xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#МУНИСХОН

- Қўяверинг, ойи. Уларни энди кўряпсизми? Эътибор берманг,- деди Меҳри опа қаттиқ чарчаганидан беҳол бўлиб

- Бувижон, ростини айтсам ўзингиз ҳам роса бўшашгансиз.. Мана Мактуба бувим "Болам қурган уй- жойлар" десаларам миқ этмадингиз. Ахир дадам оламдан ўтганларида бу уйда ижарада турардик-ку? Дадам ўтганларидан сўнг тоғаларим бу ерни бутунлай сотиб олиб бошқатдан иморат солиб беришганди. Нимага гап келганда шуларни шарт-шарт айтиб ташламайсиз?! Тили қисиқ жойингиз борми? Тушунмадим?! -деди Муниса бувисига тик қараб

- Тили қисиқ жойим йўғ-у, аммо Аллоҳдан ҳаё қиламан-да,- майин овозда тушунтириш берди Оқила ойи, - қилган ишни ўртага солиш, миннат қилиш кишини савобдан бебаҳра қилиб қўйиши ҳеч гапмас. Ундан кейин бувингниям тўғри тушунаман. Бўйи бўйи билан баробар фарзандидан жудо бўлган онагаям осон тутиб бўлмайди.

-Бўлмаса индамай оёқости бўлиб ўтиравериш керакми, буви? Ўзи ойим ҳам сизга ўхшайдилар. Ким нима деса хўп дейдилар-у, кейин юракларини чангаллаб ўтирадилар.

Оқила ойи қизига қаради-ю, унинг оқариб турган ҳорғин юзига қараб ёнидаги ёстиқни сурди:

- Бир пас чўзилвогин, болам.

У шундай деб Мунисага юзланди:

- Сен бўлса чойингни ичиб бўлган бўлсанг, чиқиб ошхоналарни яна бир бор кўздан кечириб саранжомлаб қўйгин.

- Мениям уйқум келяпти буви. Ўзи кечқурун кеч ётгандик. Ундан кейин кеча ҳаммангиз янги келин ҳақда "Мана уйнинг ҳақиқий эгаси келди" деб роса оғзиларни тўлдириб дуо қилдингиз-у? Қани ўша уйнинг ҳақиқий эгаси чиқиб ошхонани саранжом қилсин энди. Номини заслуживать қилсинда ўша келинпошшангиз?! Хонасида талтайиб ўтириб олмай.

Муниса керишганча хонасига кириб кетди.
Оқила ойи Мунисанинг қилиғидан кўнгли оғриб бошини сарак-сарак қилганча аста ўрнидан турди. У кеча кун-тун бўйи тик оёқда қолиб кетиб эндигина кўзи илинган Меҳри опани уйғотиб юбормасликка ҳаракат қилиб товушсиз уйдан чиқди ва ошхонага йўл олди.

Оқила ойи ичкарига қадам босар экан у ерда кимнингдир шарпасини илғаб ҳайрон бўлди.

@xazon_rezgi /4

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезгидан янги ҳикоя

#МУНИСХОН

Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌷Qizlajonlar bularni kóring 👆😍
Bularni retsepti va 500dan ortiq ajoyib retseptlar kanaliga marhamat 😋
Har kuni bir xil gap! Bugun nima ovqat nima tayyorlashni bilmayapsizmi 🤷‍♀

Unda sizga Onlayn retseptlar Nargiz kulinariya kanalini tavsiya qilamiz
ishoning afuslanmaysiz😍👌

Shirinliklar🍰
Salatlar 🥗
Taomlar 🥘
Ichimliklar🍹

Eng muhimi Bepul va mazali retseptlar🤤 kanal silkasi👇

/channel/karzinaaakitchen
/channel/karzinaaakitchen

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 
🔠🔠🔠🔠🔠 

😇🥰😇🥰🥰

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
‼️XAR BIR AYOL BAXTLI YASHASHGA HAQLI‼️

✔️ Juftingiz bilan muammoingiz bormi?❤️‍🩹❤️‍🩹❤️‍🩹
✔️ Ayollik energiyasi yetishmayaptimi?💛💛💛
✔️ Oshxonadan ortolmay qoldingizmi?❤️❤️❤️
✔️ Yoki ruhiyatingizda mayda stresslar mavjudmi?❤️❤️❤️

🍌 Bularni xammasiga chek qo'yish vaqti keldi✔️✔️✔️
XAYOTINGIZNI YANGIDAN BOSHLANG‼️
 TEZ
BIZGA QOSHILING🤩
🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽

/channel/+usw6sn8am4MxMDcy

/channel/+usw6sn8am4MxMDcy
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#якшанбада 🤗

ОШ СИРИ

Кутмагандим тўсатдан ,
Инсоф кирди эримга .
Бир таклиф билдирганди,
Сиғмай кетдим теримга.

-Кел хотин, сен ҳам одам,
Яйрагин , ҳордиқ олгин.
Кечга бир ош дамлайин,
Бир кўриб ҳайрон қолгин.

Кечки пайтда ул ҳожам,
Ошга бошлар ҳаракат.
Палов учун бозорга ,
Бориб қилгач ҳаражат

Дейди :
- Хотин бошладим,
Гўё маҳкам боғлаб бел
Музлатгичдан лаҳм гўшт ,
Карт думбани олиб кел.

Қўй ёғига ош қилай ,
Сен чақмоқла , тўғраб тур,
Газга гугурт чизгин-у ,
Ва қозонни илдам сур.

Жуда яхши , жуда соз ,
Энди пиёзни ҳам арт .
Ҳалқа қилиб тўғрагин,
Гўшт қизарса солиш шарт

Мушак сабзи энг зўри
Ошбопи ҳам айнан шу ,
Меъёрида қовургин,
Сўнг устидан босгин сув.

Нўхот , зира , зарчава
Магиздан яйрар палов.
Суви милт- милт қайнасин,
Хабар олиб тур бирров

Зирвак шира тортдими ,
Гуручни қилгин тайёр.
Ошни дамлаб салатга,
Ҳаракат бошлаб юбор .

Ўн дақиқа дам еса ,
Палов тайёр - сузарсан
Чаққон улгур унгача ,
Дастурхонни тузарсан.

Шундай деб ош пишгунча
Сайраб тили бетиним
Эрим дейди:
- Ош қилиш,
Бундоқ бўлар , хотиним...

Мен ҳам дейман бўш келмай,
- Қўлингиз бунча ширин.
Англолмадим- а сира,
Ош қилмоқликнинг сирин

-Хотин , мен ҳам кўп йиллар ,
Шу юмуш сирин тердим.
Сўнг билганим паловга ,
Бутун меҳримни бердим.

Аммо тоза чарчадим ,
Бўлиб кетдим бир беҳол ,
Ош пиширган мен бўлдим,
Сен идишни ювиб ол .

Индамай йиғиштирдим ,
Барча юқли идишни
Хаёл-ла саранжомлаб ,
Бажардим қолган ишни

Фақат ўртар бир савол
Жавоб қайдан биламан,
Мен ҳам жуфтимдек қачон
Ширин овқат қиламан ? 🤔🤔🤔

🤗🤗🤗

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳалифа Умар ибнАбдулазиз масжидга кирдилар. Масжид қоронғу бўлганидан, уҳлаб ётган бир одамнинг оёқлари билан туртиб юбордилар. Умар қоронғуда кўрмасдилар. У одам:
«Нима бу?» Эшакмисан?” — деди.
«У киши: Йўқ Умарман», — дедилар.
Шунда ҳалифанинг ҳамроҳлари айтди: “Эй амирал-мўминин, у сизни, эшак деди.
— Йўқ, у эй эшак, демади. У сўради мен жавоб қилдим, дедилар. Ҳазрати Умар қандай ҳам нозикфаҳм, ҳалим ва тақводор бўлганлар!

Мубашшир Аҳмад «Олим, одам ва олам» китобидан

Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муомала.

"Кофе беринг!" деб мурожаат қилсангиз, кофе нархи 5 евро бўлади.

"Илтимос, кофе беринг!" деб мурожаат қилсангиз, кофе нархи 3 евро бўлади.

"Хайрли тонг. Битта кофе беринг, илтимос! Раҳмат сизга!" деб мурожаат қилсангиз, кофе нархи 2 евро бўлади.

Пс. Инсонларни инсонийликга ундаётганларга саломлар бўлсин...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Маликам никли обуначимиздан:

Assalomu aleykum qadrligim Gulbahorxon opa. Bu boshlangan asaringiz ham juda ajoyib boshlanibdi. Kecha qora marvaridni olgandim. Bugun tushgacha oʻqib tugatdim. Juda ajoyib asar baxtli yakun. Avvalambor barcha asarlaringiz qayta oʻqilganda ham tan oʻqishli asardir. Qora marvarid ham shu nodir asarlaringiz qatoriga kira oladigan asar boʻlibdi. Imkoni boʻlib asarlaringiz kitob holida chop etilganda birinchilardan boʻlib xaridor oʻzim boʻlardim. Chunki shunga arziydi har biri. Qoʻl koʻzingiz dard koʻrmasin ilohim

Хазонрезги:

Ваалейкум ассалом.  Раҳмат каттакон.  Асар ёққанидан жуда ҳурсандман. Аллоҳ ҳамиша юзимизни ёруғ қилсин.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЯНГИ_АСАР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

#МУНИСХОН

-Оббо шу исмдан бошқаси қуриб қолган эканми?

Мунисага акаси учун совчи бўлиб боришган қизнинг исми Мунисхон эканлиги ёқмади

- Бўлмайди, ойи?! Йиғиштиринг бу карам шўрвангизни?
Меҳри опага қизининг ўзини бундай тутиши ёқмади:

- Тинчликми, нима бўлди сенга? Бугун ўзи қай томонинг билан турган эдинг? Эрталабдан жирт-жирт қиласан? Кеча совчиликдан келганимда ҳам биб-бинойи ўтирган эдинг-ку?

- Кеча у қизни исми Мунисалигини билмагандим,-лабини намойишкорона бурди Муниса,-бир ками исми Муниса бўлган қизни келинойи деб чақиришим қолувди?! Энсам...

- Биринчидан исми Муниса эмас, Мунисхон! Ҳўп исми Муниса бўладими, Мунисхонми сенга нима?! Бир оғиз келинойи дейсан, тамом! Осмон узилиб ерга тушиб қолмас шу билан? Қолаверса сенам эрта-индин узатилиб кетадиган қизсан? Шунча асаббузарлик нимага керак ҳайронман?

- Уфф, нимага тушунмайсиз, ойи? Мени узатиб юборсангиз кенг уйни келинчаги бўлиб шу қиз ўрнимга ўтириб оладими Мунисхон бўлиб?

- Ҳа нима қилайлик бўлмаса? Сени ўрнингга биров келиб ўтириб олмасин деб сениям узатмайлик ундай бўлса? Қолаверса у келин сенинг жойингни эгалламайди, уни ўзини жойи бўлади. Келин ўрнида.

- Ойиии...-чўзилди Муниса

- Сени таний олмай қолдим, қизим?! Гап-сўзларинг ўн яшар тантиқ қизчаларникига ўхшайди,- Меҳри опа чой ичиб турган пиёласини дўқ этиб столга қўяр экан,- ўзи бошингда битта-ю битта аканг бўлса , шуниям бахтли бўлсин дейсанми йўқми? Кўряпсан шу акангга икки йилдан буён қиз қидиравериб оёқларим қабариб кетди. Шунча қизга кўнгли чопмай энди шу қиз маъқул бўлганда сен қилиқ чиқармагин?

- Камига ўша писмиқ қиз мендан бир ёш кичкина эканини айтинг? - қоп-қора қилиб чизиб олган қошларини чимирди Муниса

- Ҳали кўрмай, билмай туриб писмиқлигини қаердан билақолдинг?-бадтар асаби бузилди Меҳри опанинг

- Нимага кўрмас эканман, ойи? Расмини кўрдим-у? Писмиқлиги юз-кўзидан маълум. Сочини бузоқ ялагандек битта ўриб расмга тушган қиз писмиқ бўлмай нима бўлсин? Ўзидан сипони ёқиб акамниям бошини айлантирган бу ёсуман? -ҳамон Мунисанинг лаби-лабига тегай демасди

- Ҳеч хўп демас экансан-да? Бу қизнинг палаги тоза. Қарагин сочларига қайчиям тегмаган. Бобо-бувисининг тарбиясини олган қиз шунақа бўлади, мен сенга айтсам,- Меҳри опа ўтирган жойида дастурхонни устини йиғиштира болади.

- Подумаешь?! Бобо-бувисини тарбиясини олган қизмиш?! Пихини ёрган бу қизингиз, ойи?.
Ҳа нима?! Рости-да, ойи? Мана мениям бобо-бувим борлар, аммо ўша қизингизга ўхшаб мулойим супурги эмасман. Қандай бўлсам шундайман мен!

Меҳри опа ҳўрсинди. Бир тили "Сен ҳам айнан бувингни тарбиясини олиб шундай бўлгансан!" демоқчи бўлди-ю, тилини тийди. Гапирган билан фойдаси йўқ. Муниса ҳақиқатдан ҳам қайнонаси Мактуба опанинг ҳудди ўзи. Қайнонаси ҳам "Ман тўғрисўз одамман" дейди-ю, тилига келганни қайтармай шарта-шарта отади: ҳоҳ ўл, ҳоҳ қол! Бу аёл етмишга кириб ҳам ҳақиқат билан дилозорликнинг, одобсизлик билан андишанинг фарқига бормагани ғалати. Начора, қайнона деганларини бозордан бориб алиштириб келишни иложи бўлса экан-ки, бир эвини қилсанг.
-Энди вой дейсанми, дод дейсанми фойдаси йўқ. Биринчидан қиз акангга ёқиб бўлди. Яшайдиган аканг бўлгани учун сўнгги қарорниям у чиқаради. Қолаверса қизни уйдагилариниям ишонтириб келдик, келаси ҳафта фотиҳа тўйи деб. Кеча бунақа деб туриб, бугун "Кечирасизлар, қизингизни исми Мунисхон бўлгани учун Муниса исмли қизимизнинг талабига мувофиқ тўйни қолдиришимизга тўғри келади" дея олмаймиз энди.

- Уфф, - Муниса ўрнидан турар экан тинғирлашини қўйишни истамасди,- бу уйда мен ким бўлибман-ки, айтганимни қилсанглар?


@xazon_rezgi /1

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​Қўллар

Қиз қўлларидан жуда уялар эди. Курсдошлариники нозик, оппоқ. Уникида эса кетмон чопгандан қолган қадоқларнинг изи бор...  Шаҳарга ўқишга келгунча бунга ҳеч аҳамият бермаган экан. Шу сабаб қишин ёзин қўлидан қўлқоп тушмайди.
Бир куни расмлар кўргазмасига борди. Асарларни кузатар экан диққатини тўпланиб турган одамлар тортди. Не кўз билан кўрсинки, бир йигит оёқлари билан расм чизарди. Унинг иккала қўли ҳам елкасидан йўқ эди. Лекин бундан ҳеч уялмас, мароқ билан ўз ишида давом этарди.
Қиз бир муддат қараб турдида қўлқопларини ечиб қўйди...
                    
✍ Чарос Бурхон


/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Фақат ейиш учун ўтган умр.

Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида хеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озимоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф холига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа хеч нарса қолмаган бўлади.
Баъзи инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир.
Мол-дунё дардида умрини бехуда нарсалар билан бекор қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буюрилгандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади.

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ибрат

“Сўқир дўст” ким?

Қадим замонларда бир мамлакатда икки қалин ва иноқ дўст яшаган экан.  Улар замона зайли билан бир-бирларидан ажралишиб, бир неча йиллардан сўнг яна учрашибдилар. Аммо тақдир тақазосига биноан уларнинг бири энди жуда бой, иккинчиси эса фақирона, камбағалликда умр кечирарди. Фақир одам ўзининг ёшлигидаги қадрдон оғайнисини сўроқлаб, топиб келди ва у билан юзма-юз бўлади. Бадавлат киши эса қаршисидаги камсуқум одамга эътибор ҳам бермайди, орадан кўп йиллар ўтгани боис эски дўстини танимайди.
Кексайган ҳолда ундан: “Сен кимсан ва нима мақсадда менинг ҳузуримга келдинг?” деб сўради. Фақир эса унга зийраклик билан жавоб берди: “Ташвишланма бой, сендан ёрдам сўраб келганим йўқ.  Бир пайтларда қадрдоним эдинг, сени кўр бўлиб қолибди,  деб эшитдим. Шунинг учун аҳволингдан хабар олгани келдим”.
Бу жавобни кутмаган бой ҳушёр тортибди.  Разм солиб қараса,  ёшликдаги дўсти.  Дарҳол,  қучоқ очиб қайта кўришибди.
Густоҳлиги учун узр сўраб,  дўстига иззат-икром кўрсатган экан.
Ҳикоядан хулоса шуки,  кийимнинг янгиси,  дўстнинг эскиси яхши. Узоқ синовлардан ўтган дўстликкина ҳақиқий ҳисобланади. Шундагина инсон дўстининг ким эканлигини,  унинг хислат-фазилатларини яхши билгани бўлади.

©️Саломатлик тақвимидан


/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бу саҳоватли инсон қисса учун савоб умидида 220.000 (икки юз йигирма минг) сўм тўлов қилдилар.  Аллоҳ рози бўлсин,  бирингизга минг берсин

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

🍃Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...

🍃Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака  тилаймиз.

🍃Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.

🍃 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.
Файзли шанба тонги хайрли бўлсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД

#асардан_парча

🔳🔳🔳

   Ва ниҳоят Константинополдан йўлга тушган  эллик нафарга яқин сайёҳни ўз сафига олган карвон беш ой деганда шаҳри азим Самарқандга етиб келди...

🔳🔳🔳

-Мана бу мактубни олиб тўғридан тўғри Самарқанд ҳукмдорига етказурсан.  Унутма унга қилинаётган ҳадямиз шу қадар бебаҳо-ки, қийматини пулга санайдиган бўлсак ярим дунёнинг нақд бир йиллик ҳирожига тенг келади деб бемалол нарҳлай олурмиз.
     Агар қизни ҳукмдорга етказишда унга бирор шикаст етказилса,  лоақал бармоғига яримта тикан киргудек бўлса уни олиб боргувчиларнинг ҳаммаси сендан тортиб то энг қуйи мулозимгача барингизнинг оила аъзоларингиз ёппасига дорга осилади.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#МУНИСХОН

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаш-паш дегунча Мунисхон билан Дониёрнинг тўйи бўлиб ўтди. Гарчи Мунисхонни узатиб келган аёллар эри бахтсиз ҳодиса билан оламдан ўтиб йигирма уч ёшида бева бўлиб қолган камтар, камсуқумгина Меҳри опанинг муомаласига меҳрлари товланиб, ҳурматлари янада ошиб кетган бўлсада, тўй бўйи ўртадан чиқмай узун этакларини осилтириб қарсиллама рақсга тушган қайинсингил Мунисани кузата туриб бир-бирларига қараб елка қисдилар: "Мабодо космосдан тушмаганмикан бу қиз?"

Мунисхонга янга бўлган холасининг келини пайтини пойлаб унга маслаҳат бериб ҳам улгурди:

- Мунисхон, одам сони кам, тинчгина оила деб барвақт ҳурсанд бўлганга ўхшаймиз. Қайнонангиз иккита бўлади шекилли. Энди уйим уй, жойим жой бўлсин десангиз мана бу Офатхоннинг тилини топишингизга тўғри келади. Аллоҳ сабр берсин-да, ишқилиб. Ўзингиз юввошгина қиз бўлсангиз.
Муниса ёнида ҳурсанд бўлиб ўтирган куёв бола Дониёрга бир қараб қўйди-ю, аммо янгасига чурқ этиб жавоб қайтармади.

Мунисхон эртаси куни оилавий келинсалом ўтгач, янгалари ёрдамида қуйилган чойларни уй эгалари ва қайнона бувижонларга узатар экан Мунисага келганда нима деб мурожаат қилишни билмай тараддудланиб қолди. У қайинсинглиси ўзидан бир ёш катталигини эшитган эди:

- Чойдан ичинг...

- Муниса сиздан бир ёш катта, уни Муниса опа деб чақирасиз, хўпми? -деди тўрда виқор билан ўтирган қайнона буви Мактуба ойи,- сиз қайинсинглизни ҳурматини жойига қўйсангиз уям сизга шунақа жавоб қайтаради..

- Хўп бўлади, бувижон!- деди Мунисхон ва Мунисага юзланди,- сиз билан танишганимдвн ҳурсандман, опажон. Ҳали опа-сингилдек бўлиб кетамиз деб умид қиламан .

-Ҳмм,-деди Муниса энсаси қотганини яширмай,- майли чойдан қуйинг.

Барча урф-одатлар адо этилиб бўлгач, янгалар Мунисхонни ўз хонасига олиб чиқиб кетдилар. Шуни кутиб турган Муниса Мактуба бувисига қараб ҳамлага тайёрланган мушукдек ҳурпайди:

- Бопладингиз, буви?! Энди келинойим бўлмиш бу қиз менга опажон деб мурожаат қилиши кам эди?! Бу сани ёшинг катта, қариқизсан деганими? Ўзигаям-чи роса ёқиб кетди шу гапингиз!? "Хўп бўлади, бувижон!" деганда лабларини ялпайиб кетганини кўрдингизми?

- Опажон демай Мунисахон деганда кўнглинг ундан ҳам баттар оғрир эди. Ман сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган томонини ҳисобга олиб гапиргандим, сенга ёмон бўлсин дебманми? - бўш келмади бувиси ҳам,- ўзичи ҳамма айб ландовур ойингда. Она деган энг биринчи қиз тараф бўлиши керак. Йўқ бу кишимга ўғилларининг кўнгли муҳим. Мана энди у ундоқ деди, бу бундоқ деди деган гап-сўзлар кўпаяверади. Ана кеча тўйдаям янги қуда томоннинг аммаси "Вой, бўй етган қизингиз бор экан, биз ҳам совчи бўлиб келсак бўларкан" деди. Фаросатига қурт тушган экан ўша аммасини. Совчи бўлиб келадиган одам элбурутдан оғзини тўлдириб етти маҳаллага жар соладими? Йўқ бу ерда бошқа гап бор . Амма дегани душман номер бир дегани ўзи. Бу гапи билан "Бизни қизни бозори юришди, сизларники ўтмас мол, раҳм қилиб шу қизниям эгалик қилсак бўларкан" деган маънода гапни ковлаб кетди. Биладики эртага яримта гап чиқса бир учи жиянига тегиб мазза қилади.

- Қўйинг, қуда, жуда унчаликмасдир,- оҳири тоқати тоқ бўлди Меҳри опанинг онаси Оқила ойининг,- у аёл ҳам тўғри маънода гапиргандир.

- Ҳаа бунақа гапларни сиз биласиз, қуда. Биз бир оми бўлсак. Оғиз очишимиз билан қўйинг деган гапни эшитамиз. Хўп ана қўйдим. Қани овмин, қадам етди, бало етмасин. Ўз уйимдан қўймасин.

- Вой қудажон, билиб-билмай кўнглингизни оғритиб қўйган бўлсам узр. Ўтиринг, қаерга кетасиз? Ҳозир торт кесиб келишади,- деди Оқила ойи базўр ўзини босиб .

- Раҳмат, торт емасам ҳам тилим ширин менинг. Ўғлим уй қилиб яйрамаган жойларда қизингиз билан яйрайқолин.

Мактуба ойи ҳай-ҳайлашларига қарамай чопонини тескари кийиб шарт туриб жўнаб қолди.

- Шу сафар қайнонанг тинч ўтирибди деб ҳурсанд бўлувдим-а қизим,- деди Оқила ойи маъюс тортиб,- барибир ўрганган кўнгил ўртанса қўймас экан.

@xazon_rezgi /3

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Сунъий интеллектнинг инсонни ўйлашга мажбур қиладиган саволлари!

«1. Агар сиз бирор нарсани ўзгартиришга қодир бўлсангиз, дунёда нима ўзгартирган бўлар эдингиз? Бу савол сизнинг қадриятларингиз ва дунёқарашингиз ҳақида кўп нарсани очиб беради.
2. Сизнингча, инсониятнинг энг катта ютуқлари қандай? Бу савол сизнинг тарихга бўлган қизиқишингиз ва инсониятнинг ривожланиши ҳақидаги фикрингизни акс эттиради.
3. Агар сиз бирор нарсани ўрганишга қодир бўлсангиз, нима ўрганар эдингиз? Бу савол сизнинг қизиқишларингиз ва ўзингизни ривожлантиришга бўлган истагингизни кўрсатади.
4. Сизнингча, бахт нима? Бу савол сизнинг ҳаётга бўлган муносабатингиз ва қадриятларингизни акс эттиради.
5. Агар сиз бирор нарсани қилишга қодир бўлсангиз, нима қилар эдингиз? Бу савол сизнинг орзуларингиз ва истакларингизни очиб беради.

Бу саволларга жавоб бериш сизни ўйлашга мажбур қилади ва ўзингиз ҳақингизда кўп нарсани билиб олишингизга ёрдам беради».

Ҳа, бу саволлар шошириб қўйди.

Каналга аъзо бўлиш
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ибрат

“Сўқир дўст” ким?

Қадим замонларда бир мамлакатда икки қалин ва иноқ дўст яшаган экан.  Улар замона зайли билан бир-бирларидан ажралишиб, бир неча йиллардан сўнг яна учрашибдилар. Аммо тақдир тақазосига биноан уларнинг бири энди жуда бой, иккинчиси эса фақирона, камбағалликда умр кечирарди. Фақир одам ўзининг ёшлигидаги қадрдон оғайнисини сўроқлаб, топиб келди ва у билан юзма-юз бўлади. Бадавлат киши эса қаршисидаги камсуқум одамга эътибор ҳам бермайди, орадан кўп йиллар ўтгани боис эски дўстини танимайди.
Кексайган ҳолда ундан: “Сен кимсан ва нима мақсадда менинг ҳузуримга келдинг?” деб сўради. Фақир эса унга зийраклик билан жавоб берди: “Ташвишланма бой, сендан ёрдам сўраб келганим йўқ.  Бир пайтларда қадрдоним эдинг, сени кўр бўлиб қолибди,  деб эшитдим. Шунинг учун аҳволингдан хабар олгани келдим”.
Бу жавобни кутмаган бой ҳушёр тортибди.  Разм солиб қараса,  ёшликдаги дўсти.  Дарҳол,  қучоқ очиб қайта кўришибди.
Густоҳлиги учун узр сўраб,  дўстига иззат-икром кўрсатган экан.
Ҳикоядан хулоса шуки,  кийимнинг янгиси,  дўстнинг эскиси яхши. Узоқ синовлардан ўтган дўстликкина ҳақиқий ҳисобланади. Шундагина инсон дўстининг ким эканлигини,  унинг хислат-фазилатларини яхши билгани бўлади.

©️Саломатлик тақвимидан

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀Qizlarjonlaru!!!! Har kuni nima ovqat qilish xaqida bosh qotirish joningizga tegdimi ⁉️

🤗 Shirin taom tayyorlab, oilangizni xursand qilishni xohlaysizmi?

Unday bo'lsa OSON RETSEPTLAR kanali aynan Siz uchun! 

5000 xil retseptlarni bepulga oʻrganing!

✅Xoziroq kirib obuna bo'ling va oila az'olaringizni xayron qoldiring!
👇👇👇/channel/+IOTf31E7tHY2YWIy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

– Оилавий муносабатларингизни мустаҳкамлайдиган,
"Романтик" туйғуларингизни уйғотиб юборадиган исломий муҳаббат канали

– Қисқа гапирамиз, аммо, оилангизга муҳаббат, юзингизга табассум ҳадя қиламиз.

Сиз излаётган манзил 👇


/channel/+aJSGBfL4ISFjMzgy
/channel/+aJSGBfL4ISFjMzgy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/%D2%9AORA-MARVARID-ni-%D1%9E%D2%9Bib-07-07

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📆 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.

🤲 Аллоҳ таоло бошланган ушбу янги йилни Ислом уммати учун хайрли ва баракали қилсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом айласин.

Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#МУНИСХОН

  - Ҳей қиз,  дастурхондан уфф тортиб турмайди,  фотиҳа ўқиб турилади. Ёшинг йигирма бирга кетяпти-ю,  сенга шу оддий одоб қоидасини ўргатолмадим,- юраги безиллади Меҳри опанинг,- ҳадемай сенам битта хонадонга келин бўласан, қизим.  Борган жойингда раҳматни ўрнига "Тарбия берган ота-онангга минг лаънат"  деган тавқи-лаънатни олиб келасанми?

- Ойиии, - инжиқланиб тинғиллади Муниса,- эрталабдан кайфиятни ноль қилиб ишга жўнатмасангиз бўлмайди а? Мен сизга айтсам келин бўлиб тушадиган хонадоним замонавий бўлади. Ҳар хил икир-чикирларга эътибор бериб ўтирадиганларга келин бўлмайман мен.

- Шунақами? - Меҳри опа пиёла ва ликобчаларни чайқар экан қизи йўл олган хона тарафга овозини баландлатди,- ундай бўлса жуда соз! Сенга ўхшашмаса қанийди ўзинг келин бўлиб тушадиган оилангдагилар. Йўқса бир исм учун неча кун асабни эговлашишар экан?!

🔳 🔳 🔳

- Алло, Мунисхон! Яхшимисиз? - Дониёр қиз ҳудди ёнида тургандек энтикди,- безовта қилмадимми?
Йигитнинг назарида қиз жавобга ҳаяллагандек бўлди.

- Ассаломуалайкум,- бироз вақт ўтиб жавоб келди тармоқдан,- узр, бувижоним ёнимда эдилар,уларни ёнларида жавоб қайтариш бироз ноқулай бўлди, шунга қўшни хонага ўтдим. Менда бирор ишингиз бормиди?
-Ҳаа...-деди Дониёр дадиллашиб,- мана фотиҳамиз ҳам бўлиб ўтганига уч кун бўлди, шунга бирор ерда кўришсак дегандим.

- Буни иложи йўқ деб қўрқаман,-қизнинг овозида "афсус" деган каби оҳанг сезилди,- биласиз, ҳар куни ишдаман. Кун қисқарганига иш вақти тугагунча қош қорайиб қоляпти, уйга қайтмасам бўлмайди.

-Тўйгагаям кўп вақт қолмади, шунга бир-биримиз билан яхшироқ танишсак дегандим,- бўшашганча деди Дониёр,- якшанба куни вақтингиз қандай?

- Якшанба куни уйимизга меҳмонлар келмоқчи эди. Онамларга қарашмасам бўлмайди.

- Ҳай майли унда,- Дониёрнинг ҳафсаласи пир бўлгандек эди, бироқ зум ўтмай ўз оиласидагиларни ҳарматини жойига қўядиган қизнинг жавобидан кўнгли ёришди,- яхши қиз бўлиб юринг тўйгача. Тўполон қилманг, хўпми?

- Хўп...

Дониёр тармоқдан узилар экан куни кеча синглисининг "Ака, бу қизни қаердан тордингиз? Ғирт ибтидоий жамоа тузумидан қолган-ку?" деган сўзларини эслаб ўзига ўзи деди: "Лотореяга чиқди бу қиз менга, лотореяга!" дея кулимсиради

📌
#давоми_эртага!

Муаллиф: Хазонрезги

@xazon_rezgi /2

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезгидан янги ҳикоя

#МУНИСХОН

Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

✔️ Eringiz yoki onajonizdan pul so‘rab charchadizmi?

💰 Unda yaqinroq keling sizga ayni trenddagi va daromadli kasblarni o‘rgatuvchi kanalni tavsiya qilaman. Uyerda biz:

💰Kofe ichib o‘tirib pul topamiz
(yohud uyda o‘tirib trenddagi kasblardan daromad olamiz)

Uyda o‘tirib kofe ichib telegramda pul topishizga ishonasizmi? Men ishonaman! Chunki topdim ham, va buni siz ham qilolasiz. Buning uchun meni telegram kanalimga kiring👇👇

/channel/+Zm-XMcNW30g0Yjk6
/channel/+Zm-XMcNW30g0Yjk6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💋Аёл нафақат гӯзал бўлиши балки Ёрини кӯзига яхши кӯриниши керак.

👩‍❤️‍👨Эрингиз бошқага қараб кетмаслиги учун. Эр ӯз Аёлини Телбаларча севиш учун. Эрини Ипсиз боғлаш Сирлари
🤫Биз сизга Энг Сирли нарсалар берамиз🤗

🤰Туғриқдан кейинги муаммолар. Ҳеч кимга айтолмаган оғриқли нуқтангиз... Фойдали нарсалар сиз учун

❤️Эрни Ипсиз боғлаб ӯзига қаратиш
😍Мен Сизни Ӯз Каналимда кутаман👇👇

https://telegram.me/joinchat/SxjeCMt4PyDMx6Vg

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🥒🥗🥬🥗🍱🌮
Хар куни турли хил чиройли куринишга ега мазали САЛАТЛАР ретсептларини айнан шу каналдан топишингиз мумкин
У́чиб кетмасидан кушилиб оламиз
👇👇👇👇

👉Салатлар ретсептлари канали_
Аёллар,кизлар канали

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қора_марварид ни ўқиб: 

Атамуродова Перизат: 

Кисса  бенихоя ажойиб. Киссани мирикиб укидим ва дам олдим. Ва Яна укишни хохлаяпман. Рахмат зур асар булибди. Сизнин асарларингизнинг хаммасин севиб укийман. Ижодингизда омад. ☺️🤗

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

#асардан_парча

🔳 🔳 🔳  

     - Ҳадянгиз учун ташаккур,- деди Яҳё Мирзо Андронийга  салобат билан миннатдорлик билдирганча.  У қўлини жуфтлаб қарсак урган эди хонанинг чап ёнидаги эшик очилиб икки нафар сипоҳий чиқиб келди

🔳 🔳 🔳

   Ичкаридан паст овозда "Кираверинг , она"  деган жавоб эшитилди. 

    Ойиша Хайринисо онага эргашиб ичкарига қадам босди.  Хонада у қадар кўп рўзғор буюмлари йўқ эди.  Хона бурчагига тўшалган кийизга уриниб кетган, лекин озода шапаранг кўрпача тўшалган,  пастаккана ёстиқда ёши ўттиз бешлардаги қотмадан келган йигит чўзилиб ётарди


🔳🔳🔳

Кўп ўтмай қишлоқ тинчиб қолди.  Унда чавақланган эркаклар,  чопиб ташланган гўдаклар,  зўрлаб,  бўғизлаб кетилган қиз-жувонлар, бир ҳовуч кулга айланган ёғоч уйлар, чала ёниб ҳамон ачимтир тутаб ётган бостирмалар  бир соатча аввал бўлиб ўтган ҳунрезликлардан гувоҳ бўлиб турар эди. 
    Вероника томдан қандай тушганини ўзи  билмаганди ўшанда. 
     Босқиндан омон қолган бирда ярим  қари-қартанглар яқинлари ёнида аранг бўзлаб йиғлашар,  кўпларининг овоз чиқаришга ҳам ҳоллари қолмаганди. 


🔳🔳🔳

Ойиша қаршисида турган тик қоматли, кенг елкали,  кўзлари шижоат билан боқиб турган кўркам  йигитга эътироз билдирмади.
     У бир неча ойлардан буён ўзини қийнаб келган саволга айни дамда "Ҳа!"  дея жавоб бериш қарорини қабул қилган эди...

    
    Уч кундан сўнг Музаффар Али  Ойишани ўз никоҳига олди...


🔳 🔳 🔳

Гавҳар бениҳоя гўзал бўлиб,  эндигина ўн олти ёшни қаршилағон эрди.  Ул сарбоз Гавҳарни зўрлик билан уйдан олиб чиқиб кетаётган вақт,  номус исканжасидаги  бечора қиз сарбознинг қўлидин қаттиқ тишлайдир.  Оғриққа чидолмаған сарбоз қизни сўйиб қўяди.  Шу куни мўғуллар бирлан навбатдаги қирғинбарот бизнинг оиладан аланға олғон эди...
    

🔳🔳🔳

Муаллиф: Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шу ўринда бир савол туғилади.  "Нима учун бу сафарги қисса пуллик?" деган.  Бунинг ўзига яраша  сабаблари кўп.  Энг аввало биринчи ўринда меҳнатим қанчалик қадрланиши мен учун қизиқ.  Иккинчидан,  кейинги вақтларда кўп асарларим муаллиф ҳақига риоя қилинмаган ҳолда ўзлаштириб юборилмоқда ва шу тадбир орқали бу ишнинг олдини қисман бўлса-да олмоқчиман. Учинчидан,  шу йўл билан тўпланадиган маблағнинг бир қисмини эҳтиёжманд бир аёлнинг даволаниши учун эҳсон қилишни ният қилдим. Тўртинчидан жуда кўпчилик мендан асарларимни яҳлит китоб ҳолида чоп қилинишини сўрашган эди. #ҚОРА_МАРВАРИД илк бор бошдан оҳиригача тугалланган асар ҳолида онлайн китоб ҳолида тақдим этилади. Юқорида таъкидланганидек,  уни сотиб олган инсон фақат ўзи учун бир нафасда ўқиб чиқиш имконини қўлга киритади. Ҳуллас сабаблар бисъёр.  Энг асосийларини санаб кўрсатдим деб ўйлайман. 

Галдаги савол: 
#ҚОРА_МАРВАРИД  қачон Хазонрезгининг шахсий муалифлик каналида чоп этилиши мумкин?  Жавоб:  Буни вақт кўрсатади. Ҳали бир тўҳтамга келганим йўқ. Аммо яқин-ўртада эмаслиги аниқ...

   Эҳтиром билан Хазонрезги

Читать полностью…
Subscribe to a channel