта гўзал бўлишган!
Верониканинг сўзларидан Ниҳоланинг юзидаги қўрқинч ифодаси янада яққол намоён бўлди.
- Оре рост. Сиз қайдин билурсиз бу ҳақда?
Вероника ҳотиржамлик билан ёнида турган болишни олиб гўёки гўдакни қучгандек қучди:
- Буни таҳмин қилиб кўриш қийин эмас. Ногаҳоний ажал бор жойда унга тикилган қандайдир эваз бўлиши табиийдир. Агар ўлим аёллар тўпланган жамоада кўп учраса, унинг учун балоғат ёши ва беназир ҳусндан ортиқ бадал бўлмас.
Ниҳола бир зум Вероникага сўзсиз тикилиб қолди:
- Мен ҳеч бир сўз сўзламадим, сиз мени тингламадингиз,- деди у ялинч оҳангда,- тилим бошимга балолигини кўпда унутиб қўямен мен.
- Истасанг, биз сени ҳаттоки кўрмадик ҳам,- Вероника қучиб турган болишни бошига қўйганча тўшакка оҳиста чўзилиб кўзларини юмди, - аслида ҳозир бизга айтганларингни ҳам биз учун сариқ чақалик аҳамияти йўқ ҳам эди, сабабким булар биз учун эътирофга молик сўзлар эрмасди.
Ниҳола Верониканинг қаршисида ҳайратланганча туриб қолганди. У шу алфозда бироз тургач, ҳушини йиғиб хонани тарк этди.
🔳 🔳 🔳
Вероника ва Марьянинг бош саройдан қўним топганларига икки ойча муҳлат тўлганда "Ҳукмдор ҳазратлари навбатдаги фатҳда ғалаба қозониб шаҳри азимга тантана билан қайтиб келмоқда эмишлар" деган хушхабар овозаси ер-у кўкни тутди.
Тез орада сарой ичи ва ташқарисида байрамона кайфият ҳукмронликни ўз қўлига ола бошлади.
Бозорларда савдо аввалгига қараганда анча қимирлаб қолган, айниқса сурьма, мушк-анбар каби майда-чуйдалар билан савдо қилгувчи атторларнинг қўли-қўлига тегмай қолган эди.
Вероника ва Марья ўзларини ҳукмдорнинг бош саройидаги ҳарамига олиш кунлари яқинлигини фаҳмлаб турар эдилар. Уларнинг ҳар иккисига бўлган муносабат аввалгига нисбатан янада илиқлашган, ҳолларидан кунда уч бор эмас, балки тонг отгандан кун ботгунга қадар ҳар икки, уч соатда хабардор бўлиб турилар, қизлар қабул қилаётган таомлар янада маззали ва лазизлашган эди.
- Бу ниманинг гўшти? -сўради Марья кечки таомга олиб келинган зираворлар билан сийланиб тола-тола бўлиб пишган гўштли қовурдоқни кўриб оғзининг суви келиб,- ҳидининг ўзидан бошим айлана бошлади.
- Бу қирғовулдан тайёрланган димлама, -деди Ниҳола қизларни гўёки ўз ҳисобидан икром қилаётгандек мақтанганнамо,- бир есангиз таъмини умрбод эслаб юрурсиз.
- Вероника, кел,- деди Марья қўлларини бир бирига ишқаб,- келақол, мен жуда очқаб кетдим.
- Ўзинг еявер,- деди Вероника ётган жойида бошини кўтаргиси келмай,- мен кундузи еган қовундан сўнг ошқозоним безовта бўлиб энди ўзига келгандек бўлди. Меъдамга бироз дам бермоқчиман.
- Майли,- деди Марья таомланишга киришиб,- тегишингни олиб қўяман.
Вероника Ниҳола орқали топтирган ашёларидан тиккан каштасини шамлар ёруғида кўздан кечирар экан, бугунги ишидан кўнгли тўлди. Бугунги гуллардан солинган нақшли кашталарини қирқиб майда мунчоқлар безатиб узун шойи либоснинг енг қисмига безак сифатида ишлатса жуда либос янада гўзаллашишини ҳис қилиб ҳўрсинди.
📌#давоми_эртага
@xazon_rezgi /6
ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Вероника ва Марья Моҳим бекач кўрсатмасига кўра бош саройга олиндилар, бироқ тўғридан тўғри ҳарамга киритилмай кўшкнинг ички-маҳсус ҳужраларига жойлаштирилдилар. Қизлар саройга келгач бу ернинг қонун-қоидалари билан танишиб ҳайрон бўлдилар. Улар гарчи ҳали ҳарамга қабул қилинмаган бўлсалар-да, ҳурматлари қаттиқ тартибда ўз ўрнига қўйилиб бажо келтирилар эди. Уларнинг хизматига бир неча хизматчи қиз ва саройнинг хос соқчилари ажратилганди. Хизматчи қизлар Вероника ва Марьяга бевосита ичкарида хизмат кўрсатсалар, соқчилар хона ташқарисида туриб қизларининг хавфсизлигига кўз-қулоқ бўлишар, унда-бунда ташқи ҳовли ва кўшк ташқарисидан керак бўлган буюмларни муҳайё қилишар эди. Ҳар икки қиз шу тариқа бир ойга яқин тинч-осойишта яшадилар. Кунлардан бирида улар ички боғга сайр қилмоқ учун чиққанларида кутилмаганда бир гуруҳ ёш қиз-жувонларга дуч келиб қолдилар. Вероника дарҳол Марьянинг қўлидан тортиб ўзларини четга тортди.
- Буюрамен тўҳта!
Вероника ўзларига фармон берган сўзи кескир ёш жувоннинг ҳарамда алоҳида ўрни борлигини илғаб қўлини кўксига қўйганча ўртага чиқди.
- Буюринг, бош устига...
- Шеригинг ҳам келсун! - ўктам овозда буйруқ берди уни чорлаган аёл.
Марья ҳам Верониканинг ёнидан жой эгаллагач , у ёнидаги канизакларига буюрди,- Моҳим бекачни чорланглар!
- Булар ким? - кўз қири билан қизларга ишора қилди аёл Моҳим бекач келгач,- саройимизда меҳмон қизлар бор экан-у, биз бундан бехабармиз?!
Моҳим бекач у аёлга икки букилиб таъзим қиларкан, овози эшитилар эшитилмас Вероника малика деб таҳмин қилган аёлга баёнот берган бўлди:
- Бу қизларни ажамлик элчилар ҳукмдоримизга ҳадя сифатида келтурган эканлар.
- Шундай денг? Унда нима учун бу қизлар ҳарамда эмаслар? - маликанинг овози бу сафар қаҳр аралаш янгради.
- Бир қошиқ қонимдан кечинг, маликам,- дағ-дағ титраганча жавобга шошилди Моҳим бекач,-бунинг ўзига ярашуқли сабаблари бор эди. Изнингиз билан бу ҳақдаги мулоҳазаларимни шахсан ўзингизга баён қилсам.
- Ҳмм яхши, - қўл силтади малика,- унда сени ўз хонамда кутамен.
Моҳим бекач малика ва канизлар ортидан эргашди.
- Ууууффф, -деди қизларга бир неча кундан буён ҳизмат қилаётган Ниҳола нақшинкор бақувват сарой устуни ортидан чиқиб ,- Аллоҳ бир асради-я? Яхши-ки, Саодат Бахт бегимнинг кайфияти яхши эркан, йўқса... - у шундай деб қизларга илтижо билан юзланди,- ўзи нима учун руҳсатсиз ташқарига чиқдинглар?
- Нима, ташқарига чиқиш учун сендан руҳсат олишимиз керакми? -кутилмаганда аччиғи келди Марьянинг,- ёдингдан чиққан бўлса солиб қўяй, бу ерда нима қилиш кераклигини сендан сўрамаймиз. Ўз ўрнингни бил.
Ниҳола алам билан жилмайди: -Бугунчалик Саодат Бахт бегимнинг ғазабидан осон қутилиб қолдингиз. Кўрамиз келаси сафар ҳам шундай бўлармикан? Ана ўшанда сиз билан бошқача саломлашурмен, бунга имкон қолса албатта.
- Ниҳола,- деди Вероника қизга жиддий тикилиб, бу Саодат Бахт деганинг ҳукмдорнинг суюкли аёли эмасми?
- Ҳаа,- бирдан жонланди Ниҳола,- шу қадар суюклики ҳукмдоримиз унинг учун ҳатто осмондаги ойни ҳам иккиланмай узиб олишга тайёрдурлар..
- Шундай дегин? - ўсмоқчилади Вероника,- хўш яна нималарни биласан?
Ниҳола атрофга шоша-пиша кўз ташлади-да, Вероникага яқин келиб кўзлари олайганча маълумот бера бошлади:
-Саодат Бахт бегим ҳарамга киргач ҳукмдоримиз бошқа аёлларни никоҳига олмадилар, бироқ...
📌#давоми 21:40 да
@xazon_rezgi /5
🤔 Қуръонда туҳматга қолган ҳайвон қайси?
📜 Бу воқеа Қуръонда пайғамбарлар қиссаларида келган.
🧠 Жавобни тополмаган бўлсангиз қуйидаги тугмани босинг ва билиб олинг!
🤓 Бир илм бўлиб қолади!👇👇👇