Туркиялик бу йигит 10 йилгача фарзанд кўрмади. Аллоҳ Ўзи меҳрибон ва ҳикматлар эгаси бўлган Зот. Бирданига тўртта ўғил эгизакни берди. Уларнинг исмлари хам тайин, туғилиш кетма кетлигига қараб — Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али.
ㅤㅤㅤㅤ
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
АСРАНГ...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Жаҳонгир Мажидов
Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух...
Кунларнинг саййиди жума муборак!
Жуманинг хайр-у баракаси сизга бўлсин, азиз диндошим...
/channel/xazon_rezgi
Хайрли тун, яхшилар...
Ширин тушлар уйқунгизнинг безаги бўлсин...
/channel/xazon_rezgi
🙋🏻♀️Қизлажонлааа…
💁🏻♀️ Уйда ўтириб зерикканлар учун ажойиб имконият , энди сиз…
🍗🥩🍔 Миллий ва Дунё таомлари
🍧🍩🎂 Ширинликлар
🥗🥙 Салатлар
🥟🥘🌯🥪 Иссиқ егуликлар
🍹🍻🍷 Салқин ичимликлар
🤗 Албатта хаммасини мутлақо бепул ўргана оласиз!!!
🥰 Каналимиз сизга маъқул келаётган бўлса тезда дўстларингизни хам таклиф қилинг!!!
Teлеграм каналимизга қўшилиш👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/+SXeVM13NLOGuMdD6
Бир куни Мастура ўзлари ётадиган казармада Лайлонинг ёстиғи остида турган болаларининг суратини тортиб олиб, қайтиб бермасдан роса эрмак қилди. Лайло қанча уринса-да,суратни қайтиб ололмади. Мастура эса уни масхаралаб, кейин расмни ҳамманинг кўз олдида йиртиб ташлади. Ўша кеча Лайло унинг бу қилиғига чидолмай,тонггача ёстиққа юзини босиб,йиғлаб чиқди. Эртасига Мастуранинг бачкана қилиқлари давом этиб, Лайлонинг тикув машинкаси бузиб қўйилганлиги маълум бўлди.
Агар салгина эҳтиёт бўлмаса,ўзи билан бирор бахтсиз воқеа юз беришини сезган Лайло бу қитмирликлари учун унга индамади-ю, ичида
”Сеними,шошмай,тур”,-деб яниб қўйди.
Бу қўпол,зўравон аёлнинг куракда турмайдиган қилмишлари унинг жонига теккан эди. Орадан бироз вақт ўтгач,Мастуранинг гиёҳванд модда сотишини Каримадан эшитиб қолди. Лайло туни билан ухламай ўйлаб, Мастуранинг адабини бериш йўлини ўйлади. У икки-уч кун давомида Мастурага билдирмасдан орқасидан пойлади.Шу кузатишларининг натижасида гиёҳванд моддани қаерда сақлашини кўрди. Мастура қамоқхона чеккасидаги ташландиқ баракнинг деворидан ковак очиб,ўша ерда “ўз хазинасини” асрар экан.
Эртаси куни тонгда Лайло ҳаммадан барвақт уйғонди.Ҳожатга бориш баҳонасида ковакдан кўкнор солинган халтачани олиб, ичига яширди. Ҳамма нонуштага чиққан пайтида ортга қолди-да, Кариманинг ёрдами билан Мастура ётадиган тўшакнинг четини сўтиб, кўкнор солинган халтачани жойлаштириб қўйди. Кейин қамоқхона бош нозирасига Мастуранинг аёллар қамоқхонасида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётганлигини билдирди.
Қамоқхона нозиралари томонидан казармада тинтув ўтказилди ва Мастура қўлга олиниб, алоҳида камерага қамаб қўйишди.Уч кундан сўнг унинг қамоқхонада ўтириш муддатига яна муддат қўшилгани ҳақидаги гаплар пайдо бўлди.Бу хабардан Мастурадан жабр чеккан аёллар қувонишса,унинг тарафдорлари аксинча хафа бўлишди.
Бир ҳафталар ўтгач, Мастурани бошқа жазо муассасасига жўнатишди. Мастурани олиб кетишаётган пайтда у Лайлога ғазаб билан тикилиб, ”Биламан, бу ишларни сен қилдинг. Аммо унутма, бу қилганинг учун ҳали жавоб берасан ”, ―деб вишиллади. Унинг бундай таҳдидини эшитган маҳкума аёлларнинг барчаси Лайлога қўрқув ва ваҳима билан қараб қолишди. Лайло бўлса, унга заҳархандалик билан тикилиб турди-да,
”чирт” этиб ерга тупурди. Шукрки, муддати тугагунча Мастура билан қайта учрашиш насиб этмади. Шу воқеадан кейин Лайлога ҳеч ким тегмади.Аксинча,ҳамма у билан эҳтиёт бўлиб муомала қиладиган бўлди.
Янги йил арафасида отаси Мустафо ака шаҳардаги катта ҳовлисини сотиб,қишлоқда бобосидан қолган эскигина уйга кўчиб кетганини,қизининг дардида куявериб, қанд касалига чалинганини укаси Лазиз уни кўргани келганида эшитди.Отаси тўрт томонга югуриб,барча таниш-билишларини ишга солиб,Лайлони қамоқдан чиқаришга ҳаракат қилди.
Жонидан ортиқ кўрган Анвар акаси бўлса бир йилда бир,ё икки бор келар,келганида ҳам тузук-қуруқ гаплашмай совуқ муомалада бўлганча, тезроқ кетиш пайига тушар эди. Охирги марта келганида Лайло у билан очиқчасига гаплашиб олди.
-Анвар ака,нега мен билан тўғри гаплашгингиз келмайди? Мен сизга нима ёмонлик қилдим?
-Ия, яна нима қилмоқчисиз,хоним? Сиз бир бечора аёлни ўлдирдингиз,-деди киноя билан Анвар.―Бу ҳам етмагандай,сиз туфайли ишимдан ҳам ажрадим.”Ўсиб келаётган ёш кадр” деб мени вилоят қурилиш бошқармасига ишга таклиф қилишганди. Каръерамга болта урдингиз. .
Лайло эрига қараб қотиб қолди.”Наҳотки мен шу мансабпараст, худбин одам учун қотилликка қўл урдим? ”
―Энг ёмони сен фарзандларимизнинг келажагини ҳам йўққа чиқардинг.Уларни ҳамма “қотилнинг боласи” деб атайди. Бу исноддан улар ҳеч қачон қутулишолмайди,-давом этди Анвар ўйиб оладиган оҳангда. ― Билиб қўй,бу ердан чиққанингдан кейин уйга боришни хаёлингга ҳам келтирма.Сени қабул қилмайман.
Муаллиф: Моҳигул Назарова
БЎРИ АЁЛ
қисса
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЕЛИН
Муаллиф: Хазонрезги
Тайёрлади: Айруза Абубакирова
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
БАҲИЛЛИК
Товуқ катагининг бурчагидан алоҳида пана қилиб тўсилган ним қоронғи жойда тухумларни босиб ётган курк товуқ деярли емас, ичмас... икки-уч кунда бир дунёни бузгудек овоз билан қақоғлаб ташқарига чопиб чиқар, ўн-ўн беш сония шу ҳолатда туриб, яна ичкарига учиб кириб кетарди. Шу алфозда иккинчи ҳафта ўтиб борарди.
Товуқнинг ҳолидан хабар олиб юрган йигит охирги марта кирганида кўрдики, тухумларнинг айримлари дарз кета бошлаган. Демак, жўжаларнинг ёруғ дунёга келиш фурсати етган. Йигитнинг дилига шайтон ғулғула солдими, хаёлидан: “Товуқ курк бўлиб турган пайтда яна ўн-ўн бешта жўжа очириб олсам-чи!” деган гап ўтди ва уйидан саватчада тухумлар олиб чиқди. Она товуқнинг ташқарига чиқиб кетишини пойлаб турди-да, ўша пайтда ичида митти жонлар бетоқат бўлаётган тухумларни йиғиштириб олиб, ўрнига ҳалиги тухумларни қўйиб чиқиб кетди. Она товуқ шитоб билан қақағлаб кирди ва тухумларни бағрига олиб ётди. Ҳозиргина иссиққина бўлган тухумлар нима учун муздеккина бўлиб қолганини сездими, йўқми...
Тухумларни астагина синдириб ичидан жўжаларни чиқариб олган йигит товуқхонадан доим хабардор эди. Тонглар отиб қуёш ботар, ҳафта, ўн кун... Озиб кетган она товуқ ҳар икки-уч кунда ташқарига қақағлаб чопиб чиқиб келарди. Муддати етди чоғи, иккинчи бора қўйилган тухумлар ҳам дарз кета бошлади ва йигит товуқ ташқарига чиқиб кетганда иссиқққина, ичидан жўжаларнинг майин “чий-чий"лагани эшитилиб турган тухумларни шошилмай яна саватчага териб олди. Уларнинг ўрнига аввалдан тайёрлаб қўйилган совуқ тухумларни жойлаштирди, ташқарига чиқиб кетишга шошилмади, чунки энди она товуқнинг аввалги шахду шиддати йўқ эди – узуқ-юлуқ қақоғлаб кириб келди ва янгидан қўйилган тухумларни босиб ётди.
Кеча она товуқнинг бағридан ўғирлаб чиқилган тухумларни ёриб, уларнинг ичидан чиққан жўжаларни аввалгиларига қўшиб хурсанд юрган йигит эрталаб хабар олгани кирганда, бир сиқимгина бўлиб қолган товуқнинг боши осилиб ётарди. Йигит шалвираган қоқ суяк жониворни бир бурчакка кўмди. Ҳовли жимжит, назарида тинмай “чий-чий” қиладиган жўжалар ҳам она товуқ аҳволини ғойибдан сезиб сукут қилишаётгандек эди. Йигит бир-бир қадам босиб улар қамалган катакка яқинлашаркан, кўзи ерда сочилиб ётган майин патчаларга тушди. Онасиз – ҳимоясиз қолган жўжаларни мушукми, итми еб кетганди...
©интернет
@xazon_rezgi
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌱 Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Севги_тести❤️
Жуфтингиз сизга қанчалик мехр кўрсатиб этибор қилади ва сизга қай даражада ошиқлигини билишни истайсизми?😍🫀
Унда расмдаги жуфтликдан бирини танланг👇
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
😛😌😚😁😉😁😌😌😌😔
😛😌😔😌😌😋😌😋😣
😠 Дугонажон, негадир ўзимми нихоятда тушкун, умидсиз ва ўзимни ва атрофимдагиларни ёмон кўриб қоляпман.
🍷 Дугош,сенга битта сирни очай, мен битта каналга уланиб олганман, роса бизлар боп..❤️
😏 Шу каналга уланганимдан кейин, роса ўзгардим... бахтли бўлишни ўргандим 🌈
🥰 Сен ҳам уланиб ол, бир ойга қолмай БАХТЛИ АЁЛга айланишни бошлайсан. 🫰
Ишонмайсанми?
Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️ Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️
👇🥰
🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
― Қанақасига менга кундош бўласиз?Анвар акам ҳеч қачон менга хиёнат қилмайдилар,―деди у хотиржам гапиришга интилиб.―Сиз шунчаки туҳматчи аёлсиз.Эримга туҳмат қиляпсиз.Бахтли ҳаётимизни бузмоқчисиз,шундайми?
― Анвар акангиз отасининг гапини икки қилолмай,сизга уйланганида мен ҳомиладор эдим,―дея гап бошлаган аёлнинг гапи бўғзида қолди.
―Ия,унда шунча йилдан бери ҳомилангизни кўтариб юрибсизми? ―кулиб юборди Лайло.―Эсингиз жойидами,ўзи? Энди у Наргиза туҳмат қилаётганига аниқ ишонаётганди.
― Бу иккинчи ҳомилам, ―бирдан қичқириб юборди аёл.― Биринчисини сиз туфайли аборт қилишга мажбур бўлганман.Чунки бир ҳафтадан кейин тўйларингиз бўлиши керак эди.
―Сиз ажойиб экансиз-ку.Анвар акам билан юриб,ҳомиладор бўлган экансиз,уям сизни севар экан,нега унда ўша пайт турмушга чиқмадингиз?
―Чунки Анвар отасининг измидан чиқолмади.Сиз қаёқдандир пайдо бўлиб,бизнинг муҳаббатимизга чанг солдингиз.―Наргиза ғазаб билан сўзларкан,ростдан ҳам Лайлони айбдор деб ўйлаётгани учун у кўзига балодай кўринаётганди.―Ҳаётимизга бостириб кириб,Анварга тегиб олдингиз.Аслида у сизни эмас,мени севарди,билдингизми?
―Менга қаранг.Демак менга хат ёзган ҳам,бир ҳафтадан бери уйимизга телефон қилиб,мени ёмонлаган туҳматчи ҳам сизсиз,шундайми? Қани,кабинетимни бўшатиб қўйинг-чи. Хаёлингиз жойида эмасга ўхшаяпти, ―Лайло шундай деб,ўрнидан турди. ― Эсиз,шунча уринишларингиз бекор кетди.Сўзларингизни бирортасига ҳам ишонмайман.Бўлинг, тез чиқинг.
―Чиқмасам-чи?Нима қиласан?―деди Наргиза ранги гезариб. ―ИшонмасангАнвар акангнинг ўзидан сўра.
―Мени сенсираманг.Ё мени ҳам туққанмисиз?―заҳарханда қилди Лайло.
Бу гапдан Наргизанинг ғазаби келди.
―Сен мени мазах қиляпсанми,ҳали? Кутилмаганда жойидан сакраб турган Наргиза Лайлонинг сочига чанг солди.Лайло ўзини ўнглагунча,уни тарсакилаб, бошига муштлаб, юзларини юлиб ташлади.―Сен эркатой хотин бўлиб, маликалардай маза қилиб Анвар билан яшаб юрасан-у, мен азоб чекиб юраверайми? Сен сабабли мен биринчи фарзандимни ўлдирганман. ―Наргиза шундай деб, бор кучи билан Лайлони итариб юборди.―Энди эса болам отаси билан бирга бўлишини хоҳлайман.
Столга урилиб гандираклаб кетган Лайлонинг бирдан ғазаби қайнаб кетди.Стол устидаги тиббиёт тимсоли бўлган вазага ўралган илон тасвирли бронза ҳайкалчани олди-да, тинмай ҳақоратли сўзларни айтиб,уни сўкаётган Наргизанинг бошига бор кучи билан урди. Кўз олдига Анварнинг, фарзандларининг қадрдон чеҳралари келиб,улардан бир зумда ажралиб қоладигандай,бахтли кунларига якун ясалаётгандай туюлди. Вужудида пайдо бўлган худбинлик, куйдирувчи рашк, ўз бахтини қизғаниш туйғулари аёлнинг қўлларидан тутиб,Наргизани ураверди, ураверди... Наргиза беҳуш ҳолатда ерга қулади.
Шовқинни эшитиб,кимлардир эшикни тепиб кириб келганини, қўлидаги ҳайкалча ерга тушиб кетганини базўр илғади. Кимдир унинг юзига бир стакан сув сепиб юборди. Ўзига келганида кабинети ҳамкасблари билан тўлиб кетган, бош врач Содиқ ака Наргизанинг бўйин томирини ушлаб,
”Афсус,ўлиб қолибди,”―деяётган эди. Кўп ўтмай кимдир хабар берган шекилли, кабинетида милиция ходимлари пайдо бўлди.Лайлони шаҳар ички ишлар бўлимига олиб кетишди.
Бу воқеадан хабар топган Анвар ўша заҳоти шаҳар ички ишлар бўлимига етиб борди.Наргизанинг вафот этгани,Лайлонинг жиноятга қўл ургани уни гангитиб қўйди. Қайнотасини,уйдагиларни чақиртирди.Лекин уларга ўша куни Лайло билан кўришишга рухсат беришмади.Лайло совуқ камерада ёлғиз қолиб кетганидан кейингина қилиб қўйган ишининг даҳшатини бор бўйича англади. “Нега Анвар ака келмаяпти? Болаларим нима қилишяпти,экан? Мени одам ўлдириб қўйганимни эшитган ота-онамнинг аҳволлари нима кечди экан? Энди нима бўлади?” Шу каби саволларнинг кети йўқ эди.
Эртасига шаҳар ички ишлар бўлимининг кичик хонасида ёлғиз ўзи ўтирган қизининг олдига кирган отаси Мустафо аканинг қоп-қора сочлари қордай оқариб кетганини кўрган Лайло отасини маҳкам қучоқлаб олди. Мустафо ака қизини елкасидан енгилгина қучиб қўйди-да,ўзидан сал нарига итарди.
Наргиза бўлса Анварга йиғлаб-сиқтаб,унга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини,фақат иккинчи хотини бўлишни исташини айтди. “Менинг ҳаётимда сиздан бошқа эркак бўлмаган, бўлмайди ҳам,―деди у навбатдаги дийдорлашувларидан бирида Анварни авраб.―Бахтингизни бузмай деб, жонимни гаровга қўйиб, биринчи фарзандимни олдириб ташладим. Аслида уйингизга бориб ўтириб олсам ҳам бўларди-ку... Аммо мен бундай қилмадим.Сизга қулоқ солиб,изимга қайтиб кетдим.Шу ўтган йиллар ичида сизни унутишга кўп ҳаракат қилдим. Аммо бўлмади. Сизни асло унутолмадим. Мени дийдорингизни кўриш бахтидан мосуво қилманг, жоним”.
Кейин ҳам гоҳи-гоҳида шу ўтинчини кўп бора такрорлади.Унинг ширин гапларидан боши айланган Анвар никоҳ ўқиттирди. Кейин бўлса ҳеч кимга билдирмай шаҳарнинг эски шаҳар қисмидан кичкинагина ҳовлича сотиб олиб берди. Орадан кўп вақт ўтмай Наргиза ҳомиладор бўлди.
Наргиза Анварни алдаб-авраб ўзиники қилгани, иккаласи орасидаги муносабат яхшилангани сари Лайлони ғойибона ёмон кўриб борарди. Гоҳида Лайлонинг бирор сабаб билан ўлиб қолишини,ўзи Анварнинг ягона ёри бўлиб қолишини сўраб тонггача Яратганга илтижо қилиб чиқарди. Эрталаб эса ўзининг телбаларча ўйларидан уялар,аммо кўнглида Лайлога нисбатан нафрат олови кучайиб борарди. Наргизанинг хаёлида Лайло унга тегишли бўлган барча нарсани эгаллаб олгандай туюлар,қачондир бу аёл билан ҳисоб-китоб қилиши лозимлигини ўйлаб қоларди.Лекин бу ҳисоб-китоб ўзининг ҳаёти эвазига бўлиши мумкинлиги хаёлига ҳам келмасди.
Наргиза ўша машъум воқеа юз бермасидан бир кун олдин, тушлик баҳонасида уйига келган Анвардан Лайлонинг қаерда ишлашини сўради.
―Лайлода нима ишинг бор?–Анвар Наргизага жиддий нигоҳ ташлади.―Тинчликми,ўзи?
―Шунчаки сўраяпман,нима мумкин эмасми?―деди Наргиза ўпкалаган оҳангда.―Тантиқ маликангиз ҳақида билгим келди-да.
― Қўй,қизиқма.Бир-бирингиз ҳақида билмаганингиз яхши.
― Айтақолинг,шунчаки билмоқчиман,-Наргиза шундай деб Анварни сочларини силади.―Ўқишини битирдими, ишлаяптими йўқми,деб сўраяпман.
―Ҳа, икки йил олдин битирди.Болаларимиз ҳам улғайишди,энди ишлаяпти,худога шукур.―деди Анвар. Кейин аёлнинг қўлларини кафтлари орасига олиб, ғурурланганча қўшиб қўйди.―Янги тумандаги шифохонада бош шифокор ўринбосари у.
― Ҳа,яхши, ―деб қўйган Наргиза аҳамият бермагандай туюлса-да, аслида Лайло билан учрашишни дилига тугиб қўйди.Кейин эса гапни бошқа жойга бурди.―Анвар,биз ҳам қачонлардир доимо бирга яшармиканмиз?
― Нима,ҳозирги ҳаётинг ёқмаяптими сенга?―Анвар бирданига хушёр тортиб,жойидан туриб кетди.―Ахир сени ташлаб қўймаган бўлсам?Мана,кичик бўлсаям ўз уйинг бор.Ҳар кун бўлмасаям,кунора ёнингдаман. Худога шукур қилсанг-чи.
―Худога шукур қиламан,аммо...Доимо мени ёнимда бўлишингизни истайман,―Анварнинг кескин сўзларидан юраги орқага тортиб кетган бўлса ҳам Наргиза сездирмай жилмайишга ҳаракат қилди.―Биласиз-ку,сизни жудаям яхши кўраман.Ахир сиздан бошқа кимим бор?Анавинга сизни бериб қўйишни истамайман.
―Наги,у “анави” эмас,икки фарзандимнинг онаси.Лайло билан умуман ишинг бўлмасин.―Зарда билан шундай деган Анвар кутилмаганда остонага бориб,туфлисини кия бошлади.Одатдагидек,туфлисини артмоқчи бўлган Наргизанинг қўлларини силтаб ташлади-да, дарвозага қараб йўл олди.
Наргиза ўзига келиб,унинг орқасидан чиққунича Анвар ҳовлидан чиқиб кетганди.Наргиза чексиз нафрат билан унинг изидан қараб қоларкан:
”Оилангга ўзим ҳақимда билдириш вақти келганга ўхшайди.Шошмай тур.Яқин кунлар ичида ҳаётингга кирганимни билишади”,―деб ўйлади.
(Давоми бор)
Муаллиф: Моҳигул Назарова
/channel/xazon_rezgi
@IJOD07
«Бир инсонни дилини оғритмоқлик - Арши аълога ўт қўйган билан тенг!»
Билиб-билмай ранжитиб қўйган дўстингиз бўлса кечирим сўраб, ярашиб олинг!
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ЎЗИНГИЗНИ_АСРАНГ_ЎЗИНГИЗ
Дунёнинг ҳеч битмайди иши ,
Тугамайди чоп- чоп , ташвиши,
Келмасидан ҳаётнинг қиши ,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
То кексайиб қолгунича ёш,
Чайнамоққа малол бўлмай ош ,
Қолиб кетмай ёстиқларда бош,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Турмуш- муштдир, рўзғор эса ғор,
Тўлди десанг бир ками тайёр,
Келмайсиз- ку дунёга такрор,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Қараб қолманг нокас қўлига,
Йўлни солмай пушмон чўлига ,
Ғарқ бўлмасдан армон кўлига.
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Қай кимсалар ботиб гуноҳга,
Юрагингиз тўлдирса оҳга,
Ҳаволани қўйиб Аллоҳга,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Ота- она энг азиз инсон,
Соғ бўлсангиз диллари шодон,
Мушкулларин қилганча осон,
Ўзингизни асранг ўзингиз...
Муносибга сиз ҳам арзингиз,
Адо айланг суннат, фарзингиз,
Жуфтингиздан кўпдир қарзингиз,
Ўзингизни асранг ўзингиз...
Фарзандингиз камолин тилаб ,
Хуш ниятни дуога ўраб,
Яратгандан бахтларин сўраб,
Ўзингизни асранг ўзингиз...
Ҳаққингиз бор дилдан кулишга,
Тонгдек отиб, ойдек тўлишга ,
Арзийсиз-да бахтли бўлишга,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Арзийсиз-да бахтли бўлишга,
Ўзингизни асранг ўзингиз...
Муаллиф : Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Кўргим келаётир сизни тушимда...
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
―Ахир сизни қизғаниб шу ишни қилдим. Уйга бормай қаерга бораман?
―Мени қизғанишингга ҳеч ҳожат йўқ эди.Сен оиламнинг бекаси,болаларимнинг онаси эдинг.Сизларни ҳеч қачон ташлаб кетмаслигимни ўзинг ҳам яхши билардинг.Лекин барибир ғазабингга бўйсундинг.
Қанчалар аччиқ бўлмасин, Анвар бўлиб ўтган воқеага ўз қарашини ва хулосасини баён этаётган эди. Шу сабаб Лайло бошқа гапирмади. Кўксини куйдирган аччиқ пушаймон илонга айланиб,юрагига тиш ураётганидан энтикди.
― Бўлди,Анвар ака.Энди буёғига нима қиламиз?
― Нима қилардик? Мен уйланяпман. Болаларга она керак. Чунки онамни ҳам охирги пайтларда саломатликлари яхши эмас.Аҳволимни тушунасан,деб ўйлайман.
― Болаларнинг тақдири нима бўлади?Мен уларни жудаям соғиндим.
― Бу масалани чиққанингдан кейин ҳал қиламиз.Энди кетаман,соғ бўл.
Лайло эри кетгач,казармага қайтди. Ўзини жойига ташлади-да,ёстиғини қучиб ҳўнграб йиғлаб юборди. Ёнига келган, ўзига таскин бермоқчи бўлган маҳкумаларнинг бирортаси билан гаплашмади.Ҳатто Каримага ҳам тиш ёрмади. Лайлонинг ҳаёти бирдан нурсиз тусга кирган, болаларининг соғинчини айтмаса,бошқа ҳеч нарса кўнглини ёритмас эди.Севимли инсонининг айтган ҳар бир сўзи қулоғи остида акс-садо бериб турарди. Охири отасининг елиб-югуришлари натижа бериб,Лайло амнистияга тушиб, беш йил деганда озодликка чиқди...
Энг ёмони Лайло қамоқдан қайтганидан кейин бўлди.Худди унинг қайтишини кутгандай, келганига бир ҳафта бўлмай, Мустафо ака юрак хуружидан вафот этди. Шифокорларнинг айтишича, отаси биринчи инфаркни оёқда ўтказган экан.Лайло анча пайтгача отасининг ўлимида ўзини айблаб,ич-этини еб юрди.Лекин у қанча изтироб чекмасин,энди фойдаси йўқ, дунёдаги меҳрибон инсони уни тарк этган эди. Унга алам қилгани―отасининг таъзия маросимларига эрининг уйидан ҳеч ким келмагани бўлди.
― Майли қизим, келишмаса келишмас.Ўлим ҳар бир банданинг бошида бор. ― Қариб,кампирларга ўхшаб қолган онаси Лола опа Лайлога таскин беришга уринди.
Лайлога эрининг бу қилмиши қаттиқ таъсир қилди. У нима қилиб бўлса-да,эрининг қўлида қолган жигарбандларини олишга қатъий аҳд қилди.
(Давоми бор)
Муаллиф: Моҳигул Назарова
/channel/xazon_rezgi
@IJOD07
Моҳигул НАЗАРОВА
Б Ў Р И А Ё Л
10.Қора кунлар
Эртаси куни Лайлони тепакалдан келган,паст бўйли одамнинг олдига олиб боришди.Ўзини “терговчи Нусратовман”,-деб таништирган бу одам қаламини столга уриб ўйнаганча, аввал Лайлонинг республика жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда қайси моддалар билан айбланаётганлигини айтди.Кейин эса Лайлодан нега бундай қилганлиги сабабини сўради.
―Ўша аёлнинг ўзи поликлиникага келиб тўполон кўтарди,мени урди.Кейин мен ҳам ҳимояландим,-деди Лайло ерга боққанча.― Мен қилган ишимга иқрорман,бемалол жазога тортишингиз мумкин.
―Мана бу жиноят предмети,-терговчи шундай деб столининг пастидан ашёвий далил сифатида олинган тиббиёт рамзи бўлган ҳайкалчани стол чеккасига қўйди.―Наргиза Шамсиева эрингизнинг курсдоши эканлигини,улар шаръий никоҳ ўқитиб бирга яшаётганлигини билармидингиз?
―Йўқ.Мени бундан хабарим бўлмаган.Балки касалхонага келиб жанжал қилмаса,умуман билмасдим ҳам бу ҳақда.―Лайлонинг бирдан хўрлиги келиб кетди.―Эримга ишонардим.Наргизанинг ўзи мен билан жанжал қилишга келди.Мени ҳақоратлаб,сочларимдан юлиб,калтаклади. Мен ундан ҳимояландим,холос.
―Демак сиз фуқаро Наргиза Шамсиеванинг жонига қасд қилганингизни,унинг бошига бронза ҳайкалча билан уриб ўлдириб қўйганингизни тасдиқлайсиз,шундайми?-сўради терговчи унга уккиникидек совуқ кўзларини тикиб.
― Ҳа,тасдиқлайман. Гуноҳимга иқрорман.Мени қонунда белгиланган тартибда жазога тортишингиз мумкин.
― Фуқаро Сафарова.Сиз нега бунчалар осон иқрор бўляпсиз? Наҳотки ўзингизни оқлашни истамасангиз?―яна қаламни столга тақ-тақ этиб урганча сўради терговчи.
― Чунки мен ростдан ҳам қотиллик қилдим.Бир аёлнинг ўлимига сабаб бўлдим.Аслида бундай бўлишини сира ҳоҳламагандим. Лайло шундай деганча,жойидан турди.―Бўлди,ўртоқ терговчи. Бошқа гапиришни истамайман...
Терговчи унинг иқрорини қоғозга тушириб,имзолатиб олди.Кейинги куни эса Лайлони воқеа жойига олиб бориб,тергов эксперементи ўтказди.
Кўп ўтмай суд бўлди. Лайлонинг кучли аспект ҳолатида жиноятга қўл урганлиги инобатга олиниб, уни саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқди.Шаҳардаги энг кучли адвокатни ишга солган отасининг кўмаги билан Учқудуқдаги қамоқхонада жазо муддатини ўтайдиган бўлди.
Бир умр ота-онасининг ардоғида ўсган, эрининг уйида ҳам эъзоз топиб яшаган аёл учун ҳаётнинг бундай қақшатқич зарбасини кўтариш жуда оғир кечаётганди. Учқудуқдаги жазони ўташ муассасидаги биринчи кунда бошқа маҳкумалар қатори унинг ҳам сочини олиб ташлашди.Кейин эса қалин ва қўпол матодан тикилган кўк рангли кийим бош бериб,ҳаммани ҳаммомга ҳайдашди.
Лайлонинг одам ўлдириб,қамоққа тушгани ― маҳкумалар ўртасида эътиборни тортадиган жиҳат эди. Чунки жиноят оламида бу ўзига хос обрў каби саналарди. У билан ҳамма эҳтиёт бўлиб муомала қиларди. Боиси қамоққа тушган дастлабки ойларда бўлиб ўтган воқеа уларни шунга мажбур қилган эди.
Аёллар орасида колониянинг норасмий хўжайини,асли миллати эроний бўлган Мастура исмли аёл бор экан. Мастура баланд бўйли, туяқушдай лопиллаб юрадиган,юзида қўрқинчли чандиғи бор аёл бўлиб,айтишларича эрини ўйнаши билан тутиб, болта билан чопиб ташлаган экан.
Мастура уни ёқтирмай қолишининг сабаби―қамоқхона нозираларининг Лайлога нисбатан юмшоқ муомаласи ва уйидан тез-тез озиқ-овқат ва керакли буюмлар келиб туриши важидан эди. У ошхонада гоҳо Лайлонинг овқатини “тасодифан” тўкиб юборар,гоҳо қаттиқ туртиб ўтиб кетарди.Лайло унга ўзича қаршилик қилиб кўрмоқчи бўлди,лекин тунда ётган жойидан олиб чиқиб, кўзини боғлаб,ҳўлланган қаттиқ сочиқ билан калтаклашганидан кейин Мастурага қарши курашиш учун якка ўзининг кучи етмаслигини англади. Мастурага қарши курашиш учун унга ҳам хайриҳоҳлар керак эди. Шу сабаб Лайло сабр қилишни маъқул кўрди.
Бу ерда кунлар, ҳатто соатларнинг, ўтиши жуда қийин эди. Лайло ҳам бошқа аёллар сингари махсус кийимлар тикишни ўрганди.Эрталаб соат саккиздан бошланадиган иш кечки соат олтигача давом этарди. Иш баҳонасида Лайло Мастуранинг шотирларидан бири бўлган Карима деган аёл билан анча яқинлашиб,дугона бўлиб қолди.
/channel/xazon_rezgi
#таваллуд
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиба ва шоира, дилга яқин сценарийлар муаллифи, "Ижод тараннуми" /channel/IJOD07 канали ижодкори , ғойибона устозим- Моҳигул Назарованинг таваллуд топган кунлари.
Фурсатдан фойдаланиб кўп сонли муҳлислар номидан Моҳигул опамга узоқ умр, бахт-саодат, барча орзуларининг рўёбини тилаб қоламан.
Илойим барча яқинларингиз ва мухлисларингиз бахтига (улар орасида ўзим ҳам борман) соғ ва омон бўлинг.Қаламингиз ёзишдан, юрагингиз куйлашдан толмасин, қадрли устозим.
Эҳтиром билан синглингиз Хазонрезги.
🔴 🟠🔴🔴🔴🔴🟠 🔴
Bu mening 2haftalik daromadim🟠
🟠Sizga ham shunday daromad topishni o'rgataman!
🟠100% Halol va Qonuniy
🟠 1Xbet, tarmoqli marketing emas!
Bu online biznes proyekt😉(ayol-qizlarimiz uchun)
1haftada bemalol foydaga chiqasiz😍
Ko'rib turganingizdek, o'quvchilarim kuniga 10$-100$gacha foyda qilishadi🟠
KIRIB O'ZINGIZ GUVOHI BO'LING🔴
/channel/+trDRxbKVSDcxOTM6
/channel/+trDRxbKVSDcxOTM6
/channel/+trDRxbKVSDcxOTM6
‼️Диққат диққат‼️Аёллар учун‼️
👍👍ХОЗИРОК УЛАНИНГ⁉️
Каналимизда:
🔶 Энг сўнги урфдаги фасонлар
🔶Профессионал тикувчилардан дарслар тўплами
🔶Онлайн бепул видеодарслар
🔶Eнг яхши андозалар фақат бизнинг каналда.
🔶Eнг муҳими буларнинг барчаси мутлақо ТEКИН...БЕПУЛ...
t.me/tikuvchilik_fasonlar_olami
t.me/tikuvchilik_fasonlar_olami
Шербек қизни юзига бир шапалоқ туширди.Наргиза ловуллаган юзига қўлини босиб кечирим сўрай бошлади.
-кечиринг Шербек ака,кечиринг!-деди изиллаб.Шербек қизга совуқ қаради.
-иккинчи лаб бўяганингни кўрмай!
Қиз юзини ушлаб йигитга жилмайди.
-кечирдингизми?
Шербек ўйланиб юзини тутди.
-битта ўпсанг кечираман!
Наргиза уёқ-буёққа қараб йигитни юзидан енгил ўпиб қўйди.
-мана бу бошқа гап!-деди Шербек қизни белидан қучиб.Наргиза уялиб атрофга қаради.
-кўриб қолишади!
-менга фарқи йўқ! Барибир хотиним бўласанку!
-совчилар жўнатаман деган эдингиз...
Шу пайт Наргизани телефони жиринглади.Шошиб телефонни кўтарди.
-ало ойи!
✨✨#хайрли_оқшом
Мана умр китобимизнинг яна бир кун деб аталмиш гўзал саҳифасига имзо чекдик.
Ўйлайманки , бугунги кун бесамар кетмади .
Агар орамизда бугун кун бўйи кимгадир яхшилик қила олмадим деб ўкинган киши бўлса шуни билсинки , кун бўйи бировга ёмонлик қилмаган бўлса , бу ҳам катта яхшилик ...
Эртага эса ...
Эртага барини бошидан бошлаймиз .
Яна бир гўзал тонгни умримизнинг яна бир янги саҳифаси билан...
Оқшомингиз осуда ўтсин , қадрдон ...
Оппоқ субҳгача ...
Хазонрезги
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚАЙНОНА
(ҳикоя)
Толибжоннинг оиласи серфарзанд оила. Оилада бири- бирини қувалашиб етти нафар фарзанд вояга етмоқда. Каттаси бу йил еттини тамомласа , энг кичиги энди эмаклашга
ҳаракатни бошлади.
Оила бошлиғи Толибжон махалласидаги Соҳиббекнинг фирмасида иш бошқарувчи. Топиш- тутиши ёмонмаску-я, аммо шунча ейман, ичаман деб турган қора кўзларни боқишниям ўзи бўлмаслиги рост. Аёли Саодат фарзандларидан ортиб, бирон жойда ишлай олмайди. Ўзи уйида шундоқ ҳам иши етарли. Яхши ҳамки, Толибжоннинг саксонларга бориб қолган онаси Фазилат хола борлар. Болаларга ҳай-ҳайлаб, жиллақурса бешигини тебратиб мадор бўлиб турадилар. Улар ҳар икки гапни бирида : " Ёлғизимдан кўпайганларим, Аллоҳимнинг берганлари , кўрсатганига, етказганига шукр"-деб дуо қилганлари қилган.
Толибжон бугун ишдан чарчаб келди. Ҳар доимгидек келишига овқат тайёр экан. Саодат бугун чиройли қилиб хуштаъм хоним пиширибди. Ёнида қип- қизил сардаги ва майда тўғралган кўкатлар иштаҳани янаям қўзғарди.
Бувижоннинг "Бисмиллаҳир раҳмонир раҳийм" и билан овқатга катталардан кейин бирин- кетин болаларнинг ҳам қўли узатилди...
Таом жуда ширин бўлган экан. Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, Саодат қизи Саида билан идишларни йиғиштириб ошхонага йўл олди. Бир пайт эрини йўталганини эшитиб , юваётган идишини столга қўйиб остонадаги эрига саволомуз боқди:
- Ҳа , дадаси ...
- Бундан кейин ойимга овқатни алоҳида сузгин... Овқат қуюқ бўлса ҳам.
Саодат эрининг гапларига тушунмай талмовсиради . Дили оғриди:
- Ахир .... Нимага ... ?
- Онаси, тушунгин бундоқ. Мен онамнинг қанча овқат еганлариниям билмадим. Биласан, -шу сўзларни гапираётиб Толибжоннинг овозидаги титроқ сезила бошлади ,- ойим қариб қолганлар . Овқатниям секин ейдилар. Яна...кўпинча набираларига илиниб ...
- Дадаси , бўлди . Ҳаммасига тушундим.
Саодат эрини ортиқ гапиртиргани қўймади, сабаби ўзининг ҳам кўнгли бўшаб кетганди.
У шу топда шундай меҳрибон ўғилни тарбиялаган қайнона- онасининг ёнига тезроқ боргиси келарди...
Муаллиф: Хазонрезги
Канал манзили 👇:
@Xazon_Rezgi
―Нега бундай қилдинг,қизим? Нега?―Отанинг овозидаги ҳасрат,дард, мунг Лайлони бир зум соқовга айлантирди.Лекин аёл ўзини тез қўлга олиб, Наргизанинг ўзи унинг олдига келгани,ўзи биринчи бўлиб ёпишгани,уйига номаълум кишиларнинг телефон қилишганини,ҳатто уни хат ёзиб ҳақоратлашганини, балки бу ишларни ҳаммасини шу аёл қилганлигини, аслида у Лайлонинг бахтини кўролмайдиган ичиқора,туҳматчи бир аёллигини отасига сўзлаб берди.
Мустафо ака қизининг сўзларини бўлмай тинглади.
― Йўқ,қизим адашяпсан.Ўша аёл туҳмат қилмаган. У эрингнинг собиқ курсдоши бўлган экан.Анвар ростдан ҳам никоҳ ўқитиб,унга уйланган экан.
Лайло музлаб қолди. Бирданига унинг ишонч ва муҳаббатдан иборат бўлган дунёси нураб кетгандай,отасига беҳол суянди.”Энди нима бўлади? Қамалиб кетаманми?Болаларим нима қилади,энди? Анвар ака,сиз ҳали шунақа хиёнаткормисиз?”Миясида қаттиқ оғриқ билан жаранг бераётган саволлар кучли санчиққа айланиб,бутун вужудини эгаллади.Лайло қулаб бораётганини билса-да, ўзини ҳеч ўнглаёлмасди.
(Давоми бор)
Муаллиф: Моҳигул Назарова
/channel/xazon_rezgi
@IJOD07
Моҳигул НАЗАРОВА
#Б Ў Р И А Ё Л
(Қиссанинг давоми)
9. Кутилмаган фожеа
Айни ўша кунларда Лайлонинг номига кимдир хат ташлаб кетибди. Уй хизматчиси хатни келтириб Лайлонинг қўлига тутқазди.Конверт юзида фақат “Лайлога” деб ёзилган хат ҳақоратли гаплар билан тўлиб-тошган экан.”Сен ёшгина бўлатуриб,Анварнинг бошини айлантириб тегиб олдинг.Аммо билиб ол,Анвар сени ҳеч қачон яхши кўрмаган ва яхши кўрмайди ҳам.У шунчаки ота-онасининг гапини икки қилолмай сенга уйланган.Агар сен яхши қиз бўлсанг,ўзингдан саккиз ёш катта йигитга тегармидинг?Тенгинг топилмагани учун Анварга теккансан.Ўл,бу кунингдан...”
Лайло хатнинг охиригача ўқиёлмади.Югуриб қайнонаси Малика опанинг олдига борди ва хатни кўрсатди.Малика опа хатга шунчаки кўз югуртириб,бепарво қўл силтади.
―Қизим, ичи қора, ғаламис одамлар кўп. Уларга э ътибор берманг.Бундай пасткаш одамлар туҳмат,бўҳтон, ”миш-миш” уюштириб,тинч,бахтли оилаларни бузишга ҳаракат қилишади.Шу ҳаракатлари сабаб оилангиз бузилса,маза қилиб томоша қилишади.Бахтингизни, эрингиз билан бахтли яшаётганлигингизни кўролмайдиганлар бор экан-да.―Қайнонаси шундай деб,хатни ғижимлаб халатининг чўнтагига солди.―Энди аниқ ишондим,кимдир бизга душманчилик қиляпти.Чунки бир ҳафтадан бери уй телефонига кимдир қўнғироқ қилиб,сизни тинмай ёмонлайди.Охири телефонни тармоқдан узиб қўядиган бўлдик.
―Ойижон,наҳотки бу ишни ким қилганини аниқлашнинг иложи бўлмаса?―Лайло қайнонасининг гапларига ҳайрон қолганча сўради. ―Нега бу ҳақда менга гапирмадингиз?
―Келинжон,биласизми мен бунақа фитналарга ўрганиб ҳам кетганман, ―Малика опа,Лайлога қошларини чимириб қаради.―Қайнотангизни биласиз, кўп йиллар масъул лавозимларда ишладилар.У кишиниям кўролмайдиган рақиблари кўп эди.Ва бундай телефон ўйинлари кўп бўларди.Қандайдир аёллар “Эрингнинг ўйнашиман”,деб телефон қилса,яна қандайдир эркаклар ҳақоратлаб гаплашишарди.Шу сабаб бунақа воқеаларга эътибор бермай қўйганман.Сизга маслаҳатим кўролмасларнинг қилмишларига парво қилманг. Энди ишингизга кечикманг,борақолинг.
Лайло ўша куни тушкун бир кайфиятда иш бошлади.Иш кабинетида ўтирган пайтида ҳамширалардан бири кириб, Лайлони қандайдир аёл сўраб келганини айтди. Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас,хона эшиги тақиллаб, 30-35 ёшлар чамасидаги ҳомиладор аёл кириб келди.
Вақт тушликка яқинлашгани боис, ўзи ўтказган кўрикларини катта журналга қайд қилиб ўтирган Лайло ёзишдан тўхтаб,аёлга қаради.Қорачадан келган,ўртача гавдали аёлнинг чеҳраси унга негадир танишдай туюлди.
―Келинг,опа. Хўш,биздан нима хизмат?―деди у ишда айтадиган доимий гапини такрорлаб.
―Сизда гапим бор эди.―Аёл бир текис қирқилган сочларини кафти билан нари сурди.―Унинг қийғоч қошлари остидаги сарғиш рангли кўзларида аллақандай олов ёлқинлангандай туюлди.
―Марҳамат,ўтиринг.―Лайло шундай деб рўпарасидаги стулни кўрсатди.―Хўш, эшитаман,сизни.
―Синглим, суҳбатимизни ҳеч ким эшитмаслигини ҳоҳлардим,-деди аёл стулга ўтираётиб.―Чунки бу ўта махфий оилавий масала.
Лайло ҳайрон бўлиб қолди: Ким ўзи бу аёл? Нимага қандайдир ўта махфий оилавий масалани у билан муҳокама қилмоқчи?
―Опа,адашмадингизми? Мен сизни танимасам,билмасам. Ёки маслаҳат берадиган руҳшунос бўлмасам.Мен билан қанақа махфий оилавий масалани гаплашмоқчисиз? ―ҳайратланиб сўради у.
―Лайлохон,мен сизни жуда яхши танийман, ― киноя билан гапирди аёл. ―Тўғри,мени танимайсиз,лекин ҳозир ўзимни таништираман.
Лайло кўнглида қизиқиш билан бирга пайдо бўлган тушуниксиз хавотирни енгиш учун жилмайганча аёлнинг рўпарасидаги стулга ўтирди. Аёл унинг чеҳрасига индамай тикилиб турди-да, совуқ илжайди.
―Хўш,нимадан бошласам экан? Қисқа қилиб айта қоламан.Мен сизнинг кундошингиз Наргиза бўламан. Анвар акангиз билан курсдош эдик,талабалик йилларимиздан бир-биримизни севардик.
Лайло мутлақо кутилмаган бу “янгилик”дан қотиб қолди. Лекин бу гапга бирданига ишонгиси келмади.Эрталаб қайнонаси билан айнан шу мавзуда гаплашгани ёдига тушиб,бирдан тетиклашди.
@xazon_rezgi
Моҳигул НАЗАРОВА
Б Ў Р И А Ё Л
(Қиссанинг давоми)
8.Кўз теккан бахт…
Наргиза ўқишни тугатгач, ижарада яшаб беш йилча Тошкентдаги қурилиш ташкилотларидан бирида муҳандис бўлиб ишлади. Ўзи истараликкина эмасми, бир-иккита ҳамкасб йигитлар унга турмуш қуришни таклиф қилишди. Аммо у уйланмаган йигитларни ўзига тенг кўрмай, ”айби” борлиги сабаб бўлғуси эрининг олдида бир умр тили қисиқ бўлиб яшашни истамади. Ва бундай таклифларни шу сабабдан рад этди.
Кейин Бухорога кўчиб келди. Орадан ўтган йиллар давомида у меҳрибонлик уйида ўсган соддагина ишонувчан қиздан пухта ва айёр аёлга айланган, олдига фақатгина ўзига маълум мақсадларни қўйиб шунга интилаётган эди. Унинг қалбида бевафо Анварга нисбатан алам ва нафрат шундай қилишга чорлаган, нима қилиб бўлса-да, унинг оиласини бузишни ният қилган эди. Ижарага уй топиб, қурилиш корхоналаридан бирига муҳандис бўлиб ишга жойлашди. Орадан бироз вақт ўтгач, собиқ курсдошлари орқали Анварнинг қаерда ишлашини суриштириб, уни топиб борди.
Ўшанда Анвар шаҳардаги қурилиш корхонасининг раҳбари эди.Қабулига келиб, энг охирида хонасига кирган Наргизани кўриб, ҳайрон бўлиб қолди.
―Наги,сенмисан? Бухорода нима қилиб юрибсан? Тошкентда эдинг-ку.
―Ассалому алайкум, Анвар.Мен ...шу ерда яшаяпман. Яқинда келдим.
―Ие,зўр бўлибди-ку.Турмушга чиқмадингми?
―Йўқ, Анвар. Мен сизни унутолмадим...Наргиза столни айланб ўтди-да,Анварга рўбарў бўлди.―Кўз очиб кўрганим сизсиз.
Анвар ҳайрон бўлиб,унга бир зум тикилди-да, жойидан туриб дераза олдига борди.
―Нега турмуш қурмадинг,Наргиз? Ахир бахтга муносиб аёлсан.Тенгингни топишинг керак.―деди у ўйчанлик билан.
Наргиза унга янада яқин келиб,кўзларига тик қаради.
― Айтдим-ку,менинг бахтим ҳам бахтсизлигим ҳам фақат сиз.Менга бошқа ҳеч ким керак эмас.
Анварнинг юраги бирдан тез уриб кетди. Талабалик йиллари эсига тушди.Агар курсдош қизлардан бирортаси Анварга қизиқиб қолганини Наргиза сезса,ўша қизнинг сочини юлиб олишдан ҳам тоймасди. Эҳ-ҳе,Анвар бунақа жанжалларнинг қанчасига гувоҳ бўлган,қанчаси ҳақида эса жўраларидан эшитган,ғурурланган. Кейин эса ўзига мойиллиги бўлган қизни алдаб, квартирасига чақиртирганини эслади...Назарида ўзи ҳам ўшанда Наргизани ёқтиргандай бўлганди.Кўнгли ўша бўйдоқлик пайтларидаги илиқ ҳислардан эриб, беихтиёр аёлни қучоқлаб олди.
Наргиза унинг бу ҳаракатига умуман қаршилик қилмади. Аксинча унинг бўйнига илондай чирмашиб,кўксига бош қўйди.Икки кундан кейин эса туғилган куни баҳонасида Анварни ижара уйига чақирди...
Ўша куни тонгга яқин уйига келган Анвар ўзини кутиб ухламай ўтирган Лайлога “Ишхонамизга хориждан меҳмонлар келишганди.Ресторанда тонггача ўтирибмиз”,―деб ғўлдиради. Аслида эркак Наргизанинг тўрига осонгина илинганди. Лайлонинг кўнглида эрига нисбатан шубҳа пайдо бўлган эса-да, ҳеч нарсани сўраб-суриштирмади.
Орадан бир ҳафтача ўтгач, Анвар “яна меҳмонлар келиб қолганлиги” баҳонаси билан уйга келмади. У Наргизани севармиди ёки бу шунчаки эрмак эдими, ўзи ҳам билмас, лекин негадир унинг олдига боргиси келаверарди.
Наргиза учун эса у келган кунлар байрамга айланиб кетарди.У севимли Анварига тансиқ таомлар пишириб берар,оёқларигача ювиб қўярди. Болалари билан ўралашган,табиатан мағрур бўлган Лайлодан бунчалик эътибор кўрмагани учунми, Анвар эса унга боғланиб бораётганини ўзи сезмасди.
Охирги пайтларда Лайлонинг кўнгли ғаш эди. Худди ҳаётида қўрқинчли нимадир юз бераётгандай туюлар, ўзини ноаниқ бир кўнгил қоралик кутаётгандай туюлар, гоҳо бу безовталикдан ўзини қаерга қўйишни билмай қоларди.
Онасига бу ҳақда гапирганида Лола опа уни уришиб берди:”Қизим, шундай чиройли ҳаётинг бор.Нимага ўз-ўзингдан бунақа хаёлларга борасан? Эринг ҳам, қайнона-қайнотанг ҳам яхши одамлар бўлишса...Шукур қилиб яшасанг-чи.” Лайло онасига эрининг гоҳо ишдан кеч келишларини,гоҳида эса умуман уйга келмай қолишларини,бундан юрагида гумон пайдо бўлганини айтганида ҳам Лола опа : “Ношукур бўлма, эркак киши кўчанинг одами бўлса-да, болам,оилам деб юради.Эринг сени яхши кўради.Бунақа нохуш хаёлларга борма,”―деб танбеҳ берди.
@xazon_rezgi