#кўнгил_сарҳадларида...
🎙 Алишер Файз
...Бир икки сўм оширганим бор,
Юринг, кетдик борамиз бозор.
Имконим бор, айтинг бемалол,
Нима кийгингиз келяпти она...😢
...
@xazon_rezgi
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Ваниҳоят ёр- ёр садолари остида биз келин- куёвга руҳсат берилди. Томоша томом, пардалар туширилсин ! "
Шаҳноза шундай эзгин хаёллар оғушида Қаҳрамон билан тўйхонани тарк этар экан , олдинда ўзини жуфтлик ҳаёти кутиб тургани ёдига тушиб бадтар кайфияти бузилди. У Қаҳрамон билан машинада ўзлари учун тайёрлаб қўйилган квартирага кетар экан кўзи йигит бармоғига боя ўзи тақишга мажбур бўлган никоҳ узугили бармоғига тушди. Машина ички чироқлари ёғдусида Қаҳрамоннинг узун бармоқларини босган ҳаккам- дуккам тукларга қараган Шаҳнозанинг кўнгли янада озиб кетди. Ич- ичидан ўҳчиқ келган қиз кун бўйи туз тотимаганини эслади.
- Етиб келдик.
Ҳайдовчи машинани тўхтатиб , келин билан куёвга "Тушсангиз ҳам бўлади" деган маънода эълон берган бўлди.
Яхшиям нариги машинада Озода билан ўзига келин янга бўлиб ёнида юрган Нилуфар келинойиси чаққонлик билан тушиб Шаҳнозанинг ёнига етиб келишди. Уларни бири келин кўйлагини узун этагини йиғиштириб , бири эса қўлтиғидан олган бўлишди. Лифтга Қаҳрамон билан уччовлари чиқишди. Учинчи қаватдаги квартирага киргач Қаҳрамон акани меҳмонхонада қолдириб , Шаҳнозани ётоқхонага олиб киришди. Озода ва Нилуфар келинойи қизни устидаги салкам ўн килограмм тош босадиган кўзчали оқ келин кўйлакни ечишига ёрдамлашиб юборишди.
- Вой бўўў !- деди Нилуфар келинойи Шаҳнозани елкасига қараб ,- қандоқ чидадингиз Шаҳноза , зорманда келинкўйлакнинг боғичлари елкангизни қийиб моматалоқ қилиб юборибди-ку ?! -Нилуфар келинойи жавондан енгил ва юмшоқ ипак кийим танлаб узатаркан деди ,- буни олинг. Бу уйда аптечка бўлса бирорта суртма бормикан ?
Шаҳноза елкасида ҳеч қандай оғриқ сезмаётгандек эди. "Керак эмас" дегандек бош чайқади.
- Энди бизга руҳсат ,- деди Нилуфар келинойи кўп ўтмай,- Ғулом амаким бувимга "Қизим билан куёвимнинг ёнида хотин- халаж ўралашиб ҳалақит қилавермасин , иккиси бир- бирини яхши таниган , ўз ҳолига қўйишсин" дебдилар .
Шаҳноза уларни кузатиб келиб меҳмонхонага қия очиқ эшик орқали аста разм солди. Қаҳрамон у ердаги узун диван- креслога узала тушганча донг қотиб ухлаб ётар эди.
Шаҳноза ҳам оёқ учида ётоқхонага кирди-ю эшикни ичкаридан қулфлаб олди. Шу тун ухладими, ухламадими буни ўзи ҳам билмади.
Эрталаб қўрқа писа даҳлизга чиққан Шаҳноза Қаҳрамон уйдан чиқиб кетганига гувоҳ бўлди. Квартира эшигини тортиб кўрди, устидан қулфлаб кетибди . "Шунисига ҳам шукр" -дея ўйлади у . Кўнгли анча таскин топгани учун шу топдагина қорни қаттиқ очқаганини ҳис қилди. Шаҳноза ошхонага кириб ўзига аччиққина қаҳва тайёрлаб ичди. Ўзини анча енгил ҳис қилгач , музлаткичдан яна ул , бул олиб тотиган бўлди . Кун бўйи эзгин аҳволда хаёл суриб кунни кеч қилган Шаҳноза кечга бориб юрак ҳовучлаб Қаҳрамонни кута бошлади.
Қаҳрамон шу кетганча уч кун қорасини кўрсатмади.
Учинчи кун қош қорайганда квартира эшиги ташқаридан калит билан бураб очилганда Шаҳноза ҳамлага ҳозирланган мушукдек ҳурпайиб олди, аммо ётоқхонага кириб беркинмади.
- Ҳа ўтирибсанми , мушукка ўхшаб кўк кўзларингни ялтиратиб ,- деди Қаҳрамон Шаҳнозани эрмак қилганча ,- ўзингча ўзингдан аллакимни ясаб олгандинг, мана келган жойинг қаер экан?
Шаҳноза унга жавобан индамади. Унинг кўзи йигитнинг чап қўлидаги тирноғи узун қилиб ўстирилган жинжилоғига тушди :
"Исқирт ,- дея фикр ўтди қизнинг хаёлидан ,- одам ҳам шунчалик жирканч бўладими ?"
- Менга афтингни буриштирма ,- лабини истеҳзоли бурди Қаҳрамон ,- сенга уйланаман деб кўзим учиб тургани йўқ эди. Аммо қимматли дадажоним анави сўлтамат студентни эмас, мени куёвликка муносиб кўрди. Менга қолса сенга икки дунёда ҳам уйланмасдим.
Шаҳнозанинг бошидан биров бир челак қайноқ сув қуйиб юборгандек бўлди: "Демак , Жаҳонгир ҳақида дадам ҳам , манавиям билишган. Демак..."
-Кўзларингни бақрайтирмай йўлни бўшат,- Қаҳрамон Шаҳнозани қўли билан силтаб меҳмонхонага йўл олди. Шунда Шаҳнозанинг димоғига гуп этиб ўткир ароқ ҳиди урилди . Қаҳрамон маст эди. Кўп ўтмай ичкаридан Қаҳрамоннинг овози эшилди:
- Ҳей алвасти, менга анавини узатиб юбор !
Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /27
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева ( Хазонрезги)
12- қисм
▪️▪️▪️
"Онажон , бугун менинг тўйим... Шаҳнозангиз турмушга чиқяпти . Ўзи севмаган , юраги илимаган инсонга. Эҳ , нима ишлар қилиб қўйдим. Жаҳонгир акага жаҳл қилиб Қаҳрамон акага турмушга чиқишга розилик бериб юбордим. Гўёки шу йўл билан юрагимдаги алам ўтини ўчирмоқчи бўлдим. Аммо бу ўт тўйга розилик берган кунимдан мени беш бадтар исканжага ола бошлади . Хато қарорга келганимни англаганимда бари учун кеч бўлиб бўлган эди.
Эҳ, Жаҳонгир ака... Нега бундай ўзгардингиз ? Сизга нима бўлди ? "Ойимларни бир хафтадан сўнг сизникига совчиликка олиб келаман" деб кетганингизча дом-дараксиз йўқолдингиз. Ташрифингиз ўрнига рақамингиздан менга ёзган ҳақоратомуз сўзларингиз қалбимга қанчалар ништардек ботганини биласизми ?
Йўқ ... Мен ғурурим бор деб катта гапирибман. Мен ғурури йўқ қиз эканман. Қачон сизни шунчалик яхши кўриб улгурган эканман ?
Жаҳонгир ака!
Мен уддалай олмаяпман.
Сиздан нафратлана олмаяпман.
Сиздан воз кеча олмаяпман.
Қўлимдан келмаяпти. Нима бўлганда ҳам сизни излаб топишим , кўзларингизга тик боқиб , майли сўнгги бора саволларимга жавоб олишим шарт эди .
Мен хато қилдим . Дадамни яхши кўраман. Рост . Уларга ачинганимдан бу сафар ўзимни тубсиз чоҳга отиб юбордим. Мен дадам учун турмушга чиқишга рози бўлганим Қаҳрамон аканинг кўзларида негадир ҳеч ҳам маъно кўрмаганман. Йилт этган меҳр йўқ бу кўзларда. Худди бир нуқтага тикилиб қотиб турган калтакесакнинг нигоҳларига ўхшаш совуқ бу кўзлар.
Нега ? Нега Жаҳонгир аканинг нигоҳларига бутун дунё сиғган эди-ю, Қаҳрамон аканинг нигоҳларида лоақал ўз аксимни кўра олмайман ?
Юрагим... Нега бунчалар безовтасан ? Нега тинимсиз "Бу ишинг хато бўлди Шаҳноз !" дея менгинани ўртайверасан ?!
Ҳа мен хатокорман. Кўнглимни Жаҳонгир акага шунчалик берган эканманки , энди ўзимни усиз яшашга ҳукмлаб қанчалар жонимга жазолар қилганимни фаҳмлаяпман. Ўшанда дадамларга Қаҳрамон акага турмушга чиқишга розиман деганимда тўйни бунчалар тезлаштиришларини билганимда эди.
Ойииижоон ... Қани эди ёнимда бўлганингизда ?! Бағрингизга бош қўйиб бор дардимни айтармидим.
"Мен хато қилиб қўйдим. Тўйимни тўхтатиб беринг" деган бўлармидим.
Ойижооон ... Қизингиз йиғлаяпти. Сиз ҳам у дунёларда беҳаловат бўлаётгандирсиз- а ? Мен ўзи шундай пешонаси шўр қиз эканман. Назира бувим "Инсон учун энг ёмони ўлимни орзу қилиши" дегандилар. Демак мен ўзимни шунчалар ёмон ҳис қилаётган эканман-да.
Ойижооон ... Истамайман! Қаҳрамон акага турмушга чиқишни истамайман...йўўўқ...
Қани эди шу карнай-сурнай садоларини умрбод эшитмасам.
Ана куёвнинг оғайнилари уйимизга шодон қийқириб келяпти. Гўё менинг устимдан мазах қилиб кулаётгандек бари . Улар орасида Қаҳрамон ака ҳам чеҳрасида бир туки қилт этмай гезариб келаётгандир.
Шу бугундан бошлаб у менинг эримми ? Қандай яшайман у билан ?
Ойижооон , қутқарииинг...
▪️▪️▪️
- Шаҳноза, сендан бувим илтимос қиляптилар , чеҳрангни бироз очиб ўтирар эмишсан. "Қиз бола янги ҳаётга қадам қўяётганда бунчалар қақшаши яхшилик аломати эмас"- деяптилар. Илтимос қари одамни кўнглини ҳижил қилмагин.
Озоданинг сўзларидан ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилдим, бироқ қўлимдан келмаяпти ...
-Озо , юзимга ёпинчиғимни ёпиб қўяқол. Бошим қаттиқ оғрияпти. Бунақа аҳволда илжайиб ўтира олмайман.
Озода менга эътироз билдирмади . Юзимга ҳаррир ёпинчиқни сербурма қилиб ташлар экан "Бошинг оғримасдан нима қилсин , эрталабдан бери йиғлайсан" дея озорланиб шивирлади .
Уфф... Шу тўй ҳам тугай қолса қани эди. "Келин- куёвга бахт тилайман" деганлари сайин кўнглим беҳузур бўлиб кетяпти. Ўз тўйидан менчалик безор бўлган яна бир қиз бўлганмикан?
Жаҳонгир ака... Сиз айбдорсиз барига . Мени пичоқсиз сўйган сизсиз... Ўша куни мени нега қутқаргандингиз, вақти келиб қайта-қайта ўлдириш учунми ?
Тўй бошлангандан буён тош ҳайкал бўлиб ўтирган манави ҳиссиз кесак билан бутун умрим ўтадими энди ?
Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /26
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева ( Хазонрезги)
11- қисм
- Мен боғнинг пастки йўли билан келгандим. Юринг-чи сизнинг томонда аҳвол қандай экан ?
Жаҳонгир бу вақтда ирғиб ўрнидан турган , ариқдаги сувда нари- бери юзини чайганча отаси ва Нормурод акага эргашганди.
"Ишқилиб юк машинаси жойида турган бўлсин-да!"-тонг ғира-ширасида ҳар уччала эркакнинг юрагини ҳовучлаб дала йўлининг бошига чиқиб боришдаги хаёли шу эди. Бироқ...
Юк машинаси жойида йўқ, йўл четидаги ариқ бўйида Тоҳир ака ва унинг ўспирин ўғли иккита шапарак кўрпача устида ғужанак бўлиб қунишиб ётишарди.
- Ё Худо ... - Жавлон ака манзилга етиб бўлмай тиззалаб қолди,- одамзод шунчалик тубанликка бориши мумкинми ? Инсон шу қадар Худобехабар бўлиши мумкинми ?
Жахонгирнинг юрагидан нимадир чирт этиб узилди. У дадасини суяганча ўрнидан турғар экан , нима деб юпатишни билмас эди.
- Дада , туринг. Ҳавотир олманг бу ифлосларни албатта топамиз. Одам игна эмас- ку топилмай қоладиган. Қолаверса машина номерларини ҳам суратга олиб олганман.
Жаҳонгир шундай деди-ю, бирдан тилини тишлади , ахир суратга олган телефони йўқолганди-ку? Демак...демак телефони бежизга йўқолмаган экан-да ?!
Ярим соатда воқеа жойи қий-чув , тўс- тўс бўлиб кетди. Боғ эгаларининг қариндош- уруғидан ташқари "Бугун ишни якунлаймиз" дея иккита микроавтобусда етиб келган Шоилёснинг бригадаси ҳам алоҳида тўпланганча дамлари ичига тушиб бошларини сарак- сарак қилишар эди. Кимдир ички ишларга хабар қилган экан. Формали ходимлар одамларни йўлнинг нариги бетига олиб ўтиб савол- жавобни бошлаб юборишди.
Юкларни қўриқлаб қолган Тоҳир ака ва унинг ўғли бўлиб ўтган воқеалар даҳшатини ҳис қиладиган даражада ўзларини ўнглаб ололмаган , ҳамон уйқудан кўзларини оча олмай сархуш бўлиб ўтиришар эди.
- Иш аввал бошдан пухта режалаштирилган,- Жаҳонгир ўзини жиноят- қидирув бўлими терговчиси Сардор Рўзиев деб таништирган ходимнинг оғзига термулди ,- ҳайдовчилар ҳам , буюртмачилар ҳам аллақачон алмаштириб бўлингандир. Балки юк тўғридан-тўғри Россияга ҳам жўнатилмас. Қаердадир музлаткич камераларига жойлаб қўйилар. Вақти келса ўзимизда ҳам фалон пул бўлади бу мевалар. Ёки ёпиқ бирор объектда бошқа машиналарга ортилгандир. Бу бу машиналарининг рақами сохта бўлгани юз фоиз аниқ. Хуллас ташқаридан очилиши осон кўринган бу ишнинг айбдорларини топиш ўта мушкул иш. Жиноятчиларнинг алоҳида белгилари бўлганда ҳам майли эди.
-Демак , юк ортилган учта алька ғойиб бўлган. Машина ичида тўртта боғнинг тахминан бир юз йигирма минг долларлик юки бўлган. Ва...
Бу орада қўшни боғдан Ражаб ака ҳаллослаб етиб келди .
- Илойим буюрмасин,- деди у нафаси тиқилганча ,- ё Роббим ! Ҳар қанча гуноҳим бўлса мени жазойимни бергин. Аммо,- Ражаб ака оламондан тортинмай йўғон овозда шашқатор йиғлаб юборди,- қизим. Қизгинам... Мурғак қизимда нима айб ? Мен бу пулларга уни Ҳиндистонга олиб бориб даволатмоқчи эдим. Қизим кўр бўлиб қолса қандоқ чидайман ? Қандоқ...
Ражаб ака қоп- қорайиб дағаллашиб кетган қўли билан кўкрагига уриб чорасизликдан дод солар эди.
Эркак йиғламасин экан дунёда ...
Шунча йиғилиб турган оламоннинг ичидан ота шўрликни юпатишга ўзида куч топа оладиган битта мард инсон топилмади. Жаҳонгирнинг назарида фарзанд доғида юраги тилка- пора бўлган Отани дардини кўтара олмаган ер ҳам салобат билан оҳиста гуврангандек бўлди.
- Мен! Мен айбдорман барчасига!- ўртадаги асабий тарангликни бузган Жавлон аканинг овози негадир ҳирқираб эшитилди,- сизнинг боғга шу баттолларни бошлаб борган ҳам мен. Мен ўзимча сизларга яхшилик қилаяпман деб ўйлабман.Йиғламанг , Ражаб ука ... Мен ўзим умрим етганча хатоимни тўғрилашга ҳаракат қиламан...
Меееен ... Ўўўўзззииммм. Баариниии... Тўғрилааай...
Нима учундир Жавлон аканинг овози ичига тушиб кетгандек чўзилиб узуқ-юлуқ эшитила бошлади. Жаҳонгир отасининг кўз қорачиғлари ўйнаб тепага тортиб кетаётганини кўриб ёрдамга отилди , бироқ у етиб улгурмай Жавлон ака танасига болтанинг охирги зарбаси теккан теракдек бўй баравар қулади .
- Дадддааа !!!
@Xazon_Rezgi /24
Treyding orqali kuniga 100$ dan 1000$ gacha daromad olishni xoxliszmi✅
Bepul darslik va signallar ✅
Xech kimda yoq strategiyalar✅
O’quvchilarim kunga 1000$ gacha daromad qilishadi va siz xam shunday daromadni xoxlasangiz
Xavola oraqli kanalimda toliq malumot olasiz
👇👇👇👇👇
/channel/+aYTIUGMCbgczMzAy
/channel/+aYTIUGMCbgczMzAy
Тиниб тинчимаган одамлар нималарни ўйлаб топишмайди-я, менга ёқди
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
☀️ ҲАЙРЛИ ТОНГ!
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Пайшанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан ОСОН РЕТСЕПТЛАР каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун ОСОН РЕТСЕПТЛАР 🥘 турли таом, салат ва ширинлик ресептларини ва айниқса Нонушта учун осон ресептларни жойлаб боришади.
/channel/+H7ZV8Xs2NkRiMmQy
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Болам , ҳалитдан буён телефон қиламан, нега кўтармайсан? Телефонинг овозсиз режимга тушиб қолмаганми мабодо ?!
Терлаб - пишиб келган отасининг сўзларидан Жаҳонгир беихтиёр чўнтагини пайпаслади: "Телефони йўқ!"
- Оббо ! Телефонинг тушиб қолибдими ?!
Шунда Жаҳонгирнинг ёдига телефонини охирги марта чўнтагига сув ичиш учун чўккалаганида солгани ёдига тушди. Телефони ўша ерда тушиб қолдимикан ?!
- Шунақага ўхшайди , мен ҳозир қарай-чи? - Жаҳонгир ишини ташлаб сув идиши турган дарахт сояси тарафга юрди. Жавлон ака ҳам кўнгли ҳижил бўлганча ўғлининг изидан эргашди.
Жаҳонгир ярим соат теварак-атрофни тит-питини чиқариб телефонини қидириб тополмагач кайфияти тушиб кетди: Эҳ! Қанча керакли маълумот бор эди-я бу телефонда ?! Айниқса узун тунлар Шаҳноза билан ёзишган смслари. Жаҳонгир ушбу смсларни бўш вақтлари қайта- қайта ўқиб қизнинг ўзини қайта кўргандек дили яйрар эди ...
- Қўй болам . Шунга ҳам сиқиласанми ? Топилмаса садқаи сар,- ўғлини юпатишга шошилди Жавлон ака ,- инсофли битта яримтани қўлига тушган бўлса қайтариб берар. Ҳозир одамларга эълон бериб юборамиз "Топганга суюнчиси бор" деб. Мабодо топилмаса айтганимдек куйинма . Янги бўлгиси келгандирда шу телефонни . Клиентлар кетиши билан қиладиган биринчи қиладиган ишимиз сенга энг зўр телефон олиш бўлади.
Жаҳонгир ўзига қўшиб дадасининг ҳам кайфиятини бузгиси келмай унинг сўзларига "хўп" дея бош ирғаб қўйди.
Йўқ... Эълон қилинган суюнчи ҳам телефонни топилишига сабаб бўла олмади.
Жаҳонгир телефонини йўқотиб қўйганига ўзини худди юрагини бир бўлаги узилиб қолгандек ҳис қиларди. Ўша бир бўлакнинг номи Шаҳноза эканлигини йигит кўнглининг туб- тубидан тан оларди.
"Эртага ҳам боғдан чиқа олмайман,- хўрсинганча ўйлади Жаҳонгир,- демак янги телефонни индинга сотиб олишим мумкин... Эҳ- ҳей ! Унгача Шаҳноза билан хабарлаша олмай қанча қийналар эканман. У ҳам обдон ҳавотир олса керак..."
▪️▪️▪️
-Ухла энди , вақт ҳам алла-маҳал бўлди ,- Жавлон ака сўрида мунғайиб ўтирган ўғлига қараб юраги ачиб ,- насиб қилса эртага яна бир жаҳд қилсак, шу билан марра бизники. Индинга фалон сўм дегин, ўша оғзингдан чиққан пулни бераман. Бозорни энг олди телефонини оласан.
- Хўп ,ада . Яхши ётиб туринг,- Жаҳонгир отасини ортиқ қийнагиси келмади , бироқ кўнгил ғашлиги ҳали бери тарк этай демасди.
- Жавлооон акааа ! Ҳов Жавлооон акааа!
Жаҳонгир эркак кишининг баланд овозда чақиришидан уйғониб кетди. "Тинчликмикан ? Ҳали тонг ёришгани йўқ- ку?!" - уйқули кўзларини базўр очиб бошини кўтарди Жаҳонгир.
- Ҳооов, Нормурод ! - овоз берди Жавлон ака ,- келинг. Мен ҳозир юз- қўлимни чайиб олай.
Жавлон ака ўрнидан тургунча бўлмай Нормурод ака унинг устига бостириб келди :
- Уйимиз куйди, ака ! Уйимиз куйди!
- Тинчликми ? - Жавлон аканинг овозида титроқ яққол сезилди.
- Анави савдоргарлар бизни чув тушириб кетишди. Юк ортилган уччала машина ҳам жойида йўқ. Ярим кечада нишабликка қўйилган юк машинасини овоз чиқармай секин ўрнидан жилдириб суриб қолишибди .
Ражаб икки ўғлини машинани ёнига қўриқчиликка қўйиб қўйган экан , иккаласи ҳам тарракдек қотиб бехуш бўлиб ётганмиш.
Жаҳонгирнинг кўзларидан зумда уйқу қочди.
- Ўша ерга борайлик,- Жаҳонгирга дадасининг овози узоқ-узоқлардан эшитилгандек бўлди ,-бизнинг машинанинг олдида ҳам бугун Тоҳирнинг ўзи ётаман деган эди...
@Xazon_Rezgi /23
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ҳаммадан сени , сени
кўп суйдим ...😔
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
9-қисм
- Хўп ака , сиз нима десангиз шу. Аслида нима қилиш керак? Ўша асаббузарни қайтиб ўрнидан туролмайдиган қилиб тўшакка михлаб ташлайликми? Ўзини ҳожатига яролмайдиган бўлсинми ?
Ғулом ака ўйланиб қолди :
- Менимча бу урфдан қолган жазо. Шундай қилгинки , четдан кузатган одам уларнинг аҳволидан баҳра олсин. Умр бўйи ишлаб ҳам косаси оқармайдиган қилиб қўйишнинг иложини топиш керак.
- Унда нозик нуқтасини топиб қулочкашлаб соларкармиз-да! Отаси борми ўша сўлтаматнинг ?!
- Отаси деҳқон. Гектар- гектар ер олиб боғ қилган экан . Яна экин- текин ҳам. Аммо шунча ишлаганига яраша жуда бадавлат ҳам бўлиб кетмаган. Ўзича "виждонли, иймон- инсофли"дирда.
- Бўлди ака. Манзилни беринг. Боғини бир кўрайлик-чи ?! Шунга қараб бир хафтага қолмай ишингизни битириб берамиз.
- Эшит ...
Ғулом ака Жаҳонгир яшайдиган манзил ва унинг отаси ҳақидаги маълумотларни миридан - сиригача Қосимга етказар экан , ич- ичидан "Сеними шошмай тур, оёғим остидан чиқиб асабга тегиш қанақа бўлишини сенга бир кўрсатиб қўяй" деб ўйлаганча ич- ичидан янир эди.
▪️▪️▪️
Жавлон аканинг бугун димоғи чоғ бўлиб белгиланган вақтдан барвақт уйга қайтди.
Эрининг авзойидан ўзи билан бир хушхабар олиб келганини фаҳмлаган Муқаддас опа уни очиқ чеҳра билан кутиб олди:
- Ҳаа дадаси ,- деди у эрига банкадаги совуқ чойдан қўйиб узатар экан, - билсак бўладими , намунча кайфингиз чоғ? Худди- ки, лотереясига фалон миллион чиққан одамга ўхшайсиз- а?
- Эээ хотин сўрама , ҳозир бир гап айтаман , эшитганингдан сўнг ўзинг ҳам минг қўйли бойдек босар- тусарингни билмай қолишинг ҳеч гап эмас.
- Айтингда унда ? - деди Муқаддас опа юзлари ёришганча ,- босар- тусарни билмай қолиш қандайлигини ҳам бир ҳис қилай.
- Хўп яхши ,- Жавлон ака ҳовлидаги супага яхшилаб жойлашиб ўтириб оларкан аёлига ҳам қўли билан жой кўрсатди,- баққа ке сен ҳам. Туш пайти энди овқатланаман деб тургандим чайлани йўлини чангитиб иккита иномарка даламизга кириб келди. Бундай ҳайрон бўлиб улгурмай уларнинг ичидан тўртта пўрим кийинган эркаклар тушиб келди. Ҳар бирини қўлида , бўйнида алламбало занжирлар , яна ялт- юлт тилларанг соатлар тақиб олишганми- эй. Дала бўлсаям бирпасда ҳамма ёқни атир ҳиди тутиб кетса де.
- Ҳа!- деди Муқаддас опа эрининг завқланиб сўзлаб бераётган ҳикоясини берилиб тинглаганча. Бунга сари Жавлон ака янада жўшиб сўзлай кетди:
- Хуллас гапнинг индаллоси бу одамлар Қозоғистон орқали Россига юк чиқарадиган "клиент"лар экан. Ҳар клиентлар-ки бир нафасига бир қозон ош пишгудек. Улар унча- мунчага сан-ман қилиб ўтиришмади. Гапни чўрт кесишди - қўйишди. Уларни етаклаб келган уч дала наридаги Ҳотам "пачоқ" ўртада турди. Гаплашдик, келишдик. Қўл олишдик , хотин, қўл олишдик. Ўн етти гектар боғдаги "Лето" олхўрисини келаси хафтага яшил ҳолича бирортасини хато қилмай алькага босишадиган бўлишди. "Ҳосил яхши , бирортаям қурт тушганини кўрганимиз йўқ деб қўлимга беш минг кўкида закалат санаб беришди. Бунга ёрдамчи ишчиларни ёллаб турамиз. Уларнинг ош - овқати ҳам ҳозирча шунинг ҳисобидан бўлиб туради. Хўўўп... Ўша клиентларнинг каттаси Ғайратнинг айтишича, улар йирик ҳисобда иш қилишаркан. "Таваккални бир йўла қиламиз"- деди у. "Бизга шунақа боғингиз ҳажмидаги боғлардан уч - тўрттасини топиб ўртада турсангиз , хизмат ҳаққига ҳар боғ учун икки минг кўкида берамиз, олхўридан ташқари ўртаки олмаларни ҳам мошинга босамиз" деди у. Ҳотам пачоқ мени боғимни шунақа қилиб далолат қилиб икки минг ишлаб олибди. Шундан сўнг мен ҳам меҳмонларни Ражаб , Нормурод , Тоҳирларнинг дала - боғига олиб бориб ҳизмат ҳақимни олдим. "Бугунча икки минг олиб туринг , юкингизни олиб чиқиб кетаётганда қолган тўртиниям қўшиб берамиз" деди Ғайрат.
@Xazon_Rezgi /20
#дилимдагилар
Кел, яшайлик улашиб меҳр,
Ғам камайсин, майли, биттага.
Ким билади бирор куни сен,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Узилсада ришталар бир кун,
Боғлайвериб солмайлик тугун.
Не бўлса ҳам кечиргин бугун,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Юравергин кўнглингни хушлаб,
Ерни айлан, осмонни ушлаб.
Қўнғироқ қил, ҳеч йўқса, эслаб,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Озорлансанг ранжима сира,
Таъбимизни қилмайлик хира.
Мерос қолсин ширин хотира,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Манзил йироқ, масофа олис,
Йўл бўлади бизлар юрган из.
Қолган йўлни босарсан ёлғиз,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Ширин сўзни дариғ тутмагин,
Дардингни айт ичга ютмагин.
Фурсат бўлар дея кутмагин,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Рўмолимни секин тортиб қўй,
Кўзёшимни бир бор артиб қўй,
“Кераксан” деб бугун айтиб қўй,
Мен бўлмасман, балки, эртага...
Умму Амина
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Етимнинг ҳаққи
(Бўлган воқеа)
Қўқондан Тошкентга икки мошина бўлиб, қурбон байрамини қариндошлар билан нишонлаш учун йўлга чиқдик. Отам, онам, орқада мен, тиззамда укам, синглим ва аммам. Иккинчи мошинада амаким оиласи билан... Йўлда кутилмаган мусибатга учрадик. Бизнинг мошинани йўлнинг у тарафидан келаётган камаз уриб юборди. Кўзимни очганимда касалхонада эдим. Ҳаммаёқ қий-чув, йиғи-сиғи... Бир онда ота-онам, аммам ва синглимдан айрилдим. Байрамимиз азага айланди.
Укам билан бувимникига кўчиб ўтдик. Кўп ўтмай бувим ҳам вафот этдилар. Амаким ва янгамнинг қўлида ҳаётнинг аччиқ, зарбаларига тик турган ҳолда яшай бошладик. Отамдан қолган уй-жой, мол-мулк ҳаммаси амакимнинг номига ўтди. Онамнинг тилла тақинчоқлари эса янгамни бисотига кирди. Биз ҳали ёш бўлганимиз учун, ҳеч нарса демасдан амаким ва янгамга итоат қилиб яшаб юравердик. Орадан 4 йил ўтди. Мен 16 ёшга кирдим.
Амакимнинг қизи эса 17 га. Иккимизга совчилар кела бошлади. Тақдирни қаранг-ки, ака-укага қўш келин қилиб узатадиган бўлдилар. Етимнинг кўрган куни қурсин...
Ҳамма яхши нарсалар опамга, менга эса шукр ҳақида насиҳатлар. Онамдан қолганлар менга етади деб ўзимни овунтираман. Адашган эканман. Янгам онамдан қолган тилла тақинчоқларни менга эмас, қизига тақди. Наилож қўлимдан нима ҳам келар эди. Аллоҳга солдим. Унинг Ўзи нақадар адолатли Зот! Ҳаёт ҳали олдинда.
Тўй ҳам ўтди...
Мен ҳомиладор бўлдим.
Овсинимда эса ҳа деганда янгилик бўлавермади. Аллоҳнинг инояти билан мен иккинчимни ҳам омон-эсон туғиб олдим. Овсинимнинг куни эса шифокорма шифокор ўтар эди. Орадан 4 йил ўтди. Овсиним ҳомиладор бўлди. Ҳамма ҳурсанд. Лекин уларнинг байрамлари узоққа етмади. Овсинимни қовуғидаги қаттиқ оғриқ билан касалхонага ётқизишди. Бола бачадонда ўлиб қолган экан. Шифокорлар болага қўшиб, бачадонни ҳам олиб ташладилар. Муллакам овсинимнинг даволаниши, дори-дармонига онамдан қолган тиллаларни сотиб ишлатиб бўлган эди.
Опам кўп яшамади, яшаттирмадилар. Ажрашиб кетди. Муллакам бошқасига уйланди.
Мен ҳозир амакимнинг бир фарзандининг ҳаётини айтдим холос... Қолган уч фарзандининг бошига келган ишлар ҳақида гапиришни истамадим. Етим ҳаққи бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам буюрмайди. Ақли бор инсон бошига келадиган мусибатлардан тўғри хулоса чиқариб олади.
©интернет
@xazon_rezgi
#хайрли_тонг
Умрингизнинг сўнгигача ғамлар эшик қоқмасин!
Қайғу, Хасад изласада, уйингизни топмасин!
Остонадан ҳатлаб ўтсин Меҳр ила Муҳаббат!
Сизга доим ҳамрох бўлсин Соғлиқ Тинчлик, Омад, Бахт!!
Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Бошланган янги кун омадли ва барокатли келсин
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Tikuvchilar sizni ko'p kuttiryaptimi, 😞
Narxlari ham juda qimmatmi? 💸
Unda bizning Tikuvchilik olami 👈👈
kanalimizga qo'shiling 👍👍
O'zingiz oson usullarda tikib olasiz...
Bizda:
♦️Bolalar kiyimlari 🧒🏻👦🏻
♦️Ayol-qizlar kiyimlari 👩🏻🧕🏻
♦️Erkaklar kiyimlari 👨🏻✈️🤵🏻♂️
♦️Eng so'nggi fasonlar 👘🥻
♦️Andozalar 🧶🪢
♦️Videodarslar 🎧👩🏻🏫
♦️Professional tikuvchilardan
darslar jamlanmasi ✔️📢
Va bularning barchasi MUTLOQO
💯 TEEEKIN 👏👏
Kanalga qo'shilish uchun havola
👇
👉 t.me/+bByif-U-oGpjYjBi
👉 t.me/+bByif-U-oGpjYjBi
👉 t.me/+bByif-U-oGpjYjBi
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
RASMDAGI QIZCHALARDAN BIRINI TANLANG VA ONA SIFATIDA SIZ QANDAY HISLATLARGA EGA EKANLIGINGIZNI BILIB OLING
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
▪️▪️▪️
- Марҳумнинг бу дунёда бўйнида қолган қарзларини тўлашни ўғиллари Жаҳонгир ўз бўйнига олди. Жавлон аканинг кимдан қарзи бўлса шу ерда айтсин ?! Қарз қиёматга қолмасин.
Файзуллоҳ домланинг саволидан жаноза маросимига йиғилган инсонлар ер остидан бир- бирларига қарашди, аммо ҳеч кимдан лом-лим деган садо чиқмади.
- Биродарлар, ҳозир кўпам юз- ҳотир қиладиган вақт эмас, марҳум зиммасидаги қарзи билан оҳират сафарига йўлга тушиши маъқул иш эмас. Шу сабаб у киши қай бирингиздан қарздор бўлиб қолган бўлсалар унинг ҳисобини Жаҳонгир укамиздан сўрайсизлар. Келишдикми ?
Йиғилганлар "маъқул" дегандек бош ирғадилар.
Домла жаноза намозини бошлади...
▪️▪️▪️
- Қўй болам кўпам сиқилма ,- деди Жаҳонгирнинг тоғаси Каримберди ака ,-мана поччам сиқилиб нима бўлдилар. Одамзод мўрт бўлар экан-да. Қон томирлари ёрилиб мияга қон қуйилишига ҳам ҳеч қанча вақт кетмас экан. Эҳ одамзод, одамзод...
Энди гап бундоқ. Сен ҳам менинг боламсан. Поччамни ҳам ака ўрнида кўрардим. Шу сабаб ... Ҳа майли , энг аввало Ражаб акага ёрдам бермасак бўлмайди. Нормурод билан Тоҳир ака "Бу Аллоҳнинг синови . Жавлон акага нисбатан даъвойимиз йўқ" деганлари билан улар куйиб қолган пулнинг бир қисмини бўлса ҳам жойига қайтармасак инсофдан эмас. Йигитнинг моли ерда . Ўзингни ўзинг еб битирганинг билан иш битмайди. Мен яқинда сотган тоғдаги уйимнинг пулини етганича тарқатсак. Униям бир қисмини ишлатиб қўйгандимда. Кейин...
-Тоға , мени ҳам ўзингиз билан ишлагани Россияга олиб кетинг. Нима иш бўлса ҳам қиламан. Майли бир йил, майли икки йил кетар . Шу қарзлардан қутилиб олсам бўлгани.
- Бу нима деганинг , ўғлим?! Ўқишинг нима бўлади ?! Орзуларинг-чи ? Пул топилар , аммо ...
- Тоға ўқишимни биринчи босқичини тугатдим. Қолганига академик таътил оларман. Илтимос йўқ деманг. Сиз билан кетсам Ойим ҳам йўқ демайдилар .
Каримберди ака жияннинг мунг тўла кўзларига тикилиб ич- ичидан эзилди. "Опамнинг бахтига сенинг бошинг тошдан бўлсин , болам" ...
Бир хафтадан сўнг Жаҳонгир тоғаси билан Россияга жўнаб кетди...
▪️▪️▪️
Жаҳонгирнинг рақамидан келган СМС хабаридан ҳамон ўзига кела олмаган Шаҳнозанинг кўзидан уйқу қочди .
- Менга "Тегасанми" десам эргашиб кетаверадиган қизлар ёқмайди . Агар номига бўлса ҳам "Йўқ" деб ноз қилганингизда балки сизга уйланишни ўйлаб кўрган бўлардим. Хафа бўлмасангиз тўғрисини айтаман. Сизни ота- онамнинг келини сифатида тасаввур қила олмадим. Сизгача бир неча қизни шундай қилиб синовдан ўтказгандим. Тушунганингиздек , сиз ҳам улар қатори синовдан ўтолмадингиз. Ҳа айтганча, биргаликда ўтказган мазмунли учрашувлар учун раҳмат. Ўйлайманки , ҳаётда ўз тенгингизни топиб кетасиз. Очиғини айтсам ҳаётингиздан индамай чиқиб кетишни номардлик деб тушундим. Шу сабаб сизга барини очиқ- ойдин ёздим.
Яхши қолинг.
Шаҳноза ушбу смсни олгандан сўнг аччиқ устида Жаҳонгирга бир неча хабар йўллади . Кўп ўтмай йигит ўзини қора рўйҳатга киритиб қўйганини кўриб кўзлари беихтиёр яна ёшланди. Бир хафта ичида эса йигит телеграмм аккаунтини тармоқдан бутунлай ўчириб ташлади.
"Тавба ! Йигит кишиям шунақа бебурд бўладими ?- ҳуноби чиқиб ўйларди Шаҳноза,- ўз номинг билан эр "как" эмасмисан?! Эркак деган ҳам буқаламунга ўхшаб шунақа тез турланадими? Йўқ бу ерда бир гап бор! Аммо қандай гап бўлмасин энди менга қизиғи йўқ. Қиз боланинг ғурури билан ўйнашган йигитни мен ҳам йигит демаганим бўлсин!"- Шаҳноза жаҳл устида телефонининг симкартасини чиқариб аҳлат челакка улоқтирди.
У тушга яқин дили сиёҳ бўлиб ҳовлига чиқар экан , кекса ўрик тагида хаёл суриб ўтирган дадасига кўзи тушди. Назарида Ғулом аканинг елкалари букчайиб қолгандек туюлди.
"Нега бу дунёда ҳамма ёмонлардан куйиб , азият чекиб , ғамга ботиб яшаши керак ? Кимлардир ҳотиржам яшашга ҳақли эмасми ? " Шаҳноза шундай ўйлар билан Ғулом аканинг қаршисига чиқди :
- Дада... Мен ... Мен Қаҳрамон акага турмушга чиқишга розиман...
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_бор
@Xazon_Rezgi /25
#КЕРАГИМСАН_ДЕНГ ...
Кўп нарса керакмас асли аёлга
Бир оғиз ширин сўз дунёларга тенг.
Юрагин тўлдириб ширин хаёлга ,
Керагидан керагимсан денг...
Гулим ўзингдирсан , гулзорим ўзинг,
Тор бу кулбам сен-ла нурли, ёруғ, кенг,
Жонимга малҳамдир ҳар битта сўзинг,
Керагидан керагимсан денг...
Хаста бўлиб қолса , маҳзун тортса гар,
"Соғ бўл,жоним" - дея ғамларини енг,
Сенинг борлигингдан олам мунаввар,
Керагидан керагимсан денг...
Қуёшим ўзингсан , ўзингсан ойим,
Кўксим узра урган юрагимсан денг,
Сени менга берган Қодир Худоим,
Керагидан керагимсан денг...
Кўп нарса керакмас асли аёлга,
Бир ширин калом бор дунёларга тенг,
Айлантириб гўзал , танҳо дилдорга,
Керагидан керагимсан денг ...
Доим айтинг...
Муаллиф : Хазонрезги
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Fason izlab topolmayabsizmi?
Sizga eng trenddagi Fasonlar olami kanalini tavsiya qilaman 😍❤️
😍 Kelinchak obrazlari
😍 Vecherne Fasonlar
😍 Vedio darsliklar
Xullas hamma yoshdagilar uchun turli xil Fasonlar olami
Obuna boʻlib olamiz 🏃♀➡️🏃♀➡️🏃♀➡️
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
😍 Гўзаллик дуосини биласизми?
🤲 Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.
❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...
Давоми👇
#дилимдагилар
Мен бўлмоқ истайман...
Тонгги ҳур сабо ...
Эпкини дилларга бағишлаб ором ,
Елсин- у , толмасдан бедор кўнгилга ,
Эзгулик уруғин қадасин мудом...
Мен бўлмоқ истайман ...
Бир ҳовуч дуо...
Энг тотли ҳисларни жам қилган ўзда ...
Ҳокисор банданинг тилаги гўё,
Маржондек тизилган ҳар битта сўзда...
Мен бўлмоқ истайман...
Хазонрезги боғ...
Зарҳал рангга чўмган куз каби сокин...
Сакинат улашсин дилдан қувиб доғ,
Сирли эртакларга ошуфта балким ...
Мен бўлмоқ истайман...
Бир шеър таскиндор...
Мисралари мисли ҳузурбахш қўшиқ ...
Уни ҳамроҳ қилган ўтсин умидвор,
Умридан не давон, сарҳадлар ошиб...
Мен бўлмоқ истайман ...
Оддий бир инсон ...
Чинор бўлмасам ҳам бўлиб содда хас...
Ҳаётим шомида роз айтар замон ,
Умримдан розиман дея олсам бас ...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
10-қисм
Шаҳноза Жаҳонгирнинг саволига жавоб қайтармай аста бурилиб кета бошлади. Бироқ унча узоқлашмай ортига ўгирилди.
- Ростини айтсам сизнинг ойингиз билан танишишни истардим. Совчи бўлмаса ҳам меҳмон бўлиб келсалар бош устига кутиб олардик.
- Бу жавобингизни ҳа деб қабул қилсам бўладими ? - қизга умид билан термулди Жаҳонгир
- Билмасам,- айёрлик билан елка қисди Шаҳноза ,- қандай тушунсангиз тушунаверинг.
- Яхши ,- кайфияти кўтарилиб кетди Жаҳонгирнинг ,- фақат озгина , озгина кутиб турасизда , майлими ? Қишлоқда бир хафталик зарур ишимиз бор. Даламиздаги меваларни Россияга жўнатиб олсак бўлгани , кейин қўлимиз бўшайди. Ундан сўнг ойим ва холамларни олиб шаҳарга қайтаман.
Шаҳноза Жаҳонгирга жавобан "Сукут- аломати ризо" қабилида индамади .
Айни дамда ҳар икки ёшнинг юраги бахтдан сармаст ураётгандек эди.
▪️▪️▪️
- Уч кунда ҳосилни териб , боғни тозалаб , юкни чиқариб юборишимиз шарт ,- деди Ғайрат оғзидаги сақичини чап- чап чайнаганча,- қандоқ бўлмасин улгуриб берасиз- да , ока.
Жавлон ака Ғайратнинг йигит кишига ярашмайдиган бу қилиғига ғаши келса-да , ўзини тутишдан бошқа иложи йўқ эди:
- Хўп бўлади ,укажон ,- деди у ўнг қўлини кўксига қўйганча ,- албатта улгуришга ҳаракат қиламиз.
- Мен бугун яшикларни боғингизни бошига туширтираман. Ўзингиз яхши тушунасиз , оғир юк машинасини нишабликка қўймасак бўлмайди.
Сиз эса қозон - товоқнинг ҳаракатини қилиб қўйинг. Эрта сахардан эса ёлланма ишчиларни нархлашиб олиб келарсиз . Менимча сизга иккита катта автобуснинг одами етиб қолар- ов.
Ош- овқат ва иш кучи ҳаражати ўртадан бўлади. Элликка -эллик. Ишчиларни тушириб бўлишингиз билан тушликка бозор қилиб келасизлар.
- Яхши,- деди Жавлон ака ишлар кўламини чамалаб ,- мен бугун бўлмасам маҳалла чойхонасидан идиш- товоқ гаплашмасам бўлмас экан. У шундай деди- ю хаёлидан "Яхшиям Жаҳонгир шу ерда , бўлмаса бир ўзим қаерга югурардим?" деган фикр ўтди.
- Боризга шукр , ока ,- деди Ғайрат оғзидаги сақичини чеккага туфлар экан ,- аммо лекин мард одам экансиз. Ҳаётда ҳар хил одамларни учратдим. Баъзан шунақанги милжимларга дуч келдим- ки , берган "закалат"имни башарасига отиб кетган вақтларим ҳам бўлган.
Ғайрат шундай деб Жавлон аканинг қўлига яна пул тутқазди :
- Бу ерда минг доллар. Эртанги нонушта ва тушликка ишлатиб турарсиз. Охирида келишиб кетамиз.
Жавлон ака "хўп" дегандек бош ирғади. У айни дақиқалардан бошлаб ўзини оламжаҳон юмушлар кутиб турганини билса ҳам руҳи енгил , жисми тетик эди...
▪️▪️▪️
Одам келажакка ёруғ умидлар билан назар ташласа, орзулар йўлларига ишонч куртакларни қадаб турса эртадан кечгача тиним билмай ишласада чарчоқни асло ҳис қилмас экан. Жаҳонгир ҳам икки кундирки , бирровга нафас ростлашга вақтини қизғанади. Қўли ишда , хаёли Шаҳнозада. Ҳаёлида Шаҳноза уларникига аллақачон келин бўлиб тушгандек ... Гоҳи яшил- мовий кўзлари билан жилмайганча кафтига пиёла қўндириб чой узатаётгандек бўлади. Гоҳида ҳовли супураётган, гоҳида эса ... Эҳ бу хаёллар. Бунчалар тотли бўлмаса...
- Яна икки соат ғайрат қилиб юборасизлар,- Жаҳонгир клиент Ғайратнинг ўнг қўли Дониёрни овозини бош кўтармай таниди,- қолган тўрт қатор дарахтлар эртага алоҳида терилади. У дарахтларнинг ҳосиллари сал майдароқ экан,- Дониёр шундай деб Жаҳонгирга юзланди,- укам, эртага элликтача ишчи етади . Кўп одам олиб келманг. Автобус эмас иккита газель гаплашсангиз ҳам бўлади.
- Мани бригадам келади,- деди Шоилёс деган ишчи ,- биз жами қирқ етти кишимиз. Ўзимиз боғингизни охиригача саранжомлаб берамиз. Бошқаларнинг жавобини бугун бериб юбораверинг.
Жаҳонгир Шоилёсга "Кечга гаплашамиз" деган жавобни берар экан , Дониёрдан ,- юкларни эртага олиб кетасизларми ? - деб сўради .
- Ҳисоб- китоб қилиб чиқиб кетгунимизгачаям эртага ярим кеча бўлади. Қўшни деҳқонларни юклариям бир вақтда йўлга чиқади.
Дониёр шундай деб жавоб берганча Жаҳонгирдан узоқлашди.
@xazon_rezgi /22
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Дадаси , - бирдан ваҳимага тушди Муқаддас опа,- пулларни бетига қарамай бунақа карра- карра сочадиган инсонлар "мошенник" эмасмикан ? Берган пуллари қалбакилигини текширтирмадингизми ? Битта кўрган одамига "Ма санга!" деб шунча пулни шарт берган одамларни энди кўришим. Олдинам четга мева сотганмиз- у , аммо ўша пуллар боғнинг йиллик ҳаражатини базўр қопларди.
- Воҳма қилма , хотин. Ҳозир замон бошқа. Одамлар пулни пулга уриб пул топаётган давр ҳозир. Ундан кейин эрта баҳордаги қора совуқ кўп вилоятлардаги меваларни гулидаёқ қақшатиб кетди. Ўзимиздаям кўп жойда мевалар ҳаккам - дуккам бўлиб ётибди. Бизнинг ерлар сойликда жойлашгани учун ҳосил омон қолди. Шунинг учун бу йил мева пул бўляпти. Шунинг учун мана бунақанги савдогарларнинг патагига қурт кириб қолган.
Қолаверса ҳозир йўлда, гарчи ўзим яхши билсам ҳам, Тўравойнинг дўконига кириб долларнинг қалбаки-ҳақиқийлигини текширтириб олдим,- қошини қоқиб қўйди Жавлон ака,- Тўравойнинг айтишича бу долларлар ҳақиқий экан . Уям "Омадингизни берсин , босин ака!" деди . Ма буларни олиб қўй. Сўраганимда берасан.
- Ҳайрият ,- деди Муқаддас опа эри узатган пулларни олар экан, - илойим яхши кунларимизга буюрсин, дадаси .
- Юкни чиқариб олайлик ,- орзуга берилди Жавлон ака ,- кейин совчиликка юра бошлайсан. Жаҳонгирингни бошини икки қиламиз. Мениям невара суйгим келяпти. ...Бола ҳидини соғиндим.
Муқаддас опа эрига жавобан ширин энтикиб қўйди.
▪️▪️▪️
Шаҳноза дадаси Қаҳрамонга турмушга чиқиш ҳақидаги таклифини безиллаб эшитган эди. Бироқ Ғулом ака Шаҳнозани ҳайрон қилганча гапни очишга очиб қўйиб бу мавзуга қайта тўхталмай жимиб кетди.
Шаҳноза отасининг сокин тортиб қолганига "Дадам бу сафар ҳам менинг кўнглимга қарадилар шекилли" деб ўйлаб ҳурсанд бўлганди.
Қиз шўрлик бу сокинлик катта тўфон олдидаги асабий жимлик , улкан тўнтарилишга тайёргарлик эканлигини қайдан ҳам билсин ...
▪️▪️▪️
- Шаҳноза ?
- Лаббай ?
- Совчи қўйсам менга турмушга чиқармидингиз ?
- Вооой ...
- Нима вооой ?
- Дабдурустдан нега бунақа савол , Жаҳонгир ака ? Назаримда сиз икки , уч йилсиз уйланмайдигандек кўрингандингиз?
- Ойим билан дадам тўйингни бу йилдан қолдирмай қилиб юборамиз дейишяпти . Ойим яқин- атрофдан келин қидиришга ҳам тушибдилар. Мен уларни жудаям яхши кўраман. Шунинг учун эшикма- эшик қиз қидириб қийналишларини истамайман. Менга қолса битта эшикни чертсалар-у ишлари битақолса...
Шаҳноза жилмайди ."Бирам ажойибда шу Жаҳонгир ака ,- ўйлади у,- чиройли-чиройли гапларни гапириб кўнгилга йўл топиб ташлайди-я ?!"
- Шаҳнозааа... Жавоб бермадингиз-у...
@Xazon_Rezgi /21
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😢Қозонимни қиздириб, пичоқ билан қириб тозалайман деб оловга қўйгандим! Эсимдан чиқиб қолибди, эриб тешилиб қолди...
Буни кўрган овсиним менга видеодаги "влажные" салфетка ўраш усулини кўрсатди. Айтишича анча йилдан бери қозонини шу усулда тозалар экан!
Синаб кўрдим! Натижа БОМБА! Бу усул анча осон ва арзон экан. Бизга асосан 3 та нарса керак бўлади. Булар... Давоми👇
‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️
СИЗ АНЧАДАН БЕРИ ОЗИШНИ ХОХЛАЙСИЗ У ЛЕКИН УДДАЛАЙ ОЛМАЯПСИЗМИ 👏
БОШКА ГУРУХГА КУШИЛДИЗ МЕНЮСИ СИЗГА ТУГРИ КЕЛМАЯПТИМИ 💡
📍 1-ойда 4-кгдан 12-кг гача
📍 2 ойда 10 кгдан 18 кг гача
📍 3 ойда 18 кг дан 25 кг гача
ОЗИШНИ ВА ЧИРОЙЛИ КОМАТ СОГЛОМ ХАЁТ САРИ КЕТТИК 🚀
Олий маълумотли ДИЕТОЛОГ ✅
📍 БИЗ БИЛАН ЕНДИ ХАМММАСИ ОСОН
ТЕЗДА УЛАНИП ОЛИНГ АЙНАН СИЗ ИЗЛАГАН ГУРУХ
👇👇👇👇
/channel/+zxDm0I-VQPFhM2Ey
/channel/+zxDm0I-VQPFhM2Ey
#ДИҚҚАТ #МУХИМ
🔥 ҚОРИН АТРОФИДАГИ ЁҒЛАРНИ КЕТҚАЗИШ УЧУН АСЛИДА ҚИММАТ ДОРИЛАР ШАРТ ЭМАС ❌
🔎 Озиш учун дорихоналардан уни атиги 5-6 минг сўмга харид қилсангиз бўлади
✔️ Қорин ва жигар атрофидаги ёғларни кетқизади
✔️ Соғлом вазн ташлашга ёрдам беради
✔️ Иштахангизни блоклайди
✔️ Қондаги қанд миқдорини тушириб қандли диабедни олдини олади
☝ Уни овқатдан олдин 1 стакан қайноқ сувга... батафсил ўқиш ...
#имтиҳон
ИЛК ТААССУРОТ
- Илтимос, онамларга ёқишга ҳаракат қилинг. Кўнгилларини олинг. Улар ҳар доим илк таассурот энг ҳақиқийси дейдилар.
Нодир иложи борича Лайлони хафа қилиб қўймасликка интиларди. У онасининг икковларининг муносабатларига қаршилигини, бошқа оила фарзандини келин қилмоқчи эканлигини, аммо шунда ҳам ўғлининг кўнгли учун бир бор Лайлоларникига совчиликка боришга кўнганлигини айта олмади. Нодир онасининг мард аёллигига тан беради. Агар Лайло маъқул келса ўз танловидан воз кечиб ўғлини қўллаб- қувватлай олишиниям яхши билади...
Лайло ўзига ишонган қиз. У Нодирнинг илтимосларига хўп деб бош ирғади...
Совчиларни кутиб олиш учун бошланган ҳаракат бугун ҳам давом этмоқда. Бозорлик қилинганда ҳамма нарса олинибди-ю, цитрус мевалар эсдан чиқибди.
Ёлғиз қизининг яқин кунларда бахт саройига қадам қўйишидан "бохабар" Шаҳло опа қизига икки бекат наридаги бозорга бориб келишини тайинлади.
Бозордан шошилиб чиққан Лайло онаси қилган қўнғироққа чалғиб , кейинги растадан чиққан аёлга туртиниб кетди .
- Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими , хола ?!
Айб ўзида бўлиб тургани ҳолда, онаси баробар аёлга дашном бераётган қизга қараб қолган аёл бир оздан кейин тилга кирди:
- Узр , қизим, айб менда ...
Аёл тўрхалтасидан тўкилган олмаларни йиғиштиришга тутинди. Бу вақтда Лайло анча жойга бориб қолган эди...
Тушга яқин Нодир қўнғироқ қилди:
- Бўлди , ойим сизникидалар
Бир оздан сўнг Лайлони чақиришди. У бошини эгиб эшитилар- эшитилмас салом берган ҳолда совчиларга чой узатди. Барибир қизиқиш устун келиб , тўрдаги аёлга бир нигоҳ ташлаб олмоқчи бўлди ...
- Тарбия берган ота- онангизга минг раҳмат,- деди у аёл Лайло узатган чойни оларкан.
Лайлонинг етти қават териси шилиниб тушди. У Нодирнинг онасини бугун иккинчи бор кўрган , ҳаётининг асосий имтиҳонларидан бири ва энг асосийсида "қониқарсиз" баҳо олган эди ...
Хазонрезги
Канал манзили 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Нима учун дейсанми ? Мен бизнесдаги асосий фойдани мана шу уйимиз қурилишига тикиб қўйган эдим. Айланма фонд пули эса янги хомашё сотиб олишга тикиб юборилган эди. Гапнинг қисқаси Козим менинг ношудлигим ортидан нобуд бўлди. Уни малакали шифокорлар операция қилишмади. Қимматбаҳо дори- дармонлар билан муолажа қилдира олмадим.
Орадан йиллар ўтиб мен яна бизнесдаги ўз мавқеимни тиклаб олдим. Менда эди етарлича пул, мол- дунё ва кунда буровга оладиган виждон азоби бор эди.
Орада Қаҳрамоннинг ҳолидан хабар олиб турдим. Унинг бувиси оламдан ўтгач йигитни ўз қарамоғимга олдим.
Бор гап шу. Энди сенинг ҳам ҳаммасидан хабаринг бор. Биз яшаётган уй , мен юритаётган бизнес, савдо мажмуалари бари Қаҳрамонга тегишли. Бу унинг ҳаппа- и ҳалол ҳаққи.
Менинг эса сен - кўзимнинг оқу - қораси бўлган қизимдан бошқа ҳеч вақоим йўқ.
Мен узоқ ўйлаб масаланинг ечимини икковингизни турмуш қуришингизда деб ҳисобладим. Албатта бунда Қаҳрамоннинг сенда кўнгли борлигини ҳисобга олдим. Энди ...
- Дада ...- Шаҳнозанинг овози инграганга ўхшаб чиқди ,- бир умр ўша Қаҳрамон аканинг бойлигини кўпайтириш учун ишлаган экансиз-да. Энди мени ҳам шу бойликлар учун қурбон қилмоқчимисиз ?
Ўзингиз "Сен менинг бутун жон- у жаҳонимсан, бор бойлигимсан" дер эдингиз. Қаҳрамон аканинг бойлигига Ўзингизда борини қўшиб бермоқчимисиз? Мен бунга асло рози бўлолмайман...
Шаҳноза кўзларида ёш билан хонадан югургилаб чиқиб кетди.
Ғулом ака унинг ортидан афсус - надомат билан тикилиб қолди. У шу ўтирганча бир соатга яқин қилт этмай ўтирди.
Бир соатлардан сўнг қўл телефонини олиб тегишли рақамга уланган Ғулом ака Шаҳноза чиқиб кетган ҳовли тарафга қараганча важоҳат билан гапни чўрт кесди :
- Қосим ! Иш бор. Битта лайча почамга беҳуда осилавериб асабимни ниҳоятда бузди. Шу итни думини қисиб қўймасанг бўлмайди...
#давоми_бор / 19
Муаллиф: Хазонрезги
/channel/Xazon_Rezgi