xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Кибрни синдирадиган энг яхши амал - бировнинг пойабзалини тўғирлаб қўйишдир.

Нафсга жуда оғир ботади. Айниқса, ёмон кўрган инсонни пойабзалини тўғирлаб қўйиш нафсдан устун чиққанликдир.

©Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Расмда биринчи нимани кўрдингиз?

1. Денгиз
2. Қайиқ
3. Аёл
4. Тўлқин

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир дўстим билан супермаркетга кирдик. Ҳожатимизни битириб, бекат томон ошиқдик. Дўстим тўлов паттасидан кўзини узмас, камина эса унга бир нималарни вайсаб борардим.
Ногаҳон у тўхтади.
— Кассир қиз нотўғри ҳисоблабди, — деди.
— Пулингдан уриб қолибдими? — дедим шошиб. — Шундай бўлса онасининг учқўрғонидан кўрсатамиз!
— Йўқ,— деди дўстим ҳотиржам. — атирга пул олмабди. Кўрмаган шекили.
У матоқнинг нарҳи қиммат эди. Лофи билан айтсам, беш улфатнинг битта шохона чойхонасига етарди.
— Хатони қилган у, биз эмас. — дедим. — Шундай экан ўзига зарар! Ундан кўра шу пулга битта отамлашсак зўр бўларди.
— Э, калланг борми ўзи?!.. — деди дўстим ҳуноби чиқиб. — Бировнинг ҳақи бўйнимда қолиб кетса қандай яшайман?!.. Кечаси ухлолмайман-ку!
Бу гапдан кейин дўстимни замонадан ортда қолган ахмоқ, ўз фойдасини билмайдиган тентак деб ҳисобладим. Маишатнинг ҳумори тутиб роса сўкдим, ичимда.
— Ким билиб ўтирибди?! — дедим қоним қайнаб.
— Яратган ҳамма нарсани билиб туради-ку! — деди дўстим.
Шу пайт юрагимнинг бир томири узилгандек бўлди. Вужудим қалтираб, пешонамдан совуқ тер чиқди. Кўзларимга ёш келди. У нималарни ўйлаяпти?!.. Менинг дардим эса нимада?!..
Шаксиз Яратган ҳар бир ишимизни, ҳатто қалбимиздаги ўйларимизни кўриб туради. Икки дунёда бу учун ҳисоб бор. Қайтар дунё.
Ҳар биримиз шуни билсак-да, негадир харомни ямламай ютадиган бўлиб бормоқдамиз. Икки дунёда бу учун ҳисоб бериш вақти келганда ҳолимиз нима бўлиши бизни қизиқтирмай қўйди. Эҳ бандаи ожиз...
Қолган ҳақни тўлар эканмиз, кассада ўтирган аёллардан бири:
— Инсофли одамлар ҳам бор экан-а?!.. — деди ажабланиб.
Олдимизга башанг кийинган бир киши келди. Билсак бу ернинг хўжайини экан. Бу воқеа супермаркет тарихида биринчи марта бўлаётгани айтиб, қилган ишимиш учун иккимизга ўралган совғаси берди.
Раҳмат айтиб чиқдик. Йўлимизга равона бўлдик. Автобусда борарканман бояги хаёллар яна такрорланди. Ич-ичимдан қийналдим. Бироқ нафс ёмон экан. Совғага кўзим тушди-ю, ҳаммаси унут бўлди. Унинг нима эканига қизиқиб очдим. Қарасам қимматбаҳо атир ва битта қарта. Унга кўра мен йил бўйи бу ердан ўттиз фоиз чегирма билан савдо қиламан.
Дўстимнинг ҳалоллигини, қилган иши учун Яратган олдида ажр, бандаси олдида мукофот борлигини кўриб боя ўйлаган фикрга яна юрагим эзилди.
Дўстимнинг ортидан камина ходимингиз ҳам қуруқ қолмади. Аммо менинг ниятим нима эди?!.. У ҳалоллиги учун шу илтифотга эришди. Менчи?!..

© интернет

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌱 Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💁‍♀Vapshe arzon kanal toptik🤩


🙋‍♀Victoria secret 45.000 😘😘

💄Pomadalar 4 tasi 15 ming💄💄

Feramon Duxilar 35.000 🥰🥰

HAYLAYTER 15.000 💔💔

QORA QALAM 5.000 🦋🦋

KIST NABOR 12.000🥰🥰

NUDE MAGNIT TEN  35.000 😍😍

SUNISA 25.000💗💗

V&S BLESK 7.000🛍🛍

PADVOTKA 10.000❤️❤️

DOSTAVKA TEKIN🚔🏎🏎
/channel/+v81hYcgHO6s2NTUy
/channel/+v81hYcgHO6s2NTUy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Моҳигул НАЗАРОВА
#БЎРИ_АЁЛ

(Қиссанинг давоми)

6. Умидли дунё

― Бу ерга  ишлаш учун келганмисан? ― Ошхонадан  қўлидаги чуқур   шиша идишда карам шўрва  олиб келаётган Нина Сергеевнанинг овози Лайлони яна кўзларини очишга ундади.Аёл  саволига жавоб кутмасдан тарелкани стол устига қўйиб,қошиқ билан шўрвани ичира бошлади.Бир неча кундан бери туз тотмагани учун Лайло дастлаб таъмни ҳис қилмади. Аммо  ичига иссиқ киргач, бироз енгил тортгандай,баданига  қувват югургандай бўлди.
―О,яша.Ана шўрвани ҳам ичиб олдинг.Энди,худо хоҳласа тузалиб кетасан.―Нина Сергеевна  кичкина сочиқча билан унинг лабларини ҳам артиб,қўшиб қўйди. ―Оёққа туриб кетсанг,нима бўлганини бафуржа сўзлаб берасан-а.
―Ҳа,ал-бат-та.―Лайло  беҳоллик билан қийналиб шу сўзларни айтаркан,бир қимирлаб олди.Шу кичик ҳаракатидан ҳам вужудига оғриқ югуриб,юзи буришиб кетди.
―Ҳалиям оғрияптими? ― мовий кўзларида  ачиниш  туйғуси порлаган    Нина Сергеевна унинг билагидан ушлади.―Ҳамма жойинг кўкариб кетибди.Ҳали тузалиб кетсанг,ўша безориларни топиб жазолаймиз.Алексей келсин.Дадаси билан бирга ўша бераҳмларни албатта топишади.
Лайло Алексейнинг кимлигини билмаса-да, бошини силкиб тасдиқлагандай бўлди-да, яна кўзларини юмди.Нина Сергеевна “Майли,дамингни ол”, ― деб идишни стол устидан олиб,ошхонага йўналди.
   Шундай қилиб  орадан  бир ҳафта ўтди.Оғриқлари бироз пасайган,ўзига келган  Лайло жойидан турадиган,гоҳида ташқарига чиқиб, эшик олдидаги курсичада ўтирадиган бўлди.Бу орада Алексей нафақадаги чол-кампирнинг Москвада яшайдиган  ягона ўғли эканлигини, унинг тадбиркорлик билан шуғулланишини, Нина Сергеевна   кимё-технология институтида  ўттиз  йилдан ортиқ лаборант бўлиб ишлаганини, Александр Петрович эса ҳарбийликдан нафақага чиққанини билиб олди.  Бир куни кечки овқат пайтида ўзи ҳақида сўрашганида эса, асли  Бухоро шаҳридан эканлиги,эридан ажрашганини, ўғил-қизи борлигини,уларни моддий таъминлаш  ниятида кўпчилик қатори   ишлаш учун Россияга келиб қолганлигини айтди.
―Мени ота-онам  Германия ва собиқ Иттифоқ билан бўлган урушда вафот этишган. Ўша пайтда  кўпгина етим қолган болалар билан бирга Ўзбекистонга эвакуация қилишган. Ғиждувондаги болалар уйида ўсганман,-деди Александр Петрович маъюсланиб.―Ўзбекларнинг бағрикенг, яхшилик қилишни севадиган,етимпарвар халқлигини яхши биламан. Тилингни  ҳам бироз тушунаман.
Лайло унинг сўзларини эшитиб,ҳайратга тушди.
  ―Ғиждувон Бухорога яқин  жойлашган.Дадам бизни Ғиждувонга кўп бора олиб борганлар.Аммаларимдан бири ўша шаҳарга келин бўлиб тушган ва ҳозир ҳам ўша ерда яшайди.― Ёш аёл Александр Петровичнинг  ўзбек халқи ҳақидаги илиқ сўзларидан тўлқинланиб кетди.―Сиз айтаётган етим болалар уйлари ҳозир Меҳрибонлик уйлари деб аталади.
  ―Ҳа,қизим.Мен ўзбекларнинг, Ўзбекистоннинг нонини еганман.
  ―Кейин нега Москвага келдингиз?–сўради Лайло табиий қизиқиш билан  ва  қўшиб қўйди.―Бухорода яшайверсангиз ҳам бўларди-ку.
  ―Уруш даврининг боласи бўлганим учунми, ҳарбий бўлишни ёшликдан орзу қилганман.Шу сабаб болалар уйидан сўнг  Москвага келдим.Ўқидим, ишладим.Кейин мана бу москвичкани севиб қолдим.-Александр Петрович  Нина Сергеевнага  ишора  қилиб,кулиб қўйди. ―Оила қурдик. Кейин эса Алексей туғилди,уй-жой қилдик.Шу билан Ўзбекистонга қайтиб боролмадим.
  ―Тушунарли,―Лайло жилмайиб қўйди.―Сизларга катта раҳмат.Мени ҳаётимни сақлаб қолдингиз.Бунинг учун сизлардан чексиз миннатдорман.Аммо энди рухсат берсангизлар,эртага кетмоқчиман.
  ―Қаерга кетмоқчисан?―эр-хотин бараварига сўрашгани учунми,учовлари бирга кулиб юборишди.
  ―Тўғриси, қаерга боришимни ҳали билмайман.Лекин аввал ўзим ишлаган савдо дўконига бормоқчиман. Охирги ойлик маошим қолиб кетган.Кейин бошқа жойдан иш ва яшашга жой излашим керак. ―Лайло оғир хўрсинди.―Шундай қилмасам бўлмайди.
  ―Сен эртага эмас,индинга кетасан,―деди Александр Петрович жиддий оҳангда. ―Қолаверса,эртага шанба.Нима ишинг бўлса ҳам  барибир  душанба куни ҳал бўлади.Шу сабаб яна бир кун биз билан қолгин.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Топиб айтилган сўзлар:

Бир хатони икки марта такрорлаб бўлмас.
Иккинчисининг номи танлов бўлади

©аллаким

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

Дарахт баргидаги бир томчи сувни ичиш учун 12 та чумоли тўпланди.

Эътибор тортадиган жиҳати шуки, улар тўрт гуруҳга бўлиндилар. Бунга сабаб томчи бир томонга мойил бўлиб, ерга тушиб кетмаслиги учун унинг мувозанатини сақлаш мақсадида шу йўлни тутдилар.

Чумолиларга ўзаро ҳамкорлик қилишни, томчини ўртада тенг бўлишни ва жамоанинг ҳар бир аъзосига ҳаққини бериш кераклигини ким таълим берди?

Чумолиларга буларнинг ҳаммаси ким ўргатган дейсиз...

@интернет

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳаётий_ҳикоя

САБОҚ

Дилдора янги жамоага ишга қабул қилинганда унинг ёнига биринчи бўлиб ҳол-аҳвол сўраб келган ёшгина ҳамкасб аёлни яхши кўриб кетди.
Ўзини Чарос дея таништирган аёл Дилдорага мактабни таништириш учун коридор бўйлаб бошлаб борар экан, барча синфлар бўйича оғринмай маълумот бера кетди:
- 7-"А" га асосан тўпалончилар йиғилган. Аммо тилини топсангиз марра сизники. 8-"Б" ни ўқувчилари мактабдаги энг намунали ўқувчилар. Нима топшириқ берсангиз кўнглингиздан чиқариб қилишади. 10-"А" ўқувчилари... - шу ерга келганда Чароснинг овози негадир пасайди,- булар осмоннинг ойлари. Тавба шу синф ўқувчилари муштумдек бошидан ҳудди синф раҳбари Эъзоза опага ўхшаб ўзларини аллаким деб ўйлашади.
Дилдоранинг биринчи иш куни бир дунё таассурот билан ниҳоясига етди. Жамоадошлари ҳам, мактабдаги муҳит ҳам унга жуда ёққанди.
Аслида Дилдора бу ерга мактаб раҳбари бўлган курсдоши Наима Инъомовнанинг таклифи билан келганди.
- Илтимос, Дилдора, атиги бир чорак амаллаб берган. Информатика ўқитувчимизнинг туғруқ таътили шу вақтга тўғри келиб қолди. Биласан, оҳирги чоракда ўқитувчи топилиши муаммолигини биласан. Бир қўллавормасанг бўлмайди, дугош
Дилдора ўттиз ёшида мактабга раҳбар бўлган, тиниб-тинчимас дугонасига йўқ дея олмади. Ўз мактабида дарслари кўп бўлишига қарамай бу мактабга ҳам ўриндош сифатида қатнай бошлади.
Дилдора икки хафтага қолмай бу жамоага анча киришиб кетди. Албатта бунда Чароснинг хизматлари беқиёс бўлди. У бўш вақтларини Дилдоранинг ёнида ўтказар, тушликга ҳам ўзи бошлаб борар эди. Дилдора бундай ўйлаб қараса оқшомлари телеграммдан ҳам ғаройиб ҳикоялар жўнатадиган, ажойиб суҳбатлар уюштириб турадиган Чаросга анча ўрганиб қолибди. У фақат битта нарсага тушунмас эди. Нима учун Чарос Эъзоза опани бунчалик ёқтирмайди? Кези келди дегунча уни ёмонлашга ҳаракат қилади. Аҳир Эъзоза опа Дилдорани кўзига Чарос таърифлагандек ёмон устоз бўлиб кўринмаган эди-да? Сабабини Чаросдан сўрай деса ноқулай. Жамоадошларидан ҳам нима деб сўрайди...
Хуллас хаш-паш дегунча ўқув  йили ҳам оҳирлаб қолди.
Бу вақтга келиб Дилдора олий тоифали устоз Эъзоза опанинг ўз касбининг моҳир билимдони эканлигига ўзи амин бўлган, ёшлардан ёрдамини аямайдиган бу бағри кенг аёлдан сабоқ олишга астойдил киришган эди.
Чоршанба куни мактабга келган Дилдора ўқитувчилар хонасига кирганда у ернинг байрамона безатилганини кўоиб ҳайрон бўлди. Хона шифтига ранго-ранг шиширилган шарлар маҳкамланиб узун зарли тизимчалари гажак қилиб осилтириб қўйилибди. Тўрда катта саватда гулдаста.
- Чаросхон, тинчликми? - кўзлари қувнаб сўради Дилдоранинг,- бунча чиройли бўлиб кетди бу хона? Роса ҳаракат қилибсизлар-а?

- Ҳаракатни мен ёлғиз ўзим қилдим. Бугун Эъзоза опанинг туғилган кунлари эди. - деди энсаси қотгандек Чарос ва ён-атрофга қараб овозини пасайтирди,- ўтган йили шу Эъзоза опа қарши чиққани учун устама ололмаган эдим. Зора бу йил инсоф кириб қолса...

Дилдора Чаросни биринчи кўраётгандек ҳайратда қолди. Унинг ҳайрати бироз вақт ўтиб барча устозлар бир бўлиб Эъзоза опани табриклагаётганда янада ортди. Чарос Эъзоза опага мулозамат қилиб узундан узоқ табрик сўзларини айтар экан, орада бир йиғлаб ҳам олди.
Шу куни Дилдора дарслари тугаб уйга йўл олар экан узоқдан ўзи томонга қўл силтаб келаётган Чаросни кўриб юрагида нимадир бўшаб, ўрни ҳувиллаб қолганини ҳис қилди.
У ҳаёт дарсидан ўзига тегишли яна бир сабоқни олганди.

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бахтим ўткинчидир, нолам ғанимат,
Ҳар битта босилган қадам ғанимат.
Қадрлаб яшайлик гўзал ҳаётни-
Дўстларим, одамга одам ғанимат.

Бошга бало бўлар тилнинг офати,
Унутманг, битмайди дил жароҳати,
Тиригида бўлсин ҳар кимнинг қадри,
Дўстларим, одамга одам ғанимат.

Бахт бойликда эмас, инсонийликда,
Иймондан қимматроқ ҳеч нарса йўқда,
Шошма, тирикчилик демагин тўхта,
Дўстларим, одамга одам ғанимат.

Меҳрибон, яқиним соғиндим сизни,
Оқибат риштаси боғласин бизни,
Меҳр-муҳаббатга бурайлик юзни,
Дўстларим, одамга одам ғанимат.

Яхшиликдан бўлсин ҳар қандай суҳбат,
Бошинга балодир иғвою туҳмат,
Дийдорга тўяйлик не берар ғийбат,
Дўстларим, одамга одам ғанимат.

Кимга омад чопиб керилиб кетса,
Бойликка мансабга берилиб кетса,
Ортидан не қолар дунёдан ўтса,
Дўстларим, одамга одам ғанимат.

Бугун бизга насиб этибди дийдор,
Эртага кимдир йўқ, кимдир эса бор,
Ота онангизни этманг интизор,
Дўстларим, одамга одам ғанимат.

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

 Лайло  бу ишни қилган пайтида Нуриддин кейинчалик тузалиб кетгач, ўзини излаб келиши мумкинлигини ўйламаганди.У ўч олганидан, Нуриддинни якка ўзи жазолай олганидан хурсанд эди. Аммо Нуриддинни итариб юборганини унинг жияни Акобир кўрганлигини билмасди.Тоғаси билан Сабинанинг туғилган кунига  бирга  борган Акобир   ўша даврадаги   гўзал аёл- Лайлони яхши эслаб қолганди.
 Шу сабаб ўз кучидан   ғурурланиб аёллигини, ожизалигини эсидан чиқарди. Ўзини хўрлаган эркакка кучи етганидан, уни боплаб жазолаганидан хурсанд бўлди.  Назарида бу кичик бўлса-да,ғалаба эди.Шу ғалаба нашидаси сабаб,эҳтиёткорликни унутди. Аввалгидек савдо дўконида  ишлаб юраверди. Аслида бошқа шаҳарга кетиб,иш топиш  режасида бор бўлса-да,  ўзи анчадан  бери бирга ишлаётган жамоасидан айрилишга   кўзи қиймади. Энди у юзига дори сепилган рўмолча босган Зулфияни излай бошлади. Қанча изламасин, суриштирмасин,аёлни тополмади. Зулфия  сувга тушган тошдек ғойиб бўлган эди.  
Қиш нафаси   сезилиб қолган кунларда Лайло одатдагидек ишдан  чиқиб, автобус бекатида турганида ёнига келиб тўхтаган “Жип” машинасига эътибор   бермади.”Жип”дан бараварига тушиб келган икки эркакдан бири  унинг юзига ҳушдан кеткизувчи баллончадан газ пуркади. Иккинчиси уни кўтариб олди.Бекатдаги  одамлар нима бўлганини англагунча, “Жип” жойидан қўзғалди...
(Давоми бор)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

/channel/xazon_rezgi

@IJOD07

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҲОЗИРГИ КУНДА УТА МУҲИМ ВА КЕРАКЛИ ТАФСИЯ ИССИҚ КУНДА НИМА КИЙСАМ ЭКАН
МУАММОНИ ЕЧАМИЗ👇
👗Окшом либослари

👗Уйга кийишга
👗Кучага кийишга
👗Офисга кийишга
👗Келинчакларимиз учун
👗Муслималаримиз учун
👗Кизалокларимиз учун
👗ёзги либослар
👗Барча ёшга мос либослар  жамланган
КАНАЛГА   ТЕЗДА КИРИНГ👇
/channel/+XE_rkxO0Hq0yNjky
/channel/+XE_rkxO0Hq0yNjky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Kiyim tiktirmoqchisizu fason topolmayapsizmi? Kiyimlaringizga  hamma havas qilishini istaysizmi? Sizga bir kanal tavsiya qilaman eng zoʻri shu kanal👗
👇   👇   👇   👇
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin

╔═🌿══════╗
       F A S O N 👗🪡
╚══════🌿═╝


Chevarchilikka qiziquvchilar uchun kanalni zoʻri bu yerda
👇 👇 👇 👇 👇 👇
╔═ 🌿═════╗
 BEPUL DARS👗🪡
╚══════🌿═╝

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Моҳигул НАЗАРОВА
Б Ў Р И А Ё Л
(Қиссанинг давоми)

4. Қасосга етаклаган нафрат

“Бу қилмишинг учун сендан барибир ўч оламан. Ҳали қараб тур.Шундай қиламанки,туғилганингга  пушаймон бўласан. Ҳаммангдан қасос оламан.”  
Лайло  тонгги совуқда қунишганча кетиб бораркан, ўша пайтда нима қилишни, бу ифлос эркакдан қандай қилиб ўч олишни билмасди.Аммо алам, хўрлик,  нафрат, ўзига нотаниш бўлган Сабинанинг туғилган кунига  боргани,  танимаган― билмаган  кишининг машинасига чиқиб, натижада  топган  иснод, чексиз пушаймонлик ва виждон азоби  бутун вужудини ёндирганча, бир фикр  миясида телбаларча айланарди: ” Мен  бу итдан қасос олишим керак!” 
Ижара уйга совқотиб, бир аҳволда кириб борган  Лайло ўрнига кириб, ўраниб ётиб олди.Қанча ётганини билмайди.Бир пайт қўл телефонининг овозидан уйғониб кетди.Ўзи ишлайдиган савдо дўконининг бошқарувчиси Комил қўнғироқ қилаётган эди.
―Лейла, ишга келмайсанми?-сўради у русчалаб.―Соат 10 бўлди, ҳалигача сендан дарак йўқ.Тинчликми?
―Комил,кечир мени.Бугун ишга боролмасам керак, ―деди Лайло зўрға. ―Мазам йўқ.Шамоллабман,шекилли.
―Нега  бу ҳақда хабар қилмайсан? Вусални биласан,сўроқсиз иш қолдирганни     дарров бўшатади.
―Ўзи эртага дам олиш куним эди.Бугунга ҳисобларсан.Эртага албатта ишга чиқаман,―деди Лайло бўшашиб.―Вусалга  мазаси қочибди, деб айтарсан.
Комил ҳатто хайрлашмай алоқани узди.”Ҳа,буларга фақат  роботдай ишлайдиган одам керак.Аҳволинг, кайфиятинг асло қизиқтирмайди. Дўкон эгаси Вусал эса   фойдани яхши кўрадиган одам,”―жойига қайта чўзиларкан  алам билан ўйлади Лайло.Аммо қайта  ухлай олмади.Ижара уйда ҳеч ким йўқ,ҳамма ишга кетган эди. 
Аёл  чўмилиб чиққиси, вужудидаги чиркинликни ювиб ташлагиси келди.Шу мақсадда сочиғини олиб, ваннага кирди.Иссиққина сув остида анча турди.Бирданига кеча юзига рўмолча босган Зулфия эсига тушди.
“Қизиқ, ким экан у аёл? Нега бундай қилди? Ё Нуриддин униям мажбурлаганмикан?” Турли фикр, гумон, тахминлардан боши ғовлаганча, ваннадан чиқиб, тоза кийимларини кийди. Ўз хоналарини, ошхонани йиғиштирди.Иш билан чалғиб, нохуш хаёллардан бироз узоқлашгандай бўлди. Лекин юрагининг бир чеккаси тундай қора,кўнглидаги ҳадик, пушаймонлик  ҳеч чекинмас эди. Нуриддиннинг номардларча қилган бу қилмиши сабабларини ўйлаб, унинг машинасига ўтиргани учун ўзидан хафа бўлди. Нохуш хаёллар исканжасида  тўпланиб қолган кирларини ҳам ювиб олди.Кейин   ошхонага чиқиб, чой дамлади. Шу пайт  кўча эшикнинг очилиб-ёпилгани эшитилди-ю,ошхонага Раҳима кириб келди.
―Ия,дугон бугун уйдамисиз? ― деди у Лайлога ажабланиб қараркан. ―Тинчликми? Ранг-рўйингиз бир аҳволда? Мазангиз йўқми,ё?
―Ҳа,уйдаман.-Лайло шундай деб стол устидаги бокалга чойнакдан чой солди-да,хоналарига қара йўналди.―Сиздан бир нарсани сўрамоқчиман.
―Бемалол,сўрайверинг.Тинчликми,Лайло?―такрор сўради Раҳима унга эргашаркан.Лайло индамай хонага кирди-ю,қўлидаги чой солинган  бокални  пардоз ойнаси олдига қўйди. Кейин устидаги чарм костюмини ечаётган Раҳимага яқинлашди-да, кутилмаганда бир итариб, уни деворга  тиради.
―Тинчликмас. Сенлар Нуриддин билан келишиб шу ишни қилдинглар, шундайми?―сўради у  қўллари билан Раҳиманинг  бўйнидан қисиб оларкан,  кўзлари ёниб. ―Хўш,қўшмачилик қилишларинг учун  Нуриддин сенларга қанча пул берди? Сенларга нима ёмонлик қилувдимки,мени унга рўбарў қилдинглар? ―Лайло шу сўзларни айтиш давомида Раҳиманинг бўйнидан янада қаттиқроқ қисди.―Агар ростини айтмасанг,сени шу ерда бўғиб ўлдираман.
Раҳиманинг кўзлари ола-кула бўлиб кетди.Хириллаб нафас оларкан, бўйнини Лайлонинг чангалидан қутқаришга ҳаракат қилди.Лекин Лайлонинг темир чангакка ўхшаб   бўйнига  ёпишган  бармоқларини бўшатолмади.
―Нималар деяпсиз? Мен сизни ...ҳеч кимга ...рўбарў қилмадим. Нега бундай деяпсиз? ―деди у зўрға. ―Худо ҳаққи мен ҳеч нимани билмайман. Қўйвор..инг мени.
―Алдамаяпсанми?―Лайлонинг қўллари бироз бўшашди. Раҳима фурсатдан фойдаланиб, силталаб уни  ўзидан нари итарди. Нафаси бўғилгани боис бирпас ўқчиб турди-да, бирдан ҳўнграб  йиғлаб  юборди.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ШМИДТ.
  Олтмишинчи йилларда Олмония қамоқхоналаридан бирида қўриқчиларнинг маҳбусларга нисбатан муомаласи жуда қўполлашиб кетди. Улар ниҳоятда қийналишди.
  Маҳбуслар орасида Шмидт исмли киши бор эди. У узоқ вақтга ҳукм қилинган эди. Аммо у имтиёзларга эга эди. Қўриқчилар унга эҳтиромга яқин бўлган муомалани қилишар эди. Бошқа маҳбуслар буни кўриб уни жосус деб гумон қилишар эди. У эса уларга қасам ичиб ўзининг жосус эмаслигини таъкидлар эди. Аммо унга ҳеч ким ишонмас эди. Улар Шмидтдан гумон қилиб бунинг сабабини сўрайвергандан сўнг Шмидт деди:
- Хўп. Майли айтаман. Ҳафталик мактубингизда уйдагиларга нима деб ёзишингизни менга айтинг!
  Уларнинг бари: "Қамоқдаги қийинчиликлар, у ердаги зулм ҳақида, малъун қўриқчиларнинг кирдикорлари ҳақида ёзамиз!", дейишди.
  Шмидт деди:
- Мен эса ҳар ҳафта хотинимга мактуб ёзиб унинг охирида қамоқхонадаги яхши ишлар, қўриқчиларнинг гўзал муомаласи хақида гапираман. Ҳатто мактубимда гоҳо қўриқчиларнинг исмини айтиб мақтайман!
  Маҳбуслар дейишди:
- Бу имтиёзларга мактубингни нима алоқаси бор? Сен уларнинг муомаласини ёмонлигини биласан-ку!
  Шмидт деди:
- Чунки азизларим, барча мактубларимиз улар ўқимасдан олдин ташқарига чиқмайди. Икир-чикиригача ўқишади. Ана энди ёзиш услубингизни ўзгартиринг.
   Келаси ҳафтадан бошлаб қўриқчиларнинг қўполлиги ва қийноқлари аввалгидан ҳам ошиб кетди. Олдингидан ҳам ёмон муомала қила бошлашди. Ҳатто Шмидтни ҳам уларга шерик қилиб, унга ҳам улар каби муомала қила бошлашди.
  Шунда Шмидт улардан сўради:
- Мактубингизда нималарни ёзган эдингиз?
Улар:
- Биз ҳафталик мактубимизда  сенинг бизга яхши йўл ўргатганинг ва бу йўл билан малъун қўриқчиларнинг ишончини қозонишимиз мумкинлигини ёзган эдик.
   Шмидт бошини чангаллади. Мажнун каби юзини тимдалади.

   Ибрат:
   Бошқаларга ёрдам бермоқ гўзал ишдир. Кимлар билан гаплашаётганингни билишинг ундан ҳам гўзалдир. Ҳар бир эшитувчи ҳам холис ва сирдош бўла олмайди. Атрофимиздаги баъзилар мавжуд вазиятга қараб ёмон тасарруфлар қилишади. Сенга муносиб нарса бошқаларга муносиб бўлмаслиги мумкин!

"Китоблар омбори"  саҳифасидан

Хулоса ўзингиздан...

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хўжа Баҳоуддин Нақшбанддан муридлари бирор каромат кўрсатишни сўрашди. Ҳазрат ўринларидан турдилар-да, енгил-енгил беш-олти қадам юриб, яна жойларига чўкдилар. Муридлар ҳайрон бўлиб қарашди. Ҳазрати Нақшбанд дедилар:
– Икки елкамда тоғдай-тоғдай гуноҳларни кўтариб, қушдай енгил юришимнинг ўзи каромат эмасми?

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#муҳокама_учун_мавзу

ЯНГИЧА УРФЛАР

1- мисол

Оҳирги пайтда тўйларимизга турли хил урфлар кириб келаётгани сир эмас.  Яқинда интернетда бир видео кўргандим.  Тўйхонага келинни отга ўтказиб етаклаб келишди.  Отнинг туёқлари  тўйхонанинг кафель ётқизилган полида сирпаниб кетиб от келинни устига қулаб тушди.  Ўрнидан туришга ҳаракат қилган от одамлар ёрдамга етиб келишгунча келинчакни баттар топтаб ташлади. Нозиккина келинчакни аҳволи нима бўлди денг?  Эҳ одамлар, сизга керамиди   шунақа томоша? 

2- Мисол

Кеча синглим қариндошлар группасига бир видео ташлабди. ( Бировнинг омонати бўлгани учун видеони ололмадим)
Видео остига қуйидаги сўзлар ёзилган экан:
"Қўшнимиз қизларини узатишди, иккала тараф ҳам ўзига тинч, тўқ оила. Тўй қилишга қурби етади, лекин тўй қилмасдан икки тараф Умра зиёратига йигит ва қизни никоҳлатиб олиб кетишганди. Ажойиб бўлди, ҳавас ҳам қилдик , шуни видеоси чикибди, группага ташлаганди сизларга ҳам илиндим, шунака қилса ҳам бўларкан"

Видеода келин-куёвдан ташқари ёнларида яна бир неча ҳамроҳни кўрдим. Менимча ҳар икки тарафни ота-оналари, жигарлари бўлишса керак...

Хуллас келтирилган 2-мисолдаги бу ҳолатга жуда ҳавас қилдим. Сиз-чи ?

Хазонрезги

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ТАРБИЯ

— Ойи, дадам бизни ташлаб қаёққа кетганлар?
— Жаннатга қизим. – Аёл қизалоғининг бошини силаб қўйди.
— Улар қандай инсон бўлганлар? – тағин сўради қиз.
Она ўйчан нигоҳларини қизининг кўзларига тикди.
— Жуда яхши инсон эди отанг...  Доим бизни ўйлаб, тиним билмасди. У энг яхши ота эди.
— Унда нега бизни ташлаб кетганлар?
— Умри қисқа экан... Агар яхши инсон бўлсанг, сен ҳам жаннатга кирасан. Сен энг яхши отанинг қизисан, энг яхши қиз бўлишинг керак...
— Шундай қиламан ойижон.
Она қизининг юз-кўзларидан ўпиб, бағрига босаркан, ичувчи эри билан кечган умрини эслаб чуқур xўрсиниб қўйди.

©Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кўнгилга_сайр

Кет десанг, ўшал он кетгум эҳтимол,
Кўз ёши қилмасдан,  видолар айтиб.
Фақат қулоғинга шуни қуйиб ол,
Мен баҳор эмасман, келмайман қайтиб!

Бир бор нигоҳингдан сачрамаса ўт,
Ишқингда озгина сезсам камомат.
Ҳатто бирон бора безовта қилмай,
Сени тарк этаман абадул абад!

Сўзингдан зарданинг эсса шамоли,
Ҳиёнат шарпасин сезсам бир марта.
Ё қўнмас учоққа оламан миниб,
Ё қайтмас поездга оламан чипта!

Сен шунга амин бўл!
Менинг сўзим сўз!
Бошқа бир манзилни қолсанг гар кўзлаб.
Мендан бир умрга умидингни уз,
Ҳатто изимни ҳам топмайсан излаб!

Ҳижолат ҳам қилма, ахтарма узр,
Карвоним бошини бураман йўлдан.
Малол олганингни озроқ ҳис қилиб,
Керак эмаслигим англасам бўлди!

Жудолик жонимга қилса ҳамки қасд,
Айрилиқ ўлимга элтса ҳам охир.
Бази  енгил-елпи туйғулардан ҳам,
Менинг ғуруримнинг тошлари оғир!

Янчиб ташласа ҳам соғинч - тегирмон,
Кўнглим юрагимдан келса ҳамки зўр.
Сен яна юз йилча бўлгину омон,
Бу қайтар дунёнинг  томошасин кўр!

© Малика Тавфиқ


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Лайло эътироз билдирмади. Ўтган вақт ичида у ўзи учун қадрдонга айланган  бу инсонларга ўрганиб қолганини ҳис этди. 
  ―Ўзи  касбинг нима, қизим? –сўради Нина Сергеевна.
  ―Мен  болалар шифокориман, ―жавоб берди Лайло.
  ―Врачмисан,ҳали? –Александр Петрович унга ҳайратланиб қаради. ―Ахир шифокорлар учун  ўзларингда ҳам иш кўп бўлса керак.
  ―Иш бор,тўғри.Лекин...Ўзбекистонда  соҳамда ишлай олмайман.Бунинг сабаби бор,-деди  ёш аёл синиқ жилмайиб.―Бирор кун гапириб берарман.
Эр-хотин бир-бирларига маъноли қараб қўйишди-ю,бошқа ҳеч нарсани   сўрашмади.
  Эртаси эрталабдан Нина Сергеевна ўғлининг келишига тайёргарлик кўришни бошлаб юборди. Пирог пиширди, оширма хамирдан ўғли яхши кўрадиган карамли бўғирсоқ, қўзиқориндан турли хил салатлар тайёрлади.Лайло ҳам бекор ўтирмай,имкони етгунча унга қарашди. У ёшлигидан ошхона юмушларига қизиқар,  уйларида уй хизматчиси Раҳима  холадан  пазандаликни яхшигина ўрганган эди. Икки аёл гангир-гунгур суҳбатлашиб, пишир-куйдир  қилишиб,вақтнинг  қандай ўтганини сезмай қолишди.  Кечки овқатдан сўнг  кун давомида  толиққан  Лайло  хонасига кирди-ю, ухлаб қолди.
 Тушида кичик бир эшиксиз хоначада Наргиза унинг қўлидан  ҳайкалчани тортиб олиб,бошига урмоқчи бўлармиш.Бир пайт қараса,ўзининг қўлида пичоқ  пайдо бўлиб қолибди.Лайло пичоқ билан Наргизани  қўрқитмоқчи бўлиб,ҳамла қилганида, бирданига пичоқ қўлидан чиқиб,унинг  қорнига санчилиб қолганмиш.Ҳаммаёқни қон тутиб кетганидан,Лайло қандай қилиб бу ердан  қочишни билмасмиш.Эшик қаердалигини излаётган пайт,қон ҳидидан боши айланиб,йиқилиб тушибди.
...Жувон қора терга ботиб уйғонди. Бундан  анча  йиллар аввал ўзининг ҳаётида рўй берган бу мудҳиш воқеа нега тушига кирдийкин? Яқинда ҳам  шунга ўхшаш  туш уни безовта қилган эди. Лайло жойидан туриб, кроватга оёқларини осилтириб ўтирди. Юраги кўкрагига сиғмаётгандай тез урар,борлиғи кузги барг сингари титрарди. Гўё бу воқеа ўтмишда эмас,ҳозиргина рўй бергандай,бўғзига тиқилган ҳаяжон зўридан ўзига келиши қийин бўлди. ”Астаҳфириллоҳ.Нега бундай туш кўрдим экан? Наргиза ҳеч тушимга кирмас эди-ку.Нега икки мартадан бери ўзини эслатяпти?”―шивирлади лаблари.Елкасига Нина Петровна берган енгил жемперни ташлаб,уйдан ташқарига чиқди.Салқин ҳаво таъсирида аёлнинг онги бироз тиниқлашиб, хаёли жойига келди. Аввал  ҳаётининг энг ширин дамларини,  никоҳ тўйини, висол ва соғинчга кўмилган кун-тунларини, фарзандлари туғилган дақиқаларни,  кейин эса  ўша фалокат юз берган  кунни эслади...
...Лайлони мактабни тугатиши билан дадаси уни  дўсти, вилоятдаги биринчи раҳбарлардан  бўлган  Саттор Воҳидовичнинг ўғли Анварга турмушга берди. Тошкентдаги политехника институтини битирган Анвар  табиатан шўх бўлиб,чиройли қизларни илинтиришда унинг  олдига тушадигани йўқ эди. Ўзи ҳам кўркам, бойвачча,машинаси бор  йигит эмасми,кўпгина қизлар уни излаб ортидан  юришарди.  Анвар бўлса қизларга севиб эмас, шунчаки эрмак  ва айш-ишрат қилиш мақсадида яқинлашарди.
Лайло тўйдан олдин бўлғуси куёв билан учрашувга чиқди.Келишилганидай  уни  “Саодат” ресторанида қарши олган  Анварнинг қувончи чексиз эди. Ахир у Бухородаги бадавлат ва баобрўй  хонадоннинг  гўзал қизига  уйланяпти. Лекин у шу пайт ўзининг макр тўрига тушиб, ҳомиладор бўлиб қолган курсдоши Наргизанинг уни  излаб,  Тошкентдан  Бухорога қараб йўлга  чиққанидан бехабар эди.  
(Давоми бор)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

/channel/xazon_rezgi

@IJOD07

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

БЎРИ АЁЛ
қисса


https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😪 Ҳар куни уй тозалашдан, йиғиштиришдан чарчадизми?

Бу каналга обуна бўлганимда мен ҳайратда қолдим 🤷‍♀, ҳаммага тавсия қиламан! 😍

💁 Бу ерда барча бекажонлар доимий дуч келадиган ошхонани тозалаш, уйларни саранжомлаш ва ҳар хил кундалик қийинчиликлар учун лайфхаклар, тозалаш ва саранжомлаш бўйича тез ва осон ечимлар ҳамда фойдали маслаҳатлар бериб борилади.

Сиз ҳам тез уланиб олинг, ҳавола тез орада ўчади 👇👇
/channel/+dy_XtdRSUOo2YTdi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Bizni aksiyalarimizda 80 minga 2 ta sumka olsangiz boʻladi qatta bora yana shunaqa kanal🫣

Yozga  oʻqish uchun bayramlar uchun

💜 Koʻylaklar
💜 Sumkalar
💜 Oyoq kiyimlar
💜 Aksesuvarlar 

Hammasi arzon va sifatli

/channel/+QRkr85Bw5jIyYjIy
/channel/+QRkr85Bw5jIyYjIy
/channel/+QRkr85Bw5jIyYjIy

Yaxshi narsaga koʻp gapirish shart emas 🤭

Oʻz uslubini topaolmayotgan qizlar uchun stilniy kiyinadigan qizlarga

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Йигирманчи асрнинг бошлари..
Бир Шотландиялик фермер уйига қайтаётиб, ботқоқлик бўлган бир ернинг ёнидан ўтар экан, бирдан ўша тарафдан ёрдам сўраб бақираётган овоз эшитилди. Фермер овоз келган тарафга югурди. У ерда ботқоқлик ўзининг ифлос қаърига тортаётган бир болани кўрди. Бола ўзини ботқоқликнинг қўрқинчли зичлигидан чиқаришга чиранар эди. Лекин унинг ҳар бир ҳаракати билъакс, унинг тобора чўкишини тезлатар эди. Бола тиришганча, қўрқувдан бақирар эди. Фермер тезда дарахтнинг қалин бир шохини синдириб олди. Ҳалоскор эҳтиётлик билан шохни чўкаётган болага узатди. Бола шохга ёпишиб, унинг ёрдамида хавфсиз ерга чиқиб олди.

Болани кучли титроқ босган эди. У узоқ вақт кўз ёшларини тўхтата олмади, лекин асосийси, у қутқарилган эди!

-- Юр мен билан, уйимга олиб бораман, -- таклиф қилди фермер. -- Сен ўзингга келиб олишинг керак, қуриниб ва исиниб олишинг лозим.

-- Йўқ-йўқ, -- бола бошини чайқатди, -- мени отам кутяпти. У жуда хавотир олаётган бўлса керак.

Бола ўз ҳалоскорининг кўзларига миннатдорона тикилиб турди-да, югурганча кетди...

Эрталаб фермер, уйининг олдига бой бир извош келиб тўхтаганини кўрди. Извошга зотли отлар боғланган эди. Извошдан қимматбаҳо кийимлар кийган бир жаноб тушди ва фермердан сўради:

-- Менинг ўғлимнинг ҳаётини кеча сиз сақлаб қолган эдингизми?

-- Ҳа, мен, -- жавоб берди фермер.

-- Мен сизга қанча тўлашим керак?

-- Мени хафа қиляпсиз, жаноб. Сиз менга ҳеч нарса қарз эмассиз. Чунки, мен оддий одам қандай ҳаракат қилиши керак бўлса, шундай ҳаракат қилдим холос.

— Йўқ, мен буни шундай қолдиролмайман. Чунки, ўғлим мен учун жуда қадрли. Сиз уни қутқариб қолдингиз. Истаган пулингизни сўранг, — қистади ташрифчи.

— Мен бу ҳақда ҳеч нарса гапиргим келмаяпти. Хайр.

Фермер кетиш учун ўгирилди. Шу вақт унинг елкасига ичкаридан ўғилчаси чиқиб осилди.

— Бу сизнинг ўғлингизми? — сўради кибор меҳмон.

— Ҳа, — ғурур билан жавоб берди фермер, ўғлининг бошини силаганча.

— Келинг бундай қиламиз. Мен сизнинг ўғлингизни ўзим билан Лондонга олиб бораман. Унинг таълим олиши учун барча харажатларни тўлайман. Агар у сиздек олийжаноб инсон бўлиб етишса, у ҳолда сиз ҳам, мен ҳам бу қароримиздан афсусланмаймиз...

* * * * *

Орадан йиллар ўтди. Фермернинг ўғли мактабни тугатди. Кейин тиббиёт Университетини. Тез орада унинг номи пенициллин кашфиётчиси сифатида дунёга танилди. Унинг исми Александр Флемминг эди.

Урушнинг арафасида Лондоннинг бойлар учун клиникасига ўпканинг ўта шамоллаши ташхиси билан ҳудди ўша жанобнинг ўғлини келтиришди.
Бу гал унинг ҳаётини қутқариб қолинишига нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз? — Ҳа, Александр Флемминг томонидан кашф қилинган пенициллин. Флеммингга таълим берган бой жанобнинг исми Рандольф Черчил эди. Унинг ўғлини эса Уинстон Черчил дейишарди. Ўша, кейинчалик Англиянинг премьер-министри бўлган Черчил.

Уинстон Черчил айтган эди: «Сен томондан қилинган нарса албатта сенга қайтади».

Русчадан Шоолим Шомансуров таржимаси

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум, яхшилар
Яна бир файзли душанба тонги муборак бўлсин.

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин...
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин
...

Ташқарида об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар , қалбингиз доим баҳор бўлсин...


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Моҳигул НАЗАРОВА
#БЎРИ_АЁЛ
(Қиссанинг давоми)

5.Интиқом ғалабаси 
    Эртаси куни ишдан кейин Раҳима унинг ёнига келди ва Нуриддин ишлайдиган жойни кўрсатди.  Ҳақиқатан ҳам Нуриддин ўзи ишлайдиган дўконга  яқин йўл устидаги  янги  қурилиш объектларидан бирида ишларкан. Лайло  икки ҳафта давомида ишдан кейин ва ўзининг дам олиш кунларида тушликкача шу атрофда яшириниб, Нуриддиннинг  қачон ишга келиб кетишини, қайси пайтларда ёлғиз қолишини аниқлади. Уни кузатиш асносида  ўзича  қандай қилиб қасос олишни режалаштирди.
    Нуриддин иш пайтида қаерларгадир бориб, қурувчиларга катта юк машинасида  зарур қурилиш ашёларини  келтириб берар,айни тушлик пайтида ишчилар пастда овқатланаётган пайтда яна келиб, якка ўзи объектни айланар экан.У қаватлардаги ҳар бир хонанинг қандай қурилаётганини бирма-бир назоратдан ўтказиб, камчиликларга йўл қўйилган бўлса, қурувчиларга айтиб,тузаттирар экан. 
   Қиш бошланган бўлса-да, объектда иш қизғин давом этаётган пайт эди.Лайло ўша куни Вусалдан боши оғриётганини айтиб, барвақтроқ кетиш учун жавоб сўради. У режасини бугун амалга оширмоқчи эди.Кейин яна Нуриддин ишлаётган объектга келди.  Қурилаётган бинонинг юқори қаватлари турар жой, пастки қаватлари эса савдо дўконлари учун мўлжаллаб қурилаётганлиги кўриниб турарди.Лайло рўпарадаги кафега кириб қурувчиларнинг тушлик учун пастга тушиб кетишларини кутиб турди-да,  бино  чеккасидан яширинча иккинчи қаватга кўтарилди.Чала қурилган хоналардан бирига кириб, эҳтиёткорлик билан деразадан пастга қаради.
    Орадан йигирма дақиқалар ўтмай,  кутганидай Нуриддин “Жигули”си да пайдо бўлди.Қурувчиларга бир нималарни  уқтирганча, бинонинг эшигига қараб юрди.Лайло  деворга биқиниб пастга  мўраларкан, Нуриддин чўнтагидан қўл телефонини олиб,гаплашаётганига кўзи тушди.
―Ҳа,жонидан. Сен учун ҳамма нарсага тайёрман,асалим. Нима? Қанақа тилла дейсан? Соколов? Қанча тураркан? Бор- йўғи ўттиз минг рублми? Бўпти,ўша тилла сендан айлансин...
 Лайло унинг сўзларини эшитиб,ижирғаниб кетди. ”Башаранг қурсин,сен хотинбозни! Яна  кимнидир  тўрига илинтириш учун  ахмоқ қиляпти.”  Нуриддин телефонда гаплашганча, учинчи қаватга кўтарилди. Лайло   ўта эҳтиёткорлик  билан  соядай унга эргашди. Нуриддин учинчи ва тўртинчи қават ўртасидаги зиналар орасида  тўхтаганча, ким биландир гаплашар,ҳали деразалари қўйилмаган, ҳаммаёғи яланг очиқ подъезднинг четида  турганча, тепага аланглаб қарарди. 
     Подъез  зинасининг бошидаги деворга қапишиб уни пойлаётган Лайло   бундай қулай фурсатни бой бермади. У  юрагини  ҳовучлаганча, эркакнинг ёнига овозсиз,писиб борди.Орқасини ўгириб телефонда гаплашаётган  Нуриддинни бор кучи билан  пастга итариб юборди-да, ўзини четга олди. Нимадир тарақлаганини, пастда ғала-ғовур бошланганини, эркакларнинг бақирган  овозларини эшитди.  Зиналардан  югурганча  кўтарилиб, бинонинг энг тепасидаги  хоналардан бирига яшириниб,  пастга мўралади. Ишчилар тўп бўлганча, Нуриддинни  ўраб олишган, сўкиниш ва ваҳимага тўла овозлар  ҳали тинмаган эди. Кимдир чақирган шекилли, сирена чалганча етиб келган  “Тез ёрдам”  пайдо бўлди.    
Лайло  Нуриддинни  носилкага  солганча, олиб кетишганини кўриб,ўзига –ўзи  беихтиёр ” Ёлғиз аёлнинг устидан кулиш мана шундай бўлади”,-шивирлаб қўйди.  Ўзи тузган юрган режа амалга ошган бўлса-да,негадир бундан заррача  қувонмади. Аксинча,юраги така-пука урар, вужудини пушаймонликка ўхшаган бир туйғу босиб тургандай эди.Шу алпозда ярим соатча тургач, бино четидаги эшикдан яширинча  пастга тушиб,   юрагини ҳовучлаганча, ижара уйига кетди.
 Эртасига Раҳимадан Нуриддиннинг “Йиқилиб бели ва бўйни  сингани” ҳақидаги хабарни эшитиб, ичида кулиб қўйди. ”Ахир мен сендан қасос оламан дегандим-ку.  ―дилидан кечирди у.―Лекин сен   мени  ожиза деб билдинг.Мени  қаттиқ хўрладинг.Ўз миллатингдан  бўлсам-да, нафсинг йўлида  аямадинг.Устимдан кулдинг.Энди  азоб чекасан.Жазоингни олдинг.” 

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Баъзи инсонлар ҳавога ўхшайди. Ўзлари кўпда кўзга чалинмайдилар , бироқ уларсиз ҳаётингизда мазмун йўқ...

Айтинг-чи , сизнинг ҳам ҳаётда ким ва кимлар учундир ана шундай алишиб бўлмас ўз ўрнингиз борми ?

Жавобингиз ақалли бир бор "ҳа" бўлса , демак ҳаётда нимагадир эришибсиз...

Саволлар кўп ...

Жавоблар бисъёр ...

Бир саволнинг жавоби топилса , ўрнини бошқаси эгаллайди ...

🍂🍂🍂

Оқшомингиз осуда ўтсин , яхшилар ...



Хазонрезги


Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

―Нимага алдайман? Мен ҳам худди сиздай бир мусофир аёл бўлсам.Нима учун  менга  бундай деяпсиз? Нима бўлди,ўзи?Менга ишонмасангиз,қасам ичаман.
 Лайло унинг кўзларига  тикилиб турди.
―Гапларинг ростми? Анави Зулфия ким?
―Рост,рост.Агар Нуриддин сизга нимадир қилган бўлса,бунга мени алоқам йўқ. Агар алдаётган бўлсам,болаларимни қайтиб кўрмай,илоҳо. Зулфияни ҳам билмайман,ўша куни биринчи марта кўрдим.―Раҳима энди бор овози  билан йиғларди.
―Бўлди қил. Менга Нуриддин ҳақида ҳамма ҳақиқатни айтасан.Ким у? Қаерда ишлайди?Кейин Зулфияни ҳам қаерда эканлигини аниқлаб берасан,тушундингми?
―У қурилиш бригадаси бошлиғи.Қўл остида юзлаб одамлар ишлайди. Билганим шу.Зулфияни ҳам  суриштираман.
―Нуриддиннинг қаерда ишлашини кўрсатиб  бера оласанми?―қайта сўради Лайло.
―Топиб бераман.Ишлаётган дўконингиздан ярим соатлик йўл.Нима бўлганини нега айтмаяпсиз?
―Ҳозирча билишинг шарт эмас. Вақти келса айтаман.―Лайло ҳозир ўйлаётган режалари хом бўлса-да,уларни миясида пишитаётган эди.― Эртагаёқ менга унинг қаерда ишлашини кўрсатасан.
    Лайло Раҳима  рост гапираётганига шубҳаланаётган бўлса-да, ўзини унга ишонгандек қилиб кўрсатди.Айни пайтда  кейинчалик  бу аёлни яна бир имтиҳондан ўтказишни дилига тугиб қўйди.Қасос туйғуси унинг бутун ўй-хаёлларини эгаллаган, кўнглига  ҳеч нарса  сиғмаётган эди.
  Маҳзун ўйларидан бироз чалғиш мақсадида ошхонага чиқиб, болаларига қўнғироқ қилди. Телефонни одатдагидек  ўғли  Акбаржон  кўтарди.
    ―Ассаломуалайкум,ойижон.Яхшимисиз? 
     Лайлонинг булут босган самодек кўнгли ўғлининг овозини эшитиши билан ёришиб кетди.
― Яхшимисан,ўғлим? Мен яхшиман,раҳмат.Ишлаб юрибман.Синглинг яхшими? Бибижонинг,тоғанг қалай?
  ―Ҳамма яхши,ойижон.Ҳозир Зулайҳони чақираман. Ойижон,участкамизга усталар бетон  қуйиб бўлишди. Кейинги ҳафтадан девор билан ўраб қўйишармиш.― Акбаржоннинг овозидаги қувонч Лайлони  кайфиятини яхшилади.―Зули,кел,ойим билан гаплаш.
    Қизи билан ҳам гаплашиб,кўнгли ёришган Лайло анча ўзига келди.Лекин  Нуриддиннинг ўзига қилган бу пасткашлиги учун қасос олиш қарори тинчлик бермасди. 
” Шошмай тур,сен ҳали. Туғилганингга пушаймон қилмасамми сени?” Ўзича қасос олишнинг минг бир хил  йўллари хусусида  бош қотираркан,  ўтган тунги кечинмалар  нафратини баттар  қўзғар,ўзининг эҳтиётсизлигидан пушаймонлик  ҳақидаги ўйлар  гирдобида кипригига уйқу тўр солганини билмай қолди.
(Давоми бор)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

/channel/xazon_rezgi

@IJOD07

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Моҳигул Назарова

БЎРИ АЁЛ
қисса


https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Бу қизиқ!
​​БУРГУТДАН ИБРАТ

Бургутлар жуда узоқ, 70-80 йилгача яшайди. Аммо бу ёшга етиш учун 40 ёшида жудаям қийин шартни бўйнига олишига тўғри келади.

Яъни, бундай: 40 ёшда бургутнинг тирноқлари қаттиқлашиб, эгилувчанлигини(эластиклик) йўқотгани сабабли, ўлжасини тутолмайдиган бўлиб қолади. Ов қилолмайди. Тумшуғи ўсиб, кўксига қараб қайрилади. Қанотлари қарийди, оғирлашади. Патлари қалинлашиб, учиш машаққатга айланади. Бу ҳолатда бургут икки йўлдан бирини танлашга мажбур: ё ўлим ёки янгидан ҳаёт бошлаш учун азобли ва жуда оғир ўтадиган юз эллик кунлик муддат.

Бургут иккинчи йўлни танласа, тоғ тепасидан, баланд қоядан уя вазифасини ўтайдиган муносиб жой топади. Ке­йин тумшуғини қоя деворига қаттиқ-қаттиқ ура бошлайди. Ниҳоят тумшуғи узилиб тушади. Бир муддат кутгандан сўнг, ўсиб чиққан янги тумшуғи билан тирноқларини узиб ташлайди. То янги тирноқлар ўсиб чиққунча, оғир ва қалин патларини юлади. Азоб ва матонат билан ўтган беш ой бургутга яна йигирма йил, балки ундан ҳам узоқроқ ҳаёт кечиришига йўл очади. Беш ойдан кейин бургут машҳур янгидан туғилиш парвози учун қанот қоқади!..

...Баъзан инсонларга ҳам бургутлардек йўл тутиш зарур бўлади. Яъни, тақдири синиб, "хаммаси тугади"-дея тушкунликка тушган жойида, қайта тикланиш учун, уни орқага тортадиган, келажак йўлини тўсадиган ёмон хотиралар, ёмон одатлардан воз кечиши керак бўлади. Осон бўлмайди албатта, лекин бир нарса дилга умид беради – бу қийинчиликлар бургутдаги каби яна-да баланд, яна-да шавқли, зафарли парвозларга йўл очади!

Дилафруз Муминова

@xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel