‼️Диққат диққат диққат⚠️
🧕🏻Аёллар учун ЯНГИЛИКНИ ЗУ'У'РИ 👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍
💲Тикувчиликка қизиқасизу лекин нархлар қимматми,
⌚️Қатнаш учун вақтингиз йўқми,
👉Унда каналимиз айнан сиз учун...
👇Каналимизда: Тикувчиликка қизиққанлар учун фойдали ва қизиқарли маълумотлар бериб борилади...
🔶 Энг сўнги ва бежирим фасонлар
🔶Профессионал тикувчилардан дарслар тўплами
🔶Eнг зўр видеодарслар
🔶Eнг яхши андозалар фақат бизнинг каналда.
🔶Eнг муҳими буларнинг барчаси мутлақо ТEКИН...
t.me/tikuvchilik_fasonlar_olami
t.me/tikuvchilik_fasonlar_olami
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
ВА НИХОЯТ ШУ КАНАЛНИ ТОПДИМ❤️. ПРОФИЛЬ УЧУН АСАЛ, КАЙФИЯТНИ КЎТАРИБ, КЎЗИНГИЗНИ ҚУВОНТИРАДИГАН❤️ РАСМ ВА ВИДЕОЛАРНИ ШУ КАНАЛДАН ТОПИШИНГИЗ МУМКИН ❤️
ТЕЗДА КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ👇
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
— Nega kechqurun uy supurib bo'lmaydi?
— Nega issiq kunlarda muzdek suv ichish xavfli?
— Nega bosh og'riganda suv ichish kerak?
— Nega soat hadya qilish mumkin emas deyishadi?
Nega? degan barcha qiziqarli savollarga shu kanaldan javob olasiz!
Хазонрезгидан янги ҳикоя
#МУНИСХОН
Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
📌Диққат: Тўғри жавоблар! 📌
1.Аёли «глава чёрный» бўлган йигитни исми нима ва у қайси асардан?
*Шуҳрат(Хўжайин),«Кўзларим йўлингда»асари;
2.Молдавиядаги танловда аёли рақс тушганда Абдумажид болаларини олиб залдан чиқиб кетиб қолади.Ўша рақс тушилган қўшиқнинг номи нима эди? *«Йиғлайсанми»-Ботир Қодиров
3.«Коничва!» «Вай... японкамисан?»,-нуқталар ўрнига асар қаҳрамонининг исмини қўйинг.*Суюма
4.«Мен қалблар шифокори бўлишга аҳд қилдим.Туйғулар шифокори бўлмоқчиман.Мен худди опамга ўхшаб ўқитувчи бўлишга қарор қилдим.Худди улар сингари тақдир қаерда насибамни қўшган бўлса,ўша жойларда дардларга дармон бўлмоқчиман.Умид қилишга ҳақли бўлган кўнгилларга орзу гулларини экмоқчиман»-ушбу сатрлар қайси асардан олинган?*«Бедор туйғулар»
5.Хазонрезги илк бор қайси тахаллусда ижод қилган?Гули Баҳор
6.Хазонрезги икки асарини реал ҳаётдаги инсонлар билан сўзлашиб ёзган.Буларнинг бири «Эртакларда яшагим келар» асари.Иккинчисини номини айтинг. *«Менинг исмим Соғинч»
7.«Рисолат пари»образи қайси асарда келтирилган?*Танланган
«Майлику-я…»
У маҳалла раиси олдига келиб ўзини ночордан олиб ночорга солди ва моддий ёрдам сўради.
— Қўлдан берганга қуш тўймайди, ука, − деди раис. − Яхшиси юзта товуқ олишингга кўмаклашаман. Кунига 70-80 тадан тухум туғсаям рўзғорингга барака киради, сотиб, пул топасан. Товуқ етти хазинанинг бири, ахир.
— Майлику-я, − деди у чайналиб. − Лекин ҳовлимда товуқ катагим йўқ-да...
− Унисигаям кўндим, − оқсоқол ён босди. − Иккита йигитга айтаман товуқ катак қуришингга ёрдамлашади. Бўладими?
— Майлику-я, − у яна чайналди. − Бир товуққа ҳам сув керак, ҳам дон, деганларидай, юзта товуқни қандай боқаман?
— Бу ёғини ўйлама, − раиснинг энсаси қотсаям сездирмади. − Тўрт-беш кунга етадиган ем топиб бераман.
— Майлику-я, − баттар чайналди у. − Аммо тўрт-беш кундан кейин нима қиламан? Товуқ боқишнинг ўзи бўладими?
Раиснинг жаҳли чиқди:
— Унда кетавер. Товуқларни катаги бор, дон-дун топадиган бошқа оилага берамиз. Бўладими?
— Майлику-я, моддий ёрдам-чи? Моддий ёрдам нима бўлади?
— Моддий ёрдам сенга тўғри келмайди!.. Сур ғалтагингни...
У ўша куннинг ўзида раиснинг устидан шикоят ёзди...
Лола Ўроқова
@xazon_rezgi
Ассалому алейкум, яхшилар.
Бугун ҳам викторина саволларига жавоб топиб онлайн #ҚОРА_МАРВАРИД асарини қўлга киритишингиз мумкин.
Бу сафарги саволлар Хазонрезги асарлари бўйича тузилди.
Берилган саволларга биттада ва бир марта жавоб беришингиз шарт.
1. савол- жавоби
2.савол-жавоби
шу тартибда
Демак бошлаймиз.
1. Аёли "галава чёрный" бўлган йигитни исми нима ва у қайси асардан?
2. Молдавиядаги танловда аёли рақс тушганда Абдумажид болаларини олиб залдан чиқиб кетиб қолади. Ўша рақс тушилган қўшиқнинг номи эди?
3. "Коничва!" "Вай... японкамисан?"- нуқталар ўрнига асар қаҳрамонининг исмини қўйинг.
4." Мен қалблар шифокори бўлишга аҳд қилдим. Туйғулар шифокори бўлмоқчиман. Мен худди опамга ўхшаб ўқитувчи бўлишга қарор қилдим . Худди улар сингари тақдир қаерда насибамни қўшган бўлса, ўша жойларда дардларга дармон бўлмоқчиман. Умид қилишга ҳақли бўлган кўнгилларга орзу гулларини экмоқчиман"- ушбу сатрлар қайси асардан олинган?
5.Хазонрезги илк бор қайси тахаллусда ижод қилган?
6.Хазонрезги икки асарини реал ҳаётдаги инсонлар билан сўзлашиб ёзган. Буларнинг бири "Эртакларда яшагим келар" асари. Иккинчисини номини айтинг
7. "Рисолат пари" образи қайси асарда келтирилган?
Жавоблар соат саккизгача қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз. Жавобларни битта варақда беришингиз керак бўлади.
Омад ёр бўлсин!
Жавобларни @Yusupova_Sabo ga yuborasiz
#КЎНГИЛ_ИФОРИ (асардан парча)
...
Акромжон Ҳилолани етаклаб ҳовлининг ўртасига олиб келди ва аста тўхтади.
Шу вақт йиғилганлардан кимдир Асрор акани ўртага суриб олиб чиқди . Даврабоши Асрор акага микрофон тутди :
- Қизингизга оқ фотиҳа беринг, Отаси .
Аммо Асрор ака Ҳилолага юзланмади. У микрофонни нари сурганча ортига тезда ўгирилди- ю , шошилиб боғ тарафга йўл олди. Асрор ака қандай тезлик билан кетган бўлса , шундай тезлик билан ортга қайтди .
У...
У Мирсаид акани елкасидан қучиб етаклаб келар эди.
Асрор ака бояги жойига етиб келганда даврабошига имо қилиб микрофонни қайта сўраб олди ва :
- Бу инсон ота бўлишда мени аллақачон йўлда қолдириб кетганлар ,- Асрор ака шундай деб Мирсаид акага юзланди, - Қизингизни дуо қилишга энг ҳақли инсон сизсиз. Қани отаси, қизингиз янги ҳаёт остонасига сизнинг - бу дунёда ўзини дуо қилишга энг ҳақли ва муносиб инсоннинг дуосини ҳамроҳ қилиб олиб кетсин ...
Мирсаид аканинг юзидан бир жуфт ёш юмалаб тушди. У титраганча Ҳилолага аста яқинлашди ва ҳаррир рўмоли устидан пешонасини ўпди :
- Бахтинг бекам бўлсин , қизим . Қўшганинг билан қўша қаригин.
Шунда Ҳилола ...
Ўзини Мирсаид аканинг бағрига отди :
- Додажооооон...
Додажоооон...
Ҳилола елкалари силкина - силкина тўлиб -тўкилиб йиғлар эди.
- Қизим... Она қизим ... Дардимга дармоним, қизим.
Мирсаид аканинг ҳам кўз ёшлари юзини ийманмай ювиб туша бошлади.
Шу пайт аёллар сафида укасига яқин турган Маҳина амма унга яқинлашди ва шивирлаб қўлига ўроғлиқ ниманидир берди .
Мирсаид ака опасига бош силкиб "хўп" деган ишорани қилди ва у тутқазган оппоқ матога ўралган нарсани очди.
Бу Мастура опанинг жуфт билагузугининг иккинчи - Акромжоннинг умр йўлдошига аталган пойи эди. Мирсаид ака билагузукни Ҳилоланинг чап қўлига тақди.
Мастура опанинг ҳар икки билагузуги Ҳилоланинг ҳар икки билагидан жой олди...
Шу вақт Акромжоннинг ёдига Мастура опанинг ўзини ҳаққига қилган энг сўнгги дуоси тушди:
- Акромжон болам. Сен ҳам Сулаймонимга ўхшаб тагли - тахтли инсонларнинг эрка ва арзанда куёви бўлгин...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
1989 йил 8,2 балл куч билан юз берган зилзила Арманистонни кунпаякун қилиб юборай деди. У атиги 4 дақиқа ичида 30 000 дан зиёд одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
Ана шу даҳшатли дақиқаларда ҳаёти хавфсизлигига ишониб степанакертлик бир киши хотинини уйда қолдирди. Ўғлидан хабар олиш учун мактабга югурди. Аммо мактаб ўрнида ҳосил бўлган вайрона тепаликка дуч келдию даҳшатдан қотиб қолди. Шунда тўсатдан хаёлига қачонлардир ўғлига берган ваъдаси тушди:
– Қандай ходиса юз бермасин, мен албатта, сенга ёрдамга етиб келаман!
Отанинг кўзи ёшга тўлди. У вайронага тикиларкан, бирор чора, нажотни кўрмади, лекин хаёлида ўғлига берган ваъдаси чарх ураверди.
У ўғлини ҳар куни мактабнинг қаэрига етаклаб борганини эслашга уриниб, бинонинг ўнг томонидаги бурчакда жойлашган синфни чамалаб топди. Ва харобани ковлашга тушди.
Бу орада бошқа ўқувчиларнинг ҳам қайғуга ботган ота-оналари етиб келишди. Улар алам билан:
– Ўғлим! Қизим! – деб фарёд уришди. Баъзи ота-оналар:
– Энди кеч!
– Аллақачон ҳалок бўлишган!
– Биз энди уларга ёрдам беролмаймиз!
– Уйга кетдик! – деб қайғуга ботишди. Боланинг отасига ҳам:
– Ақл билан иш тутинг, уриниш бефойда, – деб маслаҳат беришди.
Шундай тасалли билан унга яқинлашган ҳар бир кишидан боланинг отаси бир нарсани сўрарди:
– Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз! – у шундай дердию, қўли ишдан тўхтамасди. Ишонч билан тошларни кўчириб, вайронани очиб борар, бу ҳаракати билан ўзини тобора ўғлига яқинлашаётгандай ҳис қиларди.
Шу чоқ ўт ўчирувчилар командири келиб ҳаммани ҳайдай бошлади:
– Ҳозир ҳаммаёқни олов қоплайди, портлаш юз бериши ҳам мумкин. Сиз ўзингизни хавфга қўйманг. Уйга кетинглар. Бу ерни тозалашни ўзимиз уддалаймиз.
Боласини қутқаришга уринаётган ота пинагини ҳам бузмай ишини давом эттираркан саволини такрорлади: – Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз?
Атрофни қўриқлаётган милиционер ҳам танбеҳ беришни унутмади:
– Бу телбалик, бунақада бошқаларнинг ҳаётини ҳам хавфга қўяпсиз, уйингизга боринг бу ишни бизга қўйиб беринг.
Ота мелиционерга юзланди:
– Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз? Йўқ бўлса, ишимга аралашманг! – Милиционер, бунга гапириш бефойда деган фикрда ундан йироқлашди.
Ота эса бутун иродасини, кучини ишга солиб, харобани ковлашда давом этди. У ўғлининг тирик ёки ўликлигини ўз кўзи билан кўришни истарди.
Орадан 8 соат, 12 соат, 24 соат … 36 соат ўтди. Ниҳоят 38 соат деганда у улкан бетон бўлагини сураётиб ўғлининг овозини эшитди.
– Арманд! – ўғлини чақирди ота.
– Дада! Бу сизми, дада! Қўрқманг, мен тирикман. Келишингизни билардим. Мен бошқа болаларга ҳам, ҳавотирга тушманглар, дадам бизни қутқаради, дедим. Ахир сиз менга «Нимаики юз бермасин мен албатта ёрдамга етиб келаман», деб сўз бергансизку, дада.
– У ерда нима бўляпти? Аҳволингиз қалай? – сўради ота ўзини йиғидан аранг босиб.
– Ўттиз учта боладан 14 тамиз қолдик. Биз ҳаммамиз очмиз, иссиқлаб кетяпмиз, ҳаво етишмаяпти, қўрқяпмиз, дада! Ҳаммамиз сизни кутдик. Бино қулаганда биз девор четига туриб олдик, у бизни қутқариб қолди.
– Бўлақол ўғлим, чиқ тезроқ, кутяпман, – деди ота сўнгги бетон қолдиғини сураркан.
– Йўқ дада, аввал бошқа болалар чиқсин. Мени қутқаришингизга ишонаман. Нима юз бермасин, сиз бари бир ёрдамга келасиз, – ўғлининг овозида ишонч ва фаҳр оҳанглари жаранглади.
© интернет
/channel/xazon_rezgi
🥰 Хурматли каналимиздаги аёллар ва кизларррр…
🙋🏻♀️ Сизлар учун ажойиб бир канални тавсия килмокчиман , у каналда сиз турли хил таомларни тайёрлаш , чиройли кб безатиш , уйдаги бор нарсадан гузалик яратиш сирларидан бохабар буласиз.
😍🎊 Каналда булиб утадиган крнкурсларда иштирок этиб , ажойиб совгалар эгасига айланинг🎁
Тездааа обуна бўлинг ва фойдали нарсаларни урганинг👩🏻🍳
👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/iskusstvokuhni
/channel/iskusstvokuhni
/channel/iskusstvokuhni
Диққат, эълон!
Кимда ким Хазонрезгининг азалий орзуси қайси мавзуда асар ёзиш эканлиги ҳақида биринчи бўлиб тўғри жавоб ёзса унга #ҚОРА_МАРВАРИД онлайн асари совға қилинади.
Каналимизни мунтазам кузатадиганлар бу саволга дарҳол жавоб топишлари тайин. Эълонимиз бугун кеч соат 20 гача амал қилади.
(Фақат бир марта жавоб беринг)
Вақт кетди...
Ҳурмат билан админ
Ниятингизни тўғрилаб олинг
Олдинлари бир кишининг кўзидан (хушуъ, Аллоҳнинг зикри туфайли) ёш чиқса, ёнидагилар кўрмаслиги учун бош кийимини қуйироқ тушириб олар эди. Ҳозир эса камералар олдида туриб йиғлашади...
Олдинлари бир киши умрага бориб, қайтиб келар, лекин бундан ҳеч кимнинг хабари бўлмас эди. Ҳозир эса Каъбанинг атрофида тавоф қилаётганини ҳаммага кўз-кўз қилишади...
Олдинлари бир киши тунлари намоз ўқиб, тўшагига қайтиб ётиб олар, баъзида бу ҳолни ёнида ётган аёли ҳам билмай қолар эди. Ҳозир эса туннинг охирги учдан бир қисмида уйғоқ эканликларини билдириш учун ижтимоий тармоқларда дуолар қилишади...
Олдинлари бир талаба дарс асносида профессордан таҳорат олишга рухсат сўраб, ташқарига чиқиб кетар, аслида эса бу вақтда зуҳо намозини ўқиб олар эди. Ҳозир Твиттер ва Фейсбукда Зуҳо намозини ўқимоқчилиги ҳақида жар солишади...
Диққат қилинг! Риё баъзида бошқаларга эслатма қилиш билан ҳам пайдо бўлади.
Олдинлари Рамазон ойи кириши билан киши ибодатларини кўпайтириш учун дўстларидан ўзини четга тортар, лекин буни ўзгаларга сездирмас эди. Ҳозир эса "Рамазонда ибодат билан машғул бўлиш учун ижтимоий тармоқларни тарк этмоқчиман", деб эълон беришади. Индамасдан кетиш мумкин эмасми?!
Авваллари киши ниятини холис қилар, бирон ибодати ошкор бўлиб қолса, ўз нафсини маломат қилар эди. Ҳозир эса бир киши нима қилаётганини қолганлар билиб туради...
Салафлар тунда ниманидир кўрганлари ҳақида гапириб қолишса, ортидан "Мен намоз ўқимаётгандим. Шунчаки, бир ҳашарот чақиб олганидан ухлай олмадим", деб қўйишарди...
Айюб Сахтиёний: "Банда машҳурликни яхши кўрар экан, ҳеч ҳам ростгўй бўла олмайди", деган.
Ҳаммод ибн Зайд айтади: "Айюб (Сахтиёний) бир мажлисда ўтирганида ибратли гап эшитса, (кўзёшини билдирмаслик учун) бурнини қайта-қайта тортиб, "Шамоллаш бунча ҳам қаттиқ бўлмаса", дер эди.
Имом Аҳмадга "Ҳадисларни Аллоҳ учун жамладингиз-да", дейишди. Имом: "Аллоҳ учун", десак, У бундан беҳожат. Аксинча, шу ишни яхши кўрганимиз учун қилдик", деб жавоб берди.
©интернет
/channel/xazon_rezgi
#кўнгилга_сайр
Бўлар экан сизсиз яшасам...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Диля
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Шунақаси ҳам бўлади...
ВОҚЕА СУРАСИ ҲАҚИДА...
Муслима ҳикоя қилади :
Бундан бир неча йил аввал ҳаётимизда ажойиб воқеа бўлиб ўтган эди.
Ўша вақтлари акам тўй қилаётган, яъни эгизак қизларини турмушга бераётган кезлар эди. Аксига олиб тўй бўлишига уч кун вақт қолган бўлса- да , хўжайиним шу чоққача акамнинг тўй билан қутлаб , тўёна беролмаган эдилар. Энди рўзғор-ғорда . Шунақа кутилмаган вазиятлар бўлиб турар экан. Қарамоғимизда она- бола сигир бузоқчаси билан ва яна битта боқувдаги новвосимиз бор эди. Очиғи тўёнага шу новвосни мўъжаллаб юрган эдик. Аммо ҳар доим ҳам банданинг айтгани бўлавермас экан. Уни келаси бозорга олиб чиқиб сотамиз деган кунимиз, новвосимиз даладаги кичкинагина ариқчада уялаб тарракдек ҳаром қотиб қолди. Буям бир сабаб экан- да. Бўлмаса шундай гунгурсдек новвоснинг ўлимига кенглиги ярим қулоч чиқмайдиган ариқ сабаб бўлармиди...
Хуллас ...
"Тўёнани ана топамиз , мана топамиз " деб тўйга ҳам уч кун қолди . "Ўзингда йўқ , оламда йўқ" деганлари рост экан. Кимдан қарз сўрасак , "Жоним билан берардим-у..." деб елка қисиб , ер чизади. Ўзимнинг уруғларимдан сўрашга истиҳола қиламан, улар ҳам акамнинг иккита қиз узатаётганлари сабабли биз каби борини уларга тўёна қилиб бериб бўлишган.
Ахири хўжайинга "портладим" :
- Мен-ку майли , эртага ўзингиз "Тўйга қуруқдан - қуруқ боролмайман" деб куйган юрагимни баттар куйдирасиз. Тили ўн беш қарич , кеккайишининг дамида ўн қозон ош пишадиган оғайниларингиздан қарз сўраб кўрсангиз хонликдан тушиб қолмасдингиз ? Ундан кўра сизга битта баҳона билан уйда ўтириб олиш осон. Менга эса тўйнинг таътимаслиги билан ишингиз йўқ. Ҳеч кимга қарз бермаган бўлсангиз ҳам майлийди . Ким сўраса - ма ! Ким сўраса - ма ! Сўрамаса ҳам - ма ! Мана шунақа бўлади , пулни бебилиска ишлатиш ...
Хўжайин индамадилар .
Билиб турибман улар ўша оғайниларидан аллақачон қарз сўраб бўлганларини . Аммо ... "Сўраганни бир бети қора, бўла туриб бермаганни икки бети қора" деган гап рост бўлса , билмадим уларнинг қанчаси ...
Туриб - туриб Хўжайинга ачиндим.
"Ҳа майли ... - ўйладим ўксинганча
Беришмаса уриб - сўкиб олиб бўлмаса ..."
Шом намози вақти кирди. Икковимиз намозни адо этгач , мен кечки овқатимдан хабар олиш учун ошхонага чиқиб кетдим.
Хўжайин эса анча ҳаялладилар. Хавотир олиб ичкарига мўраласам улар жойнамоз устида "Воқеа" сурасини қироат билан ўқиб ўтирганларига гувоҳ бўлдим . "Воқеа" сураси ризққа йўл бошловчи , ризқ чақирувчи сура эканлигидан хабардор бўлганлигим сабаб боягина Хўжайинга таъна қилганим учун ўзимдан уялиб кетдим. Қилмишимдан қаттиқ мулзам чекдим.
" Ё , Аллоҳ , ўзинг кечир ... Мен кимдан сўрашни унутиб қўйибман- а..."
Оҳиста қадамлар билан бориб хўжайинимнинг дуоларига қўл очдим.
Дуо қилиб бўлгач , иложи борича мулойим оҳангда сўз қотдим :
- Овқатни сузаверайми ?
Дастурхонга энди косалардаги шўрваларни қўйишим билан кўча эшик қўнғироғи жиринглади.
Йўқлагувчидан хабар олишга кетган тўнғич ўғлим тезда ортига қайтди :
- Ада , сизни бир нотаниш киши сўраяптилар. Уйга киринг десам унамадилар .
Хўжайин ҳайрон бўлганча эшикка отландилар. Орадан бир чой дамлагулик фурсат ўтмасдан қўлларида полиэтилен халтага ўралган бир неча боғлам пул билан кириб келдилар :
- Муслима , эсингдами ? - дедилар улар ҳовлиққанча ,-уч йил аввал Самарқандлик бир йигит машинамни уриб , ичидаги янги сотиб олган қимматбаҳо чинниларингни синдириб юборганди. Таваллолар қилиб "Бир хафтада пулини қилиб бераман" дея тилхат ёзиб , шу бўйи йўқ бўлиб кетганди.
Ўшанда бошига оғир савдолар тушиб туҳмат билан қамалиб қолган экан. Энди мушкули ариб , уч ой аввал қамоқдан қайтиб келибди. Бу ерда ўша вақтдаги машинани таъмирлаш учун кетган ҳаражат ва чинниларнинг баҳоси. Ҳозирги нархига тўғрилаб олиб келибди. Керакмас десам ҳам қўярда қўймай ташлаб кетди. Хуллас, бу қўлимиздан кетган новвоснинг учтасига тенг келадиган пул ...
Мен индамадим... Индашга мадорим қолмаган эди...
Ҳаа , дўстлар ...
АЛЛОҲ БУЮК !
Хазонрезги
Манзилимиз
👇👇👇👇
/channel/xazon_rezgi
Stilniy kiyinadigan qizla uchun
Sirli qizning sirli shop kanali😊
@Aisha_shop🫶
@Aisha_shop🫶
Bu kanalga siz o'zingizga mos kiyimlar, sumkalar va yana turli xildagi kereli buyumlarni arzon narxlarda sotib olishiz mumkin😀
Ko'p maqtab otirmiman qolganini
kanalimizda ko'rasiz😉😉
/channel/+QRkr85Bw5jIyYjIy
/channel/+QRkr85Bw5jIyYjIy
/channel/+QRkr85Bw5jIyYjIy
Kirib oling eng pozitiv shop kanal😍
#МУНИСХОН
Тўй куни белгиланиши билан Мунисанинг чакагига кутилмаганда қувват кирди:
- Ойи, никоҳ бўладиган куни анави сўлтаматингиз мени ёнимда янга бўлиб юрмайди. У, бу қилиб гапимни ўтказаман деб оввора бўлманг.
Меҳри опа чуқур тин олди;
- Ҳой қиз, оғзингга қараб гапир! Сўлтамат деганинг нимаси? Аканг эшитса хафа бўлади-я? Аввал келсин ўша тўй куни. Ўшангача бир гап бўлар. Намунча ҳалитдан асабни эговламасанг?
-Келингингиз ҳозирдан билиб қўйсин деяпман-да, ойи. Тағин тўй кунигача "Янга бўламан, қайнсинглимга мана бундоқ эгилинг, мана бундоқ букилинг, мана бундоқ салом қилинг" деб ақл ўргатаман дея чучварани хом санаб юрмасин. Бир камим елкамни қисиб ўзимдан бир ёш кичкина қизни айтганини қилишим қолувди.
- Сен ўзингча келинойим янга бўлмасин деяпсан. Қаёқдан биласан у ҳам сенга янга бўламан деб кўзи учиб турмагандир. Бир кунлик тўйда униям яйрагиси келади. Сени ачитқи гапларингга зор эмас уям.
-Зорми, зормасми, тўй куни ёнимда синфдошим Малика юради,- деди Муниса ойисига жавобан,-мен унга аллақачон айтиб қўйиб бўлдим.
- Ҳамма ишни пишириб қўйиб энди томоша кўрсатаётанмидинг? - юзлари бўғриқди Меҳри опанинг,- Худо хайрингни берсин қизим. Шу тўйинг тинч ўтсин-у, ўша уйда тиниб-тинчиб кетгин. Фақат ҳозир ҳомиладор Мунисхоннинг асабига тегма. Мен ўзим унга ётиғи билан тушунтирарман
- Бошида шу гапга ҳўп десангиз бўларди-ю? Мана кўнаркансиз, шунча гап кимга керак эди?
- Ҳа, кўнмай қаергаям борардим, қизим?! - жаҳли чиққанини яширмади Меҳри опа,- тўйингда мен рўдапони кўрмасликни истасанг, унгаям огоҳлантириш бериб қўй. Ўзимча бўлар-бўлмас режалар тузиб юрмай мен ҳам...
- Уфф, ойиии. Энди сиз ҳам бошламанг.
- Мен ким бўлибман-ки бошласам? - бепарво қўл силкиди Меҳри опа,- майли ўйлаб кўриб яна қанақа орзу-ҳавасинг борлигини рўйҳат қилиб қўярсан. Фақат ҳотиринг жам бўлсин. Оғзингдан чиққани беками кўст муҳайё бўлади
* * *
Меҳри опанинг оғирини енгил қилиб Мунисхоннинг ўзи эртаси куни қайнонасига ёрилиб қолди:
- Ойижон, кейинги пайтларда кўп овқатларни ҳидидан кўнглим беҳузур бўлиб ея олмаётганимга қоним камайиб кетди шекилли. Шунга бошим тез-тез айланадиган бўлиб қолди. Агар...
- Нима агар, қизим?
-ҳавотирланганча сўради Меҳри опа
- Агар кўнглингизга олмасангиз бир илтимосим бор эди.
- Гапирингчи, қизим?
- Мана Муниса опамларнинг тўйлаоига ҳам оз муддат қолди. Бунақа вақтда оиладаги келинлар қизларга энг яхши кўмакчи бўлишлари керак эди. Мен бўлсам бу аҳаолда кўпинча ўзимни ҳам эплашим қийин бўлиб қоляпти. Шунга сиз ётиғи билан опажонга тушунтирсангиз . Мен уларга янга бўла олмайман. Янга дегани пишиқ-пуҳта, зийрак ва ҳушёр бўлиши керак. Ҳозир эса дунёда мендан лаллайган келин топилмаса керак. Тағин мени ишдан қочяпти деманг. Қўлимдан келганча хизматингизда бўлавераман , фақат шу келин янга... бўлишдан ташқари,- Мунисхон мўлтираганча ерга қаради.
- Майли, қизим, сира ҳижолат бўлманг, -Меҳои опа ўзини елкасидан тоғ ағдарилган инсондек енгил ҳис қилар экан,- сизнинг энг биринчи вазифангиз набирагинамни эсон-омон дунёга келтириб олишдан иборат.
-Катта раҳмат, ойижон,-Меҳри опанинг юзидан чўлп этиб ўпиб олди Мунисхон,- мен бориб овқатга қарай бўлмасам.
Мунисхонни меҳрли нигоҳлар билан кузатиб қолган Меҳри опа, унинг куни кеча қизи Мунисанинг "Келинойимга янга бўлиб бало борми?" деган сўзларини эшитиб қолиб бугунги ҳийлани ўйлаб топганидан бехабар эди...
@xazon_rezgi /7
Бугунги танловимизнинг мутлоқ ғолиблари:
1.Ҳилола Умарова
2.Shahzoda Sharofiddin qizi
3.Маҳфуза Абдураимова
4.Abdusamadjon&Ahmadjon
5.Марварид
6.Нодира
7.Иқбол Насриддинова
8. Мадина
9.Lobar Akhmatqulova
10.А. Собирова
Барчангизга раҳмат. Ғолиблик муборак бўлсин!
Шунингдек, астойдил ҳаракат қилиб 80% гача тўғри жавоб берган 5 нафар обуначиларни ҳам рағбатлантириш мақсадида жавоблари инобатга олиниб ваъда қилинган асар тақдим этилади.
Саломат бўлинг!
📌Танлов тугади!📌
🤔Siz ham qoraygan qozoningizni olovda qizdirib, so‘ngra pichoq bilan qirib tozalaganmisiz?
☺️Masalan men avvallari shunday qilardim. Toki videodagi "влажные" salfetka o‘rash usulini ko‘rmagunimcha.
👌Bu usul men uchun juda ham foydali va arzon yangilik bo‘ldi. Bunday tozalash usulida asosan 3 ta vositadan foydalanilar ekan. Bu vositalar... Davomi👇
Supper Oyim kanalida barcha uy ròzĝor muomolariga javob topasiz
Qani shoshilin 🍽️🥃🍜🍳
🧐 Аёлларимизнинг 92 фоизи ҳафталар давомида бир хил овқат пиширади!
Ва улар хар куни нима килишни жуда кўп ўйлашади 😔
3500 + маззали ва осон ретсептлар каналини куринг ва таёрлаб беринг @RETSEPTLAR_RASMIY 😋
Оилангиз учун маззали таом ва салатлар ретсептлари бор😍
Таёрлаб бериб хурсанд килинг👇
/channel/+-9AO2ln0dJQ5YTJi
ДИЛНОЗА КУБАЕВА ВА УШБУ АКТЁР УРТАСИДА АСЛИДА КАНДАЙ БОГЛИКЛИК БОР? 😳🧐
БУНИ БИЛИБ ХАЙРОН КОЛИШИНГИЗ АНИК! 🤦♀
БИЛИШ УЧУН ПАСТДАГИ "Батафсил билиш" тугмасига босинг!👇👇
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Жуфтингиз Билан ку́прок кай ку́ринишда уйкуга кетасиз?
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Икки қалб ўртасидаги энг садоқатли алоқа ㅡ дуодир.
Дуо қилганингиз қадар севасиз.
Севганингиз қадар дуо қиласиз.
/channel/Xazon_Rezgi
📌Стоп! 📌
Танлов тугади
Ассалому алайкум, яна бир бор.
Агар савол " Хазонрезги қайси устоз ёзувчини бир асарини жуда яхши кўради?" деб сўралганда барчангиз кўп ўйланиб ўтирмай тўғри жавобни топган бўлардингиз.
У пайтлар жуда ёш эдим. Бу куни адамлар ва амакимлар анави асарда ёзилган Умар закунчи -фалончи, Ориф оқсоқол фисмадончи, Комил табиб эса мана бу киши дея қаҳрамонларни бир бошдан санаб кетишди. Уларнинг асардаги инсонларни танишларини билиб ҳайрон қолгандим. Ҳа тўғри топдингиз бу Ўткир Ҳошимовнинг "Икки эшик ораси" асари эди. Кейинчалик бу асарни жуда кўп бора ўқидим, деярли ёд олганман ҳам. Асарни шунчалик яхши кўрганимдан ёзган қиссвларимда номини бир неча бор келтириб ўтганман.
Мен ҳам ўзим яхши кўрган ушбу асар мавзуга ўхшаш мавзуда асар ёзишни жуда истар эдим.
Саволнинг жавоби эса: "Иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги йиллардаги Ўзбекистонликлар ҳаёти" эди
(Афсус... Аниқ тўғри жавоб тақдим этилмади)
❗️❗️ Extiyot bo'ling puliz ko'payib ketishi mumkin!
Shu kal opoddadan kimga kere bo'lsa, kanalimga tez kiring, ko'paytirishni usullarini o'rgataman.
📱 Men ham uyda o'tirib erimdan pul so'rashdan charchaganim uchun shu soxada o'qidim va moliyaviy erkin ayolga aylandim.
🩸🩸 Kunda 5$ - 100 $ gacha bemalol topa olasiz. Buni men sizga o'rgataman.
Kanalni kirib ko'rish!
😱😢АКАМ СЕВГИЛИМГА ЎЙЛАНЯПТИ! ҚАНДАЙ ЧИДАЙ МАСЛАХАТ БЕРИНГЛАР...
(булган воқеа)
Бир куни тасодифан биринчи курсга келган бир қизни учратиб қолдим. Кейинчалик у хаёлимни олди. Кўнглим Гулҳаёни кўрганда алланечук бўлиб кетарди
акам ҳазил қилиб гапирди.
Онажон,мен розиман. Сизга ёққан қиз менга ёқмаслиги мумкинми? Ниҳоятда андишали қиз экан, деди акам босиқлик билан.
Мен эса индаёлмадим. Ҳаммасини ичга ютдим. Йиғлаб йиғлолмасдим. Онамга ҳам, дадамга ҳам, сирдошим акамга ҳам бу ҳақда айтолмасдим. Айтишга ҳақим йўқ эди
Мени бошқага фотиҳа қилишди.Мени унутинг.Бахтли бўлинг,деб ёзилганди.Назаримда, у ҳали менга келинойи бўлаётганини билмасди. Агар билса-чи?
ДАВОМИНИ БУ ЕРДА 👇👇
⭕️⭕️⭕️𝗨𝗬 𝗥𝗢'𝗭𝗚'𝗢𝗥 𝗕𝗨𝗬𝗨𝗠𝗟𝗔𝗥𝗜
𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟💔
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
❤️𝗢𝗦𝗛𝗫𝗢𝗡𝗔 𝗔𝗡𝗝𝗢𝗠𝗟𝗔𝗥𝗜
❤️𝗔𝗝𝗢𝗬𝗜𝗕 𝗦𝗨𝗩𝗜𝗡𝗘𝗥𝗟𝗔𝗥
❤️𝗕𝗔𝗚𝗘𝗠𝗔𝗟𝗔𝗥
❤️𝗠𝗔𝗬𝗜𝗦𝗛𝗜 𝗧𝗘𝗫𝗡𝗜𝗞𝗔𝗟𝗔𝗥
😍𝗛𝗔𝗠𝗠𝗔𝗦𝗜 𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗗𝗔
💓💓💓💓💓💓💓💓💓💓💓
📣𝗲𝗻𝗴 𝗺𝘂𝘅𝗶𝗺𝗶 𝗵𝗮𝗹𝗼𝗹𝗶𝗸 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗻𝗰𝗵𝗶 𝗼'𝗿𝗶𝗻𝗱𝗮 ❤️
2017𝘆𝗶𝗹𝗱𝗮𝗻 𝗯𝗲𝗿𝗶 𝗶𝘀𝗵 𝗳𝗮𝗼𝗹𝘆𝗮𝘁𝗶𝗺𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗼𝗹𝗶𝗯 𝗯𝗼𝗿𝗺𝗼𝗾𝗱𝗮𝗺𝗶𝘇❤️
/channel/+sn7ph4tdxg9mMmYy
/channel/+sn7ph4tdxg9mMmYy
/channel/+sn7ph4tdxg9mMmYy
/channel/+sn7ph4tdxg9mMmYy
Муаллиф: Хазонрезги
ОЛМАНИНГ ТАГИ (ҳикоя)
"Тавба , - дея ўйлади Шалола,- ҳозирги замоннинг қизларига ҳам ҳайронсан ?! Бунчалик очиқлик қаердан экан ? Шу қизнинг ҳам отаси , ака - укаси бормикан ? Буям майли. Зокирни нима жин урди ? Иккита мунчоқдек боласи туриб, ҳиринг - ҳирингга пишириб қўйибдими ?! Шу қилган ишларининг касофати болаларига уришидан қўрқмасмикан ?!"
Шалола шу сўзларни хаёлидан ўтказа туриб бирдан кўзлари "ярқ" этиб очилди :
"Ўзим- чи ?! Ўзим нима қилаяпман бу ерда ?! Менга пишириб қўйибдими ?! Менинг ҳам Аллоҳ берган болаларим , тақдирим қўшилган эрим бор- ку?! Эрлик аёлнинг жойими шу ер?!" Шалоланинг юраги эзилиб кетди. У шу топда қилиб юрган иши нечоғлик жирканч иш эканлигини фаҳмлагандек, кўнгли чуқур изтиробда қолди. Гўёки ўзини минг , минглаб одамлар кузатаётгандек, уятдан ернинг қаърига кириб кетгудек бўлди .
Шалола бир қарорга келиб тармоқдан чиқмоқчи бўлганда кўзи Зокир тарафидан ёзилган таниш сўзларга тушди :
"Сенсиз ҳаёт - тузсиз ош. Баҳори йўқ умр. Маъноси йўқ тириклик. Сенсиз жонсиз жасадман мен. Сабаби менинг жоним сен бўласан..."
Ахир... Ахир бу Зокир унга қайта, қайта айтган , юрагига олов ёққан ўша муҳаббат изҳори эмасми ?
Бу ўша йиллар давомида Шалоланинг юрагини кемтик қилиб , армонларга ҳамроҳ бўлиб яшашига мажбур қилган сўзлар эмасмиди ?! Нархи шунча арзонмиди бу сўзларнинг ?
Шалоланинг пешонасидан муздек тер чиқиб кетди . Қулоқлари остида отасининг сўзлари гулдираб янгради:
"Менинг Сойиб суюқнинг ўғлига берадиган қизим йўқ ! Отаси ким- у , ўғли ким бўларди ?! Олманинг тагига олма тушади , шафтолимас !"
"Оҳ , дадажон - а ?! Бу инсонларга таъриф беришда янглишибсиз ?! - хўрсинди Шалола ,- буларни олмага ўхшатманг ... Арзимайди улар бундай ўхшатишга ... Арзимайди ...
Мен шу суюқни деб Аллоҳ тақдир қилган жуфти-ҳалолимнинг ҳаққини тўлиқ адо этмадимми ?! Шуни деб - а ? Пана- панада ҳар кимга оғзини суви келиб, илиқиб югуриб юрадиган сўлтаматни деб- а ?!
Шалола бирдан қизнинг суратига қараб жилмайди:
"Менимча бу суратдаги қиз ҳали қиз ҳам эмасдир . Ким билсин ёши катта , бирор бедаво аёл бўлса ҳам ажабмас бўлса керак. Ким бўлсаям Зокир учун юборилган жазо бўлса-чи ?!
Э менга нима ?! Баттар бўлмайдими ?! Биринг иккинчинг билан қўшилиб , ҳар нима бўлларинг менга деса !"
Шалола ўзи ўқиб турган манзилдан шарт ортга қайтди , шу кетишда Зокирнинг олди- сотди гуруҳидан чиқиб кетди ва шу аснода телефонини ётоғининг нариги бурчагига шаҳд билан улоқтирди.
У бирдан енгил тортганини, юрагидаги йиллар давомида зил бўлиб босиб ётган юкдан халос бўлганини ҳис қилиб мамнун жилмайди.
У нималарнидир хаёлида чамалаб ташқарига йўл олмоқчи бўлганида сал аввал ўзи улоқтирган телефони безовта жиринглади. Шалола ҳайрон бўлиб телефон ётган томонга йўл олди . Қўнғироқ қилиб йўқлагувчи киши эри экан :
- Алё , - деди Шалола куннинг тиғида қурилишда ғишт теравергандан қоп- қорайиб кетган эрини кўз ўнгига келтириб ҳудди биринчи учрашувга чиқаётган бўй қизлардек энтикди ,- ассалому алайкум. Лаббай , дадаси , эшитаман ?!
- Ваалейкум ассалом,- Амирхон нимадандир жуда ҳурсанд эди, бу нарса унинг овозида яққол намоён бўлди ,- Шалола, биласанми нима ?! Бугун ойлик олдим. Шунга сен яхши кўрадиган ширали хурмодан олдим. Кейин банан , ...
Шалола ширин энтикди ...
Эрига жавобан "Кечга нима овқат пишириб қўяй ?!" деб сўрамоқчи бўлди-ю , аммо зумда фикридан қайтди . "Яхшиси сюрпиз бўлақолсин" . Шалола шундай дея хаёлидан ўтказганча кокилдек чўзиб , усти ажабтовур безатилган, ошкўклар билан сахийларча сийланган, Амирхон яхши кўрадиган лағмонни кўз олдига келтирганча ташқарига йўл олди :
- Шошилмасам бўлмайди. Дадаси келгунларича улгуришим керак...
#тамом
@Xazon_Rezgi /4
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g