ЖАННАТ ТУПРОҒИ
Муаллим ўқувчилардан имтиҳон олди. Жавоб варақаларини текширгач, уларни яна шогирдларига тарқатди. Шунда ўқувчилардан бири:
— Устоз, менинг жавобларимга бирорта ҳам тузатиш киритмагансиз, хатоси йўқ. Аммо, нега менга ўн балл эмас, саккиз балл қўйдингиз? - деб сўради. Муаллим:
— Сен тузган жумлалар менга маъқул келмади, шу туфайли икки балл кам қўйдим, - деб жавоб берди.
Аслида, ўқувчи имтиҳоннинг барча саволларига тўғри жавоб берган, ёзма ишни ҳам маъноли ёзган эди. Бироқ, устоз унинг синфдаги энг иқтидорли, аълочи бола эканини тан олгиси келмаётганди. Ўқувчи баҳосидан ҳадеб норози бўлганини кўриб, муаллим унинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлди:
— Агар менга жаннат тупроғидан олиб келсанг, сенга ўн балл қўйиб бераман, - деб шарт қўйди.
— Эртаси куни ўқувчи халтачани тўлдириб тупроқ олиб келди.
— Бу нима? — сўради устоз.
— Жаннат тупроғи, — дея жавоб берди бола.
— Қаердан олдинг буни?
— Онамни тупроқ устидан юргизиб, ўшандан олиб келавердим. Эсингизда бўлса, бизга: "Жаннат оналар оёғи остидадир", деган ҳадисни ўргатган эдингиз.
Бундай жавобни эшитган устоз шогирдининг заковати-ю фаросатига қойил қолиб, унга энг юқори баҳони қўйди.
P.S.: Онасини қадрлайдиганлардан буюк инсонлар чиқади!
Хулоса ўзингиздан!
@xazon_rezgi
ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНЧ - ТАРБИЯНИНГ ТАМАЛИДИР
Тарихдан бир мисол: 1432 йилда Султон Мурод II нинг ўғли Меҳмед II дунёга келади. Ўғли 12 ёшга тўлганда отаси тахтдан воз кечади ва ўғлига Усмонийлар империясини бошқаришни топширади. Бу иши билан шох ўғлига ишониниши кўрсатади. Ёшгина подшохни тахтга ўтирганини эшитган ҳочлилар Усмонийлар устига бостириб боради. Шошиб қолган кичик подшох отасига хат битади: «Ота, келиб тахтингизни эгалланг» дейди. Жангда мағлуб бўлиш Усмонийлар империясининг Европа ёқасидаги ҳукмронлигига барҳам берарди. Шох: «Ўғлим, подшо сенсан. Қўшиннинг бошида сен туришинг керак. Душман билан жанг қил! Тахтни сенга топширганман» дейди. Ана шунда Меҳмед II ҳақиқатни англаб етиб, ростдан хам бошқарув уни қўлига тўлиқ ўтганини тушунади. «Отам ўйнамаётган экан. Менинг давлатни бошқара олишимга, зеҳнимга, қобилиятимга ишонибди» дея фахрланиб, вазиятни ўз қўлига олиб, отасига зудлик билан хат жўнатади:
«Отажон, агар подшо сиз бўлсангиз, келиб қўшинга бошчилик қилинг. Агар подшо мен бўлсам, буюраман, келиб қўшинга қўмондон бўлиб, бошчилик қилинг!».
Ҳар икки ҳолатда ҳам Мурод II қўшинни бошқаришга мажбур бўлган. Отасининг шу ишончи туфайли ўғли кичик подшо 21 ёшида Истанбулни фатҳ этади. Отасининг мутлақ ишончи туфайли муваффақиятга эришади.
P.S.: Ҳеч қачон фарзандингизга "Ҳали ёшсан, қила олмайсан" деманг. Сиз фарзандингизни ўқимишли қилишингиз мумкин, лекин ўзига бўлган ишончни шакллантира олмасангиз, бутун умр муваффақиятга эриша олмайди. Мустақил қарор қабул қилиши учун шароит яратиб беринг. Хато қилишидан қўрқманг, зеро хатолар одамни тоблайди!
© интернет
@xazon_rezgi
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
КИФОЯ
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Моҳигул Эргашева
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Катта келин (ҳикоя)
Муаллиф: Нафиса Маликова
-келин нега кечга суюқ овқат қилдингиз?
Қайнона шилдираб қайнаётган овқатга ҳўрсиниб қараб қўйди..катта келини бўлак бўлгандан бери уни шу қадар соғиняптики..
-ўғлингиз суюқ овқат ҳоҳлади!-деди янги тушган келини сузмани дастурхонга қўйиб..
-овсинингиз Нодира қачон келаркина?
Янги келин қош чимириб қўйди..ой чиқса ҳам кун чиқса ҳам шу овсини эканда!
Бир пайт ҳовлидан
-ойииии...-деган овоз келди..
Қайнона жонланиб кетди..
-Ассалому алейкум ойи яхшимисиз? Ҳали овқатланиб қўймадингизми? Сизга манти олиб келдим..жуда яхши кўрасизку!
Қайнонани баҳри дили очилиб кетди..
-ўзингиз барибир бошқачасизда..суюқ овқат ичгим келмай турувди!
Ўзига чедрайиб қараб турган овсинини кўриб катта келин жилмайди
-ойи суюқ овқат организмни ёшартиради!
-Равшан қани?
Ҳовлига катта ўғил болалари билан кириб келгач байрам бўлиб кетди онаизорга...катта ўғил ўзини ишдан қўярда қўймай онангизни кўриб келайлик деб туриб олган хотинга миннатдор боқиб қўйди..
Қайнона бир пайтлар хамир қилишни билмайсиз дея жеркиган келинини мантисини иштаҳа билан еярди..
Тамом
@xazon_rezgi
#танқид
Японни емаскан тўйнинг ташвиши,
Камчиқим тўй қилар ожиз забонлар,
Шу ҳам тўй бўптими? Мeхмон-қирқ киши,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Айтилмаган одам қилмайди гина,
Овоза қилмайди кибрга мина,
Исрофгарчилик йўқ, қадди урсин-а?
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Йўқдир "мeбeл-сeбeл, сарпо, сeплари,
Қилмайди қиз кўрди, юз кўр, чаллари,
Бир хил тўй қилади бой, қашшоқлари,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар
Тўйлари тўйларга кeтмас уланиб,
Мeбeл талаб қилмас нафсга буланиб,
Қудага лўлидeк дeб турмас тиланиб,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Тўйда ичиб олиб қилмас "кўпкари",
Ортиқча ҳаражат, куёв навкари,
Йўқдир қиммат-қиммат машиналари,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Ўн бeш йил топганин сочмас бир кунда,
Балким,ривожланиш сабаби шунда,
Қарз тўлаб юрмайди тўй ўтган кундан,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Нeчталаб санъаткор айтиш бирровга,
Пулингни бeргандeк худди бировга,
Ёки сочишдeк гап уни хавога,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Йигитлар уйланар ақли етганда,
Бeли оғриб топган пули етганда,
Бахтли бўлармиди зўрррр тўй бeрганда,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Қайнона ташимас қирқ кунлаб мазар,
Куёв тиланмайди, қилади ҳазар,
Аслида ким мўмин, тавба , алҳазар,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Дабдабали тўйни қилиш ўрнига,
Бизнeсни бошлайди ўша пулига,
Ёш оила тушволар ўзин йўлига,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Бир кунлик тўйни дeб, бўлай дeб устун,
Қудалар қоқмайди бир бирин пўстин,
Шароитга қараб қилавeр, дўстим,
Тўйингни устидан кулмас Японлар,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Эскилардан қолган ҳикмат-у, ҳадис,
Ҳeч қачон кам бўлмас, камтар инсонлар,
Камбағал бўларди, шаксиз, шубҳасиз,
Биздeк тўй қилишни билса Японлар.
©️ Баҳодир Искандаров
@xazon_rezgi
Нега кўз ёши тузли шўр бўлади?
Олимлар аниқлашича, агар кўзни намлаб турувчи ва ундан оқувчи кўз ёшлари таъмсиз ёки ширин бўлса, кўз ёши тузли бўлмаса, -5° градус совуқда кўз музлаб қотиб қолар экан. Тузли шўр кўзларимиз -70° градус совуқликкача чидай олар экан. Зероки, ер юзидаги энг паст совуқлик ҳарорати -70° градусни ташкил қилади.
"Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик" (Тийн сураси, 4 оят)
@xazon_rezgi
Афсуски, Лайлонинг бу гўзалликлардан барчасидан баҳраманд бўлишга фурсати кам бўлса-да, дам олиш кунларида вақт ажратиб, Дрезденнинг машҳур жойларини айланиб келарди.
Шаҳарнинг ўзига хос архитектураси уни ҳайратга солди.Фрауенкирхе черкови, Дрезден опера театри, юзлаб залга эга бўлган қироллик саройини кўриб, олам-олам тассуротлар олди.Шаҳарнинг унга ёққан яна бир жиҳати-бу ерда яшовчи немис халқининг ўта маданиятли ва хушмуомалалиги бўлди.
Ўзи азалдан таом тайёрлашни яхши кўргани, бу ишга қобилиятли бўлгани ва зеҳнининг тезлиги боисидан ўрганиш жараёнида унча қийналмади.Чунки озода ва чиройли бу шаҳарда жойлашган “Нафис таомлар”ресторанининг бош ошпази Наталья Васильевна Лида Павловнанинг ёшликдаги дугонаси бўлиб, Собиқ Иттифоқ парчаланган дастлабки йилдаёқ оиласи билан Дрезденга кўчиб келган экан.Наталья Лайлодан ёрдамини аямади.
Ресторан ичидаги меҳмонхонада яшаётган Лайло қунт ва ҳавас билан Европа ошхонаси овқатлари, газак ва салатларни ўрганди. Тез орада штрудель, штолен, фрикандель, берлинча жигар димлама, тухум аралаштириб тайёрланадиган катта котлет, карамли пирог ва бошқа таомларни меъёрига етказиб тайёрлай оладиган бўлди.
Германиядан қайтгач, Лайлони имтиҳон қилиб кўрган Лида Павловна унинг маҳоратини юқори баҳолади.Унинг тавсиясига кўра Алексей Лайлони ресторанда энди бош ошпаз қилиб қўйди.
Бу орада баҳор келди.Аммо серёмғир ва салқин Москвада унинг нафаси унча сезилмас эди.Наврўз арафасида укаси Лазиз билан гаплашган Лайлони ўзи эшитган бир хушхабар жуда хурсанд қилди.Лазизнинг айтишича Анвар фарзандларини уларникига келтириб қўйибди.”Мен шартнома билан хорижга ишлашга кетяпман.Болалар сизлар билан яшаб турсин. Чунки онам ва отам кексайиб қолишди. Хотиним билан яшамаяпман.Лайло Россиядан қайтса,кейин болалар масаласини бирга ҳал қилармиз”,-деганмиш собиқ эри.
―Опа,болаларингиздан хавотир олманг.Худога шукур,улар уйимизда.Меникилар билан бирга маза қилиб ўйнаб юришибди.Ўзим дарсларини назорат қиляпман.Иккисининг ҳам кайфияти яхши,―деди Лазиз қувониб. ―Муаммоларингиз ҳал бўлишига Яратганнинг ўзи ёрдам беряпти.Шукур қилинг,опажон.
―Албатта,Аллоҳимга беҳисоб шукроналар бўлсин. Мени жуда хурсанд қилдинг.Иморат ҳам битай деб қолгандир,―сўради Лайло.
―Эҳ-е-ей,опа. Ким кўрса,ҳавас қиляпти.Иморатингизнинг биринчи қаватини битириб қўйдик. Жуда кўркам чиқди.Тўртта хона,битта катта зал солдик.Кунлар бироз исисин,кейин иккинчи қаватни ҳам қуришни бошлаймиз. Ҳовлисида олди очиқ айвон ҳам қурамиз,худо хоҳласа.Ҳар икки қаватда ҳам ошхона ва ҳаммом бўлади,―кулди Лазиз.―Ёки мени гапларимга ишонмаяпсизми?
― Нега ишонмас эканман,жиннивой? Ахир суянган тоғим,энг қадрли,ягона оғайним сенсан-ку.Чарчама укажоним.―Лайло укаси билан хайрлашиб,алоқани узаркан,юрагида фахр ва руҳиятида кўтаринкиликни ҳис қилди.”Худойимга беҳисоб шукроналар бўлсин.Мана,фарзандларим ҳам бағримга қайтди.Уйим ҳам қуриляпти. Ҳаммаси яхшиликка бўлсин!”
(Давоми бор)
Муаллиф: Моҳигул Назарова
/channel/xazon_rezgi
©IJOD07
Лайло унга “ яхши,раҳмат”,―деганча ўзига ажратилган газ плитанинг ёнига келди.Оқ халат ва бош кийимини кийиб аввал икки зувала хамир қорди.Хамир дамини олгунича гўшт ва пиёзни қиймалагичдан чиқариб,зираворлар,туз аралаштириб қўйди.Хамирни юпқа қилиб ёйди ва бежирим қилиб манти тугди. Мантини пишиши учун жойлаштиргач,маставага уннади. Ўша куни унинг овқатлари “ менюдаги янгилик” деб кўпгина хўрандаларга тавсия этилди ва не ажабки ҳаммаси порцияларга бўлиниб,сотилиб кетди.
Буёғига ишлари юришиб кетди. Алексей танишлари ёрдамида унга мусофир юртда ишлаши учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тўғрилатиб берди. Тез кунларда Лайлонинг мижозлари кўпайди. Аввал ўн беш-йигирма порцияда сотиладиган таомлар энди эллик-олтмиш порцияга чиқди.
Алексей унинг маслаҳатига кўра ресторан ташқарисида кичкина кўчма дўкон қўйдириб берди.Унинг ичида ўрнатилган электр печларда Лайло ўзбекча нон ва сомсаларни пишириб сотишни йўлга қўйди.Иши бироз оғир,кечгача ишлаш лозим бўлса-да,даромади яхши эди. Марина бўлса уни кўрганда пичинг отиш ёки нимадир деб камситиш одатини ташламади.Лайло унинг қилиқларидан асабийлашса-да, эътибор бермасликка ҳаракат қилар,гоҳида эса хаёлидан”Тавба,қаерга борсам ҳам битта рақиб орттираман-а?” ― деган фикр кечарди. Бу орада ўзи олдин яшаган ижара уйда қолиб кетган буюмлари ва кийим-кечакларини Алексей келтиртириб берди.
Лайлонинг ишлари яхши кетаётган бўлса-да,болалари кўпинча Анварнинг қарамоғида бўлгани сабаб кўп сиқилар,уйдагилари билан гаплашганда уларнинг аҳволини сўраб-суриштириб турарди.Шундай телефон орқали суҳбатлардан бирида онаси Анварнинг оиласи нотинчлигини айтиб қолди.
― Анвар ҳозир бирга яшаётган аёл фарзанд кўра олмас эмиш.Шу сабаб эринг “ажрашаман”, ― деб юрганмиш, ― деди онаси.
― Онажон, Анвар энди эрим эмас деб сизга минг марта айтганман.Барибир шундай дейверасиз-а?
― Кечир,қизим. Тилим қурсин,шундай деб аташга ўрганиб қолганман-да. ― деди хижолатомуз тарзда Лола опа.
― Болаларимдан хабардор бўлиб турибсизларми?
-Ҳа, ҳафтада бир бор уканг ёки ўзим бориб кўриб келамиз. Гоҳида ўзлари келишади.Иккисининг ҳам бўйи чўзилиб қолган. Қизинг худди ўзингга ўхшаган. Ўғлинг бўлса,отасининг ўзгинаси.
Лайло хайрлашиб алоқани узаркан, бирдан йиғлагиси келди.Кўзларига қалққан ёшни артаркан,”Фарзандларим билан бирга яшаш насиб қилсин,илоҳо”, ― деб ният қилганча,анча ўй суриб ўтирди.Кўпгина аёллар сингари у ҳам фарзандлари бағрида бўлишини истарди.
Куз кунларидан бири эди. Ҳаво совуган, рутубатли булутлар, кунлаб тинмайдиган ёмғирлар кишига ғамгин бир кайфият бағишларди. Ўша куни ишга одатдагидек вақтли келган Лайло ивитилган нўхат ва гўшт солиб оловга қўйди. Шу атрофдаги қурилишда ишлайдиган кўпгина ўзбек ва тожиклар нўхат шўрвани хуш кўришар, нархи сал қимматроқ бўлса-да,ресторан пастидаги кафетерийда овқатланишарди. Лайло ташқаридаги дўкончага чиқиб, сомса учун хамир қорди.Шўрвадан хабар олиш учун ичкарига кирган аёл кутилмаган воқеанинг устидан чиқди.
― Нега бундай қилдинг? Овқатга нима сабабдан керосин соласан? Жинни бўлганмисан?― кимнидир баланд овозда уришаётган Алексейнинг овозини эшитиб,қадамини тезлатган Лайло ўзига ажратилган газ плитканинг ёнида турган Маринани кўриб ҳайрон бўлиб қолди. Унинг қўлида жигар рангли ёндирувчи суюқлик солинган елим идиш бор эди.
― Мен...билмасдан...тасодифан шундай бўлиб қолди,―деб сўз бошлаган Маринанинг гапи бўғзида қолди.
―Нима? Билмасдан? Сен ҳаммасини билиб туриб қасддан қиляпсан! Лайлога ўчакишиб бу ишни қилганингни билмайди,деб ўйлаяпсанми? Шу қиз келганидан бери тинчлик бермайсан.Бўлди,энди бу ишга ўзим нуқта қўяман.―Алексей шундай деб қўл силтаганча ўз кабинетига қараб юрди. ― Сен ишдан бўшатилдинг,Марина.Ҳисоб-китобингни қилиб бугунгача бўлган маошингни беришади, бошқа кўзимга кўринма.
Лайлонинг англашича, Марина у солиштириб қўйган шўрвага керосин аралаштираётганда, Алексей бехосдан устига келиб қолган. Марина йиғлаб узр сўраганча Алексейга эргашди.
Муаллиф: Моҳигул Назарова
БЎРИ АЁЛ
қисса
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Аёл_кўнгли
Аёл зоти хўп ажаб ,
Киприкда гул теради.
Керагимсан деганга,
Жон- жаҳонин беради.
Мен ҳам шулар бириман,
Ширин сўзнинг гадоси
Ўхшашинг йўқ деганни,
Фидосиман фидоси
Майли айтинг ёлғон сўз ,
Муносиб бўлмасам ҳам
Дил ранжларим арирди ,
Тўлиб кетар ҳамма кам .
Аммо энди бугундан ,
Мақтайман ўзни ўзим .
Мендакаси йўқ дея,
Баҳор қиламан кузим.
Ўша менман - энг барно ,
Назокатли , жонкуяр .
Ўсма қўйсам қошимга ,
Қуёш аламдан куяр
Сочимнинг ҳар толаси ,
Минг бир кеча эртаги
Лабимдан учган сўзлар,
Орзу- иқбол куртаги
Қадам босган изимдан ,
Ишонинг гул унади
Қўлим тутсам самога ,
Минг капалак қўнади .
Осмондаги қушни ҳам ,
Безайдиган ўзимман .
Қовоқ уйса булутлар ,
Уларга ҳам тўзимман .
Сахардан то кеч қадар ,
Югураман , еламан .
Ишдан уйга қайтишда ,
Умид териб келаман
Ҳар битта таомимга ,
Туз ила бахт соламан.
Бахтнинг тузи паст бўлса,
Гап эшитиб қоламан
Бундай ўйлаб қарасам,
Сира тенгим йўқ экан
Тенгсиз бўлсам-да шунча ,
Эшитганим дўқ экан
Энди бундай дўқларга ,
Сира парво қилмайман
Ўзим маликалардан,
Асло кам деб билмайман
Тўкилсам- да , лек тўлиб
Таскин бериб юраман.
Гоҳо дилим йиғлар-у,
Юзим кулиб тураман.
Қадримни билганларнинг,
Қадрдони мен ўзим .
Мақтайверсам ўзимни,
Тугамас экан сўзим.
Қандоқман- а, мен қандоқ,
Орзу, имкон, хаёлман
Ширин сўзнинг гадоси ,
Битта ...
оддий аёлман ...
Менимча бугун учун ,
Шунча мақтовим етар
Хулоса қилиб энди,
Гапни қилай мухтасар:
Аёл кўнгли гул асли ,
Салга сингувчи шиша
Лек чимдим эътибордан ,
Сизга фидо ҳамиша !
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#хайрли_оқшом
Ҳар қоронғу тун шуниси билан афзал-ки, унинг ортидан оппоқ тонг отажак...
Хайрли тун , азизлар...
Аллоҳга омонатмиз..
Барчамиз ...
Эртагача ...
Ин шаа Аллоҳ ...
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
ABU SAHIY PODVAL
NOVINKALAR 100% ISHONCHLI GURUH TOPTIM SZlARGA
4 YILLIK TAJRIBA
𝗘𝗡𝗚 𝗞𝗔𝗧𝗧𝗔 𝗔𝗦𝗔𝗥𝗧𝗜𝗠𝗘𝗡𝗧𝗚𝗔
𝗘𝗚𝗔 AYOLLAR KIYIMI 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗜❤️
🛍🛍🛍 𝗕𝗥𝗘𝗡𝗗🎉🎉
💫💫💫 𝗞𝗔𝗖𝗛𝗘𝗦𝗧𝗩𝗔💎💎
💫💫💫𝗧𝗘𝗭𝗞𝗢𝗥 𝗗𝗔𝗦𝗧𝗔𝗩𝗞𝗔🚕
💫💫💫 𝗔𝗥𝗭𝗢𝗡 𝗠𝗘𝗚𝗔 𝗡𝗔𝗥𝗫
XAMDA O'QITUVCHILARIMIZ UCHUN AJOIB KOFTA YUBKALARIMIZ HAM BOR 😍😍😍
Bizda aldov yoq hammasi sizlar uchun ishonchli guruh tez kirib olamz qizlar yarim soatdan uchiriladi 🆘🆘🆘🆘🆘
Teeezda kiringlar
/channel/+qbPsS9mrIts5YzM6
/channel/+qbPsS9mrIts5YzM6
/channel/+qbPsS9mrIts5YzM6
Zakazlarni shu lichkada qabul qilamz
@nigiinab
Табассум музни эритади, барчага хурсандчилик улашади, кўнгил жароҳатларига, озорларига малҳам бўлади..
Табассум соф инсоний алоқалар калитидир.
Эртаси куни Алексейнинг “Жип”ида Москвага отланишди.Лайло ўзига ота-онасидай қадрдон бўлиб қолган Александр Петрович ва Нина Сергеевна билан ўпкаси тўлиб, зўрға хайрлашди. Баҳор яқинлашган бўлса-да,кунлар ҳалиям аёзли эди.Шу сабаб Нина Сергеевна Лайлога ўзининг кулранг чиройли пальтосини берди.
―Бир келганингда олиб келарсан.Олиб келмасанг ҳам хафа бўлмайман,-деди у Лайлони бағрига босаркан. ―Бизни унутма қизим.Келиб тур.
―Албатта келаман. ―Лайло пальтони оларкан, Нина Сергеевнани маҳкам қучоқлаб олди.―Ҳаммаси учун раҳмат сизга. Кейин эса жилмайиб турган Александр Петровични ҳам қучоқлади.―Раҳмат,сизларга.Менга қилган яхшиликларингизни асло унутмайман.
―Бўл энди,Волчица.Кетишимиз керак. Шаҳаргача икки соатдан кўпроқ юрамиз.- Алексей шундай деб машинанинг орқа эшигини очди .― Юр,кетдик. Алексей Лайлони ўтқазгач,ота-онаси билан хайрлашиб,рулга ўтирди.
― Эҳтиёт бўлиб кетинглар,кўришгунча хайр,―Нина Сергеевна шундай деб қўл силтаб қолди. Лайло машина ойнасидан унга жавобан қўл силтаркан,негадир йиғлагиси келди.Ҳаётини сақлаб қолган,кейин эринмасдан парваришлаб тузатган бу инсонлар олдида қарздорлик туйғуси дийдасини эритиб юборганди.
―Нима йиғлаяпсанми,Волчица?Сендай аёл ҳам йиғлайдими? Алексей қувноқ оҳангда гап бошлади.―Сен аксинча хурсанд бўлишинг керак. Чунки ҳаёт китобингни тоза варақдан бошлайсан.Кўрасан,ҳаммаси яхши бўлади.
―Айтганингиз келсин, ― Лайло бошини ўриндиққа ташлаб, ойнадан ўзига кулиб қараб турган Алексейга қаради.―Ҳаммаси яхши бўлсин.
―Эй,сен нега мени сизлайсан? Сенсираб гапиравер.Қарийб,тенгдош бўлсак,―деди Алексей.
―Бўпти,унда сенсираганим бўлсин. Яхшироқ мусиқанг борми? ―деди Лайло ҳам хушчақчақ оҳангда гапиришга ҳаракат қиларкан. ―Мусиқани яхши кўраман.
―Хўш, кимни эшитасан? Пугачевами,Киркоровми,хоҳлаганингни қўйиб бераман.
―Менга фарқи йўқ...Лайло шундай деб бошини яна ўриндиққа ташлади.
―Унда сенга ўзим ёқтирганларимни қўйиб бераман.―Алексей шундай деб қандайдир сокин куйни балантлатиб қўйди.
Лайло бўлса эндиги ҳаёти қандай кечиши ҳақидаги ўйларга берилди.Шу кеча кўп ҳаяжонлангани,асабийлашиб ўтмишини эслагани учунми,яхши ухлолмаган,кун чошгоҳга яқинлашган бўлса-да,кўзларини босиб келаётган уйқуга қаршилик қилолмаётганди. Алексей жимиб қолган Лайлога бир қараб қўйди-да,мусиқани пастлатиб йўлида давом этди. Эртакдагидек гўзал ўрмон манзаралари машина ойнаси ёнидан лип-лип ўтиб,кўздан ғойиб бўлар, шишадек юпқа муз билан қопланган йўлда гоҳ-гоҳида битта-яримта машина дуч келишини айтмаса, ҳаммаёқ сокин эди. Алексей йўлда ким биландир телефонда ҳам гаплашиб олди.
Алексей ўзи кўзлаган манзилга етгач,Лайлони уйғотди.
―Тур энди,Волчица.Етиб келдик.
Лайло кўзини очди.”Дарров етиб келибмизми?”―ўйлади ўзича. Атрофга боқиб,ўзига таниш бўлган манзараларни кўзи илғади.
―Ия,”Тёплый Стан” метросига келибмизми? ― деди у ҳайратланиб.
―Ҳа.Ҳозир сени ўзимиз билан ишлайдиган Лида холанинг уйига олиб бораман.Ҳужжатларинг тайёр бўлгунча,ўша ерда яшаб турасан.
―Мени ҳужжатларим,кийимларим аввал яшаган квартирамда қолган.Ёнимда фақат паспортим бор,―Лайло шундай деб сумкасини кавлаштира бошлади.Паспортини топиб, Алексейга узатди.
―Аввалги квартирангга боришни хаёлингга ҳам келтирма.Болаларга айтаман,кийимларингни олиб келиб беришади.Айтиб қўяй, Лида хола сал инжиқроқ бўлса ҳам яхши аёл. У билан келишиб яшашга ҳаракат қилишинг лозим. ―Алексей шундай деб,паспортни очиб қаради ва Лайлога қайтариб берди-да, яна машинаси моторини ўт олдирди.Бугун дамингни ол.Эртадан иш бошлайсан,келишдикми?
― Келишдик.
Метронинг ёнгинасидаги тўрт қаватли бинолардан бири ёнида “Жип”ни тўхтатган Алексей биринчи подъезддан ичкарилади.Лайло унга эргашди. Иккаласи бирга иккинчи қаватга кўтарилишаркан, Лайлонинг юраги хотиржам эди.
Эшикни тўладан келган ,кўринишидан эллик ёшлардан ошган аёл очди. Унинг сочлари калта қирқилган, мовий кўзлари кишига мулойимлик билан боқарди.
― Хайрли кун Лида хола.Мана,биз келдик.
―Хайрли бўлсин,келинглар болалар.―Лида хола эшикни каттароқ очиб,уларни ичкарига чорлади. ― Қани,марҳамат.
✅ 1 OYDA 5 MLNDAN 15 MLN gacha OYLIK 💰
🔹 SIZ HAM XOHLAYSIZMI?
💁♀ FAQAT AYOL-QIZLARIMIZ UCHUN!
🏣 ERSAĞ Turkiya Korporatsiyasi
🎁 HAMMA xarid sovg'ali! (doimiy)
📈 Halol biznes
💵 Oylik naqd
☪ Musulmon kompaniya
🏠 Uydan turib ishlash imkoniyati
🛍 Qayta xarid majburiy emas!
🎁 Sovg'alarni tanlab olasiz
🎉 Tug'ilgan kun sovg'asi
💰 Katta daromad olishni istasangiz karyera qilish oson
👧👩🦳Yoshni farqi yo‘q
💎 Oylik 500$ dan 5000$ gacha
/channel/+YkJmYLlTZpQ5ODYy
/channel/+YkJmYLlTZpQ5ODYy
Туғилдингми — самар қолдир,
Ўзлигингдан хабар қолдир:
Хоқон эрсанг, шаҳар қолдир,
Зобит эрсанг, зафар қолдир,
Олим эрсанг, асар қолдир,
Ҳофиз эрсанг, лапар қолдир,
Чўпон эрсанг, отар қолдир,
Косиб эрсанг, ҳунар қолдир.
Лоақал тинч рўзғор қуриб,
Юртингга бир аскар қолдир.
© Анвар Обиджон
@xazon_rezgi
#Хайрли_тун
Эртанги кунингиз бетакрор бўлсин...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
"Эркак киши токи қўшиқ куйламас ва рақсга тушмас экан эркакгилича қолади".
Умар родияллоҳу анҳу
-Олдинлари уммат эркаклари қўшиқ куйлаб, рақсга тушишмаган...
-Ҳозир ҳам шундай!
💃Тикувчилар ва тикувчиликка кизикканлар учун кулайлик яратиш максадида янги каналимизни очдик
🔸Энг сўнги бежирим фасонлар,
🔸Энг зўр видеодарслар,
🔸Энг чиройли андозалар,
🔸 Прафессионал тикувчилар
дарсларидан жамланмалар,
ХАММАСИ МУТЛОКО ТЕКИН!!!
Каналга қўшилиб олинг❣️👇❣️
#мулоҳаза_учун_мавзу
ТОПГАНИНГ ТЎЙЛАРИНГА ЭМАС, ЎЗИНГА НАСИБ ҚИЛСИН!!!
• Бугун бир Япон ўртоғим уйланди. Тўйига таклиф қилди. Камина ҳам бориб, қатнашиб келдим. Шу пайтгача кўпгина Япон тўйларида қатнашганим учун, кўрганларим ва кузатганларимни сизларга ҳам улашгим келди.
Япониялик Сузукининг ихчамгина тўйини кўриб, ўзимизнинг Тешавойнинг мусофирчиликда йиллаб ишлаб келиб «Гумбура-қасир» қилиб берган тўйи кўз олдимда айланаверди-айланаверди.
• Ҳуллас, сизларга Япон тўйлари ҳақида қисқача ёритиб бераман. Япон тўйларининг сценарийси деярли бир хил. Кичкинагина , шинамгина ресторанда бўлиб ўтади. Тўйга 10 кишидан 50 кишигача меҳмон таклиф қилишади. Тўйга таклиф қилнганлар ўша ресторанни олдидаги "Реcепшн"га ( Қабулхона) боришади. Исм фамилясини айтиб, «Тўяна» сини беришади. Японларда тўяна нархи одатий 300$ атрофида. Жамиятни қоғозда ёзилмаган қоидаси 300$. Ундан кам бериш уят ҳисобланади. Одатда келин-куёвни ота-оналари, ака-укалари 300$ дан кўпроқ 600-1000$ атрофида беришади.
•Манга ёққан томонларининг биттаси келин-куёвнинг қариндоши ёки дўсти бошловчилик қилиб беради. Фалон пулга бошловчи, қўшиқчи, ўйинчи отарчи гаплашишмайди. Битта бошловчи 30-40 та энг яқинлар, келин-куёв билан тўй ўтади кетади.
• Ана энди бугунги постимиз қаҳрамони Сузукининг тўй харажатлари ҳақида гаплашамиз. Авваламбор, Сузуки ҳашакалла шошилиб, қўлидан бир иш келмасдан уйланиб олмади. Ўқиди, ишга кирди, ўзини эплай олишга кўзи етгандан кейин уйланди. Ўзига маъқул келган жуфтни топди. Маҳсус белгиланган жойга бориб никоҳдан ўтишди. Тўй куни белгиланди. Тўйга 50 кишини чақиришди. Рестораннинг бир кишига 100$ атрофида тўланадиган овқатлар менюсини танлашди. 50 киши учун жами 5000$ бўлди. Ҳар бир кишига эсдалик учун 10 $ дан совға олишди. Жами 5500$ бўлди. Қолган ҳаражатлар кийимлар, зал учун тўлов ва бошқа майда чуйдаларига яна 4500$ кетсин дейлик. Шунда бутун бошли тўйга 10000$ кетди. ЭНДИ ЭНГ ҚИЗИҚ ЖОЙИГА КEЛАМИЗ ЁШЛАР 10 000 $ САРФЛАБ ТЎЙ ҚИЛИШДИ ВА ҲАР БИР КEЛГАН МEҲМОН 300$ ДАН ТЎЯНА БEРГАНЛИГИ УЧУН 5000$ ДОЛЛАР ФОЙДА БИЛАН ЧИҚИШДИ.
• Ана энди, ошиб қолган пулга ёш келин куёв ( Kekkon ryouko) тўй саёҳатига кетишади. Чет эл саёҳатига ёки энг камида Япониянинг ичида бошқа шахарларга саёҳат қилиб келишади. Ана сизга Японларнинг оддийгина тўйи.
• Ўзимизни Тешавойчи 5-6 йиллаб четда ишлаб пул йиғиб, қарз олиб, данғиллама тўй қиламан деб умри ҳазон бўлиб кетди. Тўйдан кейин ҳам йиллаб қарз тўлади. Қарздан қутулишига, яна тўй чиқиб қолди. Ўғилларига суннат тўй қилиш керак...
• Ҳулоса ўрнида, қай гўрлардан чиқиб келган «Паразит» урф одатларни йиғиштирсак, ёш оилаларга ихчам тўй қилиб ошган пулни ўзларига инвестиция қилсак, қизни ҳам йигитни ҳам ўзини эплаб, оилага тайёр бўлганда турмуш қилдирсак, ким ўзарга тўй қилишни бас қилсак, олий мақсадни «Тўй, Уй, Машина» дан бошқа томонга бурсак, ёшларимиз энергияларини илмга, ҳоббига, изланишга, ҳақ-ҳуқуқини танишга, сиёсатга қизиқишга, жамиятни тўлақонли аъзоси бўлишга сарфлашар, балким. БИЗ ЎЗГАРСАК ЖАМИЯТ ЎЗГАРАДИ.
© Баҳодир Искандаров
@xazon_rezgi
‼️‼️‼️‼️‼️‼️
СИЗ АНЧАДАН БЕРИ ОЗИШНИ ХОХЛАЙСИЗ У ЛЕКИН УДДАЛАЙ ОЛМАЯПСИЗМИ ✅
БОШКА ГУРУХГА КУШИЛДИЗ МЕНЮСИ СИЗГА ТУГРИ КЕЛМАЯПТИМИ ✅
📌 1-ойда 4-кгдан 12-кг гача
📌 2 ойда 10 кгдан 18 кг гача
📌 3 ойда 18 кг дан 25 кг гача
ОЗИШНИ ВА ЧИРОЙЛИ КОМАТ СОГЛОМ ХАЁТ САРИ КЕТТИК 🚀
Олий маълумотли ДИЕТОЛОГ ✅
📌 БИЗ БИЛАН ЕНДИ ХАМММАСИ ОСОН
ТЕЗДА УЛАНИП ОЛИНГ АЙНАН СИЗ ИЗЛАГАН ГУРУХ
👇👇👇👇
/channel/+4iqo_SpM0nNjN2Iy
/channel/+4iqo_SpM0nNjN2Iy
―Кечиринг,Алексей Александрович.Аслида бундай қилмоқчи эмас эдим.Фақат шу азиаткага кўп эътибор беришингиздан хафа бўлиб,шу ишга қўл урдим. Мени ҳайдаманг,илтимос.
Лайло эндигина қайнаб чиққан шўрвани алам билан катта раковинага оқизиб юбориб, чала қайнаган гўшт ва нўхатларни ахлат челакка соларкан,вазиятга аралашмади. У Маринанинг кўролмаслик ва ҳасад оқибатида шу ишни қилганини англаб турар, “Эсиз,шунча маҳсулот ва вақтим увол бўлди”,―деб асабийлашганидан бутун вужуди титраб кетаётган эди.
Шу асабийлик кайфиятида кастрюлкага тозаловчи восита солиб ювиб қўйди.Ҳаммаёқни керосин ҳиди тутиб кетганди.
Марина аслида салатлар тайёрлаш бўйича мутахассис бўлиб, кейинчалик ошпаз бўлишни мўлжаллаб юрганди.Аммо қаердандир ошга тушган пашшадек пайдо бўлган Лайло унинг бу режасини йўққа чиқарди.Маринанинг назарида Лайло бу ишга муносиб эмасдай туюларди.Шу сабаб кўнглида туғилган ҳасад унинг Лайлога қасд қилишга ундаган эди.
― Алексей мени кечирмади...―деди у Лайлонинг ёнига келиб.―Сендан илтимос, унинг ёнига кириб мени кечиришини сўра. Мени ишдан ҳайдамасин.Онамнинг руҳи ҳаққи ҳурмати сенга бошқа ёмонлик қилмайман.
― Мен бу масалага мутлақо аралашмоқчи эмасман,― Лайло энди угра шўрва қилиш мақсадида мол гўшти олиш учун катта музлатгичга қараб юраркан, қўшиб қўйди.―Сенга нима ёмонлик қилдим? Ахир қанча хўрандаларимиз айнан шу таомларни ейиш учун ресторанимизга келишади. Рестораннинг бугунги даромадига зарар қилганингни биласанми?
―Лейла,сен келишинг билан Алексей катта маош тўланадиган иш- ошпазликка қўйди.Шу менга алам қилганди.Илтимос,менга ёрдам бер.
Лайло унга ҳеч нарса демай,угра учун етарлича ун олиб,тоғорачага солди. Марина Лайлога пушаймон, алам тўла нигоҳлари билан бир қараб олди-да, оғир қадамлар билан эшикка қараб юрди. Лайло унинг орқасидан қараб,бирдан раҳми келди.Унинг кўнглида турли ҳислар: ачиниш,одамгарчилик, раҳм,Маринанинг қилмишидан хафалик курашаётганди.
― Тўхта,Марина.Мен ҳозир...―Лайло шундай деб тўғри Алексейнинг кабинетига қараб юрди. Эшикни тақиллатгач,ичкаридан” киравер” деган овоз эшитилди. Алексей креслосига ястаниб ўтирганча,кофе ҳўплаётган экан.
― Кел,Волчица.Нима гап?
― Алексей,ёнингга илтимос билан кирдим. Қўй...Маринани ишдан ҳайдама.Ўзинг биласан,унинг эри йўқ.Қарамоғида эса иккита фарзанди бор, ― деди Лайло.―Қолаверса,ошхонадаги деярли барча салатларни шу аёл тайёрлайди.
― Сен ғалати экансан-ку,а?―Алексей жаҳл билан Лайлога кўзларини олайтириб қаради-да,жойидан турди.Қўлидаги қулоқли пиёлани стол устига қўйиб,унга яқинлашди. ― Ахир бу аёл сенга ёмонлик қилди-ку.Сен бўлсанг унинг ёнини оляпсан.
― Мен бошқа овқат тайёрлайман, уни кечир.Нобуд бўлган масаллиқнинг пулини ойлигидан ушлаб қоларсан, ―Лайло қатъият билан Алексейга тик қаради.―Ёмонликка ёмонлик билан жавоб бериш яхшимас.
Алексей унга бошидан-оёғигача норози нигоҳ ташлади.
― Бўпти,бор ишингни қил.Лекин айтиб қўяй, бундан кейин унинг бундай қилмишларига кўз юмолмайман, ― тўнғиллади у.
― Яна бир марта шундай қилса,мен ҳам орага тушмайман, ― деди Лайло.
― Яхши.Бор унда ўзини чақиргин.
― Раҳмат,сенга Лёша.
Лайло кабинетдан чиқиб,ошхона ўртасида карахт аҳволда,йиғламсираб турган Маринани ичкарига киритиб юборди.Орадан ўн дақиқалар ўтиб.ичкаридан чиққан Марина тўғри унинг ёнига келди.
― Лейла, кечир мени.Сенга шунча ёмонлик қилсам-да, менга катта ёрдам бердинг.Буни ҳеч қачон унутмайман, ― деди у. ― Раҳмат сенга.
― Бўпти, афсусларинг рост бўлса, бориб ишингни бошла, ― деди Лайло–Акс ҳолда тушликкача улгурмай қоламиз.
Шу воқеадан кейин Марина унга ортиқча тирғалмай қўйди.
Бу орада Лайло Алексейнинг ёрдами билан Европа таомларини тайёрлашни ўрганиш мақсадида Германияга борадиган бўлиб қолди.
Дрезден шаҳридаги об-ҳаво Москваникидан унча фарқ қилмас экан. Шарқий Германиядаги Эльба дарёсининг ҳар икки томон қирғоғида жойлашган бу мафтункор шаҳар барокко услубида қурилган қадим бинолари,салқин ўрмонлари билан дунёга машҳур экан.
Моҳигул НАЗАРОВА
БЎРИ АЁЛ
Иккинчи фасл
1.Янги касб,янги одамлар.
Ўша куни Лайло Лида Павловна билан алламаҳалгача гаплашиб ўтирди.Лида Павловна унга оилавий суратларини кўрсатди. Ўз навбатида Лайло ҳам болалари борлигини, уларни жуда соғинганини айтиб, мусофирчиликда бошидан ўтказган воқеаларни қисқа қилиб сўзлаб берди. Лида Павловна “Ҳа,Алексей нега сени қўллаб-қувватлаётганини энди тушундим. Бўридай қасоскор бўлганинг,ҳаёт машаққатларига якка ўзинг бардош бериб,яшаш учун курашганинг сабаб унинг эътиборига тушгансан.У жасур аёлларни ҳурмат қилади,” ― деди.
Мезбон аёл Лайлонинг рус тилида аъло даражада гаплашишидан хурсандлигини, бу жамоа орасида ўз ўрнини топиб,ишлаб кетиши учун муҳимлигини ҳам таъкидлаб қўйди.
Эртаси куни биргаликда ресторанга йўл олишди.Алексейнинг ресторани Домодедово аэропортининг яқинида жойлашган бўлиб,номи “Концепт” деб аталар экан.
Лида Павловна билан ресторанга кириб келаркан,Лайло бу ердаги ҳашамат ва мижозларнинг кўплигини кўриб,ҳайрон қолди.Шу билан бирга юрагида ҳадик кучайди:”Эплай олармиканман,бу ишни? Ахир таом пиширишни яхшигина уддаласам-да, бирор жойда ошпаз бўлиб ишламаганман-ку...” Лайло нима бўлгандаям чин дилдан ҳаракат қилишни,ўзига топширилган ҳар бир юмушни ҳафсала ва меҳр билан бажаришни дилига тукканча,ҳамроҳига эргашди.
Лида Павловна уни муҳташам безатилган залдан ичкарига,иккинчи қаватга бошлади. Бу ерда тахминан эллик-олтмиш киши сиғадиган каттагина зал бор экан. Лида Павловна бу залда банкет ва туғилган кунлар,гоҳида тўйлар ҳам ўтказилишини айтди. Зал четидаги ойнаванд эшик орқасида каттагина ошхона жойлашган экан.
Ошхона электр токи ва табиий газ билан ишлайдиган замонавий жиҳозлар: плиткалар, овқат иситгичлар,катта-кичик қозон-у,кастрюлкалар, ҳар хил ўлчамдаги товалар-у,тарелкалар билан тирбанд бўлиб кетган,турли хил таомларнинг ҳиди анқир эди. Ўндан ортиқ ошпазлар-у,идиш ювиладиган катта раковиналар олдидаги уч-тўрт нафар аёллар ўз ишлари билан банд эдилар.
Кираверишдаги узун столларда тушган буюртмаларга кўра мижозларнинг овқат ва салатлари тайёрлаб қўйилар,официантлар уларни патнисга солиб эгаларига етказишар экан.Лайло бу ердаги манзарани кузатаркан, яна хавотири кучайди.Лида Павловна уни ҳолатини сезгандай, ”Ҳеч нарсадан чўчима,ўрганиб кетасан”,-деб қўйди. Ўзи бўлса тайёр таомлар турган столлар ёнига бориб, икки қўлини бир-бирига уриб,қарсак чалди. Ишлаётганларнинг барчаси унга қарагач, баланд овозда гап бошлади.
― Салом, азизларим.Мана бу қиз Ўзбекистондан. У бугундан бошлаб шу ерда ишлайди.Ўзбекча таомлар пиширади. Ундан ёрдамингизни аямайсиз,Лейла билан чиқишиб кетасизлар, деб умид қиламан.
― Шу етмай турганди ўзи...Ўзбекча таомлар нимага керак? Ким ейди уни? ― тўнғиллади ям-яшил кўзларида норозилик порлаган,юзида сепкили кўплигидан ранги қизил ё оқлигини ажратиш қийин бўлган бир аёл.
― Ўзбекча таомларни ким ейиши ё емаслиги сенинг ишинг эмас, ― жеркиб берди Лида Павловна. ― Бу қизни Алексей Александровичнинг тавсиясига кўра олиб келдим. Марина, кимнинг ресторанида ишлаётганинг эсингдан чиққан кўринади. Бошқаларнинг ишига бурнингни суқмай ишингни қилсанг-чи.
Марина бир нималар деб тўнғиллаганича бурилиб кетаркан,Лайло унинг охирги сўзларини илғаб қолди.” Бутун Россияни эгаллаб олди, бу осиёликлар.Ўз юртига қачон кетишаркан бу келгиндилар?”
Зардаси қайнаган Лайло боплаб жавоб бермоқчи бўлди-ю,аммо Лида Павловнанинг “гапирма” дегандек нигоҳ ташлаганини кўриб,жим бўлди.
―Лейла,кел,сенга иш жойингни кўрсатай. Мана бу газ плита сеники. Кўряпсанми,каттагина. Бу электр токида ҳам газда ҳам бирдай ишлайди. Бемалол хоҳлаган таомингни пиширишинг мумкин. Мана бу шкафда эса идишлар жойлаштирилган. Мана бу эшикдан бўлса, омборхонага кириб истаган сабзавот, гўшт ва ёрмаларни олишинг мумкин. Агар қайсидир маҳсулот бўлмаса, менга айт, олиб келиб бераман.―Лида Павловна шундай деб,ошхонанинг бошқа томонига қараб юрди. ―Мен шу ерда бўламан.
@xazon_rezgi
🎧 Ayol ko'ngli
✍ Xazonrezgi
🎙Gulnoza Asadbekova
Kanalga ulanish 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#хайрли_тонг
🍃Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...
🍃Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз.
🍃Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.
🍃 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.
Файзли шанба тонги хайрли бўлсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊
Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •
Javoblar👇
(@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)
#Драбллар
ЁРДАМ
Ёши саксондан сакраб ўтган касалманд, қадди эгик қария бирор олижаноб йўловчининг ёрдами билан серқатнов кўчадан ўтиб олиш илинжида теваракка жонсарак кўз югуртиб турарди.
− Ассалому алайкум, амаки, − деб салом берди ногоҳ қаршисида пайдо бўлган ўспирин.
Қария ғоят ажабланганидан алик олишни ҳам унутиб болага тикилди.
«Амаки?!»
Ҳа, у беҳуда лол қолмади. Мана, салкам ўттиз йилдан бери қулоқлари «отахон», «бобожон» деган атамаларга кўниккан эди. Ўспириннинг кутилмаган мурожаатидан унинг эгик қадди бироз ростлангандай бўлди.
− «Амаки» дедингми? − қайта сўради қария.
− Ҳа, амакижон, − деди бола гўёки илтижоли тикилиб, − машиналар қатновидан қўрқаман, шундай касаллигим бор, илтимос, кўчани кесиб ўтишимга ёрдам беринг.
− Хўп, − деди қария ва шу баробарида кўзлари равшан тортиб, қўл-оёқлари тетиклашгандай бўлди.
Ўспирин қандайдир сирли кулимсираб чолни қўлтиқлаб олди.
«Шўрлик, − ўйлади қария серқатнов йўлни кесиб ўтишаркан, − шугина ёшидан ғалати касалга чалинибди-я?! Минг бор шукр, менда ундай кароҳат йўқ...»
Хаёллар оғушидаги отахон ўзи бола етовида бораётганини асло пайқамади. Аммо айни пайтда унинг руҳи тетик, вужуди енгил, кўз олди ёруғ эди.
Луқмон БЎРИХОН, "Митти ҳикоялар: кеча ва бугун" китобидан.
👇👇👇👇
/channel/xazon_rezgi
―Сизга айтган қиз мана шу бўлади,мен эса кирмайман.Шошилинч ишим бор.―Алексей шундай деб,Лайлонинг елкасидан беозор тутиб, ичкарига киритди.―Бемалол танишинглар,гаплашинглар.Ҳозирча хайр.
Лайло саломлашиб,ичкарига қадам ташлади. Уч хонали квартира ораста ва шинам эди. Лида хола уни ичкарига бошлади. Тўғридаги катта хона меҳмонхона шекилли, катта ҳажмли телевизор, кресло ва журнал столи билан безатилган эди. Уй бекаси уни креслога ўтиришга таклиф қилди.
― Хўп,қандайсан энди? Аввал яқиндан танишволсак.Мен Лида Павловна бўламан. Эллик икки ёшдаман.Эрим бундан уч йил аввал кутилмаган юрак хуружидан вафот этди. Бутун умрим давомида ресторан ва кафеларда ошпаз бўлиб ишладим, ― илиқ оҳангда сўз бошлади Лида хола.― Европа таомлари бўйича устаман.
―Мени исмим Лайло.Ўзбекистонданман.Лида Павловна узр, фарзандларингиз йўқми?
― Биргина қизим бор. Уям жуда олисда,Владивостокда яшайди.Бир йилда бир бор келса келади,бўлмаса шу ҳам йўқ. Эрга тегиб,ўшанинг юртига кетворган.―деди бироз хомуш тортиб Лида хола.―Ёзги таътил пайтида қизини гоҳида бу ерга юбориб туради.Шунисига ҳам раҳмат ,деб ўтираман.
―Тушунарли. ―Лайло энди суҳбатни улаш учун йўл излади. Уни бу ноқулайликдан Лида холанинг ўзи қутқарди.
―Нима ичасан,Лайло? Чойми ё қаҳвами? Эрталаб қуймоқ пиширгандим.Вақт ҳам тушликка яқинлашиб қолди.Котлетларим бор,қиздирайми?
―Лида Павловна,сизни овора қилиб қўйдим-да, ―деди Лайло бироз хижолатомуз.
―Ундай дема Лайло.Алексей қўнғироқ қилиб,”Сизникига яхши бир қизни олиб бораман, вақтинча яшаб туради,”―деганига хурсанд бўлдим. Чунки ёлғизликдан гоҳо жуда сиқиламан. Алексей жуда ақлли йигит. Унча-мунча нарса билан уни ҳайратга солиш жуда қийин. Сени эса яхшигина ошпаз деб айтди.Энди бизнинг ресторанда ўзбекча таомлар пишираркансан,шундайми?
―Шунақа бўлса керак,―жавоб берди Лайло иккиланиброқ.
―Кел,аввал тушлик қилиб оламиз.Кейин ҳаммасини батафсил гаплашамиз.Лида хола шундай деганча,семиз гавдасига ярашмаган чаққонлик билан ошхонага қараб юрди. Лайло унга эргашди.
Тушликдан сўнг Лида хола Лайлони чап томондаги кичикроқ хонага олиб кирди. Хонада биргина диван, ойнали стол ва стул қўйилган,деворга жипс қилиб жойлаштирилган кичикроқ шкаф ҳам бор эди.
―Мана шу сени хонанг. Бу ер қизимнинг хонаси эди.Ҳозир эса неварам меҳмонга келса шу ерда ухлайди. Бемалол жойлашиб ол.Мен ҳозир...-Лида Павловна хонадан чиқиб кетди-да, қўлида кўрпа- тўшак,чойшаб,сочиқ билан қайтди.―Булар сенга.
Лайло кўрпа-тўшакларни диванга қўйиб,чойшабларни ёйди. Бироздан сўнг эшикдан Лида хола мўралади.
-Лайло,хоҳласанг душга тушиб чиқ.
Аёлнинг бу гапи Лайлога ёқиб тушди.Сочиқни олиб душга қараб юраркан,ўзини бундан кейин яна нималар кутаётгани ҳақида ўйлади.” Нима бўлади,энди? Ресторанда ошпазликни эплай олармиканман?” Уни олдинда сирли келажак кутаётган эди...
Биринчи фасл тугади.
Муаллиф: Моҳигул Назарова
/channel/xazon_rezgi
@IJOD07
Лайло қийин вазиятга тушиб қолганини,ростини айтмаса бўлмаслигини англаб, ўзини ўнглаб олди-да, сўз бошлади.Аслида қаерданлиги, рашк туфайли кундошини ўлдириб қўйгани, ”ўтириб чиққани”, Нуриддиннинг номардлиги туфайли олган қасоси кейин эса Нуриддин жияни Акобир билан бирга уни аёвсиз калтаклаб, мана шу кимсасиз ўрмонга келтириб ташлагани, хуллас ҳамма-ҳаммасини гапириб берди. Уни сўзларини ҳеч ким бўлмай тинглади. Лайлонинг ҳикоясидан қаттиқ таъсирланган Нина Сергеевна бирдан пиқиллаб йиғлаб юборди.
―Оҳ,қизим жуда кўп азоб чеккан экансан-ку,а?―Кекса аёл креслодан туриб келиб Лайлони қучоқлаб олди. ― Сен бўридай якка ўзинг қасос олганингга қойил қолдим.Лекин тўғри қилибсан.Бунақа ифлосларга раҳм қилиш керакмас.Лекин ўзингни ўлдириб қўйишса,нима бўларди?
Алексей Лайло гапини тугатгунча ундан кўзини узмади.Нигоҳлари қаттиқ эркакнинг унга раҳми келаётгани ёки хайрихоҳлиги ҳам номаълум эди. Лайло сўзини тугатгач, у”Мен ҳозир..”―деди-ю,мақсадини айтмай, хонадан чиқиб кетди. Александр Петрович ўйчан ҳолатда ўтирар,Нина Сергеевна бўлса ҳар замон бурнини тортиб,кўзларини дастрўмолчаси билан артиб қўярди.
Ярим соатча ўтиб, Алексей хонага кириб келди.Креслога оёқларини чалиштириб ўтириб олди.
― Сен эртага мен билан бирга кетасан, ― деди у Лайлога жиддийлик билан. ― Рестораним бор. Ўша ерда ўзбек таомларини пиширасан. Яшаш жойинг ва иш ҳужжатларинг билан ўзим шуғулланаман. Тушундингми?
―Аммо мен ҳеч қачон ошпазлик қилмаганман,―кутилмаган таклифдан шошиб қолган Лайло нима деб жавоб беришини билмади.
― Ўз миллий таомларингизни пиширолмайсанми?
― Пиширишга-ку пишираман,лекин...
― Ҳеч қандай лекин-пекини йўқ. Ҳозир яна шаҳарга қайтсанг нима иш қилмоқчисан? –сўради Алексей.
― Аввал ишлаган кийим-кечаклар дўконида ишлайманми, дегандим. ― Лайло энди иккиланиб сўз бошлаганди,Алексей шарт кесди:
― Ҳа,хўп ўша озарларнинг дўконига борасан ҳам дейлик.Ўша бандит юртдошинг сени қайтиб келганингни,тириклигингни билса ўз ҳолингга қўйишига ишонасанми?
Лайло ўйланиб қолди. Алексей тўғри гапираётган эди.
―У қайтганингни эшитган заҳоти сенга яна бир ёмонлик қилиш йўлини ахтаради.Шу сабаб таклифимга рози бўлавер.Мен ўша Нуриддинни ўзим ерни остидан бўлса ҳам топиб ёнингга олиб келаман.―Алексей қатъий оҳангда шундай деди-да,жойидан турди. – Кейин унга қандай жазо беришни биргалашиб ҳал қиламиз.
Лайлонинг бу таклифга рози бўлишдан бошқа иложи йўқ эди. У “хўп” дегандек бош ирғаб, ўрнидан турди ва ошхонага қараб йўналди. Идишларни ювиб-чайиб, шкафчага жойлаётган пайт Нина Сергеевна кириб келди.
― Алексей сенга ёрдам бермоқчи,―деди у Лайлога қараб паст овозда. ―Ўғлим мард аёлларни ҳурмат қилади. Сенга “Бўри аёл”(Волчица) деб ном қўйиб олибди.
― Билмасам, Нина Сергеевна.Тўғриси,бошим қотиб қолди. –Лайло ошхона столининг ёнидаги стулчага чўкаркан,ҳорғин овозда қўшиб қўйди. ―Лекин ишламасам ҳам бўлмайди.Ўзимга уй-жой қилиш учун шу ерларда юрибман.
―Ўғлимнинг ишончига кирсанг,ҳаммаси яхши бўлади қизим. Қолаверса, дадаси ҳам Алексейга “Бу қиз менинг юртдошим бўлади..Мен ўша заминда улғайганман, ўзбеклардан қарзим бор.Унга ёрдам бер”, ― дебди. ―Нина Сергеевна шундай деб жойидан турди.
―Ўғлингизни оиласи борми?―анчадан бери ўзини қизиқтирган саволни берди Лайло.
― Бор эди. Хотини билан институтда бирга ўқиб,севишиб турмуш қуришганди. Афсус, икки йил олдин келиним қон касаллигидан вафот этди. Биттагина неварам Валентина Питерда,медицина институтида ўқийди. Алексей қандайдир бир аёл билан учрашиб юрибди.Яқинда “Бўлажак келинингизни сизлар билан таништиргани олиб бораман,” ―деганди.Билмасам,бир кун таништирар.
Лайло ўйланиб қолди.Олдинда уни яна тақдир синовлари кутаётган эди...
Янги ҳаёт