xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENI-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-01

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#психологик_тест

Ёшликдан бери сиз қандай психологик травмани олиб юрибсиз, буни билишни истайсизми?

📌Унда расмлардан бирини танланг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#психологик_тест

Ёшликдан бери сиз қандай психологик травмани олиб юрибсиз, буни билишни истайсизми?

📌Унда расмлардан бирини танланг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Юраги_Бўшлар_Ўқимасин😭💔

АЁЛИМГА ХИЁНАТ ҚИЛДИМ... Буни билиб қолди. Ҳеч нима демади, фақат кўзларимга кўзлари тўла ёш билан 5 дақиқа термулиб турдида, ичкарига кириб кетди...
Тунда унинг йиғиси овозини эшитдим... Тонг саҳаргача йиғлаб чиқди. Ёнига бориб юпатолмадим... Тонг сахар йиғи овози тўхтагани учун, мен ҳам ухладим...

Эрталаб уйғондим. Қуёш анча кўтарилиб қолибди... Аёлим мени уйғотмабди-да, деган хаёл билан ўрнимдан турдим... Негадир атроф жим жит эди ичкарига кириб қарасам Аёлим😳


ДАВОМИ 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳикмат
Қиссаларнинг энг яхшиси

  Нима учун Юсуф сураси "қиссаларнинг энг яхшиси" деб номланган?
  Чунки бу сура бизга қамоқдаги маҳбус, албатта, бир кун чиқиши;
  Бемор вақти келиб шифо топиши;
  Ғойиб бўлган киши куни келиб қайтишини;
  Маҳзун киши фурсати етиб шод бўлишини;
  Ғам вақт ўтиб аришини;
  Мўмин бошига тушган балонинг барчаси хайр эканини ўргатди;
  Аллоҳ бор экан, умидни узма, Унга ишон. Раҳмон ва Раҳим бўлган зотга яхши гумонда бўл!

"Қалблардан сўранг" китобидан.

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌱 Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/B%D0%8ERI-AYOL-07-31-4

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/B%D0%8ERI-AYOL-07-31-3

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​#ибрат

Қатъият

Бир болакайнинг туғилганидан чап оёғи ўнгидан 6 см калта эди. Шунда шифокорлар унга юришни ҳам эпласанг катта гап дейишди. У эса улғайиб, футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 2 марта!

Иккинчи болага кичкиналигида юрак етишмовчилиги ташхисини қўйишди ва жисмоний тарбия дарсларидан доимий озод қилишди. У катта бўлиб, хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 8 марта!

Учинчи болакай 11 ёшида бўй гормони етишмагани туфайли бўй ва вазн борасида тенгдошларидан анча ортда қолиб юрарди. У кейин ФИФАнинг дунёнинг энг яхши футболчисига аталган "олтин тўпи"ни олди. 6 марта!

Тўртинчи йигитчага 21 ёшида атиги икки йиллик умри қолганлигини айтишди. У эса 76 ёшгача яшади. У ёзган китоб 10 миллионлаб нусхада нашр этилди.

Булар: биринчиси — Гарринча; иккинчиси — Харламов; учинчиси — Месси; тўртинчиси эса — Хокинг!

Бу инсонлар қийинчиликларга қарамасдан шу даражаларга эришдилар. Сизда эса булардан кўпроқ имконият, ғайрат ва куч бор. Сиз ҳам ўз бетакрорлигингизни намоён қилинг.

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ёнига қўйиб, обдоо-он дори саралаб ичаяпти. “Мана бу бош оғриққа”, “мана бу ич оғриққа” деб. Номларини дилбузардаги рекламадан кўрган-да!
Отахоннинг содда жавобидан даврадагилар завқланиб кулишди. Айниқса, Бурхоннинг ўзи маза қилиб куларди. Ғозиев қаҳқаҳаданми, ҳаяжонданми ёшланган кўзларини арта-арта, тағин сўради.
— Одамзот неча ёшида қариганини билар экан, отажон?
— Эйй, болам, одамзотнинг ўзидан сўрасанг ҳеч қачон қаридим, демас экан, — қўлини ҳаволатди ота. — Бугун бир ишга кучи етмай қолса, чарчаганга ўхшайман, эртага бажараман, дер экан. Эртага ҳам қурби етмаса, белим тузалсин, индинига бажараман, дер экан. Аммо сира “қарибман” демас экан.
Бурхон ўрнидан туриб кетди.
— Менга қаранглар, лекин-чи, — деди худди жуда доно бир гап айтмоқчидай жўшиб. —Баъзан бу меҳнат дегани одамни ёшартирадимикан, деб ўйлаб қоламан! Мана, уйда ток қирқиш борми, ер чопишми, ҳозир ҳаммасини бобой ўзи бажаради. Вей, стулда ўтириб ишлаб мен йилига икки марта даволанаман, бобой эса бирор марта даволанай демайдилар-а!Ха-ха-ха!..
Ҳамманинг кайфияти кўтаринки, Бурхоннинг гапини ҳангома қилиб кулишарди. Биргина Ғозиев бошини эгиб, дастурхонга тикилиб, мутаассир бўлиб қолди...
***
Фотиҳа ўқилди, меҳмонлар уйига тарқала бошлади. Ғозиев эса отани тағин бағрига босиб, қўлларини қўймасдан ҳали яна кўп келишини, у киши билан кўп-кўп суҳбатлашиш орзусида эканини айтди. Ғозиевнинг бундай кўнглига яқин олишидан Бурхон жуда хурсанд эди...
Кетиш олди Ғозиев мезбонни ўз машинаси томон бошлади.
— Бурхонжон, аввало меҳмондорчилик учун раҳмат, — деди охиста, кўнгилга ботмайдиган майинлик билан. — Отангиз жуда табаррук инсон экан, у кишини авайланг. Меҳнат ёшартираркан, деб уй ишларини қўлига топшириб қўяверманг-да, иним. Ярим кун иш бўлса, деярли ярим кун бўшсиз, бундай ишларни ўзингиз бажаринг. Қолаверса, мен йилига икки даволанаман, отам даволанмайди, деб ўтирмай сиҳатгоҳларга жўнатинг... Мана, кексалар учун давлатимиз шунча имконият яратиб бераяпти... Бирор хизмат ё ёрдам керак бўлса, айтинг, ука, биз тайёр, — қўлини кўксига босди у. — Майли Бурхонжон, раҳмат яна бир марта. Биз борайлик...
Шу гапларни айтиб машинасига ўтирган Ғозиев, эшикни ёпмасдан ёнгинасида қўл қовуштириб турган Бурхонга яна бир бор қаради.
— Дарвоқе, жон укам, бундан кейин ўз отангизни “бобой” демасдан, “ота” десангиз яхшироқ бўларди. “Ота” дейишнинг, “отажон” дейишликнинг бахтини, сурурини, отаси борлар англамайди. Буни отаси йўқлардан сўранг, укажон... Ота-она ҳам бир давлат экан. Шундай давлат эканки, бир марта бой берсангиз қайтиб келмас экан. Ҳозир отам ёнимда бўлса ундай қилардим, ҳозир онам ёнимда бўлса бундай қилардим, деган армон билан қолавераркансиз, мунғайиб...
Машина эшигини ёпаётганда Ғозиевнинг кўзларида икки томчи ёш бор эди. Нурхон ҳангу манг бўлиб қолди. У бир уйи тарафга, бир олислашиб бораётган Ғозиевнинг машинасига эсанкираб тикилар экан, жисми зил-замбил, оёқлари гўё ерга ёпишиб қолгандай эди...

Байрам АЛИ

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ёш қизнинг дахшатли қисмати юракларни ларзага келтирди. 😢

Эндигина ўн олтига кирган Нигина табиатан гўзал, турк миллатига мансуб бўлиб, жуда кам гап қиз эди. Кунлардан бир куни у хонасига кириб жарохатини перекисводород билан артиб, дорилаган киши бўлди-ю, хеч кимга айта олмади. Ўз дардига жуда эътиборсиз бўлди.

Нигина шу асннода кундан-кунга ёлгизликни хохлаб, қоронғи уйга кириб оладиган бўлиб қолди. Онаизор қизидаги ўзгаришни кўриб хавотирга туша бошлади ва кунлардан бир куни эшик тирқишидан қизини пойлаб кўзларига ишонмади, дахшатга тушди. Тирқишдан қараганида қизи Нигина.... 😱 батафсил ўқинг... 👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/B%D0%8ERI-AYOL-07-31

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/B%D0%8ERI-AYOL-07-30-2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/B%D0%8ERI-AYOL-07-30

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Гинекологлар сириочилди.
Нега шуни гинекологлар, 
биз аёллардан, яшириб келган экан-а? 


Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. Қўллашни бошлаганимга 1 ҳафта бўлди. Уни тўғри ишлатиб 10 йилга ёшардим, гинеколог ва косметологлар ишим тушмай қўйди😉

Қўллаш оддий, кечкипайт ухлашдан олдин суртинг ва ... 
Батафсил👇🏻👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги :

#МЕНИНГ_ИСМИМ_СОҒИНЧ...


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши ҳар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.

Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз ҳар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.

Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир саватга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.

Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.

Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.

Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.

P.S.: Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг. Зеро, пашша ахлатга, асалари гулзорга етаклайди!

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир ота қизига китоб ўқишни одат қилдириш учун соврин бериб ўқитишни ўйлади. Бир куни қизига: "Қизим сенга шу китобни бераман. Aгар ўқиб тугатсанг 100$ оласан" деб китобни берди. Бу таклиф қизга жуда ёқди. Лекин афсуски, қизни китоб ўқишга ҳеч тоқати йўқ эди.

У ўзича "Энг яхшиси мен бу китобни таржимайи ҳолини интернетдан топиб ўқийман. Отам ўқидингми деса, китоб ҳақида гапириб бераман" деб ўйлади. Шундай килиб интернетдан китоб ҳақида қисқача матн топди. Икки варaқли бу маълумотни яхшилаб ёдлади.

Албатта отаси сезиб қолмасин деб бир ҳафта юрди.

Бир ҳафтадан сўнг "Отажон мен китобни ўқидим, энди 100$ни берасизми?" деб сўради. Отаси қизидан китобда келган мавзулардан гапиришини сўради.
Қизча жуда чиройлик қилиб отасига гапириб берди. Сўнг яна "Отажон энди 100$ни берасизми?" деди.

Аммо отаси қизига у ҳеч кутмаган жавобни берди: "Сен китобни ўқимабсан, агар китобни ўқиганингда ичидаги 100$ ни кўрар эдинг!".

P.S.: Aлбатта, болангизни китоб ўқишга унданг. Зеро, энг яхши инвестиция - билимга тикилган инвестициядир!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳаётий ҳикоя
* * * И к к и   о қ   к а б у т а р * * *

   Султон Рашод анча ёшга бориб қолган бўлишига қарамай тахтга ўтирган эди. Усмонли султонларининг энг кексаси бўлган Султон Рашоднинг ўша вақтларда жиддий бир ҳасталиги ҳам бор эди.

Султон Абдулҳамид тахтдан туширилгандан кейин, иттиҳодчилар тарафидан тахтга ўтқазилган Султон Рашодга, ҳеч нарсага аралашмаслик шарти қўйилган эди.

    У атрофидаги одамларга тез-тез:
- Мен бу мақомга лойиқ эмасман. Ватанга, миллатимга ўзим истаганимдек хизмат қила олмаяпман. Шу сабабли қаттиқ мутаассирман, - дерди.

   Ичидаги чуқур хафаликни, қалбидаги ғашликни ва жисмидаги ҳасталик изтиробини кетказиш мақсадида саройдаги бир қанча кабутарлар билан машғул бўлар, уларни ўйнатар эди...

   Бу орада унинг ҳасталиги жиддий тус ола бошлади. Яқинда амалиёт бўлиши керак эди. Бундай амалиёт, Усмонлининг олти юз йиллик тарихида илк бор ўтказилиши керак бўлган амалиёт эди.

   Ўша куни у ўзининг кабутарларининг олдида эди. Кабутарларнинг ичида иккита оқ ранглиси бор эди. Мана шуларини Султон бошқаларидан кўра кўпроқ яхши кўрар эди. Уларни қўлига олиб узоқ вақт эркалади. Қушчиларнинг бошлиғини олдига чақирди.
- Бу иккитасига яхшилаб қара. Буларни мен жуда яхши кўраман, - деди Султон.
Аммо, негадир Султон шу сафар кабутарларга узоқ вақт тикилиб қараб қолди. Қушчибоши Султоннинг бу ҳолига ўзича бир маъно беролмади.

   Орадан кунлар ўтиб, Султон Рашоднинг амалиёт бўладиган кун ҳам келди. Барча тайёргарликлар тугаган эди. Кекса Султон докторлар билан ҳалоллашгандан сўнг, қиблага қараб қўлларини кўтарди. Ва:
- Аллоҳим! Агар миллатим ва Ватаним учун хайрли бўлмасам, мана шу амалиёт тахтасидан мени тирик турғазма, дея ёлборди.

   Амалиёт бошланди. Кўп шукрлар бўлсинки, амалиёт муваффақиятли ўтди. Ҳар ким севинч ичида эди. Бу гўзал хабарни дарҳол халққа эшиттирилди. Халқни гўё бир байрам ҳавоси чулғаб олган эди.
   Султон амалиётни бажарган докторларга қийматли ҳадялар берди.

   Султон Рашод ўзига келар келмас, ёрдамчисини ҳузурига чақирди. У бир оз кайфиятсиз ва ўйчан эди. Ёрдамчига қараб, ёнидагилар ҳам тушуна олмаган мана шундай амр берди:
- Тезда «Бешиктош» саройига боринг. Қушчибоши менга яхши кўрган кабутарларимни келтирсин.

   Орадан бир муддат ўтиб, қушчибоши келди. Султоннинг ҳузурига кирди. У жуда ҳижолатли ва ҳафа бир ҳолда остонада тўхтади. Ёнида кабутарлар йўқ эди. Аҳволни тушунтирадиган бир калом ҳам сўйлай олмасди. Султон Рашод қушчибошининг кўзларига яхшилаб тикилди. Кейин секин деди:

- Ўлдилар. Шунақами?

   Қушчибоши, «ҳа» дегандек, бошини қимирлатиб пастга қаради. Аммо, бир тарафдан ҳайратланди: «Султон ҳазратлари бу ҳодисани қаердан билди экан?» Кекса Султон кўзларидан бир неча қатра ёшларини оқизар экан, қизиқиш тўла боққан кўзларга жавоб бўлсин дея, ҳар кимни ҳайратга солган, ўзининг кўрган тушини англатди:
- Тушимда ўзимни амалиёт курсисида кўрдим. Ёнимда бир зот бор эди. Аммо у ҳеч нарса гапирмас эди. Мен ҳам:
- Сиз кимсиз, - деб сўрадим. У зот менга:
- Руҳингни таслим олмоқ учун келдим, - деди. Аммо, айни шу дақиқада менинг ўша икки кабутарим ўртага отилиб чиқиб:
- Уни олманг, бизни олинг! Уни олманг, бизни олинг! деб фарёд қила бошладилар. Мен шундан англадимки, улар менинг ўрнимга ўлдилар.

   Султон тушини англатгандан сўнг, ўзидек маҳзун ҳолга тушган қушчибошига тасалли берди:
- Бу ишда сенинг айбинг йўқ, деди. Унга бир қанча эҳсонлар берди.

   Султон ўзидаги ҳасталикдан қутулган эди. Аммо, қалбидаги бу ҳодиса туфайли пайдо бўлган ғашлик, то умрининг сўнггига қадар уни тарк этмади...

   Ҳатто ҳайвонлар ҳам руҳларини фидо айлаган аждодларимизга лойиқ авлод бўла олишлик тилаги ила бу ҳикояни сизларга тақдим этдик.

Туркчадан Шоолим Шомансуров таржимаси.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Салом, август ❤️

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, яхшилар...

Мана муаллиф Моҳигул Назарованинг
#БЎРИ_АЁЛ қиссасининг ҳам якуний қисмига етиб келдик.
Ажойиб қисса учун Моҳигул опага барчамиз номимиздан катта миннатдорчилик билдирган ҳолда, у кишининг қаламларига мансуб бошқа асарларини ҳам ўқиш истагида бўлганлар учун муаллиф каналлари манзилини тақдим этамиз

👇👇👇

/channel/IJOD07

/channel/IJOD07

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

-Изи қолмаса бўлди.

-Қолмайди. Сиз чиқаверинг мен ортиздан чиқаман. Барно атрофни тозалаб чиқди. Кейин эса Муниса ётган жойга келиб устидан бензин қуйиб юборди.

Кейин эса чўнтагидан гугурт чиқариб хонага ўт ёқди. Эшик олдига бориб эшикни қулфлади. Ичкарида эса ҳушсиз Муниса ётар, устига бензин сепилганидан хабарсиз эди.
..
/channel/+lw85f9S1dEUwNDdi
Давоми
👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀

Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😁Diqqat Qiziqarli O'yin😁

Men Seni Sevaman?❤️
Tezrooq raqamlarning birini tanlang va Sizni kim Sevishini bilib oling!!😃👇🏻


┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡 👉 RAQAM TANLASH 👈 彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳикоялар
ИЗЗА


Меҳмонлар тадориги билан шошиб юрган Бурхон қўлида ток қайчи ила нарвончада туриб ишкомларни тўғрилаётган отасини кўрганда асабийлашди.
— Бу нима деган гап-а, ота. Бугунча қўйсангизчи шу ишларингизни! Ахир Ғозиев келаяпти!
— Ким ? — тепадан ўғлига ажабланиб термулди отаси.
— Ғо-зи-ев! Бошлиғим!
— Нима, Ғозиевинг ток кўрмаганми? Ё ток қайчи ушлаган одамдан қўрқадими у?
— Эй, боринг-ей...— Бурхон нари кетди. Сўнг пешайвоннинг очиқ деразасига бош суқиб, неварасини ўйнатиб ўтирган онасига шипшиди:
— Ая, алдаб-сўлдаб чақиринг қайсар бобойингизни! Меҳмонлар ҳам йўлга чиққандир! — онаси жойидан қўзғалавергач, овозини янада пастлатиб қўшиб қўйди: — Айтгандай, ая, тағин ўзингиз кўз-қулоқ бўлинг. Отам ҳадеб ҳовлида айланиб Ғозиевнинг олдида одамни хижолатга қўймасин. Айниқса, кириб ўтирмасин олдимизга...
Она ўғлига норози боқди:
— Кирса нима қилибди, ўғлим? Қайтанга сизларга насиҳат беради, гурунгларингни қизитади-да... Эс-ҳуши жойида бўлса.
—Сиз нимани билардингиз, ая! — Бурхон йиғламоқдан бери бўлди. — Ғозиев насиҳат эшитадиган одамми сизга?! Ғо-о-озиев-а?! Унинг ўзи валломат инсон-ку! Ундан кейин отам бир гапга тушса тўхтатиб бўлмайди... Бас, чақиринг, ичкарига кирсинлар.
Ғудрана-ғудрана онасининг олдидан узоқлашаркан, ошхонада пишир куйдир қилаётган хотинига-да ўшқирди:
— Лоба-ар!
Эрининг тергайверишларидан хуноб бўлган шекилли, хотини ҳам асабий жавоб берди:
-Ҳаа-а!
Бурхоннинг дами ичига тушди. Капкир кўтариб турган аёлига бироз термулиб тургач:
— Тезлаштиринг аяси, тезлаштиринг... — деди секин. — Ғозиев... Келиб қоладилар...
*
  Бироздан кейин уч-тўрт кишидан иборат меҳмонлар келиб бўлган, тўкин дастурхон атофида суҳбат қизирди. Шу пайт турда ўтирган Ғозиев:
— Бурхон, — деб муржаат қилиб қолди мезбонга, — Боя ҳовлингизда кексароқ бир кишига кўзим тушди, ким бўладилар у киши?
— Ҳалиги... Оқ яктакдаги бобойми?.. — худди айб иш қилиб қўйгандек тайсаллади у.
— Ҳа ҳа, ўша киши.
— У киши... отам.
Бошлиғи Бурхоннинг ўзини тутишидан ҳайрон эди.
— Нега отангиз бўлса бизни таништирмайсиз? — сўради Ғозиев ҳайратини яширолмай. — Нуроний киши экан, чақиринг, бир суҳбатини олайлик...
Бурхон бунақа бўлишини кутмаганди. У “хўп-хўп”, деб меҳмонлар ёнидан чиқди-ю, шошиб ота-онаси ва хотини ўтирган хонага кириб борди.
— Ота, — деди илтижо билан. — Юринг, сизни Ғозиев сўраяпти.
— Ия, — қош чимирди отаси. — Бошлиқ сеники бўлса, нега мени сўрайди? Чақир, ўзи келаверсин.
Унга боқиб онаси ва хотини “пиқ-пиқ” кулар, Бурхон ожизлигидан отасига юввош бир ҳолатда жовдираб турарди.
— Жоо-он, ота! — ниҳоят ялинишга тушди у. — Шарманда қилманг мени. Шу бугунча қўйиб туринг қайсарлигингизни, илтимос сиздан...
Бурхоннинг отаси билан ҳамма қўшқўллаб кўришди, бошлиғи Ғозиев эса қучоқ очди, отани бағрига босиб, негадир узоқ туриб қолди. Дастурхон тўридаги ўзи ўтирган жойни бўшатиб бераркан, отанинг елкаларидан силаб қўйди. Ғозиевдаги бу енгил ҳаяжон ҳаммага сезилиб турарди.
Энди суҳбатда аввалгидек бақир-чақир, қийқириқ йўқ, аммо кулгу ҳамон таралиб турар, мамнуният барчанинг юз-кўзидан билинар эди.
  — Отахон, — мурожаат қилиб қолди бир маҳал Ғозиев. — Мана, кўпни кўрган одамсиз. Аввалги шароитларни ўзингиз биласиз. Одамларни устидан дори сочишиб, эҳ-ҳее... Кимдир оч-наҳор... Чақалоқлар эгатда туғилади. Касал бўлса даволанишга шароит йўқ эди... Лекин нимагадир одамлар ҳозир аввалгидақа соғлом эмасдай, дейман-да. Олимлар экология бузилган дейди, Сиз нима дейсиз шунга, а?
— Болам, боиси илгари одамлар соддароқ бўлишган-да... — отахон даврадагиларнинг кайфиятига монанд жилмайиб жавоб қайтарди. — Кўнгли тоза бўлган, қорни тўйиб овқатланса шунга хурсанд бўлиб кетаверган. Беорроқ десаммикин, беўйроқ деб тушунтирсаммикин, сенга... Масалан, машинам атиги битта, шуни учта қилай, ҳа демай бола-чақаларим улғайса уйга сиғмай қоламиз, қўша-қўша участка солиб қўяй, демаган. Ҳозир муштдай бола билан суҳбатлашсанг ҳам ташвиши олам-жаҳон.... — сўнгра кула-кула қўшиб қўйди у. — Иннанкейин, илгарилари ҳа деса касал бўлдим, деб таблетка-маблеткага ёпишиш ҳам бўлмаган. Тунови куни қизимникига борсам, тўққиз яшар ўғилчаси дори
қутини

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/B%D0%8ERI-AYOL-07-31-2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум,  яхшилар...
Чоршанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

Кунингиз мазмунли, серфайз, баракаларга тўла бўлиб ўтсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤗 Fason qidirib charchadizmi?

Qidirishga hojat yoʻq, oʻzizga kerakli knopkani bosing va hayratda qoling🤗

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️ Volidamiz eng yaxshisiga loyiq!

🥹 Onalarni qadrlovchilar uchun HOFMANN da MEGA AKSIYA!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

    ―  Худога шукур,ўзига келди.
     Лайло қовоқларини зўрға йириб очаркан,қаерда эканлигини дастлаб идрок этолмади.
    ―  Қаердаман? –зўрға чиқди унинг овози.Лекин унинг саволи жавобсиз қолди.Унинг ёнида ўтирган ҳамшира шифокорни чақириш учун чиқиб кетганди.
     Бир зум ўтмай, уни шифокорлар ўраб олишди.  Унинг бошига эргашганча  кўз қорачиқларини  очиб, махсус ускунада  текшираётган кўзойнакли, қалин қора қошли врачнинг нимасидир таниш туюлди. Лайло унинг қатъиятли чеҳрасига қараб   кимлигини эслади.Ахир бу шифокор  улардан икки йил олдин “Даволаш” факультетини тугатган Соҳиб Худойназаров-ку.
   ― Соҳиб ака,менга нима бўлди? ―   зўрға сўради у.
    Соҳиб унинг гапирганидан хурсанд бўлгандай,жилмайиб жавоб берди.
     ― Мен ҳам айнан шуни билмоқчиман,Лайлохон.Сизга нима бўлдики, бундай аҳволга тушиб қолдингиз?
    ―Билмасам,уйга келганим,онам билан кўришмоқчи бўлганим  ёдимда.Қолганини билмайман,― жавоб берди Лайло хўрсиниб.
   ―  Қаерингиз оғрияпти?
―  Бошим жуда оғир.Гўё ўзимники эмасдай.
  ―Мабодо,бошингиздан зарб емаганмисиз?―сўради шифокор.―  Автоҳалокатга учрамаганмисиз?
―  Йиқилиб тушганман, ― деди Лайло.У  бирдан Нуриддин ва Акбар ўзини қаттиқ калтаклаганини эслади.Демак,бу калтаклар бежиз кетмабди-да.
     ―Тушунарли,сиз асло сиқилманг.Эртага сизни  Тошкентга олиб борамиз.Компьютер  томографиядан ўтсангиз,ҳаммаси аниқ бўлади, ―   Соҳиб Худойназаров  шундай деб,ҳамширага  юзланди. ―Битта тинчлантирувчи укол қилинг.Беморимиз жуда толиққан.
(Давоми бор)

Муаллиф : Моҳигул Назарова

/channel/xazon_rezgi

©IJOD07

Читать полностью…
Subscribe to a channel