xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)



     Ошхона зинасинининг қирраларидан куч билан  юмалаб тушган аёл шўрлик  бетон йўлакка зарб ила урилиб ҳушини йўқотди.
    - Манга шайтон қилиғингни қилма, ўзингча кўзимни юмиб олсам раҳми келади деяпсанми ,- Шоди Назирани бир тепди- ю , Онасининг хонасига кириб кетди.
     Онаси билан обдон гурунглашиб орадан бир соатча вақт ўтиб ташқарига чиққан Шоди Назирани ҳамон  ўша аҳволда ётганини  кўриб ҳайрон бўлди.  Мук тушиб ётган  Назирани ўгириб кўриб лабларида қотиб қолган қонга кўзи тушгач , аҳвол жиддийлигини англади ...
    Назирани қовурғаси синиб , ички аъзоларини йиртиб юборган экан. Вақтида ёрдам кўрсатилмагани туфайли кўп қон йўқотилганини жувоннинг ўлимига сабаб бўлганди.
    Рихси опоқининг синглиси опасининг даргоҳида йигирма беш йил яшаб кўзи кулмаган қизини ортга қайтара олмаслигини ҳис қилар экан , Назиранинг "шундоққина оёғи сирпаниб" ўлим топганига "ишонган" бўлди.
      Назиранинг маъракасида ўтирганлар қизнинг  Онасини "Худога солдим" деб шивирлаб йиғлаганида унинг айнан  нима деётганини тузук - қуруқ англай олмадилар.
     Рихси опоқи тўғри айтган экан ...  Билиб айтган экан:
    - Назирасиз ҳаёт тўхтаб қолмас экан. Қуёш чиқаверар , тонг отаверар , кун ботаверар экан.

    "Эр зотига хотин қаҳатмас!"

     Рихси опоқи Назиранинг ўлимидан икки ой ўтмай Шодини уйлантириб қўйди . Шоди бу сафар ҳам анъанага кўра Онасининг тавсиясига кўра қариндошдан қиз олди . У иккинчи бор  тоғасининг ўн йил турмуш қуриб фарзандсизликдан қайтиб келган қизи Зебига уйланди. Шоди Зебига уйланиб хафта ўтмай битта нарсага қаттиқ ажабланди :
    - Ёппирай , Зеби аммаси Рихси опоқининг, яъни Онасининг  худди ўзи экан ? Айтишадику "униси  из қолдирган , буниси босган!" деб .
    Бу сафар Зеби  Рихси опадан аввал отни қамчилади. Ўткиргина янги келинчак Шодини ўз йўлига солиб олди.
    Орада Рихси опоқи кўрпа- тўшак қилиб ётиб қолди . Кўрган доктор "соппа- соғ" дея ташхис қўйган Рихси опа нима учундир қаддини тик тутиб тура олмайдиган бўлиб қолганди .
     Зеби касал қайнона  боқишдан тезда зерикди . У аста - секин эри йўқлигида қайнона аммасига тирсиллаб гап қотишни ҳам уддалай бошлади .
    - Ойижон ,  кундошим Назира калтак еб , еб гуноҳлари тутдек тўкилиб ўлиб кетганини эсласам , битта нарсага ажабланаман... Раҳматли қайнотам барвақт ўлиб кетмаганларида сиз ҳам анча- мунча  бегуноҳ бўлармидингиз ?!...
    Майли , уни- буни қўйинг! Мен ўғлингиз билан оғайнилариникига ўғил тўйига кетяпман.    Сизга эса ўнг қўлимни ўйнатиб нон - палов пишириб қўйдим. Мазза қилиб еб оларсиз.
    Зеби саллона қадамлар билан хонани тарк этаркан ,  Рихси опоқи келини  бир лаган қилиб қўйиб кетган ,  картошкасига иссиқ ўтмаган , қотган нонлари такур - тукур бўлиб ётган таомга қараб оҳ тортди:
    - Оҳ Нази... Назии...  Сен ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди ...

    ▪️▪️▪️

   Мен Назира опани вафотидан кейин кўп бора тушимда кўрдим ... Доим кўзга сокинлик бахш этадиган яшил рангдаги  кўйлак ва пушти  рўмолда кўринардилар улар. Ва ҳамиша маъюсгина  жилмайган...
    Аллоҳим жаннати билан сийласин сизни , Назира опа...


Муаллиф : Хазонрезги

@Xazon_Rezgi           

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бугундан қиш фаслида яшаймиз.
Янги фасл хайрли, барокатли бўлсин

Ассалому алайкум. Якшанба кунингиз файзли ўтсин....

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

- Мен аҳмоқ уларга турмушга чиқишга розилик билдириб юборибман . Нима қилай , тилёғламаликни билмайман. Шунга ноз - фироқ, ишва-карашма қилиб ўтирмабман. Кейин эса совчи келиши кутилаётган санада Жаҳонгир ака бир дунё хабар жўнатибдилар. Ичи тўла таъна-ю маломат ,- Шаҳнозанинг мунчоқдек кўзларидан оппоқ юзига ёш юмалаб туша бошлади,- нима эмиш, мендака қизга уйланиб бўлмасмиш. У ёзилган сўзларнинг бари эсимда йўқ. Аммо у сўзлар шундай сўзлар эди-ки, ҳар бирига сўхтаси совуқ илонларнинг бир галаси шарт пўст ташлаб юборарди.

- Бўлиши мумкин эмас ! - шарт кесди Ойдин,- у йигит , яъни Жаҳонгир ака бундай сўзларни ёзадиган даражада дилозор , бетгачопар эмас эди. Сен ўзинг буларни Жаҳонгир ака ёзганига имонинг комилми ?

- Хабар у кишининг профилидан келганидан кейин яна ким бўлиши мумкин ? - Шаҳнозанинг кўнглига аввалам гумон оралаганди, бироқ...

- Тўхта-чи ? - бирдан ҳовлиқди Ойдин ,- ўша хабарни қачон олганинг ёдингдами ?

- Хаа албатта ,- деди Шаҳноза "у кунни унутиб бўлардими?" деган оҳангда,- аниқ ёдимда . Ўша куни июнь ойининг учинчи шанбаси эди. Хабарни ўқиганимдан кейин аччиқ устида Жаҳонгир акага қайта-қайта хабар ёздим, бироқ жавоб келмади. Кўп ўтмай у кишининг аккаунтлари бир йўла ўчди.

- Шошмачи , ҳозир ...

Ойдин чўнтагидан қўл телефонини олиб ундан қандайдир маълумот қидира бошлади. Кўп ўтмай ўзига ўзи гапирган куйи сўзлай кетди :

- Ҳа бу аниқ ! Сен "Жаҳонгир ака менга маломат тўла хабар ёзди" деганингдаёқ кўнглимда шубҳа туғилганди.

- Тушунмадим ? Тушунтириброқ гапир? - юраги тошди Шаҳнозанинг.

Ойдин оғир ютиниб олди-ю , Шаҳнозага ўз хулосаларини сўзлай бошлади:

- Ўша вақтда мен ва махалладан яна ўн нафар йигит -қиз Жахонгир аканинг боғига ҳашарга чиққандик. Айнан сен айтган санада. У сананинг аниқ эсимда қолганини сабаби ўша куни кичик синглимнинг туғилган куни эди. Биз боғда кечгача қарашдик. Жаҳонгирнинг дадаси Жавлон ака олхўри меваларини кўтарасига Россияга олиб бориб сотадиган савдогарларга бергандилар...

Ойдин Шаҳнозага бир бош бўлган воқеани гапириб бераркан, Жаҳонгирнинг телефони боғнинг ичида тўсатдан йўқолиб қолганини , етмишдан ортиқ одам суюнчи эвазига ҳам боғнинг тит- питини излаб топиша олмаганини , сўнгра эртаси куни Жавлон акани савдогарлар чув тушириб кетгани , натижада қўшни деҳқонлар ҳам касрига қолиб хонавайрон бўлганидан қаттиқ куйинган Жавлон ака бошига қон қуюлиб вафот этгани ва ниҳоят Жаҳонгирнинг Россияга ишлашга кетишга мажбур бўлгани ҳақида сўзлаб берди .

- Вооой , - Шаҳнозанинг аъзои баданидан муздек тер чиқиб кетди,- демак ... Бояқиш Жаҳонгир ака. Бошига шунча савдолар тушибдиям мен билмабман.

- Шаҳноза , нега рангинг қув ўчиб кетди ? - Ойдин Шаҳнозанинг титроқ босиб келаётган вужудига қараб қўрқиб кетди, - иссиқ чой берайми ?

- Сумкамда дори бор эди ,- сал нарида турган сумкачасига талпинди Шаҳноза.

Дорини қабул қилгандан ўн дақиқалар ўтгач Шаҳноза ўзига келгандек бўлди.

- Ойдин. Менинг юрагим ёмон бўлиб кетаяпти. Назаримда бу ишларнинг тагида бир гап бор. Мен шунча кунлардан буён Жаҳонгир акадан бекорга ранжиб юрган эканман. Яна аччиқ устида ўзим ёқтирмаган инсонга турмушга чиқиш қарорини берганимни кўр. Бу ерда бўлса Жаҳонгир аканинг бошига шунча кўргилик тушган экан...
Шаҳноза шундай деб ўйланиб қолди. "Қизиқ , Жаҳонгир аканинг телефони бежизга йўқолмаган шекилли. Телефон йўқолганининг эртасига менга анави лаънати СМСнинг бориши шунчаки тасодиф эмаслиги аниқ. Демак ...
Ўша охирги учрашувда Жаҳонгир ака "Бир хафталик зарур ишим бор" деганда боғдаги меваларни саранжомлашни назарда тутган эканда. Ҳосилдан салмоқли пул тушиши ва шунинг эвазига ўғлини уйлантиришни мўъжал қилган экан-да унинг ота- онаси.

"Талаба йигит" - дадам ва Қаҳрамон ака Жаҳонгирни қачондан буён кузатишган экан ? Орамизда бўлган аҳду паймонимиздан хабардор бўлишгани учун уюштирилмаганмикан бу ишлар ? Ҳа бу аниқ ! Аммо улардан қайси бирининг иши бу ?! Қаҳрамон ака қилган десам у бу даражада қудратли эмас ...


@Xazon_Rezgi /35

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Йигитнинг кўнглида "Бир куни қиз билан албатта хабарлашаман" деган илинж бор эди. Шу билан бирга у қизнинг йўлини ортиқ боғламоқчи эмасди. "Агар Шаҳноза сизни кута олмайман деса унга фақат бахт тилайман,- дея режа қилган эди йигит,- сабаби бунча қарздорлик билан икки- уч йилсиз қаддимни тиклашим даргумон-ов..."
   
Бироқ... Қани бу юракка буйруқ бериб бўлса...

Кўпинча ақл тан олганни , юрак тан олмас экан.

Ақл билан юрак жангга киришса ҳар сафар юрак ғолиб бўларкан. Ва ўша дақиқаларда Ўзининг бу сафар ҳам мағлуб бўлганини англар эмиш...

Жаҳонгир ҳам худди ана шундай ҳолатда эди. Ақли "Қўй , у қизни энди ўйлаганингни фойдаси йўқ" дегани билан бебошгина юраги Шаҳнозани қўмсайверарди.

Ахири бўлмади. Жаҳонгир Комилни қистовга олди:

"Жон ўртоқ , менга Шаҳнозанинг хабарини билиб бер" ...

Ана шу илтимосидан кейин Комил дарҳол " Хўп , албатта суриштириб , телефон рақами ўзгарган бўлса уни ҳам топиб берганим бўлсин" деб жавоб қайтарди-ю , шу билан тим-тирис ғойиб бўлди.

Хафтада икки , уч бор хабарлашиб турган дўстининг тўсатдан ўзини четга олганига Жаҳонгир дастлаб ҳавотир олди, бироқ кўп ўтмай бу ерда Шаҳноза билан боғлиқ қандайдир нохуш воқеа борлиғини тахмин қилиб юраги ивишди.

"Комил, назаримда сен мендан бир нарсаларни яшираётгандексан. Илтимос , нимадир бўлган бўлса ҳам барини рўйи- рост айтиб қўяқол. Кунда бир ўлгандан бирйўла бир ўлган яхши. Мени тушундинг деб ўйлайман"

Жаҳонгирнинг саволига кўп ўтмай Комилдан жавоб келди.

"Жаҳон. Элчига ўлим йўқ. Мен ҳам совуқ хабарчи бўлишни истамаган эдим. Аммо начора. Ҳақиқатни билишга ҳаммадан ҳам сен ҳақлисан. Хуллас, Шаҳноза турмушга чиқибди. Ўша дадасини ёнида юрадиган Қаҳрамон деган ҳайдовчисига. Аниқлаганим шулар..."

Жаҳонгир хабарни ўқиб дард билан оғир нафас олди :

"Аслида воқеалар ривожи шунга қараб кетаётганди . Шаҳнозанинг азалдан менга турмушга чиқиши ақлга сиғмас гап эди. У қайда-ю, мен қайдаман?! Айниқса бошимга тушган воқеалардан сўнг.

Начора...

Шаҳноза ... Иккимиздан ҳеч бўлмаса сен бахтли бўлишинг керак-ку ?! Энди билдим нега рақаминг ўзгарганини ? Бу қарорга келиш сенгаям осон бўлмагандир ? Ахир орамизда қанчалар соф туйғулар бор эди. Улардан кечиш шунчаки оддий иш эмас эди.
Мен эса... Менимча сени ҳали бери унута олмасам керак. Балки умримнинг охиригача юрагим кунда ақалли бир бор Шаҳноза деб ожизгина уриб қўяр.

Билмадим . Буёғини энди вақт кўрсатади.

Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор дейдилар.

Сени турмушга чиқишингни ҳам яхши тарафи бор. Мен ҳам энди эс- ҳушимни йиғишим , онам ва сингилларим учун ҳаракат қилишим керак. Ахир энди дадамнинг ўрниларида оиланинг бош эркаги бўлиб қолдим. Шунга яраша иш қилишим керак. Дадам ҳам қабрларида тинч ётишлари учун бу дунёда ўзларини қарздор деб ҳисоблаган инсонлар билан орани очди қилмасам бўлмайди. Энди ҳаётимни асосий мақсади шу !"

▪️▪️▪️

- Қаҳрамон ака,- деди Шаҳноза ўлганининг кунидан эрига жилмайишга ҳаракат қилиб ,- неча кундан буён шу тўрт девор ичида юрагим сиқилиб кетди. Бир ўзим ўтираверганимдан ҳудди гиёҳвандларга ўхшаб фикр-у хаёлим дори ичишда бўлиб қолганга ўхшаяпти.

Қаҳрамон Шаҳнозанинг "ҳудди гиёҳвандга ўхшаб" деган сўзларидан ичидан қириинди ўтди :"Наҳотки сезиб қоляпти ?"

Шаҳноза эса унинг гумонларини нари сургандек сўзида давом этди :

- Илтимос , мени бир айлантириб келинг. Бу ерда бир ўзим диққинафас бўлиб кетдим.

- Қаерга бормоқчисан ,- деди Қаҳрамон унга синовчан тикилиб,- дадангларникига олиб борайми ёки бошқа бирор мўъжалинг борми ?

- Ёзда шаҳардан кўра сўлим тоғ ёнбағри яхши. Мени ҳам ғир-ғир шабадалар эсиб турган , зилол сувлари оқиб турган жойларга олиб боринг.

- Яхши ,- Шаҳнозанинг таклифига дарровда кўнақолди Қаҳрамон,- тайёр бўлиб тур. Бир соатларда йўлга тушамиз...

Шаҳноза Қаҳрамонни кузатиб қўяр экан унинг изидан "Бошланиши чакки эмас" дея шивирлаб қўйди...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /33

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

15-қисм

    Шаҳнозанинг чорловига "Бу телефон рақами  тармоқда мавжуд эмас" деган жавоб келди .
  
    Шаҳноза "Чиқмаган жондан умид" излаб Жаҳонгирнинг рақамини интернет тармоқларидан ҳам излаб кўрди.

     Бари бефойда...

    Шунда унинг хаёлига лоп этиб Жаҳонгир билан қўшни махаллада яшайдиган дугонаси Ойдин келди.

    Шаҳноза қанчалар ҳаракат қилмасин бу сафар Ойдиннинг телефон рақамини тўлиқ эслай олмади.
    Тахмин қилиб терган рақам эгалари   бошқа бўлиб чиққач , режасини ўзгартирди...

     ▪️▪️▪️

     Жаҳонгир тоғаси билан   Санк-Петербург шаҳрига келганига бир ойча вақт  бўлиб қолди .  У шаҳарнинг  марказий кўчаларнинг бирида тоғаси  ошпаз бўлиб ишлайдиган шинамгина ўзбек ресторанида ёрдамчи бўлиб ишга қабул қилинди. Аниқроғи уни бу ишга тоғасининг тавсияси билан ишга олдилар. Бахтига ишга кирган ўринда хизмат қиладиган Бухоролик жувон ҳомиладорлиги туфайли таътилга чиқишга тўғри келиб турган экан.
      Мазкур ресторанда ўттизга яқин ишчи ишлар экан. Ресторан хўжайини  Акобир ака ишчиларни анча инжиқлик билан ишга қабул қилар экан. Жаҳонгирни Каримберди ака тавсия қилгани туфайли ортиқча сан-манга бормади.  Жаҳонгир шундан тоғасининг бу ерда обрўси, ҳурмати ўзига ярашалигини билиб чин кўнгилдан жон куйдириб ишлай бошлади. Бу ерда Жаҳонгирнинг  топар- тутари анчагина яхши эди. Хўжайин ойликни иккига бўлиб ҳар ўн беш кунда тўлар экан.
    - Агар ўзингни кўрсатиб ошпазликка ўта олсанг , топганингга яхшигина барака кириб қолади, шунинг учун ишларга обдон разм солиб шу касб сирларини астойдил ўрганишга ҳаракат қил,- деди Каримберди тоғаси билан бирга навбатма-навбат ош дамлайдиган Мансур ака.
   Унга сари Жаҳонгир янаям тиришиб ишга киришарди .
     Бу ресторан таомлари жуда харидоргир бўлиб ,тонг сахардан то ярим кечагача ишчиларнинг қўли- қўлига тегмайди. Ўзбекистоннинг ўша донғи етти оламга кетган ош, норин, лағмон, манти , тандир нони ва сомсаларига буюртманинг кети узилмайди. Ресторан харидорлар учун олдиндан буюртма олади , шу сабаб жойлар навбатини икки - уч кун , баъзан хафталаб кутиш лозим. Иш ҳам шунга яраша қизғин.  Жаҳонгир асосан ош дамлайдиган ошпазларга ёрдам беради. Орада талабга яраша сомсапаз ва норин тайёрлайдиганларга ҳам қарашади.
    Жаҳонгир дастлаб  бу ерга келганда "Ишлаб дардларимни бироз бўлсада унутаман, юракни эзувчи хаёллардан чалғийман" деб хаёл қилганди.  Усти бут , қорни тўқ , ишлаш жойи иссиқ бўлгани билан буларнинг бари тарозининг соғинч деган палласини босишга ожизлик қилар экан.
    Жаҳонгир оиласидагиларни соғинган чоғ ишдан қўли бўшаши билан телефон орқали дийдорга ошиқади. Видеочақирув орқали суҳбатда онасининг муштдеккина бўлиб қолган гавдасига қараб жони ачиган сари уни юпатади: "Ойижон , озгина сабр қилинг. Ҳали бу кунларни кўрмагандек бўлиб кетасиз. Фотима- Зуҳраларнинг тўйида бу кунларни кўрмагандек эслаймиз..."
    Муқаддас опа ўзи бир аҳволда-ю, ўғлини юпатади : "Боламжоним, ўзингни эҳтиёт қил. У жойларни совуқ дейишади. Оёқларингни иссиқ тут , ўзи салга томоғинг оғрир эди..."
   
     Жаҳонгир уни ҳам...
     Шаҳнозани бошқача соғинарди . Жавлон ака оламдан ўтганидан сўнг унинг қўл телефони Жаҳонгирга қолган эди. Маърака маросимлари ўтгач Жаҳонгир бўлиб ўтган воқеалардан қизни хабардор қилиб қўйиш учун унинг рақамига қайта- қайта  қўнғироқ қилди , бироқ "телефон аппарати ўчирилган" жавоби билан  унга уланишнинг иложи бўлмади. "Балки жавоб ёзиб қолар" деган умидда  тармоқ орқали  унга СМС  йўллади , бироқ Шаҳнозанинг телеграмм аккаунтида  "Яқин орада онлайн  бўлмаган"  деган хабардан  бошқа натижага эга бўлмаган эди.
     Орада тақдир  масалани  пишириб турган экан , оз фурсатларда тоғаси билан бу ерларга йўл олишга тўғри келди. У хатто Тошкентга боришга ва Шаҳноза билан хайрлашишга ҳам улгура олмай қолганди.


@Xazon_Rezgi        /32

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#таржима

Муаллиф: Хазонрезги

​Тушларимга киринг, ота ...

Неча йиллар ўтди сизсиз,
Соғинганим билинг, ота,
Жиллақурса , ойда бир бор,
Тушларимга киринг, ота.

Эртадан кеч дуодаман,
Фирдавсида юринг, ота
Даргоҳида етишгунча,
Тушларимга киринг , ота

Мен йиғласам, қилманг парво,
Кулганимда кулинг, ота,
Андуҳларга бўлинг даъво,
Тушларимга киринг, ота

Тўйлар қилсам, ғоибида,
Оқ фотиҳа беринг , ота
Йўл кўрсатиб , далда бўлиб,
Тушларимга киринг, ота

Маҳшар куни - қиёматда,
Арш тагида туринг, ота
Сиз ҳам мени дуо қилиб,
Тушларимга киринг , ота

Ҳаётимда қувонч бўлиб,
Хаёлимда юринг , ота
Ўксик кўнглим кўтариб,
Тушларимга киринг, ота

Сиздек инсон менга ўрнак,
Танҳоимсиз билинг , ота
Дийдор ширин энди тушда,
Тушларимга киринг, ота

Соғинчлардан куйди умрим,
Соғинганим билинг, ота
Муштоқдирман ҳар куни
Тушларимга киринг, ота

Тушларимга киринг, ота...


Rüyama girsene, baba...

Geçti sensiz nice sene,
Özledim, bilsene baba,
Hiç olmazsa ayda bir kez
Rüyama girsene, baba...

Sabah akşam duadayim,
Firdevslerde yürüsene, baba,
Huzuruna gelene dek
Rüyama girsene, baba...

Ben ağlarsam bakma öyle,
Güldüğümde gülsene baba.
Üzüntüye olup dava
Rüyama girsene, baba...

Düğün yapsam kayıplarda
Fatiha versene baba.
Yol gösterip, destek olup,
Rüyama girsene, baba...

Mahşer günü kıyamette
Arş altında dursana baba.
Sende beni dua edip ,
Rüyama girsene, baba ...

Sensin bana güzel örnek,
Bitanemsin,bilsene baba.
Rüyalarda görüşürüz,
Rüyama girsene, baba...

Özleminde yandı ömrüm,
Özledim, bilsene baba.
Müştağimdır sana her gün
Rüyama girsene, baba...

Rüyama girsene, baba...

Таржимон : Махсумахон
Исломова


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​#Бугун_кузнинг_охирги_куни

Дардли шивирлайди хазонлар бугун ,
Ҳазин қўшиғида ҳасратли уни ...
Армон яна дилда боғлайди тугун,
Бугун ахир кузнинг охирги куни...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Диля


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир гуноҳ қилганингда дарҳол тавба қил! Инсон сувга тушгани учун эмас, сувдан чиқмагани учун чўкади.

✍️ Мавлоно Румий

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

" У тараф"дан зумда жавоб СМСи келди :

- Янги ёрни топганда эскидан кечмоқ керак ...

- Бўлмаган гап ,- жавоб ёзди Қаҳрамон, - сен қайда-ю, у қайда? Иркит ўрдакни нафосатли оққуш билан тенглашганини қаерда кўргансан? Уни , буни қўй , ундан кўра бир оғиз "кел" де, бормаганимни кўрасан. Қолган гапни кейин гаплашамиз. Сенга хушхабарим бор. Қушчамиз аста- секин қўлимиздаги дондан чўқий бошлади. Яқинда бутунлай гаҳ десак қўлимизга қўнадиган бўлади. Ана ундан сўнг иккимиз учун таралло, ялло, ялло-да , асалим!

- Сиз билан бутун умр бирга бўлиш учун кўксимга ҳанжардек санчилаётган мана шу рашк азобига чидаяпман-да , жооооон...

- Вааах, жооон деган тилларингдан. Шу муомалангдан кейин ҳам уйда қолсам эркакмасман. Ухлаб қолма , шес секундда ёнингда бўламан...

- Сизсиз кўзимга уйқу келармиди , кутаман жоооон...

Қаҳрамон ортиқ хабар ёзишга тоқат қила олмай , эшикка йўл олди ...

▪️▪️▪️

Эртаси куни айтилган вақтда дадасини "соғиниб" қаршилаган Шаҳноза унинг ёнида Катя опасини кўриб бироз тараддудланди-ю , аммо ўзини тезда қўлга олди.

- Кууууп яшааа , кизим,- деди Катя опа Шаҳнозани бошига ҳаррир ёпинчиқ ёпиб қилган саломидан завқланиб,- якши угил-кизлар берсииин...

- Раҳмат Катя опа ,- деди Шаҳноза жилмайганча ,- бизникига келиб зўр иш қилибсиз. Сизларни жуда соғинибман. Дадам ва сизни .

- Кечга томон Назира бувингилар келишаркан,- деди Ғулом ака қизининг кўринишидан кўнгли тўлиб,- бирга юринг десам , аввал Сизлар бафуржа дийдорлашиб олинглар дедилар.

- Дадажон , сизни ёлғиз қолиб кетдингиз деб кўнглим ҳижил эди,- деди Шаҳноза отасига пиёладаги чойни тутар экан ер тагидан синчков назар ташлар экан, - Катя опам сираям ёдимда йўқ эдилар. Энди ҳотиржамман,- у шундай деб Катя опага қаради,- Катяпа, сизни ойижоним ҳам бирам яхши кўрардилар , энди уларни йўқликларини билдирманг илтимос .

- Хуп, қизим,- деди Катя опа соддалиллик билан,- Гулямдан хаватир алма.

- Қаҳрамонжон қани қизим, кўринмайди ?

- Куёвингиз сизга ўхшайди , дада, эрта сахардан ишга кетганлар.

- Шундай де,- нафаси ичига тушди Ғулом аканинг ва хаёлидан "Ишқилиб бу яна эски улфатларини топиб олмаган бўлсин-да" деган фикр ўтди ва охирги сўзларини димоғида айтди ,- ха ундай бўлса яхши...

- Дада , илтимос менга битта қўл телефони олиб беринг. Янги сим картаси билан. Ёдингизда бўлса ўзимнинг телефоним тўйдан аввал ҳовлимиздаги ариқчага тушиб кетган эди...

Шаҳноза Жаҳонгирдан аччиқланиб аввалги телефонини сим картасини атай олиб улоқтирганини, сўнгра телефонни ариқчага ўзи ташлаб қўйганини эслади .

Ғулом ака қизига қараб маънодор қош қоқди:

- Ҳаа албатта,- у шундай деб чўнтагидан яп- янги телефон олиб Шаҳнозага тутқазди,- бунинг учун Катя опангга раҳмат десанг ҳам бўлади . У сенга телефон кераклигини ёдимга солди. Телефон фойдаланишга тайёр.
Шаҳноза телефонни олар экан ҳар икки меҳмонига "чин кўнгил"дан ташаккур билдиришни унутмади.

Икки соатларда Ғулом ака билан Катя опа Шаҳноза билан қуюқ хайрлашиб ўрниларидан қўзғалишди.

Шаҳноза меҳмонлардан бўшаган хонада янги телефонни қўлига олди :

" Сўнгги икки кунда шунчалар кўп сирлар очилди- ки ,- ўйлади у таниш рақамларни бирма- бир терар экан,- энди булар Жаҳонгир акага ҳам бирор ҳунар кўрсатмаганига ишонмайман. Икки кун аввал Қаҳрамон ака ҳам "Анави талаба йигит билан учрашиб юргансан" деганди. Менимча Жаҳонгир аканинг тўсатдан мендан воз кечиши бекорга бўлмагандиров. У бечорага ҳам мен тўғримда қанча уйдирма тўқигандир булар?! Қаҳрамонига ҳам барибир ишонмайман. Дадамни ёмон дегани билан ўзи ҳам оппоқ эмас...

Жаҳонгир ака, кўтарсангиз-чи телефонни ? Мен бор ҳақиқатни билишни истайман..."

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /31

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Шаҳноза шу ётганча пешиндан сўнг кўзини очди. Унинг кўзлари уйқули эди-ю , аммо тиниқиб ухлашга қайтадан танасида бош кўтариб келаётган оғриқлар монелик қила бошлаганди. Оғриқлар аста- секин авжига чиқа бошлаган пайтдан Шаҳноза яна тимирскилаб дори қидира бошлади :

" Қуриб кетгур , у ер бу ерда қолиб кетгани йўқмикан ?- инграганча шивирлади Шаҳноза ,- қайдан ёпишди менга бу дард? Менга нималар бўляпти ? Илгари сира бундай бўлмаган эди-ю ? Охирги кунларда кўп сиқилганимга бўлдимикан бу ўзгаришлар? Аммо ... Ойижоним дард билан олишган вақтларидаям , дунёдан ўтганларидаям бундан кўп йиғлаган эдим- ку ? Тўғри у вақтлар юрагим безовта қиларди. Аммо ҳозир- чи? Бутун танам бурда-бурда бўлиб ёниб кетяпти. Этимни қузғунлар ўткир тумшуқлари билан узиб-узиб олаётгандек бўляпти. Оҳ, чидай олмаяпман. Қачон кун кеч бўлади-ю, қачон Қаҳрамон ака келар экан? Асабни тинчлантирадиган дорисидан қолдимикан ? Келса укол қилиб қўйишини сўрайман. Ишқилиб бугун келсин-да! Ўтган сафаргидагидек уч кун даф бўлиб кетса бу оғриқларга қандай чидайман? Аксига олиб телефон ҳам йўқ. Қўнғироқ қилиб чақирар эдим..."

Қаҳрамон шундай бўлишини тахмин қилган эди. Шомга яқин квартирага қайтганда Шаҳнозани меҳмонхона остонасида беҳуш топди. Афтидан қиз оғриққа чидай олмай хонама-хона эмаклаган , охири оғриқдан хушини йўқотган эди.
"Кеча кайфда яхшигина дозада укол уриб қўйибман шекилли. Шунинг учун хотинжоним иккинчи кундан "жингала" бўлиб қолибди. Менимча дозани оз-оздан камайтириб ўргатишим керакка ўхшайди. Бўлмаса бу кетишда бошимга бало бўлади бу қиз"
Қаҳрамон Шаҳнозани даст кўтариб ётоқхонага олиб кириб жойига ётқизди.
Бу сафар ҳотиржамлик билан қизнинг билагига укол қилди. Шунда унинг кўзи кеча Шаҳнозанинг укол урилган ўнг билаги бинафша рангда моматалоқ бўлиб қолганига тушди .

"Оббо,- ғижинганча ўйлади у,- эртага Дадажонимиз суюкли қизларини кўришга келмоқчи эди. Уни қўлини кўрса бир зумда гап нимада эканлигига тушунади. Бир чорасини топиб Шаҳнозани оғзини гапирмайдиган қилиб маҳкамламасам бўлмайди".
Шаҳноза бу сафар кечагидан барвақт уйғонди. У уйқудан кўзини очганда соат тунги йигирма учларни кўрсатаётган эди.

- Уйғондингми , Шашо...- ўзича хотинини эркалаган бўлди Қаҳрамон ,- мен бўлсам уйқудаги гўзалга уйландиммикан деб ўйлаётгандим.
Шаҳноза ётган жойида ўзига қулоқ солди: ҳеч қаери оғримаяпти. Танасида ёқимли чарчоқ ...
У кундуз куни бутун танаси қақшаб , тириклайин ўтда қолгандек ит азобини кўрганини эслади. Шунда чап биқини бир неча ари баравар чаққандек "жиизз" этиб санчиб кетди.

- Қачон келдингиз? - юзлари буришди Шаҳнозанинг

- Кечга томон келдим. Келсам ухлаб ётибсан. Бундоқ хотин бўлиб эр деган жанварга бир коса шўрва ҳам пишириб қўймагансан. Яхшиям ўзим билан озроқ кабоб олиб келганим . Сен ўзи овқат пиширишни биласанми ?

- Ҳмм,- деди Шаҳноза хўрлиги келиб ,- аммо бугун тобим бўлмади. Марҳамат юзасидан тавсия қилган оғриқ қолдирадиган дорингиз ҳам бир дона экан. Таъсири унча узоққа етмади.
- Эсим қурсин ,- Қаҳрамон шимининг чўнтагидан дори тўла флаконни олиб Шаҳнозага кўрсатди-ю яна қайта жойига солди ,- уни ўзим билан олиб кетиб қолган эканман.

- Номи нима шу дорини ? - Шаҳнозага жон киргандек бўлди ,- менгаям уч, тўрт дона беринг.

-Албатта бераман, нима мен хотинидан арзимас дорини қизғанадиган одамга ўхшайманми ? - деди тантилик билан Қаҳрамон ,- аввал овқатланиб олайлик. Сени билмадим- у, аммо мени қорним оч . Юрақол...

Шаҳноза дори илинжида итоаткорлик билан Қаҳрамонга эргашди.

- Шашо... Биламан , сен мени ёмон кўрасан. Аммо мен ҳам сенга иродангга қарши уйланишни истамаганман,- Қаҳрамон овқатланиш жараёнида қизга маъноли тикилар экан ,- буларнинг бари дадангни ҳоҳиши бўлган.

- Буни биламан,- деди Шаҳноза ўксинганча ,- дадам сизнинг отангиздан қарздор бўлганликлари учун ...

- Ва сен бу чўпчакга ишондинг! Буларнинг бари сафсата! - Қаҳрамоннинг овози бир парда кўтарилди ,- даданг буларни барини бир аёлни деб режалаштирган...

Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /29

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#TEZKOR

Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири
👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍

🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html

👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆

(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Илтимос бу видеони барча келинлар кўришсин 😭

Хозирги кунда хаммада шу холат...

Давоми 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шахбоз қўлини қон сачраган жойини нам салфеткада артарди. Буни кўриб Замирани ичида умид уйғонди. Энди озор бермаса керак деб.
-У сени бахтсиз қилган деб менга сира ҳам тегмайди. Бизни ўртамизда сен катта жарликсан.
-Шахбоз ака...
-Кичкина қўшни қизлигингча қолганинг тинч эди. Афсус...
Шахбоз қайта Замирага ташланди. Бу гал қиз бақиришгаям улгурмади. Кўзи қонга тўлган куёв, илк висол оқшомида келинни баданида пичоқ кесмаган жой қолдирмади. Замирани минг қийноқ билан инсон зотига ярашмаган тарзда вахчийларча чавақлади. Кейин эса ўзини ётоққа ташлаб уйқуга кетди. Хонада қонга беланган янги келинчак...

/channel/shamsinurijodi
/channel/shamsinurijodi
Давоми 👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😭Келинлик оилангизда қадрингиз йӯқми?

😦Сизнинг фикрингизни инобатга олишмаяптими?

🤼‍♀🖤Эрингиз билан муносабатингиз ёмонми?

‼️Шахсий чегараларни қӯйишга қийналяпсизми?


Бунинг ечими осон: Бу борада сизга "🔴🔴🔴🔴🟠🔴🔴 🟠🔴🔴🟠🔴🔴🔴🟠🟠"даги замонавий қайноналаримиз ёрдам беради!

💯Канал ҳозирча бепул тез қӯшилиб олинг 👇👇👇



/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#жума_муборак

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Ассалому алайкум , азиз диндошим...

Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин,

Хасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.

“Ал-Вадуд” исми ила севсин,

“Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин,

“Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.

“Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин,

“Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.

“Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин...

Амин...

🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, ҚАДРДОНЛАР !

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

АЁЛНИНГ ЖОНИ

Шоди уйланадиган бўлди . Бегонага эмас. Холасининг қизига.
Назира Шодининг кичик холасининг қизи эди. Азалдан Шодининг онаси Рихси опоқининг хонадонида бегонадан қиз олинмас эди. Бир неча йилларки (балки асрлардир, ким билсин) қариндошдан қиз олиниб , қиз берилар, кези келганда "Шунча йиққан , терганларимиз роҳатини бегоналар кўрсинми?" деб писанда ҳам қилиб қўйиларди. Йиққан , терган ҳам бор бўлсин , кошки дунё хазинасининг бир қисми бўлса ўша зорманда йиққан- терганлар.
Бошқа опа- сингиллардан фарқи ўлароқ Шодининг онасини қаҳри қаттиққина эди.
У синглисининг кўзини оқу- қораси келин бўлиб остона ҳатлаб келмаёқ ўғлини қулоғига ўз билганларини қуйишни бошлаб юборди :
- Аёл кишига эгалик қилишнинг бирдан - бир йўли уни тилини тийиб қўйиш. Аввало яхши гап билан. Бироқ айтиб қўяй, бу усул кўпда фойда бермайди. Энг яхшиси унинг оч биқинига иккита мушт солсанг, қарабсан-ки , хотин демагани пилдир- пис . Қолаверса билмасанг билиб қўй! Эридан калтак еган хотиннинг гуноҳлари калтак еган жойидан дув- дув тўкилади.
Бизни пайтда шунақа одат бор эди . Янги тушган келинни куёв бир баҳона билан калтаклайман деб қувлаб соларди. Агар келин муштдан қочиб жонҳолатда уйнинг ичкарисига қочиб кирса , бундай аёлдан уйим - жойим дейдиган садоқатли уй бекаси , бироқ кўча тарафга қочса , ушбу хонадонга икки дунёда ҳам қони қўшилмайдиган беваъфо аёл бўлади деб ҳисобланган. Кўрдингми , қадимгиларнинг қандай миришкор бўлишганини . Бир мушт билан бир умрлик умр савдосини ҳал қилиб қўяқолишган. Ҳаа, ана шундай .
Хуллас у бўлди , бу бўлди , Шоди Назирани қўлидан тутиб гўшангага олиб киргунча оила қуришга, бўлажак рафиқасининг гуноҳларини дув- дув тўкишга тайёр бўлди.
Бир хафтага қолмай Назиранинг ўнг биқини моматалоқ бўлди. Шодиям аёлнинг киши кўзи кўрадиган жойига мушт соладиган даражада аҳмоқ эмасди. У яна Назирани синаётган эди. Қани калтак еганидан сўнг ўзини қандай тутаркин?
Ёзнинг иссиқ кунида ариқда муздек чой совутиб қўймай биринчи "насибаси"ни олган келинчак чурқ этмади . Кучи милт-милт кўз ёшларига етди халос. Азалдан оғир- вазмин бўлган Назира ўзи каби юввош табиатли онасини кўнглини бузармиди ? Онасига кимни ҳам ёмон дея оларди? Бир қориндан талашиб тушган ўз опасиними?
Ҳаммаси шундан бошланди.
Ээээ яхшилар ... Кўп замонда "Андишанинг оти қўрқоқ" экан. Ана шу дастак туфайли Назира бир , икки ..., уч болали бўлганда ҳам калтакланаверди. Рихси опа билан Шоди Назиранинг онадан туғилгандек пок бўлиши учун гуноҳларини тўкишга ўзи хиссалари қўшганларидан бахтиёр бўлиб яшайвердилар.
Назира гўзал эди. Назира лобар эди. Чаққон ва ўта пазанда эди Назира . Унинг пиширган таомлари оғизда эрирди. Ана шундай шириндан шакар овқатларни еб , раҳматига қайнонасидан қарғиш ғамлаган ҳам шу Назира эди . Назирада ҳар не бор эди, сабр , чидам , матонат... Фақат эрига муҳаббат йўқ эди унда ...
Муҳаббатсиз ҳам яшаса бўлар экан. Назира бор меҳрини фарзандларига бериб яшайверди.
Йиллар давомида фойдаси йўқлигини, бу ишидан бирор маъни чиқмаслигини яхши англаб уйига гап ташимади . Яхшисини ошириб , ёмонини яшириб юраверди. Ахир ўз онасига холасидан шикоят қилиб нимаям барака топарди. Ўртага совуқчилик тушгани бир нави , яна ўзи ёмонотлиқ бўлишини яхши биларди у, сабаби қайнонаси бутун уруғ-аймоқнинг энг каттаси, дегани деган, айтгани айтган эди.
Шоди қиз чиқариб , келин тушириб ҳам эсини йиғмади . Онасининг измидан чиқмади. Қуда - андали Назирани келинини олдида ҳам муштлайверди. Яхши-ки ёлғиз ўғли ўзига тортмади. Бир умр кўз ўнгида онасининг ҳизматига яраша "гуноҳлари тўкилиб" яшаганини ҳазм қила олмаган ўғил хотинини муштлаш у ёқда турсин ақалли чертмади. Бунга сайин бувиси ва отаси бор аламни яна онасидан оладиган бўлишди.
Кўза кунда эмас , кунида синар экан. Кунлардан бирида келинига уйга боришга қайнотасидан сўрамай руҳсат бергани учун навбатдаги мушт билан сийланган Назира ошхона остонасида қалтис турган экан, мушт зарбидан ташқарига отилиб кетди.

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

     Демак , дадам !?

     Наҳотки бу ишларни барини уюштирган  ўз дадам бўлса ?! Биргина мени Қаҳрамон акага турмушга бериш учун Жаҳонгир ака ва унинг оиласига нисбатан шунчалик бағритошлик қилишлари мумкинми ?
    Аммо , бу воқеаларда бир жиҳат ноаниқ бўлиб қоляпти. Қаҳрамон аканинг айтиши бўйича дадам мендан силлиққина қутилиш учун унга турмушга берганмиш. Қаҳрамон аканинг отаси яқин дўсти бўлгани ҳақидаги ҳикояси уйдирма бўлса , мени унга узатишдан дадамга нима наф эди ? Ундан кўра мени  Жаҳонгир акага узатгани маъқул эмасмиди дадам учун ?
    Йўқ , бу ерда бошқа сир борлиги аниқ . У шундай сирки дадам ва Қаҳрамон акага тегишли . Нима экан-а ўша сир ? Ҳойнаҳой,  Жаҳонгир аканинг кўз юммай йўлдан олиб ташлаш режасини ҳам ҳар икковлари тузишган бўлишлари эҳтимолдан ҳоли эмас .

    Иммм... Яна бошимга оғриқ тура бошлади. Ўзи кейинги вақтларда ана шу хапдори ҳам  таъсир қилмай қўйди. Қаҳрамон ака эса шифокор дўстимга олиб бораман деб гапни калта қилди. Бўлиб ўтган ишлардан хабар топгач , унга соғлиғимнинг қизиғи борлигига ҳам  ишонмай қолдим. Ўзим борсаммикан шифокорга ? "

   - Шаҳноза , нималарни бунча узоқ ўйлаб қолдинг ?

   Ойдиннинг саволи Шаҳнозани хушига келтирди .

    - Йўқ , ўзим , - деди Шаҳноза ва кетишга тутинди ,- Ойдин , сенга раҳмат. Қара шунча воқеалар бўлиб ўтибди . Мен  эса баридан бехабар ўзимча Жаҳонгир акадан хафа бўлиб юрган эканман. Энди эса ўзимдан уялиб ва нафратланиб кетяпман,- у Ойдинни маҳкам бағрига босди,- бу ёғига  узилишиб кетмайлик, дугош.  Сенга ўзим қўнғироқ қиламан.

       Ҳозир эса,- хўрсинди Шаҳноза,- ёлғиз қолмасам бўлмайди ...

     ▪️▪️▪️

    - Жаҳон полвон ,  қўшимча пул ишлашга тобинг қалай ? - сўради Мансур ака иш тугашига икки соат қолганда ,- ё ҳа де , ё йўқ. Бўл вақт зиқ!

   Жаҳонгир унинг гапининг хазил - жиддийлигини била олмай тикилиб қолди. Мансур ака эса юзининг бир туки қимирламай кўзлари кулиб тураверди. 

   - Пулнинг ортиқчаси бўлмаса керак ,- деди Жаҳонгир ахир жавоб қайтаришни эп кўриб ва давомига қўшиб қўйди ,- айниқса менинг мисолимда.

    - Яшша ота- ўғил ! Мард йигит гапни чувалаштирмай шунақа шарт кесади,- завқланиб кетди Мансур ака , - хуллас эртага иккимизнинг дам оладиган кунимиз. Бизга эса зўр , ҳамёнбоп таклиф тушган. Гапнинг индаллоси шаҳарнинг манаман деган бизнесмени Пётр Евдокимович эртага шаҳар четидаги уйида қизининг туғилган кунини нишонлар экан. Таклиф этилган меҳмонлар орасида Чеченистонлик қадрдонлари ҳам бормиш.  Ана ўша меҳмонларга ош, кабоб , сомса деганларидек таомларимиздан тайёрлаб беришимиз керак экан. Хуллас , Пётр Евдокимович меҳмоннавозлиги билан  уларни қойил қолдирмоқчи экан. "Таомларингиз уларникига ўхшаб кетади- деди унинг ёрдамчиси  Саша, - агар ташриф буюрувчиларни кўнглини ололсангиз хўжайин бошингиздан зар сочиши тайин"
    Хуллас зиёфатнинг охири "Тила тилагингни"  бўлиши мен ва сенинг маҳоратмизга боғлиқ.
    - Билмадим , Мансур ака ,- елка қисди Жаҳонгир ,- гапингиздан уларнинг баланд оҳур эканлиги сезилиб турибди   , борди-ю , кўнгилларини ололмасак кунимизни кундан кўриб қолишимиз ҳам ҳеч гап эмасга ўхшаяпти. Ундан кейин тоғам нима дерканлар ? Улардан бир оғиз сўрамасдан...

   - Вей ,сал олдин нима деяётгандинг? Айнима қовунмасмисан мабодо?!  
    Тоғанг нима дерди ? "Эркак бўл мундоқ" дейди-да уям. Ундан кейин қўрқма , у ерда ҳизмат қиладиган  ошпаз халқи бир биз бўлмаймиз. Биздака составдан камида бештаси хизматда бўлади у ерда,- Мансур ака шундай деб қўлларини артган сочиқни жаҳд билан дастурхонга ташлади ,- тезроқ бир қарорга кел. Йўқса Нозимни гаплашиб кўраман. Униям эртага бўш куни экан...

#давоми_бор

Муаллиф:    Хазонрезги

@Xazon_Rezgi            /36

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

16- қисм

   Қаҳрамон ўзи айтгандек бир эмас, балки икки соатларда уйга қайтди.

    - Тайёрмисан ? - деди у ўзига ҳайрон термулган Шаҳнозага терс оҳангда,- тезроқ отланақол бўлмаса. Ишхонада иш чиқиб ушланиб қолдим. Шунга бироз кеч қолдим. Ҳали яна йўлга чиқмасимиздан чақириб қолишмаса гўрга эди.

    Шаҳноза унга жавоб қайтармай тез- тез отланақолди.

   - Қаҳрамон ака, - деди у машинага ўтирар экан,- ишингиз кўп бўлса мени  дадамларнинг дала ҳовлиларига ташлаб келақолинг. Кечгами ёки эртагами олиб қайтарсиз. Ўша жойларни ҳам соғингандим. Шу сафар дала ҳовлига борақолай.

    Қаҳрамон Шаҳнозага жавобан индамади. Бироқ шаҳардан чиқаверишда рулни у айтган манзилга бурди.
    - Қачон олиб кетишимни телефон қилиб айтарман,- деди Қаҳрамон йўлдан кўзини узмай,- вазиятга қараб иш қиламан-да.

     "Шу бўйи даф бўлиб кетсанг ҳам кошки эди" деб ўйлади Шаҳноза бироқ ташида сир бой бермай "Яхши , қўнғироғингизни кутаман" деб қўяқолди.

    - Дорингни олиб олганмисан ? Яна дала ҳовлига бориб "Мазам бўлмаяпти" деб чақириб олмагин.

   - Ҳаа олганман. Айтганча ўзи кам қолди . Уч кунга етадиган. Ҳадемай тугаб қолади. Қаҳрамон ака?

   - Нима ?

   - Мана салкам бир ойдан буён шу дорини ичяпман. Аммо оғриқлар ўтиб кетмаяпти. Яхши бир клиника топиб кўринсам дегандим. Ахир бир умр дорини асири бўлиб юролмайман-ку? Ёки дадамга айтсаммикан ?

   - Дадангни сендан ҳам бошқа қиладиган ишлари кўп. Қўй кайфини бузма. Бир ёқда Катя опангга ҳам ортиқча минғиринг  ёқмайди. Ҳозирча уларни ўз ҳолига қўйиб турамиз деб келишгандик-ку. Шу уч кун ичида сени ўзим шифокорга кўрсатаман. Зўр нервпотолог танишим бор.

   - Хаа майли ,- деди Шаҳноза бўшашибгина,- шу дорини ичиб иштаҳам ҳам бўлмаяпгандек. Сўнгги кунларда кўнглим ҳам айниб турибди. Ўзимча дорини керагидан ортиқ ичиб юбордим деб ўйлаяпман.

   - Уфф , нима қил дейсан яна ?!  Ортга қайтиб шифокорга олиб борайми ?- тажанглиги ортди Қаҳрамоннинг , - ҳа десанг ҳозир машинани бураман .

  - Йўқ, йўқ ,- дарҳол эътирозга шошилди Шаҳноза,- аввал дала ҳовлига бориб келайлик , кейин шифокорга кўринаман. Балки у ерда ҳаво алиштириб анча енгил бўлиб қоларман.

     Қаҳрамон Шаҳнозани дала ҳовли эшиги ёнида қолдириб ўзи шаҳарга қайтиб кетди. Шаҳноза унинг ортидан қўл силтаб қолди-ю, машина кўздан йўқолиши билан Ойдинларникига йўл олди.

    Бахтига Ойдин уйда экан . Икки дугона айланиб, ўргилиб кўришдилар:

    - Сендан хафаман , нега тўйимга бормадинг? - гина қилган бўлди Шаҳноза , - ёки ўзи келиб айтмади деб аразладингми ?

   -Тўй ?! - ҳайрон бўлиб ўзини ортга ташлади Ойдин,- тўйим дейсанми ?  Қачон , кимга турмушга чиқдинг?

    - Ииее , ахир сенга дадамнинг ёрдамчилари Маъруф ака таклифнома олиб келиб бермадими ? Тайинлаб айтгандим, хўп деганди.  Ярамас , - астойдил  жаҳли чиқди Шаҳнозанинг, - кап- катта эркак кўзини бақрайтириб "Бўлди , таклифномани бердим" деганди. Ҳали шошмай турсин.

   - Қўнғироқ қилиб қўймабсанда ,- бўшашди Ойдин, - ўзинг ҳам негадир жимиб кетдинг ? Қўнғироқларимга жавоб ҳам қайтармадинг?

   - У телефоним ишдан чиққан эди , янгисини эса шу кунларда олдим. Аммо тўғрисини айтсам рақамингни ёдлаб олмаган эканман,- хўрсинди Шаҳноза.

   - Хаа ,- деди Ойдин ва жонланганча сўради,- менга қара дабдурустдан кимга турмушга чиқиб кетдинг ? Мен учун кутилмаган хабар бўлди-да бу хабар.

   -  Эй сўрама... Ўзим учун ҳам бари кутилмаганда бўлди . Мен ўша сен танийдиган  Қаҳрамон акага турмушга чиқдим .

   - Вой ,  Жаҳонгир-чи ? - Ойдин саволни беришга бериб қўйиб  беихтиёр тилини тишлади ,- узр мен ўйлабман-ки , иккингиз бир-бирингизга бефарқ эмассиз деб ...

   Ойдиннинг саволидан Шаҳнозанинг ўпкаси тўлиб кўзларига ёш қалқди :

    - Жаҳонгир аками ?  Улар менга "совчи қўяман" деб ... Биз охирги марта кўришганда улар бизникига ойиларини совчиликка юбормоқчи эканликларини айтгандилар .  Турмушга чиқишимни сўрагандилар. Мен бўлсам ...

   - Нима сен бўлсанг ? - таажжубланган Ойдиннинг овози баландроқ эшитилди .

@Xazon_Rezgi           /34

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оқшомингиз осуда ўтсин...

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌼🌺🌸🍀🌼🌸🌺🍀🌼🌸🌺🍀🌼🌸

СИЗГА ҚАЙСИ ГУЛ ЁҚАДИ?
ЁҚТИРГАН ГУЛИНГИЗНИ ТАНЛАНГ ВА ЧИҚҚАН НАТИЖАНИ ЎЗИНГИЗГА САҚЛАБ ҚЎЙИНГ

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

- Тинчликми? Нима бўлди? Нега “ўламан” дейсан? – мунғайибгина сўради Зилола.
- Сени деб бўляпти, ҳаммаси. Ўша “контракт” пулингни тўлаб, қарзимизни узган чол бугун менга совчи бўлиб келяпти. Шуларнинг эвазига менга ўйланмоқчи! – йиғлаб юборди Гулҳаё.
- Нима?! – кўзлари чиқиб кетгудек бўлди Зилоланинг. – Ўзи айтдими?
- Ҳа, бугун совчиликка келади.
- А-а-а? Нега шуни айтмадинг, менга? Нега индамай юрибсан? – жаҳли чиқиб кетди Зилоланинг.
- Нима дей? – кўз ёшларини артиб деди Гулҳаё.
- Шартнома пулини тўлаганим учун, менга тег, дедими?

АСАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ
👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Kiyim tiktirmoqchisizu fason topolmayapsizmi? Kiyimlaringizga  hamma havas qilishini istaysizmi? Sizga bir kanal tavsiya qilaman eng zoʻri shu kanal👗
👇   👇   👇   👇
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin

╔═🌿══════╗
       F A S O N 👗🪡
╚══════🌿═╝


Chevarchilikka qiziquvchilar uchun kanalni zoʻri bu yerda
👇 👇 👇 👇 👇 👇
╔═ 🌿═════╗
 BEPUL DARS👗🪡
╚══════🌿═╝

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👩‍🦰—❤️‍🔥𝑬𝒓𝒊𝒎 𝒎𝒆𝒏𝒊 𝑫𝒖𝒃𝒂𝒚𝒈𝒂 𝒔𝒂𝒚𝒐𝒙𝒂𝒕𝒈𝒂 𝒐𝒑𝒌𝒆𝒕𝒚𝒂𝒑𝒕𝒊😍, 𝒊𝒔𝒉𝒐𝒏𝒂𝒔𝒂𝒏𝒎𝒊 𝒅𝒖𝒈𝒐𝒏 𝒙𝒂𝒓 𝒌𝒖𝒏𝒊 𝒈𝒖𝒍𝒍𝒂𝒓, 𝒔𝒐𝒗𝒈'𝒂𝒍𝒂𝒓 𝒐𝒑𝒌𝒆𝒍𝒂𝒅𝒊, 𝒑𝒖𝒍 𝒔𝒐'𝒓𝒂𝒔𝒂𝒎 𝒋𝒂𝒙𝒍 𝒒𝒊𝒍𝒎𝒂𝒔𝒅𝒂𝒏 𝒐𝒓𝒕𝒊𝒈'𝒊 𝒃𝒊𝒍𝒂𝒏 𝒃𝒆𝒓𝒚𝒂𝒑𝒕𝒊. 𝑺𝒉𝒖𝒏𝒂𝒒𝒂𝒚𝒂𝒎 𝒃𝒂𝒙𝒕𝒍𝒊𝒎𝒂𝒏 𝒙𝒖𝒅𝒅𝒊 18 𝒚𝒐𝒔𝒉𝒈𝒂 𝒒𝒂𝒚𝒕𝒈𝒂𝒏𝒅𝒆𝒌𝒎𝒂𝒏 🥰

👩‍🦱—𝕐𝕒𝕢𝕚𝕟𝕕𝕒 𝕟𝕠𝕝𝕚𝕓 𝕪𝕦𝕣𝕠𝕕𝕚𝕟𝕘𝕜𝕦, 𝕖𝕣𝕚𝕞 𝕓𝕖𝕖'𝕥𝕚𝕓𝕠𝕣, 𝕘𝕦𝕝 𝕥𝕦𝕘𝕦𝕝 𝕤𝕠'𝕣𝕒𝕘𝕒𝕟 𝕡𝕦𝕝𝕚𝕞𝕟𝕚𝕪𝕒𝕞 𝕓𝕖𝕣𝕞𝕒𝕪𝕕𝕚 𝕕𝕖𝕓 🙄

👩‍🦰—𝑬𝒉𝒉 𝒐'𝒓𝒕𝒐 𝒙𝒂𝒎𝒎𝒂𝒔𝒊 𝒐'𝒛𝒊𝒎𝒅𝒂 𝒆𝒌𝒂𝒏. 𝑻𝒆𝒍𝒆𝒈𝒓𝒂𝒎𝒅𝒂 𝒃𝒊𝒓 𝒌𝒂𝒏𝒂𝒍 𝒕𝒐𝒑𝒗𝒐𝒍𝒅𝒊𝒎,  𝒔𝒉𝒖𝒏𝒂𝒒𝒂𝒚𝒂𝒎 𝒛𝒐'𝒓 𝒏𝒂𝒓𝒔𝒂𝒍𝒂 𝒐'𝒓𝒈𝒂𝒕𝒅𝒊, 𝒎𝒂𝒏𝒂 𝒏𝒂𝒕𝒊𝒋𝒂𝒔𝒊𝒏𝒊 𝒌𝒐'𝒓𝒊𝒃 𝒕𝒖𝒓𝒊𝒃𝒔𝒂𝒏 💃🥳

👩‍🦱—𝕄𝕒𝕟𝕘𝕒𝕪𝕒𝕞 𝕓𝕖𝕣𝕔𝕙𝕚 𝕝𝕚𝕟𝕜𝕚𝕟𝕚 🥹🙈

👩‍🦰—👇👇𝒎𝒂𝒏𝒂 𝒕𝒆𝒛𝒓𝒐 𝒖𝒍𝒂𝒏𝒗𝒐𝒍 𝒍𝒆𝒌𝒊𝒏 𝒙𝒊𝒄𝒉 𝒌𝒊𝒎𝒈𝒂 𝒂𝒚𝒕𝒎𝒂 🤫❤️‍🔥❤️‍🔥

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

14- қисм

   - Нималар деяпсиз? -томоғига таом тиқилиб энтикди Шаҳноза,- бир аёл деганингиз нимаси ? Ким экан ўша аёл ?

    -У аёл дадангга гап ўргатиб барини бошқариб туради. Икковимизнинг турмуш қуриш режаси ҳам унга тегишли эди аслида.

   - Қаҳрамон ака, менга хаммаси рўйи рост айтинг. Мен барини билишим керак. Ахир дадам ойижонимларни жуда яхши кўрардилар. Уларни шунчалар тез унутишлари мумкинми ?

   - "Эркак киши уйдан етти қадам узоқлашса бўйдоқ" деган гапни эшитмаганмисан? Дадангнинг эса бева бўлиб қолганига ҳадемай уч йил бўлади. Эркак , айниқса пулдор эркак шундоқ юрармиди?

   - У аёлни  мен танимасам керак,- хўрсинди Шаҳноза,- шу сабаб менга барибир энди. Қолаверса унинг айтгани бўлиб бўлди-ку, турмуш ҳам қуриб бўлдик.

   - Дадангни йўлга солаётган аёл унинг курсдоши-Катя опа.

    - Катя опа ? - ажабланиб сўради Шаҳноза ,- ахир улар неча йиллардан буён дўст-ку?!

   - Сенингча шундай . Агар акси бўлмаса даданг сени менга турмушга беришни  бунчалар истамаган бўлармиди ? Қаерда кўргансан эркак билан аёлнинг дўст бўлганини ? Сендан қанча эрта қутилишса шунча барвақт озод бўлишарди. 
    Менга ишонмасанг буларни кўр! - Қаҳрамон телефони орқали Ғулом ака билан Катянинг бирга тушган суратларини кўрсатди .

   - Ахир дадам бир ой ичида иккимизни уйимизга кўчиб бориб яшашимизни айтгандилар, кейин ўзларига тегишли бўлган барча мол-мулкнинг саксон фоизини сизнинг номингизга ўтказиб бераман дегандилар.

   - Саксон фоизи ? Дадангни мол-мулки неча фоиз эканлигини биласанми ўзи ? Унинг Қозоғистон , Туркияда ҳам уйи, ишлаб чиқариш цехлари  борлигини-чи ? Ана кўрдинг ?! Шу оддий маълумотларни билмай туриб битта ҳовли-жой билан арзимаган дўконларни сизга хатлаб берарканлар деб ҳовлиқасан?

   - Хўп , шуларни  менга нима учун гапиряпсиз ? Дадам Катя опага уйланадими , ундан бошқасигами менга энди барибир. Шунча яширган  сирлари бор экан ,  уларнинг ҳам менга қизиқлари йўқ.

    - Эртага келсалар  барча гапдан сени хабардор қилганим учун мени сотиб ўтирмагин тағин. Ҳозирча сир бой бермай,  бахтли келинчак ролини ўйнаб турсанг яхши бўларди.
    - Бу нимага керак ? - ҳайрон бўлди Шаҳноза .

   - Даданг сени хафа ҳолда кўрса режалари ўзгармасин дейман-да , сен туфайли менга ажратган арзимас улушиниям ўша Катясига иноғам қилиб юбормасин тағин. Бизни ажралишимизга  йўл қўйишга  қўймайди-ку, баҳонада тешик тоғоранинг олдида қолиб кетмайлик яна.

    - Яхши ,- гапни қисқа қилди Шаҳноза,-яна бир нимани билмоқчи эдим. Айтинг-чи , сизнинг дадангиз билан дадам ҳақиқатда яқин дўст бўлишганми ? Бир вақтлар бирга бизнес қилишгани ростми ?
   - Ҳой қиз , боятдан бери қулоғингга танбур чертяпманми сени ? Буларни барини режасини Катя опанг тузиб берган. Даданг оддий қўғирчоқ. Ўшанда  захарландим деб йўқ бўлиб кетиб уч кундан сўнг уйга қайтганда ҳам севимли маъшуқасини ёнида шакаргуфторлик қилиб юрганди,- Қаҳрамон навбатдаги ёлғони Шахнозага қандай таъсир қилаётганини билмоқчи бўлиб унга киприк қоқмай  тикилди.

    - Ҳали шунақа денг ?! Ўшанда қанчалар азоб чеккандим-а?- фиғони фалакка чиқди Шаҳнозанинг,- ўз нафслари йўлида мени тақдиримни ҳоҳлаган йўлга буришлари адолатдан эмасди,- у шундай деб қаддини ростлади,- қани кўрайлик-чи бу томошанинг охири нима билан тугар экан ?! Майли дадамларнинг кўнгиллари ҳотиржам бўлақолсин . Эртага келганларида бу ерда ҳаётидан рози энг бахтли келинчакни кўрадилар.

    - Вақти келиб ҳақиқатда ҳаммадан бахтли бўласан,- деди Қаҳрамон ёлғони амалга ошганидан ҳурсандчилиги ичига сиғмай чўнтагидан таниш дори флаконини чиқарди,- мабодо бошинг оғримаяптими ? Мана бу дорини олиб қўй. Фақат бир кунда уч мартадан кўп ичма, хўпми ?
   
    - Бугун атиги бир марта ичдим- у, - Шаҳноза дарҳол флаконни очиб  ичидан бир дона хапдори олиб оғзига солар экан ,-айни вақтида бердингиз-да .
   - Дастурхонни йиғиштириб кириб ухлайқол,- деди Қаҳрамон тантилик билан.

    Шаҳноза стол устини саранжомлаб ётоқхонага кириб кетгач Қаҳрамон телефонини тармоққа улади :

- Аразингиз тарқадими , асаликам?

@Xazon_Rezgi          /30

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева ( Хазонрезги)

13- қисм

Шаҳноза сал аввал Қаҳрамондан Жаҳонгир ҳақидаги эшитган сўзларидан ўзига кела олмай турганди. Унинг чақирувидан даҳлизда тараддудланиб туриб қолди.

- Мен сени чақиряпман. Гарангмисан нима бало ?

- Нимани олиб беришим керак ? ,- сўради Шаҳноза Қаҳрамоннинг ёнига оҳиста кириб борар экан алам билан.

- Яқинроқ кел , - деди Қаҳрамон беписандлик билан, - эр чақирганда хотин дегани "лаббай" деб чопқиллаб келиши керак.

Шаҳноза турган жойида индамай тураверди . У ҳозир кайфи тароқ бўлиб турган Қаҳрамонга бирор сўз айтиш бефойдалигини ҳис қилиб турар эди.
Кутилмаганда Қаҳрамон ўрнидан сапчиб туриб Шаҳнозани сочига чангал солди . Шаҳноза оғриқ азобидан ғужанак бўлиб қолганди :

- Ҳали сенми , "хўп бўлади" ни билмайдиган! Сени ўзим тарбиялаб қўяман.
Қаҳрамон қизнинг сочидан бураб унинг юзига қулочкашлаб солди.
Шаҳноза учиб бориб меҳмонхонадаги юмшоқ ўриндиқнинг қалин ёнғоқ дарахтидан ишланган қўл суянчиғининг қиррасига боши билан зарб аралаш урилди.
Ранги бўздек оқариб лабининг бир бурчидан қон сизиб беҳуш бўлиб ётган қизга қараган Қаҳрамон унга серрайиб тикилиб турди-да, сал аввал ўзи билан олиб келиб ёстиқ остига беркитиб қўйган қандайдир суюқлик тортилган шприц ва резина тизимчани олди. Сўнг ерда узала тушиб ётган Шаҳнозанинг билагини тизимча билан тортиб боғлаб , бўртган томири устига бир икки шапатилаган бўлди- ю шприцдаги дорини аста унга юборди:

- Боғи Эрамга хуш келибсан , хотинжон,- деди у укол қилиб бўлгач , - ана энди ҳадемай ўзинг "жооон акажон" деб ялинадиган бўласан.

▪️▪️▪️

Шаҳноза эртаси тонгда ётоғида кўзини очди. Аъзойи бадани сим- сим қақшаб оғрир , вақти -вақти билан кўринмас чангак каби алланима танасидаги гўштини суягидан ажратар даражада аччиқ азоб берар эди.
Шаҳнозанинг лаблари ва томоғлари қуруқшаб кетган , қани энди кимдир муздек сув тутса-ю, тўйиб - тўйиб сипқорса.
У ўрнидан турмоқчи бўлиб ўнг томонига ўгирилди . Шунда кўзи
ёнида тош қотиб ухлаб ётган Қаҳрамонга тушди .
" Шу йигит энди менинг эрим,- изтироб билан ўйлади Шаҳноза,- қизиқ у Жаҳонгир ҳақида қаердан билар экан? Ёки бизни обдон кузатганмикан ? Аммо энди бунинг ҳеч қандай аҳамияти қолмаган-ку!"
Шаҳноза қаддини бир амаллаб кўтариб ювиниш хонасига йўл олди. У ортга қайтганда қўлларини боши остига чалиштириб олганча чалқанча хаёл суриб ётган Қаҳрамонга дуч келди.
- Бошинг оғрияптими ? - Қаҳрамоннинг кечаги кайфи тарқаган кўринарди , шу сабаб овози тиниқ эшитилди.

- Менга нима қилдингиз ?

- Нима қилибман ?

- Кеча қандайдир укол қилганингизни билиб турдим , фақат қаршилик қила олмадим .

- Ҳаа уми ? - Қаҳрамон бепарволик билан ўрнидан туриб ўтирди, - у шунчаки асабни тинчлантирувчи дори эди. Ҳавотир олма , безарар . Доктор ёзиб берганди менга.
- Алдаманг , сиз менга қандайдир гиёҳванд моддадан укол қилдингиз ?

- Вей , эсингни еганмисан сен ? Сенга шунақа укол қилишдан бошқа ишим йўқми ? Ишонмасанг , ана дадангга қўнғироқ қил. Докторга олиб бориб текширтирсин эркатой ва тантиқ қизини . Ўша боришда эрига гап қайтармайдиган қилиб тилиниям сал калталатсин , майлими ? Мен эса кетишим керак , қиладиган ишларим бор.

Қаҳрамон ўрнидан туриб қўшни хонада ярим соатча куймаланди ва ювиниб - таранган ҳолда хонага бош суқди :

- Мен кетяпман . Ҳаа айтганча нима бўлгандаям энди хотинимсан. Бошинг оғрийверса тортмада дори бор. Ўшандан ичсанг ўзингни анча яхши ҳис қиласан .

Қаҳрамон чиқиб кетиши билан Шаҳноза меҳмонхонага йўл олди . Камод тортмасида атиги бир дона хапдорини топди. Танасидаги оғриқларнинг забтига чидай олмаган Шаҳноза узоқ ўйлаб ўтирмай хапдорини ичиб юборди. Орадан ўн дақиқалар ўтиб -ўтмай Шаҳнозанинг танасидаги оғриқлар йўқолиб кўзлари сузила бошлади. У шундоқ меҳмонхонадаги юмшоқ ўриндиққа чўзила қолди.
Боши енгил айланиб кўзларини беҳол юмар экан хаёлидан "Қани энди ҳеч қачон уйғонмасам" деган фикр ўтди.

@Xazon_Rezgi /28

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИККАТ_ЁДЛАНГ 😢

ҚАРЗДОРМИСИЗ❓
ФАРЗАНД КУТАЯПСИЗМИ


УНДА ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЕТАСИЗ, ИНШААЛЛАХ🤲

ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЯХШИЛИКЛАР ТАБАССУМДАН БОШЛАНАДИ

Кичкина қизалоқ тушкун кайфиятдаги нотаниш одамга чиройли табассум қилди. Табассум нотаниш одамнинг кайфиятини кўтарди. Кейин негадир яқин орада унга ёрдам қўлини чуўзган дўстига рахмат айтмаганини эслади. Нотаниш одам дўстига ажойиб бир смс мактуб ёзиб унинг қўл телефон манзилига жу'натди...
Дўсти мактубни укиб севинганидан ресторанда овкатланганида офитциант кизга берадиган одатий чойчакасидан кўпроқ қилиб бериб кетади. Официант киз биринчи бор бундай чойчака олаётганди. У кечга якин уйига кайтар экан, топган пулларидан бир кисмини хар гал йўлнинг бир четида турадиган фақир одамнинг қалпоғига ташлаб кетди.
Икки кундан бери туз тотмаган фақир кимса киздан миннатдор бўлиб, боши осмонга етди. Одам овкатланиб олгач, баланд бино ертўласида жойлашган кулбаси томон йўл олди. У шу қадар бахтли эдики, йўл четида совукдан қалтираётган ташландиқ кучукчани бағрига босди. Кучукча совукдан қутулганига хурсанд бўлиб яйради, иссиккина хонада эрталабгача югуриб уйнади.
Кечаси бинони тутун коплади. Кайердандир ёнғин чиқди. Тутун хидини сезган кучукча каттик акиллай бошлади. Аввалига фақир одам, кейинрок эса барча қўни-қўшнилар уйғонди. Ота-оналар хавфда қолган болаларини бағирларига олиб химоя килдилар ва уларни ўлимдан асраб қолдилар...
Бу яхшиликларнинг барчаси биргина табассум туфайли содир бўлган...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳаёт нима?

• Суқрот: Бу синов.

• Аристотель: Бу ақл.

• Маркс: Бу ғоя.

• Фрейд: Бу ўлим.

• Шопенгауэр: Бу азоб.

• Достоевский: Бу дўзах.

• Ницше: Бу куч.

• Пикассо: Бу санъат.

• Ганди: Бу муҳаббат.

• Бертран Рассел: Бу рақобат.

• Стив Жобс: Бу ишонч.

• Эйнштейн: Бу билим.

• Стивен Хокинг: Бу умид.

• Кафка: Бу фақатгина бошланиши.

Сиз учун-чи? Сиз учун ҳаёт нима?


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ТАБИАТДА ҲЕЧ НАРСА ЎЗИ УЧУН ЯШАМАЙДИ:

— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.

Ҳатто инсонлар ҳам, «Мен ўзим учун яшайман» дейишса ҳам, барбир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...

Сиз ҳам меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганарингиздан ортиғига эришасиз...

Шундай бўлингки, атрофингиздагилар сиздек яқини борлигига шукроналар айтсин!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кўнгил_сарҳадларида...

🎙 Алишер Файз

...Бир икки сўм оширганим бор,
Юринг, кетдик борамиз бозор.
Имконим бор, айтинг бемалол,
Нима кийгингиз келяпти она...😢
...

@xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel