xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

𝑲𝒊𝒚𝒊𝒎 𝒕𝒊𝒌𝒕𝒊𝒓𝒊𝒔𝒉 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏 𝑭𝑨𝑺𝑶𝑵 𝒒𝒊𝒅𝒊𝒓𝒊𝒃 𝒄𝒉𝒂𝒓𝒄𝒉𝒂𝒅𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒎𝒊,
𝑺𝒕𝒊𝒍𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒈𝒂 𝒎𝒐𝒔 𝒌𝒊𝒚𝒊𝒎 𝒕𝒐𝒑𝒂 𝒐𝒍𝒎𝒊𝒚𝒂𝒑𝒔𝒊𝒛𝒎𝒊
𝑼𝒏𝒅𝒂 𝒃𝒖 𝒌𝒂𝒏𝒂𝒍 𝒂𝒚𝒏𝒂𝒏 𝒔𝒊𝒛 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏


𝑭𝑨𝑺𝑶𝑵,𝑴𝑶𝑫𝑨,𝑺𝑻𝑰𝑳 𝑩𝑨𝑹𝑪𝑯𝑨𝑺𝑰 𝑬𝑵𝑫𝑰 𝑩𝑰𝑻𝑻𝑨 𝑲𝑨𝑵𝑨𝑳𝑫𝑨 𝑱𝑨𝑴𝑳𝑨𝑵𝑫𝑰
.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ALLOHIM LABBAY DEB JAVOB BERADI 😱

🤲 Duo qilayotganda 4 Martta ..... aytsangiz Alloh labbay deb javob beradi .

😊 Agar javobini ko'rmoqchi bo'lsangiz
✅ Javobni ko'rish tugmasini bosin.

🤲 Insha'Allah juda tez duoyingiz ijobat bo'ladi javobni ko'rganingizdan so'ng 💌

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Duo yodlashni yaxshi ko‘rasizmi? 🤷🏻‍♂

Unda bizning @Kunlik_Duolarim 🤲🏻 kanalimizga obuna bo'ling! Duolarni kunda tashlab boramiz!

Obuna bo‘ling: 👇🏻


@
Kunlik_Duolarim 🤲🏻
@Kunlik_Duolarim 🤲🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#PSIXOLOGIK_TEST

❓Suratda ilk bor nimani ko'rdingiz ? O'z javobingizni tanlang va ichki dunyoyingizni bilib oling.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

25 октябрь 20** йил.

Бугундан мен оқа бошладим. Ўнг тарафимдаги тошмалар сел бўлиб оқарди . Сал қимирласам мислсиз азоб берар , яралардан чиқаётган ҳиддан кўнглим айнар, хаттоки ухласам ҳам ( агар буни ухлаш деб аташ мумкин бўлса) ўтирган куйи ухлар эдим. Укол олаверган сари томирларим қоча бошлади.
Парҳез деб таъкидлашмаса ҳам бўлар экан. Шундоқ ҳам ҳеч нарса емасдим. Баъзан бирон бир нарсани чайнашга хам қувватим етмай қоларди. Ойижоним билан келинойим меваларни қирғичдан чиқариб едириб қўйишарди. Яраларим битай дердику, битта аксирсам ёки йўталсам, чирсиллаб четнаб кетар , яна ва яна азоб берар эди.
Мен жудаям озиб кетдим. Саид ака ва бошқалар қанчалик далда беришмасин барибир руҳий тушкунликка тушиб қолдим. Ҳеч кимни кўришни хам, суҳбатлашишни ҳам ҳохламасдим. Фақатгина ўзим билан ўзим ва хотираларим бўлса бўлгани эди.
Кўчадан мени сўраб келгувчиларга йўқ эканлигим, Москвада малака ошириш учун кетганлигим баҳона қилинар, ҳаттоки энг яқин қариндошларимиз ҳам мени уйда , айтиш мумкинки, ўлим билан олишиб ўтирганлигимни билишмас эди .
Кундуз кунлари юрагим ўйнайверар , фақатгина тунлари ўзимни ҳотиржам ҳис қилардим. Тун мени севимли дугонамга айланди. Биз уч киши эдик. Мен , тун ва Шуҳратнинг хотираси.
Шуҳрат тушларимда туман ичида алланарсалар дер, аммо мен худди гаранг одамдек ҳеч нарсаларни англай олмасдим.
Шу тариқа бир ойдан ошиқ вақт ўтди...

28- ноябрь 20** йил
Бугун анча енгил бўлдим. Илк бора яраларимдан сел оқмади . Мен ётоғимда қийинчиликсиз ёта олдим. Хар куни менга суянчиқ қилиб қўйиладиган юмшоқ пахтали тиргак- болишларни бугун олиб ташлашди . Ўрнимдан туриб юришга ҳаракат қила бошладим . Бошим қувватсизликдан айланганлигини айтмаса , аҳволим бирмунча яхши эди .
Кўпинча ёнимда соатлаб ўтирадиган, баъзан кўз ёшларини ичларига ютиб ҳиқиллаб қоладиган дадамнинг ҳам бугун ахволимдан юзларига қизил югурди.
Шу бир ой ичида ҳам менга совчилар келганини, буни мендан беркитишса-да , уларнинг маҳзун бўлиб қолишларидан сезардим.
Бугун биринчи қор ёғди.
Катта- катта лайлак қор...
Бу қор менимча мени юрагимга ёғди. Аланг оташ, чўғ юрагимга...
Аммо тафтини ҳеч ўчиролмади.

Умримни сотардим олсайди биров,
Ичи тўла қиш, қорли ва қиров ...
Топилса эди мард бир ҳаридор,
Жилмайиб куйлайди тўрида баҳор...

Йўқ... Баҳор жилмайиб эмас, махзун ва ўксиниб куйлайди ... Унинг куйлари фақат ва фақат ўтмишга тегишли . Ўтмишнинг ширин ҳотиралари...

12- декабрь 20**йил.
Мен ҳовлида аста айландим. Табиатни соғинибман. Кўчага чиққим келди. Аммо худди озиб кетганман. Бу аҳволда мени ҳеч ким кўришини истамайман...
Саида кузда қизлик бўлганди. Талпинчоқ бўлиб қолгандир.
Гўзалой ҳам ноябрь охирида турмушга чиқди. Уларни соғиндим... Хаммасини... Айниқса Сабурни. Улар ҳақидаги хабарни менга дадамни шофёрлари Акмал ака секин разведка қилиб билиб келадилар. Аммо мени Тошкентда эканлигимни, аслида ҳеч қаерга кетмаганлигимни ҳам улар билишмайди.

31- декабрь 20** йил
Бугун янги йил кириб келади. Умримнинг Шуҳратсиз биринчи янги йили ... Байрам байрамга ҳам ўхшамайди ... Мен учун.
Аммо ота- онамнинг , акаларим, укам яқинларимнинг нима айби бор.
Кичик акам ва укам Россияда. Новосибирскда. Дадамнинг корхоналари битим тузган ишлар бўйича ишлашлаяпти . Укам молия йўналиши бўйича ўқишини ҳам ўша ёққа кўчиртириб ( перевод қилиб ) олди.
Аммо ҳар куни эрта сахар ва кечки пайт телефон орқали ҳол сўрашни канда қилишмайди .
Мен ҳаммани ўз ихтиёримдан ташқари хавотирга қўйганимдан ўзимни айдор деб ҳисоблайман.
Улар ҳам мендек айбсиз айбдорлар. Улар учун, жигарларим учун яшашим, яшашда давом этишим керак.
Мен бугун илк бор улар учун ...

@Xazon_Rezgi /51

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)


Ассалому алайкум
Хайрли тонг
Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Янги тонг, янги кун хайрли бўлсин.
Юзингиздан кулгу хеч қачон сизни тарк этмасин.
Ҳамиша Аллохимнинг Паноҳида Бўлинг!

Пайшанба  кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📕#Онлайн_қисса

Муаллиф: Хазонрезги

🌹СЕНИ ДЕРМАН

Рдф саҳифаловчиси : Айнура Абубакирова

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Ойижоним ва мен келинойим томонга шошилдик.

- Нима бўлди , Нигорахон...
Оёғингиз тойиб кетдими ?
Келинойим иссиқ сув сачраган оёғларига эътибор бермай менга ишора қилдилар:

- Фарида ... Фаридага қаранг , ойижон .

Ойижоним менга ўгирилдилар- у , ранглари қум оқариб кетди:

- Вой шўўрииииммм . Мангинага шу бало қаттан қараб турувди .

Мен аввалига ҳеч нимага тушунмадим . Кейин ...

Бир муддат фурсат ўтганидан сўнг , мен ҳиссизгина кўзгу рўпарасида деярли ... оппоқ бўлиб оқариб кетган сочларимга маънисиз тикилиб турардим ...
Оппоқ сочлар. Сочларим ... Кўрган киши кўзини қувонтиргувчи ... Ажаб. Сочларим мен билан бирга мотам тутаяпти шекилли...
Менга энди барибир эди.
Дунё рангсиз ...
Ҳаёт оқ ва қора ранглардан иборат ...
Кун ва тун алмашинишида бирон маъни бормикан...

Мен бир амаллаб хонамга етиб олишнигина кўзлар эдим . Уйқум келарди ... Жудаям қаттиқ уйқум келарди .

17- октябрь 20** йил

- Оооо . Тақдирнинг менга атагани хали тўлмабди. Ҳали етилмабди ... Ҳали ...
Эрталаб уйқудан базўр уйғондим. Кеча хонамга дадам кирганлари , нималардир деганларини тушда кўргандек эслайман. Ё ҳақиқатдан ҳам тушиммиди ?! Йўғей , дадам мендан ҳабар олмасликлари мумкинмас.
Нимадир чақяптими ? Ай ... Ёмон ачиштириб , дувиллаб нимадир чақяпти :

- Келинойи !

Келинойим яқин жойда эканлар дарров "лаббай" деб етиб келдилар.

- Келинойи , қаранг ўнг тарафимни нимадир ёмон талаб чақяпти , илтимос қараворинг.

Келинойим чироқни ёқдилар ва менга яқинлашдилар :

- Қани , бир кўрайчи.
Улар кофтамни ёқачидан мўраладилар ва бир сакраб тушдилар :

- Воооой...

- Яна нима , келинойи,
ай , ай ёмон ачияпти , ёниб кетяпман , кондиционерни ёқворинг ...
- Фарида , - кенойим айтсамми , айтмасамми дегандек бир нафас тин олди :

- Ўнг нимтангизни ғалати яралар босиб кетибди . Ичи ... қон аралаш сувли . Яна пилчиллаб ётибди ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги / 49

Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, яхшилар...
Авваламбор #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА сабаб дилигизга маҳзунлик улашганим учун узр...

Фариданинг кейинги ҳаётига қизиққан кўпчилик обуначиларимиз асарни тўлиқ вариантини сўрашмоқда.
Асарни тўлиқ вариантини олиш учун админимиз @Yusupova_Sabo га мурожаат қилишингиз мумкин ва 10.000 (ўн минг) сўм эвазига асарни оҳиригача ўқиб олишингиз мумкин.
Азизлар, бу нарҳ асарга қўйилган баҳо эмас, балки асарни тўлиқ ҳолда юклаб бериш хизмат ҳаққи...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Кеча шом вақти Шуҳрат катта йўлдан ўзини машинасида ... Ғира- ширада қўшни махаллалик бир маст тракторчи устига тракторини бостириб келибди. Шуҳрат йўлни у тарафига ўтай деса бир келинчак боласи билан йўлда экан. Келинчакни асрайман деб ўзи... Йигирма метрлик қияликдан...
Машина шунчалик мажақланиб кетибдики , аммо Шуҳратни бир амаллаб уни ичидан чиқариб олиб қарашса , танасида лоақал бирор тилинган жой йўқ эмиш.
Қишлоқда хаммани оғзида шу гап. Йигитгина шаҳид мақомида кетган деяпган эмишлар ...

- Бўлдииии... Бўлдииии !!!

Мен қўлларим билан қулоқларимни ёпдим. Шунда эрталаб бошим билан йиқилганим ёдимга тушди. Бошимда каттагина ғурра пайдо бўлган, ҳозир қўлимни қулоғимга олиб борганим учун жуда қаттиқ оғришга тушганди .
- Иммм
Ширин бу сафар бизни машинада мени ёнимда эди:

- Нима бўлди , Пари ... Рангинг оқариб кетаяпти?!

- Бошим ...

- Озгина чида , ҳозир шаҳарга етамиз . Дорихонадан дори оламиз...

... Ширин узатган дорини аранг ютдим. Бошимни қимирлатишгаям мажолим қолмаганди .
Мени уйгача олиб келиб қўйишди .
Уйга Ширин суяб олиб кирди.
Ойижоним уйда эканлар:

- Вой ўлмасам, Фарида , қизим . Нима бўлди?!...
Мен аранг ҳовлидаги ўриндиққа етиб бордим . Гапиришни ўрнига дағ- дағ қалтирардим... Ойижонимни овозлари узоқдан кела бошлади. Кейин қулоғим умуман ҳеч нарсани эшитмай қолди...

- Хайрият , ўзига келди ...

Ойижоним шивирлаган овозда бошимга эгилдилар. Улар бошимни силаётиб ғуррамга тегиб кетдилар :

- Вой ўлай , мангина ўлай... Бу нима ...

- Бошиииим ...

Ойижоним йиғлай бошладилар.

- Йиғламанг , хола . Боя йиқилиб тушганди . Ғурра бўлган чиқар,-
Ширин бизникида қолибди.
Келинойим иссиқ чой тутдилар.
- Ичинг , ичингизга иссиқ кирсин...

Мен " йўқ" дегандай бош чайқадим:

- Ухлайман...

- Ухлай қолсин. Тинчлантирувчи укол ухлатади...

Менга укол қилишганини сезмабман... Кўзларим юмилиб борарди.

- Фарида , Пари ...
Шуҳраааааттт !!!
Шуҳрат бош- оёқ оппоқ кийимда , бутун танасидан нур тараларди. Шу даражада чиройли эдики , хатто унга қараётган кўзларим бир - бири билан юлишгудек.

- Мен етиб келдим ... Дадамнинг ёнларига. Бу ер жуда яхши экан. Мендан ҳавотир олманг . Йиғламанг. Йиғламанг. Бу ер...
Мен энди атрофга назар солибман. Атроф шунчалик тарофатли эдики. Ҳаммаёқ қип- қизил гуллар . Мен Шухрат томонга талпиниб қўлимни чўздим ва уйғониб кетдим.

Анча вақтгача ўзимга келолмадим ... Нафас етмасди. Юрагим... Иммм ...
Ёнимда ерга солинган жойда Ширин ва ойижоним ухлашарди .
Энди эрталабгача уйқум келмади... Дод солиб йиғлагим келарди . Аммо хонамдагиларни уйғотиб юборишдан чўчиб , ичимда йиғлай бошладим.
Йиғласанг- у, кўзингда ёш бўлмаса...
Йиғласанг- у кўз ёшларинг юрагингга томса...
Йиғласанг- у енгил тортмасанг...

Бу жуда азобли ҳолат экан. Жуда...

@Xazon_Rezgi /47

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

#КУНДАЛИГИМ!
Сени қачонлардан бери қўлимга олганим йўқ. Сабаби ...
15- октябрь санасида бутун ҳаётимни алғов- далғов қилиб юборган воқеа содир бўлган.
Ўшанда ... Ўша куни ...

Мана орадан йиллар ўтиб ўша кунги воқеаларни ёзишга жазм қилдим. У кун хотирамда энг майда деталларигача ёд бўлиб қолган. У кун учун уч варақ бўш саҳифа қолдирган эканман. Кейин кундалигим яна давом эттирилган. Бугун яна ўша кунга қайтаман. Юрагимни ўйнатган, бир умр ёддан чиқмайдиган...

15- октябрь 20** йил

Мен институт дарвозасидан кирдим- у , тўпланиб турган курсдошларимни кўрдим. Аввалига хаммалари йиғилиб туришганига ҳайрон бўлдим. Уларга шу ахволда яқинлашар эканман :

- Ана келди . Пари келди ...

Тезроқ,- деган овозларни эшитиб хайратим ортди .

Курсдошларимнинг ранглари алланечук бўзарган, баъзилари рўйи - рост... йиғлашар эди .

- Сабур ... Сабурга яқинлашдим

Сабур йиғлайвериб пишиб кетганди . У ҳам менга яқинлашиб қўлини чўзди . Аммо гапира олмади . Тиззалаб қолди.

Чори яқинлашди . У ўзини тутишга ҳаракат қилар аммо , лаблари қийшайиб кетарди:

- Фарида , Шуҳрат ...

- Нима , Шуҳрат - овозим ўзимга эшитилмади .

- Шуҳрат ...

Чори елкалари силкиниб йиғлаб юборди.

- Нимаааа , Шуҳрааааттт ?

Бу сафар шу қадар баланд қичқирдимки , томоғим шилиниб кетди.

- У энди бу дунёда йў...

Шилқ этиб ерга йиқилдим ...
Бошим бетон қиррасига жуда қаттиқ тушганини ҳис қилдим- у...

Бироздан кейин бошим узра Сабурни овози эшилди. У деярли бақирарди:

- Пари бормаса бўлмайди , унга ҳиёнат қилолмаймиз . Шухратгаям , Паригаям ...
Сабурнинг товуши бўғилиб қолибди ...

Ярим соатдан кейин биз тўртта енгил машинада Паркент томонга елдек учиб кетардик. Ёнимда Сабур йиғлаб кетар , мени эса кўзларимдан бир томчи ҳам ёш тўкилмас эди . Гўё тирик мурда ҳолатига тушгандим.

Бир кунда шунча ғам ...
Бир кунда шунча ҳасрат ...
Бир кунда бир умрлик армон...
Куни кеча эмасмиди , Шуҳрат билан бахт режасини тузганимиз ?
Куни кеча эмасмиди хаёлимда минг бир хилдаги келин кўйлак танлаганим ...
Куни кеча эмасмиди Шуҳратнинг менга сюрприз ваъда қилгани ...
Мана ўша сюрприз. Шум тақдир раъво кўрган сюрприз ...

Кўз ўнгимдан Шуҳратнинг кулиб турган чеҳраси кетмасди. Қулоғим остида "Фарида , Пари" деб чақираётгандек бўлаверарди.
Билмадим қанча йўл босдик. Соат неччи бўлди? Ана Шуҳратларни кўчаси . Узоқдан тумонат одам ва одамлар оқими узра лопиллаб кетаётган яшил тобут кўринди . Тобутга яшил ёпинчиқ ёпилгани кейинчалик шууримга келди.
Машинани янаям жадаллатишди. Шуҳратни уйига яқинлашганда йигитлар машиналардан деярли сакраб тушиб оломон томон югуриб кетдилар...
- Юр , Пари
Бир мунча вақт Ширинни танимадим. Талмовсираб турар эканман Ширин бошимга рўмол ташлади :
- Ўра .
Қўлларимни кўтаришга ҳам кучим етмади. Бу ишниям Ширин уддалади . Кейин қўлтиғимга кирди :
- Юр ...
Таниш ҳовли . Бу сафар олтин рангда. Хазонрезги меҳмон бўлган ҳовли.
Ховли тўла аёллар . Бизни Назокат кутиб олди . У йиғлаганича бизларга осилди . Аёллар орасида қуръон тиловати эшитиларди.

@Xazon_Rezgi. /45

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📣OZISHGA TAYYORMISIZ?

⬇️ TO'G'RI OVQATLANISH ORQALI CHEKLOVLARSIZ SOG'LOM OZAMIZ

⬇️ 1 OYDA 4 KG DAN 10 KG GACHA OZISH IMKONIYATI SIZDA BOR

⬇️TANA VAZNINI ME'YORIDA SAQLASH

⬇️ DAVLAT RO'YHATIDAN O'TGAN
DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA OLIY MA'LUMOTLI DIETOLOG

✅ GURUHGA TEZDA ULANIB OLING
👇👇👇
/channel/Dietolog_Zarina_Raxmatovna
/channel/Dietolog_Zarina_Raxmatovna
/channel/Dietolog_Zarina_Raxmatovna

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💛ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЁНАТ КИЛАДИГАН АЁЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

👄 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУ́НГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇👇

ФАКАТ АËЛЛАР УЧУН👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📝ДОНО БОЛА
(Жуда таъсирли воқеа)


Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди.
Элчи минбарга чиқиб:
— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича:

Аллоҳдан аввал нима бўлган?

Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?

Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?

Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:
— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди.
Аллохдан аввал...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Уйқу_тести💤

Сиз қайси шакилда ухлайсиз расмлардан бирини танланг ва сирли ва ёпиқ ҳаттоки ўзингиз билмаган жиҳатларингизни аниқлаб олинг😳💯

Сизга ҳам қизиқми..? 👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Уйғунлик

Кўп йиллик эр-хотин суҳбати:
— Хотин, анави нарса қаерда эди?
— Бояги ерга қўйиб қўйгандим.
— Ҳа, топдим. Раҳмат.

Ёқутой Азимова

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Кўнгилга сайр ...

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

5-январь 20** йил

Кечаси билан илмий мушоҳадаларим устида ишладим. Йиғилган далилларни тартибга тушурдим.
Эрталабга яқин кўзим илинибди. Тушимда Шуҳрат . Бирам чиройлики , Қараб тўймайман.
У :
- Ҳўп денг. Майлими? Хўп денг ...
- Нимага хўп дейишим керак ?!
У бир жилмайди- ю кўздан йўқолди.
-Шухраааат !
Уйғониб кетдим.
Бир вақт даҳлиздан ойижонимни :
- Фарида , бу ёққа чиқ сенга келишди , - деб чақирганлари эшитилди.
Мен энди уйдагиларга ўзгалар билан гаплашишга тайёр эканлигимни , кимларгадир кераклигимни билиш менга яхшигина куч ва шижоат бағишлашини айтгандим ...
Менга ?! Ким экан?! Ким бўлса ҳам ... Соғинганларимдан бири албатта. Апил - тапил юзимни ювдим. ( Касал бўлганимда дадам хонамга ҳамма шароитни қилиб бергандилар. Барча қулайликлар хонамдан очилган эшик ортида эди .
Меҳмонхонага кирдим ... Ва...

- Омон акаааа !

Сабууур !

Умииид !

Ҳарчанд ўзимни босмай йиғлаб юбордим . Сабаби уларни меҳри- муҳаббати, соғинчим ва албатта Шуҳрат учун...

Омон ака бир қалқиб кетдилар. Оппоқ ранглари бадтар оқариб кетди. Юзлари уча бошлади. Сабур эса ... Беғуборим . Унга фарқи йўқ . У бемалол йиғлар , Умид эса лабини қаттиқ тишлаб тошдек қотиб турарди. Улар мени бунчалик абгор бўлиб кетганимни тассавур ҳам қилишмагани юз- кўзларидан аён эди.
Биринчи бўлиб Омон ака ўзини қўлга олди :

- Фарида , ой синглим. Бўлди йиғламанг. Келинг ўтиринг.

Омон ака менга мулозамат кўрсата бошладилар ...
Улар бизникида икки соатча бўлишди. Мен яқин кунларда ўқишга қайтишимни айтдим .
Улар бу хабардан жуда севинишди. Омон ака менга фалсафа фанидан номзодлик иши учун раҳбарлик қилишларини, ўзларини докторлик диссертациялари ҳажмидан ортиб қолган , менга яхши таниш мавзуни , ўзим анча тер тўкиб ишлаган мушоҳадаларимни номзодлик мавзуси қилиб танлаганликларини айтдилар .

- Фарида , Англияда сизни фамилиянгиз остида нуфузли илмий нашрда нақд тўртта мақола чоп эттириб келдим. Бу диссертациянгизни учдан бири битди дегани - дедилар тўлиб тошиб.

Гапдон Сабур мендан кўзини олмас, мен уни жуда соғинганимдек, уям мени обдон соғинганлиги кўриниб турарди. Аммо Омон аканинг салобати босибми , ё Шуҳрат сабаблими жим ўтирарди.
Умид эса... Ҳаммани кутсам ҳам уни кутмагандим. Неча йиллик ҳамхонаси , ўзини тили билан айтганда жўрасидан ажралганлиги унга ҳам яхшигина зарба бўлганлиги аниқ эди ... Умид ҳам анча ўзини олдириб қўйибди. Доимо тунд юрадиган чеҳрасида бу сафар чексиз дард муҳрланган эди. Дард инсонларни бирлаштиради деган гап нечоғлик тўғри экан- а. Умид ва мен гўёки энди бир - биримизни танигандек. У менинг дардимга малҳам излаётгандек туйилди гўё...
Биз Шуҳрат мавзусини иложи борича четлаб ўтдик, аммо ҳаммамизнинг кўнглимизда фақатгина уни исми ёдланаётганлиги , маҳзун қўшиқ каби қуйилаётганлиги сир эмасди.

#давоми_бор /53

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Мен бугун улар учун анчадан бери илк бор ясангим келди . Ювиниш хонасига кириб келинойим олиб келиб берган соч бўёғини деярли оппоқ бўлиб кетган сочларимга суртдим. Сочларимни кеча келинойимга калта қилиб қирқтириб ташлагандим. Кўп соч бўёқ хам кетмади. Ювиниш хонасида кўп қолиб кетганимга ойижоним хавотирланиб келиб бир , икки бор чақириб хам кетдилар . Мен у ердан чиқиб кираверишдаги ойнага қарадим .
Тавба бир ҳовуч суяк бўлиб қолибман. Кўйлагимдан ҳам елкаларимнинг қиррали суяклари билиниб ётибди. Бирдан мени бу аҳволда кўриш ота- онам учун қанчалик қийноқ эканлигини, уларни умрларини ўз қўлларим билан қисқартираётганлигимни англадим ва даҳшатга тушдим.
" Йўқ, мени билмабсан шум тақдир , энди мен қасдма- қасдига яшайман. Энди мен икки киши учун яшайман. Ўзим ва Шуҳрат учун. Ҳали мени билганлар "Наҳотки шу ўша Пари бўлса?" дейишади. Аллоҳим , ўзинг куч ва мадад бер. Мен қачондир ҳузурингда Шуҳрат билан учрашганимда унга бошимни баланд кўтариб : "Сиздан кейин сизни уялтириб яшаганим йўқ, сиздан кейин сизга муносиб бўлиб яшадим . Сиздан кейин иккимиз қилган орзуларни рўёбга чиқариш учун бор куч - қувватимни сарфладим... Мен ҳақиқий Фаридангиз бўла олдим " деб айта олай. Албатта шундай бўлади . Албатта .
Мен энди аввалги Фарида эмасман.
Мен кучман, шижоатман, умидман...
Мен Фарида эмасман... Мен - Шуҳратман. Ўша юраги тоза , соф , ... кўзлари очиқ кетган.... Кўзлари йўлларда қолган Муҳаббатман...

Бугун икки ярим ойда илк бор кулганимни кўрган ойижоним қўрқиб кетдилар. Мен эса ҳазиллашар ва тинмай овқат еярдим . Куч иўплашим керак. Аввалги ҳолатимга қайтишим керак. Институтга боришим, ягона мақсадим илмга ўзимни бағишлашим керак ...

Мен кечаси билан қайт қилиб чиқдим. Ошқозоним ҳам обдон кичрайиб кетибди-да. Ўзиям қувватга кираман деб роса кўп нарса еб юборибман .

@Xazon_Rezgi /52

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Орадан ярим соат ўтар ўтмай мени хонамда дадамларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли икки шифокор ва ҳамшира ҳозир бўлиб туришарди. Менга оғриқни ҳис қилдирмайдиган ҳапдорилар ичиришди. Кейин ўтирган жойимда таҳлил учун қон олишди . Улар бу ярачалар қаердан пайдо бўлганлигига ҳайрон бўлишар , бир тўҳтамга кела олишмас эди .
Ахири ойижоним бор гап айтилмаса, ташхис ва даволаш самара бермаслигини англадилар ва рўйи- рост барча кечмишимни гапириб бердилар . Фақатгина биргина мулоҳаза билан мен ва Шуҳратни унаштирилган, буни ҳали кенг доирага маълум қилмаган эдик дедилар . Шунда Саид ака исмли шифокор дарров бир қарорга келди :
- Қизингиз руҳан қаттиқ куйган . Унинг организмида гормонлар мувозанати издан чиқиб кетган. Қайсидир гармонлари ё кўпайиб , ёки камайиб кетган. Буни энди таҳлил кўрсатади. Ҳозир эса қизингизга фақат ва фақат ҳотиржамлик ато этишингиз керак . Яралари суви теккан жойдан кўпаяди. Эҳтиёт қиласизлар. Офтобга чиқмаслиги , сувдан нари бўлиши керак. Ўнг тарафи билан ётмасин . Яралари сувланади. Одамлардан масофа сақлаб муомала қилдирасиз. Танасига инфекция тушиб қолмасин. Хуллас , қатъий карантин. Ҳозирча бир ойга . У ёғини кейин кўрамиз. Яхшиси, битта яримта дўстими, дугонасими сўраб келса , уйда йўқ деб бирон баҳона топинглар. Балки бошқа шаҳарга ўқишга кетди дейсизларми. Хуллас шунга ўхшаган ишончли баҳона тўқийсизлар. Қатъий парҳез. Шу хонани яхшилаб дезинфекциялаб, муолажаа хонаси қиламиз. Кўп телевизор кўрмасин. Кўп китоб ўқимасин. Бу ҳолат кўзларига таъсир қилиш эҳтимоли катта. Энг яхшиси радио . Қизингиз сокин мусиқалар тинглаши мумкин. Ҳа яхшилаб дазмолланган пахта матоли кенг кофта кийсин.
Хозирча шу . Қолганини яна кўрармиз.
Саид ака мен билан ёлғиз гаплашиб олиши кераклигини айтиб , хонадагиларга илтижоли боқди.
Хонамда икковимиз қолдик. Саид ака деразадан ҳовлига боқиб аста сўзлай бошлади:
- Қизим, сенга осон бўлмайди. Айтиш мумкинки, жуда қийин бўлади. Аммо ҳозир курашмай енгилсанг , мени кечиргин- у, тўғриси майиб бўлиб қоласан. Баъзан инсон тақдирида шундай ҳолатлар бўлади-ки, сен ўзинг учун эмас, атрофдагилар учун ҳаракат қилишинг керак. Бу ҳозирги ҳолатингга айнан мос келади. Бундан буёғига отанг ва онанг учун, ... ўша йигитнинг ушалмаган орзуларини ушалтиришинг учун яшашинг керак бўлади. Сен ҳозир сал қалтис қадам қўйсанг қулашинг аниқ бўлган жар лабида турибсан. Бу сўзларим муболаға эмас . Ўзинг ўқимишли қиз экансан. Тўғри қарор чиқариш , хулосалаш .... Буларни англашинг ва уддалай олишинг учун заковатинг етади , менимча.
Қолаверса , бу Аллоҳнинг синови . Бир машҳур аллома айтган экан: "Кўнгил- Аллохнинг уйи . Унга кимни киритсанг имтиҳонинг ўшадир " ...
Саид ака яна узоқ гапирди.
Сўнг ҳамшира Дилбарни чақириб мени қандай парваришлашни тушунтирди. Дилбар мендан кунига уч бор хабар олиши , укол ва яраларимга малҳам қўйиши керак эди .
Бугунги куним ҳолва экан.

@Xazon_Rezgi /50

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

#асарнинг_яралиш_тарихи

Ёшлигигимдан энг севимли машғулотим китоб мутоалаа қилиш бўлган. Бўш вақт топдим дегунча китобларнинг сеҳрли оламига шўнғир эдим. 2017 йили илк бора ижтимоий тармоқ- телеграммга уландим ва турли ҳикоя, қисса, романларни онлайн тарзда ўқий бошладим. Кўп ўтмай мени битта масала қийнай бошлади. Тармоқдаги аксарият ҳикоялар ҳиёнат, ҳиёнаткор аёл ва эркаклар ҳақида бўларди ( ё менга шунақаси учраганмиди билмадим...). Мен у асарларни ўқир эканман, юрагимда "Йўқ! Ҳаётда муҳаббатга садоқатли, оиласи учун жонфидо аёллар, эркаклар, кўнгли булоқ сувидек тоза йигит-қизлар кўп!" дея бутун дунёга жар солиб баралла ҳайқиргим келарди. Бир қиз, бир аёл кўнглида қандай туғёнлар кечиши ҳақида инсонларга айтиб бергим келар эди. Шу тариқа 2020 йилда Фарида образи дунёга келди.
Фарида-Парихон реал ҳаётда бор. У сизларнинг орангизда, каналимиз аъзоси...
Унинг ҳаётини қоғозга тушириб ўзим кулса кулиб, йиғласа йиғлаганим рост.
Ана шунақа гаплар, азизлар...
Матонат рамзи бўлмиш Фаридамизнинг кечмишларидан бирга боҳабар бўламиз... Фақат эртага.
Ҳозирча эса хайрли тун...

Яхши дам олинглар...

Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💔ХИЁНАТ

😳😱ФОЛБИН ЭРИМГА, ХОТИНИНГ СЕНГА ХИЁНАТ ҚИЛАДИ ДЕБ АЙТИ ФОЛБИНГ ИШОНСА БЎЛАДИМИ?... 🤬

Мен Оилалиман, бир куни турмуш ўртоғим фолбинга борибдилар.
Фолбин сенинг хотининг хиёнат қилади, сени уйинга бир Қора Кепкали Йигит келади сен йўқлигинда,сен кетишингни кутади,кетишинг билан уйига чақиради,Фолбин нимани кўрса фолда шуни айиб ташлайди,Бир оилани бизаяпману Гунох бўлади демайди, Эр ғазабда буни эшитиб, хотини олдига боради ва....

ХОЗИРГИ КУНДА ЖУДА КЎП УЧРАЁТГАН ВОҚЕА ТАРҚАТИНГ❗️

😢ИНТЕРНЕТНИ ЛАХЗАГА СОЛГАН ХИКОЯ😱

ДАВОМИНИ ЎҚИНГ 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Эрталаб кўзимни очганимда хонада ҳеч зоғ йўқ эди . Ширин уйдамикан ?! Кетганмикан?! Мени ухласин деб ойнанинг қалин пардалари туширилиб қуйишибди. Хонам ним қоронғи. Аммо кун ёйилганлиги аниқ эди . Дераза тирқишидан қуёшнинг ўткир зар толаси ҳавода узун тизимча бўлиб хонага тушиб турарди.
Даҳлиздан шип- шип оёқ товуши эшитилди. Эшик аста очилди. Хона қоронғулигини бузмаган ҳолда ойижоним кириб келдилар . Мен юзимни ювмаганлигим учун оғир қўзғалиб "келинг" дегандек ёстиққа суяндим.
- Қизим ...

Ойижоним узоқ сукут сақладилар . Улар менга нима деб далда беришни узоқ ўйладилар:

- Тўғри ҳозир нима деб гапирсам ҳам сенга таскин беролмайди. Аммо сен кучли қизсан . Ўзингни қўлга олишинг , унинг учун ҳам яшашинг керак. Бу осон иш эмас. Бу , Аллоҳнинг иши . Бу Аллоҳнинг қадари. Сен унга қарши чиқолмайсан. Ўлганнинг кетидан ўлиб бўлмайди. Кетганнинг кетидан кетиб. Жон болам , ўзингни қўлга ол.

Мен аввалам сезардим ҳаётингда кимдир борлигини. Мен онаман ахир. Биз бир томирданмиз. Сенинг ҳурсандчилигинг мени юрагимга қўшиқ бўлиб қуюларди. Сен бахт оламида куй бўлиб таралаётганингга , бунга сабаб бўлган йигит муносиблар ичида энг муносиб эканлигига иқрор бўлганимга анча бўлганди.
Аммо, биз ўз тақдири- азалимиздан қаергаям қочиб қутулар эдик...

Ойижоним узоқ сўзладилар.
Кейин чойга чиқишимни тайинладилар ва хонани тарк этдилар. Мен аста ўрнимдан туриб кийим илгичга омонат осиб қўйилган халатимни елкамга ташладим. Бошим гир- гир айланар, оёқда зўрға турардим. Секин қадам босиб ювиниш хонасига аранг етиб бордим. Юзимни ювгач , овқатланадиган хонага йўл олдим . Ойижоним эшикка тескари ўтирганларича қандайдир китобни варақлардилар. Улар қадам товушимдан танидилар :

- Нигорахон ! Чойни обкелинг...
Ошхонадан "Хўп бўлади, ойижон" деган овоз эшитилди.
Ойижоним менга қарамай:

- Келақол қизим. Дугонанг Ширин аллазамонлар кетган...

Улар сўзларини тугатмай эшик олдида қарсиллаган ва "вооой" деган овоз эшитилди.

@Xazon_Rezgi /48

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Фотиҳадан кейин узуқ- юлуқ гаплар қулоғимга чалина бошлади:

- Отасини ёшига етмаган алпомишим...

- Яхшини сиғдирмаган беваъфо  дунё...

- Садир тракторчини бўйи лахадда чирисин...

- Ароқ ичмай ўл ...

- Шўрликгинани кўзлари очиқ кетибди. Наби ғассол шунча силасаям ёпилмабди . Ғассол боёқишни поклаб бўлгач, шашқатор йиғлабди: "Ювганимдан кейин бутун уй нурга тўлиб кетди . Уй билан битта бўлиб жилмайиб ётибди".

-Тоғаси сепинг деб олиб кирган мушк-анбарни сепишмабди, сабаби йигитни ўзидан мушк ҳиди келиб ётганмиш.

- Бечорани кўзлари кимни йўлида қолди экан-а , кўзлари юмилмаса бировни қаттиқ кутган дейишади- ю .

-Робия шўрликни бағрига энди офтоб текканди- я ...

Бирдан мени яшин ургандек бўлди:

- Аяяя ! 

Менимча чинқириб юбордим шекилли ...

Бир ҳовли аёл мен томонга ўгирилди. Мен уларга қарамай аёллар кириб чиқаётган уй томонга талпиндим. Уйга кириб ҳам хеч кимга эътибор бермадим. Кўзим билан аямни қидирдим.

Аям дераза тагида ўтирган эканлар . Ёнларига бориб тиззаладим :
- Аяжон ...
Аям , бир сескандилар . Менга қарадилар . Аммо танимадилар . Аста бир текис овозда гапира бошладилар :

- Ассалому алайкум , азиз меҳмонлар . Хуш келибсизлар , Шуҳратжонимни тўйига . Ўғлим шунақа кўркам куёв бўлдики... Отажониси келинг , оқ фотиҳа беринг ...

Мен чидолмадим . Аям томонга тиззалаб эмакладим :

-Аяжооон ...

Шу пайтгача йиғлаганмидим ?...

Эсимда йўқ. Аммо энди шашқатор йиғлай бошлагандим . Ўзимни аямни бағриларига отдим .

     Аям аста сочимни силай бошладилар:
     - Қизим ... Фариштам ... Шўрпешонам ... Шуҳратимни кўрган кўзларингдан ўргилай.  Шуҳратимга бахт улашган тилларингдан ўзим айланай. Болам кеча қандоқ бахтли эди- я . Болам кеча қандоқ ял - ял товланган эди- я ...
      Болагинамни ҳузурини қоро ер кўрадиган бўлди ...

      Мен қачон ҳушимдан кетдим билмадим ...

      Орадан уч соатлар чамаси ўтганда биз ортга қайтаётган эдик.  Мен бемажолгина Шуҳратга нима бўлганлигини сўрадим . Чори мени тушунди ва  аста гапира бошлади :

@Xazon_Rezgi.           /46

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

14 - октябрь 20** йил .
Бугун ҳаво бирам айниди . Осмонни чеҳраси хеч ёришмади.
Кун бўйи қўлим ишга бормади. Одатда якшанба кунлари келинойимга қарашиб бирон тансиқ таом пиширардик. Бугун хонамдан чиққим келмади. Куни билан ҳаво булутлиги учун худди қуёш ботаётганга ўхшайверди. Яна юрагим ҳапқираверди . Нима бўлди-я , бу юракка . Энди йигирма ёшдан ошдим . Ҳалитдан шунақа безовта қилгани қизиқ. Ё юрагимда бирон дард бормикан- а. Шифокор ҳар хил хаёлларга борманг , бари чарчоқдан деди-ку.
Ундан кўра Шуҳрат ва сюрпризи ҳақида ўйлайман. Нима экан- а ?! Нима бўлса ҳам қадрли...
Кеч кирди ... Шом пайти кўзим илиниб қолибди. Туш кўрибман Мен жуда катта тезликда учиб кетаётганмишман. Бу руҳимми , танамми билмадим. Ҳаво етишмади. Атрофга аланглайман. Бир вақт ёнимда Шуҳрат уча бошлади . Қаердан келганини билмадим . Унга қўлимни чўздим. Менга ёрдам беринг дедим , аммо у эшитмади. Бир пайт у кўздан йўқолди . Мен учаётган макон қоп-қоронғи бўлиб кетди. Бор овозда " Шуҳраааат !" деб бақирдим.
Ўзимни чинқириғимдан ўзим уйғониб кетдим. Ғарқ терга ботибман, ҳалиям ҳаво етмаётган эди . Анча вақтгача ўзимга кела олмадим. Раҳматли бувим шом пайти ухлаб бўлмайди дердилар.
Келинойим овқатга чақирдилар. Бир амаллаб бошимни ёстиқдан кўтардим.
Овқат егим келмади.
Юрагим ...

15- октярь 20** йил

Кечаси билан нинани устида ётгандек тўлғониб чиқдим. Ҳеч қачон тонг отишини бугунгидек интизор кутмагандирман.
Тонг ҳам отди.
Эрталаб ойижоним :
- Рангингни қара бир аҳвол . Бугун ўқишга бормай қўяқол ,- дедилар.
Мен:
- Уйда ўтиравериб , шунақа бўляпман , ундан кўра институтга борганим яхши .
Ойижонимни ахири ўқишга боришимга кўндирдим. Дадамни шофёрлари Акмал ака институт дарвозаси ёнига элтиб қўйдилар .

#давоми_бор /44

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Nominatsiya_8

Telegram ijtimoiy tarmogʻida tashkil etilgan "Chiroyli qalam" loyihasida oʻzining betakror asarlari bilan koʻplab hikoyasevarlarning qalbidan joy olgan yozuvchi


Xazonrezgi🍁

"ENG IJOBIY OBRAZLAR" nominatsiyasi bilan taqdirlanadi.

Loyiha ijodkori: Kawaii Binnie 🧚‍♀

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Италияда 93 ёшли қария касалликдан тузалибди. Унга нафас берувчи мосламанинг ҳеч бўлмаса бир куни учун ҳақ тўлашини сўрашибди. Шунда чол йиғлаб юборибди. Шифокор чолни тинчлантирмоқчи бўлибди, лекин чол пулидан йиғламаётганини айтибди. Қариянинг жавоби эса шифокорни ҳайратга солибди:

"Мен тўлашим керак бўлган пул учун йиғламаяпман. Мен бунинг ҳаммасини тўлашим мумкин. Мен шундан йиғлайманки, мени 93 йилдан буён Худо нафаслантиради, лекин бирор марта бу учун ҳақ тўламаганман. Сиз бўлса бир кунлик нафаслантириш учун 5000 € сўраяпсиз. Тасаввур қиляпсизми, Яратганга қанча тўлашим кераклигини. Мен бу учун унга шукрона ҳам қилмаган эканман!"

©интернет

Каналга аъзо бўлиш

http://t.me/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Суратдаги уруш

Уруш йиллари Францияни босиб олган немис фашистлари машҳур рассом Пикассонинг устахонасига тез-тез кириб туришарди. Мусаввир уларга ўзининг битта асаридан олинган фотонусхани “Эсдалик учун” дея имзо қўйиб, туҳфа этаверарди. Унда Испан қишлоғининг фашистлар томонидан яксон қилиниши тасвирланган эди. Кунлардан бир кун устахонага Гестапо агенти кириб келади ва сумкасидан ўша фотонусхани жаҳл билан олиб, рассомга кўрсатади:
— Бу сизнинг ишингизми?
— Йўқ, бу сизларнинг ишингиз! – деб жавоб қилади рассом.

Шодмон Отабек таржимаси

👉🏻 xazon _rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​📝Ибратли Ривоят

Уч нафар ёш йигит узоқ шаҳарга сафар қилишибди. Уларнинг яшаш жойлари етмиш беш қаватли меҳмонада эди. Афсуски, улар ўша бинонинг етмиш бешинчи қаватидан бошқа қаватида бўш хона топишолмади. Ноилож бунга рози бўлишди. Меҳмонхона хизматчиси уларни бу жойнинг қоидалари билан таништирар экан, бундай деди: “Бу меҳмонхонанинг лифт эшиклари кечки соат ўнда автоматик равишда қулфланадиган қилиб дастурланган. Шунинг учун мана шу вақтдан кечикмаслигингиз лозим. Агар улар қулфланиб қолса, очишнинг умуман иложи йўқ. Уларни бошқарувчи компютер эса биздан жуда узоқда жойлашган. Бу сизларга тушунарлими?”. Улар тушунганликларига ишора қилиб, бараварига бош чайқадилар.

Биринчи куни сайр қилиш учун чиқиб, белгиланган вақт, яъни соат ўндан олдин меҳмонхонага етиб келдилар. Аммо кейинги куни ўндан беш дақиқа ўтганда кириб келишди. Бор кучлари билан югуришларига қарамай, лифтга етганларида унинг эшиклари қулфланиб бўлган эди. Хизматчига қаттиқ илтимос қилдилар, ҳатто йиғлаб юборишларига озгина қолди. Лекин барчаси бефойдалигини билиб, зиналар орқали етмиш бешинчи қаватга пиёда кўтарилишга қарор қилишди.

Улардан бири: “Келинглар, бир киши бирор ҳикоя ёки бирор воқеа айтиб беради. У унинг вақти йигирма бешинчи қаватга кўтарилгунимизча давом этади. Сўнгра кейинги киши, сўнг кейинги киши… Шундай қилиб зерикмасдан етмиш бешинчи қаватга етиб оламиз. Нима дейсизлар?!” – деди. Қолган икки дўсти эса  бундай яхши таклифга рози бўлишди. Таклиф киритган йигит биринчи бўлиб бошлади. Уларга ичакузди ҳангомалар ва турли латифалар айтиб, кўнгилларини хушнуд айлади. Ҳатто кулгуларидан меҳмонхона деворлари ҳам кўчиб кетай деди. Улар йигирма бешинчи қаватга қандай етганларини ҳам билмай қолдилар.

Кейин иккинчилари гап бошлади: “Аммо мен сизларга бироз жиддийроқ ҳикоялар айтиб бераман” – деди у. Шу аснода улар яна йигирма беш қаватни ортда қолдирдилар.

Навбат учинчи йигитга келди. У бўлса дўстларига энг маҳзун воқеаларни, ғам-андуҳга тўла ҳикояларни, ҳатто ҳукмдорларнинг ҳаётларини ҳам барбод қилиб юборадиган қиссаларни айтиб берди. Ниҳоят улар хона эшигига етдилар. Бу юриш уларни шу қадар ҳолдан тойдирган эдики, ҳеч қандай ёстиғу тўшакларсиз ҳам ухлашга тайёр эдилар. Шунда учинчи йигит шундай деди: “Сизларга сўнгги ҳикоямни айтиб бераман. У ҳаётимдаги энг ғамгин қиссадир. Биласизларми, биз хона калитини биринчи қаватда хизматчининг олдида унутиб қолдирибмиз!”.  Улар буни эшитибоқ ҳушларини йўқотдилар.

Ибрат: Биз ҳаётимизнинг биринчи йигирма беш йилини ўйин-кулгу, хурсандчиликлар билан ўтказамиз. Ваҳоланки, бу йиллар ҳаётимизнинг энг гўзал йилларидир. Унда тоат билан, гўзал амаллар билан машғул бўлмаймиз.

Сўнг ҳаётнинг иккинчи йигирма беш йиллиги бошланади. Унда инсонлар оила қуришади, фарзандлар билан, иш билан машғул бўлишади. Турли ташвишлар ила ўралашиб эллик ёшга ҳам етиб қолишади.

Бундан кейинги йигирма беш йил эса афсус-надоматлар билан, бой берилган умрнинг сарҳисоби билан ўтиб кетади. Шундай экан, биз умримизни бекорчи нарсаларга сарфламайлик. Зеро, ўлим эшигига қачон йўлиқишимизни билмаймиз. Балки, ўша эшикка атиги бир зина қолгандир. Аллоҳ билгувчи!!!
Интернетдан олинди.

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel