xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Америкалик докторларни иймон келтиришига сабабчи бўлган воқеа

Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди. Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қилолмабдилар. Ҳайратда қолибдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди... Докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маъсулларга бу хабарни етказишибди. Маъсулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва Саудия Арабистонидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Суҳбат шундай кечибди.
Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизлар-а?
Олим:
- Худди шундай, - деди. Америкалик воқеани айтиб берди.
Олим:
- Ечими - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан ...

Давомини ўқиш👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.

Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.

Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.

Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .

Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин.

Хафта аввали душанба куни файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...

Амин

Хазонрезги

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, яхшилар.
Кўп сонли китобсеварларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари ёпиқ каналга жойланди. У каналда асар воқеалари ҳозир авж нуқтада ва тез орада якунланади. Агар сиз асар воқеаларидан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни ҳамда финалга муаллиф ҳамроҳлигида етиб боришни истасангиз

Рахматуллаева Гулбаҳор
9860140114298593

карта рақамига 20 000 (йигирма минг) сўм тўлашингиз ва тўлов чеки нусҳасини админ @Yusupova_Sabo га жўнатишингиз керак бўлади.

(Эслатма:
Бошқа мавзулардаги саволларга жавоб қайтарилмайди! Тўлов қилинган пулингиз турли баҳоналар билан қайтариб берилмайди. Шу сабаб аввал яхшилаб бир қарорга келинг ва сўнгра тўловни амалга оширинг!)

Асар асосий каналда ҳам якунига қадар ҳар куни жойлаб борилади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам қарорингизни ҳурмат қиламан

Ёқимли мутоалаа ҳамроҳингиз бўлсин...

Эҳтиром билан Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📣 📣 📣 📣 📣ДИҚҚАТ ДИҚҚАТ ДИҚҚАТ

🎬НОЯБР ОЙИ УЧУН ЧEГИРМАЛАР
🚧ЖОЙЛАР СОНИ ЧEГАРАЛАНГАН
💃ОЗИШ ИСТАГИДАГИ МАЛИКАЛАРИМ ТEEEEЗЗЗЗ УЛГУРВОЛАМИЗ

🫵СИЗ ОЗИШ КУРСЛАРИМИЗДА
🥗ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ОРҚАЛИ
🍩ХАММА НАРСА ЕБ
ХАМИРЛИ ОВҚАТ, НОН, ШИРИНЛИК ХАМ ИСТEМОЛ ҚИЛИБ 😇😇😇

⏳1 ОЙДА ЎРТАЧА 7 КИЛОДАН 14 КИЛОГАЧА ВАЗН ЙЎҚОТАСИЗ.

🧚‍♀НАТИЖА 💯%
⏰НАЗОРАТ 24/7

💥5+2 МАРАФОНИМИЗ 29 МИНГ
💥7 КУНЛИК ДEТОХЛИ МАРАФОН 49МИНГ
💥1+1 МАРАФОН 100 МИНГ
💥МАРАФОНГА СТАРТ: 5-НОЯБР

ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ УЧУН:
@GozalXusanovna
БИЗНИНГ МАНЗИЛ 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, яхшилар.
Кўп сонли китобсеварларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари ёпиқ каналга жойланди. У каналда асар воқеалари ҳозир авж нуқтада ва тез орада якунланади. Агар сиз асар воқеаларидан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни ҳамда финалга муаллиф ҳамроҳлигида етиб боришни истасангиз

Рахматуллаева Гулбаҳор
9860140114298593

карта рақамига 20 000 (йигирма минг) сўм тўлашингиз ва тўлов чеки нусҳасини админ @Yusupova_Sabo га жўнатишингиз керак бўлади.

(Эслатма:
Бошқа мавзулардаги саволларга жавоб қайтарилмайди! Тўлов қилинган пулингиз турли баҳоналар билан қайтариб берилмайди. Шу сабаб аввал яхшилаб бир қарорга келинг ва сўнгра тўловни амалга оширинг!)

Асар асосий каналда ҳам якунига қадар ҳар куни жойлаб борилади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам қарорингизни ҳурмат қиламан

Ёқимли мутоалаа ҳамроҳингиз бўлсин...

Эҳтиром билан Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Орадан бир хафта ўтгач келишилган ваъдага мувофиқ Маматурсун шомга яқин Барноларнинг эшигини тақиллатди. Бу пайтга келиб Маматурсуннинг онаси ва сингиллари қўшни қишлоқдаги холасинига кетган , Эътиборхон эса шифохонада навбатчиликда қолган эди.
- Барно опа! Ҳоов, Барно опа! Илтимос буёққа қараворинг!
- Тинчликми, Маматурсун?-ҳаялламай остонада кўринди Барно,- нима гап?
- Опа, ойимларни остонада оёқлари тойиб кетибди. Аксига олиб сингилларим холамникига кетишганди. Чиқиб бир кўриб беринг-чи, оёқлари синмаганмикан? Ҳар ҳолда бу нарсаларга анча тушуниб қолгансиз-ку? Ёки ёнларида бўлиб турсангиз докторга ҳам бориб келишим мумкин.
- Мен ҳозир укаларимга сизларникига чиқаётганимни айтай,- Барно ичкарига кириб бир йўла устига нимчасини илиб чиқди,- қани юрақол. Ишқилиб синмаган бўлсинда оёқлари.
Маматурсун Барнони фонус нури ичкарини нимқоронғи ёритиб турган хонага бошлади:
- Шу ердалар, опа. Кираверинг. Мен ҳозир...
- Омина хола! Омина холааа...-Барно тўрдаги кўрпачада узун бўлиб қорайиб ётган шарпага қараб овоз бераркан ўзига ўзи беозор жавранди,- воей бунча қоронғи бўлмаса бу уй? Одамни юрагини сиқиб юборади-я? Пиликни сал кўтаришса бўлмасмикан?!
Шу пайт эшик қулфи шақиллаб илинди.
Барно чўчиб ортига ўгирилди:
- Ким бу!?
- Мен,- қоронғида Ҳакимнинг дўриллаган овози ваҳимали эшитилди,- тақдир леганлари шу-да, пешонангга ёзганидан қочиб қутилмайсан барибир.
- Нима!? Бу ҳали сени ишингмиди? Омина холам...
- Омина холанг пешинда синглисиникига кетиб бўлган. Тўғрироғи жўнатиб юбордик. Маматурсун ҳам кўча дарвозани устидан қулфлаб даф бўлиб бўлди. У ҳозир укаларингга сени бу ерда қоларкан деб айтиб ўтади.
- Ифлос экансанлар! Ҳайвон! Барибир ниятингга...
Ҳаким Барнога қулочкашлаб бор кучи билан солди. Барно кутилмаган зарбдан йиқилиб тушди. Ҳаким жазавага тушиб қутирганча қизнинг устига бостириб борди:
- Ҳайвон дема мени!? Тушундингми ҳайвон дема!?
Ҳайвон дема!
...
Тун ярмидан оққанда ҳушига келган Барно ёнида тиззасини қучоқлаб ўтирган яримяланғоч Ҳакимга кўзи тушиб алам билан ингради:
- Ҳайвон... Ҳайвондан ҳам баттар экансан. Ифлос! Ер ютсин сени...
Ҳаким индамай ёнида турган кўйлагини эгнига илиб тугмасини қадар экан, Барнога қарамай сўз қотди:
- Ҳадемай совчиларимни юбораман...
- Совчиларинг бошшингни есин... Ўша совчиларинг билан қўшмозор бўл!
Ҳаким Барнонинг қарғишига жавобан миқ этмади. Шу индамаганича хонадан чиқиб кетди...
Барно ўрнидан турмоқчи бўлди. Бироқ бошига чидаб бўлмас оғриқ турган, тинимсиз кўнгли айнир, аъзои бадани зир-зир қақшар эди. У қайтадан бошини ёстиққа беҳол ташлади.
Бир неча лаҳзада орзу-умидлари чилпарчин бўлган қиз ўткир учлари билан юрагига қадалиб азоб бериб туриб қолган тошдек дардни кўз ёшлари орқали чиқариб юбормоқчи бўлди. Бироқ ўша кўз ёшлар ҳам айни дамда унга вафо қилмаганди.
Барно лабларини қаттиқ тишлади. Унинг кўнглидан биттагина савол айланаётган эди:
- Энди нима бўлади? ...

📌@xazon_rezgi /90

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Дардинг муҳаббатдан бўлса, шифони ҳам муҳаббатдан изла.

©shom. uz  

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Кайфият 😊

Касб касаллиги деб шунга айтишса керак 😂

Канал манзили 👉🏻
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...

Бир подшоҳнинг оқил маслаҳатчиси бўлиб, неки воқелик бўлса, “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деб қўяр эди. Кунларнинг бирида дастурхон устида ўтирган подшоҳ қўлини кесиб олди. Атрофдагилар югуриб келишди. Подшоҳ маслаҳатчиси одатдагидек: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деди. Бу гапдан ғазабланган подшоҳ: “Қўлимни кесиб олишимда қандай ҳикмат бўлиши мумкин? Сен аҳмоқсан. Уни зиндонга ташланг, таъзирини есин”, дея амр қилди. Аскарлар маслаҳатчини судраб кетишар, шу ҳолатида ҳам у мудом: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор, ҳикмати бор”, дея такрорлар эди. Маслаҳатчисининг гапларидан подшоҳнинг баттар энсаси қотибди: “Бу жинни бўлиб қолганми, нима бало?.. Ўзини зиндонга олиб кетишияпти-ю, яна тағин “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дейди-я, ахмоқ?! Зиндонда ётишда нима ҳикмат бўлиши мумкин?!”.

Кунлар ўтиб, ов мавсуми бошланди. Подшоҳ аъёнлари билан ўрмонга кийик овига чиқибди. Маълумки, кийик ўта сезгир ҳайвон, шу боис подшоҳ, лак-лак аъёнларини узоқроққа қолдириб, ўрмонга ёлғиз кирди. Подшоҳ кийикни пойлаб, билдирмай таъқиб қилиб бора-бора қаёққа келиб қолганини билмай ҳам қолди. Шу пайт ёввойи қабила кишилардан бир нечаси подшоҳни асир олишди. Подшоҳ овози борича бақирар, лекин аъёнлардан биронтаси унинг гапларини эшитмасди.

Ўша ёввоий қабилада бир одат бўлиб, нима асирга тушса, ҳайвонми-одамми – фарқи йўқ: уни олиҳаларига қурбонлик қилишар экан. Подшоҳ ич-ичидан йиғлар, шу аҳволда ўлиб кетишидан қаттиқ афсус чекар, аммо тақдирга тан бермоқдан бошқа иложиси ҳам йўқ эди.

Бир пайт қабила орасида ғала-ғовур бошланибди. Ниҳоят, улар орасидан биттаси келиб, подшоҳнинг оёқ-қўлларини ечибди-да, “Бор кетавер! Бизга керагинг йўқ!” дебди.

Подшоҳ ажабланиб: “Бу бир ҳийлами? Мен қочиб кетаётганимда ўлдириш режасими?” дебди. Қабила вакили шундай жавоб қилибди: “Йўқ. Сени битта бармоғинг кесилган экан. Биз олиҳамизга айбсиз, нуқсонсиз, мукаммал одамни қурбон қиламиз”.

Подшоҳ ортига қайтиб кетар экан, беихтиёр оқил маслаҳатчисининг гапини эслабди: “Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...”

Саройига келган подшоҳ отдан тушар-тушмас амр этибдики, зудликда маслаҳатчини озод этиб, ҳузуримга келтиринглар...

Маслаҳатчи ҳузурига келгач, аввал ундан узр сўрабди. Сўнг: “Ажиб иш содир бўлди. Аллоҳ таоло мени кесилган бармоғим сабаб ўлимдан нажот берди. Бармоғим кесилишидаги ҳикмат нима эканлигини билдим. Лекин бошқа бир нарса менга жумбоқ бўлмоқда. Аскарлар сени қамоққа олиб кетишаётганида ҳам “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дединг. Хўш, бунинг ҳикмати нима?” дебди. Маслаҳатчи: “Эй подшоҳим, овда доимо мени ҳамроҳ қилмасмидингиз?”. Подшоҳ: “Тўғри, фақат сен билан овга борар эдим”. Маслаҳатчи: “ Агар мени зиндонга ташламаганингизда сиз ила овга чиққан, ўша қабилага бирга асир тушган бўлур эдикки, Сиз бармоғингиздаги жароҳат сабаб ўлимдан қутилиб қолар, мени эса олиҳаларига қурбон қилишар эди. Чунки менда жисмоний нуқсон йўқ, бармоғим ҳам кесилмаган”, дея жавоб берибди...

Подшоҳ Аллоҳ таоло амр этган тақдирдан яна бир карра ҳайратга тушди: “Э-ҳа, ҳар бир ёмонлик ортидан биз билмаган яхшилик ҳам бўлар экан...”

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум.
Якшанба тонги муборак бўлсин
.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🧕Сара устоз ва устозалар билан

👩‍🔧Ҳар бир ўқувчига алоҳида ёндашган ҳолда:

✓Қурони Карим : Қироати ва Хифзи

✓ Араб тили грамматикаси

✓ Араб устозлар билан CЭФР имтиҳонига тайёрлов.

Ва бош каналда доимий бепул дарсларимиз болади,уланиб олишни унутманг.👍
/channel/+A3gMUECQahIwOGRi
/channel/+A3gMUECQahIwOGRi

Биз ҳақимизда ўқувчиларимизнинг мутлақо табиий ёзилган фикрлари👇
/channel/qalam_mulohaza

Мурожаат: @menejer_admin1

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳 🔳 🔳

- Менга қара! -деди Ҳаким ерга қараганча талмовсираб турган Маматурсунга қўлини палахса қилганча ,-азбаройи акангга яқинлигимдан бўлса сенларга бўлсин деб ушбу таклифни айтаяпман. Бир қоп ун, ярим қоп гуруч, битта қўй... Уруш пайти учун хазил гапми бу? Бутун оиланг билан қишдан алпинмай, талпинмай чиқиб оласизлар. Яна нима керак сенга, галварс?
- Гапларингиз тўғрику-я, бироқ опам...Бу ёқда Абдужаббор ака... - чайналди Маматурсун, - уларга нисбатан ноинсофлик бўладими дейман-да? Ахир улар...
- Ҳов, менга қара?! Қанақа Абдужаббор ака?! А!? Қанақа Абдужаббор ака? Ватан хоини- у у! Ё ҳамма эшитган гапни сен эшитмадингми? Ана кўрдинг-ку, отаси ўғли қилган ишнинг номусига чидай олмай уч кунда оёқ қоқиб юборди. Агар ўғлини хоинлигига шубҳа қилмаса шу иш бўлармиди айт!? Отаси-ки шубҳа қилдими, демак масала жиддий. Абдужаббор аниқ- Ватан хоини! Огоҳлантириб қўяй, Абдужабборнинг исмини тилга олганинингни битта, яримта ола қараган эшитса борми, умринг қамоқда чирийди. Нима демоқчи бўлганимни англагандирсан!? - Маматурсун Ҳакимнинг саволига ер чизганча "Ҳа" деган ишорани берди. Бундан кўнгли тўлган Ҳаким кейинги сўзларини мақтанганнамо давом эттирди,- опанг билан иш пишган дедим сенга, тушундингми? Унаштирилган йигити хоин бўлиб чиққач бир умр тоқ ўтмайдику у боёқиш ҳам? Бу чора шунчаки адамларни кўндириш учун холос. Аслида адамлар Барнога уйланишимга қаршилик қиляптилар. Уларга бир вақтлар совчиларимиз қуруқ қўл билан қайтишгани қаттиқ алам қилган. Мен эса Барносиз яшолмайман. Бўлмаса уйланаман десам, қадамда қиз. Барноям бир вақтлар Абдужабборни танлаганидан афсусда. Ўзиям "Кўзларим кеч очилди" деб тан олди, бўлди-да! Гапни аччиқ ичакдек чўзгандан нима фойда?!
Хуллас, гап шу! Кўнсанг кўн! Бўлмаса вақтимни олма! Ҳозирги замонда бунақа таклифга жон деб кўнадиганлар ачиб ётибди.
- Майли, - деди ноиложликдан Маматурсун,- опамнинг ўзлари рози эканлар, айнан ана шунинг учун ҳам мениям кўнганим бўлсин.
- Ҳа, мана бу энди ўғил бола гап бўлди! Қани бешни ташла! -Ҳаким мақсадига етишига бир баҳя қолганидан энтикиб Маматурсунни аврай кетди,- хуллас Барно мен уни бу йўл билан никоҳимга олишимдан хабари йўқ. Унга бир янгилик қилсам дегандим-да! Сенга тайинлаган гапларимни айтиб кечки пайт уни бу ерга чақириб келасан. Мен эса бу ерда унга...

Ҳакимнинг ювошгина дўсти Мамасиддиқнинг укаси Маматурсун онадан бирозгина анойи бўлиб туғилганди. Кимлардир қўл, оёғи калтагина, бироқ танаси унга номутаносиб меъёрдаги ўспиринни "Гўдаклигида чилла босиб қолган" деса, яна бировлар "Ёшлигида маҳалла ҳовузига тушиб кетиб қўрқиб кетганидан шу аҳволга тушиб қолган" дейишарди. Маматурсун оқ-қоранинг, яхши-ёмоннинг унча, бунча фарқига борар эди-ю, шу билан бирга алданиши жуда осон эди. Ҳаким Барнога нисбатан ғаразли ниятини амалга оширишда Маматурсунни танлагани бежизга эмас эди.

📌@xazon_rezgi /89

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

- Йўқ демасанг, бир таклифим бор. Мени бола асраб олмоқчи бўлган танишларим бор. Жуда яхши оила, рози бўлсанг ўзингга ҳам болангга ҳам яхши бўлади. Улар ҳамма нарсани ўзлари ҳал қилишади.
- Жиннимисиз қандай бераман боламни,- дедим аёлни гапидан сесканиб кетиб.
- Қандай боқишни ҳам ўйла. Катта бўлган тақдирда ҳам сен унга нима бера оласан. Мен айтган оила бой. Сени яхши қиз эканингни билганим, болани отаси билан никоҳинг борлиги учун тафсия қилдим. Бўлмаса улар ҳам ҳар қандай болани олавермайди. Сен соғломсан биронтага тегиб туғиб кетаверасан. Болангни берсанг, бемалол қишлоғингга қайтсанг ҳам бўлади. Яхшилаб ўйлаб кўр. Мен сен учун ҳам, боланг учун ҳам, оиланг учун ҳам жуда яхши таклиф беряпман.


Севгилиси Россияга олиб кетиб, сотиб юборган. Ёмон одамлар қўлидан турмушга чиқиб қутилган, бироқ эри ҳам мафия одами бўлгани учун яна ҳаёти ҳавф остида қолган қиз қисмати.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ажойғбот маълумотлар

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

HALOL BIZNES 🤗
ONLAYN ISH 🥰
KATTA DAROMAD👍
AHIL JAMOA ❤️
HAMMASI BIZDA👆
HOZIROQ MUROJAT QILING!
💥💥💥💥💥💥💥
   /channel/+4gUeYtvyGJRjMGYy
📞 Мурожаат uchun
   /channel/+4gUeYtvyGJRjMGYy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ шаклини сотиб олиш учун админга мурожаат👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Эҳтиборхон чуқур хўрсинди: 
    - Бошимизда шу кунларни ҳам кўриш бор экан-да... Бироқ мен қизимни биламан.  У бу таклифингизга унамаса керак. Ҳар ҳолда ҳозирча...
   Уруш сабаб кўнгли бўшашиб қолган Эътиборхон совчи бўлиб келган Қумрихоннинг кўнглини оғритмай рад жавобини бериш пайидан бўлаётганини Қумрихоннинг ўзи ҳам яхши англаб турарди. У яна бир бор яхшилаб ўйлаб кўришларини сўраб дастурхонга фотиҳа ўқиди. 
    Қумрихонни кузатиб қайтган Эътиборхон Барно ётган хонага  кириб қизидан хабар олди. Бу вақтга келиб Барно уйғонган, қўшни хонадаги суҳбатни эшитиб юраги вайрон бўлган, бундан буёғига нима қилса тўғри бўлиши ҳақидаги оҳири йўқ саволларга жавоб топа олмай жони ҳалак эди бечоранинг.    Оҳирги "Ўзимни бир ёқли қиламан-у,  барчасидан бир йўла қутиламан"  дея келган қароридан онаси ёнига ўтириб, бошини меҳр билан силаган вақтда яна иккиланган аҳволга тушди. "Ойиии... -ич-ичидан ўртанди Барно,-мен-ку, тамом бўлиб бўлдим, аммо сиз... Сиз менинг дард-у фироғимни қандай кўтарасиз? Бунга бардошингиз етармикан!? Малъун Ҳаким мени тириклайин ўлдириб бўлди, бироқ сизни ўзим каби чорасизлик домига қандоқ ташлаб кетаман... Адамлардан айрилганингиз каммиди сизга? Одамлар бунчалар ёмон бўлмаса, ойи? Нафс деганлари уларни бунчалар ҳам ҳар кўйга солавермаса? Ахир қорин дегани бир бурда нонга тўймасми? Йўқ булар бугун эмас, эрта эмас, бир умрлик нафс балосига учраганлар. Булар умрнинг ўлчоғлик эканлигини била туриб тан олмайдиган инсонлар. Уларни инсон дегин келмайди ҳатто... Бундайлар учун ўзлари бўлсалар бас, нафслари қонса бўлгани, бошқаларни одам ўрнида кўрмаслар...
Абдужаббор акааа... Кўряпсизми? Сизсиз Барнойингиз қай аҳволга тушди? Сизсиз уни не кўйга солдилар... Фақат сизнинг эмас, Барнонинг ҳам ён-атрофида уруш бўлди. У ёлғиз ҳолига енгилиб қўйди... Душман таъқибига дош бера олмади. Қаршилик қилишга қурби етмади. Энди унинг насибаси то абад сизсизлик бўлди! Абдужаббор ака !? Айтингчи бунга ҳам уруш айбдорми? Ёки... Ҳаким каби ҳайвонларми?
Ким айбдор... Ким... Ким... "

📌@xazon_rezgi /92

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ шаклини сотиб олиш учун админга мурожаат👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Кун чошгоҳдан оққанда ишдан қайтган Эътиборхон ўрнида олов бўлиб иситмалаб ётган қизини кўриб ҳавотирга тушди: 
    - Вой ўлмасам,  қизим?!  Сенга нима бўлди?  Аланг-оташ бўлиб кетибсан-ку? 
    Барно онасига жавоб берадиган аҳволда эмасди.  У кўзини юмганча дағ-дағ титраб-қақшаб ётаверди.
    Эътиборхон дарровда самоварни қайнатиб, қизига иссиқ сувга қўшиб аллақандай таҳир дорини ичирди. Кўп ўтмай Барно тинчланиб ухлаб қолди. Эътиборхон ишдан чарчаб келганига қарамай қизи уйғонгунга қадар иссиққина атала пиширди. Атала пишгач Барнодан хабар олиш учун унинг хонасига кирган Эътиборхон унинг уйқуда ҳам нимадандир безовталигини кўриб юраги эзилди. "Қизим шўрлик ҳам қийналиб кетди,- ўйлади Эътиборхон куйинганча,- муштдек бошига шунча кўргилик. Бир ёқда отасидан айрилди. Бир томонда эса қайлиғи ҳақидаги бу хабар. Орадан уч кун ўтмай Абдуқаюм аканинг вафоти. Отинг ўчгур уруш минглаб километр наридаги хонадонларга ҳам ўзининг мудҳиш таъсирини ўтказмоқда" ...
- Эътиборхон. Ҳууув, Эътиборхон...

Эътиборхон дераза ойнасидан ҳовлига кириб келган Қумрихонни кўриб ҳайрон бўлди.

- Ассалому алайкум , Қумри опа. Келинг...-меҳмоннинг истиқболига пешвоз чиқди Эътиборхон

- Ваалейкум ассалом, - деди Қумрихон кўзларини четга олиб,- шу десангиз... Мен... Келгандим...Келишимнинг сабаби...
- Келинг, опа, остонада турманг. Уйга кирайлик. Ичкарида бемалол гаплашамиз.
Эътиборхон иссиқ уйдан юпқа кийимда чиққани учун эти жунжикиб қунишиб турарди. Қумрихон унинг ҳолатини тушуниб таклифини рад этмади.
-Олинг, опа,- деди Эътиборхон дастурхонга дуо ўқиб бўлингач меҳмонга чой узатар экан "Менда нима юмушингиз бор?" дегандек Қумрихоннинг оғзига тикилди.
- Мен... - каловланди Қумрихон,- мен, айбга буюрмасангиз...
- Гапираверинг, опа, қулоғим сизда,- унга далда берган бўлди Қумрихон.
- Мен яна Барнохоннинг қўлларини сўраб келгандим, - ичидагини айтиб енгил тортган бўлди Қумрихон,- ўғлим Ҳакимжонга...

- Шунча гапдан кейин-а? - Қумрихонга синовчан тикилди Эътиборхон, -ахир...
Қумрихон қаршисидаги аёлнинг нигоҳларига дош бера олмай юраги "шууув" этиб кетди. У эрталаб ўғлидан "Ойи, Барноларникига совчиликка бориб келинг. Энди унинг онаси қизини менга берса ҳам беради, бермаса ҳам беради" деган гапларидан юраги аллақандай кўнгилсиз ноҳушликни сезгандек бўлганди. Бироқ нима қилсин? Онаси учун боласи бола экан-да, минг ёмон бўлсин ўзи учун дунёдаги энг азиз инсон бўлиб туюлаверар экан. Шу сабаб Қумрихон ўғлининг бетийиқ қилиқларидан бирмунча хабардор бўлса-да, ҳар сафар уни оқлаш учун баҳона топарди.
- Опа, ахир биз Барнони унаштирганмиз. Абдужаббор ҳақидаги анави гаплар тасдиқланмай туриб, қизимни узатиш тўғрисида ўйлаб ҳам кўра олмаймиз. Бу ёқда уруш кетаётган бўлса, тўй ҳақида ўйлаш кўнгилга сиғармиди. Энг асосийси дадамиз...
- Мен ҳам бу гаплардан хабардор бўла туриб эшигингизни қоқдим,-деди Қумрихон Эътиборхоннинг мулоҳазаси бошқа томонлама эканлигидан енгил тортганча,- аммо уруш ўз йўлига, ёшларнинг ҳаёти ўз йўлига. Мана гувоҳ бўлиб турибмиз, ҳарна кўрганимиз ғанимат бўлиб қолди. Бу ёқда ёшларнинг умри ўтиб боряпти...

📌@xazon_rezgi /91

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Йўргакда пишиллаб ухлаб ётган чақалоғини онасининг қўлида кўриб Гулҳаё ҳайрон бўлди:
- Ойи, ухлаётганди-ку, нега кўтариб олдингиз?
- Бу Гулрангнинг эски қўғирчоғи. Деразадан отворай, - деди Матлуба бепарво.
Гулҳаё даҳшат ичида қолди. Сал аввал кичкина синглинининг “Ойимнинг ора-сира хаёли қочиб, ўзини ғалати тутяпти”, дегани ёдига тушди-ю, юраги қинидан чиққудек бўлди. Чунки онасининг кўзлари бежо, кўп қаватли уйнинг очиқ деразаси томон шошиб одимларди. Гулҳаёнинг оёғидан жон кетди...
АСАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ
👇👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

5- NOYABR
5- NOYABR
🛍Ozish marafonga marhamat
🛍 Uy sharoitida bir oyda kamida 4 kg dan 14 kg gacha vazn tashlaysiz
🛍Hech qanday dori va kaktelarsiz uy sharoitida ozish yoʻllari
📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣
✔️OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
✔️OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥
💯1) oy 50 ming
💯2) oy 100 ming
💯) oy 150 ming
🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
Guruhni korish
🖥🖥🖥🖥🖥
🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😪 Ҳар куни уй тозалашдан, йиғиштиришдан чарчадизми?

Бу каналга обуна бўлганимда мен ҳайратда қолдим 🤷‍♀, ҳаммага тавсия қиламан! 😍

💁 Бу ерда барча бекажонлар доимий дуч келадиган ошхонани тозалаш, уйларни саранжомлаш ва ҳар хил кундалик қийинчиликлар учун лайфхаклар, тозалаш ва саранжомлаш бўйича тез ва осон ечимлар ҳамда фойдали маслаҳатлар бериб борилади.

Сиз ҳам тез уланиб олинг, ҳавола тез орада ўчади 👇👇
/channel/+1rWsJ8US3LNlZmE6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

РАМАЗОН ОЙИДА СОДИР БЎЛДИ😭ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰

Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....

😱ТЕЛЕГРАМИ ДОДЛАТГАН ХАЁТИЙ ХИКОЯ


ДАВОМИНИ УҚИНГ👈+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/93732

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Маҳбуслар ортилган поезд саккизинчи куни номаълум бир манзилга етиб бориб тўхтади. Шу кунгача анча синашта бўлиб қолган маҳбуслар поезд тўхтаганидан сўнг яна икки соатча вагонларда сақланиб турдилар.
Ва ниҳоят вагон эшиклари очилиб маҳбусларга тушишга буйруқ берилди.
Абдужаббор вагон эшигидан чиққанда бунча кўп маҳбус ва бунчалик кўп немис аскарларини кўраман деб ўйламаганди. У гарчи ўзларини концентрацион лагерга олиб келишаётганини таҳмин қилган бўлсада, аҳвол шу қадар ночорлигини билмаган эди. Ўйлаган, таҳмин қилган бошқа-ю, бошига тушган бошқа экан. Поезддан тушганлар ўша ернинг ўзидаёқ нацистларнинг кўнгил ҳушига қараб турли гуруҳларга тақсимлана бошладилар.
Хатин қишлоғида бўлгани каби бу ерда ҳам турли шаҳарлардан келтирилган қариялар энг биринчилардан бўлиб сафлантирила бошландилар. Уларнинг қаторига ташқи кўринишидан касал кўринганлар ҳамда ёш болалар ҳам қўшилдилар.
Аёллар алоҳида, ўсмирлар алоҳида, атай танлаб олинган ёш болалар алоҳида, Абдужаббор каби йигит ва ўрта ёш эркаклар алоҳида сафлардан жой олдилар.
Энг биринчи қариялар, касаллар ва ёш болаларни баланд устунлар орқали сим тўрлар билан ўралган лагерь ичкарисига ҳайдаб олиб кетдилар.
- Маразлар! Тўнғиз қопсин сенларни!
Абдужаббор бўлиб ўтаётган воқеалар қаршисида эсанкираб ўзини йўқотиб қўйган эди. У ёнгинасида ҳунук сўкинган эркакга қараганди у ғижинганча Абдужабборга изоҳ берган бўлди:
- Бечораларни оммавий қатлиомга олиб кетишди...
-Биз...- оғир ютинди Абдужаббор ич-ичидан титроқ келганча,- биз қаердамиз? Жавоб бера оласизми?

- Биз!? Биз Польшадамиз... Освенцим шаҳрида. Бу ер юзидаги энг катта концлагерь... Аушвиц Биркенау...

📌@xazon_rezgi /88

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кайфият_учун 😀

Қизлар ҳам “шустрий” бўлиб кетаяпти.

Бола бечора энди ўзи хоҳлагандек камсуқум қизни топдим деб ўйлаган эди. Охиригача кўрамиз.

Мен ҳам охиригача нима гап чиқаркан деб юрагимни ҳовучлаб кўрибман 🙈

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Инсоф

Газ плитамиз яхши ишламай қолди. Уста қидириб, ажиб ҳолатларга дуч келдим. Биринчи уста инновацион экан: "Уйимга опкеб ташанг, вақтим бўлса кўриб, айтаман. Бир кўриб қўйишим 300 минг бўлади. Тузалса ҳам, тузалмаса ҳам шу гап".

Иккинчи устани руслар инсофли, ҳам билмайдиган нарсаси йўқ, дейишганига шу миллатга мансуб устанинг рақамини топиб, дардимни айтдим. Плитанинг русумини сўради. "Артел", дейишим биланоқ хайр-маъзурниям насия қилди.

Яна бир устани мақташганди, уйига беш марта бордим, ярим ставкада ҳоким-поким бўлиб ҳам ишласа керак, умуман уйидан тополмадим.
Охири, маҳалладаги отахонлардан бири билан гаплашиб, шу мавзудан сўз очгандим, у бир тенгдош танишининг манзилини айтди. Узоқроқда яшайди-ю, лекин ишининг пири, деди.

Топиб бордим. Йўл-йўлакай гаплашиб келдик. 73 ёшда эканлар, ўғил-қизлари уйли-жойли бўлиб кетишган. Эрмак учун, зерикиб қолмаслик учун шундай ишларни қилиб турамиз-да, ўғлим, дедилар худди бу иш айбдек. Уйга келиб, 20 минутда ишни тугатган уста газни ёқиб берди, на ҳид бор, на бошқа муаммо. Яна: "Ўзим великда келаверардим-у, уйим сал узоқда, чарчаб қоламан бу иссиқда" дедилар. Уйларига обориб қўйишда ҳам суҳбатлашиб кетдик. Икки кун олдин туғилган кунларига ўғиллари машина совға қилишганини айтиб қолдилар. Табрикладим.

Уйларига етгач, иш ҳақи қанча бўлади, дедим. Э, қўйсанг-чи, шу арзимаган иш учун пул олсам, менинг манзилимни айтган оғайнимнинг ҳурмати қаерда қолади, деди.
Мен эса қанча сўрасалар беришга тайёр эдим. Шу боис пул олмасалар, хафа бўлишимни айтдим.
Майли, ундоқ бўлса, ўн минг бер, мингдан-минг розиман, дедилар.
Кўзимдан ёш чиқиб кетди. 50 мингталик бердим. Худди у киши мени эмас, мен у кишининг ишини бажаргандек узоқ дуо қилдилар яна.

Инсоф дегани мана шу бўлса керак.

Мақсуд Жонихонов

@xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel