xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/MULK-SURASI-%D2%B2A%D2%9AIDA-03-17

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум...

Азиз инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин.

Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Моҳигул НАЗАРОВА
                                   БЎРИ АЁЛ
                                       (ҚИССА)                        

1.Ўлим нафаси

 У ҳушидан кетаётганини, калтак зарбидан минг бўлакка бўлингандай туюлган вужудидан худди ўзига ўхшаш шаффоф бир  шарпа ажралиб чиқаётганини элас-элас ҳис қилди... Қизиқ, шарпа ҳеч қаёққа жилмай, ўз танасига  тикилиб қолган, ўз ҳолига йиғлагиси келаётганди. Аёл танасининг  олдига бориб, юзини силамоқчи бўлди. Аммо  янги латиф вужуди Лайлонинг  ўзига бўйсунмади. Лайло даҳшат ичида бир танасига, бир ниҳоятда гўзал, нур сочиб тургандек кўринаётган  янги  вужудига қаради.
   ― Бўлди, шеф. Бошқа урмайлик. Нафас олиши ҳам сезилмай қолди. ― Ғўнғиллаган овоздан чўчиб кетган латиф вужуди бирданига енгил парвоз қилиб, осмонга кўтарилди. Шифтга ёпишганча, ўзини бу ҳолатга солганларни кузата бошлади.
   ― Э, ўлмайди у. Шунчаки ҳийла қилаётган бўлса керак. Унутма. Аёлларнинг жони ниҳоятда қаттиқ бўлади,-  пихиллаган товушда деди Нуриддин. Кейин гапини тасдиқламоқчи бўлгандек.,эгилиб аёлнинг чеҳрасига қаради. Узун ва ингичка қошлар остидаги қалин бахмал киприкли кўзларининг атрофи кўкарган, ним юмуқ, очилаётган ғунчани эслатувчи лабларида қон қотиб қолган аёлнинг чеҳраси бўрдай оппоқ эди. Нуриддин аёлнинг юзига енгил шапатилади. Лайлонинг ҳеч нарса сезмагандай ётишидан бирданига юрагига ваҳм оралади:
― Ия, ростдан ҳам нафас олмаяпти-ку...
   Нуриддин  чўлоқланганча, омборхона бурчагидаги челакдан стаканга сув келтириб,аёлнинг юзига септи. Лекин аёл ҳатто киприк ҳам қоқмади. Буни кўрган шериги Акобир ҳам типирчилаб қолди. Уям аёлни бир-икки силталаб кўрди,билагини ушлаб,томир уришини  аниқламоқчи бўлди.
―Ака, яхши иш қилмадик. Ахир унинг болалари бор эди, ―деди шалвираб Акобир. ―Юраги урмаяпти. Гуноҳга қўл урдик.
-Оғзингни ёп,ахмоқ.  Демак,мени  тўртинчи қаватдан итариб юборганида бу аёл тўғри қилган экан-да,а? –Нуриддин ғазабдан бўғриққанча Акобирга ўдағайлади. -Хабаринг бор,шунинг касрига қолиб, нақ бир йил тўшакка михланиб ётдим... Бўлди,кўтар уни. Узоқдаги ўрмонга олиб бориб ташлаймиз. 
  Лайлонинг шарпаси   “ Йўқ,йўқ,ундай қилманглар. Мен ўрмондан жудаям қўрқаман,”-деганча уларга эргашди. Лекин йигитлар уни эшитишмади.
   Акобир Лайлонинг жасадини кўтарди. Аёлнинг узун, жингалакка мойил сочлари  унинг қўлларига ўралди. Нуриддин ғўлдираб сўкинганча оқсоқланиб,унга эргашаркан, бирдан оёқ остида ётган аёлларнинг сумкачасига кўзи тушди.Сумкачани олиб қўлтиғига қистирди. Лайло  сумкачасини ундан тортиб олмоқчи бўлиб чанг солди.Лекин...қўллари унга бўйсунмади.
 “ Менга нима бўлди,ўзи?  Ёки...Наҳотки,мен ўлган бўлсам? Ахир ўлган одам ҳам ўйлай оладими?”Лайло бирданига ўзини жарга тушиб кетаётгандай ҳис қилди.Онгининг бурчакларидан чопиб келаётган  жажжи Лайлони кўргач эса, дафъатан ҳамма хотиралари бир-бирига чаплашиб кетди...Қулоқлари ўзининг болаликдаги овозини эшитди...Ие,ана дадасини кўряпти.Лекин дадаси кекса эмас,ёш,навқирон кўринишда эди. Лайло  дадасига қараб югурди: ”Ур-ра,дадажоним  ишдан келдилар...”
 Эркаклар унинг танасини кўтариб,ташқарида турган  “Жип”нинг орқа ўриндиғига улоқтиришди.Лайло бўлса, танасининг ёнига омонатгина  қўнди. Қизиқ, у негадир ўзининг ҳозирги тушуниксиз ҳолатидан  асло қўрқмаётган, вазнининг енгиллиги-ю, атрофида кечаётган воқеаларни  табиий қабул қилаётган эди.
Нуриддин рулга, Акобир  бўлса унинг ёнига ўтириб олгач,автомобилнинг мотори гуриллади. Россиянинг раҳмсиз совуғи йўлларни яхмалак қилиб ташлаган бўлса-да,”Жип” бунга писандсиз ҳолда олдинга қараб интилди.
    Бир соатча юриб, ниҳоят Москва  четидаги ўрмонзорларга  етиб келишди.Нуриддин “Жип”дан тушиб,атрофга олазарак аланглади. Бу жойда қишлоқ ёки  посёлкалар кўзга  ташланмас,атрофда ҳам ҳеч ким йўқ эди. Эркаклар Лайлонинг  танасини икки томондан кўтариб, ўрмон  томонга ичкарилашди. Нуриддин қўлидаги  фонарни  ёқаётган пайтда,нимагадир қоқилиб,йиқилиб тушишига сал қолди. Ўзини зўрға ўнглаб олиб, ўн беш-йигирма дақиқа юришгач,тўхташди.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

-Қўрқсангиз нарироқ туринг. Ҳозир маҳсус гуруҳ етиб келади. Мен унгача қазиб тураман. Сиз белкуракни узатиб юборинг. Итингизга рахмат, шу ерда одам суяги боглигига безовта бўлган.

Дарахт остидаги аҳлат уюмлари остини ковлаётган посбон ногоҳ белкуракка илашиб чиққан чарм сумкани қўли билан яхшироқ тортди. Қумга беланган сумка аёлларга тегишли эди. Уни ичини очар экан чиришга улгурган хужжатлар орасидан паспортни авайлаб олди. Паспортдаги исмни ўқиб титраб кетди...
/channel/+UPzex3gx1Is3OGYy
Давоми
👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

PISHIRIQLARNI sevuvchi bekajonlarim qayerdasizlar😭
Sizlarga judayam ajoyib,mazali retseptlar kanalini topdim qani tez qoʻshilib olamiz

🥹Яқинда дугоналар гуруҳига кимдир PISHIRIQLAR SALATLAR TORTLAR деган канални ташабди. Ўша каналга қўшилдиму маззали ретсептлардан фойдаланиб Хар хил шириндан шакар пишириклар тайорлашни урганиб олдим

😍 Барча осон ва сара рецептлар шу каналда экан.👇🏻👇👇
Pishiriqlar -Tortlar retseptlari

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳаёт_сўқмоқларида

ИЛК ТААССУРОТ
(ҳикоя)

- Илтимос, онамларга ёқишга ҳаракат қилинг. Кўнгилларини олинг. Улар ҳар доим илк таассурот энг ҳақиқийси дейдилар.
Нодир иложи борича Лайлони хафа қилиб қўймасликка интиларди. У онасининг икковларининг муносабатларига қаршилигини, бошқа оила фарзандини келин қилмоқчи эканлигини, аммо шунда ҳам ўғлининг кўнгли учун бир бор Лайлоларникига совчиликка боришга кўнганлигини айта олмади. Нодир онасининг мард аёллигига тан беради. Агар Лайло маъқул келса ўз танловидан воз кечиб ўғлини қўллаб- қувватлай олишиниям яхши билади...
Лайло ўзига ишонган қиз. У Нодирнинг илтимосларига хўп деб бош ирғади...
Совчиларни кутиб олиш учун бошланган ҳаракат бугун ҳам давом этмоқда. Бозорлик қилинганда ҳамма нарса олинибди-ю, ситрус мевалар эсдан чиқибди.
Ёлғиз қизининг яқин кунларда бахт саройига қадам қўйишидан "бохабар" Шаҳло опа қизига икки бекат наридаги бозорга бориб келишини тайинлади.
Бозордан шошилиб чиққан Лайло онаси қилган қўнғироққа чалғиб , кейинги растадан чиққан аёлга туртиниб кетди .
- Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими , хола ?!
Айб ўзида бўлиб тургани ҳолда, онаси баробар аёлга дашном бераётган қизга қараб қолган аёл бир оздан кейин тилга кирди:
- Узр , қизим, айб менда ...
Аёл тўрхалтасидан тўкилган олмаларни йиғиштиришга тутинди. Бу вақтда Лайло анча жойга бориб қолган эди...
Тушга яқин Нодир қўнғироқ қилди:
- Бўлди , ойим сизникидалар
Бир оздан сўнг Лайлони чақиришди. У бошини эгиб эшитилар- эшитилмас салом берган ҳолда совчиларга чой узатди. Барибир қизиқиш устун келиб , тўрдаги аёлга бир нигоҳ ташлаб олмоқчи бўлди ...
- Тарбия берган ота- онангизга минг раҳмат,- деди у аёл Лайло узатган чойни оларкан.
Лайлонинг етти қават териси шилиниб тушди. У Нодирнинг онасини бугун иккинчи бор кўрган , ҳаётининг асосий имтиҳонларидан бири ва энг асосийсида "қониқарсиз" баҳо олган эди ...

Хазонрезги

Манзил
:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Аффирмация дня:

Когда я желаю достичь чего-то, я отпускаю весь негатив и сосредотачиваюсь полностью на своей цели. Сегодня я непрерывно двигаюсь к моей мечте❤️

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бу қўшиқни эса интернетдан олиш учун нақд бешта каналга аъзо бўлдим. (бот фақат аъзо бўлганларга берар экан 🙈)
Бирга тинглаймиз...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_оқшом, яхшилар. Кунингиз яхши ўтдими? Балки кимдир бугун кўнглингизни атай ранжитгандир?
Хафа бўлишга ҳожат йўқ. Қайтага ўша инсонни кимлигини барвақтроқ таниганингиз яхши бўлибди. Негалигини айтайми? Энди ҳар лаҳзаси бебаҳо умрингизнинг ўша инсонга ажратиладиган ажиб дақиқалари ўзингиз учун фойдага қоладиган бўлибди. Ана шу чинакам Аллоҳнинг иноятидир мен сизга айтсам... Қандоқ яхши, нима дедингиз?

Тунингиз осуда ўтсин...
Яхши дам олинг...

Хазонрезги

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

– Ҳай майли сиз айтгандай бўлақолсин, деб маст одам билан гап талашмай бефойдалигини билиб Давроннинг гапини мақуллади Дилшод. -Менда бир таклиф бор агар қарши бўлмасангиз айтаман.

– Хўўўш, деди кўзларини катта-катта очишга уринаётган Даврон.

– Бугун бир кеча бизникида меҳмон бўлинг, эрта тонг отгач уйингизга етиб оларсиз. Ўзим шу атрофда тураман. Уйим унча узоқ эмас нима дейсиз?

Ҳа, дейишга ҳам мажоли қолмаган Даврон бошини эгиб қўя қолди. Дилшод Давронни суяб учинчи қаватдаги хонадони томон кўтарилди. Эшикни Дилшоднинг аёли очди. Хўжайинининг елкасида шалпайиб осилиб турган нотаниш эркакка кўзи тушган Зеби сергак тортди. Турмуш қурибдики эри ҳеч қачон уйга меҳмон билан келса бу кўйи келмас эди-да. Дарҳол меҳмонхонага кириб эри ва нотаниш кишига жой ҳозирлади. Дилшод Давронни ўрнига ёткизди. Хона чироқлари ўчди. Меҳмон ўрнига ётган бўйи тонгга қадар ҳеч кимни безовта қилмай ухлади. У қатори мезбонлар ҳам уйқуга кетишди. Хонадон соҳибларининг бомдод намозидан кейинги ҳаракатлари Давроннинг уйқусидан уйғонишига сабаб бўлди. Кўзи очилар очилмас дарров хушёр тортди. Ўзини ўнглаб улгурмай уй эгаси Дилшод кириб келди, ювуниб нонуштага ўтишини айтди. Даврон бош оғриғи таъсирида юз қўлини юваркан кеча нималар бўлганини бир-бир эсга олди. Бу ерга қандай қилиб келиб қолганини элас-элас хотирасидан ўтказганча нонушта қилиш учун ошхона томон оҳиста юриб борди.

Ошхонага киргач, ноз-неъматлар билан безатилган стол атрофида ўтирган оила бошлиғи Дилшод, унинг ёнида аёли Зеби ва чамаси 6 ёки 7 ёшга тўлган ширингина қизалоқ Нигинага кўзи тушди. Негадир даставвал у қизчанинг ёнига бориб саломлашгиси келди чоғи Нигинага қўл узатиб салом қизим, деди. Қизча эса ўтирган жойидан қимирламай “Ассалому алайкум амаки “, деб қўя қолди халос. Даврон қўлини чўзиб бир муддат тик туриб қолди. Меҳмоннинг бу ҳолатини кўрган Дилшод бироз ўнғайсизланди ва узоқ куттирмай стол атрофига ўзи учун ажратилган стулга ўтиришга таклиф қилди. Ҳеч нарсадан хабари йўқ Даврон индамай жойига ўтирди. Зум ўтмай Зеби ўрнидан кўтарилди-ю, қизи ёнига келиб унга ўз қўллари билан овқат едира бошлади. Мана шундагина Даврон гап нимада эканлигини англагандек бўлди. Оила янги келган меҳмон билан сукут ичида танаввулни тугатгач оила боши Дилшод аёлига ишора оҳангида бир қараб қўйди. Фаросатли Зеби умрининг энг гўзал дамида кўриш неъматидан бенасиб қолаётган қизчаси Нигинани қўлидан тутганча уйнинг бошқа хонасига чиқиб кетишди. Орадаги сукутни Дилшод бузди:

– Даврон ака боя қўл узатганингизда қизим қўлингизни қуруқ қайтаргани учун сиздан узр сўрайман. У бизлардан фарқли ўлароқ кўриш неъматидан бенасиб.

– Хижолат чекманг Дилшод ука,- деди Даврон унга тасалли берганнамо. Айни шу кезда Давроннинг қалбида қандайдир ҳис туғён урарди. Эҳтимол, бу қизалоққа бўлган меҳри сабаб ёки унинг ота-онасига бўлган ачиниш ҳисси эдими гўё. Қиз фарзандни унча хуш кўрмайдиган, ҳатто ўз қизларигада бундай илиқ меҳрни туймаган Даврон бугун негадир шу жажжигина қизалоққа оз фурсатда меҳри тушиб, уна бошқача бир нигоҳ ила қарай бошлади. Балки сабаб қизчанинг соғлом эмаслиги, кўзларининг ожиз эканлигидами? Эҳтимол... Буни Даврон ҳам тушуна олмай бир нуқтага тикилиб, ўйланиб қолди. Унинг ўйларини Дилшоднинг гапи гапи бўлди:

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+DQuHFezmijI0MmRi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

УМИД (ҳикоя)

- Оббо , оғайни заб кебсан-да,- деди Азиз, - лекин ҳизматчилик, кўрмайсанми шу вақтда чақирув бўлиб қолди. Тўғрисини айтсам, бу бемор онахон худди ўзимни онамдек бўлиб қолганлар. Шунинг учун сал тоблари қочса ҳам дарров чақиринглар деб фарзандларига тайинлаган эдим.
Мен Азизнинг гапларига бошимни силкиб маъқуллаб кетяпман. Яп- янги олинган машинам қишлоқ кўчасида учиб кетяпти. Аслида бу ерни қишлоқ демасаям бўлади. Йўллари чиройли асфальтланган, икки четига жуда чиройли қилиб манзарали дарахтлар ўтказилган , солинган уйлари бири биридан файзли тоғли ҳудуд. Қисқача айтганда, нақд курортнинг ўзгинаси. Мен Азиз билан анча йиллар олдин ҳарбийда танишганман. У вақтлар олови ичига сиғмаган бўз бола эдик. Лекин дўстлигимиз йиллар давомида тобланиб , мустаҳкамланиб борди. Гарчи соҳаларимиз бошқа бўлса ҳам жуда яхши чиқишамиз. Биз туфайли аёлларимиз ҳам анчайин қалин дугона бўлиб олишгани рост.
Ўтган хафта Азиз "Умид , таътилга чиқдим, бир келсанг-чи?!" деб қилган қўнғироғи сабабли ҳозир шу ердамиз. Таътилдаман деган дўстим таътилидаям жони сарак. Майли, бу дунёда кимгадир фойдаси тегиб яшашни ўзи бахт.
Хаёлимни Азизни овози бузди:
- Иии, оғайни машинангни тўхтатвор, ану аёл танишим, йўлимиз бир, олакетайлик.
Машинани у кўрсатган аёлнинг ёнига бориб секинлатиб тўхтатдим. Яхшигина кийинган, бошига рўмолини томоғлари билан чиройли қилиб ўраб олган, кўзида каттагина қора кўзойнак тақиб олган аёл етти ёшлар чамасидаги болани қўлидан ушлаб туриб бизга ҳайрон боқди.
- Машинага чиқвуринг синглим , ман Азизман, танимадизми?
Аёл қўлини кўксига қўйиб нимадир дегандек бўлди. Афтидан салом берди шекилли.
Азиз чаққонлик билан машинанинг орқа эшигини очиб уларга мулозамат қилди. Аёлнинг юзи яхши кўринмасди.
Ҳа синглим, тинчликми, ҳозир тушлик вақтида марказда нима қилиб юрибсиз?- Азиз хушфеъллик билан саволга тутди аёлни.
- Тинчлик, манабу кичкинтойимни эркалиги деб- ...
... Аёлни овозини эшитиб тормозни босишдан ўзимни базўр тўхтатиб қолдим. Бу ... мени неча йиллар даъвомида ўтларга солган ... Комиланинг овози эди. Мен беш йил қидирган, ўн беш йилдан бери бир нафас унутмаган Комиланинг, менинг Комиламнинг овози эди.
Мен уни мактаб давридан яхши кўрардим. У биздан икки синф пастда ўқирди. Бениҳоя чиройли қиз бўлганлиги учун жуда кўп йигитлар унинг ошиғи эди . Хатто қўшни мактабнинг ўзига ишонган олифта йигитчалари ҳам мактаб атрофида ўралашганлари ўралашган эди . Мен Комиланинг нафақат хусни, балки заковатига, зеҳнига ҳам шайдо эдим. Вақт ўтиб, унинг ҳам менга бефарқмаслиги маълум бўлди. Хуллас , мактабни битириш арафасида унинг ваъдасини олган эдим. Ўша йили институтга киролмагач, ҳарбий ҳизматга жўнаб кетадиган бўлдим. Уйдагилар барча гаплардан хабардор эдилар. Менга гап орасида икки йилдан кейин тўй деб шаъма қилиб қўйишар эди.
Икки йил ўтиши қийин бўлмади. Уйдан ва Комиладан кўнглим тўқ эди. Биз хат ёзишиб туришар ва бир биримизга қаттиқ ишонардик.
Ва ниҳоят , уйга хам қайтадиган бўлдим. Бир олам умид билан уйга қадам қўйганимда, мени шумхабар кутиб турар эди. Комила ота- онаси билан холасининг тўйидан қайтаётганда автоҳалокатга учрабди... Онаси ...воқеа жойида вафот этибди. Отаси ва Комила касалхонада экан. Комиланинг аҳволи оғир эмиш. ...
Комиланинг ёнига саккиз кун деганда кира олдим.
Мен уни дафъатан таний олмадим. Ранги докадек оппоқ, бир сўз айтишга мажоли йўқ эди. Шу вақтгача икки марта операция қилишибди. Мен оҳиста унинг ёнига бориб кровати ёнига чўккаладим. Секин қўлини кафтларим орасига олдим. Унинг кўзларидан икки томчи ёш сизиб чиқди. Нимадир демоқчи бўлди , лекин гапира олмади. Назаримда ойим дегандек туйилди... Унга жавоб беришга ожиз эдим.
Орадан бир йил ўтди.
Уйдагиларнинг талабига кўра Комилага тўйдан гап очдим. У ёқ бу ёқдан гапириб , маъюс кўнглини кўтариш мақсадида ярим хазил, ярим чин тегишдим.
- Коми, биласанми қизим бўлишини роса ҳохлардим. Билмадим , ҳамма оғайниларим ўғлим , ўғлим дейишади, лекин мен барибир қиз болани яхши кўраман. У оппоққина , кўзлари мунчоқдек,

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​КИРАКАШ

Икром киракашнинг бугун иши юришди. Кечагидан анча кўп пул ишлади.
”Роппа роса юз минг, қани ҳар доим шундай бўлса... Энди озгина дам олай , кеч ҳам тушаяпти”

У машинасини айлантириб салгина юрганида йўлнинг четида турган озғингина ўспирин қўлини кўтарди.
Яқинлашиб салом берди:
-- Мени қишлоққача олиб кетинг!

Тўрт йилдан бери ўзининг қишлоғи билан шаҳар йўлида киракашлик қилаётган Икром йўловчиларнинг аксариятини танийди.
Ўспирин нотаниш эди.

--Танимайроқ турибман, кимнинг боласисан?
-- Маҳаллангизда яшайдиган Мухтор муаллимнинг ўғлиман.
-- Кечга қолиб кетибсан. Меҳмон бўлиб келганмидинг?
–Йўқ, бу йил Университетга ўқишга кирдим. Бугун шанба, отам шаҳарга мажлисга келган экан. Қайтишда мени ўзи билан олиб кетмоқчи эди.
Йиғилиши чўзилиб кетадиган бўлди шекилли, телефон қилиб сен йўлга чиқавер, онанг хавотир олиб ўтирмасин, деди. Шунга...

Ҳадемай манзилга етиб келишди.
Киракаш машинасини қишлоққа кираверишдаги бекатда тўхтатди.

– Беш минг сўм берасан.
Чўнтагини кавлаётган талаба бир зум тўхталиб қолди.
– Ҳар доим уч минг сўм олишарди-ку,- деди қимтинибгина.

Икромнинг энсаси қотди.
“Муштдай бола кап-катта одам билан тортишади-я, тавба. Ёмон тарбиясиз бўлиб кетишаяпти-да булар...”

– Беш минг, – деди қатъий қилиб. – Қоронғи тушиб қолди. Уч минг сўм деганинг кундузги нарх, тушундингми?. Бундай пайтда такси қимматроқ бўлади...

Икром уйига келгач биринчи сўрагани онаси бўлди.
–Ойим шаҳарга кетдилар, -деди хотини
-- Гулсара аммамизнинг келинлари фарзандли бўлибди...
– Шунда менга қўнғироқ қилсанглар бўлмасмиди, қайтишда ўзим билан олиб келардим-ку?
– Телефон қилмоқчи эдим, унамадилар. Қўй, безовта этма, қачон қайтиши номаълум. Кўча тўла машина, ўзим ғириллаб бориб келаман, дедилар...

Икром норози тўнғиллаб йўлга отланмоқчи бўлиб турганида онаси офтобдай чарақлаб кириб келди.

– Эсон омон келдингизми? – деди ўғли аччиғини аранг босиб, – пойи-пиёда қолмадингизми ишқилиб?
– Эй болам-ей. Бу дунёда яхшилар кўп. Шуларнинг борига шукур.
Мухтор муаллим шаҳарга борган экан, машинасида эшигимнинг тагигача олиб келиб қўйди. Катта йўлда тушириб кетавер, десам ҳам қийналиб юрманг деб унамади, барака топгур.
Икром истеҳзоли илжайди.
– Шунга яраша бақрайиб пулингизни ҳам олгандир, бекорга эмасдир...
– Ҳечам-да, пул узатсам хафа бўлди, – она ўғлига ўпкалаганнамо қаради.– Қўйинг эна, бир элнинг одамимиз, уят бўлади, деди. Бола-чақасининг роҳатини кўрсин илойим.

Икром лавлагидай қизариб кетди. Кўзининг олдига чўнтагини кавлаётган озғин талаба келди.

Онасининг юзига қарай олмади...

Муаллифга раҳмат

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

Аввал оч бўлиб сўнгра тўйганлардан яхшиликни кутманг. Чунки, бахиллик, қизғаниш уларда қолади. Балки, аввал тўйган сўнгра оч қолганлардан яхшиликни кутинг чунки, хайр уларда қолади.

©аллаким

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир қарасам, дўст-у ёрдан кўнглим тўқдай,
Бир қарасам, атрофимда ҳеч ким йўқдай.

Бир қарасам, суянчиқдай болаларим,
Бир қарасам, улар синиқ лолаларим.

Бир қарасам, бу дунёда бахтим бордай,
Бир қарасам, буткул олам менга тордай.

Бир қарасам, муродимга етгандайман,
Бир қарасам, кўзим очиқ кетгандайман.

Бир қарасам, шон-шуҳратга йўғрилганман,
Бир қарасам, эндигина туғилганман.
1998 й

© Абдулла Орипов


📌
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳеч ким ҳеч кимни йўқотмайди.
Кетган бошқасини топади, қолган эса ўзини...

            Шамс Табризий


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Улар  Лайлонинг танасини ерга қўйиб,дарахтлар ёнига яқинлашишди.Бу ер сайҳонлик бўлиб,кесилган дарахтлар бир четда уйилиб ётарди.  Дарахт шохларини кўтариб, тана сиғадиган жой очишди.Лайлонинг танасини кўтариб келиб,бир илож қилиб ўша ерга жойлаштиришди.
   ― Машинани орқасини очиб,канистрдаги бензинни олиб кел, ― буюрди Нуриддин ҳамроҳига чўнтагидан сигарет олиб тутатаркан. ―Тезроқ бўл.
    Акобир машинага қараб  кетди.Бир оздан  сўнг қўлида канистр билан қайтиб келди.Нуриддин қўлидаги сигаретни улоқтириб, канистрнинг оғзини очди-да,дарахт шохлари ва жасаднинг оёқлари устига қуйганча,орқаси билан юриб кетаверди.Акобир бўлса аллақачон машинага яқинлашган, одамни  ёқишдек даҳшатли томошани кўргиси келмаётганди.Из қолдирмаслик мақсадида Лайлонинг сумкачасини олиб, дарахтлар ёнига улоқтирди. Нуриддин  энди чўнтагидан ёндиргични олган пайтида бирдан орқасидан  ириллаган овоз эшитилди.
  Ваҳимага тушган  эркак  ўгирилишга улгурмади. Қоронғида бўри ёки итлиги аниқ билинмайдиган қандайдир ҳайвон  ириллаганча унга  ҳамла қилди. Қочмоқчи бўлган Нуриддин нимагадир қоқилиб,  йиқилиб тушди. Фонар ҳам қўлидан чиқиб,нарироққа  тушди.Амаллаб жойидан тураркан,эгнига кийган  иссиқ курткасининг   ўша ҳайвоннинг  тишларида тариллаб йиртилганини, елкасига қадалган  ўткир тишлар  зарбидан вужудига оғриқ югурганини идрок этди.
 Агар шу пайт Акобир ёрдамга етиб келмаса,унинг ҳоли хароб эди. Қўлида  бошқа  фонар билан етиб келган Акобир кучиининг борича бўрисифат итнинг тумшуғига тепиб юборди. Жонивор кутилмаган бу зарбадан  икки-уч қадам нарига учиб тушди.”Ғийқ” этиб овоз чиқарди-ю,жимиб қолди. 
 ― Қочдик,Нуриддин ака.Қаранг,у ўзига келяпти... ―Акобир деди ваҳимали  овозда ва Нуриддинни қўлтиғига кирди. ― Ана машинамизга яқин қолдик.
   ―Тўхта,ахир уни ёндиришга улгурмадик-ку. ―Нуриддин силтаниб Акобирнинг қўлидан чиқмоқчи бўлди. ―Бунақа ишда из қолдириш ёмон.Бироз шошма.
 ―  Э,сизга жон керакмасми,дейман-а,ака? Юринг тезроқ. ―Акобир Нуриддинни бошқа гапиртирмай,қўлидан судраб кетди. ―Ўзи ўлиб қолган бўлса,нима қиласиз уни ёқиб?Қаранг,машинамизни кўрган бошқа  машина эгалари  секинлашиб қараб кетишяпти.Ҳозир олов ёқсангиз, дарров полицияга қўнғироқ қиладиганлар ҳам топилар.Сизга шунча муаммо етмайдими?Яна қолганини  сотиб олмоқчимисиз?
     Иккиси   тортиша-тортиша “Жип” га ўтирганча, жўнаб кетишди...

(Давоми бор)

@IJOD07

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Моҳигул Назарова
БЎРИ АЁЛ
қисса

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

«ХИЁНАТ РЕЖАСИ»

#ҳикоя..

Бир киши аёлининг ақлини киргизиб қўйиш мақсадида урди. У бир неча марта урганида аёли тўсаттан ўлиб қолди. Ўлдиришни қасд қилмаганди, ишидан пушмон бўлди. Энди завжасининг оиласи ундан қасос олишидан қўрқиб, шаҳардаги донишманднинг ҳузурига борди. Воқеани баён қилди. Донишманд:

– Бунинг бир йўли бор. Сен чиройли, ёш йигитни меҳмон қилмоқчи бўлгандек уйингга чақир. Уни ўлдир. Хотинингни ёнига қўй. Аёлнинг қариндошлари келишса, мен буларни хиёнат устида тутдим. Ўзимни қўлга ололмай, иккисини ҳам ўлдирдим, дейсан! – деди.

Киши донишманднинг айитганидек қилди. Аёлининг оиласи келиб, иккита жанозани кўриб, айб ўз ожизаларида эканлигини эшитиб, индамай қайтиб кетишди.

Ўша куни донишманднинг ўғли уйга келмади. Бундай одати йўқ эди. Унинг ақлига қотил кишининг ёнига бориш келди. Уни топиб, нималар қилганини сўради.

– Айтганингиздек қилдим, – деди.
– Қани ўши йигитни менга кўрсат - чи? – деди донишманд.

🔹Киши уйга олиб кириб кўрсатди. У йигит ўз ўғли эди. Ўз отасининг ҳийласи ила ўлдирилганди.
 

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​#ҳаёт_манзаралари

РИЁ
(ҳикоя )

Махалла гузарида боқувчисини йўқотган оила фарзандининг суннат тўйи бўлаётган эди.
Бутун махалла баҳоли - қудрат ушбу тўйга ўз хиссасини қўшган , эркаклар имкон даражасида пул маблағи тақдим қилган бўлсалар, аёллар тўйга қуруқ қўл билан келмай тоғораларини тўлдириб олиб келган турли егуликлар билан дастурхон файзига файз қўшган эдилар .
Ногоҳон кўча тарафдан шу махалла фуқароси тадбиркор Орифжон ўз енгил автомашинасида ўтиб қолди . У кираверишда бир қатор бўлиб ўтирган қарияларнинг олдидан кўришмай ўтиб кетишни ўзига эп билмади шекилли , машинасини йўл четига тўхтатди. Машинадан тушгач бир қўлини кўксига қўйганча даврадагилар билан сўрашган бўлди. Шошилинч иши бор экан- ми , ҳижолатли жилмайганча яна зум ўтмай ўз йўлига равона бўлди .
- Қуруқ бўлмай ўл , - даврани тўлдириб ўтирган Ҳури опоқи атрофдагиларга эшиттириб шанғиллади,- бир паст ўтирсанг хонликдан тушиб қоласанми ?! Ҳаммаям одам. Қаранг буни тўй эгасини менсимаслигини...
Махалла фаоли Лолахон эътирозга оғиз жуфтлаган чоғда Фазилат келинойи чаққонлик қилиб сўз навбатини олди:
- Эшитдингларми , Ориф аёли билан ҳажга жўнаётганмиш ...
- Ҳажга боргунича , мана бу кабиларга ёрдам берсин , кўпроқ савоб бўлади. Хотини ўзидан паст .Қаранглар , шу ергаям келмабди. Тоғорадан қочганда , нокас. Битта тоғора кимни ўлдирибди. Мана ман ҳам ўнг қўлимни ўйнатиб картошка сомса пишириб келдим,- Ҳури опоқи лаби-лабига тегмай сўзини бермасди.
Шу ерда Лолахон "портлади" :
- Ҳури кеннойи , Ориф аканинг аёллари шифокорлар-ку, ишда бўлсалар ...,- Лолахон бир оз тараддудланиб сўзини давом эттирди:
- Аслида ҳозир мен айтадиган гап ... Хуллас , Ориф акага ваъда бергандим, аммо билиб билмай гуноҳкор бўлиб қолмаслигимиз учун ваъдамни бузмасам бўлмайди шекилли. Ўйлайманки , шу гап орамизда қолади. Тўй эгасининг қулоғига етиб бормасин. Гапнинг лўндасини айтсам, шу тўйнинг деярли барча ҳаражатини Ориф ака ёнларидан кўтариб бердилар,- Лолахон ўзига изтеҳзоли боқиб турган боқиб турган Ҳури опоқига таънали боқиб:
- Ўтган хафта уйингизни томини қайта ёпиш учун махалла томонидан берилган қурилиш материаллариниям улар эҳсон қилгандилар ... Ориф ака мени берганимни биров берса , қилган амалим риё бўлиб қолишидан қўрқаман дейдилар бизга ҳар сафар тайинлаб ...,- деди сўзларини тугатганча.
Лолахон жаҳд билан ўрнидан туриб нари кетди
Ранги бўзариб кетган Ҳури опоқининг аҳволи хавас қилгулик даражада эмас эди. Унинг ёнида ўтирган Муқаддамхон фурсатдан фойдаланиб, тиши ўтмаганидан ея олмаган сомсасини секин чойнакнинг ортига яшириб қўйди...

Хазонрезги

Каналга обуна бўлинг
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🚌 Фарғона йўлларида микроавтобус тўла шоир, ёзувчи, мунаққидлар қизғин баҳслашиб борар эдик.
Суҳбатга қулоқ солиб индамай кетаётган Иброҳим Ғафуров гапга қўшилиб, норози оҳангда деди:
- Эшитиб келаяпман. Ҳар гапда бир русча сўз қўшасизлар. Адабиётчилар ўзимиз шундай қилсак, бошқалардан ўпкалаш на ҳожат?
Ўртага таклиф тушди: кимда-ким гапига бир ўрисча сўз қўшса уч сўм штраф тўлайди. Ўйнаймизми?!
- Давай, ўйнаймиз, - деб юборди Ўткир Ҳошимов.
Таклиф киритган дўстимиз хурсанд бўлиб, "Давай" учун уч сўм давай, - деди.
Ўткир бўш келмади.
- Аввал ўзингиз тўлаб қўйинг. "Штраф" дедингиз, "жарима" дейиш керак эди.
Ҳазил-ҳазил билан манзилга етгунча бир зиёфатнинг маблағи йиғилди. "Давай" деган Ўткирнинг хитоби сафаримиздаги аскияларнинг бош пайрови бўлди.

Эркин Воҳидов

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

    Ассалому алайкум , дўстим - қадрдон.

    Яна бир сўлим тонг нашидасидан ғойибона бўлса-да бирга баҳраманд бўлиб турганимиз учун ўзига беадад шукрлар бўлсин  .

   Аллоҳим ҳузурбахш пайшанба кунимизга файз- у барокат ато этсин ...

    Бугунги кунингиз мазмунли ўтсин ....

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бугун мендан #ҚОРА_МАРВАРИД қиссаси видеолари учун ишлатилган қўшиқни сўрашган экан.

Мана ўша қўшиқ...
Ёқимли ҳордиқ ҳамроҳингиз бўлсин...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

– Яратгандан тилаб 5 йилда топган фарзандимиз мана шу Нигина. У туғулганда мендан бахтли ота йўқ эди дунёда. Аммо 2 ҳафта ўтгач докторлар унинг ҳеч нарсани кўрмаётганини айтганида дунё кўзимга зулматдан иборатдек кўриниб қолди. Мана орадан 6 йил ўтди. Бормаган жойимиз, учрашмаган жойимиз қолмади. Ҳеч қандай натижа бўлмади. Аёлим иккимиз ҳар намозда яратгандан шу кўзимизни қаросига шифо беришини сўраб илтижо қиламиз. Қизим айни тенгдошлари билан ўйнаб шўхликлар қиладиган беғубор болалигини онасининг тутганча у хонадан бу хонага ўтиш ила ўтказмоқда. Буларни кўриб кечалари уйқумда ҳаловат йўқ, ўйлаб эзиламан.

– Ахир шаҳарда бир қанча кўз клиникалари бўлса, ана ўшаларга бориб кўрмадингизми ука?

– Бордик албатта.

– Чораси бор эканми,- қизиқинди Даврон?

– Қувонарлиси ҳа, чораси бор. Операция қилиш керак экан. Аммо...

– Аммо деганингиз нимаси ука?

– Операция куни эртага? Операция бироз қиммат экан. Чўнтагимиз кўтармайроқ турибди гапида давом этди Дилшод. - Қуруқ ойликка ишлайдиган одамман. Рўзғордан орттириб операция учун пул йиға олмаяпмиз. Эртага пулни топа олмасак операция яна бир йилга чўзилиши мумкин. Қизимнинг яна бир йиллик болалиги шундоқ ўтиб кетади. Ўйлаб кўриб ахийри келинингиз иккаламиз бир тўхтамга келдик.

– Қандай қарорга келдиларинг, - сўради, меҳмон?

– Эртага шифокорлар айтган пулни топа олмасак, қизим учун мен ўз кўзларимдан воз кечаман. Мана шундай қилсак операция биз ўйлагандек арзонга тушар экан.

Бу гапдан Даврон бир сесканди. Ёнгинасида ўтирган йигит ягона қизи учун кўз нуридан воз кечишга тайёр. Шу фурсатда ўзи ҳақида ўйлади. Шу кунгача ота бўлиб, кўз нури у ёқда турсин, қизларига нақадар арзон, лекин қадри қиммат меҳрни бера олмагани ҳақида ўйлади. Ўзидан, кечаги қилган ишидан нафратланиб кетди. Ахир унинг қизлари соппа-соғ эди-ку. Куни кеча яна битта фарзандли бўлди. Аёлининг аҳволи нима кечди? Турган гап туғруқхонада шифокорга қилган муомаласи ҳақида бугун аёли хабар топган. Эрининг қилиғидан дили сиёҳ бўлиб, ич-этини еб ўтиргандир, деб ўйлади Даврон. Дарҳол сергакланиб, ёнида ташвишдан ғам уммонига ботган Дилшодга қаради:

– Ука,Худо хоҳласа бир иложи топилиб қолар -деди куюниб.

–Бундан бошқа йўл қолмади-да ака гапини давом эттирди Дилшод.

– Қўни-қўшни, қавм-у қариндош, маҳалла-кўй деган гаплар бор, улардан ҳам ёрдам сўрамадингизми ука - маслаҳатовмуз гапирди Даврон? Э, йўқ, биз бу ерга яқинда кўчиб келдик. Ижарада турамиз, қавм-у қариндош барчаси қишлоқда қолишган, улар ҳам ўзларидан ортмайди. Қўни-қўшнига келсак, улар ҳатто бизни тузукроқ танишмайди ҳам. Чиқмаган жондан умид, дея кеча хуфтон намози маҳал маҳалладаги жомеъ масжидига ёрдам сўраб боргандим. Эртага бомдоддан сўнг хабар берамиз, дейишганди. Мана кун ҳам секин аста пешинга қараб боряпти демак, уларда ҳам янгилик йўқ.

– Тушкунликка тушманг иним, Худойим меҳрибон, қани мен билан юринг,-дея мезбонни пастга олиб тушди Даврон. Машинасини очиб ичидан қора пакетни олди.

– Мана, иним буни ичида ўн беш миллон сўм бор, етадими шу?

– Етадику-я лекин мен жуда хижолатдаман ака.

– Укажон, мен ношукр банда кўр эканман,сизлар сабаб,кўзим очилди.Сизга раҳмат, буни олинг, бу ҳадя қизчангизни операция қилдиринг, етмаса яна топиб келаман.Укажон мени тўртта қизим бор, кенжатойим кеча туғилди.Мен гумроҳ ҳаётимнинг асл гавҳарларини кўрмай юрган эканман.Энди қиёматли ака-ука бўламиз.Намозга кираман.Телефон номеримни ёзиб олинг, яна албатта кўришамиз.Энди менга рухсат ука, чунки аёлимни, қизларимни жуда-жуда соғинганман...

©Рустам Хусанов


/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Чинакам бахтли инсон
Насибанинг уч кун илгари бошланган дарди, тўртинчи кун шанба аср намозидан сўнг яна кучайди. Эрталабдан телевизор қаршисидан кетмай ётган турмуш ўртоғи Даврон аёлиниг аҳволини кўриб дарҳол тез ёрдамга қўнғироқ қилди. Насиба оғриққа аранг дош бераётганди. Тез ёрдам келиши ҳаяллайвергач, аёлига бирор кор-ҳол бўлишлигидан хавотирга тушган Даврон, тезда машинасини тайёрлади. Уч қизини қўшнисига омонат қолдириб, аёли билан шаҳар четидаги шифохона томон йўлга чиқди. Машинани бошқариб бораркан Давроннинг ҳаёлидан “Бу гал ҳам қиз кўрсам-а?”, “Тўртинчиси ҳам қиз бўлиб чиқса-я?” – деган фикрлар ўтиб борарди. Бундай ўйлашига сабаб, Насиба ҳомиладорлигининг 16 ҳафтасида Ультратовуш аппаратига тушганида шифокорлар қиз , дейишганди. Шундай бўлса-да шифокорлар ҳам одам улар ҳам адашишлари мумкин, дея хотинининг кўзи ёригунича ўғил фарзанд кўриш умидини узмаганди. Машина шифохонага етиб келди. Зудлик билан Насибани операция хонасига олиб кириб кетишди. Операция анча чўзилди. Ташқарида турган Даврон тобора бетоқатланиб борарди.

Вақтни ўтказиш учун тинмай тамаки тутатди. У ҳатто биринчи фарзанди Феруза туғулганида ҳам бунчалик бесабрлик қилмаганди. Ниҳоят! Ниҳоят операция хонасидан шифокор чиқиб келди. Суюнчи! Суюнчи беринг, деди шифокор аёл -ўзи кутган жавобни олиш илинжида мўлтираб турган Давроннинг кўзларига қараркан. Хўш, нима бўлди, овози титраб энтикиб сўради Даврон?

–Оғир жарроҳликни бошдан кечирган аёлингиз қиз, фарзандни дунёга келтирди.

–Нимаааааа... Яна-я....? Нега ахир? Ахир қанча кутгандим,. шу сафар ўғил, деб ишонгандим-ку, ҳаммаси бекор... Бир дақиқа илгари юзида ўғил фарзанд кўриш умидида турган Давроннинг авзойи бузилди.

Шифокор аёлнинг операция қийин ўтганига қарамай, ҳозир аёлингиз ва қизингизнинг аҳволи яхши, бирор соатдан сўнг уларни кириб кўришингиз мумкин, деган гапи Давроннинг қулоғига кирар кирмас, ғазабдан қизариб, қўлини бир силтади-ю, эшик томон шошиб юриб кетди. Жаҳл устида машинасида тезликни оширган ҳолда шифохонани тарк этди. Бу вақтга келиб қош қорайиб, ҳамма ёқни қоронғулик қоплаганди. Қоронғуликни шаҳар чироқларигина ёритиб турарди. Лекин Давроннинг кўнглига чироқ ёқса ёришгудек эмас. Алам билан машинасини спиртли ичимликлар дўкони томон бурди. Ўзига таниш дўкон қаршисига етганда машинасини тўхтатди.

Бу жой унга бегона эмас. Тўнғич қизи Феруза дунёга келганида ошна-оғайнилари билан фарзандини "ювиш" баҳонасида шу ерга келиб эрталабгача бўкиб ичганди. Сўнгги марта кенжа қизи Дилрабо туғулганда ҳам айнан мана шу ерга ўртоқлари билан келишга орияти чидамай ёлғиз ўзи келиб алла маҳалгача ичиб ўтирганди. Шу воқеага ҳам 2 йил бўлибди. Мана бугун ҳам у ўзи бир ўзи дўконда ўтириб ҳовури босилгунча, аламидан чиққунча ичди. Сўнгра оёғини аранг босиб, чиқиб кетди. Машинасининг ёнига бориб ўтириб қолди. Айни шу вақтда хуфтон намозини тугатиб, уйига ўйчан қайтаётган Дилшод машина ёнида ўтириб қолган Давронга кўзи тушди. Бирор ёрдам керак эмасмикан, деган хаёлда ёнига яқинлашди. Эй, биродар сизга нима бўлди? - дея ширакайф Давроннинг қўлига туртди Дилшод.

Мастликнинг зўридан бошини аранг кўтариб, юмуқ кўзларини зўрға очиб, кимсиз деб сўради Даврон? Мен шу маҳаллада тураман – дея жавоб берди Дилшод. Ўзингиз ким? Қаердансиз биродар? Сизга нима бўлди савол берди Дилшод? Бир дардкаш тополмай қийналган Даврон бу гапни эшитиб секин ғўдрана бошлади:

– Эээ, сиз сўраманг. Ичим ёняпти, куйиб кетяпман. Одам ҳам шунчалик бахтсиз бўладими, пешонам бунча шўр бўлмаса? Тўйиб кетдим бу ҳаётдан, ким учун яшаяпман ўзи билмайман? Авлодимизни давом эттирадиган ортимдан ўғил фарзандим қолмаса?

– Биродар нега бундай деяпсиз? Худога шак келтириб бундай гапларни гапирманг!

– Бошқа яна нима дей ахир? Бахтсиз одамни бахтсиз дейманда ука!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Умид (давоми)

​​​сочлари қўнғироқдек...
Кўзим Комилага тушиб қолди . Унинг кўзларида ҳазин бир маъюслик муҳрланган эди. Мен гапиришдан тўхтаб , довдираб қолдим. Ўртага ноқулай жимжитлик тушди.
-Комила хафа бўлдингми, ану синфдошим Содиқ Ҳасан-Хусан фарзандли бўлибди-да, шунга ...
Бироз вақт ўтгач, Комила оҳиста сўзлай бошлади.
- Умид ака, уч кундан кейин Москвага учяпмиз дадам билан. Биласиз , уларни оёқлари оғрийди . Ўша аварияда ...
У гапира олмай бўғилди. Хуллас улар икковлари москвалик таниш шифокорда даъволанишар экан.
Биз хайрлашдик...

...Ва уни бошқа кўрмадим.

Кейинчалик , билсам уйларини сотиб, Германияга кўчиб кетишган экан.

Комилани кўп изладим. Ахири умидимни узганимдан кейин Лобарга уйландим. Бахтимга Лобар жуда яхши турмуш ўртоғи бўлди. Икки ўғлимдан кейин қизчалик хам бўлдик.

- Оғайни , тўхтат деяпман, нима ухлаб қолдингми,- Азизни овозидан довдираб машинани тўхтатдим. Азиз Комилани машинадан тушишига ёрдамлашиб юборди,
- Яхши боринг, окага салом денг.
Комила хўп дегандек бош ирғади ва "раҳмат" деб йўлида кета бошлади. Мен эса ишқилиб Комила мени таниб қолган бўлмасин-да, деб юрак ховучлаб турибман. Менимча, у мени танимади. Ўзи Азиз бир йил кўрмаганига зўрға таниди-ку, Комила мени ўн беш йилдан бери кўргани йўқ. Йиллар ўз имзосини қолдиргани аниқ, албатта.
Азиз ўриндиққа жойлашгач, унга савол назари билан қарадим.
- Ким бу, ўғилчаси ширингина экан.
- Ўғилчаси эмас , набираси.
- Тушунмадим, қанақасига?
Ҳайратим ошиб сўрадим Азиздан.
- Э , оғайни, буни тарихи узун. Бу аёлнинг исми Комила . ( Бу исмни умримни сўнгги дақиқасига қадар унутмасман) . Бизнинг қишлоққа келганига салкам бир йилча бўлиб қолди. Тўғрироғи, окага турмушга чиққанига. Оканинг аёллари уч йилча аввал оламдан ўтгандилар. Ёлғиз қизлари отасидан кўпда хабар ололмаганлиги учун отасини Комилага уйланишга кўндирибди ахири. Оканинг яна бир ўғли ҳам бор , лекин касб тақозосига кўра чет элда ишлайди. Халиги бола эса ўша ўғилнинг фарзанди. Булар билан яшайди хозир. Ока жуда яхши инсон. Кўп йиллар пойтахтда нуфузли идораларда ишлаган, ҳозир она қишлоғига қайтиб келган.
- Нега Комила ёшроқ кишига турмушга чиқмаган? - секин луқма ташладим Азизга.
- Умид , бу бировнинг сири-ку, лекин майли сенга айтаман. Комила неча йиллар аввал автоҳалокатга учраган экан, шунинг оқибатида шунча йил турмуш қурмабди, сабаби ... У фарзанд кўролмайдиган бўлиб қолган экан. Буни тасодифан уни тиббиёт картаси қўлимга тушиб қолганида билиб қолдим...
Мендан совуқ тер чиқиб кетди... Демак , Комила мени бахтли бўлишим учун ўз бахтидан воз кечган эканда. Машинани секинлатиб йўл четига тўхтатдим. Ҳайрон бўлган Азизга қараб:
- Сув олиб чиқай, жуда сувсадим - дедим. Биз баравар машинадан тушдик. Кўча юзидаги дўкондан муздек минерал сув олиб чиқаётиб қаршидаги "Умид ғунчалари" деб ёзилган байнер илинган бинога кўзим тушди . Бино жуда чиройли дизайнда безатилган эди. Буни сезган Азиз тушунтириш берди. Бу ҳалиги Комила келиннинг ижодиёт маркази. Юздан ошиқ ўқувчиларга ўн хил йўналишда таълим беришади. Бу ерда яна етти мураббий ишлайди. Комила уларга директор.
Азизнинг сўзлари қулоғимга узоқдан эшитилаётгандек туйилар, икки кўзим "Умид ғунчалари" деган ёзувда эди. Умид... Комила мени унутмаган эканда. Унутмабди...
Ахири Азизнинг уйига етиб келдик. Дарвозадан кирар эканмиз узоқдан қизим :
- Адажон ! деб югуриб кела бошлади. Уни етаклаб юрган Азизнинг катта қизи қизим менга яқинлашгач ,кўнгли ҳотиржам бўлиб ортига қайтиб кетди
- Адажон, хув анетта балула бор экан, ман уларга нон ушо бердим- қизимни гапи тугамасди. Қалдирғочга ўхшаб вижир-вижир қилиб чуғурлаётган уч ярим яшар оппоқ, кўзлари кўзмунчоқдек, сочлари қўнғироқдек қизимни бағримга босдим. Ҳар доим уни бағримга босганимда "тақдиримни туҳфаси" деб эркалардим. Ҳозир уни "тақдиримнинг ва Комиланинг туҳфаси " дедим шивирлаб ва кўтариб осмонга тутдим.
Қизим қиқирлаб куларди . Уй ичидан Лобарнинг:
- Комилаааааа! Қизим ! Қаёқдасан Комилааа ! - деб чақиргани эшитиларди...

Муаллиф : Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Mehmon kelsa eshikdan
Bolani oling beshikdan
Qozonga ovqat tez soling
Retsep «Tilla qoshiq»dan


➖Qaynonamni koʻzi suzilib, qoshi chimirilib turmasin;
➖ Erimni qorni koʻnglidek, toʻq boʻlsin;
➖ Bolam yemayman deb injiqlik qilmasin;
➖Mehmon kelganda tilim uzuun boʻlsin desangiz

😋 Eng soʻnggi inavvatsion taom, pishiriq, salatlarni oʻzida jamlagan «Tilla qoshiq» kanaliga obuna boʻling!

Yutib qolasiz yutqazmaysiz,
Retsep qidirib, vaqt ketkazmaysiz
Taom-u pishiriqlarimiz sinalgan
Tagiga olmagan, tandirdan uzilgan

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Yaxshi daromad qilish uchun chet elda ishlash yoki kredit olish shart emas!

"Orzu" loyihasi bilan orzularingizni amalga oshiring:

-Kunlik va oylik daromad olish;
-24/7 adminlarimiz xizmati;
-300$-600$ gacha daromad;
-Kafolatlangan bilim va doimiy daromad;

Murojaat uchun: @Orzuu_1

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

— Коинотдан оғирроқ нима бор?
— Одамларни ноҳақ айблаш коинотдан оғирроқдир.

— Ердан кенгроқ нима бор?
— Ҳақиқат ердан ҳам кенгроқдир.

— Денгиздан бойроқ нима бор?
— Шукрли банда денгиздан ҳам бойроқдир

— Тошдан қаттиқроқ нима бор?
— Мунофиқнинг юраги тошданда қаттиқроқдир.

— Оловдан даҳшатлироқ нима бор?
— Золим ҳукмдор оловдан ҳам даҳшатлироқдир.

— Муздан совуқроқ нима бор?
— Миннатчига муҳтож бўлмоқ музданда совуқроқдир.

— Заҳардан аччиқроқ нима бор?
— Хасад тўла қалб захарданда аччиқроқдир

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💁‍♀Кимки бу дуони ўз фарзандига умри давомида бир маротаба бўлса ҳам ўқиса...

👧👦Фарзанди ёмон аҳлоқдан ҳимояланади

🤗Ёмон дўстликдан ҳимояланади

😱Ёвуз инсонларнинг ёвузлигидан ҳимояланади
Бало ва мусибатдан ҳимояланади..

🧕Манимча бу барча ота-оналар орзуси бўлса керак....

Келинг унда чин ихлос билан бу дуони ўқиймиз 🤲

Читать полностью…
Subscribe to a channel