#СЕНСАН_СЕВАРИМ
-Салом, йигитлар! Сизларни ўз кулбамда кўриб турганимдан мамнунман.
Жаҳонгир ва Мансур ака Абдуловни обрўсига яраша ёши улуғроқ киши деб тасаввур қилган экан , қаршиларида ўттиз беш ёшларни қоралаган , мовий кўзлари мулойим жилмайган басавлат йигитни кўриб ҳайрон бўлиб қолишди.
Артур Абдулов димлама тайёрланаётган қозонга бўйнини чўзиб қаради :
- Кўриниши шу қадар иштаҳаочар бўлса , мазасига гап йўқ бўлса керак?
Жаҳонгир унга жавоб қайтариш ҳақида ўйлай бошлаши билан Мансур ака эпчиллик қилиб қолди:
- Асл баҳосини татиб кўрганда берасиз .
- Ҳар бир таомни санъат даражасида тайёрлашни сиз ўзбекларда кўрганман,- деди Абдулов "Қойилман" деган маънода танглайини тақиллатиб,- сўзларимга ҳайрон бўлманг мен Ўзбекистонда хизмат сафари сабаб кўп бора бўлганман.
Абдулов ошхонани тарк этганида унинг изидан баҳорги ёмғирдан сўнг қуёш нури илк чарақлаган чоғ яшил майсалардан тараладиган ажиб ифор қолганди .
Зиёфат одобига кўра асосий таом сузилган чоғ уни дастурхонга тайёрлаган ошпаз олиб кириши талаб қилинарди.
- Мансур ака , мен таомни сузаман , сиз ичкарига олиб киришга тайёрланиб турсангиз ,- деди Жаҳонгир қозон қопқоғини очар экан.
- Мана шу оҳангжамаларингга сира тоқатим йўқда ,- деди Мансур ака беғуборлик билан ,- шу десанг ука, савобни охиригача ўзинг олақол . Мени ичкарига киргим келмаяпти. Рости бироз чарчадим. Бунақа вақтларда ўзимни ҳар қанча тутай десам ҳам афтим бужмайиб кетаверади.
Кел , яхшиси овқатни мен сузаман. Сен олиб кирақол.
Жаҳонгир Мансур акага эътироз билдирмади. Четга ўтиб қўлига кийилган резина перчаткани янгисига ва оқ халатни тозасига алиштирди.
Жаҳонгир тайёр сузилиб ғилдиракли аравачага солинган димламаларни асосий меҳмонхонага олиб борар экан , унга тушлик вақти ошхонани йиғиштириб кетган , ўзини Егорь деб таништирган йигит йўл бошлаб олиб кета бошлади.
Меҳмонхонада йиғилганлар Жаҳонгирни енгил қарсаклар билан кутиб олишди. Жаҳонгир юмалоқ стол атрофида тизилиб ўтирган меҳмонларга соат стрелкаси бўйлаб таом тарқата бошлади. Егорь аравачани итариб унга ёрдам бера бошлади. Йигитлар меҳмонларга таом тарқатиб бўлишди . Энг охирги таом мезбон сифатида Артур Абдуловга тортилиши керак эди. Абдулов ўз насибаси тарафга ярим ўгирилган чоғ кутилмаганда Жаҳонгирни ўзининг устига отилганини кўриб эсанкираб қолди.
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /47
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
20-қисм
Ғулом ака таажжубга тушиб Дилором Қурбоновнага қаради . Шифокорнинг кўзларида ҳам ажабланиш аломатлари зоҳир эди.
- Қизим, - деди Дилором Қурбоновна Шаҳнозани чўчитиб юбомаслик учун оҳиста товушда,- яна нималарни соғиндинг?
- Билмадим ,- деди Шаҳноза деразадан кўз узмаган ҳолда ,- бошқа ҳеч нарсани соғинмадим шекилли.
- Эрингничи ? Уни кўргинг келмаяптими ? -сўради шифокор Ғулом акага қисқача назар ташлар олар экан .
- Эрим ? - ҳайрон бўлиб юзини бурди Шаҳноза , - менинг эрим борми ? Йўқ !? Мени эрим йўқ !
- Қизим , мен дадангман . Эринг эса Қаҳрамон ! - Ғулом ака чидаб тура олмади , - нима сен атайдан ...
- Йўўўўқ ! - бирдан чинқириб юборди Шаҳноза ,- мени эрим йўқ ! Эрим бўлишини ҳоҳламайман ! Сиз ҳам дадам эмассиз ! Кетинг ! Сиз менга ёқмаяпсиз ! Кўргим келмаяпти сизни !
Шаҳноза кутилмаганда ўрнидан турмоқчи бўлиб гавдасини кўтарди , аммо тез орада кўзлари олайганча хушини йўқотди.
Касалхона бир зумда қий- чув бўлиб кетди. Дилором Қурбоновна барча докторларни оёққа турғазишга мажбур бўлди...
Орадан уч кун ўтиб Шаҳнозага аниқ ташхис қўйилди:
"Бемор Собирова Шаҳноза Ғулом қизи - бош-бўйин қисмидан олган берк жароҳати туфайли асаб толалари қаттиқ лат еган. Бу эса ўз навбатида беморнинг ўткир амнезия ҳолатига тушишига сабаб бўлган. Шунингдек беморда кучли руҳий чекланиш ҳолатлари кузатилмоқда. У кўп ҳолларда ўз ҳатти-ҳаракатларини назорат қилишдан ожиз.
Хулоса :
Бемор Шаҳноза Собирова доимий равишда шифокор назоратида бўлишга ва давомли даволанишга муҳтож" .
Шаҳноза касалхонага тушганидан икки хафта ўтиб, даволанишни давом эттириш учун руҳий асаб хасталиклари шифохонасига ўтказилди.
@Xazon_Rezgi /46
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
19-қисм
Ғулом ака Дилором Қурбоновнанинг сўнгги сўзларини эшитиб янада сергакланди.
- Эшитишим бўйича беморимизнинг эрлари ва сиздан бошқа яқин қариндошлари йўқ экан. Биламан ,ота сифатида ҳозирги айтадиганларимни ҳазм қилишингиз қийин , аммо наилож. Булардан қанча тез хабардор бўлсангиз қизимизнинг дардига шунчалик тез дармон бўлишингиз мумкин.
Хуллас ,- шифокор оғир тин олди-ю , сўзида давом эта кетди,- қизингиз анча вақтдан буён гиёҳванд моддаларни қабул қилиб келган. Бундан хабарингиз бўлганмиди ? - Ғулом аканинг ранги бўздек оқариб кетди , бошини "йўқ" деган маънода чайқади,- ўзим ҳам шундай деб ўйлагандим, - Дилором Қурбоновна Ғулом акага ачиниш назари билан қарар экан,- ана шу гиёҳванд моддалар қизингизни бугунги аҳволга тушишга сабаб бўлган. У жароҳат олган вақтида ҳам дори таъсирида бўлган. Қизингизни жарроҳлик столига олганимизда ҳам , айни вақтда ҳам дори таъсирида . Яширмайман , бу ҳолат ишимизни жуда қийинлаштирди. Айтмоқчи бўлганим Шаҳнозахон ўзларига келсалар ва соғларини бироз тиклаб олсалар , уларни махсус шифохонага ётқазмасангиз бўлмайди.Қизингиз бирмунча вақт шифокор назоратида бўлишлари ҳамда гиёҳванд моддаларга қарамликдан қутилишлари лозим . Қолган гапларни айтмасам ҳам ўзингиз яхши тушунасиз .
Ғулом ака Дилором Қурбоновна билан хайрлашиб касалхона ҳовлисига чиққанида "Ташқарида бўлиб тураман" деган Қаҳрамоннинг ўзини ҳам, машинасини ҳам қолдирган жойида учратмади.
Ғулом ака дарҳол Қаҳрамонга телефон қилди :
- Қаердасан ?
- Машинани "заправка" қилиб олай деб чиққандим , навбат кўп экан
Ғулом акага нима учундир Қаҳрамоннинг овозида титроқ сезилгандек туюлди. У ўғлига бирон ножўя сўз айтиб қўйишдан ўзини тийиб , ясама жиддийликда буюрди :
- Мен уйга қайтяпман . Бизникига дарҳол етиб кел. Маслаҳатли иш чиқиб қолди .
- Хўп дад...
Қаҳрамон сўзини тугатмай Ғулом ака тармоқдан узилди.
Ғулом ака уйга етиб келгач ортидан изма- из Қаҳрамон кўринди .
- Ичкарига кир !
Ғулом ака ортиқча тавозесиз йўл бошлади .
Икковлари меҳмонхонага киргач Ғулом ака Қаҳрамонга синчков назар ташлади :
- Қани энди гапир!
- Нимани гапирай , дада? - дадасининг муддаосини англай олмаган Қаҳрамон талмовсиради, - бўлиб ўтган воқеани қандай бўлса шундай етказдим
- Мен буни сўраётганим йўқ !? Қизимни қачон дорига ўтказгандинг, шундан гапир?
- Дорига ?! - ўзини гўлликга солиб кўзларини олайтирди Қаҳрамон , - қанақа дори , нималарни айтаяпсиз , мен ...
- Менга қара! - важоҳат билан томоғи қирилгудек гапирди Ғулом ака , - яхшилаб қара менга ?! Мен кўчадан топган ярим тийинга қиммат улфатларингга ўхшайманми ?! Билмайман деган эртагингни бориб ана ўшаларингга айт ! Мен эса фақат битта нарсани билишни истайман : Шаҳнозани нима учун дорига ўтказдинг ?! Гапир !
- Мен ... Мен айбдорман барига ...-елкасини қисганча ясама хўрсинди Қаҳрамон,- янги турмуш қурганимизда квартирадан дори флаконини топиб олиб жонига қасд қилиш учун ўша куни бир ҳовучини ичиб юборибди . Вақтида билиб қолиб ҳусусий клиникада ошқозонини ювдирдим. Аммо қонга сўрилгани ... Хуллас эртаси куни яна тоби бўлмади. Мен унинг қийналиб кетганига чидай олмай бир дона дори топиб беришга мажбур бўлдим. Дори ичганда флаконда икки , уч дона қолган экан , кўрмай қолган эканман қолган кунлари ўша дориларни қидириб топиб ичибди. Сўнг икковимиз қаттиқ уришиб қолдик. Бир хафтача гаплашмадик. Мен дорига қарамликка ўрганмасин дегандим барибир йўлини топибди. Тиллаларини бирма- бир олиб чиқиб сотиб ... Дорини қаердан олган , қанчага олган билмай қолибман. Кейин бари маълум бўлгач эса мени шантаж қилишга ўтди. "Агар дадамга айтсангиз , барини сиз қилгансиз" деб бор айбни менга ағдаришини айтди.
@Xazon_Rezgi /44
Қани биров чиқса ? Кейин юрагимга ҳавотир тушиб ўзим дарвозани очиб машинани уйга олиб кирдим. Ҳовлида туриб "Келин , ҳооой келин! " деб ҳали чақираман , ҳали чақираман , қани ичкаридан бир садо чиқса.
Кейин кўнглимга ҳар хил гумон оралади . Эрталаб "Болалик уйда дастурхонга санчқи қўйманг" дегандим , шунга аразладими ё бўлмасам ўғлинг "Хонамиз яхши исимаяпти , токли печка ёқдик" деганди , бирор кор - ҳол бўлмадимикан деб юрагимга ғулғула тушди .
- Ойи , - деди уларни гапига қулоқ солиб турган кичик ўғли Сарвар , - келинойим анчадан буён ҳовлида кўринмадилар. Ўзингиз бир кириб хабар олин-чи , адамлар ҳам ҳалитдан буён тиғ устида ўтиргандек бўляптилар.
Энди ҳавотир олиш навбати Рашида опага келганди. У зипиллаб келинининг хонасига йўл олди. Бориб эшикни очди . Кенг даҳлиздан ётоқхонага йўл олди . Атроф жим- жит. Тиқ этган товуш йўқ...
- Умидааа ,- келинини чўчитиб юбормаслик учун аста шивирлаб чақирди Рашида опа.
Ичкаридан жавоб бўлмади.
Рашида опа эшикни оҳиста итарди. Умида уч ва бир яшар қиз - ўғлини икки бағрига олганча уччовлари бутун дунёни унутиб ухлаб ётишар эди.
Рашида опа бир зум уларга тикилиб турдида , сўнг овоз чиқармай ортига қайтди.
- Ҳмм , тинчликми ? - Акмал ака уни бетоқат кутиб тургани овозидан маълум эди.
- Тинчлик дадаси , тинчлик. Келинингизни кўзи илиниб қолибди . Набираларингиз ҳам ухлаб ётишибди.
- Уйғотмадингми ?
- Йўқ , дадаси ...
- Тавба ? - асабий қўзғалиб қўйди Акмал ака ,- бу келинники қизиқ экан-ку ? Қулоғини тагида замбарак отилсаям парвойи палак. Мани чақирганимга ярим маҳалла одам кўчага чиққандир , аммо келининг ...
Рашида опа жилмайди , ерга қараганча оҳиста гапира келди :
- Аббосингиз шу қизни ёқтирганида "мунчаям озғин қиз экан, шамол бир пуф деса учиб кетадиган ? " дегандим. Ана шу озғин келинингиз тўрт йилда икки фарзандли бўлди. Кичик набирангиз Адҳамжон унча - мунчага қорни тўймадиган полвон бола. Яна камига қўшимча сут ҳам ичмайди . Каттаси Гулзебо шунчалар шўх- ки , ерга қўйсангиз осмонга сапчийди. Мана мени ўзим мактабда кечгача тик оёқда юра оламан , аммо уйда набираларизга икки соат қарасам кечки овқатни ейишга кучим қолмай , чўзилиб қоламан. Мен сизга айтсам Умида бояқиш тағинам фил экан. Бир оғиз чарчадим демайди-я ? Болаларидан ортиб яна рўзғор ишлариниям эплаганини айтинг.
Хуллас , бу келинни иммунитети роса пастлаб кетибди. Хонасига бориб эшикни очсам ҳам билмади. Секин чақирсам ҳам кўзини уйқудан очолмади.
Дадасиии. Биласизми нима ? Кўзимга қизингиз Асила кўриниб кетса денг. Уям Умидага ўхшаб бировларни уйида келин, - Рашида опа хўрсинди ,- бувим раҳматлик "Келин бўлиш Бедил ҳазратларининг китобини ўқишдан ҳам қийин деб" кўп айтардилар. Келинингиз ҳам обдон толиққан кўринади
Акмал ака аёлига жавоб қайтармади. У чуқур ўйга чўмиб қолган эди.
- Воой , ассалому алайкум ,- эр- хотинни хаёлларини остонада икки боласини икки қўлида кўтариб олган Умиданинг овози бузди ,- келганларингизни билмай қолибман. Қачон келгандингизлар ? Мен ҳозир чой қўйиб юборай. Овқат ҳам бор эди, уни ҳам иситаман.
- Биз ҳозир келдик ,- деди Акмал ака тетиклик билан келинининг саломига алик олар экан,- бизга чой ҳам , овқат ҳам керак эмас. Қани отланинглар . Сизларни ўзим бир айлантириб , кабоб олиб бераман деб келгандим. Набираларим ҳам уйда ўтириб сиқилиб кетишди . Бир ҳаво алиштириб келишсин , қўзичоқларим. Қизим , қани бўлақолинглар?
Умиданинг чеҳраси ёришди :
- Вооой ... Қандоқ яхши . Раҳмат , адажон,- у қайнотасига миннатдорчилик билдирар экан , шошиб қолди ,- мен ҳозир тезда тайёр бўламан ... Болаларни кўча кийимларини шу ерга олиб чиқаман.
Рашида Умиданинг ортидан кўнгли тўлиб қараб қолар экан , эрига юзланди :
- Дадаси , пластигингизга пул тушдими ? Ишингиз- чи ? Ишга бормайсизми ?
#Хайрли_тонг
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...
@xazon_rezgi
#ДАХШАТ😳
ЭНДИЛИКДА ХАММА АЁЛЛАР УЙДАГИ МАСАЛЛИҚЛАР БИЛАН ШУ ЕРДА ОЗА ОЛАДИ
Озишни истаганлар
БОСИБ КИРИНГ
👇👇👇
/channel/+OeCvOkaqd7xjZDgy
/channel/+OeCvOkaqd7xjZDgy
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Бунинг учун нима ишлар қилганини биласанми ,- Қаҳрамон алам билан киноя қилди,- йўқ билмайсан! Сен ва менинг бахтли турмуш қуришимиз учун қанчадан қанча оилалар қон қақшади. Дадажонимиз сени бошингни айлантирган , менга турмушга чиқишдан айнитган анави талаба йигитни қайтиб ўнглаши амри маҳол қилиб касодга учратди. Бу ишлар натижасида унинг отаси ҳам оламдан ўтиб кетди. Ҳа айтганча , дадамизни гумашталари ўша йигитнинг қўл телефонини ўғирлаб у кишига келтириб беришганларидан сўнг сен менга турмушга чиқадиган бўлиб қолдинг. Ажжойиб-а ?
- Йўқ ишонмайман ! Бу сени ёлғонларинг?! - Шаҳноза ўзини боса олмай Қаҳрамонни сансирай бошлаганди ,- тўғри дадам фаришта эмас . Хато , камчиликлари бир дунёдир. Аммо бунчалик разил эмаслиги аниқ. Билмадим бу ёлғонларнинг тагида нима бор ? Ўтган сафар Катя опа ҳақида айтганларинг каби бу сўзларинг ҳам уйдирма !
- Тўғри ,- ишшайди Қаҳрамон ,- Катя опа ҳақидаги гаплар ёлғон эди. Ўша вақтда сени дадангга қарши қайраб бу ерда ушлаб қолишим учун эди зарур эди бу ёлғон. Аммо ҳозирги айтганларим рост . Негалигини айтайми ? Сабаби энди ишим битди. Энди қимматли "дадажоним"нинг барча мол- мулки менга ўтиб бўлди .
- Мен бу ёлғонларга ишонмайман. Сиз бу сўзларни атай айтаяпсиз. Мен дадамнинг фарзанди бўлмасам, ўша хонадонда туғилганимни қандай изоҳлайсиз ? Ахир Назира буви ҳам "Онанг ҳомиладор бўлганда ундай эди , онанг ҳомиладор бўлганда бундай бўлганди" деб бекорга гапирмагандирлар.
- Воой соддаей ? Онанг ўша хонадонда ҳомиладор бўлиб юрса Ғулом ака отанг бўлиб қолаверадими ? Бўпти бошингни қотирмайман. Қисқаси даданг, йўғей дадам сенинг онангга ҳомиладор пайтида уйланган . И всё !
Шаҳноза ҳозиргина Қаҳрамондан эшитганларини ҳазм қила олмай бошида оғриқ турди. Камига эрталаб ичган дорини таъсири тугай бошлагани учун аъзои баданини босаётган титроқ уни ўз исканжасига ола бошлади.
- Мени буларни шундай ташлаб қўяди деб ўйлайсизми ? - Шаҳноза ўрнидан туриб бориб ошхонада дори ичар экан ўша ердан туриб сўзини давом эттирди,- сиз шунча қилғилик қилиб жавобгарликдан қутилиб қоламан деб ўйлаяпсизми ? Мана бу тугамас кон бўлган дориларни кетини узмай қаердан олишингиз ҳам шубҳали. Қолаверса хўп майли мен шунча йилдан буён дада деб келган инсон сизнинг дадангиз бўлсалар , ортларидан қилиб юрган шунча ишингизни кечирармиканлар ? Арслон қариб тишлари тушган деб ҳотиржам бўлманг , ҳали унинг тирноқлари бус- бутун бўлиши мумкин .
Ундан кейин сиз айтган талаба йигит - исмлари Жаҳонгир эди , ана ўша йигит ва қишлоқдошларига қилган виждонсизлик ( имоним комил ўша қаллоблар ичида сиз ҳам бўлган бўлишингиз аниқ) шунчаки жавобсиз қолади деб ўйлайсизми ?
Шаҳнозанинг дори таъсирида боши айлана бошлади. Унинг сукут сақлаб жим бўлиб қолганидан ҳайрон бўлган Қаҳрамон ошхонага чиқди.
Қаҳрамон Шаҳнозадан бу қадар шижоатни кутмаган эди. У отаси Ғулом аканинг бор мол- мулкини ўзлаштириб олган бўлишига қарамай, ҳали у билан орани узил- кесил очди қилишга тайёр эмас эди. Бу ёқда Қаҳрамоннинг энг нозик нуқтаси гиёҳванд моддалар олди - бердиси билан боғлиқ масалалар ўртага тушса Қаҳрамон шунчаки бир четда оддий томошабин бўлиб қолиши мумкин эмас . Демак , Шаҳнозанинг тили Қаҳрамоннинг бошига бало бўлиши аниқ . Бунга ҳозир йўл қўйиб берса , кейинги пушаймондан фойда йўқ.
Қаҳрамон ошхона столига мук тушганча хаёлларига ғарқ бўлган Шаҳнозанинг ортидан борди . Қахрамоннинг мияси яшин тезлигида ишлаб кетди. У идиш- товоқлар тартиб билан териб қўйилган жавондан дастаси пластмасдан ишланган темир товоқни олди- ю , бор кучи билан Шаҳнозанинг боши аралаш бўйнига туширди .
Орадан беш дақиқа ўтмай ҳаёт аломатлари буткул тарк этган Шаҳнозани кўтариб чиққан Қаҳрамон уни учинчи қават зинасидан пастга улоқтириб юборди...
@Xazon_Rezgi /42
Ўзинггаям ўзингни ҳавасинг келиб турсин...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим.
Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!
Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!
P.S.: Тарбия шундай нозик нарсаки, ундаги сал хатолик ҳам бир одамнинг бутун бир умрига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди!
©интернет
Каналга аъзо бўлиш
http://t.me/xazon_rezgi
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.
Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.
Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.
Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .
Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин.
Хафта аввали душанба куни файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...
Амин
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Menda "BAXT VA BOYLIK SARI" vaksinasi bor.
📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣
O‘zini sevib, hayotini o‘zgartirishni xohlaydigan ayollar bugun sizni kuninggiz.💸Erni boy qilish sirlari
Vebinarda bo‘ladigan mavzular:
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
аҳволи бирмунча енгиллашгач , клиникага бориб атрофлича текширувдан ўтиш зарурлигини таъкидлаб кетишди.
- Бундай оғриқлар яхшилик аломати эмас,-деди ўзини Камола опа деб таништирган шифокор,-бу аҳволда вақтидан аввал чала туғиб қўйишингиз мумкин. Шу сабаб текширувлардан ўтиб, зарур бўлса шифохонада ётиб даволанишингиз лозим.
Кечга яқин Нилуфар келинойисини ўзини яхши ҳис қилаётганлигига ишонтириб кузатиб қўйган Шаҳноза эртаси куни илк бора мустақил тўрт бекат нарида жойлашган хусусий клиникада текширувдан ўтишга қарор қилди.
"Қачонгача Қаҳрамон акани эргаштириб юришим керак?-йўлга тушар экан зарда билан ўйлади Шаҳноза,-кошки у кишига мен ёки боламнинг қизиғи бўлса ?!"
Бу вақтга келиб Қаҳрамоннинг икки, уч кунлаб йўқ бўлиб кетиши одатий ҳолга айланган эди. Шаҳноза ҳам уни интиқиб кутмас, қанча йўқ бўлиб кетса шунча кўнгли тинч эди.
Эшикма-эшик юриб , охириги хонада ўзини атрофлича текширган шифокор аёлнинг ранги ўчиб кетгани Шаҳнозанинг назаридан қочмади.
-Сиз ким билан келгандингиз?- сўради шифокор Шаҳнозага зимдан назар ташлар экан,- турмуш ўртоғингиз...
- У киши чет элга кетганлар,- Шаҳноза қандай қилиб ёлғонлаганини ўзи сезмай қолди ,- кўзим ёришига етиб келишлари керак, яъни икки ойларда .
- Бу ерда бошқа яқин қариндошингиз йўқмилар?-савол беришда давом этди шифокор .
Шаҳноза "Йўқ" дея бош чайқади:
- Ойимлар бор эдилар, оламдан ўтиб қолдилар ,- деди у шифокор ўзига ниманидир айта олишга қийналаётганлигини ҳис қилганча юраги ивишиб ,- нима гапингиз бўлса ўзимга айтаверинг , мен кўринганимдан кўра анча кучлироқман.
Шифокор ручкасини столга тақ - тақ урганча бир муддат ўйланиб қолди .
- Доктор...
- Айтинг-чи , турмуш ўртоғингиз билан яқин қариндош эмасмисиз ?
- Йўқ... Яқин қариндош эмасмиз...
-Шу вақтгача кўрикдан ўтказган шифокорлар сизга ҳеч нима дейишмаганми ?
- Йўўўқ , бари жойида дейишган ...
- Биласизми , мен ҳозир сизга айтадиган гаплар ҳозирча тахмин. Буларни шу учун гапиряпман-ки , сиз мукаммалроқ текширувдан ўтишингизга тўғри келади.
- Нима учунлигини билсам бўладими ? - савол берганда ўзини танлайи қуриб қолгандек ҳис қилди Шаҳноза
- Сиз ҳавотир олманг. Бари назорат остида. Фақат фарзандингиз ҳомила кўрсатилган муддат бўйича бироз ривожланмаган. Одатда бундай ҳолат яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда , яна ҳомила ривожига тўсқинлик қиладиган дорилар қабул қилганда , ундан кейин ...
Шаҳноза барини тушунди !
Нима учун шифокорнинг тайёр маълумот бўлишига қарамай "Қон босимингизни ўзим ҳам бир ўлчаб кўрай" деб ҳар иккала билак томирларни яланғочлаб тикилганини , нима учун Қаҳрамон унинг ёлғиз ўзини шифокор кўригига жўнатмагани , нима учун асабни тинчлантирувчи дорилар оддий дорихоналардан топилмаслиги , нима учун ...
Шаҳнозанинг ўтирган жойида кўзи тиниб кетди.
- Туззукмисиз ? - сўради шифокор ранги қув ўчиб кетган жувондан ҳавотир олиб ,- илтимос, қўрқманг . Бу шунчаки тахминлар холос. Аниғини батафсил текширувдан ўтганингизда биламиз, -шифокор сал аввал ҳомиланинг юз фоиз нуқсон билан туғилиши кутилаётганлиги ва туғилажак бола ногирон бўлиши ҳақидаги маълумотни қоғозлар орасидан секин ажратиб олди-ю, ўзини бир амаллаб қўлга олиб Шаҳнозани юпатишда давом этди,- аммо унда ҳам ҳотиржам бўлинг . Бирор салбий ҳолат аниқлангудек бўлса , ҳали вазиятни назорат қилиш учун вақтимиз бор.
Шифокор Шаҳнозага яна анча вақт далда берди. Ўзини қўлга олганига кўзи етгач , умумий текширув учун йўлланма ёзиб бериб кузатиб қўйди.
Шаҳноза уйга бир аҳволда қайтди ва кутилмаганда эрига дуч келди:
- Ҳаа санғи қайси ўйнашингникида эдинг ? Нега телефонни кўтармадинг ?
- Менда ўйнаш нима қилсин ? - Қаҳрамон кутмаган ҳолда ҳотиржам жавоб қайтарди Шаҳноза,- Ўзингиз ҳам қаердан қуёш чиқиб пайдо бўлиб қолдингиз ? Ё "Зўрға гиёҳванд қилган хотинимни дориси тугаб қолдими?!" деб ҳавотир олдингизми ?
Қаҳрамоннинг яхшигина кайфи бор эди. Бироқ Шаҳнозанинг охирги сўзлари унинг тароқ кайфини учириб юборгандек бўлди ...
Муаллиф : Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /40
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Эй овсар ?! Бу аҳволда хотининг қанақа қилиб фарзанд дунёга келтиради ? Шуни ўйладингми ?
- Биров унга туғсин деяптими ? Шахсан менга у туғиб берадиган боланинг кераги йўқ. Уям шунга жон десин- у , ҳаётдан баҳра олиб кайфини суриб яшайверсин,- беписандлик билан қўл силтади Қаҳрамон
- Буни қара-я ? - Акромнинг кинояли нигоҳи Қаҳрамонни хушёр торттиргандек бўлди,- сен аёлингни "Зўр шифокор дўстим бор" деб олиб келгансан-да а ? Ўша зўр шифокор дўстинг , яъни мен Шаҳнозангни энг камида икки ойлик ҳомиласи бор деб ташхис қўйиб бўлдим . Истаган жойингга бориб текширтир. Гапим рост чиқмаса одаммасман.
- Одаммаслигингни энди билдингми ? - ҳиринглади Қаҳрамон , - буни операция столида жон талашиб ётган беморнинг яқинларидан пора олиб ишдан ҳайдалганингда ўйлаш керак эди. Ҳалиям менга раҳмат де. Ўшанда орага тушмаганимда...
- Э бўлди , ўтган гапларни ковлаштирма , сассиғидан бошқа нимаси чиқади !? Сен яхшиси бу ёғига нима қилишни ўйла ?
Қаҳрамон шундагина Акромнинг хазиллашмаётганига ишонди.
- Сенингча Шаҳноз ҳақиқатдан ҳомиладорми ?
- Боядан буён нима деяпман сенга ?
- Менга қара шунча ичган дориси билан унинг дунёга келтирадиган боласи ... Ҳалиги нима десам экан ? Болалик қилмаса керак-а ?
Акрор кўкрагини тўлдириб ҳаво ютди:
- Шунақароқ ..
- Шунақами ё шунақароқми ?
- Шунақа !
Қаҳрамон беписанд қўл силтади :
- Шунақа бўлса , бундай боланинг боридан йўғи,- у шундай деб Акромга тагдор қаради,- бояги рўйҳатга шу боладан сип- силлиқ қутиладиган доридан ҳам қўшвор.
- Бу нарса умуман мумкинмас! - дарҳол эътироз билдирди Акром,- биринчидан хотинингни боласи тушса докторга боради, сабаби бу биринчи ҳомиласи , шунга ўзини қандай тутишни билмайди. Докторга бориши билан "дори"га ўтириб қолгани дарров маълум бўлади. Шунга ҳозирча болага зарар қилмаганинг маъқул. Қолганини вақт кўрсатади.
Бола туғилгунча режалаштирган ишларинг битиб қолар. Орадаги консультацияларни бир амалларсан. Тўғриси бошим қотиб кетди. Хотинингни шу дорига ўргатишинг шартмиди?
- Шундай қилмасам у икки дунёда ҳам мени эр сифатида қабул қилмасди,- ўшшайди Қаҳрамон ,- Шаҳнозни менга турмушга чиқиши қанчадан қанча одамга қимматга тушганини билмайсан-да. Уни бироз муддат бўлсаям ёнимда ушлаб қолишнинг ягона чорасиям шу- дори .
- Э ягона чоранг қурсин сени ?! Ана Заринанг бор-ку , туппа-туззук яшаб юргандинг. Вақтида ўшанинг ишқида адо бўлган ҳам ўзинг эмасмидинг?
- Ҳалиям унинг ишқида адоман ,- дарҳол эътироз билдирди Қаҳрамон,- сенга ким айтди Қаҳа Зарини ташлаб кетган деб?! Шаҳноз шунчаки мен учун шанс ! У орқали қимматли дадажонимдан ўзимга тегишли давлатни ажратиб оламан. Етар бировнинг боласи мени ўрнимни шунча вақт эгаллаб "жить" қилгани. Шаҳнозхон ўн тўққиз йил менга тегишли бўлган мол-мулкнинг танҳо маликаси бўлди. Ўша вақтда менга қанақа муомала қилганини биласанми ? Мени бир тийинга олмаган. "Сенам одаммисан ?!" дегандек мен тарафга бир қиё боқишга оғринарди. Айтишади-ку "Бойникини бойтеват қизғанибди" деб. Қимматли "дадажоним" бўлса "Шу йигит менинг ўғлим" деб бир бора тан олишга ҳаддилари сиғмади. Алам қилмайдими ? Хуллас бунинг сабаблари бир талай .
- Нима бўлгандаям , бу ёғига эҳтиёт бўлмасанг бўлмайди,- таъкидлади Акром.
Қаҳрамон ўйланиб қолди, сўнг ўрнидан туриб Акромга "хўп майли , кўндирдинг!" дея қўл ташлади.
- Бунча қолиб кетдингиз ?- деди Шаҳноза ташвишланиб ,- нимагадир кўнглим ҳижил бўлиб кетяпти.
- Ўзаро гапларимиз бор эди ,- деди Қаҳрамон ҳотиржам оҳангда ва Шаҳнозага аста зимдан разм солди.
Келинчакнинг оппоқ юзлари янада оқариб кетган , олдинлари қоп-қорайиб мавж уриб турувчи қош- киприклари сийраклашиб рангсизлангандек эди. "Лаблариям гезариб кетибди. Бу кетишда ҳомиладорлигини ҳадемай ўзиям сезади. Ўшангача чорасини кўришим керак. "Дадажоним"дан Ўзимга тегишли молк- мулкни номимга расмийлаштириб олишим лозим. Уфф... Нимадир қилишим керак.
Қаҳрамон йўл юзида кирган дорихоналардан Акром ёзиб берган "дорилар топилмагач" ,
@Xazon_Rezgi /38
Suratda nechta tuxum bor ?
Aqlingizni sinab ko‘ring.
Ko‘rinishidan oddiy ko‘ringan jumboqni atigi 5% odamlargina to‘g‘ri topa olgan.
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️
🤔Talabasiz ishlashga vaqtingiz yoqmi❓ Lekin puldan qiynalyabsiz togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz💬
✍️ MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
▪️▪️▪️
Жаҳонгирнинг Санкт-Петергбургга келиб ишлаётганига ҳам бир ярим йилдан ортиқ вақт бўлиб қолди. Бу пайтда ҳалол хизмати ортидан қўли унча-мунча пул кўриб , тўлашга аҳд қилган қарзларининг бир қисмини тўлаб ҳам улгурди.
У энди ресторанда ошпаз ёрдамчиси эмас , балки ошпаз лавозимида хизмат юритаётганди.
Жаҳонгир ҳамон бўш кунларида шериклари билан қўшимча хизматларга чиқиб турарди. Пётр Евдокимовичникидан ташқари шаҳарнинг кўзга кўринган кўпгина амалдорлари, тижоратчилари хонадонида ўтказилган банкет тадбирларида Жаҳонгир ва унинг ҳамкасблари тайёрлаган таомлар алоҳида олқишга савзовор бўлар эди.
Одатий кунлардан бирида Саша яна Жаҳонгирни йўқлаб келди.
Бу сафар Пётр Евдокимовичнинг яқин дўсти Артур Абдуловнинг уйида "нозик меҳмонлар" учун банкет дастурхони ҳозирланиши лозим экан. Артур Абдулов дўстининг уйидаги зиёфатларда Жаҳонгир тайёрлаган таомларни кўп бора олқишлаб таомланган эди , бу сафар ўз уйида айнан унинг ижод маҳсулини кўришни истабди.
Жаҳонгир Саша билан анча иноқлашиб қолганди , турган гап-ки унинг таклифини бажонидил қабул қилди .
Артур Абдуловнинг зиёфат кутишга ҳозирланган уйи шаҳарнинг биқинида жойлашган бўлиб, кутилгандек анчагина ҳашаматли экан.
Абдуловнинг уйига уларни Саша кузатиб борди .
- Бу одам нима иш қиларкин-а ? - сўради Жаҳонгирга ҳамроҳ бўлиб келган Мансур ака,- туриш-турмушидан жуда баланд дорми деб ўйлаб қўйдим .
- Билмасам , - елкасини қисди Жаҳонгир ,- Пётр Евдокимовичнинг улфати дейишди- ку, буям бизнесмендир-да.
- Ҳа шунақа деса ҳам бўлади ,- деди уларнинг суҳбатига қулоқ солиб турган Саша ,- Абдуловнинг қатор- қатор дўконлари бор , бироқ ўзи касби бўйича артист.
- Артист дейсанми ? -ажабланди Мансур ака ,- ажжойиб- ку , бир вақтнинг ўзида ҳам артист ҳам бизнесмен бўлиш мумкин экан-да ?!
- Абдулов бир вақтлар опера театрида ишлаган , туззуккина танилган ҳам. Кейин эса нимадир сабаб бўлиб ўзини бизнесга урган, билганим шу , - деди Саша ва хайрлашганча бурилиб кетишга шайланди ,- майли энди мен кетдим. Сизлар билан сафарим шу ергача эди. Нима таом пиширишингизни эса уй хизматчиси айтади .
Зиёфат ўнта одамга мўъжалланган экан. Ошхонанинг нариги бурчагида Жаҳонгир ва Мансур акадан бошқа яна тўрт нафар ҳизматчи куймаланишиб юрар эди.
- Анавиларни қара ,- деди Мансур ака ўша инсонларга ишора қилиб ,- ўртадаги озғин йигит бор-ку, тортга крем суртаётган , ўша йигит Россиядаги энг машҳур қандолатчи ҳисобланади , оти нимаям эди- я ? Ҳа ! Эсладим, Вадим Галеев деганлари шу йигит бўлади.
Жаҳонгир Вадим Галеев ҳақида унча-мунча эшитгани бор, аммо ўзини кўрмаган эди.
- Зўр-ку,-деди унинг кайфияти кўтарилиб,-биз шунақа машҳурлар билан бир сафда таом пиширар эканмиз-да! Баҳоимиз киши билмас анча ошибди-а , Мансур ака ? Нима дедингиз?
- Нима дердим, қандимизни урайлик , ука , қандимизни !
Жаҳонгир ва Мансур ака бу сафар зиёфат дастурхони учун сомса ва димлама тайёрлаб бериш буюртмасини олгандилар.
- Газак ва суюқ таомлар иккинчи ошхонада тайёрланаётган экан ,- деди Мансур ака ҳовлини бир айланиб келиб илжайганча ,- разведка яхши ишлайди-да.
Жаҳонгир ва Мансур ака сомса ва димлама масаллиқларини ярим тайёр қилиб тахт қилиб бўлишгач, меҳмонлар келишига ҳали анча вақт бор бўлганлиги учун , хонадон хизматчиларининг таклифига биноан тушлик қилиб олишга ўтирдилар. Уларга тушлик олиб келган ўрта бўйли йигит икковлари тушлик қилиб олгунча бекор ўтирмасдан уларни иш жойини саранжомлашгаям улгурганди.
- Ҳа Жаҳон , нимагадир ўйчан бўлиб қолдингми ? - сўради Мансур ака зиёфат бошлангач , - намунча деразадан ҳовлига мўраладинг , шу ердагилардан кимдир юрагингдан урдими дейман ?
Жахонгир Мансур акага жавобан ўзини мажбуран илжайган бўлди-ю , ўз юмушига уннади. Бироқ ора-сирада аланг- жаланг қилиб теварак - атрофга қарашни қўймас, унга сайин бунинг сабабини тушунмаган Мансур аканинг ҳуноби ошар эди.
Мансур ака билан Жаҳонгир қозонга димламани теришаётган чоғ ошхонага Артур Абдулов кириб келди .
@Xazon_Rezgi / 46
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Орада ҳомиладор бўлиб қолгани маълум бўлди. Шунда "Болам учун эс- ҳушимни йиғиб олдим, қайтиб дорига яқинлашмаганим бўлсин" деб қасам ичди . Мен ҳам унинг сўзларига ишонибман
Ҳомиладор вақтида дориларни кундуз куни қабул қилган бўлса керак , кечга ишдан қайтганимда одатдагидек кутиб олгани учун ундаги ўзгаришларни сезмай қолибман. Ҳомиладорлигини назорат қилган шифокор ҳам бирор шубҳали нарса сезмаган бўлса , мен қаердан ҳам сезардим ?
- Сен мени шу гапларни барига лаққа ишонади деб ўйласанг хато қиласан. Ҳали қизимни кўрикдан ўтказган шифокорни ҳам жавоб берадиган жойлари бор.
- Дада ,- деди Қаҳрамон бурнини тортганча ,- айтиш ноқулай аммо айтмасдан иложим йўқ. Мен Шаҳнозни шунчалик яхши кўриб қолгандим-ки , ундан ажралишни ҳатто тасаввуримга ҳам келтира олмасдим. Шунинг учун шу чоққача унинг бундай қилиқларига чидаб келишга ўзимни мажбурлаб келдим.
- Сенинг ўзингча чиқарган қароринг қандай оқибатларга олиб келганини бир кўр. Ҳали сен энг нохуш хабарни эшитмадинг. Шаҳноза бир умрга она бўлиш бахтидан мосуво бўлди !
Қаҳрамон ичида "Хотин йўлда, бола белда" дея пинагини бузмаган бўлса-да, Ғулом аканинг ёнида роль ўйнашга мажбур эди.
- А нима дедингиз ? Эҳ , бояқиш Шаҳноза ?! - у шундай деб юзидаги ясама мотамсаро қиёфада давом этди,- аммо ҳаётда мен учун энг муҳими Шаҳноза. Мен биргина Шаҳнозани ўнта фарзандга алишмайман .
Қаҳрамон Ғулом аканинг уйини "Шаҳнозадан хабар оламан" деб тарк этганда қош қорайиб қолган эди. У машинага ўтирар экан "Икковингга ҳам чидашимга озгина вақт қолди" дея шивирлади алам билан.
Ғулом ака Шаҳнозага жуда чуқур меҳр қўйган экан. Яқин таниш - билишлари уни беҳис инсон дея ҳукм чиқариб қўйишганда унинг Шаҳнозага нисбатан меҳрини ҳисобга олишмаган кўринишарди.
Гарчи Қаҳрамон билан Шаҳнозанинг никоҳи ота ва ўғилнинг фойдасини кўзлаб амалга оширилган бўлса-да , Ғулом ака қизига ўғлидан кам меҳр қўймаганини айни топда англаб етгандек эди.
▪️▪️▪️
Шаҳноза эртаси куни тонгда кўзини очди.
- Яхшимисиз ? Ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз ?
Навбатчи шифокорнинг саволига Шаҳноза савол билан жавоб қайтарди:
- Мен қаердаман ? Сиз кимсиз ?
Шифокор уни ҳотиржам қилишга уринди:
- Безовта бўлманг. Мен навбатчи шифокорман. Сизни кеча касалхонага оғир аҳволда олиб келишганди. Аллоҳга шукр , операциядан муваффақиятли чиқдингиз . Бари ортда қолди.
- Ҳаа ,- деди Шаҳноза ва кўзларини беҳол юмди,- уйқум келяпти ...
Эрталабки соат саккизларга Ғулом ака касалхонага етиб келди.
- Биласиз қизингиз анча қийналди. Танаси жуда беқувват бўлиб кетган ,- деди Дилором Қурбоновна Ғулом акани кутиб олар экан ,- сал аввал уни палатага олдик. Қизингизни кўришга руҳсат бераман , бироқ ҳозирча ортиқча гап- сўзлардан тийилиб турасиз. Ҳатто таскин берсангиз ҳам қизингизни зарарига ишлаши мумкин. Бугунча умумий гапларни гапириб турасиз холос.
Ғулом ака эътирозсиз "хўп" дея бош ирғади.
Дилором Қурбоновна ва Ғулом ака палатага кириб келишганда Шаҳноза деразага қараб осойишта ётар эди.
- Қизим ,- Ғулом аканинг томоғига алланарса тиқилди
Шаҳноза юзини Ғулом ака ва Дилором Қурбоновнага бурди.
- Қизим , ўзингни яхши ҳис қиляпсанми ? Кўрган-кечирганинг шу бўлсин. Ортда қолгани рост бўлсин...
Шаҳноза ложувард осмондек беғубор кўзларини Ғулом акага тикди:
- Амаки , кимдир сизни хафа қилдими ? - деб сўради бемажолгина,- илтимос , ҳаётдан завқланиб яшанг. Ўзи бир марта яшаймиз-ку ?! -Шаҳноза шундай деб жилмайганча юзини қайта дераза тарафга бурди ,- ёмғирни соғиндим. Айтинглааар ёмғир ёғиб берсин...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /45
-Цехга Баҳодир қараб туради,- деди Акмал ака Гулзебони қўнғироқ сочларини қўллари тарар экан ,- онаси , халта- палта олиб ол. Қайтишда молни тили, жигар яна лаҳм гўшт олиб бераман. Тилдан банкага солиб пишириб қўйсанг ,келинингга ҳам озроқ қувват бўлади.
Яна олма ,анор оламиз . Магиз , туршак , ёнғоқ ҳам
Акмал ака набирасига қош қоқди :
- Мани Зебогулим нима ейди ?
Рашида опа ташқарига йўл олар экан ўзига-ўзи шивирлар эди:
- Қодир Эгам ... Ҳаётимда жуда кўп илм олдим. Шу олган илмларимга яраша ҳузурингда имтиҳон топшираман.
Ҳозир эса қайноналик илмини ўрганаяпман. Илойим шу илмни ҳам яхши ўзлаштирай. Имтиҳонингда юзим шувут бўлмасин.
Илойим дадасининг ҳам умрилари узоқ бўлсин. Ризқларига , умрларига ўзинг барака ато эт. Шундоқ меҳри дарё жуфтни менга муносиб кўрганинг учун ўзингга шукр...
Алҳамдиллаҳ ..
Муаллиф : Хазонрезги
Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#қайноналик_илми
Имтиҳон
( воқеавий ҳикоя)
Рашида опа мактабда бир неча йиллардан буён тил - адабиётдан дарс беради. Ўтган йили нафақага чиққан бўлса-да севимли ишидан кўнгил узиб кета олмади. Қолаверса бир томонда уй- рўзғор. Топгани ҳа деса шу номи "ғор" аталмиш рўзғорга ҳарна мадор .
Рашида опа аслида кўп фарзандли оилага тўнғич келин бўлиб тушганди. Шу сабаб қатор йиллар топганини қайнона- қайнотасига илиниб келганди. Унинг эри Акмал ака собиқ иттифоқ даврида йигитлик бурчини Афғонистонда ўтаб қайтгандан буён жаҳли тез , салдан салга ловуллаб қайнаб кетадиган , кўпда ўзини идора қила олмайдиган серзарда бўлиб қолган эди. Шу сабаб Рашида опадан кейин келин бўлиб тушган олти нафар овсини вақти келиб қайнилари билан рўзғорларини бўлак қилиб чиқиб кетишган бўлсаларда , Акмал ака ота ҳовлида яшаб қолган эди. Ота- она руҳан яримжон бўлиб қолган тўнғичини бағридан нари қилишга кўзлари қиймаган эди. Улар Рашидани ҳам оғир - вазминлиги , сабрлилиги учун танлаб-танлаб келин қилишган эди.
Ўшандан буён қанча сувлар оқиб кетди...
Бири биридан ҳокисор қайнона ҳам , қайнота ҳам бирин - кетин оламдан ўтишди.
Мана энди Рашида опа билан Акмал аканинг ўзи қайнона- қайнота бўлиб ўтиришибди. Тўнғич ўғилларини уйлантирганларига тўрт йил бўлибди. Бу ёз ёлғиз қизларини турмушга беришди. Яна қаторасига бўйи етиб турган икки ўғиллари бор. Насиб қилса уларни келгуси йили бошларини икки қилиш ниятлари бор.
Рашида опа бугун биринчи навбатда тўрт , иккинчи навбатда бир соат дарс бериб бироз толиққан экан. Тўртинчи соат яна бир соат дарси бор . Ўқитувчилар хонасида ҳамкасби Нодира тобига келиб турган бир пиёла аччиқ чойни тутқазди :
- Рашида опа , сиз яхши кўриб ичадиган "чарчоқбости" чой бўлибди . Олинг.
- Вой Нодирахон , барака топинг,- чеҳраси ёришди Рашида опанинг ,- айни муддао бўлди-я ?
Рашида опа чойдан энди бир , икки хўплаган ҳам эди- ки , телефони жиринглади . Қараса эри .
- Лаббай , дадаси ... Ассалому..
- Менга қара , тез уйга келганда лаш- лушларингни йиғиштириб анави келининг билан бирга уйдан қуриларинг ! Бўл тез !
- Мени ахир яна бир соат дарсим...
Акмал ака аллақачон телефонни ўчириб бўлган экан.
- Опа , тинчликми ? Рангингиз қум бўлиб оқариб кетди?- Нодира зийракда дарров Рашида опага нимадир бўлганини фаҳмлади .
- Хўжайиним...
- Акмал акага нимадир бўлдими ?
- Қон босимлари бирдан кўтарилиб кетибди ...- бўшашганча ёлғонлади Рашида опа
- Бўлмаса тезда уйингизга боринг . Дарсингизга ўзим қараб тураман. Қон босим билан хазиллашиб бўлмайди .
Рашида опа Нодирага миннатдорчилик билдириб уйига елдек ўчди. Йўл - йўлакай бор хаёли эри билан келинида бўлди : "Тинчликмикан ? Ё келини эрига гап қайтардимикан ? Йўғ-ей ? Келини Умида бирам ройиш, юввош келин-ку ? Келин бўлиб тушганига тўрт йил бўлган бўлса шу давргача бир оғиз "тиқ" этган овози чиқмаганди унинг. Қолаверса унинг ўзи келинининг қулоғига доим қуйиб келади " Жон қизим. Биласиз , Адажонингизни жаҳллари жуда тез. Барчасига ўша Афғон урушида бўлганликлари сабаб. Қандоқ қиламиз, буям бир синовда энди. Жаҳллари чиқиб бир нималар деганларида уларга тик қараманг, ноҳақ бўлсалар ҳам гап талашманг. "Хўп бўлади" денг , шу билан одам гулистон. Уларни жаҳллари қанча тез бўлса , меҳрлари ундан юз чандон ортиқ. Буни айтмасам ҳам биласиз"
"Келининг билан қўшиб йўқолларинг" деганларига қараганда ... Ораларидан бирор гап қочдимикан- а ?"
Рашида опа уйига қандоқ етиб келганини билмади. Юрагини ҳовучлаб ҳаммалари бирга овқатланадиган хонага қадам қўйди. Қараса эри хонтахта ёнида ёнбошлаб ётибди. Авзойи бузуқ. Олдида нон , чой . Тарелкада ярим ёрти, чала ейилган қовурилган гўшт .
- Дадасиии...
Эри чеҳраси очилмаган ҳолда ўрнидан туриб чордона қуриб ўтирди .
- Ҳа нега келдинг ? Сенга фақат мактаб керак эмасми? Эр билан ишинг бормиди сенинг ? Келининг ҳам сени тарбиянгни олган? Икковинг бир хилсан!
- Дадаси , тинчликми ?
- Тинчликми демай анави келинингдан хабар ол ! Тушликка келиб дарвозани олдида икки соат сигнал чалдим .
Француз ёзувчиси Александр Дюманинг бир гапи бўлган "Дунёдаги энг яхши совға бу — китоб".
Бир куни ундан сўрашган:
— Китобдан яхши совға борми?
— Ҳа, бошқа китоб...
@xazon_rezgi
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Куч билан улоқтириб юборилганлиги сабабли Шаҳноза зарб билан зинама-зина думалаб тушди-ю , ўртадаги кичик саҳнда юзтубан узала тушиб ётиб қолди.
"Ўлдимикан ? - ўйлади Қаҳрамон тепадан пастга қараган кўйи,- ўлмаган бўлса ҳам барибир масаласи деярли ҳал бўлиб бўлди"
Қаҳрамон айни дамда кайфи учиб кетиб анча тийрак бўлиб қолганини ҳис қилди. У чўнтагига қўл суқиб қўл телефонини олди-да узоқ ўйланмай Ғулом акага қўнғироқ қилди. Ғулом ака қўнғироққа жавоб қайтаргунга қадар Қаҳрамон Шаҳнозани ёнига тез- тез ҳатлаб югуриб тушди-ю , чўкка ўтириб жувонни айлантириб бағрига босди :
- Алло Қаҳрамон , яхшимисизлар болам ?!
- Дадааа ! - бўғиқ овозда деярли бақиргудек жавоб қайтарди Қаҳрамон,- фалокат! Шаҳноза подъезд зинасидан йиқилиб тушди. Ҳозир ҳеч нимани билмай беҳуш ётибди.
- Нима ? Қизимга нима бўлди ?! Ўзи саломатми ? - Ғулом аканинг товуши титроқ аралаш таҳдидли эди
- Тушлик вақти "Бироз тобим бўлмаяпти" деганди. Мен уни шифокорга олиб бормоқчи ва яна ҳиёбонни бирга айлантириб келмоқчи бўлгандим. Отланиб квартирани чироқларини ўчириб чиққунимча ...
- Тез ёрдам чақирдингми ?
- Йўқ ҳали , биринчи сизга қўнғироқ қилдим.
- Сен тез ёрдамга қўнғироқ қил , қизимни ўрнидан қимирлатма , мен эса аллақачон йўлга тушдим...
Қаҳрамон Ғулом ака билан суҳбатни якунлаб, тез ёрдамни чақирди ва шундан сўнг Шаҳнозанинг бошига эгилди "Нафас оляптими ?!"
Қаҳрамон Шаҳнозанинг нафас олаётганини илғамади. Унинг билак томирини ушлаб азбаройи асаби таранглашгандан томир уришини ҳам ҳис қила олмагач, тез ёрдамни келишини кута бошлади.
▪️▪️▪️
Дилором Қурбоновна беморга очилган касаллик варақасига кўз югуртирар экан , уни қабул қилиб олган врачнинг ахборотини бир йўла тинглай кетди:
- Беморнинг бош ва елка қисмида кўкарган жароҳат излари бор. Шунингдек ўнг ва чап биқинида , қорнида ҳам жароҳат белгилари мавжуд. Қон босими кескин тушиб кетган . Пульси жуда суст. Ҳомиласининг эса юраги уришдан аллақачон тўхтаган.
Беморнинг эрини кўрсатма беришича аёли узоқ муддатдан буён таблетка кўринишидаги гиёҳванд модда истеъмол қилиб келган. Эрини эса уни ҳомиланинг ривожланиши учун ёзиб берилган таблетка деб алдаб келган.
- Беморни зудлик билан операция столига олишимиз керак,- барига хулоса ясади Дилором Қурбоновна, - аёлда тўлғоқ аломатлари йўқ. Ўзи эса хамон беҳуш. Ўйлашимизча ички қон кетиш процесси кетаётган бўлиши мумкин.
Врачлар қисқа консилиумидан сўнг Шаҳнозани операция столига олдилар.
Операция уч соатдан ортиқ давом этди. Ҳорғин ҳолда операция хонасидан чиқиб келган бош врач ўзини тик оёқда кутиб турган Ғулом акани кабинетига чорлади .
- Сизга бир неча хабарим бор,- деди Дилором Қурбоновна,- демак , гапни асосий хушхабардан бошлайман. Бахтингизга қизингизнинг жони омон қолди. Очиғини айтаман, бунинг учун умид жуда кам эди. Энди эса ...- Дилором Қурбоновна кўзларини ерга олиб сўзида давом этди ,- биласиз , набирангиз ... Қизингиз бу ерга келганда унинг ҳомиласи нобуд бўлиб бўлган эди. Операция вақтида қизингизни ҳаётни сақлаб қолиш учун унинг бачадонини олиб ташлашга тўғри келди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /43
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Раҳматуллаева (Хазонрезги)
18- қисм
- Тўхта ?! - у шифтдек бўлиб Шаҳнозанинг бошига бостириб келиб икки елкасидан силтаб тутди ,- нималар деяётганингни биляпсанми ўзинг ?!
- Биляпман,- деди Шаҳноза изтироб билан ва Қаҳрамоннинг қўлларни итариб ташлади,- мени шунчалар гўл деб ўйлаганмидингиз ? Шунча вақтдан бери мени дорига ўргатганингизда "Ёпиқлиқ қозон ҳамиша ёпиқлигича қолади" дея хаёл қилганмидингиз ? Айтинг-чи , мени айбим нима эди ? Мен- ку ёмондирман , аммо қорнимдаги бола сизнинг зурриёдингиз , сизнинг ҳам бир парчангиз эди- ку ? Наҳотки юрагингизда унга нисбатан зиғирдек меҳр туймаган бўлсангиз ? Унда эшитинг , манави кўксингизда ураётган бир парча гўшт юрак эмас , тош экан !
Қаҳрамон Шаҳнозага ўшшайиб қаради:
- Ҳа ! Саволларингга жавоб олмоқчимисан ? Тўғри менинг юрагим тош ! Уни тошга айлантирган ким деб ўйлайсан ?! Майли ўйламай қўяқол. Ўзим айтаман барини ! Уни тошга айлантирган сен дадажоним деб билган инсон ! Нимага ўқраясан менга ?! Гапим ёқмадими ? Ана шунақа рост гап туққанингга ёқмайди деганлари шу !
- Дадам ?! - истеҳзоли кулди Шаҳноза , - ростини айтсам мен эмас , сиз уларнинг фарзандларига ўхшайсиз ! Қараб туриб баъзан ёқа ушлайман . Ҳаёт сизларга шунчалик кўп нарса берганки, аммо ҳар иккингиз бирдек ношукрсиз ! Уй, жой , машина , мол- мулк ... Қўлингиздаги давлатнинг чеки, чегараси йўқ. Аммо шундаям Сизларга нимадир кам . Сиз энди инсонларга ҳам эгалик қилишни , уларнинг тақдирини ўйинчоқ қилишни истайсиз. Ўзингизни барчадан устун қўясиз. Ҳамма нарсага етган ақлингиз инсонлар тақдирларининг эгаси Аллоҳ эканлигини билмайсиз . Дилозорлик , хунрезлик эвазига топган шунча бойлигингиз эртага сизнинг зарарингизга қарши гувоҳлик беришини унутиб қўйгансиз! Сизнинг ҳам бу дунёдан олиб кетадиганингиз ўттиз метр сурпдан бошқа ҳеч нарса эмаслигини англашни истамайсиз.
- Бўлди қил ! - жазавага тушди Қаҳрамон , - жуда индамасам
ўзингдан кетасан !? Ўзингдан ақллини ясама хўпми ?! Сен кўп нарсани билмайсан ! Агар билсанг ҳозиргидек шарт- шарт гапирармикансан ?! Истасанг бор хақиқатни айтаман.
- Айтинг ! - қисқа- қисқа нафас олганча ҳансираб жавоб қайтарди Шаҳноза , - яна қанақа ёлғонларингиз қолиб кетганди?
- Бу гапларни ҳоҳла ёлғон де, ҳоҳла бошқа нима . Билсанг буларнинг бари менга тариқчалик қизиқмас . Худди менинг сенга бефарқлигинг каби...
Аммо ҳозирги айтадиганларимни жон қулоғинг билан тингла . Хуллас айни дамда айтадиганларим сен учун.
Сен ҳозир ўзинг билиб ё билмай сен , мен ва қимматли дадажонимизга тегишли бўлган олий ҳақиқатни айтиб қўйдинг.
Бу ҳақиқат шундан иборатки , сен умринг давомида дадам деб билган ўша инсон аслида сенга ҳеч ким эмас. У менинг ҳақиқий дадам бўлади. Ҳа нимага кўзларингни олайтирасан ? Дунёда ҳеч кими йўқ ғирт етим бўлиш қийин эканми ? Бир лаҳзада рангинг шунчалик оқарса-я ? Мана мени кўр , йигирма олти йилдан буён безни иши беш деб юрибман.
Хуллас , мен туғилганимда қимматли онажоним каминани тақдир измига ташлаб ўзлари бу ёруғ дунёни тарк этиб кетгандилар. Қимматли дадажоним эса бу дунёда борлигимни орадан нақд ўн олти йил ўтиб билдилар. Қойилмисан ? Дадажонимни хўпам омадлари кулганда ?! Бировни боласини болам деб юрганларида тоълелари кулиб бирдан қўлли -оёқли тап-тайёр болага эга чиқиб ўтирсалар . Очиғини айтсам уларни аллақачон менга кераклари йўқ эди. Бу пайтга келиб мен ўзимга хон , ўзимга бек бўлиб бўлган эдим. Буни қаран- ки , мен дадамга керак эканман. Хуллас улар мени бир амаллаб кўндириб яқин дўстларининг ўғли сифатида ўзлари билан олиб кетдилар. У вақтда ойинг тирик эди. Сен у пайтда ёшгина қизалоқ эдинг. Қўштирноқ ичидаги "отанг"ни бағрида ўйнаб- кулиб юрганингда , мен ўзимга тегишли жойда сиғинди бўлиб яшаганман. Хуллас вақти келиб тақдир тақазоси билан бепушт бўлиб қолган отанг шу ердаям очкўзлигини қўймади. Ҳар иккимизни қўлдан чиқаргиси келмади. Вақти келиб бир қанча важ- карсонларни ўз ўрнида самарали қўллаб менга сени олиб берди
@Xazon_Rezgi / 41
SMM va telegramni mutlaqo bepulga oʻrganishni xohlaysizmi?
Arzimagan narsalarni pulga oʻrgatadiganlar hozirgi kunda juda koʻpayib ketdi.
🎁 Lekin, men sizga bitta kanal topib keldim. U yerda bepul bilimlar bisyor!
— Emoji yasash;
— Stikerlarini bir nechta turlari;
— SMMni noldan;
— Telegramni siz bilmagan sirlari.
✅ Bundan tashqari, ayollar uchun zarur kurslar, foydali postlar va hattoki psixologik bilimlarni ham topishingiz mumkin.
Eng qiziqarli joyi, bu bilimlar orqali uyda oʻtirgan xolda daromad qilishni boshlaysiz!
🫶 Barchasi "Rivoj Maktabi" kanalida. Siz ham sovuq kunda issiq uyda oʻtirib rivojlanishni xohlasangiz kanalimizga qoʻshilib oling:
/channel/+56jqtyhnBUY3NzIy
/channel/+56jqtyhnBUY3NzIy
😔 Ayollar uchun eng ogʻir ish — bu har kuni nima tayyorlash haqida bosh qotirish boʻlsa kerak.Ayniqsa, 🧕qaynonangizning tuzib bergan bir xil menyulari butun oila a’zolaringizning joniga tekkani aniq.
👩🦱Menyuni oʻzgartirardim-u, koʻp retsept bilmayman-da, deyapsizmi? Axir shu ham mummomi? 💥“Sevimli retseptlar”💥 kanalida siz xohlagan hamma retseptlar bor!
— tez va oson tayyorlanadigan taomlar;🎊
— mazali salatlar va shirinliklar;🍰
— bayram tadbirlari, tugʻilgan kunlar 🎂uchun togʻorabop, xamirli ovqatlar.
Qani tez kanalga a’zo boʻling, Eng zoʻr retseptlarni oʻrganib, yaqinlaringizni xursand qiling 👇👇👇
Аёлимнинг озгина кайфияти йўқ эди. Унга баъзида "Сизни яхши кўраман" деб хабар юбориб тураман. Бугун шу хабарни контактдан юборишда "Онаси"га юбораман деб, "Онам"га юборворибман.
Ташқарига чиқиб келсам, онам 6 марта қўнғироқ қилибдилар. Дарров қўнғироқ қилдим. Қалтираб хавотирда тинмай соғлигимни сўраяптилар. "Хеч бунақа ёзмасидинг" дейдилар... Тинчлантирдим. Шунақа ёзгим келганини айтдиму, шу хабарни нега ҳеч онамга юбормаганман ёки охирги марта қачон ўзларига айтганман деб, ўзимни койидим.
Ростдан ҳам, шу сўзни ҳар куни ҳамма яқинларимизга айтишимиз керак, айниқса онамизга..!
©интернет
Оқшомингиз осуда ўтсин, яхшилар...
@xazon_rezgi
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
уларни кечгача топиб келишини айтиб , Шаҳнозани квартирага ташлади-ю , ўзи Ғулом аканинг бош офисига кетди. У бугунги "янгилик"дан сўнг отни тезроқ қамчиламаса бўлмаслигини тушуниб етган эди.
- Ҳа Қаҳрамон , бормисан ? - Ғулом ака Қаҳрамонни кўнгли илиб қарши олди ,- кейинги вақтларда кўринмай қолдинг ? Тинчликми ? Шаҳноза яхшими ?
- Ассалому алайкум ,- Қаҳрамон Ғулом ака билан қўш-қўллаб кўришар экан ўзича изоҳ берган бўлди, - бизлар яхшимиз , дада. Қизингиз ҳам яхши юрибди. Кейинги пайтларда ўзимни ишларим кўпайиб кетди. Кир ювиш воситалари ишлаб чиқарадиган цехнинг ишлари кенгаядиган бўлиб турибди. Ҳамкорлардан яхши таклифлар келиб тушяпди. Шунга бош директор сифатида сизнинг имзоингиз керак бўлиб турганди.
Ғулом ака Қаҳрамонни тинглай туриб мийиғида жилмайди :
- Буни қара , икковимизнинг дардимиз бир чиқиб қолди-ю ? - у шундай деб столи тортмасидан ичи турли қоғозлар билан тўлдирилган перфафайл олиб Қаҳрамоннинг олдига ташлади:
- Бу ерда тасарруфимдаги кўчмас мол- мулк , ишлаб чиқариш цехлари ва дўконларнинг сенинг номингга ҳадя сифатида ўтказиб бериш ҳужжатлари . Мен билан нотариал идорага бориб гувоҳлар иштирокида қабул қилиб олиш учун бир неча жойига имзо чекиб келишинг қолди холос.
Қаҳрамон учун бу ҳол кутилмаган эди. У ҳурсандчиликдан ёйилиб кетган оғзининг танобини бир амаллаб йиғиштириб олишга ҳаракат қилиб , сипогина жавоб қайтарди :
- Бу нарсалар менда бўлди нима-ю, сизда бўлгани нима эди ? Жуда шошилинч эмас эди , дада...
- Қўявер , мен шуни ҳоҳладим. Шунда ҳотиржам бўламан,- деди Ғулом ака , - қани кетдик , ишни битирсак охиригача битирақолайлик.
▪️▪️▪️
Шаҳнозанинг ҳомиласи етти ойликка яқинлашиб қолди. Шаҳноза ҳомиладорлигини Қаҳрамонга маълум қилгандан буён эри анча ўзгариб қолди. Шу чоққача Шаҳнозани шифокор текширувига ўзи олиб боради , ўзи олиб қайтади. Шаҳноза "ҳиссиз" эрининг нима учундир бундай меҳрибон бўлиб қолганига ажабланади. Кўнгил учун бир оғиз "Нима ейсан , нима ичасан?" деб сўрашга ярамайдиган , ширин сўзини аяйдиган эрининг ўзининг "Шифокорга бораман" деганда оёғи куйган товуқдек типирчилаб қолишига ҳайрон қолади Шаҳноза.
Ҳомиладорлик сабаб Шаҳноза анча қийналди. Назира бувининг айтиши бўйича "Одамдан одамнинг бунёд бўлишининг ўзи бўлмасмиш" . Улар яна "Раҳматли Раънохон сенга ҳомиладорлигида тўққиз ой бошқоронғилиги тарқамаганди. Сув ичса сувни қайт қиларди бояқиш. Сен дунёга келгунингача озиб- тўзиб чўпдек устихони қолганди. Сенинг ҳомиладорлигинг ойингники билан солиштирганда анча яхши ўтаяпти" дея юпатган бўларди.
Қаҳрамон қабулига олиб борадиган доктор хоним ҳар сафар Шаҳнозани обдон тинглаб , керакли муолажаларини ёзиб бергач бўлажак она ўзини анча енгил ҳис қилар эди.
Шаҳноза иштаҳаси яхши бўлмаса ҳам бўш қолди дегунча уйқудан бош кўтарай демасди. Тўлачадан келган гавдаси ҳомиладор бўлгач тол ҳипичдек нозиклашиб кетди. Яхшиям Назира буви бор экан. Унинг ғамини шу аёл ер , тез- тез "Бечора етим қиз , шундан ҳол сўрайдиган бирор яқин дардкаш аёл бўлмаса" дея куйиниб гоҳ Ойдинни , гоҳ Нилуфарни Шаҳнозадан хабар олиб келишга ундар эди.
Шаҳнозани энди на дадасининг кирдикорлари , на Қаҳрамоннинг пана-панада қилиши мумкин бўлган ишлари қизиқтирмай қўйган , бир вақтлар "Жаҳонгир билан боғлиқ воқеаларни тагига албатта етаман" деган ниятини амалга оширишга ҳафсаласи қолмагандек эди.
Ғулом аканинг мол- мулки ва давлати ўз қўлига бутунлай ўтиб бўлгач Қаҳрамон ҳам бир баҳона топиб Шаҳнозанинг жавобини бирваракай бериш ҳаракатига тушиб қолган , аммо бунинг учун Зарина билан кайф-сафодан вақт орттира олмаётган кезлар эди.
Шундай кунлардан бирида Шаҳнозадан йўл-йўлакай хабар олиб кетишга кирган Нилуфар келинойи уни уйда оғриқдан ғужанак бўлиб инграб ётганининг устидан чиқиб қолди .
- Вой ўлмасам, - Қаҳрамон телефонини кўтармагач, вахима ичида қолган келинойи дарҳол тез ёрдамга қўнғироқ қилди.
Тез ёрдам шифокорлари Шаҳнозага оғриқ қолдирувчи укол қилишди-ю ,
@Xazon_Rezgi /39
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
17- қисм
- Майли розиман ,- айни дамда Жаҳонгир таваккал қилишга ботинди,- баҳонада шаҳар айланиб келишгаям имкон топиларкан.
Эртаси куни келишилган вақтда Мансур ака ва Жаҳонгирни Сашанинг йигитлари олиб кетишди. Жаҳонгир тайин қилинган зиёфатга юраги бетламайроқ борган эди. Бироқ борган жойидаги сокинлик , ходимларнинг чиройли муомаласи ўзига бўлган ишончини ортишига сабаб бўлди . Жаҳонгир Мансур ака билан бирга меҳмонлар учун кичик порцияларда тортиш учун палов дамлашга зирвак тайёрлаб қўйганларидан сўнг, сомсага ҳаракат бошладилар. Уй эгаси худди ўзбекларникидек ҳовлисининг бир четига тандир қурдирган экан. Тандирнинг ички тарафи ростмана тандирга ўхшаш бўлсада , усти тарафи кафель бўлакчаларидан антиқа дизайнда ишланган экан. Тандир ўтин билан эмас , газ билан қиздирилар экан. Ўша тандирда сомса ёпдилар.
- Жаҳон, биз томонларда "Бекнинг иши бежоғлиқ" деган гап бор эшитганмисан ? - Мансур ака Жаҳонгир бошини "ҳа эшитганман" деб силкиб қўйгач , завқланиб давом этди,- бу гап манавиларга ҳам тегишли экан. Қара , уй эгаси ҳар бир ишни дид билан бажартиришни хуш кўрар экан.
Шу куни уй эгаси Петр Евдокимовичнинг қизи Настья ўн ёшга тўлиши муносабати билан ўтказилган зиёфат тушдан бошланиб кеч соат йигирма иккиларгача давом этди. Меҳмонлар ўзаро давра бўлиб турли мазмунда дилдан суҳбат уюштирдилар. Байрамона тушликдан сўнг аёллар учун таниқли хонандалар концерт қўйиб берган бўлсалар , эркаклар бинонинг махсус жиҳозланган хонасига йиғилиб билярд ўйнадилар. Қизалоқ Настья учун алоҳида таклиф этилган ўғил ва қиз болаларга ташкилотчилар томонидан алоҳида кўнгилочар шоу-ўйинлар ташкил қилинган эди.
Шу куни Жаҳонгир билан Мансур акадан ташқари яна ўн икки нафар ошпаз ва ёрдамчилари хизматга шай бўлиб турли халқлар ошхонаси таомлари ҳамда ичимликларни кетини узмай меҳмонларга тортиб турдилар.
Меҳмонлар тарқалгач Саша хизматда бўлганларга иш ҳақини келишилгандан анча ортиқ қилиб тарқатди.
- Устидаги устамаси келишилган вақтдан уч соат ортиқ қолиб кетганингиз учун,- деди у ўзига ҳайрон боққан Жаҳонгирга қараб ҳотиржам оҳангда.
- Инсофли бой-да шу Пётр ,- деди Мансур ака уйга қайтишар экан,- қалай бугунингдан кўнглинг тўлдими , йигит ? Хуллас , Мансур аканг бир нима деса "хўп бўлади" десанг кам бўлмайсан.
- Хўп бўлади,- деди Жаҳонгир ҳозиржавоблик билан . У кечгача тик оёқда турган бўлса ҳам кайфияти кўтаринки эди. Кўтаринки бўлмасинми ? Ахир салкам бир ой ишлаб топадиган пулини бир кунда топган бўлса.
Жаҳонгир икки ой ичида яна уч қайта бирда Мансур ака , бирда тоғаси Каримберди ака билан биргаликда Пётр Евдокимовичнинг турли манзилларидаги меҳмондорчиликларида хизмат қилиб анча пишиб қолди.
▪️▪️▪️
Қаҳрамон олиб борган нервпотолог шифокор йигит Акром Шаҳнозани атрофлича текширган бўлди-ю , узил- кесил ташхис қўйди:
- Сизнинг асабларингиз обдон чарчаган. Яхши нарсаларни ўйлаб бафуржа дам олишингиз керак. Керакли дорилар рўйҳатини эрингизга ёзиб бераман .
Шаҳноза шифокорнинг қабулидан кўнгли тўлиб - тўлмай чиқар экан хаёлидан "Бу Акром деганлари соғлиғим юзасидан бирорта тайинли янгилик айтмади-я ? Яна ўзини тутиши аллақандай совуққонми-ей ?" деган фикр ўтди.
Қаҳрамон "дорилар рўйҳати"ни олиш учун Акромга юзланар экан , шифокор ўрнидан туриб эшикни яхшилаб ёпилганлигига ишонч ҳосил қилгач дўстига паст овозда жаҳл аралаш важоҳат билан гапира кетди :
- Сен эс- песингни еб қўймаганмисан , мабодо ? Қизни нима қилдинг ? Қайнотанг билса сени нимталаб ташлайди !?
- Ўпкангни бос , Акош ! Нима қилибман мен ? Қайнотам-чи , мени не-не умидда куёв қилган , нимта қилиш учун эмас !
- Бояқишни буткул дорига ўтказиб бўлибсан-ку, аҳмоқ ?! Камига у қиз...
- Оббо ?! Гапни бунча аччиқ ичакдек чўздинг? - бетоқатланди Қаҳрамон,- бўл тез ажи- бужи қилиб бир нималарни ёзиб бер. Ретцепт деб олиб чиқиб кўрсатаман. Эртадан бошқа дори бераман. Буниси яхши таъсир қилмай қолди ўзи.
@Xazon_Rezgi /37
Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик. Ичагида яраси бор экан, шу очилиб кетибди. Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади.
Бироқ марҳум шифохонага бормаган.
— Нега шифохонага олиб бормадингизлар?
— дедим ҳайрон бўлиб.
Аёли ерга қарайди
Болалари онасига хўмраяди.
Бир амаллаб масаланинг тагига етдим.
Ака яқинда набирали бўлибди. Тўнғич қизи ўғилли бўлиб, шунга бешик тўйи олиб бориши керак экан. «Бешик тўйи»нинг харажати катта эмиш.
«Агар мен касалхонага тушиб қолсам тўй беролмай қоламиз», деб ота шўрлик шифохонага бормаган ва бир ҳафта давомида қон туфлаб юраверган.
— Бир неча марта айтдим, лекин ҳар сафар: «Қудаларнинг олдида уятли бўлиб қоламиз, қизингнинг кўнгли ўксийди», деб бормадилар, — дейди аёли.
Хуллас, шу одам ўлди. Бир тийинга қиммат анъанани, бемаврид ғурурни деб ўлиб кетди.
Муҳтарам ўзбеклар, тўйлар фожеасидан қачон қутилади?
Қачон эс киради бизга? Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз?
Абдуллоҳ Зиё
Каналга аъзо бўлиш
http://t.me/xazon_rezgi
Asallarim solixalarim Ilm oling o‘rganing xatimga qatnashing USTOZA MISR DAVLATIDA ÚKIGAN AL - AZXARNI TAMOMLAGAN IJOZA BЕRAMIZ BITIRSANGIZ MAXRAJ TAJVID KURON XATIM QILIB QIROAT KILISHNI XOXLASANGIZ úrgatiladi
IBODATUL ISLOMIYA darslarimiz bugundan boshlanadi ☝️☝️mutloko bepul
KOK YOZUVGA BOSAMIZ🟥🟥
🟥🟥
Ilm olishni istagan ayollarimiz uchun ajoyib imkoniyat eng muhimi darslarimiz mutlaqo bepul tezda qo‘shilib olinglar👇👇