#ибрат
Араб диёрларидан бирида, шу кунларда бўлган воқеа.
Расмдаги йигит қурувчи уста. У манашу қизга ишқи тушиб қолади. Қиз отаси ўтган онаси билан яшарди. Йигит совчи қўйганда қиз , бошланғич ўқишни тугатиб санавийга ҳужжат топшираётган эди. Онаси қизини беришга рози бўлади, қиз ҳам қаршилик қилмайди фақат бир шарт қўяди: "Агар ўқишга киролсам ўқийман ва шартномам пулини тўлайди." Қурувчи йигит шартга кўниб, суннатга кўра никоҳ тўйи қилади.
Иттифоқо қиз 97 бал тўплаб, ўқишга кирган талабалар рўйхатидан жой олади. Янги келин талаба бўлиб ўқишга қатнай бошлайди. Пешона тери ила топилган пулдан қурувчи уста бир амаллаб хотинининг шартномасини тўлайди. Шу ҳол етти йил давом этади. Етти йилдан сўнг ўқишни тамомлаган келин докторлик ишини ҳимоя қилади ва муваффақиятли якунлайди. Бир йил ўтиб ўқимишли бўлган хотин қурувчи устадан унга жавобини беришни сўрайди ва: "Биз сиз билан тенг эмасмиз" дея ўшқиради. Ноилож қурувчи суюкли ёрини жавобини беради.
Эссиз одамийлик...😔
@xazon_rezgi
Байтуллоҳинг кўрайин...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Зиннура
Монтаж устаси: Нилуфар Абдукаримова
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Glavniyga qo'ygan rasmingizga hamma havas qilishini istaysizmi? Sizga bir kanal tavsiya qilaman☺️
💜 Chiroyli rasmlar olami
💜 Istoriyaga vediolar
💜 Eng sara Statuslar
💜 Turfa gullar olami
💜 Oilaviy rasmlar
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Қизлар учун алоҳида хос ҳужра берилиб , бир неча ҳизматчи ажратилди. Қизлар келган куннинг индинига асосий саройдан ҳарамнинг бош бекаси Моҳим бекач келиб ўзи бош-оёқ ҳар икки қизни кўздан кечирди.
- Бизнинг тилни биладиларми? - сўради ёши элликларни қоралаган бўлсада ҳамон аёллик тароватини йўқотмаган Моҳим бекач ёнидаги Ғиёсиддин исмли хос мулозимга қараб.
- У қадар тиниқ гапирмасалар-да, яхши тушунадилар,- дарровда изоҳ берди Ғиёсиддин.
- Яхши, - буларга дарров мураббий тайинланг. Қизларнинг тил билиши билан шуғуллансин.
Моҳим бекач Ғиёсиддинга қўли билан "чиқ" деган ишора қилди. Ғиёсиддин ҳужрадан чиқиши ҳамоно хонага икки нафар аёл кириб келди.
- Бошланглар!
Моҳим бекачнинг буйруғи билан аёллардан бири қизларга соф ажам тилида мурожаат қилди:
- Ечининглар!
Вероника ва Марья ортиқча қаршиликсиз устидаги чодраларини ечиб узун ички кийимда қолдилар.
- Ҳаа,- деди Моҳим бекач энг аввал Вероникага яқинлашиб унинг қўнғироқдек узун сочларини тутамлади,- сочларинг бунчаям қора бўлмаса? Кўзларинг эса кўкимтир яшилга мойил экан. Нигоҳинг менга бўрининг ўткир қарашларини эслатаяпти.
Моҳим бекач оҳиста шивирлаб гапирганча Вероникани айланиб ўта бошлади. У илонни аврагандек бир текис сўзлай туриб кутилмаганда Вероникага ўнг томондан зарба бериб қолди. Вероника зарба таъсирида бурчакга отилиб тушди. У оғир инграганча қаддини ростлагани интилар экан Моҳим бекач истеҳзоли кулимсиради:
- Ҳафсаламни пир қилдинг, қиз... Аслида мен сенга анча баланд баҳо берган эдим. Афсус. Адашган кўринаман...
Моҳим бекач Марьяга у қадар кўпам эътибор бермади. У эшик томонга йўл олар экан ёнидаги аёлларга буюрди:
- Бир хафтадан сўнг бош саройга олинглар...
Аёллар чиқиб кетгач Марья Вероника томонга отилди:
- Вика... Бу нима қилганинг? -деди у алам билан,-нима учун у аёлга жавоб зарбаси бермадинг?
Аҳир сен уни бир зумда бир ёқли қилишга қодир эдинг...
Вероника биқини силаганча жилмайди:
- Эҳҳ, Марья... Ажойибсан-да? Мен унга қарши жавоб зарбасини берсам биласанми нима бўларди?
- Нима сени қатл қилишлари мумкинмиди? - даҳшат билан кўзлари катта-катта очилди Марьянинг.
- Йўғ-ей...- Марьянинг соддалигидан завқланди,- шунчаки бош саройни тушимда кўрардим кейин.
Яна тушунмадинг-а?
Вероника довдираб турган Марьянинг иягидан ушлаб ўзига қаратди:
- Сенингча жанг санъатини мукаммал ўзлаштирган аёлни ҳукмдорни яқинига йўлатишлари мумкинми?
- Викаа... Сен ҳам ҳарамга киришни орзу қилаётганмидинг? -Марья ҳўрсинганча мажолсиз ўрнига чўкди-ю тиззаларини қучди,- мен бўлсам бу ишлар сен учун эмас деб юрибман...
Вероника Марьяга жавоб қайтармай чодрасини кия бошлади. У ўйлаган режасини амалга ошириш учун саройга албатта кириши шарт эди...
🔳 🔳 🔳
Келишларидан асосий мақсад қизларни ҳукмдор саройига ҳадя қилиш вазифасини уддалаган Андроний вазири аъзам Яҳё Мирзонинг ижозати билан орадан бир хафта ўтиб изига қайтадиган бўлди. Олиб келган совға-саломларига яраша муносиб икром қилинган Андроний ва унинг муҳофизлари йўлга тушганларида кайфиятлари кўтаринки эди.
Яҳё Мирзо ва бошқа сарой аёнлари эса Андроний йўлга тушишидан олти кун аввал шаҳри азимдан бир йигит кўзга ошиқча ташланмай чиқиб кетгани ва у қўҳна Константинополь императорига сафардан кўзланган миссия бажарилганлиги, "Қора Марварид" саройга кириб ўрнашгани ҳақидаги муждани олиб йўлга тушганидан бехабар эдилар.
#давоми_эртага
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /4
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Вазирдан тегишли кўрсатма олган сипоҳийлар Вероника билан Марьяга "Кетдик" ишорасини қилиб йўл бошладилар. Вероника бу шаҳарга етиб келгунга қадар шунча ойлар давомида синашта бўлиб улгурган Андроний ва Себастьянни катта эҳтимол билан охирги маротаба кўриб турганини идрок қилиб кўзлари ёрдамида улар билан хайрлашган бўлди ва атрофдагиларда шубҳа уйғотмаслик мақсадида Марьяни эргаштириб хонани адл тарк этди.
Сипоҳийлар ҳар икки қизни сарой таҳтиравонида тўғри кичик қасрга олиб кетдилар.
-Вероника, нима дейсан, ҳукмдор бизни ўз ҳарамига қабул қилармикан?
Вероника Марьянинг саволига жавоб бермай тахтиравон дарчасига тутилган пардани қўли билан билинар-билинмас кўтариб ташқарини кузатиб кетаверди.
- Ҳақиқатга кўчсам бу мамлакат менга ёқди,- хўрсинди Марья,- табиати мўътадил, инсонлари виқорли, йигитлари аёл кишини бир қараши билан кўнглига ўт ёқар даражада мард ва танти, таом ва ширинликлари эса бири биридан мазали. Анвойи меваларининг таърифига эса тил ожиз.
Вероника Марьяга "Яна нима дейсан?" деган каби саволомуз тикилди.
- Вероника... Мен чарчадим,- деди Марья ҳомуш оҳангда давом этиб,- етти ёшимдан буён не-не юртларни кўрдим. Қанча азоб, уқубатларга дош бердим. Охирги қўним топган жойим император Маниул саройи бўлди. У ерга илк қадам қўйган вақтим ўн икки ёшда эдим. Олти йил у саройда қандай таълим олдим биласанми? Баъзи сабоқлардан сўнг бир неча кунлаб ўрнимдан тура олмас, хатто неча хафталаб бир луқма таом юта олишга мадорим қолмаган вақтларим кўп бўлган..
- Келиб чиқишинг қаердан эканлигингни биласанми? - Вероника кўринишидан лоқайд кўринса-да Марьяни ҳикоясини жон қулоғи билан берилиб тинглаётган эди,- ота-онанг ёдингда қолганми?
Марья надомат билан бош чайқади:
- Ҳеч бири ёдимда йўқ...
Вероника қаршисида ўтирган Марьянинг икки елкасидан маҳкам чангаллади:
- Менга қара!? - қатъият билан шивирлади Вероника,- илтимос, ҳеч қандай ҳис-туйғуга берилма! Ҳар доим ҳам кўрганимиз кўрингани каби бўлавермайди. Совуққонлик энг биринчи дўстинг бўлсин! Ҳозир менга айтганларингни қайтиб ҳеч кимга сўзлама. Бу мамлакатнинг эркакларига қойил қолганингни ҳам, егуликларини таъми-ю мазасига маст бўлганингни ҳам иккинчи қайта тан ола кўрма! Мен айтганларингни барини назарда тутяпман.
- Нега!?- чўчиб кетган Марья қўрқа-писа сўради ,- бунинг нимаси ёмон?
- Шунчалик соддамисан !? - Верониканинг кўзларида жаҳл билан бирга Марьяга нисбатан ачиниш зоҳир бўлди,- сен ҳозир бу мамлакатнинг эркаклари мард, шижоатли эканлар дединг -а?
- Ҳаа, - шивирлади Марья нафасини ичига ютиб
- Сенингча,-захарханда кулимсиради Вероника,- эркаклари мана шундай шижоатли бўлган мамлакатнинг аёллари ўшандай эрларга муносиб бўлмасларми? Бу дегани нима биласанми? Бу дегани ушбу юртнинг аёллари бағоят кучли, закия ва ўта хавфли деганлари. Улар ўзларига тегишли бўлган ёки ҳисоблаган эркакларни ҳамжинсларига шундоққина бериб қўймаслар. Айниқса сен ва мен каби ўзга юртдан келганларга. Биз бу ердаги эркакларни бошқаларга нисбатан ўн чандон, балки юз чандон қизиқтирамиз. Негаки киши ўзига нотаниш ва сирли бўлган нарсаларга кўпроқ талпинади.
- Вероника...- кўзлари олайди Марьянинг,- мен сени шунчалар доносан деб ўйламаган эканман!?
Вероника мийиғида кулимсиради:
- Сен ҳукмдорнинг ҳарамига тушиб жаннатда яшагандек яшайман деб хомтаъма бўлма. Вақти-соати келмагунча ўзингни кўз-кўз қилмасликка ҳаракат қил. Билиб қўй, бу ердаги жаннатнинг нарҳи жуда қиммат. Савдойинг пишмаса ҳисобни умринг билан тўлаб юрмагин яна...
🔳 🔳 🔳
Вероника таҳмин қилганидек шоҳнинг саройига, инчинун ҳарамига кириш осон иш эмас эркан. Ҳар икки қизни асосий кўшкдан таҳминан олтмиш қаъфиз нари бўлган кичик қасрга жойлаштирдилар.
📌#давоми 21:40 да
@xazon_rezgi /3
- O'rtoooo shunde chroyli koynelani qattan olasan 😅❤️?
- Online magazindan olaman u yerda juda arzon va sifatli tovarlar bor tezzz sen ham qoshlb ol 😍🙈👇
┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡👉🏻❤️🔥 K I R I SH ❤️🔥👈🏻彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛
- Tezzz qoshlila qzla joyla chegaralangan👆😅💋
💁♀Vapshe arzon kanal toptik🤩
🙋♀Victoria secret 45.000 😘😘
💄Pomadalar 4 tasi 15 ming💄💄
Feramon Duxilar 35.000 🥰🥰
HAYLAYTER 15.000 💔💔
QORA QALAM 5.000 🦋🦋
KIST NABOR 12.000🥰🥰
NUDE MAGNIT TEN 35.000 😍😍
SUNISA 25.000💗💗
V&S BLESK 7.000🛍🛍
PADVOTKA 10.000❤️❤️
DOSTAVKA TEKIN🚔🏎🏎
/channel/+v81hYcgHO6s2NTUy
/channel/+v81hYcgHO6s2NTUy
#PSIXOLOGIK_TEST
🍄 Qo'ziqorinlardan birini tanlang va u sizning xarakteringizning kuchli va zaif tomonlarini ochib beradi
👇👇👇
🔠🔠🔠🔠🔠
KOSMETOLOG KONSULTATSIYASI!
#ҚОРА_МАРВАРИД
билан қон чиқариб юборди.
Тун ярмидан оққандан сўнг овга отланадиган урғочи қорақурт "Қора бева" кун оралатиб йигитлардан бирини билаги, иккинчисини болдиридан чақиб олгач, Вероника уларни ҳашорат чаққан жойидан бир қарич тепасидан маҳкам боғлади-ю, зарарланган қонни қайтадан эзиб, эзиб оқизиб юборди.
Андроний машъала ёруғида қизнинг қўлидаги кичик малҳам идишини тусмоллаб кўрганди. Қиз тиши билан идиш тиқинини очди-ю, унинг оғзини зарарланган жойга тўнтариб босди. Йигитлар бор овози бақирдилар-у, зум ўтмай ҳушларини йўқотдилар. Эрталаб тиллари қуриб уйғонганларида Вероника уларга тетиклаштирувчи дамлама тутди. Андроний ўша вақт қизга кўзи тушганда унинг туни билан киприк қоқмай чиққанлигини ҳис қилганди...
"Вероника шоҳ ҳарамига бежиз муносиб кўрилмаган,- ўйлади Андроний, - бу ерга юборилиш учун неча йиллар таълим олган бўлса керак... Зиммасига юклатилган вазифа ҳам мамлакат тақдирини ҳал қилишга хизмат қилиши ҳам бежизга эмас, акс ҳолда уни соғ-саломат манзилга етказишимиз учун оила аъзоларимиз ҳаёти билан таҳдид қилишмаган бўлар эди. Майли,- чуқур тин олди Андроний,- ҳар не бўлганда ҳам кўзланган манзилга омон-эсон етиб келдик. Энди икки ўртада савдо ва бошқа муносабатларни йўлга қўйиш ҳақидаги келишиб олиниши лозим бўлган битимларни кўриб чиқсак ва энг асосийси Вероникани ҳукмдор ҳарамига совға сифатида тақдим қилсак бўлгани. Ҳукумдорнинг саройда йўқлиги бир тарафдан яхши бўлибди. У қайтгунга қадар Вероника у ердаги муҳитни яхшилаб ўзлаштириб олади. У билан бирга ҳарамга Марьяни ҳам топширамиз. У ёғи эса Клавдийнинг иши. Бизнинг миссия шу билан тугайди..." - Андроний шундай хаёллар исканжасида кўзи илинганини сезмай қолди.
🔳 🔳 🔳
Айтилган вақтда Андроний, унинг ўнг қўли Себастьян ва беш нафар мулозим билан ҳукмдор бош вазири- вазири аъзам Яҳё Мирзо билан учрашдилар. Яҳё Мирзо ёши эллик бешлардан ўтган басавлат ва ўта зеҳнли инсон эди. Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ у суҳбат тизгинини ўз қўлига олиб, мажлис руҳиятини ўктамлик ила бошқара кетди. Андроний ҳам тез орада такаллуф ила қилинган мулозаматдан ўзини эркин тутиб ташриф мақсадларини бафуржа баён эта бошлади. Куннинг нимчорак қисмида томонлар тарафидан кўрилиши режа қилинган масалалар атрофлича ўрганилиб чиқилди.
- Вазир жаноблари,- деди Андроний такаллуф билан,- энди ҳазрати ҳукмдоримизга императоримиз томонларидан тортиқ этилган совғаларни топшириш вақти келди. Ижозатингиз билан...
Андроний Себастьянга ишора қилди. Ҳушёр турган Себастъян тезда йигирмадан ортиқ сандиқларга жойланган тилло-ю кумушлар, ғаройиб тақинчоқлар, баҳмал-у барқут матоларни муҳайё қилди.
- Асосий совғамиз эса,- кўзи билан пойгак- эшик ортига ишора қилди Андроний,- мана бу қизларимиз. Ўйлаймиз-ки, олий насаб тарбия кўрган бу қизлар ҳазрати ҳукмдоримизнинг хизматларини муносиб тарзда адо қиладилар,- у шундай деб оҳирги сўзларига алоҳида урғу берди,- албатта уларни ҳазрати ҳукмдорингизга чўриликка лозим топиб қабул қилсангиз...
Андронийнинг сўзлари тугар-тугамас Себастьян чаққонлик билан ташқаридан Вероника ва Марьяни бошлаб кирди.
Яҳё Мирзо бош-оёқ узун кўкимтир-қора чодрага ўранган, фақат кўзлари кўриниб турган ҳар икки қизнинг самбитдек бўй-бастига қараб уларнинг бениҳоя гўзаллигини, шу билан бирга қадларини виқор билан тик тутиб туришларидан ақл-заковатлари ҳам мақтовга арзигулини дарҳол илғади. У константинополлик элчилар олиб келган совға-саломлар ичида энг беназири ана шу икки қиз эканлигини дилдан ҳис қилиб юрагидан ажиб ҳузур туйди. Яҳё Мирзо буюк салтанат ҳукмдори учун бу икки қиздан ҳеч йўқ бири ўта қадрли совға бўлишини теран ақли билан фаҳмлаб улгурган эди, бироқ ўзини аввалгидек ҳотиржам тутган ҳолда ҳиссиётларини ташига чиқармади.
- Ҳадянгиз учун ташаккур,- деди Яҳё Мирзо Андронийга салобат билан миннатдорлик билдирганча. У қўлини жуфтлаб қарсак урган эди хонанинг чап ёнидаги эшик очилиб икки нафар сипоҳий чиқиб келди.
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_эртага!
📌 @xazon_rezgi /2
🔥 #янги_асар 🔥
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Манфаатли бўлсин...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
#ҚОРА_МАРВАРИД
📌 ЭСЛАТМА: Асар ҳеч қандай тарихий характерга эга эмас. У муаллиф ижодининг бадиий тўқима маҳсули холос ! 📌
1407 йил- ёз. Самарқанд.
Ва ниҳоят Константинополдан йўлга тушган эллик нафарга яқин сайёҳни ўз бағрига олган карвон беш ой деганда шаҳри азим Самарқанд заминига етиб келди. Карвонбошининг моҳирона тадбири сабаб ташрифлари ҳақидаги хабар сайёҳларнинг ўзларидан бир неча кун аввал шоҳ саройига етиб келган эди. Шу боис сарой мулозимларидан бир гуруҳи ташриф буюрувчиларни шаҳарга кираверишнинг беш мил нарисида кутиб олишга муяссар бўлдилар.
Ҳукмдорнинг энг ишонган хос мулозими Ибройи Сотим бошчилигидаги мезбонлар келганларни иззат-икром билан кутиб олиб шаҳар ичига бошлаб боришди. Ибройи Сотим император Маниул II номидан келган элчилар бошлиғи Андронийга марҳамат қилганча деди:
- Ҳазрати ҳукмдормизнинг навбатдаги фатҳ сафарида банд эканликлари сабаб, сизларни вазир жаноблари қабул қиладилар. Қабул вақти индин-чошгоҳга белгиланди,- деди у қанотида олиб келган тилмоч ёрдамида,- унга қадар сиз ушбу элчихонамизда аввал енгил тамадди қилиб олишингиз, ювиниб, таранишингиз, сўнгра яна мазали емакларимиздан тотиниб, ҳордиқ олишингиз мумкин. Сиз билан келган аёллар учун ичкари ҳовлидан хоналар ажратганмиз. Уловларингиз эса элчихона ташқарисидаги маҳсус сайсхоналарга боғланажак.
Элчихона ярим фарсаҳ чиқадиган боғ ичида қад ростлаган, Қўҳна Шарқ меъморчилигига асосан ички ва ташқи ҳовлидан иборат эди.
Андроний кўзлари билан ҳамроҳлари бўлган аёл-қизлар жамоасини кузатиб қолар экан, Верониканинг ўзини совуққон ва атрофдагиларга нисбатан беэътибор тутишига қараб кўнгли тўлди.
🔳 🔳 🔳
1407 йил-февраль. Константинополь
-Мана бу мактубни олиб тўғридан тўғри Самарқанд ҳукмдорига етказурсан. Мактуб билан бирга шоҳ ҳазратларига қилинаётган ҳадямиз шу қадар бебаҳо-ки, қийматини пулга менгзайдиган бўлсак ярим дунёнинг нақд бир йиллик ҳирожига тенг келади деб бемалол нарҳлай олурмиз.
Агар қизни шоҳга етказишда унга бирор шикаст етса, лоақал бармоғига яримта тикан киргудек бўлса уни олиб боргувчиларнинг бари-сендан тортиб то энг қуйи мулозимгача барингизнинг оила аъзоларингиз ёппасига дорга осилажак. Вероника кўзланган манзилга бешикаст етиб бориши шарт. Қизни эсон-омон манзилга етказиб шоҳ ҳарамига тортиқ қилиб қайтганингиздан сўнг сенга ўзинг истаган шаҳар ноиблигини ва қўшимча йигирма минг акр ер майдони бераман. Ёрдамчиларинг ҳам қуруқ қолишмайди.
Айтганча, йўл узоқ ва хавф-ҳатарга тўлалигини ҳисобга олиб сизларга яна тўққиз нафар энг чиройли қизлардан қўшиб берамиз. Вероника улар орасида оддий чўри сифатида кийинтириб борилади. Бирор ҳодиса бўлган тақдирда у назарга ташланмаслиги керак.Қачон-ки манзилга етсанг, Вероникани қандай аҳволда шоҳга тортиқ қилишни ўзинг биласан.
- Тушунарли, жанобим. Амрингиз бош устига.
- Яхши. Йўлга барча нарсалар тахт бўлганлиги учун эрталаб тонг сахардан йўлга тушасизлар. Самарқанд ҳукмдорига олиб боришинг лозим бўлган бу мактуб ҳам эрталаб қўлингда бўлади. Ҳозир эса бўшсизлар. Яхшилаб ҳордиқ олиб олинглар.
-Ҳўп жанобим. Ижозатингиз билан.
🔳🔳🔳
1407 йил-ёз. Самарқанд.
Андроний беш ой йўл босган бўлса нима учун император Маниулнинг хос тансоқчисилар бошлиғи Клавдий айнан Вероникани шоҳ ҳарамига муносиб кўрганини бирмунча англагандек бўлди.
Вероника узоқ муддатга чўзилган машаққатли сафар чоғида на бир оғиз сўз айтди, на ўзича тиш ёриб бир бор шикоят қилди. У узун ва тим-қора либосига ўраниб олганча мудом жим хаёл сурганча карвоннинг ўртасида борар, ҳордиқ учун тўхтаган жойларида бўш қолди дегунча юклари орасида олинган бир неча китобларни мутоалаа қилишга шайланар эди. Сайёҳлар Дашти Қипчоқ чўлларини босиб ўтган кезлари мулозимларнинг икки нафарини "Қора бева" чақиб олганда ҳам уларнинг жонига оро кирган Вероника бўлди. У жон талвасасида жазавага тушиб думалаётган йигитларни ҳашорат чаққан ерларидан пўлат ҳанжар дами
📌 @xazon_rezgi /1
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ.
Хайрли кеч, яхшилар...
Янги асар ўқиймизми?
Кўзимнинг нурисан дердилар онам... Ҳеч тушунмас эдим, энди тушундим 😢
Оналаримизни асрайлик.
/channel/xazon_rezgi
😍FASON TANLASHDA QIYNALYAPSIZMI🥹
Shu ham muammo boʻldimi? Eng zoʻr kanalni mana men bilamanda😉
🫠Yozgi, kuzgi, qishki, bahorgi fasonlar
🫠Qay biri kerak tanlang va ulanib oling, bu meni sizga eng zoʻr tavsiyam boʻladi. Bunaqa kanalni boshqa topolmisiz, bu aniq!👇👇👇
#ТАЛБИЯНИНГ_ФАЗЛИ
ИХЛОС
(воқеавий ҳикоя)
Инсон бирор орзу, ниятини Яратганнинг қудратига шубҳа қилмай чин дилдан, юрак- юракдан сўраса, албатта ижобат бўлар экан...
Бугун сизга ҳикоя қилмоқчи бўлганларим айни ҳақиқат ...
* *
- Қуда ҳоламгилар Муборак Ҳаж сафаридан келишибди. Биз пешинда уларни бир кўриб, суҳбатларини олиб келмоқчимиз , борасизми ?
Катта овсинимнинг қўнғироғига "Албатта" деб жавоб қайтардим ва юмушларимни пешингача тез- тез саранжомлашга ҳаракат қила бошладим.
Муқаддас Ҳаж сафарига борган инсонларга ким ҳавас қилмайди дейсиз ?! У ерни фараҳбахш ҳавосини ўзи билан олиб келган инсонларнинг истиқболига ким ҳам пешвоз югурмайди дейсиз ?!
Айтилган вақтда айтилган манзилга етиб бордик.
Эҳ- ҳей!
Биздака йўқлаб бориш баҳонасида дилтортар суҳбат илинжида бўлганлар жуда кўп экан. Борсак, аллақачон икки уй аёлларга тўлиб кетибди. Биз ёш бўлганимиз учун, "ёшлар бирга ўтиришар" дея хонадон келинининг меҳмонхонасига таклиф қилиндик. Меҳмонхона жуда катта эди. Тўғрисини айтган- да, мен катталар жойлашган хонага киришни орзу қилган эдим. У ерда ёши улуғ онахонлар тарафидан ибратли суҳбатлар бўлаётганлиги кафтдек аён эди .
Юрак қурғур нотинч уради. Бир баҳона топсам- у, ўша хонага чопсам дейман. Бу ниятим чин дилдан сўралди шекилли , кўп ўтмай биз ўтирган хонага махалладаги гўзал аҳлоқли бир ҳожи она ва қуда ҳоламиз кириб келдилар . Улар билан сўраша туриб, қуда ҳоламизни ҳаддим сиғганлиги учун маҳкам қучиб олдим ва анча муддат шу ҳолатда туравердим. Қуда ҳола ҳайрон бўлгандек бўлдилар . Менга "Ҳа, тинчликми ?! " дегандек саволли қарадилар. Мен кулимсираб кўнглимни очдим:
- Ҳайрон бўлманг, сизни чин кўнгилдан ният қилиб қучдим. Аллоҳ бизларни ҳам сиз ва қуда бувамга ўхшаб ўзининг ер юзида мукаррам қилган азиз масканларига чақиришини тилак қилиб сўрадим.
Сўзларимдан кейин қуда ҳолам "омин" дедилар ва меҳр билан "сизларни ҳам Аллоҳ етказсин" дея қайта қучдилар ...
Одатий сўрашишлардан кейин уларни билан сафар таассуротлари юзасидан суҳбатлашиб кетдик .
Субҳан Аллоҳ...
Энди нариги хонадаги аёллар ҳам даврамизга келиб қўшила бошладилар.
Ўша куни жуда кўп ибратли гаплар бўлди, чиройли ҳикоялар айтилди ... Айниқса сафар таассуротларини сўзлаб бераётган қуда ҳоламларнинг бир ҳикоялари мени шундай таъсирлантирдикииии
Мана ўша ҳикоя :
- Биз билан бир гуруҳда Хаж ибодатига борган бир аёл - Соҳиба опанинг сўзларини эшитиб , Аллохнинг марҳамати чексиз эканлигига яна бир бор таслим бўлдим. Соҳиба опа анчагина камсуқум аёл эканлар. Беш фарзандлари билан бева қолиб кетиб , уларни уйлаб - жойлабдилар. Опанинг биргина орзулари барча мусулмонларда бўлгани каби Ҳаж зиёратига бориш экан . Аммо маблағ топиш ... Фарзандлари ҳали оёққа турмаган, улардан бу борада ёрдам сўраш ...
Аммо Соҳиба опанинг бу орзусидан ҳабардор бир илмли аёл уларга далолат қилибдилар .
Улар айтибдилар-ки , кунига беш юз (500) маротаба ихлос ила "талбия" айтсангиз ва Аллоҳдан чин дилдан сўрасангиз , иншааллох ҳожатингиз раво бўлади.
Соҳиба опа бир тарафдан Ҳажга деб нафақа пулларини жамғарар, бир тарафдан эса кунига ихлос билан айтилганидан ҳам ортиқ саноқда "талбия" айтишни бекам- у кўст бажарар эканлар ...
Бир куни уларни ҳажга бориш учун топширган аризалари бўйича керакли мутасадди идорага чақирибдилар. У ерга борган Соҳиба опа сафарга бориш учун муддатлари келганликларидан огоҳлантирилибдилар. Аммо уларнинг йиққан дастмоялари сафар ҳаражатининг бешдан бирини ҳам қопламас экан. Соҳиба опа жуда ҳам руҳий тушкунликка тушибдилар . Ахир бошқача бўлиши мумкинми ?! Юрагинг истаган орзу эшик қоқиб турса- ю, сенинг у эшикни очиш имконининг чекланган бўлса .
Опа йиғламоқдан бери бўлиб бинони тарк этар эканлар , ёнларига бир басавлат йигит яқинлашибди ва уларга сафар қилишлари учун барча ҳаражатлар тўланганлигини айтибди .
Маълум бўлишича, у йигит отасини ўз ҳисобидан зиёратга юборишни ният қилган экан. Ота бир вақтлар Ҳажга борган эканлар , аммо бу сафаргиси фарзанднинг Отасига бўлган
@Xazon_Rezgi
❤️🔥ERINGIZ UYGA TALPINIB KELISHNI XOXLAYSIZMI?
✔️JUDA YOQIMLI KANAL
AYOLLAR SIRLARI
💋ERINGIZ OLDINGIZDAN BIRZUMGA HAM KETOLMAY QOLADI ROM QIVOLASIZ
XUDDI YOSH KELINCHAKDAY❣️
❤️KANALIMIZDA ERNI ROM ETISH YoLLARI FAQAT BIZDA KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇
32 patokka start
1 Intim gimnastika
2 Mashulik sirlari
3 Magnit ayol
4 Sirli massaj texnikasi
5 Ipsiz bogʻlovchi sms kursi
FAQAT BUGUN KATTA CHEGIRMADA 5 TA KURS ATIGA 65MING
300MING ❌❌❌
Skitkada 65ming ✔️✔️
@sekretfitness
Жоним нисор этайин ,
"Ет" дегин !
Мен етайин ,
Сўнг армонсиз ўтайин ,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Бўлиб музаффар , ғолиб ,
Дилга эзгулик солиб,
Онам дуосин олиб,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Зор-у интизор кутиб,
Бор дунёни унутиб ,
Жуфтим қўлидан тутиб,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Оташ бу юрак ёниб ,
Ишқингда ўздан тониб,
Зам- замдан ичай қониб,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Муборак ул шаҳарда ,
Тавоф қилсам агарда ,
Армон қолмасди манда ,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Кўнглимда орзум якка,
Мадинам ҳар тилакда ,
Тушимга кирар Макка ,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Танҳони танҳо суйсам,
Бахтнинг тотини туйсам,
Оппоқ кўйлагим кийсам,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Жоним нисор этайин ,
"Етақол" де !
Етайин ...
Сўнг армонсиз ўтайин ,
Ё Аллоҳ ...
Бир сўрайин ...
Байтуллоҳинг кўрайин ...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#жума_муборак
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ
Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга ҳотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин, азиз диндошим!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
📹"QIZIL G‘UNCHALAR" Кўп қисмли фильм куришни хохловчилар қушилиб олсин
Barcha qismlar bizning kanalda
⬇️⬇️
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
/channel/+9DDEZOu1kos2YWUy
Islomiy kinolar olami🥰🥰🥰🥰🥰
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
ИБРАТ БЎЛСИН
Сафоҳўжа янги олган машинасида кибр билан елиб бораркан бирдан кўзи кўча четидаги қабристонга тушди.
Қизиқ, анчалар бўлиб кетибди, қабристонга дадасини қабрини зиёрат қилгани кирганига.
...Хароб бир ҳолатда эди.
Тушиб ҳам кетгандир деб
ҳаёлидан ўтказди...
Тўхтаб кирмоқчи бўлди, лекин вақт тиғиз эди...
Бугун янги ҳамкорлар билан учрашуви бор. Индамай ўтиб кетди...
... Шанба куни уйи олдида
турганди бир мўйсафид келиб:
– “Ўғлим, яхшимисан, биламан ишинг кўп, тинмайсан, лекин безабонлар дунёсидан ҳам бир хабар олгин, отангни гўри тушиб кетибди. Ичига кириб бир кучук тўртта бола туғибди. Кучукчаларни инграшидан қидириб борсак отангни гўрининг тушиб кетган тарафида экан.” – деди...
...Сафохўжа бошидан совуқ сув қуйгандек бўлди. Ишчиларига телефон қилиб чақириб қабристонга келишди. Отасини қабрини тузатиб, устига чиройли қилиб мақбара қурдирди...
Уйига келди-да, ўйга толиб
қолди:
– “Иккита ўғлим бор, бир кун мани ҳам қабрим бу болалар қўлига қолса, итларга туғруқхона бўлиши аниқ... Ўлим ҳақ, барибир бир кун ўламан, эртагаёқ бориб яхши усталарни олиб келиб ўзимга мақбара қурдираман. Энг кўркам ва энг мустаҳкам. Ичига ит у ёқда турсин, қурт ҳам киролмайдиган қилиб.”...
...Эртасига қабристон четидан ўзи учун жой танлади. Қурилиш ишлари бошланиб кетди. Нақд 3 минг доллар сарфлади. Агар илгари уч қаватли уйи ва супер машинаси унинг фахри бўлган бўлса, энди қабри билан фахрланарди...
Ҳақиқатан бунақаси ҳали ҳеч кимни ақлига келмаганди...
...Кунлар ўтди...
...Сафохўжа яна молу дунё
дардида ўз ишига шўнғиб
кетди. Эртаю кеч молу давлат кетидан қуварди...
Бир кун ўртоқлари билан
сув омборига дам олишга боришди... Зиёфат зўр ўтди. Дастурхонда инсон жонидан бошқа ҳамма нарса бор эди... 50та, 50та билан ҳаммасини кайфи ошиб қолди...
Сув бўйида моторли қайиқ билан пул ишлаётган бола “Бу маст акаларни ҳам пул ишлай..” деган мақсад билан улар ёнига келди...
... Сафо туриб:
– “Қани кетдик ука, ман
минаман моторли қайиғингга..”, - дея ўртоқларини ҳам ундади...
4 киши моторли қайиққа миниб сув омбор ўртасига
қараб сузиб кетишди...
Қайиқ катта тезликда сувда учиб борар эди...
... Сафохўжа ўрнидан туриб
телефони билан дўстларини
суратга ола бошлади...
Қайиқчи бола:
– “Ака, ўтиринг, йиқилиб
кетасиз сувга..” ,- деб
огоҳлантирди...
– “Йиқилсам, қирғоққа сузиб чиқаман..”,- деб яна сурат олишда давом этди...
... Шу пайт ароқ ўз кучини
кўрсатиб, гандираклаб орқасига йиқилди. У сузишни билмасди, қўл оёқларини қимирлатишига қарамай сув тубига торта бошлади...
...Катта тезликдаги қайиқ анча ўтиб кетиб, ортга қайтиб келиб уни излай бошлашди. Сув аллақачон ўлжасини тубига тортиб кетганди. Уни тирик топишдан умидини узган дўстлари ғаввосларни олиб келиб ўлигини излай бошлашди. Сув омборни ўртаси анча чуқур, ҳам сув остида оқим борлиги туфайли ўликни топиш қийин бўлди. 5 кун давом этган қидирув самара бермади. Қишлоқ аҳли, танишлар келиб сув бўйига, ғойибга жаноза ўқиб кетишди...
....Мустаҳкам қурилган қабр эса эгасиз қолиб кетди...
© интернет
@xazon_rezgi
#СубҳанАллоҳ
Изоҳсиз ... Бошқа гап йўқ ...
Манзилимиз 👇:
https://t.me/joinchat/xazon_rezgi
#фойдали
Уй шароитида иммунитетни табиий йўл билан кўтарадиган маҳсулотлар аралашмаси!
Дўстларга ҳам улашамиз
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
☀️Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.
✨ Тонг чоғида эсиб шаббода,
✨ Дилингизга фараҳбахш этсин!
✨ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
✨ Аллоҳим сизни асрасин!
@xazon_rezgi
🔥 ЯНГИ КЕЛИНЧАКНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ
Қизимни бўйи етганда уйимиздан совчилар аримай қолди шуларнинг орасида бир оила ёққандай бўлди. Келин куёв хавас қилгулик яхши турмуш бошланди. Тўйдан 15 кундан кейин қудамга телефон қилиб хол ахвол сўрагач қизим билан гаплашишга рухсат олдим. Лекин қизим салом беришга улгурди холос.... Қизим тўйдан 2,5 ойда келди. Телефонга рухсат йўқ. Биз учун хаёт аччиқ томонларини кўрсата бошлади. Қуданикига боришга қарор қилдик. Борганимизда эса шундай манзарага дуч келдикки.... Айтишга тилим бормайди...
😨😰😱
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👇
/channel/Solixa_Ayol/50539
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
Овозинг емас, су́зинг кучли бу́лсин.
Гулу гиёхларни момақалдироқ емас, ёмғир у́стиради...
#Ибрат_бекати
АЙБ КИМДА ?
Бир киши хотини олдингидай яхши эшитмаётганини пайқаб қолди. Бундан ташвишга тушди, балки қулоғига махсус эшитиш ускунаси тақиши керакдир деб ҳам ўйлади. Шундай мулоҳазалар билан дўхтир ҳузурига йўл олди. Ҳар ҳолда мутахассис билан маслаҳатлашган яхшида.
Унинг арзини тинглаган шифокор бир синов усулини ўргатди:
– Хотинингиздан қирқ қадам нарида турасиз, одатдаги суҳбат товушида гапириб кўрасиз. Агар эшитмаса, масофани ўттиз қадамга қисқартирасиз. Яна бўлмаса, йигирма қадам. Хуллас, сизни эшитгунча яқин бораверасиз.
У бу тажрибани ўша кун оқшомдаёқ қўллашга киришди. Хотини ошхонада куймаланиб юрганини кўргач, қирқ одим нарига бордида:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз? – деди.
Жавоб йўқ. Одам масофани ўттиз қадамга қисқартириб, саволини қайтарди:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Яна жавоб йўқ. Энди йигирма метр масофада туриб сўради:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Наҳотки! Яна жавоб бўлмадику!
Эр ошхона эшиги яқинига келдида, сўровини тағин такрорлади:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Тавба-тавба! «Нима бало, аёлимнинг қулоғи том битганми?!» деб ўйлади у. Бу сафар хотинига жудаям яқин келди:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Ва ниҳоят шу гал аёли жавоб берди:
– Дадажониси, бешинчи марта қайтаряпман: ош дамлаяпман, ош.
Биз кўпинча муаммони қаршимиздаги кишилардан ахтарамиз. Балки айб ўзимиздадир. Буни эса хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Оқил одамнинг энг устун жиҳатларидан бири бошқаларнинг эмас, ўзининг нуқсонларини ўйлаши ва уларни тўғрилашидир.
Интернетдан олинди
/channel/xazon_rezgi
#давоми
муҳаббатининг ифодаси сифатида чиқарилган қарор экан .
Аммо ота айни кунларда юрак ҳуружига учраб нақд бир ўлимдан қолибдилар . Улар фарзандларига ўзлари учун Ҳаж ибодатига атаган пулларини шу сафарга боришга жуда муштоқ бўлган бирор кимсага эҳсон қилишни сўраган эканлар . Йигит эса мутасадди идорада кўз ёшларини енгига бекитиқча артаётган мушфиқ аёлни учратган ва унинг барча сафар ҳаражатларини ўз зиммасидан адо этган.
- Мана, чин дилдан ихлос ила қилинган ибодатнинг шарофати. Соҳиба опа Ҳаж сафари йўлкирасига бир сўм ҳам сарфламадилар . Йиққан пулларини эса у ерда яқинлари учун эсдалик совғалари олишга ишлатдилар. Тан олиб айтиш керак- ки, улар биз борган гуруҳдаги ҳожилар орасида барчамиздан ҳам кўпроқ совға- салом ола олдилар... Бирон бир истакларини амалга оширишга гарддек бўлса-да моънелик бўлмади ...
Қуда ҳоламизнинг барча сўзларини бирма- бир қоғозга туширишга ҳаракат қилдим . Бу воқеа мутлақ рост ва у Тошкентда жуда овоза бўлиб кетган эди . Балки сизлар ҳам эшитгандирсизлар . Воқеа 2018 йилда бўлиб ўтган.
Бор гап эса ушбу воқеа эмас, чин дилдан қилинган ихлос ва унинг натижаси ҳақида эди.
Сўзимнинг охирида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Ал- Бухорий қаламларига мансуб "АЛ ЖОМИЪ АС- САҲИҲ" китобида келтирилган "Талбия" нинг матнини келтирмоқчиман:
" Лаббайка-л-лоҳумма лаббайк, лаббайка ло шарийка лака лабайк, инна-л- ҳамда ва- н- ниъмата лака"
( тўплам - 1 , 26- боб , 425- саҳифа, Тошкент 1991- йил . Қомуслар Бош Таҳририяти)
* * *
Унутманг !
Сиз энг яхшисига муносибсиз !
Шу жумладан яқинларингиз ҳам !
Улашинг !
Зеро эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир !!!!
Хазонрезги
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🤲Shifo soʻrash duosi
Azizlar agar tanangizda biror joyingiz ogʻrisa, boshingiz, oyogʻingiz yoki belingiz
💁♀Albatta sunnatda kelgan ushbu duoni chin ixlos bilan oʻqing
😊Shaxsan oʻzim Doniyor qori ushbu duoning natijasini doim amalda koʻrib kelaman
Tanangizda ogʻriyotgan joyiga qoʻlni qoʻyib 3 marta ushbu duoni oʻqing
👇👇👇
/channel/+UvUNO8XSFkwyNDNi
/channel/+UvUNO8XSFkwyNDNi