Ўша куни Лайлонинг кўнгли анча таскин топди. Болалари билан хайрлашиб,уларнинг қачонлардир ўзига қадрдон бўлган дарвозадан ичкарига кириб кетишганича ўша ерда турди. Кейин эса оғир қадамлар билан уйга қайтаркан, қанчалар қийин бўлмасин,ўзи ва фарзандлари учун алоҳида уй-жой қилишни ният қилди. Бу ниятини амалга ошириш учун хорижга бориб ишлашдан бошқа йўл тополмади...
Укаси Лазиз опасини бу фикрдан қайтаришга кўп уринди.
―Опажон,нима қиласиз четга кетиб? Ахир сизга у ерда ҳам осон бўлмайди. Мана,ҳовлимиз кенг.Бу томонда ҳам янги уйлар солинган.
( Дадаси шаҳардаги уйни сотгач, қишлоққа келиб қолган укаси тоғаларининг ёрдами билан фермер хўжалиги ташкил қилган, даромади чакки эмас эди.)
―Лазизжон,раҳмат.Борингга шукур укажоним.Лекин мен фарзандларим учун алоҳида уй-жой қилишим керак.
― Поччам...уларни берармикан сизга?
―Бермай қаёққа ҳам борарди? Қолаверса,болалар ҳам улғайиб қолишди.Икки-уч йилдан кейин ўзлари ким билан яшашни ҳал қиладиган бўлишади.―Лайло шу сўзларни айтиб,укасини қўлтиқлаб олди. ―Биласан,поччанг бошқасига уйланган. Хотинчаси бошқа фарзандлар туғиб берса,балки берар.
―Ҳа,опа.Онам поччам уйланганида шунинг учун роса кўп куйиндилар.”Опанг шу ифлосни деб жиноят қилди, қанча қийналди,лекин буни қилган ишини қара”, ―деб неча кун гапириб ҳам юрдилар,―хафа бўлиб деди Лазиз.
―Ҳа,майли. Инсон пешанасида борини кўраркан-да,укажон. Бу гапларни қўй.Сен яхшиси менга Москвагача билет олиб бер.Қолгани бир гап бўлар.
― Олиб бериш муаммо эмас.Лекин яна бир марта яхшилаб ўйлаб кўринг,опа.―Лазиз Лайлога илтижо билан тикилди.― Биласиз,онамнинг ҳам саломатликлари яхши эмас. Ёнларида бўлсангиз,яхши бўлармиди?
Лайло унга қараб бир жилмайди-да,укасининг сочларини болаликдаги каби қўллари билан бир тўзитиб,уйга қараб юрди. Бу унинг
“Ўзим биламан”,-дегани эканлигини билган Лазиз опасининг орқасидан хомуш тикилиб қолди...
13. Кутилмаган таклиф
Алексей келадиган кундан бир кун аввал Александр Петрович эринмасдан посёлка марказига бориб,кишмишгача топиб келди ва Лайлодан палов пишириб беришини сўради. Нўхатни ивитиб қўйган Лайло онасидан ўрганган услубда кишмишни аралаштириб, бухороча “оши софи” ни ўзгача бир ҳафсала билан пиширди.
Паловни дамлаган пайтда ташқаридан машинанинг сигнали эшитилди. Нина Сергеевна елкасига жун рўмолини ташлаганча кўчага қараб шошди. Александр Петрович одатдагидек “дўсти” Макс билан овора эди. Бирпасдан кейин 38-40 ёшлардаги оқ- сариқдан келган, баланд бўйли бир эркакни икки томондан қучиб кириб келишди.
―Лайло,мана бу йигит ўғлимиз Алексей бўлади. Бу аёлни эса бизга Макс топиб берди, ―деди Александр Петрович Лайло ўғли билан саломлашганидан кейин хурсанд кайфиятда.―Бизни палов билан сийламоқчи.
― Яхши,танишганимдан хурсандман. ― Алексей Лайлога синчковлик билан бошдан-оёғигача назар солди. ― Қани,яхши қиз паловингни суз-чи.Кейин сен билан алоҳида гаплашамиз. ―
Лайло табиатан қўрқоқ бўлмаса-да,унинг “алоҳида гаплашамиз” деган сўзларидан бироз чўчиди. “ Нимани гаплашаркан,бу мен билан? Мени биринчи марта кўриб турган бўлса? Нина Сергеевнанинг кўмагида ошни кичик ликопчаларда алоҳида-алоҳида сузаркан,―Ҳа,ота-онаси мени ўрмондан беҳуш аҳволда топиб олишганини айтишган бўлса,қизиқаётгандир-да”,―ўйлади аёл.
Стол атрофида ҳам Алексейнинг синовчан нигоҳлари уни тинч қўймади. Лайло пиширган ошни ҳаммалари мақтаб тановул қилган бўлишса-да,аёлнинг юрагидаги ҳадик йўқолмади.
―Хўш,исминг нима эди сени? Буёққа кел-чи. ―Алексей стол усти йиғиштирилгач,Лайлога қараб сўз бошлади.― Сени ким бу ўрмонга олиб келди? Нега сени ўлдирмоқчи бўлишди? Балки ўзинг бирор жиноятга аралашиб қолгандирсан-а?
Муаллиф: Моҳигул Назарова
БЎРИ АЁЛ
қисса
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ҳолвапаз уста бир куни болаларининг олов ёқиш учун тўплаган ўтинлари орасидан тўғри ва текис бўлганларини ажратиб олаётганига кўзи тушади.
— Нимага уларни ажратиб оляпсизлар? — дея сўрайди болаларидан.
— Тўғри ва текисларини ажратяпмиз, болта, ўроқ, кетмонга даста бўлади, — дейди болалари.
Ҳолвапаз ерга чўккалаб, кўзида ёш билан самога тикилади:
— Ўтинларининг ҳам тўғриси оловда ёнишдан қутулиб қолар экан. Инсон қачон дўзах оловидан қўрқиб, ўзини тўғрилайди?!
@xazon_rezgi
1. Қуръоннинг маъноси нима?
Ўқиш.
2. Дастлабки тушган жойи.
Макка, Ҳиро ғори.
3. Дастлабки тушган куни.
Қадр туни.
4. У кимнинг сўзи?
Аллоҳ таолонинг.
5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
Жаброил (а.с)
6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким?
Аллоҳ таоло.
8. Уни қандай ушлаш керак?
Таҳоратли ҳолда.
9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган?
Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.
10. Маккада нечта сура тушган?
86 та.
11. Мадинада нечта сура тушган?
28 та.
12. Қанча порадан иборат?
30 та пора.
13. Қанча сура бор?
114 та.
14. Қанча оят бор?
6.666 та.
15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
2 минг 698 марта.
16. Намоз ҳакида неча марта айтилган?
700 марта.
17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан номланган?
Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан.
18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган?
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам - 4 марта, Аҳмад соллаллоҳу алайҳи ва саллам - 1 марта.
19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
Мусо (а.с)нинг.
20. Қуръон оятларига дастлаб ким ҳаракатлар қўйган?
Асвад Дуалий р.а.
21. Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
Масжидул-ҳаром.
22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
Исо (а.с) Марям ўғли.
23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
Қиёмат куни.
24. Энг узун сура қайси?
Бақара сураси.
25. Энг қисқа сура қайси?
Кавсар сураси.
26. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
40 ёшда.
27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар
бўлганлар?
13 йил.
28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
10 йил.
29. Қуръон неча йилда тушган?
22 йилу, 5 ой, 14 кун.
30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
Фотиҳа сураси.
31. Аллоҳ Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
Фотиҳа сураси.
32. Қуръондаги энг биринчи сура.
Фотиҳа сураси.
33. Қуръонда номи айтилган ёлғиз аёл.
Марям (а.с).
34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
Намл сурасида.
35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
6 та. Улар: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Нуҳ, Муҳаммад сураси.
36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
99 та.
37. Қуръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?
Иброҳим (а.с).
38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
Одам имонининг синови.
39. Қуръонда номланган масжидлар нечта?
5 та. Улар: Масжидул-ҳаром, Масжид ул-Зирор, Масжидун-Набавий, Масжидул-Ақсо, Масжидул-Қубо.
40. Номи айтилган фаришталар.
Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут.
©интернет
@xazon_rezgi
Туркиялик бу йигит 10 йилгача фарзанд кўрмади. Аллоҳ Ўзи меҳрибон ва ҳикматлар эгаси бўлган Зот. Бирданига тўртта ўғил эгизакни берди. Уларнинг исмлари хам тайин, туғилиш кетма кетлигига қараб — Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али.
ㅤㅤㅤㅤ
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
АСРАНГ...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Жаҳонгир Мажидов
Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух...
Кунларнинг саййиди жума муборак!
Жуманинг хайр-у баракаси сизга бўлсин, азиз диндошим...
/channel/xazon_rezgi
Хайрли тун, яхшилар...
Ширин тушлар уйқунгизнинг безаги бўлсин...
/channel/xazon_rezgi
🙋🏻♀️Қизлажонлааа…
💁🏻♀️ Уйда ўтириб зерикканлар учун ажойиб имконият , энди сиз…
🍗🥩🍔 Миллий ва Дунё таомлари
🍧🍩🎂 Ширинликлар
🥗🥙 Салатлар
🥟🥘🌯🥪 Иссиқ егуликлар
🍹🍻🍷 Салқин ичимликлар
🤗 Албатта хаммасини мутлақо бепул ўргана оласиз!!!
🥰 Каналимиз сизга маъқул келаётган бўлса тезда дўстларингизни хам таклиф қилинг!!!
Teлеграм каналимизга қўшилиш👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/+SXeVM13NLOGuMdD6
Бир куни Мастура ўзлари ётадиган казармада Лайлонинг ёстиғи остида турган болаларининг суратини тортиб олиб, қайтиб бермасдан роса эрмак қилди. Лайло қанча уринса-да,суратни қайтиб ололмади. Мастура эса уни масхаралаб, кейин расмни ҳамманинг кўз олдида йиртиб ташлади. Ўша кеча Лайло унинг бу қилиғига чидолмай,тонггача ёстиққа юзини босиб,йиғлаб чиқди. Эртасига Мастуранинг бачкана қилиқлари давом этиб, Лайлонинг тикув машинкаси бузиб қўйилганлиги маълум бўлди.
Агар салгина эҳтиёт бўлмаса,ўзи билан бирор бахтсиз воқеа юз беришини сезган Лайло бу қитмирликлари учун унга индамади-ю, ичида
”Сеними,шошмай,тур”,-деб яниб қўйди.
Бу қўпол,зўравон аёлнинг куракда турмайдиган қилмишлари унинг жонига теккан эди. Орадан бироз вақт ўтгач,Мастуранинг гиёҳванд модда сотишини Каримадан эшитиб қолди. Лайло туни билан ухламай ўйлаб, Мастуранинг адабини бериш йўлини ўйлади. У икки-уч кун давомида Мастурага билдирмасдан орқасидан пойлади.Шу кузатишларининг натижасида гиёҳванд моддани қаерда сақлашини кўрди. Мастура қамоқхона чеккасидаги ташландиқ баракнинг деворидан ковак очиб,ўша ерда “ўз хазинасини” асрар экан.
Эртаси куни тонгда Лайло ҳаммадан барвақт уйғонди.Ҳожатга бориш баҳонасида ковакдан кўкнор солинган халтачани олиб, ичига яширди. Ҳамма нонуштага чиққан пайтида ортга қолди-да, Кариманинг ёрдами билан Мастура ётадиган тўшакнинг четини сўтиб, кўкнор солинган халтачани жойлаштириб қўйди. Кейин қамоқхона бош нозирасига Мастуранинг аёллар қамоқхонасида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётганлигини билдирди.
Қамоқхона нозиралари томонидан казармада тинтув ўтказилди ва Мастура қўлга олиниб, алоҳида камерага қамаб қўйишди.Уч кундан сўнг унинг қамоқхонада ўтириш муддатига яна муддат қўшилгани ҳақидаги гаплар пайдо бўлди.Бу хабардан Мастурадан жабр чеккан аёллар қувонишса,унинг тарафдорлари аксинча хафа бўлишди.
Бир ҳафталар ўтгач, Мастурани бошқа жазо муассасасига жўнатишди. Мастурани олиб кетишаётган пайтда у Лайлога ғазаб билан тикилиб, ”Биламан, бу ишларни сен қилдинг. Аммо унутма, бу қилганинг учун ҳали жавоб берасан ”, ―деб вишиллади. Унинг бундай таҳдидини эшитган маҳкума аёлларнинг барчаси Лайлога қўрқув ва ваҳима билан қараб қолишди. Лайло бўлса, унга заҳархандалик билан тикилиб турди-да,
”чирт” этиб ерга тупурди. Шукрки, муддати тугагунча Мастура билан қайта учрашиш насиб этмади. Шу воқеадан кейин Лайлога ҳеч ким тегмади.Аксинча,ҳамма у билан эҳтиёт бўлиб муомала қиладиган бўлди.
Янги йил арафасида отаси Мустафо ака шаҳардаги катта ҳовлисини сотиб,қишлоқда бобосидан қолган эскигина уйга кўчиб кетганини,қизининг дардида куявериб, қанд касалига чалинганини укаси Лазиз уни кўргани келганида эшитди.Отаси тўрт томонга югуриб,барча таниш-билишларини ишга солиб,Лайлони қамоқдан чиқаришга ҳаракат қилди.
Жонидан ортиқ кўрган Анвар акаси бўлса бир йилда бир,ё икки бор келар,келганида ҳам тузук-қуруқ гаплашмай совуқ муомалада бўлганча, тезроқ кетиш пайига тушар эди. Охирги марта келганида Лайло у билан очиқчасига гаплашиб олди.
-Анвар ака,нега мен билан тўғри гаплашгингиз келмайди? Мен сизга нима ёмонлик қилдим?
-Ия, яна нима қилмоқчисиз,хоним? Сиз бир бечора аёлни ўлдирдингиз,-деди киноя билан Анвар.―Бу ҳам етмагандай,сиз туфайли ишимдан ҳам ажрадим.”Ўсиб келаётган ёш кадр” деб мени вилоят қурилиш бошқармасига ишга таклиф қилишганди. Каръерамга болта урдингиз. .
Лайло эрига қараб қотиб қолди.”Наҳотки мен шу мансабпараст, худбин одам учун қотилликка қўл урдим? ”
―Энг ёмони сен фарзандларимизнинг келажагини ҳам йўққа чиқардинг.Уларни ҳамма “қотилнинг боласи” деб атайди. Бу исноддан улар ҳеч қачон қутулишолмайди,-давом этди Анвар ўйиб оладиган оҳангда. ― Билиб қўй,бу ердан чиққанингдан кейин уйга боришни хаёлингга ҳам келтирма.Сени қабул қилмайман.
Муаллиф: Моҳигул Назарова
БЎРИ АЁЛ
қисса
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЕЛИН
Муаллиф: Хазонрезги
Тайёрлади: Айруза Абубакирова
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
БАҲИЛЛИК
Товуқ катагининг бурчагидан алоҳида пана қилиб тўсилган ним қоронғи жойда тухумларни босиб ётган курк товуқ деярли емас, ичмас... икки-уч кунда бир дунёни бузгудек овоз билан қақоғлаб ташқарига чопиб чиқар, ўн-ўн беш сония шу ҳолатда туриб, яна ичкарига учиб кириб кетарди. Шу алфозда иккинчи ҳафта ўтиб борарди.
Товуқнинг ҳолидан хабар олиб юрган йигит охирги марта кирганида кўрдики, тухумларнинг айримлари дарз кета бошлаган. Демак, жўжаларнинг ёруғ дунёга келиш фурсати етган. Йигитнинг дилига шайтон ғулғула солдими, хаёлидан: “Товуқ курк бўлиб турган пайтда яна ўн-ўн бешта жўжа очириб олсам-чи!” деган гап ўтди ва уйидан саватчада тухумлар олиб чиқди. Она товуқнинг ташқарига чиқиб кетишини пойлаб турди-да, ўша пайтда ичида митти жонлар бетоқат бўлаётган тухумларни йиғиштириб олиб, ўрнига ҳалиги тухумларни қўйиб чиқиб кетди. Она товуқ шитоб билан қақағлаб кирди ва тухумларни бағрига олиб ётди. Ҳозиргина иссиққина бўлган тухумлар нима учун муздеккина бўлиб қолганини сездими, йўқми...
Тухумларни астагина синдириб ичидан жўжаларни чиқариб олган йигит товуқхонадан доим хабардор эди. Тонглар отиб қуёш ботар, ҳафта, ўн кун... Озиб кетган она товуқ ҳар икки-уч кунда ташқарига қақағлаб чопиб чиқиб келарди. Муддати етди чоғи, иккинчи бора қўйилган тухумлар ҳам дарз кета бошлади ва йигит товуқ ташқарига чиқиб кетганда иссиқққина, ичидан жўжаларнинг майин “чий-чий"лагани эшитилиб турган тухумларни шошилмай яна саватчага териб олди. Уларнинг ўрнига аввалдан тайёрлаб қўйилган совуқ тухумларни жойлаштирди, ташқарига чиқиб кетишга шошилмади, чунки энди она товуқнинг аввалги шахду шиддати йўқ эди – узуқ-юлуқ қақоғлаб кириб келди ва янгидан қўйилган тухумларни босиб ётди.
Кеча она товуқнинг бағридан ўғирлаб чиқилган тухумларни ёриб, уларнинг ичидан чиққан жўжаларни аввалгиларига қўшиб хурсанд юрган йигит эрталаб хабар олгани кирганда, бир сиқимгина бўлиб қолган товуқнинг боши осилиб ётарди. Йигит шалвираган қоқ суяк жониворни бир бурчакка кўмди. Ҳовли жимжит, назарида тинмай “чий-чий” қиладиган жўжалар ҳам она товуқ аҳволини ғойибдан сезиб сукут қилишаётгандек эди. Йигит бир-бир қадам босиб улар қамалган катакка яқинлашаркан, кўзи ерда сочилиб ётган майин патчаларга тушди. Онасиз – ҳимоясиз қолган жўжаларни мушукми, итми еб кетганди...
©интернет
@xazon_rezgi
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌱 Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Моҳигул НАЗАРОВА
Б Ў Р И А Ё Л
(Қиссанинг давоми)
11.Дийдор
Отасининг “етти” маросими ўтгач, эрининг уйига борган Лайлони ҳатто уйга киритишмади.Лайло қанча тақиллатмасин, қалъага ўхшайдиган ҳовлининг дарвозасини ҳеч ким очмади. Нима қилишини билмаган Лайло дарвоза ёнига беҳол чўккалади. Ўзи қачонлардир бахтга тўлиб яшаган хонадоннинг бераҳм деразаларига армон билан назар ташлади. Шодликка дўнган кунлари кўз ўнгидан ўтди. Қайсидир деразадан фарзандлари боқиб тургандай туюлиб,ўртаниб кетди. Ахир у Зулайҳо ва Акбарни жудаям соғинган эди.
Кимдир хабар берган шекилли,орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас “Нексия”да етиб келган Анвар Лайлонинг ёнгинасида уловини тўхтатди. Важоҳат билан машинадан тушиб келаётган Анварни кўрган Лайло жойидан турди.
― Нимага келдинг? –Ғазабдан тишлари ғижирлаб кетаётган эрининг саволи аёлни гангитиб қўйди.
―Нимага келмас эканман? –Лайло ўзини босиб,жилмайишга ҳаракат қилди. ―Ахир бу мени ҳам уйим-ку...
―Йиғиштир бу гапингни. Мени уйиммиш,тавба.Сен бу уйдан кетганингга беш йил бўлди. Кейин шу гапимни икки қулоғингга маҳкам қуйиб ол. Қамалиб келган хотиннинг менгаям,болаларимгаям асло кераги йўқ. Ахир сенга ҳаммасини тушунтиргандим-ку.
― Қамалганимга энг аввало сиз сабабчисиз.Болалар эса менинг ҳам болам.. ―Эътироз билдирмоқчи бўлган Лайлонинг гапи оғзида қолди.
―Сен билан гапни тугатдим.Сен ҳаммамизнинг обрўйимизни тўкдинг.Болаларим сен туфайли бошини кўтаролмай қолди.Бор,йўлингдан қолма.Уларни кўришингга рухсат бермайман.
Шу пайтгача индамай ўтирган Лайлонинг сабри тугади.Эрининг кўйлаги ёқасидан маҳкам ушлаб,силтаб пастга тортди. Галстугини тутамлаб,қўлига ўради.
― Менга қара, ўв мараз.Аслида ҳаммасига ҳаром йўлдан юрганинг сабаб бўлмадими? Энди менга болаларимни ҳам кўрсатмоқчи эмасмисан? Тез бўл,чақир уларни.Бўлмаса,сени шу ерда бўғиб ўлдираман.Қўрқма,уларни олиб кетмоқчи эмасман.
Лайлонинг ғазаб билан айтган сўзлари таъсир қилдими, ёки кутилмаган ҳамласи ва важоҳатидан чўчидими, Анвар ёқасини унинг қўлларидан бир амаллаб бўшатиб, нималардир деб ғудурлаганча,дарвоза ёнига борди.Чўнтагидан калит олди-да,унинг кичик қанотини очиб ичкарилади. Орадан ўн дақиқалар ўтиб,болалари кўчага чиқишди.Биринчи бўлиб унинг ёнига қизи Зулайҳо югуриб келди.У онасининг белидан қучиб,бирдан йиғлаб юборди.
― Ойижон,сизни жудаям соғиндим...
―Мен ҳам соғиндим,жоним. Қизининг юз-кўзларидан тинимсиз ўпаётган Лайло кучли ҳаяжондан бўғилиб қолди. Акбарнинг ҳам сўзсиз келиб қучоқлаганини кўриб,баралла йиғлаб юборди.―Соғ-саломат экансизлар,шукур.
Болаларининг таниш ,ширин ҳидларидан кўнгли энтикиб кетди.Ҳар иккисини ҳам баравар бағрига босди. Қамоқхонада шунча азобларни кўрган бўлса-да, камдан-кам ҳолатларда кўзига ёш келарди.Лекин ҳозир ўтган йиллар давомида юрагида йиғилган қанча соғинч,меҳр ҳаммаси бир бўлиб кўзларидан оқаётгандек эди. Лайло беихтиёр чўккалади-да,фарзандларини янада маҳкам бағрига босди.
―Ойижон,йиғламанг. Мен яқинда мактабни тугатаман. Кейин...ишлайман.Ўзимизга уй сотиб оламан. Кейин бўлса,ҳаммамиз бирга яшаймиз,-ўсмир бўлиб қолган ўғлининг гаплари Лайлони ўзига келтирди. Унинг худди отасиникига ўхшаш қош-у,кўзларига боқаркан,ўзича “ Акбаржоним анча улғайиб қолибди,”-деб ўйлади.
― Сен уй ҳақида ўйлама.Худо хоҳласа,ўзим ишлайман.Кейин янги уй сотиб оламиз. Сен ҳозир фақат яхши ўқишни ўйла.―Лайло шундай деб ўғлини яна бағрига босди.―Синглингга яхши қара,хўпми? Уни хафа қилишларига йўл қўйма,ўғлим.
Зулайҳо онасининг қўлидан ушлаб,маҳкам қисди.
―Сиз бизни яна ташлаб кетасизми,ойижон? Биз акам иккимиз ҳам сиз билан яшашни истаймиз.
―Мен сизларни ҳеч қачон ташлаб кетмаганман,болаларим...Лайло ўшандаги ҳолатини қандай изоҳлашни билмай,лабини тишлади.Онасининг аҳволини тушунган Акбаржоннинг унга раҳми келди.
―Зули,ҳар хил гапларни гапирма,―деди у синглисини силтаб ―Онам бизни ҳеч қачон ташлаб кетмаганлар.
―Уни уришма. Мен яқин орада сизларни бутунлай олиб кетаман, ―Лайло шундай деб қизининг пешанасидан ўпиб қўйди.―Насиб қилса,ҳали кўп вақт бирга яшаймиз.
Янги туғилган чақалоқнинг товон изи билан онасининг бармоқ изи бир хил бўлар экан? Балки, бу болалар алмашиб кетмаслиги учун Буюк Аллоҳ томонидан қилинган мукаммал тадбирдир
©интернет
@xazon_rezgi
💃Тикувчилар ва тикувчиликка кизикканлар учун кулайлик яратиш максадида янги каналимизни очдик
🔸Энг сўнги бежирим фасонлар,
🔸Энг зўр видеодарслар,
🔸Энг чиройли андозалар,
🔸 Прафессионал тикувчилар
дарсларидан жамланмалар,
ХАММАСИ МУТЛОКО ТЕКИН!!!
Каналга қўшилиб олинг❣️👇❣️
«Бир инсонни дилини оғритмоқлик - Арши аълога ўт қўйган билан тенг!»
Билиб-билмай ранжитиб қўйган дўстингиз бўлса кечирим сўраб, ярашиб олинг!
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ЎЗИНГИЗНИ_АСРАНГ_ЎЗИНГИЗ
Дунёнинг ҳеч битмайди иши ,
Тугамайди чоп- чоп , ташвиши,
Келмасидан ҳаётнинг қиши ,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
То кексайиб қолгунича ёш,
Чайнамоққа малол бўлмай ош ,
Қолиб кетмай ёстиқларда бош,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Турмуш- муштдир, рўзғор эса ғор,
Тўлди десанг бир ками тайёр,
Келмайсиз- ку дунёга такрор,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Қараб қолманг нокас қўлига,
Йўлни солмай пушмон чўлига ,
Ғарқ бўлмасдан армон кўлига.
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Қай кимсалар ботиб гуноҳга,
Юрагингиз тўлдирса оҳга,
Ҳаволани қўйиб Аллоҳга,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Ота- она энг азиз инсон,
Соғ бўлсангиз диллари шодон,
Мушкулларин қилганча осон,
Ўзингизни асранг ўзингиз...
Муносибга сиз ҳам арзингиз,
Адо айланг суннат, фарзингиз,
Жуфтингиздан кўпдир қарзингиз,
Ўзингизни асранг ўзингиз...
Фарзандингиз камолин тилаб ,
Хуш ниятни дуога ўраб,
Яратгандан бахтларин сўраб,
Ўзингизни асранг ўзингиз...
Ҳаққингиз бор дилдан кулишга,
Тонгдек отиб, ойдек тўлишга ,
Арзийсиз-да бахтли бўлишга,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Арзийсиз-да бахтли бўлишга,
Ўзингизни асранг ўзингиз...
Муаллиф : Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Кўргим келаётир сизни тушимда...
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
―Ахир сизни қизғаниб шу ишни қилдим. Уйга бормай қаерга бораман?
―Мени қизғанишингга ҳеч ҳожат йўқ эди.Сен оиламнинг бекаси,болаларимнинг онаси эдинг.Сизларни ҳеч қачон ташлаб кетмаслигимни ўзинг ҳам яхши билардинг.Лекин барибир ғазабингга бўйсундинг.
Қанчалар аччиқ бўлмасин, Анвар бўлиб ўтган воқеага ўз қарашини ва хулосасини баён этаётган эди. Шу сабаб Лайло бошқа гапирмади. Кўксини куйдирган аччиқ пушаймон илонга айланиб,юрагига тиш ураётганидан энтикди.
― Бўлди,Анвар ака.Энди буёғига нима қиламиз?
― Нима қилардик? Мен уйланяпман. Болаларга она керак. Чунки онамни ҳам охирги пайтларда саломатликлари яхши эмас.Аҳволимни тушунасан,деб ўйлайман.
― Болаларнинг тақдири нима бўлади?Мен уларни жудаям соғиндим.
― Бу масалани чиққанингдан кейин ҳал қиламиз.Энди кетаман,соғ бўл.
Лайло эри кетгач,казармага қайтди. Ўзини жойига ташлади-да,ёстиғини қучиб ҳўнграб йиғлаб юборди. Ёнига келган, ўзига таскин бермоқчи бўлган маҳкумаларнинг бирортаси билан гаплашмади.Ҳатто Каримага ҳам тиш ёрмади. Лайлонинг ҳаёти бирдан нурсиз тусга кирган, болаларининг соғинчини айтмаса,бошқа ҳеч нарса кўнглини ёритмас эди.Севимли инсонининг айтган ҳар бир сўзи қулоғи остида акс-садо бериб турарди. Охири отасининг елиб-югуришлари натижа бериб,Лайло амнистияга тушиб, беш йил деганда озодликка чиқди...
Энг ёмони Лайло қамоқдан қайтганидан кейин бўлди.Худди унинг қайтишини кутгандай, келганига бир ҳафта бўлмай, Мустафо ака юрак хуружидан вафот этди. Шифокорларнинг айтишича, отаси биринчи инфаркни оёқда ўтказган экан.Лайло анча пайтгача отасининг ўлимида ўзини айблаб,ич-этини еб юрди.Лекин у қанча изтироб чекмасин,энди фойдаси йўқ, дунёдаги меҳрибон инсони уни тарк этган эди. Унга алам қилгани―отасининг таъзия маросимларига эрининг уйидан ҳеч ким келмагани бўлди.
― Майли қизим, келишмаса келишмас.Ўлим ҳар бир банданинг бошида бор. ― Қариб,кампирларга ўхшаб қолган онаси Лола опа Лайлога таскин беришга уринди.
Лайлога эрининг бу қилмиши қаттиқ таъсир қилди. У нима қилиб бўлса-да,эрининг қўлида қолган жигарбандларини олишга қатъий аҳд қилди.
(Давоми бор)
Муаллиф: Моҳигул Назарова
/channel/xazon_rezgi
@IJOD07
Моҳигул НАЗАРОВА
Б Ў Р И А Ё Л
10.Қора кунлар
Эртаси куни Лайлони тепакалдан келган,паст бўйли одамнинг олдига олиб боришди.Ўзини “терговчи Нусратовман”,-деб таништирган бу одам қаламини столга уриб ўйнаганча, аввал Лайлонинг республика жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда қайси моддалар билан айбланаётганлигини айтди.Кейин эса Лайлодан нега бундай қилганлиги сабабини сўради.
―Ўша аёлнинг ўзи поликлиникага келиб тўполон кўтарди,мени урди.Кейин мен ҳам ҳимояландим,-деди Лайло ерга боққанча.― Мен қилган ишимга иқрорман,бемалол жазога тортишингиз мумкин.
―Мана бу жиноят предмети,-терговчи шундай деб столининг пастидан ашёвий далил сифатида олинган тиббиёт рамзи бўлган ҳайкалчани стол чеккасига қўйди.―Наргиза Шамсиева эрингизнинг курсдоши эканлигини,улар шаръий никоҳ ўқитиб бирга яшаётганлигини билармидингиз?
―Йўқ.Мени бундан хабарим бўлмаган.Балки касалхонага келиб жанжал қилмаса,умуман билмасдим ҳам бу ҳақда.―Лайлонинг бирдан хўрлиги келиб кетди.―Эримга ишонардим.Наргизанинг ўзи мен билан жанжал қилишга келди.Мени ҳақоратлаб,сочларимдан юлиб,калтаклади. Мен ундан ҳимояландим,холос.
―Демак сиз фуқаро Наргиза Шамсиеванинг жонига қасд қилганингизни,унинг бошига бронза ҳайкалча билан уриб ўлдириб қўйганингизни тасдиқлайсиз,шундайми?-сўради терговчи унга уккиникидек совуқ кўзларини тикиб.
― Ҳа,тасдиқлайман. Гуноҳимга иқрорман.Мени қонунда белгиланган тартибда жазога тортишингиз мумкин.
― Фуқаро Сафарова.Сиз нега бунчалар осон иқрор бўляпсиз? Наҳотки ўзингизни оқлашни истамасангиз?―яна қаламни столга тақ-тақ этиб урганча сўради терговчи.
― Чунки мен ростдан ҳам қотиллик қилдим.Бир аёлнинг ўлимига сабаб бўлдим.Аслида бундай бўлишини сира ҳоҳламагандим. Лайло шундай деганча,жойидан турди.―Бўлди,ўртоқ терговчи. Бошқа гапиришни истамайман...
Терговчи унинг иқрорини қоғозга тушириб,имзолатиб олди.Кейинги куни эса Лайлони воқеа жойига олиб бориб,тергов эксперементи ўтказди.
Кўп ўтмай суд бўлди. Лайлонинг кучли аспект ҳолатида жиноятга қўл урганлиги инобатга олиниб, уни саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқди.Шаҳардаги энг кучли адвокатни ишга солган отасининг кўмаги билан Учқудуқдаги қамоқхонада жазо муддатини ўтайдиган бўлди.
Бир умр ота-онасининг ардоғида ўсган, эрининг уйида ҳам эъзоз топиб яшаган аёл учун ҳаётнинг бундай қақшатқич зарбасини кўтариш жуда оғир кечаётганди. Учқудуқдаги жазони ўташ муассасидаги биринчи кунда бошқа маҳкумалар қатори унинг ҳам сочини олиб ташлашди.Кейин эса қалин ва қўпол матодан тикилган кўк рангли кийим бош бериб,ҳаммани ҳаммомга ҳайдашди.
Лайлонинг одам ўлдириб,қамоққа тушгани ― маҳкумалар ўртасида эътиборни тортадиган жиҳат эди. Чунки жиноят оламида бу ўзига хос обрў каби саналарди. У билан ҳамма эҳтиёт бўлиб муомала қиларди. Боиси қамоққа тушган дастлабки ойларда бўлиб ўтган воқеа уларни шунга мажбур қилган эди.
Аёллар орасида колониянинг норасмий хўжайини,асли миллати эроний бўлган Мастура исмли аёл бор экан. Мастура баланд бўйли, туяқушдай лопиллаб юрадиган,юзида қўрқинчли чандиғи бор аёл бўлиб,айтишларича эрини ўйнаши билан тутиб, болта билан чопиб ташлаган экан.
Мастура уни ёқтирмай қолишининг сабаби―қамоқхона нозираларининг Лайлога нисбатан юмшоқ муомаласи ва уйидан тез-тез озиқ-овқат ва керакли буюмлар келиб туриши важидан эди. У ошхонада гоҳо Лайлонинг овқатини “тасодифан” тўкиб юборар,гоҳо қаттиқ туртиб ўтиб кетарди.Лайло унга ўзича қаршилик қилиб кўрмоқчи бўлди,лекин тунда ётган жойидан олиб чиқиб, кўзини боғлаб,ҳўлланган қаттиқ сочиқ билан калтаклашганидан кейин Мастурага қарши курашиш учун якка ўзининг кучи етмаслигини англади. Мастурага қарши курашиш учун унга ҳам хайриҳоҳлар керак эди. Шу сабаб Лайло сабр қилишни маъқул кўрди.
Бу ерда кунлар, ҳатто соатларнинг, ўтиши жуда қийин эди. Лайло ҳам бошқа аёллар сингари махсус кийимлар тикишни ўрганди.Эрталаб соат саккиздан бошланадиган иш кечки соат олтигача давом этарди. Иш баҳонасида Лайло Мастуранинг шотирларидан бири бўлган Карима деган аёл билан анча яқинлашиб,дугона бўлиб қолди.
/channel/xazon_rezgi
#таваллуд
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиба ва шоира, дилга яқин сценарийлар муаллифи, "Ижод тараннуми" /channel/IJOD07 канали ижодкори , ғойибона устозим- Моҳигул Назарованинг таваллуд топган кунлари.
Фурсатдан фойдаланиб кўп сонли муҳлислар номидан Моҳигул опамга узоқ умр, бахт-саодат, барча орзуларининг рўёбини тилаб қоламан.
Илойим барча яқинларингиз ва мухлисларингиз бахтига (улар орасида ўзим ҳам борман) соғ ва омон бўлинг.Қаламингиз ёзишдан, юрагингиз куйлашдан толмасин, қадрли устозим.
Эҳтиром билан синглингиз Хазонрезги.
🔴 🟠🔴🔴🔴🔴🟠 🔴
Bu mening 2haftalik daromadim🟠
🟠Sizga ham shunday daromad topishni o'rgataman!
🟠100% Halol va Qonuniy
🟠 1Xbet, tarmoqli marketing emas!
Bu online biznes proyekt😉(ayol-qizlarimiz uchun)
1haftada bemalol foydaga chiqasiz😍
Ko'rib turganingizdek, o'quvchilarim kuniga 10$-100$gacha foyda qilishadi🟠
KIRIB O'ZINGIZ GUVOHI BO'LING🔴
/channel/+trDRxbKVSDcxOTM6
/channel/+trDRxbKVSDcxOTM6
/channel/+trDRxbKVSDcxOTM6
‼️Диққат диққат‼️Аёллар учун‼️
👍👍ХОЗИРОК УЛАНИНГ⁉️
Каналимизда:
🔶 Энг сўнги урфдаги фасонлар
🔶Профессионал тикувчилардан дарслар тўплами
🔶Онлайн бепул видеодарслар
🔶Eнг яхши андозалар фақат бизнинг каналда.
🔶Eнг муҳими буларнинг барчаси мутлақо ТEКИН...БЕПУЛ...
t.me/tikuvchilik_fasonlar_olami
t.me/tikuvchilik_fasonlar_olami
Шербек қизни юзига бир шапалоқ туширди.Наргиза ловуллаган юзига қўлини босиб кечирим сўрай бошлади.
-кечиринг Шербек ака,кечиринг!-деди изиллаб.Шербек қизга совуқ қаради.
-иккинчи лаб бўяганингни кўрмай!
Қиз юзини ушлаб йигитга жилмайди.
-кечирдингизми?
Шербек ўйланиб юзини тутди.
-битта ўпсанг кечираман!
Наргиза уёқ-буёққа қараб йигитни юзидан енгил ўпиб қўйди.
-мана бу бошқа гап!-деди Шербек қизни белидан қучиб.Наргиза уялиб атрофга қаради.
-кўриб қолишади!
-менга фарқи йўқ! Барибир хотиним бўласанку!
-совчилар жўнатаман деган эдингиз...
Шу пайт Наргизани телефони жиринглади.Шошиб телефонни кўтарди.
-ало ойи!
✨✨#хайрли_оқшом
Мана умр китобимизнинг яна бир кун деб аталмиш гўзал саҳифасига имзо чекдик.
Ўйлайманки , бугунги кун бесамар кетмади .
Агар орамизда бугун кун бўйи кимгадир яхшилик қила олмадим деб ўкинган киши бўлса шуни билсинки , кун бўйи бировга ёмонлик қилмаган бўлса , бу ҳам катта яхшилик ...
Эртага эса ...
Эртага барини бошидан бошлаймиз .
Яна бир гўзал тонгни умримизнинг яна бир янги саҳифаси билан...
Оқшомингиз осуда ўтсин , қадрдон ...
Оппоқ субҳгача ...
Хазонрезги
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g