#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Дадаси ...
Мен сиздан розиман.
Бу сўзларим доим ёдингизда турсин ... Мен бу сўзларни эс-ҳушим жойидалик вақтида, тоза кўнгил билан айтаяпман. Вақти келиб Яратганнинг ҳузурида шу саволга жавоб берадиган бўлсам , тилим тутилса , ҳушим ўзида бўлмаса ҳозир айтганларимни ёдимга солинг. Ўшанда ҳам шу айтганларимни тасдиқлайман.
Дадаси ... Сиз билан турмуш қурганимизда "Бир эркак ўз аёли учун адо қилиши керак бўлган ҳақни адо этишга ҳаракат қиламан" деган эдингиз. Сиз ўзи ҳаққингизни ортиғи билан адо қилдингиз.
Мен ҳамиша Аллоҳимдан сизнинг менга нисбатан берган меҳрингизга жавобан ажр беришини сўраб дуо қилганман...
Дадаси ... Мен доим битта нарсага амин бўлиб яшаганман. Ҳаётингизда менгача ва мендан сўнг қайсидир аёллар бўлиши мумкиндир.
Лекин ... Лекин мен билан турмуш қурган вақтингизда ҳаётингиздагина эмас, балки хаёлингизда ҳам мендан бошқа аёл бўлмаганлигига имоним комил менинг. Бунинг учун сиздан чексиз миннатдорман...
Энди сиздан бир ўтинчим ...
Мендан сўнг болаларимнинг кўзлари ёшли бўлмасин. Улар она меҳридан бенасиб бўлиб улғайишларини истамайман. Илтимос , бир яхши аёл топиб уйланинг. Шундай аёл топинг-ки , у болаларимга мен қатори меҳрибон бўлсин.
Яна бир ўтинчим ... Илтимос мени ўлимимда Азизжонимни айбламанг. Пешонамга ёзилган қадарда ўғлимнинг айби йўқ. Аксинча уни дунёга келтирганимдан шу қадар бахтлиман-ки . Мана кўрасиз , Азизжоним улғайганда сизнинг белингизга қувват , опаларига эса суянган тоғ, қалқон бўлади...
Мен биламан ... Фарзандларимизни мендан кам яхши кўрмайсиз. Шу сабаб уларнинг келажагидан кўнглим тўқ.
Дадаси ...
Дадажониси ...
Бу дунёдаги ҳамроҳчилигимиз шу ергача экан... Ҳадемай йўлларимиз айро тушади. Сиздан илтимос ... Мендан сўнг ўзингизни олдириб қўйманг , айрилиқ бағрингизни ортиқча тилкаламасин. Сиз бу ерда тинч бўлсангиз мен у ер...
Ҳафизанинг оғзи қуриб ортиқ гапира олмай қолди . Жаҳонгир унга сув тутди.
Ҳафиза эри узатган сув идишни ушлашга қуввати етмади. Жаҳонгирнинг ўзи аёлига сувни ичириб қўйди.
- Ҳафиза... - овози титради Жаҳонгирнинг ,- бироз ором ол. Толиб кетдинг... Сўнгра яна суҳбатлашамиз. Фақат бу сафарги суҳбатимиз чиройли келажак ҳақида бўлади , майлими ?
Ҳафиза бемажолгина бош ирғади. Жаҳонгир аёлини бағрига олди .
- Дадаси ...- эрининг кўксига бош қўйди Ҳафиза ,- мен яхши кўрадиган қўшиқни айтиб беринг ...
Жаҳонгир мунгли овозда ҳиргойи қила бошлади :
- Сенсан севарим ҳоҳ инон , ҳоҳ инонма.
Қондир жигарим ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма...
Ҳижрон кечаси чархи фалакка етар , эй моҳ ,
Оҳи сахарим , ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма.
Ҳаттоки қилич келса бошимға эшигингдан-ей ,
Йўқдир гузарим , ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма...
Жаҳонгир қанча куйлаганини ўзи билмади...
Ҳафиза ожизгина ингради...
- Оооҳҳҳ...
. . .
Ярим тунда жойнамоз устида дуо қилиб ўтирган Муқаддас опа ўғлининг шарпасини илғаб бошини кўтарди .
- Ҳа болам ?! Ҳафиза ...
Жахонгир бўғиқ овозда умидсиз шивирлади:
- Ҳафиза узилди , Ойи...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /85
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
35- қисм
Эшик ортида турганча Ҳафизанинг сўзларини тинглаб турган Жаҳонгирнинг бўлари бўлган эди. У ҳозир аёлига қанчалар қийин эканлигини айни топда ҳар қачонгидан ҳам аниқ ва равшан англаб турар эди.
Инсон зоти учун ўлим кутиб , кутилмаган меҳмон аслида. Ҳамма бир куни ўлишини билади , бироқ "ўша бир кун" қачонлигини билмайди. Ҳафиза эса камдан кам инсонлар каби "ўша бир кун" ҳадемай" эшик қоқишидан хабардор эди ...
▪️▪️▪️
Ноябрнинг ўрталарига бориб Ҳафизанинг умр шоми ботишга тайёр бўлиб қолди. Энди Ҳафиза ортиқча ўрнидан тура олмас , гапиришга мажоли етмас , берилган таомларни базўр ютар , кўп вақтини уйқу билан ўтказар , фақатгина муҳаббатга тўла кўзлари ҳамон таслим бўлмаган , фақат уларгина ҳамон меҳр билан лиммо- лим тўла эди.
Муқаддас опа пана- панада рўмолини учини тишлаганча пиқ- пиқ йиғлайди :
- Аллоҳим ўзига суюкли бандасини шунақа хушсурат қилиб чорлар экан-да ҳузурига...
Ҳафизанинг юзлари ойданда оқ , қоп- қора ҳилол қошлари қалдирғоч қанотидек пайваста бўлиб кетган, шаҳло кўзларини иҳоталаб тургувчи сержило киприклари шу қадар ўсиб кетган эди-ки , ҳар сафар кўзларини очиб юмганда қошларини бир бор йўқлаб келар даражада ўсиқ ва хушсурат эди.
Бетакрор бўлган зотнинг ана шундай мукаммал санъат асари эди Ҳафиза. Бундан ўн бир йил аввал ўн саккиз ёшида Жаҳонгирнинг тан-маҳрами сифатида остона ҳатлаган ўша қорачагина қиз эмас эди энди Ҳафиза...
У энди кўнгли қадар сийланган , юзларига нур инган , тенгсиз ҳусн билан мукофотланишга муносиб кўрилган йигирма тўққиз ёшдаги малоҳатли жувон эди.
Аллоҳнинг марҳамати кенг...
Аллоҳнинг раҳмати сероб...
Охирги кунлари Ҳафиза ошиқча оғриқ сезмади. У қисқа- қисқа ухлар, тез- тез уйғонар , уйғонганда ёнида фарзандларини кўришни истар , уларга кўзларини тўлдириб боқишни канда қилмас эди.
Ҳафизанинг онаси Шоҳида опа қизидан фарқли ўлароқ фарзандининг доғида куйиб , қоп- қорайиб унниқиб кетди. Шу ҳолида ҳам у кўз ёшларини жигарпорасига кўрсатмасликка уринар , қизининг жонига оро киришга тирмашар эди.
- Аяяя ... - деди Ҳафиза бир куни кўнгли тўлиб,-бу дунёда айбдор бўлсам биргина сизнинг олдингизда айбдорман. Бу дунёда қарздор бўлсам биргина сизнинг олдингизда қарздорман. Менинг дардим сабаб неча йиллар мен билан баробар дард чекдингиз, тутдеккина тўкилдингиз. Мен бир оҳ урганимда сиз минг оҳ урганингизни яхши биламан. Менинг кафтимга санчилган тикан, сизнинг юрагингизга ҳанжар бўлиб ботди. Сизга азобдан бошқа роҳат илинмаган нотовонингизни кечиринг , аяя... Биламан кечиримга лойиқ эмасман, бироқ шундай бўлса-да кечиринг...
- Ундай дема , қизим . Сени нимангни кечираман...- сўзлари бўғзидан олов бўлиб отилди Шоҳида опанинг , - қандай айб иш қилибсан-ки , кечирим сўрайсан ? Неча йиллардан буён менга фақат раҳмат олиб келдинг. Қайнонанг ҳар сафар "Шундай қизни туғиб тарбиялаган сиздек онадан Аллоҳ рози бўлсин" деб дуо қилганларида бўйим неча қарич ўсганини тасаввур ҳам қила олмайсан . Она учун бундан ортиқ бахт ва шараф йўқ, болам.
- Мен ўзимдан ортмадим , аяя ... Уйимдан , жойимдан , дардимдан ортиб сизга танангизга хуш ёқар бир донагина кийим тикиб беролмадим. Сочларингизни тарай олмадим, ўриб қўймадим. Оёқларингизни ювиб , уқалай олганим йўқ. Сиз билан табиат қўйнига чиқиб елкангизга бош қўйиб тафтингизни ола олганим йўқ , аяяя ...
Ўйлабманки ...
Вақти келади .
Ўйлабманки ...
Ҳали барига улгураман...
Ўйлабманки ...
Дуоларингизни олишга фурсатларим кўп бўлади ҳали...
Аммо ...Ээээҳҳ...- Ҳафизанинг кўксидан гўёки олов отилди.
- Қизим ... Жоним болам,- овози титради онаизорнинг, - насиб қилса ана шу кунлар келади. Ҳали кўрмагандек бўлиб кетасан , болажоним. Ҳозир эса ўзингни авайла. Кўп гапириб толиқиб қолаяпсан...
Ҳафизанинг ортиқ гапиришга мажоли қолмаганди . Индамай кўзларини юмди ...
▪️▪️▪️
@Xazon_Rezgi /83
Yuzingizni ajin va dog'larga qarshi, qanday parvarish qilishni bilmayapsizmi?! 🤷♀️
Tezdaaa "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga kirvoling! 💁♀️
Uy sharoitida sinalgan va ishonchli yuz parvarishi, dietolog va kasmetologlarni foydali tavsiyalari BEPULGA berib boriladi! 🙆♀️
"AYOLLAR DUNYOSI" kanalimizga OBUNA BO'LING! 👇👇👇
🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋
🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋
Фоҳиша жаннатга, Шайх эса дўзахга тушган экан
Шайх ва эрдан ажраган аёл ёнма-ён қўшни бўлиб яшашарди. Шайх кечаю кундуз ибодат билан машғул бўлар, куни зикр, Қуръон тиловати билан ўтарди. Қўшниси бўлган аёл ҳақида эса ҳар хил гап сўзлар юрар, уни фохишаликда айблашарди.
Шайх бир куни Қуръон тиловат қилиб ўтирса қўшни аёлнинг эшиги ғичирлади. "Бу бузуқнинг яна бир жазмани келди деди шайх ўзига ўзи". Шу билан куни бўйи аёлнинг эшиги яна 100 марта ғичирлади. Шайх "Астағфируллоҳ" деб юборди. Бир кунда 50 та жазмани кириб чиқди. Оллоҳнинг ўзи ҳидоят берсин деб қўйди.
Шу билан кунлар ўтди. Шайх ибодатда, аёлнинг эшиги эса ғичирлашда давом этди. Вақти соати етиб иккиси ҳам вафот этишди. У дунёда шайх қарасаки, ўша бузуқ дея айблаган қўшниси аёл жаннатда юрганмишу, ўзи дўзахга ҳукм қилинибди. Шунда шайх "Ё Оллоҳ нима сабабдан ибодатим билан мен дўзахга киряпман-у қўшним бузуқ бўла туриб жаннатда деганида, шундай жавоб келган экан...👇👇
❌Ҳеч қачон кунгабоқар ёғи идишидаги клапн қопқоқни ташлаб юборманг!
Кўпчилик бу юпқа қопқоқни олади ва ташлаб юборади. Ўзим ҳам уни шунчаки олардим ва ташлаб юборар эдим!
Лекин яқинда ошпаз дўстимнинг ўргатган усулидан кейин бу ҳақида эртароқ билмаганимдан афсусландим! Сабаби эса жуда ҳам оддий...👇
#TEZKOR
Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍
🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆
(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
#ДИҚҚАТ_ДОЛЗАРБ
😱 Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?
⁉️ ЭРКАК КИШИ АЁЛИНИ ОЛДИДА УХЛАМАСА, ЯЪНИ АЁЛИ БИР ЎЗИ ХАР ДОИМ УХЛАСА ЭРКАК КИШИГА ГУНОХМИ⁉️
ЖАВОБНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ:👇🏼
МЕН БЎЛМОҚ ИСТАЙМАН...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Зиннура
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Ака , - деди у ёнида юм- юм йиғлаётган кўнгли бўш Фотимани жаҳл билан бир туртиб,- ўзингизни қўлга олинг. Келинойим ҳали тириклар. Элбурутдан уввос солиб ҳаммани , айниқса келинойимни юрагини эза кўрманг. Ҳафиза келинойимдака аёл дунёга бир келади-ю , бир кетади .
Улар жудаям буюк аёллар.
Инсон буюк бўлиши учун уни ярим дунё таниши шарт эмас.
Инсон буюк бўлиши учун у миллионлар эгаси бўлиши шарт эмас.
Инсон буюк бўлиши учун у ўзи меҳрга муҳтож бўлса-да, бошқалар дардига малҳам бўла олиши кифоя.
Ойимлардан эса бу сирни беркитманг. Тўғри улар Ҳафиза келинойимларни биздан аъло кўрсалар кўрадилар-ки , аммо кам кўрмайдилар. Уларни ўз қизим деганлар. Билсангиз Ойимлар сиз ўйлагандан ҳам кучлироқлар. Улар Ҳафиза келинойимнинг сўнгги кунларида энг биринчи таянч бўла оладиган , яна бизларни ҳам тергаб тура оладиган ягона инсонлар. Агар улардан бўлиб ўтаётган ишларни яширсангиз сизни бир умр кечирмайдилар, - у шундай деб Фотимани яна бир бор , бу сафар қаттиқроқ туртиб силтади,- сен ўзингни йиғиштириб ол. Бу нима қилиқ? Бу ерда кўзингни сийдигини оқизиб ўтиргунча , бориб ширинроқ овқат пишир. Болаларга қарашишда ойимларга ёрдам бер. Бўл. Сенга нима дедим , ўзингни тезда йиғиштириб ол. Агар ўзингни қўлга ола билмасанг , яхшиси ҳалақит бермай уйингга кетақол. Ёрдаминг шу бўлсин сенинг.
- Йў-ўқ , - деди ҳиқиллаганча Фотима ,- шу ерда қоламан ... Ҳаммасини сен айтгандек қиламан...
- Ҳа-я келинойимни ёнларига кирганингда "Аҳволингиз аввалгидан яхши . Рангингизга ҳам қизиллик югуриб қолибди" деганга ўхшаш чиройли гаплардан гапириб кўнгилларини кўтар. Тушундинг- а ?
- Ҳаа...
- Унда юр , ойимларга учрашишимиз керак ...
▪️▪️▪️
Энди дард билан олишаётган, умрининг сўнгги кунларини яшаётган аёл уйида ҳаётнинг "Тириклик" деб аталмиш томошаси қуйила бошлади. Томоша актёрлари оила аъзолари эди.
Билмадим...
Бу актёрларнинг қайси бирлари энг маҳоратли эди ?
Яқин инсонларини бой бераётганини била туриб "Сиз кундан-кунга тузалиб боряпсиз" деб роль ўйнаётган қайинсингилларми ?
Юраги тутаб , юзи "кулиб" келинидан минг айланиб ўргилаётган қайин- она(!)ми ?
Бир ёстиққа бош қўйганидан буён аёлини дунёнинг танҳо маликаси деб сайлаган дили ишққа лиммо- лим тўла эрми ?
Ҳаёт жомини кундан кунга тўлаётганини ҳис қилаётган , атрофидаги айланиб - ўргилишлар бежизга эмаслигини фаҳмлайдиган даражада зийрак , шу билан бирга сир бой бермасликни уддалай олаётган аёлми ?
Жаҳонгир Ҳафизани бу қадар матонатли аёл эканлигини энди билгандек , уни илк бор танигандек эди , бунга сари аламидан дод солгиси келар эди.
Бир куни Ҳафиза учун дори керак бўлиб шаҳарга отланган Жаҳонгир уйга қайтганда кутилмаган манзаранинг устидан чиқди.
Ҳафиза етти ойлик бўлган Азизжонни бағрига босганча унга оҳиста гапирар ва шу алфозда аллалаб ухлатар эди.
Ҳафизани овозини эшитган Жаҳонгир остонада туриб қолди. Ҳафиза эса эрининг тезда қайтганидан бехабар ҳолда кўнглини бўшатар эди:
- Ҳа болажоним... Агар мендан у дунёда тилагинг нима деб сўрашса ...илтимос мени юрагимни муҳаббатдан озод қилинг деб сўрайман... Янги турмуш қурган кезларимиз даданг "Бир аёлнинг ўз эрида нима ҳаққи бор бўлса шуни сенга беришга ҳаракат қиламан" деган эдилар . Улар айтганларининг устидан чиқдилар. Даданг менга унча- мунча аёлга насиб этмайдиган муҳаббатни ҳадя қилдилар. Бу муҳаббат шу даражада кучли эдики , ўзимдан ортиб мени опаларингга ва сенга муҳаббатли қилди .
Агар бу муҳаббат юрагимда ўзим билан кетса уни ўзимда сақлаб кўўўўп қийналаман...
Агар мени муҳаббатимдан озод қилиш мумкин бўлмаса , унда ора- орада сизлардан хабар олишга изн беришар...
Ўғлимгинам ... Илк қадам ташлаганингда йўлларингда унган чечак бўлсам қани эди...
Опаларинг билан қувалашиб , қўл ушлашиб мактабга борган
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /82
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
34- қисм
Азизжон юввошгина бола чиқди. Қорни очса , таги хўл бўлса нотинчланади. Бошқа вақт миқ- миқ эмади-ю , пиш- пиш ухлайди . Онасини ортиқча безовта қилмайди.
Жаҳонгир ҳам кўпда ишга боргиси келмай қолганди . Борса ҳам иши битар-битмас дарҳол уйга шошади. Уйда уни дунёларга алишмайдиган онаизори , суюклиси Ҳафиза , мунчоқкўз , асалдек тотли қизчалари Лазиза ва Наргиза , иккинчи исми Мўъжиза бўлмиш ўғли Азизхон интизор кутишади.
Бир инсонга , бир эркакга бундан ортиқ нима ҳам керак дейсиз?
Жаҳонгир кейинги вақтларда тез- тез ўзига шу саволни берар ва бахтдан энтикиб қўяр эди.
Хаа бахтдан ...
Бахт деганлари мўрт бўларкан ...
Бахт деганлари вафосиз экан ...
Агар бахт деганлари вафодор бўлганда бу дунё синов дунё бўлармиди ?
Агар бахт деганлари абадий бўлса инсон Яратганга қайси амали билан йўлиқар эди ?
Агар бахт деганларида садоқат бўлса бири кам деган дунёнинг ўша бири камлиги қаерда қолар эди ?
Бири кам дунёнинг доим бири кам...
Азизжон олти ойлик талпинчоқ бўлиб қолганда Ҳафизанинг ранги синиқиб тоби қоча бошлади. Унинг иштаҳаси йўқолган , беҳоллиги ортган , ўнг қовурға остида оғриқ , кўпгина ҳолларда нафас етишмаслиги безовта қилар эди.
Оила аъзолари буни дастлаб камқонликка , туғруқдан сўнг тикланиш жараёнининг қийин кечаётганлигига ва яна ўз билгичларича аллақайси сабабларга йўйишди.
Кошки йўйган билан иш битса , масала ҳал бўлиб қолса ...
Муқаддас опанинг қистови билан Жахонгир Ҳафизани олиб шаҳарга шифокор Азиз Мирзаевнинг ҳузурига йўл олди.
Азиз Мирзаев Ҳафизани уч кун давомида қайта-қайта текширди. Азизга шифокор нима учундир алланимани яшираётгандек, ундан ўзини олиб қочаётгандек туюларди.
Азиз Мирзаев тўртинчи кун Жаҳонгирга ёлғиз ўзи келишини сўраб СМС хабар юборди . "Аёлингизни уринтирманг, керакли муолажаларини ёзиб бераман, Ўзингиз келиб дорилар рўйҳатини олиб кетишингиз мумкин" дейилган эди хабар охирида .
Жаҳонгир қабулга борган вақтда Мирзаевни ёнида бошқа бир бемор текширувдан ўтаётган экан .У клиниканинг ўзига хос аллақайси дорилар ҳиди анқиб турган даҳлизида юрагини қамраб олган мужмал ҳислар оғушида шифокорни бир муддат кутиб қолди.
- Келинг Ука , - Жаҳонгир шифокор қабулига кирганда Азиз Мирзаев кўзига ҳар қачонгидан ҳам кайфиятсиз кўринди.
- Ассалому алайкум , Азиз ака... Мен...
- Ваалейкум ассалом,- шифокор алик олди-ю , столи устига қоғозларга кўз тикиб жим қолди. У афтидан гапни нимадан бошлашини билмай гарангсирар эди.
- Азиз ака...- ниҳоят тоқати тоқ бўлди Жаҳонгирнинг , -менга дорилар рўйҳатини бермоқчи эдингиз.
- Ҳа , ҳа,- оғир ютинди Азиз Мирзаев,- дорилар рўйҳатини ёзиб тайёрлаб қўйганман,- шифокор шундай деб столи тортмасидан бир варақ муҳр босилган қоғозни олиб Жаҳонгирга узатди, - фақат...
Жаҳонгир қоғозни олиб Азиз Мирзаевнинг оғзига тикилди :"Нима фақат?"
- Ука... Бу дорилар аёлингизга бироз енгиллик беради. Яна керакли жойларга мурожаат қилиб таъсири бундан ҳам кучлироқларини етказиб беришга ҳаракат қиламиз .
Қўлимиздан келгани шу...
Жаҳонгир шифокорга талмовсираб қаради:
- Тушун... Тушунмадим?
- Аёлингиз чалинган дард "Дилиатакцион кардиоаматия" деган хасталик. Бу юракнинг асосий қон сурувчи камераси -чап қоринчанинг кенгайиб кетиши ҳолати бўлиб бунда юрак қонни тўлиғича сура олмай қолади. Бошланғич босқичда кардиомиопатия деярли асоратсиз кечади. Беморда кечадиган ўзгаришлар аввалдан юрак оғриғи билан оғриб юрадиганларни чалғитиб қўяди. Кўпчилик беморлар худди ана шу ўзгаришларни одатий ҳол дея вақтни бой бериб қўйишганини ўзлари билмай қолишади.
Аёлингиз эса аввалдан огоҳлантиришимизга қарамай ўз аҳволини қониқарли баҳолаган ва ўғлингизни эмизган. Бу эса аста-секин унинг силласини қурита борган ва касаллик яширин давридаёқ авж олиб кетган.
- Доктор , мен энди нима қилишим керак ? Айтинг , барча хизматингизга тайёрман
- Ука, - чуқур нафас олди Азиз Мирзаев ,-
@Xazon_Rezgi /80
САБОҚ....
Дилдора янги жамоага ишга қабул қилинганда унинг ёнига биринчи бўлиб ҳол-аҳвол сўраб келган ёшгина ҳамкасб аёлни яхши кўриб кетди.
Ўзини Чарос дея таништирган аёл Дилдорага мактабни таништириш учун коридор бўйлаб бошлаб борар экан, барча синфлар бўйича оғринмай маълумот бера кетди:
- 7-"А" га асосан тўпалончилар йиғилган. Аммо тилини топсангиз марра сизники. 8-"Б" ни ўқувчилари мактабдаги энг намунали ўқувчилар. Нима топшириқ берсангиз кўнглингиздан чиқариб қилишади. 10-"А" ўқувчилари... - шу ерга келганда Чароснинг овози негадир пасайди,- булар осмоннинг ойлари. Тавба шу синф ўқувчилари муштумдек бошидан ҳудди синф раҳбари Эъзоза опага ўхшаб ўзларини аллаким деб ўйлашади.
Дилдоранинг биринчи иш куни бир дунё таассурот билан ниҳоясига етди. Жамоадошлари ҳам, мактабдаги муҳит ҳам унга жуда ёққанди.
Аслида Дилдора бу ерга мактаб раҳбари бўлган курсдоши Наима Инъомовнанинг таклифи билан келганди.
- Илтимос, Дилдора, атиги бир чорак амаллаб берган. Информатика ўқитувчимизнинг туғруқ таътили шу вақтга тўғри келиб қолди. Биласан, оҳирги чоракда ўқитувчи топилиши муаммолигини биласан. Бир қўллавормасанг бўлмайди, дугош
Дилдора ўттиз ёшида мактабга раҳбар бўлган, тиниб-тинчимас дугонасига йўқ дея олмади. Ўз мактабида дарслари кўп бўлишига қарамай бу мактабга ҳам ўриндош сифатида қатнай бошлади.
Дилдора икки хафтага қолмай бу жамоага анча киришиб кетди. Албатта бунда Чароснинг хизматлари беқиёс бўлди. У бўш вақтларини Дилдоранинг ёнида ўтказар, тушликга ҳам ўзи бошлаб борар эди. Дилдора бундай ўйлаб қараса оқшомлари телеграммдан ҳам ғаройиб ҳикоялар жўнатадиган, ажойиб суҳбатлар уюштириб турадиган Чаросга анча ўрганиб қолибди. У фақат битта нарсага тушунмас эди. Нима учун Чарос Эъзоза опани бунчалик ёқтирмайди? Кези келди дегунча уни ёмонлашга ҳаракат қилади. Аҳир Эъзоза опа Дилдорани кўзига Чарос таърифлагандек ёмон устоз бўлиб кўринмаган эди-да? Сабабини Чаросдан сўрай деса ноқулай. Жамоадошларидан ҳам нима деб сўрайди...
Хуллас хаш-паш дегунча ўқув йили ҳам оҳирлаб қолди.
Бу вақтга келиб Дилдора олий тоифали устоз Эъзоза опанинг ўз касбининг моҳир билимдони эканлигига ўзи амин бўлган, ёшлардан ёрдамини аямайдиган бу бағри кенг аёлдан сабоқ олишга астойдил киришган эди.
Чоршанба куни мактабга келган Дилдора ўқитувчилар хонасига кирганда у ернинг байрамона безатилганини кўоиб ҳайрон бўлди. Хона шифтига ранго-ранг шиширилган шарлар маҳкамланиб узун зарли тизимчалари гажак қилиб осилтириб қўйилибди. Тўрда катта саватда гулдаста.
- Чаросхон, тинчликми? - кўзлари қувнаб сўради Дилдоранинг,- бунча чиройли бўлиб кетди бу хона? Роса ҳаракат қилибсизлар-а?
- Ҳаракатни мен ёлғиз ўзим қилдим. Бугун Эъзоза опанинг туғилган кунлари эди. - деди энсаси қотгандек Чарос ва ён-атрофга қараб овозини пасайтирди,- ўтган йили шу Эъзоза опа қарши чиққани учун устама ололмаган эдим. Зора бу йил инсоф кириб қолса...
Дилдора Чаросни биринчи кўраётгандек ҳайратда қолди. Унинг ҳайрати бироз вақт ўтиб барча устозлар бир бўлиб Эъзоза опани табриклагаётганда янада ортди. Чарос Эъзоза опага мулозамат қилиб узундан узоқ табрик сўзларини айтар экан, орада бир йиғлаб ҳам олди.
Шу куни Дилдора дарслари тугаб уйга йўл олар экан узоқдан ўзи томонга қўл силтаб келаётган Чаросни кўриб юрагида нимадир бўшаб, ўрни ҳувиллаб қолганини ҳис қилди.
У ҳаёт дарсидан ўзига тегишли яна бир сабоқни олганди.
Муаллиф: Хазонрезги
/channel/Xazon_Rezgi
Гўзал фикр!
Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи соябон сотадиган савдогарга турмушга чиққан эди, кичкинаси эса лағмон сотувчининг хотини эди.
Аёл ҳаво очилиб, қуёш чарақлаётганини кўрганда, йиғларди ва ўйларди:
- Қандай дахшат, энди қизалоғимни дўконидан ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Энди нима қиламиз?
Ҳаво бузилиб, ёмғир ёға бошласа, яна кўз ёш тўкарди, энди кичкина қизини ўйларди:
- Лағмонлар қуёшда қуримаса, қизим уларни сотолмайди. Энди нима қиламиз?
Шундай қилиб у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ҳасрат чекарди: ҳали катта қизи учун, ҳали кичкина қизи учун.
Кунлардан бир кун аёл бир донишмандга дуч келди, донишманднинг унга раҳми келиб, нега бундай аччиқ кўз ёш тўкаётгани билан қизиқди. Аёл унга бор ғамини сўйлаб берди.
Донишманднинг юзига табассум югурди ва у шундай деди:
- Сен, шунчаки, фикрлаш тарзингни ўзгартир, чунки сен, барибир, об-ҳавони ўзгартиролмайсан. Қуёш чарақлаганда, сен катта қизингни соябонлари ҳақида ўйлама, сен кичкина қизингни лағмонлари ҳақида ўйла.
- Қуёш нур сочяпти, кичкина қизимни лағмонлари яхши қурийди, бугун савдоси баракали бўлади.
Ёмғир ёғса катта қизингни соябонларини эсла
- Мана, ёмғир бошланди! Қизимни савдоси яхши бўладиганга ўхшайди.
Аёлни бу маслаҳат жуда қувонтирди.
У донишмандга миннатдорчилик билдириб, унинг тавсияларига риоя қила бошлади. Шу кундан бошлаб аёл ортиқ кўз ёш тўкмай қўйди, ҳар он қизлари учун хурсанд бўларди, оқибатда бечора оналарини овутолмаётган қизларининг ҳам, ўзининг ҳам ҳаётида қувонч ортиб борарди.
©интернет
@xazon_rezgi
✅ISHGA QABUL QILAMIZ👩💻
✅YOSH CHEGARALANMAGAN👩💼🧑🦳🔴🔴🔴🔴🔴🔴
✅DAVLAT RO‘YXATIDAN QONUNIY O‘TGAN🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿
✅UYDA TURIB ISHLASH IMKONIYATI📱🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
✅DAROMAD NAQT BERILADI💵💳
✅KUCHLI MARKETING PLAN💻
✅𝙌𝙐𝙑𝙉𝙊𝙌, 𝙔𝙊𝙍𝘿𝘼𝙈𝙂𝘼 𝙏𝘼𝙔𝙔𝙊𝙍 𝙅𝘼𝙈𝙊𝘼❤️🔥❤️🔥❤️🔥❤️🔥❤️🔥❤️🔥
✅𝙈𝘼𝙌𝙎𝘼𝘿𝙄𝙈𝙄𝙕 𝙐𝙔𝘿𝘼 𝙊'𝙏𝙄𝙍𝙂𝘼𝙉 𝘼𝙔𝙊𝙇𝘼𝙍𝙉𝙄 𝙄𝙎𝙃 𝘽𝙄𝙇𝘼𝙉 𝙏𝘼𝙈𝙄𝙉𝙇𝘼𝘽 𝙌𝙊'𝙎𝙃𝙄𝙈𝘾𝙃𝘼 𝘿𝘼𝙍𝙊𝙈𝘼𝙏𝙂𝘼 𝘾𝙃𝙄𝙌𝘼𝙍𝙄𝙎𝙃
𝙊𝙔𝙇𝙄𝙆 𝙃𝘼𝙍 𝙊𝙔 5⃣0⃣0⃣𝙢 𝙙𝙖𝙣 5⃣𝙢𝙡𝙮𝙤𝙣𝙜𝙖𝙘𝙝𝙖🏆🏆
t.me/ledr03
t.me/ledr03
t.me/ledr03
#ШОВШУВ
(-7кг, -12кг, -18кг, -25 кг )
Сиз неча кг озимикчисиз ?
🌱ШУ РЕТЦЕПТНИ КУЛЛАНГ ВА «ХАЙР СЕМИЗЛИК»🌱
Ортиқча вазндан азият чекаётганлар учун Россиядаги биринчи рақамли диетологдан текин маслаҳатлар
🔽БАТАФСИЛ: 👇
‼️
Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинЧитать полностью…
Аллоҳ таоло ҳордиқ учун яратиб қўйган тунга етдик.
Илоҳим ҳар бандани ҳотиржамликда, шукрга тўла қалб билан тонгга етказсин!
Осуда тун тилаймиз, Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг!
@xazon_rezgi
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Дадаси ...
Мен сиздан розиман.
Бу сўзларим доим ёдингизда турсин ... Мен бу сўзларни эс-ҳушим жойидалик вақтида, тоза кўнгил билан айтаяпман. Вақти келиб Яратганнинг ҳузурида шу саволга жавоб берадиган бўлсам , тилим тутилса , ҳушим ўзида бўлмаса ҳозир айтганларимни ёдимга солинг. Ўшанда ҳам шу айтганларимни тасдиқлайман.
Дадаси ... Сиз билан турмуш қурганимизда "Бир эркак ўз аёли учун адо қилиши керак бўлган ҳақни адо этишга ҳаракат қиламан" деган эдингиз. Сиз ўзи ҳаққингизни ортиғи билан адо қилдингиз.
Мен ҳамиша Аллоҳимдан сизнинг менга нисбатан берган меҳрингизга жавобан ажр беришини сўраб дуо қилганман...
Дадаси ... Мен доим битта нарсага амин бўлиб яшаганман. Ҳаётингизда менгача ва мендан сўнг қайсидир аёллар бўлиши мумкиндир.
Лекин ... Лекин мен билан турмуш қурган вақтингизда ҳаётингиздагина эмас, балки хаёлингизда ҳам мендан бошқа аёл бўлмаганлигига имоним комил менинг. Бунинг учун сиздан чексиз миннатдорман...
Энди сиздан бир ўтинчим ...
Мендан сўнг болаларимнинг кўзлари ёшли бўлмасин. Улар она меҳридан бенасиб бўлиб улғайишларини истамайман. Илтимос , бир яхши аёл топиб уйланинг. Шундай аёл топинг-ки , у болаларимга мен қатори меҳрибон бўлсин.
Яна бир ўтинчим ... Илтимос мени ўлимимда Азизжонимни айбламанг. Пешонамга ёзилган қадарда ўғлимнинг айби йўқ. Аксинча уни дунёга келтирганимдан шу қадар бахтлиман-ки . Мана кўрасиз , Азизжоним улғайганда сизнинг белингизга қувват , опаларига эса суянган тоғ, қалқон бўлади...
Мен биламан ... Фарзандларимизни мендан кам яхши кўрмайсиз. Шу сабаб уларнинг келажагидан кўнглим тўқ.
Дадаси ...
Дадажониси ...
Бу дунёдаги ҳамроҳчилигимиз шу ергача экан... Ҳадемай йўлларимиз айро тушади. Сиздан илтимос ... Мендан сўнг ўзингизни олдириб қўйманг , айрилиқ бағрингизни ортиқча тилкаламасин. Сиз бу ерда тинч бўлсангиз мен у ер...
Ҳафизанинг оғзи қуриб ортиқ гапира олмай қолди . Жаҳонгир унга сув тутди.
Ҳафиза эри узатган сув идишни ушлашга қуввати етмади. Жаҳонгирнинг ўзи аёлига сувни ичириб қўйди.
- Ҳафиза... - овози титради Жаҳонгирнинг ,- бироз ором ол. Толиб кетдинг... Сўнгра яна суҳбатлашамиз. Фақат бу сафарги суҳбатимиз чиройли келажак ҳақида бўлади , майлими ?
Ҳафиза бемажолгина бош ирғади. Жаҳонгир аёлини бағрига олди .
- Дадаси ...- эрининг кўксига бош қўйди Ҳафиза ,- мен яхши кўрадиган қўшиқни айтиб беринг ...
Жаҳонгир мунгли овозда ҳиргойи қила бошлади :
- Сенсан севарим ҳоҳ инон , ҳоҳ инонма.
Қондир жигарим ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма...
Ҳижрон кечаси чархи фалакка етар , эй моҳ ,
Оҳи сахарим , ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма.
Ҳаттоки қилич келса бошимға эшигингдан-ей ,
Йўқдир гузарим , ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма...
Жаҳонгир қанча куйлаганини ўзи билмади...
Ҳафиза ожизгина ингради...
- Оооҳҳҳ...
. . .
Ярим тунда жойнамоз устида дуо қилиб ўтирган Муқаддас опа ўғлининг шарпасини илғаб бошини кўтарди .
- Ҳа болам ?! Ҳафиза ...
Жахонгир бўғиқ овозда умидсиз шивирлади:
- Ҳафиза узилди , Ойи...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /85
Арслон ўрмонда фил билан олишиб чарчади. Сўнг тулкини ёнига чақириб:
— Ҳолдан тойдим. Овга ярамайман. Бор, менга бир эшак овлаб келтир. Биргаликда еймиз, — деди.
Қарасаки, ўтлоқда эгасиз озғин бир эшак юрибди. Ёнига яқинлашиб, қуюқ салом берди. ва уни аврай бошлади:
— Бу қуп-қуруқ текислиқда ёлғиз ўзинг нима қиляпсан, эй дўстим?
— Шу ҳолимга шукр қиламан. Ризқни Аллоҳ беради. Шикоятим йўқ, куним ўтиб турибди. Жон берган Аллоҳ, озуқа ҳам беряпти.
— Эй жаноб! Сенинг бу таваккалинг жуда кам одамда топилади. Жуда кам бўлган нарса эса йўқ ҳукмидадир. Бу йўқлик атрофида тентираб юриш аҳмоқлик саналади.
Бу сўзларни эшитган эшак такрор жавоб берди:
— Гапинг тўғри эмас. Шуни билки, бутун ёмонликлар очкўзликдан келар. Қаноатдан ҳеч ким ўлмаган, ҳирсдан эса ҳеч ким султон бўлмаган.
Тулки эшакнинг сўзини бўлиб:
— Аллоҳ инсонларга ўзларини ўзлари ҳалок этмасликка буюради. Шу қуруқ қояликдан иборат чўлда сабр килмоқ аҳмоқлиқдир. Кел, ўтлоққа кўчгин. Билсанг, у ерда қанча ўт-ўланлар, оқар сувлар бор, — деди.
Тулки турли сўзлар билан эшакни авраганча етаклаб, тўғри арслоннинг уйига судради. Арслон эшакни кўрар-кўрмас ўкира бошлади. Буни эшитган эшак жон ҳолатда ортга қочди. Тулки унга етиб олиб:
— Ҳой содда ва гўл махлуқ! Нега қочяпсан. эшитилган товуш, сенинг ваҳиманг, хаёлингдир. Эндигина майсазорга келгандикку. Сен эса қўрқдинг, қочдинг, —деди.
Тулки яна минг бир ёлғон билан эшакни ўзига эргаштирди. Арслоннинг уйига олиб борди. Арслон эшакни ғажиб, қорнини тўйдирди. Сўнгра арслон сув ичиш учун ғордан чиқди. Тулки арслоннинг йўқлигидан фойдаланиб, эшакнинг мияси ва ўпкасини еди. Арслон қайтгач, тулкидан сўради:
— Бунинг мияси қани?
— Эй, султоним! Агар эшакнинг мияси бўлса, ўша даҳшатли ўкирикни эшитгандан кейин яна бу ерга, сизнинг остонангизга келармиди?!
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан
/channel/Xazon_Rezgi
#асл_ҳақиқат
Ҳақиқий эркак бир иш қилишдан олдин аёли билан маслаҳатлашади.
Кейин эса ўзи билганини қилади.
©интернет
@Xazon_Rezgi
#Хайрли_тонг
🌱Aссалому алайкум! Ҳафтанинг Чоршанба тонги муборак бўлсин, қадрдонларим
Кириб келган янги кун, янги имкон муборак бўлсин!
Уйингизга нур, оилангизга бахт тилаймиз!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Яхши инсонларнинг қалби коинот кабидир.
Доим ҳайратга солади...
Ҳайратланарли қалбингизни соф сақланг, қадрдон...
Хайрли тун...
Баҳорда учрашгунча...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😳ҚИМОРГА ТИКИЛГАН ҚИЗ
ДАХШАТ...
Қиз менга унаштирилган, демак рафиқам тиксам бўлади - суз қартани буюрди Собир
- ўйин сўнггидa: Собир, бугун қизни олиб келасан, бўлмаса ўзинг биласан-а? Собир бугун у борини, ўз севгилисини ютқазди.
Севар мен билан бир жойга боришинг керак, қолганини борганингдан кейин айтаман. Cевара Собир билан бегона уйга борди ва уни кетидан хонага кирди. Хонада ғалати эркакларни кўрган қиз қўрқиб кетди, нега мени бу ерга олиб келдингиз. Севар мени кечир кечир..мен.. Собир бир сўз демай югуриб чиқиб кетди. Севар ҳам ортидан чопаётганда эшик олдидаги барзанги уни тўхтатиб... 😳😰😱
ДАВОМИ 👉👇
/channel/Solixa_Ayol/37756
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
борган йўлларингда нафасларингга қоришган хуш ифор бўлишни истайман.
Опаларинг оппоқ либос кийиб дунёдаги энг гўзал келинчак бўлишганда , сен эса куёвлик сарпосидаги басавлат куёв бўлганинг чоғ атрофингда қанот қоқиб оқ фотиҳа берган капалак бўлишни истайман...
Сизларга бор меҳрини арғумон этган дадангизни қўлидаги бир ҳовуч дуо бўлсам қани ...
Мен бўлмоқ истайман...
Тонгги ҳур сабо ...
Эпкини дилларга бағишлаб ором ,
Елсин- у , толмасдан бедор кўнгилга ,
Эзгулик уруғин қадасин мудом...
Мен бўлмоқ истайман ...
Бир ҳовуч дуо...
Энг тотли ҳисларни жам қилган ўзда ...
Ҳокисор банданинг тилаги гўё,
Маржондек тизилган ҳар битта сўзда...
Мен бўлмоқ истайман...
Хазонрезги боғ...
Зарҳал рангга чўмган куз каби сокин...
Сакинат улашсин дилдан қувиб доғ,
Сирли эртакларга ошуфта балким ...
Мен бўлмоқ истайман...
Бир шеър таскиндор...
Мисралари мисли ҳузурбахш қўшиқ ...
Уни ҳамроҳ қилган ўтсин умидвор,
Умридан не давон, сарҳадлар ошиб...
Мен бўлмоқ истайман ...
Оддий бир инсон ...
Чинор бўлмасам ҳам бўлиб содда хас...
Ҳаётим шомида роз айтар замон ,
Умримдан розиман дея олсам бас ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /83
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
сиз мени тушунмадингиз чоғи ... Ёки мен фикримни ўзим тушунарсиз тушунтирдим шекилли .
Гап шундаки , мен Сизларни салкам ўн йилдан буён огоҳлантириб келаман. Аммо ...
Ука...
Бу ёғига бардам бўласиз энди. Аёлингизни ... умри поёнига етиб қолган кўринади. Узоғи уч ой... Яна билмадим. Билгувчи Аллоҳ.
- Йўўўқ !
Жаҳонгир шу даражада қаттиқ қичқирди- ки , томоқ пардалари йиртилиб кетай деди .
Аслида бу ҳолат унинг ўзига шундай туюлган эди.
Аксинча унинг овози базўргина ҳирқираб чиққан эди .
Бир зумда унинг кўз ўнгидан Ҳафиза билан илк учрашган куни, ўша кунги кўзларини ерга қаратиб , лаблари қимтиниб турган ҳуркак ва камсуқум қиз жонланди.
Тез орада Жаҳонгирнинг хаёлидаги кадрлар кетма - кет алиша кетди. Ҳафиза бирда хазингина жилмайиб эрига салом бераётган , ихтимат билан туфлигининг боғичини боғлаётган , костюмига дазмолланган дастрўмолча қистираётган , бир патнис қилиб анвойи егулик тутаётган ... Барида жилмайган... Барида кўзларида тўла муҳаббат ...
Ана Ҳафиза "Ҳафизангиз иккита бўлсак хафа бўлмайсизми?" дея кўзлари жовдираётган...
Ана Ҳафиза "Сиз дунёдаги энг , энг , энг яхши дадасиз" дея эрини кўкларга кўтараётган...
Ана Ҳафиза ... "Сизни ўғлим икковимиз жуда кутдик..." деяётган...
Ана Ҳафиза ранги бўздек оқариб аранг нафас олаётган ва лекин шу ҳолатида бахтдан сармаст ...
Ана Ҳафиза ...
Ана Ҳафиза...
Ана Ҳафиза ...
Вафо , садоқат , матонат, фидо - буларнинг бари Ҳафиза ...
Жаҳонгир бўғиқ овозда инграб юборди. Сўнг шифокордан уялмай хўнграб йиғлаб юборди у
- Йўқ ! Адашдим денг ! Жон доктор , адашдим денг ! Жон доктор бор бойлигим сизники! Эвазига шугина муштипарни жонини асраб қилинг ! Илтимос ...
Жаҳонгир ўрнидан гандираклаб турди-ю , Азиз Мирзаевни оёқлари остига тиз чўкди :
- Илтимос ...
Азиз Мирзаев Жаҳонгирнинг елкасидан тутиб ўрнидан турғазди ва ўрнига ўтказиб бир стакан сув тутди :
- Ўзингизни қўлга олинг , ука...
Жаҳонгир сувни ичмайман дегандек бош чайқади .
Азиз Мирзаев ўзини базўр тутганча Жаҳонгирга сўзлай бошлади :
- Ука... Ўзингизни қўлга олишингиз керак ...Аёлингиз сўнгги кунларини чиройли ўтказиши учун ҳаракат қилишингиз керак .
- Йўқ , доктор , йўқ ! Аёлимни ўлмасидан олдин ҳукм бичманг ! Агар танишларингиз бўлса айтинг! Билсангиз йўл кўрсатинг! Ҳафизани чет элга олиб боришгаям , аъзо кўчириб ўтказтириш керак бўлса унга ҳам имкониятим бор . Илтимос , таслим бўлманг ! Илтимос қиламан, менга йўл кўрсатинг !
Азиз Мирзаев бошини сарак-сарак чайқади :
- Агар озгина бўлса ҳам умид бўлганда эди... Минг афсуски, юракдаги ўзгариш жуда кўп аъзоларни фаолиятини издан чиқариб қўйган...
Жаҳонгир клиникани тарк этиб машинасига чиқар экан , аъзои бадани дир- дир титрар эди. Машиналар сақлаш жойида деярли ҳеч ким йўқ эди.
Жаҳонгир рулга бошини қўйиб елкалари силкинганча йиғлар эди:
- Гўзал гулим ... Сенсиз қандоқ яшайман энди ? Болаларимизга нима дейман ? Уларнинг кўзларига қандай қарайман ?!
▪️▪️▪️
Инсон умр шоми яқинлигини ўзи биларми экан ... Унга ҳаётининг интиқоси ана-мана кўриниб турганлиги аён бўлармикан ? Буларни бошидан кечирган инсон бормикан-ки бошқаларга "Чин оламга ўтишимдан аввал бундай бўлган эди" деса ... Дея олса...
Инсон умри тилсимнинг ўзгинаси ...
Дунёга келиши , яшаши , сўнг эса дунёдан кетиши ҳам тилсим . Бу тилсим сирини бандаси еча олмайди...
Нима учундир кейинги кунларда Ҳафиза ўзгариб қолгандек эди. У Жаҳонгирнинг "Ҳадемай кўрмагандек бўлиб кетар экансан , онаси" деган сўзларига эътироз билдирмайди , жилмайибгина бош ирғайди. Бироқ бу жилмайишнинг қат- қатларида шундай дард яширинган эди-ки , қани Жаҳонгир кўксини шарт иккига бўлиб ташласа- ю , шу билан таскин топса ...
Жаҳонгир Ҳафиза ҳақидаги хабарни онасига билдирмади , тўғрироғи билдира олмади. Бироқ сингиллари Фотима ва Зуҳрага тўкилди . У бир Фотимага , бир Зуҳрага термулиб , нажот кутгандек уларнинг оғзига маҳтал термулди. Бу вазиятда ўзини энг тез қўлга олган Зуҳра бўлди .
@Xazon_Rezgi /81
🔢 MATEMATIKADAN O'ZINGIZNI SINAB KO'RING!
⁉️ USHBU MISOL JAVOBINI TOG'RI TOPA OLASIZMI?
✨Xitoydan zakaz urshni organishni istaysizmi ? O’zinggiz va oila azolaringgiz uchun yoki online magazin ochib daromad olishni istasanggiz bu kurs aynan siz uchun ✅
Va oyiga 500$ dan 1000$ gacha daromad olishni istasanggiz manga yozing
@zinnura_biznesledy 💌
Opshe kurs 500 min ❌ 199 min ✅
Atga 199 minsom bilan biznes boshlang 💵
@Zinnura_biznesledy 📩
@oquvchilarim_otzvlari
👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/+I6SpSyHtJEY0YmQ6
/channel/+I6SpSyHtJEY0YmQ6
❗️REAL VOQEALAR ASOSIDA
▪️Tungi ENUREZ(Tunda bolalar siyib qo’yishi,siydik ushlolmaslik)
🫧Deyarli 99% odamlani hayotida shu holat
🧠Bu ish bilan bolani psixologiyasiga juda katta ta'sir o'tkazasiz.Bola o’zi xohlab siyib qo’ymidi uni davolatish kerak.
Davolash turi:
➖ GIDROVANNA
➖ GELMeNTERAPIYA
➖ IGLOTERAPIYA
➖ FIZIOTERAPIYA
💻 ИНСТАГРАМ
🌐 ТЕЛЕГРАМ
✍️ @Soglom_bolajon_clinika
📌 Manzil: Toshkent, Yangiyo’l Toshkent shox koʻcha 2 1
☎️ +998935329397
Аччиқ ҳақиқат
Кампир ўйланиб ўтириб ўтмишни эслади. Набираси ёшлигида "Буви, ота-онам нега биз билан эмас, улар қаерда?" савол берганида у "Болам, улар узоққа кетишган. Бир кун келиб сенга кўп совға-саломлар олиб қайтиб келишади" деб жавоб берарди.
Набираси анча улғайиб қолди. Энди у савол бермайди, фақат маъюс қарайди холос. Унинг бундай қараши кампирга "ота-онамни топиб беринг, алдоқчи" дегандай бўлиб туюлаверади. Аммо кампир унга "Отанг сен чақалоқлигингда автоҳалокатга учраб вафот этган. Онанг эса "ёнимда бўлса оёғимга тушов бўлади, қайта турмушга чиқа олмайман" деб, сени менга ташлаб кетган" деб қандай айтсин?
Алп Арслон
@xazon_rezgi
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум мен учун қадрли бўлган инсонлар.
Сешанба тонги муборак бўлсин !
Барчангизга соғлиқ-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, қут-барака,файз тилаймиз.
Кунингиз ҳар доимгидан ҳам барокатли ва хайрли бўлсин.
Дилингиздаги барча орзу- тилаклар рўёбга ошсин.
Аллоҳим ҳамиша сизни ва яқинларингизни ўз паноҳида асрасин !
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😳😱ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰
Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....
ДАВОМИНИ УҚИНГ👇