xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

62427

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Мен она эдим... Уч боламни олиб кулбамизға беркинганим ёдимда.

Бироқ тинимсиз еб, ичиб, куч тўплаб пишқириб кетган босқинчи барзанғиларға менингдек ожизанинг кучи етармиди?
Кулбамиз эшигини синдириб кирган малъунларга энг аввал мен қўлимга илинган нималар биландир рўбаро бўлдим. Кўзларимнинг оҳирги кўрғони ҳанжар дамини ялтирағони бўлди.

Мен ҳушимға бир хафталарда келгандим ўшанда...

Кейинчалиқ маълум бўлишича менга урилғон ҳанжар юрагимдан бир озгина тепаға қадолған ва умр шаъмим шул сабаб сўнмасдин қолғон экан.
Ўшал қирғинбаротда ҳар икки оиламиз аъзоларидан биргина уйи шаҳарнинг бошқа четида бўлғон турмушға чиққон опамдин бошқа барчалари шаҳидлиқ жомидин шарбат тотиб бўлғон эканлар.
Энди мен- етим, бева, уч фарзандидан бир кунда айрилғон мазлума эрдим.
Бошға тушгонини кўз кўрмай қолмас эркан. Бошимға ёғилган бу кулфатлар туфайли йиғладим, сиқтадим, бироқ қани қўлимдин бир иш келса.
Кўп ўтмай дунёдаги ёлғиз дардкашим опам мени ўз уйиға олиб кетди.
Аммо у ерга боргач узоқ фурсат ўтмай бир дардим икки бўлди. Опамнинг эри менга ошиқ бўлиб ўзига учунчи хотин қилиш тадоригиға тушғон эди. Воқеадан хабардор бўлган опам куйди, ёнди, қовжиради, сўнг бошқа чораси йўқлиги ва менинг ҳаётим шу тадбир бўйича тинчишини ўйлаб тақдириға тан берди. Мени ўзига кундош бўлишимға кўнди.
Мен эса опамнинг шунча қилғон яхшилиға бу тариқа жавоб қайтара олмас эдим.
Гарчи опам ва унинг эриға қаршилиқ сифатида бирор сўз айтмағон бўлсам-да, бор-йўқ нима нарсаларимни йиғиб бир кечада уларнинг уйидин чиқиб кетдим. Бошим оғиб юриб-юриб уч йил деганда шаҳри азим Самарқандға етиб келдим. Ўша вақтлар табобатга қаттиқ қизиққанимдин ул ерлик бир табиб кампирға шогирд тушдим. Беш йиллар давомида ул ҳакиманинг даргоҳида илм ўргандим. Сўнгра табибам менга оқ фотиҳа берди. Мен устозамнинг дуосини олиб ўз билганимча беморларни гиёҳлар ёрдамида даволай бошладим. Одамларнинг хизматини қила номим танилиб қолғоч, кунлардин бир кун ҳукмдоримизнинг оталарининг саройларига аёллар табиби мақомида хизматға қабул қилиндим.
Бора-бора сарой аёнлари орасида ишонч қозонғоч , табибалик билан бир қаторда бошға ишларға ҳам жалб этилдим. У кезлари ёшим қирққа яқинлашиб қолиб эди.
Ҳа энди бу ёғи ўзингга аён. Қайта турмуш қурмадим. Орада Кешдаги опамнинг хабарини даракладим. Улар мен хонадонларини ташлаб чиқиб кетғоч икки йил ўтиб Ҳақ ҳузуриға йўл олғон эканлар. Менга келган хабарларға кўра қорин оғриғи билан боғлиқ қандайдир касаллик жигаримнинг ҳаётиға нуқта қўйғон эмиш.
Хизмат юзасидин ҳукмдор саройида қанчадан қанча аёнлар билан танишлиғимға қарамай ҳеч бири билан яқин қадрдон бўлмағонман. Токи Яҳё Мирзо билан танишғонимға қадар. Мирзо билан опа-ука тутинғанимға ҳам салкам ўттиз йилдан ошиқ вақт ўтибди. У пайтлар Мирзо оддий сарбоз эди. Бир куни сайсхонада бир сарбозни илон чақиб олгани, аҳволи оғирлиғи ҳақида хабар келганди. Ўшанда Аллоҳнинг иродаси бирлан бор маҳоратимни ишға солиб йигитчани нариги дунё остонасидин қайтариб олиб эдим.
Шу-шу мен опа-ю, Яҳё Мирзо ука бўлди.
Эҳҳ... Яҳё Мирзо бирлан шунча йиллардин бери бирғаликда не-не воқеа-ҳодисаларни бошдан кечирмадик дейсан. Буларнинг бари алоҳида ҳикоя, алоҳида қисса. Бир бошдин сўзлайин десанг неча кун-у, неча ой керак бўладур. Энг асосийси эса берган саволинға жавоб ола билдинг деб ўйлаймен.

- Она...

Ойиша ҳўрсинганча Хайринисо онанинг елкасига бош қўйди...


🔳 🔳 🔳

Клавдийнинг сўзи ўтиб Вероника сафарга кетадиган бўлди. Қизни элчи Андроний гуруҳи билан Ўрта Осиёга юборилишга шай қилинди. Сафарга кетишдан икки кун аввал Вероника Стефан билан бирга Конраднинг қабрига бориб видолашиб қайтди.

"Мени кечир, Конрад, -деди Вероника марҳум севгилисига хаёлан мурожаат қилиб,- бу ерларда мени ортиқ тутиб туришга арзугилик сабаб қолмади. Энди бу ерлардан кетишга мажбурман. Умид ўлган маконда бошқа ҳеч бир туйғуга ўрин қолмас экан. Менинг умидим эса сен эдинг...

📌@xazon_rezgi /43

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БЕРАҲМ ОНА

Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади.
"Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга
беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "ОЙИЖОН...


ДАВОМИ..

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Диққат

🧠 Бу саволни Билл Гейтс ҳам 10 дақиқада топади оддий одамлар эса соатлаб вақт сарфлашади...⏰

Суратга диққат қилинг бу ерда хатони топа оласизми..?🤔

Хатони топиш 👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Savol

Insonning òlgandan keyin ham hech qachon uhlamaydigan a'zosi haqida eshitganmisiz❓

Nima deb oʻylaysiz, u qaysi a'zo


Yurak🫀
Quloq👂
Miya🧠


👇Javobini bilib oling

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ақл.

Бу дунёда энг тўғри тақсимланган нарса - ақл. Чунки шу пайтгача хали хеч ким ақли камлигидан шикоят қилмаган.

@ Мишель Монтeн

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Сизда қандай?

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қадим замонда катта бир кутубхонага ўт кетибди, биргина китоб ёнмасдан қолибди. Йиллар ўтиб бир четта чанг босиб ётган ўша китоб кераксиз буюмдек кўчага улоқтирилибди.

Китоб кўчада юрган бир дарвешнинг қўлига тушиб қолибди. Дарвеш китобни очиб ўқиб кўрса, унда: “Кимки дарё соҳилида чўғдек қизиб турган тош топса, ҳаётдаги барча орзулари ижобат бўлади”, деб ёзилган экан.

Тошни қидириш учун дарё соҳилига борган дарвеш кўп тошларни топибди, лекин ҳаммаси совуқ тошлар экан, уларни дарёга улоқтираверибди. Кун, ой, йиллар ўтибди ва бир кун дарвеш ўша чўғдек қизиб турган тошни топибди, лекин кўнгил ўрганиб қолган эканми, дарҳол уни ҳам дарёга улоқтирибди.

Биз ҳам дарё соҳилидаги дарвешга ўхшаймиз, ҳаётда бир инсонни қидирамиз, қидирамиз, топганда эса улоқтирамиз. Чунки топишга эмас қидиришга ўрганиб қолганмиз.  Топганларимизни қадрлайлик, токи улар бошқаларни қидириб кетишмасин.

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#бугуннинг_шеъри

Тонг сахардан шаҳдим зўр,
Ё эсимни еб қўйдим.
Шу бугун ўзим учун
Яшагайман деб қўйдим.

Энди сира ишим йўқ ,
Нонушта деб чопмайман
Уйқучи келинимнинг ,
Бугун айбин ёпмайман.

Чой тайёр келинжон деб,
Деразасин чертмайман,
Қайнотаси бир сўкса ,
Кўзин ёшин артмайман.

Зир-зир югур , зир - зир чоп ,
Менга зарур келдими?
Шунча қилдим ҳаракат ,
Келин қадрим билдими ?

Ҳомиладор деб бугун,
Айланиб ўргилмайман
Ёнига туша солиб ,
Ҳизматини қилмайман.

Ундан кўра ўзимга ,
Аёл бўлиб бир қарай.
Кўнгил деган сирдошим ,
Кунига бир кун ярай.

Сочимни парваришлай,
Ўсма қўяй қошимга
Бундоқ одми кийимлар ,
Сира мосмас ёшимга

Шартта отланиб чиқиб,
Отчопарга бораман
Янги мавсумга хиллаб,
Либос сотиб оламан.

Қайтишимда онамни ,
Бир бор йўқлаб қайтаман
Келиндан боплаб ўчим ,
Олганимни айтаман.

Ростин айтсам уятдир
Синглим кўрмам неча ой ,
Йўл устда кириб ўтсам,
Севинади ҳойна- ҳой .

Бугун учун режам шу,
Тузганим нақддир бекам
Ногоҳ юрагим тилга ,
Кириб деди:

-Ҳой, эркам !

Бир эслаб қўй ўтмишинг ,
Сен ҳам келин бўлгансан
Кунда силланг қуриган,
Гоҳ дард чекиб сўлгансан.

Ҳали ёшсан, кучинг бор
Не бўлибди қўйсанг чой?
Шу кичкина ишингдан,
Келин рози ҳойнаҳой...

Тан олиб уйингни-уй
Эркалигин қилгандир,
Балки дилидан суюб,
Сени она билгандир.

Кимдир қандай йўл тутар,
Ким маслаҳат айтади.
Шуни яхши ёдда тут ,
Қайтар дунё қайтади !

Бир кун бошинг ёстиққа ,
Тегиши бор ҳақиқат
Ўша дамда ғамингни ,
Келининг еркан фақат

Дунёдан ўтсанг ,кимлар
Йиғлар , дилин доғларкан
Билгин жағингни фақат,
Шу келининг боғларкан .

Бўлди ,етар энди бас ,
Айтмайман ортиқча гап
Келиним жон ардоғим,
Мен яна сизнинг тараф.

Ўтин ёриб самовар ,
Қўймайман- ку мен ахир ,
Тайёр газга чой қўйиш,
Юмуш бўбтими оғир ?

Нон тайёр, қаймоқ тайёр ,
Столга қўйсам бўлди.
Лимон чой , ширинлик-ла,
Қаранг, дастурхон тўлди.

Келин - қизим уйғониб,
Нур балқмоқда юзида .
Борингизга минг шукр ,
Дейди ҳар бир сўзида

Яхшиликдан бошладик,
Яна бир яхши кунни
Сиз ҳам зое кетказманг ,
Ортга қайтмас бугунни 😊

Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум, яхшилар...
Пайшанба тонги муборак бўлсин
.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз яхшилар ва яхшиликлар ардоғида мазмунли ўтсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Yuzini nurli tiniq va chiroyli boʻlishini istaganlar uchun Qur'oni Karimda bir oyat borki unda ajoyib sir yashiringan.

Baʼzilarda husnbuzarlar va ulardan qolgan dogʻlar boʻladi ulardan xalos boʻlish uchun ushbu duoni yodlab har kuni shu ishni qilsa yuzi nurli va goʻzal boʻladi.

Batafsil koʻrish uchun tezroq kanalga obuna boʻling....

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎀🎀🎀

Ayol va qizlar diqqatiga ‼️

Uyda o'tirib Telefon Orqali Pul topishni hohlisizmi 💲💲💲

@Shohsanamledy ga yozing 💬

O'quvchilari kuniga 10$ dan 100$gacha pul ishlayabdi Mazza qilib
💵

Millionlab insonlarni hayotini o'zgartirgan Kanal tezda qo'shilib olila afsuslanmesizlar👇👇👇

/channel/+eUpXHM_4JVc4YjFi
/channel/+eUpXHM_4JVc4YjFi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

   - Али,  кўнглимдагини сўрадингиз, жавобини олинг:
- Сиз юрагим ҳисларини мутлоқ тўғри баҳолабсиз. Ҳа, ҳақиқатда менинг юрагим,  тўғрироғи руҳим тонгги сабодек  беҳад қўнимсиз.  Уни соҳиби бўлган ўзим кўпда жиловлашга қийналаман-у,  ўзгаларнинг бас келишлари инчинун.  Бироқ менда ана шул қайсар эркинликдан ҳам кўра улуғворроқ бир туйғу бор.  Унинг номи садоқат.  Сиз сал аввал дўстлигимиз ҳақида тўхталдингиз.  Мендек дўстингиз ягоналигини айтдингиз.  Менинг ҳам бу юртда ягона дўстим сизсиз. Хайринисо онани она ўрнида, синглингиз Меҳрибон ва марҳума Моҳижаҳон Бегимни сингил ўрнида кўрганим рост. Оз фурсатда барчангизга жуда қаттиқ боғланиб қолдим. Тўғри, вақти келиб бу жойлардан насибам бошқа ерларга кўчар. Бироқ ҳозир айни шу ерда бўлишни истайман. Дўстим ва унинг оиласи ёнида. Кичкинтой Нурижаҳон билан. Кўнглим шуни тилайди. Руҳсат берсангиз албатта.

Музаффар Али Ойишага меҳр билан термулди:

- Сени менға йўллағон Аллоҳимға беҳисоб ҳамдлар бўлсун...

🔳 🔳 🔳
  
- Вероника, ўзингни қўлга ол!

Конрад ўлимининг эртаси куни Верониканинг аҳволидан ташвишланиб қиздан хабар олишга келган Стефан уни хаёллари паришон , умидсизликка таслим бўлган ҳолда учратди.

Вероника ўзига сўз қотган Стефанга телбавор тикилди.

- Сен энди Конрад учун ҳам яшамоғинг керак! Унинг учун қасос олишинг шарт! - қизнинг қаршисига ўтириб қатъият билан такрорлади Стефан.


Муаллиф: Хазонрезги

@xazon_rezgi /40

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Diqqat_test

Sizni aslida qanday odamlar qiynaydi?

Quyidagi 3 holatdan birini tanlang:

Qaysi biri sizni eng ko‘p qiynagan yoki hozir qiynayapti deb his qilasiz?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Hayotingizdagi muammolar ezmoqda: munosabatlar, moliyaviy inqiroz yoki farzand tarbiyasi?

🫵 Siz yolg‘iz emassiz!

📍 Bu kanal sizga: ✅ Ichki tinchlikni topish,
✅ Oila va munosabatlarni yaxshilash,
✅ Stress va xavotirdan xalos bo‘lish,
✅ Ongli tarbiya va o‘ziga ishonchni tiklashda yordam beradi.

🧑‍🎓 Psixologik bilimlar + Amaliy mashqlar = Real natijalar

Ichki dunyongizga yangi eshik oching!

💜 Obuna bo‘ling va hayotingizni o‘zgartirish sari birinchi qadamni qo‘ying!
📅Bepul darsga yozilish uchun kamentga "+" qoldiring!

/channel/+9y4i17HKiN01NGUy
/channel/+9y4i17HKiN01NGUy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

-Сени тўғри тушунишга ҳаракат қиламан,  Вероника.  Шу билан бирга бизнинг ишимизда ортиқча кўнгилчанлик мағлубият билан тенг эканлигини таъкидламоқчиман.

-Ҳақ эканлигингизни тан олмай иложим йўқ,-ўжарлик билан ўз сўзида туриб олди Вероника,- айнан шунинг учун ҳам мени сафарга жўнатишингизни сўраб келдим. Менимча фақат назарий маълумот билан чекланмай, балки барини амалиёт билан уйғун равишда ўрганиш вақти келди.

- Юрагинг шунга чопаётган бўлса бошқа иложим ҳам йўқ,- ва ниҳоят таслим бўлди Клавдий,- сен учун яна бир бор ҳаракат қилиб кўрганим бўлсин. Ёдингда тут, қўмондонга сўзим ўтса уч кундан сўнг сафарга жўнашинг мумкин.

- Демак, уч кундан сўнг сафарга кетар эканман,-деди Вероника "масала ҳал" деган оҳангда,-бориб нарсаларимни йиғиштирай

- Кетишинг ҳал бўлиши билан энг оҳирги дарсни ўтасан,- деди Клавдий қизга меҳрибонлик билан,- кўзланган манзилга борганда ўзингни қандай тутишинг, вазифани кимлардан олишинг, неча кунда алоқага чиқишинг, хуллас барини келишиб олишимиз керак бўлади.

- Жуда соз, -деди Вероника ортиқча сўз қўшмай, -ҳаммаси сиз айтгандек бўлади...

🔳 🔳 🔳

- Гўзалим менинг Нурижаҳоним, -Ойиша қизалоқни эркалар экан дераза ёнида тасбеҳ ўгириб ўтирган Хайринисо онага сўз қотди,- она, бу қизни кўринг, барча гапга тушунади-я?

Хайринисо она тасбеҳни токчага қўйиб Ойишага ўгирилди:

- Зукко, зеҳнли, билим ва фаросатли инсонларнинг фарзандлари шундоқ бўлур,- деди ҳўрсиниб, -Музаффар Алини билурсен, Моҳижаҳон Бегим билан унча кўп таниш бўлмағон бўлсанг-да, аммо қандоқ расо ақл соҳибаси эрканлигидин хабардор бўлдинг.

-Она, бир сўз сўрасам дилингиз оғримайдими? - Хайринисо онага меҳр билан термулди Ойиша

- Дилим оғримайдуми?! Мен қайдин билай дилим оғриш, оғримаслигини? Қани сўрағин-чи, ўшанда билурсен?

- Онажон, Низомиддин оға билан Роҳила опамни она ўрнида она бўлиб вояга етказган экансиз? Ўзингиз турмушга чиқмаганмисиз? Чиққан бўлсангиз ўз фарзандларингиз бўлганми? Бўлишган бўлса ҳозир қаерда улар? Шуларнинг барчаси ҳақда билгим келганди.

- Турмушға чиқғонман мен,- бирдан овози титради Хайринисо онанинг, - фарзандларим ҳам бўлғон. Каттаси қиз , ўртанчаси ўғул, кенжатойим ҳам қиз эрди. Улар ҳозир бу ердин анча узоқда. Кўрмағонимға салкам қирқ йилча бўлуб қолди . Улар барчамиз борадиғон манзилға мендин олдин йўлға чиқишғон. Оталари билан.

Мен асли қўҳна Кешнинг қизи эдим. Отам оддий косибчилик бирлан камтарона кун кўрар эрдилар. Оиламиз унчалик ҳам катта эрмас эрди. Отам, онам, опам, мен ва укам. Вақти келиб вояга етганимда опамдин сўнг отам мени ўзи каби қўли қадоқ, ҳалол қўшни косиб шогирдиға узатди.
Куябимға никоҳимиздин сўнг, вақт ўтиб, кейинроқ кўнгил бердим. Келинлиқ оилам анчайин катта рўзғор эди. Куябимдин ташқари унинг яна уч нафар укаси ва яна шунча синглиси бор эди. Мен ҳам аста-секин шу оилаға киришиб кетдим. Бирав билан юмушимиз йўқ, ўз аравамизни тинчгина тортиб кимдин кўп, кимдин кам яшаб юриб уч фарзандлик бўлдик. Каттам олти, ўртанчам беш, кичигим уч ёшга тўлғонда...
Ўшанда юртимизға ўрнашиб қолғон энг оҳирғи мўғул босқинчилари билан ҳокимият талашиб узил-кесил жанглар бўлиб турғон пайтларда ёғий тараф сарбозларидан бири кутилмаганда куябимнинг синглиси Гавҳарға кўз олайтиради. Гавҳар бениҳоя хушсурат қиз бўлиб, эндигина ўн олти ёшни қаршилағон эрди. Ул сарбоз Гавҳарни зўрлик билан уйдан олиб чиқиб кетаётган вақт, номус исканжасидаги бечора қиз сарбознинг қўлидин қаттиқ тишлайдир. Оғриққа чидолмаған сарбоз қизни сўйиб қўяди. Шу куни мўғуллар бирлан навбатдаги қирғинбарот бизнинг оиладан аланға олғон эди.
Албатта Гавҳарнинг акалари бўлмиш куябим ва бошқалар сингилларининг шундоққина жувонмарг бўлиб кетишлариға жим қараб турмагандилар.
"Қонға-қон, жонға-жон!"
Ўша кунги қирғинбаротда ҳар икки тараф тутдек тўкилди. Душман тараф биравни қари, бошқасини ёш демай бир бошдин қиличдин ўтказди.
У кунлар шундоққина кўз ўнгимда...

Муаллиф: Хазонрезги

📌@xazon_rezgi /42

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Миллиардер, “Apple” компанияси асосчиси Стиб Жобс 56 ёшда ошқозон ости бези саратони касаллиги туфайли вафот этган. Унинг сўнгги сўзлари:
— ҳозир мен касалхонада ётиб, бутун умримни эсласам, менда мавжуд бўлган барча бойлик ўлим олдида ҳеч нарса эмаслигини ҳис қиламан;
— ўзингизга муносабатингизни яхшиланг ва бошқаларга ҳам ҳурматда бўлинг;
— вақт ўтган сайин 30$ ёки 300$ турадиган соатлар бир вақтни кўрсатишини ҳис қила бошлайсиз;
— биз 150 000 $ ёки 30 000 $ лик машина билан юрсак ҳам мақсад ва масофа бир хил эканлигини, 300$ ёки 10$ шаробни ичсак ҳам бир хил “маза”ни ҳис қилишни бошлаймиз;
— Сиз яшаётган 300 кв метр ёки 3000 кв метрли уй ичида барибир ёлғизсиз ва бошқалар билан тенгсиз. Сизнинг ҳақиқий бахтингиз бу дунёдаги моддий нарсалар ўткинчи эканлигини ҳис қилиш;
— Самолётга биринчи класс ёки эконом классга чиқсангиз ҳам, парвоз қилаётган самолетингиз қуласа сиз ҳам у билан бирга қулайсиз;
— ҳақиқий бахт дўстингиз ёки бирор инсон билан чин дилдан суҳбатлашганингиздадир!

Муаллиф: интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

- Равшан ака-ююю! Бормисиз, брат! - Жасурнинг тармоқдан келаётган овози жуда кўтаринки руҳда эди,- Сирдарёнинг лаққаси тўрга тушди, ока! Бу ёғига бир эрийсизда, окам!?

- Ростданми, укам,- қувончдан юраги гурсиллаб урди Равшаннинг,- қаердасан ҳозир?

- Чилонзорда, окам. Лаваш марказини ёнида.

- Ҳозир етиб бораман.

- Келинг, келинг, ока. Как раз менга ҳозир сиз кераксиз.
- Бўлди, ўн минутда етиб бораман.

Жасур Равшанни машҳур "Бир зумда" кафесининг ичида, одамлардан ҳолироқ бурчакда кутиб ўтирган экан.

- Ока, гапни қисқа қиламан,- деди у чеҳраси яшнаб, - сизни бу ерга чақиришимдан мақсад Рустам акамнинг пулларини ўзлаштирган маразни топдим. Хуллас, уни ички ишлар ходимларига топширамиз, қонуний жазосини олсин десангиз пулларни қайтариб олишингиз анча кечикади. Йўқ, укам, ўша ифлосни ҳудди ўзига ўхшаб беҳитгина шўрини қуритамиз десангиз, мен ҳозир керакли тугмани босаман-у, шу билан ҳаммаси тамом. Ҳакер жаноблари ҳеч вақосиз чапак чалиб қолаверади.

- Ҳмм,- ўйланди Равшан,- мен узоқ кутолмайман. У пуллар бизга ҳозир сув ва ҳаводек зарур. Қолаверса ўша ифлоснинг ҳеч вақосиз қолиши унинг жазоси бўлақолсин.

- Буям тўғри қарор,- кулимсиради Жасур,- мен пулларни Рустам акамнинг янги ҳисоб рақамларига кўчириб ўтказганимдан сўнг ўша "ҳаккер" га зўр сюрпризим бор!

-216-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

   Ойгулга Қудратовнинг сўнгги сўзлари қаттиқ таъсир кўрсатди: 

- Хўш,  - деди у овози титраб,- бу ёғига қандай шарт қўйишни режа қилдингиз? 

- Менми,- иҳтеҳзоли кулимсмради Қудратов,- менимча сиз мен билан ишлаш фикридан қайтишингиз керак. Сабаби мен ҳозир сизга айтадиган шарт сизни дилингизни оғритиши мумкин.

  - Майли,  шартингизни аввал эшитайчи?  Уни бажариш қўлимдан келса балки...
  - Ундай ҳолатда истаган пулингиз оёқларингиз остида бўлади,- Қудратов ўрнидан туриб столни айланиб ўтди ва Ойгулга бақамти келди,- гап шундаки...

  - Хўп,- нафасини ютди Ойгул,-гап нимада? 
  - Мен сизга ўзингиз сўраган пулдан ҳам кўпроғини бераман, фақат сиз менга турмушга чиқишингиз лозим.
 
- Шунисигаям раҳмат,- ранги ўчди Ойгулнинг,- шунчаки... никоҳсиз  аёлим бўл (Ойгул "ўйнаш" деган сўзни айтишга истиҳола қилди) демаганингизга ҳам шукр. Биласизми,- у Қудратовнинг кўзларига дард билан тикилди,- мен сиз ҳақингизда ўзингизга мурожаат қилишдан аввал анча илиқ гаплар эшитгандим. Эмиш-ки, сиз қийин вазиятга тушган инсонларга ёрдам қўлини чўзадиган саҳоватли инсон экансиз. Мен эса сиздан тиланиб пул сўрашга бетим чидамади. Пулни ўз меҳнатим билан сизни рози қилиб олмоқчи эдим. Ростини айтсам сизнинг ҳозирги таклифингиз "Жонингни беришинг эвазига жонингни сақлаб қоламан"  деганга ўхшади,- Ойгул  ҳазин кулимсиради.
   Мен таклифингизни ўйлаб кўраман. Қани ўйлаб  кўрайчи, жонсиз аҳволда тирик юра олармиканман?  -Ойгул ортига ўгирилиб бир-бир қадам босиб кета бошлади,- сизга ўзим  қўнғироқ қиламан.

- Ойгул!?  - унинг ортидан шошилиб чақирди Чингиз Қудратов

   Ойгул Чингизга ўгирилди. Унинг кўзлари чорасизликдан жиққа ёшга тўлганди. У Қудратовга нимадир демоқчи бўлди,  бироқ бунинг ўрнига остонага хушсиз йиқилди.

- Ойг-у-у-у-у-л!!!
       
-215-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"Осмоннинг охири" асарини ўқиш учун ҳаволани  босинг 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

-Мен барига розиман,- Ойгул сал аввал "асло ортга қайтмайман" деган  офис эшигини қайта очишга мажбур бўлганди ,-  сизнинг қўл остингизда ишлайман ва бошқа ҳеч қайси тадбиркор билан ҳамкорлик қилмайман.
-Энди барча шартлар ўзгарди,  қизи,- Қудратов Ойгулга тешиб юборгудек тикилди,- бундан буён менинг шартим бўйича ўйнашга мажбурсиз!
  - Нима экан ўша шарт?- сўради Ойгул ўзини базўр қўлга олиб
- Сиз айтган пулни бераман,  фақат...
-Нима фақат?!
-Фақат бунинг учун  менга турмушга чиқишингиз керак бўлади.
-Ҳмм... Шунисигаям раҳмат,- ҳўрсинди Ойгул,- яхшики менга никоҳсиз хотиним бўл демадингиз.
Қудратов истеҳзоли ишшайди ва кўзлари сузилганча деди: 
- Мен ҳали гапимни тугатганимча йўқ...

@xazon_rezgi
/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️ 𝐈𝐧𝐬𝐨𝐧 𝐨'𝐪𝐢𝐛 𝐡𝐨𝐭𝐢𝐫𝐣𝐚𝐦 𝐛𝐨'𝐥𝐚𝐝𝐢𝐠𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐡𝐢𝐟𝐚𝐥𝐚𝐫𝐝𝐚𝐧 𝐛𝐢𝐫𝐢:🌕

𝑴𝒂𝒉𝒛𝒖𝒏 𝒃𝒐’𝒍𝒎𝒂 🌴~ 𝐂𝐡𝐮𝐧𝐤𝐢 𝐛𝐮 𝐲𝐮𝐫𝐚𝐤 𝐬𝐞𝐧𝐢 𝐭𝐚𝐧𝐥𝐚𝐠𝐚𝐧🌟🤩

❤️ 𝐈𝐧𝐬𝐨𝐧 𝐨'𝐪𝐢𝐛 𝐡𝐨𝐭𝐢𝐫𝐣𝐚𝐦 𝐛𝐨'𝐥𝐚𝐝𝐢𝐠𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐡𝐢𝐟𝐚𝐥𝐚𝐫𝐝𝐚𝐧 𝐛𝐢𝐫𝐢:🌕

𝑴𝒂𝒉𝒛𝒖𝒏 𝒃𝒐’𝒍𝒎𝒂 🌴~ 𝐂𝐡𝐮𝐧𝐤𝐢 𝐛𝐮 𝐲𝐮𝐫𝐚𝐤 𝐬𝐞𝐧𝐢 𝐭𝐚𝐧𝐥𝐚𝐠𝐚𝐧🌟🤩

❤️ 𝐈𝐧𝐬𝐨𝐧 𝐨'𝐪𝐢𝐛 𝐡𝐨𝐭𝐢𝐫𝐣𝐚𝐦 𝐛𝐨'𝐥𝐚𝐝𝐢𝐠𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐡𝐢𝐟𝐚𝐥𝐚𝐫𝐝𝐚𝐧 𝐛𝐢𝐫𝐢:🌕

𝑴𝒂𝒉𝒛𝒖𝒏 𝒃𝒐’𝒍𝒎𝒂 🌴~ 𝐂𝐡𝐮𝐧𝐤𝐢 𝐛𝐮 𝐲𝐮𝐫𝐚𝐤 𝐬𝐞𝐧𝐢 𝐭𝐚𝐧𝐥𝐚𝐠𝐚𝐧🌟🤩

❤️ 𝐈𝐧𝐬𝐨𝐧 𝐨'𝐪𝐢𝐛 𝐡𝐨𝐭𝐢𝐫𝐣𝐚𝐦 𝐛𝐨'𝐥𝐚𝐝𝐢𝐠𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐡𝐢𝐟𝐚𝐥𝐚𝐫𝐝𝐚𝐧 𝐛𝐢𝐫𝐢:

𝑴𝒂𝒉𝒛𝒖𝒏 𝒃𝒐’𝒍𝒎𝒂 🌴~ 𝐂𝐡𝐮𝐧𝐤𝐢 𝐛𝐮 𝐲𝐮𝐫𝐚𝐤 𝐬𝐞𝐧𝐢 𝐭𝐚𝐧𝐥𝐚𝐠𝐚𝐧🌟🤩

KANALDAGI HAMMA OBUNACHILARIMIZ QOSHILIB OLSIN O'ZIM TAFSIYA QILAMAN SHU KANALNI... ❤️‍🩹❤️‍🩹

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🥰 KELINCHAKLAR UCHUN FASONLAR
🥰 KELINCHAKLAR UCHUN FASONLAR
🥰 KELINCHAKLAR UCHUN FASONLAR
🥰 KELINCHAKLAR UCHUN FASONLAR
🥰 KELINCHAKLAR UCHUN FASONLAR


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БЎҒИМ ОҒРИҒИДАН АСАР ҲАМ ҚОЛМАЙДИ❗️
3 кун давомида буни бўғимларингизга боғласангиз бўлди: https://doctorneo.uz/osteomikronn/6

Ушбу усулдан сўнг бўғим оғриғи сизни бутунлай тарк этади. Ўзингиз синаб кўринг!

ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ — ШУ ЕРДА:
👉🏻
https://doctorneo.uz/osteomikronn/6👈🏻

(Бу усулни кўпчилик қидирмоқда. Сизга осон бўлиши учун барча маълумотни тугма ортида қолдирдим.)

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​#умр_манзаралари

ҲАММАСИГА ЭРИШАМИЗ
(ҳикоя)

Бобур овқатга иссиқ сув қуйди. Устини ёпди. Столини четида турган телефонига ёпишди. Эҳ, нима жин урди бу телефонни ? Қуввати кўпга чидамаяпти. Улгуриши керак. У мана бир неча йилки, тармоқда анчагина донғи чиққан " Ҳаммасига эришамиз" номли канални юритади. Уни таклифлари , лойиҳалари кейинги вақтда жуда машҳур бўлиб кетди. Шунданми кунда шахсий саҳифасига ўнлаб , баъзан юзлаб мактублар, СМСлар келиб туради. Рости бу Бобурга жуда ёқади. Мана ҳозир ҳам навбатдаги СМС , тўғрироғи уни эгаси Бобурни эътиборини тортди. Маъюсгина боқиб турган чиройли ёш йигит. Беихтиёр хатни ўқишга тутинди.
- Ассалом Бобур ака, ўтган хафта эфирга берган "Бу қўлингдан келади" мақолангиз менга жуда катта куч берди . Кейинги пайтларда ишларим юришмаётган эди. СИЗнинг мақолангиздан куч олиб,
шартта тендерда қатнашдим. Таваккал қилишдан чўчимадим ва ғолиб чиқдим. Ҳокимиятдаги танловда беш гектар ер ютиб олдим. Режаларим талай, ишларим ҳам ўз ўзидан юришиб...
Чииқ .. Телефонни қуввати тугади.Эскини ямаб эсинг кетар экан-да. Бобур ҳўрсинди. Овқати эсига тушди. Дастурхонсиз стол устидаги косани устини очди . Ролтон ҳамма сувни шимиб бўкиб қолибди, ҳудди кечагига ўхшаб...

Хазонрезги...



Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

   Ойгул ташқарига чиққандан сўнг ҳам тарқоқ хаёлларини йиға олмай паришон аҳволда йўлак бўйлаб аста кета бошлади. Шу пайт телефонининг жиринглаган овози унинг хушини ўзига келтирган бўлди. Экранда "Равшан Муродов"  деган ёзув эринмай "кўз қисарди" 
  - Алло!?  - деди Ойгул кўча юзидаги ўриндиққа бемажол чўкар экан,- қулоғим сизда,  Равшан!?

  - Ойгул опа!?  -Равшаннинг овози Ойгулникидан фарқли ўлароқ хушбахт эди,- Ойгул опа,  суюнчи беринг! 

  - Суюнчи!?- зумда сергак тортди Ойгул,- суюнчи сиздан айлансин!? Қани эшитайлик қандай хушхабарингиз бор? 

  - Ойгул опа,  энди акамларнинг тузалишларига умид бор,- Равшан шифокор Жамшид Мелиев билан бўлган суҳбатни тўлқинланиб сўзлаб берди.
    Равшаннинг сўзларини эшитган сари Ойгулнинг чеҳраси ёришиб борди: 

  - Равшанбек,  акангизни даволатиш учун маблағ масаласини нима қиламиз?  - сўради Ойгул суҳбат давомида,- ўйлашимча бундай жарроҳлик амалиёти внча пул туради.  Сиз эса ҳозир молиявий жиҳатдан анча қийналиб турибсиз...

- Шунча умидни берган Аллоҳ буёғига ҳам йўлимизни очар,  опа. Аллоҳга осон...

  Ойгул Равшаннинг уммдвор сўзларидан сўнг ўйланиб қолди.

   - Тўғри айтасиз, Равшанбек,- деди Ойгул узил-кесил алланималарни режа қилганча,- сиз билан кечга томон яна қўнғироқлашамиз.
   - Хўп,  опа,- деди Равшан ройиш оҳангда,- қўнғироғингизни кутаман.

    Ойгул Равшанбек билан хайрлашгач шаҳд  ўрнидан турди-да,  сал аввал ўзи тарк этган Чингиз Қудратовнинг офисига қайта йўл олди.

   Қудратов ҳамон иш жойида экан.  Ойгул эшикни оҳиста чертди-ю,  ўзига ҳайрон боққан Чингиз Қудратовга тик боқди: 
  - Мен ўйлаб кўрдим ва барча шартларингизни қабул қиламан. Фақат менинг ҳам битта шартим бор:  ярим йиллик маошимни олдиндан берасиз! 

  Қудратов ўтирган жойида қаддини ростлади ва Ойгулга бошдан оёқ назар ташлади: 

  - Сизнинг шарт қўйиш ҳуқуқингиз илк бор ишга таклиф қилган вақтимда амал қиларди,- деди у қизга қаттиқ нигоҳларини қадаб,-  энди вазият ўзгарди ва барча шартларни мен қўяман! 
   
-214-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

   #ҚОРА_МАРВАРИД

- Қасос...?! - бемажол шивирлади қиз ва титраб-қақшаганча сўзида давом этди,- қачонганча қасос олиб яшашим керак,  Стефан?  Айта оласанми? Юрагим ҳаловат топиши учун яна неча инсонни ўлдиришим керак? Чеки, чегараси борми бу ишларнинг?  Айтайми?!  Жонимга тегди буларнинг бари!?  Ҳар бир олган нафасимда ҳаво билан бирга  қон томчиларини ютаётгандек беҳузур бўлиб кетаяпман,  эшитаяпсанми, Стефан? 
    Гапнинг ростини мен чарчадим?! Барисидан чарчадим! Энг асосийси умид қилиб яшашдан чарчадим! Бу дунё ёмонларга шу қадар тўла экан-ки, бутун умр  курашсанг ҳам  уларни тугата олмас экансан!  Қайтага ўзингни бой берар экансан.  Мен ҳам уни бой бердим.  Ҳаётимдаги ягона илинж- Конрадни...
     Стефан...- алам билан заҳарханда кулимсиради Вероника,- биласанми биз Конрад иккимиз буларнинг барига қўл силтаб... узоқ-узоқларга қочиб кетишни режа қилгандик.  Ўзимиз учун оддийгина бир кулба тиклаб у ерда тинч ва осойишта, ҳалол меҳнат қилиб яшашни истагандик.  Болаларимиз кўп бўлишини орзулагандик...- қиз чуқур хўрсинди,- ана шунақа гаплар...

      Энди эса Конрад ҳам йўқ... Орзу ҳам ...  Бари у билан кетди. 
     Биласанми,  Стефан,  мен ҳозир ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ ўлишни истаяпман.  Шундоққина жон берсам-у,  баридан бир йўла қутилсам.  Конрад билан боғлиқ ҳотиралардан ҳам.  Ҳеч бўлмаса дунёнинг нариги чеккасига кетсам ҳам майли эди...
     Вероника ўзига тасалли беришдан ожиз қолган Стефанга оҳирги сўзларни айтар экан,  бирдан сергак тортди...

      Уч кундан сўнг Вероника Клавдийнинг ҳузурида қатъият билан ҳозир бўлди.

   - Илтимос,  менга пойтахтдан чиқариб бошқа мамлакатларга уюштириладиган сафарга боришга руҳсат берсангиз.

     - Вероника,- қўлларини чорасиз ҳайрон  ёйди Клавдий,-  сени бу ерда олиб қолиш учун қанча ҳаракат қилганимни биласанми?  Сен ахир бу ерда сув ва ҳаводек зарурсан!?  Менимча қолишга сенинг ҳам қаршилигинг йўқдек кўринганди менга.  Билсам бўладими,  нима учун бирдан фикринг ўзгариб қолди? 

   - Фикрим ўзгаришига Конраднинг ўлими сабабчи бўлди.  Қотил уни заҳарланган ўқ билан бир бор ўлдирган бўлса,  мен уни шу қўлларим билан иккинчи бор ўлдирдим.  Гарчи бошқа иложим қолмаган бўлса ҳам сафдошимни ўлимида ўзимни айбдор деб ҳисоблаяпман.

    - Конрад ҳақида ўша куни эшитдим,- афсус билан бош чайқади Клавдий,- азамат йигит эди. Бироқ унинг ўлимида ўзингни айблашинг ножойиз. Сен ўз хизмат вазифангни бажаргансан, шу билан бирга бу йигит учун қилган  энг охирги яхшилигинг бўлган. 

  - Клавдий,  - оғир тин олди Вероника,- Конрад билан етти йиллик қадрдон эдик.  У мен учун шунчаки  сафдошдан ҳам ортиқроқ қадрдон эди.


Муаллиф: Хазонрезги

#давоми_эртага!

📌@xazon_rezgi             /41

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳазрат Али уйдан олти дирҳам олиб бозорга бордилар. Энди савдо қилаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини кўрдилар. Бири қарзини қистар, иккинчиси бироз муҳлат беришини сўраб ялинарди. Олти дирҳамини уларга бериб тинчитган ҳазрат Али уйга бўш қайтишга мажбур бўлдилар:
– Ота, мева олиб келдингизми? Ейдиган ҳеч нарса олмадингизми, ота? Ота, очман!
Ҳазрат Алининг юраги парча-парча бўлди. Кўзлари ёшга тўлди. «Ҳозир олиб келаман», деб уйдан чиқдилар. Нима қилишни, қаерга боришни билмасдилар. Шу пайт олдиларидан туя етаклаган киши чиқди.
– Али, туя оласанми?
– Ҳозир пулим йўқ.
– Кейин берарсан, сенга ишонаман.
– Ундай бўлса, оламан. Қанча?
– Юз дирҳам.
– Майли, олдим. Туяни етаклаб тўғри бозорга бордилар. У ерда туяга дарҳол харидор чиқди.
– Туя сотасанми, Али?
– Ҳа, сотаман.
– Уч юз дирҳамга сотасанми?
– Ҳа, олинг.
Пулга дарҳол бозор-ўчар қилдилар, болаларига егулик, мевалар харид қилиб уйга қайтдилар. Ўша куни уйларида байрам бўлди. Бир томондан юз берган воқеа муҳокама қилинар, иккинчи ёндан таом ҳозирланарди. Шу куни Пайғамбар алайҳиссалом уларникига келдилар.
– Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– Ҳазрат Жаброил эди. Туянгни ким олганини биласанми?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– У зот ҳазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир. Бир мусулмонни эҳтиёждан қутқарганинг учун буюк Аллоҳ сени мукофотлади.

P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, бандасига бирни берсангиз, Яратган, албатта, сизга ўн қилиб қайтаради. Шахсан ҳаётимда жуда кўп гувоҳи бўлганман. Шунинг учун, доимо эҳсон қилиб туринг!!!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қўшни муҳтож бўлмасин

Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.

Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:

– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.

Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.

– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.

– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.

– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...

Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.

– Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.

Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:

– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.

Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.

Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.

Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...

© Гулчеҳра Арслонова

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel