#Астағфируллох
Қозон тепасида гўшт еган келин вафот этди сўнг қабрдан тирик чиқди лавхали видео тарқади😳
Видеони барча келинлар кўриши керак 👇👇👇
Видеони кўриш
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
" Мен бир вақтлар Шаҳноза исмли аёлни севиб қолган эдим. Ўша кезлари Ойим ҳам , Дадам ҳам "У аёл сенга муносиб эмас" дея мени эшитишни исташмаган эдилар. Энди эса у аёл билан тенг бўлдик. У ҳам турмуш кўрган , мен ҳам. Шунча йиллар уни унута олмадим . Бугунга келиб битта нарсага амин бўлдим: бир марта яшайдиган умрида инсон ўзи суйган ошини ичса нима айб экан ? Хуллас гап шу ! Мен Шаҳнозага оғиз солмоқчиман. Аммо сениям ташлаб қўймоқчи эмасман. Ахир ўртада болаларимиз бор" дедилар. Мен бўлсам жим турмадим. Тура олмадим. Алам, аччиқ устида оғзимга келган гапни қайтармадим. Уларга "Бекорларни бештасини ебсиз , қаерда кучала есангиз ўша ерга бориб тиришинг. Шериклик ошни ит ичмас , менга ҳам шериклик эр керакмас . Агар кетсангиз болаларингизни тушингизда кўринг. Болаларимни қорасини кўрсатсам одаммасман" дедим.
Хуллас ўша айтишувни натижасини юзим айтиб турибди.
Кеча эса суриштириб ўша Шаҳнозани шу ерда ишлашини билдим. Бугун у билан бир юзма- юз кўришай деган мақсадда йўлга тушдим. Қани кўрай-чи , ўша беҳаё аёл бошқаларни тинч турмушини бузиб нима роҳат топар экан? Мард бўлса келсин- да мана бу норасида болаларимни кўзига қарасин. Уларни отасиз ўсишига юраги кўнса, унда билган ҳолвасини есин !
- Эрингиз ўзингизга буюрсин ! Мен уни деярли танимайман ҳам, - Шаҳнозанинг асаблари шу чоққача зўрға дош берган эди ,унинг кўзларидан изтироблари кўз ёш бўлиб оқа бошлаган эди,- мен ...мен ...
У шилқ этиб полга беҳуш йиқилди.
- Вой ўлмасам , Шаҳноза ?! - Қамара опа ўрнидан ирғиб туриб эшик томонга бақирди ,- сув, сув олиб келинглар ...
Маъруфнинг аёли ҳам эсанкираб қолган эди.
Шу вақт идорага башанг кийинган ўттиз ва қирқ ёшлардаги уч нафар йигитлар кириб келишди :
- Бу ерда нима ишлар бўлаяпти? - йигитлар орасидаги савол берган ёши каттароқ йигитнинг овозидаги салобат бир зумга хонани сукутга чўмдирди ,- қандайдир можаро бўлдими ?
- Йў-ўқ , - деди эсанкираб қолган Қамара опа ,- қизимизни бироз тоби бўлмай қолди. Қон босими ошди шекилли.
- Доктор чақирдингларми ? - деди йигит саломга алик олишни ҳам унутиб ,- ё бошида бор ҳавони ҳам тўсиб шундай ўтираверасизларми ?
Шаҳноза беҳуш бўлса ҳам атрофида бўлаётган гап- сўзларни англаб ётарди, аммо қўл- оёқларини ишлатишга ҳар сафаргидек ҳоли келмасди. "Қани эди кимдир юзимдан муздек сув сепса... " - Шаҳноза шундай ўйлаши билан яна ўша овоз янгради :
- Сувни томоша учун олиб келдингизми ? Қани юзларини шу сув билан эҳтиёт бўлиб артинг-чи ?
Муздек сув икки юзига тегиши билан Шаҳноза жонланди :
- Иииммм...
У кўзини очганда қаршисида тиззалаб ўтирган ўрта ёшдан каттароқ , қош - кўзлари қоп- қора, басавлат йигитни кўриб ийманиб кетди ...
- Уни креслога олинглар ,- деди йигит ўрнидан турганча ўзини четга олиб ва эшик олдида турган кишига танбеҳ берди ,- доктор ҳалиям келмадими ? Ҳали ишчиларга қилаётган муомалангиз шуми ? Келганимга ўн беш минутдан ортиқ вақт ўтди. Докторингиз шу вақтгача объектни икки марта айланиб чиқса бўларди . У бўлса...
Йигит жаҳл билан ёнидаги шеригига ўгирилди:
- Вазиятни тезда ўрган ва менга ярим соатда ҳисоб берасан,- у шундай деб Маъруфни аёли ва болаларига ишора қилди ,- бу келинни ҳам ишини кўриб , ёрдам кўрсат. Икки боласини дийдиратиб шу изғиринли кунда бу ерда бежизга юрмагандир. Бўлларинг.
Йигит энди Шаҳнозани бошига келди :
- Ўзингизга келиб қолдингизми , Синглим ?!
Шаҳнозанинг юраги орзиқиб кетди. Йигит унга Жаҳонгирни эслатиб юборган эди. Ўша ... Бир неча йиллардан буён қанчалар ҳаракат қилса-да юрагидан чиқариб юбора олмаган Жаҳонгирни .
- Ҳааа , яхшиман... - беҳолгина шивирлади Шаҳноза. У ўзини қанчалик тутишга ҳаракат қилмасин юрагидаги ғалаёнларни кўзлари сотиб қўйди.
Шаҳнозанинг кўзларидан эгасига бўй бермай тошиб чиққан биллурдек бир томчи ёш оппоқ ёноғи бўйлаб из қолдирганча юмалаб кетди.
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /98
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
40- қисм
Мапура ошхонага кираман деб турганда дарвозахонанинг эшиги очилиб Фотима ва унинг икки ўғилчасининг қораси кўринди .
"Зап вақтида келдингиз-да ўзи , - ўйлади Мапура,- бошқа пайт одам иси ёқмасаям , шу вақтда кўзимга нақд олов бўлиб кўриндингиз"
Мапура илдамлик билан Фотимага пешвоз чиқди :
- Ассалому алайкум , Опажон. Бормисиз ? Нега кеч қолдингиз ? Ўрнингиз бирам билинаётган эди-да ?
Муқаддас опа Мапура билан бошлашиб келаётган Фотимани кўриб юзи ёришди. Қизи билан айланиб ўргилиб кўришар экан , чаққонлик билан столни қайта тузашга киришиб кетган Мапурага бир қараб қўйди. "Бундан ҳам хафа бўлишим ножоиздир , - ичида ўйлади у ,- бола нималигини энди кўраётган бўлса . Томдан тараша тушгандек лоп этиб бир кунда учта болали бўлиб қолди. Азизжоннинг жим ўтирганига маст бўлиб яланг полда ўтирганига эътибор бермагандир-да. Бир тарафда Жаҳонгирнинг ҳам эр бўлиб унга бундоқ очилиб муомала қилганини кўрмадим. У ҳали ҳам Ҳафизадан кўнгил узолгани йўқ. Аёл киши минг марта ўзига ўзи "Мен бу ерга фарзандлар учун келдим , эримнинг муҳаббати иккинчи даражали масала" дея таъкидлагани билан , кўнгил қурмағур барибир эътибор , муҳаббат тусаши аниқ. Ахир бу келин ҳали ўттизга ҳам кирмаган. Яна бир бора бўлса-да туғиб фарзандга меҳр бўлиниш нималигини ўз бошидан кечирмаган бўлса. "Эримга ёқдим-элимга ёқдим" деган гап бежизгамас,- Муқаддас опа шундай деб атрофидагиларга билинтирмай хўрсинди ,- аммо буларни бари Азизжонимга бепарво бўлишини оқламайди. Эҳҳ... Ҳали бу келинни тарбиялашга анча кучим кетади шекилли.
Муқаддас опа хаёлларини йиғиштириб Мапурага юзланди :
- Қизим , чойни ҳам янгилаб юборинг ...
▪️▪️▪️
"Бўлди! Пичоқ бориб суякка етди! Қачонгача бу қадар хўрликка чидаш мумкин ?! Қачон ўзим истаганимча яшашга қўясизлар , инсонлар ?! Қачонгача емаган сомсамга пул тўлайман ? Қачонгача айбсиз айбдор бўлавераман?!- Шаҳнозанинг шаҳло кўзлари жиққа ёшга тўлди, - шу жойларга жуда кўниккан эдим , Жамила опа , Улуғбек ака, Барчин опаларга қаттиқ меҳр қўйган эдим . Бироқ...'
Улуғбек ака сабаб Шаҳнозанинг қулоғи анча тинчиб қолганди . Унинг ҳимояси остида куни бир яхши ўтиб турган эди. Бир вақтлар ўзига кўнгил қўйган Маъруф ҳам , кейинчалик у ер, бу ердан бўй кўрсатган талабгорлар ҳам Улуғбек ака сабаб пилдир-пис бўлиб , дами ичига тушиб қоларди. Албатта тушунгани яхши сўз билан , гап уқмаслари ўз йўл-йўриғи билан.
Аммо Улуғбек ака иши сабаб пойтахтга кўчиб кетишга мажбур бўлди-ю , унинг йўқлигидан фойдаланишни истаб қолганларнинг патагига қурт тушди.
Кейинги вақтларда Шаҳноза ишлаётган гул етиштирадиган иссиқхонага ташриф буюрувчилар сафининг кенгайиб қолгани сабаб бирга ишлайдиган ҳамкасблар орасида ўз савиясига кўра шарҳлашлар авж олиб кетди. Кимдир "Гул мавсуми жонланиб қолибдими ?" дея ўзи учун суюнса , яна бошқаси "Тинчликми , дабдурустдан харидорлар жонланиб қолишибди , менимча яқинда биронта катта тадбир бўладиёв?" дер, учинчилари эса "Гуручнинг ортидан курмак ҳам сув ичиб савдоимиз жонланиб қолди-я? " дея очиқдан - очиқ Шаҳноза томонга ишора қилиб , қош қоқишар эди.
Шаҳноза мазкур иссиқхонага ишга кирганига икки йилдан ошиқ вақт бўлганига қарамай шу вақтга қадар шаънига гард юқмаган эди. Иссиқхона иш бошқарувчиси Дилнура опа Шаҳнозанинг меҳнатидан ҳамиша кўнгли тўлганлиги ва уни чин дилдан яхши кўриб қолганлиги учун ўзига яқин олар байрамларда ҳамиша қўшимча мукофот пули билан рағбатлантириб турар эди.
Шаҳноза икки йил давомида иссиқхонанинг асл эгаси Шомурод Камоловни кўрмаган эди. Айтишларича асли сирдарёлик бўлган Шомурод Камолов ўз ишининг кўзини биладиган тадбиркор экан. Ўзбекистоннинг ўнлаб вилоятларида унга қарашли гектар- гектар иссиқхоналари бор эмиш. Иссиқхоналарда тарвуздан тортиб лимон , мандарингача , кивидан тортиб памидор, бодринггача , бананнинг алламбало туридан тортиб манзарали гулларгача - хулласки жаннатмакон дея таъриф берилувчи Ўзбек диёрида нима етиштириш мумкин бўлса бари етиштирилар экан.
@Xazon_Rezgi /96
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф : Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
39- қисм
Шундай учрашувларнинг учинчисида Жаҳонгир "таслим бўлди". У Муқаддас опага Мапурага уйланишга розилигини айтди.
"Ҳосиятли ишни кечиктириш тушунган одамларнинг иши эмас" - Муқаддас опа синглиси Матлубани тезда ёнига олиб Мапурани бошини боғлаб қайтди. Орадан бир ой ўтар- ўтмас Мапура Муқаддас опанинг хонадонига келин , набираларига она бўлиб кириб келди.
- Ойии , - ҳақиқат деб биладиган нарсаси ҳақида шарт гапирадиган Зуҳра галдаги келишида,- мени кечиринг-у , шу келинни олишда сал шошилибсиз-да ?
- Ҳа нимаси ёқмади сенга келинимни ? - Муқаддас опа ўзини босиб қизининг саволига савол билан жавоб берган бўлса-да , юраги "шуув" этиб ичидан зил кетди.
- Билмадим. Ўзини тутиши сал бошқачароқми ? Худди бозор кўрган эчкига ўхшайди.
- Мапурани дилидаги тилида , болам. Сенам ўзингга Жаҳонгир акангга ўхшаб келин зоти фақат Ҳафизага ўхшаган бўлади деган шарт қўйволгансан назаримда. Тўғриси Мапура Ҳафизага ўхшамайди. У бироз шаддодроқ, сабаби оилада ёлғиз, эрка қиз бўлиб ўсган.
- Ойи , шаддодлик билан муғомбирликни анча фарқи бор. Масалан биз келсак , акам уйда бўлсалар келинойим биздан юз айланиб минг ўргиладилар . Агар акам ишгами , у ёқ - бу ёққами кетсалар , келинингиз уйига қамалиб олиб , биздан бундоқ хабар ҳам олай демайди. Аслида ўзи бу уйга сизни ва ўзимизникиларни кўришга келамиз. Келинингизни кўрсак , кўрмасак кўнглимиз осмонку-я, шунчаки акам учун кўнглим чўкади-да...
- Сен қизим, бизникига келдингми тинч келиб , тинч кет. Аканг ҳам ёш бола эмас. Ўзиниям ақли бор. Асли бу аёлига кўнгли унча илимай турганда сен келиб арини инига чўп суқиб кетма.
Эсласанг аканг бир вақтлар Ҳафиза келинойингга уйланганда ҳам худди шунақа кўнгли ёришмаганди . Аммо кейин кўрдинг- ки , келинойинг тенги йўқ аёл чиқди. Бунисиям йўлини топиб олар. Ҳаммадан ҳам набираларимни кўзлари кулиб қолганини айт.
- Хўп Ойи ... Сизниям асабингизни бузмай. Сиздек қайнонаси бўлган келин бир кун сонга кириб қолиши аниқ,- Зуҳра шундай деб ўрнидан турди ,- қорним очгандек бўлди , юринг ошхонага, тотингани у-бу бордир. Фотийингиз ҳам келаман деганди, негадир кеч қолди.
- Сен бориб тур қизим , мен Мапурани чақириб изингдан етиб бораман. У Азизжонни ухлатаман деб кириб кетган эди, ўзиям ухлаб қолди-ёв.
- Келинингиз ухлаб қолган қолган бўлса уйғотмай қўяқолинг.
Муқаддас опа Зухрага индамади , бироқ ичида "Шатир-шутир қилгани билан шу қизимни кўнгли анча бўш. Бир зумда раҳми келиб қолади одамга" дея йўлида давом этди .
Муқаддас опа Мапурани овозини эшитгач , ним қия эшикдан аста мўралади.
Мапура диванга чалқанча ётганча сузилганча телефонда гаплашиб ётарди:
- Э гапирма ! Ўша кунларни менам роса қўмсайман. Менга қара кейинги хафта уйга бораман. Ўша кунга йиғилишни ташкиллаштирсан-чи ? Бир битимиз тўкилармиди? Йўқ ! Ўзим ёлғиз бораман... Хаа...
Муқаддас опа Мапура бемалол гаплашаётганига Азизжон уйғониб кетмадими дея кўзлари билан набирасини қидирди. Азизжон яланг гилам ёзилган ерда сочилиб ётган леголарни ўйнаб ўтирган экан.
"Вой ўлмасам ,- кўзларидан олов чиқиб кетди Муқаддас опанинг,- боламнинг ичи шамоллаб қолади-ю, бу ўтиришда".
-Мапура! - Муқаддас опа эшикни шарт очди,- бу нима қилиқ ?
Мапура шарт телефонини ўчириб ўрнидан сакраб турди:
- Ойижон ?!
- Болани қуруқ ерда ўтиришини қаранг , муз ўтиб кетади-ю юрак-бағридан,- Муқаддас опа тез-тез юриб Азизжонни кўтариб олди
- Ҳозиргина уйғонган эди, энди тушганди ерга - Мапура Азизжонга қўл узатди
- Кўриниб турибди қачон уйғонгани,- Муқаддас опанинг қути ўчди ,- оёқлари муз-кесак бўлиб кетибди-ю ,- у хонада ортиқ қолса келинига ёмон бирон сўз айтиб юборишини сезиб жаҳл билан ташқарига йўл олди,- мани жоним шу болани ичида. Шуни яхшилаб эслаб қолинг. Тушунарлими ?
@Xazon_Rezgi /94
"Сен ҳеч нарсани уддалай олмайсан!" дея танқид қилинган буюклар
• Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газета таҳририятидан ҳайдалган.
• Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.
• Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан.
• Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолганини айтган.
• Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: — Менинг ўғлим ахмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, — деган.
• Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган.
• Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига "овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман" деганида, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган.
P.S.: Ҳеч қачон ўзингизга бўлган ишончни йўқотманг!
@xazon_rezgi
Биз ўйлаётган ўй фикрларимиз ва сўзлаётган сўзларимиздан ташкил топганмиз. Шундай экан фойдаланаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.
«Менга бўлаверади» деманг, «Менга энг яхшиси керак» денг.
«Чарчадим» эмас, «Дам олишим керак» денг.
«Айбдорман» деманг, «Бу менга тажриба бўлди» деб айтинг.
«Вақтим йўқ» эмас, «Кейинроқ бажараман» денг.
«Ҳаракат қиламан» эмас, «Бажара оламан» денг.
«Мен бунга лойиқ эмасман» деманг, «Мен энг яхшиларига лойиқман» денг.
«Ҳаммаси яхши» ни ўрнига, «Менда ҳаммаси зўр» деб айтинг.
@xazon_rezgi
Жон, жон ўзингни жонинг
(маслаҳат шеър 🤗)
Борми , йўқми имконинг,
Оғриб қолганда жонинг,
Ҳордиғингни олиб ол,
Жон, жон ўзингни жонинг
Қизинг айтса ғамини,
Ўғлинг айтса камини,
Олавергин дамингни,
Жон, жон ўзингни жонинг
Титраб турган юраксан,
Рўзғор-ғорга тиргаксан.
Эрингга соғ кераксан,
Жон, жон ўзингни жонинг
Ўзи битта Тожмахал,
Жуфтинг қўярми ҳайкал,
Ёниб юр сен ҳам ял-ял,
Жон, жон ўзингни жонинг
Ҳар турмушнинг мушти бор,
Тиконлари, ниши бор,
Бировда не ишинг бор,
Жон, жон ўзингни жонинг
Ким кўрибди кишини,
Тугатган дунё ишини,
Нари сур ташвишингни,
Жон, жон ўзингни жонинг
Рангинг кўр-у, сўргин ҳол,
Токайгача шу аҳвол,
Оромгохда даминг ол,
Жон, жон ўзингни жонинг
Ўсмани қўй қошингга,
Торт болиш ёнбошингга,
Қуйруқ солгин ошингга,
Жон, жон ўзингни жонинг
Кўнгилда баҳор сайли,
Ўзингни ата Лайли,
Аёлсан, шу туфайли,
Жон, жон ўзингни жонинг
Токай бўшлик қиларсан,
Ўзингга не тиларсан,
Яна ўзинг биларсан,
Жон, жон ўзингни жонинг
Хазонрезги
🍂Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#хайрли_тонг
🍃Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...
🍃Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз.
🍃Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.
🍃 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.
Файзли шанба тонги хайрли бўлсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g!
Бунга ишониш қийин, лекин 98% аёллар ўз уйларини нотўғри тозалашади🤷♀
Ётоқ хонани, ошхонани, ҳожатхонани тозалашади ва бу ҳар куни шундайми?🤦♀
Бунинг сабаби кўпчилик "Саришта бекажон" канали ҳақида билишмайди! Каналда сиз ҳар қандай вазият учун ҳаётий лайфхакларни, фойдали маълумотларни, тез ва осон тозалаш усулларини топасиз, улар ёрдамида ҳар қандай тозалаш мароқлидир. 🤗
Уланиб олишни маслаҳат бераман:👇👇
/channel/+3uQ-pRq07eI3ZmUy
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
38- қисм
Жаҳонгир Мапурани Матлуба холаси ишлайдиган тикув корхонасида иш бошқарувчи бўлиб ишлашини эшитганди.
Аёл қош-кўзлари попукдек , боз устига ўзига қараб юришни чиройли уддалайдиган келишгангина жувон экан. Жаҳонгир Ҳафизадаги тортинчоқликка , суҳбатда вақтини кутиб керак жойда гапиришига кўниккани учун Мапурадаги шаддодлик бироз эриш туюлди. Унинг назарида фарзандсизлик азобини тортган аёл сал ҳокисорроқ бўлиши керакдек эди. Мапура эса Жаҳонгир ўзини йўқлаб борган вақтда ишидан шартта жавоб олди-ю, тортиниб ўтирмай "Бемалол гаплашиб олишимиз учун қаергадир борсак яхши бўларди" деб ташаббусни ўз қўлига олди-қўйди.
Жаҳонгир ўзини босиб арқонни узун ташлади . "Ҳаа майли , - ўйлади у ,- у ер-бу ерга борди дегани ҳали уйланди дегани эмас-ку, балки шуниси яхшидир. Ойим айтганларидек ичидаги ташида бўлган аёлдир-да бу аёл. Қолаверса биринчи турмуши бўлмаган аёл худди унга ўзи учун курашадиган бўлиб кетсаям ажаб эмас"
- Жаҳонгир ака , - деди Мапура шарбатли бокалга туширилган резина найчани симириб тортганча,- хуллас , сиз ҳақингизда менга айтиб беришди. Мен Матлуба опам билан анча синашта бўлиб қолганман. Шу сабаб уларнинг барча сўзларига шубҳа қилмай ишонаман. Сиз эса мен ҳақда истаганингизча суриштириб кўришингиз мумкин. Истасангиз маҳалла-кўйдан , истасангиз ишхонадан бемалол суриштираверинг. Менинг эса кўриб турганингиздек борим шу. Дилимдаги тилимда. Сохта мулозаматларга тоқатим йўқ. Буни яна бетгачопарликка йўйиб ўтирманг.
Бундан саккиз йил аввал йигирма ёшимда турмушга чиққан эдим. Собиқ турмуш ўртоғим билан совчилар орқали топишгандик. Хуллас беш йил ёмон яшамадик. Улар билан бир- биримизни тушуниб аҳилгина бир яхши умр кечириб юргандик. Аммо бу ёғи ўзбекчилик. Шу йиллар ичида фарзанд кўрмаганимиз учун қариндош - уруғ, дўсту- душман орага тушди.
Ўзи шундоғам дардимиз ўзимизга етиб турганда уларнинг чин кўнгилдан берган маслаҳатлари ҳам одамни бездириб қўяр, ўзингизга бўлган ишончингизга раҳна солар экан.
Шундай дилим оғриб юрган кунлардан бирида собиқ эрим "Мен бир шифокорга бориб учрашдим. У мени атрофлича текширди , энди эса сени ўзининг қабулига боришни сўраяпти" деди кўзларини олиб қочганча. Ўша вақтдаги аҳволимни кўрсангиз эди.
"Демак , эрим менга ишонмас экан-да"- дея ўйладим ўша вақт. Унинг менга бир оғиз айтмасдан бориб текширувдан ўтиб келгани юрагимга шунчалик оғир ботган эди-ки. Мен бўлсам уни огоҳлантирмасдан дарвозадан бир қадам босиб ҳатлашни ҳам хаёл қилмас эканман. Шифокорлар иккимизда ҳам фарзанд кўришга монелик йўқ дейишса ҳам , у мени айбдор деб ўйлаётган экан-да. Ўша кезлар ғурур кўзларимни кўр қилдими ё қадримни ер билан битта бўлди деб ҳисобладимми , ё атрофдаги гап-сўзлар жонимдан шу қадар ўтиб кетганмиди , хуллас энг керакли буюмларимни олдим-у эримга бир сўз демай уйни тарк этдим. У эса бир оғиз "қол" демади.
Шу кўйи жим- жим ажралишдик кетдик.
Бир йилдан сўнг кетишим билан дарровда уйланиб олган эримни болалик бўлганини эшитганимда унга чин кўнгилдан бахт тиладим. Бу вақтда ҳовурим анча босилиб қолганди.
Аммо ... Ёлғиз аёлга қийин экан. Одамлар тинчгина яшашингга қўймас эканлар. Бошинг узра ҳар хил туҳмат тошлари ёғилаверар экан. Очиғи бу нарсаларга парво ҳам қилмаган бўлардим. Бир куни Матлуба опа телефонимга уч нафар болажонни суратини ташлабдилар. Дастлаб ҳайрон бўлдим. Нима учун бу суратни менга ташлаган эканлар ? Ё адашдимиканлар ? Аста - секин суратни батафсил томоша қила бошладим. Суратдаги икки қизалоқ ва бир болакай шунақанги беғубор ва ажойиб кўринди- ки кўзимга. Нима учундир юрагим "жиз" этиб кетганини ўзим ҳам англай олмай қолдим . Тушлик вақти Матлуба опа сиз ва болаларингиз ҳақида гапириб бердилар .
Бор гап шу ,- жилмайди Мапура , - сиз билан учрашувга чиқишдан бўйин товламаганимни сабаби шу- болаларингиз. Ростини айтсам ҳозир мени ақлим эмас , балки юрагим бошқармоқда,- Мапура шундай деб кўзларини четга олди ,- илгари сира бундай бўлмаган эди. Ақлимни еб қўйдим чамаси ...
@Xazon_Rezgi /92
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Жаҳонгир онасига жавобан индамади . Муқаддас опа буни ўзича тушуниб гапида давом этди :
- Боя айтганимдек бу аёлни ҳам Матлуба холанг дараклади. Холангни биласан , ўзининг ишига пухта. Ўтган сафар Ҳафизани ҳам дараклаган шу холанг эди. Ўшандаям Ҳафизага юрагимиз чопмай борган эдик. Кўрдинг-ку , жез деб борганимиз қандай тилла бўлиб чиққанини ?
Қисқа қилиб тушунтирсам холанг бу сафар топган Мапура исмли аёл уч йил аввал турмуши бўлмай эридан ажралишган экан. Эри - хотин беш йил бирга яшаб фарзанд кўрмагач, Мапура мардлик қилган экан. "Иккимиздан ҳеч бўлмаса биримиз фарзандли бўлишга ҳақлимиз" дея эрини йўлини бўшатиб қўйган экан ўшанда. Ҳозир собиқ эри уйланиб фарзандли бўлиб кетганмиш. Мапура ҳам бу ҳақда эшитгач, энди турмушга чиқишга қарор қилибди. Балки эри болали бўлгач кўнгли жойига тушгандир. Холанг секин уни гапга солиб кўрса , "Мени ҳам она деб атайдиган болалар бўлса жонимни берардим" деганмиш холангга.
Мана шунақа гаплар , болам.
Хуллас эртага ўша аёл билан бир бор учрашиб кўрсанг.
Жаҳонгир онасига на ҳа деди , на йўқ... Худди ўтган сафар бундан бир неча йиллар аввал Ҳафиза билан бўлган ҳолатга ўхшар эди бу ҳолат.
Муқаддас опа эрталаб уйқудан кўз очганда Жаҳонгирни уйда кўрмай ажабланмади. Деярли бир йилдан буён ҳар сахар Жаҳонгир Ҳафизани қабрига боради. Бу одат бир йил ичида Жаҳонгир Санкт-Петербургга кетганида ёки болаларидан қайси бирининг тоби қочиб қолганида беш - олти бор бузилди холос.
Қабристондан қайтган Жаҳонгир ҳар қачонгидан ҳам хомуш бўлиб қолганди, бироқ Онасининг қистовига эътироз билдирмай туш вақти Мапура билан учрашиш мақсадида холасининг ишхонасига йўл олди.
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /91
#SAVOL
Musilmon insonlarning vafot etgan go'daklari 👼qabirda hisob kitob qilinmaydi ularni gunohi yo'q hali voyaga yetmasdan vafot etgan❗️
Ular savol javob qilinmasa qayerda bo'lishadi❓
Jannatda ota onalari bilan uchrashishadimi❓
Дунёни қутқармоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!
Дунёни гўзал қилмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!
Жаннатга кирмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!
©интернет
@xazon_rezgi
📣📣📣 📣📣📣 📣📣📣
🎀🎀🎀 🔖🔖🔖
🏷️🏷️🏷️ 4️⃣ TA KURS UCHUN 😍😍😍
SEVIMLI RAFIQA YOXUD SOLIHA AYOLLAR BAXTI 🫰
YAKORIYA YA'NI TURMUSH OʻRTOGʻINING QALBIGA MUXRLANISH + 15 DAN ORTIQ TEXNIKALAR 🏹
MAGNIT AYOL + EROTIK MASSAJLAR 📍
INTIM GIMNASTIKA KEGEL MASHQLAR 🚹
🌿 Ayol o‘g‘lini bir shapaloq urdi:
Kech bo‘lganda qayerdan kelyapsan?
Bolakay o‘ng qo‘lini kuylagining ichiga tiqib olgan edi.
Yuzida ikkilanish zohir buldi:
- Qirdan...
- Nimadir o‘g‘irladingmi? Men uyda o‘tir degandimku. Qani ko‘rsat!
Yana bitta tarsaki tushgach, bolakay qo‘ynidan bir dona boychechak chiqardi.
-- Izlab izlab bittagina topdim deya kurka pisa qo‘lini cho‘zdi onasiga....
-- Tug‘ilgan kuningiz bilan ayajon!!!.
_Onaning ko‘zlarida yosh g‘iltilladi...«kechir...onangni bolam»...!_
Moddiy boyligi bor odam boy emas ,balkim oddiy narsadan ham hikmat topa olgan odam boydir.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Йиғлама дил
#ДАХШАТ
🥦 КАРАМ - бу бўғим оғриқларини юқотувчи ҳақиқий мўжиза! Аммо шифокорлар бу ҳақида сизга айтмайдилар!
1% одамларгина 100 хил кераксиз дори ўрнига КАРАМни қандай қилиб тўғри ишлатишни билишади.
❗️ Ушбу 7 усул сизга бўғим оғриқларини йўқотишгава соғлиғингизни яхшилаб ҳаётингизни +5 йилга узайтиришга ёрдам беради...
БАТАФСИЛ ЎҚИШ! 👇👇👇
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Икки йилдан буён бир кун ҳам ишини қолдирмаган Шаҳноза бугун иссиқхонага бормади.
Барига кечаги воқеа сабаб бўлганди.
Тушлик қилиб иссиқхонага қайтаётган ходимлар эшик олдида икки боласи билан турган ёқавайрон аёлни кўриб ҳайрон қолишди. Бир боласи бир ярим яшарлар , иккинчиси тўрт ёшга яқин бўлган аёл гул илинжида келган харидорга асло ўхшамас эди.
- Келинг , Синглим, хизмат ? - сўради бригада бошлиғи Қамара опа аёлга яқинлашар экан унинг мушт зарбидан ўнг томони кўкариб осилиб тушган қовоғидан кўзини олиб қочиб , - бизда бирор юмушингиз бормиди ?
Аёл бу ёққа йўл олганда шунча кўп одамга дуч келишини тахмин қилмаган шекилли аввалига бироз довдираб қолди , кўп ўтмай ўзини қўлга олди :
- Менга Шаҳноза керак эди. Шаҳноза Собирова ...
Шаҳноза қулоғига иссиқ кирган ўз исмини эшитиб шошиб қолди. У энди "Менда нима ишингиз бор эди ?" деб ўртага чиқмоқчи эди Қамара опа кўпни кўрган аёл эмасми , вазиятни ўзича баҳолаб чаққонлик қилди. У ишчиларга "Ҳамма иш-ишига !" дея баланд овозда буйруқ берди-ю , ишчилар истар-истамас жойидан қўзғалишгач аёлга юзланди :
- Шаҳнозада нима ишингиз бор эди? Билсак бўладими ? - дея сўради ва саволига изоҳ беришни ҳам унутмади,- Шаҳноза бугун бошқа бригадада ишлаяпти.
- Унда шахсий ишим бор , - тайсаллади аёл ,- фақат ўзига айтаман.
- Яхши ,- деди Қамара опа , -унда юринг , идорага борайлик-чи ,- у аёлни олдинга ўтказиб ортда қолган Шаҳнозани имлади,- аччиққина қилиб битта қайноқ чой дамлаб юборинг.
Шаҳноза хаёллари чалкашганча ошхонага бориб ошпаздан бир чойнак чой дамлатиб олди-ю , иккита пиёла билан идорага йўл олди. Идора икки хонадан иборат унча баланд бўлмаган , бироқ шинамгина бино эди. Бу ерда асосан гул ва кўчат сотиб олиш учун харидорлар қабул қилинар , олди -сотти шартномалари имзоланар эди.
Шаҳноза чой олиб киргач , Қамара опа унга "Чойдан қуйинг" дегандек ишорани қилиб ўзи аёлни гапга солишда давом этди:
- Ҳмм, нима Сизнинг-ча шуларни барига Шаҳноза айбдорми ? Қаердан биласиз , балки Шаҳноза Маъруф акангиз ҳақида эшитишни ҳам истамас ? Балки уни танимас ҳам ?
- Эээ , балони танимайдими ?- алам билан лабини бурди аёл ,- бундан салкам ўн йиллар аввал Маъруф акам ўша аёлнинг ишқида мажнун бўлганларини бутун қишлоқ билади-ю ? Ўша кезлари қайнотам билан қайнонам "Уйланмаган бўз йигит боламга эрдан қайтган , бунинг устига ярим телба аёлни олиб бермаймиз" деб обдон жанжал қилишган экан. Маъруф акам шундаям фикрларидан қайтмаган, хатто бир неча кунлаб уйдан чиқиб кетган эканлар. Кейин ўша Шаҳнозани тутинган акаси Маъруф акамни тутволиб "Синглимни тинч қўясанми , йўқми ?" деб бўкала қилиб савалагандан кейин Маъруф акам мажбуран менга уйланишга кўнган эканлар. Ўша кезлари мен бу воқеалардан бехабар эдим. Аммо уйда гап қочганда Маъруф акам ҳар доим "Мен сенга кўнгилсизман, мажбуран уйлантиришган мени" деб юрагимни эзиб аламдан чиқар эдилар.
Кейинги икки ой ичида эса ўтирсам ўпоқ , турсам сўпоқ бўлиб қолдим. Аёл киши ҳам эридан кўраётган хўрликларни бир кун ичига ютади , икки кун ютади. Ахири портлар экан. Ўтган куни "Мени - фарзандларингизни онасини шу қадар хўрлашингизга нима сабаб ? Ундан кўра айбим бўлса айтинг ? Ёқмасам шунчалик камситмасдан тўғриликча жавобимни бериб қўяқолинг ? " десам биласизми нима дедилар ?
@Xazon_Rezgi /97
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Мапура Муқаддас опанинг ортидан серрайиб қолди . Сўнг қайнонасининг изидан Азизжонни ўйинчоқларини жаҳл билан тепди: " Ўғри мушукка ўхшаб писиб келганини-чи буни ,- жаҳл билан ўйлади у ,- Ойим ҳам "Куёв бўш бўлгани билан онасидан эҳтиёт бўл" деб бекорга тайинламаган эканлар ...
Мапура тўғрисида турган ойнага қаради. Бироз шундай тургач ғашлиги тарқалди :
"Ничего , - деди у ўзига ўзи қошларини учириб , - катта давлатларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради , сенъёрита" - такрорлади у машҳур фильм сўзларини. У қўллари билан сочидаги соч тўғнағични ечиб , сочларини силкитиб ёйиб юборди. Шу пайт ёдига нонушта вақти қайнонасининг ўзининг узун қилиб ўстириб лакланган тирноқларига норозиланиб боққани тушди.
"Энди уч-тўрт ой ўзингни сипо тутиб юрсанг , заб иш бўларди-да , қизим- деганди ойиси Жаҳонгирга турмушга чиқишдан аввал ,- қайнонанг беш вақт намозини канда қилмайдиган аёл экан . Мана бунақа узун тирноғингни кўриб тепа сочи тикка бўлмасин яна ?! Бунақа тирноғи ўсиб , устига устак лакланган аёлни олган таҳорати ўтмайди дейишади
Мапура қошиқдек ўстирилган тирноқларини меҳр билан силади:
- Қўяверинг , Ойи . Кампиршо у , бу деса "Аввал таҳорат олиб , кейин лак қўйганман" дейман. Так что , ҳаммаси жойида"
Аммо онаси жавраб - жавраб айтганини қилдирди.
- Ўзинг уч йил деганда сал бахтинг кулиб бойвачча йигитни учратган бўлсанг . Эрга теккунингча сал бўйнингни эг мундоқ. Қачонгача келинойиларингни қош- қовоғига қаратасан мениям. Улардан ҳам секин - секин милтиқни ўқидек гап- сўзлар чиқа бошлади. Аслида ҳамма айб сендалигини иккимиз ҳам яхши биламиз. Шу келинларни тиллик қилган сани ғурбат феълинг .
- Мени бегуноҳ қилиб дунёга келтирган эдингиз , Ойи ,- тилини бермади Мапура,- кейин сизни тарбиянгизни олиб шу даражага етдим.
Онаси у деди , Мапура бу. Ахири Мапура тирноғини бутунлай олиб ташламаган бўлсада бироз калталатди. Бироқ шу туришиям қайнонасини кўнглига ўтиришмаганини Мапура анчадан буён сезиб юрганди. "Болта тушгунча кунда дам олармиш" деганларидек Мапура қайнонаси тиш ёриб бир сўз демаганига ўзини меровликка солиб , билганини қилиб юрган эди.
Мана бугун қайнонаси қуюшқондан чиқди . У ҳам бўлса набираси Азизжон учун.
"Э , айтдим-ку , бўлди-да энди, - ўзини овутди Мапура,- энди уйғонганди деб. Нима мен ёш боламан-ми , ёлғон гапириб мушук -сичқон ўйнайдиган ? Қани борай-чи ? Бола ерда ўтирганига жуда мени еб қўйишмас?!"
Мапура соллона қадамлар билан ошхонага йўл олди.
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /95
Sharof singlisini toʻyida kamchilik boʻlishini xohlamaydi. U hammasini bir qator nazorat qilarkan...
—Dadasi... Dadasi. -ayoli Zebo rangi oqarib, oldiga shoshib keldi.
—Tinchlikmi Zebo? Buncha xovliqmasang.
—Feruza...Feruza..
—Nima Feruza, chaynalmay dangal gapir!
—Feruza yoʻq. Yoʻq..yoʻqolib qolibdi. -dedi shalvirab.
Qizni oʻgʻirlashganmi?
Yoki qochib ketgan?
Эрим мени охирги пайтлар "музлатгич хоним" деб чақирадиган бўлиб қолди...😅
Сабаби мен ҳар куни 2-3 хил рецептларни тайёрлаб, синаб кўряпман! Натижада музлатгич турли таомларга тўлиб кетяпти!
Тўғриси мен атига 4-5 хил таом тайёрлашни билардим. Лекин 2 ҳафта олдин телеграмдаги "Кунлик Рецептлар" каналига қўшилганимдан кейин ошхонадаги ҳаётим умуман ўзгариб кетди!
Сизларга ҳам бу каналга қўшилиб олишни САМИМИЙ тавсия қиламан👇
- Мен атай қилмадим, Гули? Атай сени бу ҳолга солмадим... - Алининг овози титради. Кўзларидан ёш томчилади. Телефонини титкилаб “Қаро кўзум” – ушшоқни қўйди. Қўшиқ янграгани сари Али эзилиб, елкалари силкиниб-силкиниб йиғлади. Шу пайт Гулига ҳаёт бахш этиб турган ИВЛ аппаратидаги рақамлар ўзгара бошлади. Аппарат Гулининг қон босими тушиб, юрак уриши секинлашаётганини кўрсатарди. Алининг кўзи чиқиб кетай деди. Али бор овози билан бақирди:
- Гули-и-и-и! Йў-ў-ў-ўқ!
Али ўқдек эшик томон отилди:
- Дўхт-и-ир!
Эшикдан шифокор ва ҳамшира югуриб кирди. Шифокорнинг юзида даҳшат акс этди:
- Юрак тўхтади!
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
▪️▪️▪️
Жаҳонгир уйга қайтгач , Муқаддас опа ўғлининг оғзига умидвор термулди :
- Ҳа болам , - деди ахири Онаизор тоқати тоқ бўлиб ўғлидан тайинли садо чиқмагач, - нима бўлди айтгин бундоқ ? Аёл ёқдими ёки йўқ...
Жаҳонгир онасига ўйчан тикилди :
- Билмасам Ойи ,- деди у хаёлларини йиғишга ҳаракат қилиб ,- бир қарасам аллақандай сатанг аёлга ўхшайди. Бир қарасам , гап- сўзлари биб- бинойидек.
- Гап-сўзлари биб- бинойи одамнинг ўзи ҳам биб-бинойи бўлади-да , болам,- енгил тортди Муқаддас опа ,- демак ҳаракатни бошласам бўлар экан-да.
- Ойиии ,- иккиланганча деди Жаҳонгир ,- бу аёл сира Ҳафизага ўхшамадида. Ҳафиза учрашувда ўзини бошқача тутган эди.
- Албатта ўхшамайди-да , болам . Ахир ҳар бир инсон ўзи алоҳида бир олам бўлса. Қолаверса Ҳафиза ўн саккиз ёшлик қиз бола вақтида чиққан учрашувга. Бу аёл йигирма саккизга кирган . Турмушни муштларини обдон кўриб ҳаёт мактабида пишган ҳам.
Менимча сен бу аёл билан яна бир , икки бор учрашиб кўришинг керак. Ўзингни қизиқтирган саволларга ўшанда жавоб топарсан. Мен Матлубага айтаман. Яна бир кунга бафуржа учрашув тайинласин,- Муқаддас опа масала ҳал дегандек нари кетди. Аммо кўп ўтмай қўлида ўроғлик бир нарса билан қайтиб келди,- бугун Ҳафизадан қолган буюмларини яна қайта саранжомлай дегандим. Қизларингга эслалик бўладиганларини алоҳида қилиб битта сандиққа солдим. Ҳафизанинг буюмлари орасидан манави дафтар чиқди. Очиб қарасам ичи тўла шеър экан. Бир кўр-чи ?- Муқаддас опа ўроғлик дафтарни узатиб қўшиб қўйди ,- Мен Ҳафизани бирон марта шеър ёзганини кўрмаганман. Хуснихати ҳам ўхшамаяпти. Балки бирор дугонасиникидир ?
Жаҳонгир дафтарни ўрамидан авайлаб очди. Дафтар ... Шаҳнозанинг дафтари эди. Жаҳонгир бу дафтарни анча йиллар аввал машинасидан йўқотиб қўйганини эслади. Ўшанда дафтарни ё биров олган , ё ҳужжатлар орасида юриб тушиб қолган деб ўйлаганди. "Демак, дафтар Ҳафизанинг қўлига тушиб қолган экан-да ?!" - ўйлади Жаҳонгир,- у бўлса бирор марта менга "Бу дафтар сизда нима қилиб юрибди?" деб сўрамаганди. Менимча Шаҳнозани бир вақтлар яхши кўрганимни тахмин қилгандир . Ахир дафтардаги деярли барча шеърлар айрилиқ ҳақида эмасмиди ?
Шошма-чи ?!
Ўшанда Ҳафизанинг охирги айтган сўзлари ...
У "Менгача ва мендан кейин ҳаётингизда қанчадир ва қайсидир аёллар бўлиши муҳим эмас, мен учун муҳими сиз билан бирга бўлган вақтимда мендан бошқа ҳеч кимнинг бўлмаганлиги" деганмиди ? Эҳ Ҳафиза !
- Ҳа болам , нималарни ўйлаб қолдинг. Дафтар сенга танишми ?
Муқаддас опанинг овози Жаҳонгирни хаёлот оламидан воқеалик оламига олиб қайтди.
- Қандайдир таниш...- деди Жаҳонгир онасига нима дейишни билмай,- бир кўриб чиқай , балки эслаб қоларман.
Ҳа майли ,- кўнақолди Муқаддас опа , - Азизжонимдан хабар олай-чи , уйғонадиган вақти бўлиб қолди.
▪️▪️▪️
Мапура келаси учрашувга Жаҳонгир фарзандларини олиб борсагина чиқиш истагини билдирибди. Жаҳонгирга жувоннинг бу таклифи бироз эриш туюлса ҳам эътироз билдирмади. У фарзандларини олиб Мапура билан келишилган жойга борди. Мапура ийманиб ўтирмай болаларни ўпиб-қучиб кетди. Айниқса Азизжонни бағрига босганча "Вой буни асаллигини , оппоқ балиқча-ю бу?" дея тинимсиз айланиб - ўргилар эди.
Шу куни Мапуранинг таклифига кўра Жаҳонгир иккиси болажонларни ҳайвонот боғига олиб боришди. Кузнинг илиққина кунида дадаси ва Опажон билан ҳайвонот боғини айланган Лазиза ва Наргизанинг қувончи чексиз , Азизжоннинг эса кайфияти жуда чоғ эди...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /93
Оқшомингиз осуда
ўтсин... 🌹
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Жаҳонгир Азизжонни кўтариб уйга кириб борганда Муқаддас опа набирасини айланиб - ўргилиб кутиб олди.
- Ўзимни полвон болам , ўригимни мағизи , бувисини эркаси ,йигитларни сарвари , хонадоним гавҳари , - Азизжонни бағрига босганча эриб эркалаётган Муқаддас опа Жаҳонгирга юзланди , - тезроқ кийимларингни алиштириб чиққин , болам , маставага ҳозиргина гуруч солгандим.
- Ойи , ўзингизни уринтирманг дегандим-ку ,- норози қиёфада онасига боқди Жаҳонгир,- биласиз қайтишда уйга доим овқат олиб келаман.
- Биламан , болам ,биламан ,- ўғлини тинчлантирган бўлди Муқаддас опа,- аммо нетай кўнгил қурғур шу маставани тусаб қолди-да. Бўлақол, иссиғида қатиқлаб ичамиз. Ичингдаги барча тафтингни олади.
- Қизлар қани , ойи ? - Жаҳонгир ичкарига одимлар экан қизчалари ўзини ҳар доимгидек кутиб олишга чиқмаганидан ҳайрон бўлиб ,- ё бизларни келганимиздан бехабар қолишдими ?
- Вой болам улар сенга, ҳаҳ нима дерди-я, ҳа топдим, сюрприз қилишмоқчи,- Муқаддас опа ўғлига танглайини тақиллатиб мақтаниб қўйди ,- ҳозир ошхонага кирсанг бир дунё ижодни кўрасан. Аммо лекин мақтаб қўйиш эсдан чиқмасин.
Лазиза билан Наргиза ошхона столига дастурхонни бурчакларини учли қилиб ёзишибди. Дастурхонни устини ҳам ўз дидларида ажабтовур безатишибди. Тандир нонларини ҳам турли усулларда кесиб , нон саватга чиройли теришибди. Салат ва шарбат тайёрлашибди
- Вооойбўўў ,- кайфияти кўтарилди Жаҳонгирнинг ,- мани ойпарчаларим шунақа чиройли дастурхон безайдиган қиз бўлишибди-ми , бувижониси ? Билгандек улар яхши кўрадиган пирожнийни олиб келганимни қаранг - а ?!
- Ассалому айлайкум , адажон,- қизлар бирин- сирин дадаси билан эркаланиб кўришар эканлар,- ишга яхши бориб келдингизми ? Чарчаб қолмадингизми ?
- Ман яхшиман , жоним қизларим,- юраги орзиқди Жаҳонгирнинг. Қизлари кундан кунга Ҳафизага ўхшаб боришмоқда. Айниқса тўнғичи Лазиза. Худди онасидек камтарин, мулойим , меҳрибон. Наргизанинг эса бироз шаддодлиги бор. У кўпроқ Зуҳра аммасига тортган.
Муқаддас опанинг бугун кайфияти анча яхши эди . Жаҳонгир уйга келишидан сал аввал қудаси қўнғироқ қилиб кўнглини кўтарган эди: " Ҳа опа ! Жаҳонгиржон бу сафар "Йўқ уйланмайман" деб тайсалламадилар . "Хўп" деб кўнгандек ройишгина чиқиб кетдилар . Буёғига сиз бўш келманг. Темирни қизиғида босинг!"
Кечки овқатдан кейин қизлар укаларини ўз хоналарига ўйнатиш учун олиб чиқиб кетдилар.
- Болам , - деди Муқаддас опа хаёлчан ўтирган ўғлига разм солганча ,- Матлуба холанг сенга бир яхши жувон топибди.
- Ойиии,- чўзилди Жаҳонгир норози оҳангда
- Нима ойи ? Бир гап гапирсам дарров Ойиии деб чўзиласан ? Нима сенга ёмон бўлсин деяпманми ? Ёки бекорчиликдан ўйлаб топяпманми бу савдоларни ?- Муқаддас опа лов этиб ёнди-ю, пов этиб ўчди ,- болам ,- деди у бўшашганча ,- ўтган куни Наргизангни мактабидаги байрамга боргандим. Ўша ерда синф раҳбари болаларни кўзини боғлаб оналарини топишни буюрди. Наргизанг кўзи боғлиқ ҳолда мени қучоқлаб дарровда топди. Шунда синфдошлари "Наргиз , бу сени ойингмас, бу қари аёл" дейишса бўладими ? Бола-да улар ҳам , ойилар ёш бўлади деган тушунчада ҳали. Тўғрисиям шу аслида . Наргиза шўрлик эса бир зумда мунғайиб қолди . Келгунча чеҳраси очилмади шўрликнинг. Байрам ҳам татимади , болам бояқишга. Хўш энди айт-чи , бундай ҳол қачонгача давом этади ? Хўп ҳозир оёғимда мадор бордир. Қизларингни олдига тушиб этга , бетга югурарман. Кўнглини амал- тақал қилиб оларман ҳам. Аммо айни керак бўлган вақтим , бўйлари етганда мен мажолсиз кампирдан нима фойда уларга ? Бу ёқда Азизжонни ҳам ўйлагинда ! Она ўз номи билан она ахир !
Биламан ,- аламли хўрсинганча давом этди Муқаддас опа,- ҳеч бир аёл сенинг учун Ҳафизанинг ўрнини боса олмайди . Ҳафиза ҳам бу дунёга бир келди-ю, бир кетди . Шунинг учун келадиган аёл суюкли умр йўлдошинг бўлмас, жиллақурса болаларингга она бўлар . "Она бўлсам қанийди" деб юрган юраги поралар қанча ? Хуллас холанг топган аёл Мапура билан эртага учрашасан.
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /90
#Илтимос бу видеони барча келинлар кўришсин 😭
Хозирги кунда хаммада шу холат...
Давоми 👇
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
15- DEKABR KUNI BOSHLAYMIZ
15- DEKABR KUNI BOSHLAYMIZ
🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔
TOʻGʻRI OVQATLANISH
HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
VA DIEOLOG NAZORATI
SIZLAR BILAN
🫐🫐🫐🫐🫐🫐🫐🫐
ENG SIFATLI VA ARZON
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲
1️⃣OY 50 MING
2️⃣OY 100 MING
3️⃣OY 150 MING
ENG ARZON BIZDA
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHNI KOʻRISH
🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔
Ярим соат
Экран бир икки липиллаб турди-да, чиқ этиб ўчди-қўйди. Компютер қаршисида мук тушиб ишлаётган ходимлар баравар уҳ тортиб юборишди.
— Вооой “сохранит” қилмагандим!
— Ўлсин-а, о-озгина қолганди!
— Эҳ яна тугатолмадим!
— Эндигина гаплашаётгандим Америкадаги дугонам билан!
— Шу етмай турувди…
— Уфф…
Ҳафтада олти кун, эртадан кечгача экранга михланиб ишлашга кўникиб қолган ходимлар бир зум нима қиларларини билмай серрайиб қолишди-ю, бекорчиликдан аста бир-бирларига сўз қота бошлашди.
— Мастурахон, бугун жа-а очилиб кетибсизми? Янги кўйлагингиз бунча ярашибди?
— Вой янгилиги қоптими Азиз ака, бир ҳафтадан бери кийиб келаман-ку…
— Нафиса, қизинг яхшими? Ўқишга кирдими?
— Йўқ, озгина балл етмабди, уч кундан буён хонадан чиқмай йиғлаб ётибди.
— Ниғматвой, ҳа бу кўринмайсиз?
— Ие ака, ҳар куни шу ердаман-ку!
— Акбар ака, кеча аянгизни кўргандим, соғиндим, бир ҳабар олмайди ҳам бу бола дедилар.
— Яхши эслатдингиз Саидахон, ўзимам бир қўнғироқ қиламан деб юргандим, ҳозир гаплашаман.
— Наима, бошинг анча яхшими, тунов куни оғрияпти деб юргандинг.
— Эй нимасини айтасиз, оғриқ ўлгур қўйиб юбормаяпти.
— Ҳа айтганча, Салим акани анча мазаси йўқмиш, бир ҳабар олиб келсак бўларди, ҳар ҳолда энг каттамиз…
— Тўғри айтасиз, албатта бориш керак.
— Бугун ишдан кейин борсак-чи?
— Маъқул. Қуруқ бормасмиз ҳар ҳолда, қани тўртта патир билан мева-чевага икки мингдан ташлангларчи!
Ярим соат. Ярим соатгина вақт етарли бўлди меҳр, оқибат, ҳамжиҳатлик, яқинлик учун. Нега замонавий технологияларнинг т ҳарфи, интернетнинг и ҳарфи етиб бормаган кичик-кичик қишлоқларда меҳр-оқибат кучли-ю, тобора тараққий этиб бораётган катта-катта шаҳарларда одамлар ҳам тобора бегоналашиб, оқибат кўтарилиб бораяпти экан деган саволга жавоб топилгандек бўлди. Ярим соатда.
Лобар Азизхўжаева
@xazon_rezgi
Гўзал аёл қимматбаҳо олмос бўлса, фазилатли аёл битмас-туганмас хазинадир!
/channel/xazon_rezgi