xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

🕊Кўп тарқатинг Барча фарзандлар ўқисин!!!

Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
Оналар султонни денг
“➖Менинг энг Кучлигим онам”  денг.

Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.

Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.

Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.

– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам

– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.

Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.

Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.

Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.

Набиралари қувончида қувнаётган  Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:

“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”! -денг...
Қўлингизни беринг деб зиналардан тушсам ёрдам беринг
Бирон жойга кетсам орқамдан йўқлаб боринг.

Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!


​​🔹🔹кўп... Тарқатинг Барча фарзандлар ўқисин...🕊

Муаллиф: интернет

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бу #ҚОРА_МАРВАРИД учун келган энг сўнгги фикр. Яхшиларнинг борига шукр.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен беш йилдан буён интернет тармоғида асар жойлаётган бўлсам,  шу вақтга қадар жуда кўп фидойи ижодкор  ва админлар билан танишдим,  дардлашдим.  Буйраги яхши ишламаслиги сабаб қўлига осма уколни улаб асар ёзаётганларни биламан.  Ўзи оғир беморлар рўйҳатида туриб бир кунда ўн хил дорини соат-соатига қабул қилмаса мазаси қочадиган,  бироқ шу аҳволда зиё улашаётганларни биламан. Икки дона бармоғи телефон клавиатурасини босишга ярагани учун энг сара асарларни танлаб ҳукмингизга ҳавола қилётган админларни биламан. Кўзи ожиз бўла туриб маҳсус программа орқали аудиоасар ўқиётганларни биламан.  Кези келганда айтай,  мени жуда кўп асарларимни пдф қилиб сизларга  тақдим этганлардан бири ҳам кўзлари дунёни кўрмаса-да,  аммо қалби нафис қалб туғёнларини кўрадиган бир синглим бўлади. 
Кимлардир слайд тахлаяпти, кимлардир ролик қилаяпти, кимлардир... Кимлардир...

Дарди пул эмас уларнинг...

Дардимиз пул эмас бизнинг...

Яна...

Мен икки йилча аввал бир админ, ўзи ҳам кичик ҳикоялар ёзиб турадиган телеграммдан топган яқин дугонамни сўнгги йўлга кузатдим... Аҳволи жуда оғирлигини, кундан кун сўлиб, сўниб бораётганини билиб, ҳис қилиб турдим-у, аммо қўлимдан ҳеч нарса келмади. Уч нафар фарзанди бор эди. Энг каттаси "Онамни даволайман" дея тиббиёт институтига ўқишга кирган биринчи курсда ўқирди. Энг кичиги ҳали мактабга чиқмаганди. "Опааа, шу болалаларимни, айниқса кичигимни кўзим қиймаяпти. Сиз асарларим ҳаётий дейсиз. Уларда қаҳрамонларингиз тўлиқ тузалиб кетган вақтлари кўп бўлган, мен ҳам тузалиб кетармиканман?" дея кўп ёзарди. Мен бир оғиз "Ҳа!" дейман-у шу билан тузаладигандек интизор бўларди.
Оҳирги ёзган хабарида "Эримни дўстлари шуни еса тузалади дейишибди, кейин хўжайинимлар роса излаб ўша эчкиэмар (катта калтакесакка ўхшаган жонивор) гўштини топтириб келдилар. Ёмон иргандим, аммо болаларим учун ейишга ўзимни зўрладим. Шундан кейин тобим янада қочиб қолди" деб ёзганди.
Орадан кўп ўтмай каналида унинг вафот этгани ҳақида хабар келди. Мен маълум сабабларга кўра унинг кимлигини аниқ ёзолмадим. Аммо исмини ёзганимданоқ дарров танийдиганлар кўп каналимизда. Сабаби ўша кезлари обуначиларимиз бир эди бизнинг. Яъни сизларнинг кўпчилигингиз.
Бу айрим инсонлар бот-бот таъкидлайдиган "Эпласанг ёз, шунча обуначини маҳтал қилма, чидасанг канал юрит!" дея дашном эшитиш қисмати бўлган ижоркорлардан бири эди...
Эплай олмаганлардан бири...

Пешона-тақдир деган нарсалар бор, биродар. Ҳозир "Фикр билдириш менинг ҳуқуқим" деяётганларнинг кўпчилиги шу нарсани унутиб қўйгандекмиз гўё...

"Опа, бирозгина тобим йўқ... Ётавериб зерикдим. Шунга личкангизга кириб гаплашгим келди. Мумкинми... " - Бу ҳазил шеърлари билан машҳур ғоибона тутинган укам Абдулазиз Ғофуровнинг сўнгги сатрларидан бири эканлиги, уни дард билан олишаётганини билмаган эканман ўшанда. Абдулазиз десам юрагим ҳамон йиғлайди. Ўзи бетоб-у қанчадан қанча инсонларни кўнглига чироқ ёққан йигит эди у. "Ҳамма ишни ташлаб Ғирвонга келинг, балиқ пишириб бераман" деса, бўйим бир қарич ўсиб кетарди, хаёлимда бир зумда ўша жойларда бўлиб қолардим. Биз ожиз бандалар ўзимизча битмас-туганмас режалар тузамиз, бироқ энг оддий нарсани кўпда унутиб қўямиз. Бугун бор дийдор, эртага қиёматга қолиб кетишини.

Бир сафар ёзгандим:

" - Кимнидир кўнглини ранжитишдан ўзингизни тийинг. Кечирим сўраш учун у инсонни эртага тополмаслигингиз мумкин" деб.

Қадрли кўнгилдошлар... Мана реал ҳаётда шунақа гаплар...
Анчадан буён дилимдагиларни ёзаман деб вақт ажратолмаётган эдим. Кеча-бугун бу ишни бирмунча уддалагандек бўлдим. Айтилмай қолиб кетган гаплар ҳам талай... Насиб қилса уларниям қоғозга туширарман...

Унгача ўзингизни асранг...

Яқинларингиз, йўлингизга кўз тикканлар, борингиздан бахтиёрлар ва ўзингиз учун...

Бу дунёда қилишимиз лозим бўлган қанча яхши ишларимиз, боришимиз керак бўлган қанча нурли манзилларимиз бор ҳали...

Кўришгунча...

2.08-3.08.2024.

Гулбаҳор Рахматуллаева- Хазонрезги...


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#дилимдагилар

ОНЛАЙН АСАР

Шу йилнинг апрель ойининг оҳирлари.
Чап қўлим курак томонимдан оғриқ билан тортиб қолиб ишлатолмай қолдим...
Кечалари эса шу тарафда аччиқдан аччиқ оғриқ туради.Кундузлари эса шу қўлим бир пиёла чой кўтаролмайди.(буни ҳолатни англатиш учун ёзяпман) Хўжайиним "Касаллик варақаси очтир" десалар қулоқ солмайман. "Ҳозир иш жуда қайнаган вақт, мактабда ишим қолиб кетади" дейман. Йил якунига оз қолган. Бундай вақтда жамоада ҳаммани ўз ўрни бор.
Хуллас шифокор қабулига борадиган, ишдан узилмаган ҳолда қўлимга муолажа қиладиган бўлдик.
Кечга яқин ҳусусий клинакага бордик, текширувлардан ўтдик. Шифокор "Нерв тугунларингизни шамоллатиб қўйгансиз" деган ташхис қўйди. Талай дори-дармон ёзиб берди. Шифокор билан хайрлашиб кўчага чиқаётиб, бошим айланиб оёқ остидаги зинапояни кўрмай қолибдим. Шу клиникани ўзида йиқилиб тушдим. У ердан тўғри рентген хонасига олиб кетишди. Яхшики оёғим синмаган, аммо пайлар чўзилиб қаттиқ жароҳат олган эканман
Хуллас, барибир "болничный" га чиқишга мажбур бўлдим. Энди бир йўла ҳам қўл, ҳам оёғимга муолажа оладиган бўлдим... Ётиб қолган одамга ҳамма оғриқ бостириб келаркан... На севган ишимга бора оламан, на ўзим истагандек ибодат қила оламан. Лоақал бир-икки одим юра олсам қани...
Ўша кезлари ўзим нима дарддаман-у кимдир канал группасига "Эпласанг канал юрит! Шунча одамни мазаҳ қиласан нуқул! Истасанг асар ёзасан, истасанг даф бўлиб кетасан!" деган сўзларни қалаштириб коммент ёзиб кетибди. Бу сўзлар маҳзун кўнглимни шунчалик тилди-ки, асти қўяверасиз...
Шунда уйда бошимда парвона бўлаётган оила аъзоларимга қараб виждоним оғрий бошлади. "Мен шуларни ҳаққини адо этмай, кези келса бир қозон ширин овқат пиширишга кетадиган вақтимни ҳам қизғаниб асар ёзишга сарфлаб қилиб юрган ишимга олган зўр мукофотим бўлди юқоридаги коммент" деб ўйладим. Ўйлаб-ўйлаб "Канални шартта ўчириб ташлайман, ҳеч кимга ҳеч нима деб ҳисоб бермай кўздан йўқоламан" деган қарорга келдим. Ярим кечада каналдан бутунлай воз кечаман деб телеграммга кирдим. Шунда шахсийимга бир яқин дугонамни тоби йўқлиги ҳақида хабар келиб қолди. Бешта боласи бор эди унинг. Оҳирги боласини ёши қирқдан ошганда туққанди. У докторларнинг "Балки ҳомиладорлик танангиздаги дардни сўрилиб кетишига сабаб бўлиши мумкин" деганлари учун тўртта боласини кўзи қиймай, яшаб қолиш умидида бешинчисини дунёга келтирганди. Кейин билсам дарди бироз ортга чекинган-у, кенжа боласи уч ёшдан ошганда яна қайталай бошлаган.
Хабарни ўқигач хаёлимга бир фикр келди. "Канални ўчиришдан олдин ўз номимдан бир эълон бераман. Умумий аҳволни билдириб ўз пластигимни қўйиб дугонам учун ёрдам сўрайман" деб ўйладим. Ўшарда кўп сўз ҳам ёзганим йўқ. "Мен- Хазонрезгини дугонаси касал бўлиб қолган. Қўлингиздан келса, истасангиз ёрдам берсангиз ҳурсанд бўлардим" қабилида эълон ёзиб шу каналга жойлаб қўйдим.

Ростини айтайми? Мени бир инсон ўрнида кўрадиган, ғойибона ҳурмат қиладиганлар каналимда бунчалик кўпчиликни ташкил қилади деб ўйламаган эканман. Пластигимга кетма-кет шунча тез пул туша бошлади-ки, ҳатто ҳисобни ўлчайдиган бот ишламай қолди. Мен ҳисобимга тушган пулларни бир ойга яқин бемор дугонамни картасига жойлаб турдим. Энг қизиғи пул ташлаган инсонлар деярли ўзларини танитганлари йўқ. На гап бор, на сўз... Фақатгина қўшни давлатдан пул жўнатаётганлар банк номи, телефон рақами сўрашади халос. Бундай инсонлар ҳам анчагина эди.
Шундай саҳоватли инсонлар сабаб каналим ёпилмай ҳам қолди. Гарчи шифокорлар "Бир ой ўрнингиздан турмай ётасиз" дейишган бўлишсада, бир хафта ўтиб бутунлай юриб кетдим.
Бунга сабаб ким деб ўйлайсиз?
Албатта- сиз!
Қалби уммон ҳазрати инсонлар!
Сиз сабаб бир бемор қалбида умид уйғонди. Беш мурғак лабига табассум югурди. Мукофотдан менам бебаҳра қолмадим -соғлиғим жуда тез тикланди. Ҳаттоки кўпчилик ҳамкасбларим "Шунақа жиддий жароҳат билан бунчалик тез тузалганингизга ҳайронман" кўп бора таъкидлашди.
Ўтган куз ойидан бошлаб каналда кетаётган рекламалар ортидан орттирган пулни

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

✨✨#хайрли_оқшом

Мендан нари кет ҳасрат ,
Юзинг буриб ари  ғам .
Менсиз ҳам  тўлмас ўша ,
Бири ками  ҳамон кам .

Армон тергин тошингни ,
Андуҳ сенга йўлим берк .
Орзу артгин ёшингни ,
Кел қучаман умид -эрк.

Ҳижрон мени қовурма,
Озор берма сен соғинч.
Қайғу умрим совурма,
Бахтга рухсат - бўл овунч .

Ғолибман деб чалма куй,
Зулмат нечоғ урма бонг
Ортингда-ку эслаб қўй,
Оппоқ бўлиб отар тонг.


Оқшомингиз осуда ўтсин ...

                     Хазонрезги


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ДИККАТ  БУ ЖУДА ФОЙДАЛИ

ХОХЛАГАН ФАСОНИНГГИЗНИ ТАНЛАБ УСТИНИ БОСИНГ

🌹👗🌹👗🌹👗🌹👗🌹👗🌹👗

УЙГА                🌷  👗                

КУЧАГА                🌹 👗               

ИШГА                     🥀👗                

ОКШОМ                        👗 🌷   
          
МАРОСИМЛАРГА        👗🌹     

КИЗАЛОКЛАР УЧУН     💐👗   

БАРЧА ЁШГА МОС       👗💐     

ФАСОНЛАР ОЛАМИ     🌷👗 
🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰
Узингизга ёккан  фасонни устини босиб  чиккан натижани узингизга саклаб олинг........................................

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENI-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-02-2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ўзимизни ўйлаб, яқинларимизни унутиб қўймадикмикин. Таъсирли ролик экан 🥲

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"ЎЗИМГА АЧИНДИМ..."

Кўп қаватли уйда тураман. Мавземизга кираверишда, “Шифокорлар шахарчаси”нинг кичик бозорчаси бор. Ўзи кичик бозор бўлса-да, бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг бари мавжуд. Шу бозорча кираверишида 2 аёл “Пишган жўхори” сотади. “Олтин тепа” тарафдан ҳар куни 2 қоп маккажўхори олиб келиб, тирикчилик қилишади. Офтобдан қорайган, меҳнатдан дағаллашган, оғир-оғир қопларни кўтаравериб эркаклашган мунис аёллар. Уларнинг бири, ўзимизнинг жайдари, иккинчиси голланд навили жўхори сотади. Икковининг ҳам ўзига яраша мижозлари бор. Кунига 60-70 минг топмаса ҳам, ҳарна қора қозонни қайнатишга кўмак деб қўйишади...

Фарзандларим маккажўхорини яхши кўришади, кунда бўлмаса ҳам 3-4 кунда бир, уйга албатта маккажўхори олиб кираман. Охирги 10 кунлар чамаси, аёлларнинг бирлари кўринмай қолдилар. Бу орада, жайдари маккажўхори сотувчи аёлдан нафақат мен, балки бошқа харидорлар ҳам олди. Аёлнинг даромади ҳам аввалги кунларга нисбатан ошгани табиий. Бугун, эски сотувчи аёл яна савдога чиқибдилар, бир четда, тирикчилик дардида, ҳорғин ўтириб савдо қиляптилар. Саломлашиб, кўришиб, опа бормисиз, фарзандларим “голланд жўхориларингиз”ни соғинди, нега кўринмай қолдингиз деб сўрадим, кулиб.

Улар ҳам кулиб, эҳ ука, мени жўхорим “голланд” навли, юмшоқроқ, сал қиммат бўлса-да тез сотилади. Шеригимники жайдари, ширин бўлса ҳам сал қаттиқроқ, шунга сотилиши камроқ. Даладан қатнаймиз, қорақозон, тирикчилик... Ҳаммамизнинг дардимиз бир... Бизни уйда иккита сигир бор, сутини сотаман, жўхорини ён фермадан олиб, пишириб сотаман, болалар ейман дейди, хуллас амаллаб яшаяпмиз.

Шеригимнинг тирикчилиги эса фақат шу жайдари жўхоридан, у тўй бошлаб қўйган, мен-ку
10 кун сутимни сотсам куним ўтади, унга бошқа ёрдам бера олмасам, ҳеч бўлмаса шу ёрдам бўлсин, мен йўғимда кўпроқ жўхори сотиб, кўпроқ пул топсин деб чиқмадим, унга эса мазам бўлмади, деб қўя қолдим...

Ҳалолликка қурилган савдо ва иймон тўла қалбни шу аёлда кўрдим ва ўзимни сарҳисоб қилиб, ўзимга-ўзим ачиндим…

Беҳзод Абдураҳмонов

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENI-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-01-2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли кеч, яхшилар...
Кўпчилик обуначиларимиз сценарийим асосида ёзилган
#ИҚРОР новелласини тўлиқ ҳолда сўрашган эди. Шуни бугун топиб эътиборингизга ҳавола қиляпман. Бу тв режиссёрлари билан қилинган илк лойиҳа ишим. Дуода бўлиб турасизлар, насиб қилса яна янги лойиҳаларни ҳам амалга ошириш насиб қилсин

Эҳтиром билан Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Nega kechqurun uy supurib bo'lmaydi?
Nega issiq kunlarda muzdek suv ichish xavfli?
Nega bosh og'riganda suv ichish kerak?
Nega soat hadya qilish mumkin emas deyishadi?

Nega? degan barcha qiziqarli savollarga shu kanaldan javob olasiz!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги :

#МЕНИНГ_ИСМИМ_СОҒИНЧ...


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши ҳар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.

Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз ҳар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.

Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир саватга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.

Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.

Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.

Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.

P.S.: Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг. Зеро, пашша ахлатга, асалари гулзорга етаклайди!

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир ота қизига китоб ўқишни одат қилдириш учун соврин бериб ўқитишни ўйлади. Бир куни қизига: "Қизим сенга шу китобни бераман. Aгар ўқиб тугатсанг 100$ оласан" деб китобни берди. Бу таклиф қизга жуда ёқди. Лекин афсуски, қизни китоб ўқишга ҳеч тоқати йўқ эди.

У ўзича "Энг яхшиси мен бу китобни таржимайи ҳолини интернетдан топиб ўқийман. Отам ўқидингми деса, китоб ҳақида гапириб бераман" деб ўйлади. Шундай килиб интернетдан китоб ҳақида қисқача матн топди. Икки варaқли бу маълумотни яхшилаб ёдлади.

Албатта отаси сезиб қолмасин деб бир ҳафта юрди.

Бир ҳафтадан сўнг "Отажон мен китобни ўқидим, энди 100$ни берасизми?" деб сўради. Отаси қизидан китобда келган мавзулардан гапиришини сўради.
Қизча жуда чиройлик қилиб отасига гапириб берди. Сўнг яна "Отажон энди 100$ни берасизми?" деди.

Аммо отаси қизига у ҳеч кутмаган жавобни берди: "Сен китобни ўқимабсан, агар китобни ўқиганингда ичидаги 100$ ни кўрар эдинг!".

P.S.: Aлбатта, болангизни китоб ўқишга унданг. Зеро, энг яхши инвестиция - билимга тикилган инвестициядир!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#психологик_тест

Ёшликдан бери сиз қандай психологик травмани олиб юрибсиз, буни билишни истайсизми?

📌Унда расмлардан бирини танланг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"Қора марварид" 🔥🔥🔥🔥
Бу асарга хеч кандай таъриф бера олмайман, бунга сýз етмайди менда🙈 шунчалар мукаммал ёзилганки, ýкувчи уни ичида яшайди, хис килади барчасини. Менинг фикримча бу муваффакиятга эришган асарлар хозирда жуда куп эмас. Сиз шундай ёзгансизки, бу мутолаа хордик учунгина эмас, ичида маълумотлар жуда фойдали биз билмаган, айникса "табобат" илми, менга энг таъсир этгани Оишанинг оила аъзоларининг вафоти, унинг оғриклари, кийинчиликлари. Якун эса жуда ажойиб❤️‍🔥
Асар кахрамонларини шундай тасвир этгансизки, мен улар хаёлий инсонлар болса хам жуда ёктириб колдим, вактим кандан ýтганини билмай колдим, 5-6 соатда тугатиб койдим🥺
"Нотаниш", "Танланган" асарларингиз хам худди шундай мукаммал, жуда хайратланарли, инсонни ýзига тортадиган эди.
Факанкига будар эмас колган барча асарларингизни кайта кайта ýкисам хам хеч тýймайман🫀
Хазонрезги опа сизни барча асарларингизни шундай марок, бутун калбим билан мутолаа киламан🫶
Барчаси учун сизга каттакон рахмат, каламингиз хар доим шундай ýткир булсин, ижодингизга бунданда катта зафарларлар тилаб коламан. Аллох хар доим сизни ýзи қýллаб-қувватласин
Ин Шаа Аллох 🤲☺️🤍

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҳисобласам,  ёрдамчи админларим билан йигирматача етим болага қўлдан келганча совға қилибмиз. Орада канал админи ўз ҳисобидан Алишер 2,5 млн ,  мен эса рекламадан тушган 800 мингни қўшиб рангли принтр олдик.  Шуни ортидан август ойигача мактаб ва болалар учун анча сўмлик лойиҳалар қилибмиз. Булар ичида ота-оналарга раҳматномалар, фаҳрийларга ташаккурномалар, ўқувчилар учун мақтов ёрлиқлари, турли тадбирларга рангли саҳна безаклари, юқори ташкилотларга ҳисоботлар тайёрлаш каби ишларни таъкидлиб ўтишни лозим деб топдим. Англиб турганингиздек, қоғоз, бўёқ бари ўз ҳисобимизлан бўлди. Агар шу нарсаларни кўчада буюртмага қилдирсак бир варақ А-3 форматдаги "гланцевый" қоғозда оддий бир таклифнома ишлатиш иш сифатига қараб ўртача 10 минг сўмгача баҳоланишини айтиб ўтмоқчи эдим.

Хуллас, ҳаракат қилсам ўзимга ҳам, ён-атрофдаги қора кўзларим учун ҳам анча керакли иш қила олишимга ишонч уйғонди. Шундан сўнг менда бир фикр туғилди: "Кўпчилик китоб чиқаришимни сўрашяпти. Шуни онлайн тарзда тайёрлаб сотиб кўрсам-чи?" деган. "Ахир ҳозир онлайн савдолар жуда оммалашган ва замон талаблари учун жуда қулай ҳисобланади.. Дори-дармон, пардоз воситалари, кийим-кечак, турли таомлар савдолари каби мен ҳам тайёр асар сотсам нимаси ёмон?" Аҳир ҳар доим ҳам саҳоват сўрай олмайман. Энг маъқули чиройли ва ҳалол меҳнат қилиб маҳсулот (асар) яратиб сотиш. Шундай қилиб икки-уч кун ўйланиб қадрдоним Шамсинур билан маслаҳатлашдим ва
#ҚОРА_МАРВАРИД асарини ёзишга тутиндим. Шамсинур менга бу борада жуда-жуда кўп ёрдам берди. Маҳфий канал очиб берди, унга қўшилиш сўровини тасдиқласамгина аъзо қўшиладиган функциясини ишга тушуриб берди. #ҚОРА_МАРВАРИД каналига жойланган турли фотосурат ва видеороликларни ҳам Шамсинур тақдим этган. Бунинг учун уларга катта ташаккур деб қоламан. Асар ғоясини тарихий жиҳатини бўлажак тарихчи олимимиз Алишер пишитиб берди. Асар икки ойда тайёр бўлди. Сотувга қўйилди.
Бугун сарҳисоб қилсам савдодан тушган пулни ўзим режа қилганим каби бир қисмини эҳтиёжманд бир аёл даволаниши учун тақдим қилибман ва яна болажонлар учун ҳам бирмунча катта лойиҳани амалга ошириб қўйибман. Албатта буларни айтиш қилинган ишлар савобини камайтирар, бироқ эфир ортида нима ишлар бўлаётгани сизлар учун қизиқ деб ўйлаганим ва ўзингиз билмай нотўғри гумонга бориб юрманг деб ёзяпман.
Яна...
Кейинги кунларда онлайн асарлар сотуви билан боғлиқ гап-сўзлар кўпайди. Аслида мен
#ҚОРА_МАРВАРИД ни ёзаётган вақтимда Шамсинур "Опа, фалончи муаллиф пуллик канал очибди, фисмадончи муаллифнинг ҳам шундай фолияти бор экан" деган хабарларни олиб келганди. Ҳозир ҳам кўпчилик муаллифлар пуллик канал очиб, у ерга давомли асар жойлаб боришмоқда. Улардан фарқли равишда мен тўлиқ тугалланган яҳлит асарни сотувга қўйдим. Аслида бу ният менда олдиндан бўлган, яъни "Қачондир китоб чиқарсам унда таниш асар билан билан бирга албатта ўқилмаган, ҳеч қаерда нашр қилинмаган яна бир янги катта ҳажмли асарни ўқувчиларга тақдим қиламан" деган.
Менгача ҳам яҳлит асарни савдога қўйганлар борлигини биламан. Бироқ кейинги кунларда бошқа канал группаларида "Хазонрезги асарини пуллик қилиб ҳамма ёзувчини айнитди" деган ёзувларга кўп бора кўзим тушяпти. "Шу ишни Хазонрезги бошлаб берди, мана энди ўқиш ҳам пуллик бўлиб кетди" деган гап-сўзлар урчиди. Аслида бу гап сўзлардан хафа ҳам эмасман. Тўғри қайсидир дилга яқин ижодкор бу борада ўзизи қизиқтирган саволни берган бўлса батафсил жавоб қайтаришга ҳаракат қилганман. Бугунги кунда ўзим ижодларидан хабардор бўлганим Наргиза Усанбоева, Нафиса Маликовалар шундай фаолият орқали саҳоват ишларига бел боғлашганидан хабарим бор. Бироқ улар, шунингдек мен ҳам асар сотиб пулини ўзим билганимизча сарфлаганимизда ҳам ҳеч кимни эътироз билдиришга, таъна қилишга ҳаққи бўлмаган бўларди.Шундай эмасми?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️​🌤#xaйрли_тонг

Ассалому алейкум, яхшилар ...

Шанба тонги муборак бўлсин!!!

Ҳар тонгда Бисмиллоҳ бўлганда одат,
Ёр бўлар кун бўйи бахт-у, саодат.
Ўтётган ҳар оннинг қадрига етиб,
Ҳаётни севиш ҳам битта ибодат...

Аллоҳим тонгингизни нурафшон...
Кўнглингизни хотиржам...
Юзингизни нурли қилсин...
Қалб дунёингиздаги орзуларингиз, ниятларингиз ижобат бўлсин!

Кунингиз хайрли, ризқингиз кенг, ишларингиз осон бўлсин, омад, соф даромад, соғлик ва ҳотиржамлик ҳамроҳингиз бўлсин!


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENI-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-02-4

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENI-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-02-3

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qoʻshningizdan soʻrashni bas qiling

— Nimani?

— Fason tanlashda qiynalishingizni bilamanku.

— Unda nima qilay?

— Telegramda Fasonlar va Andozalar kanali bor. Shunga ulanib oling. Undagi  uyda, koʻchada, oʻqishda va ishda kiyiladigan fasonlarning fit - filyonta turlari bor. Hattoki tikuvchilikni bepul oʻrgatisharkan.

Bu kanal linki /channel/+kxzkm-pinjoxZjky
Hoziroq ulanib oling.

😉 Qoʻshningizniyam taklif qilish esdan chiqmasin a.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Банан пўчоғи + Гуруч = 1 умрлик ажинсиз тери!

Бунчалик оддий рецепт билан 18 ёшли тиниқ юзни 1 умрга сақлаш мумкинлиги кимни ҳаёлига келибди дейсиз.

Камига қорайган терини Oқартириб, Tаранглаштириб берса.

Сувдек текин бу рецептни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас! Сабаби эрингиз танимай қолиши мумкин 😉

Мана уша рецепт: ёзиб олинг!
• 1 дона банан пўчоғи;
• 2 ош қошиқ гуруч;
• 4 ош қошиқ...
Батафсил..... 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

QIZLIK DAVRIMDA 47 KG EDIM...

 😳 Hozirchi, tanib boʻlmas darajada oʻzgardim.
  Hatto, 3 yil meni koʻrmagan yaqin dugonam ham tanimasa boʻladimi ?

Rosa xafa boʻldim. 🥺

🍹Ozishga qattiq bel bogʻladim va shu smuzini ichishni boshlaganimga 1 hafta boʻlmasdan 5 kg ga vazn tashladim.

Sogʻlikka ham zarari yoʻq 👍

Dieta bilan ham vazn yoʻqota olmayotgan boʻlsangiz retseptni yozing. ✍

Sizga 1 ta sabzi 🥕
           2 osh qoshiq...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

АЛЛОҲИМ, жума кунида сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер;

Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер;

Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил парвардигорим;

Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф этиб, фирдавсул жаннатлар насиб этгин.


Кунларнинг султони Жума айёмингиз муборак бўлсин , яхшилар ...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qo'shnining kirdikorlari... Iqror, 787 - son
https://youtube.com/watch?v=1n_RlD8xhSM&si=tZiv6sBxoaKlESi_

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MENI-ISMIM-SO%D2%92INCH-08-01

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#психологик_тест

Ёшликдан бери сиз қандай психологик травмани олиб юрибсиз, буни билишни истайсизми?

📌Унда расмлардан бирини танланг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#психологик_тест

Ёшликдан бери сиз қандай психологик травмани олиб юрибсиз, буни билишни истайсизми?

📌Унда расмлардан бирини танланг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Юраги_Бўшлар_Ўқимасин😭💔

АЁЛИМГА ХИЁНАТ ҚИЛДИМ... Буни билиб қолди. Ҳеч нима демади, фақат кўзларимга кўзлари тўла ёш билан 5 дақиқа термулиб турдида, ичкарига кириб кетди...
Тунда унинг йиғиси овозини эшитдим... Тонг саҳаргача йиғлаб чиқди. Ёнига бориб юпатолмадим... Тонг сахар йиғи овози тўхтагани учун, мен ҳам ухладим...

Эрталаб уйғондим. Қуёш анча кўтарилиб қолибди... Аёлим мени уйғотмабди-да, деган хаёл билан ўрнимдан турдим... Негадир атроф жим жит эди ичкарига кириб қарасам Аёлим😳


ДАВОМИ 👇

Читать полностью…
Subscribe to a channel