xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

🍿 Har kuni bir xil gap!
Bugun nima ovqat nima tayyorlashni bilmayapsizmi 🤷‍♀

Unda sizga Onlayn retseptlar Nargiz kulinariya kanalini tavsiya qilaman
ishoning afuslanmaysiz😋🥘😍👌

Shirinliklar🍰
Salatlar 🥗
Taomlar 🥘
Ichimliklar🍹

Eng muhimi Bepul va mazali retseptlar🤤 kanal silkasi👇

💯💯💯💯💯


/channel/karzinaaakitchen
/channel/karzinaaakitchen

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

  Зулфия унга индамай  қараб турди-да, жимгина  хонадан чиқди.
       Шу билан орадан ўтган икки кун ичида   ижара уйда Зулфия Лайлога бошқа дуч келмади. Одатдагидек кечки пайт  ишдан ҳориб қайтган Лайло эндигина кийимларини алмаштириб, ухлаш учун жойига чўзилган пайт эшик тақиллаб қолди.
   ―Ким  у?―сўради у жойидан туришга эриниб.Бугун туш пайти  ва кечқурунда банкетлар бўлгани боис у жуда чарчаганди.
―  Лайло опа,узр мен Адҳамман.
   Лайло халатини эгнига илиб, коридорга чиқди.Адҳамнинг қўлида қандайдир конверт бор эди.
― Опа,мана бу хатни аммам ташлаб кетдилар.Сизга экан.―Адҳам унга конвертни тутқазаркан қўшиб қўйди.―Сиз билан хайрлашолмай кетганларига жуда афсусландилар.
    Лайло индамасдан конвертни олди-да,ичкарига кирди.Хонадош аёллар  ҳали ишдан  қайтмагани  боис хатни бемалол ўқиши мумкин эди.Конвертни чеккасини йиртиб,бир  варақ қоғозга битилган хатни ўқишга тутинди.
   “Лайло,биламан мени ҳеч қачон кечирмайсиз...Чунки,мен кечириладиган иш қилмаганимни яхши биламан.Мен  адашган,пулга учиб  бир ожизани   пасткаш кимсага рўбарў қилиб, кейин қочиб қолган бандаман.Аммо шуни билишингизни жудаям истайман. Эрим қамалиб кетгач,рўзғорни бир ўзим эплаёлмай қолдим.Кейин  мусофир юртга бориб, ишлашга мажбур бўлдим. 
    …Нуриддин билан Москвага келган илк кунларимда  кўчада  танишган эдик. У   бошқа  аёлларни  илинтиргани  каби мени ҳам устамонлик билан ўз домига илинтирди...Афсуски,муносабатларимиз узоқ давом этмади.Ўша ўтиришда у сизга мафтун бўлиб қолганини айтиб,мендан ёрдам сўради. Қанчалик рашк ўтида ёнмай,унинг айтганларини қилишга мажбур эдим. Аммо ўша сиз билан юз берган воқеадан кейин кутилмаганда уйим ёниб кетганини хабар беришди. Фарзандларим омон қолишган бўлса-да, кичигимнинг гапира олмаслиги менинг гуноҳларим  туфайли бўлди,деб ўйлайвераман. Чунки мен  золимга қўшилиб,ўзимга ишонган аёлга  ёмонлик қилганим ―  Яратганга хуш келмаганини  ўшанда ҳис қилдим...Мени кечиринг. Ахир Яратган ҳамма бандаларининг гуноҳини кечиради-ку.Биз ким бўлибмизки,бир-биримизни кечирмасак...”
   Лайло  хатни  конвертга қайтариб  солиб,диваннинг тагида турган катта жомадонга ташлаб қўйди. Ўзини чалғитиш мақсадида,уйига кетиши,ниҳоят яқинларининг дийдорига етишиши ҳақида ўйлади.Шу хаёллар уни уйқу мамлакатининг туш деб аталмиш масканига олиб бориб қўйди.
   ...  Тушида отасининг ҳозир сотилиб кетган   шаҳардаги катта ҳовлисида Анвар уни қувлаб юрганмиш.Лайло ундан қочишга қанча ҳаракат қилмасин,барибир қадамлари ҳеч унмас эмиш.Лайло Анвардан қочаман деб,нимагадир қоқилиб йиқилиб тушибди.Шу пайт қаердандир пайдо бўлиб қолган Наргиза “Тез бўл,қоч ундан, бўлсанг-чи тезроқ ”-деб қўлидан тортқилармиш. Лайло қўлини Наргизанинг қўлидан зўрға бўшатиб,жойидан амаллаб турган пайтида уйғониб кетди. 
     Юраги  гурсиллаб  ураётган, гўёки ростдан ҳам югуриб келгандай нафас олиши оғирлашган аёл жойидан туриб, деразага яқинлашди.Оқариб келаётган осмонга,  йўлларда битта-иккита пайдо бўлаётган машиналарга қараб анча  хаёл суриб  қолди. Шундоққина дераза ёнида турган стол устидаги графиндан стаканга сув қуйиб ичди.Ҳали вақтли бўлса-да,ишига отланган Лайло меҳнат таътили ҳақида гаплашиш, Бухорога бориб келиш учун  Алексейдан  рухсат сўрашни  режалаштириб уйдан чиқди.
  
(Давоми бор)


Муаллиф: Моҳигул Назарова

/channel/xazon_rezgi
IJOD07

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

БЎРИ АЁЛ
қисса


https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ФАРРОШ БЎЛОЛМАГАН БИЗНЕСМЕН

Бир киши “Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди:
— Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mail’ингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз.
— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ, – дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ.
— Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. “Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун, сизни ишга ололмаймиз.

Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У “Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди.

Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди. Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан электрон почтасини қолдиришни сўрабди. Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди.

– Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўла туриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар комьютерингиз бўлганида ким бўлардингиз?!
Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди:
– У ҳолда “Microsoft”да фаррош бўлардим.

P.S.: Бундан иккита хулоса қилишимиз мумкин. Бири, қандайдир буюмлар муваффақиятга сабабчи бўлмайди. Иккиничиси, доимо бировларнинг қўлига қараб қолмайдиган ишнинг пайида бўлиш даркор. Зеро, кўпчилик одамларда 3 йил ичида ўз бизнесини қуриш учун сабр етишмайди, аммо 40 йил ишга бориш учун уларнинг сабри етади!

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Хайрли_тонг

🌱Aссалому алайкум!
Ҳафтанинг душанба тонги муборак бўлсин, қадрдонларим


Кириб келган янги кун, янги имкон муборак бўлсин!

Уйингизга нур, оилангизга бахт тилаймиз!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥 ЯНГИ КЕЛИНЧАКНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ

Қизимни бўйи етганда уйимиздан совчилар аримай қолди шуларнинг орасида бир оила ёққандай бўлди. Келин куёв хавас қилгулик яхши турмуш бошланди. Тўйдан 15 кундан кейин қудамга телефон қилиб хол ахвол сўрагач қизим билан гаплашишга рухсат олдим. Лекин қизим салом беришга улгурди холос.... Қизим тўйдан 2,5 ойда келди. Телефонга рухсат йўқ. Биз учун хаёт аччиқ томонларини кўрсата бошлади. Қуданикига боришга қарор қилдик. Борганимизда эса шундай манзарага дуч келдикки.... Айтишга тилим бормайди...
😨😰😱
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👇
/channel/Solixa_Ayol/50539

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

     Аёл кўчалик кийимларини  уйникига алмаштириб,ошга уннади.Нуриддин ҳақида ўйламасликка қанча ҳаракат қилмасин,барибир унинг абгор қиёфаси кўз олдидан кетмасди. Зирвакни тайёрлаб,оловни пасайтириб,қўйди-да,аччиқ-чучук тайёрлашга қўл урди.
      Лайло қўли ишда бўлса-да, айни пайтда Қуръони каримда айтилган “Ал-қасосул- минал ҳақ”, яъни ”Қасос–Аллоҳдандир” ҳикмати ҳақида ўйларди.Кўз олдидан боши эгик, ногирон Нуриддиннинг тиланчилик қилиб ўтиргани кетмас,унга раҳми келаётганди.”Эҳ,одамзод,одамзод.Биз кўпинча Оллоҳнинг ёмонларга  жазо беришини кутмай, ўзимиз қасд олишга,ёмонлигига ёмонлик билан жавоб беришга интиламиз.Яратганнинг ўз тош-тарозуси борлигини унутиб қўямиз. Мана,Нуриддин  ҳам қилганларининг жазосини олибди.” Ўйларидан ўзи қўрқиб кетди. “Ахир мен ҳам  рашкимга чидолмай,ғазабимга бас келолмай, бир аёлнинг ўлимига сабаб бўлганман. Кейин эса пасткаш ва номардлиги учун Нуриддиндан ўч олдим.У ҳам мени  ўлдирмоқчи  бўлди. Ахир бу ишларнинг ҳаммаси гуноҳ-ку...”Лайло ёши улғайиб боргани сари  савоб ва гуноҳ тушунчалари ҳақида кўп ўйлайдиган,ўтмишдаги хатолари сабаб ўз-ўзини тергайдиган бўлиб қолганини сезди.
    Ташқари эшикнинг шарақлаб очилиши ва Собирнинг “Келаверинг,аммажон,бу ерда юртдош опахонларим бор.Ҳозир уларнинг энг яхшиси билан сизни таништирамиз”,―деган овози унинг хаёлларини тўзитиб юборди. Кейин улар бирга  нарсаларини  қўйиш учун  хоналарига кириб  кетишди шекилли,овозлар тинди.
   Лайло бу орада  ошни дамлаб қўйди. Ўзи ҳафсала билан  тайёрлаган салатни  ликопларга солиб,стол устига жойлаштираётган пайт ошхонанинг эшиги очилди.Бурилиб қараган Лайло Собирнинг аммасини кўриб,ҳайратдан қотиб  қолди.Унинг қаршисида Зулфия турарди. 
(Давоми бор)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

/channel/xazon_rezgi

@IJOD07

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

    Сумкасига қўл суқиб,ҳамёнидан тангалар ва майда пуллар орасидан иккита юз рубллик пулларни олди. Ногироннинг бир оёғи кесиб ташланган бўлиб,оқарган сочлари патила бўлиб ўсиб кетган,эгнида ранги ўчиб кетган яшил рангли енгил куртка  бор эди.Тиззасига қўйилган алюмин тоғорачада майда танга-чақалар қалашиб ётарди.  
    Лайло тиланчиларга хайр-садақа қилишдан олдин бувиси  ўргатган одатга кўра “Бисмилллоҳир раҳмони раҳим”,-дея ўнг қўли билан унга пул узатди.Унинг овозини эшитган  тиланчи бирдан бошини кўтарди.Лайло унинг юзига қараб қотиб қолди. Абгор аҳволга тушиб қолган тиланчи –Нуриддин эди. Энг ёмони худди шу лаҳзада юз берди.
   ―Арвоҳ,йўқол арвоҳ! Сен мени таъқиб этаяпсанми? ―бор овозида  бақира бошлади Нуриддин. ―Ахир сен ўлган эдинг-ку.Сени ўз қўлларим билан ўлдирган эдим-ку. Кет,кўзимга кўринма.
   Кутилмаган бу учрашувдан гангиб қолган Лайло бўлса худди туш кўраётгандек  эди. Наҳотки, қаршисидаги нотавон одам  ўша зўравон, кибрга берилган  Нуриддин бўлса? Ахир у  бир пайтлар  Лайлони хўрлаган,кейин бўлса  қасд олгани учун  ўлдирмоқчи бўлган эди.Ўзи чеккан азоблар,ўлимнинг совуқ нафасини ҳис қилгани,бир ҳафтадан кўпроқ ўзини билмай ётгани ёдига  тушган Лайло  бирдан сесканиб кетди.Ичидан кўтарилиб келаётган нафрат ва ғазаб бўронини босиб,хотиржам гапиришга ҳаракат қилди.
  ― Нима бўлди сенга? Жуда баландда парвоз қилаётган эдинг.Худойим қанотларингни синдирибдими?―деди у киноя билан.―Жазойингни  олибсан-ку.
  ― Ҳа,шундай бўлди.Автоҳалокатга учрадим.Энди хурсандмисан?Бор йўлингдан қолма,―Нуриддин  аравачасининг ғилдиракларини қўллари билан айлантириб кетишга шайланди.
   ―Э,йўқ,тўхта.Қаерга кетяпсан?―Лайло унинг йўлини тўсди.Унинг вужудида  беш йил олдинги қасоскор Лайлонинг руҳияти  бош кўтарган,Нуриддинни камситгиси,қилмишларини эслатиб,пушаймон қилдиргиси келаётганди.
 ― Мана бу пулларни ол, ― аёл анчадан бери ҳамёнида тўпланиб қолган танга-чақаларни  қўлидаги пулларга қўшиб,алюмин тоғорачага ташлади. –Мусофир юртларда очликдан ўлиб қолма деяпман-да.Ахир нима бўлса ҳам юртдошимсан-ку.
― Керакмас пулларинг.Йўлимдан қоч.―Нуриддин шундай деб уни айланиб ўтишга ҳаракат қиларкан, охирги сўзларини титраб айтди.―Бундай қилиб,мени камситма…
―  Мен сени камситмадим.Садақа бердим холос.
― Кечир мени Лайло.Сенга беҳуда азоб бердим. Ғурурингни топтадим...Шу сабаб худойим жазолади мени.―Нуриддин шу сўзларни айтаётиб,  кутилмаганда елкалари силкиниб йиғлаб юборди. 
   Лайло унга ачиниш назари билан қараркан,эсига бувиси раҳматлининг гаплари тушди.” Сенга ёмонлик қилган кишига асло ёмонлик билан жавоб берма. Худога сол.”Чўби худо садо надорат,бадъи задан даво надорат”,-дерди у.Тожикчадан таржима қилинса,”Худонинг чўпи урса садоси эшитилмайди,ургандан кейин унинг давоси бўлмайди…”
  ―  Нега бу аҳволга тушдинг? ―сўради Лайло.
   ― Бир йилча олдин худди шундай баҳор кунларидан бири эди,― сўз бошлади Нуриддин,оғир хўрсиниб.―Жияним Акобир таништирган  рус қизлари билан  бирга ресторанда  еб-ичиб,роса ишрат қилдик.Ўша жононлардан бирининг “Прадо” машинаси бор экан. Бизда эса  “Жип”. Ресторандан чиққач,кайф устида пойга ўйнагимиз келди...Жононлар биз билан баравар ичган бўлса-да,уларга бало ҳам урмади.  Катта тезликда  кетаётиб, рул  қўлимдан чиқиб кетганини  сезмай қолибман.Рўпарамиздан каттакон юк машинаси келаётган экан...
―  Э,худойим,―деб юборди беихтиёр Лайло.―   Кейин-чи?
   ―Ўша юк машинасининг тагига кириб кетибмиз.”Жип” мажақланиб,консерва банкасига ўхшаб қолибди.Мен-ку, бир оёғим кесилган бўлса-да,тирик қолдим.Аммо Акобир  ―  опамнинг ягона ўғли бўйни синиб, ўша жойнинг ўзида вафот этди.Оёқсиз бўлиб қолганимга яраша,белимнинг пасти ҳам  умуман ишламай қолди. Ўзим касалхонадан чиққач, ишсиз,пулсиз қолдим.Охири очдан ўлмаслик учун  тиланчилик қиляпман...
―  Нега уйга кетмадингиз?
―  Нима қиламан уйда? Мен уйдагиларимга керак эмасман.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

БЎРИ АЁЛ
қисса


https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️ Oʻgʻil bolalarni hatna (sunnat) qilish masalasi

❓ Koʻp ota-onalarni qiziqtirgan savollar:


🔹 "Usta pochcha" chaqiraymikin yoki doktorga olib borsam yaxshimi?
🔹 Necha yoshda kestirgan afzal?
🔹 Nojoʻya taʼsirlari bormi?
🔹 Bu oʻzi nimaga kerak?


Ushbu savollarga quyidagi kanaldan javob olasiz 👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#БАРС 11-қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЖАННАТ ТУПРОҒИ

Муаллим ўқувчилардан имтиҳон олди. Жавоб варақаларини текширгач, уларни яна шогирдларига тарқатди. Шунда ўқувчилардан бири:
— Устоз, менинг жавобларимга бирорта ҳам тузатиш киритмагансиз, хатоси йўқ. Аммо, нега менга ўн балл эмас, саккиз балл қўйдингиз? - деб сўради. Муаллим:
— Сен тузган жумлалар менга маъқул келмади, шу туфайли икки балл кам қўйдим, - деб жавоб берди.

Аслида, ўқувчи имтиҳоннинг барча саволларига тўғри жавоб берган, ёзма ишни ҳам маъноли ёзган эди. Бироқ, устоз унинг синфдаги энг иқтидорли, аълочи бола эканини тан олгиси келмаётганди. Ўқувчи баҳосидан ҳадеб норози бўлганини кўриб, муаллим унинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлди:
— Агар менга жаннат тупроғидан олиб келсанг, сенга ўн балл қўйиб бераман, - деб шарт қўйди.
— Эртаси куни ўқувчи халтачани тўлдириб тупроқ олиб келди.
— Бу нима? — сўради устоз.
— Жаннат тупроғи, — дея жавоб берди бола.
— Қаердан олдинг буни?
— Онамни тупроқ устидан юргизиб, ўшандан олиб келавердим. Эсингизда бўлса, бизга: "Жаннат оналар оёғи остидадир", деган ҳадисни ўргатган эдингиз.

Бундай жавобни эшитган устоз шогирдининг заковати-ю фаросатига қойил қолиб, унга энг юқори баҳони қўйди.

P.S.: Онасини қадрлайдиганлардан буюк инсонлар чиқади!

Хулоса ўзингиздан!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНЧ - ТАРБИЯНИНГ ТАМАЛИДИР

Тарихдан бир мисол: 1432 йилда Султон Мурод II нинг ўғли Меҳмед II дунёга келади. Ўғли 12 ёшга тўлганда отаси тахтдан воз кечади ва ўғлига Усмонийлар империясини бошқаришни топширади. Бу иши билан шох ўғлига ишониниши кўрсатади. Ёшгина подшохни тахтга ўтирганини эшитган ҳочлилар Усмонийлар устига бостириб боради. Шошиб қолган кичик подшох отасига хат битади: «Ота, келиб тахтингизни эгалланг» дейди. Жангда мағлуб бўлиш Усмонийлар империясининг Европа ёқасидаги ҳукмронлигига барҳам берарди. Шох: «Ўғлим, подшо сенсан. Қўшиннинг бошида сен туришинг керак. Душман билан жанг қил! Тахтни сенга топширганман» дейди.  Ана шунда Меҳмед II ҳақиқатни англаб етиб, ростдан хам бошқарув уни қўлига тўлиқ ўтганини тушунади. «Отам ўйнамаётган экан. Менинг давлатни бошқара олишимга, зеҳнимга, қобилиятимга ишонибди» дея фахрланиб, вазиятни ўз қўлига олиб, отасига зудлик билан хат жўнатади:
«Отажон, агар подшо сиз бўлсангиз, келиб қўшинга бошчилик қилинг. Агар подшо мен бўлсам, буюраман, келиб қўшинга қўмондон бўлиб, бошчилик қилинг!».
Ҳар икки ҳолатда ҳам Мурод II қўшинни бошқаришга мажбур бўлган. Отасининг шу ишончи туфайли ўғли кичик подшо 21 ёшида Истанбулни фатҳ этади. Отасининг мутлақ ишончи туфайли муваффақиятга эришади.

P.S.: Ҳеч қачон фарзандингизга "Ҳали ёшсан, қила олмайсан" деманг. Сиз фарзандингизни ўқимишли қилишингиз мумкин, лекин ўзига бўлган ишончни шакллантира олмасангиз, бутун умр муваффақиятга эриша олмайди. Мустақил қарор қабул қилиши учун шароит яратиб беринг. Хато қилишидан қўрқманг, зеро хатолар одамни тоблайди!

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КИФОЯ

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Моҳигул Эргашева

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥#АНОНС🔥

Хайрли кеч, яхшилар.

Бугун 18.05 да "Қўшнилар" номли ҳикоям асосида суратга олинган новелла Миллий телеканалида намойиш этилади.

Вақтингиз бўлса
#ИҚРОР нинг навбатдаги янги сонини бирга томоша қиламиз ...
Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Моҳигул НАЗАРОВА
Ў Р И А Ё Л»
(Қиссанинг давоми)

3.Тақдир ўйинлари
   Нуриддиннинг машинасида юзига газ пуркаб,беҳуш қилган  ва   анчадан бери ўзи излаб тополмаган  ўша аёл   бугун  ўз оёғи билан Лайлонинг ёнига келганди.
  Зулфия ҳам уни танигани чеҳрасининг бўрдай оқариб кетганидан билиниб турарди.Лайло ўзини мажбурлаб жилмайганча, саломлашиш  учун  Зулфияга қўлини узатди.
    ―Хуш келибсиз,меҳмон.Ассалому алайкум.Кўзимга жуда иссиқ кўриняпсиз.Мабодо олдин бирор жойда кўришмаганмизми?―  сўради  Лайло унинг бармоқларини сиқиб қўяркан.Зулфиянинг қўллари титрар,Собир ва Адҳам бўлса ҳар иккисига ҳайрат билан тикилиб туришарди.
  ―Ассалом.Ҳа-а, кўришган бўлишимиз  ҳам мумкин,―ҳадигини сездирмасликка ҳаракат қиларкан Зулфия Лайлонинг кўзларидан нигоҳини олиб қочди. ―  Сизни  роса овора қилишибди-да ,булар.
   ―Ия,овораси бор эканми? Ахир ҳар кун меҳмон бўлиб келмаяпсиз-ку,дугона. Укаларимнинг севимли аммаси учун бир марта хизмат қилсам қилибман-да.― Лайло ўзини хушчақчақ кўрсатиб,уларни дастурхонга таклиф қилди.― Қани, марҳамат қилинглар-чи. 
    ―  Нима сизлар танишмисизлар? ― сўради Собир гоҳ Лайло,гоҳ Зулфияга  ҳайрон   бўлиб  қараркан.―Буёғи жуда қизиқ бўлди-ку.
    ―  Ҳа,биз танишмиз.Мусофирчиликда юртдошлар бир-бирини таниши-табиий ҳол-ку.Бир пайтлар аммангиз билан бирга ишлаганмиз,―Лайло орага тушган ноқулайликни  йўқотишга ҳаракат қиларкан,қўшиб қўйди.― Ошни сузаверайми?
   Паловни сузиб берди-да,ўзи хонасига чиқиб ётиб олди.  Собир ва Адҳам қанча қисташмасин, улар билан  ўтиргиси келмади.Қаттиқ оғриётган бошини рўмол билан танғиб боғлади.Зулфияни кўрган заҳоти ёпирилиб келган хотираларидан шу йўл билан қочгиси келгандай,ухламоқчи бўлди.Аммо сира уйқуси келмас,барвақт ухлаб ўрганмагани учун баттар  юраги  сиқилди. Шу пайт  эшик   тақиллаб қолди.
   Лайло “киринг”  дегандан кейин  Зулфия кириб келди. 
    ― Лайло,биламан мени эсладингиз. Аслида нима бўлганини,Нуриддин мени шу ишга мажбурлаганини айтиб бермоқчийдим,― сўз бошлади Зулфия. ―  Ўшанда...
   ―Ўшанда нима бўлганининг менга асло қизиғи йўқ, ―унинг сўзини шарт кесди Лайло―Ҳаммасини унутганман.Менга ёмонлик қилганларни эса худога солганман.
  ― Мен ҳолатингизни тушунаман,дугонажон. ―Зулфиянинг гапи яна оғзида қолди.
―Сиз ўз ҳолатингизни тушунинг.Ҳа,кейин бу кеча бизнинг хонада эмас,наригисида тунайсиз. Башарангизни кўришга тоқатим йўқ.―Лайло шундай деб жойидан турди. ―  Бироз мазам бўлмаяпти.Ҳозир бошқа аёллар ҳам ишдан келишади.Айтаман,сизни нариги хонада жойлаштиришади.
   Зулфия  музтар бир аҳволда бошқа бир сўз демай эшикка қараб юрди.
― Ҳа,айтгандай ортиқча гап-сўзларга ҳожат йўқ.  Такрорлайман,мен ҳаммасини унутганман,сизга ҳам шундай қилишни маслаҳат бераман. Менга нима қилган бўлсангиз Худойим жазоингизни берсин,―Лайло сўзини тугатолмади.Зулфия учиб келди-да,унинг оёғи остига ўзини ташлади.
―Кечиринг,мени.Худога солдим деманг.Не-не азоблар билан фарзандларимни катта қиляпман. Эрим гиёҳвандлик савдосида айбланиб  қамалиб кетган. Икки қиз,бир ўғил фарзандим бор.―Зулфия бўғиқ овозда йиғлаб юборди. ― Ўзи ўша воқеадан кейин уйимда  дазмолдан  ёнғин чиқиб ҳамма нарсам ёниб кул бўлди. Кичик қизим ёнғиндан сўнг гапиролмай қолди. Қилган ишимга  жуда пушаймонман.Илтимос,мени кечиринг.
    Зулфия шу сўзларни изтироб билан айтди-да,қўллари билан ерни муштлади.
―  Бир неча йилдан бери  шу воқеага аралашганим,бегуноҳ бир аёлни ишратпараст бир кимсага ушлаб берганим юрагимни тош каби эзиб туради.Ўшанда арзимаган пул учун шу ишни қилганим сабаб ҳеч ўзимни кечиролмайман.
―  Бўлди,ўзингизни босинг.Бир нарсага ҳайрон қоляпман.Бундан бир неча йил олдин ҳам иккингизни бир кунда учратгандим.Бугун ҳам иккингиз яна қаршимдан чиқдингиз,―Лайло совуққонлик билан гапиришга ҳаракат қилса-да,барибир овози титраб кетди.―Ўша сиз ишонган Нуриддин  акангиз  Китайгороддаги бозорда тиланчилик қилиб юрибди.Ишонмасангиз,бориб  кўриб келинг.Сиз эса ўз оёғингиз билан ёнимга келдингиз.  “Худойимнинг ўзи чевар”, ―деб бежизга айтишмас экан.Тавба.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Поччани ранги оқарган шалвираб қолганди. Қўллари титраб қизил матони тортди. Кейин эса нозир хўжайинимни ҳам ёрдамга чақирди. Уччовлашиб ковлаб ўра ичидан Маҳлиёни жасадини тортиб олишди. Мен бу ҳолатни тасвирлаб беролмиман. «Болам» деганча пичирлаб ҳушидан кетган Маҳсума холаними «Синглим мени кечир» деб жасадни қучоқлаган опаними, ёлғон бўлсин деб ич-ичимдан дуо қилган ўзимними?


Ҳаммаси бир лаҳзада юз берди, почча ўрнидан секин туриб қочишга шайланган экан, нозир уни оёғидан чалиб юборди. У ўзи ковлаган ўрага юзтубан йиқилди.

/channel/+Xerxwl37o8ZmNzNi
Давоми
👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Duo yodlashni yaxshi ko‘rasizmi? 🤷🏻‍♂

Unda bizning @Kunlik_Duolarim 🤲🏻 kanalimizga obuna bo'ling! Duolarni kunda tashlab boramiz!

Obuna bo‘ling: 👇🏻


@
Kunlik_Duolarim 🤲🏻
@Kunlik_Duolarim 🤲🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли кеч

Тилак қадрин билар одамлар,
Яхши ният қилар одамлар.
Дўстга тунги ором олдидан,
Хайрли кеч – тилар одамлар.

Хайрли кеч – ҳикматли истак,
Бу истакни буюрмиш юрак.
Хайрли кеч – фараҳли тунинг
Осойишта, тинч бўлсин демак.

Ер юзида яшаган инсон,
Майлига, у қаерлик бўлсин.
Тинч меҳнатда кунлари шодон,
Кечалари хайрли бўлсин.

© Эркин Воҳидов


/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қуръони каримни ёзиб ўрганинг.

Эндиликда сиз Қуръони Каримни ёзиб ёдлаш имконига эгасиз!

КУРАНИМ” номли 4 та китобдан ташкил топган Туркияда ишлаб чиқарилган Ҳусниҳатли китобимиз сотувда.

Туркия нашриётида чоп этилган ушбу ҳусниҳатни ўз қўлларингиз билан ёзиб, ҳотирангизга мустаҳкамлаб ёд олишингиз мумкин.

ТЎПЛАМДА 10 ПОРАДАН 3 ГА БЎЛИНГАН ҲОЛАТДА, ҚЎШИМЧА ҲУСНИҲАТ КИТОБЧАСИ БИЛАН БИРГА

Шошилинг маҳсулот сони чегараланган!

Буюртма бериш учун:
@husnihat_admin
Бошқа маҳсулотлар:
@Husnihatkitoblar

Диққат ёзиб ўчириш имконига эга Ручкадан фойдаланиш тавсия этилади

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ахир хотиним,болаларим   кўп йиллар Россиядан қайтишимни  сабр билан кутишди.Мен эса  уларга нисбатан  номардлик қилиб,фақат ўзим учун яшадим.Ҳушимга келса уларга пул жўнатардим.Бўлмаса ойлаб ҳам оилам борлиги эсимга тушмасди...Болаларим ҳам улғайиб, уй-жойли бўлиб кетишибди.Энди  қайси юз билан уйимга борай? Шу аҳволимда уларга керакманми?  
    Лайло унга тикилиб тураркан, ҳеч нима демади.Инсон  ўзи қилган нокаслиги учун қачондир жазо олиши   муқаррарлиги ҳақида ўйларкан,худди ёниб турган оловга сув  сепилгандай бирдан  бўшашиб қолди.  Аёлнинг  бир неча йилдан бери вужудини эгаллаб  турган  алам,изтироб,қасос  олиш туйғусидан  асар ҳам қолмаган,ўрнини раҳм   ва ачиниш  эгаллаган эди.
     Унинг кайфияти бузилиб,бозорга кириш фикридан ҳам воз кечганча,яна ортига қараб юрди. Нуриддин изтиробли овозда “Кечир мени, кечир  Лайло! Худо ҳаққи кечир.Илтимос  қиламан,ўтинаман...Сени топиб кечирим сўрайман деб юргандим ўзи. Фақат мени қарғама…”―деганча ўша ерда  қолаверди.
    Худди  шу пайт бирдан  ёмғир  ёға бошлади.  Гўёки табиат ҳам унинг йиғлашини,кўнглини бўшатиб,кейин хотиржам ҳолатда  ўз йўлида  кетишини истаётгандек  туюлди.Лайло ер ости йўлининг  кириш жойидаги дўконча орқасига ўтиб, бўғзини бўғаётган  кўз ёшларига эрк бериб, кўнгли  бўшагунча йиғлади. Олдидан ўтиб-қайтаётган одамларга эътибор ҳам бермади. Аммо 30-35 ёшлардаги,қорақош,қоракўз эркак унинг ёнида тўхтади.
    ―   Нима бўлди сизга? Ёрдам керакмасми?― сўради  у рус тилида.
    Лайло унга маъносиз нигоҳларини бир зум тикиб турди-да,кейин   боши билан “йўқ,”-деган маънода ишора қилди.  Эркак  елка қисиб қўйди-да,йўлида давом этди.Лайло аравачасини ҳайдаб,бозорга кириб кетаётган Нуриддинни  бироз   кузатиб  турди-да, ҳеч нарса олгиси ҳам келмай  метрога тушиб кетди.  
       Боши оғриётган, лоҳас ва кайфиятсиз  Лайло эзгин бир  аҳволда  ижара  уйга етиб келди. Сумкасини ичкари хонага киритиб қўйгач, бироз ўзига келиши учун кофе дамлаб ичмоқчи бўлди. Ўша куни ишдан нимагадир вақтлироқ қайтган Адҳам ва Собир ошхонада куймаланиб юришган экан,Лайлони кўриб бараварига салом беришди.Ошхона столининг устидаги тоғорачада катта-катта қилиб  беўхшов тўғралган сабзи-пиёз турарди.
―  Ҳа,укалар тинчликми? Нима ҳаракат? Сабзи-пиёзни ким бунча чиройли қилиб тўғради? ―Лайло жилмайишга ҳаракат қилиб,электр чойнакни токка уларкан сўради.―Ёки  бугун  кимнингдир туғилган куними?
  ―   Йўғ-е,опа.Бугун Собирнинг аммаси меҳмонликка келар эканлар,―   деди жиккаккина Адҳам унга бир қараб олиб,газга қозонни қўяркан.―   Шунинг учун  ўзимизча палов дамламоқчи бўлиб тургандик.
  ―Жуда яхши-да.Хўш,палов дамлаб биласизларми,ўзи? –Лайло йигитларга синовчан тикилди.―Ёки ўзим пишириб берайми?
      ―О,кошкийди опажон.Аммам анча йиллардан  бери Питерда эдилар.Нимадир сабаб бўлиб ишсиз қолибдилар,―  деди Собир.―Бухорога қайтмоқчи эканлар.Дадам мендан хабар олиб кейин уйга қайтишларини илтимос қилибдилар. Мен ҳозир Қозон вокзалига бориб, аммамни олиб келаман.
   ― Адҳам ҳам сен билан бораверсин. Яна адашиб кетманглар.Ўзим паловни зўр қилиб пишириб бераман,―Лайло оғир эсдаликларидан қочиш учун нима биландир ўзини чалғитгиси келаётганди. ―Салат қилиш учун бирор нарса борми?
   ―   Ҳа,опа музлатгичда помидор,бодринг бор.―Хурсанд бўлиб кетганлиги овозидан билиниб турган  Собир Лайлога қаради.―Яна бир илтимос бор,Лайло опа.
    ―  Хўш, қандай илтимос экан? 
  ―  Аммам Бухорога  индин куни эрталаб учар эканлар.―Чайналиб сўз бошлаган Собирнинг мушкулини Лайлонинг ўзи осон қилди.
   ―  Тушундим,аммангга икки кунга яшаш учун жой керак,шундайми?
     ―Худди шундай,опажоним.―Собир хижолатомуз ерга қаради.―  Илтимос,аёлларга айтинг,аммамга ортиқча гапиришмасин.
    ― Бўпти,ўзим бу масалани ҳал қиламан.Бизнинг хонада тураверадилар. ―  Лайло кофесини ичиб тугатиб,ўрнидан турди.―Боринглар,энди.Аммангиз сизларни кутиб қолмасин.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Моҳигул НАЗАРОВА
Б Ў Р И А Ё Л
(Қиссанинг давоми)
2.  Тақдир  интиқоми
  Бу орада Лида Павловнанинг невара қизи Татьяна ўқиш мақсадида Москвага келгач,Лайло ўзи учун бошқа турар жойи излади.Чунки у буви ва неварага халал беришни истамади.Қолаверса,ижарада яшаши учун энди моддий имкони етарли эди.Ресторанда ишлайдиган танишлар ёрдами билан Домодедово шаҳарчасидан ижарада яшаши учун  уй  ҳам топилди. 
    Лида Павловна Лайлонинг кетишини истамас,ўтган бир йил давомида унга жуда ўрганиб қолганини,юртига қайтгунича шу ерда бемалол яшаб туришини айтса-да,Лайло барибир ўз билганидан қолмади.
     Янги турар-жойи аввалгиларидан унча фарқ қилмас,Ўзбекистон  ва Тожикистондан келган  олти нафар  аёл икки хонада яшашар,улар заводда сменали ишда меҳнат қилишгани учун Лайло бу ҳамхоналари билан  кам кўришар эди. 
      Болалар учун мўлжалланган  кичкина хонани 20-22 ёшлар атрофидаги икки  нафар бухоролик йигитчалар-Адҳам ва Собир эгаллашган эди.Қурилишда ишлайдиган,рус тилини амаллаб зўрға гаплашадиган  юртдошларини  аёл   ўз укаларидек кўрарди. Лайло  ресторанда ишлагани боис деярли озиқ-овқат харид қилмас,қўл урилмай қолган тоза овқатларни уйга олиб келиб,ҳамхоналарига, гоҳида эса ўша йигитчаларга илинарди. 
       Бу орада   совғалар олиб, Подмосковьега   бориб келди. Александр Петрович  ва Нина Сергеевна ўзларидан хабар олишга қелган Лайлони хурсандчилик билан қаршилашди. Нина Сергеевна ўзи пиширган хонаки пишириқлар ва хуштаъм борш билан Лайлони меҳмон қилди.Ётиб қолишга қанча қистамасин,Лайло ишидан қолиб кетмаслик учун қолишга рози бўлмади.
  ― Сендан бир нарсани сўрамоқчиман,―деди  кекса аёл кечки пайт Лайлони  кузатаркан. –Александрнинг ҳаётида бирорта аёл борми? Неча марта ўзидан сўрадим,уйлан деб қистадим,аммо бефойда бўляпти.Ким биландир таништираман деганди.Лекин ўша таништирмоқчи бўлган аёли ҳам негадир  ғойиб бўлиб кетди. 
  ― Ростини айтсам,мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман,―деди Лайло.―Бу ҳақда Александр билан сира гаплашмаганман. Ростдан ҳам у Алексейнинг шахсий ҳаёти ҳақида ҳеч нимадан хабарсиз эди.
     ―Ўзи биргина фарзандим бор,биласан.Унинг ёлғиз яшаётганидан жуда афсусланаман, ―деди хўрсиниб Нина Сергеевна.―Қизи  Питерда ўқийди. Бир кун у ҳам турмушга чиқиб кетади. Ўғлим бўлса ҳали қирққа ҳам кирмай,ёлғиз қолиб кетди. У бизни бир неча бор Москвага,уйига олиб кетмоқчи бўлди.Лекин биз кўнмадик.Чунки  бу ердаги осуда ҳаётга  ўрганиб қолганмиз.
   ―Нина Сергеевна,кўп ўйламанг,сиқилманг.Алексей―ақлли йигит.У албатта бахтини топиб кетади.―Лайло таскин оҳангида сўзини якунлади.―Бирор янгиликни аниқласам, дарров сизга хабар бераман.
― Ўзим сендан шуни илтимос қилмоқчи бўлиб тургандим,―жонланди Нина Сергеевна. ―Кошки шундай қилсанг.Балки у сенга кўнглини очар.
―Имкон топиб, ўғлингиз билан албатта гаплашаман.Энди менга рухсат берсангиз кетсам дегандим.Охирги электричкага улгуришим керак.
 ― Майли,қизим. Хайр.Келиб тур.
     Лайло ўша куни Москвага етиб келгунча, Нина Сергеевнанинг сўзларини ўйлаб келди. Мавридини топиб шу мавзуда Александр билан гаплашишни дилига тугиб қўйди.
     Кунлар тўғри чизиқ  каби бир хилда ўтарди. Май ойининг бошларида Лайло Ўзбекистонга бориб келмоқчи бўлди.Чунки болаларини,яқинларини жуда соғинган эди. Шу мақсадда дам олиш куни ишхонасига бир қадам бўлган  аэропорт кассасига бориб,  бир ҳафтадан кейин тунда учадиган рейсга  чипта сотиб олди. Кейин вақти бемалоллиги учун яқинларига совға олиш ниятида бозорга бормоқчи бўлди. 
    Бозоргача олиб борадиган энг яқин ва энг яхши транспорт -метрога тушди.Беш-олти бекат юргач, йўналишни алмаштириб,”Китайгород” бекатигача борди. Бу ерда озарбайжонларнинг арзон нархли дўконлари кўп бўлиб, йўл устида жойлашган бозордаги шарқона ёйма палаткалардан истаган нарсангни  сотиб олиш мумкин эди. Бозорга кираверишдаги дўконлар ёнида ногиронлар аравачасида бош эгиб ўтирган эркакни кўриб, Лайло садақа бериш мақсадида унга яқинлашди.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

У таксист эди. Ҳар куни кеч қайтади. Ҳар куни турли ширинликлар олиб келади. Хотини кўпинча ухламай ўтирган бўлади.
— Постдан эсон омон ўтиб олдингизми, — дейди у эрига ҳазиллашиб. У кулади. “Постдан сездирмай ўтдим” дейди бироз жиддийлашиб.

Улар яшайдиган ҳовлининг этагида кичкина уй бор. Таксистнинг онаси яшайди. У келганида нуқул уйғоқ бўлади, албатта, ўғилга бу ёқмайди. Қандайдир ноқулай. Хотинига олиб келган нарсалардан онасига ҳам бериб ўтишга тўғри келади. Шунинг учун бу ернинг номини эр-хотин “пост” деб номлаб олишган.
— Онангиз жуда таъмагир-да, эрталабгача сабр қилсалар, берасиз ўша атаганингизни, — деб суйкалади хотин.

Она хавотир олади. Замон нотинч. Таксистлик қийин. Турли туман одамлар чиқади, яхши бор ёмон бор. Отасининг пулига машинани праваси билан қўшиб сотиб олиб, юрганлар кўп. Машинани ичиб хайдайдиганлар бор. Ўғлига қийин. Эсон-омон келсин-да. Ҳар куни она шу ҳақида ўйлайди. Қўша қарисин. Турли бало-қазолардан ўзинг асрагин. Ишқилиб, умри отасига ўхшамасин. Етим боласини ҳеч кимдан кам қилмай едирди, ўстирди. Бировга ҳорлатиб қўймади. Армони — ўқита олмади. Мана, бечора ўғли таксистлик қиляпти. Ўғли келгунча она минг ўлиб, минг тирилади. Дуо қилади. Жойнамоздан жилмайди. Уйқу қаёқда. Бир пайтлар онанинг алласи ўғлини уйқуга кетказарди, энди эса, ўғлининг шарпаси онаизорга алла вазифасини ўтайди. Ўша шарпадан сўнггина, она хотиржам уйқуга кетади.
Ташқарида ўғил сездирмай уйга кириб олиш дардида — “Ишқилиб, “пост”дан эсон омон ўтиб олай-да...”

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#БАРС 12-қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

✅ 1 OYDA 5 MLNDAN 15 MLN gacha OYLIK 💰

🔹 SIZ HAM XOHLAYSIZMI?
💁‍♀ FAQAT AYOL-QIZLARIMIZ UCHUN!

🏣 ERSAĞ Turkiya Korporatsiyasi
🎁 HAMMA xarid sovg'ali! (doimiy)
📈 Halol biznes
💵 Oylik naqd
☪ Musulmon kompaniya
🏠 Uydan turib ishlash imkoniyati
🛍 Qayta xarid majburiy emas!
🎁 Sovg'alarni tanlab olasiz
🎉 Tug'ilgan kun sovg'asi
💰 Katta daromad olishni istasangiz karyera qilish oson
👧👩‍🦳Yoshni farqi yo‘q
💎 Oylik 500$ dan 5000$ gacha
/channel/+YkJmYLlTZpQ5ODYy
/channel/+YkJmYLlTZpQ5ODYy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Туғилдингми — самар қолдир,
Ўзлигингдан хабар қолдир:
Хоқон эрсанг, шаҳар қолдир,
Зобит эрсанг, зафар қолдир,
Олим эрсанг, асар қолдир,
Ҳофиз эрсанг, лапар қолдир,
Чўпон эрсанг, отар қолдир,
Косиб эрсанг, ҳунар қолдир.
Лоақал тинч рўзғор қуриб,
Юртингга бир аскар қолдир.

© Анвар Обиджон

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Хайрли_тун

Эртанги кунингиз бетакрор бўлсин...

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"Эркак киши токи қўшиқ куйламас ва рақсга тушмас экан эркакгилича қолади".

Умар родияллоҳу анҳу

-Олдинлари уммат эркаклари қўшиқ куйлаб, рақсга тушишмаган
...
-Ҳозир ҳам шундай!

Читать полностью…
Subscribe to a channel