Азизлар, юқоридаги #Онлайн_асар номли постни ёзишимдан мақсад асарни реклама қилиш эмас эди. Бу пост билан кўпчиликнинг юрагида тугун бўлиб турган баъзи саволларга жавоб бермоқчи эдим. Аммо обуначиларимиздан кўпчилиги #Қора_марварид асарини сотиб олиш истагини билдириб савол йўллашибди. Гуруҳда жавоб берсак, яна бошқалардан шу каби саволлар қайта келяпти. Барчасига умумий қилиб каналда жавоб беришга қарор қилдик.
Асарни ўқимоқчи бўлсангиз
Рахматуллаева Гулбаҳор 9860140114298593
пластик рақамига 20 минг сўм тўлов қилишингиз ва админ @Yusupova_Sabo га тўлов чеки нусҳасини юборишингиз керак бўлади.
Шундан сўнг сизга алоҳида канал линки берилади ва асарни тўлиқ ҳолда ўқиб олишингиз мумкин бўлади.
Эътиборингиз учун раҳмат
⁉️Qaysi ayol yoshi kattaroq koʻrinadi?
😮Psixologlarning tadqiqot natijalariga koʻra bu savolga faqatgina noyob iqtidor soxiblarigina javob bera olishar ekan. Oʻzingizni sinab koʻring
#психологик_тест
Ёшликдан бери сиз қандай психологик травмани олиб юрибсиз, буни билишни истайсизми?
📌Унда расмлардан бирини танланг!
"Қора марварид" 🔥🔥🔥🔥
Бу асарга хеч кандай таъриф бера олмайман, бунга сýз етмайди менда🙈 шунчалар мукаммал ёзилганки, ýкувчи уни ичида яшайди, хис килади барчасини. Менинг фикримча бу муваффакиятга эришган асарлар хозирда жуда куп эмас. Сиз шундай ёзгансизки, бу мутолаа хордик учунгина эмас, ичида маълумотлар жуда фойдали биз билмаган, айникса "табобат" илми, менга энг таъсир этгани Оишанинг оила аъзоларининг вафоти, унинг оғриклари, кийинчиликлари. Якун эса жуда ажойиб❤️🔥
Асар кахрамонларини шундай тасвир этгансизки, мен улар хаёлий инсонлар болса хам жуда ёктириб колдим, вактим кандан ýтганини билмай колдим, 5-6 соатда тугатиб койдим🥺
"Нотаниш", "Танланган" асарларингиз хам худди шундай мукаммал, жуда хайратланарли, инсонни ýзига тортадиган эди.
Факанкига будар эмас колган барча асарларингизни кайта кайта ýкисам хам хеч тýймайман🫀
Хазонрезги опа сизни барча асарларингизни шундай марок, бутун калбим билан мутолаа киламан🫶
Барчаси учун сизга каттакон рахмат, каламингиз хар доим шундай ýткир булсин, ижодингизга бунданда катта зафарларлар тилаб коламан. Аллох хар доим сизни ýзи қýллаб-қувватласин
Ин Шаа Аллох 🤲☺️🤍
ҳисобласам, ёрдамчи админларим билан йигирматача етим болага қўлдан келганча совға қилибмиз. Орада канал админи ўз ҳисобидан Алишер 2,5 млн , мен эса рекламадан тушган 800 мингни қўшиб рангли принтр олдик. Шуни ортидан август ойигача мактаб ва болалар учун анча сўмлик лойиҳалар қилибмиз. Булар ичида ота-оналарга раҳматномалар, фаҳрийларга ташаккурномалар, ўқувчилар учун мақтов ёрлиқлари, турли тадбирларга рангли саҳна безаклари, юқори ташкилотларга ҳисоботлар тайёрлаш каби ишларни таъкидлиб ўтишни лозим деб топдим. Англиб турганингиздек, қоғоз, бўёқ бари ўз ҳисобимизлан бўлди. Агар шу нарсаларни кўчада буюртмага қилдирсак бир варақ А-3 форматдаги "гланцевый" қоғозда оддий бир таклифнома ишлатиш иш сифатига қараб ўртача 10 минг сўмгача баҳоланишини айтиб ўтмоқчи эдим.
Хуллас, ҳаракат қилсам ўзимга ҳам, ён-атрофдаги қора кўзларим учун ҳам анча керакли иш қила олишимга ишонч уйғонди. Шундан сўнг менда бир фикр туғилди: "Кўпчилик китоб чиқаришимни сўрашяпти. Шуни онлайн тарзда тайёрлаб сотиб кўрсам-чи?" деган. "Ахир ҳозир онлайн савдолар жуда оммалашган ва замон талаблари учун жуда қулай ҳисобланади.. Дори-дармон, пардоз воситалари, кийим-кечак, турли таомлар савдолари каби мен ҳам тайёр асар сотсам нимаси ёмон?" Аҳир ҳар доим ҳам саҳоват сўрай олмайман. Энг маъқули чиройли ва ҳалол меҳнат қилиб маҳсулот (асар) яратиб сотиш. Шундай қилиб икки-уч кун ўйланиб қадрдоним Шамсинур билан маслаҳатлашдим ва #ҚОРА_МАРВАРИД асарини ёзишга тутиндим. Шамсинур менга бу борада жуда-жуда кўп ёрдам берди. Маҳфий канал очиб берди, унга қўшилиш сўровини тасдиқласамгина аъзо қўшиладиган функциясини ишга тушуриб берди. #ҚОРА_МАРВАРИД каналига жойланган турли фотосурат ва видеороликларни ҳам Шамсинур тақдим этган. Бунинг учун уларга катта ташаккур деб қоламан. Асар ғоясини тарихий жиҳатини бўлажак тарихчи олимимиз Алишер пишитиб берди. Асар икки ойда тайёр бўлди. Сотувга қўйилди.
Бугун сарҳисоб қилсам савдодан тушган пулни ўзим режа қилганим каби бир қисмини эҳтиёжманд бир аёл даволаниши учун тақдим қилибман ва яна болажонлар учун ҳам бирмунча катта лойиҳани амалга ошириб қўйибман. Албатта буларни айтиш қилинган ишлар савобини камайтирар, бироқ эфир ортида нима ишлар бўлаётгани сизлар учун қизиқ деб ўйлаганим ва ўзингиз билмай нотўғри гумонга бориб юрманг деб ёзяпман.
Яна...
Кейинги кунларда онлайн асарлар сотуви билан боғлиқ гап-сўзлар кўпайди. Аслида мен #ҚОРА_МАРВАРИД ни ёзаётган вақтимда Шамсинур "Опа, фалончи муаллиф пуллик канал очибди, фисмадончи муаллифнинг ҳам шундай фолияти бор экан" деган хабарларни олиб келганди. Ҳозир ҳам кўпчилик муаллифлар пуллик канал очиб, у ерга давомли асар жойлаб боришмоқда. Улардан фарқли равишда мен тўлиқ тугалланган яҳлит асарни сотувга қўйдим. Аслида бу ният менда олдиндан бўлган, яъни "Қачондир китоб чиқарсам унда таниш асар билан билан бирга албатта ўқилмаган, ҳеч қаерда нашр қилинмаган яна бир янги катта ҳажмли асарни ўқувчиларга тақдим қиламан" деган.
Менгача ҳам яҳлит асарни савдога қўйганлар борлигини биламан. Бироқ кейинги кунларда бошқа канал группаларида "Хазонрезги асарини пуллик қилиб ҳамма ёзувчини айнитди" деган ёзувларга кўп бора кўзим тушяпти. "Шу ишни Хазонрезги бошлаб берди, мана энди ўқиш ҳам пуллик бўлиб кетди" деган гап-сўзлар урчиди. Аслида бу гап сўзлардан хафа ҳам эмасман. Тўғри қайсидир дилга яқин ижодкор бу борада ўзизи қизиқтирган саволни берган бўлса батафсил жавоб қайтаришга ҳаракат қилганман. Бугунги кунда ўзим ижодларидан хабардор бўлганим Наргиза Усанбоева, Нафиса Маликовалар шундай фаолият орқали саҳоват ишларига бел боғлашганидан хабарим бор. Бироқ улар, шунингдек мен ҳам асар сотиб пулини ўзим билганимизча сарфлаганимизда ҳам ҳеч кимни эътироз билдиришга, таъна қилишга ҳаққи бўлмаган бўларди.Шундай эмасми?
☀️🌤#xaйрли_тонг
Ассалому алейкум, яхшилар ...
Шанба тонги муборак бўлсин!!!
Ҳар тонгда Бисмиллоҳ бўлганда одат,
Ёр бўлар кун бўйи бахт-у, саодат.
Ўтётган ҳар оннинг қадрига етиб,
Ҳаётни севиш ҳам битта ибодат...
Аллоҳим тонгингизни нурафшон...
Кўнглингизни хотиржам...
Юзингизни нурли қилсин...
Қалб дунёингиздаги орзуларингиз, ниятларингиз ижобат бўлсин!
Кунингиз хайрли, ризқингиз кенг, ишларингиз осон бўлсин, омад, соф даромад, соғлик ва ҳотиржамлик ҳамроҳингиз бўлсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Qoʻshningizdan soʻrashni bas qiling
— Nimani?
— Fason tanlashda qiynalishingizni bilamanku.
— Unda nima qilay?
— Telegramda Fasonlar va Andozalar kanali bor. Shunga ulanib oling. Undagi uyda, koʻchada, oʻqishda va ishda kiyiladigan fasonlarning fit - filyonta turlari bor. Hattoki tikuvchilikni bepul oʻrgatisharkan.
Bu kanal linki /channel/+kxzkm-pinjoxZjky
Hoziroq ulanib oling.
😉 Qoʻshningizniyam taklif qilish esdan chiqmasin a.
Банан пўчоғи + Гуруч = 1 умрлик ажинсиз тери!
Бунчалик оддий рецепт билан 18 ёшли тиниқ юзни 1 умрга сақлаш мумкинлиги кимни ҳаёлига келибди дейсиз.
Камига қорайган терини Oқартириб, Tаранглаштириб берса.
Сувдек текин бу рецептни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас! Сабаби эрингиз танимай қолиши мумкин 😉
Мана уша рецепт: ёзиб олинг!
• 1 дона банан пўчоғи;
• 2 ош қошиқ гуруч;
• 4 ош қошиқ...
Батафсил..... 👇
QIZLIK DAVRIMDA 47 KG EDIM...
😳 Hozirchi, tanib boʻlmas darajada oʻzgardim.
Hatto, 3 yil meni koʻrmagan yaqin dugonam ham tanimasa boʻladimi ?
Rosa xafa boʻldim. 🥺
🍹Ozishga qattiq bel bogʻladim va shu smuzini ichishni boshlaganimga 1 hafta boʻlmasdan 5 kg ga vazn tashladim.
Sogʻlikka ham zarari yoʻq 👍
Dieta bilan ham vazn yoʻqota olmayotgan boʻlsangiz retseptni yozing. ✍
Sizga 1 ta sabzi 🥕
2 osh qoshiq...
АЛЛОҲИМ, жума кунида сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер;
Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер;
Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил парвардигорим;
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф этиб, фирдавсул жаннатлар насиб этгин.
Кунларнинг султони Жума айёмингиз муборак бўлсин , яхшилар ...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Qo'shnining kirdikorlari... Iqror, 787 - son
https://youtube.com/watch?v=1n_RlD8xhSM&si=tZiv6sBxoaKlESi_
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
RASMDAGI QIZCHALARDAN BIRINI TANLANG VA ONA SIFATIDA SIZ QANDAY HISLATLARGA EGA EKANLIGINGIZNI BILIB OLING
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
4 yil oldingi davrimda 80 KG EDIM...
😳 Hozirchi, tanib boʻlmas darajada oʻzgardim.
Hatto, 4yil meni koʻrmagan yaqin dugonam ham tanimasa boʻladimi ?
Rosa xafa boʻldim. 🥺
🍹Ozishga qattiq bel bogʻladim va shu retsepga amal qilishni boshlaganimga 10 kunda 10 kg ga vazn tashladim.
Sogʻlikka ham zarari yoʻq 👍
Dieta bilan ham vazn yoʻqota olmayotgan boʻlsangiz retseptni yozing. ✍
Sizga 4 osh qoshiq qatiq🥛
1osh qoshiq zaytun yog’i🫒...
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокаатуху Гулбахор опа. Яхши юрибсизми. Кора марварид асарингиз шунчалар ажойиб ва юк билан ёзилган эканки.....
Ман юракдан миннатдорлик билдираман. Бунчалар жасорат, бу кадар буюк мухаббат ва садокатли аёлнинг хиссиётларини ёзиш учун ёзувчи канчалар жасоратли булиши керак булса сизда ушани курдим. Хар бир асарингиз суюкли, хар бир асарингиз юракка якин. Илохим Аллохнинг панохида булинг. Сизни жудаям яхши кураман опажоним. Иншааллох яхши кунларда куришайлик😘😘😘😘🤲🤲🤲🤲🤲🤲
🕊Кўп тарқатинг Барча фарзандлар ўқисин!!!
Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб эркаланг, онам бўлиб алқанг.
Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
Оналар султонни денг
“➖Менинг энг Кучлигим онам” денг.
Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.
Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.
Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.
– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам
– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”
Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.
Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.
Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.
Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.
Набиралари қувончида қувнаётган Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:
“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”! -денг...
Қўлингизни беринг деб зиналардан тушсам ёрдам беринг
Бирон жойга кетсам орқамдан йўқлаб боринг.
Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!
🔹🔹кўп... Тарқатинг Барча фарзандлар ўқисин...🕊
Муаллиф: интернет
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Мен беш йилдан буён интернет тармоғида асар жойлаётган бўлсам, шу вақтга қадар жуда кўп фидойи ижодкор ва админлар билан танишдим, дардлашдим. Буйраги яхши ишламаслиги сабаб қўлига осма уколни улаб асар ёзаётганларни биламан. Ўзи оғир беморлар рўйҳатида туриб бир кунда ўн хил дорини соат-соатига қабул қилмаса мазаси қочадиган, бироқ шу аҳволда зиё улашаётганларни биламан. Икки дона бармоғи телефон клавиатурасини босишга ярагани учун энг сара асарларни танлаб ҳукмингизга ҳавола қилётган админларни биламан. Кўзи ожиз бўла туриб маҳсус программа орқали аудиоасар ўқиётганларни биламан. Кези келганда айтай, мени жуда кўп асарларимни пдф қилиб сизларга тақдим этганлардан бири ҳам кўзлари дунёни кўрмаса-да, аммо қалби нафис қалб туғёнларини кўрадиган бир синглим бўлади.
Кимлардир слайд тахлаяпти, кимлардир ролик қилаяпти, кимлардир... Кимлардир...
Дарди пул эмас уларнинг...
Дардимиз пул эмас бизнинг...
Яна...
Мен икки йилча аввал бир админ, ўзи ҳам кичик ҳикоялар ёзиб турадиган телеграммдан топган яқин дугонамни сўнгги йўлга кузатдим... Аҳволи жуда оғирлигини, кундан кун сўлиб, сўниб бораётганини билиб, ҳис қилиб турдим-у, аммо қўлимдан ҳеч нарса келмади. Уч нафар фарзанди бор эди. Энг каттаси "Онамни даволайман" дея тиббиёт институтига ўқишга кирган биринчи курсда ўқирди. Энг кичиги ҳали мактабга чиқмаганди. "Опааа, шу болалаларимни, айниқса кичигимни кўзим қиймаяпти. Сиз асарларим ҳаётий дейсиз. Уларда қаҳрамонларингиз тўлиқ тузалиб кетган вақтлари кўп бўлган, мен ҳам тузалиб кетармиканман?" дея кўп ёзарди. Мен бир оғиз "Ҳа!" дейман-у шу билан тузаладигандек интизор бўларди.
Оҳирги ёзган хабарида "Эримни дўстлари шуни еса тузалади дейишибди, кейин хўжайинимлар роса излаб ўша эчкиэмар (катта калтакесакка ўхшаган жонивор) гўштини топтириб келдилар. Ёмон иргандим, аммо болаларим учун ейишга ўзимни зўрладим. Шундан кейин тобим янада қочиб қолди" деб ёзганди.
Орадан кўп ўтмай каналида унинг вафот этгани ҳақида хабар келди. Мен маълум сабабларга кўра унинг кимлигини аниқ ёзолмадим. Аммо исмини ёзганимданоқ дарров танийдиганлар кўп каналимизда. Сабаби ўша кезлари обуначиларимиз бир эди бизнинг. Яъни сизларнинг кўпчилигингиз.
Бу айрим инсонлар бот-бот таъкидлайдиган "Эпласанг ёз, шунча обуначини маҳтал қилма, чидасанг канал юрит!" дея дашном эшитиш қисмати бўлган ижоркорлардан бири эди...
Эплай олмаганлардан бири...
Пешона-тақдир деган нарсалар бор, биродар. Ҳозир "Фикр билдириш менинг ҳуқуқим" деяётганларнинг кўпчилиги шу нарсани унутиб қўйгандекмиз гўё...
"Опа, бирозгина тобим йўқ... Ётавериб зерикдим. Шунга личкангизга кириб гаплашгим келди. Мумкинми... " - Бу ҳазил шеърлари билан машҳур ғоибона тутинган укам Абдулазиз Ғофуровнинг сўнгги сатрларидан бири эканлиги, уни дард билан олишаётганини билмаган эканман ўшанда. Абдулазиз десам юрагим ҳамон йиғлайди. Ўзи бетоб-у қанчадан қанча инсонларни кўнглига чироқ ёққан йигит эди у. "Ҳамма ишни ташлаб Ғирвонга келинг, балиқ пишириб бераман" деса, бўйим бир қарич ўсиб кетарди, хаёлимда бир зумда ўша жойларда бўлиб қолардим. Биз ожиз бандалар ўзимизча битмас-туганмас режалар тузамиз, бироқ энг оддий нарсани кўпда унутиб қўямиз. Бугун бор дийдор, эртага қиёматга қолиб кетишини.
Бир сафар ёзгандим:
" - Кимнидир кўнглини ранжитишдан ўзингизни тийинг. Кечирим сўраш учун у инсонни эртага тополмаслигингиз мумкин" деб.
Қадрли кўнгилдошлар... Мана реал ҳаётда шунақа гаплар...
Анчадан буён дилимдагиларни ёзаман деб вақт ажратолмаётган эдим. Кеча-бугун бу ишни бирмунча уддалагандек бўлдим. Айтилмай қолиб кетган гаплар ҳам талай... Насиб қилса уларниям қоғозга туширарман...
Унгача ўзингизни асранг...
Яқинларингиз, йўлингизга кўз тикканлар, борингиздан бахтиёрлар ва ўзингиз учун...
Бу дунёда қилишимиз лозим бўлган қанча яхши ишларимиз, боришимиз керак бўлган қанча нурли манзилларимиз бор ҳали...
Кўришгунча...
2.08-3.08.2024.
Гулбаҳор Рахматуллаева- Хазонрезги...
@xazon_rezgi
#дилимдагилар
ОНЛАЙН АСАР
Шу йилнинг апрель ойининг оҳирлари.
Чап қўлим курак томонимдан оғриқ билан тортиб қолиб ишлатолмай қолдим...
Кечалари эса шу тарафда аччиқдан аччиқ оғриқ туради.Кундузлари эса шу қўлим бир пиёла чой кўтаролмайди.(буни ҳолатни англатиш учун ёзяпман) Хўжайиним "Касаллик варақаси очтир" десалар қулоқ солмайман. "Ҳозир иш жуда қайнаган вақт, мактабда ишим қолиб кетади" дейман. Йил якунига оз қолган. Бундай вақтда жамоада ҳаммани ўз ўрни бор.
Хуллас шифокор қабулига борадиган, ишдан узилмаган ҳолда қўлимга муолажа қиладиган бўлдик.
Кечга яқин ҳусусий клинакага бордик, текширувлардан ўтдик. Шифокор "Нерв тугунларингизни шамоллатиб қўйгансиз" деган ташхис қўйди. Талай дори-дармон ёзиб берди. Шифокор билан хайрлашиб кўчага чиқаётиб, бошим айланиб оёқ остидаги зинапояни кўрмай қолибдим. Шу клиникани ўзида йиқилиб тушдим. У ердан тўғри рентген хонасига олиб кетишди. Яхшики оёғим синмаган, аммо пайлар чўзилиб қаттиқ жароҳат олган эканман
Хуллас, барибир "болничный" га чиқишга мажбур бўлдим. Энди бир йўла ҳам қўл, ҳам оёғимга муолажа оладиган бўлдим... Ётиб қолган одамга ҳамма оғриқ бостириб келаркан... На севган ишимга бора оламан, на ўзим истагандек ибодат қила оламан. Лоақал бир-икки одим юра олсам қани...
Ўша кезлари ўзим нима дарддаман-у кимдир канал группасига "Эпласанг канал юрит! Шунча одамни мазаҳ қиласан нуқул! Истасанг асар ёзасан, истасанг даф бўлиб кетасан!" деган сўзларни қалаштириб коммент ёзиб кетибди. Бу сўзлар маҳзун кўнглимни шунчалик тилди-ки, асти қўяверасиз...
Шунда уйда бошимда парвона бўлаётган оила аъзоларимга қараб виждоним оғрий бошлади. "Мен шуларни ҳаққини адо этмай, кези келса бир қозон ширин овқат пиширишга кетадиган вақтимни ҳам қизғаниб асар ёзишга сарфлаб қилиб юрган ишимга олган зўр мукофотим бўлди юқоридаги коммент" деб ўйладим. Ўйлаб-ўйлаб "Канални шартта ўчириб ташлайман, ҳеч кимга ҳеч нима деб ҳисоб бермай кўздан йўқоламан" деган қарорга келдим. Ярим кечада каналдан бутунлай воз кечаман деб телеграммга кирдим. Шунда шахсийимга бир яқин дугонамни тоби йўқлиги ҳақида хабар келиб қолди. Бешта боласи бор эди унинг. Оҳирги боласини ёши қирқдан ошганда туққанди. У докторларнинг "Балки ҳомиладорлик танангиздаги дардни сўрилиб кетишига сабаб бўлиши мумкин" деганлари учун тўртта боласини кўзи қиймай, яшаб қолиш умидида бешинчисини дунёга келтирганди. Кейин билсам дарди бироз ортга чекинган-у, кенжа боласи уч ёшдан ошганда яна қайталай бошлаган.
Хабарни ўқигач хаёлимга бир фикр келди. "Канални ўчиришдан олдин ўз номимдан бир эълон бераман. Умумий аҳволни билдириб ўз пластигимни қўйиб дугонам учун ёрдам сўрайман" деб ўйладим. Ўшарда кўп сўз ҳам ёзганим йўқ. "Мен- Хазонрезгини дугонаси касал бўлиб қолган. Қўлингиздан келса, истасангиз ёрдам берсангиз ҳурсанд бўлардим" қабилида эълон ёзиб шу каналга жойлаб қўйдим.
Ростини айтайми? Мени бир инсон ўрнида кўрадиган, ғойибона ҳурмат қиладиганлар каналимда бунчалик кўпчиликни ташкил қилади деб ўйламаган эканман. Пластигимга кетма-кет шунча тез пул туша бошлади-ки, ҳатто ҳисобни ўлчайдиган бот ишламай қолди. Мен ҳисобимга тушган пулларни бир ойга яқин бемор дугонамни картасига жойлаб турдим. Энг қизиғи пул ташлаган инсонлар деярли ўзларини танитганлари йўқ. На гап бор, на сўз... Фақатгина қўшни давлатдан пул жўнатаётганлар банк номи, телефон рақами сўрашади халос. Бундай инсонлар ҳам анчагина эди.
Шундай саҳоватли инсонлар сабаб каналим ёпилмай ҳам қолди. Гарчи шифокорлар "Бир ой ўрнингиздан турмай ётасиз" дейишган бўлишсада, бир хафта ўтиб бутунлай юриб кетдим.
Бунга сабаб ким деб ўйлайсиз?
Албатта- сиз!
Қалби уммон ҳазрати инсонлар!
Сиз сабаб бир бемор қалбида умид уйғонди. Беш мурғак лабига табассум югурди. Мукофотдан менам бебаҳра қолмадим -соғлиғим жуда тез тикланди. Ҳаттоки кўпчилик ҳамкасбларим "Шунақа жиддий жароҳат билан бунчалик тез тузалганингизга ҳайронман" кўп бора таъкидлашди.
Ўтган куз ойидан бошлаб каналда кетаётган рекламалар ортидан орттирган пулни
✨✨#хайрли_оқшом
Мендан нари кет ҳасрат ,
Юзинг буриб ари ғам .
Менсиз ҳам тўлмас ўша ,
Бири ками ҳамон кам .
Армон тергин тошингни ,
Андуҳ сенга йўлим берк .
Орзу артгин ёшингни ,
Кел қучаман умид -эрк.
Ҳижрон мени қовурма,
Озор берма сен соғинч.
Қайғу умрим совурма,
Бахтга рухсат - бўл овунч .
Ғолибман деб чалма куй,
Зулмат нечоғ урма бонг
Ортингда-ку эслаб қўй,
Оппоқ бўлиб отар тонг.
Оқшомингиз осуда ўтсин ...
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ўзимизни ўйлаб, яқинларимизни унутиб қўймадикмикин. Таъсирли ролик экан 🥲
/channel/xazon_rezgi
"ЎЗИМГА АЧИНДИМ..."
Кўп қаватли уйда тураман. Мавземизга кираверишда, “Шифокорлар шахарчаси”нинг кичик бозорчаси бор. Ўзи кичик бозор бўлса-да, бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг бари мавжуд. Шу бозорча кираверишида 2 аёл “Пишган жўхори” сотади. “Олтин тепа” тарафдан ҳар куни 2 қоп маккажўхори олиб келиб, тирикчилик қилишади. Офтобдан қорайган, меҳнатдан дағаллашган, оғир-оғир қопларни кўтаравериб эркаклашган мунис аёллар. Уларнинг бири, ўзимизнинг жайдари, иккинчиси голланд навили жўхори сотади. Икковининг ҳам ўзига яраша мижозлари бор. Кунига 60-70 минг топмаса ҳам, ҳарна қора қозонни қайнатишга кўмак деб қўйишади...
Фарзандларим маккажўхорини яхши кўришади, кунда бўлмаса ҳам 3-4 кунда бир, уйга албатта маккажўхори олиб кираман. Охирги 10 кунлар чамаси, аёлларнинг бирлари кўринмай қолдилар. Бу орада, жайдари маккажўхори сотувчи аёлдан нафақат мен, балки бошқа харидорлар ҳам олди. Аёлнинг даромади ҳам аввалги кунларга нисбатан ошгани табиий. Бугун, эски сотувчи аёл яна савдога чиқибдилар, бир четда, тирикчилик дардида, ҳорғин ўтириб савдо қиляптилар. Саломлашиб, кўришиб, опа бормисиз, фарзандларим “голланд жўхориларингиз”ни соғинди, нега кўринмай қолдингиз деб сўрадим, кулиб.
Улар ҳам кулиб, эҳ ука, мени жўхорим “голланд” навли, юмшоқроқ, сал қиммат бўлса-да тез сотилади. Шеригимники жайдари, ширин бўлса ҳам сал қаттиқроқ, шунга сотилиши камроқ. Даладан қатнаймиз, қорақозон, тирикчилик... Ҳаммамизнинг дардимиз бир... Бизни уйда иккита сигир бор, сутини сотаман, жўхорини ён фермадан олиб, пишириб сотаман, болалар ейман дейди, хуллас амаллаб яшаяпмиз.
Шеригимнинг тирикчилиги эса фақат шу жайдари жўхоридан, у тўй бошлаб қўйган, мен-ку
10 кун сутимни сотсам куним ўтади, унга бошқа ёрдам бера олмасам, ҳеч бўлмаса шу ёрдам бўлсин, мен йўғимда кўпроқ жўхори сотиб, кўпроқ пул топсин деб чиқмадим, унга эса мазам бўлмади, деб қўя қолдим...
Ҳалолликка қурилган савдо ва иймон тўла қалбни шу аёлда кўрдим ва ўзимни сарҳисоб қилиб, ўзимга-ўзим ачиндим…
Беҳзод Абдураҳмонов
@xazon_rezgi
Хайрли кеч, яхшилар...
Кўпчилик обуначиларимиз сценарийим асосида ёзилган #ИҚРОР новелласини тўлиқ ҳолда сўрашган эди. Шуни бугун топиб эътиборингизга ҳавола қиляпман. Бу тв режиссёрлари билан қилинган илк лойиҳа ишим. Дуода бўлиб турасизлар, насиб қилса яна янги лойиҳаларни ҳам амалга ошириш насиб қилсин
Эҳтиром билан Хазонрезги
— Nega kechqurun uy supurib bo'lmaydi?
— Nega issiq kunlarda muzdek suv ichish xavfli?
— Nega bosh og'riganda suv ichish kerak?
— Nega soat hadya qilish mumkin emas deyishadi?
Nega? degan barcha qiziqarli savollarga shu kanaldan javob olasiz!