xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳаётий ҳикоя
* * * И к к и   о қ   к а б у т а р * * *

   Султон Рашод анча ёшга бориб қолган бўлишига қарамай тахтга ўтирган эди. Усмонли султонларининг энг кексаси бўлган Султон Рашоднинг ўша вақтларда жиддий бир ҳасталиги ҳам бор эди.

Султон Абдулҳамид тахтдан туширилгандан кейин, иттиҳодчилар тарафидан тахтга ўтқазилган Султон Рашодга, ҳеч нарсага аралашмаслик шарти қўйилган эди.

    У атрофидаги одамларга тез-тез:
- Мен бу мақомга лойиқ эмасман. Ватанга, миллатимга ўзим истаганимдек хизмат қила олмаяпман. Шу сабабли қаттиқ мутаассирман, - дерди.

   Ичидаги чуқур хафаликни, қалбидаги ғашликни ва жисмидаги ҳасталик изтиробини кетказиш мақсадида саройдаги бир қанча кабутарлар билан машғул бўлар, уларни ўйнатар эди...

   Бу орада унинг ҳасталиги жиддий тус ола бошлади. Яқинда амалиёт бўлиши керак эди. Бундай амалиёт, Усмонлининг олти юз йиллик тарихида илк бор ўтказилиши керак бўлган амалиёт эди.

   Ўша куни у ўзининг кабутарларининг олдида эди. Кабутарларнинг ичида иккита оқ ранглиси бор эди. Мана шуларини Султон бошқаларидан кўра кўпроқ яхши кўрар эди. Уларни қўлига олиб узоқ вақт эркалади. Қушчиларнинг бошлиғини олдига чақирди.
- Бу иккитасига яхшилаб қара. Буларни мен жуда яхши кўраман, - деди Султон.
Аммо, негадир Султон шу сафар кабутарларга узоқ вақт тикилиб қараб қолди. Қушчибоши Султоннинг бу ҳолига ўзича бир маъно беролмади.

   Орадан кунлар ўтиб, Султон Рашоднинг амалиёт бўладиган кун ҳам келди. Барча тайёргарликлар тугаган эди. Кекса Султон докторлар билан ҳалоллашгандан сўнг, қиблага қараб қўлларини кўтарди. Ва:
- Аллоҳим! Агар миллатим ва Ватаним учун хайрли бўлмасам, мана шу амалиёт тахтасидан мени тирик турғазма, дея ёлборди.

   Амалиёт бошланди. Кўп шукрлар бўлсинки, амалиёт муваффақиятли ўтди. Ҳар ким севинч ичида эди. Бу гўзал хабарни дарҳол халққа эшиттирилди. Халқни гўё бир байрам ҳавоси чулғаб олган эди.
   Султон амалиётни бажарган докторларга қийматли ҳадялар берди.

   Султон Рашод ўзига келар келмас, ёрдамчисини ҳузурига чақирди. У бир оз кайфиятсиз ва ўйчан эди. Ёрдамчига қараб, ёнидагилар ҳам тушуна олмаган мана шундай амр берди:
- Тезда «Бешиктош» саройига боринг. Қушчибоши менга яхши кўрган кабутарларимни келтирсин.

   Орадан бир муддат ўтиб, қушчибоши келди. Султоннинг ҳузурига кирди. У жуда ҳижолатли ва ҳафа бир ҳолда остонада тўхтади. Ёнида кабутарлар йўқ эди. Аҳволни тушунтирадиган бир калом ҳам сўйлай олмасди. Султон Рашод қушчибошининг кўзларига яхшилаб тикилди. Кейин секин деди:

- Ўлдилар. Шунақами?

   Қушчибоши, «ҳа» дегандек, бошини қимирлатиб пастга қаради. Аммо, бир тарафдан ҳайратланди: «Султон ҳазратлари бу ҳодисани қаердан билди экан?» Кекса Султон кўзларидан бир неча қатра ёшларини оқизар экан, қизиқиш тўла боққан кўзларга жавоб бўлсин дея, ҳар кимни ҳайратга солган, ўзининг кўрган тушини англатди:
- Тушимда ўзимни амалиёт курсисида кўрдим. Ёнимда бир зот бор эди. Аммо у ҳеч нарса гапирмас эди. Мен ҳам:
- Сиз кимсиз, - деб сўрадим. У зот менга:
- Руҳингни таслим олмоқ учун келдим, - деди. Аммо, айни шу дақиқада менинг ўша икки кабутарим ўртага отилиб чиқиб:
- Уни олманг, бизни олинг! Уни олманг, бизни олинг! деб фарёд қила бошладилар. Мен шундан англадимки, улар менинг ўрнимга ўлдилар.

   Султон тушини англатгандан сўнг, ўзидек маҳзун ҳолга тушган қушчибошига тасалли берди:
- Бу ишда сенинг айбинг йўқ, деди. Унга бир қанча эҳсонлар берди.

   Султон ўзидаги ҳасталикдан қутулган эди. Аммо, қалбидаги бу ҳодиса туфайли пайдо бўлган ғашлик, то умрининг сўнггига қадар уни тарк этмади...

   Ҳатто ҳайвонлар ҳам руҳларини фидо айлаган аждодларимизга лойиқ авлод бўла олишлик тилаги ила бу ҳикояни сизларга тақдим этдик.

Туркчадан Шоолим Шомансуров таржимаси.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Салом, август ❤️

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, яхшилар...

Мана муаллиф Моҳигул Назарованинг
#БЎРИ_АЁЛ қиссасининг ҳам якуний қисмига етиб келдик.
Ажойиб қисса учун Моҳигул опага барчамиз номимиздан катта миннатдорчилик билдирган ҳолда, у кишининг қаламларига мансуб бошқа асарларини ҳам ўқиш истагида бўлганлар учун муаллиф каналлари манзилини тақдим этамиз

👇👇👇

/channel/IJOD07

/channel/IJOD07

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

-Изи қолмаса бўлди.

-Қолмайди. Сиз чиқаверинг мен ортиздан чиқаман. Барно атрофни тозалаб чиқди. Кейин эса Муниса ётган жойга келиб устидан бензин қуйиб юборди.

Кейин эса чўнтагидан гугурт чиқариб хонага ўт ёқди. Эшик олдига бориб эшикни қулфлади. Ичкарида эса ҳушсиз Муниса ётар, устига бензин сепилганидан хабарсиз эди.
..
/channel/+lw85f9S1dEUwNDdi
Давоми
👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀

Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😁Diqqat Qiziqarli O'yin😁

Men Seni Sevaman?❤️
Tezrooq raqamlarning birini tanlang va Sizni kim Sevishini bilib oling!!😃👇🏻


┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡 👉 RAQAM TANLASH 👈 彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳикоялар
ИЗЗА


Меҳмонлар тадориги билан шошиб юрган Бурхон қўлида ток қайчи ила нарвончада туриб ишкомларни тўғрилаётган отасини кўрганда асабийлашди.
— Бу нима деган гап-а, ота. Бугунча қўйсангизчи шу ишларингизни! Ахир Ғозиев келаяпти!
— Ким ? — тепадан ўғлига ажабланиб термулди отаси.
— Ғо-зи-ев! Бошлиғим!
— Нима, Ғозиевинг ток кўрмаганми? Ё ток қайчи ушлаган одамдан қўрқадими у?
— Эй, боринг-ей...— Бурхон нари кетди. Сўнг пешайвоннинг очиқ деразасига бош суқиб, неварасини ўйнатиб ўтирган онасига шипшиди:
— Ая, алдаб-сўлдаб чақиринг қайсар бобойингизни! Меҳмонлар ҳам йўлга чиққандир! — онаси жойидан қўзғалавергач, овозини янада пастлатиб қўшиб қўйди: — Айтгандай, ая, тағин ўзингиз кўз-қулоқ бўлинг. Отам ҳадеб ҳовлида айланиб Ғозиевнинг олдида одамни хижолатга қўймасин. Айниқса, кириб ўтирмасин олдимизга...
Она ўғлига норози боқди:
— Кирса нима қилибди, ўғлим? Қайтанга сизларга насиҳат беради, гурунгларингни қизитади-да... Эс-ҳуши жойида бўлса.
—Сиз нимани билардингиз, ая! — Бурхон йиғламоқдан бери бўлди. — Ғозиев насиҳат эшитадиган одамми сизга?! Ғо-о-озиев-а?! Унинг ўзи валломат инсон-ку! Ундан кейин отам бир гапга тушса тўхтатиб бўлмайди... Бас, чақиринг, ичкарига кирсинлар.
Ғудрана-ғудрана онасининг олдидан узоқлашаркан, ошхонада пишир куйдир қилаётган хотинига-да ўшқирди:
— Лоба-ар!
Эрининг тергайверишларидан хуноб бўлган шекилли, хотини ҳам асабий жавоб берди:
-Ҳаа-а!
Бурхоннинг дами ичига тушди. Капкир кўтариб турган аёлига бироз термулиб тургач:
— Тезлаштиринг аяси, тезлаштиринг... — деди секин. — Ғозиев... Келиб қоладилар...
*
  Бироздан кейин уч-тўрт кишидан иборат меҳмонлар келиб бўлган, тўкин дастурхон атофида суҳбат қизирди. Шу пайт турда ўтирган Ғозиев:
— Бурхон, — деб муржаат қилиб қолди мезбонга, — Боя ҳовлингизда кексароқ бир кишига кўзим тушди, ким бўладилар у киши?
— Ҳалиги... Оқ яктакдаги бобойми?.. — худди айб иш қилиб қўйгандек тайсаллади у.
— Ҳа ҳа, ўша киши.
— У киши... отам.
Бошлиғи Бурхоннинг ўзини тутишидан ҳайрон эди.
— Нега отангиз бўлса бизни таништирмайсиз? — сўради Ғозиев ҳайратини яширолмай. — Нуроний киши экан, чақиринг, бир суҳбатини олайлик...
Бурхон бунақа бўлишини кутмаганди. У “хўп-хўп”, деб меҳмонлар ёнидан чиқди-ю, шошиб ота-онаси ва хотини ўтирган хонага кириб борди.
— Ота, — деди илтижо билан. — Юринг, сизни Ғозиев сўраяпти.
— Ия, — қош чимирди отаси. — Бошлиқ сеники бўлса, нега мени сўрайди? Чақир, ўзи келаверсин.
Унга боқиб онаси ва хотини “пиқ-пиқ” кулар, Бурхон ожизлигидан отасига юввош бир ҳолатда жовдираб турарди.
— Жоо-он, ота! — ниҳоят ялинишга тушди у. — Шарманда қилманг мени. Шу бугунча қўйиб туринг қайсарлигингизни, илтимос сиздан...
Бурхоннинг отаси билан ҳамма қўшқўллаб кўришди, бошлиғи Ғозиев эса қучоқ очди, отани бағрига босиб, негадир узоқ туриб қолди. Дастурхон тўридаги ўзи ўтирган жойни бўшатиб бераркан, отанинг елкаларидан силаб қўйди. Ғозиевдаги бу енгил ҳаяжон ҳаммага сезилиб турарди.
Энди суҳбатда аввалгидек бақир-чақир, қийқириқ йўқ, аммо кулгу ҳамон таралиб турар, мамнуният барчанинг юз-кўзидан билинар эди.
  — Отахон, — мурожаат қилиб қолди бир маҳал Ғозиев. — Мана, кўпни кўрган одамсиз. Аввалги шароитларни ўзингиз биласиз. Одамларни устидан дори сочишиб, эҳ-ҳее... Кимдир оч-наҳор... Чақалоқлар эгатда туғилади. Касал бўлса даволанишга шароит йўқ эди... Лекин нимагадир одамлар ҳозир аввалгидақа соғлом эмасдай, дейман-да. Олимлар экология бузилган дейди, Сиз нима дейсиз шунга, а?
— Болам, боиси илгари одамлар соддароқ бўлишган-да... — отахон даврадагиларнинг кайфиятига монанд жилмайиб жавоб қайтарди. — Кўнгли тоза бўлган, қорни тўйиб овқатланса шунга хурсанд бўлиб кетаверган. Беорроқ десаммикин, беўйроқ деб тушунтирсаммикин, сенга... Масалан, машинам атиги битта, шуни учта қилай, ҳа демай бола-чақаларим улғайса уйга сиғмай қоламиз, қўша-қўша участка солиб қўяй, демаган. Ҳозир муштдай бола билан суҳбатлашсанг ҳам ташвиши олам-жаҳон.... — сўнгра кула-кула қўшиб қўйди у. — Иннанкейин, илгарилари ҳа деса касал бўлдим, деб таблетка-маблеткага ёпишиш ҳам бўлмаган. Тунови куни қизимникига борсам, тўққиз яшар ўғилчаси дори
қутини

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/B%D0%8ERI-AYOL-07-31-2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум,  яхшилар...
Чоршанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

Кунингиз мазмунли, серфайз, баракаларга тўла бўлиб ўтсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤗 Fason qidirib charchadizmi?

Qidirishga hojat yoʻq, oʻzizga kerakli knopkani bosing va hayratda qoling🤗

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️ Volidamiz eng yaxshisiga loyiq!

🥹 Onalarni qadrlovchilar uchun HOFMANN da MEGA AKSIYA!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

    ―  Худога шукур,ўзига келди.
     Лайло қовоқларини зўрға йириб очаркан,қаерда эканлигини дастлаб идрок этолмади.
    ―  Қаердаман? –зўрға чиқди унинг овози.Лекин унинг саволи жавобсиз қолди.Унинг ёнида ўтирган ҳамшира шифокорни чақириш учун чиқиб кетганди.
     Бир зум ўтмай, уни шифокорлар ўраб олишди.  Унинг бошига эргашганча  кўз қорачиқларини  очиб, махсус ускунада  текшираётган кўзойнакли, қалин қора қошли врачнинг нимасидир таниш туюлди. Лайло унинг қатъиятли чеҳрасига қараб   кимлигини эслади.Ахир бу шифокор  улардан икки йил олдин “Даволаш” факультетини тугатган Соҳиб Худойназаров-ку.
   ― Соҳиб ака,менга нима бўлди? ―   зўрға сўради у.
    Соҳиб унинг гапирганидан хурсанд бўлгандай,жилмайиб жавоб берди.
     ― Мен ҳам айнан шуни билмоқчиман,Лайлохон.Сизга нима бўлдики, бундай аҳволга тушиб қолдингиз?
    ―Билмасам,уйга келганим,онам билан кўришмоқчи бўлганим  ёдимда.Қолганини билмайман,― жавоб берди Лайло хўрсиниб.
   ―  Қаерингиз оғрияпти?
―  Бошим жуда оғир.Гўё ўзимники эмасдай.
  ―Мабодо,бошингиздан зарб емаганмисиз?―сўради шифокор.―  Автоҳалокатга учрамаганмисиз?
―  Йиқилиб тушганман, ― деди Лайло.У  бирдан Нуриддин ва Акбар ўзини қаттиқ калтаклаганини эслади.Демак,бу калтаклар бежиз кетмабди-да.
     ―Тушунарли,сиз асло сиқилманг.Эртага сизни  Тошкентга олиб борамиз.Компьютер  томографиядан ўтсангиз,ҳаммаси аниқ бўлади, ―   Соҳиб Худойназаров  шундай деб,ҳамширага  юзланди. ―Битта тинчлантирувчи укол қилинг.Беморимиз жуда толиққан.
(Давоми бор)

Муаллиф : Моҳигул Назарова

/channel/xazon_rezgi

©IJOD07

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Моҳигул НАЗАРОВА
Ў Р И А Ё Л
(Қиссанинг давоми)

5.Дийдор қувончи
     
  Лайло текширишларнинг баридан ўтиб,самолёт трапидан кўтариларкан, ниҳоят юртга қайтаётганидан ич-ичидан   ёруғ бир қувончни туйди. Қандай яхши-я! Ўн беш кунгина бўлса-да,у мусофирчилик ташвишларидан қутулади.Ниҳоят болаларини бағрига босади.Онаси,укаси,бошқа яқинлари билан  дийдорлашади.
     Унинг жойи ўртароқда, шундоққина ойна тагида экан.Тунда ҳеч қандай манзарани кузатиш имконияти бўлмаса-да, Лайло ўз хаёллари билан кетиш ниятида жойига ўтириб олди. Бироздан кейин яна бир қирқ ёшлар атрофидаги ўртадан сал баланд бўйли эркак озғингина,нимадандир асабийлашгани билиниб турган аёл билан келиб,унинг ёнидан жой олишди. Юртдошлик ҳурмати Лайло улар билан бош ирғаб саломлашиб,  яна  ўз хаёлларига ғарқ бўлди.
  ― Синглим,сиз билан қаердадир кўришмаганмизми,мабодо?-орадан бироз ўтиб гап қотди эркак.― Нимагадир кўзимга таниш кўриняпсиз.
    ―Йўқ,мен сизни танимайман.―Лайло унга эмас,ёнидаги нигоҳлари тикандай аёлга қараб жавоб берди. ―Кейин эса ҳазиломуз тарзда қўшиб қўйди. ― Мабодо таниш чиқиб қолсак,янгам кунингизни кўрсатмасинлар яна. 
 ―Йўғ-е,бу киши янгангиз эмас,шунчаки сиз ва мендай йўловчи эканлар.Самолётга илк бора чиқаётган эканлар, ёнма-ён кетяпмиз,холос, ―  эркак   шундай деб мулойим жилмайди. ―  Ахир ҳаммамиз мусофир юртдамиз,бир-биримизга ёрдам беришимиз керак.Шу сабаб   бу синглимга далда бериб келяпман.
   Лайло “тўғри” дегандай бош ирғаб қўйди-да,бошини ўриндиққа ташлаб кўзларини юмди.Шу пайт стюардесса қиз кириб ўзбек ва рус тилларида самолёт учишини эълон қилди. Эркакнинг ёнида ўтирган аёл бу эълонни эшитгач,ранги қумдай оқариб кетди.
― Художоним,ўзинг бизни паноҳингда асра,―пичирлади унинг қонсиз лаблари.Кейин ўзича қандайдир дуоларни ўқий бошлади.
   Лайло  унинг учишдан чўчишини билди-да,далда беришга ҳаракат қилди.
―  Қўрқманг,ҳеч нарса бўлмайди.Худо хоҳласа,соғ-саломат юртимизга етиб оламиз.
―Илоҳим айтганингиз келсин,―аёл ҳам у каби бошини орқага ташлаб,кўзларини чирт юмиб олди.―Москвага  автобус билан келгандим.Кетишимда синглим”Самолётга билет олинг,қулай шароитда борасиз,” ― деб қўймади. 
   Ниҳоят самолёт  осмонга парвоз қилди.Стюардесса қизлар кимгадир чой ва қанд,кимгадир кечки овқат таший бошлашди. 
     ―Бўлди,мен сизни эсладим.― Ҳамроҳ эркак яна сўз бошлади.―Сизни Китайгороддаги бозорча ёнида кўргандим.Роса йиғлаб кейин метрога тушиб кетгандингиз.
    ―Ҳа,бўлди мен ҳам эсладим.Сиз мендан “ёрдам керакмасми?”–деб сўрагандингиз,шундайми?―Лайлонинг  ёдига  Нуриддинни бозорда учратган кун   тушди.
―Исмим Исмат,Бухоро шаҳриданман.Ўн йилдан бери Москвадаман,қурилишда прораб бўлиб ишлайман.
― Лайло,мен ҳам Бухоро шаҳриданман.Ресторанда ошпаз бўлиб ишлайман.
―  О,зўр касбингиз бор экан-ку,Лайлохон.Ўша куни сизни биров хафа қилганмиди?
― Э,бунинг тарихи жуда узун, сўраманг шуни.― Лайло хомушланиб,четда ҳалиям кўзларини юмиб ўтирган аёлга ишора қилди.― Дугонамиз ўзларини таништирмайдиларми?
  Худди шу сўзни кутиб тургандай,аёл кўзларини очди.У бироз ўзига келган шекилли рангига қон югургандай эди.
―Исмим Нозима,асли Ромитан туманиданман.Кафеда ишлайман,тўғрироғи фаррошлик қиламан.
― Ана қизлар танишиб ҳам олдик.―Исмат ўзларига яқинлашаётган стюардесса қизга ишора қилди.― Биттадан чой айтайми?
―  Яхши бўларди,чой ичиб чақчақлашиб кетардик,― Нозима  шундай деб жойидан қўзғалди.―Бориб  айтиб келайми?
   Унинг бу сўзларидан Лайло ва Исмат жилмайиб қўйишди.
― Ҳожати йўқ, стюардесса қизларга айтсак ўзлари олиб келиб беришади, ―  деб қўйди Лайло.
    Хуллас самолёт манзилга етгунча  улар мусофирчилик азоблари,ишлаш учун ҳужжатларнинг қимматлашгани ва яна бошқа муаммолар ҳақида гаплашиб,вақтнинг қандай ўтганини сезмай қолишди.Тонгги соат бешда самолёт Бухоро аэропортига қўнганлиги эълон қилинди.
    Биргалашиб,юкларини олгунча яна бир соатча вақт ўтди. Бу орада Исмат Москвада Лайло  ва Нозимани қандай топиши мумкинлигини сўради. Лайло бироз ўйланиб турди-да, негадир аниқ манзилини беришга кўнгли чопмади. Кейин яна одамгарчилик  юзасидан, қолаверса юртдошлик ҳурмати Исматни хафа қилгиси келмади.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

Мусулмонлар билиши шарт!

Қуйдаги махсулотлардан қайси бирига харом хисобланган чўчқа ёғи қўшилмаган?

Батафсил маълумот👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Хайрли_тонг

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлат уйқусидан уйғотгин...
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нурлари ила мунаввар қилгин...

Ассалому алайкум Қадрдон. Бошланган янги кунингиз хайрли бўлсин!


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳикмат
Қиссаларнинг энг яхшиси

  Нима учун Юсуф сураси "қиссаларнинг энг яхшиси" деб номланган?
  Чунки бу сура бизга қамоқдаги маҳбус, албатта, бир кун чиқиши;
  Бемор вақти келиб шифо топиши;
  Ғойиб бўлган киши куни келиб қайтишини;
  Маҳзун киши фурсати етиб шод бўлишини;
  Ғам вақт ўтиб аришини;
  Мўмин бошига тушган балонинг барчаси хайр эканини ўргатди;
  Аллоҳ бор экан, умидни узма, Унга ишон. Раҳмон ва Раҳим бўлган зотга яхши гумонда бўл!

"Қалблардан сўранг" китобидан.

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌱 Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/B%D0%8ERI-AYOL-07-31-4

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/B%D0%8ERI-AYOL-07-31-3

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​#ибрат

Қатъият

Бир болакайнинг туғилганидан чап оёғи ўнгидан 6 см калта эди. Шунда шифокорлар унга юришни ҳам эпласанг катта гап дейишди. У эса улғайиб, футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 2 марта!

Иккинчи болага кичкиналигида юрак етишмовчилиги ташхисини қўйишди ва жисмоний тарбия дарсларидан доимий озод қилишди. У катта бўлиб, хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 8 марта!

Учинчи болакай 11 ёшида бўй гормони етишмагани туфайли бўй ва вазн борасида тенгдошларидан анча ортда қолиб юрарди. У кейин ФИФАнинг дунёнинг энг яхши футболчисига аталган "олтин тўпи"ни олди. 6 марта!

Тўртинчи йигитчага 21 ёшида атиги икки йиллик умри қолганлигини айтишди. У эса 76 ёшгача яшади. У ёзган китоб 10 миллионлаб нусхада нашр этилди.

Булар: биринчиси — Гарринча; иккинчиси — Харламов; учинчиси — Месси; тўртинчиси эса — Хокинг!

Бу инсонлар қийинчиликларга қарамасдан шу даражаларга эришдилар. Сизда эса булардан кўпроқ имконият, ғайрат ва куч бор. Сиз ҳам ўз бетакрорлигингизни намоён қилинг.

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ёнига қўйиб, обдоо-он дори саралаб ичаяпти. “Мана бу бош оғриққа”, “мана бу ич оғриққа” деб. Номларини дилбузардаги рекламадан кўрган-да!
Отахоннинг содда жавобидан даврадагилар завқланиб кулишди. Айниқса, Бурхоннинг ўзи маза қилиб куларди. Ғозиев қаҳқаҳаданми, ҳаяжонданми ёшланган кўзларини арта-арта, тағин сўради.
— Одамзот неча ёшида қариганини билар экан, отажон?
— Эйй, болам, одамзотнинг ўзидан сўрасанг ҳеч қачон қаридим, демас экан, — қўлини ҳаволатди ота. — Бугун бир ишга кучи етмай қолса, чарчаганга ўхшайман, эртага бажараман, дер экан. Эртага ҳам қурби етмаса, белим тузалсин, индинига бажараман, дер экан. Аммо сира “қарибман” демас экан.
Бурхон ўрнидан туриб кетди.
— Менга қаранглар, лекин-чи, — деди худди жуда доно бир гап айтмоқчидай жўшиб. —Баъзан бу меҳнат дегани одамни ёшартирадимикан, деб ўйлаб қоламан! Мана, уйда ток қирқиш борми, ер чопишми, ҳозир ҳаммасини бобой ўзи бажаради. Вей, стулда ўтириб ишлаб мен йилига икки марта даволанаман, бобой эса бирор марта даволанай демайдилар-а!Ха-ха-ха!..
Ҳамманинг кайфияти кўтаринки, Бурхоннинг гапини ҳангома қилиб кулишарди. Биргина Ғозиев бошини эгиб, дастурхонга тикилиб, мутаассир бўлиб қолди...
***
Фотиҳа ўқилди, меҳмонлар уйига тарқала бошлади. Ғозиев эса отани тағин бағрига босиб, қўлларини қўймасдан ҳали яна кўп келишини, у киши билан кўп-кўп суҳбатлашиш орзусида эканини айтди. Ғозиевнинг бундай кўнглига яқин олишидан Бурхон жуда хурсанд эди...
Кетиш олди Ғозиев мезбонни ўз машинаси томон бошлади.
— Бурхонжон, аввало меҳмондорчилик учун раҳмат, — деди охиста, кўнгилга ботмайдиган майинлик билан. — Отангиз жуда табаррук инсон экан, у кишини авайланг. Меҳнат ёшартираркан, деб уй ишларини қўлига топшириб қўяверманг-да, иним. Ярим кун иш бўлса, деярли ярим кун бўшсиз, бундай ишларни ўзингиз бажаринг. Қолаверса, мен йилига икки даволанаман, отам даволанмайди, деб ўтирмай сиҳатгоҳларга жўнатинг... Мана, кексалар учун давлатимиз шунча имконият яратиб бераяпти... Бирор хизмат ё ёрдам керак бўлса, айтинг, ука, биз тайёр, — қўлини кўксига босди у. — Майли Бурхонжон, раҳмат яна бир марта. Биз борайлик...
Шу гапларни айтиб машинасига ўтирган Ғозиев, эшикни ёпмасдан ёнгинасида қўл қовуштириб турган Бурхонга яна бир бор қаради.
— Дарвоқе, жон укам, бундан кейин ўз отангизни “бобой” демасдан, “ота” десангиз яхшироқ бўларди. “Ота” дейишнинг, “отажон” дейишликнинг бахтини, сурурини, отаси борлар англамайди. Буни отаси йўқлардан сўранг, укажон... Ота-она ҳам бир давлат экан. Шундай давлат эканки, бир марта бой берсангиз қайтиб келмас экан. Ҳозир отам ёнимда бўлса ундай қилардим, ҳозир онам ёнимда бўлса бундай қилардим, деган армон билан қолавераркансиз, мунғайиб...
Машина эшигини ёпаётганда Ғозиевнинг кўзларида икки томчи ёш бор эди. Нурхон ҳангу манг бўлиб қолди. У бир уйи тарафга, бир олислашиб бораётган Ғозиевнинг машинасига эсанкираб тикилар экан, жисми зил-замбил, оёқлари гўё ерга ёпишиб қолгандай эди...

Байрам АЛИ

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ёш қизнинг дахшатли қисмати юракларни ларзага келтирди. 😢

Эндигина ўн олтига кирган Нигина табиатан гўзал, турк миллатига мансуб бўлиб, жуда кам гап қиз эди. Кунлардан бир куни у хонасига кириб жарохатини перекисводород билан артиб, дорилаган киши бўлди-ю, хеч кимга айта олмади. Ўз дардига жуда эътиборсиз бўлди.

Нигина шу асннода кундан-кунга ёлгизликни хохлаб, қоронғи уйга кириб оладиган бўлиб қолди. Онаизор қизидаги ўзгаришни кўриб хавотирга туша бошлади ва кунлардан бир куни эшик тирқишидан қизини пойлаб кўзларига ишонмади, дахшатга тушди. Тирқишдан қараганида қизи Нигина.... 😱 батафсил ўқинг... 👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/B%D0%8ERI-AYOL-07-31

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/B%D0%8ERI-AYOL-07-30-2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/B%D0%8ERI-AYOL-07-30

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Гинекологлар сириочилди.
Нега шуни гинекологлар, 
биз аёллардан, яшириб келган экан-а? 


Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. Қўллашни бошлаганимга 1 ҳафта бўлди. Уни тўғри ишлатиб 10 йилга ёшардим, гинеколог ва косметологлар ишим тушмай қўйди😉

Қўллаш оддий, кечкипайт ухлашдан олдин суртинг ва ... 
Батафсил👇🏻👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

―  Домодедова аэропорти яқинидаги ресторанда ишлайман.Ҳар иккингиз ҳам ўзбек таомларини  соғинсангиз,бемалол келинглар.Жон деб меҳмон қиламан,―деди у.
    Нозима ҳам ўзи ишлайдиган кафе қаерда жойлашганини тушунтирди.Исмат  телефон рақамини кичик қоғозчага ёзиб,ҳар икки аёлга тутқазди.
  ― Сингиллар,мени нотўғри тушунманглар,― деди Исмат хайрлашаётиб.―  Биласизлар,мусофирчиликда ҳар қандай ҳолатлар юз беради.Бирор муаммо туғилса,бемалол қўнғироқ қилинглар.
     Лайло ҳамроҳлари билан хайрлашиб, каттакон йўл сумкасини судраб, аэропорт ташқарисига чиқаркан,рўпарасидан  ўзига қараб  юриб келаётган укасини кўриб қолди.
   ―Лазизжон, бу ердаман.―Кўнгли ёришиб кетган аёл қўлини силкиб,укасига қараб талпинди.
  Лазиз унга яқинлашиб,елкасидан қучоқлаб маҳкам бағрига босди.
―  Бормисиз-ей,опажоним.Ассалому алайкум.
 ― Валейкум салом.Борман,жигарим.Мана ниҳоят келдим.
         Лазиз уни  елкасидан меҳр билан қучганча йўл бошлади.
   Ҳовлига кириб боришаркан,унинг келишига алоҳида тайёргарлик кўрилгани сезилиб турарди. Қариндошлар ҳаммаси Лайлони кўриш учун келишган,саҳарданоқ ҳовли  гавжум, югуриб юрган болалар-у,қўни-қўшниларгача шу ерда эди.Маълум бўлишича,укаси  ўша куни битта семиз қўйни қозонга солиб,ҳалиса (ҳалим) пиширтираётган экан.
   Акбаржон  ишлар билан бўлиб,онасини кутиб олишга чиқолмаган бўлса-да,ҳовли юзида пластмасса стол-стулларни қўйдириб,катта йигитлардай қўлидан келгунча юмушларни эплаб турган экан.Онасини кўриб,унинг дийдорига шошди.
   -Онажоним,ниҳоят келдингиз-а? Ассалому алайкум.
   Лайло ўғлининг кўркам бўй-бастига қараб бир зум тўхтаб қолди. Тавба,Акбаржон қуйиб қуйгандай Анварнинг ёшлигига ўхшабди.Лайло уни бағрига босаркан,кўнглини  шундай катта ўғли борлигидан фахрланиш билан бирга  меҳрнинг илиқ бир тўлқини силаб ўтгандай бўлди. Беихтиёр қадди ростланиб,Акбарнинг елкаларидан силаб қўяркан,ўзига караб юриб келаётган онасини кўрди. Лола опанинг  қадди бироз чўккандай кўринса-да,руҳи тетик эди.Лайло онасига қараб талпинган пайти бирдан ер-у-кўк чирпирак бўлиб айланиб кетди. Аёл ўзига нима бўлаётганини англаб-англамай ҳушини йўқотди.Ва яна ўша ўзига таниш нурли йўлакка тушиб қолди.
     Яна ўша қувурдан югуриб,нафасни қисадиган сиқиқликдан  очиқ ҳавога қараб чопаркан, қувур бошида хўмрайиб турган   раҳматли отасига кўзи тушди.Мустафо аканинг қовоғи солиқ,кўзлари ғазабдан  чақнарди. Оппоқ кийими нур таратиб тургандай туюлар, негадир авзойи бузуқлиги кўриниб тургани боис Лайло отасига яқинлашолмай  йўлакнинг ўртасида туриб қолди.
   ―Нима бор сенга бу ерда? Тез орқангга қайт-чи,―кутилмаганда ўшқириб берди отаси. ―Нега дарров шу ерга ошиқасан-а? Ким чақирди сени?
   Шу пайт қаердандир  ҳарир либослар кийган,сочлари ёйилган  Наргиза пайдо бўлди ва рақс тушаётгандек  енгил  ҳаракатлар билан Лайлога яқинлашди.
―  Отангга қулоқ солма, ― шивирлади унинг қонталаш лаблари. ― Бу ерда жуда чиройли нурли водийлар бор. Юр,кўрсатаман. Иккимиз маза қилиб ўйнаймиз.
   Лайло аросатда қолди. Нурли водийларни кўришни  қанчалик ҳоҳламасин, отасидан чўчигани  учун орқага бурилди.Унинг ортига қайтаётганини кўриб,Наргиза чинқириб юборди.
―  Кетма,Лайло.Мен бу ерда якка ўзим жудаям зерикдим.Илтимос,мен билан қол. ―  Наргизанинг овозидан акс-садо таралиб,бундан Лайлонинг қулоқлари ёрилгудек бўлди.
   Лайло унга қулоқ солмасликка интилиб,олдинга интилди.Бирдан Наргизанинг қиёфаси ўзгарди.Ёввойи тишлари ўсиб чиқиб,ҳарир кўйлаги увадага айланди. Сочлари эса тикандай диккайиб,ваҳимали тус олди.Кўзларининг  қорачиғи йўқолиб, даҳшатли фильм қаҳрамонлари каби оппоқ бўлиб қолди.
    ―  Тўхта,сени қўйиб юбормайман.Ҳеч қаёққа кетолмайсан.
    У шундай  деб Лайлонинг дуч келган жойига чанг сола бошлади.Лайло унинг ҳужумига қарамай олдинга қараб интилди.“Отажон  қаердасиз?Мени қутқаринг...”
 Шу пайт қулоғига кимнингдир паст овозда шивирлаши чалинди.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

БЎРИ АЁЛ
қисса


https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qoʻshningizdan soʻrashni bas qiling

— Nimani?

— Fason tanlashda qiynalishingizni bilamanku.

— Unda nima qilay?

— Telegramda Fasonlar va Andozalar kanali bor. Shunga ulanib oling. Undagi  uyda, koʻchada, oʻqishda va ishda kiyiladigan fasonlarning fit - filyonta turlari bor. Hattoki tikuvchilikni bepul oʻrgatisharkan.

Bu kanal linki /channel/+kxzkm-pinjoxZjky
Hoziroq ulanib oling.

😉 Qoʻshningizniyam taklif qilish esdan chiqmasin a.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

   Лайло кийиниш хонасига бориб, оқ халатини ечиб,енгил жунли курткасини,оёғига ҳам юришга қулай,иссиқ калта этикчасини кийиб олди.
  ― Бўл,энди гапир-чи.Лида Павловна сабрсизлик билан унга тикилиб,хонадаги стуллардан бирига ўтириб олди. ―  Нима гап ўзи?
  Лайло синчков,тадбирли,ўзига устоз   қаторида бўлган аёлдан бу гапни яширолмаслигини ҳис қилди.Ва унинг  ёнидаги  бўш  стулга ўтирди.
   ―  Лида Павловна,Алексей менга турмуш қуришни таклиф қиляпти,―  Лайло ўнғайсизланиб гап бошлади.―Бошим қотиб қолди.Унинг менга бундай таклиф қилишини  хаёлимга ҳам келтирмаган эканман.
     ― Хўп,нима бўлибди шунга? Икковингиз ҳам бошингиз очиқ инсонларсиз. У сени анчадан бери ёқтиришидан хабарим бор.Алексей яхши инсон,топиш-тутиши ҳам чаккимас.Ёки  рус бўлгани учун кўнглинг  чопмаяптими?
    ―Йўқ,гап унда эмас.Мен бу ҳақда ҳатто хаёлимга ҳам келтирмаган эканман. У менга  таътилим давомида яхшилаб ўйлаб кўриб,кейин жавобимни айтишим мумкинлигини  таъкидлади.Биласиз,у менга кўп ёрдам берди. Аммо мен унга нисбатан миннатдорчиликдан бошқа туйғуни ҳис қилмаганман... Шу сўзларни айтиб Лайло бир зум жимиб қолди.Лида Павловна ҳам ўйланиб қолди.
  ―  Тушундим,сени.Лекин қарор қабул қилишда шошма.Бу бирданига ҳал бўладиган масала эмас.― Лида Павловна ўрнидан тураркан,қўшиб қўйди. ―  Юртингга бориб келавер-чи.Унутма,бу масалани фақат ўзинг ҳал қила оласан.Шу сабаб яхшилаб ўйлаб кўр.
     Орадан ўтган икки кун мобайнида Лайло кетиш ташвишлари билан овора бўлган бўлса-да,кўнглининг бир чети булутли эди. У  Алексейнинг таклифини қабул қилиш хаёлида йўқ, уни рад этса, ишсиз қолиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб диққат бўлаётганди.Чунки Алексейнинг таклифини рад этиши― бу унинг бегона юртда яна ҳаёт синовларига дучор бўлиши дегани эди. Дўконларни кезиб юраркан,охири бир қарорга келди:” Нима бўлса ҳам пешонамдан кўраман,лекин Алексейга  ҳеч қачон  турмушга чиқмайман...”  
(Давоми бор)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

/channel/xazon_rezgi
@IJOD07

Читать полностью…
Subscribe to a channel