Ассалому алайкум, қадрли дўстлар, манзилларимиз йироқ бўлса-да қалбларимиз яқин кўнгилдошлар.
Мана бугун навбатдаги #ҚОРА_МАРВАРИД номли қиссамга сўнгги нуқтани қўйишга муяссар бўлдим. Алҳамдулиллаҳ...
Азизлар, бу ёзган қиссам шу вақтгача ёзган қиссаларимдан бутунлай фарқ қилади. Узоқ ўйлаб қиссани улашишда ҳам ўзгача услубда ёндошишни маъқул топдим. Агарда сиз қиссани бошидан оҳиригача бир нафасда ўқишни истасангиз
Рахматуллаева Гулбаҳор 9860140114298593
пластик рақамига 20.000 (йигирма минг) сўм тўлов қилишингиз ва тўлов чекини нусҳасини админимиз @Yusupova_SABO га жўнатишингиз, шу орқали ўзингиз учун керакли ҳаволани олишингиз мумкин бўлади.
#ҳаётий_ҳикоя
ОВСИНЛАР.
У ҳар куни эрталаб саҳарда туриб нонушта тайёрларди.Овсини болаларини мактабга,эрини ишга жўнатиб ўзи ҳам ишга отланарди.Ҳар кунги узрини канда қилмасди:
-Сизни нуқул ишлатиб ҳамма юмушни ташлаб кетаверамиздаааа....Узр овсинжон.
-Вой опажонимееей!...Узр сўраганингиз нимаси ,одамни хижолат қилиб.Ойижон болаларга қараб турсалар,рўзғорнинг иши ҳам ишми?
Кечқурун яна овқат ейилиб дастурхон йиғиштирилгач,овсини болаларини олиб уйига кириб кетарди.Ишлик одам,эрта туриши керак.Болаларини мактабга тайёрлаши керак эрталабга.Куни бўйи уйдаку,иши шу рўзғорда...Овсининг кирларини ювиб дазмоллаб қўйганди,эрталаб уйларига олиб кириб қўяр..Чарчаганда овсини,унутиб қолдирибти айтган бўлса ҳам.
Ошхона чиннидай тозаланиб,идиш товоқ ювилиб уйига кирган маҳали овсини бир уйқуни урган бўларди.
Бехос йиқилиб қўлини синдириб қўйса бўладими?Фалокат оёқ остида эканда!Ишидан ҳар доим кеч соат бешларда келадиган овсининг зиммасида қолди энди овқат қилиш,идиш ювиш,супур сидир.
Биринчи кун,иккинчи кун...Учинчи кун идишлар зарда билан йиғиштирилди.
Тўртинчи кун эрталабки нонуштани овсин ўз уйида қилди.Кекса қайнонаси пиширган ширчой томоқлардан зўрға ўтди.Кечки овқатга овсини яна ўша зарда билан тухум ва колбаса қовурди.Қайнотаси нон билан чой,мураббо билан қаноатланиб қўя қолди.Қайнонаси нон чимдиб ўтирди.Ишдан кечроқ келган эрига овқат қолмаган эди.Эрининг ўзи картошка арчиб берди,бир қўллаб қовуриб берди амаллаб.
Бешинчи кун на нонушта,на кечки овқат бўлди.Овсини ўз уйида бир нималар қилиб,болалари билан еб қўя қолди.Қайноғаси ҳам ўша кун кўринмади.
Қўлидаги гипс олингунча эри,қайнонаси билан бир амаллаб рўзғорни эплаб туришди ҳар тугул.Онаси сингилларини жўнатиб турди.Бир қўллаб кир юваётганини кўрган овсини ичи ачиди.Росса ичи ачиди!
-Синглингиз келиб ювиб берарди!Ўзингизни қийнаб нима қиласиз?-деди куюниб.Ўша куни унинг дам олиш куни эди.Манти қилган экан.Тақсимчада олти донагина қайнонаси ва қайнатасига олиб келиб бериб кетди.
Яхшиям қўли тузалдия...Қандай яхши!Олдингидек елиб югуриб ишлайди!
Овсини ҳар кунги узрини айтиб эшикка йўналди.У эса ҳар доимгидек узрга ҳожат йўқлигини айтди.У бу синовдан сўнг ўзгармади.У овсинидай тусланмади.Чунки у...унинг палаги тоза!Унинг ҳар рафтори яхшиликка йўғрилган!
Мабодо агар у ҳам овсинидек йўл тутса ундан нима фарқи қоларди?
ЛОЧИННИНГ ПАРВОЗИНИ ҚАРҒА ҚАЕРДАН ҲАМ ТУШУНСИН...
ОСМОНИ ФАЛАККА КЎТАРИЛСА ҲАМ ЧАНГ ЧАНГЛИГИЧА ҚОЛАДИ,БАЛЧИҚДА МИНГ ЙИЛ ЁТСА ҲАМ ОЛМОС ҚИЙМАТИНИ ЙЎҚОТМАЙДИ.
Муаллиф : ЗЕЙЛ ЛЕЙЛА МУСТАФАСАЙЯР.
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Бир овчининг милтиғи носоз бўлиб қолибди. Бирон нарсани мўлжалга олиб отса, ҳеч тегмасмиш. Бунга чора излаб-излаб бир темирчининг олдига олиб борибди. Темирчи милтиқни олиб, уёқ-буёғига қараб милига қараб болға билан бир урибди-да, овчига қайтариб: "Текшириб кўринг-чи", дебди.
Овчи узоқдаги нишонни мўлжаллаб отса, нишонга аниқ тегибди. "Раҳмат, хизмат ҳақи қанча бўлади?" – деб сўрабди. "Фалон пул", деб жавоб қилибди темирчи. "Ия, шу болғада бир марта уриб қўйиб, шунча пул сўрагани уялмайсизми? Икки дақиқа ҳам вақтингиз кетмади-ку!" – деб аччиқланибди овчи. "Бу ишларни болғада бир марта уриб, тузатиб қўя олиш даражасига етгунимча йигирма йил умримни сарфлаганман, миллион марталаб болға силтаганман", дея жавоб қилибди уста...
Хулоса: қўлингдан келмаган ишни кимдир бажариб беряптими, хизмат ҳақини ҳеч қачон "Бунча кўп" дема Ё чиройли қилиб таклифингни айт, ё айтганига кўн, ёки бошқа одамни изла!
/channel/xazon_rezgi
ЎҚИБ ҲАЙРАТДА ҚОЛДИМ...
ТАҲОРАТ ҲУКМЛАРИДА ҲАМ МЎЪЖИЗА БОР...
Исломда беҳикмат ҳеч бир амалга тарғиб этилмайди. Ҳар бир нарса ўта мукаммал низом ва тенгсиз тафаккур билан ишлаб чиқилиб, Одам қавмига тақдим этилган.
Дақиқа нуқталаригача ўрганган саринг жуда катта сир асрорни англайсан, Ҳақнинг синоатини очаверасан...
Қуйидаги воқеани бугун сизларга илиндим:
«...бой деган биродарим бор. Ўзиям кўҳна бойлардан. Бизнинг юртимизда Америка, Европа, Россия-ю, Хитой билан ҳамкорликда тижорат қилишни шу биродарим бошлаб берган. Ниҳоятда давлатманд одам, ҳеч бир нарсага танқислик кўрмаган. Ўша биродаримнинг биттагина ўғил фарзанди бор эди. Вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда хасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча- мунча дори наф қилмас эди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди. Пулдан муаммоси йўқ эди, шу сабабли дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббий муолажаларни олдирди, бироқ фойдаси бўлмади. Таассуфлиси эса, ҳеч бир давлатда ҳеч бир шифокор аниқ ташхис қўёлмас эди. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмас эди. Йигитчанинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши мавҳумлигича қолаверарди. Хуллас, биродаримнинг миллиардлаб йиққан бойлиги яккаю-ягона ўғлининг жонига оро кирмади. Йигитча омонатини топширди...У вафот этгач, хорижлик шифокорлар отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида бошни ёриб кўришга рухсат олишди. Амалиёт бажарилди...Касаллик сабаби аниқланди...Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун,текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган. Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди:
"Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч.
Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман.
Бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан.
Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди..." - дебди.
Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади.
Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари бор.
“Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъати
/channel/xazon_rezgi
#жума_муборак
Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
Забони зикрдан тинмаганларга.
Кибр тулпорига минмаганларга,
🌹Жума муборак...
Фақат халол луқма егувчиларга,
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга.
Расулим Муҳаммад(Алайҳиссалом) дегувчиларга,
🌹Жума муборак...
Етим-у беванинг холин сўрганлар,
Дунё яйловидан савоб ўрганлар.
Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар,
🌹Жума муборак...
Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга,
Дард гули ишқ туйса сўлгувчиларга,
Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга,
🌹Жума муборак...
Дард кирмасин кўнгил худудингизга,
Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга.
Иблис хасад қилсин сужудингизга,
🌹Жума муборак...
Етим-есирларни йўқлагувчилар,
Савобни хирмондек тўплагувчилар.
Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар,
🌹Жума муборак...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Қани биров чиқса ? Кейин юрагимга ҳавотир тушиб ўзим дарвозани очиб машинани уйга олиб кирдим. Ҳовлида туриб "Келин , ҳооой келин! " деб ҳали чақираман , ҳали чақираман , қани ичкаридан бир садо чиқса.
Кейин кўнглимга ҳар хил гумон оралади . Эрталаб "Болалик уйда дастурхонга санчқи қўйманг" дегандим , шунга аразладими ё бўлмасам ўғлинг "Хонамиз яхши исимаяпти , токли печка ёқдик" деганди , бирор кор - ҳол бўлмадимикан деб юрагимга ғулғула тушди .
- Ойи , - деди уларни гапига қулоқ солиб турган кичик ўғли Сарвар , - келинойим анчадан буён ҳовлида кўринмадилар. Ўзингиз бир кириб хабар олин-чи , адамлар ҳам ҳалитдан буён тиғ устида ўтиргандек бўляптилар.
Энди ҳавотир олиш навбати Рашида опага келганди. У зипиллаб келинининг хонасига йўл олди. Бориб эшикни очди . Кенг даҳлиздан ётоқхонага йўл олди . Атроф жим- жит. Тиқ этган товуш йўқ...
- Умидааа ,- келинини чўчитиб юбормаслик учун аста шивирлаб чақирди Рашида опа.
Ичкаридан жавоб бўлмади.
Рашида опа эшикни оҳиста итарди. Умида уч ва бир яшар қиз - ўғлини икки бағрига олганча уччовлари бутун дунёни унутиб ухлаб ётишар эди.
Рашида опа бир зум уларга тикилиб турдида , сўнг овоз чиқармай ортига қайтди.
- Ҳмм , тинчликми ? - Акмал ака уни бетоқат кутиб тургани овозидан маълум эди.
- Тинчлик дадаси , тинчлик. Келинингизни кўзи илиниб қолибди . Набираларингиз ҳам ухлаб ётишибди.
- Уйғотмадингми ?
- Йўқ , дадаси ...
- Тавба ? - асабий қўзғалиб қўйди Акмал ака ,- бу келинники қизиқ экан-ку ? Қулоғини тагида замбарак отилсаям парвойи палак. Мани чақирганимга ярим маҳалла одам кўчага чиққандир , аммо келининг ...
Рашида опа жилмайди , ерга қараганча оҳиста гапира келди :
- Аббосингиз шу қизни ёқтирганида "мунчаям озғин қиз экан, шамол бир пуф деса учиб кетадиган ? " дегандим. Ана шу озғин келинингиз тўрт йилда икки фарзандли бўлди. Кичик набирангиз Адҳамжон унча - мунчага қорни тўймадиган полвон бола. Яна камига қўшимча сут ҳам ичмайди . Каттаси Гулзебо шунчалар шўх- ки , ерга қўйсангиз осмонга сапчийди. Мана мени ўзим мактабда кечгача тик оёқда юра оламан , аммо уйда набираларизга икки соат қарасам кечки овқатни ейишга кучим қолмай , чўзилиб қоламан. Мен сизга айтсам Умида бояқиш тағинам фил экан. Бир оғиз чарчадим демайди-я ? Болаларидан ортиб яна рўзғор ишлариниям эплаганини айтинг.
Хуллас , бу келинни иммунитети роса пастлаб кетибди. Хонасига бориб эшикни очсам ҳам билмади. Секин чақирсам ҳам кўзини уйқудан очолмади.
Дадасиии. Биласизми нима ? Кўзимга қизингиз Асила кўриниб кетса денг. Уям Умидага ўхшаб бировларни уйида келин, - Рашида опа хўрсинди ,- бувим раҳматлик "Келин бўлиш Бедил ҳазратларининг китобини ўқишдан ҳам қийин деб" кўп айтардилар. Келинингиз ҳам обдон толиққан кўринади
Акмал ака аёлига жавоб қайтармади. У чуқур ўйга чўмиб қолган эди.
- Воой , ассалому алайкум ,- эр- хотинни хаёлларини остонада икки боласини икки қўлида кўтариб олган Умиданинг овози бузди ,- келганларингизни билмай қолибман. Қачон келгандингизлар ? Мен ҳозир чой қўйиб юборай. Овқат ҳам бор эди, уни ҳам иситаман.
- Биз ҳозир келдик ,- деди Акмал ака тетиклик билан келинининг саломига алик олар экан,- бизга чой ҳам , овқат ҳам керак эмас. Қани отланинглар . Сизларни ўзим бир айлантириб , кабоб олиб бераман деб келгандим. Набираларим ҳам уйда ўтириб сиқилиб кетишди . Бир ҳаво алиштириб келишсин , қўзичоқларим. Қизим , қани бўлақолинглар?
Умиданинг чеҳраси ёришди :
- Вооой ... Қандоқ яхши . Раҳмат , адажон,- у қайнотасига миннатдорчилик билдирар экан , шошиб қолди ,- мен ҳозир тезда тайёр бўламан ... Болаларни кўча кийимларини шу ерга олиб чиқаман.
Рашида Умиданинг ортидан кўнгли тўлиб қараб қолар экан , эрига юзланди :
- Дадаси , пластигингизга пул тушдими ? Ишингиз- чи ? Ишга бормайсизми ?
Она, бугун қошинга келдим.
Ўша ҳовли, жондек қадрдон.
Кўрпачангдек тўшалди кўнглим,
Юрагимдек ушатилди нон!
Ҳеч сўз демай, бағринга ботсам,
Ҳаёт иси келади сендан.
Билсанг, мени сенчалик маҳкам,
Ҳали ҳеч ким қучоқламаган!
Рўзғор, турмуш ташвишларидан,
Паноҳ истаб келаман яна.
Ғамларини кўксинга тўккан,
Мен нодонни кечир, жон она!
Безиллайман тонг отишидан,
Керак вақти отмаган номард.
Сени ташлаб яна тонг билан,
Ташвишларга қайтмоқлигим шарт.
Яна тошдек отар мени Дун,
Яна югур, яна чоп ҳар ён!
Ҳар замон бир йиғлаб келишчун,
Сен онамни асра, Ҳудожон!
Малика Тавфиқ
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Вафо...
Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар эди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик бошланибди. Бутун баданига ҳуснбузар ва яралар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди. Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаётганида фалокат юз бериб, кўзи жароҳатланибди, кўрмай қолибди.
Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди. Аёлни дафн этишгач, барча тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти:
– Қаёққа кетяпсан? – деб сўрабди.
– Уйимга, – жавоб берибди эр.
– Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку!
– Менинг кўзларим очиқ, – дебди эр. – Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. У жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билса, бутун умр қимтиниб, ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку,” дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутгандим. У қирқ йил касаллигини умуман ўйламай, ўксимай яшаганидан хурсандман!
@xazon_rezgi
Муаллиф: Хазонрезги
#БАРС 4-қисм mр3
Ижрочи: Одинахон
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
📝ШЕР КАБИ БЎЛАЙЛИК.
Бир бадавлат савдогар ёши бир жойга борганида ортида қолаётган мол-давлатидан ташвишга туша бошлабди.
Чунки унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам эрка ва тантиқ экан.
Бунча катта давлатни ўғлининг бошқаришига кўзи етмасдан бир дўсти билан маслаҳат қилибди. Дўсти унга бор давлатини ўғлига ишониб топширишини, ўғли иншааллоҳ уддалашини айтибди.
Савдогар бутун молини бир карвонга ортиб ўғлига дебди:
- Ўғлим! Бугундан бошлаб менинг бутун мол-давлатим сеники. Уни сен бошқарасан. Фалон шаҳарга карвонни олиб бор. Олди-сотди қил, фойдалан!
Ўғил карвонга бош бўлиб йўлга чиқибди. Бир саҳрога боришганда дам олишмоқчи бўлишибди. Ўғил ўша ерда бир шернинг қуён ортидан югураётганини кўриб қолибди. У шерни кузатибди. Шер қуённи овлаб уни бир ғорнинг олдига олиб бориб ташлабди. Ғордан кўзлари кўр бир тулки чиқиб келиб у қуённи олиб кириб кетибди. Шунда ўғил ўйлабди: "Аллоҳ таоло кўзлари кўр бир ҳайвоннинг ризқини бераётган экан, мендай соғ-саломат инсонни унутармиди?!".
Ўғил шундай деб сафардан қайтишга қарор қилибди. У карвон билан уйига, отасининг ҳузурига келганида отаси ажабланиб сўрабди:
- Ҳа ўғлим, нима бўлди?!
Ўғил юқоридаги шер ва тулки воқеасини айтиб дебди:
- Бир кўзлари кўр бўлиб қолган тулкини унутмаган Аллоҳ мени унутармиди ота?!
Ота дебди:
- Ўғлим! Мен сени бировларнинг қўлига қараб қолган тулки каби эмас, тулкига қуённи олиб келиб берган шер каби бўлишингни истаган эдим. Юқоридаги қўл ҳамиша пастдаги қўлдан устундир!
Инсонлар учун уларга бирор нарса бера оладиган нарса қадрлидир.
Дарахт мева бериб турса, уни кесишмайди. Агар мева беришдан тўхтаса, уни дарров кесиб ташлашади. Қуёш нур ва иссиқлик бергани учун, уни яхши кўришади...
Шундай экан, олувчи эмас, ато қилувчи бўлайлик!
©интернет
/channel/xazon_rezgi
@Hayotiy_audiolar
ҚАРЗИМ БОР ...
✍ Хазонрезги
🎙Жаҳонгир Мажидов
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Тирноқсизлар
Аёлнинг ой-куни яқин эди. Эрталаб қарасаки, бир ойга етказаман деган гўштини мушук еб турибди. Жонҳолатда мушукка ташланди. Аччиқ устида гўшт чопадиган болтачани олиб мушукнинг оёқларини чопиб ташламоқчи бўлди. Лекин мўлжалдан адашиб мушукнинг тирноқларини чопиб юборди. Жонивор вағиллаганча қочди. Икки ҳафтадан сўнг бармоқлари йўқ ўғил туғди. 97 ёшли кампир тирноқсиз бармоқлари билан қум ўйнаётган чевараларига қараб хўрсиниб қўйди.
✍ Саида Ибодинова
@xazon_rezgi
📝Минг дирҳамга сотилган либос
Башанг кийиниб олган киши бозорда айланиб юриб, ёғ сотадиган аёлга дуч келди.
Киши: Эй сен, нима сотяпсан? - деди.
Аёл: Ёғ сотяпман, жаноб. - деди.
Киши: Кўрсатгинчи! - деди.
Аёл бошидаги ёғ идишини тушираётганида у кишининг чиройли кийимининг устида бир неча томчи сачради. Ғазаби келиб: Эй аёл, ақлинг жойидами? Либосимни расво қилдинг! Пулини тўламагунингча, жойимдан жилмайман! - деди.
Аёл: Кечиринг, жаноб. Бехосдан бўлди. Мен бир мискин аёлман. Қандай тўлайман? - деди.
Киши: Тўламагунингча кетмайман! - деди.
Аёл: Қанча туради, кийимингиз? - деди.
Киши: Минг дирҳам! - деди.
Аёл: Шунча пул менда нима қилсин? - деди.
Киши: Буёғи билан ишим йўқ! Тўлайсан, вассалом! - деди.
Аёл: Раҳмингиз келсин, жаноб. Мени шарманда қилманг! - деди.
У киши аёлга дағдаға, жанжал қилаётганини эшитиб бир йигит келди. Аёлдан сўради. У воқеани айтиб берди.
Йигит: Мен бераман, ўша маблағни! - деди, ва минг дирҳам берди. Киши битталаб санаб олиб, кетишга шайланганди.
Йигит: кўнглингиз жойига тушдими?
Киши: Нима демоқчисан? - деди.
Йигит: Кийимнинг пулини олдингизми? - деди.
Киши: Ҳа! - деди.
Йигит: Кийим қани? - деди.
Киши: Нима? - деди.
Йигит: Сизга кийимларингизнинг пулини бердик. Уни сотиб олдик. Бизга беринг, энди! - деди.
Киши: Яланғоч кетаманми? -деди.
Йигит: У ёғи билан ишим йўқ .
Киши: Кийимни бермасамчи? - деди.
Йигит: Унда пулини беринг! - деди.
Киши: Минг дирҳам - а? - деди.
Йигит: Сизга берган нархни сўрамаяпмиз! - деди.
Киши: Минг дирҳам, бердинг-ку? - деди
Йигит: Уни икки минг дирҳамга сотамиз! - деди.
Киши: Жуда кўпку? - деди
Йигит: Қимматлик қилса, марҳамат, хоҳишингиз. Кийимни беринг! - деди.
Киши: Мени шарманда қилмоқчимисан? - деди.
Йигит: Бироз олдин сиз ҳам бу аёлни шарманда қилмоқчи эдингиз-ку? -деди.
Киши: Бу - зулм, - деди.
Йигит: Зулм ҳақида СИЗ гапиряпсизми?! - деди.
Кибрли киши хижолат бўлиб, бошини эгди. Пулни йигитга қайтариб, аёлни кечирди.
Йигит у пулларни аёлга ҳадя қилди. Воқеа гувоҳлари йигитни дуо қилишди.
Ибрат:
➖Муаммоларнинг ечими заковват, ҳикмат ва баъзан қурбонлик талаб қилади.
➖Ожизларнинг хўрланишига индамай қараб туришингиз, имонингизнинг ўта заифлигидан далолатдир.
➖Мазлумларни қўллаш, сиз учун арзимас ишдир. Лекин у учун унутилмас ёрдам бўлади.
➖Кибр инсонни бошқалар олдида қийматини туширади. Гуноҳга сабаб булади.
©интернет
/channel/xazon_rezgi
#хайрли_тонг
🍂 Aссалому алайкум!
Чоршанба тонги муборак бўлсин
Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун, барчамизга омадли келсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Муаллиф: Хазонрезги
#БАРС 1-қисм mр3
Ижрочи: Одинахон
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Бир ой аввал яқин дугонамни тавсияси билан телеграмдаги "Nadjimova Vasila" каналига уланиб олгандим.
-Шундан бери уйдаги ишларимни кўриб эрим ҳам қайнонам ҳам махташвати.
Уй уборкаси, пишир сидир ва рўзғордаги бошқа зўр лайфхакларни шу каналдан топасиз.
Силаниям хар куни "Нима овқат қисам экан?" деган савол қийнидими? 🤷♀
•• Мастава, картошка, шурва.. дан бошка таомлар хайолингизга келмаяптими?
• Нима овқат қилиш муаммосидан қутилиш учун Сизга Маззали Рецептлар каналини тавсия этамиз.🙋♀
👉/channel/+o1PHhOii4ksxNjli
👧 𝗢'𝗴'𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗯𝗼𝗿, 𝗤𝗶𝘇 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝘆𝗮𝗯𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶❓
👦 𝗬𝗼𝗸𝗶 𝗮𝗸𝘀𝗶𝗻𝗰𝗵𝗮 𝗼'𝗴'𝗶𝗹𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗴𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗸𝗲𝗹𝗮𝘆𝗼𝘁𝗸𝗮𝗻𝗱𝗶𝗿❓
👫 𝗕𝗮𝗹𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝗿𝘀𝗶𝘇❓
𝗨𝗻𝗱𝗮 𝘆𝗮𝗾𝗶𝗻𝗿𝗼𝗾 𝗸𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴❗️
𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗿𝗲𝗷𝗮𝗹𝗮𝘀𝗵𝘁𝗶𝗿𝗶𝘀𝗵 𝗵𝗮𝗾𝗶𝗱𝗮 𝗲𝘀𝗵𝗶𝘁𝗴𝗮𝗻𝗺𝗶𝘀𝗶𝘇 ❓
𝗫𝗮 𝗫𝗮𝗮 𝗯𝘂𝗻𝗶 𝗶𝗺𝗸𝗼𝗻𝗶 𝗯𝗼𝗿 ✅
📌 𝗕𝗶𝘇 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝘆𝗼𝘇𝗶𝗯 𝗯𝗲𝗿𝗴𝗮𝗻 :
📝 𝗥𝗲𝗷𝗮
🥗 𝗽𝗮𝗿𝘅𝗲𝘇
🩺 𝗺𝘂𝗼𝗹𝗮𝗷𝗮𝗹𝗮𝗿 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶
🫵 𝘀𝗶𝘇 𝗵𝗮𝗺 𝗢𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗼'𝗴'𝗶𝗹, 𝗾𝗶𝘇 𝘆𝗼𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗺𝘂𝗺𝗸𝗶𝗻.
𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗸𝗶𝗰𝗵𝗶𝗸 𝗺𝘂𝗱𝗱𝗮𝘁𝗱𝗮 𝗮𝗻𝗶𝗾𝗹𝗮𝗯 𝗵𝗮𝗺 𝗯𝗲𝗿𝗮𝗺𝗶𝘇. ✅
𝗛𝗼𝘇𝗶𝗿𝗼𝗾 𝗽𝗮𝘀𝘁𝗱𝗮 𝗸𝗼𝗿𝘀𝗮𝘁𝗶𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗵𝗮𝘃𝗼𝗹𝗮 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗺𝘂𝗿𝗼𝗷𝗮𝗮𝘁 𝗾𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴⬇️⬇️
Murojaat uchun: @Farzandim1909
/channel/farzandrejalashtirish2
✔️ Eringiz yoki onajonizdan pul so‘rab charchadizmi?
💰 Unda yaqinroq keling sizga ayni trenddagi va daromadli kasblarni o‘rgatuvchi kanalni tavsiya qilaman. Uyerda biz:
💰Kofe ichib o‘tirib pul topamiz ❕
(yohud uyda o‘tirib trenddagi kasblardan daromad olamiz)
Uyda o‘tirib kofe ichib telegramda pul topishizga ishonasizmi? Men ishonaman! Chunki topdim ham, va buni siz ham qilolasiz. Buning uchun meni telegram kanalimga kiring👇👇
/channel/+AUhN6vTkWH82YTli
/channel/+AUhN6vTkWH82YTli
-Цехга Баҳодир қараб туради,- деди Акмал ака Гулзебони қўнғироқ сочларини қўллари тарар экан ,- онаси , халта- палта олиб ол. Қайтишда молни тили, жигар яна лаҳм гўшт олиб бераман. Тилдан банкага солиб пишириб қўйсанг ,келинингга ҳам озроқ қувват бўлади.
Яна олма ,анор оламиз . Магиз , туршак , ёнғоқ ҳам
Акмал ака набирасига қош қоқди :
- Мани Зебогулим нима ейди ?
Рашида опа ташқарига йўл олар экан ўзига-ўзи шивирлар эди:
- Қодир Эгам ... Ҳаётимда жуда кўп илм олдим. Шу олган илмларимга яраша ҳузурингда имтиҳон топшираман.
Ҳозир эса қайноналик илмини ўрганаяпман. Илойим шу илмни ҳам яхши ўзлаштирай. Имтиҳонингда юзим шувут бўлмасин.
Илойим дадасининг ҳам умрилари узоқ бўлсин. Ризқларига , умрларига ўзинг барака ато эт. Шундоқ меҳри дарё жуфтни менга муносиб кўрганинг учун ўзингга шукр...
Алҳамдиллаҳ ..
Муаллиф : Хазонрезги
Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#қайноналик_илми
Имтиҳон
( воқеавий ҳикоя)
Рашида опа мактабда бир неча йиллардан буён тил - адабиётдан дарс беради. Ўтган йили нафақага чиққан бўлса-да севимли ишидан кўнгил узиб кета олмади. Қолаверса бир томонда уй- рўзғор. Топгани ҳа деса шу номи "ғор" аталмиш рўзғорга ҳарна мадор .
Рашида опа аслида кўп фарзандли оилага тўнғич келин бўлиб тушганди. Шу сабаб қатор йиллар топганини қайнона- қайнотасига илиниб келганди. Унинг эри Акмал ака собиқ иттифоқ даврида йигитлик бурчини Афғонистонда ўтаб қайтгандан буён жаҳли тез , салдан салга ловуллаб қайнаб кетадиган , кўпда ўзини идора қила олмайдиган серзарда бўлиб қолган эди. Шу сабаб Рашида опадан кейин келин бўлиб тушган олти нафар овсини вақти келиб қайнилари билан рўзғорларини бўлак қилиб чиқиб кетишган бўлсаларда , Акмал ака ота ҳовлида яшаб қолган эди. Ота- она руҳан яримжон бўлиб қолган тўнғичини бағридан нари қилишга кўзлари қиймаган эди. Улар Рашидани ҳам оғир - вазминлиги , сабрлилиги учун танлаб-танлаб келин қилишган эди.
Ўшандан буён қанча сувлар оқиб кетди...
Бири биридан ҳокисор қайнона ҳам , қайнота ҳам бирин - кетин оламдан ўтишди.
Мана энди Рашида опа билан Акмал аканинг ўзи қайнона- қайнота бўлиб ўтиришибди. Тўнғич ўғилларини уйлантирганларига тўрт йил бўлибди. Бу ёз ёлғиз қизларини турмушга беришди. Яна қаторасига бўйи етиб турган икки ўғиллари бор. Насиб қилса уларни келгуси йили бошларини икки қилиш ниятлари бор.
Рашида опа бугун биринчи навбатда тўрт , иккинчи навбатда бир соат дарс бериб бироз толиққан экан. Тўртинчи соат яна бир соат дарси бор . Ўқитувчилар хонасида ҳамкасби Нодира тобига келиб турган бир пиёла аччиқ чойни тутқазди :
- Рашида опа , сиз яхши кўриб ичадиган "чарчоқбости" чой бўлибди . Олинг.
- Вой Нодирахон , барака топинг,- чеҳраси ёришди Рашида опанинг ,- айни муддао бўлди-я ?
Рашида опа чойдан энди бир , икки хўплаган ҳам эди- ки , телефони жиринглади . Қараса эри .
- Лаббай , дадаси ... Ассалому..
- Менга қара , тез уйга келганда лаш- лушларингни йиғиштириб анави келининг билан бирга уйдан қуриларинг ! Бўл тез !
- Мени ахир яна бир соат дарсим...
Акмал ака аллақачон телефонни ўчириб бўлган экан.
- Опа , тинчликми ? Рангингиз қум бўлиб оқариб кетди?- Нодира зийракда дарров Рашида опага нимадир бўлганини фаҳмлади .
- Хўжайиним...
- Акмал акага нимадир бўлдими ?
- Қон босимлари бирдан кўтарилиб кетибди ...- бўшашганча ёлғонлади Рашида опа
- Бўлмаса тезда уйингизга боринг . Дарсингизга ўзим қараб тураман. Қон босим билан хазиллашиб бўлмайди .
Рашида опа Нодирага миннатдорчилик билдириб уйига елдек ўчди. Йўл - йўлакай бор хаёли эри билан келинида бўлди : "Тинчликмикан ? Ё келини эрига гап қайтардимикан ? Йўғ-ей ? Келини Умида бирам ройиш, юввош келин-ку ? Келин бўлиб тушганига тўрт йил бўлган бўлса шу давргача бир оғиз "тиқ" этган овози чиқмаганди унинг. Қолаверса унинг ўзи келинининг қулоғига доим қуйиб келади " Жон қизим. Биласиз , Адажонингизни жаҳллари жуда тез. Барчасига ўша Афғон урушида бўлганликлари сабаб. Қандоқ қиламиз, буям бир синовда энди. Жаҳллари чиқиб бир нималар деганларида уларга тик қараманг, ноҳақ бўлсалар ҳам гап талашманг. "Хўп бўлади" денг , шу билан одам гулистон. Уларни жаҳллари қанча тез бўлса , меҳрлари ундан юз чандон ортиқ. Буни айтмасам ҳам биласиз"
"Келининг билан қўшиб йўқолларинг" деганларига қараганда ... Ораларидан бирор гап қочдимикан- а ?"
Рашида опа уйига қандоқ етиб келганини билмади. Юрагини ҳовучлаб ҳаммалари бирга овқатланадиган хонага қадам қўйди. Қараса эри хонтахта ёнида ёнбошлаб ётибди. Авзойи бузуқ. Олдида нон , чой . Тарелкада ярим ёрти, чала ейилган қовурилган гўшт .
- Дадасиии...
Эри чеҳраси очилмаган ҳолда ўрнидан туриб чордона қуриб ўтирди .
- Ҳа нега келдинг ? Сенга фақат мактаб керак эмасми? Эр билан ишинг бормиди сенинг ? Келининг ҳам сени тарбиянгни олган? Икковинг бир хилсан!
- Дадаси , тинчликми ?
- Тинчликми демай анави келинингдан хабар ол ! Тушликка келиб дарвозани олдида икки соат сигнал чалдим .
⭕️⭕️⭕️𝗨𝗬 𝗥𝗢'𝗭𝗚'𝗢𝗥 𝗕𝗨𝗬𝗨𝗠𝗟𝗔𝗥𝗜
𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟💔
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
❤️𝗢𝗦𝗛𝗫𝗢𝗡𝗔 𝗔𝗡𝗝𝗢𝗠𝗟𝗔𝗥𝗜
❤️𝗔𝗝𝗢𝗬𝗜𝗕 𝗦𝗨𝗩𝗜𝗡𝗘𝗥𝗟𝗔𝗥
❤️𝗕𝗔𝗚𝗘𝗠𝗔𝗟𝗔𝗥
❤️𝗠𝗔𝗬𝗜𝗦𝗛𝗜 𝗧𝗘𝗫𝗡𝗜𝗞𝗔𝗟𝗔𝗥
😍𝗛𝗔𝗠𝗠𝗔𝗦𝗜 𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗗𝗔
💓💓💓💓💓💓💓💓💓💓💓
📣𝗲𝗻𝗴 𝗺𝘂𝘅𝗶𝗺𝗶 𝗵𝗮𝗹𝗼𝗹𝗶𝗸 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗻𝗰𝗵𝗶 𝗼'𝗿𝗶𝗻𝗱𝗮 ❤️
2017𝘆𝗶𝗹𝗱𝗮𝗻 𝗯𝗲𝗿𝗶 𝗶𝘀𝗵 𝗳𝗮𝗼𝗹𝘆𝗮𝘁𝗶𝗺𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗼𝗹𝗶𝗯 𝗯𝗼𝗿𝗺𝗼𝗾𝗱𝗮𝗺𝗶𝘇❤️
/channel/+1GA7aVMX3PM3MDZi
/channel/+1GA7aVMX3PM3MDZi
/channel/+1GA7aVMX3PM3MDZi
/channel/+1GA7aVMX3PM3MDZi
❤️🔥💎ERINGIZ UYGA TALPINIB KELISHNI XOXLAYSIZMI?
➡️❤️JUDA YOQIMLI KANAL❤️ BOLLAR KIRMASIN ❌ AYOLLAR SIRLARI
💋ERINGIZ OLDINGIZDAN BIRZUMGA HAM KETOLMAY QOLADI ROM QIVOLASIZ💋XUDDI Yosh KELINCHAKDAY❣️
❣️❤️KANALIMIZDA ERNI ROM ETISH YoLLARI FAQAT BIZDA KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇
Intim himnastika
Mashuqalik sanati
Erotik massaj
Erotik sms 5+1 kurs
Xammasi 60ming
@sekretfitness
Муаллиф: Хазонрезги
#БАРС 3-қисм mр3
Ижрочи: Одинахон
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Qaniy yaqinroq kelilarchi man silarga yozga zoʻr kanal topib qoʻydim 20 kunlab zakazilarni kutishilar shartmas 2 kunda 10 kungacha qoʻlilarga olasilar kargosiz tavarlar ham bor hijoblimi hijobsizmi hammaga mos keladigan koʻylaklar sumkala oyoq kiyimlarni shu kanaldan topsalarin boʻladi
Qani endi tezda ship ship etib kanalga oʻtvolilarchi 🤭
/channel/+QRkr85Bw5jIyYjIy
Kanal adminkasi bilan umuman zerikishga vaqtilar boʻlmaydi🙃
❤️ ХАММА НАРСА ЕБ ОЗАМИЗ❤️
Назорат ва Натижага 200% Кафолот❤️
🎓Олий малумотли, Олий тоифали Профессионал диетолог нутритсиолог
Махбуба Равшановна
бн биргаликда озасиз 🔥
➕ Асосийси дориларсиз ва хеч кандай диеталарсиз, yйингиздаги бор масалликлардан меню тузилади, xатто эмизикли аёллар хам оза олади.
✅Назорат ва 1 ойда 8 килограмдан 12 килограмгача озишга кафолат берамиз. 3-4ойда 30 килограмгача вазн ташисиз!
✈️Гурух силкасини шу йерда к,олдираман киришингиз мумкин.👇👇👇
/channel/+KfmzAgKyQPxmZGE6
/channel/+KfmzAgKyQPxmZGE6
🔈 Sog'lom ozish endi orzu emas!
❗️ Ortiqcha vazn sizni charchatdimi?
❗️ Ideal qomatdagilarga havas qilyapsizmi?
😚 Unday bo'lsa marafonimga marhamat!
Marafonimda:
✅ Qiyin detalarsiz,
✅ Hamma narsa yeb Sog'lom Ozamiz;
✅ Buqoq va semizlikka sabab bo'luvchi gormonlaringizni tog'rilashga yordam beraman!
🍎 Marafonga 10 iyuldan start beriladi, shoshiling joylar soni juda kam qoldi!
👩⚕ Bonus: Endokrinolog konsultatsiyasi
🔸 Unutmang sog'lom tana-baxtli hayot demakdir!
/channel/+2c_y1a8AeLozOWY6
/channel/+2c_y1a8AeLozOWY6
/channel/+2c_y1a8AeLozOWY6
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
☄️⚡️4 IYUL SOAT 21-00
SIFAT VA NATIJAGA ASOSLANGAN SUPPER MARAFON
✔️TO'G'RI OVQATLANISHGA ORQALI SOG'LOM OZISH 💯
✔️O'ZINI SEVISH VA QAT'IYAT 👍
✔️INTIM GIMNASTIKA 😍👑
✔️MOTIVATSIYA VA DOIMIY NAZORAT💪
TEZDA ULANIB OLING ⬇️🔽
/channel/+sS2Q9QjqzaNkYTcy
/channel/+sS2Q9QjqzaNkYTcy
/channel/+sS2Q9QjqzaNkYTcy
Murojaat uchun:
@Ziyoda_Musaboyevna
Telefon: 97 740 97 03
Муаллиф: Хазонрезги
#БАРС 2-қисм mр3
Ижрочи: Одинахон
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
📕Онлайн асар
#БАРС
қисса
Муаллиф : Хазонрезги
Тайёрлади: Айруза Абубакирова
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g