@opa_singillar uchun juda ajoyib kanal, qo‘shilib olila💞
👇👇👇💞💞
@opa_singillar
@opa_singillar
@opa_singillar
📌#тавсия
🤗Бизнинг каналда Хитойдан биринчи қўл арзон ва сифатли, гўзалликни севувчи ўқувчилар ва болажонлар учун ажойиб маҳсулотлар сизга мунтазир
☁️Тез кириб аъзо бўламиз
🫠 Ажойиб ва бетакрор совғаларни биздан топасиз😍
Ҳаволамиз 👇👇👇
☁️/channel/bulutcha_uz
Яна бир синглимизни метрогача ташлаб қўяман-у, кейин сизни манзилингизга олиб бориб қўяман.
Лайло бу гапдан кейин секин “Жигули”га кўз ташлади.Машина ичида кимнингдир қораси кўринди.”Ёлғиз эмас эканман-ку.Ҳай,майли, кечга қолиб кетмайин”,―шу фикрда машина эшигини очиб,ўтирди. Ҳалигина зиёфатда кўрган аёллардан бири Зулфия унга жилмайиб қаради.
―Келинг,Лайло.У сурилиб Лайлога жой бергандай ҳаракат қилиш асносида бирдан қўлидаги рўмолчани эндигина ёнига ўтирган Лайлонинг юзига босди. Рўмолчага ҳушдан кеткизувчи дори сепилган эди. Кутилмаган бу ҳаракатдан ҳушини йўқотган жувон бир-икки типирчилаб, жимиб қолди.
―Бўлди, Нуриддин ака,-деди Зулфия.―Қушча қафасингизга тушди.
―О, яша Зуличка.Асал аёлсан-да,ўзи ―Нуриддин оғзининг таноби қочиб илжайди.
-Билмасам,шу аёлнинг нимаси сизга бунчалик ёқиб қолди? Хаёлингиз фақат шунда бўлиб қолди, ― ўпкаланди Зулфия. ― Ўтириш давомида ҳам ундан кўзингизни узмадингиз.
― Ия,сен унинг гўзаллигини кўрмаяпсанми? Кейин ўта мағрур. Шу сабаб уни бировга бериб қўядиган ахмоқ йўқ,―деди бу гал Нуриддин жиддий оҳангда―Сен бўлсанг ҳозироқ Сергеев-Посадга жўнайсан.Қўнғироқ қилишимни кутасан.Ҳаммаси бир ёқли бўлгач,кейин қайтасан,хўпми?
―Агар харажатини кўтарсангиз,мен дунёнинг нариги чеккасига жўнашга ҳам тайёрман, ―ҳиринглади Зулфия.
―Харажатдан қочмаслигимни яхши биласан-ку.Ма,ҳозирча буни олиб тур. ―Нуриддин рулни бошқариш асносида чўнтагидан пул олиб,Зулфияга узатди.―Лекин қойил яхши ишладинг.
―Нуриддин ака,биласиз-ку,сиз учун ҳамма ишни қиламан.
” Жигули”га газ бериб,катта тезликда машинани ҳайдаб кетаётган Нуриддинга Зулфиянинг гаплари мойдай ёқиб, мамнун тиржайди.
...Лайло кўзини очганида бегона бир хонада Нуриддиннинг ёнида ётарди. Эгнида кийимлари йўқлигини кўриб, эсдан оғиб қолай деди.Унинг ҳаракатланганини сезган Нуриддин жойидан туриб,керишди.
―Ҳа,жонон? Қалайсан энди? Анча эс-ҳушинг кириб қолгандир? ―деди у кинояомуз илжайиб.― Қўрқма,ўзингникилар олдидасан,жоним.
―Мен жонингиз эмасман. Нега бундай қилдингиз?Ахир сизга нима ёмонлик қилдим? ―деди Лайло.У йиғлаб билмас, кутилмаганда юз берган бу воқеа сабаб бутунлай ўзини йўқотиб қўйганди. Ёнида турган диван ёпинчиғини олиб, танасини ўраб олди.
―Сен менга ҳеч қандай ёмонлик қилмадинг.Фақат шу нописандлигинг билан кўнглимни тегдинг. Кеча зиёфатдаям бир боқиб қўймадинг. Шу сабаб сени ўзимники қилишни истадим ва ўғирладим.Бор-йўқ гап шу, ― яна тиржайди Нуриддин.―Энди фақат меникисан.
―Ахир сиз...Сиз номардлик қилдингиз-ку, ― ҳеч қачон бунақа ҳолатга тушмаган Лайло титраб-қақшаб гапирди. У айни дақиқада гангиб қолган,нима қилишини,нима дейишини билмасди.
―Бу номардлик эмас. Шунчаки сени ҳеч кимга бериб қўйишни истамадим, гўзалим. Кейин мен романтика қилиб,орқангдан гул кўтариб юриш ёшидан анча ўтиб кетганман. Эшитишимча, умрингда биринчи бор мусофирчилик нималигини кўриб турибсан. Мен бўлсам, мана ўн беш йилдан бери шу ерларда ризқимни териб юрибман. Кейин ростини айтсам,мен бўлмасам бошқаси сени илиб кетиши мумкин эди.Бунинг олдини олдим,холос.
Нуриддин сўзлаш асносида хона тўрида турган сервантнинг кичик эшикчасини суриб очди-да, коньякни олди.Лайло бўлса баралла йиғлаб юборди.
―Менга қара,жонон. Йиғлаганинг билан энди ҳеч нима ўзгармайди.Бундан буёғига сенга ўзим қараб юраман.Ишлашинг ҳам шарт эмас.Мана шу уйда кенг уйнинг келинчаги бўлиб,овқатимни тайёрлаб,киримни ювиб ўтирсанг бўлди. Ўзим қўлингга етарлича пул бераман. Ахир катта бир қурилишда бригадирман.
―Йўқ,мен буни истамайман.Кетаман.―Лайло жойидан туриб,кийимларини йиғиштириб,тез-тез кийина бошлади.―Аммо унутманг.Бу қилмишингиз учун қасос оламан.Ифлос одам экансиз.
―Нима? Қасос оласан? Сен-а? Кучинг етармикан? ― қўлида кичкина қадаҳга солинган коньякни ҳўплаб ўтирган Нуриддин “хо-хо”лаб кулиб юборди.―Яшамайсанми,мен билан маза қилиб? Эрка хотиним бўлиб? Ростини айтсам, ахмоқ хотин экансан.
Моҳигул НАЗАРОВА
#БЎРИ_АЁЛ
(Қиссанинг давоми)
3.Хотиралар оғушида
...Бугун Лайлонинг туғилган куни. Бугун у ўн етти ёшга тўлди.Шу куни дадасининг яқин оғайниси Саттор Воҳидович оила аъзолари билан уларникига меҳмонга келишади.Вилоятдаги икки катта корхонанинг раҳбари бўлган икки дўст ёшликдан бир-бирларини яхши билишади.Бугунги зиёфат баҳонасида улар қуда-андалик томон қадам қўйишмоқчи.Лайлонинг онаси Лола опа бугун ишига ҳам бормай(у поликлиникада стоматолог бўлиб ишларди) эрталабдан бери зиёфатнинг кўнгилдагидай ўтиши,дастурхон ўзи ҳоҳлаганидай бекаму-кўст бўлиши учун ҳаракатда. Лола опа уй хизматчиси Раҳима холанинг ишларидан кўнгли тўлмай, кетма-кет тортиладиган таомларни шахсан ўзи тайёрлаб,дастурхонга қўйиладиган сочиққача назорат қилаётганди.
Саттор Воҳидовичдек кўзга кўринган бадавлат одам билан қуда бўлиш унинг кўп йиллик орзуси эди.Саттор аканинг хотини Маликахон опа исми-жисмига муносиб анчайин калондимоғ ва диди нозик аёл.Бугун улар туғилган кун баҳонасида якка-ю ягона ўғиллари бўлғуси муҳандис Анварга Лайлони унаштириш учун келишади.
Лайло бўлса, отаси эрталаб ишга кетишидан олдин совға қилган узун ним пушти рангли кўйлагини кийиб олган, уйда бўлаётган тайёргарликнинг унга алоқаси йўқдай ўзи билан ўзи овора эди. Қўшни турадиган ҳам синфдош дугонаси Ситора унинг узун сочларини жингалак қилиб, устидан лак пуркаб қўйди.
―Лайло,қўғирчоқнинг ўзи бўлдинг қолдинг.Буратинонинг Мальвинасига ўхшайсан-а, ―Ситора курсини айлантириб,Лайлонинг юзини катта ойнага қаратиб қўйди. ― Жудаям чиройлисан,дугонажон.Фақат эҳтиёт бўл.Буратино сени кўриб тағин ҳушидан кетиб қолмасин.
― Э,қанақа Буратино? Қўйсангчи,бунақа гапларингни. ―Лайло сўзлаш асносида ўзининг ойнадаги аксига боқиб қониқиш ҳосил қилди. Ойнадан белигача тушиб турган тўқ жигаррангли жингалак сочлари ўзига ярашган, узун киприклари қовоқлари оша ўтиб,камон қошларини ўпиб турган, жажжи лаблари қабариқ, бурни сал пучуқроқ,оқ сариқдан келган қиз унга жилмайиб қараб турарди. ― Бўянгим келмаяпти.
―Тўғри қиласан.Ўзинг оппоққинасан.Лекин сени бироз жилолаш керак. ― Ситора қўлидаги упадан унинг ойнадек тиниқ,беғубор юзига билинар-билинмас суриб қўйди.―Лабингга ҳам озгина қизил сурсак,етади.Парилардек гўзалсан.
Икки қиз ўзаро кулишиб,Лайлонинг хонасидан чиқиб келишган пайтда дастурхон ҳам деярли тайёр бўлган,Лола опа санчқи,қошиқ ва пичоқларни жойлаштираётган Раҳима холага охирги кўрсатмаларни бераётган эди. Шу пайт ташқаридан машинанинг сигнали эшитилди.
― Дадам келдилар,ур-ра.Лайло ёш қизчалардек қувониб,ташқарига қараб югурди...
―Дадажон, дадажон келдингизми? Хаёл гирдобида ўн етти ёшидан яна бугунги абгор ҳолатига қайтган Лайло пичирлаб шу сўзларни айтаркан,кўзларидан тинимсиз оқаётган ёшлар ёстиққа оқиб тушаётганини сезмасди. Нина Сергеевна унинг безовта бўлаётганини,ўтмиши билан боғлиқ қандайдир воқеалар тинч қўймаётганини сезди.
―Лайло,кўзларингни оч. Роса йиғладинг.Сенга нима бўлган ўзи? –Нина Сергеевна беихтиёр қўлидаги қоғоз рўмолча билан унинг ҳали лат еганлик белгиси бўлган напармон доғ аримаган юзларини артди. ― Лайло деяпман.
Лайло тош бостириб қўйилгандек қовоқларини зўрға кўтариб, овоз келаётган томонга қарамоқчи бўлди.Нотаниш хонада,бегона аёл ёнида ётганини кўриб бироз сергакланди.
―Қаердаман? ―оҳиста сўради у кўзларини очиб ва секин кекса аёлга юзланди.
―Эрим сени ўрмондан топиб олиб,уйгача зўрға кўтариб олиб келди. Аҳволинг ўта оғир эди.Ҳатто нафас олишинг сезилмасди. ―Нина Сергеевна кечаги гапларини такрорлаганича, кроватнинг ёнгинасида турган курсига чўкди.―Худога шукур,бугун кечагидан кўра анча яхшисан. Ким улар? Сени нега бу аҳволга солишди?
Лайло хўрсинди. Сўнг:
―Бунинг тарихи узун, ―деди. ―Сизларга раҳмат.Лекин ўлиб кетсам яхши бўларди.
― Нимага ундай дейсан? Тўхта, яхшиси ҳозир сенга овқат обкеламан. Уч кундан бери туз тотганинг йўқ.―Нина Сергеевна жойидан тураркан,қўшимча қилиб қўйди. ― Кейин гаплашамиз.
❌❌ Диққат уйингизда бу нарса бўлса буни уйингиздан албатта йўқотинг. Йўқса барака кетади, ишингиз юришмайди. Ризқингиз камаяди 😨
Тўлиқ ўқиб билиб олинг👇
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
😛😌😚😁😉😁😌😌😌😔
😛😌😔😌😌😋😌😋😣
😠 Дугонажон, негадир ўзимми нихоятда тушкун, умидсиз ва ўзимни ва атрофимдагиларни ёмон кўриб қоляпман.
🍷 Дугош,сенга битта сирни очай, мен битта каналга уланиб олганман, роса бизлар боп..❤️
😏 Шу каналга уланганимдан кейин, роса ўзгардим... бахтли бўлишни ўргандим 🌈
🥰 Сен ҳам уланиб ол, бир ойга қолмай БАХТЛИ АЁЛга айланишни бошлайсан. 🫰
Ишонмайсанми?
Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️ Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️
👇🥰
🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
#Ҳикоялар
Ҳордиқ
Бугун дам олиш куни. Марҳабо ёстиғи тагидан телефонини олиб, бир кўзини очиб соатга қаради беш ярим. Қани, ҳеч ким индамаса, тўйгунича ухласа. Шу ўй хаёлидан ўтди ҳамки, ҳовлининг у бурчагидаги эшик ғийқиллаб очилгани, обдаста қопқоғининг шақиллагани эшитилди. Қайнонаси бомдодга турган, демак, у ҳам тезроқ қимирламаса бўлмайди. Баҳорнинг ўрталари бўлгани учунми эрталабки салқинда ухлаш ҳузурбахш эди. У бир амаллаб , гўё ўзини енггандай қўзғалди-ю, сочларини йиғиштириб, хаёлга берилиб ўтирди.
Мана, шу хонадонга келин бўлиб тушганига ҳам қарийиб 26 йил тўлибди. Бу орада кетма кет учта қиз узатди. Учинчи қизини турмушга берганига ҳам бир йилдан ошибди. Авваллари елиб югуриб қиладиган уй ишларига энди мадори етмаётгандек эди. Балки қизларининг ёрдами биланми, бир пайтлар, ҳам мактаб, ҳам уй ишларини битириб, қўшимча тикиш ҳам олар эди. Ҳозир қаёқда, бу уйнинг ишларини кечгача ҳам тугатолмайди.
Қайнонаси аллақачон газга чой қўйиб ошхонада бир қўлида тасбеҳ, бир қўлида тонгги зикрлар битилган китоб билан ўтирарди. Зикрларни тугатиб, саломига алик олди.
Марҳабо ҳар кунги одатича ёрмадан бўтқа қилишга уннади. Якшанба бўлгани боис, турмуш ўртоғи ва ўғлини турғизмади. Тайёр бўтқани доимгидек ҳадик билан дастурхонга қўйди ва одатича қайнонасини оғзига тикилди.
Собура опа бир қошиқ оғзига оборар обормас: "Қаттиқ қайнатиб юборипсиз-а" -деди.
Марҳабо ҳам доимгидек секингина: "Билмасам"-деб, қўйди. Жимгина нонушта қилар эканлар, қайнонаси чой ҳўплай туриб:" Кеча бозордан лаҳм гўшт олиб келдим, бугун қийма қилиб қўйинг, эртага ишдан эртароқ келинг, Машҳура эртага қизига бешик берар экан, юпқасини ўзимиз қиламиз, чиройли қилиб". Марҳабо боши билан хўп ишорасини қилди-ю, ичида бошқа Марҳабо ғалаён қиларди, "Осонми, юпқа пишириш, кичкина тоғорани ўзига камида саксонта кетади. Машҳура холажон ҳам жуда устада, текин мардикори бордай энг қийинини доим бизга юклайди, бўлмаса бир эмас учта келини бор. Ўзи қачондан бери кечаси билан оёғи қақшаб оғриб чиқади. Қайнонасига айтса қўй ёғи суринг деди, эри эшитмаганга олди. Мана ҳозир ҳам бели билан қўшиб оғриб азоб бераяпти" .Ошхонадаги ишларини битириб кир ювишга уннаётган ҳам эди, қайнисингиллари болалари билан кириб келишди. Кир кечқурун ювилар, дея сомса ва овқатга уннади.
Марҳабо дарсини ўтиб уйга қайтаркан ёнидан салом бериб ўтиб бораётган ўқувчи қизларга қараб бир пайтлар у ҳам шу йўллардан дарсга қатнаганини хотирлаб кетди.
Унинг ўқишлари ўрта эди.Кўпинча онасига тикиш -бичиш ишларида ёрдам берар, дарсларини қолдирмай қилар, айниқса, ўқув қуролларини саришта тутарди. Онаси сарамжон аёл бўлгани боис, жудаям озода кийинарди. Собура опа кимё фанидан дарс берар, бу фанни яхши билмаганиданми ёки ўта қаттиққўл устоз бўлгани учунми , опадан жудаям қўрқарди. Айнан шу устози совчи бўлиб келганда нимагадир қалтираб кетганди. Дадаси ва ойисига ҳам дарс берган Собура опа улар билан анча самимий ва узоқ гаплашиб қолганди ўша куни.
Ўн етти ёшда турмушга чиққан Марҳабо қайнонасининг қистови билан тикувчилик билим юртига ўқишга кирди. Бу орада кетма кет қизлари туғилди. Қизалоқларини қайнисингиллари катта қилишди десаям бўлади. Ўқишни битирган келинини ишга жойлаш Собура опа учун қийин кечмади. Меҳнат фанидан қизларга дарс берадиган Марҳабо мактабдагилар учун ҳам турли тадбирларда тайёр дастёр эди. Мактабдаги байрам оқшомларида ҳам қайнонасидан истиҳола қилибми, умуман қатнашмас эди. Тўй -ҳашамларда ҳам ҳанузгача фақат жигарлариникида бўладиган тадбирларда иштирок этади. Ҳаммадан эрта уйига отланади. Қизларининг совчиси кўп бўлди. Бувисининг тарбиясини олган қизлар, деб сўраб келувчиларнинг кети узилмасди.Марҳабо эса келган совчиларга дастурхон тузаб, чой дамлашдан нарига ўтмас. Келганлар Собура опа билан гаплашишарди. Қарорни ҳам эри билан онаси қабул қилар, унинг фикри билан ҳатто қизиқишмасди ҳам. Тан олиш керак қизлари бир -биридан яхши жойларга келин бўлишди. Хаёл суриб кетаётган Марҳабони арғамчи бўлиб учаётган турналарнинг овози ўзига келтирди.
@xazon_rezgi
#умр_манзаралари
Ният
(бўлган воқеа)
Бедаво дардга йўлиққани маълум бўлган келинчак дуога қўл очди:
- Дунёдан ўтгунимга қадар муборак Байтингни зиёрат қилишимга лойиқ деб топсанг қани эди, Аллоҳим..
Бир куни опасиникига жиянини йўқлаб келган тоғаси унинг илтижосини эшитиб қолди.
Икки хафта ўтиб келинчак тоғаси ва янгаси ҳамроҳлигида Умра зиёрати учун учиб кетишди.
Тез орада муборак заминдан унинг тоғасига суянган, оппоқ оқариб кетган бемадор, ҳорғин, бироқ бахтга тўла чеҳраси муҳрланган сурати келди.
Келинчакнинг навбатдаги дуоси фарзандлари ҳусусида бўлди:
- Илойим ўғлим ва қизим эсли-хушли болалар бўлишсин.
Онасининг дардини кўнгли билан ҳис қилган ўғил, қизи тенқурларига нисбатан эрта улғайиб қолишган, оғир-вазмин, фаросатли ва ақлли бўлиб улгургандилар.
- Илойим жума куни тонгида жоним узилсин... Жума намози вақтида жанозам бўлсин. Жанозамда жамоат жам бўлсин. Мени яхши гап билан эслашиб дуо билан ерга топширишсин...
Уни айтгани бўлди. Бир неча ойдан буён тоби йўқ келинчак оҳирги уч кун ичида оғирлашиб қолди. Жума тонгида эса кўзлари мангуга юмилди.
Жувоннинг жанозасида ер-у кўкга одам сиғмади.
-Боёқиш ҳали ўттизга ҳам чиқмаган экан...
Жума намозига йиғилганларнинг оғзидан оғзига кўчди бу гап...
- Айтишларича касал ҳолида Умра амалини бажариб қайтган экан. Яна жума намози вақтида боқий дунёга сафар қилишни дуо қилиб сўраган экан...
Марҳуманинг энг асосий дуоси ижобат бўлганидан эса деярли ҳеч бир кимсанинг хабари бўлмади. Сабаби у бу дуосни ҳамиша маҳфий қилган эди.
"Аллоҳим, мени шу аҳволга тушишимга сабабчи бўлган, аёллик шаънимни топтаган, фарзанд неъмати шукронасини қилмаган эримни қўли тегиш тугул, назари ҳам тобутимга тушмасин"...
Бу ўша жувон томонидан бир кунда ўн боралаб сўралган дуо эди.
Жувоннинг эри Россиядан тўғри қабристонга етиб келди. Бу вақтда жамоат марҳумани ерга топшириб қабристон эшигида тарқала бошлашган эдилар...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Муаллиф: Хазонрезги
#БАРС 9-қисм mр3
Ижрочи: Одинахон
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Aссалому алайкум.
Шанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Она ўлган боласини 20 йил уйда сақлади ва бу бежизга эмас экан...😢
2019 йилда шаҳар шифохоналаридан бирига, ўлик боласи билан, бир аёл келган. Она шифокорларга, боланинг ўлганига ишона олмаслигига ва унинг танаси билан яшашга қарор қилганини айтди. Сўнг, шифокорлар, ўлган боланинг танасини ДНК тестидан ўтказишга қарор қилишди ва ўтказишди. Натижани кўришгач, шокка тушиб қолишти. Гап шундаки, ўлган бола…Давоми👇🏻👇🏻
#ҳаётий_ҳикоя
СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН, ЁДИНГДА ТУТ!...
Япониядаги зилзиладан сўнг қутқарувчилар ёш аёлга тегишли бўлган уй харобаларига келишди ва хонадон соҳибасини девор ёриқлари орқали кўришди. У ибодат қилаётгандек энгашиб, қўллари эса ниманидир ушлаб тургандек эди гўё! Қулаб тушган уй унинг боши ва елкасига зиён етказган эди. Қутқарувчилар гуруҳининг сардори аёл тирик эканлигига умид қилганди. Аммо унинг совуқ танаси бунинг аксидан далолат бериб турарди. Кўринмас бир куч гуруҳ сардорини ҳалок бўлган аёлнинг уйига чорлади. Яна бир маротаба, у аёл ётган жойни кўриб чиқиш учун бошқа бир тирқишдан ичкарига бўйлади ва кутилмаганда ҳаяжон билан «Бу ерда гўдак бор, гўдак!» деб бақира бошлади. Бутун гуруҳ уй атрофидаги уюмларни синчиклаб йиғиштиришга тушишди. Аёл тиз чўкиб, мук тушганча ётар эди. Во, ажаб! Унинг остида адёлда ўралган 3 ойлик ўғил бола ётарди! Уй қулаётганда она боласини ўз танаси билан тўсиб турган. Афтидан, у боласи учун ўзини қурбон қилган эди. Қутқарувчи гуруҳ сардори миттигина гўдакни қўлга олганида, у ҳали пишиллаб ухлаб ётарди. Адёлни очганида эса, қутқарувчининг кўзи уяли телефонга тушди. Экранда матнли «смс» бор эди: «Агар тирик қолсанг, сени яхши кўришимни ҳамиша ёдингда тут». Бу уяли телефон қўлма-қўл бўлиб кетди. Ундаги хабарни ўқиган одамларнинг кўзлари намланди. «Агар тирик қолсанг, сени яхши кўришимни ҳамиша ёдингда тут». Она муҳаббати шундай бўлар экан!!!
Муаллиф: интернет
@xazon_rezgi
Александр Петрович суратларни столга қўйди-да,паспортга синчиклаб тикилди. Паспортдаги суратга қараб,уйидаги аёлнинг исми Лайло эканини англади.
―Қара,Нина бу бизнинг меҳмонимиз эмасми?
Нина Сергеевна елкасидан тушиб кетаёзган жун рўмолини тўғриларкан, эрининг қўлидан паспортни олди.Стол чеккасида турган кўзойнагини ғилофидан олиб тақди-да,расмга синчиклаб назар солди.Ҳа,эри адашмаган, суратдан унга Лайло кулимсираб қараб турарди.
― С-а-фа-ро-ва Лай-ло Мус-та-фа-ев-на, лотинчани ёзилган сўзларни ҳижжалаб баланд овозда ўқиркан Нина эрига бир қараб қўйди. ― Саша, бу аёл Ўзбекистондан,Бухородан экан. Ёши 35 да.
― Мен 28-30 ларда бўлса керак, деб ўйлагандим.Каттароқ экан. ― Александр Петрович ҳужжатни хотинининг қўлидан олиб,сумкага қайтариб соларкан ўзича “Бухоро шаҳридан экан-а.” ― деб қўйди.
Шу пайт бирдан бемор аёлнинг рус тилида “Ҳа,мен Сафарова Лайло Мустафаевна бўламан.Туғилган жойим Бухоро”, деган овози эшитилди. Кейин кутилмаганда дод солиб йиғлади. Эр-хотин у ётган хонага югуриб кириб боришганида Лайло кроватдан ерга қулаган ва яна ҳушини йўқотган эди.
― Саша сени билмадим-у,лекин аёлнинг ҳолати менга умуман ёқмаяпти.Бир қарасанг ҳушига келади.Яна бир қарасанг ранглари оқариб йўқликка шўнғийди.Рости, унинг бизга бирор муаммо туғдиришидан қўрқяпман.―Нина Сергеевна бемор аёлни кўтариб жойига ётқизаётган эрига қараб норози оҳангда тўнғиллади.―Ишқилиб уни деб бошимизга бало орттирмасак бўлди эди.
― Ҳеч нарса бўлмайди.Биз унга яхшилик қилдик.Тузалиши билан Лайлога нима бўлганини биламиз-у,кейин жавобини берамиз.Аёлни тана оғриғидан ҳам кўра руҳ оғриғи кўпроқ безовта қилаётганга ўхшаяпди. ― Александр аёлни жойига ётқизиб,чойшабни елкасига тортиб қўйди. ―Роса очиқдим.Юр,менга овқатимни сузиб бер.
Бу пайтда эса Лайло Нина Сергеевна айтганидай тубсиз йўқликка шўнғиган,хотиралар гирдобида бир хасдай айланаётган онгини чегаралаб билмаётган эди.Яна ўша таниш қудуқ ичига тушиб кетаётганини ҳис қилди.
(Давоми бор)
Муаллиф: Моҳигул Назарова
@IJOD07
/channel/xazon_rezgi
Моҳигул НАЗАРОВА
#БЎРИ_АЁЛ
(Қиссанинг давоми)
2.Тирикликка қайтиш
Лайло нафасини қисаётган оппоқ қувур ичидан тезроқ учиб чиқишга ҳаракат қилди.Чунки қувурнинг охирида кўзга ташланаётган нурли борлиқ унинг хаёлини бутунлай банд қилган, тезроқ ўша жойга боргиси келаётганди. Сиқилиб-тиқилиб,гоҳ учиб,гоҳ қўниб, қувурнинг охирига етиб борди-ю, нурли борлиққа чиқиб қолди.
Бу каби гўзал манзараларни у ҳеч қачон кўрмаганди.Ям-яшил,пушти, зарғалдоқ, мовий рангли чиройли водийлар,заррин дарахтлар устида маза қилиб тонггача учиб юрди. Лайло учун гўё учун ўнг ва ҳуш ўртасидаги чегара бузилган,онги ва вужуди қандайдир яхлит бир бутунликка эришгандай эди. Кун ёришаётганда қулоғига бирдан ғалати увиллаган товуш эшитилди. Қандайдир номаълум куч уни пастга, жасадининг олдига қайтишга ундарди. Аёл беихтиёр бу кучга бўйсуниб,ортга қайтди. Бир зумда у ўрмонда пайдо бўлди.
Ия, дарахтлар орасида ётган ўзими? Нима қиляпти, у ерда? Ёнида увлаётган жониворни бирдан эслади.Ахир у кеча Нуриддин ва Акобирни қўрқитган бўрисифат ит-ку. Лайло ҳалиям осмонга қараб увлаётган итнинг бошини силамоқчи бўлди. Аммо қўллари итнинг қулоқлари остидан ўтиб кетди.Ит бу ҳаракатни илғагандай увлашдан тўхтади.Ҳавони ҳидлаб турди-да,бирдан вовуллаб юборди.Лайло чўчиб,орқага тисарилди-ю,яна номаълум куч таъсирига тушиб қолди.Ҳоҳламаса-да,кимнингдир кучли қўллари унинг латиф вужудини танасининг ичига солиб қўйгандек туюлди.
Бутун танасининг зирқираб оғриши ҳалиям тўхтамаган бўлса-да,аёлнинг ҳуши аста-секин ўзига келаётганди. Негадир унинг оёқлари боғлаб қўйилгандай туюлар,димоғига урилаётган бензин ҳидидан кўнгли айниб кетаётганди.Қовоқлари устидан тош босиб қўйилгандай,кўзини очолмасди. Шу пайт қулоғининг тагида ит ҳурди. Лайло кўзини очишга уринаркан, яна жарликка қулаётганини ҳис қилди. Ҳуш ва беҳушлик сарҳадларида сарсон кезинаётган руҳи ниҳоятда чарчагани боис кўзлари очилишни истамас, не ажабки ўзининг бу чарчоқ ҳолатини онгининг қаери биландир ҳис қилиб турарди.
**
Александр Петрович дачанинг кичиккина эшигини маҳкамлаб,орқага қайтаркан, итини чақирди. Дўстлари Германиядан юборган, наслига бўри аралашган Макс лақабли жонивор мана бешинчи йилким,чолнинг яқин дўстига айланган. Макснинг ҳовлида кўринмаётгани Александрни хавотирга солди.У итининг бу атрофда адашмаслигини яхши билса-да, кимдир ўғирлаб кетиши ёки бирор йиртқичнинг нобуд қилиши мумкинлигидан хавотири бор эди.
Дачанинг ўртасида икки қаватли қилиб қурилган ёғоч иморатнинг пастдаги эшиги ғичирлаб очилди. Ташқарига чиққан Нина Сергеевна эрининг Максни чақириб,безовталанаётганини кўриб:”Ҳа,Саша тинчликми?”,-дея сўради.
―Кўрмайсанми, Макс ҳеч қаерда йўқ,-деди Александр Петрович койингандай. ―Эрталабдан қаерга кетган бўлиши мумкин?
―Қаерга ҳам кетарди? Ўрмон тарафларга кетгандир-да, ―Нина Сергеевна бепарво қўл силтади.―Ҳар доим хавотир олаверасан. Ҳа,энди у бир ҳайвон бўлса, кетма десанг ҳам ҳоҳлаган жойига кетаверади-да.
―Макс ақлли, ҳамма гапни тушунади,-хотинига хўмрайди Александр Петрович.
―Ҳа,бўпти.Бунча итингни мақтайсан? Мана,хафа бўлганингни сезиб, ўзи ҳам кепқолди. ―Нина Сергеевна қовоғини уйганча уйга кириб кетди.
Александр Петрович орқасига ўгириларкан,Макснинг дачанинг пастак деворидан сакраб ўтганини кўрди.Чўккалаб ўтирганча,чўнтагидан оқ қанд олди-да, итнинг яқинлашишини кутди.Аммо Макс одатдагидек унга эркаланмади.Нимадандир безовталиги кўриниб турган жонивор,эгасининг пиджаги енгидан тишлади-да,ўзи билан юришга ундай бошлади.Унинг тумшуғи қонга беланган эди.
―Кўп эркаланаверма. Сен дайди билан ҳеч қаёққа бормайман.Ким биландир уришганга ўхшайсан-а? -Александр Петрович енгини унинг тишлари орасидан чиқариб оларкан,дашномли оҳангда деди. ― Яна мени қаерга олиб бормоқчисан?
Аммо ит ғингшиганча унинг атрофидан айланаверди.Александр Петрович тутган оқ қандга ўгирилиб ҳам қарамади. Эгаси эътибор беравермагач,худди аразлагандек,яна дача деворидан ташқарига сакраб ўтди.
@xazon_rezgi
Ассалому алайкум. Кайфиятлар жойида, фақат бироз юмушлар кўпроқ. Таътилда улгурай деб банка ёпиш, уй таъмирлатиш каби ишлар билан бандман☺️
Читать полностью…Aссалому алайкум.
Якшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
― Э,турқинг қурсин сени.Яна юртдош эмиш.Ўлиб кет,ифлос. ―Лайло ғазабига чидолмай унинг юзига тупурди-ю, кутилмаганда юзига тушган кучли тарсакидан қалқиб кетиб йиқилди.Нуриддин узун сочларидан тортиб, уни жойидан турғазди.
―Менга қара, ўв.Ўзингни оппоқ қилиб кўрсатмай қўяқол.Агар яхши аёл бўлсанг, русларнинг юртига нега келдинг? Энди ўзингдан фаришта ясаяпсанми? Билмасанг,билиб қўй.Бу ерда ёлғиз яшаёлмайсан.Ё бирортасига хотин бўласан,ё ўлиб кетасан.Чунки бу ҳуснинг билан бу ерда ихтиёрингга қўйишмайди. Мен сенга ўзим қараб юраман,дегандим.Лекин энди фикрим ўзгарди.Бор йўлингдан қолма.Юзимга тупурадиган аёлнинг менга кераги йўқ.
―Ифлос,ит.Худодан қайтсин,сенга.Изиллаб йиғлаётган Лайло ҳеч ўзини босиб ололмасди.―Ўлиб кет,ўлигинг хор бўлсин шу ерларда.
―Нима,қиз боламидинг,бунча йиғлайсан? Қарғашни бас қилмасанг,сени бўғиб ўлдираман.Бегона юртда сени ким сўроқлайди? Жасадингни ўрмонга этиб,кўмиб ташлайман. Шу сабаб жонинг омон қолишини ҳоҳласанг, чакагингни ўчириб, тезроқ кўзимдан йўқол.―Кўзларида чексиз ғазаб ёнган Нуриддин уни итариб,квартира эшигидан ташқарига чиқариб қўйди.Сўнг ичкаридан пальтоси ва сумкасини олиб чиқди-да, қўлига тутқазиб,эшикни ичкаридан қулфлади.
(Давоми бор)
Муаллиф: Моҳигул Назарова
@IJOD07
/channel/xazon_rezgi
...Лайлонинг Москвага дугонаси Ситоранинг ёнига келган пайтлари эди. Лекин кутилмаганда қаттиқ шамоллаб қолган Ситора уйига қайтди. Худди шу кунларда у Раҳима исмли ҳамшаҳар аёл билан ўзи яшайдиган ижара уйда танишиб қолди. Раҳима ундан икки ёшлар чамаси катта бўлса-да,”дугонажон”лаб Лайлонинг пинжига киришга ҳаракат қиларди.Лайло унинг айёр,енгилтабиатроқ эканлигини ҳис қилгани учун Раҳима билан иложи борича ўрталарида масофа сақлаб гаплашарди.Раҳиманинг қўл телефони сира тинмас, доимо кимлардир унга қўнғироқ қилар, қачон қараса қочиримли, илмоқли гаплар оғзидан тушмасди.
Ўша пайтларда Лайло озарбайжонларнинг арзонлаштирилган кийим-кечаклар дўконида ишлар эди.Бир куни Раҳима баланд бўйли, қараши совуқ, нотаниш эркак билан дўконга кириб келди. ”Ойлик олгандим,-деди Раҳима у билан саломлашгач.-Шунга янги кийимлар харид қилгани келгандим.” Лайло аёллар ички кийимлари бўлимида ишлагани учун уни янги келган моллар томонга бошлади. Хонадош дугонаси ўзи олган уч-тўрт хил янги русумдаги кўйлакларини Лайлога кўрсатди. Шу орада ёнидаги эркакни Лайло билан таништирди.
―Лайло,бу кишиям ўзимизнинг Бухородан Нуриддин ака бўладилар. Асли исмлари Нуриддин бўлса-да, ҳамшаҳарларимиз ”Туркманбоши” деб ном қўйишган.
Лайло эркак томонга бир қараб,шунчаки бош ирғаб “яхши”,-деб қўйди. Аслида Олот туманидан бўлган бу эркак бақувват гавдали,полвонсифат эди. Юзидаги билинар-билинмас чандиғими, ёки қараганда ўткир нигоҳ билан тикилишими,нимасидир Лайлога ёқмади.
Орадан бир ҳафтача ўтиб, Раҳима уни тоғаваччаси Сабинанинг туғилган кунига таклиф қилди.Лайло боришни истамай, баҳона излади.“Ҳеч одамга қўшилмайсиз-а,дугонажон? Ё бизнинг давраларни писанд қилмайсизми?”,-деди у. Лайло оёғи тортмаса-да,бир хонада яшайдиган дугонасини ранжитишни ҳоҳламай,у билан бирга Сабинаникига борди.
Туғилган кунга Москвада яшаб ишлаётган бухоролик эркак-аёллар йиғилишган экан. Чиройли безатилган дастурхон тўрида ўтириб олган Нуриддин ҳазил гаплари билан ҳаммани кулдириб ўтирарди. Лайло бунақа давраларни унча ёқтирмаса-да, Раҳиманинг ҳурмати учун охиригача чидаб ўтиришга мажбур бўлди.
Зиёфат давомида Нуриддин унинг олдига келиб, яқинроқ танишмоқчи бўлди шекилли,бир-икки саволлар берди. Аммо Лайло унга рўйхушлик бермади. Туғилган кунга келган меҳмонлар бирма-бир навбат олиб,Сабинани табриклашди.Табрик навбати Лайлога келганида Нуриддин жойидан туриб,унинг ёнига яқинлашди.
―Мен бугунги даврамизда ниҳоятда гўзал юртдош синглимизни кўриб,хурсанд бўлдим.Билишимча,синглимиз сафимизга яқинда келиб қўшилганлар.Шу сабаб уларни сўз бериб,гапиртириб кўп қийнамайлик.Шундай таклифим бор.Ҳозир бирорта яхши мусиқага рақсга тушиб берсалар,биз уни бугунги табрик ўрнида қабул қиламиз.Нима дейсизлар?
Нуриддиннинг бу гапидан кейин ҳамма қарсак чалди. Кимдир “Хоразм лазгиси”га рақсга тушсалар яхши бўларди”, ―дегач,шўх куй янгради. Кўпчиликнинг кайфияти яхшилиги боисидан янграган қувноқ мусиқага рақсга тушиб кетди.Лайло бўлса қарсак чалиб ўтирди.
Ниҳоят ўтириш тугаб, кетадиган вақт бўлди.Раҳима Сабинанинг ёнида қолмоқчилигини айтгач,Лайло кайфияти тушганча кўчага чиқаркан, келганига пушаймон ҳам бўлди. Сабинанинг уни қолишга таклиф қилмагани,Раҳима ҳам “Эрталаб бирга кетамиз,қолаверинг,” ―демагани бироз ғурурига теккан Лайло ўзининг аччиқланганини уларга сездирмай,тезгина хайрлашди-да,кўчага чиқди. Ўшанда октябрь ойи охирлаётган кунлар бўлиб, ҳаво салқинроқ эди. Тезликда такси тутолмай хуноб бўлаётган Лайлонинг ёнида “09” русумли “Жигули” келиб тўхтади.Ва олд эшиги очилиб, Нуриддин тушиб келди.
― Ҳа,землячка. Якка ўзингиз юришга қўрқмайсизми? Юринг, машинага ўтиринг.Ўзим айтган жойингизга ташлаб қўяман.
―Йўғ-е,раҳмат ака. Ҳозир бирор такси келиб қолар, ―деди ишончсизроқ оҳангда Лайло. ―Овора бўлманг.
― Ия,овораси бор эканми? Кечқурун кўчада ёлғиз юрманг.Сизни ўғирлаб кетишса, ё бўри еб қўйса, нима қиламиз? ―ҳазиломуз оҳангда гап бошлаган Нуриддин уни яна машинасига ўтиришга қистади.―Қўрқманг, бўримасман, сизни еб қўймайман.
Муаллиф: Моҳигул Назарова
БЎРИ АЁЛ
қисса
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Ибрат
МОМАТАЛОҚ (ҳикоя)
Собира хола дугонаси Мунирани бугун интизор бўлиб кутаяпти. Уч кун аввал Мунира набирасига Севинчни қўлини сўраб келганди. Севинч катта келини Кариманинг қизи. Озгина онасига ўхшаган калондимоғлигини айтмаса , жуда яхши қиз.
Бугун Мунира, келини ва яна куёвликка номзод йигит келишмоқчи эди . Ҳамма гап йигит билан қизнинг бир- бирига ёқишида қолган эди.
- Мен бу йигитга тегмайман,- тайсаллади Севинч , учрашувдан кейин,- кийиб олган кийимини қаранг. Учрашувга шунақа кийимда келса , оддий куни нима кийишини тасаввур ҳам қилолмаяпман. Чет элда ишлаб келган деган гапингизга учиб, учрашишга рози бўлувдим. Мана кўрдим, у ёқларда қанақа ишда ишлаганини.
Хуллас, на Севинчни, на Каримани кўндириб бўлмади.
Келаси хафта келган совчиларга пухта режа асосида тўқилган баҳона кўрсатилди.
Аммо дугонаси билан қуда бўлиш истаги Собира ҳолада шунчалик кучли эдики, у яна куёвликка номзод йигитни учрашишга таклиф қилди. Бу сафар кичик келини Манзурани қизи Садоқат билан.
- Кўнгли жуда тоза йигит экан. Садоқатнинг бу сўзлари унга йигитнинг маъқул тушганини билдирарди. Буни эшитган Севинч ва онаси бурниларини жийириб қўйишди...
- Бизга келин томондан ҳеч нарса - мебел , гилам , парда ... керакмас. Мол- ёяр йўқ. Никоҳ куни тўйхонага , кейин эса уйимизга бир пиёла чойга ташриф буюрасизлар- куёв томоннинг қарсиллатиб қўйган шартига ҳамма ҳайрон қолди . Фақатгина Собира аягина маъноли жилмайиб қўйди халос.
Тўй жуда файзли ўтди. Тўйхонадан янги қудаларникига йўл олишди. Манзилга етиб , машинадан тушишгач , Карима ... қизини биқинини бир бураб чимчилаб олди. Аммо Севинч ҳозир буни пайқайдиган аҳволдамасди. Уни бутун ҳаёли уч қаватли қилиб қурилган , бениҳоя ҳашаматли уйда эди. Ичкарига киришгач, ташқаридаги манзара ҳолва бўлиб қолди.
Куёв бўлмиш чет элда қора ишчи бўлиб эмас, қўшма корхона раҳбари лавозимида ишларкан...
Уйга қайтган Севинч кийимларини алмаштираётганда бирдан биқинини чангаллаб қолди. Унинг биқинида катта моматалоқ пайдо бўлганди...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Шу турналарга қарай туриб осмоннинг тиниқлигини ҳам энди пайқади.
Тезроқ ҳаракат қилиш керак ахир юпқага хамир қориб келган, қадамини тезлатмоқчи бўлди, аммо негадир оёқларининг оғриғи кучайди. Энди юрган сари белида ҳам симиллаган оғриқ туриб юриши қийинлашди. Уйга кириб боргунча қора терга тушди. Ҳовлида ҳеч ким кўринмади. "Хайрият, бирпас белимни ёзиб оламан беш дақиқагина"- деб, ётоғига кириб ётган эди, оғриқни зўридан инграб юборди. Энди тураман деб қўзғалганди, мактабдан келди чоғи ўғлининг овози эшитилди:
" Бувижон, ойим ҳали келмадиларми? "
"Аллақачон келган, онанг, ҳайронман чиқиши қийин бўлди бугун"-қайнонасининг овози зардали туюлди. Демак, келганини кўрибдиларда , энди турмаса бўлмайди.
Майда зувалачаларни юпқа қилиб ёяркан, номини бекорга" юпқа"дейишмас экан-да деган ўй ўтди. У негадир ўтиролмас, ўтириб ёйганда оёғи оғриса, туриб ёйса, бели оғриб азоб берарди. Бир амаллаб ҳамирларни ёйиб тугатди. Газда юпқанинг қайласи пишаётганди. Ўчоқ ёқаман хамирим тез пишади, деб ўйлаб ўчоққа уннади.
Қозонда хамирларни ағдариб, айлантириб пишираркан исиб кетгандай бўлиб балки, оғриқданми кўнгли беҳузур бўлди. Пахталик нимчасини ечди-ю, баҳорнинг салқин эпкини айнан белини силаб ўтгандай туюлди. У пишган тайёр хамирларни оламан, деб қаддини кўтарганди. Оғриқнинг зўридан қўзғалолмай қолди. Эгилган кўйи "ойижон" -дея олди, холос.
Ётоғига қандай кирганини ҳам эслолмайди, тўғриси. Қайнонаси : "Туринг, чой ҳўпланг," -деди безовта оҳангда. Ҳарчанд уринмасин, барибир гавдасини кўтара олмади, оғриқнинг зўридан кўзидан икки томчи ёш думалади.
Собура опа ўша куни синглисиникига бешик тўйга бормади. Ўғлининг ишхонасига телефон қилиб чақиртирди. Баҳромжонга қарата кескин оҳангда : "Ҳозир МРТ аппаратлари 24 соат ишлайди, тез олиб борасан, қани қизим, бир куч тўплангчи"- дея, бир қўлтиғидан ўзи, бир томонидан Баҳромжон суяб машинага ўтказдилар.
Рентген қоғозларини кўздан кечирган доктор :" Ўйлаганимдек, умуртқа чурраси, яъни грыжа, икки жойда, каттаси 8мм. Ўтказиб юборилган, ўнг оёққа берипти. -деб, яна тикилиб турди-да -Оғриғи кучли бўлади,бемор чидамли эканлар, -деди. Доктор буларнинг жим турганини кўриб: "Муолажани бошлайсизларми, физмуолажа ҳамда оғриқ қолдирувчи дорилар, балки мануалтерапия ҳам қилармиз"-деди.
Марҳабо ўйланиб турган эрига қарай олмас, гўё касаллиги учун айбдордай ўнғайсизланиб, ноқулай бўлиб , қайнонасига секин кўз ташлади. Собура опа :
" Доктор, ҳамма керак муолажани бошлаймиз, болагинам соғайиб кетса бўлгани -деди ва ўғлига қараб-Нега хаёл сурасан, ёрдамлаш, палатага олиб борамиз, -дея, ўзи биринчи ёрдамга келди.
Марҳабо мана беш кундирки, шаҳардаги энг қиммат хусусий клиникада даволанмоқда, оғриқлари анча камайган. Шу кунлар оралиғида қайнонаси бир қадам ҳам олдидан жилмади. Болалари қирқ уч ёшга кирган онасининг биринчи марта касал бўлиб ётганигами, довдираб қолишди. Қизлари ва қудалари бири олиб, бири қўйиб хабар олади.Қайнисингиллари уйнинг иссиқ -совуғидан хабар олиб туришипти, барака топишсин. Марҳабо секин -секин қадам боса бошлади, алҳамдулиллаҳ. У ўзини суяб юргизаётган қайнонасига оғирлигини солмасликка ҳаракат қилгани сари, қайнонаси уни суяшга бор кучи билан тиришади.
Қўл телефони жиринглади, қараса, эри. Секингина салом бериб сўрашди. Нариги томондан : "Марҳабо, нима ейсан, кабоб олиб борайми?"-деган овоз эшитилди. Биринчи марта, ҳа шу 26 йил мобайнида биринчи марта хўжайини ундан кўнгли нима тусашини сўраб турарди.
Уйга жавоб беришганда ҳам қайнонаси:" Ётинг, муолажадан кейин бел бўшашиб туради, сал ўзингизга келиб олинг"-деб, тургизмади.
Ҳовлида мусичанинг бир маромда ку-кулаши эшитилди.
Марҳабо бугун уйқудан ҳам дам олишдан ҳам тўйганини, жонажон ишини,қолаверса, тезроқ авалгидек елиб-югуриб хизмат қилишни соғинганини ҳис қилди.
Маҳбуба Баҳодир қизи.
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
💁♀ Энди саранжом, саришта бўлиш жуда осон!
👭 Қизлар, биз уй бекалари учун ажойиб канал яратдик, “Саришта бекажон” 👈 бу ерда биз уй тозалаш ва саранжомлаш бўйича энг яхши ҳаётий лайфхакларни, тез ва осон тозалаш бўйича ечимларни ҳамда фойдали маслаҳатларимизни баҳам кўрамиз!
Тозалик ва тартиб учун бўлган ҳар бир бекажонни кутамиз! 👍
Ҳавола бу ерда :👇👇
/channel/+PojVAefIlJU5OGQy
Муаллиф: Хазонрезги
#БАРС 10-қисм mр3
Ижрочи: Одинахон
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ЎЗИМ_УЧУН_ЯШАЙМАН 🥀
Отар тонгнинг бор туни,
Англаб етдим мен шуни ,
Ишонаман бир куни,
Ўзим учун яшайман !
Наҳордан шабнам ичгум,
Булутдан либос бичгум ,
Сохта дўстлардан кечгум,
Ўзим учун яшайман !
Эландим -умр чархида,
Тирикчилик дардида ,
Нозикман гул баргидан ,
Ўзим учун яшайман...
Ер бир ён , бир ён фалак,
Жонимни қилмай ҳалак,
Исмимни атаб малак,
Ўзим учун яшайман !
Умрим- маржон шодаси ,
Бўлгум мудом фидоси,
Юринг бирга , дадаси ,
Ўзим учун яшайман !
Борайлик тоққа, қирга ,
Қўлимиз ушлаб бирга ,
Изҳорим жойлаб шеърга,
Ўзим учун яшайман ...
Боқмай ўнгга, сўлига
Фарзандлар ўз йўлига,
Қарамасдан қўлига,
Ўзим учун яшайман...
Гоҳ сокин , гоҳ ёнаман ,
Жоним якка , донаман ,
Сийланг, ахир онаман ,
Ўзим учун яшайман...
Дейман: дард тугунин еч,
Ўксинмасдан энди ҳеч ,
Бўлмасидан охир, кеч ,
Ўзим учун яшайман !
Отар тонгнинг бор туни,
Англаб етдим мен шуни ,
Ишонаман бир куни,
Ўзим учун яшайман !
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#хайрли_оқшом
Кўнглимизда қолганларга ҳам , кўнглимиздан қолганларга ҳам тилагимиз бир :
Аллоҳ сизни яхшиликлар билан сийласин ...
Бизни дегувчи дилига эзгуликни жойлаганлар :
Сизни севувчи инсонлар борлигини унутманг.
Ажиб хотиралар ,беғубор туйғулар ҳамроҳингиз бўлсин .
Тунингиз хайрли ўтсин ...
Эртагача ...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Биласизми, бу аёл велосипедни бошида кўтариб кетганидан кўра ерга қўйиб етаклаб кетса ҳам бўларди. Бироқ фарзанди уни янги ҳолда минишини истади.
Баъзи қарзлар бўлади, ҳар қанча уринсангиз ҳам уларни узолмайсиз. Аллоҳ таоло ота-онамизни паноҳида асрасин, умрларини узун, амалларини солиҳ қилсин, дуоларини олишни бизга насиб этсин!
@xazon_rezgi
#Бахт_тести👩❤️👨💖
Жуфтингиз сизга қанчалик мехр кўрсатиб этибор қилади ва сизга қай даражада ошиқлигини билишни истайсизми?😍🫀
Унда бу тест сизга буни айтиб беради расмдаги жуфтликдан бирини танланг 👇👇✅
―Тўхта,Макс.Мен ҳам сен билан бирга бораман. ―Александр Петрович ноиложликдан итига эргашаркан,ичида “тинчлик бўлсин-да”,-деб қўйди.
“Мана сенга,мана,мана...Сенми,мени ҳаётимни бузадиган?” Лайло қўлидаги мис ҳайкалча билан тўхтамасдан кундошининг бошига туширар экан, бирданига ёқасига ёпишган қўллар бўшашганини ҳис қилди. Наргиза унга бир зум маъносиз тикилиб турди-да,секин ерга қулади. Пешанасидаги бир текис кокиллари орасидан тўхтамай оқаётган қон аёлнинг юмуқ кўзлари,узун киприклари устидан оқиб, бир зумда полда ариқча каби ёйила бошлади.Лайло қўлидаги ҳайкалчани очиқ турган деразадан ташқарига улоқтириб юборди. Ўзи қилиб қўйган ишни бор даҳшати билан ҳис қилди-ю,бирдан ҳушини йўқотди...
...Ҳушига келганида, тепасида энгашиб турган рус аёлини кўрди. Наргиза қаёққа кетди? Аёл қўлидаги стакандан унга нимадир ичиришга ҳаракат қиларди.Шу мақсадда Лайлонинг бошини сал кўтармоқчи бўлди.Лекин Лайло унинг қўлини итариб,жойидан ирғиб туришга ҳаракат қилди.Минг афсуски,қўрғошиндай оғир танаси унга бўйсунмади,аёлни итариб ташламоқчи бўлган қўллари эса ночоргина бир қимирлаб қўйди,холос. “Наргиза қани?Ахир мен уни ҳозиргина уриб ўлдириб қўйдим-ку...” ― миясида оғриқ берган бу ўйдан бутун танаси зириллаб кетди.
Лайло оғир жисмоний ҳолати сабаб онгининг аллақаерида уйғонган хотиралар чангалида эканлигини тушунолмасди.Ўзининг ҳозирги кучсиз, нажотсиз ҳолатидан хўрлиги келди.Қорачиқларидан силқиб чиққан заҳардай аччиқ кўз ёшлари кўз чеккаларидан сизиб,ёстиққа сингий бошлади.
―Нега йиғлаяпсан,ҳой қиз, ―аёл унинг юзига ачиниш билан назар ташлаб,у ётган кроватнинг ёнбошидаги стулга чўкди. ― Сен кимсан? Бу чекка ўрмонга қандай келиб қолдинг? Сени ким бу аҳволга солди?
Лайло ҳеч нима демай,унга бир зум тикилиб турди-да,кўзларини юмди.Яна ўзига таниш бўлган оппоқ қувурга тушиб қолаётганини сезди.Ихтиёридан ташқаридаги қандайдир куч уни қувур ичидан учириб олиб кетди...
“Яна ҳушини йўқотди шекилли,-ўйлади Нина Сергеевна унинг оппоқ чеҳрасига қараб.-Аёлни шунчалар раҳмсизлик билан урадиган номардлар ким экан,ўзи?Ҳалиям уни ёқворишмабди. Ёки ўт қўйишга улугуришмаганмикан?” Кеча эри аёлни уйга олиб келганида, уни абгор ҳолда ташлаб кетган безорилар бензин сепиб ёқиб юбормоқчи бўлишганини тахмин қилганди.
”Нима бўлса ҳам тузалиб кетсин-да.Лекин шундай чиройли,келишган аёл кимга ёмонлик қилди экан? Ҳа,майли.Ўзига келса,сўраб билиб оламан”,-Нина Сергеевна ошхонага қараб йўналаркан, охирги фикрларини ўзига-ўзи овоз чиқариб айтганини сезиб қолди.
Аёл ошхонага бориб,эри хуш кўриб ейдиган украинча борш пишириш учун маҳсулотларни арча бошлади. Кейин қозонни электр плиткага қўйиб,шошилмасдан овқатини солиштирди.Лайлодан яна бир бор хабар олди-да,нариги хонага кириб телевизорни ёқди. Кечки янгиликлар бераётган экан.Нина Сергеевна бошқа каналларни ҳам бир титкилаб чиқди-ю, кўнглига ёқадиган бирор нима тополмай, телевизорни ўчирди.
Яна ошхонага йўналган пайтида ташқари эшикнинг ғийқиллаб очилгани эшитилди.Эрининг “Макс,қани энди жойингга бориб ёт”,-деган овозини ва кириш этигини қоқаётганини эшитди.Александр Петрович бемор аёл учун оғриқ қолдирувчи дори-дармонлар олиш учун посёлка марказига кетганди.
―Ниночка,уйдамисан? ― иссиқ свитер устидан кийган кўк рангли курткасини ечиб,кийим илгичга илаётган эрининг қўлида аёллар сумкаси бор эди.
―Ҳа, Саша уйдаман.Бу чекка қишлоқда биздан бошқа одам бўлмаса,қаерга ҳам борардим?Яна уйда беморимиз бўлса... ―Нина Сергеевна эрининг қўлидаги қизғиш рангли аёллар сумкасига кўзи тушиб,ҳайрон бўлиб сўради―.Бу кимнинг сумкаси?
―Буни ҳозиргина Макснинг оғзидан тортиб олдим. Сумка кимники эканлигини мен ҳам билмайман. Александр Петрович деразага яқинроқ жойда турган стол устига сумканинг ичидаги нарсаларни бўшатди.Помада, упа, қалам, жажжи ойнача, ҳамён билан бирга юзига ғилоф қопланган қандайдир ҳужжат стол устига тушди.Эркак ўзининг диққатини тортган ҳужжатни қўлига олиб,ичини очиб қаради. Бу фуқаролик паспорти бўлиб,қатида 14-15 ёшлардаги ўсмир ва ширингина қизалоқнинг сурати бор эди.
@xazon_rezgi
Муаллиф: Моҳигул Назарова
БЎРИ АЁЛ
қисса
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g