xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

24200

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

- Айтаман, қизим . Айтаман. Сен ўзи бир жаҳон , ҳусни бир жаҳон ўғил туғдинг . Озгина нафасингни ростлаб олгин , кейин болангни кўрсатамиз.

Ҳафизанинг шаҳло кўзлари пирпиради. Мижжалари ёшга тўлди . Алланима деб шивирлади .
Сўнг Барно опага илтижоли боқди:

- Опажон , озгина сув беринг...

- Ҳай қиз , нимага келишгандик? Ҳаяжонлана кўрма ...

- Хўп

- Ҳозир қизларга айтаман , илиққина сув олиб келишади. Ўзинг яхшимисан ?

- Яхшиман , Опажон , яхшиман, - заифгина жавоб берди Ҳафиза ,- фақат жудаям сувсаб кетдим. Ҳавотирга ўрин йўқ...

Ҳафизага ўн беш кунларда жавоб беришди. Гарчи у фарзандини эсон- омон дунёга келтириб олган бўлса-да , юраги ҳаддан ташқари заифлашиб қолган эди. Туғруқхонадан чиқаётганда шифокорлар Жаҳонгирга Ҳафизани иложи борича эҳтиёт қилишни , асраб- авайлашни қаттиқ тайинлашди.

- Ўғлингизга Азизжон деб исм қўйган бўлсангиз ҳам унинг иккинчи исми - Мўъжиза ,- деди Барно опа она- болани кузатиб қўяр экан Жаҳонгирга,- шуни яхши билингки ўттиз беш йиллик иш фаолиятимда бу қадар мўъжизаларга унчалик кўп ҳам дуч келмаганман. Уларни асранг...

Жаҳонгир шифокорга миннатдорчилик билдириб , йўргакдаги Азизжонни маҳкам тутганча Ҳафизага юзланди :

- Бошинг айланмаяптими ? Юра оласанми ?

- Мен яхшиман , дадаси ... Уйимизни бирам соғиндик...

Жаҳонгир Ҳафизани ортиқча дабдабаларсиз ёлғиз ўзи туғруқхонадан олиб кетди , у аёлини кўпчилик қуршовида уриниб қолади деб хавотир олгани учун барча ҳашамдан воз кечганди...

Ҳафиза эса эрининг бу қароридан жуда ҳурсанд бўлди , зеро у кўзлаган ниятига аллазамон етиб бўлган эди...


#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /79

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Ҳафиза эрини кўриб ётган жойида юзини четга бурди ...

- Ҳафиза...,- Жаҳонгирнинг овозида ингроқ бор эди,- нега ? Нима учун ?

Ҳафиза индамади.

Жаҳонгир энгашганча аёлининг бўздек оқариб кетган юзини ўзига қаратди :

- Гулим ...

Ҳафизанинг оҳу кўзларидан бир томчи ёш узилиб чеккаси томон сирғала- сирғала оқиб тушди ...

- Ҳафиза ... Нима учун менсиз қарор қилдинг ? Шунча ойлар давомида ўзингни бунчалар қийнадинг ? Гўзалим , бу виждоннинг азобларига қандай чидайман энди ?

- Дадаси ... - ўпкаси тўлиб гапира олмай қолди Ҳафиза.

- Гулим ...

- Дадаси , - ҳиқиллади Ҳафиза ,- илтимос , мени бағрингизга босинг ...

Жаҳонгир осма укол уланган мосламани чеккароққа сурди. Ўзи Ҳафизани ёнига ўтириб , аёлини титраганча бағрига олди ...

- Дадаси , - деди Ҳафиза маҳзунгина жилмайиб , - сизни кутиб қолдик... Ўғлингиз билан ...

Жаҳонгир аёлининг анвойи ифор келиб турган сочларига лабини босди. У гўёки шу йўл билан кўз ёшларини яширмоқчи бўларди.

-Дадаси ... - энтикиб нафас олганча сўзида давом этди Ҳафиза ,- ўғлингиз ҳудди сизга ўхшайди. У мавжуд бўла бошлаган вақтиданоқ тинмай мени юпатиб келди... У айтдики "Дадажоним мен ҳақимда билсалар , сиздан сира хафа бўлмайдилар, чунки уларнинг юраклари дарё . Шундай юраги дарё инсоннинг ёнида мендек ўғил бўлса қандоқ созлигини улар албатта тушуниб етадилар"дейди.

Дадаси ... Аппарат унинг ўғил эканлигини тасдиқлади. Мен эса буни энг биринчи дақиқалардан билганман... Аммо қандай ?! Бунисини билмайман...

- Ҳафизааа ... Нимага шу вақтгача айтмадинг ? Мен сенинг ёнингда бўлишим керак эди...

- Сиз шундоқ ҳам менинг ёнимдасиз ... Ёнимда эдингиз... Ҳамиша ... Ҳамма вақт...

Айтишадики , ўзига ишонган аёл эрига ишонар экан.

Мен эса сизга ишонганман... Ўша илк учрашган кунимизданоқ ...

- Ҳафиза ...

- Лаббай...

- Вақти келиб шу кунларни жилмайиб эслаймиз...Ўшанда мен
"Эсингдами онаси , мендан беркитиб нима ишлар қилиб юрганингни?!" дейман...

Ҳафиза чуқур хўрсинди.

- Майли дадаси. Ўша вақт келганда барча жазога тайёрман...
- Сен жазо эмас , энг , энг , энг олий мукофотга лойиқсан ... Сени жуда севаман, онаси ...

Сенсан севарим , ҳоҳ ишон , ҳоҳ ишонма ...

#давоми_бор

Муаллиф : Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /77

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

32- қисм

      Жаҳонгирнинг дўстлари "Хотинларимиз ҳам ҳа деса рўзғорда куймаланишавермай ўзаро борди-келди қилиб кўнгилларини ёзишсин , уларнинг орасида ҳам  бизникига ўхшаб ўзаро оқибат уйғонсин" дея бир ойда бир маротаба аёлларнинг ўзларига йиғин ташкил қилиб берган эдилар. Азалдан бунақа юришларни хушламайдиган Хафиза эрининг юзидан ўта олмай даврага аранг қўшилган эди. У кўпчилигининг дарди мол - дунё , кийим-кечак , қайнонасининг ғийбати бўлган бу жувонлар билан суҳбатлашишни дили тиламас , "гап" деб аталмиш бу йиғинларнинг охиригача  тишини тишига қўйиб базўр чидаб ўтирарди. Яхши-ки ўн икки кишилик  даврада ўзи каби камсуқум сўзи сўзига тушадиган дилтортар икки аёл Нозила ва Ҳакима бор эди. Ҳафиза гапларда иложи борича шу иккисининг ёнидан жой эгаллашга ҳаракат қиларди. Аксига олиб касби ўқитувчи бўлган Ҳакима ишидан ортиб бундай йиғинларда кўпам  иштирок этавермасди. Уч кун олдинги гапга на Ҳакима , на Нозила келишмади. Ҳакима ҳар сафаргидек ишидан ортиб чиқолмаган бўлса , Нозиланинг кичкинаси шамоллаб қолган экан.
    Шу кунги гапда  Ҳафиза қолган тўққиз нафар аёл олдида ўзини ноқулай ҳис қилаверди. Айниқса тилини ҳеч кимга бермай бидир- бидир қилаверадиган Сабиҳанинг тутуруқсиз гаплари обдон жонига жазо бўлди. Кўнгил тиламаган таом ва суҳбатдан ёмони йўқлигини Ҳафиза шу куни ўз танасида синаб  билди.
     Унинг тоқати то асосий таом тортилгунча етди. Ҳафиза "Бироз ҳовлига чиқиб ўтирсам, сал енгиллашарман" деган хаёлда даврадагилардан руҳсат сўраб кафе ҳовлисига йўл олди.
    Ҳақиқатдан ҳам ҳовлидаги баҳаво муҳит уни анча ўзига келтирди. Ҳафиза у ерда бирмунча ўтиргач, ичкарига йўл олди. У даврага қайта қўшилишдан аввал аёллар хонасига бориб юзини енгилгина чайиб келишни режалаштирди ва бошқа ён тарафдаги эшик томон йўл олди.
    
   - Барибир ҳам ўз фикримда қоламан,- аёлларни оғзига уришга интиларди Сабиҳа,- ўғил кўрмаган аёл фарзанд кўрдим демаса ҳам бўлаверади.

    Ҳафиза даврага қайтаётган жойида таққа тўхтаб қолди . Уни пайқамаган аёллар сўзларида дадил давом этдилар.

    - Ҳай , ҳай ,- унақа деманг,Сабиҳаой.   Ўзимиз ўғил туққан бўлсак ҳам бунақа гапларни гапиришга қўрқамиз биз

   - Ҳақиқатни айтишдан нимага  қўрқишим керак билмадим ? Бор гап- ку бу ? Ундан кейин одам деганда озгина фаросат бўлиши керак.  Ўзинг-ку туғолмас экансан , руҳсат бер эринг бошқасига уйланиб ўғил кўрсин. Сени ҳам , бошқасини таъминлашга ҳам пули етса. Эр жанварни ҳам кўксига шамол тегсин бундоқ!  Йўқ бу кишим "Ит пичан емас , отга ҳам бермас" хилидан.
     "Бойлар ҳам йиғлайди" деганлари шудир-да. Эртага бошқа бировни ҳизматини қиладиган қизлар учун шунча елиб югуриб бойлик топиш шарт эмасди. Шу оддий ҳақиқатни тушунмаган аёлни нима дейиш керак билмадим. Ҳа топдим ! Қовунни яхшисини ит ейди !

    - Четдан гапириш осон. Ўзингизда шунақа ҳолат бўлганда нима қилардингиз? - гап ташлади Мунира,- ўшандаям ҳозирги гапларингизни айтармидингиз?

    - Нимага айтмас эканман ?  - лаби лабига тегмасди Сабиҳанинг,- ман мард бўлиб шарт йўлимни бўшатиб қўярдим. Раз ўзим ўғил туғишга , умуман туғишга ярамаганимдан кейин қилардим-да шу ишни. Аммо ҳамма аёл ҳам бу ишни қилишга қодир эмас.
   
    Мана Ҳакималарда тўрт ўғил . Аммо топгани  у ойликдан бунисига етмайди. Ўзи камбағалнинг эккани унмайди дегани шу Хакимага аталиб айтилган... Аммо шунга қарамай Ҳакиманинг тили чойшабдек бир қарич , нима қилсаям ўқитувчида , болаларни тартибга чақиравериб  гапдон бўлиб кетган у. Анави Ҳафиза сувилон бўлса тишни ҳатлатиб бир сўз айтишга эринади. Ўзича менсимайди бизларни. Ўзини дунёда танҳо деб ўйлайди шекилли.  Билмайди-ки , эри бир вақтлар бошқасини дардида девона бўлганини . Ўша қизни дастидан улоқиб Россияга кетганини сизлар ҳам эшитганмисизлар ?

    Ҳафиза бу сўзларни эшитиб бўларича бўлганди. У ўзини тутиб  тура олмади. Сабиҳани сўзларини ортиқ эшитгиси келмади ва аёллар столига яқинлаша бошлади .

   Унга кўзи тушган Мунира Ҳафизага орқа ўгирганча тилига эрк берган  Сабиҳанинг оғзига урмоқчи бўлди:

  
@Xazon_Rezgi              /75

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

▪️▪️▪️
#орадан_саккиз_йил_ўтди

- Болажонларим , овқатингизни еб олинг , дарсингизни қилишни кейин давом эттирасиз.

- Бувижон , дадам қачон қайтадилар? - Наргиза лабини чуччайтириб қучоғини очди ,- мен уларни машуууунча соғиниб кетдим.

- Даданг ҳадемай қайтади , болам, - хўрсинди Муқаддас опа,- ишиям бор бўлсин-да дадангни. Бир оёғи бу ерда , бир оёғи Санк-Петербургда. Бу ёқда ойингни ҳам тоби қочиб қолгани чатоқ бўлди. Вей ойижонинг хум-а хум. Бир жойи оғрисаям чурқ этмиди. Қачон- ки , ҳолдан тойиб силласи қуриб ётиб қолса биламиз касаллигини. Шундаям билган гапи "Ман яхшиман". Худоё тавба , аёл кишиям дардга шунақа оғир бўлишини энди кўришим. Ҳа оғриса оғрияпти демайдими , бир чорасини кўрмаймизми ? Э йўқни кунини бермай ўлсин,- Муқаддас опа жаврана- жаврана косаларга овқат сузиб қизларни ёнига қўйди,- сенлар шошилмасдан овқатларингни ичиб турларинг. Мен ойижонингиздан бир хабар олай .

- Бувижон , ўзингизга овқат сузмадингиз-ку ? - қақажон Наргиза ҳайрон бўлганча сўради,- биз билан бирга овқат емайсизми?

- Болам , айтдим-ку ойижонингиздан хабар олиб келай деб ,- Муқаддас опа шундай деб Наргизани ёнига нонни яқинроқ суриб қўйди,- сен еявер жоним қизим. Мен шундоқ ойижонингдан хабар оламан- у, қайтаман.

Муқаддас опа Ҳафизанинг хонасига йўл олар экан ўзича жавраниб борарди "Ҳаҳ қизим-а, сан бир аҳволда ётсанг мандан овқат ўтарканми ? Ман овқатни эмас , овқат мани еса керак?!"

- Ҳафиза қизим, - эшик ёнида туриб овоз берди Муқаддас опа ,- уйғоқмисан болам ?

- Кираверинг ойижон ,- заифгина овоз берди ичкаридан Ҳафиза ,- кираверинг.

Муқаддас опа ичкарига қадам босиб ёстиққа суяниб ранги бир ҳолатда синиқиб ўтирган келинига қараб юраги туздек ачишди.

- Ойижон , қизлар қийнаб қўйишмади? Узр сизни ҳам юмушга кўмиб қўйдим. Руҳсат берсангиз кичкина синглимни ёрдамга чақирардим .

- Синглинг меҳмон бўлиб келса майли. Бу уйда нимаям иш бор ёрдамга чақирадиган ? Аммо келиб гаплашиб , кўнглингни ёзиб ўтирса бошқа гап. Тўрт коса овқатни ўзим ҳам бир амаллайман. Бу ёқда қарқуноқларим Лазиза билан Наргиза ҳам ўзларини эплаб олишган. Ҳозир биргина муаммоимиз бор , уям бўлса сенинг соғлиғинг. Сен ҳеч нарсани ўйламай, ташвишини чекмай ётиб дамингни ол. Соғлиғингни тикла.

- Ойижон ...- кўзларида ёш ҳалқаланди Ҳафизанинг ,- бунчаям меҳрибонсиз- а ?- у шундай деб жилмайди ,- ростини айтсам бизникига совчиликка борган вақтингиз сизни ошхона деразасидан кўриб юрагим пўкиллаб кетганди , кўзимга бирам важоҳатли, жаҳлдор бўлиб кўрингандингиз- ки . Анча вақтгача ўзимга келолмай юрганман.

- Ҳали индамасам юрагинг касал бўлганигаям мени айбдор қиласан шекилли,- кайфияти кўтарилди Муқаддас опани ,- вой соддагина қизим-а ? Роса ўтингни ёрган эканман-да ўшанда ?

- Йўғ-ей , Ойижон ,- ўз сўзларидан ҳижолат тортди Ҳафиза ,- сира ундай эмас. Бу юрак қурғурнинг даҳмазаси қаердан чиқди билмайман?!

- Ман биламан қаердан чиққанини,- ўктамлик билан жавоб қайтарди Муқаддас опа,- мани келинимга кўз теккан. Тўғрисиям шу. Ўзи бир жаҳон , ҳусни бир жаҳон, одоби бир жаҳон. Шундоқ келинга кўз тегмай нима қилсин ?
Муқаддас опа шундай деб муғомбирона кулимсиради :
- Ана мақтовни ҳам эшитиб олдингиз келинпошша , ҳадемай эрингиз келади. У кишимни келишларига бир соғайиш чораларини кўрингчи ? Тағин Россиялик ўрис қизларга олдириб ўтирманг эрингизни ?!

Ҳафизанинг юзларига қизиллик югурди:

- Ойижооон ...

- Ман ҳеч нарсани эшитишни истамайман. Ҳозир яримгина коса мастава олиб келаман , қатиқлаб ичиб оласан. Гап тамом - вассалом .

Ҳафиза қайнонасини жилмайиш билан кузатиб қўйган бўлса-да , ортидан кўнгли бузилиб кетди.
"Қандоқ одамсизлар-а , Ойижон ,- ўйлади у ўксинганча, - қани эди ҳамма сизларга ўхшаса ?"

Ҳафизанинг кўзларига ёш қалқди. Унинг анча йиллардан буён безовта қилмаган юрагининг тўсатдан оғриб қолишига Наримоннинг аёли Сабиҳанинг бир оғиз сўзи сабаб бўлган эди.

Бир оғиз сўз...

Одамни ўтдан олиб ўтга соладиган ўша бир оғиз сўз...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /74

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞

Ўзбекистоннинг машхур ошпазларининг пулга ўргатиладиган таомларини бизни каналда текинга ўрганишингиз мумкин.

Сиздан бор-йўғи каналга уланиш талаб этилади


🥙 САЛАТЛАР
🥘 ТУРЛИ ТАОМЛАР
🧁 ПИШИРИҚЛАР
🎂 ТОРТЛАР


http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

‼️Фақат қизлар кирсин.
Ёрингизни доим сизни дейишини истасангиз
зўр сирларини ўргатамиз💋
Факат бизда 👌👌👌

Кириш учун ссилка
👇👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳаёт_манзаралари

ЯХШИ НИЯТ (ҳикоя)

Келин туширган қайнонанинг иши кўпайди . Келинининг талабалигини билиб олганди- да ўзи .
Аммо атрофдагиларнинг бу билан неча пуллик иши бор.

Уларга гап бўлса.

Келиннинг ўз вазифаларини қандай бажараётганини текшириш бўлса.

Ўрни келса кифтини келтириб гиж-гижлаш бўлса.

Аммо бундайларнинг бахтига қарши қайнонадан "ғийқ" этган садо чиқмади . У чақилиши қийин бўлган "тош ёнғоқ" лар тоифасидан чиқиб қолди.
Қайнона иложи борича ҳаммага рўзғордаги барча юмушларни келин бажараётгандек кўрсатишга интиларди .
Кўпинча гап- гаштак, йиғинларга ҳам кўчадан сотиб олган пишириқ, сомсаларни "Келиним барака топгур пишириб берди" деб олиб борарди.

Бир куни синглиси чидолмади:

- Опа , қачонгача келинингизни айбини бекитасиз ? Ҳудди ўқиб шаҳар олиб берадигандек. Унингизни қўлидан фақат китоб қучоқлаш келади. Лоақал бир бор сиз яхши кўрган ширинликни пишириб берган бўлса ҳам алам қилмас эди ...

Опа майин кулимсиради :

- Мана кўрасан . Яхши ният- ярим давлат . Ҳали бу келиним шундоқ келин бўлсин- ки , ҳамма қайнонаси кимсан фалончихон деб мени исмимни айтади . Сен айтганингдек "Қайси бирини есам экан?" деб таом танлайдиган вақтларим ҳам келиб қолар .

Орадан йиллар ўтди .

Келин ҳали ҳам қайнонасига бир патнис ширинлик пишириб тутгани йўқ .

Аммо қайнонанинг барча дуолари ижобат бўлди.

Ўқимишли келини очган ўқув маркази ва унинг филиалларининг сони бармоқлар сонидан ошиб кетган .

Қайнона ҳозир ҳам ўша асалли ширинликни яхши кўради . У эрта сахардан нонуштага чиққанида чиройли қилиб тузатилган дастурҳон устидаги турли - туман ноз- неъматлар ичида келини ҳар кеч ишдан қайтишда "Ойижонимга" деб алоҳида сотиб олган ўша ширинликка кўзи тушиб "ўзингга шукур" деганча жилмаяди .

- Ўзингга шукр ...

Муаллиф:. Хазонрезги


Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​☀️🌤​#хайрли_тонг

АССАЛОМ

Тундан нурафшон тонгга етганларга- АССАЛОМ ,..
Умид , бахт, иқбол йўлин тутганларга -  АССАЛОМ ...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб ,
Баракасин эшикда кутганларга - АССАЛОМ ...

Дуога қўл очганда ОТА деган давлатшоҳ ,
"Омин" дея қўшилса ОНА дили бўлиб чоғ ,
Қайси фарзанд кўкармас , қайси ниҳол бўлмас боғ ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - АССАЛОМ ...

Танти ҳар қайси эркак меҳрин берса жуфтига ,
Ой-у , қуёш ҳавасда боқар эмиш бахтига ,
Минг- минг   ғунча гул очмиш , муҳаббатин тафтига ,
Ёрга тенгсиз гулдаста тутганларга - АССАЛОМ ...

Ҳалолимдан топганим - шириним боламга деб ,
Эрта- ю кеч тўкиб тер, ҳаётига берар зеб ,
Муқаддас қўрғон бўлмиш оиласин ғамин еб ,
"Ҳазрати инсон" бўлиб кетганларга АССАЛОМ ...

Муаллиф:        Хазонрезги

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

РОЗИМАН 😔...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Раъно Тажибаевна

@baalkim

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

30- қисм

   Жаҳонгир ўзини четга олганча аста хонага мўралади .
  
     Ҳаа !

     Жаҳонгир  адашмаганди.  Шифокор рўпарасидаги ўриндиқда ўтириб , унинг саволларига жавоб қайтараётган аёл ҳақиқатдан ҳам Шаҳноза эди !

   Йиллар Шаҳнозани анча ўзгартирибди. Бир вақтлар доимо  кулиб турадиган чақноқ кўзлар энди маҳзун боқарди. Шу давр ичида Шаҳноза жуда озиб кетибди, бироқ бу кўриниши аввалгиси каби унга жуда ярашиб тушганди.

   - Дадаси ...

   Жаҳонгир ўзини чақирган Ҳафизага қараб шошиб қолди

   - Хаа , - деди у тили тутилганча , - кўрикдан ўтиб бўлдингми ? Жавобини айтишдими ?

   - Йўқ ҳали ,- бош чайқади Ҳафиза , - энди иккинчи қаватга чиқишимиз керак экан.

   - Яхши онаси , юрақол ,- Жаҳонгир Ҳафизанинг тирсагидан тутиб йўл бошлар экан , Шаҳноза ўтирган кабинетга сўнгги бор назар ташлади.
    Шаҳноза ҳамон ўзини қабул қилган  шифокор билан суҳбатлашар эди.

     Бир соатларда  Ҳафизани шифохонага ётқизиб  биринчи қаватга  қайтиб тушган Жаҳонгир хаёлини бир четини банд қилган Шаҳноза хақида билгиси келди. Бироқ ўзини босиб уйига  қайтди.

    Эртаси куни Ҳафизани касалхонага кўришга келган Жаҳонгир аёлининг кайфияти яхшилигини кўриб кўнгли жойига тушди. У Ҳафиза билан анча вақт гаплашиб ўтирди. Кечга ойиси ва Лазизани олиб келишини айтиб ўрнидан қўзғалди.

    Жаҳонгир бу сафар бир қарорга келиб кеча Шаҳнозани учратган кабинет эшигини тақиллатди:

   - Ассалому алайкум. Мумкинми ?

   - Ваалейкум ассалом. Марҳамат...

    Шифокор ҳузурида ҳеч ким йўқ экан , у қўли билан жой кўрсатиб Жаҳонгирни ўтиришга таклиф қилди.
    Жаҳонгир гапни чувалаштириб ўтирмади.

  - Минг бор узр. Кеча ҳузурингизда бир аёлни кўргандим. Уни бир вақтлар бирга ўқиган таниш қизга ўхшатгандим. Чиқса ўзидан сўрайман деб турсам мениям навбатим келиб бошқа  шифокор ҳузурига киришимга  тўғри келди . Хуллас бу ерга қайтиб уни топа олмадим . Шунга сиздан маълумот олмоқчи бўлган жойим эди.

     Шифокор аёл бошини сарак -сарак қилди:

   - Ука , кечиринг-у аммо бизнинг беморлар ҳақида маълумот беришга ҳаққимиз йўқ.

   - Буларни барини мен ҳам яхши тушунаман , бироқ ўша аёлнинг тақдири мени неча йиллардан буён  жуда ўйлантириб юрган эди-да. Соғлиғи жойида эканлигини билсам бўлди эди.

   -  Бу ерга бир кунда нечта бемор келади , - бўшашди шифокор ,- мен сизни танишингизни қаердан топиб берарканман ?

   - У кеча туш пайтига яқин келганди . Тўққиз йил аввал бошидан жароҳат олган. Эри орқа томонидан оғир жисм билан зарба берган. Шундан буён тез- тез ҳушини йўқотиб тураркан . Исми Шаҳноза. Фамилияси Собирова. Қизлик фамилияси Собирова эди. Ҳозиргиси қандай билмадим.

   - Э бўлди , бўлди . Эсладим,- жонланди шифокор,- аммо сизни ҳафсалангизни пир қилишга мажбурман. У аёл бу ерлик эмас экан. Узоқ вилоятдан Тошкентга келаётганда тоби қочиб қолгани учун қайнонаси ва эри биринчи ёрдам кўрсатишимизни сўраб йўл юзида киришган экан. Биз аёлга , яъни Шаҳнозага биринчи ёрдам кўрсатдик. Кейин у кетди.

    - Шундай денг ? - деди Жаҳонгир юзи ёришиб,- раҳмат кўнглим анча жойига тушди. Демак , Шаҳноза турмушга чиққан экан-да ?

   - Шунақа шекилли ,- елка  қисди шифокор, - бир киши унга йўл бошлаб кетди- ю ? Хавотир олманг, танишингизни соғлиғи анча яхши. Бироз нозикроқ экан- у, аммо  ўзини авайлаб юрса бўлгани.

    - Илойим бахтли бўлсин , - ўрнидан қўзғалди Жаҳонгир,- сизга катта раҳмат доктор. Энди менга руҳсат.

    Жаҳонгир остонага етганда шифокор уни чақирди :

   - Укажон ...

   - Лаббай ,- ортига ўгирилди Жаҳонгир

   - Собирова қайтиб бу ерга келмаса керак , -деди  шифокор стол тортмасини оча туриб,- кеча унинг блакноти столим устида қолиб кетибди. Истасангиз бу блакнотни Ўзингиз билан олиб кетишингиз мумкин
   
   - Раҳмат ,- деди Жаҳонгир блакнотни шифокор қўлидан авайлаб олар экан ,- яна бир бор раҳмат ...

    Жаҳонгир блакнотни олиб касалхона ҳовлисига чиқди . Машинасига ўтиргач сабри чидамай уни варақлади.
    Жаҳонгир илк сатрлардан Шаҳнозанинг чиройли хуснихатини таниди.


@Xazon_Rezgi        /70

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Астағфируллох
Қозон тепасида гўшт еган келин вафот этди сўнг қабрдан тирик чиқди лавхали видео тарқади😳
Видеони барча келинлар кўриши керак
👇👇👇
Видеони кўриш

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Tikuvchilar sizni ko'p kuttiryaptimi, 😞
Narxlari ham juda qimmatmi? 💸
Unda bizning
Tikuvchilik olami 👈👈
kanalimizga qo'shiling 👍👍
O'zingiz oson usullarda tikib olasiz...
Bizda:
♦️Bolalar kiyimlari 🧒🏻👦🏻
♦️Ayol-qizlar kiyimlari 👩🏻🧕🏻
♦️Erkaklar kiyimlari 👨🏻‍✈️🤵🏻‍♂️
♦️Eng so'nggi fasonlar 👘🥻
♦️Andozalar 🧶🪢
♦️Videodarslar 🎧👩🏻‍🏫
♦️Professional tikuvchilardan
darslar jamlanmasi ✔️📢

Va bularning barchasi MUTLOQO
💯 TEEEKIN 👏👏
Kanalga qo'shilish uchun havola
👇
/channel/+x9MswBf7Wpc4NTUy
/channel/+x9MswBf7Wpc4NTUy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

кеча пастда қотиллик содир бўлган айнан шу вақтда!
Ферузани эсхонаси чиқиб кетди.
-нима?
-пастга тушинг ҳаммани гувоҳлиги керак!-деди офицер тунд қиёфада.Феруза хўп дея эшикни ёпиб шкафни очди.Очдию қўрқиб кетди..ўғирланган сумкаси шундоққина шкафда турар,сумка четига қон сачраганди.Ортга тисарилди..шу пайт кўзи ойнага тушиб қўрқиб кетди...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Kuz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗

Bizning kanalda:

❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar


Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#TEZKOR

Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири
👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍

🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html

👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆

(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Раҳматуллаева (Хазонрезги)

33- қисм

     Жаҳонгир Ҳафизани аёллар шифокорига олиб бориб текширувдан ўтказганида  эшитмаган таънаси қолмади.

    Қайсики шифокор  Ҳафизанинг ҳомиладорлик тарихидан хабардор бўлса Жаҳонгирга тиш қайраб кетаверди :

    - Кап- катта одам ...

    - Ким сизни ўқиган , тушунган одам дейди ?

    -Эҳ сизни қаранг- у ?! Қиздир , ўғилдир бари фарзанд эди. Ҳа энди фарзандларингиз қиз бўлса нима қилибди эди...

    Жаҳонгир ҳар нима деб жавоб қайтарса ҳам фақат ўзини оқлаганга чиқиб қолишини ҳис қилиб сукут сақлашни танлар , аниқроғи шунга мажбур   эди. Қолаверса "Аёлимнинг ҳомиладорлигидан шу вақтгача хабарим йўқ эди , хушидан кетиб қолмаганда яна қанча давом этарди бу аҳвол?!" деса ким ҳам  ишонарди шу гапга ?

    Бу сафар Ҳафизага қўшилиб Жаҳонгирнинг  ҳам ёзган тилхатлари тоғ- тоғ бўлди . Жаҳонгирнинг ҳаётидаги айнан шу охирги беш ой умридаги энг қийноқли ой бўлди.

     "Эртага нима бўларкин ? Ҳафиза фарзандини эсон- омон  бағрига босиб олармикан ?" қабилидаги  саволлар йигитнинг чекка сочларини оппоқ қировга белаб юборди.
    
     Шифокорлар бир тараф бўлишди , Ҳафиза бир тараф. Уни ҳеч ким боласидан воз кечишга кўндира олмади. "Пешонамга ёзилгани бўлади" - қайсарлик тўнини кийиб олган аёлнинг бу сўзлари қатъий ҳукм ўрнида янграр эди.

    Ҳафизага куяверганидан Муқаддас опанинг ҳам тез- тез тоби қочадиган бўлиб қолди. Шу ҳолида ҳам муштипар аёл  набираларини ўзи ювиб тараб парваришлар , бўш қолди дегунча келинини саломатлигини сўраб  дуо қилгани қилган эди.

    Вақти - соати етиб Ҳафизани дард тутди.

     Оила аъзолари учун гўёки вақт тўхтаб қолгандек эди.
   
    Айни дамда Жаҳонгирнинг ҳам , Муқаддас опанинг , Ҳафизанинг оиласидагиларнинг фикри хаёли биргина дуо бўлиб қолганди:

   " Аллоҳим , ҳар икки жонни саломат қилгин..."

     Иккинчи қизалоғи билан бу фарзандининг орасидаги муддат саккиз йил бўлишига қарамай Ҳафиза тўлғоқ жараёнини ортиқча оғриқларсиз кечирди.
    
    Тез- тез ҳаво етишмаганини ҳисобга олмаганда Ҳафиза эсон-омон қутилиб олди.

    - Эҳ мамаша ! Ҳаммамизни қўрқитганга яраша шунақа ширин болача туғибсан- ки ?! - кулимсираб пешонасидаги терни артди доя Барно опа . У шундай деб болани столга олиб йўргаклаётган иккинчи шифокорга гап қотди ,- Инобат , бу болани отасига менсиз кўрсатиб қўйманг. Ҳали у папашага айтадиган бир даста гапим бор.

    У шундай деб Ҳафизанинг айланиб  бошига келди :

   - Жоним қизим-а... Фарзанд муборак. Илойим болангни боши тошдан бўлсин ...- Барно опанинг кўзларидан бирин - кетин милдираганча ёш думалаб тушди , - Нодиии, чиқиб оналарига қизини эсон- омон туғиб олганини айтинглар . Бу буерда битта туққунча бояқиш онаизорлар уёқда ўнта туққандир. Бориб айтгин , чиройли қилиб жиззали , қиймали  атала пишириб  келишсин. Ҳа айтганча "Барнопам ҳам қизиларга қўшилишиб  туғибдилар , уларгаям бир банка атала қўшиб олиб келаркансизлар , ичлари узилиииб кетибди" дегин.  Энди боравер...

     - Опажооон ,- ҳорғингина шивирлади Ҳафиза , - қиз туғдимми ё ўғилми ? Айтмадингиз- у ?

     Барно опанинг кўзлари чақнаб кетди:

   - Вой ҳали айтмадимми ? Наҳотки ?!  Майли айтаман , фақат ҳурсанд ҳам, хафа ҳам бўлиб кетмайсан майлими ? Юрагингдан ҳавотир оламан- да ?!

   - Айтинг , Опажооон ...

@Xazon_Rezgi             /78

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

   - Келяпсизми , Ҳафизахон ? Вой бунча қолиб кетдингиз ?

    Ҳафиза ўзини қўлга олиб жилмайди :

-Кафенинг нариги бурчагида синфдош дугонамни учратиб қолдим. У билан ҳол-аҳвол сўрашиб қолиб кетибман.

Даврадаги аёллар Ҳафизанинг осойишта чеҳрасига қараб "Ҳайрият , гапимизни эшитиб қолмабди" дея енгил тортдилар. Сабиҳа бўлса аллақачон янги мавзуни "чайнаш"ни бошлаб юборган эди.

Шу куни уйга қайтган Ҳафизанинг кечга бориб тоби қочди.

Муқаддас опа шунча вақтдан буён бир бор "их" демаган келинининг тўсатдан ётиб қолганига ҳайрон бўлди. Ўзича "Гапда келинимга бирортаси озор бермадиммикан ?" деган гумонга борди-ю, тезда бу фикридан қайтди. "Эй Ҳафиза қизим ўзи чумолигаям озор бермайдиган беозор бўлса , кимнинг ҳам ҳадди сиғарди бунга?" деган хаёлга борди.

"Эртага Жаҳонгир қайтаркан" деган янгилик билан Ҳафиза учинчи кун деганда бошини ёстиқдан кўтарди.

У ўйлаб - ўйлаб ўйининг охирига етган ва бир қарорга келган эди.

Жаҳонгир бу галги сафари Ҳафизага бошқача таъсир қилганини дарровда сезди. Ҳафиза гўёки ёш болага айлангандек, тинимсиз эрига эркалик қилар , ундан айланиб-ўргилар , юрган йўлларининг , босган изларининг ҳар парчасидан бахт куртаклаб қолаётгандек эди.

Жаҳонгир Ҳафиза ўзидан ниманидир яшираётганини ҳис қилар , бироқ шунча йиллик умр йўлдошининг бу сири нимада эканлигини била олмай кўнгли ҳижил бўлар эди.

Касалини яширсанг , иситмаси ошкор қилар экан. Орадан олти ой ўтиб Ҳафизанинг нима учун ўзгариб қолганлиги сири фош бўлди.
Кунлардан бирида кўзи тиниб зина тутқичини ушлаб тин олаётган Ҳафизадан ҳавотир олган Жаҳонгир аёли рўйҳатда турадиган клиникага текширувга олиб бориши ҳақида айтди. Шу куни Ҳафиза "Клиникага боргим йўқ , шундоғам яхшиман, сиз бўлсангиз қачон қараса пашшадан фил ясайсиз. Ундан кўра касалсан деб тўғридан тўғри юзимга солиб қўяқолинг!" дея Жаҳонгирнинг диққатини янада оширди.
Жаҳонгир ўн бир йиллик турмуши давомида илк бора Ҳафизани бундай шарттаки ва бетгачопар аҳволда кўриб турган эди. У Ҳафизага нима жавоб қайтаришни билмай эсанкираб турганда аёли ҳаво етмагандек оғзини каппа -каппа очди-ю , ҳушини йўқотди. Яхши-ки, Жаҳонгир Ҳафизани ушлаб қолишга улгурди. У ортиқ пайсалга солмай аёлини машинагача кўтариб олиб бориб йўлга тушди.

- Қилар ишни қилиб қўйиб яна нима бўлди деб сўраганингиз қизиқ ?! - Жаҳонгирнинг саволига асабий ҳолда жавоб қайтарди олий тоифали кардиолог Азиз Мирзаевич ,- йўқ , ким айтади сизларни кап- катта одам деб ?

- Азиз ака ? Мен сизни тушунолмай қолдим ,- деди Жаҳонгир ўзини босишга ҳаракат қилганча ,- балки гап нимада эканлигини айтарсиз ?

- Укажон , - асабийлашганча кўзойнагини олиб дастрўмолига артди-ю яна жаҳл билан қаншарига таққанча Жаҳонгирга тикилди,- нима учун чақиртирганда келмайсиз ? Хўп ҳизмат сафарида бир хафта бўларсиз , боринг ана икки хафта бўларсиз ёки ойлаб юрасизми ? Наҳотки шу сафарлар оралиғида аёлингизни соғлиғи билан бир бора қизиқмасангиз ? Яна қўнғироқ қилсам, телефонингиз қачон қараса ўчиқ.

Жаҳонгир шифокорнинг сўзларидан таажжубланиб қолган эди. Азиз Мирзаевич эса шунча вақтдан буён юрагида тўпланиб қолган зардасини бўшатиб олиш мақсадида гапини давом эттирар эди.

- Ука , тушунинг ахир аёлингизни ҳаёти хавф остида. Одам деган ҳам шунчалик бепарво бўладими ? Аёлингизни ҳомиласи қимирлагунга қадар ҳам аҳволи яхшими деб сўрамасангиз ?

- Нимаааа ? - Жаҳонгирнинг бошидан биров бир челак яхдек сув қуйиб юборгандек сесканиб кетди,- нима дедингиз ? Гапингизни яна бир бор қайтаринг-чи ? Ҳафизани ҳомиладор дейсизми ?

Энди ажабланиш навбати Азиз Мирзаевга келган эди .

- Нима бу ҳақда билмасмидингиз ? Ахир Ҳафиза неча ойдан буён назоратимизда-ку ?! Бизга ёзиб берган тилхатларининг сони нечталигиям ёдимда йўқ. Сизни бўлса Россияга кетганлар деб... Тўхтанг-чи ? Бизга берган телефон рақамингиз ҳам бекорга ишламагандир ҳойнаҳой ?

Кўп ўтмай Жаҳонгир қўшни палатада осма укол уланиб қўйилган Ҳафизанинг ёнига бир- бир қадам босиб кирди.

@Xazon_Rezgi /76

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оқшомингиз осуда ўтсин...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

31- қисм

    Қорлари гупиллаб ёғаётган январь оқшомида Ҳафиза яна бир бор фарзанд кўрди . Ширингина, кўзлари  мунчоқдеккина қизалоқ.
    Аёлининг эсон- омон кўзи ёригани , гўдаги ва онаси ҳар иккисининг жони саломат эканлиги хабарини эшитиб Жаҳонгирнинг кўзи ёшланди :

   - Қодир Эгам , ўзингга шукр...

    Қизалоққа Муқаддас бувиси Наргиза дея исм қўйди: "Илойим наргиз гулидек ҳаёти хуш ифорга тўлиқ бўлсин"

    Ҳафизани туғруқхонадан  олиб чиқадиган куни бош врач Лайло опа Жаҳонгирни ҳузурига чақирди :

   - Ука , - деди у Жаҳонгирга синчков боқиб ,- сизга бундай разм солсам , ўқимишли , тушунган йигитга ўхшайсиз.
   Жаҳонгир шифокорнинг сўзларидан сергакланди :

   - Тинчликми , Опажон ? Аёлимга бирор гап бўлдими ?

   - Ука , - деди Лайло опа жиддийлигини йўқотмаган тарзда,-  сизнинг турмуш ўртоқ сифатида барча гапни билишга ҳаққингиз бор ва шарт !

   - Қулоғим сизда , Опажон...

    - Хуллас Ҳафизахон ҳақда  "Эсон- омон қутилиб олди"  деб қувониб юрганингиздан хабарим бор. Бу кўринишидан шундай. Аслида эса аёлингиз фарзандингизни дунёга келтираман деб нақд бир ўлимни оғзидан қайтиб келди.  Сизнинг хатто аёлингизни юраги тўлғоқ жараёнида бир қанча муддатга тўхтаб қолганидан хабарингиз йўқ. Тағин ҳам Худойим барчангизни раҳмингизни еб  аёлингизни қайтариб бергани бу.  Ҳафизахон бу хақда сизларга айтмасликни қанчалар ўтиниб сўраган бўлмасин бугун барчасини сизга айтиб бермасам виждонимга ҳилоф иш қилган бўлардим. Майли ,- чуқур тин олди Лайло опа,- шу вақтгача нима  бўлган бўлса бўлиб ўтди. Сизни чақиришимдан мақсад  бундан буёғига нима иш қилишимизни келишиб олишимиз керак.
    Айтиб қўяй  Ҳафизахон бу сафарги тўлғоқдан сўнг ҳали - бери ўзларига келишлари қийин бўлади. Уларни фарзандли бўлгунга қадар қанчалик  асраб - авайлаган бўлсангиз бу ёғига ҳам парваришни  худди шундай давом этасиз. Биласиз-ки , ширин сўз ҳам давонинг бир тури . Демакким , ширин сўзингизни ҳам аямайсиз. Аёлингиз ортиқча сиқилмаслиги, ҳаяжонланмаслиги , ҳаттоки ҳаддан  ошиқ ҳурсанд ҳам бўлиб кетмаслиги керак. Анча вақтгача оғир ишларни қилдирмайсиз. Умуман , олганда турмуш тарзини енгиллаштириш учун барча шароитни қилиб беришингиз керак бўлади. Хўўўп ...- қўлини қовуштирди шифокор, - тавсияларимиз шундан иборат эди. 
    Энди эса энг асосийси масалага ўтсак.

    Жаҳонгир "Ҳали шунча гап асосийси эмасмиди ?" дегандек шифокорга саволомуз тикилди

   - Ука ... Биласизми ? Инсон зоти эртага , эрта нима экан ярим соат , хатто бир нафас олиб чиқаргунича муддатда  нима бўлишини билмайди,- Лайло опа шундай Жаҳонгирга жиддий  тикилди.
   Унинг бу қарашларидан Жаҳонгирнинг юраги бошқача уриб кетди.

    -Опажон...

    - Укааа. Аёлингизга бу сафар ҳаётда яшаб қолиш учун бир имкон берилди.

...Бу имкон кейинги сафар берилмаслиги мумкин.
    Мени тушундингиз деб ўйлайман

    Жаҳонгир барини тушунди. У оғир- оғир киприк қоққанча шифокорга вазмингина жавоб қайтарди :

   - Мен барини тушундим ... Ҳавотир олманг . Ҳафизани кўз қорачиғимдек асрайман ...

    Шу куни Ҳафиза қизалоғи Наргиза билан Жаҳонгир ҳамроҳлигида уйларига ташриф буюришди. Янги меҳмон келиши муносабати билан уйда кечгача келди-кетди бўлиб турди.
    Лайло опа айтганча бор экан. Гарчанд Ҳафиза яқинларига сездирмасликка ҳаракат қилса ҳам анчагина заифлашиб қолгани реза- реза тер босаётган пешонасидан , нимпуштидан яшил тарафга айланиб кетаётган лабларидан , сузук кўзларидан билиниб қолаётганди.
    Жаҳонгир аёлини меҳмонлардан қизғанганлиги учун ўзи ётоқхонага кириб олганча  қош қорайгунча ташқарига чиқмай ўтириб олди. Барча меҳмонлар  уй эгасидан истиҳола қилиб Ҳафизани ортиқча безовта қилишмади.

    Кечга бориб ёлғиз қолишгач Ҳафиза эрининг кўксига эркаланиб бош қўйди :

    - Сизни яхши кўраман , дадаси...

    - Воой  , - завқи келиб кетди Жаҳонгирнинг ,- севги изҳорими бу ? Қойил турмуш қурганимизга тўрт йил бўлганда менга севги изҳор қилиш ёдингга тушдингми ? Ёки энди севиб қолдингми ?

   Ҳафиза жавоб ўрнига такрорлади :

   - Сизни яхши кўраман , дадаси ...

@Xazon_Rezgi           /73

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🫥🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🫥

🫥🅰️🅰️🅰️  🅰️🅰️🔣🅰️🅰️🫥

❤️𝗭𝗔𝗠𝗢𝗡𝗔𝗩𝗜𝗬 𝗩𝗔 𝗧𝗥𝗘𝗡𝗗𝗚𝗔 𝗔𝗬𝗟𝗔𝗡𝗚𝗔𝗡
❤️𝗤𝗜𝗥𝗢𝗟𝗜𝗖𝗛𝗔 𝗫𝗢𝗡𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗢𝗩𝗜𝗚𝗔 𝗔𝗬𝗟𝗔𝗡𝗚𝗔𝗡
❤️𝗛𝗔𝗦𝗛𝗔𝗠𝗗𝗢𝗥𝗟𝗜𝗞𝗡𝗜 𝗦𝗘𝗩𝗨𝗩𝗖𝗛𝗜𝗟𝗔𝗥 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡
📌🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

💘1️⃣4️⃣𝗠𝗜𝗡𝗚𝗗𝗔𝗡 𝗢𝗥𝗧𝗜𝗤 𝗢𝗕𝗨𝗡𝗔𝗖𝗛𝗜𝗟𝗔𝗥 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗢𝗩𝗜
💘𝗞𝗘𝗡𝗚 𝗔𝗦𝗔𝗥𝗧𝗜𝗠𝗘𝗡𝗧
💘𝗛𝗔𝗥 𝗞𝗨𝗡𝗜 𝗗𝗔𝗦𝗧𝗔𝗩𝗞𝗔 𝗫𝗜𝗭𝗠𝗔𝗧𝗜
💘𝗧𝗘𝗭𝗗𝗔 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗕 𝗢'𝗭 𝗞𝗢'𝗭𝗜𝗭 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 𝗞𝗢'𝗥𝗜𝗕 𝗚𝗨𝗩𝗢𝗛 𝗕𝗢'𝗟𝗜𝗡𝗚 𝗩𝗔 𝗫𝗔𝗥𝗜𝗗𝗚𝗔
💘💘💘💘💘💘💘💘💘💘

🔥🔥🔥🔥
/channel/+B2CIy64O0Qk1ZWIy
/channel/+B2CIy64O0Qk1ZWIy
/channel/+B2CIy64O0Qk1ZWIy
Bɪᴢɴɪɴɢ ᴋᴀɴᴀʟɢᴀ ᴜʟᴀɴɪʙ ʙᴀʀᴄʜᴀ ᴏʀᴢᴜʟᴀʀɪɴɢɪᴢ ʀᴏ'ʏᴏʙɪɢᴀ ᴏ'ᴢɪᴢɢᴀ ʀᴜʜsᴀᴛ ʙᴇʀɪɴɢ🎀🎀

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Камолдан ароқ ҳиди келиб, Малика ўзини орқароққа олди. Юраги ортга тотрди

-Қаёққа, энди қочиш йўқ жоним.

Камол Маликани бошидан ёпинчиғини олиб ташлади. Ўзини эса қўполлик билан қучоғига тортди. Ҳали ҳеч нарсани билмайдиган қизни бу ҳаракати билан қўрқитиб юборди. Малика типирчилиб Камолни қучоғидан чиқишга ҳаракат қилар, йиғларди. Камолга эса қизнинг қаршилиги ўзгача завқ бағишлади. Маликадан илк бора бўса олди. Қизни буткул карахт қилиб қўйди. Барибирам қиз уни қучоғидан чиқишга уринарди. Камолни эса шахвоний истаги уйғониб бўлганди. Қизни кийимларини йиртиб ташлаб, қаршиликларини чиппакка чиқарарди.

Маликани бақувват Камолга кучи етмади. Тонгга ҳам яқин қолганди. Бир соат давомида тинимсиз қон йўқотган келинчакни Камол😳...
Давоми👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️
TOʻGʻRI OVQATLANISH BILAN VAZN TASHLAYSIZ
XECH QANDAY DORI VA KAKTELARSIZ
UY SHAROITIDA OZISH
💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥
HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
DIEOLOG NAZORATI
DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA
📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣
ENG ARZON NARXLAR
ENG ARZON NARXLAR
🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤
1 ) OY 50 MING
2 ) OY100 MING
3 ) OY 150 MING
✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️
TEZ GURUHGA ULANIG
SIZDA HAM SHUNDAY IMKONYAT BOR
🔜🔜🔜🔜🔜🔜🔜🔜🔜🔜
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

▪️▪️▪️

    Бу вақтда Жамила опа ва Шаҳноза Улуғбек билан бирга азим Тошкентдан қўҳна Сурхон бўйлаб йўлга чиқишган эди.

    - Шаҳноза  қизим, Гулзирахон одамни анча суюнтирди-я ,- деди Жамила опа қувончини ичига сиғдира олмай,- у "Шаҳнозанинг ҳаво алиштиргани соғлиғига анча фойда бўлибди" дея қайта- қайта такрорласа де. Айтиши бўйича ҳадемай кўрмагандек бўлиб кетаркансан.

    Шаҳноза ҳорғин жилмайиб қўйди.

   - Ҳаа кулимсираяпсан ?- деди Жамила опа лабини буриб ,- рост айтаяпман. Ҳадемай кўрмагандек бўлиб кетишинг ҳам рост

    - Кулмаяпман , Жамила опа, шунчаки кеча шаҳарга киришимиз билан тобим қочиб сизларни ҳам хавотирга солиб қўйганимдан ҳижолатман,- Шаҳноза шундай деб Улуғбекка юзланди,- Улуғбек ака , сизнинг олдингизда ҳам уялиб қолдим . Тошкентлик синглингиз юртига қайтганига ҳаяжонланиб кетиб шунақа эркалик қилиб юборди шекилли.

    - Сени Синглим деганман-а , - деди Улуғбек йўлдан кўзини узмай ўктамлик билан ,- сингилнинг ака учун қилган барча эркалиги бош устига.

    Улуғбек шундай деди-ю , аммо кеча Шаҳноза сабаб жуда қўрқиб кетганини яширди. Жамила опа Шаҳнозани профессор Гулзира Набиевнанинг навбатдаги кўригига олиб келишни мўжаллаганда , Улуғбек "Мен турганда кўчама- кўча такси кира қилиб юрасизларми? Сизларни ўзим олиб бораман. Баҳонада Тошкентни бир айланиб келаман" дея йўлларига пешвоз чиққан эди. Кеча тушга  яқин шаҳарга кириб келган Улуғбекнинг ласеттиси энди Чилонзорга етган ҳам эди- ки , орқа ўриндиқда ўтирган Шаҳноза "Жамила опа !" деди-ю "ҳийқ" этган овоз чиқариб хушини йўқотди. Яхши-ки , Жамила опа бу соҳада неча йиллар ишлаган. У ўзини йўқотмай Шаҳнозани қучоғига олди-ю , Улуғбекка машина ойналарини охиригача очиб юборишни буюрди.

   - Навбатдаги келаётган чорраҳадан чапга бурилсанг, юз қадамдан кейин клиника келади,- деди Жамила опа шошилганча,-  ўша ерда Шаҳнозага биринчи ёрдам кўрсаттириб чиқамиз.

    Улуғбек чапдастлик билан машина рулини чапга бурди. Клиника эшигига етгач , машинасини тўхтади-ю , ҳамон беҳуш ётган Шаҳнозани шарт кўтарганча қабул бўлимига зипиллади.

Улуғбекнинг Шаҳнозага нисбатан қилган меҳрибончилиги, биринчи ёрдам кўрсатган шифокорнинг уни беморнинг эри деб янглиш хулосага келишига сабаб бўлган эди.
Улуғбек бўй- басти расо , гавдаликкина бўлгани билан юраги бўш йигит эди. У Жамила опанинг жияни бўлиб , Шаҳнозани ўз синглиси каби қабул қилган эди. Энг қизиғи Улуғбекнинг Шаҳноза исмли қўҳликкина қизчаси бўлиб , ота- бўлмиш Улуғбек ҳам , унинг аёли Барчиной ҳам келажакда ўз қизларини Жамила опа туфайли эришилган ана шу "Тошкентлик аммача"сига ўхшашини жуда исташар эди.


Шаҳноза Жамила опанинг қишлоғига келганига кўп бўлмай Улуғбекни дўсти Маъруфнинг Шаҳнозага кўнгли тушиб қолганди. У Улуғбекдан "Бу жувонни ҳозирча тинч қўй, ўзи яқинда бетобликдан турган" деган огоҳлантиришига қарамай Жамила опанинг эшиги тагида ҳа деса ўралашаверган эди. Тошкентдаги воқеадан сўнг Улуғбек бир мушт билан Маъруфни "кўзини очиб қўйди":

- Суймаганга суйкалма деган гапни тушунасанми , йўқми ? Агар синглимни ёнида яна бир марта кўрсам , сендек дўстим йўқ ! Йигит гапим шу ! Энди жўна ! Бу ерда қайтиб қорангни кўрмай !

Маъруф чапаничасига сўкиниб изига қайтар экан , Улуғбек унинг ортидан надомат билан шивирлаб қолди :

- Шаҳноза бамисоли фариштадек беғубор ... Унга уйландинг ҳам дейлик. Вақти келиб уни осмондан олиб тушиб ерликларда бўладиган бурчни сўрайсан... Талаб қиласан... Қўй дўстим, умрида қайта фарзанд кўра олмайдиган аёлни бундай азобга раво кўрма...
Синглим шу осуда ҳаётидан рози. Шу ҳаётига кўниккан... Уни яна одамлар орасига қўшма... Ахир ҳамма одам ҳам одам эмас- ку ...

▪️▪️▪️

Ҳафиза то кўзи ёрийдиган муддат келгунча тўққиз марта касалхонада ётиб даволанди ...


#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /72

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Аллоҳим, яратгувчим, мен бир оддий- бандангман,
Сенга таслим кўнглимнинг шикаста овозиман
Не ёзгансан тақдирга, минг бир  саждам  сен учун,
Пешонамда неки бор - қадаримга розиман...

Бу дунё не минг йиллик, яшаган қанча башар,
Кимдир хасдек учган-у, ким номи замон ошар,
Умрим  йўли фонийда , охир  манзилим- маҳшар,
Сен тараф тайинланган - сафаримга розиман...

Кўнглим менинг бирда - ер, бирда осмон - биларсан,
Қачон кўзим ёшланса, раҳмим еб бош силарсан,
Мени кўп  синдирдилар, сен кифоя қиларсан,
Дил йиғлаб... тутқазганим -  шакаримга розиман...

Номинг айтиб  ростландим, бўғзимда роз ачишди,
Лаъиннинг  шогирдлари   бот-бот қоним ичишди,
Гул  либос кийгим келди, лек тикандан бичишди,
Курашда адо умрим -  навкаримга  розиман...

Синов дунё -  синовда тобланиб тинди жоним,
Сенга аён қай фазлда ,  қай поғона иймоним,
Солиҳ амалим қолур менла  охирги оним,
Иймоним таратган  нур- гавҳаримга  розиман...

Шаҳноза... - шивирлади Жаҳонгир ,- сен шунчалар улғайдингми ? Муштдеккина бошингга тушган бу синовлар сени шу қадар тобладими ?
Сен бир жаҳон бахтга муносиб қиз эдинг. Яна қайта турмуш қурибсан. Энди бу сафар чин бахтингни топгин илойим. Инсон бир синовни икки марта бошидан кечирмаслиги аниқ. Бу сафар бахтли бўлишингга ишонаман ...

Бахтинг бекам бўлсин , Шаҳноза ...

Бахтинг бекам бўлсин ...

                        
@Xazon_Rezgi / 71

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳабиб  томоғи қақраб уйғонди. Кеча туғилган куни эди. Сира ичмасди. Тоғасини ўғли Бурхон қўярга қўймади... Кейин атрофга қаради. Қаерда ўзи? Бу  уни уйи эмас. Ўрнидан турди. Уст-боши йўқлигини кўриб, юраги шиғ этиб кетди. Қўлига илашган кийимини кийиб ювиниш хонасига кирди. У ердаги манзарадан эса тамоман карахт бўлиб қолди... Билак томири кесилган қиз қонига ботиб ётарди...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайверганлар эса мағлубиятга учрайверади.

©️ Браян Трейси

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Теша тегмаган савол..⁉️

НИМА СИНСА ИШЛАТИЛАДИ...?

Саволни группага хам юборинг ва яқинларингизни ҳам бошини қотиринг 😅

Жавоби 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ён_дафтарча

Агар мендан "Аёл кишини ёнимда тутиб қололмаганлигимнинг сабаби нимада эди?!" деб сўрасангиз , "Унга етарлича эътибор бермагансиз, бошқа ҳеч қандай сабаб йўқ!" деб жавоб берган бўлардим.

Эътибор йўқ жойда - аёл ҳам йўқ !

Аёл йўқ жойда - эътибор ҳам йўқ !

Хазонрезги

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ШУКРОНА...

Ҳеч қачон ёмон яшаябман"-деманг...

Аллоҳ гапингизни эшитиб, сен ёмон яшаш нималигини билмайсан,- ҳали деб ўн карра ёмон тақдирга рўпара қилади.

Ҳар нима бўлган тақдирда ҳам... "Яхши яшаяпман"-дейишдан чарчаманг...
Шунда  Аллоҳ:
— "Сен яхши ҳаёт қанақалигини
билмабсан"-деб сизга ўн
карра яхши ҳаёт туҳфа этади.

Қор ёққанига ҳам,ҳаво совуганига ҳам Ш У К У Р!

Хайрли тун,азизлар!

@xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel