☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
😍IYEEEE Shoshmang shoshmang, oʻgirilingchi😍
Vaauuu koʻylagiz buncha chiroyli fasonini qayerdan topdiz🤗
Voy ovsin sizga aytgandimu telegramdan bir kanal topdim deb, oʻsha kanalda fasonlarni eng bizboplari bordaa ovsinjon
Yanachi bu kanaldan, tikuvchilikni ham bepul oʻrganasizda mazzami!
Qarang shu koʻylakni oʻzim tikdi oʻsha kanaldan oʻrganib🥰
Tezroq ulanib oling ovsinjon mana ssilkasi👇👇👇
/channel/+OWC1QCHtfiphN2Yy
/channel/+OWC1QCHtfiphN2Yy
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi
#ҚОРА_МАРВАРИД
-Отааа!
Нурижаҳон митти қўлчаларини ёйганча кийимларидаги мунчоқчаларини шилдиратиб Музаффар Али томонга югуриб кела бошлади
- Қизииим! - Музаффар Али тиз чўкканча қизига қучоқ очди,- қизалоғим ўзимнинг...
Музаффар Али Нурижаҳонни маҳкам бағрига босди:
- Қизалоғим ўзимнинг, катта қиз бўлибдур...
- Ассалому алайкум,- Ойиша оҳуникидек чиройли кўзлари майин кулганча Музаффар Алиға салом бераркан,-хуш келибсиз, Али...
Музаффар қизини қучганча аста бўй ростлади:
- Ваалейкум ассалом Ойиша... Вақтинг хуш ўтсун...Қизим сизларни қийнаб қўймадиму?
- Йўқ...-жилмайди Ойиша,- Нурижаҳон жонимизга ҳузур бўлди билсангиз,- у шундай деб қўли билан ичкарига ишора қилди,-марҳамат, онамиз сизни хоналарида кутмоқдалар...
* * *
- Куз ҳам оҳирлаб қолғониға қарамай ҳаво ҳамон ёқимли илиғ,- деди Музаффар Али таомланиб бўлишгач, - руҳсат берсангиз мен қизим билан боғни бир айлануб келсам.
Ойиша Хайринисо онага нигоҳларини бир зум қадади-ю, ундан нималарнидир уққан каби тараддудга тушди:
- Мен тезда сизга Нурижаҳонни кийинтириб тайёр қилиб бераман.
-Ўзинг ҳам биз билан бирға юр, Ойиша. Уччовимиз бирға сайр қилайлуқ.
- Онам, онам билан бирға борам...- Нурижаҳон қувончдан турган ерида сакрай бошлади.
-Борақол, қизим,- қўли билан Ойишага ишора қилди Хайринисо она,- аларнинг сазасини ўлдурма...
Ойиша Нурижаҳонни бағрига босиб олганча йўлга тушган Музаффар Али билан ёнма-ён қадам ташлар экан аста сўз қотди:
- Нурижаҳон сизни ҳўб соғинган эди. Келганингиз яхши бўлди. У ҳар куни "Отам қачон келади?" деб сўраган каби "Отам, отам" дегани деган эди.
Музаффар Али елкасига бош қўйиб олган қизининг юзидан оҳиста ўпар экан Ойишадан:
- Соғинган фақат Нурижаҳонми? -дея сўради,- сен-чи? Дўст бўлиб мени соғинмадингму? -дея савол ташлади.
- Албатта дўст бўлиб соғиндим,-деди сокин овозда Ойиша,-сизни барчамиз соғиндик.
Ойиша ўйга толганча бир-бир қадам босар экан Нурижаҳон унинг бошига ёпиб олган ёпинчиғини қўлчаси билан тортиб олди:
- Онааа...
Ойишанинг ёпинчиғи бошидан сирғалиб тушди:
- Вооой...- у қўлларини беихтиёр сочларига олиб борди.
Ойишанинг тун қуюқлигидек қоп-қора товланган сочлари елкаси билан битта бўлиб бели томон илондек ўрмалаб тушди.
Музаффар Али ҳамиша ўраниб юрадиган Ойишани хушсурат деб билар эди-ю, бироқ бу қадар соҳибжамол дея ўйламаган эди. Йигит қизнинг ҳусни жамолига маҳлиё бўлиб ҳушидан айрулгудек тош қотди. У Ойишанинг кўзларига шу қадар девонавор тикилди-ки, қиз ҳам турган жойида бор ихтиерини йигитга бой берган каби гап- сўзсиз турар эди.
Музаффар Али Нурижаҳонни ерга авайлаб кўйди-ю, Ойишанинг елкасига тушган ёпинчиғини олиб сочларига ёпди:
- Қизимнинг онасиға кўзи тушғон ҳар бир нарса ва кимсаға рашким баланд менинг...- шивирлади Музаффар Али Ойишанинг юзига юзини яқинлаштирганча, сўнг бир дунё муҳаббат билан қўшиб қўйди,- у жонли бўладурму, жонсизму фарқи йўқ. Сенға бошқача назар солса қўлимдин омон чиғмас...
Ойиша қаршисида турган тик қоматли, кенг елкали, кўзлари шижоат билан боқиб турган кўркам йигитга эътироз билдирмади.
У бир неча ойлардан буён ўзини қийнаб келган саволга айни дамда "Ҳа!" дея жавоб бериш қарорини қабул қилган эди...
Уч кундан сўнг Музаффар Али Ойишани ўз никоҳига олди...
Муаллиф: Хазонрезги
#давомини_эртага!
📌 @xazon_rezgi /56
Азизлар, Шоҳсанамнинг ширали овозлари билан табрик йўллагандаги онажонимнинг хурсандчиликларини ҳали-ҳануз яхши эслайман. Энг яқинларингизга энг самимий дил изҳорларини йўлланг! Ишонинг, бу дил изҳорлари совғалар ичида энг бетакрори бўлади... Яқинларингиз эса бу совғага муносиблар ичра муносибидир...
Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
- Айтсангиз биламан-да, Мирзом,- Хайринисо она Яҳё Мирзога қизиқсиниб тикилди,-бироқ аминман-ки бу ишларнинг бошинда маликаларнинг бирлари турғони аниқ.
- Сиз кўп нарсаларни тўғри фаҳмлурсиз,-деди Яҳё Мирзо Хайринисо онага мулозамат билан сўз қотиб,- ҳа, ўшал ажам қизининг ўлумида сарой маликаларининг бирининг қўли борлиғи рост эркан. Кимлигини билсангиз эса сизнинг-да ҳайратда қолишинғиз тайин. Хулласи калом Ойишанинг дугонаси бўлғон ўшал қизни Саодат Бахт Бегимнинг буйруғига кўра заҳарламиш эрканлар ва бор айбни ҳукмдоримизнинг аёллари Ҳадича бегимга ағдариш пайидан бўлмишлар.
- Астағфируллоҳ,- ўтирган ўрнида кўрпача қатини беихтиёр букди Хайринисо она,- бу Саодат Бахт Бегимга не учун керак бўлғон эркан?
- Не учун бўларди, она? Бир ёқда тож-у тахт васвасаси, бир ёқда эрса кундошлиқ алами, рашк олови,- Яҳё Мирзо ўйчанлик билан сўзида давом этди,- биласизми, она? Мен ҳукмдоримиз Саодат Бахт Бегимға қаттиқ муҳаббат қўйғонлиқларидин у аёлни қолғон маликалардин бошқача тасаввур қилиб эдим, яъни ақллиқ, мушоҳадалиқ, бир ишни ўйлаб қиладиғон деб ўйлабмен. Бироқ...
Саодат Бахт Бегим аслида аввал бошдин ҳар икки қизни захарлашни ихтиёр қилғон экан. Шу йўл билан у бир ўқ ила икки қуёнди урмакни истағон. Ҳам ҳукмдор ҳарамиға кириб унинг меҳрини қозониши мумкун бўлган икки қиздин қутилмак, ҳам саройда ўзғача мартабаға эга Ҳадича Бегимни обрўсизлантириш. Бироқ бахтға қарши Ойиша захарланғон егулик билан таомланмағон. Яна ўз ҳолиға тез орада ўша ярали тошма воқеасини ўйлаб топиб саройдин чиқиб кетиш эвини қилғон.
- Аммо нечук шунча ишлар бўлғониға қарамай Саодат Бахт Бегим шу вақтға қадар жазоланмади?- ҳайрон бўлиб сўради Хайринисо она,- бунинг сабабини не дейсуз?
- Мен сизға яқинда ҳукмдоримиз ақлли аёлға кўнгул қўйғон бўлсалар керак деб эдим-а? Айнан ана шу гумонда янглишмағон эканмен. Саодат Бахт Бегим ўзига келиши мумкун бўлғон барча изларни устамонлиқ билан йўқотиб, барча айбни Ҳадича бегим ва унинг қизи Хонзода Султонға борадиғон қилиб тўғрилаб қўйғон экан.
Мен ҳам Ҳадича Бегим ва Хонзода Султонға бормиш барча изларни орадин олиб ташлаш ҳаракатиға тушдим ва бу ишларнинг уддасидин чиқдим ҳам. Шунда Саодат Бахт Бегим мени ўз ҳузуриға чақиртириб бўлуб ўтғон ишларни ҳукмдоримизға етказмаслиғимни, минбад бундай ишларни қайтиб қилмаслиғини ўтинуб сўраду. Акс ҳолда боши кетса ҳам Ҳадича Бегимға қасд қилишда давом этишини айтуб менға таҳдид қилди. Мен ўйлаб кўруб унинг шартиға кўнган бўлдим, зеро қўлумда Саодат Бахт Бегимни кирдикорларини фош қиладиғон ҳеч бир маълумот қолмағон эди, шунингдек шул йўл бирлан Ҳадича Бегим ва унинг фарзандларининг муҳофаза қилмоғим мумкун бўлур эрди. Мен Бегимға "хўб" дедим-у, аммо уни зимдин кузата юрдим
Орадин кўп ўтмай ҳукмдоримиз фатҳ сафаридин қайтиб келдилар. Алар билан саройға яна янги бир канизак кириб келди. Бу канизак эмдигина ўн олтини қаршилагон беҳад дилбар қиз эркан. Турғон гапки Саодат Бахт Бегим ўз-ўзидин суюкли аёл лавозимидин четға сурилди. Сарой аёллари орасида эса яна фитна урчиди. Мана орадин фурсат ўтуб навбат Саодат Бахт Бегимга келмиш. Қилғонлари бошиға қайтиб ани-да устамонлиқ билан захарламишлар. Бош айбдор эса ҳамишадагидек яширин...
- Ҳаа... Исми Ҳақ бўлғон Яратган эгам ҳақни ноҳақдин ажратмай қўймас...-сокин овозда ўзига ўзи гапирган каби Мирзонинг сўзларига хулоса ясаган бўлди Хайринисо она ва кўп ўтмай юзи ёришиб ҳамсуҳбатига юзланди,- бизнинг гўзал юзли қизалоғимизнинг отаси нуоидийдасининг ҳузуриға тез фурсатларда келиб қолурми эркан?
- Ҳаа, -деди набирасига қараб жилмайганча Яҳё Мирзо,- Музаффар Али бир ойнинг нари берисинда шул ерда бўлуб қоладур ин шаа Аллоҳ...
- Ин шаа Аллоҳ...- орзумандлик билан такрорлади Хайринисо она,- ани барчамиз хўб соғиндиқ...
🔳 🔳 🔳
Яҳё Мирзо таҳмин қилганидек Музаффар Али бир ойдин сўнг кўшкда бўй кўрсатди. Кўшк айвонида Алининг истиқболига пешвоз чиққан Ойиша қўлидаги Нурижаҳонни аста ерга қўйди:
- Отанг келди, қизалоғим... Борақол...
Муаллиф: Хазонрезги
#давомини 21:40 га!
📌@xazon_rezgi /55
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
Митти юракча
Гўдакнинг кичкина юракчаси дукуллаб уриб турарди. Хавфни олдиндан ҳис этгандай у буришиб, ғужанак бўлиб олди.
Ҳа, у ҳаммасини олдиндан сезганди. Худди кексалар ўлимни сезгандай… Лекин уларнинг ҳаётига ҳавас қилсанг арзийди. Дақиқаларни қўятур, ёруғ дунёда бир сония яшаш ҳам бахт.
Ўткир тиғ унга яқинлашди...
— Операция муваффақиятли ўтди, хоним, - деди доктор, - сиз боладан қутилдингиз.
Шониёз Мелибоев
@xazon_rezgi
МЕНИНГ ЖОНИМ ҚЎШИҚЛАРИМДА
Бир кун, Бобомурод Ҳамдамовни кўришга бордим. Анча чўкиб қолибдилар. Юзлари сўлғин, қадларини базўр кўтариб, мункиллаб, аста аста қадам ташлаб, ҳорғингина келдилар. Стулга чўккач бир биримизга узоқ термулиб ўтирдик. Бир пайтлар бу чеҳрани кўриш учун миллион миллион санъат шайдоси интизор эди.Бир пайтлар бу инсон саҳнага кўтарилганда минг минг инсон тик туриб гулдурос қарсак чалган эди. Деҳли, Калькутта, Бомбей, Москва, Париж, Рим, Боғдод, Нъю-йорк, Лондон, Қобул, Теҳрон, Шри Ланка, Сингапур, Исломобод , Куба саҳналари қарсакнинг зўридан тарс ёрилиб кетай деганди. Дунёнинг энг буюк санъат дарғаларидан бири Раж Капур, Бобомурод Ҳамдамовни қучоқлаб юзидан ўпар экан: “Овозимни Америкада йўқотиб, Ўзбекистонда топдим. Мукеш менинг овозим эди. Мукеш энди йўқ. Энди Бобомурод Ҳамдамов бор!” деган эди. Бутун дунёни хуш овози билан зирқиратган ана шу Бобомурод Ҳамдамов бир парчагина бўлиб қаршимда турар эди. Ҳаёт нақадар шавқатсиз. Ҳаёт нақадар бевафо. Ҳаёт нақадар аёвсиз. Кексалик нақадар қасоскор.Ҳаёт ҳеч кимни ҳечқачон аямайди. Бобомурод Ҳамдамовнинг тоғдай савлатига ўрганиб қолган эдим. Ориқ ва заиф қўлларини силаб, хўрлигим келиб йиғлаб юбордим. Унсиз йиғлаганимни кўриб, Бобомурод аканинг кўзларига ёш келди. Билмайман, қанча термулишиб ўтирдик. Охири: “Бобомурод ака, нега гапирмайсиз” дедим. Бобомурод ака:” Менга устоз Комилжон Отаниёзов, қўшиқчи кам гапириши, кўпроқ қўшиқ айтиши керак, деб тайинлаган” деди. Юрагим ўртаниб кетди. Ана устозга эҳтиром! Ана буюк шогирднинг буюк устозга эҳтироми. 82 га кирган, қўшиқчиликда ўз мактабини яратган санъат дарғаси худди ёш боладай бир пайтлар устози чизиб кетган чизиқдан чиқмай, таъвозе билан турибди. Бу ибратни, бу одобни, бу камтарликни қаранг. Дооод дод дод ! Қанийди сўнгги нафасгача устозлар ўгитига содиқ қололсак. Шу сўзларидан кейин, Бобомурод Ҳамдамов кўзимга янада суюмлироқ кўриниб кетди.
Анча ўтирган бўлишимга қарамай, бор йўғи, икки уч оғиз сўзлашдик. Бобомурод аканинг яна бир оғиз сўзлари: ”- Зулайҳо опамга (яъни менинг онамга) саломимни етқазинг, соғлигимни тиклаб олай, дуо қилсинлар”-деди. Кейинги сўзлари: “ 18 тилда, 1200 дан ортиқ қўшиқ айтганман. Ҳаммаси ўзимники. Одамларга айтинг, энди у қўшиқлар ҳаммаси халқники. Ҳамма айтаверсин. Муаллифлик ҳуқуқим йўқ. Муаллифлик ҳуқуқим битилган қоғозни йиртиб ташладим. Энди у қоғоз йўқ. Энди у бекор бўлди. Энди саҳнага қайтмайман. Энди қўшиқларим халқники. Энди одамлар қўшиқларимни айтса, хурсанд бўламан. Менинг юрагим қўшиқларимда. Менинг ҳаётим қўшиқларимда. Ким қўшиқларимни айтса қайтадан тирилавераман. Менинг жоним ўша овозларда, ўша оҳангларда, осмонга ўрлаган наволарда...”
Мард ўғлингнинг сўзларини қабул қил, она Ўзбекистон!
Шунчалар ҳам буюкмисан она халқим! Шундай сахий, мард, қалбидарё фарзандларни туғишга қаердан қудрат топдинг, она халқим! Сен каби хокисор миллат яна қаерда бор, Она халқим. Бир фидоий фарзандинг бор будини оёғинг остига поёндоз қилиб, бутун ҳаёти давомида неки топган бўлса ҳамма ҳаммасини сенга бериб, ўзи эса хас каби мунғайиб, бир парчагина бўлиб ўтирибди...
Жимгина хайр хўшлашдик.. Аммо иккимизнинг ҳам юрагимиз йиғлар эди.
Мана, сиз бугун бу бевафо дунёга қўл силтаб, барчамизни ташлаб кетдингиз. Жойингиз жаннат ризвонларида бўлсин улуғ устоз! Сиз бизни кечиринг...
МУҲАММАД ИСМОИЛ
04.09.2024 й
@xazon_rezgi
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
ERTA RIVOJLANISH UCHUN KITOBLAR VA AQLNI CHARXLOVCHI O'YINCHOQLAR
🔥Biz taklif qilayotgan KITOBLAR📚va O'YINCHOQLAR🧩 bilan farzandlaringizning:
- qobiliyatlari rivojlanadi🗣
- mustaqil fikrlay boshlaydi🎲
- diqqati oshadi🎯
- idroki, bilimi yuksaladi♟
- xotirasi kuchayadi🧠
- tasavvuri boyidi📝
- tili tez chiqadi va aniq ravon gapira boshlaydi.👅👂
💥Link ustiga bosib Kanalga hoziroq kirib ko'ring, bizda aqlni o'stiruvchi o'yinchoqlar juda ko'p!
👇👇👇👇👇👇
/channel/+FFHL_3UTN142Y2Uy
/channel/+FFHL_3UTN142Y2Uy
Murojaat uchun
@Cocopie_Kids_admin
+998500050244
#ҚОРА_МАРВАРИД
-Маблағ масаласида ташвиш чекма,- йигитни тинчлантирган бўлди Вероника,- сизларга етарли тиллони ўзим бераман. Энди эса ортингга қайт, карвондагилар шабҳаланиб ўтиришмасин.
Йигит "хўп* дегандек билинар-билинмас бош силкиди-ю, изига қайтди.
Александр билан бўлган илк келишувдан икки ярим ой ўтиб Вероника Самарқандга етиб келган карвон ичида Анна ва унинг акасидан ташқари яна уч нафар йигитнинг ишончига кира олган эди. Ортиқча гап-сўз урчимаслиги учун қолган қизлар ўртадаги сирдан воқиф қилинмадилар. Верониканинг кўрсатмаси билан қизлар қутқариладиган кун карвондагиларнинг барчаси таомга қўшиб бериладиган кучли уйқу дори билан карахт қилиб уҳлатиб қўйиладиган бўлди...
Карвон Самарқандга яқинлашганда Вероника Александрга кичиккина ҳамёнчада қуритилган гиёҳ тутқазди:
- Бунинг бир чимдими йигирмата кишини бир ярим кунга эс-ҳушидан айиради, тошдек қотиради . Икки чимдими эса қирқ кишини. Фақат, эҳтиёт бўласан. Агар икки чимдимини йигирма кишига ичириб қўйсанг борми, уларнинг ярмидан кўпи қайта уйғонмаслиги мумкин.
- Опа,-деди Александр Вероникага эҳтиром билан,- энди иккинчи шартингиз бўйича топшириғингизни беринг. Керак бўлса унга ҳам тайёргарликни бошлайлик.
- Иккинчи шартим шуки... -чуқур тин олди Вероника,- ўзингиз ва ўзаро бир-бирингизни авайлаб Ватанга соғ ва саломат етиб олинг! Мен Ватанимни қанчалик яхши кўрсам сизларни ҳам шунчалик яхши кўрдим. Эҳтимол бу Ватаним учун қилган энг сўнгги яхшилигимдир...
Ватанга қайтгач эса "Қора марварид" ҳақида сўз кетса "У ўз Ватанини чин дилдан севган" деб қўярсиз...
- "Қора марварид" ?!
Опааа!-кўзлари катта-катта очилди Александрнинг,- ахир... Ахир Сиз дардида куйиб-ёнган ўша Ватаннинг тирик афсонасисиз-ку? Мен сизнинг қаҳрамонликларингиз ҳақда эшитиб ёшингизни энг камида ўттиз бешларда деб ўйлардим. Нима учун дастлабки суҳбатимизда ўзингизни таништирмадингиз? Ахир мен...
- Кўрдингми, исмимни эшитиб қанчалик ҳаяжонга тушяпсан,- жилмайди Вероника,- ўша вақт кимлигимни айтсам, севиб қолиб бошимга бало бўлар эдинг?!
- Бу гапингиз рост, опа...- Вероникага жавобан кулимсиради Александр,- сизни анчадан буён ғойибона севишим рост.
- Ана айтмадимми? Яқинда йигирма бир ёшга тўлганимни билганингда эса бутунлай ҳушингни йўқотишинг ҳеч гап эмас экан-да?
- Йигирма бир ёш?! Шугина ёшда шунча қаҳрамонлик?! - овози титради Александрнинг,- опааа! Илтимос, ҳукмдор ҳарамига кирманг! Биз билан уйга қайтинг?! Карвондан шарт ажраймиз-у, алоҳида гуруҳ бўлиб ватанга қайтамиз. Сиз Ватанимизнинг қалбисиз, юрагисиз! Сизни бу нотаниш ўлкаларга ташлаб кетолмаймиз. Сиз бунга муносиб эмассиз...
Жон, опааа...
Сиз ўз Ватанингизга кераксиз...
Ватанимизга кераксиз... - Александрнинг кўнгли бузилиб, қўллари мушт бўлиб тугила бошлаганди.
Вероника маҳзун жилмайди:
- Сенингча мен бу ишларни Ватаним учун қилмаяпманми? Менинг Ватаним шаъни бир-икки манфур бандаларнинг ҳакалак отган нафси учун поймол бўлиши керак эмас. Мен ҳукмдор саройига киришим ва у ерни мендан аввал келиб нафс учун ўргимчак тўрини тўқиб ташлаганлардан холос қилишим керак. Шу йўл билан мени бу ерга жўнатган бир гала ҳиёнатчиларнинг ҳам жазосини берган бўламан. Давомини эса вақт кўрсатади.
Александр, сенга бир дона ўгит айтаман, уни доимо ёдингда сақла! Ҳеч қачон ғирром ўйнама! Ҳатто мажбур бўлиб қолсанг ҳам... Инсонлар ортидан тузоқ қўйма. Бу дунёда ҳам, нариги дунёда ҳам фақат ҳалол ўйнаганлар ютади ва мукофотини олади!
- Хўп, опа! -ўнг тиззасини хиёл букиб қўлини юрагига мушт қилиб қўйди Александр,- бари сиз айтгандек бўлади. Биздан ҳавотир олманг! Фақат... фақат ўзингизни асрашга ваъда берсангиз бўлгани..
- Ваъда бераман,- қатъият билан шивирлади Вероника,- ишни оҳирига етказмагунча ўзимни асрашга ваъда бераман...
🔳 🔳 🔳
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_эртага!
📌 @xazon_rezgi /53
#ҚОРА_МАРВАРИД
Вероника Аннанинг сўнгги сўзларидан қувониб кетди. Демак, ишониши мумкин бўлган одамлари сони яна иккитага кўпайар экан...
Ўзини яхши ҳис қила бошлаганинг иккинчи куни Александр Верониканинг ёнига яқинлашди.
-Сизга катта раҳмат, Вероника. Энди сиздан бир жон қарздорман.
Вероника Александрга маъноли тикилиб кулимсиради:
- Бир эмас, икки жон қарздорсан мендан.
-Тушунмадим?! -ҳайратини яширмади йигит,- қанақасига?!
- Қанақасига бўларди? -ҳотиржам жавоб қайтарди Вероника,- Аннани назарда тутяпман мен. Агар сенга бирор нарса бўлса ундан кўнглинг тўқ ҳолда тинчгина оламдан ўта олармидинг? Опанг ёш, гўзал...Кўпда ана шу гўзаллик инсон умрига зомин бўлиши ачинарли ҳолат агар билсанг..
- Анна кўнгилчанглик қилиб сиримизни очиб қўйгани чатоқ бўлибди, кутилмаган фалокат олдида ожиз қолибди. Биз бу сирдан уйга қайтгунча ҳеч кимни воқиф қилмаймиз деб келишгандик. Афсус...-надомат билан бош чайқади Александр.
- Баъзан бизга ёмонлик бўлиб кўринган воқеликлар ортида кутилмаган нажотимиз яширинган бўлиши мумкин.
- Шундай қилиб сиздан икки жон қарздормиз денг? Майли талабингизни айтишингиз мумкин, фақат бир шарт билан, сиримизни сиз ҳам маҳфий тутасиз...-қўлларини иложсиз ёйди Александр
-Яхши келишдик, - деди Вероника пайсалга солиб ўтирмай,- менга икки ишда ёрдам берасиз. Улардан бири айнан ўзингизни фойдангиз учун муҳимдир.
- Қўлимдан келса бажонидил,- йигитнинг самимийлигини унинг беғубор қарашларидан ҳам англаса бўлар эди.
-Унда яхшилаб эшит! -Вероника ўзи тақдири учун қайғураётган қизлар масаласини Александрга батафсил тушунтирди,- сен,-деди у гапининг оҳирида,- сўзларимга ишонмай барини Андронийга бориб етказишинг мумкин. Аммо шуни яхши бил-ки, Андроний мен ҳақимда биронта ҳам мустақил қарор чиқара олмайди, демакким мен бемалол Самарқандга етказилиб бораман ва ҳукмдор саройига киритиламан. Аммо сен ўзинг билишинг керак бўлмаган сирга эга чиққанинг учун бошингдан бевақт жудо этилишинг ҳеч гапмас.
- Нима учун мен сизга ишонишим керак? Нима мақсадда бизга ёрдам беришингиз керак? Шу масалага ҳеч тушуна олмаяпман?!
- Бунинг икки сабаби бор,- бамайлиҳотир жавоб қайтарди Вероника, - биринчидан сизга ёрдам берганим эвазига иккинчи тилагим, яъни ёрдамни айнан сиздан сўрамоқчиман.
Иккинчидан эса гулдек қизларнинг мен сабаб бевақт хазон бўлишларига шунчаки томошабин бўлиб туролмайман.
- Хўп яхши,- бироз ўйланиб жавоб қайтарди Александр,- мен нима иш қилишим керак?
Вероника чуқур тин олди:
- Бу ишни бир ўзинг эплашинг даргумон. Сен ўзингга яна бир ишончли шерик топишинг керак. Агар уч киши бўлсаларинг янада яхши бўларди. Хуллас, қизларга қандай ҳукм чиқаришмасин бу ишни шаҳарда амалга оширишмайди. Энг қулай йўли одамзоддан ҳоли бирон бир жой. Сен шерикларинг билан карвон эгалари ана шундай ҳоли жойга етиб боргунча қизларни улар қўлидан озод қилиб яшириб улгуришингиз керак. Бунинг учун балки ўзингизни гумондан ҳоли қилиш мақсадида қизларни қароқчилар ўғирлаб кетган қилиб кўрсатишингиз керак бўлар. Орадан маълум вақт ўтгач эса ўзингиз учун ҳам ана шундай томоша уюштириб кўздан ғойиб бўлишингиз мумкин.
- Шунақа томоша қўйиб ўтирмай қизларни олиб бир йўла жуфтакни ростласак нима бўлади? - кўзларидан ўт чақнади Александрнинг
- Нима бўлади?! Эшит унда?! Агар сиз бу ерда қизлар билан тинчгина, зим-зиё кўздан ғойиб бўлсангиз, Андроний ва Себастьянларнинг кўнглида шубҳа уйғотасиз. Шунда улар сизларни излаш, қўлга тушуриш чорасини кўришлари мумкин. Элчилик мавқеидан фойдаланиб бу ҳақда Самарқанд ҳукмдорининг ўзи ёки ишончли вакилларидан ҳам ёрдам сўрашлари мумкин. Ҳар икки ишни қилмаган тақдирларида ҳам ватанга қайтишгач оила аъзоларингиздан ўч олиб аламдан чиқишлари эса тайин масала.
Хуллас, бу ишни яхшилаб ўйлаб кўриб, пишириб, умумий бир қарорга келиб олишимиз учун вақт ҳали етарли.
- Қизларни олиб кетишга кетамиз-ку, аммо уларни таъминлаш учун етарли маблағни қаердан оламиз?
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /52
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
Ҳикоя килинишича, саҳрода яшайдиган бир киши амакисининг қизига уйланди. Орадан йиллар ўтиб, аёли унга тўққиз ўғил фарзанд тугиб берди. Яна орадан йиллар ўтиб, аёл ўнинчисига ҳам ҳомиладор булди. Ой куни етиб, қиз фарзанд дунёга келтирди. Аёл эрига киз кўрганининг хабарини берганда, эри жуда қаттиқ хафа бўлди ва ўзини камситилгандек ҳис қилди. Баланд овозда у: «Қандай ҳам қаро тун а-а-а, бу тун», деб дод солиб, аёлини ҳайдади. Унга нафрат нигоҳи билан карай бошлади. Гўёки, ҳомиланинг киз бўлишига аëли сабабчидек.
Орадан кунлар, йиллар ўтди. Ота кексайди. танасидан мадор кетди. Бир куни унинг кўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Ўғилларининг ҳаммаси уйланиб, ўз юмушлари билан овора бўлиб, кўзи ожиз оталарини эсдан чикардилар. Кенжа фарзанди бўлмиш киз ҳам турмушга чикиб, оилали бўлган эди. Отасига етган мусибатни эшитган заҳоти унинг ёнига, ҳолидан хабар олгани шошилди. Отасининг хонадонига бориб, падари бузрукворини чўмилтирди. уйларини саранжом-саришта килди. отасига таом пиширди. Ювиниб покланган ота аввал ҳис қилмаган роҳатни туйди. Киз отасига дори бермокчи бўлиб, қўлини узатганда, ота унинг қўлидан ушлади ва: «Эй меҳрибон кизим, сиз кимсиз?», деб сўради.
Киз кўзларидан шашқатор ёшлар оққан ҳолда: <<Эй отажон, мен ўша сизнинг қаро тунингизман», дейди. Бу гапдан ота ўз қизи билан гаплашаётганини англадида, хўнграб йиғлаб юборди ва айтган гапларига афсус надомат килиб: «Қизалоғим, мени кечир! Қанийди, тунларимнинг ҳаммаси қаро бўлса. Уйимда тун қаросида сокинлик ҳукм сурарди. Агар замон менинг ҳаётимни ортга қайтарса, мен кизимни туғилган пайтиданок яхши кўрган бўлар эдим. Қизимдан бошқаси менга яхшилик қилмаяпти, мендан хабар олмаяпти. Тўққиз эркак, ҳаммаси ўзи билан овора бўлиб, мендан бохабар бўлишдан анча йироқлар. Мушк анбарнинг исини фақатгина мени кўргани келадиган кизим таратмокда», деди.
Қиз тарбия қилаëтган ота ва оналар, бугун уйингиздаги бу қуёшчага яна бир бор эътибор ва меҳр беришингиз учун ажойиб имкониятдир. Ундан фойдаланиб қолинг.
@xazon_rezgi
СЎЗ ЎЙИНИ
Дастурхон ноз-неъматлар билан тўла, турли юртларда донғи кетган шоир-у олимлар даврасида гурунг қизигандан қизир, ғазаллар ўқилар, ҳажв борасида ҳам бир-бирларига гал бермай маҳоратларини намоён этишарди.
Навоий эса камтаринлик билан меҳмонлардан қуйироққа жойлашган, унинг шундоққина ўнг биқинида Камолиддин Биноий ўтирар, беўхшов ўралган салласи остидан қувлик билан боқаётган ботиқ кўзларидан бир қарашда ҳеч қандай маъно ўқиб бўлмасди. Аммо ниҳоятда мулоҳазали, шу билан бирга ўжар ва баҳс-мунозарага ўч кишилиги барчага аён эди. У негадир ҳазрат Алишерни унчалик хушламас, қачон фурсат туғилса сўз бирла мот қилмоққа ошиқарди.
Ҳозир ҳам барча мақтовлар ёнида турган инсон томон ўтиб кетаётганидан ғижиниб, нималарнидир ўйлаб турди-да, оёғини ёзиш учун узатганида ногаҳон Навоийнинг орқасига тегиб кетди.
– Ҳиротда қаёққа оёқ узатсанг, албатта бир шоирнинг кетига тегади-я! – деди шўхлиги тутиб.
– Тўғри айтдингиз Камолиддин, оёқни йиғиб олсангиз ҳам шундай бўлади, – деди ҳозиржавоблик билан Навоий.
©Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ
@xazon_rezgi
Ассалому алайкум...
Азиз инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин.
Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😲 Энг катта муаммоингиз нимада эканлигини аниқлаб берувчи тест
Суратда биринчи бўлиб нимани кўрдингиз❓
Жавобингизни белгиланг ва
билиб олинг👇🏻
~🌷Баъзида яқинларимизни хафа қилиб қўямиз.Ўзимизни муоммоларимиз ёки оиламиз билан бўлиб ота-онамизга кам эътибор қиламиз.
•🌷Қўлларига қарасак кўрамиз қанча вақт тез ўтаётганини..)
•🌷Ич-ичингиздан бир нима дегингиз келади-ю айтолмасангиз,туғилган кунларида табриклолмасангиз катта совға шарт эмас - Дил изҳорингиз етарли.
Шоҳсанамни овозлари орқали 35.000 сўмга табрик йўлласангиз бўлар экан😊
Туғилган кун табриклари йўлловчи Шоҳсанамни шу гуруҳдан топасиз👇
/channel/+-RiichfwgMsxMDUy
/channel/+-RiichfwgMsxMDUy
Обуна бўлиб олинг,ўчирсам тополмай қоласиз...)
/channel/+-RiichfwgMsxMDUy
/channel/+-RiichfwgMsxMDUy
#ҚОРА_МАРВАРИД
🔳 🔳 🔳
-Нисо она,- Яҳё Мирзо навбатдаги келишида набираси Нурижаҳонни тиззасига олиб эркалатар экан Хайринисо онага сокин овозда савол ташлади,- нима дейсиз, бу қиз Музаффарим бирлан тақдир йўлларини боғлашга кўнарми эркан?
- Бу иш...-чуқур тин олди Хайринисо она,- ҳар икки ёшнинг ўртасиндағи гап. Янаям тўғрироғи Музаффарнинг қўлинда қолғон масала. Билсангиз аёл киши эркакдин улкан муҳаббат истайдир. Муҳаббат ва дилға яқин ширин сўз биланғина аёл юрагини маҳв этмак мумкин. Айниқса Ойишаға ўҳшаш ғурури баланд юрак эгасининг.
-Мен ҳам Ойишанинг айнан ана шу табиати учун Музаффар Алиға муносиб кўриб туриб эдим. Биласиз, Музаффар қолғон ака-укаларининг орасида энг шижоатлиси. Вазирнинг ўғли эрса-да, шаҳзодалардин қолишмай йигирма олти ёшинда катта қўшинга саркарда этиб тайинлонди. Мана тўрт ой ичинда барча кўзланган истеҳкомни ишғол қилиб Ватанға исми жисмиға мос равишда музаффар бўлуб қайтмоқда.
Она...
Энди Музаффар тўғрисинда талай гап-сўзлар урчимоғи тайин
Бир тарафда ҳасадгўй ғанимлар адовати, бошқа тарафда Музаффарни суюб қўллаб-қувватловчи авом муҳаббати. Музаффарнинг ёнинда ана шу дамларда уни қўллаб турғувчи бир ишончлиғ ҳаммаслаги , ишонғон одами бўлишини жуда истар эрдим. У Музаффарнинг нафақат дўсти балки кўнгил қўйғон аёли бўлса ундин ҳам яхши эрди. Мен бу ўринға муносиб дея фақат Ойишанигина кўраётурмен. Бу қиз келғониға ҳадемай бир ярим йилдин ортиқ вақт тўладур, бироқ шу пайт ичинда нафақат ҳаётимиздин, балки кўнглимиздин ҳам жой олиб улгурди...
-Мирзо,-сўлғин юзлари ёришиб кулимсиради Хайринисо она,- ёдингиздаму Ойиша саройдин чиқиб кетгунга қадар у ерда неча йиллардин буён ўрнашиб олган икки нафар ҳуфяни боплаб адабини берғони?
- Ҳа она,- мийиғида кулимсиради Яҳё, Мирзо,- Ойиша уларни фош қилмаса биз бурнимиз остида не бўлаётғонини билмай юраверар эканмиз. Аммо у кезлари айғоқчиларди фош қилғон Ойиша эканлиғини билмаб эрдимиз.
- Ўзича бир муғамбир бу қиз. Ёдингиздаму ўзиға чаёнўт ёрдамида алдамчи яра тошириб саройдин қочиб чиқишға ҳаракат қилғони. Ўшанда яхши ҳам-ки сизнинг ёдингизға чаёнўт ҳақида сўзлаб берган ҳикояларим келиб қолғони. Шул сабаб сиз Ойишани аввал пойтаҳт чеккасидағи ҳовлингиз, сўнг эрса бул ерға жўнатиб юбормиш эдингиз. Аммо Ойиша ул вақтгача ўзи билан алоқаға чиққан ҳуфяларнинг суробини тўғри қилиб улгурғон эркан. У ҳуфяларга "Сизларға Ватандин атай келтурдум" дея ичғондин сўнг бир неча кун ўтиб таъсир қиладиғон кукун берғон.
- Она, шунча вақтдан буён у кукун сирини менға айтмадингиз-а? -Хайринисо онага тагдор нигоҳ ташлади Яҳё Мирзо.
Хайринисо она кулимсиради:
- Э сўраманг Мирзом. Ҳай майли айтсам айтай. Балки қачондир сизға асқотиши мумкин бу маълумот ҳам. Бу кукундин димлама қилиб ичса дарди суст бўлиб қийналаётғон аёлнинг тўлғоғи кучайиб тезроқ кўзи ёрийдур.
Ўша эркаклар умриларида биринчи бор тўлғоқ азоби нима эрканлигини Ойиша сабаб билиб олишғон ўшанда.Мен ундан "Ойиша, нима учун уларга бу кукунни бердинг?" десам, "Тўлғоқ азобидаги ҳар бир аёл ўз она тилисинда дард чекадур, онасини чақирадур, шояд булар ҳам ўз тилида фарёд уриб шу йўл билан фош бўлишса дея умид қилғон эрдим" деганди. Хуллас ҳуфялар шу йўл билан қўлға тушғонлари ажаб.
Мен Ойишадин "Алар Ватандошларинг бўлса, аларни кўзинг шундоқ осон қийди қўйдими?" дея яна сўрадим. У бўлса "Алар менға ҳиёнат қилғонларнинг дўст-малайлари. Душманимнинг дўстлари мен учун душман. Қолаверса биравни юртиға нафс илинжида кириб айғоқчилик қилиб тинчини бузғон , тузини ичиб тузлиғига тупурадиғон мунофиқларнинг жазоси шу!" деди.
-Ким не деса десин-у, бироқ шу қиз сизға жуда ўҳшайдур,-чуқур тин олди Яҳё Мирзо,- ҳақиқат, адолат борасидағи гап-сўзлари ҳам, дунё қараши ҳам...
- Айтғонча, Саодат Бахт Бегимнинг соғлиқлари жойидами? Андак тоблари йўқ деган хабар эшитиб эдим .
- Она, бир вақтлар Ойиша билан бирға саройға келғон қиз захарланиб ўлдирилиб эди. Ўшанда маҳфий суриштирув ишлари олиб бориб айбдорни ҳам топиб эдим. Биласизми у ким эрди?
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /54
#ДИККАТ_ЁДЛАНГ 😢
ҚАРЗДОРМИСИЗ❓
ФАРЗАНД КУТАЯПСИЗМИ❓
УНДА ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЕТАСИЗ, ИНШААЛЛАХ🤲
ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ👇🏻
🎀🎀🎀 Dugonajon sen uchun zo'r kanal topdim🎉
Endi uyda o'tirib pul topishing mumkin💵
Qanday qilib deysizmi
keling sizga xam aytaman🤫
Ustozim @Shohsanamledy sababchi INSTAGRAM TELEGRAM SAYTLAR orqali 1kunda 30$ dan 100$ gacha daromadimni topdim va pulsizlikka nuqta qo'ydim💵💵💵
SIZ UCHUN FAQAT 2 KUN KOTTA SKITKA ELON QILDIRGANMAN BUGUN ERTA ULGURIB QOLING🤩
Bizning kanal👇👇👇
/channel/+m2imbDxSGSE5MGFi
/channel/+m2imbDxSGSE5MGFi
Ризқи тугаган келинчак...😭
Қадим замонларда Худо Азроил алайҳиссаломга бориб бир қизнинг жонини олиб келасан деб буйруқ берибди.Азроил борса у қиз келинчак экан. Янги туғилган боласи бор экан.Келин боласини эмизиб,бешикда тебратиб ўтирган экан.Буни кўрган азроил келинга рахми келиб жонини олмабди.Келинчакни ёнида бир ёши 80 дан ошган кампир ўтирган экан.Азроил худони олдига бориб: "Мен жонини олмоқчи бўлган қиз келин бўлибди, ёш боласи бор экан. Хали чилласи ҳам чиқмаган.Уларни ёнида бир кампир бор.Ёши 80 дан ошган. Ўшани жонини олиб келай" - дебди. Шунда Худо Азроилга..
🔴ДАВОМИ...👇
Aссалому алайкум.
Пайшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Кунингиз мазмунли ўтсин!
Канал: @xazon_rezgi
БЎЛГАН ВОҚЕА😱🙈
😭 ЭРИМНИ ИККИНЧИ АЁЛИ БОР ЭКАН... БУНИ КЕЧА БИЛДИМ
Яхши кўриб турмуш қўрдим, қайнона, қайнотам хаммалиги яхши инсонлар мени яхши кўришади.
Бир куни эримни икки хотини борлигини сезиб қолдим фарзанди ҳам бор экан.
Ажрашаман деб ариза бердим , азгинча вақтдан сўнг эрим кечириб сўраб келди булди у билан яшамайман деди ман эримни кечирдим😢
Биз бахтли яшай бошладик, лекин эрим бошқа аёлга яний 3чи хотинга уйланиб олибди, мен уйини топиб бордим не кўз билан кўрсам.... У
ХАЁТИЙ РЕАЛ ВОҚЕА
👇ДАВОМИНИ БУ ЕРДА ЎҚИНГ 😔😢
#ҚОРА_МАРВАРИД
🔳 🔳 🔳
Андроний бошчилигидаги элчилар гуруҳида Константинополдан йўлга тушгандан буён Верониканинг хаёлини бир нарса банд этган эди:
Вероникани муҳофаза қилиш мақсадида гуруҳга қўшилган тўққиз нафар қизнинг тақдири кейинчалик нима бўлади?
Қандай йўл тутса қизларининг ҳаётига азият етказилмас экан?
Вероника билан ҳарамга қайси қизни қўшиб киритишлари мумкин?
Бир қиз ўзи билан ҳарамга киритилса қолган саккиз нафар қизнинг ҳаётидан уйга қайтишда катта эҳтимол билан воз кечилиши аниқ.
Қизларнинг Самарқандга беталофот, зиён-заҳматсиз етиб келишлари учун қанчалар жон куйдирилиши кафтдек равшан бўлса, келажакдаги тақдирлари шунчалар мавҳум...
Андроний кўринишидан саҳоватли, меҳрибон инсон бўлиб кўрингани билан унинг кўнглида нималар борлиги ёлғиз Парвардигорга аён. Аҳир озмунча оқ-қорани таниб қолдим деб ўйлаган Вероника ҳам шунча йиллар ўзига яқин дўст, устоз, раҳбар деб билган Клавдий билан Адель хонимнинг асл башарасидан тасодиф билангина хабардор бўлиб қолмадими?
Ҳар ким ҳам бир гала қиз учун заҳмат кечиб жонини қийнамаса керак, айниқса уларнинг тақдирини ўзи истаган тарзда ҳал қилишга изн берилган бўлса...
Вероника сафар йўлининг ярмида ўзи билан ҳарамга ҳадя қилинадиган қизнинг таҳмин қилганидек Марья эканлигидан хабар топиб у қадар ажабланмади. Сабаби Марья хамроҳ қизлар ичида энг ёши, беғубори ва гўзали эди. Қолган қизлар Вероника билан тенгдош ёинки ундан икки-уч ёш катта эдилар. Вероника "Балки бу қизлар қисман бўлса-да, мен сингари маҳсус ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари мумкиндир" дея уларни зимдан синади ва шу нарсага амин бўлди-ки, улар жисмонан соғлом ва лекин ҳарбий тарафдан ҳеч қандай тайёргарликка эга эмас эканлар...
"Мен сабаб Конраднинг ҳаётига нуқта қўйилгани етар,-изтироб билан ўйларди Вероника,-яна саккиз нафар қизнинг бевақт хазон бўлишига жим қараб тура олмайман"
Вероника сафар давомида қизларни қутқариш борасида турли режалар тузиб борди, токи энг маъқул режанинг ўзи қаршисидан чиққунига қадар.
Ўшанда Дашти Қипчоқ чўлларида иккинчи йигитни "Қора бева" қорақурти чақиб олганда, дод солиб думалаётган йигитга шошилган Верониканинг ёнига қизлар орасидан Анна исмли қиз чопиб келди. Унинг йигит учун куйиб-пишаётгани шундоққина юз-кўзидан маълум эди. Қиз ярадор йигитни бошини қучоғига олди-ю, паст овозда шивирлаб уни юпата бошлвди.
Верониканинг зийрак нигоҳлари кизнинг нигоҳининг жиққа ёшга тўлганини илғаб қолди. Йигит Вероника қилган муолажаа натижасида тинчланиб кўзлари уйқуга кетгач унинг атрофида кечгача парвона бўлган қиз пайдо бўлди.
- Кел, Анна...- шивирлади Вероника таваккал қилиб қизнинг кўнглига қўл солишни ният қилиб,- ҳавотир олма севгилинг ҳадемай кўрмагандек бўлиб кетади.
Анна жароҳат олган йигит Александрнинг бош тарафига оҳиста ўтириб унинг бир текис нафас олишига қулоқ тутиб кўнгли тинчиди шекилли Вероникага оҳиста жавоб қайтарди:
- У менинг севгилим эмас...
- Севгилинг эмас!? - ҳайрон бўлди Вероника
- Ҳа, - чўзиқ ҳўрсинди Анна,- Александр менинг укам. Бизга бу сафар учун анча тилла ваъда қилишганди. Бу тиллаларнинг бир қисми сафар олдидан тўланди ҳам... Аммо қолган қисмини олиш пешанамизга ёзилган бўлсагина насиб қилишини англаб турибмиз.
- Етиммисизлар?! - Вероника ўзини қизиқтирган саволларни жавобини олишга қизиқарди
- Йўқ... Кекса отамиз ва яна икки нафар синглимиз бор. Сафардан ишлаган пулларга ҳаётимизни қайта қурмоқчи эдик,- Анна шундай деб Вероникага илтижоли тикилди,- илтимос, укам иккимизни сиримизни сотиб қўйманг. Бизни сафар учун ёллаган Себастьянга бу ҳақда ҳеч кимга айтмаслик ҳақида сўз берганмиз.
- Яхши... - ўйланганча жавоб қайтарди Вероника,- фақат айт-чи бу сирдан мен тўртинчи бўлиб воқиф бўлдим шундайми, яъни сен, уканг, Себастьян ва мен.
Анна ерга қараб "йўқ" деган каби бош чайқади:
- Карвонда бизнинг қишлоқдан яна икки қиз кетмоқда, аммо улар ҳам оғзига маҳкам...
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /51
4 yil oldingi davrimda 80 KG EDIM...
😳 Hozirchi, tanib boʻlmas darajada oʻzgardim.
Hatto, 4yil meni koʻrmagan yaqin dugonam ham tanimasa boʻladimi ?
Rosa xafa boʻldim. 🥺
🍹Ozishga qattiq bel bogʻladim va shu retsepga amal qilishni boshlaganimga 10 kunda 10 kg ga vazn tashladim.
Sogʻlikka ham zarari yoʻq 👍
Dieta bilan ham vazn yoʻqota olmayotgan boʻlsangiz retseptni yozing. ✍
Sizga 4 osh qoshiq qatiq🥛
1osh qoshiq zaytun yog’i🫒...
😔Эримни хиёнати сабаб семириб кетгандим, хиёнат аёлларни семиртирар экан❗️
Ўзимга қарасам... семириб кетибман, қорним осилган, юзим дўмбоқ, оёқ-қулларим семирган! Шу кун мен, озишни ўзимга мақсад қилгандим ва онам менга озиш учун, ишончли рецептни топиб бердилар. Озганимдан сўнг, Эрим ҳиёнат қилганидан афсусланиб, мендан кечирим сўради! Мен шу рецепт орқали, 1 ойда 20кг вес ташладим, 3 ойда эса 50 кг!
❗️Бу рецепт эмизикли ва ҳомиладор аёллар учун ҳам мумкин!
😇Агар сиз ҳам озишни истасангиз албатта қўллаб кўринг, сизга текинга бераман!
БАТАФСИЛ...👇