xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Хазонрезги

ОЛМАНИНГ ТАГИ ( ҳикоя)

Шалолада қизиқиш устунлик қилди. У қайта тармоққа уланиб дарҳол Зокирнинг профилига назар ташлади. Бахтига Зокир онлайн эмас экан. Шалола қўллари қалтираганча аста - секин Зокирнинг профилидаги барча расмларни очиб кўра бошлади...

Зокир шахсийсига оиласи ҳақида маълумот берадиган бирорта сурат жойламаган экан.

Шалола негадир бундан бирмунча енгил тортган бўлди. Аммо Зокирнинг шахсийси уни ўзининг ранго-ранг суратлари билан тўла экан...
Кейинги йилларда Зокир яна ҳам савлатли бўлиб кетибди. Мумтоз ва спорт услубида келиштириб кийим кийган, кўзлари ўйчан бу йигит йиллар давомида ҳар қандай қизнинг ҳушини олар даражада кўркамлашган эди.
Шалола Зокирнинг ҳам икки фарзанд кўрганидан хабари бор эди. Бироқ эндигина йигирма иккига кирган бу йигитни танимаганлар бу ҳақиқатга асти ишонмаган бўлар эдилар.
Шалола тармоқда Зокирни бир хафтача кузатди. Зокир ҳам уни эркак киши деб қабул қилгани учунми ёки гуруҳида йиғилган мингдан ортиқ обуначилар қаторида кўрдими қайтиб ортиқча эътибор бермади.
Шалола эса йигитнинг янада сўзамол , янада хуштавоъзе бўлиб кетганлигига гувоҳ бўлиб энтикиб кетди, шу билан бирга у кўзига йиллар синовида пишган , ўзини тутиб олган бўлиб туюлди.
Шалола шу кунлар давомида гуруҳ ташкил қилинган санадан бошлаб Зокирнинг ёзишмаларини ўқиб чиқди. Зокир ўзига мурожаат қилганларга шу қадар эҳтиром билан муносабатда бўлган экан-ки , йигитнинг аҳлоқига беш кетган ҳар қандай инсон беихтиёр унинг доимий мижозлари қаторидан жой олишни истаб қолиши тайин эди.

Шалола Зокирнинг гуруҳда ёзишини зор-интизор бўлиб кутадиган бўлиб қолганди. У Зокирнинг ҳар бир ёзган сўзларини соғинч билан қайта- қайта ўқир эди.
У тармоқдан чиққан вақтда эса ўзини эрига нисбатан худди ҳиёнаткордек ҳис қилар , гарчи Зокирга ўша бир оғиз "Ҳаа" деб жавобидан бошқа ўрталарида арзигулик ҳеч бир гап- сўз бўлмаган бўлса-да , юраги қаттиқ сиқилар эди.
Бу савдо оз ҳам эмас , кўп ҳам эмас , юқорида айтилгани каби нақд бир хафта давом этди.
Бугун Шалола пешиндан сўнг бироз дам олиш илинжида хонасига кирди- ю , одатига кўра юраги дукурлаб тармоққа уланди.
Зокирнинг гуруҳида олди- сотди авжида экан. Зокир ҳам айни вақтда онлайн бўлиб мижозларга гоҳ матнли смс ёзар , гоҳ овозли хабар қолдирар эди. Шалола ёзишмаларни ўқий туриб гуруҳга янги қўшилган юракча профилидаги қизнинг Зокирга нисбатан "Акажон, мен келдим" деб ёзган хабарига кўзи тушди. Зокир ҳам кўзлари шаҳлодан шаҳло ўн етти , ўн саккиз ёшлардаги, ҳусни бир қошиқ сув билан ютгудек хушрўй қизга нисбатан "Э қаерларда қолгандингиз , личга ўтингчи сизда муҳим гапим бор?" дея жавоб қайтарди. Қиз ҳам ўлиб турган экан шекилли дарров "Ман ёмонларнинг дастидан спамман, Акажон" дея лабларини чуччайтирган смайликни жўнатди. Зокир унга нисбатан "Мен ҳам" деди- у , бироқ кўп ўтмай линк жўнатди: "Бу ёқда кутаман!"
Ўртадаги суҳбатга юзларидан олов чиққанча гувоҳ бўлиб турган Шалола лип этиб Зокир узатган линкни ўз телефони ҳотирасига нусҳалаб олди. Унинг кўнгли алланималарни сезганича бор экан , зум ўтмай Зокир жўнатган линк гуруҳдан изсиз ғойиб бўлди.
Шалоланинг бахтига яқиндагина ўзи нусҳалаб олган гуруҳнинг обуна бўлмай ташқаридан ўқиб , кузатиш мумкин экан .
Шалола Зокир ва бояги қизнинг ёзишмаларини юрак ҳовучлаб ўқий бошлади.
Ёзишмалар шундан дарак берарди- ки : "Зокир эмиш-ки бўйдоқ. Анчадан буён кўнглидаги қизни қидирмоқда экан. Унга турмушга чиққан қиз дунёнинг энг бахтли аёли бўлади. Ўзи уйланадиган қизни кафтида эмас , бошида кўтариб юриши аниқ. Бунга шубҳа қилмаса ҳам бўлади..."
Шалоланинг борган сари асаби бузила бошлади. Зокирга ҳамоҳанг суҳбатдош қизнинг тинимсиз ва беўхшов, бемаъни ноз - ишвалари ( Шалолага айнан шундай туюлганди) гўёки намиқиб тутаётган ўтинга керосин сепгандек натижа берди:

@Xazon_Rezgi /3

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Хазонрезги

ОЛМАНИНГ ТАГИ (ҳикоя)

Шалола бир неча кундан бери хафа. Ичига чироқ ёқса ёришмайди.

Ҳаётдан хафа у...

Барчасига укаси туғилган кунига совға қилган телефон сабаб бўлди. Аввалги телефони ҳам ёмон эмас эди. Бироқ укаси доимо мунғайиб , ҳокисоргина бош эгиб юрадиган опасининг кўнглини шу замонавий матоҳ кўтарса керак деб таҳмин қилганди.
Бироқ Шалола одатига ҳилоф иш қилмади. Укасига маҳзунгина жилмайиб "Раҳмат , укажон , пулинг кўп бўлсин" деб дуо қилди-ю, шу билан тамом. Бошқалардек елкасига қанот битиб учиб - қўниб кетмади.
Шалоланинг укаси унга қараб яна ичидан зил кетди. "Бечора опам ,- дея ўйлади у ,- авваллари қандоқ эди-я ?! Бир гапириб , ўн куларди. Ҳаммасига синфдоши Зокир айбдор".
Ўша "шўртумшуқ" мактаб даврида опасини бошини хўпам айлантириб қўйган экан. Ўзиям гапга уста , келишимли йигит эди. Икки ёш мактаб давридаёқ кишибилмас гапни бир ерга қўйиб қўйишган экан. Сўнгги битирув имтиҳони ўтди-ю , эртаси куниёқ Зокир тарафдан келган совчилар Шалолаларнинг дарвозасини тақиллатишди.
Бироқ ҳамма вақт юмшоқ феъллик , ҳалимгина бўлган Шалоланинг отаси Абдуқаюм ака зумда тепа тўнини терс кийиб олди. У ҳар сафаргидек битта гапирди. Тўғри у авваллари гапларини доим юмшоқлик , тавоъзе билан гапирган бўлса, бу сафар сўз оҳанги олдингиларидан кескирлиги билан тубдан фарқ қиларди:
- Менинг Сойиб "суюқ"нинг ўғлига берадиган қизим йўқ ! Отаси ким- у , ўғли ким бўларди ?! Олманинг тагига олма тушади , шафтолимас ! - у шундай деб гўёки барчасига айбдордек ўзига муъте аҳволда термулиб турган аёлидан бадтар алам олгиси келди ,- шу нокас билан қуда бўлгандан кўра қизимнинг бўйнига тош бойлаб, Бўз- сувга чўктириб юборганим яхши...
Бу сўзни эшитган онаси шўрлик дағ- дағ титраб кетди , аммо эрининг қарори ростманасига жиддийлигини шу охирги сўзларидан дарровда ҳушёрлик илғаб олди-ю , қайтиб бу масалада сўз очмади.
Зокирнинг совчилари яна қайта келишди . Рад жавобини олишгач , яна қайта келишди.

Йигитнинг қайсар феълидан безор совчилар Шалоланинг қўлини бешинчи бор сўраб келишганда , қизнинг боши боғланганлигини эшитиб тарвузлари қўлтиқларидан тушди. Гарчи Абдуқаюм ака қизини бу йил узатишни ният қилмаган бўлса-да , Зокирнинг совчилари боис махаллада урчиб кетган гап - сўзлардан безор бўлиб, қизини қасдма - қасдига узоқ қариндошларидан сўраб келишган отаси йўқ етим йигитга узатишга розилик бердириб юборди.
Бу хабарни эшитган Зокир аввалига жизганаги чиқиб обдон тутади. Бир хаёли Шалоланинг уйидагилардан алам олиш учун қиз билан бирга қочиб кетмоқчи ҳам бўлди. У ҳатто бу ҳусусда астойдил режа ҳам тузганди. Зокир қўнғироқ қилиб Шалолани бир амаллаб уйидан кўндириб чақириб олмоқчи , сўнгра уни ўзи билан кетишга кўндирмоқчи бўлди. Бироқ Шалола йигит лаб жуфтламаёқ барига узил - кесил нуқта қўйди :

- Мен сенга дадамлар оқ фотиҳа берсаларгина турмушга чиқаман дегандим. Шунча совчиликдан кейин ҳам улар "Йўқ" дедилар- ми , демак - йўқ ! Яширмайман . Сендан кечиш менга жуда оғир , лекин сени деб дадамлардан кеча олишим ҳақида ҳаттоки ўйлаб ҳам кўра олмайман. Шундай экан абадий хайр ...
Шалола қарори каби қатъий тарзда тармоқдан узилди.
Зокир ўшанда яхшигина ёнган экан шекилли , Шалоланинг тўйи бўлмасидан бир хафта олдин уйланиб олди.
Аммо Шалолага бу нарса чивин чаққанчалик таъсир қилмади. Ва бу албатта киши кўзига эди...
Ўшанда Шалола қанча йиғлади ўзи билди , ёстиғи билди.
Бироқ уйидагиларга чурқ этиб тишини оқини кўрсатмади . Онасини аяди. "Ўзимнинг куйганим каммиди ? Энди ойижонимни ҳам куйдирганимдан нима фойда ?! " дея бир тўхтамга келган эди у.
Касалини яширсанг иситмаси ошкор қилар экан. Шалола мажбуран севгисини кўнглига дафн қилганидан сўнг , бевақт узилган ғунча мисол сўлинқираб қолганди . Кўрган одам бор- ки, уни ўн етти яшар навниҳол қиз деб ўйламас эди.

@Xazon_Rezgi /1

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#МУНИСХОН

-Келинойи, қандоқ чиқишидан қатъий назар қовоқ сомса емайман мен! - тирсиллади Муниса,- бўлди кераксиз гапни кўпайтирманг.

- Узр, билмагандим-да, -дарров узр сўрашга шошилди Мунисхон

- Мана энди билиб олдингиз? -деди иккинчи ликобчага қўл узвтар экан Муниса,-буниси нимали?

- Картошкали, -жавобга шошилди келинчак.

- Картошкали? - энсаси қотди Мунисанинг

- Ҳаа, яна пиёз, озроқ чарви ёғиям бор.

- Келинойи, мабодо йилингиз сигир эмасми? - келинойисига ижирғаниб нигоҳ ташлади қиз,- ёки оилавий вегетарианмисизлар? Ишқингиз нуқул ҳас-ҳашакка экан-да?

- Йўўўқ, мунғайиб жавоб қайтарди Мунисхон,- йилим сигир эмас. Қуён. Ундан кейин...

- Какая разница? Сигирми, қуёнми? Барибир топиб айтибман. Икковиям ўтхўрми?

- Акангиз "Ойликкача гўштни тежаб тур" деганларига шунақа сомса пиширгандим. Аммо ҳамири ҳали бор. Ҳозир сизга гўштли қилиб бир зумда пишириб бераман.

-Раҳмат керакмас,- ўрнидан жаҳл билан туриб кетди Муниса,-
гўштни тежанг ундан кўра. Эрингизнинг ойлигигача эмаклаб қолмайлик...

- Нима гап? - ошхонага кириб келган Меҳри опа қизи ва келинининг авзойидан улар ўртасида гап қочганини таҳмин қилганча.

- Ассалому алайкум, ойижон,-қвйнонасини очиқ чеҳра билан кутиб олар экан Мунисхон,- ҳеч гап йўқ, ойижон.

- Ҳмм, мани гапим ҳеч гапмас, -деди эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетвр экан, атай эшиттириб шивирлади Муниса,- сувилон...

- Нима гап, қизим? - стулга ҳорғин чўкар экан Меҳри опа,- тинчликми? Сизни хафа қилдими бу нодон қиз?

- Йўғ-а, ойижон? Нега хафа қилсинлар? Қовоқ билан картошка сомса қилгандим, опажон емас эканлар. Шуни айтиб турган эдилар. Айб менда, қанақа сомса пиширай деб сўрамабман. Ўзимча сюрприз қилмоқчи бўлгандим-да?! Узр, ойижон.

Меҳри опа дастурхондаги қовоқ сомсадан биттасини олиб тишлар эквн, Мунисхонга ажабланиб қаради:

- Вой бунча мазали бўлмаса бу сомса? Бай, бай, бай! Анча бўлганди қовоқ сомса емаганимга. Аллоҳимга минг шукр-ей менга шундоқ пазанда келин ато этганига. Очиғи Муниса емаганига ўзим учун ҳафсала қилиб қовоқ сомса пиширмасдим. Мана менгаям шерик келибди, энди тез-тез қовоқ сомса пишириб туринг. Хўпми?

- Хўп бўлади, ойижон...

- Мана бу картошка сомсангиз ҳам бирам ширин бўпти-ки...

- Ойижон, опажонга гўштлисидан пишириб қўяйми? Мен сўрасам керакмас дегандилар.

- Керакмас деган бўлса керакмас. Қолаверса ўзиниям қўли бор, тайёр овқат ёқмаса ўзи пишириб есин. Ростини айтсам шунақа овқат танлайлиган одамларни ёмон кўрардим. Ёмон кўрганинг ёнингга келади деганлари шу бўлса керакда. Уни емас экан, буни емас экан деб кўнглига қарайверсак эртага бир жойга келин бўлиб борса қийналади. Аввало тушунган оилага келин бўлишини Худодан сўрайман-у, аммо борган жойида туп қўйиб палак ёзгунча барибир бироз қийинчилик бўлади ҳар қандай оилада ҳам,- Меҳри опа шундай деб келинига меҳр билан қаради,- раҳмат қизим, сомсангиз ширин чиққанидан кўп еб қўйдим, Шунга энди бироз лоҳас бўла бошладим. Майли ҳовлида бироз айланай-чи?

- Ош бўлсин, ойижон. Ул-бул нарса керак бўлса чақирарсиз.

- Майли, болам. Сиз ҳам бироз дамингизни олиб олинг.

Меҳри опа ҳовлига чиқиб кетгач, Мунисхон дастурхон устини йиғиштиришга тутинди.

🔳 🔳 🔳

Орадан олти ўтиб Муниса ҳам узатиладиган бўлди

Бу вақтга келиб Мунисхон келин тўрт ойлик ҳомиладор эди


📌#давоми_эртага!

Муаллиф: Хазонрезги

@xazon_rezgi /6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#МУНИСХОН

- Воой,-ийманганидан оппоқ юзлари лола рангга кирди Мунисхоннинг,-узр, бувижон. Ичкарида ўтириб зиқ бўлиб кетувдим. Шунга ошхонани йиғиштириб бироз чалғий дегандим.

- Янгаларингиз "Ҳой қиз дамингни ол" дейишмадими? ...-Оқила ойи Мунисхонга меҳр билан тикилди.

- Улар бироз пинакка кетишганди,- ерга қаради Мунисхон,- мен ҳам ишларни тугатиб қолдим,- у шундай дпб Оқила ойига термулди,- чой ичасизми, бувижон? Дамлаб берайми? Яқинда қайнаб чиққанди.

-Майли,- юзлари ёришди Оқила бувинининг,-- кўк чой дамланг хўпми?
Хўп бўлади, бувижон.

Мунисхон чаққон ҳаракатлар билан чойнакка кўк чой дамлаб икки дона ювилган пиёла олиб Оқила ойига қаради:

- Меҳмонхонага олиб бориб берайми, бувижон?

Оқила ойи ошхонадаги столга ишора қилди:

- Шу, ерга қўйинг, болам. Ҳа шундай. Қани энди ўзингиз ҳам ўтириб олинг. Сизда икки оғизгина гапим бор эди.

-Хўп...

Мунисхон Оқила ойининг қаршисига омонатгина ўтириб, унга чойдан қайтариб узатди-ю, оғзига термулди

-Ўзингизга ҳам қуйинг, болам.

- Хўп, бувижон,- Мунисхон ўзига ҳам ярим пиёла чой қуйганча яна Оқила ойига қаради,- бирон ширинлик ейсизми?

- Йўқ болам, раҳмат,- Оқила ойи чойдан хўплар экан,-қизим...

-Лаббай, бувижон.

-Шу десангиз сизга икки оғиз гапим бор эди. Тўғрироғи илтимос деса ҳам бўлади

-Эшитаман, бувижон,-Оқила бувининг оғзига тикилди Мунисхон, қўлимдан келса бажонидил.

-Болам...Шу десангиз сизни қайнонангиз, яъни мени қизим Меҳрихон...-гапи шу ерга келганда қулт этиб ютинди Оқила ойи ,-хуллас қизим мана шу икки боласини ёлғиз кўзлаб вояга етказди. Тўғри, бошқа фарзандларим жиянларининг тақдирига бефарқ бўлишгани йўқ. Бироқ, ҳеч бир кимса отанинг ўрнини босолмас экан-да. Шу фарзандларининг ўксик кўнглининг кемтигини ямайман деб қизим шўрлик элликга чиқмай қанд касалини орттириб олди. Қизим шу аҳволдаям ўзини сира ўйламайди. Ҳой, ўзингни бироз бўлса ҳам аягин десам қани қулоқ солса?!

Жон болам, мана сиз келдингиз, энди кўнглим бироз ҳотиржам тортди. Қизим, сиздан илтимосим Меҳрихон қизимни ҳам ўз онангиздек кўриб меҳр берсангиз. Авайлаб, ардоқласангиз. Бир умр дуои жонингизни қилиб ўтардим, болажоним...
-Бувижон, сиз сира ҳавотир олманг. Қўлимдан келганича ойижонни кўнгилларини олишга ҳаракат қиламан,- овози титраб чиқди Мунисхоннинг.

-Яшанг, болам, тарбия берган ота-онангизга раҳмат,- ҳурчандчиликдан юзи ёришди Оқила ойининг, -ҳа яна бир гап.

-Қулоғим сизда бувижон,-зийрак тортди Мунисхон
-Шу, десангиз, отасизликданми, кўнгли яримликданми Дониёржоннинг ёлғиз синглиси Муниса бироз қайсарроқ ўсган. Бир одати нуқул ҳар кимга сўзини ўтказмоқчи бўлади. Шунга сизга ҳам бир сўзини ўтказмоқчи бўлса "ҳўп бўлади" денг-у билганингизлан қолманг. Билсангиз Мунисанинг ҳам совчилари қаторлашиб турибди. Биз қариндошлар аввал Меҳриҳонга бир ёрдамчи келсин, сўнгра Мунисани турмушга берамиз деб шошилмадик-да...

- Хўп бўлади, бувижон. Муниса опамларни ҳудди ўз опамдек яхши кўраман ишонинг.

- Ойнониб кетай қизимдан,-деди Оқила ойи қўлини дуога очаркан, илоҳим тупроқ олсангиз олтин бўлсин, олтин бошингиз омон бўлсин. Илоё Дониёржоним билан қўша қариб, солиҳ, солиҳа ўғил-қизларнинг ота-онаси бўлинглар.

🔳 🔳 🔳

Мунисанинг "сипо"лиги бир хафтага аранг етди
Бир куни ишдан қайтган Муниса ошхонадан таралаётган ширин ҳидга тамшанганга хонасига кириб кийимларини алиштириб ошхонага чиқди.

-Ассалому алайкум, опажон,-келинчак Мунисани самимий кутиб олар экан жилмайганча сўради,-чарчамай келдингизми?

-Роса чарчадим,- тўнғиллади Муниса базўр алик олганча,- кечги овқатга сомсами? Тайёри борми?

-Бор . Мана... Олинг, ош бўлсин.

Мунисхон бир зумда дастурхон устига икки хил тугилган сомса билан чойнакда қайноққина чой келтириб қўйди.

Муниса ликобларнинг бирига тикилиб афти буришди:

- Қовоқ сомса емайман.

- Вооой,- тарвузи қўлтиғидан тушган бўлди Мунисхоннинг,-эссизгина жуда мазали чиққан эди-я?!

@xazon_rezgi /5

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД учун махсус...

Раҳмат Саодатхон,  кам бўлманг!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#БАРС 6-қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#бор_гап

   Сўздан сўзнинг фарқи...

    Аёл узоқ йиллар дард билан олишди. Ўша дард ойдек чиройини олди,  сарвдек қоматини букди. Гулдек кўнглини янада- ғунчадек заиф қилди... Беозор қилди,  ҳокисор қилди...
     Кунлардан бири қариндош-уруғ дугоналар  уни "Одамларга қўшилсангиз дардингизни анча унутасиз" дея қўярда қўймай ўзлари ташкиллаштирган йиғинга олиб кетдилар.
     Аёл у ерда ҳақиқатдан ҳам дардларини унутгандек бўлди,  кўнглини ёзди,  синиққина жилмайиб дилдан яйрай бошлади.  Токи...
    Давра энг қизиган вақтда тўрда ястаниб ўтирган даврабоши аёлга юзланди: 

    - Қачон қараса сизни касал деб эшитаман.  Тортган дардларингиз гуноҳларингизга каффорат бўлсин илойим,- деди оғзини тўлдириб.

   Аёлнинг бошидан ўша даврабоши бир челак муздек сув қуйиб юборгандек бўлди.  Йиғиннинг давоми татимади.  Ундан эти учиб,  кўнгли йиғлаб қайтди.
    Аёл шўрлик шу вақтгача билган-билмаган,  қилган-қилмаган гуноҳларини ўйлаб ич-этини еди,  оқибатда дарди тобора авж олди.
   Аёл яна уйга қамалиб олди...

   Орадан ойлар ўтиб бутунлай бошқа даврада ўзини кўрган аёл бир чеккада бошини эгиб,  мунғайганча ўтирганда у ердаги даврабоши аёл ўрнидан атай туриб келиб уни маҳкам қучди: 

- Опажон... Сизда қандайдир мўъжиза борми дейман?! - деди у кўзлари яшнаб,- шунча йиллардан буён бир дақиқа бўлсин Аллоҳ сизни ўзидан узоқлаштиргиси келмади,  ўз ҳолингизга ташлаб қўймади.  Тонгги шудринг каби гуноҳлардан пок сақлади... Сиздек Аллоҳ ўзига суюкли деб бўлган бандага  ҳавас қиламан...

    Шу куни аёлнинг кўнгли кулди.  Юзидаги ажинлари ҳам бир зумда ёзилиб кетгандек бўлди. Уйига бутунлай бошқа аёл бўлиб қайтди... 
     Навбатдаги тиббий кўрикда аёлни текширган шифокорлар бу сафарги муолажаа унинг тузалиш йўлига олиб ўтганини кўриб ўзларидан ҳурсанд бўлдилар.  Улар билмас эдилар-ки,  бу сафар аёлнинг дардига даво бир оғиз ширин сўз билан бошланганди. 

   📌 Кимга қандай мақом бериш Аллоҳнинг иродаси,  бандасинимас...

    Ҳар инсонга ширин сўз айтиб кўнгилларни яшнатиш,  яшартиришга эса ҳар бир кишининг ҳаққи бор...

    Агар истаса...

   Гулбаҳор Рахматуллаева- Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хотин ҳам одамми? 🥹

Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Боламга ....😔

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода : Моҳигул Эргашева

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

🍂 Aссалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун, барчамизга омадли келсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли кеч, яхшилар.

Бугун асар ёзолмайманов 😔

Кун бўйи яхши уй бекаси номинациясида ғолиб чиқай деб компот ёпдим. Кейин ўғилларим бирга бозорга бориб келишимни сўрашди. "Профессор"им китоб жавони олмоқчи эди. Хуллас китоб жавони танлаб уйга қайтгунча кун ҳам кеч бўлди. Ўзингиздан қолар гап йўқ, давомини ёзмасам ҳам маълум...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚

👉🚪Kanalga kirish
🚪👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ТУНИ БИЛАН

Туни билан давом этган ичкиликбозликдан сўнг аёлнинг эри  доимгидек уйга қайтибди😔😔
Эркак эрталаб уйғонса уйлар еғиштирилган, ҳамма жой озода, сарамжон, кийимлари ҳам алиштирилган тоза ювилган дазмоллаган
Ҳатто чиройли дастурҳон ҳам безатилган! 😳😳
Шунда эркак ҳеч нарсани тушунмай фарзандини чақириб ундан нималар бўлганини сўрабди...
Ўғил бунга отасининг биргина СЎЗИ  сабаб бўлганини аяйтибди...😭😭😭

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#инсоннинг_қўли_гул

Мана буни узум деса бўлади👍

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД YuoTube га чиқибди. Ҳурсандман рости

Дўстларга раҳмат ☺️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Mуаллиф: Хазонрезги

ОЛМАНИНГ ТАГИ (ҳикоя)

Шалоланинг бахтига бўлажак умр йўлдоши Амирхон отадан ёш етим қолгани ва қиздан ўн ёш катта бўлганлиги сабаб ҳаётнинг аччиқ- чучугини тотган камтарин ва жиддий , оғир - вазмин йигит эди. У илк учрашувданоқ хаёли паришон бўлиб турган бўлажак келинга ҳурмат билан муомалада бўла бошлади.
Амирхоннинг Зокирдан фарқ қиладиган тарафлари жуда кўп эди.
У Зокир каби бир гапириб, ўн кулмас, кишининг юрагига ўт қалар қабилида сўзамол ҳам эмас, сўзларни маржонмисол териб, териб суҳбатдошини еттинчи осмонга олиб чиқиб қўядиган даражада бахтли қила оладиган йигит ҳам эмас эди.
Зокир ўзига зеб беришни севадиган , қадам босган кўчасидан ярим кун сепган атирининг ҳиди гупиллаб анқиб турмаса кўнгли жойига тушмайдиган виқорли ва ўктам йигит бўлса , Амирхон учун бу нарсаларнинг умуман қизиғи йўқ эди. Бир сўз билан айтганда Зокир тоғдан тошга ўйноқлаб оқиб ўтувчи асов дарё бўлса , Амирхон тубидан не пўртана ўтса-да бари ичида яширин , юзаси сокин оқувчи кўл эди.
Рост ...
Бир вақтлари Шалола не қизларнинг хаёлини ўғирлаган Зокирдек йигит ўзини танлаганига маст эди. Худди ана шу ҳис Зокирдан ажралиш аламини янада кучайтирган эди. Турмуш қургандан кейин ҳам Амирхонни ўз жуфти сифатида қабул қилишга жуда қийналган Шалола отасидан кўп бора ўзича ёзғирди:
"Отаси ёмон бўлса ўғлининг ҳам ёмон дегани эмас- ку" дея ўксинар эди у. Аммо қани эди буларни ўз вақтида отасига айтишга қизлик ҳаёси йўл қўйган бўлса ... Бўлар иш бўлиб , бўёғи синганидан сўнг шўрлик жувон йиллар давомида ич- ичидан тўкилди...

Муҳаббатнинг кўзи кўр бўлар экан- да.

Амирхон кўп жиҳатдан Зокирдан устун чиққан бўлса- да кўнгил қурғур кўпинча ўз билганидан қолмас , эгасини адо қилиш пайидан бўлаверар эди. Гарчи Амирхон рисоладаги эр , намунали ота бўлиб танилган эрса-да, Шалоланинг ҳа деса ичи чиқавермас эди.
Айниқса унинг Зокирдан устун энг асосий тарафи Шалоланинг отаси томонидан "Яхши одамларнинг фарзанди" дея эътироф этилганлиги эди.
Шалола отасининг Амирхон борасида нақадар ҳақ эканлигига йиллар давомида қайта-қайта иқрор бўлиб яшади. Шалола ўз жуфти ҳалоли билан биргаликда умр кечирган беш йилдан зиёд турмуши давомида бир бора бўлса-да, Амирхон унинг оҳига озор бермади. Ҳатто аёли билиб-билмай хато иш қилиб қўйганда ҳам Амирзон уришиш, уриш у ёқда турсин , на бир оғиз сўкди , на бир оғиз ножўя сўз айтди.
Шалола ўз тақдиридан шукрда эди. Аллоҳ уларни шириндан шакар бир ўғил , бир қиз билан сийлаганди.

Гўёки бариси ўз ўрнидагидек эди...

Фақат эришилмаган муҳаббат аёлнинг юрагига гоҳ- гоҳида тикан каби ўз озорли нишини санчишини айтмаса ...

Шалола она бўлгач фарзандлари билан анча андармон бўлиб қолган , "Ёшликда берган кўнгил айрилмас бало бўлур" деган ўша муҳаббати энди юрагини ҳам ортиқча тиғлашига йўл бермасликка ҳаракат қилар эди...

Гўёки бариси ўз ўрнидагидек эди...

Токи укаси туғилган кунига сўнгги русумдаги телефон совға қилмагунча ...

Токи ўша куннинг ўзида укасининг аёли - келини Нигина Шалолани рўзғор буюмлари билан онлайн савдо қилувчи гуруҳга аъзо қилиб қўшиб қўймагунча...

Шалола ўша гуруҳдаги рўзғор буюмларини бир бошдан кўздан кечириб тушаётганда ўзига "Ока , биздаги нархлар айнан ҳамёнбоп, келинойимни бир ҳурсанд қилар экансизда энди" дея мурожаат қилган профиль эгасининг исми шарифига нигоҳи тушиб кўзи тиниб кетди.
Шалола ўз профилига ўғлининг исмини ёзиб қўйганди. "Билолиддин" дея номланган никида эри ва ўғлининг сурати жойлаштирилган эди.
Шалола ўзига мурожаат қилгувчига "Ҳаа" дея жавоб ёзди-ю , дарров тармоқдан чиқди. У шундай қилмаса ўзининг юрак дупурини гўёки бутун дунё эшитиб қоладигандек эди ...
Шалола чуқур- чуқур нафас олар , пешонасидан реза- реза тер қуйилар эди. У айни дамда бир неча йиллар аввал умрбод ажралишга ҳукм қилинган ўша ... ўша дил бергани Зокир Қаландаровни учратиб қолган эди...

#давоми_бор

@Xazon_Rezgi /2

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Хайрли_тонг

🌱Aссалому алайкум! Ҳафтанинг Чоршанба тонги муборак бўлсин, қадрдонларим

Кириб келган янги кун, янги имкон муборак бўлсин!

Уйингизга нур, оилангизга бахт тилаймиз!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезгидан янги ҳикоя

#МУНИСХОН

Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://telegra.ph/k-%D2%9AORA-MARVARID-ni-%D1%9E%D2%9Bib-07-09

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️

Non va xamirli ovqatlar yegan holda ozasiz desam ishonasizmi
❤️❤️

❤️ Siz eng asosiysi DORILARSIZ
va hech qanday DIETALARSIZ
qolaversa UYINGIZDAGI BOR MASALIQLARNI YEB TURIB ozasiz va ozish kursida emizikli homilador ayollar ham qo'shilib ozsa boladi.
❤️❤️❤️

❤️ 1- oyda 5-12 kg gacha ozishga GARANTIYA BERAMAN.

❤️Nazorat manda 24/7 shaxsan xech qanaqa yordamchilarsiz ozim nazorat qilaman. DIETOLOG @MADINAAVAZOVNA bilan birga ozasiz ‼️

🔣ENG ASOSIYSI OZGANIZDAN KIYIN VESIZNI QOTIRIB BERAMAN (qaytib semirmaysiz)

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

" IDEAL QOMAT "- nomli ozish kursimga start beraman
❤️

❤️Xoziroq chegirmadan foydalaning va joyingizni band qiling va ideal qomat sari ilk qadamni tashlang ❤️


Manzil :
@SUPER_OZISH3 ❤️
@SUPER_OZISH3 ❤️
@SUPER_OZISH3 ❤️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#БАРС 5-қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Erim ikki haftada bir onamni koʻrib kelishga ruhsat bermaydi. Shu toʻgʻrimi?
Qizlar kelin boʻgandan keyin qancha muddat oraligʻida ota-onasini koʻrgani borsa boʻladi?
Shariatimizda bu haqida nima diyilgan?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ДИККАТ ДИККАТ ФАСОН КИДИРИБ У КАНАЛДАН БУ КАНАЛГА УТИШНИ БАС КИЛИБ
👗Окшом либослари
💥Уйга кийишга
👗Кучага кийишга
💥Офисга кийишга
👗Келинчакларимиз учун
💥Муслималаримиз учун
👗Кизалокларимиз учун
💥Барча ёшга мос либослар  жамланган

КАНАЛГА   ТЕЗДА КИРИНГ👇👇

/channel/+qKJaQ71-ed84YTky
/channel/+qKJaQ71-ed84YTky
/channel/+qKJaQ71-ed84YTky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#боламга...

Болагинам ...
Вақти келиб бу дунёдан ўтар бўлсам,
Илтимосим ...
Онамга деб Қуръон ўқи...
Кимдир сендан қандайлигим сўраса гар,
Гулга ошиқ эди деган эртак тўқи...

Яна айтгин ...
Меҳрибоним бардошлари тоғдан метин ,
Сукут билан қабул қилган синовларни
Ва тан олгин...
тутдекгина тўкилган деб,
Ғийбатидан , озоридан бировларни

Сўрасалар ...
Кимдир эслаб , ёдлаганда айт бемалол
Маҳзунгина куй эди де менинг онам
Бир инсондек яшади- ю, ўтди ҳалол ,
Оддийгина аёл эди дегин, болам...

Кўринг дегин ...
Кафтимларимга санчилганда якка тикан,
Қадалган де юрагига ҳанжар бўлиб .
Мен бир бор оҳ урганимда онажоним ,
Юз бора рост кетган эди дегин ўлиб...

Айтавергин ...
Бемалол айт , ҳаёт экан устоз асли ,
Онам фақат шогирд бўлиб яшаб ўтди
Тўрт фаслим бир , чиройлигим кўнгил фасли ,
Кўнгил бўлиб келган эди , шундай кетди...

Нуридийдам...
Унутма-ки , топганларим шу битиклар
Дилингга гоҳ маъюслик, гоҳ қувонч солар
Кетганимда даргоҳига...
мерос каби
Ёдим бўлиб ҳотирангда шулар қолар ...

Кўзим нури ...
Вақти келиб бу дунёдан ўтар бўлсам,
Бир ўтинчим ...
Онамга деб Қуръон ўқи...
Гулга ошиқ эканлигим аслида рост ..
"Дилга малҳам" эди деган ёлғон тўқи...


Хазонрезги

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Зерикиб қолмаслигингиз учун кўнгилга яқин бир инсонимнинг каналини тавсия қиламан. Аслида иккимизни каналимизни ҳам обуначилари бир хил инсонлар деб ўйлайман. Аммо шундай бўлса ҳам кимдадир бу канал бўлмаса уланиб олиб чиройли асарлар мутолаасидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Бу албатта кўнгилдошим, ажойиб инсон Шамсунурнинг канали ☺️
(Шу қизнинг жуда кўп жиҳатлари ёшлигимга ўхшайди-ей 🤗)

Канал манзили 👇👇👇

/channel/shamsinurijodi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат_учун

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қурбақа синдроми:


“Қайноқ сувдаги қурбақа” тажрибасининг моҳияти шундан иборатки:
Бахтсиз қурбақани қулай ҳароратдаги сув тўлдирилган идишга солиб, кейин паст оловга қўйишган. Сув жуда секин қайнагани учун қурбақа мослашган ва бироз ноқулай шароитга кўниккан. Бунинг учун ўз қувватини сарфлаган. Иссиқ сувда қолиш имконсиз бўлган фурсатда эса қурбақада сакраш учун куч қолмаган.

Яна бир бошқа назорат қурбақаси ҳам бўлган. У дарҳол қайноқ сувга солинган. Бу қурбақа ўз кучини мослашиш учун сарфламаган, сувдан ўша заҳоти сакраб, ташқарига чиққан. Ана шу йўл билан ўз ҳаётини сақлаб қолган.

Пс. Ўзингизга ёқмаган ноқулай муҳитда энергия сарфлаб охирингизни вой қилгунча , ўзингиз ёқтирган иш билан шуғулланган мақбул.

© интернет

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🫤NIMA OVQAT QILAY?

Siz ham, oila aʼzolaringiz ham shu savoldan bezor boʻldingizmi? Yaxshisi,
Onajonim retseptlari
kanaliga ulanib oling.

😋Kanalda tushlik va kechki ovqatdan tashqari, nonushta uchun ham turlima-turli ajoyib retseptlar jamlangan.
🥳Bu retseptlar bilan hatto bazm dasturxoningizni ham mukammal tuzashingiz mumkin.

💁‍♀ Yoʻqotib qoʻymasdan ulanib oling👇🏻👇🏻👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

     Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.

   Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.

    Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.

    Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .

     Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги  доимий ҳамроҳимиз бўлсин. 

     Хафта аввали душанба куни файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...      

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"Қора марварид" Хазонрезги қаламига мансуб ажойиб асар, вақтингиз зўр ў...
https://youtube.com/watch?v=v_yCXECejF0&si=M3dH5t4I4GnBETmK

Читать полностью…
Subscribe to a channel