xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#Севги_тести❤️

Жуфтингиз сизга қанчалик мехр кўрсатиб этибор қилади ва сизга қай даражада ошиқлигини билишни истайсизми?😍🫀

Унда расмдаги жуфтликдан бирини танланг👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

😛😌😚😁😉😁😌😌😌😔

😛😌😔😌😌😋😌😋😣

😠 Дугонажон, негадир ўзимми нихоятда тушкун, умидсиз ва ўзимни ва атрофимдагиларни ёмон кўриб қоляпман.

🍷 Дугош,сенга битта сирни очай, мен битта каналга уланиб олганман, роса бизлар боп..❤️

😏 Шу каналга уланганимдан кейин, роса ўзгардим... бахтли бўлишни ўргандим 🌈

🥰 Сен ҳам уланиб ол, бир ойга қолмай БАХТЛИ АЁЛга айланишни бошлайсан. 🫰

Ишонмайсанми? 
Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️ Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️
👇
🥰

🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽

/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

― Қанақасига менга кундош бўласиз?Анвар акам ҳеч қачон менга хиёнат қилмайдилар,―деди у хотиржам гапиришга интилиб.―Сиз шунчаки туҳматчи аёлсиз.Эримга туҳмат қиляпсиз.Бахтли ҳаётимизни бузмоқчисиз,шундайми?
― Анвар акангиз отасининг гапини икки қилолмай,сизга уйланганида мен ҳомиладор эдим,―дея гап бошлаган аёлнинг гапи бўғзида қолди.
 ―Ия,унда  шунча йилдан бери ҳомилангизни кўтариб юрибсизми? ―кулиб юборди Лайло.―Эсингиз жойидами,ўзи? Энди у  Наргиза  туҳмат қилаётганига аниқ ишонаётганди.
 ― Бу иккинчи ҳомилам, ―бирдан қичқириб  юборди аёл.― Биринчисини сиз туфайли аборт қилишга мажбур бўлганман.Чунки бир ҳафтадан кейин тўйларингиз бўлиши керак эди.
―Сиз ажойиб экансиз-ку.Анвар акам билан юриб,ҳомиладор бўлган экансиз,уям сизни севар экан,нега унда ўша пайт турмушга чиқмадингиз?
―Чунки Анвар отасининг измидан чиқолмади.Сиз қаёқдандир пайдо бўлиб,бизнинг муҳаббатимизга чанг солдингиз.―Наргиза ғазаб билан сўзларкан,ростдан ҳам Лайлони   айбдор деб ўйлаётгани учун  у кўзига балодай кўринаётганди.―Ҳаётимизга бостириб кириб,Анварга тегиб олдингиз.Аслида у сизни эмас,мени севарди,билдингизми?
―Менга қаранг.Демак  менга хат ёзган ҳам,бир ҳафтадан бери  уйимизга телефон қилиб,мени  ёмонлаган  туҳматчи ҳам сизсиз,шундайми?  Қани,кабинетимни бўшатиб қўйинг-чи. Хаёлингиз жойида эмасга ўхшаяпти, ―Лайло шундай деб,ўрнидан турди. ― Эсиз,шунча уринишларингиз бекор кетди.Сўзларингизни бирортасига ҳам ишонмайман.Бўлинг, тез чиқинг.
    ―Чиқмасам-чи?Нима қиласан?―деди Наргиза ранги гезариб. ―ИшонмасангАнвар акангнинг ўзидан сўра.
  ―Мени сенсираманг.Ё мени ҳам туққанмисиз?―заҳарханда қилди Лайло.
Бу гапдан Наргизанинг ғазаби келди.
   ―Сен мени мазах қиляпсанми,ҳали? Кутилмаганда жойидан сакраб турган Наргиза Лайлонинг сочига чанг солди.Лайло ўзини ўнглагунча,уни тарсакилаб, бошига муштлаб, юзларини юлиб ташлади.―Сен эркатой хотин бўлиб, маликалардай маза қилиб Анвар билан яшаб юрасан-у, мен азоб чекиб юраверайми? Сен сабабли мен биринчи фарзандимни ўлдирганман. ―Наргиза шундай деб, бор кучи билан Лайлони итариб юборди.―Энди эса болам отаси билан бирга бўлишини хоҳлайман.
    Столга урилиб гандираклаб кетган Лайлонинг бирдан ғазаби қайнаб кетди.Стол устидаги  тиббиёт  тимсоли бўлган  вазага ўралган илон тасвирли  бронза ҳайкалчани олди-да,  тинмай ҳақоратли сўзларни айтиб,уни сўкаётган Наргизанинг бошига  бор кучи билан  урди.  Кўз олдига Анварнинг, фарзандларининг қадрдон чеҳралари келиб,улардан бир зумда ажралиб қоладигандай,бахтли кунларига якун ясалаётгандай туюлди. Вужудида пайдо бўлган худбинлик, куйдирувчи рашк, ўз бахтини қизғаниш туйғулари аёлнинг қўлларидан тутиб,Наргизани ураверди, ураверди... Наргиза беҳуш ҳолатда ерга қулади. 
    Шовқинни эшитиб,кимлардир эшикни  тепиб кириб келганини,   қўлидаги ҳайкалча ерга тушиб кетганини базўр илғади. Кимдир унинг юзига бир стакан сув сепиб юборди. Ўзига келганида кабинети ҳамкасблари билан тўлиб кетган, бош врач Содиқ ака  Наргизанинг бўйин томирини ушлаб,
”Афсус,ўлиб қолибди,”―деяётган эди.  Кўп ўтмай кимдир хабар берган шекилли,   кабинетида  милиция ходимлари пайдо  бўлди.Лайлони шаҳар ички ишлар бўлимига олиб кетишди.
  Бу воқеадан хабар топган Анвар ўша заҳоти шаҳар ички ишлар бўлимига етиб борди.Наргизанинг вафот этгани,Лайлонинг жиноятга қўл ургани уни гангитиб қўйди. Қайнотасини,уйдагиларни чақиртирди.Лекин уларга ўша куни Лайло билан кўришишга рухсат беришмади.Лайло совуқ камерада ёлғиз қолиб кетганидан кейингина қилиб қўйган ишининг даҳшатини бор бўйича  англади.  “Нега Анвар ака келмаяпти? Болаларим нима қилишяпти,экан? Мени одам ўлдириб қўйганимни эшитган ота-онамнинг аҳволлари нима кечди экан? Энди нима бўлади?” Шу каби саволларнинг кети йўқ эди. 
      Эртасига шаҳар ички ишлар бўлимининг кичик  хонасида ёлғиз ўзи ўтирган қизининг олдига кирган отаси  Мустафо аканинг қоп-қора сочлари  қордай оқариб кетганини кўрган Лайло  отасини маҳкам қучоқлаб олди. Мустафо ака қизини елкасидан енгилгина қучиб қўйди-да,ўзидан сал нарига итарди.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Наргиза бўлса Анварга  йиғлаб-сиқтаб,унга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини,фақат иккинчи хотини бўлишни исташини айтди. “Менинг ҳаётимда сиздан бошқа эркак бўлмаган, бўлмайди ҳам,―деди у навбатдаги  дийдорлашувларидан бирида Анварни авраб.―Бахтингизни бузмай деб, жонимни гаровга қўйиб, биринчи фарзандимни олдириб ташладим. Аслида уйингизга бориб ўтириб олсам ҳам бўларди-ку... Аммо мен бундай қилмадим.Сизга қулоқ солиб,изимга қайтиб кетдим.Шу ўтган йиллар ичида сизни унутишга  кўп  ҳаракат қилдим. Аммо бўлмади. Сизни асло унутолмадим. Мени дийдорингизни кўриш бахтидан мосуво қилманг, жоним”. 
Кейин  ҳам гоҳи-гоҳида  шу ўтинчини  кўп бора такрорлади.Унинг ширин гапларидан боши  айланган  Анвар  никоҳ ўқиттирди.  Кейин бўлса ҳеч кимга билдирмай шаҳарнинг эски шаҳар қисмидан кичкинагина ҳовлича сотиб олиб берди. Орадан кўп  вақт ўтмай Наргиза ҳомиладор бўлди.  
   Наргиза Анварни алдаб-авраб ўзиники қилгани, иккаласи орасидаги муносабат яхшилангани сари Лайлони   ғойибона ёмон кўриб борарди. Гоҳида Лайлонинг бирор сабаб билан  ўлиб қолишини,ўзи Анварнинг ягона ёри бўлиб қолишини  сўраб тонггача Яратганга илтижо қилиб чиқарди. Эрталаб эса ўзининг  телбаларча ўйларидан уялар,аммо  кўнглида  Лайлога нисбатан нафрат олови кучайиб борарди. Наргизанинг хаёлида Лайло унга тегишли бўлган барча нарсани эгаллаб олгандай туюлар,қачондир бу аёл билан ҳисоб-китоб қилиши лозимлигини ўйлаб қоларди.Лекин бу ҳисоб-китоб ўзининг ҳаёти эвазига бўлиши мумкинлиги хаёлига ҳам келмасди.
   Наргиза ўша  машъум воқеа юз бермасидан бир кун олдин,  тушлик баҳонасида уйига келган Анвардан Лайлонинг қаерда ишлашини сўради.
   ―Лайлода нима ишинг бор?–Анвар Наргизага жиддий нигоҳ  ташлади.―Тинчликми,ўзи? 
  ―Шунчаки сўраяпман,нима мумкин эмасми?―деди Наргиза ўпкалаган оҳангда.―Тантиқ маликангиз ҳақида билгим келди-да.
   ― Қўй,қизиқма.Бир-бирингиз ҳақида билмаганингиз яхши.
    ― Айтақолинг,шунчаки билмоқчиман,-Наргиза шундай деб Анварни сочларини силади.―Ўқишини битирдими, ишлаяптими йўқми,деб сўраяпман.
    ―Ҳа, икки йил олдин битирди.Болаларимиз ҳам улғайишди,энди ишлаяпти,худога шукур.―деди Анвар. Кейин  аёлнинг қўлларини  кафтлари орасига олиб, ғурурланганча қўшиб қўйди.―Янги тумандаги шифохонада бош шифокор  ўринбосари у.
  ― Ҳа,яхши, ―деб  қўйган   Наргиза аҳамият бермагандай туюлса-да, аслида    Лайло билан учрашишни дилига тугиб қўйди.Кейин эса гапни бошқа жойга бурди.―Анвар,биз ҳам қачонлардир доимо бирга яшармиканмиз?
       ― Нима,ҳозирги ҳаётинг ёқмаяптими сенга?―Анвар бирданига хушёр тортиб,жойидан туриб кетди.―Ахир сени ташлаб қўймаган бўлсам?Мана,кичик бўлсаям ўз уйинг бор.Ҳар кун бўлмасаям,кунора  ёнингдаман. Худога шукур қилсанг-чи.
 ―Худога шукур қиламан,аммо...Доимо мени ёнимда бўлишингизни истайман,―Анварнинг кескин сўзларидан юраги орқага тортиб кетган бўлса ҳам Наргиза сездирмай жилмайишга ҳаракат қилди.―Биласиз-ку,сизни жудаям яхши кўраман.Ахир сиздан бошқа кимим  бор?Анавинга сизни бериб қўйишни истамайман.
―Наги,у  “анави” эмас,икки фарзандимнинг онаси.Лайло билан умуман ишинг бўлмасин.―Зарда билан шундай деган Анвар кутилмаганда остонага бориб,туфлисини кия бошлади.Одатдагидек,туфлисини артмоқчи бўлган  Наргизанинг қўлларини силтаб  ташлади-да,  дарвозага қараб йўл олди.
  Наргиза ўзига келиб,унинг  орқасидан чиққунича Анвар ҳовлидан чиқиб кетганди.Наргиза чексиз нафрат билан унинг изидан қараб қоларкан:
”Оилангга ўзим ҳақимда билдириш вақти келганга ўхшайди.Шошмай тур.Яқин кунлар ичида ҳаётингга кирганимни билишади”,―деб ўйлади.
(Давоми бор)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

/channel/xazon_rezgi

@IJOD07

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

БЎРИ АЁЛ
қисса


https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Bizi kanalda atiga 100 minga 3 ta tavar olishingiz mumkun ajaoyiba🫣

Hech qanday kargolarsiz tavarlar bor disam ishonasizmi haa toʻgʻri  oʻqidingiz

20 kunlab kutib oʻtirmisiz zakazizni😍
Nafaqat Xitoy balki Beshkek va Pekin tavarlarni ham sotamiz ☺️

💜 Asal koʻylaklar
💜 Dvoykalar
💜  sumkalar
💜 Oyoq kiyimlar

/channel/+QRkr85Bw5jIyYjIy
/channel/+QRkr85Bw5jIyYjIy

Maktab va oʻqish uchun oʻz uslubingizni yaratsangiz boʻladi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💫 ПСИХОЛОГИК_ТEСТ💫

Пешона шаклига қараб инсон шахсиятини аниқлаш ,
тўртта асосий усули мавжуд ва уларнинг ҳар бири инсоннинг шахсиятига мос келади. Сизнинг характерингиз қандай эканлигини билиб олинг
!

ЖАВОБИНИ БИЛИШ👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

-Мўъжизалар юз беришини истайсизми?

У ҳолда ўша мўъжизалар юз беришига йўл қўйиб беринг!

Қандай қилиб дейсизми?

Ўша мўъжизаларга чин дилдан ишониб...

Хазонрезги

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тун, азизлар.
Ширин тушлар уйқунгизнинг безаги бўлсин

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😱🙈ЭРИМ СИНГЛИМГА ЭР БЎЛДИ!

😰Келин тўй куни ўзини заҳарлаб, шармандаликдан қутила оладими?

Менга совичилар кела бошлади,
Дадамнинг Яқин дўстидан, дадам вада бериб қуйган эканлар, маданиятли, уқимишли оила эди.
Лекин мен турмушга чиқа олмасдим чунки мен хомладор эдим оилали эркакдан.
Мен хомладорлигими айтим, у булса тан олмади. Туй куним мен ўзимни захарладим келин куйлак кийиш насиб қилмади.
Мен хушсиз эдим уша вақтда янгам синглимни чақириб сиз келин куйлакни кийин деди, киймасангиз опангиз шарманда булади деди, синглим рози булди лекин киёв синглимни кўриб....

😰Давомини ўқинг 👇


/channel/+PLdvU7K4p5pmZTli
/channel/+PLdvU7K4p5pmZTli

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

BU ONLAYN  MAGAZIN  EMAS 📣

👗Mavsumiy koʻylaklarni 45_70 ming soʻmdan
👠Oyoq kiyimlarni 25_50 ming soʻmdan
👜Sumkachalarni 10_35 ming soʻmdan
💍Bujuteriyalar uzuklarni atiga 2_5 ming soʻmdan olishni xohlaysizmi

Xitoydan oraga odam qo'shmay toʻgʻridan toʻgʻri birinchi qoʻl tovarlarni yetkazib beruvchilar, yani KURYERLAR kursimga marhamat
Kurs hozir judayam katta Aksiyada berilmoqda 🥳
Bu imkoniyatdan foydalanib qolilar 💥💥

Biznes uchun va katta-katta daromad uchun zoʻr imkoniyat bu 💵💵💵

Ssilka orqali kanalimga kiring🟣🟣🟣
/channel/bizness_N
/channel/bizness_N
/channel/bizness_N

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Наргиза унга жавобан ҳеч нарса демас,фақат пиқиллаб йиғларди холос.Буни кўриб бирдан Анварнинг қони қайнаб кетди.
  ―Мени алдаяпсан,шундайми? Балки ҳомиланг бошқа одамдандир? 
Наргиза йиғидан тўхтаб,Анварга ғазаб билан тикилди.
  ―Худодан қўрқинг,―деди титраб-қақшаб.―Мен сиздан бошқа одамни билмайман.
  ―Мен сенга уйланолмайман. Ахир айтяпман-ку,бир ҳафтадан кейин тўйим деб.―Анвар иҳраб юборди.―Нима қиламиз энди? 
   ―Ота-онангизга ростини айтинг.Тўйни тўхтатишсин.
  ―Жинни бўлганмисан?Тўйни тўхтатиб бўлмайди...Нима қиламиз,энди?
  ―Билмайман, ―деди пиқиллаб Наргиза.
       ― Бўлди,мен биламан, нима қилишни. ―Анвар машинанинг  майда-чуйдалар турадиган  қутичасини  очиб,қип-қизил ўн сўмлик пуллардан бир ўрамини олди.―Ма,буни ол.Болани йўқот. Кеч бўлмасин.
  ―Ахир,бу увол-ку,―титраб кетди Наргиза.
      ―Биламан,уволлигини.Аммо бошқа иложимиз йўқ.―Анвар шундай деб пулни қизнинг сумкасига солиб қўйди.―Мени тўғри  тушун. Отам кўп йиллик  қадрдонларининг қизига уйлантиряптилар. Ўртада оилаларимизнинг шаъни, обрўси бор.Ҳозир мени ўлдирсанг ҳам тўйни тўхтата олмайман.
  ― Онангизни олдиларига бораман.Ахир у кишиям она-ку, аёл-ку, балки мени тушунарлар. ―Наргиза шундай деганча машинанинг эшигини очди.
 ―Бефойда ишларни қилма Наргиз.Онам сенга ишонмайдилар ҳам  эшитмайдилар ҳам. Кейин... бегона кишилар бизни хонадонимизга умуман киритилмайди,―хўмрайиб деди Анвар.
 ―Унда дарвозангизни олдида ота-онангиз чиққунларича ўтиравераман.
―Ҳафталаб ўтирсанг ҳам фойдаси йўқ.Дадам –раҳбар одам.Милицияга битта қўнғироқ қилсалар, сени олиб бориб “тиқиб” қўйишади.
Наргиза   унинг гапларига бошқа эътироз билдиролмади,тўғрироғи гапиролмади. Иложсизлиги, Анварга ишонгани  натижасида нотўғри ишга қўл ургани, бу ҳам етмагандай вужудида улғайиб келаётган зурриёдини ўлдиришга маҳкумлиги уни бўғгандай бўлиб,аранг нафас олди. Болалар уйида ўсган, ҳеч кими йўқ,ота-онасиз  қизнинг шу тобда бошқа иложи ҳам йўқ эди.
―Наги,мени тўғри тушун.Сен  жудаям яхши қизсан.Аммо ота-онам ҳеч қачон сенга уйланишимга йўл қўйишмайди. Ҳали...бахтингни топиб кетасан. Анвар шундай деб,машинани ўт олдирди.-Юр,сени вокзалга ташлаб қўяй. Бошқа иложимиз йўқ. Мени кечир. Сенга доимо ёрдам беришга тайёрман. 
 Наргиза қон йиғлаганча,Тошкентга қайтди.Эртаси куниёқ аёллар шифокорига борди-да,я хшигина пул бериб, боласини аборт қилдириб келди. Ўзи  етимхонада вояга етгани, ота-онасизликнинг азоби қандайлигини тушунгани учун  ҳам  шу  гуноҳ ишга жазм  қилди. Чунки у ёлғиз боши билан фарзандини улғайтиришга  таваккал қилолмади...  
 Орадан бир ҳафта ўтиб  Бухорода янги қурилган “ Интерконтененталь” ресторанида  Анвар ва Лайлонинг   дабдабали тўйи бўлди. Йигит Наргизани  бутунлай унутиб,янги ҳаётга шўнғиди.
 Анвар тўйдан кейин Лайло билан бирга тиббиёт институтига бориб, ҳужжатларини топшириб келди. Болалигидан шифокор бўлишни орзу қилган Лайло имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, талабага айланди. Турмуш қурган бўлса-да, ўқишда деярли қийналмади.Уйларида хизматчилар борлиги сабаб овқати доимо тайёр, кирлари ювилган,худди ота-онасининг уйида юргандек бемалол эди. Кўз очиб кўрган ёри ―Анварни қаттиқ севиб қолди. Ҳар куни ўқишига ташлаб қўядиган, тушдан сўнг олиб қайтадиган, қимматбаҳо совғалар, кийим-кечаклар,тақинчоқлар билан сийлайдиган шундай йигитни севмай бўлармиди? Лайло ўз бахтидан сармаст эди. Қайнона-қайнотаси ҳам уни ўз қизларидай яхши кўришарди. Биргина қайнопаси Нозима қўшни вилоятга  келин бўлган,ўзига тинч,бадавлат яшарди. Хуллас уларнинг бахтли ҳаётига халақит берадиган ҳеч қандай тўсиқ йўқ эди.”Қанчалар иқболи баланд аёлман-а...Ишқилиб бахтимга кўз тегмасин”,-дерди доим ўзига – ўзи.Шу орада ҳомиладор бўлди. 
Аввал ўғли  Акбар,икки йилдан кейин қизи Зулайҳо туғилди.Лайло фарзандларини улғайтиришга ҳам, ўқишини давом  эттиришга ҳам  деярли қийналмади. Махсус ёлланган энага Ҳамида хола унга беминнат ёрдамчи эди. Хотиржам ва бахтли ҳаётда фаровон яшаётгани ёш жувоннинг шодон, доимо кулиб турадиган чеҳрасида акс этганди.Гоҳида  тўкис бахти учун яратганга шукрона айтишни ҳам унутиб қўйган вақтлари  ҳам бўлди.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

БЎРИ АЁЛ
қисса


https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум борингизга шукр Оллох рози булсин сиздан биргина шу хикоядан узим учун мухим сабрни кучни мухаббатни ургандим кулингиз дард курмасин асар ичига кириб колгандайман гуё бу хисни суз билан таърифлаш кийин мартабангиз бунданда улуг булсин

Файзуллаева

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шайхнинг ҳузурига бир киши келди. Шайх «Саҳиҳул Бухорий»ни шогирдларига шархлаётган эди.

- Ҳалиги киши Шайхга: «Сиз бу ерда Бухорийни шархлаб ўтирганингизда одамлар ғарбда Ойга етиб боришди» - деди.

- Шайх айтдики:
«Бу ишнинг нимаси хайратланарлик? Бир яратилган (махлуқ) иккинчи бир яратилган (махлуқ)га етиб борди.

- Биз эса яратган (холиқ)га етиб боришни хоҳлаймиз.

- »Аммо шуни биламанки орамиздаги ягона бечора бу сенсан. На улар билан бирга Ойга етиб бординг ва на биз билан «Бухорийни» ўқидинг!"

©asatullayev_blog

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАЙНОНА
(ҳикоя)

Толибжоннинг оиласи серфарзанд оила. Оилада бири- бирини қувалашиб етти нафар фарзанд вояга етмоқда. Каттаси бу йил еттини тамомласа , энг кичиги энди эмаклашга
ҳаракатни бошлади.
Оила бошлиғи Толибжон махалласидаги Соҳиббекнинг фирмасида иш бошқарувчи. Топиш- тутиши ёмонмаску-я, аммо шунча ейман, ичаман деб турган қора кўзларни боқишниям ўзи бўлмаслиги рост. Аёли Саодат фарзандларидан ортиб, бирон жойда ишлай олмайди. Ўзи уйида шундоқ ҳам иши етарли. Яхши ҳамки, Толибжоннинг саксонларга бориб қолган онаси Фазилат хола борлар. Болаларга ҳай-ҳайлаб, жиллақурса бешигини тебратиб мадор бўлиб турадилар. Улар ҳар икки гапни бирида : " Ёлғизимдан кўпайганларим, Аллоҳимнинг берганлари , кўрсатганига, етказганига шукр"-деб дуо қилганлари қилган.
Толибжон бугун ишдан чарчаб келди. Ҳар доимгидек келишига овқат тайёр экан. Саодат бугун чиройли қилиб хуштаъм хоним пиширибди. Ёнида қип- қизил сардаги ва майда тўғралган кўкатлар иштаҳани янаям қўзғарди.
Бувижоннинг "Бисмиллаҳир раҳмонир раҳийм" и билан овқатга катталардан кейин бирин- кетин болаларнинг ҳам қўли узатилди...
Таом жуда ширин бўлган экан. Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, Саодат қизи Саида билан идишларни йиғиштириб ошхонага йўл олди. Бир пайт эрини йўталганини эшитиб , юваётган идишини столга қўйиб остонадаги эрига саволомуз боқди:

- Ҳа , дадаси ...

- Бундан кейин ойимга овқатни алоҳида сузгин... Овқат қуюқ бўлса ҳам.

Саодат эрининг гапларига тушунмай талмовсиради . Дили оғриди:

- Ахир .... Нимага ... ?

- Онаси, тушунгин бундоқ. Мен онамнинг қанча овқат еганлариниям билмадим. Биласан, -шу сўзларни гапираётиб Толибжоннинг овозидаги титроқ сезила бошлади ,- ойим қариб қолганлар . Овқатниям секин ейдилар. Яна...кўпинча набираларига илиниб ...

- Дадаси , бўлди . Ҳаммасига тушундим.

Саодат эрини ортиқ гапиртиргани қўймади, сабаби ўзининг ҳам кўнгли бўшаб кетганди.
У шу топда шундай меҳрибон ўғилни тарбиялаган қайнона- онасининг ёнига тезроқ боргиси келарди...

Муаллиф: Хазонрезги

Канал манзили
👇:
@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

―Нега бундай қилдинг,қизим? Нега?―Отанинг овозидаги ҳасрат,дард, мунг Лайлони бир зум соқовга айлантирди.Лекин  аёл ўзини тез қўлга олиб, Наргизанинг ўзи унинг олдига келгани,ўзи биринчи бўлиб ёпишгани,уйига номаълум  кишиларнинг телефон қилишганини,ҳатто уни хат ёзиб ҳақоратлашганини, балки бу ишларни ҳаммасини шу аёл қилганлигини, аслида у Лайлонинг бахтини кўролмайдиган ичиқора,туҳматчи бир аёллигини     отасига сўзлаб берди.
  Мустафо ака қизининг сўзларини бўлмай тинглади.
― Йўқ,қизим адашяпсан.Ўша аёл туҳмат қилмаган. У эрингнинг собиқ курсдоши бўлган экан.Анвар  ростдан ҳам никоҳ ўқитиб,унга уйланган экан.
     Лайло музлаб қолди. Бирданига унинг ишонч ва муҳаббатдан иборат бўлган дунёси нураб кетгандай,отасига беҳол суянди.”Энди нима бўлади? Қамалиб кетаманми?Болаларим нима қилади,энди? Анвар ака,сиз ҳали шунақа хиёнаткормисиз?”Миясида қаттиқ оғриқ билан жаранг бераётган саволлар кучли санчиққа айланиб,бутун вужудини эгаллади.Лайло  қулаб бораётганини билса-да, ўзини ҳеч ўнглаёлмасди.

(Давоми бор)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

/channel/xazon_rezgi

@IJOD07

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Моҳигул НАЗАРОВА
Ў Р И А Ё Л
(Қиссанинг давоми)

9. Кутилмаган фожеа
   
Айни ўша кунларда Лайлонинг номига кимдир хат ташлаб кетибди.  Уй хизматчиси хатни келтириб Лайлонинг қўлига тутқазди.Конверт юзида фақат “Лайлога” деб ёзилган хат ҳақоратли гаплар билан тўлиб-тошган экан.”Сен ёшгина бўлатуриб,Анварнинг бошини айлантириб тегиб олдинг.Аммо билиб ол,Анвар сени ҳеч қачон яхши кўрмаган  ва яхши кўрмайди ҳам.У шунчаки ота-онасининг гапини икки қилолмай сенга уйланган.Агар сен яхши қиз бўлсанг,ўзингдан саккиз ёш катта йигитга тегармидинг?Тенгинг топилмагани учун Анварга теккансан.Ўл,бу кунингдан...” 
 Лайло хатнинг охиригача ўқиёлмади.Югуриб қайнонаси Малика опанинг олдига борди ва хатни кўрсатди.Малика опа хатга шунчаки кўз югуртириб,бепарво қўл силтади.
―Қизим, ичи қора, ғаламис одамлар кўп. Уларга э ътибор берманг.Бундай пасткаш одамлар туҳмат,бўҳтон, ”миш-миш”  уюштириб,тинч,бахтли оилаларни бузишга ҳаракат қилишади.Шу ҳаракатлари сабаб оилангиз бузилса,маза қилиб томоша қилишади.Бахтингизни, эрингиз билан бахтли яшаётганлигингизни кўролмайдиганлар бор экан-да.―Қайнонаси шундай деб,хатни ғижимлаб халатининг чўнтагига солди.―Энди аниқ ишондим,кимдир бизга душманчилик қиляпти.Чунки бир ҳафтадан бери уй телефонига кимдир қўнғироқ қилиб,сизни тинмай ёмонлайди.Охири телефонни  тармоқдан узиб қўядиган бўлдик.
―Ойижон,наҳотки бу ишни ким қилганини аниқлашнинг иложи бўлмаса?―Лайло  қайнонасининг гапларига ҳайрон қолганча сўради. ―Нега бу ҳақда менга гапирмадингиз?
―Келинжон,биласизми мен бунақа фитналарга ўрганиб ҳам кетганман, ―Малика опа,Лайлога қошларини чимириб қаради.―Қайнотангизни биласиз, кўп йиллар масъул лавозимларда ишладилар.У кишиниям кўролмайдиган рақиблари кўп эди.Ва бундай телефон ўйинлари кўп бўларди.Қандайдир аёллар “Эрингнинг ўйнашиман”,деб телефон қилса,яна қандайдир эркаклар  ҳақоратлаб гаплашишарди.Шу сабаб бунақа  воқеаларга эътибор бермай қўйганман.Сизга маслаҳатим кўролмасларнинг қилмишларига  парво қилманг. Энди ишингизга кечикманг,борақолинг.
Лайло ўша куни тушкун бир кайфиятда иш бошлади.Иш кабинетида ўтирган пайтида ҳамширалардан бири кириб, Лайлони қандайдир аёл сўраб келганини айтди.   Орадан беш дақиқа  ўтар-ўтмас,хона эшиги тақиллаб,  30-35 ёшлар  чамасидаги ҳомиладор аёл кириб келди.
   Вақт тушликка яқинлашгани боис, ўзи  ўтказган кўрикларини катта журналга қайд қилиб ўтирган Лайло ёзишдан тўхтаб,аёлга қаради.Қорачадан келган,ўртача гавдали аёлнинг чеҳраси унга  негадир  танишдай туюлди.
―Келинг,опа. Хўш,биздан нима хизмат?―деди у  ишда айтадиган доимий гапини такрорлаб.
―Сизда гапим бор эди.―Аёл  бир текис қирқилган сочларини  кафти билан нари сурди.―Унинг  қийғоч қошлари остидаги сарғиш рангли кўзларида аллақандай олов ёлқинлангандай туюлди.
―Марҳамат,ўтиринг.―Лайло шундай деб рўпарасидаги стулни кўрсатди.―Хўш, эшитаман,сизни.
―Синглим, суҳбатимизни ҳеч ким эшитмаслигини ҳоҳлардим,-деди аёл стулга ўтираётиб.―Чунки бу ўта махфий оилавий масала.
  Лайло ҳайрон бўлиб қолди: Ким ўзи бу аёл? Нимага қандайдир ўта махфий  оилавий  масалани  у билан муҳокама қилмоқчи?
―Опа,адашмадингизми? Мен сизни танимасам,билмасам. Ёки маслаҳат берадиган руҳшунос бўлмасам.Мен билан қанақа махфий оилавий масалани гаплашмоқчисиз? ―ҳайратланиб сўради у.
―Лайлохон,мен сизни жуда яхши танийман, ― киноя билан гапирди аёл. ―Тўғри,мени танимайсиз,лекин  ҳозир ўзимни таништираман. 
  Лайло кўнглида қизиқиш билан бирга пайдо бўлган тушуниксиз хавотирни енгиш учун жилмайганча  аёлнинг рўпарасидаги стулга ўтирди. Аёл унинг чеҳрасига  индамай тикилиб турди-да, совуқ илжайди.
―Хўш,нимадан бошласам экан? Қисқа қилиб айта қоламан.Мен сизнинг  кундошингиз Наргиза бўламан. Анвар акангиз билан курсдош эдик,талабалик йилларимиздан  бир-биримизни севардик.
  Лайло   мутлақо  кутилмаган бу “янгилик”дан қотиб қолди. Лекин бу гапга бирданига ишонгиси келмади.Эрталаб қайнонаси билан  айнан шу мавзуда  гаплашгани ёдига тушиб,бирдан тетиклашди.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Моҳигул НАЗАРОВА
Б Ў Р И А Ё Л
(Қиссанинг давоми)
8.Кўз теккан бахт… 
    
Наргиза ўқишни тугатгач,  ижарада яшаб беш   йилча Тошкентдаги  қурилиш ташкилотларидан бирида муҳандис  бўлиб ишлади. Ўзи  истараликкина  эмасми, бир-иккита ҳамкасб  йигитлар унга турмуш қуришни таклиф қилишди. Аммо у уйланмаган йигитларни ўзига тенг кўрмай, ”айби”  борлиги  сабаб  бўлғуси эрининг олдида бир умр тили қисиқ бўлиб яшашни истамади. Ва бундай таклифларни шу сабабдан  рад этди. 
  Кейин Бухорога кўчиб  келди. Орадан ўтган йиллар давомида у меҳрибонлик уйида ўсган соддагина ишонувчан қиздан  пухта ва айёр  аёлга айланган, олдига фақатгина ўзига маълум мақсадларни қўйиб шунга интилаётган эди. Унинг қалбида бевафо Анварга нисбатан алам ва нафрат шундай қилишга чорлаган, нима қилиб бўлса-да, унинг оиласини бузишни ният қилган эди. Ижарага уй топиб, қурилиш корхоналаридан бирига  муҳандис бўлиб ишга жойлашди. Орадан бироз вақт ўтгач,  собиқ курсдошлари орқали Анварнинг  қаерда ишлашини суриштириб, уни  топиб борди.
  Ўшанда Анвар шаҳардаги қурилиш корхонасининг раҳбари эди.Қабулига келиб, энг охирида хонасига кирган  Наргизани кўриб, ҳайрон бўлиб  қолди.
  ―Наги,сенмисан? Бухорода нима қилиб юрибсан? Тошкентда эдинг-ку.
  ―Ассалому алайкум, Анвар.Мен ...шу ерда яшаяпман.  Яқинда   келдим.
  ―Ие,зўр бўлибди-ку.Турмушга чиқмадингми?
  ―Йўқ, Анвар. Мен сизни унутолмадим...Наргиза столни айланб ўтди-да,Анварга рўбарў бўлди.―Кўз очиб кўрганим сизсиз.
Анвар ҳайрон бўлиб,унга бир зум тикилди-да, жойидан туриб дераза олдига борди.
    ―Нега  турмуш қурмадинг,Наргиз? Ахир бахтга муносиб аёлсан.Тенгингни топишинг керак.―деди у ўйчанлик билан.
   Наргиза унга янада яқин келиб,кўзларига тик қаради.
   ― Айтдим-ку,менинг бахтим ҳам бахтсизлигим ҳам фақат  сиз.Менга бошқа ҳеч ким керак эмас.
      Анварнинг юраги бирдан  тез уриб  кетди. Талабалик йиллари эсига тушди.Агар курсдош қизлардан бирортаси Анварга қизиқиб қолганини  Наргиза  сезса,ўша қизнинг сочини юлиб олишдан ҳам тоймасди. Эҳ-ҳе,Анвар бунақа жанжалларнинг қанчасига гувоҳ бўлган,қанчаси ҳақида эса жўраларидан эшитган,ғурурланган. Кейин эса   ўзига мойиллиги  бўлган қизни  алдаб, квартирасига чақиртирганини эслади...Назарида ўзи ҳам ўшанда Наргизани ёқтиргандай бўлганди.Кўнгли ўша  бўйдоқлик пайтларидаги  илиқ ҳислардан эриб, беихтиёр аёлни  қучоқлаб олди.
   Наргиза унинг бу ҳаракатига умуман қаршилик қилмади. Аксинча унинг бўйнига илондай чирмашиб,кўксига бош қўйди.Икки кундан кейин эса туғилган куни баҳонасида Анварни  ижара  уйига чақирди... 
  Ўша куни тонгга яқин уйига келган Анвар  ўзини кутиб ухламай ўтирган Лайлога “Ишхонамизга хориждан меҳмонлар келишганди.Ресторанда тонггача ўтирибмиз”,―деб  ғўлдиради. Аслида эркак Наргизанинг тўрига осонгина илинганди. Лайлонинг кўнглида эрига нисбатан шубҳа пайдо бўлган  эса-да, ҳеч нарсани сўраб-суриштирмади.
    Орадан бир ҳафтача ўтгач, Анвар  “яна  меҳмонлар  келиб қолганлиги”  баҳонаси билан уйга келмади. У Наргизани севармиди ёки бу шунчаки  эрмак эдими, ўзи ҳам билмас, лекин негадир унинг олдига боргиси келаверарди.
 Наргиза учун эса  у келган кунлар байрамга айланиб кетарди.У севимли Анварига тансиқ таомлар пишириб берар,оёқларигача ювиб қўярди. Болалари билан ўралашган,табиатан мағрур бўлган Лайлодан бунчалик эътибор кўрмагани учунми, Анвар эса унга боғланиб бораётганини  ўзи сезмасди.
Охирги пайтларда  Лайлонинг кўнгли ғаш эди. Худди ҳаётида қўрқинчли нимадир юз бераётгандай туюлар, ўзини ноаниқ бир кўнгил қоралик кутаётгандай туюлар, гоҳо бу безовталикдан ўзини  қаерга қўйишни билмай қоларди.
 Онасига бу ҳақда гапирганида Лола опа уни уришиб берди:”Қизим, шундай чиройли ҳаётинг бор.Нимага ўз-ўзингдан бунақа  хаёлларга  борасан? Эринг  ҳам, қайнона-қайнотанг ҳам яхши одамлар  бўлишса...Шукур қилиб яшасанг-чи.” Лайло  онасига эрининг  гоҳо ишдан кеч келишларини,гоҳида эса умуман уйга келмай қолишларини,бундан юрагида гумон пайдо бўлганини  айтганида ҳам Лола опа : “Ношукур бўлма, эркак киши кўчанинг одами бўлса-да, болам,оилам деб юради.Эринг сени яхши кўради.Бунақа нохуш хаёлларга борма,”―деб танбеҳ берди.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳаётий ҳикоя
Олма

Кеч тушди. Дўконни беркитаётган эдим. Ортимдан бир киши:
- Ука олма оласизми? - деди.
45-50 ёш чамаси, велосипедда олма сотиб юрган экан.
- Қани кўрайчи, нархи қанча экан? - олдига яқинлашдим.
- Сизга 7500 дан қилиб бераман, - деди.
Дарров савдогарлигим тутиб кетди.
- 5000 дан беринг ҳаммасини оламан, - дедим.
- Йўқ ука, майли сизга 7000 дан берай, 4 кг холос, ҳаммасини олинг, - деди.
Қарасам 5000 данга бермайдиган.
- Хўп 6000 дан беринг, 2 килосини оламан, -дедим, - ҳаммаси кўпда ахир.
Бир муддат ўйланиб қолди.
- Ука ҳаммасини олинг, 6500 дан берай, - деди.
- Ҳаммасини нима қиламан амаки, эртага ҳам сотаверасизда, - дедим.
- Йўқ, бугун ҳаммасини сотишим керакда, келинг ука мана хохлаган биттасини олиб таътиб кўринг, жуда ширин олмалар, - деб, салафан пакет ичидан бир дона олма олиб менга узатди.
Кўзим амаки узатган олмага эмас, олма узатилган қўлларга тушиб қолди.
Совуқдан тилим-тилим бўлиб ёрилиб кетибди. Бир вақтлар, кузнинг совуқ кунларида, пахта даласида пахта терган вақтимда, ўзимни ҳам қўлларим шундай ёрилиб кетган эди. Эслаб, ичим ачишиб кетди.
Қилган ишимдан хафа бўлиб кетдим.
Менга узатган олмани олиб, уни ҳам салафанга солдим-да, амакига юзланиб:
- 8000 дан оламан, ҳаммасини оламан, - дедим.
Нархни эшитиб, менга ажабланиб қаради.
- Ҳа, ҳа 8000 дан оламан, - дедим яна қўшимча қилиб.
- Хазиллашяпсизми ука? - дегунча, мен пул санашга тушиб кетдим.
- Мана 32000 рози бўлинг! - дедим.
Пулни қўлимдан оларкан, санаб ўтирмай, 2000 ни қайтариб берди ва:
- Мен розиман ука, сиз ҳам рози бўлинг, - деди.
Пулларни чўнтагига соларкан, яна менга юзланиб:
- Яхши бўлди-да, жуда зарур эди, - деб қўйди, кўзлари қувнаб.
Амаки кетгач, қилган ишимдан ўзим ҳам хурсанд бўлдим, кўнглим ёришди.
Ёрилган қўллар эса, ҳамон кўз ўнгимдан кетмаяпти...

Иқбол Юсуф

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҚАЙНОТА

Бугун касбдош аёл- Жамила опанинг телефондаги суҳбатига беихтиёр гувоҳ бўлиб қолдим. Қўнғироқ қилаётган унинг ўғли эди :
- Ойи, - деди Дониёр салом-аликдан сўнг тажанглашиб ,- сизга ҳам қайнотангиз , яъни бобомлар ёш келинлик даврингизда "Уйга бориб ота- онамни кўриб келаман" десангиз "Йўқ ҳозир бормайсан" деб хўжайинчилик қилганмидилар ?

- Нима бўлди ? - ҳорғин сўради Жамила опа ёзаётган ишидан бош кўтармай

- Ээээ , -Дониёр ҳовуридан тушай демасди ,- келинингизга эрталаб уйига бориб келишга руҳсат бергандим. Бундан хабар топган адамлар "Бугун ҳеч қаёққа бормайсиз , индинга борасиз" деб дилини сиёҳ қилибдилар. Хуллас мени берган руҳсатим ҳеч гап эмас экан. Эр бўлиб хотинимга ўзимча бундоқ жавоб беролмасам...

- Тўхта ўғлим,- Жамила опанинг овози шу ерга келганда кескинроқ эшитилди,- сен менга савол бергандинг , энди жавобини эшит:
Тўғри бобонглар менга ҳеч қачон "У ерга фалон пайт борасиз , бу ерга фисмадон пайт борасиз" деб шарт қўймаганлар. Улар ҳеч қачон бизни ишга аралашмаганлар ҳам . Шунингдек сен ва укаларингга ҳомиладор бўлганимда кўнглим тусагани учун қишнинг авж чилласида дўконма- дўкон юриб шафтоли қидирмаганлар, набиралари соғлом дунёга келиши учун ҳар хафта баъзан қарзга бўлсаям фалон сўмлик дори- дармон, сархил мева сотиб олмаганлар. Келинлари туғруқхонада ётганда "Она- бола саломатми?" деб жонлари ҳалак бўлмаган. Туғруқхонадан чиқишимизда чиройли орзу-ҳавас билан чоп-чоп қилмаганлар. Набираларини ҳар эмланиш вақти келганда ишхонадан жавоб сўраб машиналарида ўзлари олиб бориб , ўзлари олиб келмаганлар. "Болажонларимнинг кашаси борми , памперси етарлими?" деб ҳудди адангдек кунда сўрамаганлар.
Тўғри бунинг учун бобонгларни айбламайман. Негаки бу ишларни бувинг ўз зиммаларига олгандилар-да. Биласан аданглар бувингга тортганлар. Аммо ўғлим , шуни яхши билки , бирор ерга бормоқчи бўлсам оила бошлиғи сифатида энг биринчи бобонглардан жавоб сўрардим, негаки буни аданг истардилар.
- Ойижон , мени кечиринг ,- узрли овози эшитилди Дониёрнинг,- келинингиз ҳам адамлар қачон руҳсат берсалар ўшанда боради уйига.
- Аданглар индинга ўзлари қуданикига бормоқчи эдилар. "Эртага Сирдарёга борганда балиқ олиб келиб , индинга қудаларимизни бир кўриб келайлик. Эркак қудамни анча тоби бўлмади, бир хабар олганча жимиб кетдик , жуда уят бўлди" деяётгандилар. Шу билан қайнотангга яхши кўрган балиғидан олиб бориб сюрпиз қилмоқчи бўлгандирлар. Сен бўлсанг...
- Бўлди Ойижон , барчасига тушундим ... Мени кечиринг. Ишдан қўйган бўлсам узр...
Жамила опа тармоқдан узилиб ўз хаёлларига андармон бўлиб қолди .
Мен эса аллақачон "ҚАЙНОТА" деган сўзни мағзини чақишга киришгандим.

Хазонрезги

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ибрат

Бир одам донишманднинг олдига борибди.
— Менинг оладиган катта маошим йўқ. Севган ишим ҳам йўқ. Ишонган дўстларим ҳам йўқ. Ишга борадиган машинам ҳам, кетворган сўнгги модадаги кийимларим ҳам йўқ, эртанги кунга умидим ҳам йўқ, — деб ўкиниб сўзлай бошлабди.

Донишманд унга қараб:
— Албатта, албатта, сизда кўп нарса йўқ. Тузалмайдиган касаллик йўқ. Жисмингизда нуқсон йўқ. Уйда қараш керак бўлган беморингиз ҳам йўқ. Мажбур бўлиб ишлайдиган оғир ишингиз йўқ. Бошингиз билан кириб кетган қарзларингиз ҳам йўқ. Ва агар шунақа сизда "йўқ" нарсаларни бир варақ қоғозга ёзсангиз, кайфиятингиз дарров кўтарилади. Бўлмагани учун шукр қиласизда, умид ҳам пайдо бўлади, — деб жавоб берибди.

©интернет

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум, яхшилар...
Чоршанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

Кунингиз мазмунли, серфайз, баракаларга тўла бўлиб ўтсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Баъзан бахт шундоққина ёнгинамизда бўлади-ю, бироқ биз уни тўлиқ ҳис қилишга кўпда ўрганмаганмиз...

Мисол учун...

Тинчлик-ҳотиржамликда, бағри- бутунликда яна бир кунимизни адоғига етказдик...

Бу ҳам бахт...

Олам-олам бахт...

Хазонрезги

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_оқшом

Кечга шу таронани бирга тинглашга таклиф қиламан

ИНСОН ҚАСИДАСИ

Шеър муаллифи: Эркин Воҳидов

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Унинг ҳаёти ҳашамат,турли зиёфатлар, бежирим либослар, фарзандларининг ширин ташвишлари, эри ва яқинларининг муҳаббатидан  иборат эди.Шу тахлит ҳаётга чалғиб, Анвар акасининг  кейинги пайтларда ўзгарганини,қандайдир паришонхотирлигини,ўзига нисбатан аввалгидай эътиборли эмаслигини сезмай қолди. Ҳатто  бошида эрининг  айрим тунларда уйга келмай қолишларига ҳам эътибор бермади.Лайло эри ўзини севишига,бошқа аёлларга қайрилиб ҳам қарамаслигига  қаттиқ  ишонарди.Шу сабаб Анвар акасини ортиқча тергамасди ҳам. Чунки тергаши Анварга ёқмаслигини яхши биларди. Кейинчалик кўнглига гумон оралаган пайтларда ҳам  индамасликни маъқул кўрди.Негаки  эри  турли баҳоналар билан вазиятдан осонгина чиқиб кета оларди...
(Давоми бор)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

/channel/xazon_rezgi

@IJOD07

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Моҳигул НАЗАРОВА
Б Ў Р И А Ё Л
(Қиссанинг давоми)

 7.”Нега бунча уяласан,Лайло?” 

 Илк учрашувда Анварнинг кўзига  Лайло Наргизадан кўра анча чиройли,қадди-қомати ҳам келишган кўринди.Икки ёш саломлашаркан, Анвар ёнидаги стулда турган  қип-қизил  атиргуллардан тузалган гулдастани Лайлога узатди.
―Лайлохон,келинг.Қани,марҳамат ўтиринг.―деди йигит мулозамат кўрсатганча.  Кейин  стулни суриб, унинг ўтиришига жой  ҳозирлади.
―Раҳмат,Анвар ака.Яхшимисиз? –Ички ҳаяжондан титраётган қиз қўлидаги гулдастани ёнидаги стулга қўйиб,секин ўтирди.
―Яхшиман.Энди янада яхши бўламан,―жилмайди Анвар.Сўнг кўйлагининг кўкрак чўнтагига қўл суқиб,ниҳоятда нафис ишланган қадимий бухороча узукни олди. ―Буни онам “Келинимнинг қўлига тақиб қўй”, ―деб бердилар. Эсимдан чиқиб қолмасдан,шуни сизга берай.
Эндигина ўтиришган бўлса-да,иккаласи ҳам тараддудланиб,жойларидан  туришди.Анвар секин энгашди-да,қизнинг пушти рангли  ялтироқ бўёқ  суртилган  бармоқларига лаб теккизди.Сўнг узукни ўнг қўлининг тўртинчи бармоғига тақиб қўйди.Қиз қип-қизариб кетди.
―Нега бунча уяласиз,Лайло? Насиб бўлса,бир ҳафтадан кейин никоҳ тўйимиз бўлади-ку.Энди мендан уялманг-да, ―деди Анвар самимий оҳангда.Аслида унга қизнинг бундай ибоси ёқиб тушган эди.
―Анвар ака,мен ўқимоқчийдим.Хабарингиз бор.Яқинда Бухорода тиббиёт институти очилди. Мен болалигимдан шифокор бўлишни орзу қиламан.
―Бемалол,ўқийверасиз.Тўйни ўтказайлик.Ўзим бирга бориб,ҳужжатларингизни топширишиб келаман, ―деди Анвар.
―Бунча яхши.Мен ўқишимга  рози бўлмайсизми,деб қўрқиб тургандим,-деди Лайло кўзлари чақнаб.
―Нимага рози бўлмайман? Ахир сиз бўлғуси рафиқамсиз.Олий маълумотли, дунёқарашингиз кенг бўлса,келажакда фарзандларимизни  ҳам  яхши тарбиялай оласиз.
Лайло хурсанд бўлиб кетди.Унга  йигитнинг  кўркамлиги, чиройли муомаласи  ёққан  эди. Ўша куни қизининг  уйга кўзлари ёниб,яхши кайфиятда келганини кўрган онаси Лола  опанинг ҳам кайфияти кўтарилди.
 Лайлони  кузатиб қўйиб,уйга қайтган Анвар машинадан тушаётган пайтида  уни кимдир чақиргандай бўлди. Анвар овоз келган тарафга қараб,ҳайрон бўлиб қолди.Йигирма қадамча нарида  курсдоши Наргиза турарди.У  алланечук  сўлғин, кўзлари  йиғидан қизариб кетган, аҳволи  узоқ вақт бемор ётган одамни эслатарди.
―Ҳа,Наги,тинчликми? Бу ерларда нима қилиб юрибсан?
―Анвар,сизда жуда муҳим гапим бор.
― Нима гап экан? Мени қандай қилиб топдинг? 
―Манзилингизни деканатдан  олдим.
―Қани,бу ёққа юр-чи.
 Анвар Наргизанинг тирсагидан тутиб,машинасининг орқа эшигини очди.Қиз ўтиргач,ўзи ҳам айланиб жойига ўтирди-да,ҳайдаб кетди.Кўча бошида машинасига тормоз бериб,тўхтатди.Ҳатто орқасига ўгирилмай машина ойнасидан қизнинг чеҳрасига разм солди. 
―Хўш,гапир.Тошкентдай шаҳри азимдан мени излаб келишга мажбур қилган қандай муҳим гапинг бор?
―Анвар,қизларимиз сизни уйланяпти,дейишди.Ростми,шу?–сўради Наргиза аллақандай   маҳзун  бир  дард билан.
―Ҳа,шундай.Худо ҳоҳласа,бир ҳафтадан кейин тўй.―Анварнинг хурсандчилик билан айтган сўзларини эшитиб, Наргиза ҳиқиллаб йиғлаб юборди.
―Мен-чи,мен нима қиламан?
―Нима қилардинг? Ахир сенга уйланаман,деб  ваъда берганмидим?
―Анвар,мен ҳомиладорман...
―Нима,қанақасига? Нималар деяпсан?Ёлғон айтяпсан.
―Нимага ёлғон айтаман? Шунақа гапни ёлғондан айтиш мумкинми?
    Анвар бошини чангаллаб қолди. У Наргизани ёқтирса-да,ўзи қилган бу ишнинг оқибатини ўйламаганди. Бу қиз биринчи курсдан бери  ўзини ёқтиришини биларди. Ўша воқеа юз берган куни у ўзи яшайдиган квартирага Наргизани  кирларини ювиш баҳонасида чақиртирганди.Шаддод кўринса-да, анчайин содда, ишонувчан бўлган қиз кирларни  ювиб,хоналарни йиғиштириб бўлгач,”кетаман”га  тушди.  Кўнглида шум ният туғилган Анвар бўлса, гапни айлантириб, кетишга қўймади. Кейин ...ҳар иккиси шайтон йўриғидан юришди. Шуларни эслаган Анвар  қизга ўгирилиб қаради.
  ―Мени алдаяпсан,шундайми Наги? Ахир бор-йўғи бир марта бирга бўлдик-ку. Дарров ҳомиладор бўласанми?


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум.
"Кўнгил ифори" 2021 йил куз ойида ёзиб тугатилган эди. Орадан уч йил ўтиб асар ҳақида ҳамон илиқ фикр эшитиш ёқимли. Раҳмат барчангизга. Борингизга шукр.
Ҳазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Assalomu alaykum  hurmatli asar muallifi Gulbahor opa.Sizga mana shunday go'zal asar uchun ulkan tashakkurlarimni izhor etishdan judayam mamnunman oxirgi marta qachon shunaqa miriqib asar qahramonlari bn birga yashab kitob o'qiganimni eslolmadim to'g'risi. Oxirgi 5 yil yoki 10 yildir balki bunaqa chiroyli asarni o'qimaganim aniq.Men bu asarni 3 kun oldin O'qing faqat yiğlamang kanalida uzatilgan qismi orqali ko'rib qoldim va bugun o'qib tugatdim .Bu asarni o'qib boshlaganimda bu asar 80 ninchi yoki 90 ninchi yillardagi hayot tasvirlangan deb o'yladim to'ğrisi. Chunki oiladagi bunaqa chiroyli munosabatlar farzandlarni ota-onaga hurmati hozirgi kunda judayam o'zgarib ketgani hech kimga sir emas.Sevishganlarning bir-biriga hurmati, ibo-hayosi xullas barchasi judayam go'zal munosabatlarni o'qib turib hozirgi.vaqtda ham shunaqa insonlar.bormikaaan deb o'ylanib qoldim.Bu asariz men uchun yozning ayni chillasida chanqab turgan insonga suv qanchalik chanqoğini bosib huzur bağishlasa, mening tashna qalbimga shunchalik huzur baxsh etdi. Yana yozadigan ,gapiradigan gaplarim judayam ko'p.Bu asar tufayli qalbim qatlarida qotib qolgan tuyğularim uyğondi ,armonlarim orzularim junbushga keldi.Allohdan bir umidim siz bilan ğoyibona bo'lsada suhbatlashish va dardlashish hayot hikoyamni siz bilan bo'lishish istagimni albatta bir kun nasib etadi va bu kunni men intiqlik bilan kutib qolaman.Alloh sizdan rozi bo'lsin .Ijodingizga baraka bersin .Bundanda go'zal va qalbga.taskin beruvchi ,yashashga undovchi asarlaringizni kutib qolaman.Hurmat bilan Qashqadaryolik muxlisangiz😊
Sevara Ziyadullayevna

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Kiyim tiktirmoqchisizu fason topolmayapsizmi? Kiyimlaringizga  hamma havas qilishini istaysizmi? Sizga bir kanal tavsiya qilaman eng zoʻri shu kanal👗
👇   👇   👇   👇
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin

╔═🌿══════╗
       F A S O N 👗🪡
╚══════🌿═╝


Chevarchilikka qiziquvchilar uchun kanalni zoʻri bu yerda
👇 👇 👇 👇 👇 👇
╔═ 🌿═════╗
 BEPUL DARS👗🪡
╚══════🌿═╝

Читать полностью…
Subscribe to a channel